logo

Метаморфик жараёнлар геокимёси. Метаморфизм тушунчаси

Загружено в:

17.12.2024

Скачано:

0

Размер:

640.2763671875 KB
Метаморфик жараёнлар геокимёси.  Метаморфизм тушунчаси .
Режа:
1.  Метаморфизмни ҳосил қилувчи физик- кимёвий омиллар. 
2.   Метаморфизм   босқичлари   ва   турлари   -   регионал,   контактли,
автометаморфизм.
3.   Ер пўстида метаморфик жинсларнинг эгаллаган ўрни ва майдони. Метаморфизм   -   тоғ   жинсларини   Ернинг   остидаги   ўзгаришларни
ўрганади.
“Метоморфизм”   сўзи   аввал   мавжуд   бўлган   тоғ   жинсларининг
кейинчалик физик-химиявий муҳитнинг ўзгариши таъсири остида структура
ва минерал таркибининг  ўзгариши учун сабаб бўладиган ҳамма жараёнларни
англатади.   Бу   жараёнларда   температура   билан   босим   ва   шунингдек   Ер
қаъридан тоғ жинсларидаги дарз-бўшлиқлар бўйлаб силжиб чиқадиган иссиқ
сув-эритмалар айниқса муҳим роль ўйнайди.
Температуранинг   кўтарилишига   жинсларнинг   Ер   пўстида   содир
бўладиган   геологик   жараёнлар   натижасида   катта   чуқурликларга   чўкиб
кетиши,   радиоактив   парчаланиш,   экзотермик   реакциялар,   магматик   масса
сабаб   бўлиши   мумкин.   Шу   жараёнларнинг   ҳаммасини   умум   таъсири
геотермик   градиант   деб   айтиладиган   ернинг   ички   энергияси   таъсиридан
иборатдир.   Қадимий   шит   ва   платформалар   областларида   геометрик
градиентнинг   қиммати   10-30   градус/км   тўғри   келади.   Актив   тектоник   ва
магматик   жараёнлар   таъсир   этувчи   ёш   давр   геосинклиналь   зоналарида   бу
миқдор 50-80 градус/км гача кўтарилади. 
Температура   шу  жараёнда   содир  бўладиган   химиявий   реакцияларнинг
тезлигини   ва   жинсларнинг   қайта   кристалланиш   даражасини   кескин
оширувчи,   шунингдек   минералларнинг   маълум   парагеннтик
ассоциацияларини юзага келтирувчи метаморфизмнинг энг муҳим омилидир.
Температуранинг   таъсири   билан   бир   қаторда   метаморфик   ўзгаришлар
учун   гидростатик   ва   биртомонлама(стресс)   босимлар   ҳам   катта   роль
ўйнайди.
Гидростатик   босим   юқорида   ётувчи   жинс   қатламларнинг   остки   қисм
қатламларига   кўрсатган   таъсир   кучи   билан     аниқланади   ва   у   континентлар
остида 270 ат/км гача кўтарилиб, 10 км. чуқурликда 2700  атмосферага етади.
Гидростатик   босимнинг   кучи   маълум   чуқурликдаги   сув   буғларининг
пациаль босими P
H2O  қиймати ва карбонат кислота парциаль босими қиймати
билан   боғлиқ.   Бу   компонентлар   сувли   бирикмаларнинг   ва   карбонат
минералларнинг   кимёвий   парчаланиши   натижасида   ажралади.   Ўзгармас
температурада   гидростатик   босимнинг   орта   бориши   солиштирма   оғирлиги
катта,   эриш   температураси   юқори   бўлган   минералларни   ҳосил   бўлишига
сабаб   бўлади   ва   массив   структурали   тоғ   жинсларининг   шаклланишига
шароит яратилади. 
Бир   томонлама   босим   стресс-тектоник   сабабларга   кўра   юзага   келади.
Бир мунча аниқ билинадиган стресс ҳаракатчан зоналарнинг юқори структур
қаватларида   намоён   бўлади   ва   10   км   дан   ортиқ   бўлган   чуқурликларда   у
гидростатик   босимга   айланиб   сезилмай   қолади.   Стресс   тоғ   жинсларини
синдириб-майдалаб   метаморфикловчи   эритмалар   циркуляциясини
осонлаштиради,   минералларнинг   эрувчанлигини   орттиб   ўша   жинсларнинг
қайта   кристалланишига   ёрдам   беради.   Стресс   таъсиридаги   мухитда
метаморфик   жинсларнинг   ўзига   хос   структур-текстур   хусусиятлари
шаклланади.   Амфиболлар,   дистен,   глаукофан,   силлимонит   каби   минераллар
юзага   келади.   Ёки   слюдалар,   хлоритлар   каби   минералларда   таъсир   этувчи босим йўналишига перпендикуляр равишда уланиш текислиги (сланецсимон
текстура) намоён бўлади.
Тоғ   жинсларининг   ғовак-бўшлиқларидаги   эритма   ва   газлар
таркибидаги актив кимёвий моддалар қаторига аввало ҳамма сув ва карбонат
кислоталар   киритилади.   Шунинингдек,   водород,   азот,   хлор,   фтор,
олтингугурт,   бор,   фосфор,   калий,   натрий   ва   бошқа   элементларнинг
бирикмалари   ҳам   бир   мунча   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлади.   Мантия
моддаларининг   газсимонланиш   жараёни   гидрооқсилли   минералларнинг
дегид-ротацияси   (сувсизланиши)   магматик   қотишмалар   температурасини
пасайтирувчи сув манбаи бўлиб ҳизмат қилади. Бирламчи чўкинди жинслар
таркибида   сақланиб   қолган   қолдиқ   намлик   ҳам   бу   жараёнда   катта   роль
ўйнайди.
Карбонат   кислотанинг   асосий   манбаи   карбонатларининг   кимёвий
парчаланиш жараёнидир. Карбонат эритмаларнинг магматик манбаълари ҳам
анча   муҳим   аҳамиятга   эга.   Бошқа   кимёвий   актив   моддалар   литосфера
жинсларидан   ажралиб   чиқади   ва   магматик   қотишмаларнинг   газ   ёки   сувли
эманациялари билан бирга шу жараёнда иштирок этади. 
Метаморфоген   эритмалар   юқори   босимли   областлардан   паст   босимли
зоналарига силжиб, ўзи билан бирга иссиқлик ва кимёвий элементларни ҳам
олиб   боради.   Шу   билан   бирга   газ-ларнинг   буғ   босимларининг   ортишига   ва
минералларнинг   эрувчанлигини   пасайишига   сабаб   бўлади.   Шуларнинг
ҳаммаси метаморфикланувчи жинсларни ўзгаришига сабаб бўлади.
Метаморфизмнинг   умуман   ҳаммаси   шу   жараёнда   иштирок   этадиган
факторларнинг  турига,   кучига   ва  метаморфизм  натижасида   юзага  келадиган
тоғ жинсининг умумий типига қараб бир неча турларга бўлиниши мумкин.
Катакластик   метаморфизм   ёки   динамометаморфизм.   Тектоник
жараёнлар   таъсирида   тоғ   жинсларининг   силжиши   натижасида   юзага
келадиган   у   жинсларнинг   синган,   ёрилган   зоналарида   намоён   бўлади.   Бу
жараённинг   юзага   келишидаги   асосий   омил   бир   томонлама   босим   ёки
стрессдир.   Динамомета-морфизмда   жинслар   қайта   кристалланмасдан,   фақат
уларнинг   эзилиши   билан   чекланиши   мумкин.   Конструктив   динамомета-
морфизм   учун   минерал   доналарнинг   бузилишигина   эмас,   балки   янги
минералларни   ва   тоғ   жинсларининг   янги   структураларини   (қайта
кристалланиш) юзага келиши ҳам характерлидир. 
Автометаморфизм.   Автометаморфик   ўзгаришлар   магматик
жинсларнинг   ўзида,   температуранинг   пасайиши   ва   ўз   таркибидаги   енгил
учувчан   ҳамда   осонликча   силжийдиган   магматик   компонентлардан   иборат
агентларнинг   ва   шунингдек   гидротермал   эритмаларнинг   таъсирида   юз
беради. Гидротермал эритмаларнинг манбаи ҳам шу магматик тоғ жинсларни
ўзидир. 
Контакт-термаль   метаморфизм.   Контакт   метаморфик   ўзгаришлар
магматик масса билан қиздирилган атрофидаги ён жинсларида содир бўлади.
Бунда   метаморфикланувчи   жинс   таркибидаги   модда   четга   чиқиб   ҳам
кетмайди,   четдан   келиб   қўшилмайди   ҳам,   яъни   изокимёвий   ҳарактерга   эга
бўлади. Шу билан бирга бу жараёнинг ривожланишида магматик ва интрузив атрофидаги жинсларнинг кимёвий таркиби, содир бўлаётган шу жараённинг
чуқурлиги   ва   унга   таъсир   этувчи   босим   катта   роль   ўйнайди.   Метаморфизм,
шу   жараённинг   бошланиши   учун   сабаб   бўлган   магматик   массага   нисбатан
ташқарида   ёки   ичкарида   юз   бериши   мумкин.   Шунга   қараб   магматик
жинсларнинг   ўз   ичидаги   жараён   эндоконтакт,   ташқарисидаги   жараён   эса
экзоконтакт метаморфизм дейилади. 
Шунингдек   контакт   метасоматик   жараёнлар   ҳам   борки   бунинг
натижасида   тоғ   жинсларининг   таркиби   эритмалар   ва   пневматолатлар
таъсирида бир мунча ўзгаради.
В.С.   Соболев   (1970)   берган   маълумотларига   кўра   типик   контакт
метаморфизми 550-900 0
 С температуралар оралиғида давом этади. 
Метаморфик   ўзгарган   жинслар   тарқалган   жой   интрузив   жинслар
контактида   узоқлаша   борган   сари   юқори   температурадан   бошлаб,   паст
температура   оралиқда   термал   метаморфизм   зоналарига   бўлинади.   Шунга
мувофиқ   минераллар   парагенезиси   паст   ва   юқори   температуралилаога
ажралади   ва   бунда   контактдан   узоқлаша   борган   сари   жинсларнинг
кристалланишидаги интенсивликнинг камая бориши кўринади.
Регионал   (динамотермал)метаморфизм.   Тоғ   жинсларининг   бундай
типдаги метоморфик ўзгариши бурмачанглик областлари билан боғлиқ бўлиб
жуда кенг майдонларда тараққий этади. Бундай тур метоморфизмнинг асосий
омиллари температура,  гедростатик ва бир томанлама юналган босим  билан
метаморфиклаштирувчи эритмалардан иборатдир.
Г. Венклер маълумотларига қараганда регионал метаморфизмда таъсир
этувчи   температуранинг   энг   паст   чегараси   350 0
-400 0  
С   юқори   босимли
шароитларда эса 300 0
 С гача пасаяди; юқори чегараси 800 0 
С га тўғри келади.
В.С.   Соболев   метаморфикланиш   температурасининг   юқори   чегарасини   900-
1200 0
  С   гача   орттиради.   Регионал   метаморфизмда   минерал   ҳосил   қилувчи
жараёнлар   прогрессив,   характерда   бўлиб,   бир   мунча   юқори   температурали
минераллар   парагенезисини   юзага   келиши   учун   сабаб   бўлади.   (Прогрессив
метаморфизм).   Сланецлар,   мармартошлар,   амфиболитлар,   гнейслар,
гранолитлар,   эклогиптлар   ва   бошқа   жинслар   прогрессив   регионал
метаморфизм   натижасида   ҳосил   бўлган   маҳсулотларнинг   намуналаридир.
Регионал   прогрессив   метаморфизм   натижалари   тектоник   ҳаракатлар   билан
сусайтирилиши   мумкин,   чунки   бундай   ҳаракатлар   таъсирида   тоғ   жинслари
нисбатан   паст   температурали   ва   паст   босимли   областларга   кўтарилиб
қолиши мумкин. Бунда юқори температурали минераллар парагенезиси паст
температурали-лари   билан   (реггрессив   метаморфизм).   Метаморфизмнинг
бундай жараёнларда келган махсулотлари диафторитлар дейилади.
Ультраметаморфизм.   Бурмачанглик   поясларининг   чуқур   иқисмларида
эриб   турган   қотишмалар   иштирокида   юзага   келади.Ультраметаморфизм
орасида   энг   асосийлари   магмати-зация,   анатексис,   палингенес   гранитизация
жараёнларидир. 
Магматизация-метаморфик махсулот таркибидаги кварц-далашпатидан
иборат алоҳида жинсларнинг (магматитларнинг) пайдо бўлиши. Магматитлар
асосан   эриб   турган   гранит   таркибли   қотишмаларнинг   метаморфик   жинс қаватлари орасидаги текисликлар бўйича сингиши натижасида ҳосил бўлади
(инъекцион гнейслар).
Апатексис-метаморфик   жинсда   кварц-далашпатли   қотишмани
танланган ҳолда эриши (гранитли эфтектика).
Палингенес-гринит   магманинг   қайта   ҳосил   бўлишига   олиб   келадиган
даражада   жинсларнинг   тўлиқ   қиздириб   эриши   (юқори   температура
таъсирида).
Гранитланиш-бошланғич   жинсларнинг   кимёвий   ва   минерал
таркибининг   ўзгариш   жараёни,   шу   жараён   натижасида   бошланғич   жинс
таркибига кўра гранитларга яқинлашади. 
“Гранитланиш”   жараёнининг   ҳарактери   ҳақидаги   тушунчалар   бир   хил
эмас. Баъзи тадқиқотчилар (Ф. Тернет, Дж. Ферхугун, 1961; Н.Г. Судовиков,
1964 ва бошқалар) бу жараённи К, Na, Si атрафдан келиб қўшиладиган ва Ca,
Mg,   Fe   четга   чиқиб   кетиши   билан   боғлиқ   типик   метасоматик   жараён   деб,
ҳисоблайдилар.   Бу   жараён   натижасида   ҳар   қандай   таркибли   бошланғич
жинслар,   магматик   стадияга   учрамасдан   ҳам   гранитлар   ҳосил   қилиши
мумкин.   Д.С.   Коржинский   (1952-1968)   гранитланиш   жараёни   магматик
алмашиниш   жараёни   деб,   қарайди.   Бунинг   натижасида   остдан   чиқиб
келадиган,   таркибида   К   ва   Na   иштирок   этадиган   трансмагматик   эритмалар
таъсири   натижасида   тоғ   жинслари   қизиб   эрийди   ва   гранит   таркибли   магма
ҳосил бўлади. 
В.А.   Рудник   (1967)   гранитланиш   жараёнини   палинген-метасоматик
алмашиниш   жараёни   деб,   қарайди.   Бу   юқори   температурали   алмашиниш
билан   қизиб   эриш   жараёнини   бир   пайтда   таъсир   этиши   натижасида,
метасоматик   гранитланиш   жараёнидан   кейин   ажралиб   чиқадиган   кимёвий
компонентлар-нинг   қандай   йўл   билан   келиб   чиқиши   ёки   чиқиб   кетишида
қатъий   назар   (компонентлар   диффузияси   йўли   билан,   трансмагматик
эритмалар   инфельтрацияси   ва   ҳ.к.   йўллар   билан)   тоғ   жинсларнинг
шаклланишидан иборатдир. 
Метасоматоз-бу   бошланғич   жинсларнинг   кимёвий   таркибини   маълум
даражада   ўзгартириши   билан   бирга   юз   берадиган   жинсларнинг   метаморфик
ўзгаришидир.
“Метасоматоз” термини ўтган аср ўрталарида К.Ф. Наумане томонидан
минераллар псефдоморфози маҳсуллари учун киритилган эди. Кейиналик бу
тушунча тоғ жинслари учун қўллана бошланди. Тоғ жинслари метасоматози
жараёнини назарий жихатдан тадқиқ этишда В.М. Гольдшмидт, В. Линдгрен,
П.   Эскола   ва   бошқа   олимлар   асосий   роль   ўйнайдилар.   Кейинги   пайтларда
метасоматозларни   тадқиқ   этиш   сохасида   жуда   кўп   назарий   масалалар   Д.С.
Коржинский,   Н.А.   Елисев,   Н.Г.   Судовиков   каби   олимлар   томонидан   ишлаб
чиқилган. 
Кўпинча   генетик   жихатдан   магматик   ва   постмагматик   ҳаракат   билан
боғлиқ   бўлган,   таркибида   ишқорий   металлар,   хлоридлари,   галлоидлар,
олтингугурт,   фтор,   бор   каби   элемент-лар   иштирок   этадиган   гидротермал
эритма ва пневматолитлар метасоматоз жараёнинг асосий агентлари бўлади.
Тоғ   жинслари   орасидаги   жуда   майда   бўшлиқ   (ғовак)   бўйлаб   сингиб борадиган   эритма   ва   пневматолитлар   (бўшлиқ   эритмалари)   аввало   минерал
доналари   орасида   силжийди,   актив   равишда   кимёвий   реакцияга   киришади.
Бўшлиқ   эритмалари   жинслар   таркибига   моддаларни   четдан   олиб   келиб
қўшадиган ва олиб чиқиб кетадиган, моддалар миграцияси (силжиши) содир
бўладиган асосан муҳит бўлиб қолади.
Моддалар силжиши (миграцияси) диффузия ва фильтра-ция йўли билан
содир бўлади.
Биринчи   ҳолда   компонентларнинг   миграцияси   диффузия   йўли   билан
моддаларнинг   ҳаракатланмайдиган   бўшлиқ   эритмалари   ичида   эритманинг
концентрацияси   камайган   томонга   қараб   силжиши   билан   давом   этади.
Моддалар   миграциясини   иккиинчи   йўли   эритманинг   оқиши,   фильтрацияси
билан   содир   бўлади.   Бундай   фильтрация   жинслар   орасидаги   дарзлар,
сланецланиш ва тектоник бузилиш зоналари бўлиб осонликча юз беради. 
Метасоматик жараёнлар классификацияси ўзгарган жинслар таркибига
келиб   қўшиладиган   моддаларни   кимёвий   ҳарактерига   асосланган   (В.М.
Гольдшмидт, П. Эскола).
Ишқорли метасоматоз қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
1.   Ишқорий   элементларнинг   метасоматик   алмашиниши   калийли
далашпатини альбитланиши.
2.   Отиқча   алюминий   оксидини   ишқорий   элементлар   билан   бирикма
ҳосил қилиши-метапелитлардаги альбит ва ортаклазни кристалланиши.
3.   Ишқорий   элеметларни   темир   ва   магний   силикатларига   бирикиши-
шох алдамчисини биотит билан алдмашиниши.
4.   Эритмадаги   ишқорий   металлар   алюминатлари   билан   кварц
орасидаги   реакция-нефелинли   сиенитларнинг   гнейслар   ва   гранит   жинслар
контакт   жойларида   ишқорли   далашпатларини   пайдо   бўлиши   ва   ўша
жинсларни   лекокран   ишқорий   сиенитлар-га   айланиши   (фенитланиш).
Мигматитланиш   ва   гранитланиш   зоналарида   ишқорий   метасоматоз
натижасида   фельдшпатит-ланиш-ишқорли   далашпатлар   билан   бойиш
жараёни кенг тарқалган бўлади. 
Кальцийли   метасоматоз   ҳам   бир   неча   йўллар   билан   юзага   келади.
Улардан мухимлари қуйидагилар:
1.   Кальций   карбонатли   жинсларнинг   кальцийли-силикатларга
айланиши.
2.   Метасоматик   йўл   билан   кальцийни   гранитларга,   пегматитларга   ва
шунга ўхшаш жинсларга келиб қўшилиши.
3.   Нордон   интрузивларнинг   мармартош   билан   контактида   кальций
силикатларини пайдо бўлиши.
Темир-магнезиаль-силикатли   метасоматоз.   Бу   тип   метасоматоз   икки
хил бўлади: 
1. Карбонат жинсларга темир билан магнийнинг келиб қўшилиши.
2. Кальций карбонати бўлмаган силикат жинсларда  темирли магнийли
минералларнинг ривожланиши. Si, Sn, B, Li, Ca, F, S бирикиши билан боғлиқ метасома-тоз натижасида
касситерит, турмалин, топаз, флюорит ва бошқа минераллардан иборат ўзига
хос ассоциация юзага келади. 
Метасоматитлар  метаморфикларга  нисбатан  анча кам  тарқалган  бўлиб
деярли ҳамма тип метаморфизм жинсларга учрайди.
Автометасоматоз-автометаморфизм   натижасида   юзага   келган
метасоматоз   жараёни   ҳам   кўп   тараққий   этган.   Пироксенларнинг
амфиболланиши,   калийли   далашпатларининг   альбитланиши,
скаполитланиши,   плагиоклазларнинг   эпидот-ланиши,   пиросенлар   билан
оливеннинг   серпентинланиши   жараёнлари   автометасоматоз   учун   типик
мисол   бўлади.   Авто-метсоматоз   натижасида   юзага   келган   метасоматитлар
қаторига   серпентенитлар,   лиственитлар,   грейзенлар   каби   тоғ   жинслари
киради.
Регионал   метаморфизм   шароитларида   юзага   келган   метасоматик
жараёнларга ставролит-дистенли сланецлардаги ставролит билан дистеннинг
серпентинланишини,   амфиболит-ларнинг   скаполитланишини,   вулқоноген
жинслар-нинг (кўпинча ўртача нордон таркиблисининг) пропилитланишини,
ўрта   ва   асос   магматик   жинсларни   ва   шундай   таркибли   туфларни   яшил
ттошли ўзгаришини кўрсатиши мумкин.
Ҳар   хил   компонентларни   четдан   келиб   қўшиладиган   контакт
метаморфизми   ҳам   метасоматит   жараён   бўлади,   Бунинг   типик   мисоли
скарнлардир.
Ултраметаморфизм   мухитида   метасоматоз   жараёни   бир   мунча
интенсив   намоён   бўлади   (ҳар   хил   таркибли   тоғ   жинсларини   гранитсимон
жинслар   билан   метасоматик   алмашиниши,   гнейс   ва   мигматит   каби
жинсларда   калийли   далашпатлар   порфир   районларини   ривожланиши   бунга
мисол бўлади).
Метасоматитлар   жуда   кўп   хил   бўлишига   қарамай,   уларнинг   ҳаммаси
қуйидаги хосаларга эга:
1.   Метасоматик   зональликнинг   мавжудлиги,   бу   метасоматоз   жуда   ҳам
интенсив   намоён   бўлган   участкаларда   минераллар   сонининг   камайиб
кетишида ўз аксини топади (Коржинский, 1956; Елисеев, 1963).
2.   Жараённи   кимёвий   мувозанатига   жуда   яқин   бориши   билан   боғлиқ
равишда,   мономинерал   (ёки   кам   санли   минералли)   жинсларнинг   ҳосил
бўлиши. 
3.   Бир   минералнинг   бошқаси   билан   алмашинишининг   натижаси
ўлароқ.   Каррозион   структурани   юзага   келиши,   псевдоморфозларни
ривожланиши.
4.   Метасоматитларни   ўзига   хос   рудали   бўлиши,   полиметаллар,   қалай,
вольфрам, молибден, олтин, мис ва бошқа фойдали қазилмаларнинг жуда кўп
саноатбоб конлари генетик жихатдан шу жинслар билан боғлиқдир.
Эндодинамик   жараёнлар   ичида   бевосита   кузатиш   ва   текшириш
мумкин   бўлганларидан   бири   вулканизмдир.   Вулканизм   магматизм
жараёнинииг   бир   қисми   бўлиб,   бунда   ер   юзасига   магма   маҳсулотлари
отилиб ёки оқиб  чиқади. Ер шаридаги энг йирик вулканлар . Африкадаги Килиманжаро - 5895 м,
Чимборасо   (Эквадор)   -   6267   м,   Попокатепет   (Мексика)   -   5452   м,   Ключи
Сопкаси (Камчатка) - 4750 м, Мауна - Лоа (Гавайи ороллари) - 4166 м (океан
тагидан 10 минг м).  Этна (Ўрта денгиз) - 3263 м, Стромболи вулкани (Ўрта ер
денгизи) - 900 м ҳисобланади.
Вулканизм   жараёнини   одамлар   ибтидоий   тузумдан   бошлаб   кузатиб
келадилар. Ўтмишда вулкан отилиб турадиган  ўлкаларда   яшовчи   кишилар
бу табиий жараённи илоҳий кучга боғлаб келганлар .
Дарҳақиқат, табиатда содир бўладиган даҳшатли ҳодисалар ичида  энг
қўрқинчлиси   вулкан   отилишидир.   Вулканлар   ҳаракатидан   ер   пўстида
кучли   ўзгаришлар   рўй   беради,   кишилик   жамиятига   моддий   ҳам
маънавий зарар келтирилади. 
Вулкан  ҳара-кати туфайли турли янги реьеф шакллари ҳосил бўлади.
Уларнинг   орасида   вулкан   конуслари   асосий   аҳамиятга   эга   (73-расм).
Даслаб  магма  ўчоғида  вужудга  келган  магма  бурдалан-ган  зоналар   ёки  ер
ёриқлари бўйлаб ер сиртига интилади.
Вулкан   маҳсулотлари   чиқадиган   канал   бўғиз ,   унинг   оғзидаги   доира
шаклидаги пасткамлик  кратер  деб аталади. Баъзан вулкан аппаратларининг
ён   томонларида   ериқлар   пайдо   бўлади,   у   ердан   ҳам   вулкан   маҳсулоти
чиқабошлайди.   Бу   хилдаги   вулкан   паразит   вулкан   деб   аталади.   Улардан
ҳам кўп миқдорда лава чиқиши мумкин.
Вулкан   илдизи,   яъни   унинг   бирламчи   магматик   ўчоғи   60-100   км
чуқурликдаги астеносфера қатламида жойлашган бўлади. Ер пўстининг 20-30
км   чуқурлигида   ҳам   иккиламчи   магматик   ўчоқ   жойлашган   бўлиб,   у   бўғиз
орқали   вулканни   бевосита   озиқлантиради.   Вулкан   конуси   отилиб   чиққан
маҳсулотлардан   тузилган.   Конус   учидаги   кратер   баъзан   сув   билан
тўлдирилган   бўлади.   Кратер   диаметри   турлича   бўлиши   мумкин.   Масалан,
Ключевск   Сопкасиники   675   м,   Помпейни   вайрон   қилган   Везувий
вулканиники эса 568 м.
Вулкан   отили-
шдан   ҳосил   бўлган
рельеф   шакллари
хилма   -   хилдир.
Масалан,   Маар
типидаги   вулкан
кратерининг   атрофи
туф   ёки   вулкан
кулидан   иборат.
Вулкан   кратерининг
диаметри   250   м   дан   1
км   гача   бўлиб,   унинг
-расм.   Вулкан   қурилмасининг   тузилиши.   1-
бирламчи   магма   ўчоғи;   2-тектоник   ёриқ;   3-
иккиламчи   магма   ўчоғи;   4-паразит   вулкан;   5-
бўғиз; 6-кратер; 7- вулкан конуси. шакли   ворон-кага   ўхшаш,   кратери   кўпинча   сув   билан   тўлиб,   кўл   ҳосил
қилади.
-расм. Йирик кальдеранинг космосдан кўриниши.   www.fototerra.ru
Вулкан   отилганидан   сўнг   кратер   емирилади   ва   тик   деворларга   эга
бўлган чўкма – кальдера ҳосил бўлади. Кальдералар газ ва буғнинг жуда кўп
тўпла ниб қолиши натижасида баъзан жуда   кучли портлаш эвазига   вужудга
келиши мумкин (-расм). 
Кальдералар   айлана   шаклда,   четлари   асосан   тик,   ички   деворлари
вертикал   бўлиши   мумкин.   Кальдераларнинг   ўртасида   кейин   пайдо   бўлган
ёш конуслари кузатилади.  
Баъзи   кальдераларнинг   диаметри   кўплаб   километрларга   боради,
масалан,   Аляскадаги   Аниакчан   вулканининг   кальдераси   10   км   ни   ташкил
этади. 
Кейинчалик   кальдералар   сувга   тўлиб,   йирик   кўлга   айланади.   Бундай
кўллардан бири АҚШдаги Крейтер (инглизча Crater Lake, Крейтер кўли) кўли
ҳисобланади (-расм).  -расм. АҚШ даги крейтер кўли.
Кўл   Маунт-Мазам   вулканининг   бузилганидан   сўнг   бундан   7700   йил
илгари ҳосил бўлган. У кальдерани қисман тўлдирган. Ўлчамлари 8 х 9,6 км,
ўртача чуқурлиги 350 м. Максимал чуқурлиги 594 м бўлиб, АҚШдаги кўллар
орасида энг чуқури ҳисобланади ва дунёда чуқурлиги бўйича еттинчи ўринни
эгаллайди (Байкал - энг чуқур кўл). Кальдеранинг чети океан сатҳидан 2130 -
2440 м баландда жойлашган.
Вулканизм
Ҳозирги   замон   тушунчаси   бўйича   вулканизм   магматизмнинг   ташқи
эффузив шакли деб номланувчи Ер қаъридан магма массасининг ер юзасига
қараб   ҳаракатланиш   жараёни   ҳисобланади.   Сайёрамизнинг   50   дан   350   км
гача   етадиган   чуқурликларида   суюқланган   модда   –   магма   ҳосил   бўлади.   Ер
пўстининг   бурдаланган   ва   ер   ёриқлар   зоналари   бўйлаб   магма   кўтарилиб
чиқади ва у ер юзасига лава шаклида қуюлади. Магма лавадан фарқли ўлароқ
учувчи компонентларга эга бўлади. Бу газлар ер юзасида босимнинг пастлиги
туфайли   магмадан   ажралиб   чиқиб,   атмосферага   қўшилиб   кетади.   Магма   ер
юзасига   қуюлганда   вулканлар   ҳосил   бўлади.   Вулканлар   уч   туркумга:
майдонли, ёриқли ва марказий вулканларга ажратилади.
Майдонли   туркумидаги   вулканлар.   Ҳозирги   вақтда   бундай
вулканлар  учрамайди   ёки   улар  мавжуд   эмас   деса   бўлади .  Бундай   вулканлар
ер   пўсти   ҳали   унча   қалин   бўлмаган   вақтларда   вужудга   келган.   Бунда   жуда
катта   ҳажмдаги   суюқ   лавалар   ер   юзасининг   йирик   ҳудудларини   қоплаган.
Майдонли   вулканлар   архей   ва   протерозой   акронларида   ернинг   протопўсти
ривожланишида катта аҳмиятга эга бўлган.
Дарзлик туркумидаги вулканлари.  Улар ер юзасига йирик ер ёриқлари
бўйлаб   отилиб   чиқади .   Вулкан   аппарати   очилиб   қолган   ёриқ   шаклида
бўлади. 
Дарзликлардан   чиқадиган   асосли   магма   -   базальт   маҳсулотлари   суюқ
бўлиб,   ер   бетига   бир   текисда   қуйилиб,   бора   -   бора   қ алқонсимон шаклни
олади.  Ернинг   ривожланишидаги   муайян   босқичларида   бу   вулканизм   тури
кенг   миқёсларда   содир   бўлган.   Натижада   ер   юзасига   жуда   катта   миқдорда
вулкан материаллари – лавалар  оқиб чиққан .  Ҳиндистонда  бундай  майдонлар
кенглиги   5.105   км 2
  ва   ўртача   қалинлиги   1   дан   3   км   гача   борадиган   Декан
платосини ташкил этади . Улар   АҚШнинг шимолий-ғарбида ва   Сибирда   ҳам
мавжуд. У  вақтларда ер ёриқларидан қуюладиган базальт лавалари таркибида
кремнезем   (50%)   кам   ва   икки   валентли   темирга   бой   (8-12%)   бўлган .   Лава
ҳаракатчан, суюқ бўлганлиги сабабли оқиб чиққан жойида н   юзлаб километр
узоқларга   ёйилиб   кетган.   Баъзи   вулкан   лаваларининг   оқими   5-15   к м   ни
ташкил этган . А Қ Шда, Ҳиндистондаги каби, кўп йиллар давомида жуда кат т а
қалинликдаги   эффузив   жинслар   тўпланган .   Бундай   ясси   характерли
поғонасимон   тузилишга   эга   бўлган   лава   ҳосилалари   платобазальтлар   ёки
трапплар  деб ном олган. 
Ҳозирги   вақтда   дарзлик   вулканизми   Исландияда   (Лаки   вулкани),
Камчаткада   (Толбачи   вулкани   ),   Янги   Зелендиянинг   битта   оролида
ривожланган. Исландия оролидаги  энг йирик лава қуюлиши узунлиги 30 км
га   борувчи   Лаки   ер   ёриғи   бўйлаб   1783   йилда   содир   бўлган.   Бунда   икки   ой
мабойнида ер юзасига лава қуюлиб турган. Шу вақт давомида 12 км 3
 базальт
лаваси оқиб чиқиб, атрофдаги 915 км 2
  майдонни 170 м қалинликдаги қатлам
билан қоплаган. 
Шунга   ўхшаш   ҳодиса   1886   йили   Янги   Зеландия   оролларидан   бирида
кузатилган .   Икки   соат   давомида   30   км   масофада   диаметри   бир   неча   юз
метрни   ташкил   қилган   12   та   кратерлардан   лава   отилиб   чиқиб   турган   (76-
расм) . Вулкан  отилиши портлаш ва кул чиқиш билан бирга кечган, натижада
10 минг   км 2
  майдон вулкан маҳсулотлари билан   қопланган, дарзлик ёқинида
унинг   қалинлиги   75   м   га   етган .   Портлаш   самараси   дарзликка   туташган   сув
ҳавзаларидан   буғланиш   туфайли   кучайган .   Сув   борлиги   туфайли   бундай
портлашлар  фреатик  номини олган. Портлашдан сўнг кўл ўрнида узунлиги 5
км  ва кенглиги  1,5-3   км  бўлган грабенсимон ботиқлик ҳосил бўлган .  -расм.  Дарзлик  зонасида жойлашган вулканлар.
Марказий туркумдаги вулканлар.  Бу   эффузив магматизмнинг энг кенг
тарқалган   туркумидир.   Марказий   вулканлар   доимо   бир   каналдан   отилиб
туради.   Улар   конус   шаклида,   ёнбағри   30 - 40°ли қияликка эга бўлади (77-
расм).   Марказий   вулкан   кратерларининг   диаметри   кўпинча   500   -   2000   м
бўлиб, баъзан 25 - 75 км гача (Африкада), чуқурлиги эса бир   неча 100 м га
боради.   Ҳозирги   вақтда   ер   шарида   ривожланган   ҳаракатдаги   ва   сўнган
вулканларнинг кўпчилиги марказий туркумдаги вулканлардир.
Вулкандан   отилиб   ёки   қуюлиб   чиқувчи   маҳсулотлар   физик   ва
кимёвий хоссаларига қараб  газсимон, қаттиқ  ва  суюқ  бўлади.
Газсимон   вулкан   маҳсулотлари   фумароллар   ва   софионлар   бўлиб,
вулкан   фаолиятида   муҳим   аҳамиятга   эга.   Магманинг   кристалланиш
жараёнида   ажралиб   чиқувчи   газлар   босимни   критик   нуқтагача   кўтаради   ва
атрофга қайноқ суюқ лавнинг бўлакларини сачратиб, портлашга олиб келади.
Вулканлар   отилишида   атмосферада   улкан   замбруғсимон   газ   булутлари
вужудга   келади.   1902   йили   Мон-Пеле   вулкани   отилишида   ҳосил   бўлган
бундай   қайноқ   булутнинг   кул   ва   газ   томчилари   Сен-Пьер   шаҳрини   вайрон
қилган   ва   унинг   28000   аҳолиси   қурбон   бўлган.   Фумаролларнинг   қуйидаги
турлари ажратилади: -расм. Камчаткадаги вулкан конуси.  www . phonokamchatka . au
-   a)   қуруқ   –   ҳарорати   500ºС   га   яқин,   деярли   сув   буғлари   бўлмайди;
хлорли бирикмалар билан тўйинган, 
-   b ) нордон   ёки   хлор-водород-олтингугуртли –   ҳарорати тахминан   300-
400ºС , 
-  c ) ишқорли  ёки  аммиакли –  ҳарорати  180ºС дан ортиқ ,
d)   олтингугуртли   ёки   сольфатарлар   -   ҳарорати   100ºС   га   яқин,   асосан
сув буғлари ва водородсульфиддан таркиб топган, 
- e)  карбонат ангидритли  ёки  моферлар –  ҳарорати 1 00ºС дан паст.
Фумарол   газлар   таркибида   сув   буғлари,   Н
2 ,   НС l ,   Н F ,   Н
2 S ,   СО,   СО
2   ва
озроқ   галогенлар   бўлади.   Фумарол   газлар   лава   ёки   пирокласт   жинслардан
ажралган газлар,  атмосфера газлари  ва уларнинг  лава қопламалари тагидаги
органик   моддалар   билан   реакцияга   киришишидан   ҳосил   бўлган   газлар
аралашмасидан иборат бўлади. 
Кўпинча нордон фумарол таркибида сув буғлари билан аралаш хлорид ва
сульфат кислотаси учрайди. Уларнинг иссиқлиги 200 - 400°С бўлади. Вулкан
конуси   кратерида   вужудга   келган   сульфат   кислотали   кўллар   ҳам   мавжуд   (-
расмлар).   Нордон   фумаролдан   соф   олтингутурт   ва   қизил   темир   оксиди
(гематит) кристаллари чўкмага ўтади  (-расм) . -расм. Вулкан кратеридаги
кислотали кўл.www . ekosystema . ru -расм. К ратерд а ҳосил бўлган
олтингугурт кристаллари.
www . ekosystema . ru
Суюқ   вулкан маҳсулотлари нинг   ҳарорати 600-1200ºС   бўлади (80, 81
- расмлар) .   Улар а йнан   лавадан иборат . Лаванинг   қовушоқлиги таркибидаги
кремнезем   миқдорига   боғлиқ .   Унинг   миқдори   юқори   бўлганда   (65%   дан
ортиқ )   лава   нордон   деб   аталади,   у   енгил,   қовушоқ ,   суст   ҳаракатли   бўлади,
кўп миқдорда газга  эга,  секин сов и йди. Ўрта   таркибли лаваларда   кремнезем
камроқ   бўл иши   характерли   (60-52%) ,   улар   нордон   лавалардек   қовушоқ,
лекин   ҳарорати   юқори   (1000-1200ºСгача)   бўлади.   Асосли   лаваларда
кремнезем   52%   дан   кам   бўлади   ва   шунинг   учун   ҳам   улар   анча   суюқ,
ҳаракатчан , эркин оқади . Уларнинг  совиш жараёнида  юзасида  пўстлоқ ҳосил
бўлади, ичида эса лаванинг ҳаракати давом этади .  
-расм. Оқаётган
лава.www.liveinfo.ucoz.com -расм. Лава оқмаси йўлгача чиқиб
кетган. www.liveinfo.ucoz.com
Лаванинг   кимёвий   таркиби   асосан   кремнезём   (силикат   кислотаси),
алюминий, темир, кальций,  магний, натрий ва калий оксидларидан иборат.  
Нордон   лавадан   обсидиан,   риолит,   гранит   порфир,   фельзит   ва   бошқа
нордон   вулканитлар   ҳосил   бўлади.   Бундай   жинслар   Ўрта   Осиёда   –
Коржантов,   Чотқол   -   Қурама,   Ҳисор   тоғ   тизмаларида   юқори   карбон,   перм,
қуйи триас даврлари  ётқизиқлари орасида учрайди.
Асосли   лава   қотганда   базальт,   диабаз   ва   бошқалар,   ўрта   лавадан   -
андезитлар, трахитлар ҳосил бўлади. Қаттиқ   вулкан   маҳсулотлари   вулкан   бомбалари,   лапиллилари,
вулкан   қуми   ва   кулидан   иборат   бўлади.   Вулкан   ҳаракати   вақтида   улар
кратердан  500-600   м/ c  тезликда отилиб чиқади .
Вулкан бомбалари  - ўлчами кўндалангига бир неча сантиметрдан 1 м ва
ундан   ортиқ   бўлган   қотган   лаванинг   парчаларидир   (82-расм).   Уларнинг
массаси   бир   неча   тоннани   ташкил   этиши   мумкин   (79   йили   Везувийнинг
отилишида вулкан бомбаларининг массаси ўнлаб тонналарни ташкил этган).
Улар портлаш орқали кечадиган вулкан ҳаракати вақтида магма таркибидаги
газларнинг жуда тез ажралиб чиқиши туфайли ҳосил бўлади. 
-расм. Вулкан бомбаси.
www . ekosystema . ru -расм.  Вулкан лапилл а си .
www . ekosystema . ru
Вулкан бомбалари икки турли бўлади. Улардан биринчиси қовушқоқ ва
газларга   тўйинмаган   лавалардан   ҳосил   бўлади.   Совиш   жараёнида   чиниқиш
қобиғи   шаклланиб   улгурганлиги   туфайли   ерга   урилганда   ўзининг   тўғри
шарсимон шаклини сақлаб қолади. Иккинчи тури суюқ лавадан шаклланади,
ҳавога отилиб ҳаракатланаётган вақтида турли ғорайиб шаклларга эга бўлади
ва ерга урилганда шакли янада мураккаблашади. 
Лапиллилар   нисбатан   кичик   ўлчамли   бўлаклар   бўлади.   У лар   шлак   деб
аталувчи  1,5-3см  ли турли-туман шаклларни ҳосил қилади (83- расм). 
Вулкан   қуми   ўлчами   0,5   см   атрофида   бўлган   нисбатан   майда
доналардан таркиб топган (84-расм). 
Ўлчами   1   мм   ва   ундан   кичик   бўлган   зарралар   вулкан   кули   дейилади,
улар   вулкан   конусидан   анча   узоқларда   чўкмага   ўтиб,   вулкан   туфларини
ҳосил қилади (85-расм).
Баъзи   маълумотларга   қараганда,   Тамборо   вулканидан   1815   йилда   150
км 3
,   Косегуина   вулканидан   (Марказий   Америкада)   1835   йилда   50   км 3
,
Таравера   вулканидан   (Янги   Зеландияда)   1886   йилда   1,5   км 3  
чақиқ   жинслар
отилиб чиқиб, кратер атрофига тўпланган.
Вулкан   кратеридан   отилиб   чиқадиган   жинслар   турли   масофа ларга
тарқалиб кетади . Йирик жинслар кратердан 500 м дан 10 - 20  км гача, қум 200
-   300   км   гача,   кул   ва   чанг   600   -   700   км   ва   ундан   ҳ ам   узоққа   бориб   тушиши
мумкин. -расм. Вулкан қуми.
www . ekosystema . ru -расм. Вулкан  кули .
www . ekosystema . ru
Вулкан   жараёнларини   ва   маҳсулотларини   муттасил   кузатиш   ва
текшириш   натижасида   таркиби   ҳар   хил   эканлиги   аниқланган.   Отилиб
чиқаётган   вулкан   маҳсулотларининг   миқдори,   маҳсулотлари   турларининг
нисбати   (газ,   суюқ   ёки   қаттиқ)   ва   лаванинг   қовушоқлиги   бўйича   вулкан
отилишининг   гавай   (эффузив),   стромболи   (аралаш),   гумбазли   (экструзив)
турлари ажратилади. Гавай тури.   Бунга Гавай оролларидаги ва Исландиядаги
вулканлар киради. Гавай оролида бир қанча  вулкан кратерлари бор. Масалан,
Хуалалаи (2521 м), Мауно - Лоа  ва  бошқалар ер ёриғи устида  жойлашган.
Улар   орасида   энг   баланди   Мауна   -   Лоа   вулкани   бўлиб,   денгиз   сатҳидан
4366   м   баланд. Бу вулкан 1843 йилдан бошлаб 1896 йилгача ҳар 2-3   йилда,
баъзан   ҳар   йили   оти либ,   ўзидан   ва   ён   ёриқларидан   оливинли   базальт
лава чиқариб турган.  Исландиядаги   сўнмаган   вулканлардан   Кодлоуттадингия   (1180   м)   бор.
Маҳсулоти   в а   ҳаракати   билан   бошқа   вулканлардан   фарқ   қилади.   Вулкандан
ҳ арорати 1200°С га етадиган суюқ   базальт лава оқиб чиқиб  туради  (-расм) .
Бу   хил   вулканлардан   бомба,   кул   чиқмайди   ва   улар   портламайди.   Бундай
вулканларнинг   маҳсулоти   қават   -   қ ават   бўлиб   ётади,   уларнинг   конуслари
қотган лава қатламларидан иборат бўл иб,  юзасининг қиялиги 5 - 8° га боради,
тепадан   қалқонга   ўхшаб   кўринади.   Ш унинг   учун   уларни   баъзан   қалқонли
вулкан  деб ҳам  аташади.  
-расм. Суюқ қайноқ лаванинг вулкан конусидан оқиб чиқиши.
www.liveinfo.ucoz.com 
Гавай   туридаги   ҳаракатдаги   вулканларининг   кратерида   камроқ
миқдорда  газга  эга   бўлган  суюқ  лава  бўлади.  У кратерда   қаттиқ  қайнайди –
вулкан тепасидаги кичироқ кўл жуда ҳам чиройли манзара ҳосил қилади.
Хирароқ   қизғиш-жигарранг   лава   юзасини   даврий   равишда   баландга
отилиб   чиқаётган   лава   ёрқин   оқими   ёриб   чиқади.   Вулкан   ҳаракатланган
вақтда   лава   кўлининг   сатҳи   аста-секин   зарбасиз   ва   портлашсиз   кўтарилиб
боради,   кейин   лава   кратер   четидан   ошиб   тушади   ва   ўнлаб   километрли   кенг
майдонларга   ёйилиб   кетади.   Лава   жуда   суюқ   бўлганлиги   сабабли   унинг
тезлиги   30   км/с гача боради. Гавай   туридаги вулканларнинг даврий равишда
отилиб   турганлиги   сабабли   вулкан   оролларининг   ҳажми   ёнбағирларида
янгидан   отилиб   чиққан   лавалар   қотиши   ҳисобига   ошиб   боради.   Масалан ,
Гавай   оролидаги   Мауна-Лоа   вулканининг   чиқарган   маҳсулоти   21103   км 3
бўлиб ,  бу ер шарида маълум бўлган ҳар қандай вулканникидан кўпдир. Гавай
т ури   бўйича   Африканинг   шарқий   қисмидаги   Самоа   оролларидаги
вулканларда,   Камчаткада   ва   Гавай   оролларининг   ўзида   -   Мауна-Лоа   ва
Килауэада вулкан отилади.   Стромболи   тури .   Стромболи   ту рининг   эталони   бўлиб   Ўрта   ер
денгизидаги   Стромболи   (Липар   ороллари )   вуланининг   отлилиши
ҳисобланади.   Бу   турдаги   вулканлар   одатда   стратовулканлар   бўлиб,   уларда
вулкан отилиши сув буғи, вулкан   кули , лапиллилар чиқариб кучли портлаш
ва   зилзилалар   билан   бирга   кечади   (-расм) . Баъзан   ер   юзасига   лава   оқиб
чиқиши   кузатилади,   аммо   унинг   қовушоқлиги   юқори   бўлганлиги   сабабли
оқими узоққа борамайди.
-  расм. С тромболи вулканининг отилиши. www . copypast . ru
Бундай турдаги вулканларнинг отилиши Марказий Америкадаги Ицал-
кода,   Япониядаги   Михара   ва   Камчаткадаги   бир   қатор   вулканларда
(Ключевск,   Толбачек   ва   б.)   кузатилади.   Везувий,   қисман   Этна   ва   Вулкано
(Ўрта   ер   денгизи)   вулканларининг   отилишидан   олдин   кучли   зилзила   содир
бўлган.   Кейинчалик   кратердан   баландга   қараб   кенгайиб   борувчи   оқ   рангли
буғ   устуни   кўтарилган.   Отилиб   чиқаётган   кул   ва   жинс   бўлаклари   ҳисобига
портлаш устуни аста-секин қора булутга айланган ва ерга даҳшатли жаладек
ёққан.   Лава   нисбатан   кам   чиққан.   Унинг   таркиби   ўртача   бўлган   ва   тоғ
ёнбағридан   7   км/соат   тезлик   билан   оқиб   тушган.Бунда   асосий   талофат
келтирган   зилзила   ва   ерга   ёғилган   вулкан   кули   ҳамда   жинс   бўлаклари   ва
қотган лавадан иборат бомбалари бўлган. Жала кул билан бирга суюқ лойқа
ҳосил   қилган   ва   Везувий   атрофидаги   шаҳарларни   -   Помпей   (жанубда),
Геркуланум   (жанубий-ғарбда)   ва   Стабияни   (жанубий-шарқда)   кўмиб
ташлаган.  Везувий   -   Этна   тури.   Италиянинг   Неапол   шахри   яқинидаги   Везувий
вулкани билан Сицилия   оролидаги Этна вулкани номидан олинган (88-расм).
Камчаткадаги бир қ анча вулканлар шулар қаторига киради. Везувий вулкани
атрофида   диаметри   15   км   ли   Сомма   кальдераси   ҳосил   бўлган.   Везувий
унинг ўртасида  жойлашган  бўлиб, диаметри 3 км ли кратер ҳосил қ илган.
Бу   вулканлар-
дан   чиқадиган   лава
ўрта   ва   нордон
таркибли   бўлган-
лиги   сабабли,   улар-
да   SiO
2   кўп,   лава
баъзан   вулкан   кра-
тери   оғзида   қотиб
қолади.   Лава   остида
магмадан   ажралган
газлар   йиғилиб
қолиб,   қайта   отила-
ди.   Иккинчи   марта
отилган   пайтда
кучли   портлаш   юз
беради.   Бу   гуруҳга
тегишли   вулкан-
ларнинг   лаваси   қуюқ
бўлади.
Везувий гуруҳидаги вулканлар отилганда дастлаб сув буғи   билан қуюқ
тутун ва газ чиқади. Бу жараён кучая бориб, кучли  портлаш рўй беради (кул,
сўнг бомбалар, қум, шағал отилиб  чиқади). Сўнгра ҳамма ёқни ёри-тиб қип
- қизил чўғдек қуюқ  лава оқиб чиқа бошлайди ва у вулкан кратеридан атрофга
5 - 4 км  гача оқиб боради.
Вулкан   кратеридан   чиққан   каттиқ   ва   суюқ   маҳсулотлар   унинг
атрофида йиғалиб конус шаклида қават - қават бўлиб  жойлашади. Вулкандан
отилиб чиққан лава вулкан кратерида  узоқ вақт қотмай ётади. Кратердан газ
ва буғ отилиб туради. Бу  гуруҳ вулканларга эрамиздан 700 йил аввал отила
бошлаган   Этна   (Сицилия),   Везувий   (Италия,   Ўрта   ер   денгиздаги   вулкан)   ва
бошқалар   киради. Алаид   вулкани   Курил   архипелагининг   биринчи   шимолий
оролида жойлашган ва Курил вулканлари орасида энг фаоли ҳисобланади.   У
энг   баланд   (2239   м)   ва   денгиз   сатҳидан   бевосита   тўғри   конус   шаклида
кўтарил ган .   Конус   учида   кичикроқ   ботиқлик   бўлиб,   у н да   вулкан нинг
марказий   кратери   жойлашган .   Отилиш   характери   бўйича   Алаид   вулкани
этна-везуви й   турига   киради .   Кейинги   180   йилда   у   саккиз   марта   ҳаракатга
келган. 
Мон-Пеле   тури .   Мартиника   оролидаги   Мон   -   Пеле   вулкани
номидан   олинган.   Бу   гуруҳдаги   вулканлар   бошқа   вулканлардан   кучли
портлаши   ва   кратерида   лава   қотиб   қ олиши билан фарқ қилади   (89-расм) .
Магмадан   ажралувчи   газ   кратер   остида   тўпланади.   Газ   бир   неча-расм. Этна вулканининг отилиши.www . ellf . ru йиллардан   сўнг   тўсатдан   портлаб   о тилади.   Масалан,   1902   йилда   Мон   -
Пеле   вулкани   тўсатдан   жуда   қ аттиқ   куч   билан   отилган   пайтда   француз
геологи   Лакуруа   вулкан   отилишини   кузатган.   Унинг   айтишича,   вулкан
кратеридан қизиган пемза, лапиллилар қип - қизил бўлиб, кул, газ   ва қуюқ
сув   буғлари   билан   жуда   баланд   отилиб   чиққан.   Бу   маҳсулотлар   тоғ
ёнбағри бўйлаб минутига 950 м тезликда пастга ҳ аракат қилган. Қизиган
газ, кул ва бошқа маҳсулотлар ҳарорати  тахминан 700 - 800° га етган. 
-расм.   Мон - Пеле вулканининг портлаши .   www . ellf . ru
Мартиника   оролидаги   Сан   -   Пер   шаҳри   бир   неча   минут   ичида
вулкан   кули   остида   қолиб   кетган.   Мон - Пеле вулкани тўхтагач, кратердан
чиққан қуюқ ёпишқоқ лава   кратер   тепасида   катта   устундек   (300   м)   баланд
кўтарилиб қолган.  Мон-Пеле сўзи оқбош  маъносини англатади.
Вулкан   чиқариб   ташлаган   маҳсулотлар   (пемза,   лапилли,   бомба,
шағал,   қум,   кул)   чўкинди   жинслар   билан   бирга   аралашиб   туффит   деб
аталадиган   тоғ   жинслари   уюмини   ҳосил   қ илади.   Агар   лава   ичида   вулкан
бомбалари   ва   қиррали   жинслар   кўп   бўлса,   улар   вулкан   брекчияси   ёки
лавобрекчия  дейилади.
Кракатау   туридаги   вулканларнинг   эталони   қилиб   Суматра   ва   Ява
ороллари   орасида   жойлашган   шу   номли   вулкан   отилиши   номидан   олинган.
1883   йилнинг   20   майида   немис   ҳарбий   кемаси   Кракатау   оролининг   устида
кўтарилган улкан кўпиксимон булутни кузатишган. Бу булутнинг баландлиги
10-11   км   га   етган,   портлаш   ҳар   10-15   минутда   такрорланиб,   2-3   км баландликка вулкан кули отилган. Вулкан кули бутун тун бўйи чўкмага ўтиб,
кема   устида   1,5   м   ли   қатлам   ҳосил   қилган.   Ява   ва   Суматра   оролларида
яшовчи   аҳолига   катта   зарар   етган.   Бу   оролларда   40000   дан   ортиқ   одам
ҳалок бўлган (-расм).
-расм. Вулкан булути .   www . ellf . ru
Кучли   вулкан   отилиши   туфайли   Кракатау   архипелагининг   энг   катта
ороли   бўлган   Ракатанинг   учдан   икки   қисми   вайронага   айланган.   Данан   ва
Пербуатан   вулкан   конуслари   билан   биргаликда   оролнинг   416   км 2  
майдони
ҳавога отилган. Уларнинг ўрнида чуқурлиги 360 м ли ўйилма ҳосил бўлган.
Вулкан   отилиши   туфайли   вужудга   келган   цунами   бир   неча   соат   давомида
Франция, Панама ва Жанубий Америка соҳилла-рига етиб борган.   Кракатау
вулканидан   кўтарилган   чанг   ва   тўзонлар   атмосферанинг   юқори
қисмини қ оплаган ва уч - тўрт ой мабойнида Ерни айланиб юрган.
Маар   тури   (Бандайсан).   Бу   турдаги   вулкан   отилиши   ўтган   геологик
эпохаларда   кузатилган.   Улар   кучли   газ   портлаши   билан   фарқ   қилган,   кўп
миқдорда   газ   ва   қаттиқ   маҳсулотлар   ажратиб   чиқарган.   Магманинг
қовушоқлиги   жуда   юқори   бўлганлиги   сабабли   лава   оқиб   чиқмасдан   вулкан
бўғизини   ёпиб   қўйиб,   портлашга   олиб   келган.   Кучли   портлаш   туфайли
диаметри   юзлаб   метрдан   бир   неча   километрга   борувчи   воронкалар   ҳосил
бўлган.   Воронкасимон   қувур   кратерининг   эни 250 дан 3000 м гача  бўлиб,
атрофида  жинслар айлана   шаклида тўпланади. Бундай вулканлар Европада
Рейнбўйи   вилояти   яқинида   учрайди.   Унинг   кратери   кўпинча   сув   билан
тўлган бўлиб, маҳаллий ном билан  маар  деб аталади.
Маарлар   конуссиз   нисбатан   ясси   тубли   кратерлар   бўлиб,   диаметри   200
дан  3000 м гача, чуқурлиги эса 150 дан 400 м гача боради. Кратери   отилиб   чиққан   маҳсулотлардан   тўпланган   ғовлар   билан
ўралган ва сув билан тўлган бўлади. 
Маар   туридаги   портлаш
трубкаларига   диатмерлар   жуда
ўхшаш   (91-расм).   Улар   Сибир,
Жанубий   Африкада   ва   бошқа
жойларда мавжуд. Бу қатламларнинг
вертикал   кесиб   ўтувчи   цилиндрик
трубка   бўлиб,   воронкасимон
кенгайиш   билан   тугайди.
Диатмерлар   сланец   ва   қум
бўлакларидан   таркиб   топган
брекчиялар   билан   тўлдирилган
бўлади.   Брекчияларда   олмос   мавжуд
бўлади,   улардан   олмос   саноат
миқёсида   қазиб   олинади. Кейинги
вақтда   (1975-1980)   Марс   билан
Ойнинг   юзасини   текшириб,   у   ердаги   кузатиладиган   чуқурлар   комета
урилишдан   ҳосил   булган   деб   тахмин   қилинмоқда.   Ер   юзидаги   маар
типидаги   чуқурлар   ҳам   шундай   урилишдан   ҳосил   бўлган   деб
ҳисобланмоқда.   Аляскадаги   1912   йилда   отилган   Катмай   вулкани   ва
бошқа  вулканлар ҳам Бандай-сан вулкани гуруҳига киради.
Вулканларнинг   географик   тарқалиши.   Ҳозирги   вақтда   маълум
бўлган   ҳаракатдаги   вулканлар   500   дан   ортиқ.   1970   йилларда   океанларни
текширишлар   натижасида   вулканларнинг   қуруқлик   в а   о к е а н   о с т и д а
м а ъ л у м   б и р   й ў н а л и ш д а   жойлашганлиги аниқланди.
Вулканлар   асосан   икки   қамбарда   тарқалган   бўлиб,   биринчиси
Тинч   океан   «оловли»   ҳалқаси   деб   аталади.   Бу   ерда   маълум   бўлган   барча
ҳаракатдаги   вулканларнинг   60%   жойлашган.   Тинч   океаннинг   ғарбида
Камчатка   яриморолидан   бошланган   бу   вулкан   ҳалқаси   Курил   ороллари
орқали   жанубий-ғарбга   давом   э т а д и .   Я п о н и я ,   Ф и л и п п и н ,   Я н г и
Г в и н е я д а н   ў т и б ,   Я н г и   Зеландиягача   чўзилиб   боради.   Тинч   океаннинг
шарқидан   Америка материги нинг жанубидаги Оловли Ер оролидан шимол
том онга   -   Анд,   Кордильера   тоғларининг   ёнидан   ўтади   ва   шимолда
Алеут   ороллари   ва   Аляска   орқали   яна   Камчатка   ярим о р о л и г а   т у т а ш а д и .
Б у   в у л к а н   ҳ а л қ а с и н и   « Т и н ч   о к е а н   геосинклинал   минтақаси»   деб
юритилади.
Бундан   ташқари   Тинч   океаннинг   марказий   қисмида   ҳам   бир   қ анча
ҳаракатдаги   вулканлар   бор.   Масалан,   экватор   яқинидаги   Га лапагос
оролида иккита ҳаракатдаги  вулкан бор, ундан  жанубда Пасхи ва Хуан
Фернандес, ғарбда Самоя, Тонга,  Кермадек вулканли ороллари мавжуд.
Иккинчи   йирик   вулкан   ҳалқаси   ёш   тоғлар   ўлкасида   жой лашган
бўлиб,   Ўрта   ер   денгизи   -   Ҳимолай   -   Жанубий-Шарқий   Осиё   минтақасини
эгаллайди.   Бу   ҳалқага   Везувий,   Этна   вулканлари,   Липари   оролларидаги
ва   Эгей   денгиздаги   вулканлар   (Санторик)   ва   Кавказ   тоғларидаги   сўнган-расм. Диатрем. Эльбрус,   Казбек,   Арарат,   Эрондаги   Демавенит   вулканлари,   Малайя
архипелаги   ва   ундан   жанубдаги   ҳаракатланувчи   вулканлардан
Суматрадаги   11   та,   Явадаги   15   та,   Кичик   Зонт   оролларидаги   3   та   вулкан
киради.   Конуси   аниқ   ифодаланган   вулканлардан   бири   Филиппиндаги
Майон вулкани (92-расм) ҳисобланади.
Булардан   ташқари   Атлантика   океанида   3   та   йирик   вулканли   ў лка:
шимолда   Ян   -   Майен,   жануброқда   Катта   Антил   оролларида   машҳур   Мон-
Пеле вулкани отилиб турибди.
Ҳинд   океанида   ҳам   бир   неча   сўнмаган   вулканлар,   масалан,
Мадагаскар   яқинидаги   Комор,   Маврикий,   Реюнон   оролларида   ва
Антарктика   материги   атрофидаги   оролларда   ҳам   сўнмаган   (Эребус)
вулканлар   бор.   Ҳозирги   вақтда   513   та   ҳаракатдаги   ва   228   та   сўнган
вулканлар қайд этилган.
Ўзбекистонда   Қурама,   Олой,   Туркистон   тоғларида   ва   Тошкентдан
80   км   шарқдаги   Чотқол   тоғ   тизмасидаги   Гўш,   Шовас,   Оқсоқота   сойлари
атрофида   нордон   вулкан   жинслари   кўп.   Вул канларнинг   ҳаракати   ва   Ер
шарида   тарқалиши   тарихини   ў р г а н и ш   м а ъ д а н л и   к о н л а р н и   қ и д и р и ш д а
и л м и й   в а   а м а л и й   аҳамиятга эгадир.
Океан   ўртасидаги   ёки   чекка   ороллардаги   ҳаракатдаги   вул канлардан
кўпинча   асосли   лава,   материк   чеккасидаги   ва   ў ртасидагилардан   нордон
ва   ўрта   таркибли   лавалар   чиқади.   Бу   х усусият   ер   пўстининг
ривожланишини ўрганишда катта илмий  ва амалий аҳамиятга молик.
Қуруқлик   вулканлари .   Вулкан   жараёни   фақат   океанда   ёки   орол,
яриморолларда   содир   бўлмасдан,   балки   материк   орасидаги   тоғлар,
платоларда   ҳам   кузатилади   ва   ўз   маҳсулоти   билан   ер   пўстини   ву лк ан
ж ин си   ва   ф о йд ал и   қа зи лм а ла р   би ла н  б ой ит ад и.   Материкдаги вулканлар
океан   ва   ороллардагига   нисбатан   пайдо   бўлиши   ва   маҳсулоти   билан   фарқ
қилади,
Қуруқликда   неоген   ва   антропоген   даврида   ҳаракатда   бўлган
вулканлардан   характерлилари   Марказий   ва   Шарқий   Африка,   Ара бистон,
Европанинг   ғарби,   Осиёнинг   маркази,   шимолий   -   шарқий   ва   шарқий
қисмида кўпроқ тарқалган.
-расм. Филиппиндаги Майон
в улкани. www . news . bbc . cj . uk -расм. Килиманжаро ву л кани.
http :// fotoart . org . ua Африканинг   марказида   ва   шарқий   қисмидаги   вулканлар   асосан
п а л е о г е н   в а   а н т р о п о г е н   д а в р и д а   ҳ о с и л   б ў л г а н   к а т т а   е р   ё риқларида
жойлашган   бўлиб,   янги   структуралар   ҳосил   бўлишига   олиб   келган .
Африканинг   шимолий   -   ғарбида   3000   км   чўзилган   тоғликлар   Марказий
Африка   дўнглигидан   минтақавий   ер   ё р и ғ и   б и л а н   а ж р а л и б   т у р а д и .
Ж а н у б д а   Ж а н у б и й   Аф р и к а   тоғлари   (эни   2,5   минг   км)   бор.   Материк
шарқида   эса   4   минг   км   га   чў зи лг ан   б ал ан д   А ф р ик а   то ғл ар и   б ўл иб ,   у
За м б ия да н   бошланиб   Қизил   денгизгача   боради.   Ер   ёриқларидан   чиққан
базальт   таркибли   вулкан   жинслари   қари   (токем брий)   тоғ   жинслари
устига қуйилган.
Бундай   вулкан   фаоляти   айрим   жойларда   ҳозирги   вақтда   ҳам
кузатилади .   М а с а л а н   А ф р и к а д а г и   К и л и м а н ж а р о   в у л к а н   гуруҳидан
Кибо 6010 м шулар жумласидандир (93-расм).
Бизга   маълум   бўлган   вулканлар   ичида   балчиқли   вулканлар   ҳам   бор.
Уларнинг   маҳсулоти   суюқ,   балчиқ   аралаш   сув   ва   газдан   иборат   бўлади.
Балчиқли   вулканлар   Сицилия,   Янги   Зеландия   оролларида,   Марказий
Америкада,  Апшерон, Таман ва Керч яриморолларида, Сахалинда ва бошқа
жойларда   учрайди.   Балчиқли   вулканлар   ер   қатламлари   ичидаги   газ   ва
буғларнинг турли ғовак қатламлардан ўтиб, улар орасидаги гилли  жинсларни
юмшатиб, ёпишқоқ балчиққа айлантириши  натижасида вужудга келади.
Нефт   конлари   бор   минтақалардаги   балчиқ   вулканлар   ўзидан   кўп
миқдорда углеводород ажратиб чиқаради. Отилиб чиқаётганда ҳарорати паст
бўлади.
Балчиқ   вулканизм   -   бу   вулканизм   вилоятларининг   тектоник
ривожланиши   ҳамда   заминнинг   нефтгазлилиги   билан   чамбарчас   алоқада
бўлган жуда қизиқарли ва сирли табиат ҳодисасидир. Бундай вулканларнинг
ҳосил   бўлиш   механизми   жуда   мураккаб   ва   ҳозиргача   номаълум.   «Балчиқ
вулкан»   атамаси   узоқ   вақт   мунозарали   бўлиб   келган   ва   геологик
адабиётларда кейинги даврлардагина ўрин олди. Ерда маълум бўлган балчиқ
вулканларнинг   умумий   сони   700   дан   ортиқ.   Уларнинг   анча   қисми   Кавказда
жойлашган. 
Грифонлар – бу баландлиги 3 м гача борадиган, одатда 1,5 м атрофида
бўлган   ўзига   хос   мини-вулканлардир.   Грифонлар   ер   юзасига   ил,   газ,   сув,
нефтни   олиб   чиқади,   аммо   уларда   тоғ   жинсларининг   қаттиқ   бўлаклари
учрамайди.   Одатда   улар   турли   консистенцияга   –   қаймоқсимон   қуюқ
эритмадан суюқ сопка илигача эга бўлади (94-расм).
Вулкан   отилишидан   олдин   кратер   ғови   анча   кўтарилади,   балчиқ   ва
газлар   чиқабошлайди   ҳамда   қарсиллаган   овоз   эшитилади.   Бу   белгилар
хавфли   жойдан   олдиндан   чиқиб   кетиш   имкониятини   яратади.   Балчиқ
вулканнинг куч билан отилиши – бу ер қаърида тўпланиб қолган углеводород
газлари   бўлиб,   босимдан   қутулиб   дарзликлар   бўйлаб   ер   юзасига
интилишидир.   Ер   юзасида   улар   ўз-ўзидан   ёниб   кетади.   Бунда   аланга
баландлиги   500   м,   ёниш   ҳарорати   1200°С   га   етиши   мумкин.   Олов   билан бирга   осмонга   кўп   миқдорда   балчиқ,   тоғ   жинсларининг   бўлаклари   ва   сув
отилиб чиқади. Бу вулкан отилишининг ажойиб манзараси ҳисобланади (95-
расм). 
Озарбойжон   балчиқ   вулканлар   ривожланган   энг   йирик   ҳудуд
ҳисобланади   (96-расм).   Бундай   вулканлар   Сахалинда,   Қримда,   Мексикада,
Колумбияда,   Италияда,   Ҳиндистонда,   Японияда,   Хитойда   ва   Малай
архипелагида   ҳам   тарқалган.   Балчиқ   вулканлар   фаол   бурмали   тектоник
ҳаракатлар   содир   бўлаётган   ва   қалин   чўкинди   ётқизиқлар   ривожланган
ҳудудларда   пайдо   бўлади.   Бу   тасодиф   эмас   -   уларнинг   ҳосил   бўлишида
чўкинди жинслар орқали газларнинг отилиб чиқиши учун имконият яратувчи
ер ёриқлари, ер қаърида аномал юқори қатлам босимини келтириб чиқарувчи
катта   қалинликдаги   гилли   жинслар   ва   сувли   горизонтлар   муҳим   аҳамиятга
эга. Ер ёриқлари газ  ва сув учун миграция йўли ҳисобланади. Газлар ва сув
гилли ва қаттиқ жинсларни ер юзасига ўзи билан олиб чиқади. 
р а сам.  Грифон.   http :// travel . gala . net -расм. Балчиқ вулкан  маҳсулоти .
http :// travel . gala . net
Баъзи балчиқ вулканлар нисбатан доим, баъзилари эса даврий равишда
фаолият   кўрсатади.   Балчиқ   вулканларнинг   отилиши   инсон   ҳаётига   хавф
солмайди ва моддий зарар келтирмайди. 
Балчиқ   вулканларнинг   отилиш   сабаби   ёнувчи   газлар   ҳисобланади.
Улар   дарзлик   ва   бурдаланиш   зоналари   бўйлаб   ер   юзасига   кўтарилишида ерости   сувли   горизонтларидан   ўтади,   босимли   сувлар   билан   суюқланган
гилларни ўзи билан баландга олиб чиқади. Агар отилиб чиқувчи материаллар
орасида   сув   ва   гил   кўп   бўлса,   унда   ер   юзасида   суюқ   балчиқ   билан
тўлдирилган ҳавзалар –  сальзлар   пайдо бўлади (97-расм). Диаметри 30 м дан
ортиқ   бўлган   уларнинг   энг   йириги   балчиқ   вулкан   кўли   деб   аталади.
Сальзларнинг ўрта қисмида лойқа отилиб чиқадиган грифонлар ривожланади
(-расм). 
- расм. Апшерон яриморолидаги (Озарбойжон) балчиқ вулканлар.
http://travel.gala.net
Агар   отилиб   чиқаётган   материаллар   орасида   тоғ   жинсларининг   майда
бўлаклари   кўпроқ   бўлса   сальзлар   ўрнида   паст   нишабликдаги   конус   ёки
тепалик ҳосил бўлади. Бундай балчиқ вулкан тепаликларининг учида кратер
ёки   кальдера   ҳосил   бўлади   (92-расм).   Балчиқ   вулкан   тепаликларининг
баландлиги   бир   неча   ўнлаб   метрдан   юзлаб   метрга   етиши   мумкин.
Вулканларнинг   илдизи   12-15   м   чуқурликкача   боради.   Углеводород   газлари
ёнувчи бўлганлиги сабабли кўпинча баландлиги юзлаб метрга борувчи ёнғин
алангаси кўтарилади. -расм.  Сальза сурати.
http :// travel . gala . net -расм.  Балчиқ вулкан кратери.
http :// travel . gala . net
Қуруқликдаги   балчиқ   вулканлардан   ташқари   сувости   балчиқ
вулканлари ҳам маълум. Уларнинг фаолияти туфайли ороллар ҳосил бўлади,
аммо   улар   тўлқинлар   таъсирида   тез   емирилиб   кетади.   Балчиқ   вулканлар
мавжуд   бўлган   денгиз   қисмлари   кема   қатнови   учун   ҳавфли   ҳисобланади   ва
хариталарда албатта қайд этилади.
Ер   юзасига   турли   тоғ   жинслари,   газлар   ва   минераллашган   сув   олиб
чиқувчи   балчиқ   вулканларнинг   чуқурлиги   баъзан   10   -   12   км   га   боради,   бу
ҳозирча бурғилаш техникаси етиб бориши учун муракаб масала ҳисобланади. Асосий адабиётлар:
1. Воскресенский Ю.Н. Полевая геофизика. М.: Недра, 2010-478 с.
2.   Алексеенко   В.А.   Геохимические   методы   поисков   месторождений
полезных ископаемых. М.: Логос, 2000.
3.  William M. White. Geochemistry , Wiley-Blackwell, 2013.
4. R.E. Sheriff. L P. Geldart. Exploration seismology/-2nded.p.cm. Includes 
bibliographical references. ISBN 0-521-46282-7. - ISBN 0-521-46826-a(pbk ) @ 
Cambridge University Press1982,1995
5. Абидов А.А., Атабаев Д.Х., Хусанбаев Д.Д. ва б.лар “Yer fizikasi”,   
“Fan va texnologiyalar markazi”. Tошкент, 2014
Қўшимча адабиётлар:
6.   Геофизические   методы   исследований .   Под   ред .   Хмеловского   В . К .,
Л .:  Недра , 1988.
7.  Знаменский   В . В .  Общий   курс полевой геофизики. М., Недра, 1989.
8 . Гравиразведка. Справочник геофизика. Под ред. Е.А. Мудрецовой и 
К.Е. Веселова. М., Недра, 1990.
9 .   Латышева   М.Г.   Практическое   руководство   по   интерпретации
диаграмм геофизических исследований скважин. М.: Недра. 1984.
10 . Логачев А.А., Захаров В.П. Магниторазведка. М., Недра, 1989.
11 .   Электроразведка.   Справочник   геофизика.   Под   ред.   В.К.
Хмелевского и В.М. Бондаренко. М., Недра, 1989.  
12.  Беус А. А. Геохимия литосферы. М., 1972.
13.  Гаврусевич Б.А. Основы общей геохимии-М., Недра, 1968.
14.  Справочник по геохимии. М., Недра, 1990.
15.  Перельман А.И. Геохимия. М., Высшая школа, 1979.
Электрон манбалар:
1.     http    ://    www    .   rsl    .   ru    /   ;
2.     http://www.msu.ru/ ;
3.     http://www.nlr.ru/ ;

Метаморфик жараёнлар геокимёси. Метаморфизм тушунчаси . Режа: 1. Метаморфизмни ҳосил қилувчи физик- кимёвий омиллар. 2. Метаморфизм босқичлари ва турлари - регионал, контактли, автометаморфизм. 3. Ер пўстида метаморфик жинсларнинг эгаллаган ўрни ва майдони.

Метаморфизм - тоғ жинсларини Ернинг остидаги ўзгаришларни ўрганади. “Метоморфизм” сўзи аввал мавжуд бўлган тоғ жинсларининг кейинчалик физик-химиявий муҳитнинг ўзгариши таъсири остида структура ва минерал таркибининг ўзгариши учун сабаб бўладиган ҳамма жараёнларни англатади. Бу жараёнларда температура билан босим ва шунингдек Ер қаъридан тоғ жинсларидаги дарз-бўшлиқлар бўйлаб силжиб чиқадиган иссиқ сув-эритмалар айниқса муҳим роль ўйнайди. Температуранинг кўтарилишига жинсларнинг Ер пўстида содир бўладиган геологик жараёнлар натижасида катта чуқурликларга чўкиб кетиши, радиоактив парчаланиш, экзотермик реакциялар, магматик масса сабаб бўлиши мумкин. Шу жараёнларнинг ҳаммасини умум таъсири геотермик градиант деб айтиладиган ернинг ички энергияси таъсиридан иборатдир. Қадимий шит ва платформалар областларида геометрик градиентнинг қиммати 10-30 градус/км тўғри келади. Актив тектоник ва магматик жараёнлар таъсир этувчи ёш давр геосинклиналь зоналарида бу миқдор 50-80 градус/км гача кўтарилади. Температура шу жараёнда содир бўладиган химиявий реакцияларнинг тезлигини ва жинсларнинг қайта кристалланиш даражасини кескин оширувчи, шунингдек минералларнинг маълум парагеннтик ассоциацияларини юзага келтирувчи метаморфизмнинг энг муҳим омилидир. Температуранинг таъсири билан бир қаторда метаморфик ўзгаришлар учун гидростатик ва биртомонлама(стресс) босимлар ҳам катта роль ўйнайди. Гидростатик босим юқорида ётувчи жинс қатламларнинг остки қисм қатламларига кўрсатган таъсир кучи билан аниқланади ва у континентлар остида 270 ат/км гача кўтарилиб, 10 км. чуқурликда 2700 атмосферага етади. Гидростатик босимнинг кучи маълум чуқурликдаги сув буғларининг пациаль босими P H2O қиймати ва карбонат кислота парциаль босими қиймати билан боғлиқ. Бу компонентлар сувли бирикмаларнинг ва карбонат минералларнинг кимёвий парчаланиши натижасида ажралади. Ўзгармас температурада гидростатик босимнинг орта бориши солиштирма оғирлиги катта, эриш температураси юқори бўлган минералларни ҳосил бўлишига сабаб бўлади ва массив структурали тоғ жинсларининг шаклланишига шароит яратилади. Бир томонлама босим стресс-тектоник сабабларга кўра юзага келади. Бир мунча аниқ билинадиган стресс ҳаракатчан зоналарнинг юқори структур қаватларида намоён бўлади ва 10 км дан ортиқ бўлган чуқурликларда у гидростатик босимга айланиб сезилмай қолади. Стресс тоғ жинсларини синдириб-майдалаб метаморфикловчи эритмалар циркуляциясини осонлаштиради, минералларнинг эрувчанлигини орттиб ўша жинсларнинг қайта кристалланишига ёрдам беради. Стресс таъсиридаги мухитда метаморфик жинсларнинг ўзига хос структур-текстур хусусиятлари шаклланади. Амфиболлар, дистен, глаукофан, силлимонит каби минераллар юзага келади. Ёки слюдалар, хлоритлар каби минералларда таъсир этувчи

босим йўналишига перпендикуляр равишда уланиш текислиги (сланецсимон текстура) намоён бўлади. Тоғ жинсларининг ғовак-бўшлиқларидаги эритма ва газлар таркибидаги актив кимёвий моддалар қаторига аввало ҳамма сув ва карбонат кислоталар киритилади. Шунинингдек, водород, азот, хлор, фтор, олтингугурт, бор, фосфор, калий, натрий ва бошқа элементларнинг бирикмалари ҳам бир мунча муҳим аҳамиятга эга бўлади. Мантия моддаларининг газсимонланиш жараёни гидрооқсилли минералларнинг дегид-ротацияси (сувсизланиши) магматик қотишмалар температурасини пасайтирувчи сув манбаи бўлиб ҳизмат қилади. Бирламчи чўкинди жинслар таркибида сақланиб қолган қолдиқ намлик ҳам бу жараёнда катта роль ўйнайди. Карбонат кислотанинг асосий манбаи карбонатларининг кимёвий парчаланиш жараёнидир. Карбонат эритмаларнинг магматик манбаълари ҳам анча муҳим аҳамиятга эга. Бошқа кимёвий актив моддалар литосфера жинсларидан ажралиб чиқади ва магматик қотишмаларнинг газ ёки сувли эманациялари билан бирга шу жараёнда иштирок этади. Метаморфоген эритмалар юқори босимли областлардан паст босимли зоналарига силжиб, ўзи билан бирга иссиқлик ва кимёвий элементларни ҳам олиб боради. Шу билан бирга газ-ларнинг буғ босимларининг ортишига ва минералларнинг эрувчанлигини пасайишига сабаб бўлади. Шуларнинг ҳаммаси метаморфикланувчи жинсларни ўзгаришига сабаб бўлади. Метаморфизмнинг умуман ҳаммаси шу жараёнда иштирок этадиган факторларнинг турига, кучига ва метаморфизм натижасида юзага келадиган тоғ жинсининг умумий типига қараб бир неча турларга бўлиниши мумкин. Катакластик метаморфизм ёки динамометаморфизм. Тектоник жараёнлар таъсирида тоғ жинсларининг силжиши натижасида юзага келадиган у жинсларнинг синган, ёрилган зоналарида намоён бўлади. Бу жараённинг юзага келишидаги асосий омил бир томонлама босим ёки стрессдир. Динамомета-морфизмда жинслар қайта кристалланмасдан, фақат уларнинг эзилиши билан чекланиши мумкин. Конструктив динамомета- морфизм учун минерал доналарнинг бузилишигина эмас, балки янги минералларни ва тоғ жинсларининг янги структураларини (қайта кристалланиш) юзага келиши ҳам характерлидир. Автометаморфизм. Автометаморфик ўзгаришлар магматик жинсларнинг ўзида, температуранинг пасайиши ва ўз таркибидаги енгил учувчан ҳамда осонликча силжийдиган магматик компонентлардан иборат агентларнинг ва шунингдек гидротермал эритмаларнинг таъсирида юз беради. Гидротермал эритмаларнинг манбаи ҳам шу магматик тоғ жинсларни ўзидир. Контакт-термаль метаморфизм. Контакт метаморфик ўзгаришлар магматик масса билан қиздирилган атрофидаги ён жинсларида содир бўлади. Бунда метаморфикланувчи жинс таркибидаги модда четга чиқиб ҳам кетмайди, четдан келиб қўшилмайди ҳам, яъни изокимёвий ҳарактерга эга бўлади. Шу билан бирга бу жараёнинг ривожланишида магматик ва интрузив

атрофидаги жинсларнинг кимёвий таркиби, содир бўлаётган шу жараённинг чуқурлиги ва унга таъсир этувчи босим катта роль ўйнайди. Метаморфизм, шу жараённинг бошланиши учун сабаб бўлган магматик массага нисбатан ташқарида ёки ичкарида юз бериши мумкин. Шунга қараб магматик жинсларнинг ўз ичидаги жараён эндоконтакт, ташқарисидаги жараён эса экзоконтакт метаморфизм дейилади. Шунингдек контакт метасоматик жараёнлар ҳам борки бунинг натижасида тоғ жинсларининг таркиби эритмалар ва пневматолатлар таъсирида бир мунча ўзгаради. В.С. Соболев (1970) берган маълумотларига кўра типик контакт метаморфизми 550-900 0 С температуралар оралиғида давом этади. Метаморфик ўзгарган жинслар тарқалган жой интрузив жинслар контактида узоқлаша борган сари юқори температурадан бошлаб, паст температура оралиқда термал метаморфизм зоналарига бўлинади. Шунга мувофиқ минераллар парагенезиси паст ва юқори температуралилаога ажралади ва бунда контактдан узоқлаша борган сари жинсларнинг кристалланишидаги интенсивликнинг камая бориши кўринади. Регионал (динамотермал)метаморфизм. Тоғ жинсларининг бундай типдаги метоморфик ўзгариши бурмачанглик областлари билан боғлиқ бўлиб жуда кенг майдонларда тараққий этади. Бундай тур метоморфизмнинг асосий омиллари температура, гедростатик ва бир томанлама юналган босим билан метаморфиклаштирувчи эритмалардан иборатдир. Г. Венклер маълумотларига қараганда регионал метаморфизмда таъсир этувчи температуранинг энг паст чегараси 350 0 -400 0 С юқори босимли шароитларда эса 300 0 С гача пасаяди; юқори чегараси 800 0 С га тўғри келади. В.С. Соболев метаморфикланиш температурасининг юқори чегарасини 900- 1200 0 С гача орттиради. Регионал метаморфизмда минерал ҳосил қилувчи жараёнлар прогрессив, характерда бўлиб, бир мунча юқори температурали минераллар парагенезисини юзага келиши учун сабаб бўлади. (Прогрессив метаморфизм). Сланецлар, мармартошлар, амфиболитлар, гнейслар, гранолитлар, эклогиптлар ва бошқа жинслар прогрессив регионал метаморфизм натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг намуналаридир. Регионал прогрессив метаморфизм натижалари тектоник ҳаракатлар билан сусайтирилиши мумкин, чунки бундай ҳаракатлар таъсирида тоғ жинслари нисбатан паст температурали ва паст босимли областларга кўтарилиб қолиши мумкин. Бунда юқори температурали минераллар парагенезиси паст температурали-лари билан (реггрессив метаморфизм). Метаморфизмнинг бундай жараёнларда келган махсулотлари диафторитлар дейилади. Ультраметаморфизм. Бурмачанглик поясларининг чуқур иқисмларида эриб турган қотишмалар иштирокида юзага келади.Ультраметаморфизм орасида энг асосийлари магмати-зация, анатексис, палингенес гранитизация жараёнларидир. Магматизация-метаморфик махсулот таркибидаги кварц-далашпатидан иборат алоҳида жинсларнинг (магматитларнинг) пайдо бўлиши. Магматитлар асосан эриб турган гранит таркибли қотишмаларнинг метаморфик жинс

қаватлари орасидаги текисликлар бўйича сингиши натижасида ҳосил бўлади (инъекцион гнейслар). Апатексис-метаморфик жинсда кварц-далашпатли қотишмани танланган ҳолда эриши (гранитли эфтектика). Палингенес-гринит магманинг қайта ҳосил бўлишига олиб келадиган даражада жинсларнинг тўлиқ қиздириб эриши (юқори температура таъсирида). Гранитланиш-бошланғич жинсларнинг кимёвий ва минерал таркибининг ўзгариш жараёни, шу жараён натижасида бошланғич жинс таркибига кўра гранитларга яқинлашади. “Гранитланиш” жараёнининг ҳарактери ҳақидаги тушунчалар бир хил эмас. Баъзи тадқиқотчилар (Ф. Тернет, Дж. Ферхугун, 1961; Н.Г. Судовиков, 1964 ва бошқалар) бу жараённи К, Na, Si атрафдан келиб қўшиладиган ва Ca, Mg, Fe четга чиқиб кетиши билан боғлиқ типик метасоматик жараён деб, ҳисоблайдилар. Бу жараён натижасида ҳар қандай таркибли бошланғич жинслар, магматик стадияга учрамасдан ҳам гранитлар ҳосил қилиши мумкин. Д.С. Коржинский (1952-1968) гранитланиш жараёни магматик алмашиниш жараёни деб, қарайди. Бунинг натижасида остдан чиқиб келадиган, таркибида К ва Na иштирок этадиган трансмагматик эритмалар таъсири натижасида тоғ жинслари қизиб эрийди ва гранит таркибли магма ҳосил бўлади. В.А. Рудник (1967) гранитланиш жараёнини палинген-метасоматик алмашиниш жараёни деб, қарайди. Бу юқори температурали алмашиниш билан қизиб эриш жараёнини бир пайтда таъсир этиши натижасида, метасоматик гранитланиш жараёнидан кейин ажралиб чиқадиган кимёвий компонентлар-нинг қандай йўл билан келиб чиқиши ёки чиқиб кетишида қатъий назар (компонентлар диффузияси йўли билан, трансмагматик эритмалар инфельтрацияси ва ҳ.к. йўллар билан) тоғ жинсларнинг шаклланишидан иборатдир. Метасоматоз-бу бошланғич жинсларнинг кимёвий таркибини маълум даражада ўзгартириши билан бирга юз берадиган жинсларнинг метаморфик ўзгаришидир. “Метасоматоз” термини ўтган аср ўрталарида К.Ф. Наумане томонидан минераллар псефдоморфози маҳсуллари учун киритилган эди. Кейиналик бу тушунча тоғ жинслари учун қўллана бошланди. Тоғ жинслари метасоматози жараёнини назарий жихатдан тадқиқ этишда В.М. Гольдшмидт, В. Линдгрен, П. Эскола ва бошқа олимлар асосий роль ўйнайдилар. Кейинги пайтларда метасоматозларни тадқиқ этиш сохасида жуда кўп назарий масалалар Д.С. Коржинский, Н.А. Елисев, Н.Г. Судовиков каби олимлар томонидан ишлаб чиқилган. Кўпинча генетик жихатдан магматик ва постмагматик ҳаракат билан боғлиқ бўлган, таркибида ишқорий металлар, хлоридлари, галлоидлар, олтингугурт, фтор, бор каби элемент-лар иштирок этадиган гидротермал эритма ва пневматолитлар метасоматоз жараёнинг асосий агентлари бўлади. Тоғ жинслари орасидаги жуда майда бўшлиқ (ғовак) бўйлаб сингиб