Антропология фани тарихи
Антропология фани тарихи
РЕЖ А : 1. Антропология нима ва тарихий антропологик ёндашув? 2.Антропологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. 3.Антропология ва тарих 4.Маданий ва ижтимоий антропология.
• • 1.Антропология ни м а ва тарих и й антропологик ёндаш у в? • Социологлар одатда замонавий ва саноатлашган ҳудудларни ўрганадилар. Антропологлар эса қишлоқ ва саноатлашмаган жамиятларда дала тадқиқотларини олиб борадилар. Антропологларнинг маданиятлараро масалаларга бўлган қарашлари иқтисод, сиёсат, психология, санъат, мусиқа ва адабиёт каби соҳаларда ҳам ўз ифодасини топади. Антрополог ва тарихчилар тарихий ва маданий ҳодисаларга тарихий ва маданий жиҳатдан тўғри баҳо беришда ҳамкорлик қиладилар. • Маълумки, инсон энг мослашувчан тирик мавжудотдир. Жанубий Американинг Анд тоғларидаги халқ денгиз сатҳидан 17.500 фут баландликда яшаб, эрта тонгдан ишлаш учун яна 1.500 фут баландликка кўтарилади. Австралия чўлларидаги қабилалар ҳайвонларга сиғиниб фалсафа борасида фикр алмашадилар. Тропик минтақаларда эса одамлар безгак билан олишиб ётадилар.
Антропология инсон зоти ва унинг аждодларини тадқиқ қилганлиги учун ҳам кенг қамровли фан ҳисобланади. Шунингдек, антропология қиёсий ва умумий фандир. Ушбу ўринда умумий деганда инсоннинг умумий аҳволи тушунилади: унинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, биологик жиҳати, тили ва маданияти буларнинг барчаси умумийликни келтириб чиқаради. Антропологлар суяк қолдиқлари, саноатлашмаган ва ғарбий бўлмаган жамиятларни ўрганишади. Антропология фани эса саноатлашган одамларни ўрганиш билангина кифояланмайди. Яъни ундан ҳам муҳимроқ бўлган нарсаларни, чунончи қадимий ва замонавий, оддий ва мураккаб жамиятларни ҳам қиёсий ўрганади. Бошқа ижтимоий фанлар бир жамият, яъни асосан, Америка Қўшма Штатлари ёки Канада каби саноатлашган халқларни ўрганиш билангина чекланадилар. Антропология эса доимий равишда бир маданият урф-одатларини мутлақо бошқача бўлган иккинчи бир маданият урф-одатлари билан қиёслаш натижасида маданиятлараро илмий қарашни яратиб беради.
• Одамларнинг жамиятдаги тартиби каби баъзи ҳайвонлар, жумладан, бабуинлар, бўри ва ҳаттоки чумолилар ҳам гуруҳ-гуруҳ бўлиб бирга яшайдилар. Шундай бўлсада, маданият фақат инсонга хос ҳодисадир. Маданият инсонлардаги билим, фаолият ва эътиқоднинг шу билан бирга анъана ва одатларнинг бир авлоддан иккинчисига ўтишидир. Инсон болалик чоғлариданоқ бу каби анъаналарни маълум бир маданият доирасида яшаб, маданийлашиш жараёни остида ўрганади. Маданий урф-одатлар ва анъаналар, фаолиятлар тўғрисидаги тғшунчалар авлодлар оша таркиб топган. Бу каби анъаналар қуйидаги саволларга жавоб беради: Биз ўз фаолиятимизни қай тарзда олиб боришимиз керак? Дунёни қандай тушунимиз керак? Нима яхши-ю, нима ёмон эканини қандай англаб етишимиз керак? Оқни қорадан қандай ажратишимиз керак? Маданият маълум бир жамиятда яшовчи халқнинг ўзини тутиши ва фикрлаши ўртасидаги умумийликни келтириб чиқаради. Маданий урф-одатларнинг энг танқидий жиҳати шундаки, маданиятлар биологик наслдан-наслга ўтиш эмас, балки ўрганиш натижасида сақланиб қолиши, мавжуд бўлишидир. Бир томондан маданиятнинг ўзи биологик воқелик бўлмаса-да, лекин у инсоннинг айрим биологик жиҳатларида мавжуддир, Инсонларда маданият билан боғлиқ айрим хусусиятлар миллион йиллар аввалданоқ мавжуд бўлган. Бу хусусиятлар ўрганиш, рамзий фикр юритиш, тилдан фойдаланиш, ҳаётни ташкил этиш ва муҳитга мослашишда қурол ва бошқа жиҳозларни ишлата билиш кабилардан иборат.