Ҳаётга қарши жиноятлар
Мавзу: Ҳаётга қарши жиноятлар Режа: 1. Ҳаётга қарши жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий таҳлили. 2. Қасддан одам ўлдириш жинояти тушунчаси ва унинг белгилари 3. Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятлари тушунчаси, турлари 4. Енгиллаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жинояти тушунчаси, турлари ва жавобгарлик 5. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш учун жиноий жавобгарлик 6. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун жиноий жавобгарлик 1
1. Ҳаётга қарши жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий тавсифи Жиноят кодексининг «Шахсга қарши жиноятлар» бўлимида ҳаётга, соғлиққа қарши, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа, шахснинг озодлиги, шаъни, қадр-қимматига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, бу жиноятлар жамият учун жиддий хавф туғдиради. Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи шахснинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади ва унинг бу бойликлардан маҳрум этилиши ёки уларга шикаст етказилиши шахс учун фожиа ҳисобланади. Инсон яшар экан, ҳаётдан, унинг неъматларидан баҳраманд бўлиб яшашга интилади, ҳаётдан маҳрум қилинган шахснинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Инсоннинг соғлиғига зарар етказилиши унга жисмоний, ахлоқий, руҳий азоблар бериб, унинг ҳаётий фаолиятини чеклаб қўяди. Ҳаётга қарши жиноятларни шартли равишда 3 туркумга бўлиш мумкин 1) қасддан одам ўлдириш; 2) эҳтиётсизликдан одам ўлдириш 3) ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш Одам ўлдириш – қасддан, ҳуқуққа хилоф равишда ёки эҳтиётсизлик орқасида бошқа кишини ҳаётдан маҳрум қилишдир. Ушбу жиноят лар нинг объекти бошқа кишининг ҳаёти дир . Бу жиноятлар фақат ўзга шахснинг ҳаётига қаратилганида жиноят ҳисобланади. Одам улдиришнинг объекти нафақат одамнинг ҳаётий биологик жараёни, балки одам учун энг қимматли бўлган неъмат билан бемалол фойдаланиши, ҳаёти билан ифодаланадиган ижтимоий муносабат ҳам бўлади. Одам ўлдиришнинг бевосита объекти бошқа кишининг ҳаёти ҳисобланади. Ёшидан, соғлиғи ёки яшаш тарзидан қатъи назар ҳар қандай кишининг ҳаёти жиноят қонуни билан қўриқланади. Шу сабабли чақалоқ, кекса, соғлом ёки касал одамни ҳаётдан маҳрум қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат одам ўлдириш, деб ҳисобланади.. Ўлган одамни тирик деб, унинг ҳаётига тажовуз қилиш, ўлдиришга суиқасд деб квалификация қилиниши керак. Объектив томондан одам ўлдириш қонунга хилоф равишда бошқа шахсни ҳаётидан маҳрум қилишда ифодаланади. Агар бош қа шахсни ҳаётидан маҳрум қилиш қонунга хилоф бўлмаса, у одам ўлдириш деб ҳисобланиши мумкин эмас (масалан, зарурий мудофаа ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида (ЖКнинг 39моддаси) бошқа шахсни ҳаётидан маҳрум қилиш ва х.к). Одам ўлдириш моддий таркибли жиноят бўлиб, уни тугалланган деб топиш учун жабрланувчининг ўлими сифатидаги оқибат рўй берган бўлиши лозим. Бундай оқибатнинг рўй бермаганлиги одам ўлдиришни тугалланмаган, одам ўлдиришга тайёргарлик ёки унга суиқасд деб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25-моддасининг тегишли қисми бўйича айбдорни жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Айбдор ўзи содир этган қилмиши натижасида қандай оқибат рўй беришини билиб ҳаракат 2
қилса-ю, аммо унинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра жабрланувчи тирик қолса, унинг ҳаракати одам ўлдиришга суиқасд, деб топилади. Бундай суйиқасд назария ва амалиётда яроқсиз қурол билан тажовуз деб, 2 турга ажратилади: яроқсиз қурол билан суйиқасд ва яроқсиз объектга суйиқасд. 2чи турга мисол қилиб, мурдани тирик одамга адаштириб уни улдириш мақсадида ўқ отишни келтириш мумкин. Бу ҳолатда айибдор шахснинг тирик эканлигига нисбатан адашмоқда. Бу қилмиш ўта хавфли ижтимоий қилмиш бўлиб, жиноий жавобгарликка тортилиши зарурлигини англатади. Одам ўлдиришга суйиқасд хақидаги ишларни кўриб чиқишда жиноий ҳарикатнинг натижаси ўлиб бўлмаганлиги сабабларини аниқлаш зарур. Негаки жиноий ҳаракат содир этувчи жиноятни вақтинча ёки мажбуран тўхтатиш эмас, балки ўз хоҳиши билан тўхтатиши мумкин. Бунда унинг уз хоҳиши билан жиноят тўхтатилган бўлиши зарур. Шунга қарамай жиноят ҳуқуқи назарияси ва амалиёти шуни инобатга оладики, одамни қасддан улдиришга суйиқасддан сўнг бундай ҳаракатни тўхталилишдан бош тортиш, қилмишнинг квалификациясига тасир қилмайди. Субъектив томондан одам ўлдириш қасддан ёки эҳтиётсизлик билан содир этилиши, айбнинг шакллари турлича бўлиши мумкин, аммо айб мавжуд бўлиши лозим. Ушбу қилмиш эгри қасд билан ҳам содир этилиши мумкин. Ушбу жиноятнинг содир этилишида субъектив томондан мотиви ва мақсадининг аҳамияти каттадир. Мотив ва мақсад қилмишнинг квалификациясига бевосита таъсир кўрсатади.. Масалан, жиноятнинг ўч олиш, рашк мотиви билан содир этилганлиги аниқланса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 1-қисми билан; одам ўлдириш ғараз ниятида, безорилик оқибатидаги мотив билан содир этилган бўлса, қилмиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ЖК 97-моддаси 2- қисми билан квалификация қилиниши лозим. ЖК 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти 13 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир; 97-модданинг 1-қисмида жавобгарлик белгиланган қасддан одам ўлдиришнинг субъекти 14 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш (ЖК 98-модда); онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши (ЖК 99-модда); зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (ЖК 100-модда); ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб қасддан одам ўлдириш (ЖК 101-модда); эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш (102-модда); ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (103-модда) жиноятларининг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир. Жиноят қонунига биноан одам ўлдиришнинг қуйидаги турлари мавжуддир: 2. Қасддан одам ўлдириш жинояти тушунчаси ва белгилари. (Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси) 3
Жиноят кодексининг 97-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб, ушбу модданинг 1-қисмида «оддий» одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Албатта, одам ўлдириш «оддий» бўлиши мумкин эмас. Жиноятни ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш инкор усули билан амалга оширилади. Ишда, яъни содир этилган қилмишда ЖК 97- моддаси 2-қисмида назарда тутилган одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги ва ЖК 98-102-моддаларидаги енгиллаштирувчи ҳолатларнинг борлиги аниқланади, агарда юқорида айтилган ҳолатлар бўлмаса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини қасддан ўлдиришдан бош қа барча ҳолатларда ўч олиш мақсадида шахсни ўлдирганлиги учун айбдор ЖК 97- модда 1-қисми билан жавобгарликка тортилади. Дастлаб айтиб ўтилган ҳолатда одам ўлдирганлик ЖК 97-модда 2-қисми «г» банди билан квалификация қилинади, бунинг учун одам ўлдириш айнан шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида содир этилганлигини аниқлаш лозим бўлади. Агар қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисми назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, кимнинг айби билан бошланганлигидан қатъи назар уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-модда 1-қисми билан квалификация қилинади. Уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдирилганида қилмишни кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ёки зарурий мудофаа чегара с идан четга чиққан ҳолда ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида қасддан одам ўлдиришдагидек жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтилган енгиллаштирувчи ҳолат мавжуд бўлса, уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдириш ЖК 98, 100, 102-моддаларининг бирортаси билан квалификация қилиниши лозим. ЖК 97-модда 2-қисмида жазони оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу нормада одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ўн еттита ҳолат назарда тутилган бўлиб, бу рўйхат ўзгармасдир, яъни ЖК 97-модда 2-қисмида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолат бўлмаса, қилмиш ушбу норма билан квалификация қилинмайди. Аммо ЖК 97-модда 2-қисмида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолатлардан бирортаси ёки бир вақтнинг ўзида бу ҳолатларнинг бир нечтаси мавжуд эканлиги қилмишни ЖК 97-модда 2- қисми билан квалификация қилиш учун асос бўлади. Жиноят ушбу норма билан квалификация қилинганида, оғирлаштирувчи ҳолатнинг ҳар бири кўрсатилиши ва у жазо тайинланганида эътиборга олиниши лозим. Жиноят ҳуқуқига оид адабиётларда қасддан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўлдирганликни квалификация қилиш бўйича турли қарашлар мавжуд. ЖК 97-модда 2-қисмидаги ҳолатлар жиноят таркибининг элементларига кўра таснифланган. Ушбу таснифга биноан 4
биринчи гуруҳга жиноятнинг объектига тааллуқли бўлган ҳолатларни киритиш лозим. Бу гуруҳга: а) икки ёки ундан ортиқ шахсни; б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни; в) ожиз аҳволда эканлиги айбдорга аён бўлган шахсни; г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини ўлдирганлик киради. Иккинчи гуруҳга кирувчи ҳолатлар одам ўлдиришнинг объектив томонига тааллуқли бўлиб, бу гуруҳга: а ) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; б ) оммавий тартибсизликлар жараёнида; в ) ўта шафқатсизлик билан; г ) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда одам ўлдириш киради. Учинчи гуруҳга одам ўлдиришнинг субъектив томони билан боғлиқ ҳолатлар: а ) тамагирлик ниятида; б ) миллий ёки ирқий адоват замирида; в ) безорилик оқибатида; г ) диний таассублар замирида; д ) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; е ) бошқа бир жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида одам ўлдириш киради. Тўртинчи гуруҳга жиноятнинг субъектига тааллуқли ҳолатлар жамланган бўлиб, улар: а ) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда; б ) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в ) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши ҳолатларини ўз ичига олади. 3.Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятлари тушунчаси ва турлари. Икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш (ЖК 97-моддаси 2-қисми «а» банди) Бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ шахсни ҳаётидан маҳрум қилишнинг ижтимоий хавфлилиги юқоридир. Одам ўлдиришнинг бу тури ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, айбдорда икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдириш нияти бўлади. Масалан, Семёнов деган шахснинг ўйнаши бўлиб, унинг яна бошқа киши билан учрашиб туриши ҳақидаги гап-сўзлар Семёновнинг қулоғига етади. Кечки пайт Семёнов ўйнашиникига келганида, уларни тўшакда кўради ва у ҳар икки шахсни ўлдиради. Унинг қилмиши суд томонидан ЖК 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан тўғри квалификация қилинади. 5