ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА ЎСПИРИНЛАР
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА ЎСПИРИНЛАР ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ МОРФОФУНКЦИОНАЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАВСИФИ М УНДАРИЖА ШАРТЛИ ҚИСҚАРТМАЛАР КИРИШ 4 5 1-БОБ. ҲАРБИЙ ЧАҚИРИҚ ЁШИДАГИ ЎСПИРИНЛАРДА ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ 1 3 1.1. Ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринлар саломатлиги- минтақа экологик ҳолатининг кўрсаткичлари сифатида 13 1.2. Ҳ арбий чақириқ ёшидаги ўспиринларнинг жисмоний ва фунционал ривожланиши муоммалари бўйича тадқиқотлар ҳолати 20 1.3. Тадқиқ қилинган ҳудуднинг физик-географик хусусиятлари 23 2-БОБ ОДАМ ОРГАНИЗМИНИНГ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИ ВА МОРФОФУНК Ц ИОНАЛ ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ , МАТЕРИАЛЛАРИ ВА ҲАЖМИ 47 2.1. Антропометрик ва соматометрик тадқиқот усуллари 47 2.2. Кардиореспир атор тизимидаги физиологик жараёнларни ўрганиш усуллари 51 2.3. Натижаларни статистик қайта ишлаш 53 3-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ҲАРБИЙ ЧАҚИРИҚ ЁШИДАГИ ЎСПИРИНЛАР АНТРОПОМЕТРИК ВА МОРФОФУНКЦИОНАЛ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 55 3.1. Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларидаги ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринларнинг антропометрик ва функционал кўрсаткичлари 55 3.2. Қорақалпоғистоннинг турли ҳудуд ларида истиқомат қилувчи ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринларнинг ташқи нафас олиш ҳолати 65 3.3. Қорақалпоғистоннинг турли ҳудуд ларидаги ҳарбий 75 1
чақириқ ёшидаги ўспирин йигитларда юрак-қон томир тизимининг функционал ҳолати 3.4. Қорақалпоғистоннинг турли ҳудуд ларида ги ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринларнинг жисмоний ривожланиш даражаси ва функционал ҳолатини центил баҳолаш 85 ХОТИМА 94 ХУЛОСАЛАР 100 АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР 102 ФОЙДОЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 103 2
ШАРТЛИ ҚИСҚАРТМАЛАР КИГ – Кардиоинтервалография МоА – Мода амплитудаси Мо – Мода D Х – Вариацион тебраниш КИ – Кучланиш индекси ҚР – Қорақалпоғистон Республикаси ҲИ – Ҳаётий индекс ПЧ – Пульс частотаси САБ – Систолик артериал босим ДАБ – Диастолик артериал босим ЎМВ – Ўпкаларнинг максимал вентиляцияси КҚА – Кўкрак қафаси айланаси ЮРР – Юрак ритми регуляцияси ЖССТ – Жа ҳ он соғликни сақлаш ташкилот ЕСК – Ер ости сувларининг ҳадди РСВ – Полихлорланган бифенил КҚЗМ – Кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар ГХЦГ – Гексахлорциклогексан АБ – Артериал босими ЎТС – Ўпкаларнинг тириклик сиғими ЭКГ – Электрокардиография ЮҚЧ – Юрак қисқаришларининг частотаси ТНТ – Ташқи нафас олиш тизими ЮҚТТ – Юрак-қон томир тизими БВТ – Бошланғич вегетатив тонус БА - Бош айланаси КИРИШ 3
Диссертация мавзусининг дозарблиги ва зарурати. Жаҳонда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг назарий асосларини ўрганиш физиологик, тиббий ва экологик фанлар соҳасидаги долзарб муаммо ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, турли хил минтақаларда ёш аҳоли жисмоний ривожланишининг ёмонлашиши ва саломатлик кўрсаткичларининг пасайишидан гувоҳлик берувчи кўп сонли маълумотлар тўпланган. Шунинг учун ҳарбий чақириқ ёшидаги шахсларнинг жисмоний ривожланиш морфофункционал кўрсаткичларининг хусусиятларини ўрганиш фундаментал ва амалий физиологиянинг энг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади. Туғилиш, касалланиш ва ўлим даражаси билан бир қаторда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари аҳоли саломатлиги аниқловчиларидан биридир. Шу муносабат билан жисмоний ривожланиш уйғунлигини ўрганиш ўспиринларнинг ҳарбий хизматга муваффақиятли мослашиши омили сифатида илмий ва амалий аҳамиятга эга . Дунёда ёш авлоднинг жисмоний ривожланишини ўрганиш муаммоларига катта эътибор берилмоқда. Жисмоний ривожланишнинг морфофункционал кўрсаткичлари генотипик потенцияларнинг фенотипик намоён бўла бошлаган пайтда постнатал онтогенезнинг алоҳида босқичларида организмнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнларини акс эттиради. Ҳарбий чақириқ ёшидаги ў спиринларнинг морфологик ва функционал ҳолати туғрисида мухим маълуматлар олинди, тана типларининг асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда кардиореспиратор тизимининг механизмлари очиб берилди. Шу сабабли дунёнинг етакчи илмий марказларида бола организми ривожланишининг адаптацион имкониятларини ва атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлигини кўрсатадиган морфологик ва функционал кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқлик бўйича олиб борилган тадқиқотлар катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Республикамизда одам организмининг жисмоний ривожланиши ва морфофункционал ҳолати ва уни атроф-муҳитнинг зарарли омилларига мослашув механизмларини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни 4
ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта эътибор берилмоқда. Шу муносабат билан мамлакатнинг экологик жиҳатдан ноқулай бўлган ҳудудларида, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси минтақасида ҳарбий чақириқ ёшидаги ёш ўспиринларнинг атроф-муҳитнинг ноқулай экологик шароитларга мослашувида маълум ютуқларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “...глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи фожеасининг салбий таъсирини юмшатиш” 1 вазифалари белгиланган, ҳарбий чақириқ ёшдаги ўспиринлар организмининг мослашувчан ривожланиш қобилиятлари ва уларнинг атроф- муҳит билан алоқаларини намойиш этувчи морфологик ва функционал кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш жуда муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сон « Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги “Оролбўйи минтақасини 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожлантириш давлат дастури тўғрисида” ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги 65-сонли “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида” Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг V. « Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф муҳит мухофазаси » устувор йўналишига 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февральдаги ПФ-4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғриси” ги Фармони 5