logo

ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МИФОЛОГИК ОБРАЗЛАР СТИЛИЗАЦИЯСИ ВА МЕТАФОРИЗАЦИЯСИ

Загружено в:

13.08.2023

Скачано:

0

Размер:

1012 KB
ЗАМОНАВИЙ  ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МИФОЛОГИК ОБРАЗЛАР
СТИЛИЗАЦИЯСИ ВА МЕТАФОРИЗАЦИЯСИ
КИРИШ  ..........................................................................................................3
I   БОБ.   Мифологик   образлар   стилизацияси   ва   метафоризациясининг
анъанавийлиги 
I .1.   Адабиётда   стилизация   ҳамд а   метафоризация   ҳодисаларининг   поэтик
моҳияти  ва  аҳамияти ............................................................................................   11
I.2. Мифологик тафаккурнинг бадиий-эстетик тафаккурга кўчиш асослари... 
I .3.   Ўзбек   адабиётида   мифологик   образлар   стилизацияси   ва
метафоризациясининг тараққиёт хусусиятлари ............................................
II   БОБ.   Замонавий   ўзбек   шеъриятида   мифологик   образлар   тасвири   ва
талқинига хос лингвопоэтик хусусиятлар 
II .1. Антро по морфик (инсон қиёфасидаги) мифологик образлар................. .
II.2. Зооморфик (ҳайвон қиёфасидаги) ва қуш кўринишидаги (орнитоморфик)
мифологик образлар  ........................ .................................................................
II .3. Демономорф мифологик образлар ……………………………………
III   БОБ.   Замонавий   шеъриятда   м ифологик   образларни   қўллашнинг
ижтимоий-психологик асослари ва кўринишлари 
III.1.   Давр   воқеликларининг   мифологик   образлар   воситасида ги   бадиий
тал қини... 
III.2.Давр   кишиларининг   мифо логик   образлар   орқали
ифодаланиши................................................................................................. 
III.3. Янги турмуш предметларининг мифологик образла рда берилиши. .......
ХУЛОСА 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1 КИРИШ
Диссертация   мавзусининг   долзарблиги   ва   за рурати.   Жаҳон
адабиётшунослиги   ва   фольклоршунослиги да   янги   давр   кишисининг
ҳанузгача мифологик тушунчаларга эътибор қаратиб, поэтик ижодда уларни
замонавий   воқеликлар   билан   боғлаб   стилизация   ва   метафоризация   қилиб
келаётганининг   ижтимоий-психологик,   бадиий-эстетик   омилларини   очишга
кўпдан   қизиқиш   ортиб   бормо қда.   Бунинг   натижасида   постфольклор,
фольклоризм,   халқ   оғзаки   ижодининг   образ   ва   мотивлари   стилизацияси,
мифологизация,   метафоризация   сингари   бадиий   ижод   билан   боғлиқ   поэтик
ҳодисаларнинг   моҳияти   ойдинлашмоқда   ҳамда   ёзма   адабиётнинг   оғзаки
ижод   билан   узвий   боғлиқликда   ривожланиб   келаётганини   антропоцентрик
нуқтаи назардан  асослашда заруратга айланмоқда.
Дунё   адабиётшунослигида   замонавий   адабиётнинг   барча   ижод
турларида   мифологик   сюжет,   мотив,   образларнинг   бадиий   вазифаларидан
ижодкорлар   умумий   поэтик   қонуниятлар   асосида   индивидуал   услубий
маҳоратини   намоён   қилиб,   адабиётшунослар   мифологик   тушунчаларнинг
образлантирилишига хос ижтимоий-психологик, лингвокультурологик илмий
тадқиқотлар   олиб   борилмоқда.   Шунингдек,   ўзбек   мифологияси   ҳам   асрлар
давомида   халқимизнинг   ижтимоий-руҳий   ҳаётига   чуқур   сингишиб,   бугунги
кунда   адабиётшунослигимизда   халқимиз   поэтик   дунёқарашининг   миф   –
маросим   –   фольклор   –   ёзма   адабиёт   кўринишидаги   тараққиёт   жараёнини
ўрганишга алоҳида диққат қаратилмоқда.
Мамлакатимизда   барча   жабҳада   берилаётган   кенг   имкониятлар
замонавий     ўзбек   адабиётида   адабий-эстетик   анъаналарнинг   асосларини
янада  чуқурроқ тадқиқ  қилишга  қулай шароит яратилмоқда. «Бизнинг  ҳавас
қилса   арзийдиган   буюк   тарихимиз   бор.   Ҳавас   қилса   арзийдиган   беқиёс
2 бойликларимиз   бор». 1
  Шу   нуқтаи   назардан   беқиёс   бойликларимиз   бўлган
мифологик   образлар   акс   этган   оғзаки   ва   ёзма   асарларимизни   ўрганиш,
замонавий   шеъриятда   мифологик   образларни   қўллашнинг   ижтимоий-
психологик асослари ва кўринишларини, бунда давр воқеликлари, кишилари,
янги   турмуш   предметларининг   мифологик   образлар   воситасида   тасвир,
талқин   этилишига   хос   поэтик   қонуниятларни   аниқлаш   заруратини   юзага
келтирмоқда.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   24   майдаги   ПҚ-
2995-сон   « Қадимий   ёзма   манбаларни   сақлаш,   тадқиқ   ва   тарғиб   қилиш
тизимини знада такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида» ,  2017 йил 13
сентябрдаги   ПҚ-3271-сон   «Китоб   маҳсулотларини   нашр   этиш   ва   тарқатиш
тизимини   ривожлантириш,   китоб   мутолааси   ва   китобхонлик   маданиятини
ошириш   ҳамда   тарғиб   қилиш   бўйича   комплекс   чора-тадбирлар   дастури
тўғрисида»ги қарор лар и, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018   йил   24   апрелдаги   304-сон   «Бахшичилик   ва   достончилик   санъатини
янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»,
2010   йил   7   октябрдаги   222-сон   «2010-2020   йилларда   номоддий   маданий
мерос   объектларини   муҳофаза   қилиш,   асраш,   тарғиб   қилиш   ва   улардан
фойдаланиш   давлат   дастурини   тасдиқлаш   тўғрисида»ги   қарорлари   ҳамда
мазкур   фаолиятга   тегишли   бошқа   меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатларда
белгиланган   вазифаларни   амалга   оширишда   ушбу   диссертация   тадқиқоти
муайян даражада хизмат қилади .
Тадқиқотнинг   республика   фан   ва   технологиялари   ривожланиши-
нинг   устувор   йўналишларига   боғлиқлиги.   Тадқиқот   республика   фан   ва
технологиялар   ривожланишининг   I.  «Ахборотлашган   жамият   ва   демократик
давлатни   ижтимоий,   ҳуқуқий,   иқтисодий,   маданий,   маънавий-маърифий
1
  Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.Мирзиёевнинг   Ўзбекистон   ижодкор   зиёлилари
вакиллари   билан   учрашувдаги   «Адабиёт   ва   санъат,   маданиятни   ривожлантириш   –   халқимиз   маънавий
оламини   юксалтиришнинг   мустаҳкам   пойдеворидир»   номли   маърузаси   //   Халқ   сўзи.   –   2017,   4   август.   –
№153 (6347).   
3 ривожлантириш,   инновацион   иқтисодиётни   ривожлантириш»   устувор
йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг   ўрганилганлик   даражаси.   Жаҳон   филология   илмида
мифологик   образлар   стилизацияси   ва   метофаризацияси   тилшунослик,
фольклоршунослик,   адабиётшунослик   кесимида   кўпроқ   ўрганилиб
келинмоқда.   Жумладан,   рус   адабиётшунослиги   ва   фольклоршунослиги да
М.К.Азадовский,   П.С.Виходцев,   В.Б.Агрба,   Л.И.Емельянов,   Г.А.Левинтон,
У.Б.Далгат, Л.П.Бессонова каби олимларнинг тадқиқотлари    аҳамиятли. 2
Рус олимларидан Д.Зеленин, В.Н.Басилов,  Г.П.Снесарев, А.И.Баландин,
Е.М.Мелетенский,   Д.Д.Фрезер,   В.Я.Пропп,   Э.Тайлор,   С.А.Токарев   кабилар
мифологик   образ   ва   мотивлар   хусусияти,   таснифоти,   оғзаки   адабиёт,
тасвирий   сюжетдаги   ифодаси   хусусидаги   изланишларида   баъзан
метафоризация ҳодисасига ҳам эътибор қаратилган. 3
 
Ўзбек   адабиётшунослиги   ва   фольклоршунослигида   бу   масалага
муносабат   кўпинча   фольклоризмлар   ёки   модерн   шеърият   поэтикаси
тадқиқига   бағишланган   ишлар   таркибида   кузатилади. 4
  М.Афзалов,
2
  Азадовский М.К. Статьи о литературе и фольклоре. – М. - Л.: Гослитиздат, 1960. – 547 с.; Выходцев П.С.
Русская советская поэзия и народное творчество. – Л.: Наука, 1963. – 549 с.; Агрба В.Б. Абхазская поэзия и
устное   народное   творчество.   –   Тбилиси:   Мецниереба   1971.   –   158   с.;   Емельянов   Л.И.   К   вопросу   о
фольклоризме   древней   русской   литературы   //   Русский   фольклор.   Т.   VII.   –   М.-Л.:   Наука,   1962.–   С.   38-43.;
Левинтон Г. Заметки о фольклоризме Блока / Миф – Фольклор – Литература. – Л.: Наука, 1978. – С. 171-186;
Далгат   У.   Литература   и   фольклор.   –   М.:   Наука,   1981.   –   303   с.;   Бессонова   Л.П.   Фольклорные   традиции   в
творчестве А.Т.Твардовского (на примере поэмы «Страна Муравия») // Филологический вестник. – Майкоп:
АГУ, 2004. № 6. – С. 108-115.  
3
  Зеленин Д. Тотемы-деревья в сказаниях и обрядах европейских народов. – М. – Л., 1937. – 77 с.; Басилов
В.Н.   Культ   святых   в   исламе.   –   М.:   Мысль,   1970.   –   144   с.;   Снесарев   Г.П.   Три   хорезмские   легенды   в   свете
демонологических   представлений.   –   Советская   этнография.   –   Москва.   –   1973.   –   №1.   –   С.48-58;   Снесарев
Г.П. Хорезмские легенды как источник по истории религиозных культов Средней Азии. – М.: Наука, 1983. –
С.154-155; Баландин А.И.  Мифологическая теория и проблемы поэтики // Проблемы фольклора. – М., 1975.
–   С.125-131;   Мелетинский   Е.М.   Поэтика   мифа.   –   Т.:   Наука,   1976.   –   407   с.;   Фрезер   Д.Д.   Золотая   ветвь.
Исследование  магии и религии. 2-е изд. – М.: Политиздат, 1983. – 703 с.;  Пропп  В.Я. Исторические  корни
вольшебной  сказки.  – Л.:  изд-во ЛГУ, 1986.  – 366  с.;   Тайлор Э.  Первобытная  культура.  –  М.:   Политиздат,
1989. – 573 с.; Токарев С.А. Ранние формы религии. – М., Политиздат, 1990. – 623 с.  
4
  Собиров   О.   Ўзбек   совет   адабиётида   фольклор   ва   фольклор   анъаналари   /   Ўзбек   совет   фольклори
масалалари.   1-китоб.   –   Тошкент,   1970.   –   Б.   125-143.;   Шайхзода   М.   Навоий   ижодида   фольклор   мотивлари.
Асарлар.   VI   томлик.   4-том.   –   Т.:   Ғафур   Ғулом   номидаги   Адабиёт   ва   санъат   нашриёти,   1972.   –   Б.   23-29;
Маллаев  Н. Алишер Навоий  ва  халқ  ижодиёти. – Тошкент:  Адабиёт  ва санъат, 1974. – 384 б.;  Каримов Н.
Ҳамид Олимжон поэзиясида фольклор традициялари / Ўзбек адабиёти масалалари. – Тошкент: Фан, 1959. –
340   б.;   Ярматов   И.   Типология   фольклоризмов   в   современной   узбекской     литературе   (60-е   и   начало   80-х
годов):   Автореф.   на   соиск.   канд.   фил.   наук.   –   Т.:     1985.   –   24   с.;   Мўминов   Ғ.   Ҳозирги   ўзбек   адабиётида
фольклоризм: Филол. фан. док-ри... дисс. – Т.:  1994. – 256 б.;   Сафаров О. Фольклор ва болалар адабиёти //
Ўзбек   тили   ва   адабиёти.   –   2003.   –   №   6.   –   Б.20-26;   Қувватова   Д.   Ўзбек   илмий-бадиий   фантастикасида
фольклор   мотивлари:   Филол.   фан.   номз...   дисс.   автореф .   –   Т.,   1997.   –   24   б.;   Шарипова   Л.   ХХ   асрнинг
иккинчи ярми ўзбек шеърияти бадиий тараққиётида фольклор: Филол. фан. док-ри. (DSc) дисс. – Т., 2019. –
226   б.;   Холиқова   Д.А.   Ҳозирги   ўзбек   шеъриятида   фольклор   анъаналари   ва   бадиий   маҳорат:   Филол.   фан.
4 Ҳ.Зарифов,   Ғ.Акрамов,   К.Имомов,   Х.Эгамов,   М.Жўраев,   Ш.Шомусаров,
Т.Л.Раҳмонов,   Б.Жуманиязов,   Ж.Эшонқулов,   О.Қаюмов,   М.Нарзиқулова,
Д.Тоғаева,   Д.Файзиева,   Ш.Махмараимова ларнинг   ишларида   муайян
мифологик   образлар,   уларнинг   бадиий-эстетик   вазифалари,   келиб   чиқиш
асослари   ўрганилган. 5
  Бироқ   мифологик   образларнинг   стилизацияси   ва
метафоризацияси  асослари,  ижтимоий-психологик  зарурияти,   поэтик талқин
хусусиятлари махсус ўрганилмаган.  
Диссертацияни   ёзиш   жараёнида   номлари   кўрсатилган   ва   бошқа   бир
қатор   ўзбек   ҳамда   жаҳон   адабиётшуносларининг   илмий   изланишлари
эътиборга олинди. Тадқиқотимизда мазкур йўналишда бажарилган ишлардан
фарқли равишда, ўзбек адабиётида мифологик образларнинг стилизацияси ва
метафоризацияси   асослари   ва   ижтимоий-психологик   зарурияти,   бадиий-
эстетик ўрни, поэтик талқин хусусиятлари яхлит ҳолда тадқиқ этилган.
Тадқиқотнинг   диссертация   бажарилган   олий   таълим
муассасасининг   илмий-тадқиқот   ишлари   режалари   билан   боғлиқлиги.
Диссертация   Бухоро   давлат   университети   илмий-тадқиқот   ишлари   режасига
мувофиқ   «Фольклор   ва   ёзма   адабиёт   муносабати   муаммолари»   мавзусидаги
амалий  йўналиш доирасида бажарилган.
номз...  дисс.  автореф.   –   Т.,  2011.  –  25  б.;   Ҳамдамова   С.Х.  Фольклор  анъаналари   ва  бадиий  талқин:  таъсир
ҳамда акс таъсир масалалари (XVIII-XIX аср шеърияти мисолида) :  Филол. фан .  номз .  ... дисс. – Т.:  2012 .    –
14 7  б .;   Aмoнов  У.С.  XX   аср   бошларида   ўзбек  фольклорининг  ўрганилиш  тарихи   (Aбдурауф   Фитрат,  Ғози
Олим Юнусов ва Элбек фаолияти мисолида):  Фалсафа фанлари бўйича филол. фан. доктори (PhD) ... дисс.
автореф   –   T.,   2018.   –   54   б.;   Холова   М.А.   Ўзбек   модерн   шеърияти   поэтикаси:   Филология   фанлари   бўйича
фалсафа   доктори   (PhD)   диссертацияси.   –   Самарқанд,   2018.   –   135   б.;   Турдиев   А.А.   Ўзбек   шеъриятида
фольклор   анъаналари   ва   синкретик   ҳолат   (Тўра   Сулаймон   ижоди   мисолида):   Филология   фанлари   бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертация автореферати. – Тошкент, 2020. – 53 б.   
5
  Афзалов М.И. Ўзбек халқ эртаклари ҳақида. – Т.:Фан, 1964. – 68 б.; Зарифов Ҳ. Ўзбек халқ достонларининг
тарихий асослари бўйича текширишлар. Жанговор от образининг қадимий асосларига доир // Пўлкан шоир.
– Т., 1976. – Б.65-88; Акрамов Ғ. Тотемистик мифлар. – Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент. – 1978. – №3. –
Б.39-42; Имомов К. Ўзбек халқ прозаси поэтикаси. – Т.: Фан, 2008. – 252 б.; Эгамов Х. Совет шарқи туркий
халқлари эртакчилик анъаналари алоқалари тарихидан очерклар. – Т.: Ўқитувчи, 1982. – 289 б.; Жўраев М.,
Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. – Т.: Фан, 2001. – 136 б.; Жўраев М., Нарзиқулова М.
Миф, фольклор ва адабиёт. – Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. – 184 б.; Раҳмонов Т.Л.
Қадимги мифлар ўзбек фольклори эпик мотивларининг ўзаги сифатида: Филол. фан. номз.... дисс. – Т., 1997.
–   159   б.;   Жуманиязов   Б.М.   Ўзбек   халқ   эпосида   ялмоғиз   образи:   Филол.   фан.   номз....   дисс.   автореф.   –   Т.,
1996. – 21 б.; Эшонқулов Ж.С. Ўзбек фольклорида дев образининг мифологик асослари ва бадиий талқини:
Филол.   фан.   номз....   дисс.   автореф.   –   Т.,   1996.   –   28   б.;   Қаюмов   О.С.   Ўзбек   фольклорида   пари   образи
(генезиси   ва   бадиияти):   Филол.   фан .   номз. ...   дисс.   автореф.   –   Т.,   1999.   –   25   б.;   Тоғаева   Д.   Инс-жинслар
ҳақидаги ўзбек оғзаки ҳикояларининг образлар системаси. – Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент. – 2006. –
№6.   –   Б.44-47;   Файзиева   Д.   Ўзбек   фольклорида   илон   образи   (генезиси   ва   бадиияти):   Филол.   фан .   н омз ... .
дисс.   автореф.   –   Т.,   2004.   –   22   б. ;   Махмараимова   Ш.Т.   Оламнинг   миллий   лисоний   тасвирида   теоморфик
метафоранинг когнитив аспекти: Филол. фанлари бўйича PhD дисс. – Қарши, 2018. – 151 б.  
5 Тадқиқотнинг   мақсади   замонавий   ўзбек   шеъриятида   мифологик
образлар   стилизацияси   ва   метафоризациясининг   асослари,   кўринишлари,
анъанавийлиги   ҳамда   ҳозирги   тараққиёт   белгилари,   восита   ва   усулларини
аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
адабиётда   метафоризация   ва   стилизация   ҳодисаларининг   поэтик
моҳиятини   очиб   бериш   орқали   мифологик   тафаккурнинг   бадиий-эстетик
тафаккурга кўчганлигини исботлаш; 
ўзбек   адабиётида   мифологик   образлар   стилизацияси   ва
метафоризациясининг   тараққиёт   хусусиятларини   ўрганиш   орқали   унинг
анъанавийлигини асослаш; 
замонавий   ўзбек   шеъриятда   мифологик   образларни   қўллашнинг
ижтимоий-психологик асослари ва кўринишларини очиб бериш; 
давр воқеликлари ва давр кишиларининг, янги турмуш предметларининг
мифологик   образлар   воситасида   берилишини,   бунда   унинг   антропоморфик ,
зооморфик ,   қуш   кўринишидаги   образ   типларидан   фойдаланишда   замонавий
шоирларнинг индивидуал маҳоратини очиб бериш; 
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар тасвири ва талқинига
хос лингвопоэтик хусусиятлар, бадиий-услубий имкониятларни далиллаш.
Тадқиқотнинг   объекти ни   Миртемир,   Абдулла   Орипов,   Шавкат
Раҳмон,   Рауф   Парфи,   Миртемир,   Тўра   Сулаймон,   Муҳаммад   Юсуф,   Ойдин
Ҳожиева,   Ҳалима   Аҳмедова,     Эшқобил   Шукур,   Жамол   Камол,   Улуғбек
Ҳамдам, Фахриёр каби ҳозирги давр шоирларининг шеърлари ташкил этади.
Тадқиқотнинг  предмети ни   замонавий  ўзбек   шеъриятидаги  мифологик
образлар   тизими,   поэтик   тасвири   ва   талқини   билан   боғлиқ
метафоризациялаш,   стилизациялаш   жараёнлари,   усул   ҳамда   воситалари
ташкил этади .
Тадқиқотнинг   усуллари .   Диссертацияда   тарихий-қиёсий,   қиёсий-
типологик,   структурал-анализ   ҳамда   психоаналитик   тадқиқ   усулларидан
фойдаланилган.
6 Тадқиқотнинг илмий янгилиги  қуйидагилардан иборат:
адабиётда   метафоризация,   стилизация,   мифологизация   ҳодисаларининг
бадиий   матндаги   нутқий-ҳиссий   моҳияти,   бадиий   кўчим   янгиланишини
таъминлашдаги эстетик вазифаси ва аҳамияти дистрибутив  асосланган;
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар тасвири ва талқинига
хос   кўчим,   нутқий   экспрессивлик   каби   лингвопоэтик   хусусиятлар,   образ
яратишдаги   тасвирийлик,   эмоционаллик,   ҳаққонийлик   каби   бадиий-услубий
имкониятлар очиб берилган; 
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образларни қўллашнинг этник,
диний,   тарихий-традицион,   коммуникатив   ижтимоий-психологик   асослари,
тараққиёт хусусиятлари асосида давр воқеликлари, давр кишиларининг, янги
турмуш   предметларининг   мифологик   образлар   воситасида   берилиши
аниқланган; 
мифологик   тафаккурнинг   когнитив,   нутқий,   стилизацион   омиллар
туфайли   бадиий-эстетик   тафаккурга   кўчганлиги   мумтоз,   жадид,   ҳозирги
адабиётда   қўлланиб   келаётган   мифологик   образлар   метафоризацияси   ва
стилизацияси орқали далилланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари  қуйидагилар дан иборат :
метафоризация   ва   стилизация   тушунчаларининг   адабий-назарий,
лисоний,   поэтик   тавсифларини   тартиблаш,   уларга   хос   бадиий-эстетик
вазифаларни кўрсатиб бериш, мифологик образларни ифодалашдаги бадиий-
функционал   қирраларни   очиш   адабиётшунослик   фанларидан   яратилажак
дарслик ва қўлланмаларнинг мукаммаллашувига хизмат қилиши асосланган;
мифологик   образлар   метафоризация   ва   стилизация   асосида   янгича
тушунчаларни   очиши,   лирик   талқин   хусусиятлари,   структуравий,
функционал,   лексик-семантик,   стилистик,   поэтик   жиҳатларининг   назарий
жиҳатдан ёритилиши ҳозирги ёш авлоднинг илмий дунёқараши ҳамда поэтик
тафаккурини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши далилланган; 
мифологик   тафаккурнинг   бадиий-эстетик   тафаккурга   кўчганлиги
мумтоз,   жадид,   ҳозирги   адабиётда   анъанавий   тарзда   қўлланиб   келаётган
7 мифологик   образлар   метафоризацияси   ва   стилизацияси   орқали   очиб
берилган.
Тадқиқот   натижаларининг   ишончлилиги   муаммонинг   аниқ
қўйилганлиги,   назарий   маълумотларнинг   мавжуд   илмий   манбалардан
олинганлиги,   келтирилган   таҳлилларнинг   тарихий-қиёсий,   қиёсий-
типологик,   структурал-анализ,   психоаналитик   каби   усуллар   воситасида
асосланганлиги,   илмий   фикр   ва   хулосаларнинг   амалиётга   жорий
этилганлиги,   олинган   натижаларнинг   ваколатли   тузилмалар   томонидан
тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот   натижаларининг   илмий   ва   амалий   аҳамияти.   Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти  ундаги илмий хулосалардан  ўзбек оғзаки ва
ёзма   адабиёти   поэтикаси,   образлар   тизими   ҳақидаги   илмий   тасаввурларни
чуқурлаштириш   ва   бир   тизимга   солиш,   бадиий   ижодда   метафоризация   ва
стилизация   ҳодисаларининг   поэтик   қирралари ни   жаҳон
адабиётшунослигининг   янгича   концептуал   назарий   қарашлари   асосида
таснифла шда  фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот  натижаларининг амалий аҳамияти   ишдаги назарий умумлашма
ҳамда   таҳлиллардан   олий   ва   ўрта   махсус   таълим   тизимида,   умумтаълим
мактабларида   ёшларга   адабий-назарий   маълумотлар   беришда,   ўзбек
фольклори   ва   адабиётини   қиёсий   ўргатишда,   уларнинг   ўзаро   ворисийлик
асосида   ривожланиб   келганини   а сослашда ,   шунга   алоқадор   дарслик,   ўқув
қўлланмалар   яратишда,   мифологик   образларнинг   изоҳли   луғатини   тузишда
фойдаланиш  имконини бериши билан белгиланади.
Тадқиқот   натижаларининг   жорий   қилиниши.   Замонавий   ўзбек
шеъриятида   мифологик   образларнинг   стилизация   ва   метафоризация
қилинишини   ёритиш   жараёнида   эришилган   илмий   натижалар   ва   хулосалар
асосида :
адабиётда   метафоризация,   стилизация,   мифологизация   ҳодисаларининг
бадиий   матндаги   нутқий-ҳиссий   моҳияти,   бадиий   кўчим   янгиланишини
таъминлашдаги эстетик вазифаси ва аҳамияти дистрибутив  асосланган  илмий
8 хулосалардан   Ф1-ФА-0-43429,   ФА-Ф1,   ГОО2     «Қорақалпоқ   фольклори   ва
адабиёти   жанрларининг   назарий   масалаларини   тадқиқ   этиш»   (2012-2016)
мавзусидаги   фундаментал   лойиҳанинг   қорақалпоқ   шеъриятига   хос   жанрий,
тимсолий   жиҳатлар   ўзбек   шеъриятидаги   ушбу   масалалар   билан   қиёсий
тадқиқ   этилган   қисмида   фойдаланилган   (Ўзбекистон   Республикаси   Фанлар
Академияси   Қорақалпоғистон   бўлимининг   2021   йил   19   февраль   26/01-сон
маълумотномаси ).   Натижада   замонавий   шеъриятда   мифологик   образларнинг
рамзий-тимсолий   талқини   орқали   ижтимоий-психологик   хусусиятлар
ифодалангани аниқланган;
мифологик   тафаккурнинг   когнитив,   нутқий,   стилизацион   омиллар
туфайли   бадиий-эстетик   тафаккурга   кўчганлиги   мумтоз,   жадид,   ҳозирги
адабиётда   қўлланиб   келаётган   мифологик   образлар   метафоризацияси   ва
стилизацияси   орқали   далилланган   назарий   хулосалардан   ФА-Ф1-ОО5
«Қорақалпоқ   фольклоршунослиги   ва   адабиётшунослиги   тарихини   тадқиқ
этиш»   (2017-2020)   мавзусидаги   фундаментал   лойиҳанинг   оғзаки   ва   ёзма
адабиётда   мифологик   образлар   тасвири   ва   талқинига   хос   бадиий-услубий
имкониятларни   ўрганишга   доир   қисмида   фойдаланилган   (Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 8
февраль   26/01-сон   маълумотномаси ).   Натижада   замонавий   ўзбек   шеъриятида
мифологик образлар тасвири ва талқинидаги бадиий-тадрижий жараёнга оид
хулосалар  чиқариш имконини берган ;  
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар тасвири ва талқинига
хос   кўчим,   нутқий   экспрессивлик   каби   лингвопоэтик   хусусиятлар,   образ
яратишдаги   тасвирийлик,   эмоционаллик,   ҳаққонийлик   каби   бадиий-услубий
имкониятлар   очиб   берилган   илмий   хулосалардан   Бухоро   вилоят
телерадиокомпаниясининг   «Адабий   муҳит»,   «Шеърият   гулшани»,
«Саккизинчи   мўъжиза»   кўрсатувларининг   сценарийсини   тайёрлашда
фойдаланилган   (Бухоро   вилояти   телерадиокомпаниясининг   2021   йил     26
апрелдаги   1/117-сон   маълумотномаси ).   Натижада   мазкур   кўрсатувлар   учун
тайёрланган   материалларнинг   мазмуни   мукаммаллашувига,   кўрсатувнинг
9 илмий-оммабоплигини   таъминлашга,   мухлисларнинг   замонавий   ўзбек
шеърияти   ҳақидаги   маълумотларини   кенгайтиришга,   маънавий-ахлоқий,
бадиий-эстетик билимларини оширишга эришилган.
замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образларни қўллашнинг этник,
диний,   тарихий-традицион,   коммуникатив   ижтимоий-психологик   асослари,
тараққиёт хусусиятлари асосида давр воқеликлари, давр кишиларининг, янги
турмуш   предметларининг   мифологик   образлар   воситасида   берилиши
аниқланган   фикр   ва   қарашлардан   Ўзбекистон   Ёзувчилар   уюшмаси   Бухоро
вилояти бўлими ҳузуридаги «Нилуфар» адабий тўгараги, вилоят умумтаълим
мактабларида   фаолият   кўрсатаётган   адабий   тўгараклар   машғулотларида,
замонавий ўзбек шеърияти намояндалари ижодини ўрганиш ва тарғиб этишга
бағишланган   тадбирларда   фойдаланилган   (Ўзбекистон   Ёзувчилар   уюшмаси
Бухоро   вилояти   бўлимининг   2021   йил   6   октябрьдаги   16-сон
маълумотномаси)
.   Натижада   мазкур   тўгараклар   учун   тайёрланган
материалларнинг   мазмуни   мукаммаллашувига,   уларнинг   илмий-
оммабоплигини   таъминлашга,   ўқувчиларнинг   замонавий   ўзбек   шеърияти
ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга эришилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси.   Диссертация иши натижалари
18   та, жумладан, 5 та халқаро ва 13 та республика илмий-амалий анжуманларида
маъруза кўринишида баён этилган ва апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот   натижаларининг   эълон   қилинганлиги.   Диссертация
мавзуси бўйича 26   та илмий иш, жумладан, Олий аттестация комиссиясининг
докторлик   диссертациялари   асосий   илмий   натижаларини   чоп   этиш   тавсия
этилган илмий нашрларда 4 та, хорижий журналда 4 та мақола чоп этилган.
Тадқиқотнинг   тузилиши   ва   ҳажми.   Диссертация   165   саҳифадан
иборат   бўлиб,   кириш,   уч   асосий   боб,   хулоса   ва   фойдаланилган   адабиётлар
рўйхатидан ташкил топган .
10 I  БОБ. МИФОЛОГИК ОБРАЗЛАР  СТИЛИЗАЦИЯСИ ВА
МЕТАФОРИЗАЦИЯ СИНИНГ  АНЪАНАВИЙЛИГИ
I .1.    Адабиётда метафоризация ва стилизация ҳодисаларининг поэтик
моҳияти ва аҳамияти
Тилшуносликнинг   ўрганилиш   объектларидан   ҳисобланган   метафора
нафақат   тилшунослик,   балки   психология,   санъат,   реклама   соҳаларида,
айниқса,  бадиий адабиётда  ҳам   муҳим  саналади.   Сўнгги  йилларда  метафора
тобора бадиий восита ёки услуб эмас, балки аташ воситаси, вербал фикрлаш
усули   ва   дунёнинг   лингвистик   манзарасини   яратиш   усули   сифатида
ўрганилмоқда   (Н.Д.   Арутюнова) 6
.     Концептуал   метафора   назариясининг
асосчиларидан   бири   Ж.   Лакофф   таъкидлаганидек,   метафора   даҳолик   ҳам,
калтафаҳмлик ҳам эмас, у шунчаки муқаррарликдир 7
. Мавҳум тушунчалар ва
ўта   оғир   вазиятларни   ифодалашда   метафорадан   фойдаланилса,   тингловчи
яхшироқ   қабул   қилади.   Масалан,   очкўз     одам   маъноси   аждар,   ялмоғиз
метафораси орқали ифодаланади: 
Келишди барчаси нонингни еб,
Қонингни ичмакка,
Наҳанглар,  аждаҳолар ,
Ялмоғизлар  озми тарихда ? 8
Дунёнинг концептуал манзараси  – бу инсоннинг жисмоний, ҳиссий ва
энг   муҳими,   маданий   тажрибаси   асосида   шаклланадиган   универсал
билимдир.   Тил   дунёнинг   миллий   концептуал   манзараси   ҳақидаги
билимларни   оғзаки   баён   этади,   сақлайди,   тўлдиради   ва   авлоддан-авлодга
етказади.   Инсон   дунё   ҳақидаги   билимларни   ўз   она   тили   нуқтаи   назаридан
ўрганади,   шу   тилда   фикрлайди   ва   оламни,   ундаги   воқеликларни   ўзи   келиб
6
  Н.Д.Арутюнова. Метафора и дискурс // Теория метафоры / под ред. Н.Д.Арутюновой и М.А.Журинской. – 
М.: Прогресс, 1990. – С.5-32.
7
  Лакофф Дж., Джонсон М. Метафоры, которыми мы живем. // Теория метафоры / под ред. Н.Д.Арутюновой
и М.А.Журинской. – М.: Прогресс, 1990. – С.387-415.
8
 Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – 
Б.233. 
11 чиққан  маданият хусусиятлари асосида таҳлил қилади, баҳолайди, тилда акс
эттиради.  
Замонавий тилшуносликда ишлаб чиқилган тилга, хусусан, метафорага
антропоцентрик   ёндашув   метафорани   халқнинг   миллий-маданий   меросини
ўзида   акс   эттирадиган   ҳамда   дунёнинг   лингвистик   манзарасини   яратадиган
воситалардан бири сифатида ўрганади.
Замонавий   рус   тилшунослигида   метафоризация   жараёни   когнитив   ва
лингвокультурологик   аспектда   ўрганилиб,   муайян   этник   гуруҳнинг
лингвистик   манзарасини   шакллантиришда   муҳим   вазифа   бажариши
аниқланган.   Жумладан,   Н.Д.   Арутюнова,   В.Н.   Телиа,   Г.Н.   Скларевская,
Ю.Д.Апресян каби қатор тилшунос олимлар метафора ассоциатив характерга
эгалиги   жиҳатидан   мураккаб   ҳодисалигини   ва   семантик   икки   ўлчовлилик
унинг   асосий   лексик-семантик   хусусияти   эканлигини   таъкидлайдилар 9
(Масалан,   ўзбек   адабиётидаги   “Қирқ   бошли   аждардай   ўтди   қузғунлар” 10
мисрасида   аждар   мифологик   мавжудот   тушунчаси   баробарида   бирданига
даҳшатли   қурол,   тўп-оловни     ҳам   ифода   этмоқда).   Э.Маккормак,
Е.В.Падучевалар   метафорага   инсон   идрокининг   таркибий   қисми   сифатида
қарайдилар   ва   метафора   ҳамма   жойда   мавжуд   деб   ҳисоблайдилар. 11
Ж.Лакофф   ва   М.   Жонсонлар   эса   метафора   нафақат   тилда,   балки   фикр   ва
хатти-ҳаракатда   ҳам   намоён   бўлишини,   бизнинг   фикрлашимиз   ва   кундалик
ҳаракатларимиздаги   тушунчалар   тизими   моҳиятига   кўра   метафорик
эканлигини қайд этадилар. 12
Умуман   олганда,   жаҳон   замонавий   тилшунослигида,   гарчи   тилда
ўзлашиши   учун   бир   неча   ўн   йиллар   сарфланса-да,   муайян   этноснинг
лингвистик   манзараси   унинг   неологизм-метафоралари   (янги   яратилган
метафоралари)   орқали   намоён   бўлиши   таъкидланади.   Зеро,   янги   кириб
келган   тушунчаларни   ифодалаш   учун   метафорик   бирикмалардан
9
  http://ekrost.ru/poster/metafora-i-metaforizaciya.html
10
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 368.
11
  Маккормак   Э.   Когнитивная   теория   метаф о р ы   //   Теория   метафоры   /   под   ред.   Н.Д.Арутюновой   и
М.А.Журинской. – М.: Прогресс, 1990. – С.358-386.
12
 Лакофф Дж., Джонсон М. Метафоры, которыми мы живем. // Теория метафоры / под ред. Н.Д.Арутюновой
и М.А.Журинской. – М.: Прогресс, 1990. – С.387-415.
12 фойдаланилади.   Масалан,   Фахриёр   ижодида   “тўлқинларни   қабул   қилувчи
радиотелефон”га нисбатан “ арвоҳларни чақирувчи Исрофил бурғуси ” ифодаси
қўлланилган. 13
  
Н.Д.   Арутюнова   “сўзнинг   маъноси   қанчалик   мавҳум   ва   камситувчи
(негатив) бўлса, шунчалик осон метафоризация қилинади”, деб ҳисоблайди. 14
Модерн   ўзбек   шеъриятида   ҳам   мифологик   ва   диний-афсонавий   образлар
воситасида   янгича   метафоралар   яратилгани   намоён   бўлади.   Масалан,
ижоднинг жўшиб келиши одатда “илҳом париси”, баъзан “илҳом фариштаси
образи   билан   ифодаланса,   замонавий   ўзбек   шеъриятида   “илҳом   жинлари”
шаклида   ҳам   ифодалангани   кузатилади:   “Абдулла   Орифнинг   илҳом   парисин
Йўлда   тунаганлар   мана   шулардир!” 15
,   “Илҳом   фариштаси   тутмиш
қўлидан” 16
,  “Ё илҳомнинг  жинлари  билан курашмоқдан толдими шоир” 17
.   
Метафора   тушунчасини   талқин   қилувчи   бир   нечта   ёндашувлар   бўлиб,
улардан   энг   қадимийси   ва   муқобили   Аристотельнинг   қарашлари   саналади.
Аристотель   қарашларига   кўра 18
,   кўчимларни   моҳирона   ишлатиш   истеъдод
белгиси,   яхши   метафоралар   (“қисқартирилган   мажозий   қиёс”)   кашф   этиш
учун   нарсалардаги   ўхшашликни   пайқаш   зарур.     Қолаверса,   сўзни   мажозий
маънода   ишлатиш   учун   ушбу   тушунчанинг   маъноси   доимий   (инвариант),
бироқ   кенг   маъноли   бўлиши   керак.   Агар   сўзнинг   умумий   маъноси   жамлик,
рўйхат,   белгилар   қаторини   ифодаласа,   унинг   инвариантлиги   бошқа
вариантларга   нисбатан   аниқланиб,   таркибий   қисмлари   инобатга   олинмайди
(яъни,   маъно   қирраларидан   биригина   кўчма   маъно   учун   асос   бўлади).   Сўз
ҳақидаги   тушунчалар   доираси   қанчалик   кенг   бўлмасин,   унинг   инвариант
қиймати билан боғлиқлик узилмагунча, ҳеч қандай метафора ҳосил бўлмайди
(яъни,   сўз   ўзига   тегишли   барча   маъно   қирраларини   қамраб   олса,   у   кўчма
маъно эмас, ўз маъносида қўлланган бўлади). 
13
 Фахриёр. Геометрик баҳор. (Ўнгарилган тушлар): Шеърлар. – Т.: Маънавият, 2004. – Б. 160.
14
  Арутюнова  Н.Д. Метафора и дискурс // Теория метафоры / под ред. Н.Д.Арутюновой и М.А.Журинской. –
М.: Прогресс, 1990. – С.5-32.
15
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда. (Шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б. 44.
16
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда. (Шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б.31.
17
 Фахриёр. Геометрик баҳор. (Ўнгарилган тушлар): Шеърлар. – Т.: Маънавият, 2004. – Б. 155.
18
  Аристотель.   Поэтика   (Поэзия   санъати   ҳақида).   Масъул   муҳаррир   И.Султон.   –   Т.:   Ғ.Ғулом   номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. – Б. 47. 
13 Метафорани   тушунтирувчи   иккинчи   муҳим   ёндашув   сифатида
Н.Д.Арутюнованинг 19
  метафора   ҳақидаги   нуқтаи   назари   таклиф   қилинган.
Ушбу   ёндашув   орқали   метафора   “сўзларнинг   семантик   бирикма
қонуниятларини   қасддан   бузиш   натижасида”   келиб   чиқадиган   “талқин
қилинган аномалия” сифатида қабул қилинади. Ушбу қоидани ишлаб чиқиш,
шубҳасиз,   экстралингвистик   соҳага   туташади.   Бунда   метафора   моҳиятини
тушуниш   учун   миллий-маданий   воқеликнинг   ўзига   хос   хусусиятларини   –
одамларнинг ҳаётий тажрибасини акс эттиришни ҳисобга олиш зарур бўлади.
Киши   метафорадан   фойдаланар   экан,   унинг   мақсади   нутқни   безаш
эмас,   бир   лаҳзали,   соф   прагматик   вазифани   амалга   ошириш   –   ўз   сўзининг
маъносини   суҳбатдошига   етказиш   бўлиб   ҳисобланади.   Бироқ   метафора
нафақат   тушунтиришга   хизмат   қилади,   аксинча,   тушунишни
мураккаблаштиради   ҳам.   Шунинг   учун   мутаносибликни   кузатиш   жуда
муҳимдир.   Чунки   бирикма   кўринишидаги   лингвистик   ижоднинг   ҳаддан
ташқари субъектив ёки ёрқин бўлиш эҳтимоли мавжуд. 
Л.Блумфильд   сўзлашувда   сўзнинг   ўз   ва   кўчма   (метафорик)
маъноларига   бўлган   талаб   тўғрисида   гапирар   экан,   сўз   маъноларининг
вариантлари   тўпламида   периферик   майдонни   эгаллаган   метафоранинг   ўрни
асосий   маънога   нисбатан   пастроқ   бўлиши   мумкинлигини,   асосий   маъно
ҳамма   тушунадиган   маъно   бўлиши   жиҳатидан   афзалликларга   эгалигини
таъкидлайди. 20
  Дарҳақиқат,   прагматик   вазият   мажозий   маъно   излашга
мажбур   қилмагунча,   ҳар   доим   у   ёки   бу   шакл   ўз,   асосий,   марказий   маънода
тушунилади.   Шу   сабабли   маълум   бир   миллатнинг   тил   маданиятига   хос
бўлган   меъёрлар   ва   стереотипларга   риоя   қилиш   сўзларни   метафоризация
қилиш жараёни муваффақиятининг ажралмас шарти ҳисобланади.
Тилда   метафора   қатор   вазифаларни   бажаради.   Аввало,   бирор   сўзда
мажозий   маъноларни   ишлаб   чиқиш   имконияти   сон-саноқсиз   янги   сўз
шаклларини   яратиш   ва   инсон   хотирасига   ақл   бовар   қилмас   оғирлик
19
  Н.Д.Арутюнова. Метафора и дискурс // Теория метафоры / под ред. Н.Д.Арутюновой и М.А.Журинской. – 
М.: Прогресс, 1990. – С.5-32.
20
 https://scienceforum.ru/2014/article/2014001508
14 келтиришнинг   олдини   олади.   Иккинчидан,   сўзларни   метафоризациялаш
ҳаётни   бойитади,   кундалик   ҳаётнинг   ўзига   хос   эстетикасини   яратади.
Учинчидан,   метафора   белгиларини   билиш   кишининг   илғаш   қобилиятини
оширади, диққатни кучайтиради.
Метафоралар   номлаш,   маълумот   бериш,   матнни   шаклантириш
хусусиятларига   эга   бўлиб,   метафора   орқали   узатиладиган   маълумотларнинг
биринчи   хусусияти   тасвирнинг   яхлитлиги,   панорамаси   (кенгайтирилган
кўриниш и) дир.   У   метафоранинг   асосий   хомашёси   бўлган   аниқ   сўзларга
янгича қараш имконини беради. Бунинг  учун киши улкан сўз бойлиги билан
таъминланган   бўлиши   керак.   Метафорик   маълумотларнинг   иккинчи   ноёб
хусусияти психология билан боғлиқ бўлиб, бу инсон онгсиз равишда ишлов
берадиган   улкан   ҳажмдаги   маълумотларни   онгли   акс   эттириши   орқали
изоҳланади. 
Метафоранинг   номинация   жараёни   кўп   жиҳатдан   миллий   урф-
одатларга   боғлиқдир.   Шу   боис   бошқа   тил   ва   миллат   вакили   уларни
тушунмаслиги   мумкин.   Ҳатто   таржимонлик   соҳасида   ҳам   метафораларни
билиш ўта муҳим саналади.
“Сўзлар   сони   –   фикрлаш   сифати”   парадигмасини   тилшунослар   ҳам,
психологлар   ҳам,   ёзувчилар   ҳам   маъқуллайдилар.   Бироқ   метафорик
маълумотларнинг  ўзига  хос хусусиятлари ҳақида  гап кетганда,  сўзни тежаш
тушунчасини   рад   этишга   тўғри   келади.   Метафорик   маълумот   анъанавийлик
ва ижодкорлик маҳсули бўлиб, адресатга ҳиссий экспрессив таъсир қилади ва
яхшироқ   эслаб   қолишга   ёрдам   беради.   Шу   боис   нотиқ   ва   воизлар
метафоралардан фойдаланишни афзал кўрадилар.
Метафоризмлар   мнемоник   (эслаб   қолиш),   тушунтириш   (илмий-
оммабоп   адабиётда),   жанрни   шакллантириш   (топишмоқ,   мақол,
афоризмларда   (масалан,   Аристотель   топишмоқни   яхши   тузилган   метафора
деб   таърифлаган),   эвристик   (фалсафа,   илмий   назария   ва   гипотезаларни
тушунишда),   ўйин   (сўзлашув   нутқида,   кўпинча   болалар   билан),   маросим
(табрик   ва   ҳамдардлик   билдиришда),   кодлаш   (яшириш,   пардага   ўраш),
15 криптографик   (бошқалардан   ниманидир   яшириш   мақсадида),   ахлоқий
(ҳиссий   таъсир   кўрсатиш),   автосуггестив   (сўзловчининг   ўзи   таъсирланиши)
каби вазифаларни бажариши билан аҳамиятлидир. Уларнинг ҳар бири ўзаро
чамбарчас боғлиқ ҳамдир. 
Оддий   метафоранинг   қанчалик   услубий,   когнитив,   эмоционал
хусусиятларга   эгалиги   ҳақида   жаҳон   психолингвистикасида   Ж.Маратос,
инглиз   тилшунослигида   Ж.Лакофф   ва   М.Жонсонлар,   рус   тилшунослигида
Т.Жаплова,   А.Баранов   ва   Ю.Карауловлар,   ўзбек   тилшунослигида
А.Абдуллаевнинг тадқиқотлари мавжуд. 21
Метафоризация   нут қ   адресатига   таъсир   қилишнинг   ажойиб
воситасидир. Психологияда у руҳиятнинг ҳиссий соҳасига ва онгга мурожаат
қилиш   орқали   инсон   хатти-ҳаракатларига   таъсир   ўтказиши   билан   муҳим
саналади.
Бадиий   адабиётда   эса   метафорадан   ижобий   ёки   салбий   маъно
бўёқларини яратишда, сўз ўйини сифатида, киноя яратиш мақсадларида кенг
фойдаланилади.
Рус   тили   тарихи   манбаларида   метафоризацияга   шундай   таъриф
берилади:   “Метафоризация   ёрқин   образ   яратиш,   нутқ   қаратилган   предметга
эмоционал-ҳиссий   муносабатни,   баҳони   ифодалаш   мақсадида   сўзларни
кўчма   маъносида   қўллашдир.   У   нутқ   адресатига   таъсир   кўрсатишга   хизмат
қилади”. 22
  Масалан,   ўзбек   адбиётида   Иккинчи   жаҳон   уруши,   Гитлер   ва
фашистлар   аждар ,   ялмоғиз ,   мустамлакачи   руслар   дев,   бало,   олбости,
шайтон  метафоралари билан ифодаланган 23
.
21
  Maratos  J. The  power  of myth as metaphor  //   Group Analysis . – The Group-Analytic  Society (London),  2006.
Vol . 39 (1): 87–99.  DOI : 10.1177/0533316406062089  http :// gaq . sagepub . com ; Лакофф Дж. Когнитивная теория
метафоры:   исходные   положения.   –   https://www.vshm.science/about/quotes/2072/ ;   Лакофф   Дж.,   Джонсон   М.
Метафоры,   которыми   мы   живем.   –   https://www.twirpx.com/file/228990/ ;   Жаплова   Т.М.   Символизация   и
метафоризация   усадебного   архетипа   в   лирике   поэтов   пушкинской   поры   //   Вестник   ОГУ .   Приложение
Гуманитарние   науки.   2005   (2).   –   С.   84-89;   Баранов   А.   Н .,   Караулов   Ю.   Н.   Словарь   русских   политических
метафор   /   Российская   акад.   наук,   Ин-т   русского   яз.   —   М.:   Помовский   и   партнеры,   1994.   —   330   с.;
Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули. – Т.: Фан, 1987. – 88 б.
22
  https://www.litdic.ru/stilizaciya/  
23
Шарипова   Л.Ф.   ХХ   асрнинг   иккинчи   ярми   ўзбек   шеърияти   бадиий   тараққиётида   фольклор:   Филол.   фан.
док-ри.  (DSc)  дисс.  – Т.,  2019. –  226 б.;   Амонов У.С. XX  аср   бошларида  ўзбек  фольклорининг ўрганилиш
тарихи   (Aбдурауф   Фитрат,   Ғози   Олим   Юнусов   ва   Элбек   фаолияти   мисолида):   Фалсафа   фанлари   бўйича
филол. фан. доктори (PhD) ... дисс. автореф – T., 2018. – 54 б. 
16 Умуман,   борлиқни   қиёс   қилиш   орқали   ўрганиш     билишнинг   онаси
ҳисобланади.   Нарсалар,   уларнинг   белгилари,   бир   хил   белгиларда   мавжуд
даража қийматларини қиёс қилиш орқали тасаввур қилинса, уларнинг образи
онгимизда   аниқроқ   ва   ёрқинроқ   акс   этади.   Сўз   маъноси   кўчиши   орқали
экспрессив-эмоционал   характер   касб   этади.   Масалан,   “шайтон”   сўзи
воситасида лаънатланган фаришта, шайтон одам бирикмаси орқали қув, айёр
одам образи ифода этилиши маълум.
Шуниси   аёнки,   нутқий   экспрессиялар   тилнинг   турли   хил   воситалари
асосида   ҳосил   қилинади.   Шундай   воситалардан   бири   метафоризация
усулидир.   “Метафора”   лексик   маънонинг   тараққиётини   кўрсатувчи   тил
ҳодисаси   бўлиб,   у   сўзларнинг   кўчган   маъноси   асосида   яратилади.
Метафоризация   ҳодисасининг   заминида   қиёслаш   натижасида   эришилган
(аниқланган) ўхшатиш идеяси ётади.
“А.А.Потебня   ўз   даврида   метафорани   “қисқартирилган   қиёс”   деб
атаган эди. Дарҳақиқат, масалага бир томонлама ёндашилса, бундай номлаш
(аташ)  метафоризация   ҳодисасининг   характерига   ва  айни  пайтда  ўзбек  тили
далилларига   ҳам   мос   келади” 24
.   Масалан,   шайтон   одам   бирикмаси,
биринчидан,   шайтонга   ўхшаган   бузғунчи,   қув,   алдамчи   одам
конструкциясининг   қисқартирилган   ифодаси;   иккинчидан,   инсон   онгининг
қиёслаш натижасидир.
Жаҳон   тилшунослиги,   санъатшунослиги,   таржимашунослиги   ва
адабиётшунослигида   метафоризация   ҳодисаси   кенг   ўрганилган.   Жумладан,
рус   олими   Н.В.Соколова   метафоризациянинг   бир   нечта   турлари   ҳақида   сўз
юритиб, таржима жараёнида: 1) маъно кўчиш усулини сақлаб қолиш орқали
метафоризация   қилиш;   2)   маъно   кўчиш   усулини   ўзгартириш   орқали
метафоризация   қилиш;   3)   деметафоризация   қилиш;   4)   муайян
метафоризацияланган  атамани  деметафоризациялаш  ёки  метафоризациялаш;
5)   реметафоризация   (қайта   метафоризациялаш)   усуллари   қўл   келишини
24
  Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивликнинг ифодаланиши. – Т.: Фан, 1983. – Б. 23.
17 таъкидлайди. 25
  Бундан   шундай   хулоса   қилиш   мумкинки,  метафоралар   тилда
синоним   атамалар   пайдо   бўлишига,   тил   ва   нутқ   имкониятларининг
кенгайишига туртки бўлади.
К.А.   Аркадьевна   онимлар   метафоризациясини   атов   отларни   умумий
отларга   айлантириш   усулларидан   бири   сифатида   кўриб   чиққан 26
.   Бу   усул
ўзбек   шоири   Миртемирнинг   “ Уларда   шафқат   йўқ   –   дев ,   аҳраман лар ”
(фашист-босқинчилар   ёвузлик   тимсоли   бўлган   девларнинг   бошлиғи   –
Аҳраманга   тенглаштирилган),   Ҳабиб   Саъдулланинг   “ Сенга   қасд   айлаган
дажжол   Менинг   халқимга   қасд   этмиш ” 27
  (ватан   хоинлари   Дажжолга
ўхшатилган)  каби мисраларида ҳам ўз тасдиғини кўрсата олади.
Д.С.   Уанг   бадиий   адабиётдаги   асарлардан   олинган   айрим   рамз   ва
метафораларни   санъат   кўринишларидан   бири   сифатида   таҳлилга   тортиб 28
,
анъанавий   санъатни   тадқиқ   этиш   асносида   рамз   ва   метафоранинг   тарихий
ривожланишини   ҳам   ўрганади.   Унинг   таъкидлашича,   анъанавий   санъатда
рамз   ва   метафора   санъатнинг   ижтимоий   вазифаси   билан   чекланган   бўлиб,
замонавий санъатда рамз ва метафоранинг намоён бўлиши ижтимоий онг ва
ғояларнинг   ўзгариши   каби   омиллар   таъсирида   ўтмишдагидан   тубдан   фарқ
қилади.   Бошқа   томондан,   замонавий   санъатни   ўрганиш   замонавий   санъат
асарларини   тушуниш   имконини   беради.   Умуман   олганда,   замонавий
санъатнинг   ҳаётийлиги   ижодкор   ўз   ғояларини   рамз   ва   метафора   воситасида
асарнинг мазмун-моҳиятига сингдириши билан боғлиқдир.
Гап   метафоризациялаш   ҳақида   борар   экан,   унинг   асосини
символизация   ва   метафора   ташкил   этишини   таъкидлаб   ўтиш   лозим.
Метафорани   ўрганиш   қадимий   мавзулардан   бўлиб,   уларнинг   мазмун-
25
  Соколова Н. В. (2018). Приемы перевода англоязычных метафоризированных терминов (на материале 
патентов) // Вестник Волгоградского  г осударственного  у нивеситета. – Серия 2. Языкознание. – 2018. – Т. 17.
– №1. – С.  107-114.  DOI :   http://dx.doi.org/10.15688/jvolsu2.2018.1.11     
26
  Аркадьевна   К.   А.   (2010).   Имя   собственное   как   объект   метафоризации.   //   Вестник   Волгоградского
г осударственного   у нивеситета.   –   Серия   2.   Языкознание   9(1) .   –
https :// search . proquest . com / docview /2095804963? accountid =177872  
27
 Саъдулла Ҳ. Танланган асарлар. I жилд. – Т.: Шарқ, 2002. – Б. 375.
28
 Wang S. D. (2008).  Symbol and metaphor of visual art which between substance (Order No. H398196). Available
from   ProQuest   Dissertations   &   Theses   Global.   (1026907700).   Retrieved   from
https://search.proquest.com/docview/1026907700?accountid=177872  
18 моҳиятини   аниқлаш   хилма-хил   ва   улкан   маданиятлар   ҳамда   фанлар
орасидаги тафовутларни кўриш имконини беради. Метафора, асосан, бадиий
асарнинг   ўзига   хос   ифода   услуби   сифатида   қўлланилади.   Бу   шуни
англатадики,   метафоризациялаш   орқали   ўқувчининг   тасаввурига   аниқ   образ
тасвири   етказиб   берилади,   рамзийлик   эса   ўқувчининг   тасаввур   оламини
уйғотишга туртки беради, ўқувчини хаёл қилишга, тасаввурида янги образни
шакллантиришга   ундайди   ва   объектив   маънодаги   образнинг   чуқур
мазмунини   мушоҳада   қилишга   чорлайди.   Санъат   кўринишлари   нуқтаи
назаридан, тасвир, рамз ҳамда метафора ҳар доим мавжуд бўлган ва ҳар бир
давр   санъатида   (жумладан,   сўз   санъатида   ҳам)   ривожланиб,   тараққий   этиб,
янгича   хусусиятларни   намоён   этиб   бораверган.   Шунингдек,   тил   рамз   ва
метафорани   ифодалашнинг   ўзига   хос   махсус   воситаси   эканлиги   билан
аҳамиятли   бўлиб,   ижодкор   асар   моҳияти   билан   боғлиқ   ўз   ғоя   ва
мақсадларини рамз ва метафора ёрдамида бадиий тилда ифодалайди.  Асарда
рамзлардан фойдаланиш унинг маъно-моҳиятини оширишга хизмат қилади. 
Шу ўринда мифологик образлар метафоризацияси тадқиқига оид айрим
қарашларни қайд этиш жоиз.  Чунончи, жаҳон филология илмида Е.Коницкая
ва   Б.Ясюнайтелар   XX   аср   рус   ва   латиш   шоирлари   ижодида   тонг   отиши
(субҳидам) ва қуёш ботиши (уфқ)нинг баъзи асосий метафораларини таҳлил
қилиб,   биоморфик,   зооморфик,   антропоморфик   метафоралар,   шунингдек,
мифологик     метафоралар   орасидаги   муҳим   тафовутларни   муҳокама
этишган. 29
  Таҳлилларга кўра, тонг (субҳидам, қуёш чиқиши)нинг мифологик
образлар   билан   боғлиқ   метафоризацияси   бутунлай   фарқланиб,   қуёш
ботишини   ифодалашда   олов   (гулхан,   ёнғин,   фонар,   машъал),   сув   (дарё,
денгиз,   тўлқин)   образларидан   фойдаланиш   каби   айрим   ўхшашликлар
кузатилган. 30
29
 Коницкая Е., Ясюнайте Б. (2016). Метафоры утренней и вечерней зари в литовской и русской поэзии. Acta
Baltico-Slavica, 40, 186-205. Doi:   http://dx.doi.org/10.11649/abs.2016.006  
30
 Коницкая Е., Ясюнайте Б. (2016). Метафоры утренней и вечерней зари в литовской и русской поэзии. Acta
Baltico-Slavica, 40, 186-205. Doi:   http://dx.doi.org/10.11649/abs.2016.006  
19 Бундан   англашиладики,   ҳар   бир   халқ   шеъриятида   метафораларнинг
турлари   унинг   миллий   руҳияти,   яшаш   ўрни   ва   ўзига   хос   маданий   турмуш
тарзи билан боғлиқликда шаклланади. Буни бевосита ўзбек шоирлари ижоди
мисолида   ҳам   кузатиш   мумкин.   Масалан,   “Тўлқинлар   –   бугуннинг
фаришталари ” 31
,   “ Хизр   бўлиб   келди   толеъ   қошимга” 32
,   “Шаккок   шамол
дев ларининг   кўнгли   ғаш” 33
,   “Ўтган   ерим   Сир   бўйи,   Оби   Ҳаёт ,   нур   бўйи” 34
мисраларидаги метафоралар миллий, маданий турмуш тарзи билан боғлиқ.
Шунингдек,   В.С.Юрьевна   ва   Г.Д.Сергеевичлар   В.Маяковкий   ва
Д.Арбенин шеъриятидаги анималистик метафораларни таҳлил қилиб, ҳажвий
мақсадда,   киноя   ва   истеҳзони   ифодалаш,   айрим   кодларни   (шифрлар,   таг
маънони) очиб беришда ҳайвонлар образини метафоризациялашдек ўзига хос
усулдан   фойдаланилганини   аниқлашган.   Когнитив   метафоранинг   бу
хусусияти   эса   ўқувчини   муаллиф   билан   фаол   мулоқот   қилишга,   матндаги
метафорик   кўчим   учун   асос   бўлган   белгиларни   ўз   билим   доирасида
аниқлашга мажбур қилади. В.В.Маяковский ва Д.Арбенинлар фаол қўллаган
анималистик   метафоралар   қаторида   автометафоралар   ҳам   мавжуд   бўлиб,
улар лирик қаҳрамон образини метафоризациялашга хизмат қилади. 35
Эътиборли   жиҳати   шундаки,   бундай   автометафоралар   бевосита   ўзбек
шоирлари   ижодида   ҳам   кузатилади.   Бунга   “ Ой   нуридай   кирар   фаришта
Аёл” 36
,     “ Эл   Ёсуман   деса-да   мендай   юзи   қорани” 37
  мисралари   ёрқин   мисол
бўла   олади.   Аммо   ўзбек   шеършунослигида   ҳали   “анималистик   метафора”,
“автометафора” сингари терминлар ҳали кенг оммалашмаган.
Ўзбек   тилшунослигида   А.Абдуллаев   нутқий   экспрессивлик   воситаси
сифатида метафоризация ҳодисасини тадқиқ этган 38
. Олимнинг аниқлашича,
31
 Фахриёр. Геометрик баҳор. (Ўнгарилган тушлар): Шеърлар. – Т.: Маънавият, 2004. – Б. 141,145,155.
32
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 235.
33
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 188.
34
 Сулаймон Т. Сирдарё қўшиқлари (шеърлар). – Т.: Ёш гвардия, 1974.  –  Б. 37.
35
Юрьевна   В.С.,   Сергеевич   Г.Д.   (2014).   Анималистическая   метафора   в   поэзии   В.Маяковского   и
Д.А рбениной   //   Вестник   Волгоградского   г осударственного   у нивеситета.   Серия  2.   Языкознание.   13(3) .   Doi:
http://dx.doi.org/10.15688/jvolsu2.2014.3.4  
36
  Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 228.
37
Сулаймон Т. Сирдарё қўшиқлари (шеърлар). – Т.: Ёш гвардия, 1974. –   Б. 17. 
38
  Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивликнинг ифодаланиши. – Т.: Фан, 1983.
20 метафора нутқда маълум стилистик мақсадлар учун хизмат қилади. Сўзларни
метафорик   кўчма   маънода   қўллашнинг   асосий   вазифаси   нутқнинг
образлилиги,   тасвирийлиги   ва   шулар   асосида   экспрессивликни
таъминлашдир 39
.   Дарҳақиқат,   образлилик,   тасвирийлик   бадиий   нутққа   хос
бўлиб,   бадиий   нутқ   учун   экспрессивлик   образлиликнинг   олий   даражаси
ҳисобланади. 
Бадиий   асарда   қўлланилган   метафора   образ   яратиш   учун   тасвирий
восита   бўлиб   хизмат   қилади.   Метафоризация,   одатда,   ўзининг   бирор
характерли   белги-хусусияти   билан   ажралиб   турувчи   предметларнинг
исмлари,   шунингдек,   ўзида   ҳаракатнинг   интенсив   даражасини   (махсус
қўллаганда)   ифодаловчи   феъллар   асосида   юзага   чиқарилади.   Жумладан,
А.Абдуллаев ўзининг характерли белги-хусусияти билан ажралиб турувчи ва
от-метафоралар   учун   асос   бўлувчи   сўзларни   фасл   номлари,   табиат
ҳодисалари, фазо жисмлари, ҳарорат, маза билдирувчи белги номлари (от ва
сифат   сўз   туркумига   хос)   каби   бир   неча   турларга   бўлиб   таснифлайди.   Улар
қаторига   жаннат,   дўзах,   пари,   паризод,   фаришта,   Азроил,   ялмоғиз,   аждар,
жин, дев  каби “афсонавий-диний тушунчаларни билдирувчи сўзлар” 40
ни ҳам
киритадики,   ушбу   тасниф   бевосита   тадқиқот   ишимиз   билан   боғлиқ   назарий
фикрларни беришимизда методологик асос бўлиб хизмат қилади. 
Демак, мифонимлардан тузилган метафоралар предмет номлари бўлса-
да, улар предметни эмас, унга хос белгини англатади. Чунки метафоризация
учун   ўша   мифологик   образнинг   характерли   белги-хусусияти   асос   қилиб
олинган   бўлади.   Масалан,   аждар   метафоризацияга   объект   қилиб   олинса,
унинг   афсонавий   ҳайвон   эканлиги   назарда   тутилмайди,   балки   оғзидан   ўт
пуркаши,   бошқа   бир   ўринда   очкўзлиги,   ямламай   ютиши   назарда   тутилади,
яна   бошқа   бир   ўринда   эса   ёвузлик   рамзи   сифатида   тасаввур   қилинади.   Шу
маънода   бундай   метафоралар   отлашган   сифатнинг   тескариси   (сифатлашган
от)ни   эслатади:   пари   қиз,   дев   одам,   аждар   тузум,   шайтон   одам,   ялмоғиз
уруш  каби. 
39
  Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивликнинг ифодаланиши. – Т.: Фан, 1983. – Б. 27.
40
  Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивликнинг ифодаланиши. – Т.: Фан, 1983. – Б. 29.
21 Мифологик   образлар   метафоризациясида   сўзловчининг   нарса,   белги,
воқеликка   нисбатан   ижобий   ёки   салбий   муносабати   орқали   ҳис-туйғуси   акс
этган   бўлади.   Масалан,   очкўз,   золим,   қонхўр   босқинчига   нисбатан   аждар
образини   метафоризация   қилиш   орқали   нафрат   ифодаланса,   беозор,   покиза
қалб эгаларига нисбатан  фаришта  образи метафоризация қилиниб, ҳурмат ва
меҳр ҳисси ифода этилади. 
Баъзан   мифологик   образ   бир   ўринда   салбий,   бошқа   ўринда   ижобий
муносабатни   акс   эттириши   ҳам   мумкин.   Масалан,   очкўз,   қонхўр   маъносида
салбий   бўёққа   эга   бўлган   аждар   образи   бошқа   бир   контекстда   ўтли   нигоҳ
маъносида гўзал қизнинг кўзларига, қоп-қора, бақувват, жилокор маъносида
зулфига   нисбатан   метафоризация   қилинганда,   гўзаллик   рамзига   айланади.
Ёхуд   дев   образи   бадиий   ижодда   ҳам   ёвузлик,   ваҳм,   ҳам   жасурлик,
паҳлавонлик рамзи сифатида метафоризация қилиниши мумкин. Бунга сабаб
ушбу   образларнинг   афсоналарда   эпик   қаҳрамонга   аввал   рақиб   бўлиб,   уни
бўйсундиргандан   ёки   сеҳрланган   тилсимни   очгандан   кейин   ёрдамчи,
мададкор,   ҳомий     бўлиши   билан   боғлиқ   қарашларнинг   мавжудлиги   билан
боғлиқдир.
Келтирилган   фикр   ва   қарашлар   натижасида   образ   метафоризациясига
хос   қуйидаги   хусусиятларни   санаш   мумкин:   1)   мавҳум   тушунчалар   ва   оғир
вазиятларни   ифодалашда   қўл   келади;   2)   муайян   халқнинг   этник-маданий
хусусиятларини   акс   эттиради;   3)   ижодкорнинг   ғоя   ва   мақсадларини
ифодалайди;   4)   ижтимоий   онг   ва   ғоялар   таъсир   қилади;   4)   ҳар   бир   давр
адабиётида   тараққий   этиб,   янгича   хусусиятларни   намоён   этади;   5)
экспрессив-эмоционал   характер   касб   этади;   6)   аниқ,   ёрқин  образ   яратилади;
7)   қисқартирилган   қиёс   орқали   яхлит   тасвир   ҳосил   қилинади;   8)   икки
маънолилик воситасида сўз ўйини, киноя учун йўл очади.
Фольклор   образларининг   ёзма   адабиётга   кўчиши,   фольклор   ва   ёзма
адабиёт   муаммолари   ўрганилган   қатор   тадқиқотлар   мавжуд 41
.   Стилизация
41
  Дониёров   Х.,   Мирзаев   С.   Сўз   санъати   (Маҳорат   ва   тил   ҳақида   мулоҳазалар).   –   Т.:   Ўздавнашр,   1962.   –
Б.316;  Маллаев  Н. Алишер  Навоий  ва  халқ  ижодиёти. – Т.:  Адабиёт  ва санъат, 1974. – Б.  384;  Собиров О.
Сарчашма адиб ижодида. – Т.: Фан, 1975. – 68 б.; Амилова М. Ўзбек совет адабиётида фольклор анъаналари.
– Т.: Фан, 1990. – 124 б.; Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-90-йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризм. – Т.: Фан,
22 ҳодисаси   ҳам   адабиётда   муҳим   поэтик   моҳият   касб   этади.   Маълумки,   ёзма
адабиётда   фольклор   мотиви   ёки   образларидан   фойдаланиш
фольклоризмлар   деб   аталади.   Ижодкор   ўз   мақсади   ва   ифода   услубидан
келиб чиқиб, фольклорга хос ритм, шакл, мотив ёки образдан фойдаланиши
мумкин. Ёзма адабиётда фольклор асарининг сюжетини айнан сақлаб, унинг
шаклини   ўзгартирган   ҳолда   ўзлаштириш   ёхуд   халқ   оғзаки   ижодига   хос
анъанавий   мифологик   эпик   мотив   ҳамда   образларни   янгича   услубда,   давр
руҳига   мос   қайта   ишлаб   қўллаш   стилизацион   фольклоризм 42
  деб   аталади.
Б.Саримсоқов,   И.Ёрматовлар 43
  тадқиқотларида   стилизация   ҳодисаси
ўрганилган   бўлиб,   улардан   фарқли   равишда   Л.Шарипова   стилизацион
фольклоризмларни:   1)   жанр   стилизацияси;   2)   мотив   стилизацияси;   3)   образ
стилизацияси; 4) оҳанг стилизацияси кўринишида тўртга бўлди. Сўнгра у яна
образлар   стилизациясининг   ўзини   ҳам   тўртга   бўлиб   ўрганишни   тавсия   этар
экан,   “образ   стилизацияси”   услубан   фольклорга   хос,   бироқ   ёзма   адабиёт
бағрида   қайта   туғилган,   стилизациялашган   образ   экани,   улар   1)   эпик
образлар   стилизацияси;   2)   рамзий   образлар   стилизацияси;   3)   мифологик
образлар   стилизацияси;   4)   драматик   тур   жанрлари   образлари
стилизациясидан иборат тўрт хил кўринишга эгалигини таъкидлайди. 44
Тадқиқотимиз   предмети   бўлмиш   мифологик   образлар   стилизацияси
замонавий   шеъриятда   кўпроқ   достон,   шеър,   шеърий   эртак   жанрларида
кузатилади.   Ижодкорлар   шайтон,   жин,   малак,   фаришта;   аждар,   дев,
ялмоғиз,   ажина,   алвасти,   пари,   Хизр,   ҳумо,   семурғ,   анқо,   самандар   каби
мифларга   хос   бир   қатор   образларни   қўллаш   орқали   ўз   ғоя   ва   мақсадини
ифодалайди.   Асосан,   уруш,   мустабид   тузум,   қатағон   даври,   пахта   ишига
алоқадор воқеалар ўтмишдаги аянчли кунлар сифатида шеър ва достонларда
берилганда,   у   ёки   бу   мифологик   образлардан   уларнинг   фожеавий   руҳини
таъсирли очиб бериш мақсадида фойдаланилгани кузатилади. Бундай асарлар
2011. – 152 б.
42
 Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-90-йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризм. – Т.: Фан, 2011. – Б. 86.
43
Ярматов   И.   Типология   фольклоризмов   в   современной   узбекской     литературе   (60-е   и   начало   80-х   годов):
Автореф. на соиск. канд. фил. наук. – Т.:  1985. – 24 с.;   Саримсоқов Б. Фольклоризмлар типологиясига доир.
– Ўзбек тили ва адабиёти. – 1980. – №4. –  Б.37-45.
44
 Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-90-йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризм. – Т.: Фан, 2011. – Б. 121.
23 кўпроқ ўтган асрнинг 70-80 йиллари адабиётига хос бўлиб, уларда мустабид
тузумнинг   чиркинликларини   кўрсатиш   орқали   халқ   озодлиги   ва   эрки   учун
курашга чақирилади.   
Жаҳон   тилшунослиги   ва   санъатшунослигида   “Стилизация”   бу   муайян
бадиий   мақсадга   эришиш   учун   бировнинг   нутқ   услубига   хос   асосий
хусусиятларни   атайлаб   ўзлаштириш   билан   намоён   бўладиган   бадиий
стилистик   услубдир 45
  дея   таърифланади.   Шунингдек,   “таркиб   мақсади”   ва
“ифода   мақсади”нинг   тўлиқ     мустақиллиги   ҳамда   ўзаро   мутаносиблигига
асосланган ҳолда бошқа бир матн ёки матнлар услубида кетма-кет тасвирлар
тизимини   акс   эттирадиган   “икки   йўналишли”   (“двухплановый”,
Ю.Н.Тынянов   термини)   бадиий   асарларнинг   умумий   бирлашмасидир.
Масалан,   Шавкат   Раҳмоннинг   “Оддий   вазифа”   шеърида   дев   бир   кўзли,
баҳайбат,   одамхўр,   ёвуз   мифологик   образ   билан   бирга   тоталитар   тузум
раҳнамоларини   ҳам   ифодалаган:   “ Ишонаман,
бир кун  дев  ўлар, жарга қулар сўқир ҳолида” 46
. Яъни, у бирданига икки ҳолат,
икки нарса тасвири учун хизмат қилмоқда. 
Шунингдек,   стилизация   икки   мақсад-йўналишли   асарларнинг   адабий
услуби   бўлиб,   унда   стилистик   жиҳатдан   бир   турга   мансуб   (муайян   жанрга,
маълум   бир   муаллиф   ёки   бир   адабий   оқимга,   маълум   бир   тарихий-адабий
даврга   оид)   асарларнинг   нутқ   услубларини   характерловчи   лингвистик
хусусиятлардан фойдаланилади. Масалан, мумтоз шеъриятда ҳам, замонавий
шеъриятда ҳам  пари  ҳар доим гўзал маъшуқа тимсоли сифатида келади. 
Стилизация   услуб   сифатида   бирор   адабий   усулнинг   асосий
хусусиятларини   ўзида   акс   эттиради   ва   ижодкорга   муайян   ижтимоий   гуруҳ
ёки   миллат   вакилларининг   нутқий   хусусиятларини   акс   эттириш   орқали
қаҳрамоннинг   нутқий   портретини   яратиш   имконини   беради.   Масалан,
Абдурауф   Фитрат   ижодида   олбости   сўзи   учрайди. 47
  Унинг   моҳияти   муайян
синтактик   қурилмаларни   қўллашда,   маълум   грамматик   шаклларни
45
  https://www.litdic.ru/stilizaciya/  
46
  http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nazm/195-shavkat-rahmon.html?start=9
47
  https://n.ziyouz.com/books/uzbek_zamonaviy_sheriyati/Abdurauf%20Fitrat.%20Yurt%20qayg'usi.pdf
24 ўзлаштиришда   ва   нутқдан   ташқарида   бетараф   бўлган,   бироқ   янги   матнда
услубий   бетарафликни   йўқотиб,   янги   услубий   бўёқни   акс   эттирувчи   лексик
бирликларнинг танланишида кўринади. 
Услубий   бўёғига   кўра   стилизация   ҳажвий   ва   ҳажвий     бўлмаган
турларга   бўлинади.   Ҳажвий   асарларда   мақсадлар   бир-биридан   тубдан   фарқ
қилади   (кўпинча,   комик   эффектни   келтириб   чиқаради,   баъзан   уни
кучайтиради),   улар   максимал   даражада   бир-биридан   узоқлашган,   ҳатто
қарама-қарши ҳам бўлади. Ҳажвий бўлмаган асарларда эса улар уйғунлашган
бўлади   ва   бир-бирига   деярли   мос   келади.   Тадқиқот   ишида   таҳлилга
тортилган   мифологик   образлар   қўлланилган   ижод   намуналари   ана   шундай
асарлар сирасига киради.
Ҳажвий бўлмаган типдаги асарлар гуруҳида  стилизация (тор маънода)
ва   вариациялашган   ҳолатда   намоён   бўлади.   Вариацияда   пародиядаги   каби
муаллиф   бировнинг   материалидан   фойдаланиб,   манбанинг   мазмунига   ва
ғоявий-мавзуий   соҳасига   атайлаб   мурожаат   қилади. 48
  М асалан,   аждар   тор
маънода   бир   ёки   бир   неча   бошли,   қанотли,   оғзидан   олов   сочадиган
мифологик   образни   ифодалайди.   Унинг   поэтик   вариациялари   эса   кенг.
Жумладан,   у   шеъриятда   уруш,   нафс,   зарарли   тузум,   босқинчи,   қонхўр   ва
шафқатсиз   киши,   атом   бомбаси,   самолёт,   интернет,   дарё,   завод   ва
корхоналар,   ишқ,   кўз,   зулф   каби   қатор   вариацияларда   образлантириб
келинади.  
Умуман   олганда,   бадиий   адабиётда   стилизация   ҳодисаси   оғзаки
адабиётга   хос   бўлган   хусусиятларнинг   ёзма   адабиётга   олиб   кирилиши
усулларидан   биридир.   Унинг   бир   кўриниши   эса   ижодкор   томонидан   асарда
мифологик образларни қайта ижодий қўллаш орқали маълум давр руҳи, халқ
қарашлари, ўз эмоцияси ва туйғулари, муносабатини акс эттиришдан иборат. 
I.2. Мифологик тафаккурнинг бадиий-эстетик тафаккурга кўчиш
асослари
48
  https://www.litdic.ru/stilizaciya / 
25 Инсоннинг табиат ҳодисалари олдида ожизлиги, борлиқни тушунишга
интилиши,   дунёнинг   қандай   қонунлар   асосида   яратилганига   жавоб   излаши
натижасида   мифологик   тасаввурлар   пайдо   бўла   бошлаган.   Мифга   ишонч
инсон   ва   табиат   боғлиқлиги   асносида   келиб   чиққан   бўлиб,   мифлар
инсониятнинг   ибтидоий   билимлари,   энг   қадимги   халқ   оғзаки   ижоди
намуналари   саналади.   Уларда   турли   қиёфадаги   ғайриоддий,   сирли
хусусиятларга эга мифологик образлар иштирок этишади.
Фольклор   турли   қиёфадаги   мифологик   образларнинг   бой   манбаси
ҳисобланади.   Кейинчалик   мифологик   образлар   фольклор   таъсирида
санъатнинг турли соҳаларига, ёзма адабиётга ҳам кўчдики, бундан уларнинг
муайян тарихий жараёнларни, халқ дунёқарашининг қайсидир бир жиҳати ва
босқичини ўзида ифода этишини англаш мумкин. Гарчи мифологик образлар
тафаккурнинг энг қуйи босқичига хос бўлса-да, илк поэтик фикрлаш маҳсули
экани билан диққатни тортади.
Жаҳон   адабиётшунослигида   мифологик   образлар   турли   аспектларда
ўрганилган.   Жумладан,   О.А.   Плахова   ва   Т.Н.   Астафуровалар   инглиз   халқ
эртаклари   дискурсида   “пари”   тушунчасининг   демифологизациясини   тадқиқ
этиш орқали пари образини ҳам мифологик, ҳам номифологик белгиларга эга
тушунча   сифатида   тасвирлашган 49
.   Мифологик   тушунчанинг   периферик
соҳалари   билан   боғлиқ   манбалар   ижтимоий   аҳамиятининг   устунлиги   билан
характерланади.   Демифологизация   жараёни   фольклор   асарлари   тилида   аниқ
ва   равшан   тушунтириш   хусусиятига   эга.   Демифологизация   талқин   қилиш
методи   бўлиб,   ушбу   атаманинг   фанда   қўлланилиши   немис   теологи
Р.Бультман 50
  номи   билан   боғлиқ.     Демифологизация   ўзида   имон,   софлик   ва
покликни   намоён   қилувчи   диний   ишончларни   мифнинг   тарихий
шаклларидан озод қилишга қаратилган том маънодаги мифологик курашдир.
Демак,   ўзбек   фольклоридаги   пари,   жин,   дев,   шайтон,   иблис   каби   образлар
49
  Plakhova,   O.   A.,   &   Astafurova,   T.   N.   (2011).   Demythologization   of   the   concept   “fairy”   in   English   folk   tale
discourse.   //   Вестник   Волгоградского   г осударственного   у нивеситета.   Серия   2.   Языкознание.   10   (2).   –
https :// search . proquest . com / docview /2095786148? accountid =177872
50
  https://iphlib.ru/library/collection/newphilenc/document/HASHfa8b46a5682879891d14fa  
26 ҳам   демифологизацияланган   образлар   бўлиб,   исломгача   бўлган   даврларда
мифологик     тасаввурлар   шаклида   яшаган   бу   мавҳум   образларни   диний-
афсонавий образлар деб талқин қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
П.О.Александровна эса инглиз фольклори дискурсида шайтон образига
хос   айрим   прототип   хусусиятлар   кўпгина   мифологик   персонажларнинг
хусусиятлари   сифатида   намоён   бўлишини   лингводискурсив   усулда   кўриб
чиққан 51
.   Муаллиф   инглиз   мифологик   персонажларини   шайтон   билан
тўғридан-тўғри аниқлаштириш ҳолатларини ва мифологик персонажларнинг
шартли   номланишларини,   шайтон   ва   жин   номланишларига   алмаштириш
ҳолатларини   талқин   қилган.   Умуман,   шайтон   (иблис)   диний-афсонавий
образининг   жин,   дев,   пари   деб   ҳам   талқин   қилинишининг   сабабларини
шайтоннинг   оловдан,   жиннинг   тутунсиз   олов(самум   –   оловдан   ҳам   иссиқ
шамол)   алангаси)дан,   парининг   олов   ва   тутундан   яратилгани,   динда
жинларнинг, мифларда дев ва париларнинг яхши тоифадагилари билан бирга,
ёвузлари, зиён етказувчилари ҳам мавжудлиги, кўзга кўринмаслиги ва турли
қиёфада   намоён   бўлиши   каби   муштаракликлар   билан   изоҳлаш   мумкин.
Қуръони   к аримда  ҳам  бу ҳақида оятлар  мавжуд:  1. “У (Иблис):  “Мен  ундан
яхшиман,   мени   ўтдан   яратдинг   ва   уни   лойдан     яратдинг”,   деди”   (“Аъроф”
сураси,   12-оят).   2.   “Ва   жинларни   бундан   олдин   самум   оловидан   яратдик”
(“Ҳижр”   сураси,   27-оят).   3.   “Бас,   Биз   унга   шамолни   бўйсундирдик,   у   ирода
қилган томонга майин эсаверади. Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни
ҳам”   (“Сод”   сураси,   36-37-оят).   (Мана   шу   бинокор   шайтонлар   халқ
мифологиясида дев, ғаввос шайтонлар эса пари деб аталган.) 
Рус   олими   А.А.   Потебня   ўзининг   илмий   тадқиқотлари   жамланган
“Халқ   маданиятида   миф   ва   рамз”   (“Символ   и   миф   в   народной   культуре”)
тўпламида   славян   халқлари   мисолида   мифологик   тасаввурлар   ва   образлар
(жумладан,   ялмоғиз   –   Баба   Яга)   ҳақида   илмий   маълумотлар   берган 52
.
51
  Аleksandrovna,   P.   О.   (2012).   Reflection   of   the   prototypic   features   of   the   devil   in   the   system   of   English
Mythological   characters.   //   Вестник   Волгоградского   государственного   унивеситета.   Серия   2.   Языкознание.
11(1) . –  https :// search . proquest . com / docview /2095777810? accountid =177872  
52
  Потебня А.А. Символ и миф в народной культуре. Собрание трудов. – Москва: Лабиринт, 2000. – 480 с.
27 Е.Мелетинскийнинг “Поэтика мифа” монографиясида эса XX аср адабиётида
мифологизмлар,   мифлар   ва   уларнинг   турлари,   янгича   мифлар   назарияси
ўрганилиб,   француз   адабиёти   мисолида   (Ф.Кафка   ижодидаги)
мифологизмлар таҳлил қилинган 53
.
Ўзбек адабиётшунослигида Н.Раҳимжонов, Д.Ўраева, Улуғбек Ҳамдам,
Д.Қувватова,   Л.Шарипова,   М.Ражабова,   М.Холовалар   тадқиқотларида   ҳам
мифологик образларнинг бадиий талқинига доир айрим таҳлиллар учрайди   54
.
Маълумки,   ўзбек   фольклори   намуналарида   учрайдиган   дев,   аждар,
семурғ, пари, жин, алвасти, ажина каби образлар, одатда, афсонавий образлар
сифатида   эътироф   қилинади.   Қизиғи   шундаки,   бу   мифологик   персонажлар
афсоналарда   худди   инсонлар   каби   ҳаракатда   кўрсатилади.   Сабаби,   қадимда
одамлар руҳлар оламини инсонлар олами билан бир хилда тасаввур қилишган
ва улар инсонларни, табиат ҳодисаларини бошқариб туришига ишонганлар. 
Афсоналарда   воқелик   хаёлий   уйдирма   ва   фантастика   воситасида   баён
этилганлиги   учун   бундай   фольклор   асарларида   реал   тарихий   асосларга   эга
бўлган   образлар   билан   бир   қаторда   мифологик   персонажлар   ҳам   кўп
учрайди.   Афсоналарда   учрайдиган   мифологик   персонажларни   асар   сюжет
қурилишида   бажарадиган   вазифасига   кўра   қуйидаги   икки   типга   бўлиб
ўрганиш мумкин:
1)   Асосий   қаҳрамонга   ҳомийлик   қилувчи,   яъни   ёрдам   берувчи
мифологик   персонажлар.   Бунга   Жаброил,   Хизр,   чилтон,   Ҳубби   сингари
мифологик   ва   диний-афсонавий   образлар   мисол   бўла   олади.   Улар
афсоналарда   ҳомийлик   қилувчи,   йўл   кўрсатувчи,   маслаҳат   берувчи,   сеҳрли
53
 Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. – Москва : Наука, 1976.  – 40 8  с.
54
 Раҳимжонов Н. Ўзбек совет адабиётида поэма. – Тошкент: Фан, 1986.; Ўраева Д. Шарқ ва Ғарб адабиётида
“шайтон”   мифоними   талқинидаги   ўзига   хосликлар.   –   Buxoro   davlat   universiteti   ilmiy   axboroti.   –   Бухоро.   –
2015.   –   №   4.   –   Б.76-82;   Ўраева   Д.С.   Замонавий   шеъриятда   бадиий   кўчимларнинг   янгиланиши.   –   Buxoro
davlat universiteti ilmiy axboroti. – Бухоро. – 2014. – № 4 (56). – Б.50-53.; Қувватова Д.   Ўзбек илмий-бадиий
фантастикасида фольклор мотивлари:  Филол. фан. номз... дисс. автореф . – Т., 1997. – 24 б.; Шарипова Л. ХХ
асрнинг 70-80 йиллари   шеъриятида фольклоризм.   Филол. фан. номз... дисс. – Т.:   2008. – 155 б. ; Ражабова
М.   Алишер   Навоий   ғазалларида   демонологик   тимсоллар.   –   Филология   ва   маданият   масалалари   (илмий-
услубий   мақолалар   тўплами).   –   Карабук,   2019.   –   Б.   184   –   187.   Холова   М.А.   Ўзбек   модерн   шеърияти
поэтикаси:  Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. – Самарқанд, 2018. – 135 б.
28 нарсаларни ҳадя этувчи, оғир аҳволда қолганларни қутқарувчи, булоқларнинг
сувини равон қилувчи ғаройиб персонажлар сифатида гавдалантирилади.
2)   Асосий   қаҳрамонга   рақиб   сифатида   ҳаракат   қилувчи   мифологик
персонажлар.   Бунга   дев,   аждаҳо,   пари,   ажина,   алвасти   каби   бир   қатор
мифологик   образлар   мисол   бўла   олади.   Улар   кўпинча   асосий   қаҳрамонга
душманлик   қилиб,   унинг   ўз   мақсадига   эришишига   тўсқинлик   қилмоқчи
бўлади.  Ушбу  персонажларга  қаҳрамонни безовта  қилиш  ёки  унга  касаллик,
ўлим, ёмонлик келтириш каби хатти-ҳаракатлар хосдир.
Баъзан   жин,   дев,   пари,   аждар   эпик   қаҳрамонга   ҳомий   вазифасида   ҳам
талқин   этилиши   кузатилади.   Бу   мифологик   персонажлар   асосий   қаҳрамонга
рақиб   сифатида   ҳаракат   қилганда,   кўпинча   қаҳрамон   билан   бўлган   курашда
ёки   тортишувда,   синовда   енгилиб,   унга   тобе,   муте,   қул   сифатида   хизмат
кўрсатишга   маҳкум   этилади.   Бунда   улар   рақиб   персонаж   вазифасида   эмас,
балки асосий қаҳрамонга ёрдамчи, мададкор сифатида фаолият юритадилар.
Бу   билан   инсоннинг   ақл-заковати,   куч-қудрати   ҳар   қандай   тилсимли
кучлардан юксаклиги улуғланади.
Мифологик   образлар   инсоннинг   идрок   фаолияти   жараёнида   унинг
қизиқиши   ва   билиш   эҳтиёжи   натижасида   ўзи   учун   мавҳум   бўлган
ҳодисаларнинг   (масалан,   касалликнинг)   идрокий-тушунчавий
умумлаштирилиши сифатида юзага келган.
Мифонимлар (масалан, ялмоғиз, аждар, ажина ва ҳоказо) сўз – концепт
–   образ   парадигмасини   ҳосил   қилади.   Жумладан,   ажина   араб   тилидан
ўзлашган  жин  сўзининг   кўплик  шакли  сифатида   сўз-мифонимни  ифодаласа,
концепт   сифатида   тасқара,   зараркунанда   тушунчаларини   билдириб   келади.
Айни   пайтда   у   афсонавий   образ   бўлиб,   мифологик   образлар   тизимида   ўз
алоҳида турига эгадир. 
Кўринадики,   мифонимлар   тил   ва   онгда   акс   этувчи   тушунчалардир.
Улар ҳиссиёт ва тафаккур фаолиятининг маҳсули экани англашилади.
Мифонимлар   барча   халқларнинг   тилида   мавжуд   бўлиб,   ҳар   бир
халқнинг миллий, маданий тушунчалари асосида  кодлаштирилган. Масалан,
29 жин   Шарқ   халқлари   тилида   учрайдиган   сўз   бўлиб,   ўзбек   тилига
ўзлаштирилган. Дев маъносида қўлланиладиган ғул образи генетик жиҳатдан
қадимги   араб   асотирларига   алоқадор   мифологик   персонажлардан   биридир 55
.
Кейинчалик   ўзбек   тилига   ўзлашиб   бадиий   ўзгариш,   яъни   поэтик
трансформацияга   учраган.   Анқо,   Хизр   мифонимлари   ҳам   араб   халқларидан
ўзбек   фольклорига   кўчган.   Аждар   “Авесто”даги   “Ажи-Даҳак”дир,
кейинчалик бу ном “Шоҳнома”да Заҳҳок (Эроннинг ёвуз ҳукмдори) шаклида
берилган 56
. 
Ўзини   ўраб   турган   ташқи   оламни   ва   унда   юз   берувчи   ҳодисалар
сабабини   билишга   қизиққан   ибтидоий   одам   уни   хаёл   орқали   образли
тасаввур   қилган.   Натижада   ҳиссий   образлар   сифатида   мифологик   образлар
пайдо бўлган. 
Агар   мифонимлар   “гештальт   (немисча   “бир   бутун”)   тамойиллари” 57
(яқинлик,   ўхшашлик,   тўлиқлик,   узлуксизлик,   фигура-фон)   билан   кўриб
чиқилса,   бир-бирига   яқинлиги   кузатилади.   Биринчидан,     уларнинг   барчаси
ўзга олам тушунчаси билан боғлиқ ҳолда идрок этилиши (уларнинг яқинлик
тамойили)га асосланишини намоён этади. 
Иккинчидан,   бир-бирига   монанд   белгилари   орқали   идрок   қилиниши
(ўхшашлик тамойили)га асосланиши билан боғлиқ.  Масалан, алвасти, ажина
ва ялмоғиз, одатда, қари кампир кўринишида тасаввур ва талқин қилинади.
Демак,   мифологик   образларнинг   барчасида   умумий   белгилар   бор.
Булар:
–   бахт белгиси (семурғ, ҳумо, Хизр);
–   қарилик белгиси (алвасти, ажина, ялмоғиз, аямажуз);
–   ёниш белгиси (самандар, қақнус, дўзах);
–   зиён белгиси (дев, жин, ғул, ажина, алвасти);
55
  Жўраев М., Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. – Т.: Фан, 2001. – Б. 130.
56
  Фирдавсий   А.   Шоҳнома.   (Сайланма).   –   Т.:   Алишер   Навоий   номидаги   Ўзбекистон   Миллий   кутубхонаси
нашриёти, 2012. – 188 б.
57
  https://lpgenerator.ru/blog/2017/07/10/5-principov-geshtalt-psihologii-dlya-sozdaniya-zapominayushihsya-
izobrazhenij/
30 –   оловдан яралгани (шайтон, иблис, жин);
– қувлик белгиси (ялмоғиз, шайтон);
– ямламай ютиш (аждар, ялмоғиз);
–  г ўзаллик белгиси (малак, фаришта, пари, жаннат).
Кейин   уларнинг   ҳар   бирига   хос   алоҳида   белгилар   ажратилади.
Масалан,   жиннинг   белгилари:   ғайритабиий   хусусиятли   демонологик
персонаж,   зиён   етказувчи,   ҳайвон   ёки   одам   қиёфасида   намоён   бўлиши.
Семурғнинг   белгилари:   улкан   қуш   қиёфасида   кўриниши,   адолат   ва   бахт
тимсоли экани ва ҳоказо.
Хулоса   қилиб   айтганда,   мифонимлар   ўртасида   яхлитлик   ва   бўлак
муносабатлари   мужассам.   Бунда   бўлакларнинг   яхлитликка   тобе   бўлиши
“мифонимлар   тўри”ни   ҳосил   қилади.   Ҳар   бир   мифоним   бу   “тўр”   таркибида
ўз   ўрнига   эга   бўлиб,   турлича   идрок   қилинади.   Ҳар   бир   образлашган
мифонимнинг   ўз   умумий   структураси   борлиги   юқоридаги   таснифдан
кўриниб турибди. 
Лисоний,   мантиқий,   перцептуал   (идрокий)   структура   бўлган
мифонимлар   атаб   келган   салбий   образлар   ифодалайдиган   маъносига   қараб
яна   қисмларга   бўлинади.   Лекин   бу   қисмларни   ягона   бир   ғоя   –   уларнинг
инсонга нисбатан ёвузлиги семаси боғлаб туради. Шунинг учун улар орқали
инсоннинг   қўрқув   эмоцияси   экспрессив   тарзда   ўз   ифодасини   топади.
Масалан,   “жин   ургур”,   “жинга   йўлиққур”,   “алвасти   чалгур”,   “алвастига
йўлиққур”   каби   иборалар   борки,   улар   бевосита   қарғишлар   матнида
мустаҳкам ўрин тутган.
Мифонимларни   тилшуносликда   лингвокультурология   ҳам   эътибордан
четда   қолдирмайди.   Негаки,   ҳар   бир   халқнинг   ўз   тилида   ўз   мифонимлари
мавжуд. 
Инсоннинг   тафаккур   ва   лисоний   фаолияти   жараёнида   юзага   келган
мифоним   (мифлар   таъсирида   шаклланган   лексик   бирлик)ларнинг   ўз
структураси   ва   мазмуни   мавжуд.   Қизиғи   шундаки,   худди   шу   структура   ва
мазмун   у   образ   даражасига   кўтарилганда   ҳам   сақланади.   Улар   турли
31 тилларда   турлича   номланса-да,   вазифаси   жиҳатидан   яқинлик   касб   этади.
Масалан,   ўзбек   халқ   эртакларида   ялмоғиз   болаларни   ўғирловчи   персонаж
ҳисобланади.   Русларда   эса   Баба   Яга   худди   шундай   бадиий   вазифада   талқин
этилади.
Маълумки,   маданият   ижтимоий   восита   сифатида   доимий   ривожланиб,
тара ққ ий   топиб   боради.   Бир   маданият   белгилари   иккинчи   бир   маданият
билан   алоқада   бўлса,   уларнинг   белгилари   аста-секин   қ оришиб   бор иши
мумкин. Хусусан, ижтимоий ҳаётдаги мулоқот кўринишлари бунга кенг йўл
очади.   Шунинг   таъсирида   бир   халққа   мансуб   мифоним   иккинчи   халққа
ўтиши мумкин. Масалан, араб мифологиясида аёл жинсига мансуб ёвуз жин
деб   тасаввур   қилинган   ғул   образи   ўзбек   мумтоз   адабиётига   ўтиб,   “дев”,
“даҳшатли   саҳро   махлуқи”   маъноларида   қўлланган.   Бироқ   ғул   образининг
айрим   қирралари   (масалан,   ўрмон,   кимсасиз   жойлар   билан   боғлиқлиги,   аёл
жинсига   мансублиги,   одамларга   душманлиги)   ўзбек   халқ   эртакларидаги
ялмоғиз персонажида ҳам ифода топган. 58
Бир сўз билан айтганда, дунёни кўришга интилишда метафораларнинг
алоҳида   ўрни   бор.   Масалан,   семурғ   лексемаси   Шарқ   халқлари   орасида   бахт
тасаввурини   ифодалашда   интенсив   рамз   ҳисобланади.   Алвасти   мифоними
ўта   хунуклик,   тасқаралик   рамзи   сифатида   онгимизда   муҳрланган.   Ялмоғиз
очкўзлик,   анқо   ноёблик,   семурғ   ҳамда   ҳумо   бахт   ва   давлат,   самандар
фидойилик,   аждар   ёвузлик   семаларини   интенсив   ифодалаш   рамзига
айланган.
Мифонимлар   асосида   кўпинча   инсоннинг   ёвузликларга   нафрати
яширинган   бўлади.   Шунинг   учун   мифонимларнинг   номи   кўпинча   тилга
олинмайди, уларга нисбатан эвфемизмлар қўлланилади.
Умуман   олганда,   мифонимлар   қадимги   инсонларнинг   тасаввур,
эътиқод   ва   ишончи   маҳсули   бўлиб,   айниқса,   шарқ   халқларида   замонавий
ёзма   адабиётда   кўчма   маънода   кўпинча   инсоннинг   ҳиссиётини   ифодалаш
учун қўлланилади. 
58
 Жўраев М., Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. – Т.: Фан, 2001. – Б.132-133.
32 I .3. Ўзбек адабиётида мифологик образлар стилизацияси ва
метафоризациясининг тараққиёт хусусиятлари
Сўз   санъатининг   дастлабки   намуналари   қадим   замонларда   дунёга
келиб,   унда   инсониятнинг   порлоқ   келажак   ҳақидаги   орзу-ниятлари   турли
мифологик   образлар   орқали   акс   эттирилган.   Дастлабки   миф   ва   афсоналар
ибтидоий   одамнинг   ўзига   сирли   кўринган   табиатни   билишга   интилиши
натижасида   яратилган   бўлиб,   уларда   мифологик   образларнинг   илк
намуналари   ўз   аксини   топган.   Мифларда   яхшилик   ва   ёмонлик   ҳақидаги
тасаввурлар   мужассамлашган.   Шунинг   учун   кўпгина   мифологик   образлар
эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш фонида гавдаланади.
Ўзбек   адабиётида   мифологик   образлар   фольклордан   ёзма   адабиётга
ўзлаштирилар   экан,   ўзига   хос   тараққиёт   хусусиятларини   намоён   қилади.
Баъзи   мифологик   образлар   стилизацияси,   метафоризациясида   давр,   услуб,
жанр   талаби   таъсирида   ўзига   хос   белги-хусусиятнинг   ифодаланишида
фарқли ва муштарак жиҳатлар кўзга ташланади. Масалан, мумтоз шеъриятда
аждар   кўпинча   ишқ,   гўзаллик   рамзи   сифатида   талқин   қилинган   бўлса,
замонавий шеъриятда, асосан, ёвузлик рамзига айланган.   
Маълумки, ўзбек мумтоз шеъриятида, хусусан, ҳазрат Алишер Навоий
ғазалларида   ранг-баранг   мифологик   образлардан   фойдаланилган.   Улар
орасида   ҳайвон   қиёфасидаги   мифологик   образ   –   аждаҳо   образи   воситасида
яратилган поэтик ифодалар алоҳида диққатни тортади.
Бадиий   ижодда   аждаҳо,   асосан,   ёвузлик   ва   очкўзлик   тимсоли,   баъзан
эса ёрнинг жонсўз кўзи ва печу тоб сочига нисбатан гўзаллик рамзи сифатида
қўлланилади.   Хитой   мифологиясида   аждар   энг   машҳур   ҳомий   образлардан
бўлиб, эзгулик, куч-қудрат рамзи саналади. 59
  
Мумтоз   шеъриятимизда   ғоятда   кучли   туйғу   –   ишқни   ифодаловчи
асосий   образлардан   бири   аждаҳо   образи   саналади.   Бундан   ташқари,
59
 Musurmanov E.R.,  Ma Sui  Ling. Xitoy folklori (Afsona va ertaklar): o`quv-uslibiy qo`llanma. – Samarqand, 
2014. – 166 b. 
33 машаққатли,   синовли   ҳаётни,   турмушни,   шунингдек,   нафсни   ифодалашда
ҳам аждаҳо образидан фойдаланилади.
“Алишер   Навоий   асарлари   тилининг   изоҳли   луғати”да   аждаҳога
шундай изоҳ берилади: “Аждаҳо – 1. Аждар; оғзидан ўт уфурувчи ва кишига
ҳамла этувчи, домига тортувчи афсонавий ваҳший махлуқ. 2. Қасд қилувчи,
ҳалок этувчи; бало, офат, душман. 3. Қўриқчи, кучли посбон”. 60
 
“Ўзбек   тили   теоморфик   метафораларининг   қисқача   концептуал
луғати”да   эса   аждаҳо   образи   ўндан   ортиқ   кўчма   маъноларда   қўлланилиши
қайд этилган. 61
 Жумладан, аждаҳо сўзи инсон аъзолари (соч ўрими, кўз), ғоят
кучли  туйғу  (масалан,  ишқ,  нафс,  аёвсизлик  ва   раҳм-шафқатсизлик),  салбий
иллатлар   (манманлик,   очкўзлик,   босқинчилик),   зарарли   тузум   (масалан,
собиқ тоталитар тузум, қатағон даври), дард (касаллик, ғам-андуҳ, ташвиш),
синовли ва машаққатли турмуш, жанг-жадал (уруш), техник қурол (масалан,
тўп,   замбарак),   босқинчилар,   зўравонлар,   жиноий   тўдалар,   нафси   бузуқ
кимсалар,   шунингдек,   фавқулодда   қобилиятли   шахслар   (масалан,
спортчилар)га нисбатан  поэтик кўчимни ифодалаши айтиб ўтилган. 
Ҳазрат Алишер Навоий қаламига мансуб қуйидаги мисраларда аждаҳо
образининг   вайрон   қилиш,   ғам   келтириш,   ўт  ёқиш   семалари  кўчма   маънода
ишқ   маъноси   билан   боғланиб,   поэтик   рамзий   ифода   ҳосил   қилингани
кузатилади: 
Борғали ул ҳусн ганжи ғам бузуғ кўнглумдадур,
Аждаҳо  уйи бизинг вайрона бўлди оқибат. 62
Аждаҳо   уйи   бирикмаси   аждаҳо   маконини,   инини   англатади. 63
Афсоналарга кўра, хазина беркитилган жойда аждаҳо бўлар эмиш.
60
  Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 жилдлик. I жилд. (Э.И. Фозилов таҳрири остида). –
Т.: Фан, 1983. – Б. 51.
61
  Махмараимова   Ш.   Ўзбек   тили   теоморфик   метафораларининг   қисқача   концептуал   луғати.   –   Т.:   Чўлпон,
2018. – Б. 23-24.
62
 Навоий Алишер. Хазойин ул-маоний. Ғаройиб ус-сиғар. (Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Учинчи
том). – Т.: Фан, 1988. – Б. 78.
63
 Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 жилдлик. I жилд. (Э.И.Фозилов таҳрири остида). – Т.:
Фан, 1983. – Б. 51.
34 Аждаҳо   ишқ,   аждаҳо   уйи   кўнгил   эканлиги   англашилади:   ошиқнинг
бузилган   кўнглида   ёрнинг   ҳусн   ганжи   (чиройли   орази,   гўзал   чеҳраси,
васли)га етишиш истаги бор, чунки ишқ аталмиш аждаҳо алал-оқибат унинг
кўнгли (вайрона)ни макон тутди, эгаллади. Аждаҳо хазинага интилгани каби
ишқ тўла кўнгил ҳам маъшуқанинг васлига ошиқади.
Қуйидаги   байтда   эса   аждаҳо   образи   мислсиз   ўт-олов   тасвирини
ифодалаш учун хизмат қилганини кўришимиз мумкин:
Меҳнат ўтидин ёруқтур ҳар тараф кошонамиз,
Бўлди гўё  аждаҳо  коми бизинг вайронамиз 64
.  
Меҳнат   ва   машаққат   туфайли   инсон   тобланади,   шу   боис   унинг   қалб
уйи,   руҳи   равшанлашади.   Бироқ   келтирилган   байтда   васл   умидидаги
ошиқнинг кўнгли аждаҳо комидек алангалангани айтилмоқда. Бунда вайрона
кўнгилдаги   ишқ   ўти   мислсиз   ва   ҳадсиз   эканлиги   аждаҳо   коми   воситасида
муболағали талқин қилинган.
Алишер   Навоий   қаламига   мансуб   “Эй   қадинг   сарви   равон...”   деб
бошланувчи   ғазалнинг   қуйидаги   мисраларида   эса   кўнгил   махзан   (хазина)га,
ишқ ва ғам эса аждаҳога ўхшатилган:
Ишқ нақди доғи ғам кирмиш Навоий, кўнглига,
Ваҳки, бир дам  аждаҳо дин  х олий эрмас махзаним 65
. 
Шоир   кўнглини   ишқ,   шунинг   баробарида   васл   ғами,   дарди
эгаллаганини   айтади.   Ғазалнинг   аввалги   мисраларидан   бирида   уни
“кўнгулсиз”  деб  атаганларидан  шодлигини  таъкидлайди,  зеро,  унинг  кўнгли
бировда.   Аждаҳо   махзанни   ҳеч   тарк   этмагани   каби   шоирнинг   кўнгли   ҳам
ишқдан ва ғамдан бир лаҳза ҳам холи бўлмаганидан ажабланади. 
Агар   аждаҳонинг   икки   ва   ундан   ортиқ   бошли   эканлиги   ҳақидаги
мифологик қарашларга таянилса, Алишер Навоий байтда бирваракайига икки
образ   (ишқ,   ғам)ни   аждаҳога   тенглаштирганида   халқнинг   афсонавий   икки
64
 Навоий Алишер. Хазойин ул-маоний. Ғаройиб ус-сиғар. (Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Учинчи
том). – Т.: Фан, 1988. – Б. 178.
65
 Навоий Алишер. Хазойин ул-маоний. Ғаройиб ус-сиғар. (Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Учинчи
том). – Т.: Фан, 1988. – Б. 326.
35 бошли   махлуқ   (аждаҳо)   ҳақидаги   тасаввурларидан   йироқлашмаганига   яна
бир   бор   гувоҳ   бўлиш   мумкин.   Дарҳақиқат,   ҳар   қандай   махзанга   ҳам   ишқ
етаклайди, ҳам ғам. Зеро, унга эришиш машаққат ва синовларсиз бўлмайди.
 Умуман айтганда, аждаҳо мифологик образи мумтоз ўзбек шеъриятида
хилма-хил   поэтик   ва   рамзий   ифодалар   яратишда   ўзига   хос   ўрин   эгаллайди.
Алишер   Навоий   ғазалларидан   таҳлилга   тортилган   байтларда   ушбу   образ,
асосан, жуда кучли муҳаббатни ифодалаб келиши аёнлашади. Шундан келиб
чиқиб,   “Алишер   Навоий   асарлари   тилининг   изоҳли   луғати”да   аждаҳога
берилган учта изоҳ қаторига тўртинчиси сифатида ишқ маъносини ифодалаб
келишини қўшиш мумкин.
Мумтоз   шеъриятда   вайрон   кўнгилга   кирган   ёхуд   аксинча,   кўнгилга
тушиб,   уни   вайрон   этган   ишққа   нисбатан   аждаҳо   метафораси   кенг
қўлланилади.   Ғазалларда   аждаҳо   образи   метафоризация   қилинар   экан,   унга
хос вайронани маскан этиш, ўт пуркаш, ёндириш, куйдириш, вайрон қилиш,
ҳалок   этиш,   хазинани   қўриқлаш,   ғам   келтириш,   кучлилик   каби
хусусиятлардан   кўчма   маънода   фойдаланилади   ва   ўзига   хос   поэтик   жозиба
яратилишига эришилади.
Туркий   адабиёт   тарихида   ўзига   хос   ижод   услубига   эга   бўлган
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларида эса аждаҳо образи баъзан Навоий
ғазалларидагидан   фарқли   маъноларни   беришга   хизмат   қилган.   Бобур
қаламига мансуб қуйидаги мисраларда аждаҳо образининг   ғор, жарлик каби
қоронғу ва чуқур жойларни макон тутиши, асосийси, аждаҳо оғзининг ўрадек
катта   эканлигига   ишора   қилиниб,   поэтик   рамзий   ифода   ҳосил   қилингани
кузатилади: 
Зулфидаким маскан эттинг, кўр занахдон чоҳини, 
Воқиф ўлғилким, эрурсен  аждаҳр нинг комида 66
. 
Бунда   занахдон   –   ияк,   занахдон   чоҳи   –   ияк   чуқурчаси,   кулгич
демакдир. Мумтоз шеъриятда у гўзаллик тимсоли саналади. Шоир муболаға
қилиб,   у   шунчаки   кичкина   кулгич   эмас,   аждаҳо   комидай   чуқурлигини
66
 Бобур З.М. Маҳрами асрор топмадим. Париж девони нусхаси: Шеърлар. – Т.: Ёзувчи, 1993. – Б. 28.
36 таъкидлайди.   Тасаввуфда   у   зулмат   чоҳи   ҳисобланиб,   маҳбубанинг   қаҳри
соликни   чоҳга   солади.   Байтда   зулф   сўзининг   келганлиги   ҳам   аждаҳо
образининг   соч   маъносини   ифодалаши   билан   боғлиқ.   Қуйидаги   мисраларда
эса   ёрнинг   зулфи   тўғридан-тўғри   аждар   билан   тенглаштирилиб,
метафоризация қилинган: 
Ганжи ҳуснида кўрунг зулфи била гулгунасин,
Гўиё ўт солди ҳар ён ганж узра  аждаре 67
. 
Хазина   беркитилган   жойда   аждаҳо   бўлгани   каби   ушбу   байтда   ёрнинг
юзи   хазинага,   сочи   уни   қўриқлайдиган   аждарга,   ёноқларидаги   гулдай   қизил
ранг   эса   аждаҳо   сочган   ўт(олов)га   ўхшатилган   ва   бу   метафоризация
жараёнида   халқнинг   аждаҳо   ҳақидаги   мифологик   тасаввур-тушунчаларидан
йироқлашилмаган.   Демак,   ёрнинг   печу   тоб   сочлари   аждар   ганжни
қўриқлагани каби унинг жамоли теграсини эгаллайди ва аждар хазина узра ўт
пуркагани каби ёр юзлари гулгундир.
Кўринадики, мумтоз шеъриятда  мифологик образлар орқали ўзига  хос
мантиқий   боғланиш   асосида   умумлашма   хулосалар   ҳосил   қилиш,   фольклор
мотивлари   ва   образларини   ўз   мақсади   йўлида   хизмат   қилдириш   ўзига   хос
поэтик     анъана   даражасига   кўтарилган.   Алишер   Навоий   аждаҳони   ишқ
тимсоли   сифатида   кўрсатса,   Заҳириддин   Бобур   ғазалларида   унинг   соч
маъносини образли ифодалаши кўзга ташланади.
ХIХ   аср   ўзбек   адабиёти   Хоразм   адабий   муҳитининг   йирик   вакили,
адабиётимиз   тарихида   ўзбек   мумтоз   адабиётини   янги   тараққиёт   босқичига
кўтарган   забардаст   шоир,   тарихчи   олим,   билимдон   муҳаррир   ва   закий
мутаржим   Муҳаммад   Ризо   Огаҳий   ғазалларида   мифологик   образлар
стилизацияси   ва   метафоризацияси   воситасида   яратилган   поэтик   ифодалар
ҳам   алоҳида   диққатни   тортади.   Бинобарин,   халқ   оғзаки   ижоди   ва   мумтоз
адабиёт   анъаналаридан   яхши   хабардор   бўлган   Огаҳий   шеърларида
мифологик   образлардан   фойдаланиб,   уларнинг   стилизацияси   ва
метафоризацияси   орқали   ўз   ғояси   ва   мақсадини   баён   этади.   Хусусан,
67
Бобур З.М. Маҳрами асрор топмадим. Париж девони нусхаси: Шеърлар. – Т.: Ёзувчи, 1993. – Б. 43. 
37 Огаҳийнинг   “Гавҳарму   экан   оё”   ғазалида   аждар   образининг   қуйидагича
ифодаси кузатилади:
Гисулариму ул юз устида макон эткан,
Ганж узра ва ё икки  аждар му экан оё.   68
 
Ушбу мисраларда аждаҳо мифоними ёрнинг икки ўрим сочи маъносида
қўлланилган.   Ёрнинг   сочлари   аждар   хазинани   қўриқлагани   каби   унинг
жамоли   теграсини   эгаллаб,   ошиққа   бу   хазинадан   баҳра   олиш   имконини
бермайди.
Огаҳийнинг   “Рухсори   дилбар   устида”   ғазалидан   олинган   қуйидаги
мисраларда   ҳам   аждар   образи   соч   маъносида   келган.   Шунингдек,   байтда
аждаҳонинг   ўт   сочиш   семаси   билан   боғлиқ   поэтик   рамзий   ифода   ҳосил
қилингани кузатилади: 
Икки мушкин кокили остида гулгун чеҳраси,
Ҳусн ганжидурки, ётмиш икки  аждар  устида   69
.
Маҳбубанинг   икки   зулфи   унинг   гулгун   чеҳраси   устига   тушиб   туради.
Гўё   аждар   хазина   узра   ўт   пуркагани   каби   ёр   юзлари   гулгун(қизил)дир.
Ё ноқлардаги   ранг   аждаҳо   сочган   ўт(олов)га   ўхшатилиши   орқали   шоир
яратган бадиий тасвир Бобур услубини ҳам ёдга солади.
Умуман   олганда,   мумтоз   шеъриятда   мифологик   образлар
метафоризация   қилинар   экан,   уларга   хос   бўртиб   турган   белги-
хусусиятлардан   кўчма   маънода   фойдаланилиб,   поэтик   жозиба   яратилишига
эришилади. 
ХХ   аср   шеърияти,   хусусан,   жадид   адабиёти,   маърифатпарварлик
адабиётида   жамиятдаги   иллатларни   кўрсатиш,   уларга   нисбатан   нафратни
ифодалаш мақсадида мифологик образлардан кенг фойдаланилган. Масалан,
Абдурауф   Фитрат   шайтон   образини   фирибгар,   иккиюзламачи,   бузғунчи
кишиларга нисбатан қўллаган:
68
  Огаҳий. Асарлар.  6 жилдлик. I  жилд  (девон).  – Т.:  Ғафур Ғулом  номидаги  Адабиёт  ва  санъат  нашриёти,
1971. – Б. 61.
69
  Огаҳий. Асарлар.  6 жилдлик. I  жилд  (девон).  – Т.:  Ғафур Ғулом  номидаги  Адабиёт  ва  санъат  нашриёти,
1971. – Б. 76.
38 Борми сенда бизим каби инсонлар,
Икки юзли ишбузарлар,  шайтонлар 70
.
Абдулҳамид Чўлпон “Ёнғин” шеърида бузилган ўлканинг манзарасини
чизар эканлар, алвасти, пари образлари орқали фотиҳларга ишора қилади:
Подаларнинг яйловида бўрилар, 
Қонга тўйгач, увлайларми кўплашиб?
Йиқиқлардан ўликларни тўплашиб,
Ўтми қўяр  алвастилар ,  парилар ? 71
Маҳмудхўжа   Беҳбудий   хотирасига   бағишлаб   ёзилган   шеърида   эса
уларни ёвуз “қора дев”га менгзайди:
Мен-да ожиз у муҳитнинг олдида,
Қабринг топиб кўз ёшимни тўкмакка.
Ҳамда аччиқ ҳиддатим-ла ул ерда,
Оқ каллалик қора  дев ни сўкмакка. 72
Абдулла   Авлоний   ижоди   ҳам   мифологик   ва   диний-афсонавий
образларга бойлиги билан алоҳида эътибор тортади. Бироқ у кўпинча жаннат,
беҳишт,   ужмоҳ   образлари   орқали   мактаб,   маориф,   илм-маърифатга   ишора
қилса,   дев,   пари,   жин,   олабўжи   образларига   мурожаат   қилиш   воситасида
халқни илмсизлик, жоҳилликдан қайтаришга уринади:
Жину деву пари  деб болаларни дилларин бузманг,
Келур “Олабўжи” деб, ҳеч хурофотдан гапирманг . 73
Уруш   мавзусидаги   шеърларда   ҳам   мифологик   образларни   кўплаб
учратиш   мумкин.   Иккинчи   жаҳон   урушида   бегуноҳ   инсонларнинг   ёстиғини
қуритган   ўтсочар   даҳшатли   қурол   –   замбарак,   тўп,   атом   бомбаси   эса   аждар
мифоними воситасида ифодаланган: 
70
 Фитрат А. Танланган асарлар. I жилд (шеърлар, насрий асарлар, драмалар). – Тошкент: Маънавият, 2000. –
Б.36.
71
 Чўлпон А. Асарлар. 3 жилдлик. I жилд (шеърлар, драмалар, таржима). – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги 
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1994. – Б.36.
72
 Чўлпон А. Асарлар. 3 жилдлик. I жилд (шеърлар, драмалар, таржима). – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги 
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1994. – Б.50.
73
 Авлоний А. Танланган асарлар. 2 жилдлик. I жилд (шеърлар, ибратлар). – Тошкент: Маънавият, 1998. – 
Б.149.
39 Бу ерда музлаган
Аждар  ҳалқумли
Ваҳшат тўпларининг
Қаҳқаҳаси йўқ.
Бу ерда — одамзод
шаклида юрган
манфур, юкумли, мараз намойиши
тополмас ҳуқуқ. 74
Юқоридаги   мисраларда   манфур,   юқумли,   мараз   намойишли   сифатлар
одамзод шаклида намоён бўлувчи  шайтон  образига ишорадир.
Ойбекнинг   “Даврим   жароҳати”   достонида   ялмоғиз   метафорасидан
фойдаланилган.   Унда   я лмоғизга   хос   уча   олиш ,   тўсатдан   пайдо   бўлиш,
ёвузлик   (шумлик)   қилиш   ва   сеҳр-жоду   воситасида   ўт   сочиш   белгилари
қирувчи жанг самолётларига кўчириб тасвирланган: 
Билмадим, фалакнинг қай қабатидан
Келди Американинг бу самолёти.
Даврим балосининг шум қанотидан
Қарсиллаб қуйилди  ялмоғиз  ўти! 75
 
Достон   давомида   атом   бомбаси   ёғдирган   бало   –   офатнинг   нақадар
аянчли   экани,   бир   зумда   бинолару   одамларни   кулга   айлантирганини
кўрсатиш учун дўзах метафораси қўлланилган:
Шу онда осмондан ёғилди бало,
На туғруқхонаю, на қиз, на она!
Бир  дўзах , фалокат ағдарди само,
Сония кечмади – мудҳиш хароба 76
.
Мана   бу   мисраларда   ҳам   атом   дўзахга   –   тамуғга,   самолёт   эса   Арши
аълога ўхшатилади:
Йиқиқ Хиросима – ҳам кул, ҳам мажруҳ,
74
 Ғулом  Ғ. МАТ. 12 томлик. 2-том (шеърлар). – Т.: Фан, 1984. – Б.21.
75
 Ойбек. МАТ (19 томлик).  IV  том. Достонлар. – Т.: Фан, 1976. –  Б. 58.
76
  Ойбек. МАТ (19 томлик).  IV  том. Достонлар. – Т.: Фан, 1976. –  Б. 58.
40 Америкадаги ёвузлар кўп шод.
Арши аъло дан у ағдарди  тамуғ ,
Қилур ким жон қайғу, ким олтинни ёд.  77
Арш   [а.   тахт;   шийпон]   –   осмоннинг   энг   юқори   қавати,   юқорисидир 78
.
Мажозий   маънода   энг   юқори   жойни   англатади.   “Арш”   сўзи   кўпинча   “арши
аъло”   шаклида   қўлланилиб,   “арши   аълога   кўтармоқ”   бирикмаси   “кўкка
кўтармоқ”,   “юқори   тутмоқ”   маъноларида   ишлатилади.   Юқоридаги   шеърий
сатрларда эса Американинг самолётидан – юқоридан, ҳаводан ерга портлагич
ташлангани “арши аълодан бир дўзах ағдарилди” кўринишида ифодаланган. 
Тамуғ   –   жаҳаннам,   дўзах   сўзларининг   эскирган   шакли(архаизм)дир.
Ижодкор   достонда   атомни   дўзахга   қиёслар   экан,   сўз   такроридан   қочиш
мақсадида   ўрни   билан   вазн   ва   қофия   талабига   кўра   тамуғ   ҳамда   жаҳаннам
образларини келтиради:  
Тубсиз хазинага топилди калит,
Ҳайҳотки, бу калит  жаҳаннам  очди.
Инсоннинг ифлоси – бир гуруҳ палид
Ҳаёт чаманига ўт-олов сочди.  79
Дарҳақиқат, буюк кашфиёт ҳисобланган атомнинг яратилиши илм-фан
ва техникада кенг имкониятлар эшигини очди, бугун атом электр станцияси
(АЭС) энергия ишлаб чиқаришнинг энг самарали қурилмаси саналади. Бироқ
ғараз   ниятли   кишилар   қўлида   ҳар   қандай   фойдали   қурол   ҳам   ёмонликка
хизмат қилгани каби атом ҳам бомба кўринишида хавф келтирди.
Достон   давомида   Ойбек   атомнинг   портлаши   натижасида
Хиросиманинг   кули   кўкка   совурилгани   ва   минглаб   одамларнинг   бир
нафасда,   нима   бўлганини   тушуниб   ҳам   улгурмай,   жони   узилганини
тасвирлар   экан,   бу   борада   инсон   жон   олувчи   малойикдан   ҳам   ўтиб
кетганлигини   Азроил   диний-афсонавий   образи   стилизацияси   орқали
ифодалайди: 
77
  Ойбек. МАТ (19 томлик).  IV  том. Достонлар. – Т.: Фан, 1976. –  Б. 60.
78
  Ўзбек тилининг изоҳли луғати.  5 жилдли.  1-жилд. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий
нашриёти, 200 6 . – Б. 102.
79
  Ойбек. МАТ (19 томлик).  IV  том. Достонлар. – Т.: Фан, 1976. –  Б. 62.
41 Атомлар ёрилди, қалтирар фазо.
–   Қурбон! Қурбон қанча?
– Сўрманг саноқни!
– Хиросима қани?
– Йўқ Хиросима!
–   Азроил , инсондан, кел, ол сабоқни!   80
Қуйидаги   сатрларда   атом   бомбасининг   Хиросима   бўйлаб   ажал   бўлиб
кезган   даҳшатли   алангаси   аждаҳонинг   олов   пуркашига   ўхшатилиб,   ушбу
хавфли техник қуролга нисбатан “олов аждари” метафораси қўлланилган:
Кўксида гўдаги, қочди оналар,
Юртини ютади олов  аждари .
Тоққами, чўлгами? – изма-из қувар ,
Чанг солар маъносиз ўлим панжаси!  81
Шоир атом бомбасини  “ осмонда бир қопчиқ оғу” (унинг қопчуқ-қопчуқ
пулларга   тайёрлангани),   “ ялмоғиз   ўти”,   “ офат-қуёш”   (ёндирувчи   оташ
экани),   “ ажал-нур”   (тирик   мавжудотни   нурлантириб   ҳалок   этиши),   “ олов
аждари”  (“аждар  олови”  эмас,  аждар  каби  нафасигина  ўт  бўлмай,  унинг  ўзи
бутун-бошли   оловдан   иборатлиги)   каби   ташбеҳлар   билан   ифодалаб,   инсон
ҳаётини таҳликага солган бу қуролнинг даҳшатларини акс эттиради. 
Замонавий   шоирлар   кўпинча   аждарнинг   фольклордаги   ютиш,
куйдириш   маъноларидан   фойдаланиб,   кучли   ғам-андуҳ,   дардни   ифодалашга
уринадилар.   Масалан,   О.Ҳожиеванинг   “Зиёрат”   достонида   дарё   образи
аждарҳо образи воситасида сифатланган. Тўлқинсимон ҳаракатланиш, ютиш,
ҳайбат   ушбу   икки   образдаги   муштарак   белгилардир.   Дарё   тўлқинлари   ҳаёт
синовлари, машаққатларини рамзий ифодаласа, аждарҳо унинг нақадар катта
ва   аёвсиз   эканлигини   ифодалашга,   ўз   навбатида,   ижодкорнинг   эмоциясини
кўрсатишга   хизмат   қилган.   Шеърда   Мотамсаро   она   ҳайкали   пойида   туриб
сўзлаётган   лирик   қаҳрамон   “аждарҳо   дарёлар   тўлқинлари”   деганда,   катта
уруш – Иккинчи жаҳон урушига ишора қилган:
80
  Ойбек. МАТ (19 томлик).  IV  том. Достонлар. – Т.: Фан, 1976. –  Б. 58.
81
  Ойбек. МАТ (19 томлик).  IV  том. Достонлар. – Т.: Фан, 1976. –  Б. 59.
42 Эй милтиқ тепкисин босолмаганим,
Оғам, шамъи сўзон, қайларда ёндинг?
Аждарҳо  дарёлар тўлқинларида – 
Бир қуруқ хашакдек оқдинг, тўлғондинг! 82
Бироқ айрим замонавий шеърларда мумтоз шеъриятдаги поэтик анъана
–   сочни   аждаҳога   ўхшатиш   айнан   давом   этиб   келаётгани   эътиборлидир.
Жумладан, шоир Сирожиддин Саййиднинг қуйидаги шеърида аждаҳо образи
мор   (илон)   образи   билан   ёнма-ён   келтирилиб,   ёрнинг   икки   зулфига
ўхшатилган.   Шеърда   илон   образининг   аждар   образи   билан   ёнма-ён
келтирилиши   бежиз   эмас.   Халқ   қарашларига   кўра,   илон   тўққиз   ёшгача
“илон”, тўққиз ёшдан тўқсон ёшгача “афҳи”, тўқсон ёшдан тўққиз юз ёшгача
“аждарҳо”,  тўққиз   юздан  тўққиз   минг  ёшгача   “юҳо”  деб  аталади 83
.  Кўриниб
турибдики,   шоир   аждар   ҳақидаги   тасаввурлардан   йироқлашмагани   ҳолда
метафоризациядан фойдаланган :
Бир гул кўрдим нақши нигор шаклинда,
Камзуллари боғу баҳор шаклинда,
Қаро кўзи лайлу наҳор шаклинда,
Икки зулфи мор,  аждаҳор  шаклинда,
Бул иккиси тун-кун бедор шаклинда 84
.
Шу   тариқа   ушбу   мисраларда   ҳам   ёрнинг   икки   ўрим   сочи   туну   кун
унинг баҳосиз чеҳрасини “қўриқлайди”. 
Эътиборли   томони   шундаки,   шоир   бу   метафоризация   жараёнида
халқнинг   аждаҳо   ҳақидаги   мифологик   тасаввур-тушунчаларидан
йироқлашмаган. Ёрнинг ўтли нигоҳи ошиқнинг юрагини ёндиради. Печу тоб
сочлари   эса   аждар   ганж(хазина)ни   қўриқлагани   каби   унинг   жамоли
теграсини эгаллайди. 
Модернизм   йўналишида   ижод   қилувчи   шоир   ва   ёзувчилар
аввалбошданоқ ўз асарларида халқ оғзаки ижоди намуналари, миф, қадимги
82
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 429.
83
Жўраев   М.   Миф,   фольклор   ва   адабиёт.   –   Т.:   А.Навоий   номидаги   Ўзбекистон   Миллий   кутубхонаси
нашриёти, 2006. – Б. 45-49.  
84
Саййид С. Қалдирғочларга бер айвонларингни. – Т.: Шарқ, 2005. – Б.114. 
43 афсоналарга   қизиқиб   келишган.   Худди   шундай,   ўзбек   модерн   шеъриятида
ҳам   фольклор   намуналарига   мурожаат   кучли.   Хусусан,   Рауф   Парфи,
Абдували   Қутбиддин,   Фахриёр   ижодида   мифик   образлар,   афсона   ва   диний
ривоятлардаги   образлардан   фойдаланиш,   уларга   қайта   шакл   ва   маъно
беришга уриниш кузатилади:
Сенга бахтлар тилайман,  малак ,
малика бўларсан бахт эниб.
Дев  бўларман мен бир юмалаб
ва ўғирлаб кетарман сени 85
.
Фахриёрнинг   ушбу   шеърида   дев,   малак   каби   бир   нечта   мифик
образларга   мурожаат   қилиш   орқали   маъшуқа   гўзаллик,   поклик   тимсоли
малакка,   ошиқ   эса   девга   қиёсланган.   Шунингдек,   Рауф   Парфининг   “Ай
иймон   асири,   виждон   тутқуни”   деб   бошланувчи   сонетида   ҳур,   малак,   ёвуз
дев, Ахраман образлари келтирилган:
Кечалар босриқдинг тушда, рўёда,
Кундузлар бошингда синди калтаклар.
Ҳақ билур, сен ҳақсан, ҳақсиз дунёда,
Сендан хабар олсин  ҳурлар, малаклар .
Сенинг юрагингни коинот билсин,
Сенга кулиб боқсин осмоннинг кўзи.
Қаттол  Ахраманнинг  бағрини тилсин 86
  . 
  Халқ   оғзаки   ижоди   намуналари,   узоқ   аждодларимиз   маросим
қўшиқларининг   илдизлари   психоанализ   мактаби   вакили   Карл   Густав   Юнг
илгари   сурган   “жамоавий   онгсизлик”   тушунчасига   бориб   тақалади.   Бунда
миф   –   жамоавий   онгсизлик   маҳсули   сифатида   келади.   Ёмғир   чақириш,   қўш
ҳайдаш,   сомон   янчиш,   бешиккерти   маросимлари,   тўй   ва   азалардаги   ёр-
85
Фахриёр. Аёлғу. Шеърлар ва достонлар. – Тошкент: Шарқ, 2000. – Б. 184. 
86
  Рауф Парфи. Туркистон руҳи. Сайланма. Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи: Вафо Файзуллоҳ.   –
Тошкент: Шарқ, 2013. – Б. 269.
44 ёрларда   нарсаларни   ўз   номи   билан   атамаслик   ҳоллари   бунга   характерли
мисол бўла олади.
Хулоса қилиб айтганда, мифологик образлар талқини алоҳида диққатга
эга   бўлиб,   кўпинча   миф   мавжуд   нарсани   қайта   идрок   қилиш   асосига
қурилади. 
мумтоз   ва   замонавий   шеъриятда   шоирлар   мифологик   образларни
қўллаш   орқали   давр   кишиси,   шахс   образини,   тарихий   реал   шахслар
тимсолини   қайта   тиклайдилар.   Миф-негиз   ва   муаллиф   субъектив   иродасига
кўра қайта тикланган мифопоэтик образларни синтез қиладилар. 
I боб бўйича хулосалар
1.   Инсон   яралибдики,   ўзини   ўраб   турган   атроф-оламни   ўрганишга,
ҳодисалар сабабини билишга интилади. Шу интилиш ва қизиқиш натижасида
пайдо   бўлган   дастлабки   билимлар   мифологик   қарашларни   ташкил   этади.
Зеро,   ибтидоий   одамнинг   оламни   образли   тасаввур   қилиши   натижасида
ҳиссий   образлар   сифатида   мифологик   образлар   пайдо   бўлган.   Мифологик
образлар   барча   халқларда   мавжуд   бўлиб,   улар   ҳар   бир   халқнинг   миллий,
маданий тушунчалари асосида кодлаштирилган. 
2.   Мифологик   образлар   узоқ   тарихий   жараёнларни   акс   эттирувчи
унсурлар   сифатида   пайдо   бўлиб,   мифлардаги   ҳар   бир   образ   халқ
дунёқарашининг қайсидир бир жиҳатини ифода этиши маълум. Бироқ бундай
образлар   мумтоз   шеъриятимиз   намуналарида   ҳам   ўзига   хос   поэтик   жозиба
яратишга хизмат қилган.
3.   Халқ   оғзаки   ижодига   мансуб   ранг-баранг   образларнинг   ҳар   бири
муайян   рамзий   маънога   эга   бўлиб,   айниқса,   мифологик   образлар   ўзига   хос
тимсолий мазмун ифода этиши билан ажралиб туради. Мифологик образлар
фольклордан   ёзма   адабиётга   кўчиб,   мумтоз,   жадид,   замонавий   адабиётда
қўлланиб   келиши   билан   анъанавийликни   намоён   этади.   Бироқ   уларнинг
рамзий-тимсолий   маъноларида   айрим   тафовутлар   кузатилади.   Хусусан,
45 аждаҳо   мумтоз   шеъриятда,   асосан,   гўзаллик   рамзи   бўлса,   замонавий
ижодкорлар уни кўпинча ёвузлик тимсоли сифатида қўллайди.
4. Стилизация қилинган мифологик образларнинг ё ҳомийлик қилувчи,
яъни   ёрдам   берувчи,   йўл   кўрсатувчи,   маслаҳат   берувчи,   сеҳрли   нарсаларни
ҳадя   этувчи,   оғир   аҳволда   қолганларни   қутқарувчи,   булоқларнинг   сувини
равон   қилувчи   ғаройиб   персонаж   сифатида,   ё   душманлик   қилиб,   мақсадга
эришишга тўсқинлик қилувчи, инсонга касаллик, ўлим, ёмонлик келтирувчи
қиёфасида талқин этилиши кузатилади.
5.   Мифологик   образлар   образ   парадигмасини   ҳосил   қилади.   Бунда
уларни   умумий   белгилар   бирлаштириши   баробарида,   ўзига   хос   хусусий
белгилари ажратиб туради. 
6.   Мифологик   образлар   метафоризацияси   ва   стилизацияси   улар
ўртасидаги   яхлитлик   ва   бўлак   муносабатлари   асосида   кечади.   Бунда
бўлакларнинг яхлитликка тобе бўлиши “мифонимлар тўри”дан келиб чиқади.
II БОБ. ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МИФОЛОГИК
ОБРАЗЛАР ТАСВИРИ ВА ТАЛҚИНИГА ХОС ЛИНГВОПОЭТИК
ХУСУСИЯТЛАР 
II .1. Антропоморфик (инсон қиёфасидаги) мифологик образлар 
46 Хаёлий   уйдирмага   асосланган   мифологик   образлар   эзгулик   ва
ёвузликни ифодалаши, қиёфаси, ҳомий ва душман хусусиятига кўра турлича
таснифланади. У лар ташқи кўринишига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1) инсон қиёфасидаги (анторопоморф) мифологик образлар;
2) ҳайвон тузилишидаги (зооморф) мифологик образлар;
3) қуш шаклидаги мифологик образлар;
4) махлуқ кўринишидаги (демономорф) мифологик образлар.
Пари,   фаришта,   малак,   ҳур,   ғилмон,   Хизр,   ялмоғиз   кампир,   алвасти
кабилар инсон қиёфасидаги мифологик образлар қаторига киради. 
1.   Пари.   Антропоморф   қиёфадаги   мифологик   образлар   орасида   энг
кенг   тарқалгани   пари   образи   бўлиб,   Ўрта   Осиё   халқлари   мифологиясида
алоҳида   ўрин   тутади   ва   мифологик   афсоналар,   сеҳрли-фантастик   эртаклар
ҳамда   романик   достонларда   кўп   учрайдиган   анъанавий   образлардан   бири
саналади. Қадимда элимиз  орасида алвасти, мортув деб ҳам аталган. 87
 Ўзбек
фольклорида   пари   образи   генезиси   ва   поэтикаси   О.Қаюмов   томонидан
алоҳида махсус тадқиқ қилинган. 88
 
Пари   ҳақидаги   мифик   тасаввурлар   генезиси   Ўрта   Осиёда   яшаган
қадимги   деҳқонларнинг   ҳосилдорлик   ғояси   билан   боғлиқ   аграр   культлар   ва
гўзаллик   тушунчасига   алоқадор   эстетик   қарашлари   замирида   шаклланган
бўлиб,   аниқланишича,   дев, аждар, пари образлари “Авесто” таъсирида ўзбек
фольклоридан ўрин олган. Улар ,асосан, уч хил кўринишда тасвирланади: 1)
одам; 2) жонивор ёки махлуқ; 3) нарса-ҳодисалар қиёфасида. 89
Афсоналарда пари гўзал қиз ё йигит кўринишида намоён бўлиб, инсон
унга   ошиқ   бўлиб   қолади   ёки   парининг   ўзи   инсонни   севиб   қолади.   Одамлар
ўртасида   пари   инсон   зотига   ошиқ   бўлиб,   уни   шомонликка   ундаши,   ўша
инсонга   ҳомийлик   кўрсатиши   ҳақида   эътиқодий   қарашлар   бор.   Агар   ўша
инсон   парилар   билан   боғлиқ   амал   қилинадиган   тақиқларни   бузгудай   бўлса,
87
 Musurmanov E.R., Ma Sui Ling. Xitoy folklori (Afsona va ertaklar): o`quv-uslubiy qo`llanma. – Samarqand, 
2014. – B. 47.
88
  Қаюмов   О.С.   Ўзбек   фольклорида   пари   образи   (генезиси   ва   поэтикаси).   Ф.ф.н.   илмий   даражасини   олиш
учун туқдим этилган дисс. автореферати. – Т., 1999. – 26 б. 
89
 Musurmanov E.R., Ma Sui Ling. Xitoy folklori (Afsona va ertaklar): o`quv-uslubiy qo`llanma. – Samarqand, 
2014. – B. 47.
47 улар   ҳақидаги   гапларни   бошқаларга   гапирмоқчи   бўлишса,   парилар   уни
қаттиқ жазолаши,   зиён етказиши айтилади. Шунинг учун мумтоз шеъриятда
парининг   маъшуқа   кўринишидаги   қиёфаси   ва   ошиққа   етказувчи   зарарлари
талқини  кўп  келтирилади.   Замонавий шеъриятда  ҳам  шу  поэтик анъананинг
давом   эттирилиши   баробарида   янада   кенгайтирилиб,   гўзаллик,   ўзига   ром
қилиш, жодулаш, ҳимоя қилиш каби хусусиятларини сақлаган кўчма маънода
қўлланиши,   яъни   метафоризация   қилиниши   орқали   поэтик   нутқ
экспрессивлиги   таъминланиши   кузатилади.   Замонавий   ўзбек   шеъриятида
пари   образининг   гўзал   қиз   тимсолидаги   бадиий   ифодаси   кўп   учрайди.
Масалан:
Ўзи кўзи, ой юзи танда жонга туташ қиз,
Жунун савдоси н  солма бу бошга  париваш  қиз 90
.
Тўра   Сулаймоннинг   “Сенингсиз”   сарлавҳали   шеъридан   олинган   бу
парчада   жунун,   яъни   телба   билан   париваш   қиз   образларининг   ёнма-ён
келтирилаётгани   эътиборни   тортади.   Бунда   фикр   тўппадан-тўғри   парига
эмас, балки парига ўхшаган гўзал қизга қаратилаётгани англашилиб турибди.
Т.   Сулаймоннинг   бу   борадаги   поэтик   маҳорати   А.Турдиев   томонидан   ҳам
махсус ўрганилган. 91
Халқнинг тасаввурича, агар пари чалса, одам жинни бўлади. Бу поэтик
мотив   афсоналардан   ёзма   шеъриятга   кўчганлиги,   аввал   мумтоз,   кейин
замонавий   шеърларда   сақланиб   келаётгани   фольклор   ва   ёзма   адабиёт
муносабати   қайд   қилинган   айрим   илмий   тадқиқотларда   ҳам   алоҳида   қайд
қилинган. 92
  Пари   образининг   ўзига   хос   белгиларидан   бири   унинг   сув   билан
боғланишидир. Халқ париларни сув ҳавзалари (дарё, ариқ, сой, кўл, қудуқ)да
ҳам   яшайди,   деб   тасаввур   қилган.   Қадимги   инсонлар   сув   мамлакатига,   сув
девлари   ва   сув   париларига   ишонч   билан   қарашган.   Улар   ҳақида   турли
90
 Сулаймон Т. Истар кўнгил (Шеърлар, достонлар). – Т.: Ғ.Ғулом, 1984. – Б.45.
91
  Турдиев   А.А.   Ўзбек   шеъриятида   фольклор   анъаналари   ва   синкретик   ҳолат   (Тўра   Сулаймон   ижоди
мисолида):  Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация автореферати. – Тошкент, 2020.
– 53 б.
92
 Aмoнов У.С. XX аср бошларида ўзбек фольклорининг ўрганилиш тарихи (Aбдурауф Фитрат, Ғози Олим 
Юнусов ва Элбек фаолияти мисолида): Фалсафа фанлари бўйича филол. фан. доктори (PhD) ... дисс. автореф
– T., 2018. – 54 б.; Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-80 йиллари  шеъриятида фольклоризм.  Филол. фан. номз... 
дисс. – Т.:  2008. – 155 б.
48 афсоналар, эртаклар яратилган. Шу асосда ҳозирги шоирлар ижодида ҳам сув
париси   образидан   фойдаланилади.   Ўзбек   замонавий   шеъриятида   с ув   билан
боғлиқ афсонавий образ – с ув париси   тимсолининг образлантирилиши халқ
инончлари асосида кечади. Жумладан, Муҳаммад Юсуф ижодидаги қуйидаги
сатрларга бу жиҳатдан эътибор қаратиш мумкин:
Сен кўкдаги ҳарир кўйлак  ҳур-пари ,
Кўк кўлдаги тиниб қолган  сувпари 93
.
Шоир гўзал қизни аввал кўкда учиб юрган ҳурлиқо парига, сўнгра кўл
тубини   манзил   қилган   сув   парисига   ўхшатмоқда.   Ҳар   иккала   ҳолатда   ошиқ
шоир   кўнглидаги   суюкли   дилбарига   етишиш   мушкуллигини,   бунинг   орзу
эканлигини таъкидламоқчи.
Муҳаммад   Юсуф   “Сувпари”   шеърида   пари   образини   фақат   сув   билан
эмас,   осмон   (кўк)   билан   ҳам   боғлаб,   ўзига   хос   услубий   янгиликка   эришган.
Яна   шоир   сув   парисини   “ҳур”   дейиш   орқали   сувнинг   осмон   ва   ерни
туташтирувчи   поклик   воситаси   эканлигига   ишора   қилади.   Негаки,   ҳур   –
жаннатга   бокира   кетган   қиз   тимсолини   англатса,   кўкдаги   пари   унинг
илоҳийлигини,   Аллоҳ   ҳузурига   етганини,   кўк   кўлдалиги   эса   унинг   янада
сирлилигини англатишга хизмат қилмоқда, чунки халқда кўл суви оқмаслиги
боис   нопок   деб   қаралган.   Шунинг   учун   унга   тушган   ҳур-пари   “тиниб,
жимиб” қолгани, яъни ҳалок бўлгани таъкидланмоқда.
Фольклоршунос   олим   О.Қаюмовнинг   кузатишлари   шуни   кўрсатадики,
сув   парилари   ўзбек   шомонлари   билан   доимий   ритуал   мулоқотда   бўлиб
турадиган   ҳомий   руҳлар   тоифасига   мансуб   мифологик   образлар   сирасига
киради 94
.   Масалага   шу   томондан   қараганда,   сув   парисига   ўхшаган   суюкли
қизни ошиқ йигитнинг  нажоткори, кўнглидаги  ишқ дардининг даволовчиси,
ҳаётининг   йўлдоши,   синовларда   қувватловчиси,   деб   тушуниш   мумкин.
Масалан,   шоир   ўзидаги   илҳом,   жўшқинлик   ва   иштиёқнинг   сабабини   сув
парисига йўлиқиш билан боғлайди:
93
 Муҳаммад Юсуф. Шоир севгиси. – Т.: Noshir,   2014. – Б. 81.
94
 Қаюмов О.С. Ўзбек фольклорида пари образи (генезиси ва поэтикаси): Филол. фан. номз.... дисс. автореф. 
– Т., 1999. – Б. 8.
49 Янги қаҳрамон-ла учраштирдими,
Ё с ув парисига  қилди рўбарў?
Ё қуёш билан қўл ушлаштирдими,
Ё тоғлардан тушди олдига оҳу? 95
Иқбол   Мирзонинг   “Тубида   тош   думалатиб...”   деб   бошланувчи
қуйидаги   шеърида   париларга   хос   учиш,   авраб   олиш,   жодулаш,   ақлни
ўғирлаш сифатларидан рамзий маънода фойдаланилган:
Рўмолини қанот қилган  пари  ўтди,
Кўз учида менга қарай-қарай ўтди,
Нигоҳлари жонимдан ҳам нари ўтди,
Сиздан теккан изтироблар ўтмади, ёр,
Кўзларимдан кўзларингиз кетмади, ёр 96
.
Шеърнинг   тўртинчи   мисрасида   шоир   пари   қиздан   теккан   изтироблар
ўтиб кетмаганини билдирмоқда. Демак, бу ўринда мифологик тасаввурларга
хос   париларнинг   зиён   етказиш   хусусиятига   ишора   қилинмоқда.   Фақат   бу
зиён   кишининг   соғлигига   эмас,   ошиқнинг   кўнглига   етган,   ишқ   дардига
мубтало қилган.
Шоира   Ҳалима   Аҳмедованинг   “Бошқа   дунё   йўқдир...”   шеъри   сеҳр-
жодудан-да   қудратли   куч   –   ишқ   ҳақида   бўлиб,   унда   пари   ва   ялмоғиз
образларини қарама-қарши қўйиш орқали муҳаббатнинг нақадар сирли туйғу
экани ифода этилган:
Умрим коинотнинг умридан узун,
Ўлим, қўрқоқдирсан, сен-да бир ожиз.
Даҳшат ўрмонлари ичра ногаҳон
Пари га айланди қадим ялмоғиз:
Мен сени нақадар севаман   97
.
Ошиқ ишқ туфайли шунчалар масрурлигидан ҳаётни, умрни боқий деб
тасаввур   қилади   ва   унда   фақат   ёрқин   рангларни   кўради:   ўлимдан   ҳам
95
 Зулфия. Яратиш дарди / Тонг билан шом аро. Сайланма. – Т.: Шарқ, 2012. – Б.190.
96
 Мирзо И. Сени бугун кўрмасам бўлмас (Шеърлар). – Т.: Истиқлол, 2015. – Б. 30.
97
 Аҳмедова Ҳ. Эрк даричаси: шеърлар. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. –  Б. 100.
50 қўрқмайди,   ўзини   ундан   кучли   деб   билади,   ҳамма   нарса   фақат   чиройли   ва
яхши бўлиб туюлади, ҳатто даҳшат ўрмонларининг эгаси саналмиш қари ва
хунук   ялмоғиз   чаманзорлар   бекаси   паридек   ёш   ва   гўзал   бўлиб   кўринади.
Умуман   олганда,   шоира   ижобий   (пари)   ҳамда   салбий   (ялмоғиз)   мифологик
образларни   ёнма-ён   келтириб,   қаршилантиради   ва   шеър   бағрига   “муҳаббат
ҳатто   ялмоғиз   (ёвузлик)ни   ҳам   пари   (эзгулик)га   айлантирувчи   куч”   деган
ғояни сингдиради. 
Одатда,   парилар   тунда   базм   қилиб,   тунда   намоён   бўлиши   айтилади.
Замонавий   ўзбек   шеъриятида   ҳам   париларга   хос   мана   шу   хусусият
талқинидан жуда кўп фойдаланилган. Жамол Камол ижодида бу қуйидагича
ифодаланган:
Сен мурувватсиз эмишсан,
Эй малоҳатлиғ  пари ,
Келмадинг ораста оқшомнинг
Сўлим маҳтобида 98
.
                    Йигит   паридай   сулув   қизни   тунда   келади   деб,   кутади.   Чунки   халқ
наздида инсу жинслар, руҳий олам вакиллари, асосан, тунда ер юзига келиши
билан   боғлиқ   ишончлар   мавжуд.   Бироқ   тунда   ҳам   келмаган   гўзал   пари
ошиқни дийдор билан сийламаганидан ошиқ озурда.
Жамол   Камолнинг   яна   бир   шеърида   демонологик   кучларнинг   намоён
бўлиш вақтига қуйидаги ишора учрайди:
Тонг - ла кел, деб ул  париваш га
Саломлар й ў лладим ,
Тунда боргум, деб жавоб айтди,
Шабистондир умид 99
.
Ёрни   эрта   тонгдаёқ   кўриш   умидидаги   йигит   унга   хабар   йўллайди.
Аммо парисифат қиз тунда (пари каби) ҳозир бўлишини айтади. 
Ж.   Камол   қаламига   мансуб   қуйидаги   мисраларда   ҳам   пари   образига
мурожаат   қилинган   бўлиб,   унга   хос   хусусиятлар   янада   бўрттирилиб,   ёрга
98
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. –  Б.216.
99
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. –  Б.192.
51 кўчирилган.   Парилар   тунда   ўткинчиларни   давраларига   тортгани   каби   сулув
қиз   “кеча   ошифтаҳол”   ва   “   кўп   муштоқ”   бўлиб,   ошиғини   чорлаган.   Шоир
парилар   тонгга   яқин   ғойиб   бўлиши   мотивидан   фойдаланган,   фақат   буни
париваш қиз ошиқни “саҳарлаб уйидан қувди” кўринишида ифодалаган:
Ул  паривашким  саҳарлаб
Қувди бизни уйидин.
Кеча кўп ошифтаҳол эрдию
Кўп муштоқ эди 100
.
Демак,   поэтик   нутқда   мифологик   образлар   метафоризация   қилинар
экан,   уларга   хос   қайсидир   сема   сақланган   ҳолда   тимсолий   образлар
яратилади.   Жумладан,   замонавий   шеъриятда   ҳам   пари   образидан   кўпроқ
рамзий   маънода   бениҳоя   гўзал,   ўзига   ром   қилувчи,   жодулаб   олувчи,   ишққа
мубтало   қилувчи,   телба   қилувчи   маъноларини   ифодалаш   учун
фойдаланилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Қолаверса, пари билан боғлиқ тунда
пайдо   бўлиш,   унга   дуч   келганни   сеҳрлаш   (зиён   етказиш),   тонг   отмасидан
ғойиб   бўлиш,   хилват   ва   кимсасиз   ерларни   манзил   қилиш   мотивлари   ҳам
стилизация қилинади. Натижада ушбу мифологик образ шеър бағрида қайта
туғилади ва поэтик жозибани оширади. 
Умуман,   мифологик   образларнинг   қўним   топиш   маконлари   бир-
биридан   фарқланади.   Масалан,   ҳур   ва   ғилмонлар   жаннатда,   дев   дўзахда,
Кўҳи Қофда, чўлларда, тоғ ва тоғ ғорлари, унгурларда, парилар Эрам боғида,
сув   ҳавзаларида,   Кўҳи   Қофда,   ялмоғиз   ўрмонда,   аждар   кўл   бўйларида,
ғорларда,   жарликларда,   хароба   шаҳар   ва   қалъаларда,   ажиналар   дарахтлар
устида,   харобазорларда,   мозорларда,   ташландиқ   ва   кимсасиз   жойларда,
жинлар   ташландиқ   уйлар,   вайрон   бўлган   масжид,   қабристонлар,   қуриб
қолган   сув   йўллари,   бўш   ҳовузлар,   айниқса,   от   ва   эшакларнинг   тезаклари
уюлган жойларда, алвастилар катта ариқлар бўйида, дарё ёқасида, ҳовуз ёки
қудуқлар олдида, Хизр  булоқ, қудуқ ёки ҳовуз бўйида, хирмонда  дуч келиши
айтилади. Шунингдек, исломий-диний қарашларга кўра, ахлатхона, чиқинди
100
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. –  Б.186.
52 бор   жойлар,   ҳожатхоналарда   ҳам   дев   ва   жинлар   макон   қурган   бўлади,   дея
қаралади.   Чунки   бундай   жойларда   муқаддас   оятлар   ва   дуолар   ўқилмайди.
Мана   шу   боис   халқ   орасида   намозшомда   ахлатхоналар   ёнидан   ўтиш,   уйда,
ёш болалар бор жойда чиқинди сақлаш билан боғлиқ тақиқлар, ҳожатхонани
ўзи ўтириб-турадиган  хонадан узоқроқда қуриш, ҳожатхонага  кирганда  бош
кийимида бўлиш каби талаблар ҳозиргача мавжуд. 
2.   Малак   (фаришта).   Арабчадаги   “малак”,   форс-тожикчадаги
“фаришта” сўзлари ўзаро синоним бўлиб, ниҳоятда пок, гуноҳсиз, қанотлари
бор,   учиб   юрувчи   гўзал   аёл,   нозанин   қиёфасидаги   мифологик   тимсол
тушунчасини англатади. 101
 
Малаклар   (фаришталар)   сон-саноқсиз   бўлиб,   ҳар   бири   маълум
вазифани   бажаради.   Улар   исломда   ва   бошқа   баъзи   динларда   худонинг
амрини бажарувчи ғайритабиий мавжудот сифатида талқин қилинади. Лекин
бадиий   адабиётда   малак   (фаришта)   образлантирилар   экан,   бир   неча   кўчма
маъноларда   қўлланади.   Масалан,   кўпинча   я хши   хулқ-атворга   эга   бўлган,
гўзал,   файзли,   жозибали,   зийнатли,   саришта   аёлларга   ёки   покиза,   мусаффо
қалбли   инсонларга,   бегуноҳ   кишиларга   ёхуд   саранжом,   файзли   жойларга
нисбатан фаришта, ф ариштаси бор жумлалари  ишлатилади. 102
 Аксинча, ўз ига
жалб   қиладиган   фазилати,   кўрки   йўқ,   хосиятсиз   бўлса   ф ариштасиз,
фариштаси йўқ деб кўрсатилади.
Малак  ҳолатинда    кўргандим сени,
Қушлар қанотинда    кўргандим сени,
Куйчи баётинда   кўргандим сени.
Қайта кетмас бўлиб   келдингми, баҳор? 103
Т.   Сулаймоннинг   “Қайта   кетмас   бўлиб     келдингми,   баҳор?”   деб
номланган   шеърида     “малак”   баҳор   фаслининг   бетакрор   гўзаллигини,   унга
хос тозариш ва  покликни, беғуборликни  сифатлаш мақсадида қўлланган.  Бу
101
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   2-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат   илмий
нашриёти, 2006. – 533-б.
102
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   4-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат   илмий
нашриёти, 2008. – 329-б.
103
 gul_bir_yon_tura_sulaymon_ziyouz_com.zip
53 ўринда   малак   образи   тўппадан-тўғри   стилизация   қилинган   эмас.   Баҳорни
жонлантириш   ва   сифатлаш   учун   малак   образи   метафоризация   қилинган.
Яъни   баҳор   малакка   ўхшатилиб,   шу   ўхшашлик   асосида   малак   белгилари
баҳорга ташбеҳлантирилган. 
Эътиборли   томони   шундаки,   шоир   бу   метафоризация   жараёнида
халқнинг   малак   ҳақидаги   мифологик   тасаввур-тушунчаларидан
йироқлашмаган. Шундан келиб чиқиб, шоир худди малак ҳолатидаги беғубор
баҳорнинг   қушлар   каби   қаноти   борлигига,   унинг   асоси   куйчилар   яратган
баётларда   эканига   ишора   қилмоқда.   Куйчи   халқ   орасида   бахши,   шоир
маъноларини англатиши маълум 104
.
О.Ҳожиеванинг   “Саидахонимни   эслаб...”   шеърида   ҳам   фаришта
образидан фойдаланилган бўлиб, у Саида Зуннуновага – аёл кишига нисбатан
ишлатилган:
Бул хонада гўё тўхтаб қолган Вақт,
Сувратлар боқади маҳзуна хаёл.
Бир боғлам бинафша терганча хушбахт
Ой нуридай кирар  фаришта  Аёл. 105
 
Асқад   Мухторнинг   “Билмадим,   йўлингга   кимлар   бўлди   ғов”   деб
бошланувчи шеърида фаришта образидан фойдаланилган:
Билмадим, йўлингга кимлар бўлди ғов,
Безиди кулбамдан файзу  фаришта .
Кўнгил мулким менинг алғов-далғов,
Қайт, дунёмни қилгил саришта 106
. 
Шеърий парчада фаришта образи жуфт сўз – “файзу фаришта” шаклида
келтирилганидан ҳам маълум бўладики, у орқали кўрк, зийнат, файз, барака
маънолари   ифодаланмоқда.   Одатда,   сўзлар   уч   ҳолатда   жуфтланади:   а)   яқин
маъноли   бўлса;   б)   маънодош   (синоним)   бўлса;   в)   зид   маъноли   бўлса.   Бу
ўринда   файзу   фаришта   сўзи   файз   –   кўрк,   барака;   фаришта   –   зийнат,   қут-
104
  Имомов   К.,   Мирзаев   Т.,   Сарисоқов   Б.,   Сафаров   О.   Ўзбек   халқ   оғзаки   поэтик   ижоди.   Дарслик.   –   Т.:
Ўқитувчи, 1990. 
105
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 228.
106
 Мухтор А. Сизга айтар сўзим (Шеърлар). – Т.: Ғ.Ғулом, 1978. – Б. 28.
54 барака   сўзларининг   яқин   маънолилиги   асосида   жуфтлик   ҳосил   қилмоқда.
Уларнинг   жуфтлашиши   натижасида   яна   “поклик”   тушунчаси   юзага
чиқмоқда.   Лирик   қаҳрамон   ёрининг   ташрифисиз   кулбаси   файзсиз,   кўнгли
вайрон,   дили   хуфтон   эканлигидан   ёзғиради.   Шеър   сўнгида   лирик   қаҳрамон
ёрига   тағин   мурожаат   қилиб,   фариштанинг   қайтишига   ва   кўнгил   уйини
саришта қилишига умид қилади.
Турғунлик   йилларидаги   иллатлар,   қишлоқларнинг   аҳволи,
қадриятларнинг   топталганлиги   ҳақидаги   “Муродбахш   бобо   ҳикояти”дан
олинган   қуйидаги   сатрларда   ҳам   фаришта   файзу   барака,   фаровонлик
маъноларини умумлаштириб келган:
Тавба қилар, муродбахшин
Фаришта син излар ҳамон.
Етмиш йиллик хатосига
Етти пушти тўлар товон 107
.
3.   Ҳур,   ғилмон.   Ҳур   турмушга   чиқмай   вафот   этган   жаннатдаги
қизларнинг,   ғилмон   эса   уйланмай   вафот   этган   жаннатдаги   йигитларнинг
номи   бўлиб,   улар   поклиги   жиҳатидан   тенглаштирилади.   “Йўқлов”   шеърида
шоир ҳур образини қўллаш орқали шу воқеага ишора қилгани кузатилади:
Ҳур  келиб,  ҳур лигича кетган не бир санамлар.
Юраги, бағри доғли, кўкси тўла аламлар,
Эл-юртда эътиборли, Барчиндай муҳтарамлар
Мунис синглим, дуогўй момом ётибди бунда 108
.
Демак,   ёзма   шеъриятда   ҳур,   ғилмон   образлари   дунёдан   бевақт,
мужаррад ҳолда кўз юмган ёшлар руҳига ишора қилиш учун қўлланилади.
4. Хизр.  Инсон қиёфасидаги афсонавий образлардан яна бири Хизрдир.
Арабча   “яшилланмоқ,   яшил   тусга   кирмоқ”   деган   маънони   англатувчи   Хизр
номи   шеъриятда   ижобий   семада   кўп   қўлланилади.   Бунда   унинг   ў збек   халқ
афсоналаридаги   каби   қаҳрамонга   йўл   кўрсатувчи,   маслаҳат   берувчи,   сеҳрли
нарсаларни   ҳадя   этувчи,   оғир   аҳволда   қолганларни   қутқарувчи,
107
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 367.
108
 Сулаймон Т. Гулшан (Шеърлар, достонлар). – Т.: Ғ.Ғулом, 1988. – 18-б.
55 булоқларнинг   сувини   равон   қилувчи,   ғайритабиий   хусусиятга   эга   ҳомий
персонаж   сифатидаги   тасвири   ва   талқинининг   кўп   ҳолларда   сақлаб
қолингани кузатилади. Яна унинг ў збек халқ афсоналаридаги сингари одатда
булоқ, қудуқ ёки ҳовуз бўйида учраши тасвирланади. Бу бежиз эмас. Бунииг
сабабини   фольклоршунос   М.Жўраев   шундай   тушунтиради:   “Чунки
мифологик   тасаввурларга   кўра,   Хизр   сув   культи   билан   бевосита   алоқадор
эзгулик   ҳомийси   саналади” 109
.   Яна   олим   Хизр   билан   боғлиқ   ўзбек   халқ
афсоналарида   бу   мифологик   персонаж     бошига     мушкул   савдо   тушган
кишиларга   ҳомийлик   қилувчи     афсонавий   халоскор,   доно   ва   зукко
маслаҳатчи,   боқий   ҳаёт   сувини   топиб   ичганлиги   учун   абадий   барҳаётликка
эришган   афсонавий   қаҳрамон,   шифобахш   чашмалар   кўзини   очган
ғайриоддий   шахс,   чўл   ва   саҳроларда   ғойибдан   пайдо   бўлиб,   қийин   аҳволда
қолган   йўловчиларга   кўмак   берувчи   эзгулик   тимсоли,   деҳқон   даласига   мўл
ҳосил   ва   барака   ато   этувчи   ҳосилдорлик   рамзи,   одамларни   ҳамиша   қўллаб-
қувватлаб   юрадиган   эзгу   пир   ёки   азиз   авлиёлардан   бири   сифатида   намоён
бўлишини қайд қилар экан, афсоналардаги Хизр образи эртак ва достонларга
нисбатан   қадимий   мифологик   қарашларни   ўзида   мукаммалроқ   акс
эттиришини   алоҳида   таъкидлайди. 110
  Фольклоршунос   К.Имомов   эса   Хизр
образининг   ўзбек   халқ   афсоналарида   идеал   қаҳрамон   сифатида   бадиий
талқин   қилинишини,   шунинг   учун   у   ўлим   билмас,   зарб   ўтмас,   ўтда   ёнмас
хусусиятда тасвирланишини, унинг бу хусусияти диний мўъжиза эмас, балки
магик   хусусият   эканлигини,   шу   сабабли   у   бордан   йўқ   бўлиб,   йўқдан   бор
бўлишини,   гоҳ   одам,   гоҳ   жонивор,   гоҳ   бирор   буюм   шаклида   пайдо   бўлиб,
қаҳрамоннинг   эзгулик   йўлида   ғалаба   қозонишига   кўмак   беришини   қайд
этади. 111
109
  Жўраев М., Нарзиқулова М. Миф, фольклор ва адабиёт. – Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти,
2006. – 184 б.
110
 Жўраев М., Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. – Т.: Фан, 2001. – Б. 104-118.
111
 Имомов К. Афсона // Ўзбек фольклори очерклари. 3 томлик. 2-том. – Т.: Фан, 1989. – Б. 9.  
56 Ф.Нурманов  Хизр  образининг  генезиси  ва   унинг   ўзбек   фольклоридаги
талқини   масаласини   махсус   тадқиқ   қилар   экан,   у   билан   боғлиқ   халқ
қарашларини умумлаштириб, атрофлича ёритишга ҳаракат қилади. 112
Исломий   афсоналарда   Хизр   ҳаёт   булоғидан   “оби   ҳаёт”   ичиб,   умри
боқий   бўлган   тақводор   шахс   образини   билдиради.   Халқнинг   ишонч-
эътиқодига кўра, у оғир аҳволда қолган кишиларга чол, сувори ёки йўловчи
кўринишида учраб, уларнинг мушкулини осон қилади. 113
Хизр   образи   реал   шахслар   образи   билан   бир   қаторда   кўпинча   хаёлий-
мифологик персонаж сифатида талқин этилади. Лекин унинг исломий-диний
афсоналарда,   ишончли   манбаларда   пайғамбар   сифатида   эътироф   этилиши
Хизрни   мифологик   образ   сифатида   қарашга   йўл   бермайди.   Жумладан,
Қуръони  к аримнинг оятларида Хизр номи бевосита тилга олинган 114
. 
М.Ризаева   ўзбек   халқ   мифологик   афсоналарида   тасвирланган
антропоморф (яъни инсон кўринишидаги) образларнинг бир неча типларини
таснифлар   экан,   4-типга   ота-боболар   руҳининг   мададига   ишониш   анъанаси
ҳамда   аждодлар   культи   билан   алоқадор   мифологик   тасаввурларни   ўзида
мужассамлаштирган   манистик   образлар   сифатида   Хизр,   эранлар,   чилтан,
Ғойиб ота  
 образларини киритади 115
.
Г.П.Снесаровнинг   қайд   этишича,   Ўрта   Осиёнинг   кўплаб   ҳудудларида
уйга   “оқ   илон”   кириб   келса,   унга   дахл   қилмаслик,   ундан   бошқа   илонни
ўлдириш   лозим,   чунки   у   аждодлар   руҳидир,   деган   инонч   тарқалган 116
.
Муаллиф   бу   удумни   зардуштийлик   дини   билан   боғлайди.   Аслида   аждодлар
руҳининг зооморф қиёфада намоён бўлиши тотемистик тасаввурларга бориб
тақалади.   “Оқ   илон”   образи   Ўрта   Осиё   афсоналаридаги   Хизр   образи   билан
ҳам   боғланади.   Бироқ   ислом   манбаларида   “оқ   илон”   мусулмонликни   қабул
112
  Нурмонов  Ф.И.  Хизр  образининг  генезиси   ва  унинг  ўзбек  фольклоридаги  талқини:  Филол.  фан.  номз....
дисс. автореф. – Т., 2007. – Б. 7-22.
113
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 4-жилд. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий 
нашриёти, 2008. – Б. 397.
114
 Қуръони Карим.   Ўзбекча изоҳли таржима. Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур. – Т.: 
Чўлпон, 1992. – 544 б.    
115
 Ризоева М. А. Ўзбек халқ мифологик афсоналари ( ўзига хос хусусиятлари, таснифи ва образлар тизими ): 
Филол. фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. – Т., 2019. – Б.107.
116
 Снесарев Г.П. Хоразмликларнинг мусулмонликдан аввалги маросимлари ва урф-одатлари. – Урганч: 
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б.110.
57 қилган   жин   эканлиги,   унга   Нуҳ   ва   Сулаймонга   берган   аҳдини   эслатиб,
кетишини огоҳлантириш лозимлиги айтилади 117
. Демак, халқ афсоналаридаги
оқ   илоннинг   бахт   ва   барака   ато   этиши   ҳақидаги   инонч,   исломдан   олдин
мавжуд бўлган аждодлар руҳининг ҳайвон қиёфасида намоён бўлиб, ёрдамга
келиши,   жинларнинг   ғайб   илмидан   огоҳ   эканлиги   ва   кишини   муродига
етказиши   ҳақидаги     тасаввурлар   кейинчалик   исломлаштирилган   ва   Хизр
образи билан боғланган. 
Ёзма   ижодда   кўпинча   халқ   афсоналаридаги   Хизр   образига   мурожаат
қилинади   ва   ҳаёт   сувини   излаган   Искандар,   ҳаёт   ато   этувчи   нафаслик   Исо
образлари билан ёнма-ён қўлланади. Бундан англашиладики, ижодкор диний
ва   афсонавий   мотивларни   уйғунлаштириб,   мифологик   образларни   ўз   ғоя   ва
мақсади йўлида қайта ишлайди. 
О.Ҳожиева   қаламига   мансуб   “Нажот”   достонининг   “Болалик   боғидан
фасона”   деб   номланган   биринчи   қисмида   шоира   туғилиб   ўсган   Рўзибиён
қишлоғида   юз   берган   бир   сирли   ва   ғамгин   воқеа   нақшинкор   дарвоза   билан
боғлаб   ҳикоя   қилинган.   Унда   қишлоқдаги   болаларнинг   “оқ   либосли,  соқоли
кўксига   тушган”   афсонавий   Хизр   бобони   доимий   кутиб   яшашлари,
кунларнинг   бирида   қишлоқдаги   файзу   баракали,   нақшинкор   дарвозаси   бор
ҳовли   олдида   унинг   пайдо   бўлиши,   бироқ   ногаҳон   “бир   бечора   жулдур
чопон,   оёқ   яланг,   ёқаси   чок”   ҳолда   намоён   бўлганлиги,   шундан   сўнг   ўша
хонадон   бошига   оғир   кулфат   тушганлиги   тасвирланади 118
.     Демак,   асарда
жулдур   кийимли   нотаниш   чолнинг   келиши   хонадон   бошига   тушажак
фалокатдан   огоҳлантиришдир.   Айни   пайтда   унинг   бу   бадиий   вазифаси
афсонавий   Хизр   образи   вазифасига   параллел   олинганлигини   сезиш   қийин
эмас. Хусусан, бу уларнинг кутилмаганда пайдо бўлиб, рўй бериши мумкин
бўлган   воқелик   ҳақида   олдиндан   огоҳ   этиши   вазифасида   намоён   бўлади.
Афсонавий   образнинг   достонга   киритилишидан   эса   образ   стилизацияси
вужудга келган. Бунинг ёрдамида достонда  фаровонликка интилиш, эзгулик,
117
 https://islom.uz/maqola/116
118
Қувватова Д.   ХХ аср иккинчи ярмида ўзбек поэмаси. – Т.: Тuron zamin ziyo, 2014. – 176 б. 
58 тотувлик,   аҳиллик   учун   курашиш,   келадиган   хавфни   бирлашиб   енгиш
лозимлиги ҳақидаги фикрларнинг бадиий талқин этилишига эришилган.
Садриддин   Салим   Бухорий   “Ривоят”   сарлавҳали   шеърида   Хизр   ва
шайтон   образларидан   фойдаланиб,   бир   сўқирнинг   эътиқод   туфайли   кўзи
кўргани ҳақида ҳикоя қилади. “Ривоят”да айтилишича, Сўқир Хизрни кутиб
яшайди,   шайтон   уни   калака   қилиб,   ўзини   Хизрман   деб   танитганида
сўқирнинг   кўзи   кўради.   Шайтонлигини   айтганда   эса   сўқир   фарёд   қилмай,
иймон, ишончи сабаб кўраётганини айтади:  
Дерларки, шундай ҳол қадимда
Бўлганмиш, не ажаб, бердим тан.
Ҳозир ҳам  шайтон  бор заминда
Ўзини  Хизр  деб атаган. 119
Дарҳақиқат, ҳаётда ўзини олийжаноб қилиб кўрсатадиган ғараз ниятли
кишиларга   алданмаслик,   Ўзидан   ўзгага   муҳтож   бўлмаслик   ғояси   шеърда
диний-афсонавий образлар воситасида кўрсатилган. 
5.   Алвасти.   Ўзбек   фольклоридаги   ёвузлик   семасига   эга   мифологик
образлардан   ҳисобланган   ажина   ва   алвасти   образлари   ҳам,   асосан,
антропоморф   қиёфада   тасвирланади.   Чунки   қадимги   одамлар   руҳлар
оламини инсонлар оламига ўхшатишган.
Алвасти – кўплаб туркий халқларда сув стихияси (табиий офат) билан
боғлиқ ёвуз жин (демон), шайтон 120
  бўлиб, одатда оч рангли узун сочларини
ёйиб олган бадбашара аёл кўринишида тасаввур қилинган. Г.П.Снесаревнинг
таъкидлашича,   эроний   ва   туркий   халқлар   орасида   бу   образдан   фаол
тарқалган   бошқа   бир   демонологик   образни   топиш   амримаҳол 121
.
Тасаввурларга   кўра,   алвасти   ҳаёти   учун   энг   зарур   восита   сув   саналади.
Шунинг учун катта ариқлар бўйида, дарё ёқасида, ҳовуз ёки қудуқлар олдида
унга дуч келиш мумкинлиги айтилади. У одамлар кўзига сочини тароқ билан
119
 Бухорий  С.С . Бухорога Бухоро келди. Шеърлар. –Т.: Маънавият, 1999. – Б.   17.
120
  Махмараимова   Ш.   Ўзбек   тили   теоморфик   метафораларининг   қисқача   концептуал   луғати.   –   Т.:   Чўлпон,
2018. – Б. 32.
121
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 28.
59 тараб турган кекса аёл ёки ёш қиз қиёфасида кўринаркан. Уни бўйсундириш
учун соч толасига ёки унга тегишли бирор буюмга  эгалик қилиш кераклиги
айтилади.
Ўзбек халқи инончларига кўра, алвасти ёши ва жинсидан қатъий назар,
барча   инсонлар,   айниқса,   туғилажак   болалар   учун   жуда   хавфли   саналади.
Одатда,   у   пакана   бўйли,   ҳурпайган,   қалин   тўзғиган   сочли   аёл   қиёфасида
тасвирланади.   Айрим   маълумотларда   унинг   эркак   тоифалари   ҳам   борлиги
таъкидланади.  
Баъзан   алвастининг   жинга   ўхшаш   хусусиятлари   ҳақида   гапирилади.
Унинг   ё   кечаси   келиб,   бўғиб   қийноққа   солишдек   зиён-заҳмат   етказиши,   ё
эрталаб   келиши   айтилади.   Халқ   орасида   алвасти   ва   ажинанинг   бирор   уй
ҳайвони ёки йиртқич ҳайвон кўринишида учраши ҳам таъкидланади.
Алвастининг  келиб   чиқиши  турли  халқларда   турлича  талқин  қилинса-
да   (масалан,   Афғонистон   тожиклари   алвастини   “модари   ал”   деб   аташганига
таяниб,   генезисини   ҳосилдорлик   илоҳи   билан   боғлашади),   унинг   вазифаси
барча   жойларда   кўпинча   бир   хил   –   зиён-заҳмат   етказиши   маъносида
кўрсатилади. 122
 
Бадиий ижодда алвасти, асосан, кекса ва маккор аёл, бировнинг ёрини
ўзига   оғдирувчи,   жанговар   гуруҳ   аъзоси,   ташқи   қиёфаси   ва   нигоҳидан
мавҳумлиги   ва   тасқаралиги,   ҳаракатларидан   эса   ёвузлиги,   жодугарлиги,
гуноҳдан   ҳазар   қилмаслиги   сезиладиган   киши,   севилмаган   хотин,   қилиғи
беўхшов   аёл,   шунингдек,   тўзғиган   соч   тимсолига   нисбатан   кўчма   маънода
қўлланилади. 
Р ауф   Парфи   “Ёраб!   Кўзингни   оч!   Ҳиддат   суринди”   деб   бошланувчи
шеърида   инс   (инсон)   кўринишида   намоён   бўлувчи   алвасти   образидан
фойдаланиш   орқали   халқнинг   заҳматларини,   маънавий   меросини,
ижодкорларини   топтаган   одамлардан   нафратланишини,   ирганишини
ифодалаган:   
Тилсиз мозоротда ғимирлар оқшом.
122
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 60.
60 Яланғоч ёбонда бир  инс  кўринди.
Сариқ алвастилар  бўлди намоён,
Сен-да чибин каби чирпандинг . 123
Фитратнинг “Шарқ” шеърида ғарбга  хос маданиятга нисбатан олбости
(алвасти) образи қўлланилган:
Маданият деган ғарбли  олбости ,
Боқинг, бунинг кўкрагидан ўқ бости 124
.
Дарҳақиқат,   ушбу   фикрлар   ҳозирги   давр   учун   аҳамиятлидир.   Бугун
шарқ   маданияти   ва   маънавияти     тобора   ғарбга   яқинлашиб   бормоқда.
Глобаллашув   инсониятга   тенг   ҳуқуқлилик,   миллатлараро   тотувлик,   диний
бағрикенглик, фикр ва сўз эркинлиги каби имкониятларни бераётгани билан
бир қаторда, миллий менталитетга дахл қилиб, шарқона одоб-ахлоқ, андиша,
ҳаё каби азалий қадриятларнинг дарз кетишига, шарқ халқларининг ҳақиқий
қиёфаси   йўқолишига   сабаб   бўлаётгани   гўё   алвастининг   кишини   аврашига
ўхшайди.   Фитрат   ижодидаги   фольклоризмлар   У.Амоновнинг   тадқиқотида
махсус ўрганилган. 125
 
Э.Шукурнинг   “Кўзгудаги   қиз”   достонида   бугуннинг   турфа   қиёфа   ва
характердаги   инсонлари:   Далли   кампир,   Қодир   мўйлов,   ёш   жувон,   ўрта   ёш
аёл   кабилар   алвасти,   жин,   пари,   шайтон   сингари   демонологик   тимсолларда
бўй   кўрсатади.   Бу   ҳақда   бизгача   фикр   юритган   Д.Қувватова   шоирнинг
бундай   тасвир   усули   орқали   ўзи   яшаб   турган   муҳитдаги   ахлоқий   таназзул
илдизларини,   турли   маънавий   бузилишларни,   кишилар   орасидаги
муносабатларни   очиб   беришга   интилганини,   бунда   шоирга   рамзий   усул
ниҳоятда қўл келганини ҳақли эътироф қилган. 126
 
6.   Ажина.   Ажина   ў збек   фольклоридаги   ёвуз   момо   руҳлардан   бири
сифатида   талқин   қилинади.   Халқдаги   Аллоҳ   берган   омонат   жонга   хиёнат
123
 Парфи Р. Сўнгги видо. Шеърлар. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 
нашриёти, 2006. – Б.135.
124
  https://n.ziyouz.com/books/uzbek_zamonaviy_sheriyati/Abdurauf%20Fitrat.%20Yurt%20qayg'usi.pdf
125
 Aмoнов У.С. XX аср бошларида ўзбек фольклорининг ўрганилиш тарихи (Aбдурауф Фитрат, Ғози Олим 
Юнусов ва Элбек фаолияти мисолида): Фалсафа фанлари бўйича филол. фан. доктори (PhD) ... дисс. автореф
– T., 2018. – 54 б.
126
 Қувватова Д.   ХХ аср иккинчи ярмида ўзбек поэмаси. – Т.: Тuron zamin ziyo, 2014. – 176 б.
61 қилиб,   ўз   жонига   қасд   қилган   инсонларнинг   руҳини   руҳий   олам   қабул
қилмайди, натижада қаровсиз қолган руҳ ажинага айланади, деган ишончлар
сабаб   кўпинча   “ажиналар”   деб,   кўпликда   ишлатилади.   Генезиси   араб
фольклорига боиб тақалади.
Ажина   “жин”   сўзининг   кўплиги   сифатида   ҳам   кўрсатилади,   аммо
ажина,   асосан,   кичкина   жуссали   тасқара   кампир,   жандапўш   жаложин   кекса
аёл   қиёфасида   гавдалантирилиши   билан   жин   ва   алвастидан   кўриниши   ва
туриш-турмуши,   яшаш   манзили   билан   фарқланади.   Чунки   жин   эркак
жинсида, ажина эса аёл жинсида тасаввур қилинади.
Халқ   орасида   “ажина   шамол”   деган   ибора   ҳам   мавжуд.   Бу   ибора
ажинанинг кўпинча кўплашиб, лашкар бўлиб юришига ишора қилади. 
Халқ   ишончига   кўра,   ажиналар   одамлар   билан   учрашганда   ўзларини
жуда   меҳрибон,   ширинсўз,   меҳмондўст   қилиб   кўрсатиб,   кўпинча   учраган
одамни базмга чорлашга уриниши, одамлар кўзига эчкисини йўқотган таниш
аёл ёки эчки, ё қора мушук, ё қўғирчоқ, ё ҳайкал кўринишида намоён бўлиши
мумкинлиги   айтилади.   Шунингдек,   ажина   одамлар   кўзига   ёрдамга   муҳтож
кампир ёки сулув қиз кўринишида ҳам намоён бўлиши таъкидланади. Кимки
унга   ёрдам   кўрсатса,   бундан   ўзи   озор   кўриши   эслатилади.   Ажинага
йўлиққанда, унинг бирор предметини қўлга киритса, ажина кучсизланиб, ўша
одамга   бир   умр   тобе   бўлиб   қолиши   ва   бу   одамнинг   етти   авлодига   зарар
етказолмаслиги билдирилади.
Эшқобил  Шукурнинг қуйидаги сатрларида эса ўксик юрак, айрилиқдан
дард   чекаётган   кўнгил   оғриқлари,   ҳижрон   азоби   кеча,   ажина   образи,
уқубатларнинг   давомийлиги,   вақтнинг   гўё   секин   ўтаётгани   илон   образи
воситасида кўрсатилган:
Кеча... Хона карахт. Дераза тирик.
Ҳавони чайқалтар унут бир овоз.
Ажина нинг сочин тарайди ўтрик,
Илондай судралар бунда инқироз 127
.
127
  Шукур Э. Ҳамал айвони (Шеърлар ва достон). – Т.: Шарқ, 2002.  – Б. 76.
62 Халқнинг   ажина   ва   алвасти   билан   боғлиқ   тасаввур-тушунчалари
эртакларда   ялмоғиз   ҳамда   жодугар   кампир   образига   сингдирилганлиги
сезилади.   Чунки   ялмоғиз   кампирнинг   портрети   эртакларда   худди   ажина   ва
алвастининг   халқ   асотир   ва   афсоналаридаги   талқинига   мос   келиши
кузатилади.   Маълумки,   ялмоғиз   ва   жодугар   кампир,   одатда,   кекса   аёл
қиёфасида,   сочлари   узун,   кўкраклари   осилиб   ерга   тегиб   турган   кўринишда
тасвирланади.   Болалар   ва   ёш   йигит-қизларни   таъқиб   қилиш   эса   уларга   хос
хусусият сифатида кўрсатилади. Шунингдек, ялмоғиз ва жодугар кампир ҳам
худди   ажина   ё   алвасти   сингари   маълум   бир   тилсим   предметларга   эгалик
қиладилар. Масалан, эртакларда ялмоғизнинг тилсим ойнаси, сеҳрли тароғи,
қайроқтоши, қайчиси, игнаси борлигига алоҳида эътибор қаратилади.
7.   Ялмоғиз.   Инсон   кўринишидаги   мифологик   образлардан
навбатдагиси   ялмоғиз   образидир.   Бу   образ   ф ольклордаги   ёвузлик
тимсолларидан   биридир.   Фольклоршунос   К.Имомов   “ялмоғизни   синкретик
образ,   халқ   эпосида   конфликт   келиб   чиқиши   ёки   конфликт   ечимига   сабаб
бўлувчи   персонаж 128
”   деб   ҳисоблайди.   У   кўпинча   ёзма   шеъриятда   нафрат
туйғусини   ифодалаш   учун   қўлланади.   Замонавий   ўзбек   шеъриятида   бу
образнинг   учиш,   сеҳрлаш,   ямламай   ютиш,   очкўзлик   каби   хусусиятларидан
фойдаланиб,   уруш,   ғам,   талофат,   нафс,   ўлим,   даҳшатли   техника,   баъзан
мўъжиза   каби   тушунчалар   рамзий   очиб   берилади.   Масалан,   О.Ҳожиеванинг
“Тилло   сочингни   тобутга   ўрди,   Уруш   –   ялмоғиз !”,   “Қўлинг   боғлаб,
ялмоғиз дай   кулди   ғам”   сатрлари   шу   жиҳатдан   эътиборлидир.   Одатда,
ялмоғиз   тутиб   олган   жонзотини   боғлаб   қўйиб,   хохолаб   кулиши   эртакларда
тасвирланади. Шоир шу эпик тасвир усулидан фойдаланиб, ғамни ялмоғизга
баробар қилмоқда.
Собиқ шўро даври ҳақидаги қуйидаги  сатрларда эса бу машъум  тузум
халқ ризқини еган очофат ялмоғизга тенглаштирилган:
Элнинг кўкрагига тушаверди доғ,
Раис эса тақди кўксига юлдуз.
128
 Имомов К. Ўзбек халқ насри поэтикаси. – Т.: Фан, 2008. – 252 б.
63 Ялпизларни “ютиб” сўнг бетон қирғоқлар,
Оқизоқ нонларни еди  ялмоғиз 129
.
Ялмоғиз   образи   деярли   барча   жаҳон   халқлари   фольклорида   мавжуд
бўлиб, кўпгина халқларнинг эртак ва достонларида унинг икки қирраси: эпик
қаҳрамонга   кўмакчи   ва   ҳомийлиги   ёки   унга   мухолиф,   зиён   етказувчилик
характери   кўзга   ташланади 130
.   Қирғиз   мифологиясига   кўра,   ялмоғиз   –   етти
бошли   демономорф   мавжудот.   Қадимги   туркларнинг   оғзаки   ижодида   фаол
персонаж   саналган   ялмоғизни   ташқи   кўринишига   кўра   аждарҳо   билан   ҳам
қиёслайдилар.   Баъзан   ялмоғизнинг   келиб   чиқиши   ҳомий   Она   культига   ҳам
боғланади 131
.   В.Я.Пропп,   А.А.Потебня   каби   олимлар   бунга   ушбу   образдаги
шомон-сеҳргар,   қавм-рўзғор   оловининг   бекаси,   “ўлим   мамлакати”нинг
қўриқчиси каби функциялар сабаб бўлганини таъкидлайдилар 132
.
Ўзбек   халқ   оғзаки   поэтик   ижодида   ўта   хунук   қари   кампир   сифатида
тасвирланадиган, дуч келган ҳамма нарсани еб-ютиб юборадиган афсонавий
махлуқ,   жодугар   кампир   образидан   ялмоғиз   замонавий   шеъриятда,   асосан,
салбий   маънода   ёвузлик,   очкўзликни   ифодалаш   учун   ишлатилиши
аёнлашади. Жумладан, Ж.Камол уни ўтмишда ватанимиз ерларига бостириб
кирган   босқинчиларга,   Ойбек   Иккинчи   жаҳон   уруши   даврида   Японияга
ҳужум   қилган   қирувчи   жанг   самолётларига   нисбатан   образлантиргани
ишимизнинг 3-бобида келтириладиган таҳлилларда яна кўриб ўтилади. 
Ўзбек   замонавий   шеъриятининг   айрим   намуналарида   ялмоғиз
образининг ижобий семасидан фойдаланиб яратилган поэтик ифодаларга ҳам
дуч   келиш   мумкин.   Жумладан,   Н.Жўраевнинг   “Зарра”   шеърида   ялмоғиз
образидан   худди   шундай   маънода   фойдалангани,   шеърда   илмнинг   қудрати
ялмоғизнинг сеҳрлай олиш кучига ўхшатилгани кўзга ташланади:
Ялмоғиз  сеҳрига ўхшайди илм –
129
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 358.
130
  Жуманиёзов Б.М. Ўзбек халқ эпосида ялмоғиз образи: Филол. фан. номз... дисс. автореф. – Т., 1996. – Б.3.
131
  Эгамов   Х.   Совет   шарқи   туркий   халқлари   эртакчилик   анъаналари   алоқалари   тарихдан   очерклар.   –   Т.:
Ўқитувчи, 1982. – 289 б. 
132
  Пропп   В.Я.   Исторические   корни   волшебной   сказки.   –   Л.:   Изд-во   ЛГУ,   1946.   –   366   с.;   Потебня   А.А.
Символ и миф в народной культуре. Собрание трудов. – Москва: Лабиринт, 2000. – 480 с.  
64 “Суф” деса одаммиз, “куф” деса робот.
Бизни шу жодулар этгандир таслим,
Хоҳласа ҳаётмиз, хоҳласа нобуд. 133
Дарҳақиқат,   илм-фан   бугун   шундай   ютуқларга   эришмоқдаки,   унинг
воситасида   инсон   турли   мўъжизалар   яратмоқда.   Қадимда   инсонлар   мифлар
орқали   тасаввур   қилган   ҳодисалар   бугун   илм-фан   тараққиёти   туфайли
ҳақиқатга   айланаётгани   ҳеч   кимга   сир   эмас.   Лекин   инсон   ақл-заковатининг
қудрати   билан   яратилаётган   илм-фан,   техника   ютуқлари   (атом,   ракета,
самолёт   кабилар)   эса   ҳар   доим   ҳам   инсон   манфаатлари   учун   эмас,   баъзида
унга   зарар   етказиш   учун   ҳам   ишлатилаётгани   маълумки,   шеърнинг
мазмунидан шунга ишорани илғаш мумкин.  
8.   Ёсуман.   Замонавий   ўзбек   шеъриятида   ялмоғиз   образи   билан
биргаликда ёсуман мифоними ҳам қўлланилганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Ёсуман – форсча “хушбўй гул, жасмин шохчаси” маъносини англатиб,
Ясмин,   Жасмин,   Жасмина,   Ясмина   каби   вариантлари   билан   мусулмон
аёлларига қўйиладиган исм ҳам саналади. Бироқ туркий халқлар, шунингдек,
форс-тожик   халқлар   мифологиясига   кўра,   алвасти,   ялмоғизнинг   бир
кўриниши   бўлиб,   фольклорда,   одатда,   ёвуз   ва   маккор,   ҳийлакор   аёл
тимсолида намоён бўлади ва демономорф образлар билан биргаликда талқин
қилинади.  Ўзбек  мумтоз адабиётида  бош қаҳрамонни йўлдан урувчи  асосий
салбий персонаж ҳисобланади 134
.
Ташна бу руҳимга шеър бўлиб кирди
Мовий дараларда асрлик туман.
Шеър мени чаманлар сайрига бурди.
Саргашта этган ҳам ўша “ ёсуман ”. 135
Ўзбекистон   халқ   шоири   А.Орипов   қаламига   мансуб   ушбу   сатрларда
шеърга   нисбатан   ёсуман   метафораси   ишлатилмоқда   ва   у   ўзига   асир   этиши,
133
  Жўраев Н. Энг қудратли зарра. – Т.: Адиб, 2012. –  Б.  59.
134
   Махмараимова  Ш. Ўзбек тили теоморфик метафораларининг қисқача  концептуал луғати. – Т.:  Чўлпон,
2018. – Б.61.
135
 Орипов А. Онажон (шеърлар). – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1969. – Б.80.
65 шоирни   сеҳрлаши   таъкидланмоқда.   Бу   эса   ижобий   маънода   ёсуманнинг
жодулаши билан тенглаштирилмоқда.
Ўзбек   мумтоз   адабиётида   Фурқат   ижодида   ҳам   ёсуман   образидан
фойдаланилган.   Шоирнинг   “Фасли   навбаҳор   ўлди”   ғазалида   ушбу   образ
баҳор   чоғи   очилган,   хуш   бўй   таратган   настарин,   наргис   гуллари   қаторида
келтирилган:
Настаран ювиб юзни,  ёсуман  тузиб ўзни,
Наргис очибон кўзни, интизори ёронлар 136
.
Бадиий   ижодда   баҳор,   кўпинча,   янгиланиш,   яшариш,   гўзаллик,
муҳаббат   фасли   сифатида   тараннум   этилади.   Шунга   кўра   “Ёронларга
интизор” ушбу хушбўй гуллар образи рамзий маънода ошиқларини ўзига ром
қилувчи, жодуловчи сулув қизларни ҳам англатади. 
Шоира   Ҳ.Аҳмедова   “Ариқдаги   сувларда...”   деб   бошланувчи   бир
шеърида шундай ёзади:
Узоқларга бош олиб кетган
Йўл изини ювади туман.
Майсаларга оғу тутади
Совуқ шамол – кекса  ёсуман .. . 137
Фасллар   алмашар   экан,   табиатдаги   ўзгаришлардан   ижодкор   аҳли
таъсирланмай   қолмайди.   Юқоридаги   шеърда   ҳам   шоира   баҳор   ўтиб,   куз
келганда майсаларнинг совуқдан сўлишини, яшил ўсимликларнинг сарғайиб
хазон   бўлишини   кекса   жодугарнинг   шумлиги   оқибатига   йўяди:   совуқ
шамолни   қари   ялмоғиз   –   ёсуманга   ўхшатади.   Аслида   шоира   бу   ўринда
Аямажуз   тимсолини   қўлласа   бўларди.   Чунки   Аямажуз   (арабча   “айём”   –
кунлар, “ажуз” – кампир) 138
 – қишда тўқсон ўғлининг кунларни совутишидан
қониқмай, қаҳрлангани учун баҳорнинг илк кунларида, айни дарахтлар гулга
кираётганда изғирин келтирадиган мифологик образ. Халқ орасида “Аямажуз
–   олти   кун,   қаҳр   айласа,   қаттиқ   кун”,   “Аямажуз   кирганда   тўқсон   –   бир
136
 Фурқат. Танланган асарлар. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1975. – Б. 161.
137
 Аҳмедова Ҳ. Умид сояси (Шеърлар). – Т.: Ниҳол, 2008. – Б.35.
138
  https://qomus.info/encyclopedia/cat-a/ayamajuz-uz  
66 кунимча йўқсан” каби нақллар ҳам мавжуд. Лекин шоира ёсуман образининг
ёвузлик қилиш, заҳар тайёрлаб, рақибини ёки ўлжасини заҳарлаш каби шум
ишлар қилиш белгисига таянади ва совуқ шамолнинг кўк майсаларни нобуд
қилиб,   уларни   қуритиб   юбориши   ёхуд   яшил   ўсимликларнинг   совуқ   олиши
қари   ёсуман   кампирнинг   рақибини   ҳалок   этишига   ўхшатилади.   Шеър
таҳлилида   кекса   шамол   ёш   майсани   ҳалок   қилганини   инобатга   олсак,   шоир
халқнинг   кекса   аёл   қиёфасидаги   ялмоғиз   болалар   ва   ёш   йигит-қизларни
таъқиб   қилиши   ҳақидаги   мифологик   қарашларидан   йироқлашмаганига
шоҳид   бўламиз.   Демак,   замонавий   шоирлар   ижодида   кўриниши,   вазифаси
жиҳатидан   яқин   бўлган   мифологик   образларнинг   белгилари   ўзаро   қўшиб,
синтезлаштириб стилизация қилинган ҳолатлар ҳам учрайди.
Тўра   Сулаймоннинг   ўтмишдан   ҳикоя   қилувчи   “Илтижо   қилган
билан...” шеърида душманнинг ошига ухлатадиган дори қўшиб берган кекса
момо ўзига нисбатан ёсуман ташбеҳини ишлатади:
Зиғир ёғга аралаш дори солгандим ошга,
Тушганини кўрамиз, дея бу ғариб бошга.
Ўйлаб топа билмадим, бундан ўзга чорани,
Эл  Ёсуман  деса-да мендай юзи қорани 139
.
Момо   тилидан   айтилган   ушбу   сатрларда   момонинг   сулув   қизларини
қутқариш учун қилган ҳийласи ёсуманнинг макр ишлатишига ўхшатилмоқда.
Бобур   Бобомуроднинг   “Бор   экан-у   йўқ   экан,   Севишганлар   бахтини,
Кўролмаган   ёсуман   –   Бузибди   ишқ   тахтини 140
”   сатрларида   ҳам   ушбу   образ
маккор,   ҳасадгўй   сифатида   гавдалантирилганини   яққол   кўриш   мумкин.
Қолаверса, Ёсуман кампир образи Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин”
достонида   ҳам   икки   севишганни   айиришга   уринган   маккора   сифатида
тасвирланган.   Бундан   англашиладики,   ёсуман   образи   замонавий   шоирлар
ижодида поэтик анъанавийлик касб этган.
Замонавий ўзбек шеъриятида баъзан йил фаслига нисбатан ҳам ёсуман
образи   метафоризация   қилинади.   Бироқ   унинг   айрилиқ,   ҳажрга   сабабчи
139
Сулаймон Т. Сирдарё қўшиқлари (шеърлар). – Т.: Ёш гвардия, 1974. –   Б. 17. 
140
  Бобомурод Б. Бир кун келиб. – Бухоро: Бухоро, 2005. – Б. 53.
67 эканлигига ишора сезилиб туради. Масалан, Б.Отажонова хазон фасли кузни
сариқ ёсуманга тенглаштирган:
Қуёшни уйига кузатар туман,
Тераклар пойига чўкиб борар нур.
Куз –  бизни айирган сариқ  ёсуман ,
Боғ четида кузни қарғайди ғурур 141
.
Ўзбек   мифологиясида   сариқ   қиз,   саримомо   сингари   ёвуз   кучлар
тимсоли   ҳам   мавжуд.   Бу   ўринда   шоирнинг   шунга   ишораси   кузатилади.   Куз
фасли бадиий ижодда кўпинча айрилиқ, ҳижрон рамзи бўлиб келади. Лирик
қаҳрамон   айрилиққа   сабабчи   бўлган   олтинранг   фаслни   маккор   жодугар   –
ёсуманга   ўхшатиб   жонлантирган   ва   кузга   нисбатан   ўзининг   негатив
туйғуларини намоён қилган. 
Фахриёр   сонетларидан   бирида   ҳам   Ёсуман   образи   кузни   ифодалаб,   у
баҳорга   қарама-қарши   қўйилган   ва   вақт   ўтиб   унинг   гул   бўлиб   қайтишини
таъкидлаш   орқали   ҳар   қандай   дард,   ғам   ортида   шодлик   борлигига   умид
билдирилган:
Баҳорга қайтади кўнгил ҳам, дард ҳам,
булоқлар кўзида тинади осмон.
Умид оғриқларга босади малҳам,
боғларга гул бўлиб қайтар  Ёсуман 142
.
9. Аямажуз.  Қари кампир қиёфасида тасаввур қилинадиган мифологик
образлардан   ҳисобланган   Аямажуз   ҳам   замонавий   ўзбек   шеъриятида   баҳор
билан   ёнма-ён   тасвирланиб,   қишдан   чиқиш,   кўкламга   интилиш,   соғинч
адоғи,   висол   яқинлигини   ифодалашга   хизмат   қилиши   кузатилади.   Чунончи,
З.Раҳимованинг   “Баҳор   нафаси”   шеърида   аямажуз   образи   воситасида   кетиб
бораётган (қиш) ва келаётган (баҳор) ҳаёт тасвирланади:
Замҳарир сукунат чил-чил бузилган,
булутлар сув излаб қўнади кўлга,
аямажуз , қишдан умид узилган,
141
  https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/bashorat-otajonova-1986/
142
  Фахриёр. Геометрик баҳор (Ўнгарилган тушлар): Шеърлар. – Т.: Маънавият, 2004. – Б. 111.
68 қарғалар ҳозирлик кўради йўлга . 143
 
О.Ҳожиеванинг   “Зар   кўйлакли   дарахтлар”   деб   бошланувчи   шеърида
эса   аямажуз   образи   орқали   тараддудга   ҳали   шошмаслик,   зар   кўйлакнинг
товланишига,   аврашига   учмаслик,   алданиб   қолмасликдан   огоҳлантириш
орқали вақт туйғусини қадрлаш ғоясини сингдириш кўзда тутилган: 
Ечинтириб кетди куз,
Танасин қақшатди муз.
Кўкламга етгунича
Йўлда бор  аямажуз 144
.
О.Ҳожиеванинг   “Олқиш”   номли   яна   бир   шеърида   эса   аямажуз   кетиб,
далаларда   меҳнат   қизигани,   табиат   яшилланган   палла   ҳақиқий   кўклам   дея
баҳоланиши мумкинлиги айтилади:  
Аямажуз , сариқ қорлар ўтганида,
Унганида сумалакнинг буғдойлари,
Замин ширин уйқуни тарк этганида,
Қизғалдоқлар очилганда май ойлари,
Коржомасин кийиб баҳор кезар элда,
Табиатда янги меҳнат, янги болқиш 145
.
Модерн шеъриятда Абдували Қутбиддин Аямажузни моҳият эътибори
билан   кўнгилга   аллақандай   маҳзунлик,   мискинлик   бахш   этадиган   фасл   –
кузнинг “хотини” маъносида маишийлаштирганини кузатиш мумкин:
Балчиқдан-балчиққа ағанаётган –
Сап-сариқ сояга сиғинаётган –
Сентябр-октябр-ноябр –
Ая-маъжуз
              Ўйнашисан,  куз. 146
   
143
  https://sizuchun.blogspot.com/2015/03/?view=classic  
144
  http://www.nurzamon.uz/article_view.php?id=194  
145
 Ҳожиева О. Мушфиқ онажон. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. – Б. 107.
146
  Қутбиддин А. Бор. Шеърлар ва достонлар. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий 
уйи, 2011. – Б. 201.
69 Мифологик   образлар   тилшунослик   нуқтаи   назаридан   қандай
сифатловчи   аниқловчини   олиб   келиши   жиҳатидан   ҳам   алоҳида   эътиборни
тортади. Масалан, улар замонавий ўзбек шеъриятида кўпинча сариқ ялмоғиз,
кекса ялмоғиз, сариқ ёсуман, гўзал пари, ҳур қиз, қора дев, сариқ дев, уйғоқ
дев,   ухлаётган   дев,   ошиқ   пари,   оловли   аждар   каби   сифатлангани,   уруш-
ялмоғиз   каби   изоҳловчи-изоҳланмиш   бирликлар   ҳосил   қилгани
кузатиладики, бу уларнинг пайдо бўлиши сўз усталарининг давр ижтимоий-
психологик   воқеликларини   халқнинг   мифологик     қарашлари   асосида   акс
эттиришини   кўрсатади.   Жумладан,   халқ   оғзаки   ижодида   девлар   етти   хил
рангда тасаввур қилинади. 147
 Ижодкорлар эса замонавий шеъриятда сариқ дев
образини қўллаш орқали фашистлар, босқинчилар ёки мустамлакачи миллат
рангига ишора қилишади. 
Хуллас,   тилда   мифонимлар   маъносининг   кўчиши   янги   метафоралар
пайдо бўлишига олиб келиши баробарида адабий тилнинг бойитилишига ҳам
замин яратса, адабиётда янги метафорик ва рамзий образлар пайдо бўлишига
асос   яратади.   Кўринадики,   бунда   метафоризация   ва   стилизация   етакчи
омиллардан бири сифатида хизмат қилади.
II.2. Зооморфик (ҳайвон қиёфасидаги) ва қуш кўринишидаги мифологик
образлар 
Замонавий   ўзбек   шеъриятида   қўлланиб   келаётган   ранг-баранг
мифологик   образлар   орасида   ҳайвон   қиёфасидаги   мифологик   образлар
воситасида яратилган поэтик ифодалар айрича диққатни тортади. 
1.   Аждар.   Аждаҳо   (аждар,   аждарҳо)   Ўрта   Осиё   фольклорида   ва
удумларида афсоналарга чулғанган, инсонга душман, баҳайбат, ғайритабиий,
баъзан бир неча бошли жонзот образи 148
 бўлиб, узунлиги бир неча километр,
оғзидан   ўт   пуркайди,   ўз   йўлида   кўрган   жонзотни   ямлаб   ютади,   кўзлари
147
  Эшонқулов   Ж.   С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.
фанлари номз. дисс. автореф. – Т., 1996. – 28 б.; Рўзиева М. Ё. Ўзбек халқ қўшиқларида ранг символикаси:
Филол. фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. – Т., 2017. – б. 
148
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 26.
70 оловдай   ёниб   йўлини   ёритади,   дея   тасвирланади.   Унинг   генезиси   Ўрта
Осиёда ёвузлик худоси Ангра-Манюнинг ўзгарган шакли “Авесто”даги Ажи-
Даҳокка   бориб   тақалади.   Нўғай   мифологиясида   аждаҳонинг   боши   буғуни
эслатувчи   улкан   оловли   илон   кўринишидаги   Сазаған   деган   тури   бўлиб,   у
чақмоқ,   ёмғир,   ҳосилдорликка   жавобгар   осмон   махлуқи   сифатида   талқин
қилинган. 149
 Унинг макони тоғ, тоғ ғорлари, чўл, жарликлар, хароба шаҳар ва
қалъалар   бўлиб,   бу   образнинг   тарқалиш   доираси   дунёнинг   катта   қисмини
эгаллайди.   Хусусан,   қадимги   диний   манбалар   ва   етакчи   динлар
мифологиясида   ҳам   аждарҳо(илон)га   ўхшаш   махлуқ   ҳақида   эслатмалар
келтирилади. 150
  Улар кўпинча салбий маънода талқин этилади. Г.П.Снесарев
инглиз   этнографи   Жеймс   Фрезернинг   айрим   маълумотларини   тақдим   этар
экан,   аждарҳо   билан   алоқадор   сюжетларнинг   Анном,   Сенегамбия,
Шотландия,   Скандинавияда   маълумлигини   кўрсатиб   ўтади.   Маълум
бўлишича, афсоналарнинг сюжети қайсидир мамлакатда ногаҳон кўп бошли
илон, аждарҳо ёки бирор фантастик жонзот пайдо бўлиб, унинг бутун халқни
еб-йўқотишидан   огоҳлантириши,   шу   боис   халқ   ҳар   куни   бир   кишини
қурбонликка   бериши   (айниқса,   қизларни),   навбат   шоҳ   қизига   етганда,   уни
севган   мард   йигитнинг   аждаҳо   билан   курашиб,   ғолиб   бўлиши   ва   маликага
уйланишидан иборат 151
.
Ажда(р)ҳо   ёвузлик   тимсоли   сифатида   замонавий   ўзбек   шеъриятида
уруш,   зарарли   тузум,   техника   (замбарак,   тўп,   атом   бомбаси),   нафс,
манманлик,   ғам,   бедаво   касаллик,   ёнғин,   талофат,   ўлимга   сабаб   бўлувчи
обьектлар   (масалан,   дарё)   каби   салбий   семалар   билан   бирга,   маъшуқанинг
сочи,   зулфи,   кўзи,   ишқ,   йил   фасли   каби   ижобий   семаларни   ҳам   ифодалаб
келиши кузатилади. 
 Замонавий ўзбек шеъриятининг забардаст вакилларидан Жамол Камол
босқинчиларга,   Тўра   Сулаймон   Гитлерга,   Жамол   Сирожиддин   урушлар   ва
149
 Мусурманов Э.Р. Буюк ипак йўли ўзбек-хитой адабий алоқалари. – Самарқанд Конфуций институти, 
2021. – Б.49-50.
150
 Мусурманов Э.Р. Буюк ипак йўли ўзбек-хитой адабий алоқалари. – Самарқанд Конфуций институти, 
2021. – Б.50.
151
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 27.
71 нафсга,   О.Ҳожиева   қатағон   тузумига,   Султон   Акбарий   қатағончи   раҳбарлар
ва   терговчиларга     нисбатан   аждаҳо   образини   метафоризация   қилишган.
(Муайян давр руҳи ва воқеликлари билан боғлиқ бундай ифода ва тасвирлар
таҳлилига тадқиқотимизнинг III бобида яна батафсил тўхталамиз).
Аждаҳо – оғзидан улкан ҳажмда ўт пуркайдиган образ. Шу боис Жамол
Камолнинг   “Тош   туғён”   достонида   урушда   замбараклардан   отилган   оловли
тўплардан   ҳосил   бўлган,   чексиз   майдонни   эгаллаган   ёнғин   аждаҳо   комига
ўхшатилиши таъсирчан чиққан:
Ғазнавийлар босқини!.. ўт ичра шаҳар,
Биров шу аросатда кечиб жонидан,
Чўғланган сандиқларни қутқармоқ бўлар
Ёнғиннинг  аждаҳо дек олов комидан... 152
М.Юсуфнинг   “Дарё”   шеърида   эса   сув   ҳавзасига   нисбатан   аждар
метафораси   ишлатилган.   Бунда   инсоннинг   сувда   чўкиб   нобуд   бўлиши
аждарнинг тириклайин ямламай ютишига ўхшатилган:
Дарё қўйган эдим болам исмини,
У дарёга чўкиб кетди бир куни...
Аждар  бўлиб сувлар ютди жисмини,
Энди менга ўғил бўлинг, балиқлар . 153
Аждаҳо   образининг   фольклорда   ўз   комига   тортиш,   ютиш,   куйдириш
каби   семалари   мавжудлигидан   фойдаланиб,   замонавий   шоирлар   унинг
образини   кўчма   тимсолий   маънода   машаққат,   оғир   дард,   синов,   кучли   ғам-
қайғу,   андуҳ   каби   инсоний   туйғуларни   ифодалаш   учун   қўллайдилар.
Масалан,   Ҳ.Аҳмедова   “Минг   азобда   ёнсин...”   шеърида   аждаҳо   образидан
айнан шу мақсадда фойдаланган:
Онаси ўлганда йиғламас эркак,
Руҳини қаро ер ютаркан гўё.
Эриган болалик кўзидан сизиб
152
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 271-272.
153
Муҳаммад Юсуф. Шоир севгиси. – Т.: Noshir,   2014. – 175-б. 
72 Улкан  аждаҳо га айланар дунё. 154
Инсон   оғир   азобни   бошдан   кечираётганда   дунё   кўзига   тор   бўлиб
кетади,   гўё   олам   уни   ютиб   юбораётгандек   туюлади;   айрилиқ,   жудолик
кишини   куйдиради,   вужудини   ёндириб   кул   қилади.   Изтироб   кўнгил
воситасида   ҳис   этилгани   боис   ушбу   кўчимлар   кўнгилга   нисбатан
тушунилади.   Дунёнинг   аждаҳога   қиёсланишида,   биринчидан,   қайғудаги
кишини   ғам   ютиб   юбораётгандай   туюлиши,   иккинчидан,   улкан   дардни
ифодалаши,   учинчидан,   ғам   олови   билан   унинг   бағрини   куйдираётгани
семантик жиҳатдан асос бўлади.
О.Ҳожиева “Нажот” достонида аждар образидан бир неча ўринда турли
мақсадларда   фойдаланганини   кўриш   мумкин.   Жумладан,   диний   китобларни
ёқиб   юборган   ва   авлиё   жойларга   ўт   қўйган   Тўлов   раиснинг   қўрқув   ва
ташвишлари,   безовта   хаёллари   аждар   образи   воситасида   қуйидагича
ифодаланган: 
Қамалгандай  аждар  сандиқда,
Хаёллари бузғун кўринар. 155
...Қайга кўчиб борса, баттолни
Инсу жинслар  қувди қасдма-қасд... 156
 
Сандиққа қамалган аждар ундан чиқишга уриниб, безовта бўлгани каби
гуноҳкор   инсоннинг   ҳам   хаёллари   бузғун,   ғаш   бўлиши   ўхшатиш   асосида
санъаткорона кўрсатилган. 
Хазина   бор   ерда   аждар   (илон)   бўлади,   дейишади. 157
  Шоира   бошқа
ўринда   ерга   кўмилган   китобларни   хазинага   менгзаб,   уларни   аждаҳо
қўриқлаётганига ишора қилади:
Кеча Тилаб терговчи шаккок,
Китоб бор деб,гўрни очибди.
Вишиллаган  аждаҳо  кўриб,
154
 Аҳмедова Ҳ. Эрк даричаси: шеърлар. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. –  Б.58.
155
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 351.
156
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 351.
157
  Файзиева Д. ўзбек фольклорида илон образи   (генезиси ва бадиияти): Филол. фан. номз.... дисс. автореф. –
Т., 2004. – 22 б.
73 Нобакорлар урра қочибди. 158
Маънавият   хазинаси   бўлмиш   китоблар   бебаҳо   эканлигини   таъкидлаш
учун уни қўриқлаётган илон эмас, ҳатто ундан-да кучли ва қудратли аждаҳо
экани муболағали таъкидланмоқда.
Миртемирнинг “Аждар” номли поэмаси ҳам мавжуд бўлиб, унда чашма
ва   унинг   олдидаги   чинор   атрофида   бир   чўпоннинг   ҳар   куни   қўйларини
ўтлатиб юриши, аммо ногаҳон бу ерда бир аждар пайдо бўлиб, чашма сувини
заҳарлаши,   булоқни   эгаллаб,   халқнинг   бошига   катта   офату   фалокат
ёғдириши, бу ҳам етмагандай, ҳар куни битта болани ейишга одатланиши ва
унга   чўпоннинг   мардонавор   курашиши   ўзига   хос   изчилликда,   мазмундор
қилиб ҳикоя қилинган. Шоир тинч ва осуда ҳаётга  оғу солган аждар ҳақида
шундай ёзади:
Аммо... офат тушмиш чашма бўйига:
Қайнаган қумларда дунёга келмиш.
Пушти оғулардан-заққумдан бўлмиш –
Бир бало, бир офат, бадсурат – хунук,
Оғзидан очилган қора бир туйнук –
Кўзлари оловли, тишлари ханжар
Баҳайбат, жез бадан, улкан бир  аждар . 159
   
Миртемир халқ эртакларига хос эпик талқин ифода йўсинидан ижодий
фойдаланиб,   офатни   бошлаб   келган   аждарни   пушти   оғу-заққумдан   яралган
бир   бало,   бадсурат,   хунук,   баҳайбат,   улкан   сифатлашлари   орқали   ифодалаб
кўрсатмоқда. Халқ эртакларида ҳам аждарҳо кўзлари олов сочувчи, тишлари
ханжардай ўткир тарзида берилади. Қолаверса, бу аждар “ҳар кеча бир гўдак
қонига   ташна,   ҳар   кеча   бир   одам   жонига   гушна”. 160
  Демак,   Миртемир
эртакларга хос эпик анъанани ёзма адабиётда давом эттирган. Албатта, бунда
“Шоҳнома”   сингари   ёзма   шеърият   дурдоналари   сюжетининг   таъсири   ҳам
158
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 346.
159
  Миртемир.   Асарлар.   Тўрт   жилдлик.   Учинчи   жилд   (Шеърий   туркумлар,   достонлар).   –   Т.:   Ғ.Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. – Б. 152.
160
Миртемир.   Асарлар.   Тўрт   жилдлик.   Учинчи   жилд   (Шеърий   туркумлар,   достонлар).   –   Т.:   Ғ.Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. –  Б. 153.
74 сезилади.   Бу   ўринда   “Шоҳнома”даги   елкасидан   икки   илон   ўсиб   чиққан
Заҳҳок   образи,   бу   илонларнинг   ҳар   куни   бир   мужаррад   йигит   мияси   билан
озиқланиши,   ниҳоят,   оҳангар   Кова   бошлиқ   халқ   уни   йўқ   қилиши   ҳақидаги
афсона   сюжети   ёдга   келади. 161
  Қарши   шаҳри   яқинида   аждарҳонинг   ватани
деб билинадиган, ҳанузгача жиддий ўрганилмаган “Қалъайи Заҳҳоки морон”,
Хоразм   воҳасида   муқаддас   Аждар-Бобо   мозорининг   мавжудлиги 162
  ҳам
образнинг   халқимиз   мифологиясидан   нақадар   муҳим   ўрин   эгаллаганини
кўрсатади. 
“Аждар”   достони   ижтимоий-маиший   мавзуда   ёзилган   бўлиб,   унда
эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш акс эттирилган. Бунда аждар – ёвузлик
тимсоли,   чўпон   эса   эзгулик   рамзи,   одамларни   улкан   офатдан   қутқарган
халоскор   сифатида   гавдалантирилган.   Қабоҳат   ва   разолат   тимсоли   аждар
билан олишувдан, уни енгиб зафар қучишдан Чўпон йигит ва унинг умри қил
устида   турган   ўғлигина   эмас,   ҳаёт   жилғаси   –   кўк   булоқни   эгаллаб   олган
аждар   зулмидан   озор   чекаётган   бутун   бошли   халқ   манфаатдор.
Адабиётшунос   Н.Раҳимжонов     достондаги   чўпон   йигит   образини   мардлик,
жасорат муждаси деб атайди. 163
 
Поэманинг   ўзига   хослигини   таъминлаб   турган   муҳим   хусусиятлардан
яна   бири   –   “меҳнаткаш   одамлар   дунёни   тутиб   турган,   олам   гўзаллигини
таъминлаётган   асосий   ва   қудратли   куч   манбаи”   деган   ғоявий-бадиий
концепциядир.   Аждар   тусига   кирган   жодугарни   ўлдириб,   чашма   бўйида
ҳаётнинг гулгунлигини сақлаб қолиш эвазига ўз умрини қурбон қилган чўпон
йигит   характер-табиатида   эзгуликни   асраб-авайлаш,   уни   қуёш   қадар
юксакликка   кўтариш   хусусияти   бўртиб   кўринади.   Айни   пайтда   чашма   –
мангу   ҳаёт   манбаи   сифатида   гавдаланади   (гўё   Хизр   суви   каби).   У   қанчалик
тиниқ ва соф бўлса, одамларнинг  ҳаёти шунча тинч ва фаровон бўлади.
161
 Фирдавсий А. Шоҳнома.  (Сайланма). – Т.: Алишер Навоий номидаги  Ўзбекистон  Миллий кутубхона си 
нашриёти, 2012. – 188 б. 
162
  Мусурманов Э.Р. Буюк ипак йўли ўзбек-хитой адабий алоқалари. – Самарқанд Конфуций институти, 
2021. – Б.50.
163
 Раҳимжонов Н. Ўзбек совет адабиётида поэма. – Тошкент: Фан, 1986. – Б. 149.
75 Аждаҳо образи фақат ёвузлик тимсолида эмас, баъзан маъшуқа ёрнинг
ўтдек   чақнаган   “жон   олувчи”   кўзлари,   аждаҳодек   тўлғанувчи   ўрим   сочлари
жозибасини   поэтик   ифодалаб,   “гўзаллик”   ижобий   семасида   келиши   ҳам
кузатилади. Бунга Воқифнинг қуйидаги мисралари мисол бўла олади:
Висолинг мисоли тоза қор каби,
Кўзларинг, кокилинг  аждаҳо  каби. 164
Шоир   Н.Жўраевнинг   “Гулхан”   шеърида   аждаҳо   образидан   табиат
манзарасини   чизишда   фойдаланилган.   Кузда   дарахтларнинг   сарғайиши
аждаҳо   олов   пуркаб   ҳосил   қилган   гулханга   менгзалган   ва   бунда   ҳам   ҳадсиз
майдоннинг   кўриниши   тасвирлангани   шоир   аждаҳо   ҳақидаги   мифологик
тасаввурлардан узоқлашмаганини кўрсатади:
Аждаҳо  олов пуркаб ўтгандайин оламга
Ловуллаган гулханга айланиб қолди боғлар.
Худди мен эртак айтиб ўтиргандай боламга
Бир кечада олтинга дўнди ҳамма япроқлар. 165
2.   Самандар.   Яна   бир   зооморф   қиёфадаги   мифологик   образлардан
бири   самандар   бўлиб,   зардуштийлик   динида   улуғланган   афсонавий   ва
муқаддас   жонивордир.   Уни   қуш   ёки   калтакесаксимон   мавжудот   сифатида
талқин қиладилар. 166
 Афсонага кўра, у ўт ичида туғилади ва ўт ичида яшайди.
Оловдан   чиқса,   ҳалок   бўлади.   Шоир   Жамол   Камол   “Бўлмагай”   шеърида
айнан шу маънода самандар образидан фойдалангани эътиборни тортади: 
Бўлмагай кўнглим  самандар дек ҳавойи ишқ аро,
То унинг остида оташ устида кул бўлмағай. 167
Мумтоз   шеъриятда   кўпинча   самандар   образи   ишқ   туфайли   ёнган
кўнгилга   ўхшатилади. 168
  Ишқ   ўтисиз   ошиқ   кўнгли   самандардек   нобуд
бўлиши   тасвирланади.   Жамол   Камолнинг   юқоридаги   мисраларида   ҳам
кўнгил   самандарга,   ишқ   ўт-оловга   менгзалган.   Самандар   оловдан   ҳавога
164
  https://rizanova.com/people-lyricist/mullapanoh-vokif  
165
  Жўраев Н. Энг қудратли зарра. – Т.: Адиб, 2012. – Б.44.
166
  Махмараимова   Ш.   Ўзбек   тили   теоморфик   метафораларининг   қисқача   концептуал   луғати.   –   Т.:   Чўлпон,
2018. – Б.81.
167
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 217.
168
Бозорова Н.  
76 кўтарилса, нобуд бўлгани каби кўнгил ишқни тарк этса, вайрон бўлади. Шу
боис   шоир   ишқ   олови   бор   экан,   уни   кўнглим   тарк   этмайди,   ишқ   ичра   ёниб
яшайди, кўнглим ишқ билан тирик демоқчи бўлади.
Умуман,   ҳайвон   қиёфасидаги   мифологик   образлар   замонавий   ўзбек
шеъриятида хилма-хил поэтик ва рамзий ифодалар яратишда ўзига хос ўрин
эгаллайди.   Улар   орқали   инсонларнинг   Аллоҳ   мўъжизаларига   ишончини
ошириш,   иймонини   тарбиялаш,   ахлоқий   қарашларини   кучайтириш   кўзда
тутилади.
3.   Ҳумо.   Энг   кенг   қўлланиладиган   қуш   кўринишидаги   мифологик
образлардан бири Ҳумодир.   Ҳумо эзгулик рамзи бўлган афсонавий қуш номи
бўлиб,   халқнинг   ишонч-эътиқодига   кўра,   агар   у   кимнинг   бошига   қўнса   ёки
сояси тушса, ўша киши энг бахтли бўлади, давлат ва салтанатга эришади, деб
қаралади. Шундан келиб чиқиб, эътиқод қилинган бу афсонавий қушни “бахт
қуши”, “давлат қуши” ҳам дейдилар. 169
Ўзбек фольклорида Ҳумо қуши ҳақида фольклоршунос К.Имомовнинг
қайд   этишича,   бу   қуш   номининг   мифологик   маъноси   “қуёшга   қўнган   қуш”
демакдир.   Ҳар   бир   ҳаракати   эса   илоҳий   ва   магик   қудрати   билан   боғлиқ
белгиларда тавсифланган. 170
Замонавий   шоирлар   ижодида   Ҳумо   қуши   тимсолидан   кўпинча   ўз
мустақиллигини   қўлга   киритиб,   ҳақиқий   бахтга   эришган   ўзбек   эли   ва   ери
тимсолини   ифодалаш,   тавсифлаш   ва   тасвирлаш,   мадҳ   этиш   учун   кенг
қўлланилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Жумладан, Тўра Сулаймон ёзганидек:
Бахт қуши  топмиш қўналға шонли Туркистон айланиб –
Ўз ҳолиға келмиш Турон замондин замон айланиб.
Ҳазрати  Хизр  юрибди ҳур Ўзбекистон айланиб,
Туғросига қўнмиш  Ҳумо  мустаҳкам Қўрғон айланиб,
Чор атрофга зоғ йўлатмас  Семурғ  довон айланиб.
Амир Темур руҳи шодмон иззатли Султон айланиб,
169
Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдлик.   5-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат
илмий нашриёти, 2008. – Б. 561. 
170
 Имомов К. Ўзбек фольклорида Ҳумо қуши // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент. –  2011. –  №5. – Б. 24.
77 Бу не бахтким, юрса  Ҳудҳуд  Тўра Сулаймон айланиб! 171
Шоирнинг “Айланиб” шеъридан келтирилаётган ушбу мисраларда Бахт
қуши   номини   олган   Ҳумо,   Семурғ   образларига   мурожаат   қилинмоқда.
Ш еърда Ҳумо қуши образи орқали  шонли Туркистонга яна қайта бахт инъом
этган   И стиқлолдан   шодланиш,   руҳланиш,   ғурурланиш   ғояси   илгари
сурилмоқда.   Бугунги   кунда   ҳур   Ўзбекистон   заминида   яшаётган   ҳар   бир
инсон   худди   бошига   Ҳумо   қуши   қўнгандай   ёхуд   Ҳазрати   Хизрга
йўлиққандай ўз   орзу-истагига тез етишаётгани ёритилмоқда. 
Тўра   Сулаймоннинг   “Шайдолик”   шеърида   эса   Ҳумо   образи   Ҳумой
шаклида   ифодаланган.   Бунда   Ҳумо   мифонимига   қисқа   “й”   товушининг
қўшилиши унинг маъносига зарар кўрсатмаган:
Юлдузлар йиғилиб Ой бўлса кошки,
Ҳар қандай қуш  Ҳумой  бўлолса кошки.
Ҳар ким ҳам Ҳотамтой бўлолса кошки,
Диёнат не қилсин мунофиқ зотда. 172
Дунёда юлдузлар чексиз, бироқ ҳаммаси йиғилиб ҳам  Ой каби кечани
ёритолмайди.   (Аслида   шоир   Ой   ўрнида   Қуёш   сўзини   қўлласа,   кейинги
мисраларга   мантиқан   кўпроқ   тўғри   келарди.   Чунки   Қуёш   ҳам   юлдуз,
коинотда   миллионлаб  юлдузлар   ичида   Қуёшгина   Ерга   энг   яқини   ва  шунинг
учун ҳам нурафшони, ёритувчисидир). Оламда қушлар кўп, аммо улар Ҳумо
каби   бахт   ва   омад   ато   этиш   қудратига   эга   эмас.   Ер   юзида   сахий   кишилар
анча,   лекин   улар   Ҳотамтойдек   саховат   тимсоли   эмас.   Шу   тариқа   шоир   энг
юксак   фазилатлардан   умидвор   бўлгани   ҳолда,   мунофиқ   кишидан   диёнатни
кутиш мантиққа зидлигини тадриж санъати воситасида таъкидламоқда. 
O.Ҳожиеванинг   “Яшил   май”   шеърида   ҳам   Ҳумо   номи   худди   шундай
шаклда ғалаба, зафар, дўстлик маъноларини умумлаштириб келган: 
Битар эдим сайллари забаржад ой деб,
Биродарлик қўшиқларин кашф этган сана,
171
Сулаймон Т. Сайҳон  (шеърлар, достонлар). – Т.: Шарқ, 2003. – Б.4. 
172
 Сулаймон Т. Гулшан (Шеърлар, достонлар). – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. –
Б. 21.
78 Ғалабадан дарак берган қутлуғ  хумой  деб,
Хосиятли қадамига – офтоб кўрмана ! 173
О.Ҳожиеванинг   “Хонадон”   шеъридан   олинган   қуйидаги   мисраларда
Ҳумо образи тўғридан-тўғри бешикка ўхшатилган ва ушбу образ воситасида
рамзий   маънода   инсоннинг   гўдаклик   чоғлари   энг   бахтли   ва   беғам   онлар
эканлигини таъкидлаш кўзда тутилган:
Шўх юлдузлар ҳақидаги қўшиғинг
Ўқтин-ўқтин тушиб қолса эсингга,
Кўзмунчоқлар безаб турган бешигинг
Ҳумо  қушдай кўринади кўзингга. 174
 
Жамол Сирожиддиннинг  “Даъват”   шеърида  ҳам  Ҳумо қуши  давлат  ва
бахт, омад, фаровонлик маъносида қўлланилган:
Золим замон ўтиб, мазлумға дўнар,
Бўлур озод Ватан маҳрам работим!
Тобакай тўнкага  Ҳумо қуш  қўнар?!
Озод бўл, обод бўл, эй хароботим. 175
Шоир   боши   узра   зулм,   тобелик   ҳукм   сураётган   Ватанни,   замонни
устига   Ҳумо  қуши   қўнган   тўнкага   менгзаш   орқали  бетакрор   метафоризация
қила олган. Шу асосда ижодкор бошга соя солинган вақт талқинини образли
ифодалашни   кўзда   тутган.   Хароб   юртни   озод   ва   обод   қилишга   чақиришни
ният   қилган.   Шоирнинг   қуйидаги   сатрларида   эса   Ҳумо   образи   бахт,   омад,
фаровонлик, гўзаллик, хушвақтлик маъноларини умумлаштириб ифодалашга
хизмат қилган:
Ажаб қушхонани кўрғил, ажаб кушхонани кўрғил!
На парвозу, на роз, бозу -ҳумоларни  соғинган дил. 176
Кўриниб   турибдики,   юқоридаги   мисраларда   мустамлака   юрт
қушхонага   (қафасга),   унда   зулм   ҳукм   сураётгани   кушхонадаги   ҳолатга
173
  Ҳожиева   О.   Мушфиқ   онажон   (Шеърлар   ва   шеърий   қисса).   –   Т.:   Ғ.Ғулом   номидаги   Адабиёт   ва   санъат
нашриёти, 1983. – Б. 249.
174
  Ҳожиева   О.   Мушфиқ   онажон   (Шеърлар   ва   шеърий   қисса).   –   Т.:   Ғ.Ғулом   номидаги   Адабиёт   ва   санъат
нашриёти, 1983. – Б. 78.
175
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (Шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б.4.
176
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (Шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б. 111.
79 ўхшатилган.  Мутеликда  кўнгил  қуши  на  эркин  парвоз   қила  олади,   на  ўйнаб
кула олади. Шу боис юрак бахтли, хуррам кунларни соғинганини шоир Ҳумо
мифологик образи орқали ифодалайди.
Ҳ.Аҳмедованинг   “Ҳаммаси   ўткинчи...”   шеърида   “бахтли   кунлар”
маъноси,   бошқалардан   фарқли   ўлароқ,   ҳумолар   метафорасини   кўпликда
қўллаш орқали ифода этилгани билан алоҳида эътиборни тортади. Ташвишли
кунлар   ўткинчи   эканлиги,   ойнинг   ўн   беши   қоронғу,   ўн   беши   ёруғ   бўлиши
унга тазодлантирилган:
Ҳаммаси ўткинчи, ҳаммаси,
Барини кечирар самолар.
Замин интиҳосиз айланаверар – 
Минг бора туғилар  ҳумолар . 177
 
4.   Семурғ.   Ҳумо   образи   Семурғ   шаклида   ҳам   қўлланилади.   Семурғ
шарқ   халқлари   оғзаки   поэтик   ижодидаги   афсонавий   қуш   образи   бўлиб,
ижобий   қаҳрамоннинг   дўсти,   ҳомийси,   ҳимоячиси,   ҳамроҳи   сифатида   кенг
тасвирланади.   У   қадимги   инсонларнинг   осмонда   учиш,   узоқ   манзилни   яқин
қилиш   ҳақидаги   асрий   орзу-умидларининг   рамзий   ифодаси   ҳисобланади.
Дастлаб Эрон мифологиясида пайдо бўлган Семурғ қуши образи “Авесто”да
“сенемург”   шаклида   ишлатилган.   Туркий   халқларда   Семурғ   Ҳумо,   Анқо,
Давлат   қуши,   Бахт   қуши,   Марқумомо,   Кунтубулғон,   Булбулигўё   каби
вариантларда учрайди. 
Ҳамид   Олимжон     “Семурғ”   достонида   халқ   эртакларига   алоқадор
сюжет,   мотив,   образлардан   унумли   фойдаланиб,   уларга   хос   фантастик,
мифологик   образларни   стилизациялаш   асосида   дев,   ялмоғиз,   Семурғ
образларини ўз даври воқеликлари билан боғлаб ифода этишни кўзда тутгани
маълум. 178
Шеъриятда   семурғ   образига   мурожаат   қилиш   орқали,   асосан,   бахт,
нажот,   рўшнолик   тиланади.   Халқ   қарашларига   кўра,   Семурғ,   Анқо
қушларининг   макони   Қоф   тоғи   бўлиб,   уни   топиш   мушкул   ва   ҳаттоки,
177
 Аҳмедова Ҳ. Эрк даричаси: Шеърлар. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. – Б. 30.
178
 Олимжон Ҳ. Танланган асарлар. – Семурғ ёки Паризод ва Бунёд. Достон. – Т., 1952. - Б.422.
80 имконсиздир. 179
  Чунки   бу   манзил   мифологик   макон   номини   ифодаловчи
мифотопонимдир.   Шеъриятда   эса   ушбу   мифологик   образларнинг   аксарият
ҳолларда ёнма-ён келтирилиши кузатилади:
Кўҳи Қоф нинг бошига,
Семурғ  солганда соя,
Ёмғирни йиғлатганда,
Онам айтган ҳикоя
Бор эдимми, йўқ эдим.. . 180
 
5. Ҳаққуш.  Қуш қиёфасидаги афсонавий моҳиятга эга образлардан яна
бири   Ҳаққушдир.   Ҳаққуш   –   узун   оёқли   қушлар   туркумининг   қарқаралар
оиласига кирувчи парранда. 181
 У халқ орасида Ҳаққув   деб ҳам юритилади. Бу
қушнинг   келиб   чиқиши   инсон   билан   боғланади   ва   шуниси   билан
афсонавийлик касб этади. 
Т.Сулаймоннинг   “Илтижо”   шеърида   Ҳаққуш   образи   қўлланилган
шундай мисралар учрайди:
Баҳор келса, бошланур боғда булбул хониши,
Саъва, қумри нағмаси, суралай товланиши,
Қирларда лола сайли, қишлоқларда йил боши:
Тўхтагай табиатдан  Ҳаққуш лар зорланиши
Баҳор, кетма менинг боғимдан . 182
 
“Сулув”   шеърида   эса   бу   қуш   тимсолини   кўнгил   изтироби,   мунгни
ифодалаш мақсадида най билан параллел қўллайди:
Субҳ елидан маст бўлиб
Ҳаққуш  сайрамоқдайди,
Қайлардадир най саси...
179
  Махмараимова   Ш.   Ўзбек   тили   теоморфик   метафораларининг   қисқача   концептуал   луғати.   –   Т.:   Чўлпон,
2018. – Б.82.
180
  Аҳмедова Ҳ. Умид сояси (Шеърлар). – Т.: Ниҳол, 2008. –  Б. 51.  
181
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат   илмий
нашриёти, 2008. – Б.523.
182
 Сулаймон Т. Истар кўнгил (Шеърлар, достонлар). – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти.  –
1984. – Б. 9. 
81 Кўнгил яйрамоқдайди. 183
 
6.   Анқо.   Анқо   образидан   кўпинча   ноёблик   рамзи   сифатида
фойдаланилади.   Халқда   ҳам   топилиши   имконсиз,   қийин   бўлган   нарсаларга
нисбатан   “анқонинг   уруғи”   ибораси   ишлатилади.   Анқо   –   Қоф   тоғида
яшайдиган афсонавий қушнинг номи. 184
 Шеъриятда “топилмас, нодир, ягона”
маънолари анқо образи воситасида очиб берилади. 
М.Жўраев   Анқо   образининг   бадиий   талқинига   доир   айрим
мулоҳазаларни келтирган. 185
 
З.Мўминованинг “Мана турна қайтди” деб бошланувчи шеърида Анқо
деб аталувчи мифологик қуш образидан фойдаланилган:
Изласак –  анқо  не,  анқо  топилар,
Ҳар кимга бир жони фидо топилар,
“Одам топилмайди, дунё топилар”,
Турналар қайтгунча омон бўлайлик. 186
 
Анқо   образи   нафақат   ўзбек   фольклори,   балки   мумтоз   ижодкорлар
асарларида   ҳам   анъанавий   образлардан   бири   сифатида   кенг   қўлланилгани
маълум.   Масалан,   Алишер   Навоийнинг   Аллоҳга   ҳамд   мазмунидаги
ғазалининг   қуйидаги   байтида   китобат   санъатидан   фойдаланиб,   “қониъ”
(қаноат қилувчи) сўзидан “анқо” сўзи ясалган:
Қаноатнинг далилин инзиво қилдинг яна бир ҳам
Далил ушбуки қониъ ҳарфидин халқ айладинг  анқо . 187
Бошқа   бир   байтда   эса   анқо   қушининг   жуда   олис   манзилда   макон
топганлигига ишора қилинган:
Тилар кўнглум қуши  анқо дин ўтсам нари юз водий,
183
 Сулаймон Т. Истар кўнгил (Шеърлар, достонлар). – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. –
1984. – Б. 39.
184
  Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик.   I   том (Фозилов Э.И. таҳрири остида). – Т.:
Фан, 1983. – 656 б.;  IV   том (Фозилов Э.И. таҳрири остида). – Т.: Фан, 198 5 . – Б. 104.
185
 Жўраев М. “Анқо” образи талқинига доир баъзи мулоҳазалар // Ўзбек тили ва адабиёти, 2001, №2. – Б.52-
54.
186
http://www.ziyouz.com
187
  Навоий А.  Хазойин ул-маоний. Ғаройиб ус-сиғар. (Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Учинчи том). –
Т.: Фан, 1988. – Б. 24.
82 Мунунгдек сайр этарга  қоф дин ортуқ саботим бор. 188
Қоф – афсонавий энг узоқ ва баланд тоғ бўлса, лирик қаҳрамон ундан-
да олисроққа боришга сабр-бардоши ва кучи етишини айтади.
7. Қақнус.  Ушбу   мифологик   образ   феникс   деб   ҳам   аталади.   Хитой
мифологиясидаги   қушлар   ичида   муқаддас   саналган   Фенхуан   тимсоли   ҳам
ушбу қушга мувофиқ келади. Қадимги хитойликлар ўтмишда шамол маъбуди
бўлиб илоҳлар элчиси сифатида талқин қилинган ушбу қушни бўйи уч метр,
ранг-баранг   патли,   хўроз   тумшуқ,   қалдирғоч   бўқоқ,   илон  бўйин,   балиқ  дум,
тошбақа бел, олдиндан оқ лайлакка ўхшаш қуш сифатида тасвирлашган. 189
Фаридиддин   Атторнинг   “Мантиқ   ут-тайр”ида   айтилишича,   қақнус
Ҳиндистонда   яшайдиган   узун   ва   қаттиқ   тумшуқли     турфа   ажиб   бир   қуш.
Тумшуғида худди най каби бир қанча тешиклар мавжуд. Бу тешиклар юзтага
яқин.   Қақнуснинг   бошқа   қушлар   каби   жуфти   йўқ,   у   болаламайди.
Тумшуғининг   ҳар   бир   тешигидан   ўзгача   овоз   чиқаради,   ҳар   бир   овозида
ўзгача   нола, ўзгача  сир  бор.  Ҳар бир  тешикдан  турли-туман  оҳангу  наволар
чиқариб,   нола   чеккач,   барча   қушлар,   қушларгина   эмас,   барча   жониворлар,
ҳатто сувда балиқлар бундан беқарор бўладилар. Барча ваҳший даррандалар
жим бўлиб, бу овоздан ўзгача ҳолатга тушадилар. 
Афсоналарга   кўра,   у   қарийб   минг   йил   умр   кўради,   аммо   ўлими   вақти
яқинлашаётганини   олдиндан   сезади.   Ўлими   яқинлашгач,   кўнглига   ғулғула
тушиб,   атрофига   кўп-кўп   ўтин   йиғади.Ўтинлар   ўртасига   ўтириб   олиб,   ўтли
нолалар   чекади.   Кейин   ҳар   бир   тешикдан,   бошқа-бошқа   дардли   навҳалар
чиқаради,   юз   тешикдан   юз   хил   навҳа-соз   чиқаради.   Нола   чекаётганда   ўлим
аламидан   лаҳза-лаҳза   титраб   туради.   Бўзлаб   нола   чекишидан   ҳайратланиб,
қушлар   ва   ҳайвонлар   унинг   олдига   йиғиладилар   ва   ҳаётдан   умидларини
узгандай   беҳол   бўлиб   қоладилар.   Умрининг   сўнгида   ажаб   ҳол   юз   беради:
унинг   ноласи   зўридан   тумшуғидан   қон   оқа   бошлайди,   бир   нафас   тин   олиб,
сўнгра   қанотларини   бир-бирига   ура   бошлайди.   Шунда   унинг   қанотидан   ўт
188
 Навоий А. Хазойин ул-маоний. Ғаройиб ус-сиғар. (Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Учинчи том). –
Т.: Фан, 1988. – Б. 123.
189
Musurmanov   E.R.,   Ma   Sui   Ling.   Xitoy   folklori   (Afsona   va   ertaklar):   o`quv-uslubiy   qo`llanma.   –   Samarqand,
2014. –  B.34.
83 чақнаб   чиқади,   кейин   бутун   вужудини   ўт   қоплаб   ёна   бошлайди,   олов
ўтинларга ўтади ва бирга-бирга ёниб чўғга айланадилар. Кейин чўғлар совиб
кул   бўладилар.   Кул   ичида   битта   кичкина   чўғ   қолади   ва   у   кичкина   қақнус
бўлиб дунёга келади.   Олов ўтинни кулга айлантиради, кул ичида эса қақнус
боласи пайдо бўлади.  Қақнус минг йил яшаб, ўз вужудидан юз минг нолалар
чиқаради,   йиллар   давомида   нола   ва   дард   ичра   бўлиб,   ота-онаси   ҳам,   жуфти
ҳам йўқдир 190
. 
Бадиий   ижодда   дард,   мунг,   нола,   фидойилик,   чидамни   ифодалаш
мақсадида   ушбу   образдан   кенг   фойдаланилади.   Ҳ.Аҳмедованинг   “Анча
бўлди...” деб бошланувчи шеърида қақнус образи қуйидагича келади:
Ҳеч ким чорламаган бир қаро тунда
Кимнидир изладим, беисм туйғу.
Қақнус  кулларидан ўсган гул каби
Руҳимда чалинди унутилган бурғу. 191
Умуман   олганда ,   қуш   кўринишидаги   мифологик   образлар   тасвири   ва
талқинида   бир   қатор   умумийлик   ва   хусусийлик   белгилари   мавжуд   бўлиб,
уларни қуйидагича тавсифлаш мумкин: 
ҳумо   –   бахт   ва   давлат   қуши,   тарихий   илдизлари   “Авесто”даги   олов
маъбуди (бахт ва толе тимсоли) Хварна Фар билан боғланади;
семурғ   –   бахт   қуши,   келиб   чиқиши   сув   илоҳи   Анахита   билан   ҳам
боғланади;
анқо   –   бахт   ва   толе   қуши,   унинг   асосий   белгиси   кўзга   кўринмаслик
бўлиб, йўқликнинг рамзий тимсоли саналади. 
Демак, ушбу мифологик образлар “бахт” белгиси орқали умумийликка
эга бўлиб,  аждодларимизнинг азалий орзу-истакларининг  ифодачиси  ўлароқ
юзага келган. 
II.3. Демономорф мифологик образлар
190
 https://ziyouz.uz/hikmatlar/ibratli-hikoyatlar/a-nus-umrining-uzunligi-va-uning-a-v/
191
 Аҳмедова Ҳ. Эрк даричаси: шеърлар. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. – 
Б.52.
84 1.   Дев.   Дев   ўзбек   фольклорининг   анъанавий   мифологик
персонажларидан   биридир.   Дев   образи   Ўрта   Осиё   халқлари   мифологиясида
алоҳида   ўрин   тутади.   Бу   образ   афсона,   эртак,   достонларда   кўп   учрайди.
Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини
Ж.Эшонқулов   томонидан   эртак   ва   достонлар   сюжети   мисолида   алоҳида
махсус   ўрганилган, 192
  аммо   унинг   ёзма   адабиётда   метафоризация   ва
стилизация   қилиниши   ҳали   махсус   тадқиқ   қилинмаган.   Ҳолбуки,   дев
образининг   мифологик,   бадиий-тимсолий   асосини,   ёзма   ижодга   ҳам
кўчирилиш сабабларини ёритиш мифологик тафаккурнинг поэтик тафаккурга
кўчиш заруриятини англашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  
Оғзаки   ижодда   муҳим   ўрин   тутувчи   дев   образининг   мифологик
асослари   бевосита   аждодларимизнинг   қадимги   дунёқараши   билан   боғлиқ
бўлиб,   унда   инсоният   тафаккурининг   илк   қатламлари   ўз   поэтик   ифодасини
топган. Зеро, ибтидоий аждодларимиз ўзи ва табиат ўртасидаги муносабатни
жонли   ҳолда   тасаввур   қилишган.   Уларнинг   фикрича,   табиат   ўлик   эмас,
тирик; инсон табиатнинг бир бўлаги эмас, табиатнинг айнан ўзидир. Шунинг
учун   инсонда   кечадиган   руҳий   кечинмалар   табиатга   хос   ва   унга   боғлиқ   деб
тушунилган.  Бундай   дунёқараш,  яъни  анимистик  тасаввур-тушунчалар  Ўрта
Осиё,   умуман,   туркий   халқларда   қадим-қадимдан   то   бугунги   кунимизгача
халқ   асотирлари,   достон,   эртаклар,   урф-одат,   анъаналар   орқали   яшаб
қолмоқда. 193
“Авесто”да дев образи катта ўрин тутади. Унда девлар ёвузлик тимсоли
сифатида  тасвир   этилади.  Зардуштийлик  девга  илоҳ,  маъбуд   ёки  тангри  деб
эмас,   балки   ёвуз   куч   сифатида   баҳо   беради.   Хусусан,   “Авесто”нинг
“Вендидот”   бобида   дев   тасвири   бир   неча   бор   қайтарилади.   Девлар   инсонни
йўлдан   оздириш   учун   Ахраман   йўллаган   ёвуз   руҳлар   бўлиб,   Ахурамазда   ва
192
  Эшонқулов   Ж.С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.
фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 1996. – Б.8-23.
193
  Эшонқулов   Ж.   С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.
фан. номз.... дисс. автореф. - Т., 1996. – Б.8.
85 унинг эзгу ишларига  қарши курашувчилардир. 194
  “Авесто”да  девлар ёвузлик
ташувчилар сифатида кўрсатилади.
Ўзбек халқ оғзаки ижоди ва “Авесто”даги дев образи ўртасида ўхшаш
ва   фарқли   жиҳатлар   мавжуд.   Ўзбек   фольклоридаги   дев,   асосан,   қуйидаги
хусусиятлари билан “Авесто”даги  дев образидан фарқланади:  а) функцияси;
б) ташқи қиёфаси; в) тасвири; г) сифатлари жиҳатидан.
Ўзбек   фольклоридаги   дев   образининг   “Авесто”   мифологиясидаги   дев
образига таъсирини инкор этиб бўлмайди. Чунки оғзаки ижоддаги дев образи
тарихий   асосларига   кўра   ундан   қадимийроқ   тасаввурлар   маҳсули
ҳисобланади.   Жумладан,   “Авесто”да   дев   фақат   ёвузлик   рамзи   бўлса,   ўзбек
халқ   афсона   ва   эртакларидаги   девлар   икки   хил:   ҳомий   илоҳ   ва   ёвуз   руҳ
вазифасини   ўташади.   Қадимги   туркий   луғатда   ҳам   дев   сўзи   “дивини”   –
тангри, илоҳ сўзининг синоними сифатида берилади. 195
Ўзбек   фольклорида   дев   образи   қадимги   туркийларнинг   космогоник
қарашлари билан ҳам боғланади. Жумладан, туркий халқларнинг космогоник
қарашларини   акс   эттирувчи   Улген,   Эрликхон,   Тиамат   ҳақидаги   мифлар
Олтой,   Ёқут,   Шумер,   Ўрол   бўйи,   Қолмиқ,   Мўғул,   Шарқий   Туркистон
халқларининг   оғзаки   ижодида   ҳозиргача   мавжуд.   Бу   мифларга   кўра,   коинот
дастлаб туман ва сувдан иборат бўлиб, чучук сув – Опсу, шўр сув – Тиамат
деб   аталган.   Улар   қўшилиб,   қуруқлик,   одамлар,   тангрилар   ҳисобланмиш
девларни яратганлиги айтилади.
Туркий   халқлар   асотирларида   эзгулик   ва   ёвузлик   ҳақидаги   қарашлар
ўзаро ўхшашдир. Энг  кўп ёйилган асотир  Улген ва Эрликхон ҳақидаги  миф
бўлиб,   унда   Эрликхон   турли   касофатларни   ер   остидан   ёвуз   руҳлар   бўлмиш
девлар, турли ваҳший ҳайвонлар орқали ер юзига тарқатиши айтилади. 196
Ўзбек халқ эртак ва достонларидаги   “борса келмас юрт” ва Эрликхон
дунёси   ўхшаш,   туркий   халқларнинг   ёвузлик   ва   ёвуз   кучлар   ҳақидаги
тасаввурлари муштарак, илдизи битта эканлигини кўрсатади. Дев қатнашган
194
  Брагинский И.С.  Из истории таджикской народной поэзии. – М.: Наука, 1956. – С. 139 -184. 
195
  Древнетюркский словарь. – Л.:  Наука, 1969. – С. 160. 
196
  Мурот Ўроз. Турк асотирлари // “Сирли олам” . – 1991. – № 1. – Б. 17-19.
86 миф, эртак ва достонлар қиёсий ўрганилиб, дев образи ҳақидаги илк тушунча
ана шундай қадим тасаввурлар натижасидир, деган хулосага келинган.
“Борса   келмас   юрт”   ўзбек  фольклорида   баъзан  қуш  учса   қаноти,  одам
юрса оёғи куядиган эпик саҳролар ортида бўлиб, одатда, тоғ ва ғорлар билан
боғлиқ   равишда   ё   ер   остида,   ё   кун   ботиш   тарафида   жойлашганлиги
айтилади. 197
  Бу   эпик   маконнинг   мифологик   асослари   жуда   қадимга   бориб
тақалади. Зеро, “Ирқ битиги” таъбирномасида ҳам олам уч қисм – кўк, замин,
ер   остидан   иборат   дейилган 198
.   Туркларнинг   қадим   асотирларида   кўк   –
тангрилар, замин – одамлар, ер ости – аждарҳо, дев, ялмоғиз каби ёвуз кучлар
макони сифатида талқин этилган. 199
 
Барча   туркий   халқларда   ер   ости   дунёси   тоғ   (тош)   ва   ғорлар   билан
боғланади.   Қадим   туркларда   ушбу   жойлар   илоҳий   саналганидан   девлар   ҳам
нафақат ёвуз куч, балки қадимда илоҳий кучларга тааллуқли деб қаралади. 
Ўзбек   халқ   эртак   ва   достонларида   девларнинг   ичимлик   ичиб   маст
бўлиши   тасвири   ҳам   кўп   келтирилади.   Мастлик   эса   туркий   асотирлардаги
сокрал мастлик, беҳушлик тушунчалари билан боғлиқ бўлиб, улар шомонни
нариги   –   “ўзга”   дунё   билан   боғловчи   восита   ҳисобланади.   Девларнинг   маст
ҳолда   (баъзан   уйқу   ёхуд   бирга   овқатланиш   ҳолатида)   тасвирланиши
уларнинг тарихан нариги дунё билан боғлиқлигига ҳам ишорадир. 
Ўзбек     фольклоридаги   “борса   келмас   юрт”   тимсоли   инсоният
тараққиётининг   турли   босқичларини   ўзида   мужассам   этгани   учун   ундаги
девлар   кўпинча   салбий   маънода   талқин   этилади.   Аммо   баъзан   улар   ижобий
вазифаларни ҳам бажаради. 
Тафаккур   жараёнидаги   ҳар   бир   ўзгариш,   бу   дунёни   ўзлаштириш   сари
ташланган   ҳар   бир   қадам   нариги   дунё   ҳақидаги   тушунчаларда   акс   этиб
борган. Ўзга дунё дастлаб хаос (зулмат, бўшлиқ) шаклида тасаввур қилинса,
овчилик пайдо бўлгач, ҳайвонлар, сеҳрли қушлар макони, деҳқончилик пайдо
197
  Малика   Айёр:   Ўзбек   халқ   ижоди.   –   Т.:   Ғ.Ғулом   номидаги   Адабиёт   ва   санъат   нашриёти,   1988.   –   Б.   35;
Паҳлавон Рустам: Ўзбек халқ эртаклари. – Т.: Ўқитувчи, 1991. – Б. 6.
198
 Ирқ битиги // Қадимий ҳикматлар. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. – Б. 49. 
199
Эшонқулов   Ж.   С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.
фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 1996. – Б.10.  
87 бўлгач,   тилсимли   боғлар,   шаҳарлар   бунёдга   келиши   билан   тилсимли
шаҳарлар тарзида тасаввур қилинган, унда яшовчи ёвуз кучлар қиёфаси ҳам
ўзгариб борган. 200
 
Ўзбек фольклоридаги девлар етти хил рангда бўлиб, бу ранглар ҳам уч
олам   ҳақидаги   қарашларни   тимсолий   акс   эттиради.   Озарбайжон   олими
М.Сеидов   халқ   ижодида   сақланиб   қолган   ранглар   тимсоли   ўлим   ва   қон
тушунчалари билан боғлиқлигини айтади. Қадимги турклар шомонлигида Оқ
шомон кўк билан, Қора шомон ер ости билан боғланади. 201
Ўзбек   фольклоридаги   дев   образининг   турли   рангларда   бўлиши   ана
шундай   қадимий   қарашлар   билан   боғлиқ.   Бундан   ташқари,   халқ   эртак   ва
достонларида   табиат   ҳодисаларини   англатувчи   Тўзон   дев,   Қаҳратон   дев,
Бўрон дев, Япроқ дев каби образлар учрайди.
Ўзбек фольклоридаги дев образининг тарихий илдизи халқ инончлари,
туркий   халқлар   тарихида   муҳим   роль   ўйнаган   шомонлик   қарашлари   билан
ҳам   боғлиқ.   Этнографик   жиҳатдан   ўзбек   инончларидаги   дев   образи
Г.П.Снесарев,   О.А.Сухарева,   О.Муродов   каби   олимлар   томонидан   анча
муфассал ўрганилган. 202
Ўзбек   фольклоршунослигида   шомон   ва   бадикхон   муносабатларини
биринчи марта жиддий тадқиқ қилган Б.Саримсоқов  кузатишлари шомон ва
шомонлик   ўзбек   фольклоридаги   дев   образининг   антиподи   бўлган   қаҳрамон
образининг пайдо бўлишида ҳам муҳим роль ўйнаганини кўрсатади.
Аждодларимиз тасаввурларида  шомоннинг  ёвуз руҳлар, қаҳрамоннинг
ёвуз кучлар билан кураши тўқима эмас, реал деб қабул қилинган.  203
Ўзбек   фольклоридаги   дев   образи   бошқа   халқлар   ижоди   орқали   кириб
келмаган.   У   қадимдан   бугунгача   аждодларимизнинг   анимистик   эътиқоди
маҳсули   сифатида   яшаб   келмоқда.   Бироқ   айни   пайтда   дев   образи   жаҳон
200
  Эшонқулов   Ж.   С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.
фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 1996. – Б.11.
201
  Алексеев Н.А. Шаманизм тюркояз ычных народов. – Новосибирск: Наука, 1984. – С. 24 – 29.
202
  Эшонқулов   Ж.   С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.
фан. номз.... дисс. автореф. –  Т., 1996. – Б. 12.
203
  Эшонқулов   Ж.   С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.
фан. номз.... дисс. автореф. –  Т., 1996. – Б.13.
88 халқлари   фольклоридаги   тарихий-типологик   ҳадисалардан   биридир.   Чунки
“...   мифологик   мавжудотлар   билан   боғлиқ   тасаввурлар   дунё   халқларининг
барчаси   учун   хосдир”. 204
  Шу   сабабли   дев   ва   унинг   қиёфадошлари,
вазифадошлари   туркий   бўлмаган   халқларда   ҳам   учрайди.   Масалан,
“Маҳабҳорат”   ва   “Рамаяна”   каби   ҳинд   эпосларидаги   ер   остида   яшовчи
ракшаслар   ёвузлиги,   тасвири,   турли   шаклларга   эврилиши   билан   ўзбек
фольклоридаги девга яқин туради.
Эрон   мифологиясидаги   девлар,   асосан,   ёвузлик   тимсоли   ҳисобланади.
“Шоҳнома”,   “Рустамнома”,   “Искандарнома”   достонларидаги   девлар   образи
эса “Авесто” билан боғланади. 205
Араб   мифологиясида   жинлар   (“Минг   бир   кеча”)   девларнинг
қиёфадошлари сифатида учрайди. 206
 Лекин “Авесто”да жин Нопсу кўриниши
жиҳатдан   кичик,   яъни   чивинга   тенглаштирилса,   дев   улкан   гавдали   махлуқ
қиёфасида тасвирланади.
Қуръони каримда жинлар ва девлар фарқи баён қилинган, яъни девлар
одамлар   каби   биологик   хусусиятларга   эга   бўлса,   жинлар   кимёвий   унсур   –
оловдан яратилган. 207
Туркий   халқлар   мифологиясидаги   яхшилик   қилувчи   ва   ёвуз   девлар
каби   ислом   таълимотида   Ҳаққа   имон   келтирганлар   ҳамда   Оллоҳга   қарши
борадиган жинлар икки тоифага бўлинади.
 Ўзбек фольклоридаги дев образи, бир томондан, қадим асотирларнинг
таъсирини   сақлаб   қолган   бўлса,   исломдан   кейин   баъзи   образлар   қаторида
исломлаша борган.  
Тарихий   асослари   мифологик   тафаккур   билан   боғлиқ   бўлган   дев
образининг   ҳам   нафақат   ўзбек   халқ   оғзаки   ижоди,   балки   замонавий
шеъриятидаги   ўрни   беқиёсдир.   Унда   дев   образи   стилизацияси   ва
204
  Нормен Браун. Индийская мифология // Мифология древного мира. – М.: Наука, 1977. – С. 283-335.
205
  Брагинский И.С. Поэзия и проза Древного Востока. –М.: Художественная литература, 1973. – 736 с.
206
  Эшонқулов   Ж.   С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик   асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.
фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 1996. – Б.14.
207
  Қуръони   Карим.   Ўзбекча   изоҳли   таржима.   Таржима   ва   изоҳлар   муаллифи   Алоуддин   Мансур.   –   Т.:
Чўлпон, 1992. – Б. 180.
89 метафоризацияси   етакчи   тамойиллардан   саналади.   Замонавий   ўзбек
шеърияти девларни, асосан, ёвузлик рамзи сифатида стилизация қилади. 
Айрим   замонавий   шеърият   намуналарида   бир   неча   мотив
аралаштирилиб,   ўзига   хос   мантиқий   боғланиш   асосида   умумлашма   хулоса
ҳосил қилинади. Аниқроғи, шоир фольклор мотивларини ўз мақсади йўлида
хизмат   қилдиради.   Айтайлик,   Шавкат   Раҳмоннинг   “Оддий   вазифа” 208
замонавий   шеърий   эртагида   дев   ухлаб   ётган   ҳолат,   ботирлар   куйдирилган
учли ходада  унинг кўзларини ўймоқчи бўлиши, “борса келмас” йўли Кенжа
ботирга   қолиши   мотивлари   келтирилган.   Шоир   бу   мотивларни   келтириш
орқали   “қаттол,   бераҳм,   галварслар”нинг   девга   қарши   курашиш   ўрнига
жаҳолат   уйқусига   берилганини,   от   ўрнида   ит,   ит   ўрнида   от   қолганини
шеърхонга   уқтириш   мақсадини   кўзда   тутган.   Шеърда   худди   э ртаклардаги
каби   девни   енгиш   Кенжа   ботирнинг   чекига   тушади   ва   у   борса-келмасга
отланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, 70-80-йиллардаги ўзбек шеърияти эпик турга
мансуб   образларни   бошқа   даврлардагидан   кўра   кўпроқ   қўллаб,   и жобий
образлар   сифатида   Хизр,   фаришта,   пари,   бахт   қуши,   салбий   образлар
сифатида эса иблис, шайтон, жин, ажина, алвасти, жодугар, ялмоғиз, дев каби
мифологик   образларни   ўз   ғояси   ва   мақсади   йўлида   ишга   солди.   Жумладан,
Башорат Отажонова  “ Девлар  ўлди…” 209
 дея, собиқ тузум раҳбарларига ишора
қилса,   Хуршид   Даврон   “ дев   билан   юзма-юз   келдим ...”   210
  деганда,
мустамлакачи   русларни   назарда   тутади   (дев   образининг   давр   воқеликлари
билан  боғланиши   билан   алоқадор   айрим   таҳлилларини   тадқиқотимизнинг   II
бобида ҳам кўриб чиққан эдик).
Ҳ.Аҳмедова   девларни   ёвузлик   рамзи   сифатида   қўллаб,   “Ёвуз
девларимни   ухлатдим   зўрға 211
”   дея,   инсон   руҳияти   билан   боғлиқ   ёмон
иллатларга ишора қилади.
208
  http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nazm/195-shavkat-rahmon  
209
  https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/bashorat-otajonova  
210
  http://kh-davron.uz/ijod/tarjimalar/xurshid-davron-bahordan-bir-kun-oldin-kitobidan  
211
 Аҳмедова Ҳ. Тунги марваридгуллар. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. – Б. 21.
90 Қуйидаги   шеърда   эса   дев   мустамлакачиларнинг   хизматкори   сифатида
тасвирланади:
           Буви, жодугарнинг қўлидаги бахт,
           Ҳур, пари михланган минг йиллик дарахт,
Девлар  сиғингувчи буқаламун тахт
Нега қуламади ?
Мустамлака   даврида   ватанимиз   гўё   жодуланган,   халқ   эрксиз,   бахтсиз
бўлса-да,   буни   англамас,   англаса-да,   овоз   чиқаришдан   чўчир,   девлардан
қўрқар   эди.   Шоирлар   халқ   қалбидаги   бу   қўрқувни   ҳам   дев   образи
стилизациясига хос хусусият сифатида талқин қилдилар:    
                                      Бир буюк қўрқув бор унинг ичинда, 
                                     Кўзанинг ичига қамалгандек  дев. 212
 
Ушбу  байтда   кўза  кўнгил,  юрак  тимсоли  бўлса,  унинг  ичига  қамалган
дев   (жин)   қўрқув   рамзидир.   Лекин   кўзага   қамалиш   дев   эмас,   жинларга
хосдир.   Бу   ўринда   узук   жини,   кўза   жини,   чироқ   жини   ҳақидаги   эртак
мотивларини эслаш мумкин.  
Жамол Сирожиддин “Шеърият додлар” шеърида дев образидан қўрқув,
ваҳм тимсоли сифатида фойдаланади:
Токи ёрилмасин кўксимда юрак,
Токи йиқилмайин етиб пойингга.
Бошқа бир ерларда ўлмоғим керак,
Ваҳм  деви  кирмасин ҳақли жойингга. 213
Девлар   мифларда   улкан,   хунук   ва   ёвуз   персонаж   сифатида
тасвирланади.   Шу   маънода   ваҳм   ҳам   улкан   ва   хунук   бўлиб,   киши   юрагига
кирса, уни қулликка бошлайди, ёвузлар манфаати йўлида хизмат қилдиради.
Жамол Камол қаламига мансуб қуйидаги сатрларда ҳам дев образидан
фойдаланиб,   ёмғир   қуювчи   баҳайбат   қора   булутлар   улкан   девларга
менгзалиши асосида бетакрор ўхшатиш яратилган:
Ёмғирни севарди у, ёмғир кўтарган – 
212
 Азим У. Оғир карвон (Шеърлар). – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991. – Б. 36.
213
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (Шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б.42.
91 Ўша  дев дай баҳайбат булутларни-да.
На гўзал! Чақинлардан ўкириб осмон,
Тинмасдан жала қуйса тим-қаро тунда! 214
Дарҳақиқат,   эртак   ва   достонларда   ухлаб   ётган   девлар   нафас   олганда
чиқадиган   дам   кўкда   улкан   тутундай   бўлиб   кўриниши   тасвирланади.
Масалан, “Малика Айёр” достонида маст бўлиб ётган девларнинг дами тутун
бўлиб   чиқиб   тургани   тасвири   келтирилади. 215
  Табиатда   ёмғир   олдидан
осмонни   қора   булут   қоплаши   девларнинг   дамига,   момоқалдироқ   гулдураши
девларнинг   ҳамма   ёқни   ларзага   келтириб   хуррак   отишига   ўхшатиб   эпик
талқин   этилган.   Мана   шу   поэтик   анъанага   эргашган   замонавий   шоир   ҳам
булутларни   девга   қиёслар   экан,   халқнинг   мифологик   тасаввурларидан
йироқлашмагани аёнлашади.
Шоир Маҳмуд  Ражаб  девнинг  баҳайбатлиги,   қора  ва ваҳмлилиги  каби
сифатларидан фойдаланиб, унга тунни қуйидагича ўхшатади:
Кесиб ўтмайди у йўлимни тўсар,
Дев  каби баҳайбат қора мушук – тун.
Сичқондай болалаб, лаҳзада ўсар,
Кўкрак қафасимда ташвишлар тутқун. 216
Эътибор   қилинса,   шоир   кун   ботиб   атрофни   тун   эгаллашини   баҳайбат
девнинг   лирик   қаҳрамон   йўлини   тўсиши   ҳолатига   қиёслаётир.   Ушбу
мисраларда   ҳам   юқорида   таҳлил   қилганимиз   (кўзага   қамалган   дев   каби
кўнгилдан   чиқиб   кетолмайдиган   қўрқувни)   сингари   кўкрак   қафасида
жойлашган   юрак   (дил)даги   ташвишларнинг   тутқунлиги,   улар   ҳар   сонияда
кўпайиши   тасвири   мантиқан   кўза   //   қалб   ва   унинг   ичидаги   дев   //   ваҳм
тушунчалари параллелигида ифода этилган. 
Халқ қарашларига кўра, кишининг йўлини қора мушук кесиб ўтса, гўё
бу   омадсизликдан   белгидир.   Ушбу   шеърда   шоирнинг   йўлини   қора   мушук   –
тун кесиб ўтмайди, балки дев каби тўсади. Бу – тун ва унинг асосида ифода
214
 Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 279.
215
 Малика Айёр: Ўзбек халқ достони. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. – 336 б.
216
 Mahmud Rajab. She’rlar / kh_davron.uz
92 этилувчи   ғам   билан   курашиш   керак   дегани.   Лирик   қаҳрамоннинг   юрагида
ташвишлар   сероб   экан,   тунни   енгиб,   тонгга   етиш   мушкул,   албатта.   Бироқ   у
тонгдан   ҳам   мамнун   эмас.   Шундан   келиб   чиқиб,   шоир   шеър   давомида   тун-
кунни ола, яъни ярми оқ, ярми қора тусли мушукка қиёслайди:
Бизнинг ғамимизни еб тугатолмас,
Тун-кун – ола мушук орамиздаги.
Юзингда хол эмас,
Ичимда ётган
Қирқ  девнинг  ризқидир бир майиздаги. 217
Шоирнинг назарида тун қора ва кун оқ ранг билан боғлиқ. Улар иккиси
бир   бўлиб,   ола   мушук   сифатида   намоён   бўлади   ва   ошиқ   билан   унинг   ёри
ўртасини кесиб чиқиб, йўлига ғов солади. Орасидан ола мушук ўтган ошиқ-
маъшуқлар   эса   айрилиқ   ғамига   ботади.   Бунда   ёр   юзидаги   холнинг   қирқ   дев
бўлишиб   ейдиган   майизга   ўхшатилиши   мотиви   халқ   қарашлари   асосида
талқин   қилинган   бўлиб,   фақатгина   унда   “Бир   майизни   қирқ   бўлиб   ейиш”
ҳақидаги   мақол   мазмунига   шоир   ижодий   маҳорат   билан   ёндашган.   Халқ
лирикасида   хол   нафақат   гўзаллик,   ҳосилдорлик,   серфарзандлик   рамзи
ҳамдир. 218
Юқорида  таъкидлаганимиздек,   девларнинг  инсонга   ҳомийлик  қилувчи
тоифаси   ҳам   бўлади   ва   ундан   замонавий   шеъриятда   жасурлик,   ботирлик,
қўрқмаслик   каби   сифатларни   ифодалаш   учун   фойдаланилгани   кузатилади.
Масалан:  
Эй ёронлар, бу шаҳарни
Суқсурга совға, девдим.
Мен шеърни танимайман,
Суқсур сабаб  дев  эдим ! 219
Кўринадики,   ошиқ   ўз   ёрига   шаҳарни   тортиқ   қилмоқда.   Демак,   у
қурувчи   уста.   Алишер   Навоийнинг   “Фарҳод   ва   Ширин”   достонининг
217
 Mahmud Rajab. She’rlar / kh_davron.uz 
218
 Мусоқулов А. Ўзбек халқ лирикаси. – Т., 2010. – Б.194.
219
 Садриддинов Б. Ҳайрат гулхани (Шеърлар). – Т.: Янги аср авлоди, 2006. – Б.51.
93 яратилишига   “Фарҳод   дев”   ҳақидаги   афсона   сюжети   ҳам   таъсир   кўрсатгани
айтилади. Г.П.Снесаревнинг тадқиқотларида дев-қурувчи образи изоҳланган.
Унга   кўра,   девлар   образи   айрим   қалъалар,   қадимий   шаҳарларнинг   пайдо
бўлишига алоқадор тарихий ривоятларда  тез-тез учрайди. Масалан,  қурувчи
дев   образи   ёрдамида   афсонавий   Хоразм   ҳукмдорлари   ўзлариниг   қалъа   ва
шаҳарларини   барпо   қилганлар.   Ривоятларда   Уфрид   (“Қуръони   Карим”нинг
27-сурасида Ифрид номли жин номи тилга олинган), Ҳожимулк (Амударёниг
ўнг   қирғоғидаги   Чилпиқ   минорасини,   Самамбой   мавзесидаги   Тўқ   тоғини
қурган),   Ковус   ва   Самандун   (Ҳазорасп   қалъасини   қурган),   Ҳамза,   Оқсулув,
Қорахон девларнинг номлари сақланиб қолган. Девлар Ҳазораспни Сулаймон
пайғамбарнинг буйруғига биноан қурган эканлар 220
. Катдаги (Шовот тумани)
Дев солган қалъасини ҳам девлар бир кечадаёқ қурганлиги ҳақида ривоятлар
мавжуд.
Бошқа   бир   шеърда   рақибни   енгишга   қодир   куч   сифатида   тўғридан-
тўғри дев образи тилга олинади:
Қирғин солди бизларга
Хашпаш деган бир ботир.
Уни мағлуб этишга
Билмам,   қайси  дев  қодир.. . 221
Шеърда   инсон   қудрати   девдан   ҳам   зиёда   эканлиги   таъкидланмоқда.
Чунки   инсон   –   Аллоҳ   мўъжизаси.   У   барча   яратиқларнинг   мукаммали,
севимлисидир.   Шунинг   учун   инсон   баъзан   мушкул   вазиятларда
чорасизликдан эзилиб, ўзини ожиз сезмаслиги лозим. У ўзини кўкдаги ойни
олиб   биладиган   даражада   қудратли   ҳис   қилмоғи   шарт.   Қуйидаги   шеърий
парчада чумоли кучсизлик, дев эса куч-қудрат рамзини ифодаламоқда. Бироқ
шоир   инсонларни   чорасиз   қолганда   ҳам   умидсизликка   тушмасликка   ва
аксинча,   улкан   ишларга   қодир   бўлган   пайтда   ўзидан   кучсизларга   нисбатан
меҳр-мурувватли бўлишга чақиради:
220
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 25-26.
221
 Обиджон А. Масхарабоз бола (Шеърлар ва эртак). // anvarobidjon.narod.ru
94 Инсонсан: ичингда – чашма ва гулхан,
Инсонсан: ичингда – чумоли ва  дев .
Қумурсқага дўнсанг –  дев дай бўл улкан,
Дев га айланган чоғ чумолини сев ! 222
 
Бошқа   инсу   жинслар   оловдангина   яратилган   бўлса,   инсон   жисми   сув,
олов,   тупроқ   ва   ҳаво   сингари   энг   муҳим   ҳаётий   унсурлардан
шакллантирилган. Шунинг учун шоир ҳар бир инсон буни англаб, ўзлигини
билишига даъват этади. Инсон ичига митти чумолидан тортиб улкан девгача
жой   бўлиши   мумкин.   “ Қумурсқага   дўнсанг   –   дев дай   бўл   улкан ”   мисраси
инсон вафотидан сўнг жисми тупроққа топширилгач, қурт-қумурсқаларга ем
бўлиб,   уларнинг   ичида   яна   қайта   жонланиши   билан   боғлиқ   халқ
тасаввурларини ифодалашга хизмат қилган.
2. Жин.   Жин ҳақидаги халқ ишончлари бўйича у митти жонзот бўлиб,
мўр-малах каби бир жойга ин қўйиши, одамзот ичига кириб олиб, уни бемор
қилиши   айтилади.   Шунинг   учун   жин   чалган   ёки   ичига   жин   кирган   беморга
махсус парихон (порхон ва пўрхон ҳам дейдилар) “ўйини” ўтказилади. Ўйин
жараёнида   бемор   оғзидан   жин   қурбақа   ёки   қирқоёқ   кўринишида   чиқиб
кетишига   ишонч   билан   қаралади. 223
  Шу   ўринда   “Авесто”да   ҳам   чивин,
қумурсқа каби майда жонзотларнинг бевосита ёвузлик тимсоли Ахриманнинг
маҳсулотлари   сифатида   кўрсатилиши   эътиборни   тортади.   Қирғизлар   жинни
чивин кўринишида тасаввур қилишади. 224
Зардуштийлик   ақидаларига   кўра,   ўлимдан   сўнг   жасаддан   жон   чиқар
экан, шимол томондан чивин қиёфасида жирканч Насу деган жин келиши ва
у маросим йўли билан инсон танасидан ҳайдалгач, яна шимолга учиб кетиши
таъкидланади.   Шундай   тушунчалар   асосида   халқ   орасида   қабристонлар
ёнида, айниқса, хароба аҳволдаги мозорлар ёнида узоқ туриб қолмаслик ёки
уларга   яқин   жойда   тунамаслик,   бу   ерлар   жинлар   йиғиладиган   макон
222
 Нодир Жонузоқ. Инсон / @nodir_jonuzoq
223
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 54.
224
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 55.
95 (қабристонда   ўликлар,   ўликларнинг   ичида   девлар   борлиги,   жинлар   эса
девларнинг   прототипи)   эканлиги   билан   боғлиқ   огоҳлантиришларнинг
мавжудлиги   ҳам   зардуштийлик   таълимоти   билан   боғлиқ.   Чунки   ислом
ақидаларига кўра, қабристонлар муқаддас саналади. 
Баъзан   жин   образининг   ўргимчак,   калтакесак,   қурбақа,   чўл   бақаси
тарзида ифодаланишига “Авесто”даги  Ахриман ва у яратган ёвуз жонзотлар
ҳақидаги   тасаввур-тушунчаларнинг   айрича   таъсири   борлиги   англашилиб
туради.   Лекин   ж ин   ўзбек   фольклорининг   анъанавий   персонажларидан   бири
бўлиб, бу диний-афсонавий мавжудот билан алоқадор демонологик ҳикоялар
халқимиз   орасида   араб   фольклори   таъсирида   кенг   тарқалган.   Бу   образнинг
генетик   илдизлари   аслида   араб   мифологиясига   бориб   тақалиши
аниқланган. 225
  Ислом   дини   шаклланмасидан   олдин,   жоҳилият   даврида
араблар   халқ   оғзаки   ижодида   табиатдаги   стихияли   руҳларга   жин   деб
қаралган. 
Ўзбек   халқ   мифологик   тасаввурларига   кўра,   жинлар   ғайритабиий
хусусиятга эга демонологик мавжудотлар бўлиб, улар одатда одамлар кўзига
кўринмайди.   Жийда,   ёнғоқ,   туранғи   каби   дарахтлар   ўсадиган   жойлар,   кул
тўкилган   ерлар,   хароба,   ташландиқ,   кимсасиз   жойлар,   қабристонлар,   мол
сўйилган   жойлар,   қари   тут   ёки   гужум   дарахтларининг   таги   жинларнинг
макони   деб   ишонилган.   Улар   эчки,   мушук,   қурбақа,   учқун,   кучук   боласи
кўринишида   намоён   бўлиши   айтилади.   Ўрта   Осиё   халқлари   мифологиясига
кўра, қуюннинг пайдо бўлишига жинлар сабабчи деб қаралади. 226
Жинларнинг ўзига хос макони борлиги, улар ҳамиша Шимол томондан
келиши   тасаввур   қилинади.   “Шимол   томон”   “Авесто”да   барча   ёвуз   руҳлар
макони,   “қиш   мавсуми”   эса   уларнинг   ҳукмронлик   даври   тушунчаси   билан
боғлиқ.   Ёвузлик   ҳукмдори   Ахриман   номи   Шимол   томон   ва   қиш   мавсуми
билан   алоқадор   қилиб   кўрсатилади.   Жинлар   ҳам   бевосита   Ахриманга
бўйсуниши   айтилади.   Қиш   молларни   ўлдириши,   йиртқич   ҳайвон   каби
225
 Жўраев М., Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. – Т.: Фан, 2001. – Б. 73.
226
 Жўраев М., Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. – Т.: Фан, 2001. – Б. 73.
96 билдирмай   келиши,   унинг   даҳшатли   хавф   ва   ўта   маккор   эканлиги,   айнан
шимол томондан келиши таъкидланади. 227
Ислом   таълимотига   кўра,   жинлар   ҳақиқатда   бор   мавжудотлар   бўлиб,
асли   ўтдан   яратилган.   Жин   сўзининг   луғавий   маъноси   эса   “тўсилган”
(одамлар   кўзидан   тўсилган)   демакдир.   Шу   сабабли   ҳам   у   инсонларга
кўринмайди.  
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “жин” арабча сўз бўлиб, афсонавий
махлуқ,  арвоҳ,   ёвуз  руҳ;  шарқ  мифологиясида  ва   диний  тасаввурларга  кўра,
пастқам жойларда киши кўзига одам тимсолида кўриниб, гўё уни бирор дард-
иллатга   чалинтириб   (масалан,   оғзини   қийшайтириб)   кетадиган   афсонавий
махлуқ,   деб   изоҳланади. 228
  Кўчма   маънода,   кўпинча,   инсоннинг   табиати,
таъби, кайфияти, феълига нисбатан (масалан, жиним суймайди, жини тутди,
нима   жин   урди   каби)   ишлатилади.   Бироқ   ёзма   адабиётда   жин   образининг
стилизация   қилиниши   орқали   шубҳа-гумон,   адашиш,   ваҳима   маънолари
англатилади. Хусусан, шоира Ҳ.Аҳмедованинг “Деразани чертади кимдир...”
деб бошланувчи шеърида шундай маънони англаймиз:
Алданаман мингинчи бор ҳам,
Ҳеч ким йўғу чертилар ойна.
Гўё кўзга кўринмас бир  жин
Мени тинмай қилади майна. 229
Ислом   динининг   муқаддас   манбаси   бўлмиш   Қуръони   Каримнинг
“Зориёт”,   “Жин”,   “Нас”,   “Сабаъ”,   “Раҳмон”,   “Аъроф”,   “Ҳижр”,   “Каҳф”,
“Анъом”, “Ҳуд”, “Намл” сураларида жинлар ҳақида оятлар мавжуд. Хусусан,
“Зориёт”   (“Ҳайдовчилар”,  яъни   шамоллар  маъносида)   сурасининг  56-оятида
“Мен   жинлар   ва   инсонларни   фақат   Ўзимга   ибодат   қилишлари   учунгина
яратдим” 230
 дейилган. 
227
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 55.
228
Ўзбек тилининг изоҳли луғати.  5 жилдли.  2-жилд. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий
нашриёти, 2006. – Б. 90.  
229
 Аҳмедова Ҳ. Эрк даричаси: шеърлар. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. – Б. 116.
230
 Қуръони каримдан танланган суралар фазилати / Нашрга тайёрловчи: Отабек Муҳаммадиев. – Самарқанд:
“Имом Бухорий халқаро маркази” нашриёти, 2019. – Б. 324.
97 “Жин”   сурасида   Аллоҳ   таоло   оловдан   яратган   кўзга   кўринмас
махлуқлар   –   жинлар   ҳақида   гапирилади.   Жинлар   айрим   кишилар
ўйлаганидек, инсонларга фойда ҳам, зиён ҳам келтирмаслиги, ғайб сирларига
қодир   эмаслиги   ва   улар   орасида   мусулмонлари   ҳам,   кофирлари   ҳам
мавжудлиги   айтилади.   “Жинларнинг   энг   ёвузлари   шайтонлар   деб   аталади.
Жинлар тутунсиз оловдан, фаришталар эса соф нурдан яратилган”. 231
 
“Нас”   (“Инсонлар”)   сурасининг   охирги   6-оятида   “(Ўзи)   жинлар   ва
одамлар   жинсидандир” 232
  дейилган.   Бу   сурада   жинлар   ва   инсонлардан
бўлган,   кишиларни   васвасага   солиб,   йўлдан   урадиган   “шайтон”ларнинг
ёмонлигидан   ёлғиз   Парвардигорга   сиғиниб   паноҳ   сўраш   лозимлиги
уқтирилади.   Жинларнинг   шайтони   бўлганидек,   одамларнинг   ҳам   шайтони
бўлиши   англатилади. 233
  Демак,   жин   образининг   генезиси   ислом   дини   билан
ҳам боғлиқ экан. 
Бадиий   ижодда,   кўпинча,   жин   ва   ажина   образларининг   базм   қилиш
мотиви   стилизация   қилинади.   О.Ҳожиеванинг   “Нажот”   достонидан   олинган
қуйидаги   сатрларда   халқнинг,   авлиёларнинг   омонати   бўлган   диний
китобларга   хиёнат   қилиб,   уларни   ёққан,   кейинчалик   вафот   этганида   уч
кунгача   қабр   ҳам   қабул   қилмаган   Тўлов   раис   образининг   гуноҳга   ботгани
унинг   ҳовлисида   ажиналар   базм   қилиши,   ортидан   инсу   жинслар   қувиб
юриши каби мотивлар орқали кўрсатилган: 
Иттифоқо, тарқалди миш-миш:
Тўлов раис ҳовлисида тун
Ажиналар  базм қурармиш,
Қилар эмиш тонггача ўйин. 234
А.Ориповнинг “Ҳаж дафтари”да келтирилган “Жинлар базми” шеърида
жин   образи   ва   жинлар   базми   мотиви   стилизация   қилинган   бўлиб,   Қуръони
231
 Қуръони каримдан танланган суралар фазилати / Нашрга тайёрловчи: Отабек Муҳаммадиев. – Самарқанд:
“Имом Бухорий халқаро маркази” нашриёти, 2019. – Б. 57.
232
Қуръони каримдан танланган суралар фазилати / Нашрга тайёрловчи: Отабек Муҳаммадиев. – Самарқанд:
“Имом Бухорий халқаро маркази” нашриёти, 2019. – Б. 414. 
233
 Қуръони каримдан танланган суралар фазилати / Нашрга тайёрловчи: Отабек Муҳаммадиев. – Самарқанд:
“Имом Бухорий халқаро маркази” нашриёти, 2019. – Б. 84. 
234
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 351.
98 каримнинг   “Жин”   сурасида   келтирилган   оят   халқона,   мифологик   мотив
билан уйғун ҳолда тасвирланган:  
Жинлар  базм қиларди овлоқда, тунда,
Гулхан атрофида хуррам, шодумон.
Бир ботир суворий ўтаркан, шунда
Базмга назари тушди ногаҳон,
Ботирни қоплади лаҳзалик титроқ,
Сўнг гулхан устига от солди бирдан,
Жинлар  тўзғиб кетди, биттаси бироқ
Сўз қотди, ҳайиқмай сира ботирдан:
– Бундоқ зуғум қилма бизга, эй ботир,
Кимсага билмасдан бермагил озор.
Жинлар ичида ҳам кофири бордир ,
Жинлар ичида ҳам мусулмони бор. 235
Халқ орасида жинлар базми ҳақидаги афсоналар кенг тарқалган. Бунда
жинларнинг   инсон   қиёфасига   кириб   олиб,   ўткинчиларни   авраб   меҳмон
қилиши ва атрофида рақсга тушиб, кейин уни касал қилиши, ярим ўлик ҳолда
қолдириб   кетиши   айтилади.   Бироқ,   таъкидланганидек,   жинлар   ичида   ҳам
иймонлилари борлигига ҳам ишонилади.
Эшқобил   Шукурнинг   “Ов”   номли   шеърида   жин   образи   орқали
даврнинг нопок кишиларига ишора қилинган: 
Гул сотиб ўтирар қари мегажин,
Илон тил ўйнатиб чиқар шикорга.
Ҳуштак чалиб боғни айланади жин,
Осмонга қағиллар бир сўқир қарға.
Гул сотиб ўтирар қари мегажин,
Абадий хизматкор  шайтон га.
Боғни ҳуштак каби чалиб кетди  жин ,
Оёғи осмонда... Оёғи осмонда...
235
 Орипов А. Ҳаж дафтари. – Т., 1992. – Б. 14.
99 Нега?.. Нега?.. Нега?..   236
  
3. Шайтон (Иблис).  “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да изоҳланишича,
иблис   (арабча   шайтон)   одамларни   йўлдан   оздирувчи,   ёмон   йўлга   бошловчи
махлуқ бўлиб,  кўчма маънода нафрат ва ҳақоратни ифодалайди 237
; “шайтон”
арабча   сўз   бўлиб,   одамларни   дин   йўлидан   оздирувчи,   уларни   гуноҳга,
жиноятга, разолатга бошловчи ёвуз руҳ ёки ёвуз руҳларнинг бошлиғи, иблис
деб   кўрсатилган.   Кўчма   маънода   айёр,   қув,   ёлғончи,   фирибгар   одамга
нисбатан   ишлатилади. 238
  Лекин   шайтон   том   маънодаги   мифологик   образ
эмас.   Чунки   у   ҳақда   Қуръони   каримда   ҳам   фикрлар   мавжуд.   Шу   маънода
шайтон диний-афсонавий образлар тизимида туради.
Шайтон   манманлиги   учун   лаънатланган   бўлиб,   Азозил   дейилган.
Шайтон   –   Одам   Атони   йўлдан   урган,   инсонни   ёмонликка   бошловчи   куч.   У
халқ   оғзаки   ижодида   ва   ёзма   адабиётда   айнан   шу   хусусиятлари   билан
образлантирилади. 
Нормурод   Нарзуллаев   ижодида   учрайдиган   қуйидаги   сатрларда
шайтоннинг шундай ўзига хос метафорик талқини кузатилади:
Яхши дўстга бўҳтон айладинг,
Соф кўнглини хуфтон айладинг.
Ниқобингни йиртмай бетингдан,
Сен ўзингни  шайтон  айладинг ! 239
 
Ушбу   шеърий   парчада   дўстлик   ниқобини   кийиб,   яхши   ниятли,   соф
кўнгилли кишини йўлдан урган киши шайтонга ўхшатилган.
Қуйидаги   шеърий   парчаларда   ҳам   шайтоннинг   инсонни   тўғри   йулдан
адаштиришига ишоралар мавжуд:
Кўзи очиқ, кўрмасдан,
Шайтон  йўлдан урмасдан,
Отадан юз бурмасдан
236
  Шукур Э. Ҳамал айвони (Шеърлар ва достон). –Т.: Шарқ, 2002. – Б. 112.
237
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   1-жилд.   –   Т.:   “Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси”   Давлат
илмий нашриёти, 200 6 . – Б. 169.
238
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   4-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси”   Давлат
илмий нашриёти, 2008. – Б. 534.
239
 Нарзуллаев Н. Қалбим қатралари (Тўртликлар). – Т.: Фан, 1994. – Б. 14.
100 Болага китоб беринг. 240
Ёки яна:
Бўлсанг инсон, ўзингга ишон,
Имон бўлса, ишониб яша!
Чалғитса ҳам йўлингдан  шайтон ,
Умид билан, қалб, ёниб яша ! 241
Мусулмонлар   шайтондан   ҳимояланиш,   унга   алданиб   қолмаслик   учун
Аллоҳни   зикр   этадилар,   муқаддас   Қуръони   каримдан   оятлар   ўқийдилар.
Юқоридаги   мисраларда   ҳам   ёмон   йўлга   киришнинг   олдини   олиш   учун
муқаддас китобга таяниш, имонли бўлиш лозимлиги айтилган.
Жамол Камолнинг “Умид” шеърида эса бевосита Раҳмон (иймонлилик,
умидворлик) ва Шайтон (иймонсизлик, умидсизлик) зидлиги ифодаланган:
Сен умидга банда бўлма,
Сен умидлар шоҳи бўл,
Кексалар дер: гоҳи раҳмон,
Гоҳи  шайтон дир умид . 242
Инсон   доимо   умид   билан,   орзу-ният   билан   яшайди   ва   унга   эришиш
учун   турли   йўллардан   юради.   Кимдир   мақсадга   эзгу   амаллар   билан,   биров
ғараз ва чиркин ишлар билан эришади. Халқда қинғир йўлдан юришга иблис
бошлайди,   деган   ишонч   мавжуд.   Қолаверса,   ноумид   –   шайтоннинг   иккинчи
номи.   Шундан   келиб   чиқиб,   халқ   орасида   ноумид   инсонлар   тўғридан-тўғри
шайтонга тенглаштирилади.
Жамол   Сирожиддин   ушбу   қиёсни   айнан   келтиргани   фикримизни
тасдиқлайди:
Мен хижиллик истамам Сизга кишан бирла боруб,
Қуллуғимға туҳфа ул турфа нишон бирла боруб,
Шод ўлай ёр ўл фалак озоду шон бирла боруб,
Бу дуонинг оташидин мўйи лаб, киприк куюр,
240
  https :// uzas . uz / articles /869/
241
Нарзуллаев Н. Қалбим қатралари (Тўртликлар). – Т.: Фан, 1994. –  Б.34. 
242
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 192.
101 Ноумид этма фалакким,  ноумид шайтон  эрур. 243
 
Файласуф   шоир   Жамол   Камолнинг   “Қўғирчоқлар”   шеърида   инсон
қўғирчоққа ва шайтон уни бошқариб турадиган қўғирчоқбозга ўхшатилган:
Шундайлар жаҳонга солади ғулув,
Тузиб жаҳон аро неча “боз-боз”лар –
Одам шаклидаги қўғирчоқлару
Иблис  қавмидаги қўғирчоқбозлар . 244
Шеърда   инсон   шайтоннинг   йўриғини   бажармаслиги,   қўғирчоқ   ва
қўғирчоқбозлар саҳнада шуҳрат топиши хусусида сўз юритган.
Шоирнинг   “Футбол”   шеърида   ҳам   ажойиб   поэтик   ифодани   кузатиш
мумкин.   Унда   дунё   футбол   майдонига,   ҳаёт   футбол   ўйинига,   Инсон   ва
Шайтон  ўзаро рақиб тарафларга ўхшатилган:
Майдондир шу ўзи Куррайи Жаҳон,
Қалтис бир “ўйин”га майдондир мутлақ.
Тўхтамай тўп тепар  Иблис  ва Инсон,
Тўхтамай тўп тепар Ҳақсизлик ва Ҳақ . 245
Ушбу   шеърда,   ўз   навбатида,   Иблис   ҳақсизликни   ифодалайди.
Шайтоннинг йўлидан юрганларга нисбатан Иблис, Ҳақ томонда бўлган Одам
Атонинг   изидан   юрганларга   нисбатан   Инсон   сўзи   ишлатилган.   Шеърда
параллелизм асосида чуқур ахлоқий мазмун илгари сурилган.
Инсоннинг   бир   елкасида   раҳмон   бўлса,   бир   елкасида   шайтон   туради,
унинг   ҳаёти   давомида   қиладиган   амалларини   улар   бошқариб   туради,
дейишади.   Қуйидаги   сатрларда   ана   шу   диний-афсонавий   қарашга   ишора
қилинган:
Айтишарки, сенга боққан он
Қўрқиб қочмиш Ёдгор девона:
– Елкасида бор экан  шайтон ,
Тил ўрнида кўрдим тевона. 246
243
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б.62.
244
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Тошкент: Фан, 2007. – Б.97.
245
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Тошкент: Фан, 2007. – Б. 63.
246
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 353.
102 Шайтон   худо   истаги   ва   инсон   зотига   қарама-қарши   қўйилар   экан,
ислом динида Аллоҳга бас келолмаслиги қатъий ишонч билан айтилса, ёзма
адабиётда   бузғунчилиги   билан   Аллоҳнинг   эзгу   ишларини   бузиб   юриши   акс
эттирилади.
Баъзан   инсон   шайтондан   ҳам   айёр,   доғули   экани   шеърларда   акс
эттирилади.   Жумладан,   Усмон   Азимнинг   “Шубҳа”   шеъридаги   “Бу   шайтон
бўлмаса   бунчалар   гапдон” 247
,   Эшқобил   Шукурнинг   “Пайғамбар   эшигин...”
деб   бошланувчи   шеъридаги   “Шайтонни   ўттиз   йил   лақиллатган   мен” 248
мисралари бунга мисолдир. 
Хуллас,   шоирларимизнинг   шаклий-услубий   поэтик   ижодий
изланишлари   натижасида   давр   шеъриятида   яратилган   рамзий   образларнинг
ўзига хос тизими вужудга келди. Улар мазкур образлар воситасида маънавий-
руҳий   ҳаёт   манзараларини:   турли   фожеий   ҳолатларни,   ахлоқий
таназзулларни жонли ифодалашга эришдилар. 
II боб бўйича хулосалар
1.   Замонавий   ўзбек   шеъриятида   ташқи   кўриниши   жиҳатидан   инсон
қиёфасидаги   (анторопоморф),   ҳайвон   тузилишидаги   (зооморф),   қуш
шаклидаги   (орнитоморф),   махлуқ   кўринишидаги   (демономорф)   ранг-баранг
мифологик   образлар   учрайди.   Улар   ўзига   хос   вазифаси,   хусусиятлари   ва
поэтик талқини билан алоҳида диққатга сазовор. 
2.   Пари,   фаришта,   малак,   ҳур,   ғилмон,   Хизр,   ялмоғиз   кампир,   алвасти
кабилар   инсон   қиёфасидаги   мифологик   образлар   қаторига   кирса,   аждар,
семурғ,   ҳумо,   анқо   каби   ҳайвон   ва   қуш   қиёфасидаги   мифологик   образлар
қўлланиши инсонларнинг Аллоҳ мўъжизаларига ишончини оширишни кўзда
тутади.
3.   Мифологик   образлар   замонавий   ўзбек   шеъриятида   кўчма   маънода
қўлланилиб,     инсоннинг   турли   кечинмаларини   бадиий   ифодалашга   хизмат
қилади.   Жумладан,   ялмоғиз   очкўзлик,   шайтон   айёрлик,   аждар   ёвузлик,
247
 Азим У. Сайланма. – Т.: Шарқ, 1995. – Б. 53.
248
 https://m.facebook.com/SozKimyosi/posts/215327399940576
103 Азроил   шафқатсизлик,   дўзах   азоб-уқубат,   дев   душманлик   каби   семаларда
инсон нафратини интенсив ифодалаш рамзига айланган бўлса, пари гўзаллик,
фаришта беозорлик ва бегуноҳлик, жаннат фаровонлик, Хизр омад, Ҳумо ва
Семурғ   бахт   ва   давлат,   Самандар   вафодорлик   маъносини   ифодалаш   учун
қўлланилади. 
4.   Замонавий   шеъриятда   мифологик   образ   ва   тимсоллар   воситасида
кўпгина   шоирлар   қалб   кечинмаларини   ва   ҳисларини,   оилавий   турмуш
фаровонлигини,   унда   фарзанд   камолини,   ҳаёт   йўлидаги   интилишларини,
Ватанга муҳаббат туйғусини ифода этгани кузатилади.
5.   Фольклор   образларининг   ёзма   адабиёт   томонидан   ўзлаштирилиши
ижодкор   фикрининг   чуқурроқ   англашилиши,   асарнинг   жозибали   бўлиши
учун   хизмат   қилади.   Улар,   одатда,   мотив   ва   жанр   стилизацияси,   баъзан
синтезлашган   фольклоризм   билан   бирга   кўчади.   Ёзма   шеъриятга   хос
образлар сафини кенгайтиради. Зотан, фольклор образлари ўринли, мантиқли
тарзда   қўлланса,   ёзма   адабиётдаги   образлар   олами   ҳам   янада   кенгайиб
бораверади.
6.   М ифологик   образларнинг   қўним   топиш   маконлари   бир-биридан
фарқланади.   Уларнинг   маъносини   кўчириш   янги   метафоралар,   тимсол   ва
рамзлар пайдо бўлишига олиб кел
I I I БОБ. ЗАМОНАВИЙ ШЕЪРИЯТДА МИФОЛОГИК ОБРАЗЛАРНИ
ҚЎЛЛАШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ ВА
КЎРИНИШЛАРИ
III .1. Давр воқеликларининг мифологик образлар воситасидаги бадиий
тал қини
104 Давр   воқеликларини   фольклордаги   образ,   мотивлар   воситасида   ифода
этишга   эътибор   жадид   адабиётида, 249
  айниқса,   ў тган   асрнинг   70-80-
йилларидаги   ижодкорлар   асарларида 250
  кучайди.   Уларда   замон   йўриғидан
нолиш,   Ватан   ва   халқнинг   очиқ-ошкора   айтиш   қийин   бўлган   ижтимоий
дардларига,   ғам-ташвишларига   чора   излаш,   истибдодчилар   зулмидан
норозиликни   ифодалаш,   эрк   ва   озодлик   учун   курашга   чорлаш   учун   халқ
афсона,   ривоят,   эртак,   достон,   латифа,   қўшиқ,   мақолларининг   мазмуни,
ғояси, образ ва мотивларидан ижодий фойдаланишга интилиш кучли бўлиб,
бунда   шоир-ёзувчиларнинг   ўз   мақсади   йўлида   фольклор   асарлари   бадиий
шакли,   услуби,   образ   ёки   мотивини   қайта   ишлагани   намоён   бўлади.   Улар
қаттол   давр   воқеликларини   халқ   тили   билан   имплицит   (яширин)   фош   этиш
учун фольклор анъаналарига эргашгани кузатилади. 
Мустақиллик   йилларида   ҳам   замонавий   ўзбек   адабиётида   янги   замон
руҳини   акс   эттириш,   буюк   сиймоларимиз   ва   шонли   тарихимиз   билан
фахрланиш,   ёшларни   миллий   истиқлол   мафкураси   руҳида   тарбиялаш
тамойили   кучайди.   Шу   билан   бирга,   замонавий   ўзбек   шеъриятида
ҳаққонийлик,   ошкоралик,   авваллари   айтиш   мумкин   бўлмаган   “қалтис”,
мураккаб   ҳаётий   муаммоларни,   яқин   ўтмишдаги   сиёсий   тузум   иллатларини
очиқчасига ифодалашга интилиш кузатилди. 251
 
Ватанимиз   тарихида   шундай   саҳифалар   мавжудки,   унинг   талқини   ва
тасвири   бадиий   ижодда   акс   этмай   қолмаган.   Хусусан,   адабиётимизда
Иккинчи   жаҳон   уруши   даври,   мустабид   тузумнинг   миллионлаб   фуқаролар
қони  билан   юргизилган   қатағон   сиёсати   оқибатлари,   шахсга   сиғиниш   даври
фожиалари,   истиқлолнинг   илк   йилларида   душманларнинг   юрт
мустақиллигига   қарши   қилган   ёвуз   қилмишлари,   диний   экстремизм   ва
террорчилик ҳаракатларининг мудҳиш манзаралари фольклордаги анъанавий
249
 Aмoнов У.С. XX аср бошларида ўзбек фольклорининг ўрганилиш тарихи (Aбдурауф Фитрат, Ғози Олим 
Юнусов ва Элбек фаолияти мисолида): Фалсафа фанлари бўйича филол. фан. доктори (PhD) ... дисс. автореф
– T., 2018. – 54 б.
250
 Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-80 йиллари  шеъриятида фольклоризм.  Филол. фан. номз... дисс. – Т.:  2008. 
– 155 б.
251
Раҳимжонов. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. – Т.: Фан, 2007. – 260 б.; Жўрақулов У. Миф ва ижодий
жараён. / Ҳудудсиз жилва (илмий-адабий мақолалар). – Т.: Фан, 2006. – Б.28-37; Мirzayev S. XX asr o`zbek
adabiyoti (Darslik). – Toshkent: Yangi asr avlodi, 2005. –  B. 80. 
105 образлар   воситасида   рамзий   тасвирлаб   берилган.   Чунончи,   Азим   Суюннинг
“Ўзбекистон”,   Хуршид   Давроннинг   “Ватан   ҳақида   етти   ривоят”,   Султон
Акбарийнинг “Қатағон”, Ҳабиб Саъдулланнинг “Жароҳат”, “Адиб қисмати”,
Омон   Матжонинг   “Нега   мен?!”   достонларида,   Жамол   Камол,   О.Ҳожиева,
Жамол Сирожиддин шеърларида шахсга сиғиниш даври фожиалари, қатағон
сиёсати   оқибатлари,   истиқлолнинг   илк   йилларида   душманларнинг   юрт
мустақиллигига   қарши   қилган   ёвуз   қилмишлари   турли   образлар   воситасида
тасвир ва талқин қилинган. 
Ҳар   қандай   уруш   ҳамиша   инсонлар   бошига   чексиз   кулфатлар
келтирган.   Шунинг   учун   у   ҳар   доим   қораланган.   Замонавий   ўзбек
шеъриятида   ҳам   уруш   мавзуси   талқин   қилинар   экан,   унинг   ёвуз   мифологик
образлар   воситасида   ифода   этилгани   алоҳида   диққатни   тортади.   Бу   мавзуда
яратилган   кўплаб   шеърларда   уруш,   босқинчилар,   замбараклар,   ёнғин
тасвири, асосан, аждар метафораси воситасида берилса, фашистлар бошлиғи
малъун Гитлер, қирувчи самолётлар ялмоғиз қиёфасида, атом бомбаси, жанг
майдони кабилар эса дўзах, жаҳаннам метафоралари орқали ифодаланганини
кўриш   мумкин.   Масалан,   таниқли   шоира   Ойдин   Ҳожиева   Иккинчи   жаҳон
урушида   тўплар   отилиб,   олов   ичида   қолган   жанг   майдонидаги   ҳолатни
дўзахга ўхшатади:
Она юртим, дея тикдию жонин, 
Д ў зах  азобида  қ олди-ю, биро қ
Қ илт этмади унинг идрок-имони:
… «Улу ғ  ватан» с ў зи чи қ ди  ў ша чо қ. 252
 
Дўзах – [ф. – жаҳаннам] диний тасаввурга кўра, ўлган, дин талабларини
бажармаган  гуноҳкор   бандалар  охиратда  доимий  азобланадиган  жой.  Кўчма
маънода   кишини   ортиқ   азоб-уқубат   ва   мушкул   аҳволга   солувчи   шароит,
муҳит, ҳолатни англатади 253
. Қуръони каримда  дўзахнинг қуйидаги  номлари
келтирилган: Ан-Нар – ўт, олов. Ал-жаҳим – аланга. Жаҳаннам – чуқур. Ал-
252
 Ҳожиева О. Мушфиқ онажон. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. – Б.45.
253
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   1-жилд.     –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат
илмий нашриёти, 2006. – Б. 672.
106 Ҳутомаҳ – босиб яксон қиладиган. Ас-Саъир – қизиган. Ас-Самим – қайноқ,
қайноқ   шамолли.   Ас-Сижжин   –   ҳибс.   Сақор   –   озор   берадиган,   алам
етказадиган 254
.   Демак,   бадиий   ижодда   бу   сўз   нотинчлик,   ғам-алам   ҳукм
сурган   маскан;   айрилиқ,   ҳижрон   изтироби;   кишиларга   азоб-уқубут,   ранж-
алам   етказувчи   осий   бандалар;   уруш,   жанггоҳга   нисбатан   метафорик
кўчимни ифодалайди. “Дўзах” сўзининг бу маъноларидан бевосита хабардор
Жамол   Камол   “Файласуф   билан   суҳбат”   шеърида   душман   қуршовидаги
оловли жанггоҳга нисбатан тўғридан-тўғри дўзах метафорасини қўллайди: 
  “Бизнинг  дўзах га ҳам тушдинг-ку мана”,
Деб ғаним ҳар ёқдан чиқар экан сад.
Ўзини оловга отган Муқанна,
Куйгану бир ҳовуч кул бўлган фақат... 255
“Хиёнат”   шеърида   эса   шоир   ватанимиз   тарихида   падаркушлик,
фарзандкушлик,   ватанфурушлик,   исён   ва   урушларга   сабабчи   бўлган
хиёнатни дўзахнинг элчисига менгзайди: 
Дўзах   элчиси  у... мудом кўзи лўқ,
Кўзи лўқ ўлимдир – Оллоҳ-акбари.
Йўқ у ёнаётган машъал эмас, йўқ,
Хиёнат ўт қўйган Жомий мақбари... 256
 
Баъзан   ижодкор   вазн,   қофия,   услуб   талаби   билан   жанг   майдони,   олов
ичида қолган, бомбардимон қилинган жуда катта майдонни жаҳаннам образи
билан   ифодалайди.   Айтайлик,   “Нажот   майдони”   шеърида   шоир   Иккинчи
жаҳон  уруши  даврида   атом   бомбаси   ташланиб,   портлатилган   Хиросимадаги
аянчли   манзарани   жаҳаннамга   ўхшатади.   Чунки   ҳадсиз   аланга   бир   зумда
бутун бошли шаҳарни унинг аҳолиси билан бирга бир уюм кулга айлантириб,
яксон қилгани, инсон ўзи яратган кашфиёт олдида ожиз қолгани шоирни шу
қадар таъсирлантирадики, ушбу воқеликка нисбатан жаҳаннам сифатлашини
254
https://savollar.islom.uz/s/17581   
255
 Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 66.
256
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 80.
107 қўллаш   орқали   ижодкор   башариятнинг   ҳанузгача   азият   чекишига   сабабчи
бўлган урушга нисбатан ўзининг чексиз нафратини таъсирчан ифодалайди:
  Сен нажот сўрайсан, лекин нима бу? –
Бурчак-бурчакларда қора талваса...
Она-Ер не бўлур, нима бўлур у –
Нажот майдонингда нажот бўлмаса?
Бу машъум саволдан сесканур олам
Ва хаёл уфқида жонланур, ҳайҳот,
Фалакка чирмашган олов- жаҳаннам, 
Хиросима! – деган ёниқ бир фарёд... 257
Жаҳаннам – [а. – дўзах] диний тасаввурга кўра, гуноҳкорларнинг руҳи
нариги   дунёда   доимий   азобда   яшайдиган   жой. 258
  Демак,   дўзах   форс,
жаҳаннам   араб   тилларидан   ўзбек   тилига   ўзлашган   сўзлар   сифатида   ўзаро
синоним ҳисобланади. Абдурауф Фитрат шеъриятида бу сўз ўрнида “тамуғ”
сўзи   ишлатилган.   Бу   сўз   ҳам   кўчма   маънода   чидаб   бўлмайдиган   шароит,
азоб,   оғир   муҳитни   ифодалайди.     Жаҳаннам   баъзан   жарлик,   тубсиз   ерга
нисбатан   қўлланилади.   Бундан   ташқари,   ўлим   (масалан,   жаҳаннамга
юбормоқ –  ўлдирмоқ) маъносини ҳам англатади. 
Қуйидаги шеърий парчада ҳам Хиросима фожиаси тасвирланган бўлиб,
у   ерда   атом   бомбасининг   портлаши   “маҳшар   гулхани”   метафораси   орқали
ифодаланган:
Жаҳаннам элчиси – атомни кўрдик, 
Маҳшар  гулханини кўрдик қаловда. 259
Шоир   Жамол   Камол   тарих   елкасида   турган   сон-саноқсиз   азоб-
уқубатларга сабаб бўлган, замонларни ингратган хиёнат ҳақида ёзганида ҳам
ушбу образдан ҳамда қиёмат тимсолидан фойдаланади:
От уни бўйнингдан, ирғит, улоқтир,
Сенга керак эмас бу қора тумор.
257
 Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 91.
258
Ўзбек тилининг изоҳли луғати.  5 жилдли.  2-жилд. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий
нашриёти, 2006. – Б. 77. 
259
 Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. –  Б. 325.
108 Унда  жаҳаннам нинг оташи ахир,
Унда  қиёмат нинг қора муҳри бор! 260
 
Диний-афсонавий   воқеликни   англатувчи   образлардан   бири   қиёмат
бўлиб, арабча “тик туриш; ғавғо, тўполон” деган маънони англатади. Диний
эътиқодга   кўра,   бу   дунё   тугагач,   у   дунёда   ҳамма   тирилиб,   сўроққа
тўпланадиган   кун,   инсонларнинг   қайта   тирилиш   кунидир.   “Охират”,
“маҳшар”   сўзлари   ҳам   шу   маънода   ишлатилади.   Кўчма   маънода   қий-чув,
тўполон,   ур-йиқит,   жанжални   ифодалайди 261
.   Шеърда   ўтмишдаги
хиёнатлардан   хулоса   қилиниб,   ҳисоб-китоб   пайти   маъносида   қиёмат
тимсолидан фойдаланилган:
Қиёмат  йўқ, дея, дўстлар, урманг дам,
Даврон унга сира бермагай омад,
Не-не хиёнатлар кўрмади олам,
Хиёнат ортидан келур  қиёмат ... 262
Жамол Сирожиддин “Ҳе қайдаю, ҳе қайда” шеърида даврга хос айрим
иллатлар:   коррупция   (порахўрлик),   мансабпарстлик,   адолатсизлик,
жумладан,   жамиятда   гап   билганнинг   мартабаси   иш   билгандан   юқорилиги,
биров   ишлаб,   бошқа   тишлаши,   оилада   эр   ва   хотиннинг   мавқеи   алмашгани,
аёллар   пул   топиш   учун   кўчага,   хорижга   чиқиши   ва   аксинча,   эркаклар   уйда
қолиб,   уй   юмушлари   билан   банд   бўлаётгани   каби   ҳолатларга   ишора   қилади
ва ўзи яшаётган замонни “ Айни  қиёмат  ҳозир” 263
  дейди.
Жамол   Камолнинг   “Умидли   дунё   қўшиғи”   шеърида   ҳам   лирик
қаҳрамон   башарият   нафси,   ҳою-ҳаваси   туфайли   инсонга   жазо   сифатида
йўлланаётган   глобал   муаммолар:   сув   тошқинлари,   қурғоқчилик,   ҳавонинг
ифлосланиши,   катта-кичик   уруш   ва   низолар   каби   воқеликларни   санаб,   яқин
келажакдаги замонни ҳайрат билан маҳшар ва қиёмат каби тасаввур қилади:
Наҳотки ер юзида якунга етиб ҳаёт,  
260
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б.81.
261
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   5-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат
илмий нашриёти, 2008. – Б. 274 – 275.
262
 Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 81.
263
Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б. 109. 
109 Энг сўнгги эртасига етиб келибди башар?
Йўқ, бу афсона эмас, хурофот эмас, ҳайҳот,
Дунёмиз эшигини қоқиб турибди  маҳшар !..
Миллион йиллик маърифат – меҳнат, ижод, машаққат,
Жаҳоний интилишлар наҳотки бўлса бир пул.
Наҳотки еримизда қойим бўлиб  қиёмат ,
Буткул кору боримиз куйиб кул бўлса буткул? 264
Диний   манбаларда   айтилганидек,   хиёнат,   хурофот,   турли   офатлар,
тошқин   ва   зилзилалар,   касалликларнинг   кўпайиб   кетиши   охирзамон
белгиларидандир. Шуни билган ҳолда, инсониятнинг ўзи ўз келажагига хавф
солаётгани,   манфаати   йўлида   урушлар   бошлаши,   атом   ва   нейтрон
бомбаларини,   хавфли   қуролларни   яратгани,   табиатга   зарар   етказаётгани,
турли   заводлар   қуриб,   уммонларни   ифлослантираётгани,   ўрмонларни
кесаётгани,   она   ер   бағрини   бурғулаб,   уни   ҳаддан   зиёд   ларзага   солаётгани
ёруғ жаҳон, келажак олдидаги масъулиятсизлик эканини таъкидлайди шоир.
“Учар   тарелкалар”   шеърида   ҳам   дўзах   ва   маҳшар   образларининг
стилизацияси мавжуд:
Меҳнатми машаққат,  дўзахми маҳшар , 
Унинг номи билан топдинг тасалло.
Улғайиб, Тангрини тарк этдинг, башар,
Сени ҳам гўёки тарк этди Оллоҳ... 265
Ушбу   шеърда   кишига   бу   дунёдаги   яхши   ва   ёмон   амалларининг
охиратда   мукофоти   ва   жазоси   борлигини,   худони   унутиб   қўйса,   Аллоҳ   ҳам
уни тарк этажагини, Тангри ёрлақамагач, башар ўз-ўзига ёв, ўз-ўзига душман
бўлишини   эслатиш   кўзда   тутилмоқда.   Зеро,   биргина   атом   инсониятнинг
ўзига қарши қурол бўлгани тарихдан маълум. 
О.Ҳожиева “Балоғат йиллари” шеърида уруш ҳамма ёқни вайрон этиб,
кул қилувчи, одамларни ҳалок этувчи даҳшат эканини кўрсатиш учун аждаҳо
образига мурожаат қилган:
264
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 124.
265
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 127.
110 Қишлоқларнинг не-не ўғлонин
Ютди уруш деган  аждаҳо .
Бўй қизларнинг гулдай армони
Истар эди севгидан зиё . 266
 
 Бо шқа бир шеърида эса уни ялмоғизга тенглаштиради: “Тилло сочингни
тобутга ўрди, Уруш –  ялмоғиз !” 267
 Эртакларда ялмоғиз – болалар кушандаси
сифатида   тасвирланиши   эътиборга   олинса,   бу   мисралар   болалари   бағридан
юлиб олинган онанинг оҳу ноласи эканини англаш қийин эмас.
Умуман,   аждаҳо   образи   замонавий   шеъриятда   соч,   кўз,   ғоят   кучли
туйғулар   (ишқ,   нафс,   аёвсизлик),   иллатлар   (манманлик,   очкўзлик,
босқинчилик),   зарарли   тузум   (собиқ   тоталитар   тузум,   қатағон   даври),   дард
(касаллик,   ғам),   синовли   ва   машаққатли   турмуш,   жанг-жадал,   техник   қурол
(замбарак,   тўп,   самолёт),   босқинчилар,   зўравонлар,   жиноий   тўдалар,   нафси
бузуқ кимсалар каби ўндан ортиқ кўчма маъноларда қўлланилади. 268
 
Шоир   Жамол   Сирожиддин   “Тарих   варақлари   –   кеч   куз   хазони”
шеърида   аждаҳонинг   жуда   катта   майдонга   қутқу   солиш,   ямлаш,   осмондан
учиб   ўтиб,   заҳри   қотилини   сочиш   (олов   пуркаш)   семасидан   фойдаланиб,
нафсни  унга менгзайди:
Нафсимиз қуритди денгиз, кўлларни,
Тоғларни ямлади нафс отлиғ  аждар,
Суяклар безади бизнинг йўлларни
Сепдик худо халқи устидан заҳар. 269
Ҳақиқатан,   тарих   инсоннинг   нафс   туфайли   табиат   ва   жамиятга   жуда
катта   талофат   етказганига   гувоҳ.   Энг   катта   урушлар   ҳам   нафс   сабабли,
бойлик   орттириш,   шуҳрат   қозониш   илинжида   бошланган.   Табиатга
шафқатсизларча   муносабат   ва   урушлар   туфайли   денгизлар   чекинди,   чўллар
кенгайди, инсонлар ва жониворлар нобуд бўлди, иқлим ўзгарди, сув ва ҳаво
266
 Ҳожиева О. Мушфиқ онажон. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. – Б.274.
267
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – 448 б.
268
  Махмараимова  Ш.  Ўзбек  тили  теоморфик  метафораларининг  қисқача   концептуал  луғати.  – Т.:   Чўлпон,
2018. –  Б. 23-24.
269
Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б.56. 
111 заҳарланди,   гумбазлар   ўрнини   култепалар   эгаллади.   Шу   жиҳатдан   шоир
нафсни аждарга қиёслаганида, унинг ҳақлигига шоҳид бўламиз. 
Жамол   Сирожиддин   ўтмишдаги   қора   кунлар   дев,   жин   ё   аждаҳо   каби
намоён бўлиши  ва  ваҳм уйғотишини яна қуйидагича бадиий ифодалайди:
Тарих деб аташган бу зулмат аро
Тиккайган ҳар вақо қутлу солажак.
Ким дер: “ дев ё жин бу !”, ким дер:  –  “ аждаҳо!!”  
Кечир биз гумроҳни ёруғ келажак. 270
О.Ҳожиеванинг   “Ўзбекистонга   фахрия”   шеърида   “халқ   душмани”,
“миллатчи”   дея   юрт   фарзандларини   қатағон   қилган   қаттол   тузум   аждаҳога
қиёсланган:
Ўғлин  аждаҳо га берган Онадай,
Қуюнларда қақшаб, қорларда чопдинг.
Баҳри муҳит ичра садаф донадай
Носирийни қайинзорларда топдинг. 271
Шоиранинг   “Гиря”   шеърида   ҳам   ўзбекни   Қодирию   Чўлпонларидан
айирган шўро даври аждаҳога ўхшатилган:
Кўзлари кўр замона,
Қулоғи кар замона,
Қурбонлик сўраб ўтган
Қизил  аждар  замона... 272
Бу   ўринда   шоира   ўзбек   халқ   романик   достон   ва   сеҳрли-фантастик
эртакларида   кенг   қўлланадиган   аждаҳонинг   ҳар   куни   бир   қурбонлик   сўраш
мотивига   ҳам   ишора   қилмоқда.   Масалан,   “Рустамхон”   достонида   ҳам   бу
анъанавий мотив учраши маълум. 273
 Қолаверса, “Илоҳнома”да, “Шоҳнома”да
ҳам   золим   Заҳҳок   елкасидан   чиққан   илонлар   қурбонлик   тилаши   мотиви
келтирилгани яна бир бор ёдга келади.
270
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б.55.
271
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 200.
272
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 204.
273
 Рустамхон. Ўзбек халқ достони. – Т.: Фан, 1942. – 110 б.
112 Сир   эмаски,   ўтган   аср   бошидаги   қонли   сиёсат   маънавиятимизнинг
минглаб   дарғалари   илдизига   болта   урди,   уларни   юҳодек   домига   тортиб,
ижоди айни гуллаган чоғида ҳаётларини сўндирди. Мана шунинг учун Омон
Матжоннинг   қатағон   сиёсати   фожиалари   акс   эттирилган   “Нега   мен?!”
достонининг   “Турғунлик   йиллари”   бобида   миллатнинг   ҳақиқий
фарзандларини йўқ қилган қонли тузум бевосита юҳо образида берилган: 
Ҳеч ким ўз молига қўёлмас баҳр,
Бору йўғимизни билмайди дунё,
Ҳеч кимдан сўрамай-нетмай не  юҳо
Бу юртдан қурбонлик ямлашга тушди. 274
   
Шоир ҳатто “айбин билмай кетган”  ота-боболаримиз, “халқ душмани”
тамғаси   урилган,   аслида   миллатпарвар   бўлган   аждодларимизни   сўрамай-
нетмай қурбон қилган қатағон сиёсатининг нақадар қонхўр ва ваҳшийлигини
кўрсатиш учун юҳо метафорасидан фойдаланди. 
Демак, шоир тузумнинг ёвузлик даражасини ва унга нисбатан халқнинг
нафратини энг юқори кўрсатгичда ифодалаган. Бегуноҳ инсонларни ёппасига
қурбон қилган қаттол тузум ўлжасини ямламай ютувчи ёвуз ва очкўз махлуқ
– юҳога тенглаштирилган. 
Ойдин Ҳожиеванинг буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг
550   йиллигига   бағишлаб   ёзилган,   етти   “фасона”дан   иборат   “Нажот”
достонида   ҳам   шахсга   сиғинишнинг   машъум   оқибатлари,   уруш,   турғунлик
йилларининг   аянчли   манзаралари,   мақсадсиз   афғон   уруши   фожиалари
тасвирланар экан, шоира халқ қалбида узоқ йиллардан буён яшириниб ётган
дардларни,   унинг   ўкинч   ва   аламларини   бадиий   акс   эттиришда   фольклор
образларига   мурожаат   қилгани   кузатилади. 275
  Достоннинг   “Қирқинчи   қути
тилсими”,   “Элдан   чиққан   бало”,   “Аросат”,   “Ҳамид   Сулаймон   ҳасрати”,
“Муродбахш   бобо   ҳикояти”,   “Хатар   водийсидан   фасона”   каби   қисмларида
шоира ўтмишда рўй берган қатағон ва мақсадсиз афғон уруши фожиаларини
афсона,   яъни   “ўтмишдан   хабар   берувчи   ҳикоя”   тушунчасида   ишлатгани
274
 Матжон О. Одамнинг сояси қуёшга тушди (Шеърлар). – Т.: Ёзувчи, 1991. – Б. 19.
275
 Қувватова Д. ХХ аср иккинчи ярмида ўзбек поэмаси. – Т.: “Тuron zamin ziyo”, 2014. – Б.127-149.
113 кузатилади.   “Қирқинчи   қути   тилсими”   деб   аталган   иккинчи   афсона   шахсга
сиғиниш   йилларида   араб   имлосида   битилган   кўплаб   дурдона   асарлар   ёқиб
юборилиши   воқеаларидан   сўзлайди.   Шоира   ана   шу   воқеани   “шайтон
базми”га ўхшатади:
Бошладилар ялпи ҳужумни,
Арабчада битган неки бор,
Ёндирдилар, пора қилдилар,
Шайтон базм  қурдилар, эвой! 276
Масжидларнинг   бузилишини   эса   “Меҳробида   шайтон   ўйнади”   деб
баҳолайди:
Қаттол ҳукми фармон ёзилди:
  –   Эскиликка соламиз қирон!
Ўн саккизта масжид бузилди,
Меҳробида  ўйнади шайтон. 277
Ушбу   афсонада   ҳаётий   воқелик   –   Мавлавихоннинг   ноёб   китобларни
асраб   қолишни   қизига   топшириши,   қизнинг   Навоий   девонини   машаққат
билан   боғбон   Фармонга   элтиши   ва   китоб   асалари   қутисига   яширилиши
воқеаси   талқин   қилингани   боис   шоира   ўз   асарларини   гарчи   “фасона”
(афсона)   деб   атаган   бўлса-да,   аслида   бу   сўзни   истилоҳий   маънода
қўлламаганлиги англашилади.
Достоннинг   “Аросат”   деб   номланган   қисмида   эса   миллий
қадриятларнинг   эскилик   сарқити   деб   қораланиши,   ёппасига   пахта
етиштирилиши, боғлар, далаларнинг “оқ ботир” томонидан забт этилиши ва
унинг   оқибатлари   тасвирланган.   Дўппи   ўрнига   шапка   кийиш,   тўйда   чой
ўрнига   шароб   тортиш,   чимилдиқ   ўрнига   курси   териш,   аёлга   кетмон
тутқазиш, қимор ўйнаш, папирос чекиш, ҳар хил касалликларнинг кўпайиши
кабиларга   олиб   келган   “янги”   даврни,   “отанг   пахта   –   онанг   пахта”   замонни
файзсиз (“фаришта кетди”) дея баҳолайди: 
276
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 346.
277
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 346.
114 Тандирхоналардан кетди  фаришта ,
Ўчоқ турумлари бузилди бир-бир.
Аристонхонаю турма қуришди,
Иккидан бирови бўлишди асир. 278
Маърифатпарвар,   ватанпарвар,   эрк   ва   озодлик   курашчиларининг
борлиги   эл   бошига   бахт   қушининг   қўнганидир.   Уларни   душманга   тутиб
бериш   эса   ўз   бахтини   қувиш   билан   тенг.   Қуйидаги   сатрларда   собиқ   шўро
давридаги воқеаларга ишора қилинади:
Бошга қўнган  бахт қуши ни
Таёқ олиб ҳайдаган эл,
Юрагида ғам қўшини
Қонли шикор айлаган эл. 279
Башарият   тарихида   энг   муҳим   воқеалар:   мислсиз   хавф-хатарлар,
тошқинлар,   босқинлар,   урушлар,   табиий   офатлар,   эпидемия   ва   пандемия
тусини олган касаллликлар етказган азият ва улар устидан қозонилган ғалаба
нашидаси   ижодкорларни   ҳамиша   қалам   олишга   ундаб   келган.   Айниқса,
кишилар бошига офат келтирадиган воқеалар қалам аҳлини таъсирлантирмай
қолмайди.   Шеъриятда   нафрат   ва   муҳаббат   каби   энг   кучли   туйғуларни
мифологик образлар орқали ифодалаш эса ўқувчининг ҳисларига ҳам таъсир
кўрсатишни таъминлайди.
Бугунги   кунда   дунё   халқларининг   ижтимоий,   сиёсий,   иқтисодий
ҳаётига   хавф   солиб   турган   воқеликлардан   энг   каттаси,   шубҳасиз,
коронавирус пандемияси бўлиб турибди. Барча соҳалар каби бадиий адабиёт
ҳам   унга   муносабат   билдирмай   қолмади,   албатта.   Шу   муносабат   билан
замонавий  ўзбек   шеърияти  вакилларининг   ижтимоий  тармоқларда,  оммавий
ахборот воситаларида эълон қилган ва қилаётган ушбу мавзуга оид аксарият
шеърларида   тождор   вирусга   нисбатан   нафратни   ифодалаш   мақсадида
ёвузлик   семасини   ташувчи   мифологик   образлардан   фойдаланилган.
278
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 358.
279
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 367.
115 Жумладан,   бухоролик   шоир   Зикрилла   Неъматнинг   “Шифокорларга   таъзим”
шеърида бу касаллик иблисга ўхшатилади:
Дунё кезар тожли вирус номли  иблис ,
Одамзод ҳам ожизлигин этди-ку ҳис,
Ҳамма уйда, аммо сизлар хизматдасиз,
Эй, хокисор, фидойи жон шифокорлар,
Элим дея кўкси қалқон шифокорлар ! 280
Юқоридаги   мисраларда   иблис   образини   метафоризациялаш   орқали   на
ирқ,   на   дин,   на   миллат,   на   ёш   танламас,   башарият   бошига   дард   келтирувчи
коронавирусга   нисбатан   нафрат   ва   ҳақорат   ифодаланган.   Зикрилла
Неъматнинг   “Илтимос,   уйда   қолинг!”   номли   бошқа   бир   шеърида   эса   шоир
иблиснинг   алдамчи,   айёр   экани,   унга   алданиб   қолишнинг   оқибати   фожиа
билан   тугашини   назарда   тутиб,   тожсимон   вирусга   бефарқ   бўлиш,   ўзини
асрамаслик,   эҳтиётсизлик   ёмон   оқибатларга   олиб   келишини   айтмоқчи
бўлади.   Иблиснинг   тузоғидан   ҳимоя   қилувчи   қалқон   иймон   тўла   қалб
бўлгани  каби   касалликдан  асровчи   қўрғон  тоза   ва  озода   уй,  тана  ва  руҳдир.
Шу   маънода   шоир   вирусни   иблисга   қиёслаганда   диний-афсонавий
қарашлардан йироқлашмаганига гувоҳ бўлиш мумкин:
Кезар тожсимон вирус – 
Миллат танламас  иблис ,
Сиз унга бўлмай мухлис,
Илтимос, уйда қолинг ! 281
Қ.Норқобилнинг   “Карантинда”   шеъридан   олинган   қуйидаги
мисраларда ҳам касаллик иблисга тенглаштирилади:
Салом-алик ҳавода қотди,
Босолмайман Сени кўксима...
Тождор  иблис  чегара тортди
Ўтар бу кун... Дўстим, ўксима. 282
280
 Зикрилла Неъмат. Шифокорларга таъзим. https://t.me/ijod _bustoni
281
 Зикрилла Неъмат. Илтимос, уйда қолинг! https://t.me/ijod _bustoni
282
 Қўчқор Норқобил. Карантинда Халқимга.  https://t.me/ yozuvchilar _ uz  
116 Абдунаби Ҳамронинг “Тазарру” шеъридан олинган қуйидаги сатрларда
ижодкор   хавфли   касаллик   туфайли   инсон   қонида   мудраб   ётган   айрим
иллатлар,   жумладан,   ваҳима,   очкўзлик   кабилар   уйғониб   кетганидан
ҳайратланади: 
Инсон томирида  иблис   қ они  бор,
Баъзан йиллаб ётар ҳаракатсиз, суст.
Наҳотки мудраган ўша унсурни
Уйғотиб юборди коронавирус ?! 283
Қуйидаги   мисраларда   эса   касалликнинг   одамзодга   азият   етказиши,
жонини   азоблаши   иблиснинг   ёвузлиги,   раҳм-шафқат   билмаслиги   билан
тенглаштирилса,   унинг   баъзан   ўлимга   сабабчи   бўлаётгани   Азроилга
ўхшатилиб,   тожсимон   вирусга   бўлган   нафрат   янада   кучайтирилиб
ифодаланади: 
Бунчалар жоҳилсан, эй қизил  иблис ,
Азият тортмоқда сендан одамзод.
Қудратингни танга гоҳ эттириб ҳис,
Азроил  мисоли жон оласан, дод ! 284
Инсоният   тарихида   мавжуд   динлар   мундарижасида   муҳим   ўринга   эга
бўлган   Азроил   ўлим   фариштаси   бўлиб,   арабчада   “Малак   ул-мавт”   ҳам
дейилади.   Бадиий   ижодда   жон   олувчи,   фотиҳ,   босқинчи,   бераҳм
маъноларини   образли   ифодалаш   учун   Азроил   метафорасидан
фойдаланилади. 
Нодир   Жонузоқнинг   “Коронавирус”   сарлавҳали   шеърида   эса   нафс
отлиғ   бедаво   дардни   рамзий   ифодалаш   учун   аждар   мифологик   образи
метафоризацияси амалга оширилган:
Юз бошли  аждар га ўхшайди қаттол,
Турфа қиёфада қилгай у хуруж.
Не-не кўнгилларда тизилиб қатор, 
283
 Абдунаби Ҳамро. Тазарру фурсати.  https://t.me/ijod _bustoni 
284
 Jasur Esanov. Koronavirus.   https://t.me/buxdu_uz   
117 Не-не юракларда урчийди ғуж-ғуж. 285
      
Юқоридаги   сатрларда   шоир   нафсни   аждарга   қиёслар   экан,   уни   ҳар
қандай вирусдан ҳам хавфли касаллик деб ҳисоблайди.
С.Олимнинг   “Тавбанома”   манзумасида   авж   олган   эпидемия
Яратганнинг   жаҳолатга   ботаётган   бандаларига   юборган   жазоси,   синови
сифатида   талқин   қилинади   ва   маҳшар   кунини   унутмаслик,   тўғри   йўлдан
адашмасликка даъват этилади:
Ёдингга ол, банда,  рўзи маҳшар ни,
Маънавият асрар бани башарни.
Меърожинг ҳуқуқи, ҳаққига кўра,
Ё Расул, маразнинг дафини сўра. 286
Замонавий   ўзбек   шеъриятининг   айрим   намуналарида   “Соvid–19”нинг
тарқалиши   инсониятнинг   тобора   дин   амалларини   унутиб   бораётгани
натижаси, Тангрининг башариятга юборган имтиҳони дея талқин этилади ва
Аллоҳни   ёд   этишга,   ҳаромдан,   нафсдан   тийилишга   чақирилади.   Жумладан,
Э.Шукурнинг   “Ташвишли   кунлар   шеъри”да   фаришталар   дуолардан   қайтган
нажот тимсоли, ёруғ кунлар рамзи сифатида ифода этилгани кузатилади: 
Ерга  фаришта лар энгандай гўё
Зўр нажот қайтажак илтижолардан.
Ўтган даҳолардан сўраймиз дуо,
Шу заминда ётган авлиёлардан. 287
Ёхуд:
Ҳаром луқмалардан ўзингиз тийинг,
Ота-она борми, қадрига етинг.
Тунда  фаришта дан оппоқ тонг кутинг,
Ҳар тонгни кўрмоқдан этмасин жудо. 288
Бухоролик   шоир   Абдунаби   Ҳамронинг   “Уйда   қолинг”   шеърида   бахт,
қувонч, осудалик жам бўлган уй, хонадон, ҳовли жаннатга қиёсланган:
285
 Нодир Жонузоқ. Коронавирус. @nodir_jonuzoq 
286
 Султонмурод Олим. Тавбанома (манзума). https://t.me/ijod _bustoni
287
  Эшқобил Шукур. Ташвишли кунлар шеъри. @uza_uz 
288
 Ҳар тонгни кўрмоқдан этмасин жудо.  https://t.me/joinchat/AAAAAFJN3JNgfXTiNr-EbQ  
118 Кичкина  жаннат дир асли ҳовлингиз,
Қувнар набирангиз – қалби чўғлингиз.
Ёнингизда бўлсин ўктам ўғлингиз,
Қизингизни асранг, уйда қолинг сиз. 289
Жаннат   [a.   беҳишт;   бўстон,   сердарахт   боғ]   –   диний   қарашларга   кўра,
бегуноҳ, тақводор кишилар у дунёда яшайдиган роҳат-фароғатли жой. Кўчма
маънода   ҳамма   нарса   муҳайё   бўлган,   обод,   роҳатбахш,   хушманзара   жой
тушунилади. 290
 Жаннат мифотопонимлардан бири бўлиб, аксарият замонавий
шоирлар у орқали Ватан тимсолини ифода этишади. 
Қуръони   Каримда   жаннат   15   та   номда   зикр   қилинган   ва   қуйидаги
маъноларни англатади: 1) боғ, қалин дарахтзор; 2) яхшилик, гўзаллик; яхши,
гўзал   жой;   3)   болохона,   баландликдаги   хона;   4)   катта   бўстон,   ҳамма
дарахтлар   бор   боғ;   5)   неъматларга   тўла   жаннат;   6)   собит,   барқарор;   7)
мангулик   жаннати;   8)   олий,   юксак   жаннат;   9)   бошпана   жаннат;10)   охират
ҳовлиси; 11) тинчлик диёри; 12) қарор топиш диёри; 13) тақводорлар диёри;
14)   абадий   турар   жой;   15)   эмин,   ишончли   мақом. 291
  Фитрат   асарларида
“учмоҳ” сўзи жаннат сўзига синоним сифатида учрайди:  “Ҳар ёнида кенг, ям-
яшил  учмоҳ лар Жон сувиндан етишкандир сувлари...” 292
 
Юқорида   келтирилган   шеърий   мисраларда   тинч,   ишончли,   хавфсиз
бошпана маъносида жаннат ташбеҳидан ўринли фойдаланилган.
Демак,   давр   воқеликлари:   тузум,   сиёсат,   муҳит,   ҳолат,   воқеа-ҳодиса,
улар   содир   бўлган   майдон,   ўрин   кабилар   мифологик   образлар   орқали
ифодаланар   экан,   улар   орасидаги   маълум   бир   белги,   боғлиқлик   назарда
тутилади. Буни таҳлиллар асосида шакллантирилган қуйидаги жадвалдан ҳам
кўриш мумкин:  
№ Ўхшатилмиш
мифологик образ Ўхшалмиш воқелик Ўхшатилиш асоси
289
 Абдунаби Ҳамро. Уйда қолинг. https://t.me/ijod _bustoni 
290
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   2-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат
илмий нашриёти, 200 6 . – Б. 72.
291
 https://savollar.islom.uz/s/17581
292
  https://n.ziyouz.com/books/uzbek_zamonaviy_sheriyati/Abdurauf%20Fitrat.%20Yurt%20qayg'usi.pdf  
119 1. Юҳо  қатағон сиёсати ёвузлик, жон олиш
2. Дўзах, жаҳаннам уруш   давридаги
портлатишлар,
жанггоҳлар,
Хиросима олов
3. Қиёмат, маҳшар турли   даврлардаги
хиёнат   ва   низолар,
дин   йўриғи   бузилган
ҳолатлар жаҳолат, адашиш 
4. Аждаҳо, аждар Иккинчи   жаҳон
уруши;  нафс; қатағон
даври ёвузлик, ямламай ютиш
5. Дев, жин  урушлар ёвузлик, хавф
6. Иблис коронавирус
касаллиги ёвузлик, азият
7. Азроил коронавирус
касаллиги ёвузлик, жон олиш
8. Ялмоғиз уруш ёвузлик, ямламай ютиш
9. Жаннат  файзли хонадон осудалик
10. Фаришта нажот;   файз-барака;
поклик эзгулик
Умуман,   поэтик   нутқда   мифологик   образлар   метафоризация   қилинар
экан,   уларга   хос   қайсидир   сема   сақланган   ҳолда   тимсолий   образлар
яратилади.   Буни   юқоридаги   таҳлиллар   бевосита   намоён   қилиб   турибди.
Замонавий   ўзбек   шеъриятида   собиқ   тузум   фожиалари   акс   эттирилар   экан,
даврга   хос   ярамасликлар   салбий   мифологик   образлар   билан   ифодаланса,
келажакдан   кутилган   умид   ва   нажот   ижобий   семадаги   мифологик   образлар
орқали кўрсатилган. Бу эса ижодкор туйғулари(нафрати ёки муҳаббати)нинг
нутқий экспрессивлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, урушлар,
120 зарарли   иллатлар,   хавфли   касалликларни   образли   ифодалаш   мақсадида   ҳам
салбий   мифологик   образлар   метафоризация   қилинади   ва   бу,   ўз   навбатида,
ўқувчига ҳиссий-эмоционал таъсир этишга хизмат қилади.
Замонавий   ўзбек   шеъриятида   хилма-хил   поэтик   ва   рамзий   ифодалар
яратишда   мифологик   образлар   ўзига   хос   ўринга   эга   бўлиб,   ёзма   адабиётда
ижодкор   фольклорга   хос   мифологик   образларни   қўллаш   орқали   уларни   ўз
мақсади ва ғояси йўлида ишга солади. 
Хулоса   қилиб   айтганда,   образлилик ,   тасвирийлик   каби   поэтик
категориялар   хос   бўлган   бадиий   нутқда   тилнинг   эстетик   функцияси   намоён
бўлади.   Ўқувчига   алоҳида   куч   билан   таъсир   қилиш,   образ   яратиш   учун
тасвирий   восита   сифатида,   асосан,   метафорадан   фойдаланилади.   Шунинг
учун улар орқали инсоннинг турли эмоцияси экспрессив тарзда ўз ифодасини
топади. 
III .2. Давр кишиларининг мифо логик образлар   орқали   ифодалан иши
Ватанимиз   тарихидаги   муҳим   давр   воқеликлари   марказида   турган
шахслар   талқини   ва   тасвири   бадиий   ижодда   ўзига   хос   акс   эттирилган.
Хусусан,   замонавий   ўзбек   адабиётида   Иккинчи   жаҳон   уруши,   қатағон,
мустабид   тузум   даври   руҳини   акс   эттириш   мақсадида   давр   кишиларининг
образи   турли   мифологик   образлар   воситасида   ифодалангани   кузатилади.
Жумладан,   С.Акбарийнинг   “Қатағон”   достонидаги   ушбу   халқона,   содда
мисраларда  давр фожиасининг қуйидаги поэтик ифодасини ўқиймиз:
Шу қадар фаранг бўп кетганми жазо!
Шу қадар қийинми шўрода қазо!
Чалажон чўзилса, сувга пишарлар,
Қўй ютган  аждаҳо  янглиғ шишарлар.
Ахир, у чибин-ку, эмас каркидон,
Отиб юборсайди тезроқ аркидан.
Халқ   оғзаки   ижодига   хос   услуб   ва   халқ   жонли   тилидан   унумли
фойдаланган  шоир   юқоридаги мисраларда  1937 йилги  қатағон воқеаларини
121 тасвирлашда аждаҳо, чибин, каркидон, арк каби образларни рамзий маънода
қўллаган.   Улар   орасида   аждаҳо   мифологик   образининг   метафоризация
қилиниши   алоҳида   диққатни   тортади.   Бунда   қатағон   даври   терговчиларига
нисбатан   қўлланилган   аждаҳо   метафораси     тузум   вакилларининг   маҳбусни
аёвсиз   азоблаши,   азоблаган   сари   бундан   роҳатланиши   каби   ёвуз   феъл-
атворига нисбатан нафратни ифодалашга хизмат қилган. 
Ҳ.   Саъдулланинг   “Адиб   қисмати”   достони   ҳам     мазкур   даврни
ёритувчи   асарлар   сирасидан   бўлиб,     шоир   қатағон   сиёсати   бошида
турганларни фашистдан баттар ёвузга, Азроилга ўхшатади:
Фашистдан баттарроқ совуқ башара 
Азроил  турқини эсга солади. 
Ўликхона каби бадбўй камера, 
Бетон жон-жонингни сўриб олади . 293
 
Юқоридаги   шеърий   парчада   “халқ   душмани”   сифатида   қамоққа
олинган   ижодкор   Саид   Аҳмаднинг   бўйнига   ноҳақ   айбловларни   илган
терговчининг   бераҳмлиги   ва   турқи   ўлим   каби   совуқлиги   Азроил   образи
воситасида таъсирли акс эттирилган. 
О.Ҳожиеванинг   “миллатчи”   дея   айбланган   зукко   муаллим   ва
навоийшунос   олим   Ҳамид   Сулаймон   ҳақидаги   “Ҳамид   Сулаймон   ҳасрати”
шеърида эса улар зулмат девлари деб аталган: 
Бунда зулмат  девлари
Қурум пуркаб ётади.
Билмас: қачон тун кириб,
Қай маҳал тонг отади? 294
Шоиранинг   “Ўзбекистонга   фахрия”   шеърида   ҳам   дев   образидан
фойдаланилган   бўлиб,   у   орқали   зулматда   ўтган   етмиш   йиллик   тузумга,
мустамлакачи русларга ишора қилинган:
Зулмат  девлар ини енгган темиртан
Фидойи мардингни қутлайсан, Ватан!
293
 Саъдулла Ҳ. Танланган асарлар. I жилд. – Т.: Шарқ, 2002. – Б. 413.
294
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 362.
122 Озодлик ва ҳурлик юлдузин асли
Сен унинг исмида топгансан, зотан! 295
Маънавият – миллатнинг руҳидир. Миллатни йўқ қилиш, аввало, унинг
маънавияти,   қадриятлари,   китобларини   йўқотишдан   бошланади.   Шунинг
учун   ўтмишда   босқинчи   “дев”лар   юрт   келажагини   кўра   билган,   уни
маърифатга,   эрк   ва   озодликка   бошлашга   уринган   миллат   гулларини   аямай
пайҳон   қилганлар.   Ачинарлиси,   уларни   нодон   элнинг   ўзи   тутиб   берган,   ўз
қўли   билан   “аждар”нинг   оғзига   отган.   Шундан   келиб   чиқиб,   қуйидаги
сатрларда   қатағончи   ҳукумат   раҳбарлари   бевосита   девга,   аждарга
ўхшатилган:
Элни ёв босганида,
Руҳин  дев  босганида,
Манман деган ботири
Ўқ еб йиқилганида,
Ширин кўриниб жони,
Унутиб бор дунёни,
Аждар га бераверган
Нодон улус ўғлонин... 296
  Демак,   аждаҳо   образини   метафоризациялаш   орқали   бадиий   ижодда
босқинчи   ҳукмдорлар   тимсолига   ҳам   ишора   қилинади.   Аждаҳонинг
эртакларда   ўз   ҳукми   остидаги   мамлакатдан   ҳар   куни   танаввул   қилиш   учун
тирик   жон   сўраши   мотиви   босқинчи   ҳукмдорларнинг   ўзи   босиб   олган
ҳудудлардан ҳар йили катта ўлпон ундириши ёки кўплаб ёш йигит-қизларни
қулликка   олиб   кетиши   ғоясини   ифодалашга   хизмат   қилган.   Ҳақиқатда,   ҳар
бир   образ   халқнинг   катта   ижтимоий   дардини   бадиий   кўринишда   акс
эттиради.
Уруш мавзуси қаламга олинган кўплаб шеърларда босқинчилар аждар,
ялмоғиз   метафоралари   орқали   ифодаланганини   кўриш   мумкин.   Масалан,
Тўра Сулаймон “Онаизор” шеърида II жаҳон урушининг бошланишига сабаб
295
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 201.
296
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 364.
123 бўлган Гитлерни аждаҳо ва ялмоғизга ўхшатган. Бунда ижодкор бир ўринда
воситали   кўчим   –   ўхшатиш   (аждаҳо   мисол)дан   фойдаланган   бўлса,
кейингисида тўғри кўчим – истиора (ялмоғиз) қўллаганини кузатиш мумкин:
Аждаҳо  мисол элга
Баралла очиб оғиз,
Уруш бошлаганида
Гитлер номли  ялмоғиз,
Олдинма-кейин кетди
Уч ўғлим саллотликка. 297
Таъкидланганидек,   ялмоғиз   образи   замонавий   ўзбек   шеъриятида
ямламай   ютиш,   еб-тўймаслик,   очкўзлик   ва   очофатлик   каби   хусусиятлари
асосида   уруш,   ғам,   талофат,   нафс   каби   тушунчаларни   рамзий   ифодалашда
қўлланиши   кузатилади.   Ушбу   образ   кўпинча   тўғридан-тўғри   стилизация
қилинмай, кўчма маънода қўлланилади, яъни метафоризация қилинади ва бу
нутқий экспрессивликни таъминлайди. 
Ялмоғиз   образи   деярли   барча   жаҳон   халқлари   фольклорида   мавжуд
бўлиб,   кўпгина   халқлар   эртак   ва   достонларида   унинг   икки   қирраси:   эпик
қаҳрамонга   кўмакчи   ва   ҳомийлиги   ҳамда   унга   мухолиф,   зиён   етказувчилик
сифати кўзга ташланади. 298
  Қирғиз мифологиясига кўра, ялмоғиз етти бошли
демономорф мавжудот. Қадимги туркларнинг оғзаки ижодида фаол персонаж
саналган   ялмоғизни   ташқи   кўринишига   кўра   аждарҳога   ҳам   қиёслайдилар.
Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижодида ялмоғиз ўта хунук қари кампир сифатида
тасвирланадиган, дуч келган ҳамма нарсани еб-ютиб юборадиган афсонавий
махлуқ, жодугар образидир. 
Ж.Камол  қаламига  мансуб  қуйидаги  сатрларда   ҳам   ялмоғиз  ва  аждаҳо
ёвузлик ва очкўзликнинг тимсоли сифатида келтирилган:
Келишди барчаси нонингни еб,
297
Сулаймон Т. Истар кўнгил (Шеърлар, достонлар). – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, –
1984. – Б. 56.  
298
 Жуманиёзов Б.М. Ўзбек халқ эпосида ялмоғиз образи: Филол. фан. номз... дисс. автореф. – Т., 1996. – 21
б.
124 Қонингни ичмакка,
Наҳанглар,  аждаҳолар ,
Ялмоғизлар  озми тарихда ? 299
Ушбу   шеърий парчада  ўтмишда ватанимиз ерларига  бостириб  кирган
босқинчиларга   нисбатан   наҳанг,   аждаҳо   ва   ялмоғиз   ташбеҳлари
қўлланилмоқда.   Босқинчиликнинг   қон   тўкиш,   вайрон   этиш,   ёндириш,   кул
қилиш, яксон этиш каби талафотлари наҳанг, аждаҳо ва ялмоғиз етказадиган
зарарларга   ўхшатилмоқда.   Қолаверса,   босқинчиларга   хос   бўлган   ёвузлик   ва
очкўзлик каби иллатлар шу образлар воситасида ифодаланмоқда. 
Умуман   олганда,   бу   уч   образни   бирлаштирувчи     умумий   белгилар
ямламай ютиш ва очкўзликдир. 
Аждаҳо бор ерда хазина бўлади, дейишади. О.Ҳожиева шу фольклорий
тушунчадан   фойдаланиб,   юртимизнинг   бебаҳо   бойлик   ва   хазиналарини
эгаллаб олиш учун бостириб келган шўрони аждар(илон)га қиёслаган:
Ғазнасин устида сапча илонлар – 
Корхоналар ётур “Иттифоқ” номли.
Тилласини юклаб кетар карвонлар.
Гадо хуржунидай тўлмайди коми... 300
Миртемирнинг   “Вабо”   шеърида   ҳам   мифларга   хос   мотив   ва   образлар
алоҳида ўрин эгаллаган:
Ёки еллар чарх уришарми,
Ёргинамдан келтириб бўса?
Ё  пари лар югуришарми,
Алвасти нинг шарпаси, йўқса?..
Йўқ! Бу на  пари ,  жин  ва на  алвасти ,
На бўри, на қашқир ва на  жодугар .
Элни таламоқдир, элдадир қасди,
Бу келган  ялмоғиз  ёвдир дардисар. 301
 
299
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б.233. 
300
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 359.
301
  Миртемир. Асарлар.Уч томлик.Иккинчи том. – Т: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971. –
Б. 207.
125 Уруш   мавзуcида   ёзилган,   метафоралар   билан   безалган   бу   шеърда
салбий   асотирий   ва   афсонавий   пари,   жин,   алвасти   каби,   эртаклардаги
ялмоғиз   образларига   ишора   қилинмоқда.   Хусусан,   ялмоғиз   эртаклардаги
сингари   салбий   мазмун   ташиб,   ёвузлик   тимсоли   сифатида   ёвга
қиёсланаётгани эътиборни тортади. 
“Салом хат” шеъри ҳам уруш ҳақида ёзилган:
Шу Ватан берди нон, Ватан берди туз,
Уни ямламакда сариқ  ялмоғуз ...
Уларда шафқат йўқ –  дев ,  аҳраман лар,
Улар одамзодни еб ўрганганлар.
Юқоридаги   парчада   шоир   фашист-босқинчиларини   ялмоғуз,   дев,
аҳраман сингариларга қиёслаб, шу асосда метафора ҳосил қилган. Бу ўринда
шоир   “ялмоғиз”   сўзини   мисра   охирида   қўллаётгани   учун   ундан   олдинги
мисрада   келган   “туз”   сўзига   оҳанг   жиҳатдан   мослаштириш   мақсадида   уни
ялмоғуз   кўринишида   берган   кўринади.   Аҳраман   (Ахриман)   аслида
“Авесто”даги   ёвуз   дев   тимсолидир,   лекин   шоир   бу   ўринда   дев,   аҳраманни
уюшиқ ҳолда санагани мантиққа зиддир. 
Дев [ф. жин, иблис; ёвуз, золим] – эртак ва халқ достонларида шохли,
думли,   бениҳоят   улкан   одам   қиёфасида   тасаввур   этиладиган,   эзгуликка
қарши   курашувчи   хаёлий   махлуқ,   ёвузлик   тимсоли. 302
  Кўчма   маънода
давангирдай,   беўхшов,   қўпол   гавдали;   даҳшат,   қўрқинч,   салобат;   катта,
улкан, баҳайбат; забардаст, бақувват (девдай) каби маъноларни англатади.
Дев   образи   бадиий   ижодда   кишиларга   нисбатан   гавдали,   ҳайбатли,
предметларга нисбатан баҳайбат, улкан маъносида, кишилардаги фавқулодда
қобилият   (кучли,   бақувват   маъносида),   гитлерчи   фашистлар,   террорчилар,
қатағон   даври   вакиллари,   босқинчи   ёвузларга   нисбатан   нафратни
ифодалашда метафоризация қилинади.    
Мустамлакачи руслар “сариқ дев” образи билан ифодаланган шеърлар
ҳам мавжуд:
302
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   1-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат
илмий нашриёти, 200 6 . – Б. 585.
126 Сариқ  девлар  қилди даф,
Кал паҳлавон ўлмади.
Гўр ичида бўлай алп,
Гўрўғлижон ўлмади. 303
 
Юқоридаги   сатрларда   О.Ҳожиева   девнинг   сариқ   ранги   орқали
фольклоршунос Ж.Эшонқулов қайд этганидек 304
  турк диёрига дахлдор, қуёш
билан   боғлиқ     образга   эмас,   юртимизни   тобе   қилган   миллат   рангига   ишора
қилмоқда.   Шундай   ишора   Ҳ.Аҳмедованинг   “Қабрингни   топтади   сариқ
шайтонлар” мисраларида ҳам мавжуд.
Янги   давр   ижодкорлари   томонидан   коронавирус   ҳақида   ёзилган
шеърларда мифологик образлар давр воқеликлари билан бирга, кишиларини
ҳам   образлантирганини   кузатиш   мумкин.   Масалан,   Нодир   Жонузоқ
“Коронавирус”   номли   шеърида   ҳозирги   замоннинг   нафси   бузуқ,   нияти   кир,
ёмон   назарли,   ҳасад   билан   қарайдиган   кишиларига   нисбатан   шайтон
сифатлашини қўллайди:
Демакким, кўзи кир касларни қувинг,
Шайтон  кимсаларга ўралашманг кўп.
Кўнгил остонасин хлорлаб ювинг,
Дилга ниқоб тақинг – кирмасин микроб. 305
Шайтон   –   олов   ва   тутундан   яратилган,   турли   шакл-шамойилга   кира
оладиган диний-афсонавий образ. Kўпинча, у эчки қиёфасида тасвирланади.
Ислом ақидаларига кўра, шайтонлар эътиқодли, виждонли одамларни йўлдан
уришга   ҳаракат   қиладилар. 306
  Шайтон   одамларни   бегуноҳлик,   беозорлик
ниқоби   остида   нафс,   жаҳл,   ғазаб,   ҳасад   кабилар   воситасида   гуноҳ   ва   куфр
амалларни   бажаришга   ундайди.   Шунинг   учун   виждонсиз,   инсофсиз,   қув
кишиларга нисбатан кўпича шайтон метафораси ишлатилади.
303
 Ҳожиева О. Паноҳим (Шеърлар ва ҳикоялар). – Т.: Шарқ, 1998. – Б. 49.
304
 Эшонқул Ж. Фольклор, образ ва талқин. – Қарши: Насаф, 1999. – Б.23.
305
 Нодир Жонузоқ. Коронавирус. @nodir_jonuzoq 
306
  Махмараимова  Ш.   Ўзбек тили теоморфик метафораларининг қисқача  концептуал луғати. – Т.:  Чўлпон,
2018. – Б.87.
127 Юқоридаги   шеърий   мисраларда   ёмон   кўз   билан   қарайдиган,   нафси
бузуқ,   ҳасадгўй   кимсалардан   узоқлашиш,   кўнгилни   тоза   сақлаш,   иймонни
мустаҳкамлаш орқали уни иллатлардан ҳимоялашга даъват этилмоқда. 
Жамол   Сирожиддиннинг   “Хуфтон   адоғида”   шеърида   эса   одамлари   ўз
манфаати   ва   нафси   йўлида   иймон,   виждонни   унутган,   қассоблари   ҳам   пул,
ҳам   тарозидан   урган,   савдогари   ҳалолликни,   қозиси   адолатни   тарк   этган,
алдов ва хиёнат авж олган Туркистон “мулки шайтон” дея таърифланади. Шу
орқали   даврнинг   одамларни   алдаб   пул   топадиган   айрим   касб   эгалари
шайтонга менгзалади:
Қассоби ҳам пулу ҳам тошу тарозидин урар,
Тожири маймоқ-майиб, калта-дарозидин урар,
Қозиси – даъвогару, рози, норозидин урар,
Мулки  шайтон  бўлди Тур, эл бир-бирини алдашур,
Зобити уч туз ясар картамға чиққанда кузур. 307
Г.П.Снесаревнинг қайд этишича, Хоразмда касбига ва шахсий сифатига
қараб   паст   тоифадаги   кимсалар   деб   қаралган   “бом”лар   тоифаси   тушунчаси
бўлган.   Ушбу   тоифанинг   бир   қисми   муайян   бир   касб-ҳунар   билан   узвий
боғланган. “Бом”нинг қуйидаги кўринишлари бўлган: 1. Ўлик ювғувчилар. 2.
Қассоблар.   3.   Қайиқчилар.   4.   Қоракўл   тери   учун   қўзичоқ   сўядиганлар.   5.
Тарозибонлар. 6. Сартарошлар. 7. Заргарлар. 8. Ҳаммомчи ва уқаловчилар. 9.
Жувозчилар.   10.   Балиқчилар.   11.   Бўёқчилар.   12.   Боғбонлар.   13.   Кўнчилар. 308
Булар   орасида   маънавий-ахлоқий   мотивлари   аниқ   кўриниб   турадиганлари
сўнгги,   ислом   динига   алоқадор   бўлиб,   гуноҳ   ва   эзгулик   билан   боғланади.
Дарҳақиқат,   қассоб,   тарозибон   ҳақида   сўзлаганда,   уларнинг   тарозидан
уриши, одамлар ҳақини ўзлаштиришларига шама қилинган.
О.Ҳожиева   қаламига   мансуб   “Нажот”   достонининг   “Элдан   чиққан
бало”   деб   номланган   қисмида   диний   китобларнинг   ёқиб   ташланиши
тасвирланар   экан,   “Қишлоқ   шўро   раиси   Тўлов”   муқаддас   китобларни   ёқиб,
307
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б. 62.
308
  Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура, 2018. – Б. 160.
128 “авлиё”ларни   безовта   қилгани,   ваҳший   ва   жоҳиллиги   учун   тулки   тилидан
шайтон деб аталади.
Бир кун тулки чиқиб йўлидан,
Тилга кириб,  шайтон сан, дермиш.
Ва қамчисин олиб қўлидан, 
То ўласи бўлгунча урмиш. 309
Асардаги   Ёдгор   девона   ҳам   раиснинг   елкасида   шайтонни   кўрганини
айтиб   қочади.   Хуллас,   Тўлов   раиснинг   гуноҳлари   шайтонники   билан
тенглаштирилиб,   одамлару   жониворларнинг   нафрати   уни   ушбу   мифологик
образ номи билан аташ орқали ифода этилади:
Девоналар – халқнинг суйгани,
Айтганлари тугал каромат.
Бежиз  шайтон  демаган сани,
Ахир шайтон иши – касофат. 310
Шариат   буюрган   амалларни   бузган   кишилар   мусулмон   эмас,   кофир
дейилади.   Кофирларни   эса   шайтон   қавмидан   деб   атайдилар.   Қуйидаги
сатрларда ана шундай кишиларга ишора мавжуд:
Қабртошда битикларин
Ўчирибди қавми  шайтон .
Боласию кучуклари 
Бир табақдан ейди ош-нон. 311
Достонда динни топтаган босқинчи руслар ва уларнинг тарафдорлари –
кофирларга нисбатан шайтон қавми метафорасидан фойдаланилган бўлса, ўз
отаси,   ака-укасини   мансаб   эвазига   шўроларга   тутиб   берган   сотқинларга
нисбатан “шайтон қули” метафораси ишлатилган:
Дедиларки: арбоб-ўғил,
Мансаб қули, унвон қули.
Кўзи очиқ, кўнгли ғофил,
309
Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. –  Б. 351.
310
Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 353. 
311
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 366.
129 Элдан чиққан  шайтон  қули. 312
Иблис   (шайтон)   айёр,   бузғунчигина   эмас,   девлардан   юз   бора   ёвузроқ
ҳамдир.   Унинг   айнан   шу   жиҳати   шоирларга   тасвир   ва   ифодада   қўл   келади.
Шоирлар   ёвуз   инсонларни   иблис   тимсолида   бериш   ниятида   бу   мифологик
образни ёзма шеъриятда стилизация қиладилар:
Улар  Иблис  билан тили бир  ў рто қ ,
Улар  Азроил га содиқ чопарлар.
Муҳаммад   Юсуф   лаганбардорларни   иблисга   ўртоқ   дея   туриб,   шу
иблиссифатлар Усмон Носирлар бошига етганини таъкидлайди.
Шайтон   образи   жаҳон   адабиётида   демонологик   образлардан   бири
сифатида   кўп   стилизация   қилинган.   Бу   жиҳатдан   Гётенинг   “Фауст”
асаридаги   Мефистофель,   М.Булгаковнинг   “Уста   ва   Маргарита”сидаги
Воланд, Л.Андреевнинг “Анатема” асаридаги шу номли персонаж, насроний
ривоятларидаги   ёвуз   руҳ   Вельзевул,   Сатан   кабилар   алоҳида   эътиборни
тортиб,   мазкур   соҳада   йиғилган   поэтик   тажрибаларнинг   Ғарб   ва   Шарқ
адабиёти   кесимида   умумий   ҳамда   хусусий   талқинларга   эгалигини   намоён
этади. Ғарбда  шайтон демонологик ёвуз  куч сифатида  талқин этилса, ислом
мафкурасига таянадиган Шарқ халқлари адабиётида у Қуръони каримда ҳам
айтиб ўтилгани учун диний-афсонавий образ сифатида талқин қилинади. 
О.Ҳожиева   афғон   урушида   иштирок   этган   ўзбек   ўғлонининг
кечмишларини   акс   эттирган   “Хатар   водийсидан   фасона”сида   самандар
мифологик образи тимсолида Ҳазрат Алишер Навоий образини ифодалаган:
Парлари офтобда товланиб ял-ял
Ногоҳ учиб келди мурғи  самандар ,
Қасрдай ёришди дашти валангар...
Баҳромшер кўз очди, ҳайрати ошди. 313
Ушбу   образ   куйинчаклиги,   яъни   ўзини   янги   авлод   етишиши   учун
жонфидолик   қилиши   жиҳатидан   ёруғ   келажагимиз,   маънан   етук   авлодимиз,
тинчлигимиз, туркий қавмлар ҳамжиҳатлиги ва бирлиги, уларнинг тили учун
312
Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 366 – 367.
313
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 370.
130 курашиб,   барча   олам   аҳлини   бир   қалам   остида   бирлаштиришни   кўзлаган
куйинчак   давлат   арбоби,   мутафаккир   шоир   Алишер   Навоий   образини
ифодалаш   учун   танланган.   Достонда   бахт   қуши   –   Ҳумо   номи   ҳам   тилга
олинган:
Ўнгмиди? Тушмидир? Ул беҳушмидир?
Буюк Руҳмидир бу,  Ҳумо  қушмидир?
Бир ёнда харсанглар, бир ёнда – уштур
Тоғдай ағнаб ётар, не ваҳшат эрди ... 314
Зеро,   маърифатпарвар,   ватанпарвар,   эрк   ва   озодлик   курашчиларининг
борлиги   эл   бошига   бахт   қушининг   қўнганидир.   Уларни   душманга   тутиб
бериш   эса   ўз   бахтини   қувиш   билан   тенг.   Қуйидаги   сатрларда   собиқ   шўро
давридаги воқеаларга ишора қилинади:
Бошга қўнган  бахт қуши ни
Таёқ олиб ҳайдаган эл,
Юрагида ғам қўшини
Қонли шикор айлаган эл. 315
Мифологик образлар ёзма адабиётда стилизация қилинар экан, аввало,
уларга   нисбатан   халқона   муносабат   сақлаб   қолиниши   билан   эътиборни
тортади.   Шунинг   баробарида   улар   ижодкорнинг   ғояси   ва   мақсади   йўлида
ишга   солингани   алоҳида   диққатни   тортиб,   давр   шеъриятидаги   поэтик
услубий   янгиланишларни,   кўчимлардаги   ўзгаришларни   аниқлашга   хизмат
қилади.   Жумладан,   Башорат   Отажонова   дев   образини   янгича
стилизациялаштириб, шундай сатрларни битади:
“ Девлар  ўлди…” Қоф тоғидан келган жарчи
шамолларнинг тилидаги хандасидир.
Кенжа ботир – йигирма йил соғинганим,
Ҳақнинг мағрур бандасидир, бандасидир. 316
314
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 371.
315
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 367.
316
  https://ziyouz.uz /ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/bashorat-otajonova
131 Ўзбек халқ оғзаки ижодида Қоф тоғи – девлар макони сифатида талқин
этилади.   Девларнинг   юришидан   ҳамма   нарсани   домига   тортувчи   “девбод”
шамоли юз бериши айтилади. Келтирилган  шеърда “девлар ўлди” бирикмаси
ёвузликка барҳам берилгани, ваҳимали девбодлар ўрнига хандали шамоллар
(озодлик   насими)   эса   бошлаганини   билдирмоқда.   Бунда   девлар   образи
мустақилликка эришгунимизга қадар бўлган даврда ҳукм сурган собиқ тузум
раҳбарларининг   тимсолини   имплицит   тарзда   ифодалаш   учун   қўлланган
бўлса,   ўзбек   халқ   эртакларининг   анъанавий   доимий   ижобий   қаҳрамони
Кенжа   ботир   образи   воситасида   мустақиллигимиз,   бахт-саодатимиз   йўлида
ҳамиша курашиб келган аждодларимиз тимсоли ёритилган.
Қуйидаги   шеърда   ҳам   дев   мустамлакачиларнинг   тимсоли   сифатида
тасвирланган:
Оч экан-да, дединг – нон тутдим,
Яланғоч экан-да, дединг – жон тутдим,
Қирга чиқдим найзамни олиб
Ва  дев  билан юзма-юз келдим… 317
Бу   мисраларда   ҳам   инсоннинг   ёвузликка   дуч   келиши   ва   унга   қарши
кураши   ифода   этилмоқда.   Халқ   табобатида   девга   юзма-юз   бўлган   одамни
“девоналик”,   “дев   чалиши”   дардидан   нон,   жонга   жон   –   қурбонлик,   тиғли
предметлар   (пичоқ,   найза,   игна,   қилич),   қамчи   сингарилар   билан
даволайдилар. 318
  Шундан   келиб   чиқиб,   шеърда   булардан   айримларининг
номи тилга олингани кузатилади.
Ш.Раҳмоннинг   “Оддий   вазифа”   (замонавий   эртак)   шеърида   ҳам   ўзига
хос рамзий образлардан фойдаланилган. От, ит ва дев образлари воситасида
давр   кишилари   кўрсатилган.   Улар   орасида   дев   мифоними   ёвузлик   тимсоли
саналади:
Куйдирилган
учли ходада
317
 http://kh-davron.uz/ijod/tarjimalar/xurshid-davron-bahordan-bir-kun-oldin-kitobidan
318
  Саримсоқов   Б.   Ўзбек   маросим   фольклори.   –   Т.:   Фан,   1986.   –   216   б.;   Мирзаева   С.   Ўзбек   халқ   афсун-
дуоларининг жанр хусусиятлари ва бадиияти. – Т.: Истиқлол, 1996. – Б.73.  
132 ёвуз дев нинг кўзларин ўймоқ.
Бу   мисралар   Гомернинг   машҳур   “Одиссея”   достонидаги   бир   кўзли
девнинг кўзини бош қаҳрамоннинг оловли учли хода билан куйдириб, ўзини
ва ҳамроҳларини қутқариши мотивини ёдга солади. 319
Итга – сўнгак,
ит олдидаги
хашакни от олдига қўймоқ.
Бор-йўғи шу,
чинданам жўн-а,
аммо ўлмак каби мушкулдир.
Бу мисраларда ўзбек халқ эртакларида эпик қаҳрамоннинг ухлаб ётган
дев ёки ялмоғизнинг ити олдига сўнгак, оти олдига хашак ташланган тескари
ҳолатни   минг   машаққат   бўлса-да   ўнглашга   эришиб,   шундан   сўнг   кўзланган
ва   топширилган   вазифани   ҳал   этиши   мотиви   стилизациясини   кузатиш
мумкин. Шундан сўнг шоир ўз ҳис-кечинмаларини бирма-бир оча бошлайди.
Аввало,   қулликка   кўнган   шерикларига   ачинади.   Тош   асрига   бош   олиб
кетишни хоҳлайди:
Қолганмикин бирор  кентавр
ёки бирон шўрлик горилла.
От шўрликка бўлди-ку жабр,
ит бечора тинсиз ариллар.
Уйғонар  дев ,
не гўзал қушлар
димоғида инграб қайнайди.
Шерикларим бирма-бир ушлаб,
очқаган  дев  роса чайнайди.
Бир амаллаб қочаман ўзим,
яшринаман аллақайдадир.
319
 Гомер. Одиссея. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2016. – Б.90-104.
133 Кентавр – ярми от, ярми одам кўринишидаги афсонавий махлуқ бўлиб,
унинг   яна   бир   тури   ўзбек   мифологиясида   Гавомард   (ярим   буқа,   ярим   одам)
номи билан учрайди. 320
 
Дев   уйқуси,   унинг   очқаган   ҳолда   учраши   эртакона   мотивлардан   бири
бўлиб,   бу   орқали   унинг   одамхўрлиги   фош   этилади.   Шундан   сўнг   қаҳрамон
анча вақт дарбадар кезганча дунёни айланиб қайтиб келганидан, дев эса яна
Қоратоғдай   ухлаб   ётганидан,   от   ва   ит   яна   аввалги   аҳволида,   шериклар   акс-
садосиз бош солиб туришларидан сўзлайди. “ Ухлаётган  дев нинг ёнида   бошқа
гуруҳ   семириб”   яшаётганини   кўриб   ҳайратланади.   Бироқ   улар   ҳам   йигитга
қарши бориб, шундай дейишади:
...тошингни тер,
бу  дев  ухлаган,
бизга ўзи шундоғам яхши.
Хуллас,   ёлғизланган   йигит   “жон   олар   чоғ   ғолиб   тушкунлик”   билан
қуйидаги сўзларини қони билан тоштахтага ёзиб қолдиради: 
«Ишонаман,
бир кун  дев  ўлар,
жарга қулар сўқир ҳолида,
от хашаги охурда бўлар,
сўнгак бўлар итнинг олдида.
Оғир бўлур эндиги разм,
бу жаҳолат,
бу  дев ни қўйгин.
Энг аввало, қаттол, бераҳм
галварсларнинг кўзини ўйгин . 321
Англашилмоқдаки,   ушбу   шеър   емирилиб,   нураб   турган   тоталитар
тузум   ҳақида   бўлиб,   унинг   кўр   ва   уйқудаги   раҳнамоси   дев,   тузум
раҳбарининг   раъйига   мослашувчи   лаганбардорлари,   маддоҳлари   ит,   номи
320
Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги   маросимлари   ва   урф-одатлари.   –   Урганч:
Қуванчбек-Машҳура,   2018.   –       Б.285;   Жўраев   М.,   Нарзиқулова   М.   Миф,   фольклор   ва   адабиёт.   –   Т.:
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. – 184 б.
321
  http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nazm/195-shavkat-rahmon.html?start=9
134 улуғ,   супраси   қуруқ,   инон-ихтиёри   ўзида   бўлмаган   ноиблари,   қўлидан   кўп
иш   келса-да,   имкониятларидан   маҳрум   этилган,   етишиб   келаётган
халқпарварлари от тимсолида кўрсатилган.
Ҳабиб   Саъдулланинг   1999   йил   16   февраль   воқеаларига   бағишланган
“Жароҳат”   достонида   ватан   хоинлари   шайтон,   лаин,   дажжол   номлари
воситасида ифодаланган: 
Боқиб кўрку жамолингга
Яширмас завқини олам,
Қай ул  шайтонк и вос-восда
Гўзал бағрингга ўқ отгай? 322
Ушбу   мисраларда   мустақиллик   йилларида   ўз   ватанига   хиёнат   қилиб,
унинг   гўзал   иморатларини   вайрон   қилган,   ўз   халқига   ўқ   узган,   халқнинг
юраги бўлган Президентининг  жонига қасд этган, динни ниқоб қилиб олган
ақидапараст,   экстремист,   террорчи   гуруҳларга   қўшилган   хоинлар   бузғунчи
шайтон   образи   орқали   метафоризация   қилинган.   Шеър   давомида   уларнинг
ёлғончилиги, одамларни йўлдан уриши дажжол, лаинга тенглаштирилади ва
ҳатто бу борада ундан ҳам “ўтиб кетган”лиги айтилади: 
Сенга қасд айлаган  дажжол 
Менинг халқимга қасд этмиш, 
Бутун халққа ғаним кори 
Лаин дан ҳам ўтиб кетгай, 
Лаинл ардан ўзинг асра, 
Худойим юрту халқимни, 
Ўзинг бахш айлаган ҳурлик 
Унга мангу насиб этгай. 323
 
Дажжол   –   арабча   йўлдан   урувчи,   фирибгар,   ёлғончи   дегани.   Ислом
динига   кўра,   қиёмат   яқинлашганда   пайдо   бўлиб,   одамларни   диндан,   тўғри
йўлдан оздирувчи, одамсимон бир кўзли махлуқ. 324
 Кўчма маънода ўтакетган
322
 Саъдулла Ҳ. Танланган асарлар. I жилд. – Т.: Шарқ, 2002. – Б. 374.
323
 Саъдулла Ҳ. Танланган асарлар. I жилд. – Т.: Шарқ, 2002. – Б. 375.
324
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   1-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат
илмий нашриёти, 200 6 . – Б. 544.
135 бешафқат  ва  фирибгар  маъносини  англатади,  баъзан  малъун,  иблис, шайтон
сўзлари қаторида сўкинч сўз сифатида ишлатилади.
Лаин   –   лаънатланган,   қарғиш   олган,   лаънати 325
  сифатлаши   худонинг
даргоҳидан   қувилган   шайтонга   нисбатан   ишлатилади   ва   кўчма   маънода
ўтакетган фирибгар, ҳийлагар, қаллоб маъносини интенсив ифодалаб келади.
Умуман олганда, шайтон, иблис, лаин ва дажжол образлари фирибгар, айёр,
хоин кишиларга нисбатан нафратни ифодалаши билан умумийлик касб этади.
Шунинг   учун   ҳар   сўзида   Аллоҳни,   Исломни   тилга   олиб,   аслида
мусулмонларни   йўлдан   уришга,   одамларни   даҳшатга   солишга,   кўр-кўрона
халифалик давлатини тузишга уринган бадкор диний экстремистик ва диний
ақидапарастлик,   террористик   гуруҳ   вакиллари   қувлик   ва   ёвузлик   тимсоли
бўлган   диний-афсонавий   образлар   орқали   ифодаланади.   Қуйидаги
мисраларда   эса   шундай   кимсаларни   сифатлашда   Раҳмон   ва   шайтон
образлари қарама-қаршилигидан фойдаланилган:   
Суханида Раҳмон, қонида  шайтон ? 
Бад нусхага кийиб диндор ниқобин. 
Мусулмонлик фарзин этишиб пайҳон 
Тўсмоқчи бўларлар ҳурлик офтобин. 326
Жамол   Камол   эса   инсоннинг   гоҳ   эгри,   гоҳ   тўғри   йўлдан   юришини,
яъни   унинг   бир   елкасида   шайтон,   бир   елкасида   раҳмон   туриши   ҳақидаги
диний-афсонавий қарашни стилизация қилиш орқали замоннинг нопок ва пок
кишиларини шайтон ва раҳмон образлари воситасида ифодалайди:
Замон аҳлин биридурман, бу даврондин қаён кетгум,
Билиб-билмай гаҳи  шайтон , гаҳи  раҳмон га қўшилдим. 327
Улуғбек   Ҳамдамнинг   “Янги   инсон”   шеърида   “Аллоҳнинг   иродасига
кўз тикиб” гибрид маҳсулотлар, сунъий таом, озуқа, ҳаттоки сунъий ота-она,
одам   яратаётган   нанотехнология   тарафдорлари,   ўзининг   тил,   мусиқа,
кийиниш   услубини   оммавий   маданият   кўринишида   бачканалаштираётган
325
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   2-жилд.   –   Т.:   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси   Давлат
илмий нашриёти, 200 6 . – Б. 484.
326
 Саъдулла Ҳ. Танланган асарлар. I жилд. – Т.: Шарқ, 2002. – Б. 391.
327
 Сирожиддин Ж. Заҳҳок салтанатинда (шеърлар). – Самарқанд: Суғдиёна, 1994. – Б.64.
136 замонавий   “супер   одам”лар,   учинчи   минг   йилликда   ҳамма   нарсани   еб-ютиб
юбораётган     очкўз   “истеъмолчи”лар   дажжол,   шайтон,   иблис,   жин,   олабўжи,
юҳо   образлари   воситасида   тасвирланган.   Масалан:   “Бас,   энди   у
Истеъмолчидир!   Бўлгандаям   юҳодек   Истеъмолчи!”,   “Янги   Инсоннинг
қулоғига   хуш   ёқадиган   мусиқаларни   пештоқи   зарҳалли   гипермаркетларда
чалдириб қўймоқда   дажжоллар ”, “ кеча инсон ўзлигини ичкаридан қидирган,
Бугун  эса  инсон  ўзлигини ташқаридан  излади, аввал   Олий  Одамга, сўнг   эса
Олабўжи   –   Супер   одамга,   “Бутун   келажак   бизники!”   дея,   аюҳаннос
солаётан   хунасага   дуч   келди” сингари   мисраларда   диний-афсонавий   ва
мифологик образларга мурожаат қилиш орқали ҳозирги замоннинг иллатлари
кўрсатилган . 328
  
Мифологик, диний-афсонавий образлар ва улар воситасида турли давр
кишиларининг   образлантирилишини қуйидагича жадваллаштириб кўрсатиш
мумкин:
№ Ўхшатилмиш образ Ўхшалмиш шахс Ўхшатилиш асоси
1. Аждаҳо, Азроил қатағон   даври
терговчилари ёвузлик, жон олиш
2. Фаришта ижодкорлар эзгулик, бегуноҳлик
3. Аждаҳо, ялмоғиз Гитлер, босқинчилар ёвузлик 
4. Ялмоғиз, жин, алвасти,
жодугар, дев, Ахриман душман, фашистлар ёвузлик 
5. Шайтон  алдоқчи,
фирибгарлар,
хоинлар;   колхоз
раиси;   босқинчи
руслар  ёвузлик, алдов
6. Шайтон, дажжол, лаин террорчилар,   диний
ақидапарастлар,
диний   экстремизм ёвузлик,   хиёнат,
фирибгарлик 
328
 Ҳамдам Улуғбек. Эски дунё ва янги мен. – Т.: Янги аср авлоди, 2018. – Б.365-384.
137 гуруҳи вакиллари 
7. Дев мустабид   тузум
раҳбарлари;
терговчилар;
босқинчи   шўро
раҳбарлари ёвузлик, зўравонлик
8. Илон (аждар) шўро ҳукмдори хазинага эгалик қилиш
9. Самандар Алишер Навоий нажоткорлик
10. Ҳумо  Алишер Навоий бахт ва нажот
11. Бахт қуши маърифатпарварлар  бахт ва омад
Хуллас , ў қувчига алоҳида куч билан таъсир қилиш, образ яратиш учун
тасвирий   восита   сифатида,   асосан,   метафорадан   фойдаланилади.   Шунинг
учун улар орқали инсоннинг турли эмоцияси экспрессив тарзда ўз ифодасини
топади.   Замонавий   ўзбек   шеъриятида   давр   кишилари   образини   ифодалашда
ижодкор фольклорга хос мифологик образларни ҳам қўллаб, улар воситасида
ўз мақсади ва ғоясини ифода этади.
Замонавий   ўзбек   шеъриятида   давр   иллатлари,   инсониятнинг   турли
даврлардаги   хатолари,   уруш   воқеалари,   собиқ   тузум   фожиалари,   зарарли
оқимларнинг   мустақиллигимизга   таҳдиди   каби   муҳим   ҳодисалар   акс
эттирилар   экан,   давр   кишилари:   босқинчилар,   фашистлар,   золим
мансабдорлар,   террорчи   ва   жиноятчилар,   қаллоблар   ва   ҳоказолар   салбий
мифологик, диний-афсонавий образлар билан ифодаланса, жабрдийда миллат
фарзандлари,   қаҳрамонлар,   кўнгил   кишилари   кабилар   ижобий   семадаги
мифологик,   диний-афсонавий   образлар   орқали  кўрсатилган.   Бу   эса,   албатта,
ижодкор   туйғулари   (нафрати   ёки   ҳурмати)нинг   нутқий   экспрессивлигини
таъминлашга хизмат қилган. 
III .3. Янги турмуш предметларининг мифологик образларда берилиши
138 Дунё мамлакатлари ҳаётида ўтган асрнинг 40-йиллари тарихида муҳим
саҳифалар яратган Иккинчи жаҳон уруши даври воқеа-ҳодисалари талқини ва
тасвири бадиий ижодда ўзига хос акс эттирилди. Жумладан, замонавий ўзбек
адабиётида   ҳам   бу   давр   руҳини   реал   акс   эттириш   мақсадида   нафақат   давр
воқеликлари   ва   кишилари,   балки   унга   хос   айрим   предметларнинг   турли
мифологик образлар воситасида бадиий ифодалангани кузатилади.  
Замонавий   ўзбек   шеъриятида   уруш   мавзуси   қаламга   олинган   кўплаб
шеърларда   замбараклар   тасвири   аждар,   қирувчи   самолётлар   ялмоғиз,   атом
бомбаси   эса   жаҳаннам,   ялмоғиз   ва   аждар   метафоралари   орқали
ифодаланганини кўриш мумкин.
“Ўзбек   тили   теоморфик   метафораларининг   қисқача   концептуал
луғати”да   аждаҳо   образи   кўчма   маънода 329
  техник   қурол   (масалан,
замбарак)ка нисбатан поэтик кўчимни ифодалаши айтиб ўтилган.
Ялмоғиз   образи   эса   замонавий   ўзбек   шеъриятида   ямламай   ютиш,   еб-
тўймаслик,   ёндириш,   вайрон   қилиш,   зиён   етказиш   каби   хусусиятлари
асосида хавфли қурол, бомба тушунчаларини рамзий ифодалаб келган. 
О.Ҳожиеванинг   “Хатар   водийсидан   фасона”сида   ўточар   қирувчи
самолётлар аждарга қиёс этилган:
Оғзидан ўт пуркаб, сочиб тутунлар
Қирқ бошли аждар дай ўтди қузғунлар.
Туялар, биялар, тойлар, қулунлар – 
Лошига чош бўлди тўрт ёғим менинг. 330
Кўриниб   турганидек,   ҳар   томондан   учиб   келиб,   олов   пуркаб,   ҳамма
ёқнинг   кулини   кўкка   совурган   самолётларнинг   қирқ   бошли   аждарга
ўхшатилишида бадиий ҳақиқат мавжуд. 
Қуйидаги сатрларда эса даҳшатли замбараклар ва жанговар танклар дев
образи воситасида тасвирланган:
Дев ларнинг минора қовурғасидай
329
  Махмараимова   Ш.   Ўзбек   тили   теоморфик   метафораларининг   қисқача   концептуал   луғати.   –   Т.:   Чўлпон,
2018. – Б. 24.
330
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 368.
139 Танклар, замбараклар тоғ “тўрва”сида,
“Томоғи” тиқилиб сой, жилғаси-да,
Ҳалқуми қуриган тупроғим менинг. 331
Метафораларни   ҳосил   қилишда   афсонавий-диний   тушунчаларни
билдирувчи   сўзлар   асос   бўлувчи   сўзлардан   бири   саналади.   Қуйидаги
мисраларда ҳам “атом” “жаҳаннам элчиси” метафораси орқали ифодалангани
алоҳида эътиборни тортади:
Жаҳаннам  элчиси – атомни кўрдик, 
Маҳшар гулханини кўрдик қаловда. 332
Жамол Камол  ўзининг  “Аср  билан видолашув”  шеърида  босқинчилар,
жоҳиллар   томонидан   масжидлар   вайрон   қилиниб,   муқаддас   китоблар
ёқилганига   ишора   қилади   ва   Ислом   динининг   муқаддас   манбасини   “нажот
фариштаси” метафораси воситасида образлантиради: 
Оловга сиғиндик, оловда юрдик,
Нажот  фариштасин  кўрдик  оловда. 333
Муқаддас   динимизнинг   бош   манбаси   бўлмиш   “Каломуллоҳ”
инсонларга   ҳомийлик   қилувчи,   уларга   тўғри   йўлни,   ёруғликни   кўрсатиб
турувчи     фаришта   кабидир.   Шу   маънода   Қуръони   карим   мусулмонларни
Аллоҳ   билан   яқинлаштирувчи,   Унинг   сўзларини   бандаларига   етказувчи   ва
Унга   илтижоларни   қандай   қилиб   етказишларини   кўрсатувчи   нажот
фариштасидир.
  Диний   қарашларга   кўра,   фаришталардан   бири   лаънатланган   бўлиб,   у
инсонлар   орасида   турли   куфр   ишлар   уюштириш   учун   ҳар   хил   тузоқ
ҳозирлайди ва турфа ниқобларда  намоён бўлади. Шундай  диний-мифологик
қарашлардан   узоқлашмаган   ҳолда   Жамол   Камол   “Хурофот”   шеърида
шаробни иблисга қиёслаган:
Майли, сўзларимни олавер малол,
Майли, масхаралаб, майна қил, бироқ:
331
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 368.
332
 Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. –  Б. 325.
333
  Камол Ж. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан, 2007. – Б. 325.
140 Ғофилни изласанг – кўзгуга кўз сол,
Иблис ни истасанг – қадаҳингга боқ ! 334
“Қиссаси   Рабғузий”   ривоятларидан   маълумки,   Шайтони   малъун   узум
уруғини   ўғирлаб,   уни   топиб   бериш   эвазига   экиб,   уч   марта   суғориш
ваколатини   Нуҳ   алайҳиссаломдан   олади.   Уруғни   аввал   тулки,   кейин   шер,
ундан сўнг тўнғиз қони билан суғоради. “Анинг берган сувидан чоғир бўлди,
ҳар   ким   чоғир   ичса,   аввал   тулки   бўлуб,   кўрмаган   киши   бирла   дўстлуқ   оғоз
қилур.   Андин   маст   бўлғонда   йўлбарсдек   бўлур,   ҳиммати   жўш   бўлуб,   ҳар
кимга   бир   нимарса   берур.   Андин   мастроқ   бўлса,   тўнғиздек   юраклик   бўлуб,
ҳеч ишдин қўрқмас, ҳар қисм ёмон ишлар содир бўлур, шайтон берган сувлар
феълидур”, – дейилади асардаги “Узум ҳикояти”да. 335
 
А.Қодирий   қаламига   мансуб   ушбу   мисраларда   ҳам   тўйлардаги   айрим
иллатлар,   асосан,   маст   қилувчи   ичкиликлар   истеъмоли   оқибатида
одамларнинг   ақл-ҳушидан   айрилиб,   ёқимсиз,   салбий,   ножоиз   хатти-
ҳаракатлар,   ҳаттоки,   оғир   жиноят   қилишга   қадар   бориш   ҳолатларига
нисбатан “шайтоннинг иши” ифодаси қўлланилган:
Эй ғанийларимиз, эй фақирларимиз,
Амр этубдурми бизға Қуръон тўй.
Мундайин ишлар шаръимизда йўқ,
Кори мажъус, кори  шайтон  тўй. 336
А.Қодирийнинг   бугунги   кунда   ҳам   ғоявий   аҳамиятини   йўқотмаган
ушбу   “Тўй”   шеъридан   олинган   парчада   исрофгарчилик,   қувлик,
кимўзарчилик,   манманлик,   менсимаслик,   ичкиликбозлик   каби   иллатларга
ишора   қилинган.   Шу   асосда   “Қуръон”да   буюрилган   амаллар   билан   шайтон
ундовчи амалларнинг бир-бирига зидлиги таъкидланган. 
Сирожиддин   Саййиднинг   қуйидаги   сатрларида   ҳам   шайтон   ва   шароб
(май) образи боғланган:
Шоирлик шуҳрату шонидан кечдим,
334
  Камол Ж. (2007). Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд (Шеърлар, достонлар). – Т.: Фан. – Б. 120.
335
 Рабғузий Н. Қисаси Рабғузий. 1-қисм. – Т.: Ёзувчи, 1990. – 240 б.
336
 Қодирий А. Тўй. - https://azon.uz/content/views/abdulla-qodiriy-sheri-tuy 
141 Нечун энди менга бу байту ғазал?
Мен  шайтон  қўлидан шароблар ичдим,
Мен ҳурлар тилидан сипқордим асал. 337
Шоира   З.Мўминова   бугунги   кунда   баъзан   инсонларни   йўлдан
адаштиришда   шайтон   ва   иблисдан   қолишмайдиган   интернетни   аждарга
қиёслайди:
Интернет деган  аждар ,
Симидан оқар заҳар.
Дод демай рўзи маҳшар,
Болага китоб беринг. 338
Ҳақиқатда   интернетдаги   айрим   салбий,   зарарли   дастурлар   бола   руҳий
ва   ақлий   оламини   ютиб   юборади   ва   унинг   беғубор   дунёсини   нобуд   қилади.
Танасини   аждар   оловидек   нурлантириб,   куйдиради.   Шу   жиҳатдан   интернет
инсон  онгини заҳарловчи аждарга ўхшатилган.
О.Ҳожиеванинг “Нажот” достонида эса тоза ҳавони, шу ҳаводан нафас
олувчи   инсон   организмини   заҳарловчи   ўғит   ишлаб   чиқарувчи   заводлар
“аждархона” метафораси билан ифода этилган:
Карманада қуриб “аждархона”лар,
Ҳавога пуркади заҳролуд тутун.
Газини хорижга пуллаб, оналар
Қозон қайнатгани тополмас ўтин. 339
Ушбу   фаслда   келтирилган   таҳлиллар   натижаси   ўлароқ,   қуйидаги   жадвалда
мифологик   образлар   ва   уларнинг   янги   турмуш   предметларини   образлантириши   акс
эттирилган:
№ Ўхшатилмиш образ Ўхшалмиш предмет Ўхшатилиш асоси
1. Ялмоғиз самолёт учиш
2. Дўзах,   тамуғ,
жаҳаннам  атом ёниш
337
 Саййид С. Қалдирғочларга бер айвонларингни. – Т. : Шарқ, 2005. – Б.114.
338
 Зулфия Мўминова// https://uzas.u z / articles /869
339
 Ҳожиева О. Шом шуълалари. Сайланма (Шеърлар, достонлар, қасидалар). – Т.: Шарқ, 2010. – Б. 359.
142 3. Аждар атом;   интернет;
самолёт ёвузлик, нобуд қилиш;
учиш, ўт сочиш 
4. Иблис май, шароб ёвузлик, адашиш 
5. Арши аъло самолёт юқорида эканлиги
6. Аждархона корхона, заводлар ҳавога   зарарли       газ,
тутун чиқариши
7. Дев танк, замбарак  ёвузлик, ваҳм ва ҳажм
Хуллас ,   замонавий   ўзбек   шеъриятида   турли   даврларда   яратилган
предметлар:   самолёт,   атом   бомбаси,   замбарак,   китоб,   интернет,   шароб
кабилар   талқинида   хилма-хил   поэтик   ва   рамзий   ифодалар   яратишда
мифологик образлар ўзига хос ўрин эгаллайди. 
III боб бўйича хулосалар
1. Тафаккур жараёнидаги ҳар бир ўзгариш, бу дунёни ўзлаштириш сари
ташланган   ҳар   бир   қадам   қадимги   инсонларнинг   нариги   дунё   ҳақидаги
тушунчалари   асосида   шаклланган   эса-да,   янги   олам   ва   янгича   турмуш
ҳақидаги   ижтимоий   қарашларни   ҳам   бадиий   ижоднинг   кейинги
босқичларида ифодалаш воситаси сифатида сақланиб қолган.
2. Замонавий ўзбек шеъриятида Иккинчи жаҳон уруши мавзуси талқин
қилинар   экан,   давр   воқеликлари,   кишилари   ва   предметларининг   аждар,   дев,
ялмоғиз,   алвасти,   самандар,   ҳумо,   пари,   фаришта,   шайтон,   лаин,   дажжол,
Азроил каби турли мифологик ва диний-афсонавий образлар воситасида гоҳ
ижобий, гоҳ салбий маънода ифода этилгани кузатилди.  
3.   Уруш   мавзуси   қаламга   олинган   кўплаб   шеърларда   уруш,
босқинчилар,   замбараклар,   ёнғин   тасвири,   асосан,   аждар;   Гитлер,   қирувчи
самолётлар   ялмоғиз;   атом   бомбаси,   жанг   майдони   эса     дўзах   метафоралари
орқали ифодаланганини кўриш мумкин.
143 4.   Давр   воқеликларини   фольклордаги   мифологик   образлардан   ижодий
фойдаланиб,   уларни   қайта   ишлаб   ифодалаш   мумтоз   шоирлар,   жадид
ижодкорлар анъаналари асосида замонавий шеъриятда янада бойитилди.
5.   Ў тган   асрнинг   70-80-йиллари,   ундан   сўнг   мустақиликкача   бўлган
даврда   замон   кулфатлари,   Ватан   ва   халқ   дарди,   эрк   ва   мустақиллик   учун
интилиш   ғояларини   айнан   мифологик   образлар   воситасида   ифодалаш
кайфияти кучайди.
6.   Мустақиллик   даври   шеъриятида   истиқлолнинг   илк   йилларида
душманларнинг юрт мустақиллигига қарши қилган ёвуз қилмишлари, диний
экстремизм   ва   террорчилик   ҳаракатларининг   мудҳиш   манзаралари
фольклордаги   анъанавий   мифологик   образлар   воситасида   рамзий   тасвирлаб
берилди.
144 УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
1.  Ҳар бир давр оғзаки ва ёзма адабиётида ибтидоий инсонларнинг қадимий
мифологик тасаввур-тушунчалари асосида шаклланган асотирий образлар тизими
алоҳида   ўринга   эга   бўлиб,   миф   ва   ижодий   жараён,   фольклор   ва   ёзма   адабиёт
муносабатини,   мифологик   тафаккурдан   бадиий-эстетик   тафаккурга   ўтиш
тамойилларини,   бадиий   ижоддаги   шаклий-услубий,   поэтик   янгиланишларни
аниқлашга   хизмат   қилиши   жиҳатидан   ҳамиша   адабиётшуносликнинг   долзарб   ва
муҳим масалаларидан бири бўлиб келган. Улар фольклор, мумтоз, жадид, ҳозирги
адабиёт   намуналарида   анъанавий   тарзда   қўлланиб   келаётгани   билан   эътиборни
тортади. 
2.   Жаҳон адабиётининг антик босқичидан ҳозирги босқичигача барча ижод
турлари   (назм,   наср,   драма)да   мифологик   сюжет,   мотив,   образларнинг   бадиий
вазифаларидан   ҳар   бир   ижодкор   умумий   поэтик   қонуниятлар   асосида   ўз
индивидуал услубий маҳоратидан келиб чиқиб, давр воқеалари, кишилари, турмуш
предметлари   тасвири   ва   талқинида   улардан   миф   –   маросим   –   фольклор   –   ёзма
адабиёт тадрижида фойдаланиб келаётгани кузатилади.
3.   Ўзбек   замонавий   шеъриятидаги   мифологик   образлар   стилизацияси   ва
метофаризациясига   фольклоризмлар   сифатида   қаралади.   Улардан   кўпинча   давр
воқеликлари,   давр   кишилари,   янги   турмуш   предметларини   тасвирлаш   учун
антропоморфик   (инсон   қиёфасидаги:   Хизр,   пари,   фаришта,   малак,   ҳур,   ялмоғиз
каби), зооморфик (ҳайвон қиёфасидаги: аждар сингари), қуш кўринишидаги (Ҳумо,
Семурғ, Анқо, Самандар каби) образ типларидан фойдаланиб келинмоқда.
4.   Замонавий   ўзбек   шеъриятида   бадиий   кўчим   турларидан   бири   бўлган
метафорага антропоцентрик ёндашув халқнинг миллий-маданий меросини   ўзида
акс   эттирадиган   ҳамда   олам   манзарасини   поэтик   ифодалайдиган   фаол   бадиий
145 воситалардан   бири   сифатида   намоён   бўлади.   У   асосда   бадиий   кўчимга   эришиш
метафоризация   ҳодисасини   келтириб   чиқаради   ҳамда   ассоциатив   характер   касб
этиши   билан   мураккаблик   пайдо   қилади.   Анъанавий   ва   неологизм-метафоралар
моҳиятан   давр   нуқтаи   назаридан   бир-биридан   фарқланади.   Аксарияти
«қисқартирилган   мажозий   қиёс»   сифатида   намоён   бўлса,   айримлари   «турғун
рамз»ларга қараб силжигани аёнлашади. Баъзилари вариантлилик, инвариантлилик
касб этади.
5. Метафоризация ва стилизациядан фойдаланиш нутқни безаш учунгина
бўлмай,   соф   прагматик   аҳамиятга   ҳам   эга.   Халқ   оғзаки   ижодига   хос   анъанавий
мифологик   образлар   янгича   услубда,   давр   руҳига   мос   қайта   ишланиши   уларни
стилизация қилиш ҳисобланади. Бу ҳар иккала ҳодисанинг номинацияси жараёни
миллий   урф-одатларга,   миллий   тил     имкониятларига   боғлиқ   ҳолда   кечади.
Метафоризмлар,   стилизацион   фольклоризмлар   мнемоник   (эслаб   қолиш),
тушунтириш, кодлаш (яшириш, пардага ўраш), ахлоқий (ҳиссий таъсир кўрсатиш),
автосуггестив (сўзловчи, яъни ижодкорнинг ўзи таъсирланиши) каби вазифаларни
бажариб   келади.   Метафоризация   нутқ   адресатига   таъсир   қилишнинг   ажойиб
воситаси бўлса, стилизация анъанага янгича ёндашув имкониятидир.
6.   Шеъриятда,   умуман,   бадиий   ижодда   мифологик   образлар
метафоризацияси   ҳамда   стилизациясидан   ижобий   ёки   салбий   маъноларни
ифодалашда,   сўз   ўйини,   киноя   ва   шама   қилишда   анча   фаол   фойдаланилиши
кузатилади.   Ҳар   иккаласи   ҳам   ёрқин   образ   яратиш,   нутқ   қаратилган   предметга
эмоционал-ҳиссий муносабатни, баҳони ифодалашнинг қулай усулидир.
7.   Метафоризация ва стилизация жараёнлари маъно кўчиш усулини сақлаб
қолиши, уни ўзгартириши, муайян номни деметафоризация қилиши, қайта ишлаши
билан   ажралиб   туради.   Шунинг   учун   уларда   образнинг   тарихий   ривожланиш
қатламлари   акс   этади.   Бу   иккала   ҳодиса   рамзлашиш   (символизация)   билан   ҳам
уланиб   кетади.   Ижодкорлар   ўз   асари   моҳиятини,   ғоя   ва   мақсадларини   рамз   ва
метафора   ёрдамида   бадиий   тилда   ифодалайди.   Асарда   рамзлардан   фойдаланиш
унинг маъно-моҳиятини оширишга хизмат қилади. 
146 8.   Гарчи   ҳар   бир   халқ   шеъриятидаги   метафоралар,   рамзлар   ўша   миллат
руҳияти, яшаш ўрни ва ўзига хос маданий турмуш тарзи билан хосланса-да, дунё
шеъриятида уларнинг моҳиятан яқинлиги англашилади. Хусусан, бу анималистик
метафора   ва   рамзлар   табиати   ҳам   моҳиятида   кўпроқ   намоён   бўлади.   Лекин
автометафоралар индивидуаллиги билан ўзига хосликка эга.
9.   Метафоризация   ва   стилизация   учун   муайян   анъанавий   мифологик
образнинг характерли белги-хусусияти асос қилиб олинади. Мифологик образлар
стилизацияси   замонавий   шеъриятда   кўпроқ   достон,   шеър,   шеърий   эртак
жанрларида   кузатилади.   Ижодкорлар   шайтон,   жин,   малак,   фаришта;   аждар,   дев,
ялмоғиз,   ажина,   алвасти,   пари,   Хизр,   ҳумо,   семурғ,   анқо,   самандар   каби   миф   ва
диний-афсоналарга хос бир қатор образларни қўллаш орқали ўз ғоя ва мақсадини
бадиий   ифодалайди.   Асосан,   ўтмишдаги   аянчли   кунлар:   уруш,   мустабид   тузум,
қатағон   даври,   пахта   ишига   алоқадор   воқеаларнинг   фожеавий   руҳини   таъсирли
очиб  бериш  мақсадида   фойдаланилгани  кузатилади.   Кўпроқ ўтган   асрнинг  70-80
йиллари   адабиётига   хос   бўлган   бундай   асарларда   мустабид   тузумнинг
чиркинликларини   кўрсатиш   орқали   халқ   озодлиги   ва   эрки   учун   курашга
чақирилади.   
10.   Мифологик образлар стилизацияси бадиий услубнинг ўзига хос поэтик
кўриниши   сифатида   бирор   адабий   усулнинг   асосий   хусусиятларини   ўзида   акс
эттиради ва ижодкорга муайян ижтимоий гуруҳ ёки миллат вакилларининг нутқий
хусусиятларини акс эттириш имконини беради.   Ёзма ижодда мифологик образлар
стилизация   (тор   маънода)   ва   вариациялашган   ҳолатда   намоён   бўлади.   Поэтик
талқинда эса яхлитлик ва бўлак муносабатларида юзага чиқади. Бунда мифологик
образларнинг   яхлитлик   касб   этиши   «мифонимлар   тўри»ни   ҳосил   қилиши   билан
боғлиқ .
147 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
I.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методологик аҳамиятга
молик нашрлар:
1. Мирзиёев   Ш.   Адабиёт   ва   санъат,   маданиятни   ривожлантириш   –
халқимиз   маънавий   оламини   юксалтиришнинг   мустаҳкам
пойдеворидир // Халқ сўзи. – Тошкент, 2017 йил 4 август .
2. Мирзиёев   Ш.М.   Адабиёт,   санъат   ва   маданият   яшаса,   миллат   ва   халқ,
бутун инсоният безавол яшайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёевнинг   “Ўзбек   мумтоз   ва   замонавий   адабиётини   халқаро
миқёсда   ўрганиш   ва   тарғиб   қилишнинг   долзарб   масалалари”
мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табриги.
– www. xabar.uz
II .  Илмий-назарий адабиётлар:
1) Миллий нашрлар:
3. Абдуллаев   А.   Ўзбек   тилида   экспрессивликнинг   ифодаланиши.   –
Тошкент: Фан, 1983. – б.  
4. Абдуллаев   А.   Ўзбек   тилида   экспрессивлик   ифодалашнинг   синтактик
усули. – Тошкент: Фан, 1987. – 88 б.  
5. Афзалов М.И. Ўзбек халқ эртаклари ҳақида. – Тошкент: Фан, 1964. – 68
б.
6. Аристотель.   Поэтика   (Поэзия   санъати   ҳақида).   Масъул   муҳаррир
И.Султон.   Русчадан   М.Маҳмудов   таржимаси.   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. – 152 б.  
148 7. Жўраев   М.   Ўзбек   халқ   тақвими   ва   мифологик   афсоналар.   –   Тошкент,
1994. – б.
8.   Жўраев   М.   Миф,   фольклор   ва   адабиёт.   –   Т.:   А.Навоий   номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. – Б. 45-49.  
9.   Жўраев   М.,   Нарзиқулова   М.   Миф,   фольклор   ва   адабиёт.   –   Тошкент:
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. – 184 б.
10.   Жўраев  М., Шомусаров Ш.  Ўзбек мифологияси ва  араб фольклори. –
Тошкент: Фан, 2001. – 136 б.  
11.   Жўрақулов   У.   Миф   ва   ижодий   жараён.   /   Ҳудудсиз   жилва   (илмий-
адабий мақолалар). – Тошкент: Фан, 2006. – 204 б.
12.  Имомов К. Ўзбек халқ прозаси поэтикаси. – Тошкент: Фан, 2008. – 252
б. 
13.   Имомов К.,  Мирзаев   Т.,  Сарисоқов  Б.,  Сафаров  О.  Ўзбек  халқ оғзаки
поэтик ижоди. Дарслик. – Тошкент: Ўқитувчи, 1990. 
14.   Каримов   Н.   Ҳамид   Олимжон   поэзиясида   фольклор   традициялари   /
Ўзбек адабиёти масалалари. – Тошкент: Фан, 1959. – 340 б. 
15.   Маллаев Н. Алишер Навоий ва халқ ижодиёти. – Тошкент: Адабиёт ва
санъат, 1974. – 384 б.
16.   Мirzayev   S.   XX   asr   o`zbek   adabiyoti   (Darslik).   –   Тошкент:   Yangi   asr
avlodi, 2005. – 424 b. 
17.  Mirzayev T. va b. O`zbek folklori (Darslik). – Тошкент, 2020. – 238 b. 
18.  Мусоқулов А. Ўзбек халқ лирикаси. – Тошкент, 2010. – 316 б.
19.   Мусурманов   Э.Р.   Буюк   ипак   йўли   қадимги   ўзбек-хитой   адабий
алоқалари. Монография. – Самарқанд Конфуций институти, 2021. – 160
б.
20.  Musurmanov E.R., Ma Sui Ling. Xitoy folklori (Afsona va ertaklar): o`quv-
uslubiy qo`llanma. – Samarqand, 2014. – 166 b.
21.   Раҳимжонов Н. Ўзбек совет адабиётида поэма. – Тошкент: Фан, 1986.
– б.  
149 22.   Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. – Тошкент: Фан,
2007. – 260 б.  
23.   Сафаров   О.   Ўзбек   халқ   оғзаки   ижоди.    Дарслик.   –   Тошкент:   Мусиқа,
2010. – б.  
24.   Собиров О. Ойбек ижодида фольклор. – Тошкент: Адабиёт ва санъат,
1975. –104 б.
25.   Снесарев   Г.П.   Хоразмликларнинг   мусулмонликдан   аввалги
маросимлари ва урф-одатлари. – Урганч:  Қуванчбек-Машҳура, 2018. –
332 б.  
26.   Шарипова   Л.   ХХ   асрнинг   70-90-йиллари   ўзбек   шеъриятида
фольклоризм. – Тошкент: Фан, 2011. – 152 б.
27.   Эгамов   Х.   Совет   шарқи   туркий   халқлари   эртакчилик   анъаналари
алоқалари тарихидан очерклар. – Тошкент: Ўқитувчи, 1982. – 289 б. 
28.  Эшонқул Ж. Фольклор: образ ва талқин.– Қарши: Насаф, 1999. – 170 б.
29.  Қувватова Д. ХХ аср иккинчи ярмида ўзбек поэмаси. – Тошкент: Тuron
zamin ziyo, 2014. – 176 б.
2) Хорижий нашрлар:
30.   Агрба   В.Б.   Абхазская   поэзия   и   устное   народное   творчество.   –
Тбилиси: Мецниереба 1971. – 158 с. 
31.   Азадовский   М.К.   Статьи   о   литературе   и   фольклоре.   –   М осква-
Ленинград : Гослитиздат, 1960. – 547 с.
32. Басилов В.Н. Культ святых в исламе. – М осква : Мысль, 1970. – 144 с .  
33. Брагинский   И.С.     Из   истории   таджикской   народной   поэзии.     –
Москва: Наука, 1956. – 456 с.  
34. Брагинский   И.С.   Поэзия   и   проза   Древного   Востока.   –   Москва:
Художественная литература, 1973. – 736 с.
35. Выходцев   П.С.   Русская   советская   поэзия   и   народное   творчество.   –
Л енинград : Наука, 1963. – 549 с.  
36. Далгат У. Литература и фольклор. – М осква : Наука, 1981. – 303 с.
150 37. Евсюков В.В. Мифы о вселенной.   – Новосибирск: Наука, 1988.   – 176
с.
38. Зеленин   Д.   Тотемы-деревья   в   сказаниях   и   обрядах   европейских
народов. – М осква- Л енинград , 1937. – 77 с . 
39.   Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. 3-е издание, репринтное. – Москва :
Наука,  2000. – 407 с.  
40.   Мелетинский   Е.М.   Полеоазиатских   мифологический   эпос.   Цикл
Ворона. – М осква : Наука, 1979. – 229 с .
41.   Померанцева Э.В. Мифологические персонажи в русском фольклоре. –
М осква : Наука, 1975. – 192 с.
42.  Потебня А.А. Символ и миф в народной культуре. Собрание трудов. –
Москва: Лабиринт, 2000. – 480 с.  
43.   Пропп В.Я. Исторические корни вольшебной сказки. – Л енинград : изд-
во ЛГУ, 1986. – 366 с.
44.   Снесарев   Г.П.   Хорезмские   легенды   как   источник   по   истории
религиозных   культов   Средней   Азии.   –   М осква :   Наука,   1983.   –   С.154-
155 .
45.   Тайлор Э. Первобытная культура. – М осква : Политиздат, 1989. – 573 с.
46.   Токарев   С.А.   Ранние   формы   религии.   –   М осква ,   Политиздат,   1990.   –
623 с.  
47.   Фрезер  Д.Д.  Золотая ветвь.   Исследование магии и религии. 2-е изд. –
М осква : Политиздат, 1983. – 703 с .  
48.   Фрезер Д.Д. Фольклор в Ветхом завете. 2-е изд. – М осква : Политиздат,
1985. – 511 с .
III .   Диний манбалар, адабиётлар:
49.   Қуръони   карим.   Ўзбекча   изоҳли   таржима.   Таржима   ва   изоҳлар
муаллифи Алоуддин Мансур. – Тошкент: Чўлпон, 1992. – 544 б.  
151 50. Қуръони каримдан танланган суралар фазилати / Нашрга тайёрловчи:
Отабек   Муҳаммадиев.   –   Самарқанд:   “Имом   Бухорий   халқаро
маркази” нашриёти, 2019. – 648 б.  
IV. Луғатлар:
51.   Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 жилдлик.   I   жилд
(Фозилов Э.И. таҳрири остида). – Тошкент: Фан, 1983. – 656 б.
52. Махмараимова   Ш.   Ўзбек   тили   теоморфик   метафораларининг   қисқача
концептуал луғати. – Тошкент: Чўлпон, 2018. – 100 б.
53.   Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   1-жилд.   –   Тошкент:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 200 6 . –
680 б.
54.   Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   2-жилд.   –   Тошкент:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. –
672 б. 
55. Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   3 -жилд.   –   Тошкент:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. –
688 б.
56.   Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   4-жилд.   –   Тошкент:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008. –
608 б.
57.   Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   5   жилдли.   5-жилд.   –   Тошкент:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008. –
592 б.
V. Бадиий адабиётлар:
58.   Авесто.   Тарихий-адабий   ёдгорлик.   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом   номидаги
нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2015. – 732 б. 
59. Азим   У.   Оғир   карвон   (Шеърлар).   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом   номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991. – б.  
152 60. Азим У. Сайланма. – Тошкент: Шарқ, 1995. – 282 б.
61.   Аҳмедова Ҳ. Эрк даричаси:  шеърлар. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. –  120 б.
62.   Аҳмедова Ҳ. Умид сояси (Шеърлар). – Тошкент: Ниҳол, 2008. –   168
б . 
63.   Аҳмедова   Ҳ.   Тунги   марваридгуллар.   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом   номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. – 76 б.
64. Бобомурод Б. Бир кун келиб. – Бухоро, 2005. – 132 б.
65. Бобур   З.М.   Маҳрами   асрор   топмадим.   Париж   девони   нусхаси:
Шеърлар. – Тошкент: Ёзувчи, 1993. – 80 б. 
66. Бухорий   С.С .   Бухорога   Бухоро   келди.   Шеърлар.   –Тошкент:
Маънавият, 1999. – 104 б.
67. Жўраев Н. Энг қудратли зарра. – Тошкент: Адиб, 2012. –  44 б .  
68.   Камол   Ж.   Аср   билан   видолашув.   Сайланма.   I   жилд   (Шеърлар,
достонлар). – Тошкент: Фан, 2007. –  336 б.  
69. Малика   айёр.   Достонлар.   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом   номидаги   Адабиёт   ва
санъат нашриёти, 1988. – 336 б.
70.   Матжон   О.   Одамнинг   сояси   қуёшга   тушди.   (Шеърлар).   –   Тошкент:
Ёзувчи, 1991. 
71.   Мирзо   И.   Сени   бугун   кўрмасам   бўлмас.   (Шеърлар).   –   Тошкент:
Истиқлол, 2015. – 68 б.
72.   Миртемир.   Асарлар.   Уч   томлик.   Иккинчи   том.   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971. 
73. Миртемир.   Асарлар.   Тўрт   жилдлик.   Учинчи   жилд   (Шеърий
туркумлар,   достонлар).   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом   номидаги   Адабиёт   ва
санъат нашриёти, 1982. – 240 б.
74.   Мухтор   А.   Сизга   айтар   сўзим   (Шеърлар).   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978. – 38 б. 
75.  Навоий А. Хазойин ул-маоний. Ғаройиб ус-сиғар (Мукаммал асарлар
тўплами. 20 томлик. III том). – Тошкент: Фан, 1988. – 576 б.
153 76.   Нарзуллаев   Н.   Қалбим   қатралари   (Тўртликлар).   –   Тошкент:   Фан,
1994. – 88 б. 
77. Обиджон   А.   Масхарабоз   бола   (Шеърлар   ва   эртак).   –   Тошкент:   Ёш
гвардия, 1986. – 130 б.
78.   Огаҳий.   Асарлар.   6   жилдлик.   I   жилд   (девон).   –   Тошкент:   Ғафур
Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971. – 392 б.  
79.   Олимжон   Ҳ.   Танланган   асарлар.   –   Семурғ   ёки   Паризод   ва   Бунёд.
Достон. – Тошкент, 1952. – 562 б.
80. Орипов А. Онажон (шеърлар). – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт
ва санъат нашриёти, 1969. – 80 б.
81. Орипов А. Ҳаж дафтари. – Тошкент, 1992. –  34 б.
82. Ойбек. МАТ (19 томлик).  IV  том. Достонлар. – Т ошкент : Фан, 1976. –
280 б.
83.  Парфи  Р . Туркистон руҳи. Сайланма. Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши
муаллифи: Вафо Файзуллоҳ. – Тошкент: Шарқ, 2013. – 319 б. 
84. Парфи   Р.   Сўнгги   видо.   Шеърлар.   –   Тошкент:   Алишер   Навоий
номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. – 136 б. 
85. Парфи   Р.   Хотирот.   Шеърлар.   –   Тошкент:   Ғафур   Ғулом   номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1975. – 80 б. 
86. Рабғузий Н. Қисаси Рабғузий. 1-қисм. – Тошкент: Ёзувчи, 1990. – 240
б. 
87. Раҳмон   Ш.   Очиқ   кунлар.   Шеърлар.   –   Тошкент:   Ғафур   Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. – 72 б. 
88. Рустамхон. Ўзбек халқ достони. – Тошкент: Фан, 1942. – 110 б.
89. Садриддинов   Б.   Ҳайрат   гулхани   (Шеърлар).   –   Тошкент:   Янги   аср
авлоди, 2006. – 56 б.
90.   Саййид   С.   Қалдирғочларга   бер   айвонлврингни.   –   Тошкент:   Шарқ,
2005. – 208 б.
91.   Саъдулла   Ҳ.   Танланган   асарлар.   I   жилд.   –   Тошкент:   Шарқ,   2002.   –
448 б.
154 92.   Сирожиддин   Ж.   Заҳҳок   салтанатинда   (шеърлар).   –   Самарқанд:
Суғдиёна, 1994. – 136 б.
93.   Сулаймон   Т.   Гулшан.   (Шеърлар,   достонлар).   –   Тошкент:   Ғ.Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. – 100 б.
94.   Сулаймон   Т.   Истар   кўнгил   (Шеърлар,   достонлар).   –   Тошкент:
Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. – 222 б. 
95.  Сулаймон Т. Сирдарё қўшиқлари (шеърлар). – Тошкент: Ёш гвардия,
1974. – 40 б.
96.   Сулаймон Т. Сайҳон   (шеърлар, достонлар). – Тошкент: Шарқ, 2003.
– 224 б.
97.   Фахриёр.   Аёлғу.   Шеърлар   ва   достонлар.   –   Тошкент:   Шарқ,   2000.   –
254 б.  
98. Фахриёр.   Геометрик   баҳор   (Ўнгарилган   тушлар):   Шеърлар.   –
Тошкент: Маънавият, 2004. – 192 б.  
99. Фирдавсий   А.   Шоҳнома.   (Сайланма).   –   Тошкент:   Алишер   Навоий
номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2012. – 188 б.
100. Фурқат. Танланган асарлар. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва
санъат нашриёти, 1975. – 296 б.
101.  Юсуф М. Шоир севгиси. – Тошкент: Noshir,   2014. – 196 б.
102. Қутбиддин   А.   Бор.   Шеърлар   ва   достонлар.   –   Тошкент:   Ғафур   Ғулом
номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2011. –  319 б.
103. Ғулом  Ғ. МАТ. 12 томлик. 2-том (шеърлар). – Тошкент: Фан, 1984. –
432 б.
104. Ҳамдам У. Эски дунё ва янги мен. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2018.
– 418 б
105. Ҳожиева О. Мушфиқ онажон. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт
ва санъат нашриёти, 1983. – 274 б.
106.   Ҳожиева   О.   Шом   шуълалари.   Сайланма   (Шеърлар,   достонлар,
қасидалар). – Тошкент: Шарқ, 2010. – 448 б.  
155 107.   Ҳожиева   О.   Паноҳим   (Шеърлар   ва   ҳикоялар).   –   Тошкент:   Шарқ,
1998. –  240 б.
VI. Диссертация ва авторефератлар:
108. Aмoнов У.С. XX аср бошларида ўзбек фольклорининг ўрганилиш
тарихи   (Aбдурауф   Фитрат,   Ғози   Олим   Юнусов   ва   Элбек   фаолияти
мисолида):   Фалсафа   фанлари   бўйича   филол.   фан.   доктори   (PhD)   ...
дисс. автореф – Тошкент, 2018. – 54 б.
109.   Жуманиёзов   Б.М.   Ўзбек   халқ   эпосида   ялмоғиз   образи:   Филол.
фан. номз.... дисс. авторефер. – Тошкент, 1996. – 21 б.
110.   Махмараимова   Ш.Т.   Оламнинг   миллий   лисоний   тасвирида
теоморфик   метафоранинг   когнитив   аспекти:   Филол.   фанлари   бўйича
PhD дисс. – Қарши, 2018. – 151 б.  
111.   Мўминов   Ғ.   Ҳозирги   ўзбек   адабиётида   фольклоризм:   Филол.
фан. док-ри... дисс. – Т.:  1994. – 256 б.
112.   Нурмонов   Ф.И.   Хизр   образининг   генезиси   ва   унинг   ўзбек
фольклоридаги   талқини :   Филол.   фанлари   номз.   дисс.   автореф.   –
Тошкент,   2007. – 23 б.  
113.   Позднякова   Е.Г.   Фольклоризм   прозы   Н.М.Карамзина:   Автореф.
дис. канд. филол. наук. – Челябинск, 2003.  
114.   Расулев   X.   Пути   развития   эпического   жанра   –   дастана   и
проблема   народности   в   узбекской   литературе:   Автореф.   дисс.   ...   докт.
филол. наук.  – Тошкент,  1972 .
115.   Раҳмонов   Т.Л.   Қадимги   мифлар   ўзбек   фольклори   эпик
мотивларининг   ўзаги   сифатида:   Филол.   фан.   номз....   дисс.   –   Тошкент,
1997. – 159 б. 
116.   Ризоева   М.   А.   Ўзбек   халқ   мифологик   афсоналари   ( ўзига   хос
хусусиятлари,   таснифи   ва   образлар   тизими ):   Филол.   фанлари   бўйича
фалсафа доктори (PhD) дисс. – Тошкент, 2019. – 140 б.
156 117.   Рўзиева   М.   Ё.   Ўзбек   халқ   қўшиқларида   ранг   символикаси:
Филол. фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. – Тошкент, 2017.
– б. 
118.   Турдиев   А.А.   Ўзбек   шеъриятида   фольклор   анъаналари   ва
синкретик   ҳолат   (Тўра   Сулаймон   ижоди   мисолида):   Филология
фанлари   бўйича   фалсафа   доктори   (PhD)   диссертация   автореферати.   –
Тошкент, 2020. – 53 б.   
119.   Файзиева   Д.   Ўзбек   фольклорида   илон   образи   (генезиси   ва
бадиияти): Филол. фан .   н омз ... . дисс. автореф. –  Тошкент , 2004. – 22 б.  
120.   Холиқова Д.А. Ҳозирги ўзбек шеъриятида фольклор анъаналари
ва бадиий маҳорат:  Филол. фан. номз... дисс. автореф. –  Тошкент, 2011.
– 25 б.  
121.   Холова   М.А.   Ўзбек   модерн   шеърияти   поэтикаси:   Филология
фанлари   бўйича   фалсафа   доктори   (PhD)   диссертацияси.   –   Самарқанд,
2018. – 135 б.
122.   Шарипова   Л.   ХХ   асрнинг   70-80   йиллари     шеъриятида
фольклоризм.  Филол. фан. номз... дисс. –  Тошкент :  2008. – 155 б. 
123.   Шарипова Л. ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти бадиий
тараққиётида   фольклор:   Филол.   фан.   док-ри.   (DSc)   дисс.   –   Тошкент,
2019. – 226 б.
124. Эшонқулов   Ж.   С.   Ўзбек   фольклорида   дев   образининг   мифологик
асослари   ва   бадиий   талқини:   Филол.   фанлари   номз.   дисс.   автореф.   –
Тошкент, 1996. – 28 б.  
125. Ярматов   И.   Типология   фольклоризмов   в   современной   узбекской
литературе (60-е и начало 80-х годов): Автореф. на соиск. канд. фил.
наук. –  Тошкент :  1985. – 24 с .
126. Қаюмов   О.С.   Ўзбек   фольклорида   пари   образи   (генезиси   ва
поэтикаси): Филол. фанлари номз. дисс. автореф. – Тошкент, 1999. –
26 б.  
157 127. Қувватова   Д.   Ўзбек   илмий-бадиий   фантастикасида   фольклор
мотивлари:   Филол. фан. номз... дисс. автореф . – Тошкент, 1997. – 24
б.  
128. Ҳамдамова   С.Х.   Фольклор   анъаналари   ва   бадиий   талқин:   таъсир
ҳамда   акс   таъсир   масалалари   (XVIII-XIX   аср   шеърияти   мисолида) :
Филол. фан .  номз .  ... дисс. –  Тошкент :  2012 .   –  14 7 б .
V II . Илмий тўплам, журнал ва газеталардаги мақолалар:
129.   Акрамов   Ғ.   Тотемистик   мифлар.   –   Ўзбек   тили   ва   адабиёти.   –
Тошкент. – 1978. – №3. – Б.39-42 .
130.   Арутюнова   Н.Д. Метафора и дискурс // Теория метафоры / под
ред.   Н.Д.Арутюновой   и   М.А.Журинской.   –   М осква :   Прогресс,   1990.   –
С.5-32.
131.   Баландин   А.И.     Мифологическая   теория   и   проблемы   поэтики   //
Проблемы фольклора. – М осква , 1975. – С.125-131 .
132.   Бессонова   Л.П.   Фольклорные   традиции   в   творчестве
А.Т.Твардовского   (на   примере   поэмы   «Страна   Муравия»)   //
Филологический вестник. – Майкоп: АГУ, 2004. № 6. – С. 108-115.   
133. Богомолова   К.А.   Следы   древнего   культа   воды   у   таджиков.   –
Сталинабад, 1952. Выпуск 2. – С.109-120 .  
134. Емельянов   Л.И.   К   вопросу   о   фольклоризме   древней   русской
литературы // Русский фольклор. Т. VII. – М осква -Л енинград : Наука,
1962.– С. 38-43.
135. Жаплова Т.М. Символизация и метафоризация усадебного архетипа в
лирике   поэтов   пушкинской   поры   //   Вестник   ОГУ .   Приложение
Гуманитарние науки.  2005 (2). –  С . 84-89 .
136. Жўраев   М.   Бўри   хақидаги   қадимги   туркий   мифлар   ва   ўзбек
фольклори // Адабиёт гулшани. – Тошкент, 1998. – Б.8-17.
137.  Жўраев M. “Алпомиш” достонида мифологик образлар // “Алпомиш”
– ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси. – Тошкент, 1999. – Б.149-154. 
158 138. Жўраев М. “Анқо” образи талқинига доир баъзи мулоҳазалар // Ўзбек
тили ва адабиёти. – Тошкент. – 2001. – №2. – Б.52-54.
139. Жўраев   М.   Хоразм   мифологиясида   Ҳубби   культи.   –   Илм
сарчашмалари. – Урганч. – 2002. – №1. – Б.19-24.
140.  Жўраев М. “Грифон” ёки “қанотли ит” образининг тарихий асослари.
– Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент. – 2006.– №1.–Б.56-66.
141. Зарифов   Ҳ.   Ўзбек   халқ   достонларининг   тарихий   асослари   бўйича
текширишлар.   Жанговор   от   образининг   қадимий   асосларига   доир   //
Пўлкан шоир. – Тошкент, 1976. – Б.65-88.
142. Имомов К. Ўзбек фольклорида Ҳумо қуши // Ўзбек тили ва адабиёти.
– Тошкент. –  2011. –  №5. – Б. 24. 
143. Лакофф Дж., Джонсон М. Метафоры, которыми мы живем. // Теория
метафоры   /   под   ред.   Н.Д.Арутюновой   и   М.А.Журинской.   –   М осква :
Прогресс, 1990. – С.387-415.
144. Левинтон   Г.   Заметки   о   фольклоризме   Блока   /   Миф   –   Фольклор   –
Литература. – Л енинград : Наука, 1978. – С. 171-186. 
145. Маккормак   Э.   Когнитивная   теория   метаф о р ы   //   Теория   метафоры   /
под   ред.   Н.Д.Арутюновой   и   М.А.Журинской.   –   М осква :   Прогресс,
1990. – С.358-386.
146. Ражабова М. Алишер Навоий ғазалларида демонологик тимсоллар. //
Филология   ва   маданият   масалалари   (илмий-услубий   мақолалар
тўплами). – Карабук, 2019. – Б. 184-187.  
147. Саримсоқов Б. Фольклоризмлар типологиясига доир. – Ўзбек тили ва
адабиёти. – Тошкент. – 1980. – №4. –  Б.37-45.  
148. Сафаров О. Фольклор ва болалар адабиёти // Ўзбек тили ва адабиёти.
– Тошкент. – 2003. – № 6. – Б.20-26.
149. Снесарев   Г.П.   Три   хорезмские   легенды   в   свете   демонологических
представлений. – Советская этнография. – Москва. – 1973. – №1. – С.
48-58 .  
159 150. Собиров   О.   Ўзбек   совет   адабиётида   фольклор   ва   фольклор
анъаналари / Ўзбек совет фольклори масалалари. 1-китоб. – Тошкент,
1970. – Б. 125-143.
151. Тоғаева   Д.   Инс-жинслар   ҳақидаги   ўзбек   оғзаки   ҳикояларининг
образлар   системаси.  –  Ўзбек   тили  ва  адабиёти.   –  Тошкент.  –  2006.  –
№6. – Б.44-47.  
152. Шайхзода   М.   Навоий   ижодида   фольклор   мотивлари.   Асарлар.   VI
томлик. 4-том. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат
нашриёти, 1972. – Б. 23-29.
153. Ўраева Д. Шарқ ва Ғарб адабиётида “шайтон” мифоними талқинидаги
ўзига хосликлар. – Buxoro davlat universiteti ilmiy axboroti. – Бухоро. –
2015. – № 4. – Б.76-82.
154.   Ўраева   Д.С.   Замонавий   шеъриятда   бадиий   кўчимларнинг
янгиланиши.   –   Buxoro   davlat   universiteti   ilmiy   axboroti.   –   Бухоро.   –
2014. – № 4 (56). – Б.50-55. 
VIII. Интернет сайтлари :
155.  Аleksandrovna, P. О. (2012). Reflection of the prototypic features of
the   devil   in   the   system   of   English   Mythological   characters.   //   Вестник
Волгоградского   государственного   унивеситета.   Серия   2.   Языкознание
11(1).  https://search.proquest.com/docview/2095777810?accountid=177872
156.   Аркадьевна,   К.   А.   (2010).   Имя   собственное   как   объект
метафоризации   //   Вестник   Волгоградского   г осударственного
у нивеситета.   Серия   2.   Языкознание   9(1).
https://search.proquest.com/docview/2095804963?accountid=177872  
157.   Wang,   S.   D.   (2008).   Symbol   and   metaphor   of   visual   art   which
between   substance   (Order   No.   H398196).   Available   from   ProQuest
Dissertations   &   Theses   Global.   (1026907700).
https://search.proquest.com/docview/1026907700?accountid=177872  
158.  Жонузоқ  Н . Коронавирус. @nodir_jonuzoq
160 159. 58.   Коницкая,   Е.,   &   Ясюнайте,   Б.   (2016).   Метафоры   утренней   и
вечерней   зари   в   литовской   и   русской   поэзии.   Acta   Baltico-Slavica,   40,
186-205.  –  DOI :  http://dx.doi.org/10.11649/abs.2016.006
160.   Лакофф   Дж.   Когнитивная   теория   метафоры:   исходные
положения. –  https://www.vshm.science/about/quotes/2072/  
161. Лакофф   Дж.,   Джонсон   М.   Метафоры,   которыми   мы   живем.   –
https://www.twirpx.com/file/228990/
162. Maratos J. The power of myth as metaphor // Group Analysis. – The
Group-Analytic   Society   (London),   2006.   Vol .   39   (1):   87–99.
DOI : 10.1177/0533316406062089  http :// gaq . sagepub . com
163.  Норқобил Қ. Карантинда. Халқимга.  https://t.me/yozuvchilar_uz
164. Неъмат З. Илтимос, уйда қолинг! https://t.me/ijod _bustoni 
165.  Неъмат З. Шифокорларга таъзим. https://t.me/ijod _bustoni
166. Олим С. Тавбанома (манзума). https://t.me/ijod _bustoni
167.   Plakhova, O. A., & Astafurova, T. N. (2011).   Demythologization of
the   concept   “fairy”   in   English   folk   tale   discourse.   //   Вестник
Волгоградского   г осударственного   у нивеситета.   Серия   2,  Языкознание ,
10(2) .   https :// search . proquest . com / docview /2095786148? accountid =177872
168.   Соколова,   Н.   В.   (2018).   Приемы   перевода   англоязычных
метафоризированных   терминов   (на   материале   патентов )   //   Вестник
Волгоградского   г осударственного   у нивеситета.   Серия   2,  Языкознание.
–   2018.   –   Т.   17,   №1.   С.   107-114.   –   DOI :
http://dx.doi.org/10.15688/jvolsu2.2018.1.11     
169.   Шукур Э. Ташвишли кунлар шеъри.  @ uza _ uz
170. Esanov   J . Koronavirus.   https://t.me/buxdu_uz
171. Юрьевна,   В.   С.,   &   Сергеевич,   Г.   Д.   (2014).   А нималистическая
метафора   в   поэзии   В.М аяковского   и   Д.А рбениной   //   Вестник
Волгоградского   г осударственного   у нивеситета.   Серия   2,  Языкознание ,
13(3)  DOI :  http://dx.doi.org/10.15688/jvolsu2.2014.3.4  
172. Ҳамро А. Тазарру фурсати. https://t.me/ijod _bustoni  
161 173.  Ҳамро А. Уйда қолинг. https://t.me/ijod _bustoni 
174.   https://t.me/joinchat/AAAAAFJN3JNgfXTiNr-EbQ
175. https://n.ziyouz.com/books/bolalar_kutubxonasi/Anvar%20Obidjon.
%20Masxaraboz%20bola.pdf  
176.   https://studfiles.net/preview/1771962/
177. http://ekrost.ru/poster/metafora-i-metaforizaciya.html  
178.   https://www.litdic.ru/stilizaciya/  
179.   http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nazm/195-shavkat-rahmon
180.   https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/bashorat
-otajonova
181.   http://kh-davron.uz/ijod/tarjimalar/xurshid-davron-bahordan-bir-kun-
oldin-kitobidan
182.   https://saviya.uz/ijod/adabiyotshunoslik/pokiza-ijodkor-haqida-
bilganlarim  
183.   https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/mahmud-rajab-sherlar.html
184. https://n.ziyouz.com/books/uzbek_zamonaviy_sheriyati/Abdurauf
%20Fitrat.%20Yurt%20qayg'usi.pdf
185. https://n.ziyouz.com/books/uzbek_zamonaviy_sheriyati/Abdulla
%20Oripov.%20Haj%20daftari.%20Hikmat%20sadolari.pdf
https://scienceforum.ru/2014/article/2014001508
162

ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МИФОЛОГИК ОБРАЗЛАР СТИЛИЗАЦИЯСИ ВА МЕТАФОРИЗАЦИЯСИ КИРИШ ..........................................................................................................3 I БОБ. Мифологик образлар стилизацияси ва метафоризациясининг анъанавийлиги I .1. Адабиётда стилизация ҳамд а метафоризация ҳодисаларининг поэтик моҳияти ва аҳамияти ............................................................................................ 11 I.2. Мифологик тафаккурнинг бадиий-эстетик тафаккурга кўчиш асослари... I .3. Ўзбек адабиётида мифологик образлар стилизацияси ва метафоризациясининг тараққиёт хусусиятлари ............................................ II БОБ. Замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар тасвири ва талқинига хос лингвопоэтик хусусиятлар II .1. Антро по морфик (инсон қиёфасидаги) мифологик образлар................. . II.2. Зооморфик (ҳайвон қиёфасидаги) ва қуш кўринишидаги (орнитоморфик) мифологик образлар ........................ ................................................................. II .3. Демономорф мифологик образлар …………………………………… III БОБ. Замонавий шеъриятда м ифологик образларни қўллашнинг ижтимоий-психологик асослари ва кўринишлари III.1. Давр воқеликларининг мифологик образлар воситасида ги бадиий тал қини... III.2.Давр кишиларининг мифо логик образлар орқали ифодаланиши................................................................................................. III.3. Янги турмуш предметларининг мифологик образла рда берилиши. ....... ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1

КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва за рурати. Жаҳон адабиётшунослиги ва фольклоршунослиги да янги давр кишисининг ҳанузгача мифологик тушунчаларга эътибор қаратиб, поэтик ижодда уларни замонавий воқеликлар билан боғлаб стилизация ва метафоризация қилиб келаётганининг ижтимоий-психологик, бадиий-эстетик омилларини очишга кўпдан қизиқиш ортиб бормо қда. Бунинг натижасида постфольклор, фольклоризм, халқ оғзаки ижодининг образ ва мотивлари стилизацияси, мифологизация, метафоризация сингари бадиий ижод билан боғлиқ поэтик ҳодисаларнинг моҳияти ойдинлашмоқда ҳамда ёзма адабиётнинг оғзаки ижод билан узвий боғлиқликда ривожланиб келаётганини антропоцентрик нуқтаи назардан асослашда заруратга айланмоқда. Дунё адабиётшунослигида замонавий адабиётнинг барча ижод турларида мифологик сюжет, мотив, образларнинг бадиий вазифаларидан ижодкорлар умумий поэтик қонуниятлар асосида индивидуал услубий маҳоратини намоён қилиб, адабиётшунослар мифологик тушунчаларнинг образлантирилишига хос ижтимоий-психологик, лингвокультурологик илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ўзбек мифологияси ҳам асрлар давомида халқимизнинг ижтимоий-руҳий ҳаётига чуқур сингишиб, бугунги кунда адабиётшунослигимизда халқимиз поэтик дунёқарашининг миф – маросим – фольклор – ёзма адабиёт кўринишидаги тараққиёт жараёнини ўрганишга алоҳида диққат қаратилмоқда. Мамлакатимизда барча жабҳада берилаётган кенг имкониятлар замонавий ўзбек адабиётида адабий-эстетик анъаналарнинг асосларини янада чуқурроқ тадқиқ қилишга қулай шароит яратилмоқда. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс 2

бойликларимиз бор». 1 Шу нуқтаи назардан беқиёс бойликларимиз бўлган мифологик образлар акс этган оғзаки ва ёзма асарларимизни ўрганиш, замонавий шеъриятда мифологик образларни қўллашнинг ижтимоий- психологик асослари ва кўринишларини, бунда давр воқеликлари, кишилари, янги турмуш предметларининг мифологик образлар воситасида тасвир, талқин этилишига хос поэтик қонуниятларни аниқлаш заруратини юзага келтирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ- 2995-сон « Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини знада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» , 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарор лар и, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 апрелдаги 304-сон «Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади . Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши- нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги «Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир» номли маърузаси // Халқ сўзи. – 2017, 4 август. – №153 (6347). 3

ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон филология илмида мифологик образлар стилизацияси ва метофаризацияси тилшунослик, фольклоршунослик, адабиётшунослик кесимида кўпроқ ўрганилиб келинмоқда. Жумладан, рус адабиётшунослиги ва фольклоршунослиги да М.К.Азадовский, П.С.Виходцев, В.Б.Агрба, Л.И.Емельянов, Г.А.Левинтон, У.Б.Далгат, Л.П.Бессонова каби олимларнинг тадқиқотлари аҳамиятли. 2 Рус олимларидан Д.Зеленин, В.Н.Басилов, Г.П.Снесарев, А.И.Баландин, Е.М.Мелетенский, Д.Д.Фрезер, В.Я.Пропп, Э.Тайлор, С.А.Токарев кабилар мифологик образ ва мотивлар хусусияти, таснифоти, оғзаки адабиёт, тасвирий сюжетдаги ифодаси хусусидаги изланишларида баъзан метафоризация ҳодисасига ҳам эътибор қаратилган. 3 Ўзбек адабиётшунослиги ва фольклоршунослигида бу масалага муносабат кўпинча фольклоризмлар ёки модерн шеърият поэтикаси тадқиқига бағишланган ишлар таркибида кузатилади. 4 М.Афзалов, 2 Азадовский М.К. Статьи о литературе и фольклоре. – М. - Л.: Гослитиздат, 1960. – 547 с.; Выходцев П.С. Русская советская поэзия и народное творчество. – Л.: Наука, 1963. – 549 с.; Агрба В.Б. Абхазская поэзия и устное народное творчество. – Тбилиси: Мецниереба 1971. – 158 с.; Емельянов Л.И. К вопросу о фольклоризме древней русской литературы // Русский фольклор. Т. VII. – М.-Л.: Наука, 1962.– С. 38-43.; Левинтон Г. Заметки о фольклоризме Блока / Миф – Фольклор – Литература. – Л.: Наука, 1978. – С. 171-186; Далгат У. Литература и фольклор. – М.: Наука, 1981. – 303 с.; Бессонова Л.П. Фольклорные традиции в творчестве А.Т.Твардовского (на примере поэмы «Страна Муравия») // Филологический вестник. – Майкоп: АГУ, 2004. № 6. – С. 108-115. 3 Зеленин Д. Тотемы-деревья в сказаниях и обрядах европейских народов. – М. – Л., 1937. – 77 с.; Басилов В.Н. Культ святых в исламе. – М.: Мысль, 1970. – 144 с.; Снесарев Г.П. Три хорезмские легенды в свете демонологических представлений. – Советская этнография. – Москва. – 1973. – №1. – С.48-58; Снесарев Г.П. Хорезмские легенды как источник по истории религиозных культов Средней Азии. – М.: Наука, 1983. – С.154-155; Баландин А.И. Мифологическая теория и проблемы поэтики // Проблемы фольклора. – М., 1975. – С.125-131; Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. – Т.: Наука, 1976. – 407 с.; Фрезер Д.Д. Золотая ветвь. Исследование магии и религии. 2-е изд. – М.: Политиздат, 1983. – 703 с.; Пропп В.Я. Исторические корни вольшебной сказки. – Л.: изд-во ЛГУ, 1986. – 366 с.; Тайлор Э. Первобытная культура. – М.: Политиздат, 1989. – 573 с.; Токарев С.А. Ранние формы религии. – М., Политиздат, 1990. – 623 с. 4 Собиров О. Ўзбек совет адабиётида фольклор ва фольклор анъаналари / Ўзбек совет фольклори масалалари. 1-китоб. – Тошкент, 1970. – Б. 125-143.; Шайхзода М. Навоий ижодида фольклор мотивлари. Асарлар. VI томлик. 4-том. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. – Б. 23-29; Маллаев Н. Алишер Навоий ва халқ ижодиёти. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1974. – 384 б.; Каримов Н. Ҳамид Олимжон поэзиясида фольклор традициялари / Ўзбек адабиёти масалалари. – Тошкент: Фан, 1959. – 340 б.; Ярматов И. Типология фольклоризмов в современной узбекской литературе (60-е и начало 80-х годов): Автореф. на соиск. канд. фил. наук. – Т.: 1985. – 24 с.; Мўминов Ғ. Ҳозирги ўзбек адабиётида фольклоризм: Филол. фан. док-ри... дисс. – Т.: 1994. – 256 б.; Сафаров О. Фольклор ва болалар адабиёти // Ўзбек тили ва адабиёти. – 2003. – № 6. – Б.20-26; Қувватова Д. Ўзбек илмий-бадиий фантастикасида фольклор мотивлари: Филол. фан. номз... дисс. автореф . – Т., 1997. – 24 б.; Шарипова Л. ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти бадиий тараққиётида фольклор: Филол. фан. док-ри. (DSc) дисс. – Т., 2019. – 226 б.; Холиқова Д.А. Ҳозирги ўзбек шеъриятида фольклор анъаналари ва бадиий маҳорат: Филол. фан. 4

Ҳ.Зарифов, Ғ.Акрамов, К.Имомов, Х.Эгамов, М.Жўраев, Ш.Шомусаров, Т.Л.Раҳмонов, Б.Жуманиязов, Ж.Эшонқулов, О.Қаюмов, М.Нарзиқулова, Д.Тоғаева, Д.Файзиева, Ш.Махмараимова ларнинг ишларида муайян мифологик образлар, уларнинг бадиий-эстетик вазифалари, келиб чиқиш асослари ўрганилган. 5 Бироқ мифологик образларнинг стилизацияси ва метафоризацияси асослари, ижтимоий-психологик зарурияти, поэтик талқин хусусиятлари махсус ўрганилмаган. Диссертацияни ёзиш жараёнида номлари кўрсатилган ва бошқа бир қатор ўзбек ҳамда жаҳон адабиётшуносларининг илмий изланишлари эътиборга олинди. Тадқиқотимизда мазкур йўналишда бажарилган ишлардан фарқли равишда, ўзбек адабиётида мифологик образларнинг стилизацияси ва метафоризацияси асослари ва ижтимоий-психологик зарурияти, бадиий- эстетик ўрни, поэтик талқин хусусиятлари яхлит ҳолда тадқиқ этилган. Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Бухоро давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ «Фольклор ва ёзма адабиёт муносабати муаммолари» мавзусидаги амалий йўналиш доирасида бажарилган. номз... дисс. автореф. – Т., 2011. – 25 б.; Ҳамдамова С.Х. Фольклор анъаналари ва бадиий талқин: таъсир ҳамда акс таъсир масалалари (XVIII-XIX аср шеърияти мисолида) : Филол. фан . номз . ... дисс. – Т.: 2012 . – 14 7 б .; Aмoнов У.С. XX аср бошларида ўзбек фольклорининг ўрганилиш тарихи (Aбдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек фаолияти мисолида): Фалсафа фанлари бўйича филол. фан. доктори (PhD) ... дисс. автореф – T., 2018. – 54 б.; Холова М.А. Ўзбек модерн шеърияти поэтикаси: Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. – Самарқанд, 2018. – 135 б.; Турдиев А.А. Ўзбек шеъриятида фольклор анъаналари ва синкретик ҳолат (Тўра Сулаймон ижоди мисолида): Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация автореферати. – Тошкент, 2020. – 53 б. 5 Афзалов М.И. Ўзбек халқ эртаклари ҳақида. – Т.:Фан, 1964. – 68 б.; Зарифов Ҳ. Ўзбек халқ достонларининг тарихий асослари бўйича текширишлар. Жанговор от образининг қадимий асосларига доир // Пўлкан шоир. – Т., 1976. – Б.65-88; Акрамов Ғ. Тотемистик мифлар. – Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент. – 1978. – №3. – Б.39-42; Имомов К. Ўзбек халқ прозаси поэтикаси. – Т.: Фан, 2008. – 252 б.; Эгамов Х. Совет шарқи туркий халқлари эртакчилик анъаналари алоқалари тарихидан очерклар. – Т.: Ўқитувчи, 1982. – 289 б.; Жўраев М., Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. – Т.: Фан, 2001. – 136 б.; Жўраев М., Нарзиқулова М. Миф, фольклор ва адабиёт. – Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. – 184 б.; Раҳмонов Т.Л. Қадимги мифлар ўзбек фольклори эпик мотивларининг ўзаги сифатида: Филол. фан. номз.... дисс. – Т., 1997. – 159 б.; Жуманиязов Б.М. Ўзбек халқ эпосида ялмоғиз образи: Филол. фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 1996. – 21 б.; Эшонқулов Ж.С. Ўзбек фольклорида дев образининг мифологик асослари ва бадиий талқини: Филол. фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 1996. – 28 б.; Қаюмов О.С. Ўзбек фольклорида пари образи (генезиси ва бадиияти): Филол. фан . номз. ... дисс. автореф. – Т., 1999. – 25 б.; Тоғаева Д. Инс-жинслар ҳақидаги ўзбек оғзаки ҳикояларининг образлар системаси. – Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент. – 2006. – №6. – Б.44-47; Файзиева Д. Ўзбек фольклорида илон образи (генезиси ва бадиияти): Филол. фан . н омз ... . дисс. автореф. – Т., 2004. – 22 б. ; Махмараимова Ш.Т. Оламнинг миллий лисоний тасвирида теоморфик метафоранинг когнитив аспекти: Филол. фанлари бўйича PhD дисс. – Қарши, 2018. – 151 б. 5