Kurash musobaqalarni o’tkazish usullari
Mavzu: Kurash musobaqalarni o’tkazish usullari 1. RE JA: 2. Musobaqa turlari 3. Musobaqalar o’tkazishdan maqsad 4. Kurash turlari
Кураш мусобақалари календар режа ва мусобақа низомига мувофиқ режалаштирилади ҳамда ўтказилади. Бу ҳужжатларни мусобака ўтказаётган тмашкилот тайёрлайди ва тасдиқлайди. Уларни пухта ишлаб чиқиш ва спорт ташкилотларига муддатидан олдин хабар қилиш мусобақаларнинг муваффақиятли ўтишига ёрдам беради. Мусобакаларнинг календар режаси уларни ўтказишга масъул бўлган ташкилот томонидан тузилади.
Мусобақа - бу ўқув-тренировка жараёнининг таркибий қисмидир. Тренировка жараёнида одатда, спортчининг юқори спорт натижаларига эришишига ёрдам берадиган ҳамма сифатларни юксак даражада намоён қилиш учун шароитлар яратиш имконияти йўқ. Мусобақаларда ҳар бир спортчи уз рақибини енгишга интилади ва бу интилиш спортчидан бутун кучни сафарбар этишни талаб қилади. Бу нафақат инсоннинг функционал имкониятларини намоён қилишга имкон беради, балки уларни шакллантириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Мусобақалар қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради: - спорт жамоасида ўқув-тренировка иши аҳволини аниқлаш; - курашчилар тайёргарлиги даражасини аниқлаш; - у ёки бу тайёргарлик босқичида ўқув-тренировка ишига якун ясаш; - курашни тарғиб қилишга ва шугулланувчилар сонини оширишга ёрдам бериш. Кураш мусобақаларини ўтказиш хусуситяига кўра улар қуйидагича бўлади: а) шахсий; б) жамоа; в) шахсий-жамоа; г) тоифалаш.