ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ҚОРАКЎЛЧИЛИК ТЕРМИНОЛОГИЯСИ
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ҚОРАКЎЛЧИЛИК ТЕРМИНОЛОГИЯСИ МУНДАРИЖА КИРИШ (фалсафа доктори(PhD)диссертацияси аннотацияи) ............….......5 I БОБ. ҚОРАКЎЛЧИЛИК СОҲА ЛЕКСИКАСИ ТАДҚИҚИ МАСАЛАЛАРИ........................................................................................................... 33 1.1.Қоракўлчилик терминларининг мавзуи1гуруҳлари...................................43 1.2.Қоракўлчилик терминларининг ўзаро муносабатлари............................... 63 Боб бўйича хулоса................................................................................................92 II. БОБ.ҚОРАКЎЛЧИЛИК ТЕРМИНЛАРИНИНГ ЯСАЛИШ УСУЛЛАРИ..................................................................................................................94 2.1.Қоракўлчилик тушунчаларининг семантик усул билан ифодаланиши..95 2.2.Қоракўлчилик терминларининг ясама усул усул билан ифодаланиши.99 2.3.Қоракўлчилик терминларининг қўшма, жуфт усуллар билан ифодаланиши...............................................................................................................109 2.4.Қоракўлчилик тушунчаларининг бирикма термин воситасида ифодаланиши...............................................................................................................112 Боб бўйича хулоса..................................................................................................135 III.БОБ. ҚОРАКЎЛЧИЛИК ТЕРМИНЛАРИНИНГ ЎЗ ВА ЎЗЛАШМА ҚАТЛАМИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ИМЛОСИ......................................................137 3.1. Қоракўлчилик терминларининг ўз11қатлами..............................................137 3.2. Қоракўлчилик терминларининг ўзлашма қатлами..................................140 3.3. Қоракўлчилик терминларининг имлоси........................................................150 Боб бўйича хулоса.................................................................................................156 Умумий хулоса......................................................................................................157 Фойдаланилган адабиётлар...............................................................................161 Иловалар 3
4
КИРИШ (фалсафа доктори ( PhD) диссертацияси аннотацияси ) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида муайян соҳага оид атамаларни жам лаш, тиллараро соҳавий атамаларни айрибошлаш, ўзлаштириш, таржима қилиш, тизимлаштириш ва уларни муомалага киритиш масалаларига эътибор қаратилмоқда. Зеро, замонавий тилшунослакда соҳавий атамаларни бир хиллаштириш, қолиплаш шу жумладан, қоракўлчилик соҳасининг атамашунослик муаммоларини ўзга тилларнинг лексик-семантик ресурсларидан фойдаланилган ҳолда ҳал этиш заруриятини келтириб чиқармоқда. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда терминларни лингвистик таҳлил қилиш, аниқлаш, уларни ҳаётга тадбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Дунё лингвистикаси тажрибасида атама лар тиллараро алоқаларнинг лингвомаданий, этнолингвистик, психолингвистик хусусиятларини ёритиб бериши ва тил тараққиётини белгиловчи муҳим омиллардан ҳисобланиб, мавжуд тилшунослик мактаблари ва оқимларида тил ҳодисалари, хусусан, атамаларни систем-структур ҳамда қиёсий-типологик ўрганишга оид кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга терминларни соҳасига оид атамаларни қиёсий ёндашув асосида тадқиқ этишда замонавий методологик тамойиллардан фойдаланиш, уларнинг лингвистик табиати ва нутқдаги мақоми юзасидан аниқ назарий хулосалар чиқариш имконини бериши билан боғлиқлигини кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида, терминларни соҳалар бўйича гуруҳлаштириш, уларнинг ясалиш тартиби ва хусусиятларини илмий тадқиқ қилиш айни вақтда объектив зарурлигига айланмоқда. Мамлакатимизда мустақилликнинг сўнгги йилларида миллий бойлигимиз ҳисобланган ўзбек тили терминологик тизимини лексикографик ва лексикологик жиҳатдан тадқиқ этиш эҳтиёжи соҳа атамалар бўйича ҳам жиддий тадқиқотлар олиб боришни юзага келтирмоқда. “...соҳада олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида қоракўлчилик қўйларининг янги 5
турлари... яратилди” 1 “...Ўзбек тилида соҳа терминлари луғатларини тайёрлаш ва чоп этиш ишлари ... ҳамда соҳалар бўйича илмий асосларни атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекча муқобилини яратиш...” 2 . Бу вазифаларни амалга оширишда ўзбек тилининг қоракўлчилик терминларининг лексик-семантикаси, ясалиш усуллари ва имлосини замонавий талқинда тадқиқ этишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” фармони, 2018 йил июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ – 4479-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” қарорларида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, манавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини планлаштириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши доирасида амалга оширилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон тилшунослигида терминларни турли томонлама ўрганишга йўналтирилган терминологик 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартидаги ПҚ-3603-сон “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”. nrm.uz/contentf 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябридаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили адатини, нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” . https//lex.uz 6
тадқиқ қилиш ва луғатшунослик масалалари анча қадимий муаммо ҳисобланади. Лисоний белги ассимметрия ва терминологиянинг узвий муаммоларини В.Г.Гак 3 , туркий тиллар этнографияси бўйича Н.А.Баскаковлар 4 ўрганишган. Рус тилшунослигида термин ва терминология- нинг илмий-назарий асосларини яратишда атоқли тилшунослардан В.В.Виноградов, Г.О.Винокур, А.А.Реформатский ва бошқа олимларнинг асарларида термин ва терминологиянинг назарий , таърифи ва бошқа муҳим масалалар ўз ифодасини топган. Шунингдек, А.М.Шчербак, В.И.Литвинов ва бошқа олимлар ҳам терминологиянинг айрим соҳаларини ўрганиш бўйича муҳим ишларни амалга оширдилар. Ўзбек тилининг лексикологияси, хусусан, унинг йирик соҳаларидан бири ─ терминологияси масалалари ҳамиша тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Олимларнинг тадқиқотлари туфайли ўзбек тилининг касб- ҳунармандчилик, техника, ҳарбий, халқ ўйинлари, қўйчилик, йилқичилик, ботаника, математика, жисмоний тарбия ва спорт, тиббиёт, доришунослик, кимё, мусиқашунослик, анатомия, заргарлик, ёғочсозлик, ўтовсозлик, йўлсозлик каби ўнлаб соҳалари терминологияси атрофлича ўрганилди 5 . 3 Гак В.Г. Лисоний белги ассимметрияси ва терминологиянинг узвий муаммолари. Рус тилидан И.Мирзаев таржимаси// Филология. IV чи қ иши. Илмий мақолалар туплами. − Самарқанд: СамДУ, 2002. − Б. 144. 4 Баскаков Н.А. Современное состояние терминологии в языках народов СССР / /Вопросы терминологии − М: Наука,1961. − С.56-61. 5 Джамалханов X . Из истории формирования и развития у збекской ботанической терминологии: Автореф. дис. ...канд. филол. наук. − Ташкент,1963; Урунов Т. У збекская овцеводческая терминология (на материалах Кашкадаринской области). Автореф. дис. ...канд. филол. наук. − Самар к анд, 1964; Рамазанов О. Из истории формирования и развития у збекской математической терминологии: Автореф. дис. ...канд. филол. наук. − Ташкент, 1973; Ходжамбердиев Т. Животноводческая лексика у збекского языка (преимушественно на материалах Ферганской долины): Автореф. дис. ...канд. филол. наук. − Ташкент, 1975; Базарова Д.Х. История формирования и развития зоологической терминологии у збекскогоязыка (на материале названия птиц) − Ташкент: Фан,1978; Касымов А.И. Фармацевтическая терминология в современном у збекском языке:Автореф. дис. ...канд. филол. наук. − Ташкент, 1979; Азизов С. Лексико- грамматическое исследование музыкальной терминологии у збекскогоязыка: Автореф. дис. ...канд. филол. наук. − Ташкент,1981; Хусанов А. Названия болезней и их симптомов в у збекском языке: Автореф. дис....канд. филол. наук. − Ташкент,1982; Мадвалиев А. У збекская химическая терминология и вопросы ее нормализации: Автореф. дис. ...канд. филол. наук. − Ташкент, 1986; 7