logo

Хоразм_маъмун_академиясида_фалсафий_қарашлар_ривожи

Загружено в:

20.11.2024

Скачано:

0

Размер:

193.416015625 KB
Мавзу : Хоразм маъмун академиясида 
фалсафий қарашлар ривожи .   
Режа:

1. “Маъмун академияси” илк уйғониш даврининг 
пойдевори.

2.Ал-Ҳасан ибн ал-Хаммор таълимоти

3.Исо ал-Масиҳий фалсафий қарашлари   
1.“Маъмун  академияси”  илк  уйғониш  даврининг 
пойдевори.

 

IX-XII  асрларда  юз  берган  кучли  маданий  кўтарилиш 
жараёни  асрлар  бўйи  тўпланган  маданиятга 
асосланган  эди.  Марказий  Осиёда  жумладан, 
Хоразмда  табиий-илмий  тафаккур,  бу  ердаги 
ижтимоий  ҳаётнинг  инъикоси  сифатида,  қадим 
замонлардан  бери  ривожланиб  келади.  Ислом  дини 
эса  Мовароуннаҳр  ва  Хоразм  халқлари  ҳаётининг 
барча  жабҳаларига  кириб  борди.  Ислом  дини  ва  араб 
тилидан  фойдаланиш  эса  Мовароуннаҳр  ва  Хоразм 
халқлари  ҳаётининг  ва  илм-фанининг  халқаро 
аҳамият касб этишига олиб келди.   
IX-XII  асрлардаги  Хоразм  айтарлик  катта  давлат 
бўлмаган  бўлса  ҳам,  унинг  дунёга  маданий,  иқтисодий 
таъсири  ва  бу  дунёда  тутган  мавқеи  анча  катта  эди. 
Маъмуний хоразмшоҳлар даврида мамлакатда ўрнатилган 
осойишталик,  деҳқончилик,  ҳунармандчилик  ва  халқаро 
савдонинг  ривожланиши  туфайли  Хоразмда  шаҳар  ҳаёти 
ривожланади,  шаҳарлар  сон  жиҳатдан  кўпайиб,  уларнинг 
мавқеи  ва  аҳамияти  кучаяди.  Х  аср  араб  муаллифи  ал-
Муқаддасий  Хоразмнинг  30  та  шаҳарлари  номларини 
эслатади.  Маъмуний  хоразмшоҳлар  даврида  Хоразмда 
шаҳарларнинг  кўп  бўлганлигини  бошқа  муаллифлар  ҳам 
қайд  қилган.  Хоразм  шаҳарларининг  энг  йирикларидан 
бири  Гурганч  бўлганлигини  барча  ўрта  аср  муаллифлари 
эътироф  этган.  Абу  Саъд  ас-Самъонийнинг  (1113-1167) 
айтишича,  шаҳарни  Гурганжия  ёки  араб  тилида,  ал-
Журжония ҳам дейилган   
Агар  мўғул  истилоси  юз  бермай,  XIII  асрнинг  биринчи 
чорагидаги  Хоразм  сақланиб  қолганида  ҳам,  хоразмликлар 
мамлакатнинг  қадимги  аҳолиси  сақланмаган,  балки, 
туркийлашган  бўлиб,  фақат  эски  Хоразм  эмас,  бутун 
Марказий  Осиё  Хоразм  деб  аталарди.  Албатта,  у 
хоразмликларнинг  менталитети  ва  тафаккур  даражаси 
бутунлай  бошқача  бўларди.  Каспий  денгизи  эски  анъанага 
кўра, Муҳаммад ал-Хоразмий “Китоб сурат ал-арз” асарида 
айтганидек,  “Хоразм”  денгизи  деб  аталарди.  Мамлакат 
ҳудудлари  жанубда  Ироққача  ва  шимолда  Волга  бўйигача 
чўзилган бўларди.

Бағдодда  бўлганидек,  XI  аср  бошида  Хоразм  пойтахти 
Гурганчда  йирик  илм  ўчоғи  вужудга  келдики,  кейинчалик 
бу  тарихда  “Маъмун  академияси”  номи  билан  бутун 
Шарқда  машҳур  ва  маълум  бўлди.  Маъмун  академияси 
қисқа  вақт  яъни  1004-1017  йилларда  фаолият  кўрсатган 
бўлса-да, буюк сиймоларни етиштирди.   
Хоразмшоҳ  Абу-л-Аббос  Маъмун  саройидаги  илмий  тўгаракнинг 
академия  дейилиши  масаласига  келсак,  бунга  ўрта  аср 
муаллифларидан  Абу-л-Ҳасан  Байҳақий  (1105-1169)  ва  Низомий 
Арузий  Самарқандий  ўзининг  “Чаҳор  мақола”  номли  асарида  бу 
ҳақда  қуйидагича  хабар  беради:  “Хоразмшоҳ  Абу-л-Аббос 
Маъмуннинг  бир  вазири  бор  эди,  исми  Аҳмад  Муҳаммад  ас-
Суҳайлий  эди,  фалсафий  тафаккур,  олижаноб  қалбга  эга  ва 
маърифатпарвар  эди.  Хоразмшоҳнинг  ўзи  ҳам  фалсафага  майли 
кўп  ва  зукколарга  мурувватли  эди.  Ана  шулар  туфайли  саройда 
кўплаб  файласуфлар  ва  уламолар  тўпланди.  Жумладан,  Абу  Али 
ибн  Сино,  Абу  Саҳл  Масиҳий,  Абул  Хайр  Хаммор,  Абу  Райҳон 
Беруний  ва  Абу  Наср  ибн  Ироқ  ва  бошқаларни  келтириш  мумкин. 
Уларнинг  ҳаммаси  шу  хизматда  ҳаётий  эҳтиёжларнинг    ҳаммаси 
билан  тўлиқ  таъминланган  эди,  ўзаро  дўст  эдилар,  суҳбатлар  ва 
ёзишмлар  билан  ором  олардилар”.  Байҳақий  ҳам  шу  сўзларни 
деярли қайтаради.

Бу  икки  тарихчи  “академия”  иборасини  ишлатмаган  бўлсалар  ҳам 
хоразмшоҳ  саройида  олимлар  гуруҳининг  тўпланганлигини  тан 
олганликлари – катта илмий аҳамиятга эгадир.   
ХХ  асрда  бир  қатор  олимлар  хоразмшоҳ  Маъмун 
саройидаги  тўгаракни  “академия”  деб  атади.  Улар 
орасида  К.Броккельман,  ва  С.П.Толстовларни  эслатиб   
ўтиш мумкин.  Ю.Н.Завадовский эса ўзининг “Абу Али 
ибн  Сина”  китобининг  учинчи  бобини  “Хоразмга 
кўчиш  ва  Абу-л-Аббос  Али  ибн  Маъмуннинг 
академиясида  иштирок  этиш”  деб  атади.  Демак 
Маъмун академияси бўлганлиги ҳақида шубҳа бўлиши 
мумкин эмас.

Маъмун  академияси  илмий  фаолиятининг  муҳим 
соҳаларидан бирини фалсафа ташкил этади. Шу даврда 
Хоразмда  рўй  берган  қулай  ижтимоий-маънавий 
шароит,  диний  бағрикенглик,  сиёсий  барқарорлик 
туфайли  табиий  ва  ижтимоий  фанларнинг 
ривожланиши учун ҳам имконият яратилди.   
Маъмун  академиясининг  фалсафа  соҳасидаги  ютуқлари 
ҳақида  гап  кетар  экан,  фикримизча,  академия 
аъзоларининг  нафақат  шу  ерда  фаолият  кўрсатган  даврга 
оид  ишлари,  балки  бошқа  вақтларда  ёзилган,  лекин  улар 
билан  бевосита  боғлиқ  бўлган,  бир-бирини  мазмунан 
бойитган,  маълум  яхлитликни  ташкил  қиладиган 
асарларини  ҳам  назарда  тутмоғимиз  лозим.  Назаримизда, 
академиянинг  ўша  замондаги  фалсафий  жараёндаги  ўрни 
ва аҳамиятини фақат шу асосда ёритиш мумкин.

Маъмун  академияси  давридаги  фалсафий  тафаккурнинг 
ривожланиши  албатта  ўзича  бўлмаган.  Қулай  ижтимоий-
сиёсий  шароит  ва  ҳоразмшоҳнинг  ҳимматидан  ташқари, 
шу  ерда  бой  маънавий,  хусусан  фалсафий  анъаналарнинг 
қадимдан  мавжуд  бўлгани  ҳам  шу  даврда  фалсафа 
соҳасида  эришилган  ютуқлар  учун  мустаҳкам  замин 
бўлиб хизмат қилган.   
Маълумки,  Марказий  Осиё  халқлари  фалсафий 
тафаккурининг  ривожланиши  ислом  дини  қабул 
қилинганидан  сўнг,  янги  ижтимоий-маънавий  шароитда 
ўзиша  хос  йўналиш  касб  этди.  У  ҳам  бўлса,  диний-фалсафий 
ёндашишдан ташқари, у ёки бу даражада исломий қадриятлар 
билан  боғланган  соф  фалсафий  йўналиш  шаклини  олди. 
Шундан  маҳаллий  ва  бошқа  шарқона  таълимотлардан  қатъи 
назар қадимги юнон фалсафасининг аҳамияти кескин ошгани 
маълум.  Умуман  олганда,  ўша  даврда  Марказий  Осиё 
минтақасида  янги  маънавий-фалсафий  омиллар  таъсирида 
шаклланган  ва  ривожланиб  келган  фалсафий  оқимлардан 
бирини  машшоийунлар  ташкил  этадилар.  Албатта,  уларга  у 
ёки  бу  даражада  хилоф  бўлган  бошқа  фалсафий  таълимотлар 
ҳам  бор  эди.  Маъмун  академияси  ташкил  этилгунга  қадар 
юқорида  таъкидланганидек  Марказий  Осиёнинг  энг  йирик 
намояндаларидан  бири  –  жаҳон  фалсафасида  муҳим  ўрин 
эгаллаган Абу Наср Форобийдир.   
Ибн  Синонинг  таъкидлашича,  унинг  фалсафий  қарашлари 
ривожланишида, Аристотель фалсафасини талқин қилишида 
Форобийнинг  фалсафий  мероси  ғоятда  муҳим  рол  ўйнаган. 
Абу  Абдуллоҳ  ал-Хоразмий  фалсафа  илмининг  асосларини 
ёритишда кўпинча Аристотель ва Шарқ файласуф олимлари, 
хусусан  Форобий  таърифларидан  келиб  чиқади  ва  ўзига  хос 
хулосалар чиқаради.

Тарихчи  Байҳақий  таъкидлаганидек,  шу  даврда  Хоразмда 
фаолият  кўрсатган  олимларнинг  фалсафа  соҳасидаги 
хизматларини ҳам алоҳида кўрсатган. Жумладан, Абу Али б. 
Сино  ва  Абу  Саҳл  Масиҳий  ҳақида  қуйидагича  ёзади:  “улар 
ҳамма  фанларни  қамраб  олган  фалсафий  ҳикматда 
Аристотелнинг  ворислари  бўлган.  Ҳамма  олимлар 
ўзларининг  хизматларини  бажарган  ҳолда  тирикчилик 
мушкилотларидан  озод  бўлган  ва  бир-бирлари  билан 
дўстона муҳокама ва қизиқарли ёзишмаларни олиб борган

Мавзу : Хоразм маъмун академиясида фалсафий қарашлар ривожи .

 Режа:  1. “Маъмун академияси” илк уйғониш даврининг пойдевори.  2.Ал-Ҳасан ибн ал-Хаммор таълимоти  3.Исо ал-Масиҳий фалсафий қарашлари

 1.“Маъмун академияси” илк уйғониш даврининг пойдевори.   IX-XII асрларда юз берган кучли маданий кўтарилиш жараёни асрлар бўйи тўпланган маданиятга асосланган эди. Марказий Осиёда жумладан, Хоразмда табиий-илмий тафаккур, бу ердаги ижтимоий ҳаётнинг инъикоси сифатида, қадим замонлардан бери ривожланиб келади. Ислом дини эса Мовароуннаҳр ва Хоразм халқлари ҳаётининг барча жабҳаларига кириб борди. Ислом дини ва араб тилидан фойдаланиш эса Мовароуннаҳр ва Хоразм халқлари ҳаётининг ва илм-фанининг халқаро аҳамият касб этишига олиб келди.

 IX-XII асрлардаги Хоразм айтарлик катта давлат бўлмаган бўлса ҳам, унинг дунёга маданий, иқтисодий таъсири ва бу дунёда тутган мавқеи анча катта эди. Маъмуний хоразмшоҳлар даврида мамлакатда ўрнатилган осойишталик, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва халқаро савдонинг ривожланиши туфайли Хоразмда шаҳар ҳаёти ривожланади, шаҳарлар сон жиҳатдан кўпайиб, уларнинг мавқеи ва аҳамияти кучаяди. Х аср араб муаллифи ал- Муқаддасий Хоразмнинг 30 та шаҳарлари номларини эслатади. Маъмуний хоразмшоҳлар даврида Хоразмда шаҳарларнинг кўп бўлганлигини бошқа муаллифлар ҳам қайд қилган. Хоразм шаҳарларининг энг йирикларидан бири Гурганч бўлганлигини барча ўрта аср муаллифлари эътироф этган. Абу Саъд ас-Самъонийнинг (1113-1167) айтишича, шаҳарни Гурганжия ёки араб тилида, ал- Журжония ҳам дейилган

 Агар мўғул истилоси юз бермай, XIII асрнинг биринчи чорагидаги Хоразм сақланиб қолганида ҳам, хоразмликлар мамлакатнинг қадимги аҳолиси сақланмаган, балки, туркийлашган бўлиб, фақат эски Хоразм эмас, бутун Марказий Осиё Хоразм деб аталарди. Албатта, у хоразмликларнинг менталитети ва тафаккур даражаси бутунлай бошқача бўларди. Каспий денгизи эски анъанага кўра, Муҳаммад ал-Хоразмий “Китоб сурат ал-арз” асарида айтганидек, “Хоразм” денгизи деб аталарди. Мамлакат ҳудудлари жанубда Ироққача ва шимолда Волга бўйигача чўзилган бўларди.  Бағдодда бўлганидек, XI аср бошида Хоразм пойтахти Гурганчда йирик илм ўчоғи вужудга келдики, кейинчалик бу тарихда “Маъмун академияси” номи билан бутун Шарқда машҳур ва маълум бўлди. Маъмун академияси қисқа вақт яъни 1004-1017 йилларда фаолият кўрсатган бўлса-да, буюк сиймоларни етиштирди.