logo

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ

Загружено в:

08.08.2023

Скачано:

0

Размер:

22.5849609375 KB
  ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ
Режа:
1.Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида тушунча
2.Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар
3.Маҳсулот таннархи киритилмайдиган ҳаражатлар.
4.Молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар
5.  Маҳсулот таннархи  ва уни ҳисоблаш усуллари.
6.Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари 7.1. Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида тушунча
Ҳар   бир   корхона   махсулот   ишлаб   чиқариш   жараёни   билан   боғлиқ
харажатларни амалга оширади. 
Корхонанинг   ишлаб   чиқариш,   сотиш   ва   бошқа   фаолияти   натижасида
юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин:
1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:
- ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
- ноишлаб чиқариш ҳаражатлари.
2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра:
- ички ҳаражатлар;
- ташқи ҳаражатлар.
3. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатаи:
- доимий ҳаражатлар;
- ўзгарувчан ҳаражатлар.
4. Махсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан:
- бевосита ҳаражатлар;
- билвосита ҳаражатлар.
5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти
натижасида юзага келадиган:
- махсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар;
- давр ҳаражатлари;
- молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар;
- фавқулодда зарарлар.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга
ошириш билан боғлиқ қуйидаги ҳаражатлардан ташкил топади:
- бевосита моддий материал ҳаражатлари;
- бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари;
- ишлаб чиқаришга тааллуқли устама ҳаражатлар.
Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган  ҳаражат турлари ноишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади. Унинг
таркибига:
- махсулотни сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар;
- бошқарув ҳаражатлари;
- бошқа операцион ҳаражатлар ва зарарлар;
- фавқулодда зарарлар киради.
Ишлаб   чиқариш   жараёнида   фойдаланиладиган   корхонанинг   ўзига
тегишли   ресурслар   сарфи   (масалан,   фермер   хўжалигида   асосий   воситалар
эскириши, хўжаликнинг ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак, органик ўғитлар,
асосий   подага   ўтказилаётган   ёш   чорва   моллари   ва   бошқалар)   дархонанинг
ички   харажатларини,_ташқи   мол   етказиб   берувчилар   ва   бошқа
субъектлардан  сотиб   олинган   ресурслар  учун   тўловлар  корхоананинг  ташқи
харажатларини ташкил қилади.
Қисқа   муддатли   даврада   махсулот   ҳажмининг   ўсишига   нисбатан
доимий ва ўзгарувчи ҳаражатлар фарқ қилади.
Доимий   ҳаражатлар   махсулот   ҳажмининг   ўзгаришига   боғлиқ   бўлмай,
корхонанинг   маълум   бир   вақт   оралиғида   сарфлаши   қатъий   белгилаб
қўйилган ўзгармас ҳаражатларини ифода этади. Бунга асосий воситаларнинг
амортизацияси,   бошқарув   ходимларининг   иш   хақи,   суғурта   тўловлари,
телефон   учун   абонентлик   тўлови   ва   ижара   тўловларини   мисол   қилиб
келтириш   мумкин.   Доимий   ҳаражатларининг   ўзига   хос   хусусияти   шундан
иборатки,  махсулот  ҳажмининг  ошиб  бориши билан  бир бирлик  махсулотга
тўғри келувчи ўртача доимий ҳаражатлар камайиб боради.
Ўзгарувчи   ҳаражатлар   миқдори   махсулот   ишлаб   чиқариш   ҳажининг
ўсиши   ёки   камайишига   қараб   ўзгариб   туради,   яъни   махсулот   ҳажми
ўзагришига   мутаносиб   бўлади.   Ўзгарувчан   ҳаражатлар   таркибига
ишчиларнинг   иш   хақи   ва   унга   нисбатан   ажратмалар,   хом-ашё,   ёнилғи-
мойлаш   материаллари,   ёқилғи   ва   энергия,   транспорт   ҳаражатлари   ва   бошқа
воситалар   фарқи   киради.   Узгарувчан   ҳаражатларининг   ўзига   хос   хусусияти
шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши бир бирлик махсулотга тўғри келувчи ўртача ўзгарувчи ҳаражатларнинг ўзгаришига унчалик таъсир
кўрсатмайди.
7.2. Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар 
Таннархда   корхона   ишлаб   чиқариш   фаолиятининг   сифат
кўрсаткичлари - ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги,
ишлаб   чиқариш   технологияси   ва   меҳнатни   ташкил   этиш   даражаси,
корхонани   тежамкорлик   билан   ва   оқилона   юритиш   омиллари,   маҳсулот
ишлаб чиқаришни юксалтириш шароитлари ўз аксини топади.
Махсулот таннархини ҳисоблашдан кўзда тутилган асосий мақсад - уни
ишлаб   чиқаришга   сарфланган   ҳақиқий   ҳаражатларни   тегишли   ҳужжатларда
ўз   вақтида,   тўлиқ   ва   ишончли   акс   эттириш   ҳамда   моддий,   меҳнат   ва
молиявий ресурслардан тежамкорлик асосида, оқилона фойдаланиш устидан
назорат ўрнатишдир.
Маҳсулот   таннархи   корхона   ҳаражатлари   тушунчасидан   фарқ   қилади.
Корхонанинг   маҳсулот  ишлаб   чиқариш,   сотиш  ва   бошқа   молиявий-хўжалик
фаолияти   натижасида   юзага   келадиган   барча   ҳаражатлари   маҳсулот
таннархига   киритилмайди.   Маҳсулотгнинг   (ишнинг,   ҳизматнинг)   ишлаб
чиқариш   таннархига   уни   бевосита   ишлаб   чиқариш   билан   боғлиқ   бўлган
ҳаражатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади:
• бевосита моддий ҳаражатлар;
• бевосита меҳнат ҳаражатлари;
• ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган билвосита устама ҳаражатлар.
Бу   ҳаражатларнинг   кўпчилигини   натурада,   яъни   дона,   кг,   метр   ва   бошқа
кўринишларда   ҳисобга   олиб   бориш   ва   режалаштириш   мумкин.   Аммо,
маҳсулот   ишлаб   чиқаришга   сарфланган   барча   ҳаражатларни   биргаликда
ҳисобга олиш учун уларни ягона ўлчов бирлигига - қиймат-пул кўринишига
келтириш талаб этилади.
Айрим турдаги ишлаб чиқариш ҳаражатларини яратилаётган маҳсулот
таннархига   тўғридан-тўғри   киритиш   мумкин.   Унга   ишлаб   чиқаришдаги
ишчиларнинг   иш   ҳақини   ва   истеъмол   қилинган   моддий   ресурслар   сарфини киритиш   мумкин.   Бундай   ҳаражат   турлари   бевосита   ишлаб   чиқариш
ҳаражатлари деб юритилади.
Иккинчи   бир   ҳаражат   турлари   бир   неча   хил   маҳсулот   етиштириш
жараёнида   иштирок   этиши   туфайли   (масалан,   бир   неча   хил   экинларга   ўғит
ташиган   трактор   амортизацияси)   уларга   кетган   ҳаражатларни   шу
махсулотларни   ишлаб   чиқаришдаги   иштирокига   мутаносиб   тақсимлашга
тўғри келади. Бундай ҳаражатлар билвосита ишлаб чицариш ҳаражатлари ёки
ишлаб чиқаришга тегишли устама ҳаражатпар деб юритилади.
Корхонада режадаги (бизнес-режада белгиланган) ва ҳақиқий (ҳисобот
бўйича   ҳақиқатда   эришилган)   таннарх   ҳисоблаб   борилиши   мумкин.   Бу
режалаштирилган   ишлаб   чиқариш   ҳаражатларини   ҳақиқатда   эришилган
даража   билан   солиштириш,   ортиқча   моддий   ва   меҳнат   ресурслари
сарфларига   йўл   қўйилган   ёки   тежамга   эришилганини   аниқлаш   ва   келгусида
тегишли хулосалар чиқаришга имкон беради.
7.3.Маҳсулот таннархига киритилмайдиган ҳаражатлар.
"Махсулот   таннархига   киртилмайдиган   ҳаражатлар"   моддасига
юқорида   келтирилган   моддаларда   акс   этмаган,   аммо   ишлаб   чиқаришга
тааллуқли бўлган қуйдаги бошқа харажатлар киритилади:
•   ишлаб   чиқаришни   хом   ашё,   материаллар,   ёнилғи,   энергия,
инструмент,   мосламалар   ва   бошқа   меҳнат   воситалари   ва   буюмлари   билан
таъминлаш харажатлари;
•   четдан   жалб   этилган   корхоналар   томонидан   амалга   оширилган
корхонанинг   асосий   ишлаб   чиқариш   фондларини   иш   холатида   сақлаш
харажатлари   (техник   кўрик   ва   қаров,   ўртача,   жорий   ва   мукаммал   тузатиш
харажатлари);
•   ишлаб   чиқариш   фаолиятига   тегишли   бўлган   асосий   воситаларни
жорий ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
•   ишлаб   чиқариш   хусусиятлари   билан   боғлиқ   меҳнатнинг   нормал
шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш харажатлари; •   ишлаб   чиқариш   жарохатлари   туфайли   меҳнат   қобилияти   йўқолиши
муносабати   билан   тегишли   ваколатли   органларнинг   қарорлари   асосида   ва
қарорларисиз тўланадиган нафақалар;
•   ходимларни   иш   жойига   олиб   бориш   ва   олиб   келиш   билан   боғлиқ
харажатлар;
•   экинлар,   чорва   моллари   ва   ишлаб   чиқариш   воситаларини   мажбурий
суғурталаш харажатлари;
•   ёнғинга   қарши,   экинзорлар,   асосий   воситаларни   қўриқлаш
харажатлари;
•   ишчиларга   бепул   бериладиган   махсус   кийим   -   бош   (халат,   куртка,
этик, фартук ва бошқа), озиқ - овқат харажатлари;
• молларнинг тагини қуруқлашга сепиладиган сомон, қиринди ва бошқа
материал харажатлари;
•   фермалар   атрофини   девор   билан   ўраш,   чорва   моллари   учун   ёзги
соябон ва отарлар қуриш харажатлари;
• ишлаб чиқариш ахамиятига эга бошқа харажатлар.
Ҳар   бир   корхона   учун   маҳсулот   таннархини   пасайтириш
имкониятларини   излаб   топиш   иқтисодий   самарадорлик   нуқтаи   -   назаридан
муҳим   ҳисобланади.   Чунки,   маҳсулот   таннархи   қанчалик   арзон   бўлса,
шунчалик корхона оладиган фойда миқдори ошиб боради.
Маҳсулот   таннархини   пасайтириш   йўллари   қуйидагилардан   иборат
бўлиши мумкин:
-  ишлаб  чиқаришга   юқори  унумли, ишончли  ва  арзон ишлаб  чиқариш
воситаларини жорий этиш;
- асосий айланма фондлардан оқилона ва самарали фойдаланиш;
-   ишлаб   чиқаришнинг   материал   сиғимини   камайтириш   ва
тежамкорликка эришиш;
- машина ва техникаларнинг кунлик ва йиллик иш унумини кўтариш;
-   ресурсларни   тежовчи   ва   чиқитсиз   технологиялардан   кенг
фойдаланиш; -   ишлаб   чиқариш   вамеҳнатни   ташкил   этишнинг   илғор   шаклларидан
фойдаланиш;
- меҳнат унумдорлигини ошириш;
- маҳсулотлар сифатини ошириш ва нобудгарчилик, йўқотишларга йўл
қўймаслик;
-   қишлоқ   хўжалигида   экинлар   ҳосилдорлиги   ва   чорва   моллари
махсулдорлигин ошириш ва бошқалар.
7.4. Молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар
Кичик   бизнес   корхоналарининг   иш   фаолияти   унинг   молиявий   ҳолати
билан   чамбарчас   боғланганидир.   Молиявий   ҳолат   корхонанинг   ҳар
томонлама фаолиятининг натижаларини акс эттиради ва режада белгиланган
ишларнинг   бажарилишига   таъсир   кўрсатади.   Ҳар   бир   кичик   корхонанинг
молиявий   хўжалик   фаолиятини   тўғри   олиб   борилиши   жуда   муҳим   аҳамият
касб этади. 
Корхоналар   фаолиятининг   молиявий   натижаларини   ифодаловчи
кўрсаткичлардан асосийси фойдадир.
Корхоналар фойдасининг турлари қуйидагилардан иборат:
а) маҳсулотлар сотишдан тушган ялпи фойда (ЯФ) .  Бу сотишдан тушган
соф   тушум   (СТ)   ва   сотилган   маҳсулотнинг   таннархи   (МТ)   ўртасидаги
фарқдан иборат, яъни
ЯФ = СТ – МТ;
б) асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан тушган фойда (ИЧФ). Бу маълум
давр   ичида   маҳсулотлар   сотишдан   тушган   ялпи   фойда   (ЯФ)   ва   харажатлар
(Аҳараж.)   ўртасидаги   фарқ   ва   плюс   бошқа   асосий   фаолият   соҳалари
даромадлари (Бдар.) ёки камомадлари (Бкам.) айирмасидан иборат, яъни:
ИЧФ = ЯФ – Аҳараж. + Бдар. – Бкам.; в) умумий хўжалик фаолиятидаги фойда (УХФ). Бу алгебраик ифодалар
йиғиндиси   тарзида   ифодаланади:   асосий   фаолиятидаги   фойда   (АФФ)   плюс
дивидендлар (ДД) ва фоизлар бўйича даромадлар (ФД) плюс (ёки минус) чет
эл   валюталари   бўйича   операцияларидан   олинган   даромадлар   (ёки
камомадлар)   (ЧЭВ)   плюс   (ёки   минус)   қим-матбаҳо   қоғозларни   қайта
баҳолашдаги   даромадлар   (ёки   камомадлар)   (КККБ)   минус   фоизлар   бўйича
харажатлардан (ФХ) иборат, яъни:
УХФ = АФФ + ДД + ФД    ЧЭВ    КККБ – ФХ;
г) солиқ тўловларигача бўлган фойда (СФ). Бу кўрсаткич ҳам алгебраик
ифодалар   йиғиндиси   тарзида   ифодаланиб,   умумий   хўжалик   фаолиятидаги
фойда (УХФ) ва тасодифий (кўзда тутилмаган) фойда ёки камомадлар (ТФК)
салдосидан иборат, яъни:
СФ = УХФ    ТФК;
д) йиллик соф фойда (ЙСФ). Бу барча солиқларни тўлаб бўлгандан сўнг
корхона   ҳисобига   қоладиган   даромад,   яъни   солиқ   тўловларигача   бўлган
фойдадан   (СФ),   даромад   ёки     фойда   солиғини   (ФС)   ҳамда   бошқа   солиқлар
ёки тўловларни (БС) олиб ташлангандан кейин қолган қисмидир, яъни:
ЙСФ = СФ – ФС – БС;
Корхоналарнинг   хўжалик   фаолиятини   юритиши   давомида   келиб
чиқадиган харажатлар ўз хусусиятларига кўра қуйидагича тасниф-ланади:
  7.5.  Маҳсулот таннархи  ва уни ҳисоблаш усуллари.
Маҳсулот   таннархи   бир   турдаги   маҳсулотни  бевосита   ва  билвосита   ишлаб
чиқариш ҳаражатларини шу маҳсулот миқдорига бўлиш орқали топилади:
МТ = МХ+ИХ+СТ+А+БИХ / М Бу ерда:
МТ - маҳсулот таннархи, сўм / дона, сўм / кг ва бошқа;
МХ - ишлаб чиқаришнинг моддий ҳаражатлари, сўм;
ИХ - ишлаб чиқариш хусусиятидаги меҳнатга ҳақ тўлаш
ҳаражатлари, сўм;
СТ - ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта
тўловлари, сўм;
А - асосий воситалар амортизацияси, сўм;
БИХ - бошқа ишлаб чиқариш ҳаражатлари, сўм;
М - маҳсулот миқдори, центнер, дона, кг, тонна ва ҳаказо.
Маҳсулот   таннархини   аниқлашда   ҳисоблаш   объектларини   билиш
мухимдир.   Унга   қилинган   ҳаражатларни   алоҳида   ҳисобга   олиш   мумкин
бўлмаганлигидан,   умумий   ишлаб   чиқраиш   ҳаражатларини   ҳисоблаш
объектлари бўйича тўғри тақсимлаш мухимдир.
Маҳсулот   таннархига   киритиладиган   ишалб   чиқариш   ҳаражатлари
ҳаражат   элементлари   ва   моддалари   бўйича гурухларга ажратилади. Бундай
гурухлаш:
•   режалаштирилган   махсулот   ишлаб   чиқаришнинг   моддий   ва   меҳнат
сарфларига эхтиёжни аниқлаш;
• ҳаражатларни иқтисодий мазмунига кўра тақсимлаш;
•   умумий   ишлаб   чиқариш   ҳаражатлари   миқдорида   у   ёки   бу   ҳаражат
элементларининг улушини аниқлаш имконин беради.
Масалан,   бухгалтерия   ҳисобида   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   таннархини
ҳосил қилувчи ҳаражатлар иқтисодий мазмуни ва умумийлик хусусиятларига
кўра қуйидаги  элементларга  ажратилади:
• ишлаб чиқаришнинг моддий ҳаражатлари;
• ишлаб чиқаришга тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари;
• ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғуртага ажратмалар;
• асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
• ишлаб чиқаришга оид бошқа ҳаражатлар. Иқтисодий   ҳисоб-китобларда   маҳсулот   таннархини   режалаштириш   ва
ҳисоблашда   ҳаражатларни   ҳисоблаш   моддалари   бўйича   гуруҳлаш   қабул
қилинган.   Саноат   корхоналаридан   махсулот   таннархини   ҳисоблаш
моддалари  қуйидагилардан ташкил топади.
Махсулотнинг   ишлаб   чиқариш   таннархини   ҳосил   қилувчи   ҳаражат
элементлари  ва  ҳисоблаш   моддалари  орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд.
7.6.Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари
Маҳсулот   таннархини   пасайтириш   йўллари   қуйидагилардан   иборат
бўлиши мумкин:
-  ишлаб  чиқаришга   юқори  унумли, ишончли  ва  арзон ишлаб  чиқариш
воситаларини жорий этиш;
- асосий айланма фондлардан оқилона ва самарали фойдаланиш;
-   ишлаб   чиқаришнинг   материал   сиғимини   камайтириш   ва
тежамкорликка эришиш;
- машина ва техникаларнинг кунлик ва йиллик иш унумини кўтариш;
-   ресурсларни   тежовчи   ва   чиқитсиз   технологиялардан   кенг
фойдаланиш;
-   ишлаб   чиқариш   вамеҳнатни   ташкил   этишнинг   илғор   шаклларидан
фойдаланиш;
- меҳнат унумдорлигини ошириш;
- маҳсулотлар сифатини ошириш ва нобудгарчилик, йўқотишларга йўл
қўймаслик;
-   қишлоқ   хўжалигида   экинлар   ҳосилдорлиги   ва   чорва   моллари
махсулдорлигин ошириш ва бошқалар.
Назорат ва мулохаза учун саволлар
1. Ишлаб чиқариш харажатларига нималар киради?
2. Маҳсулот таннархи нима? 
3. Маҳсулот таннархи қандай усуллар билан ҳисобланади? 4. Саноат корхоналарида маҳсулот таннархи қанадай ҳисобланади? 
5. Асосий воситалар амортизацияси деганда нимани тушунасиз?
6. Қишлоқ хўжалигида махсулот танархи қандай ҳисобланади?
7.   Қишлоқ   хўжалигида   маҳсулот   таннархини   ҳисоблашда   ҳаражат
моддаларини санаб беринг?
8. "Бошқа харажатлар" моддасига қандай харажатлар киритилади? 
9. Маҳсулот таннархини ҳисоблаш кетма-кетлиги қандай амалга оширилади?
10. Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари нималардан иборат?

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ Режа: 1.Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида тушунча 2.Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар 3.Маҳсулот таннархи киритилмайдиган ҳаражатлар. 4.Молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар 5. Маҳсулот таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари. 6.Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари

7.1. Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида тушунча Ҳар бир корхона махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин: 1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра: - ишлаб чиқариш ҳаражатлари; - ноишлаб чиқариш ҳаражатлари. 2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра: - ички ҳаражатлар; - ташқи ҳаражатлар. 3. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатаи: - доимий ҳаражатлар; - ўзгарувчан ҳаражатлар. 4. Махсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан: - бевосита ҳаражатлар; - билвосита ҳаражатлар. 5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган: - махсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар; - давр ҳаражатлари; - молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар; - фавқулодда зарарлар. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги ҳаражатлардан ташкил топади: - бевосита моддий материал ҳаражатлари; - бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари; - ишлаб чиқаришга тааллуқли устама ҳаражатлар. Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган

ҳаражат турлари ноишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади. Унинг таркибига: - махсулотни сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар; - бошқарув ҳаражатлари; - бошқа операцион ҳаражатлар ва зарарлар; - фавқулодда зарарлар киради. Ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган корхонанинг ўзига тегишли ресурслар сарфи (масалан, фермер хўжалигида асосий воситалар эскириши, хўжаликнинг ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак, органик ўғитлар, асосий подага ўтказилаётган ёш чорва моллари ва бошқалар) дархонанинг ички харажатларини,_ташқи мол етказиб берувчилар ва бошқа субъектлардан сотиб олинган ресурслар учун тўловлар корхоананинг ташқи харажатларини ташкил қилади. Қисқа муддатли даврада махсулот ҳажмининг ўсишига нисбатан доимий ва ўзгарувчи ҳаражатлар фарқ қилади. Доимий ҳаражатлар махсулот ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлмай, корхонанинг маълум бир вақт оралиғида сарфлаши қатъий белгилаб қўйилган ўзгармас ҳаражатларини ифода этади. Бунга асосий воситаларнинг амортизацияси, бошқарув ходимларининг иш хақи, суғурта тўловлари, телефон учун абонентлик тўлови ва ижара тўловларини мисол қилиб келтириш мумкин. Доимий ҳаражатларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши билан бир бирлик махсулотга тўғри келувчи ўртача доимий ҳаражатлар камайиб боради. Ўзгарувчи ҳаражатлар миқдори махсулот ишлаб чиқариш ҳажининг ўсиши ёки камайишига қараб ўзгариб туради, яъни махсулот ҳажми ўзагришига мутаносиб бўлади. Ўзгарувчан ҳаражатлар таркибига ишчиларнинг иш хақи ва унга нисбатан ажратмалар, хом-ашё, ёнилғи- мойлаш материаллари, ёқилғи ва энергия, транспорт ҳаражатлари ва бошқа воситалар фарқи киради. Узгарувчан ҳаражатларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши бир бирлик махсулотга

тўғри келувчи ўртача ўзгарувчи ҳаражатларнинг ўзгаришига унчалик таъсир кўрсатмайди. 7.2. Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар Таннархда корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг сифат кўрсаткичлари - ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги, ишлаб чиқариш технологияси ва меҳнатни ташкил этиш даражаси, корхонани тежамкорлик билан ва оқилона юритиш омиллари, маҳсулот ишлаб чиқаришни юксалтириш шароитлари ўз аксини топади. Махсулот таннархини ҳисоблашдан кўзда тутилган асосий мақсад - уни ишлаб чиқаришга сарфланган ҳақиқий ҳаражатларни тегишли ҳужжатларда ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли акс эттириш ҳамда моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тежамкорлик асосида, оқилона фойдаланиш устидан назорат ўрнатишдир. Маҳсулот таннархи корхона ҳаражатлари тушунчасидан фарқ қилади. Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа молиявий-хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган барча ҳаражатлари маҳсулот таннархига киритилмайди. Маҳсулотгнинг (ишнинг, ҳизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: • бевосита моддий ҳаражатлар; • бевосита меҳнат ҳаражатлари; • ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган билвосита устама ҳаражатлар. Бу ҳаражатларнинг кўпчилигини натурада, яъни дона, кг, метр ва бошқа кўринишларда ҳисобга олиб бориш ва режалаштириш мумкин. Аммо, маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган барча ҳаражатларни биргаликда ҳисобга олиш учун уларни ягона ўлчов бирлигига - қиймат-пул кўринишига келтириш талаб этилади. Айрим турдаги ишлаб чиқариш ҳаражатларини яратилаётган маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри киритиш мумкин. Унга ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақини ва истеъмол қилинган моддий ресурслар сарфини

киритиш мумкин. Бундай ҳаражат турлари бевосита ишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади. Иккинчи бир ҳаражат турлари бир неча хил маҳсулот етиштириш жараёнида иштирок этиши туфайли (масалан, бир неча хил экинларга ўғит ташиган трактор амортизацияси) уларга кетган ҳаражатларни шу махсулотларни ишлаб чиқаришдаги иштирокига мутаносиб тақсимлашга тўғри келади. Бундай ҳаражатлар билвосита ишлаб чицариш ҳаражатлари ёки ишлаб чиқаришга тегишли устама ҳаражатпар деб юритилади. Корхонада режадаги (бизнес-режада белгиланган) ва ҳақиқий (ҳисобот бўйича ҳақиқатда эришилган) таннарх ҳисоблаб борилиши мумкин. Бу режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳақиқатда эришилган даража билан солиштириш, ортиқча моддий ва меҳнат ресурслари сарфларига йўл қўйилган ёки тежамга эришилганини аниқлаш ва келгусида тегишли хулосалар чиқаришга имкон беради. 7.3.Маҳсулот таннархига киритилмайдиган ҳаражатлар. "Махсулот таннархига киртилмайдиган ҳаражатлар" моддасига юқорида келтирилган моддаларда акс этмаган, аммо ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган қуйдаги бошқа харажатлар киритилади: • ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия, инструмент, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш харажатлари; • четдан жалб этилган корхоналар томонидан амалга оширилган корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларини иш холатида сақлаш харажатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ва мукаммал тузатиш харажатлари); • ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар; • ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ меҳнатнинг нормал шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш харажатлари;