ЗУЛФИЯ БАДИИЙ ОЛАМИ ВА ПОЭТИК МАКТАБИ
ЗУЛФИЯ БАДИИЙ ОЛАМИ ВА ПОЭТИК МАКТАБИ М У Н Д А Р И Ж А КИРИШ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3 I . ЗУЛФИЯ ИЖОДИЙ ПОРТРЕТИ ВА ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИНИНГ УЙҒУНЛИГИ .......................................................................................................1 5 I .1. Шоир ижоди ва адабий -эстетик тафаккур............................................. ..... ..1 5 I.2. Зулфия шеърияти ва эстетик қарашларидаги ҳамоҳанглик....................... 43 II . ШОИРА ПОЭТИК ОЛАМИНИНГ ҚИРРАЛАРИ ......... .............. ..........70 I I.1. Адабий м авзу ва поэтик ғоя................................. .......................................70 I I.2. Лирик мотивлар ранг-баранглиги ва инкишофи........................................96 III. ЗУЛФИЯ ПОЭТИК МАКТАБИ АНЪАНАЛАРИНИНГ ШЕЪРИЯТИМИЗ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ ......................................112 III.1. Дунёни идрок этиш тарзи ва кечинмалар тасвири ................................112 III.2. Зулфия лирикаси ва ҳозирги шеърият поэтикаси...................................14 7 IV. ШОИРА ИЖОДИЙ ЭВОЛЮЦИЯСИДА АДАБИЙ ТАЪСИР ВА БАДИИЙ ТАРЖИМАНИНГ РОЛИ ..............................................................172 IV .1. Адабий таъсирнинг самаралари ................................................................172 IV .2. Таржимадаги талқин – таҳлил – идрок ...................................................192 ХУЛОСА ............................................................................................................. 23 5 АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 239
КИРИШ Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида муайян давр адабиётида муҳим ўрин тутган, ўзига хос ёрқин ижод услубига эга бўлган йирик адабий сиймоларнинг бадиий-эстетик оламини ўрганиш ҳамда уларнинг дунё халқлари тамаддуни ва бадиий тафаккури тарихидаги аҳамиятини очиб бериш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган ва методологик асослари яратилган . Бинобарин, жаҳон маданияти ва тарихининг ажралмас қисми бўлган бадиий адабиётни, унинг етук вакиллари ижоди тадқиқи бугунги глобаллашув жараёнида ёш авлодни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Замонавий жаҳон адабиётшунослигида янгича услуб ва ёндашувлар, адабий-эстетик тамойилларнинг изчил такомиллашуви натижасида бадиий тафаккурнинг тадрижий ривожи билан боғлиқ илмий концепциялар адабиётшунослик соҳаларининг тараққиётини таъминлашнинг муҳим омилларидан саналади. Ҳозирги замон жаҳон адабиётшунослиги илм-фаннинг ҳозирги тараққиёт босқичида, бадиий асарга турли методологиялар асосида ёндашишга, алоҳида олинган ижодкор бадиий оламининг ўзига хосликларини, унинг бадиий-эстетик принципларини белгилашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳар жиҳатдан ўзгарувчан воқеликнинг ўзи бадиият намуналаридаги ҳали очилмаган қирраларни, илғанмаган жиҳатларни мушоҳада қилиш кераклигини шарт қилиб қўймоқда. Тадқиқотни худди шу тамойиллар асосида бажариш, олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларга мослаш ва бу орқали замонавий дунё адабиётшунослиги эришган ютуқлар, янгича илмий концепцияларга асосланган кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш зарурати юзага келди. Мустақиллик йилларида ўзбек адабиётида Зулфия феноменини ўрганиш ва у яратган ижодий мактаб анъаналарининг замонавий ўзбек лирикасига таъсирини ойдинлаштириш юқори босқичга кўтарилди. Зулфия 2
лирикаси ХХ аср воқелигини, унинг ички моҳиятини, шуларга асосланган бадиий талқинлари ва изланишларини тушуниб етиш имконини беради. Зулфия поэтик санъати нафақат адабий, балки ижод эркинлигини танлашга, баркамол шахсни шакллантиришга хизмат этадиган маънавий-руҳий озуқа манбаи ҳамдир. Зеро, “...адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор – бу аввало, халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, адабиёт ва маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ” 1 . Ҳассос шоира, ўз даври адабиётининг ёрқин вакиласи бўлган Зулфия бадиий олами ва унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бугунги адабиётшунослигимиз олдида турган илмий-назарий масалалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон «Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши - нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ равишда бажарилган. 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг « Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир » мавзусида Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси // Халқ сўзи. 2017 йил, 4-август. 3
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи 2 . Бугун ривожланаётган ахборот технологиялари асрида адабиёт, п сихология, фалсафа, эстетика каби фанлар инсон кечинмаларини чуқурроқ ва янгича изоҳлай бошлади. Бу борада кўнгил кечинмаларини нозик тасвирлайдиган шеъриятнинг ўрни беқиёс. Шеърият ўзга онг қ ирралари каби ҳаётнинг ажралмас қисми бўлиб, инсоннинг қалб кечинмаларини, руҳий-маънавий ҳаётини кардиограмма сингари аниқ қайд этиб борадиган ижод туридир. Ҳар бир ижодкор ҳаётни ўзига хос тарзда кўради ва талқин этади. Улар яратган шеърият намуналари, лирик қаҳрамон ўзи яшаб турган давр русумларига мувофиқ талқин этилади. Бу эса ўз навбатида инсон онгидаги янгиланишлар, адабий ҳодисаларни қайта идрок этиш, уни ижтимоий онг ва адабиётшунослик илмининг бугунги мезонлари билан баҳолаш заруратини келтириб чиқаради. Зеро, адабиётшуносликнинг вазифаси бадиий асар моҳиятини илмий ўрганиш, тушуниш ва бошқаларга ҳам англатишдан иборатдир. Мана шу жиҳатдан поэтик мактаб ва унинг анъаналари жаҳоннинг етакчи марказлари ва олий таълим муассасаларида муҳим масалалардан бири сифатида ўрганиб келинмоқда. Жумладан, New York University Georgetown University, University of Texas (АҚШ), Süleyman Demirel Üniversitesi, Ankara Üniversitesi (Туркия), Cambridge University, Oxford University, Yale University (Англия), Praha: Institut sociálních vztahů, Univerzita Karlova (Прага); Қозоқ миллий университети (Қозоғистон); шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти (Ўзбекистон)да ушбу масалалар моҳиятини ўрганиш борасида тадқиқотлар яратилган. 2 Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи www.uzh.ch/en.htm , clee@snu.ac.kr , www.bu.edu , www.uv.es , www.ras.ru , www.vsu.bu, www.education.ua/universities , www.kaznu.kz , www.navoiy- uni.uz ва бошқа манбалар асосида амалга оширилди. 4
Жаҳон адабиётшунослигида поэтик мактаб ва унинг анъаналарини ўрганган Baym N 3 , (Н.Байм), Showalter E 4 , (Э.Шовлтер), V. Woo lf 5 (В.Вульф), S.Chatman 6 , (С.Чатман), Cooper Lane (Л.Купер) 7 , D.C.Freeman (Д.С.Фриман) 8 , R.Wellek (Р.Уэллек) 9 каби олимлар ҳар бир адабий мактабнинг адабиёт ривожидаги ўрнини тайин этган тадқиқотлар яратишди. Жаҳон адабиётшунослигида шеъриятнинг ўзига хослиги бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: ижодкорлар шеъриятидаги ҳаётий-эстетик концепциялар, мотивларни ўрганиш; муайян асар таҳлили орқали ижодкор бадиий оламини кашф этиш; шоир нинг портрет яратиш маҳорати ва бадиий-функционал ўзига хослигини аниқлаш; бадиий талқинда руҳият тасвирини таҳлил этиш тамойилларини асослаш. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Бугунги индивидуал-ижодий тафаккурда муаллиф поэтикасидаги янгилик ва оригиналлик бадиий асарни баҳолашнинг муҳим шарти бўлиб қолаётир. Ишда систем бутунлик – Зулфия бадиий оламининг ижтимоий, психологик ва энг асосийси, бадиий қонуниятлари, ўзига хос сабаб-оқибат алоқаларига эга предметлик жиҳати ҳақидаги тасаввурларга таянилди. Бадиий оламни кенг маънода тушуниш нафақат лирик қаҳрамон ва унинг дунёқараши билан боғлиқ ҳислар (кўриш, эшитиш, образлилик ва ҳоказо) орқали тасвирланадиган воқеликни, балки ижодкор тафаккурига тегишли хаёлий мантиқ ва эмоционаллик типини ҳам қамраб олади. Шундай экан, нафақат матн – асарнинг сўзлар қатори, балки муаллифнинг ҳаёт, ўлим, муҳаббат каби адабий мавзулар ҳақидаги концепцияси ҳануз адабий талқинини кутаётган муаммолардандир. Лирик кечинма манбаи ҳисобланадиган ҳис-туйғулар ифодаси, муаллиф 3 Baym N. Woman’s fiction: F guide to novels by a. about women in America: 1820-1870.- Hhaga; -London: Cornell unif. press, 1978. – 320 p. 4 Showalter E. Women who write are women.- Nev York times book, rev., 1984. Dec.16.-P.1-31 . 5 Rigney B.H. A wreath upon the grave? The influence of Virginia Woolf on feminist critical theory// Criticism and critical theory.- L.: Arnold, 1984.-P. 73-82 . 6 htth:// www.scopus . On The Theory of Literary Style. Linguistics, Vol. 4, Issue: 27, 1966, pp. 12-25. 7 htth:// www.scopus . Theories of Style, New York: The Macmillan Company, 1907. 8 Freeman, D.C., ed. (1970) Linguistics and Literary Style. New York: Holt, Reinhart and Winston, Inc. 9 Nominal and Verbal Style. In Style in Language; ed. by T. A. Sebeok. New York/London: John Wiley and Sons. pp. 1960. 213-220. 5