ЎСИМЛИК ДУНЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ
ЎСИМЛИК ДУНЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ 1. Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳуқуқий ҳолатининг тушунчаси 2. Ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланиш турлари 3. Ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 4. Ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари 1
1. Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳуқуқий ҳолатининг тушунчаси Ўсимлик дунёси табиат обектлари ичида алоҳида ва муҳим ўринни эгаллайди. Ўсимлик дунёсининг табиат обектлари орасидаги тутган ўрни унинг табиат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти, табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси, узвийлиги ҳамда муносабатидаги ролидан келиб чиқади. Ўсимлик дунёсини ҳуқуқий ҳолати унинг табиат ва жамиятдаги ана шу ўрни ҳамда аҳамиятини эътиборга олган ҳолда белгиланади. Ўсимлик дунёси ҳуқуқий ҳолатини белгилашда аввало унинг табиатда тутган ўрни, фойдаланиш аҳамияти, муҳофаза қилиш зарурияти инобатга олинади. Табиат обектлари ичида ўсимлик дунёси муҳим экологик функцияни бажариши билан характерланади. У табиий атроф муҳит мувозанатини сақлаб туриб, ундаги тирик мавжудодни яшаши учун муҳим бўлган кислород етказиб беради. Шунингдек, ўсимлик дунёси ерни сув ва шамол эрозиясидан, қуёш нуридан сақлашда, сувни муҳофаза этишда муҳим рол ўйнайди. Ўсимлик дунёси экологик вазифадан ташқари хўжалик эҳтиёжларини қондиришда ҳам муҳим хом-ашё манбаи сифатида хизмат қилади. Ундан саноат, қишлоқ хўжалиги, табобат, соғломлаштириш, илм-фан мақсадларида кенг фойдаланилади. Ўсимлик дунёси ёғоч, мева, дори-дармон, пичан тайёрлашда муҳим манба бўлиб ҳисобланади. Ўсимлик дунёси обектларининг ана шу экологик ҳамда хўжалик эҳтиёжлари вазифасининг бажариш йўналишларидан келиб чиқиб, уларга нисбатан ҳуқуқий ҳолат ўрнатилади. Масалан, ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича муносабатлари белгиланган ҳуқуқий ҳолатга нисбатан, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларидан фойдаланиш тартибига белгиланган ҳуқуқий ҳолат фарқ қилиши мумкин. Ёки илмий мақсадларда фойдаланиладиган ўсимлик дунёси обектларининг ҳуқуқий ҳолати ёввойи организмлардан топган табиий ўсимликлар жамоаларига белгиланган ҳуқуқий ҳолатидан бошқача бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни тартибга солувчи, ўсимлик дунёси обектлари ҳуқуқий ҳолатини ўрнатувчи меъёрий хўжжатлар қабул қилинган. Булар жумласига Ўзбекистон Республикаи Конституцияси, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Ўрмон тўғрисида"ги, "Мулкчилик тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Маъмурий жавобгарлик, Фуқаролик кодексларини киритиш мумкин. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўсимлик дунёсига нисбатан мулкчиликнинг ҳуқуқий ҳолати ўрнатилган бўлиб, унга кўра ўсимлик дунёси давлат мулки -умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир (55-модда). Ўсимлик дунёси обектлари мулкчилигига нисбатан худди шундай ҳуқуқий 2
ҳолат "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги (4-модда), "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги (3-модда), "Ўрмон тўғрисида"ги (3-модда), "Мулкчилик тўғрисида"ги қонунларда ҳам белгиланган. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар табиий шароитда ўсадиган ўсимлик дунёси, шунингдек такрор кўпайтириш ва генетик фондини сақлаш учун екиб ўстираётган ёввойи ўсимликларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, уларнинг асосий вазифаси флоранинг тур таркибини ва генетик фондини табиий шароитларда сақлаб қолиш, табиий ўсимликлар жамоаларининг ва ёввойи ўсимликлар ўсадиган муҳитнинг бир бутунлигини сақлаш, ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ва уни такрор кўпайтиришни таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятларини ҳуқуқий тартибга солиш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари бузилганда айбдорларга тегишлича мулкий, маъмурий, жиноий жавобгарлик жазо чораларини қўллашдан иборат бўлади. Ўсимлик дунёси обектларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий ҳолатни белгилашда Ўзбекистон Республикасининг "Ўрмон тўғрисида"ги ва "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекисон Республикаси Олий Мажлиснинг «Ноёб ва йўқ б ў либ кетаётган ўсимлик ва ҳайвон турларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш т ўғ рисида», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг таш қ арисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш т ўғ рисида»ги қарори, алоҳида ўринни егаллайди. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўсимлик дунёси обектлари, ушбу обектлардан фойдаланиш турлари, муддатлари, нормативлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятялари, ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланишни чеклаш, тўхтатиш ва ман етиш, ўсимлик дунёси обектларининг мониторинги, давлат кадастри каби масалалар тартибга солинган. Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаси ҳам қонунда ўз ифодасини топмаган. Ўсимлик дунёси тушунчаси юридик адабиётда ҳам ҳали тадқиқот предмети бўлган емас. Бизнингча, Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи деганда, маъмурий-рухсат бериш ҳуқуқи ва шартнома асосида келиб чиқадиган ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи ёки егалик қилиш ҳуқуқи ёхуд егалик қилиш ҳуқуқи доирасида амалга ошириладиган субектив ҳуқуқ, шунингдек ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган тегишли ҳуқуқ тармоғида белгиланган ҳуқуқий меъёрлар жамланмаси га айтилади. Ҳуқуқий адабиётларда фақат ўрмон тушунчаси ва ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаларигагина эътибор қаратилган. 1 Маълумки, 1 Karang: Namazov F.S. "Uzbekistonda urmonlardan foydalanish xukuki." -T.: NPO "Vostok", -2000. 3
ўсимлик дунёси тушунчаси ўрмон тушунчасига нисбатан анча кенг бўлиб, ундан баъзи жиҳатлари бўйича фарқ ҳам қилади. Масалан, ўрмон тушунчасига дов-дарахтлар билан қопланган ерлар билан бир қаторда, дов- дарахтлар билан қопланмаган, аммо шу мақсадларга ажратилган ерларни ҳам киритамиз. Бундан ташқари, ўсимлик дунёи тушунчасига сув остида ўсадиган ўсимликларни ҳам киритишимиз мумкин, лекин улар ўрмон тушунчасини бермаслиги мумкин ва ҳоказо. Ўсимлик дунёси деганда (чорвачилик, овчилик, техник хом-ашё тайёрлаш, дориворларни йиғиш, дарахт ва буталарни кесиш, илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, соғломлаштириш, рекреация, табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиладиган ёввойи организмлар дарахт, бута ва ўцимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар моҳсимонлар, сув ўтлари, лишайниклар, замбуруғлар) табиий ўсимликлар мажмуи йиғиндиси тушунилади. Шундан келиб чиқиб ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда белгиланган мақсадларда ўсимликлар мажмуидан фойдаланишда келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси тушунилади. Бу ҳуқуқий нормалар ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланувчи субектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фойдаланиш учун бериш, тўхтатиш, бекор қилиш тартибларини, давлат бошқаруви, ўсимлик дунёси муҳофазаси билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади. Демак, ўсимлик дунёсининг ҳуқуқий ҳолати ўсимлик дунёсига нисбатан мулкдорлик, давлат бошқаруви, ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланиш, фойдаланишни чеклаш, тўхтатиш, бекор қилиш, фойдаланиш нормативлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда қонуний манфаатлари, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ўсимлик дунёси мониторинги, давлат кадастри, давлат назорати каби тартиб- қоидаларни белгилаш ва ўрнатишни мақсад қилади. Ўсимлик дунёсининг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда ҳаракатдаги қонунчилик унинг обектларини аниқлашга алоҳида эътибор берган. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддасига кўра, ўсимлик дунёси обектларини, биринчидан, ёввойи организмлар, яъни дарахт, бута ва ўцимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, мохсимонлар, сув ўтлари, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг бутун хилма-хил турлари билан; иккинчидан, ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимликлар жамоалари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи; учинчидан, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турлари; тўртинчидан, ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки улар ҳаёт фаолиятининг маҳсуллари ташкил этади. "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун ўсимлик дунёсидан фойдаланиш муддатлари, шакллари, турлари, нормативлари, бэкор қилиш асосларини ўрнатишга катта аҳамият берган. Бу нормаларда ўсимлик дунёсидан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолати, тартиблари ўрнатилган. Чунончи, қонуннинг 6-моддасида ўрнатилишича, ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланиш умумий ва 4
махсус бўлиши мумкин. Ўсимлик дунёси обектларидан умумий фойдаланиш ер егалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишув бўйича фойдаланувчининг ҳаётий зарур еҳтиёжлари билан чекланган миқдорларда текин амалга оширилади. Умумий фойдаланиш нормаси ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. Ўсимлик дунёси обектлари махсус фойдаланишга ишлаб чиқариш фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун ҳақ эвазига юридик ва жисмоний шахсларга рухсатномалар асосида берилади. Масалан, Чорвачилик эҳтиёжлари ва чорва молларини ўтлатиш учун ёввойи озуқа маҳсулотларини ғамлашга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. Ўсимлик дунёси обектлари доимий ёки вақтинча (узоқ муддатли ва қисқа муддатли) фойдаланишга берилади (8-модда). Ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш тартиби ва асослари қонунда батафсил белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунининг 19-моддасига биноан ўсимлик дунёси обектларидан фойдаланиш ҳуқуқи шундай ҳуқуқдан воз кечилганда; муддат тугаганда; фойдаланувчи юридик шахс тугатилганда; ўсимлик дунёси обектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрор кўпайтириш қоидалари, нормативлари бузилганда; ҳақ белгиланган муддатда тўланмаганда; фойдаланиш таъсирида табиий ўсимликлар жамоаларида аслига қайтариб бўлмас ўзгаришлар хавфи юзага келганда; ер участкалари давлат ва жамоат еҳтиёжлари учун олиб қўйилганда бэкор қилинади. Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг, масалан, заҳарли, гиёҳванд моддаси бор, карантинли ўсимликлар, бегона ўтлар ҳамда шудгорлар, пичанзорлар ва яйловларнинг ўз-ўзидан ўт босиб кетишга кўмаклашадиган бошқа ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш бошқа ўсимликларга ва ўзга табиат обектларига зарар етказилишига йўл қўйилмайдиган ҳамда табиий ўсимликлар жамоаларининг ва улар ўсадиган муҳитнинг сақланишини таъминлайдиган усуллар билан амалга оширилади. Тарқалиши ва миқдори тартибга солиниши лозим бўлган ёввойи ўсимликларнинг турлари махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг хулосалари асосида белгилаб берилади. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси ўрмон бош бошқармаси ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ҳисобланадилар. Улар зиммасига ўсимлик дунёси обектларидан қонунда 5