logo

Ўрта Осиё энеолит даври

Загружено в:

10.08.2023

Скачано:

0

Размер:

5653.5 KB
Мавз у : Ўрта Осиё 
энеолит даври
    Reja
• 1.  Марказий Осиёда Энеолит даври 
ёдгорликлари
• 2.  Энеолит даври маданияти босқичлари. 
Манзилгоҳлар, қурилиш конструк ц ияси
• 3.  Жанубий Туркманистоннинг энеолит даври 
комплексларининг вужудга келиши
      • Милоддан  аввалги    IV  минг  йилликдан  III  минг  йиллик 
ўрталарида  инсоният  тарихининг  янги  тош  даври  хўжалигида 
металл  қуролларни  эгаллай  бошлади.  Мил.авв.  IV  минг 
йилликда  инсонлар  мисдан  қуроллар  ясашни  ўзлаштириб 
олдилар.  Бу  тарих  фанида  энеолит  давр и  номини  олган.  Мис 
ашёси  дастлаб  ердан  соф  ҳ олда  топилган.  Мил.  авв.  IV   минг 
йилликка  келиб  одамлар  металлнинг  ғоят  қимматли 
хусусиятларини  –  кучли  оловда  суюқликка  айланишини  ва  ҳ ар 
хил  шаклга  кириб,  совугандан  кейин  шу  шаклни  сақлаб 
қ олишини  билиб  олганлар.  Мисдан  ишланган  қуроллар  тош 
қуролларига нисбатан анча такомиллашган бўлса-да, лекин мис 
чидамли  ва  оғир  қуроллар  ясаш  учун  яро қ сиз  бўлган.  Мисдан 
асосан  тақинчо қ лар,  ҳ арбий  қуроллар,  уй - р ў з ғ ор  буюмлар и  
ясалган.  Мисдан  ясалган  қуроллар  тош  қуролларни  хўжалик 
ҳ аётидан бутунлай сиқиб чиқара олмаган.
      Илк энеолит дарвида мис 
тақинчоқларининг тарқалиш схемаси Мисга ишлов беришнинг   
4 босқичи  
•
1-босқичда мисга совуқ ҳолда ишлов берилган. Мис 
қизил рангда  бўлганлиги сабабли, дастлаб ундан 
турли тақинчоқлар ясаганлар.
•
2-босқичда мисга олов орқали ишлов бериб, ундан 
турли меҳнат қуролларининг ясаганлар. Миснинг 
оловда эриш хусусияти тасоддифан топилган.
•
3-босқичда рудадан мисни ажратиб олиш усули 
кашф этилган.
•
4-босқичда мис билан қалайнинг аралашмасидан 
қаттиқ металл, яъни бронза кашф этилган. 
      Номозгоҳ I маданияти   буюмлари.
1-3-сопол идишлар ва уларнинг нақшлари, 4- -аёл ҳайкалчаси, 5-
тақинчоқ, 6-7-металл тўғноғичлар, 8-металл  игна, 9-металл 
мунчоқ, 10-деворий расм.
      •
Саразмда  бир  хонали  ва  хом  ғиштдан  ясалган  кўп  хонали  уйлар,  иккита 
ибодатхона  ва  қишлоқ  кўчалари  очилди.  Қазишмалар  натижасида  уйлар 
ўртасида  оилавий  э ъ ти қ од  жойи,  думало қ   шаклда  ишланган  оловхона, 
тарози  тошлари,  тўқимачилик  дастго ҳ ининг  қисмлари,  урчуқлар,  пичоқ, 
ханжар,  қармо қ ,  игна  ва  бигизлар,  сопол  идиш  парчалари,  мис,  ойна, 
тақинчоқлар  топилган.  Шундай  қилиб,  Саразм  ёдгорлиги 
бободехқонларимизнинг  дехқончилик  хўжалиги  хақида  қимматли 
ма ъ лумотларни беради.
•
Э неолит даври манзиллари Туркманистон Республикасининг Геоксюр 
во ҳ асида  ўрганилди.  Бу  ҳ удудда  12  та  манзил  ўрганилди. 
Режалаштирилиши  айлана  шаклда,  қалинлиги  50  см  девор  билан  ўраб 
олинган.  Девор  ўз  навбатида  ярим  айлана  шакл и даги  кунгурлар  билан 
к у чайтирилган.
           Номозгоҳ  II  маданияти буюмлари: 1-5-сопол идишлар 
ва уларнинг 
нақшлари, 6-7-аёл ҳайкалчалари, 8-пона, 
9-пичоқ, 10—металл  безак.   •
Ўрта  Осиё  жамиятида  қуйидаги  янги  маданий-тарихий 
жараёнлар энеолит даври билан боғлиқдир :
1. Хўжаликни  бошқа  ҳамма  турларига  қараган  ҳайдалма 
дехқончиликнинг устунлик қилиши;
2. Тошдан  ишланган  қуроллар  кўп  бўлгани  ҳолда,  мис 
қуролларнинг пайдо бўлиши;
3. Катта-катта  жамоаларнинг  ривожланиши,  пахсадан  ва  хом 
ғиштдан тикланган катта уйлар;
4. Кулолчиликда  му ҳ им  техника  ютуғи  –  хумдонларнинг 
ишлатилиши;
      Номозгоҳ  III  маданияти буюмлари: 1-4-сопол идишлар ва уларнинг 
нақшлари, 5-6-аёл ҳайкалчалари, 7-8-ҳайвон ҳайкалчалари, 
9-мис қилич, 10—металл ўқ учи, 11-металл игна,
12-13-тақинчоқ, 14-муҳр. 
      Намозгоҳ  IV - V  маданияти буюмлари  
        Энеолит даври хусусиятлари
•
Мис-тош даври
•
Мил. авв. IV—III  минг   йилликлар
•
Мис қуроллар юмшоқ ва эгилувчан бўлган
•
Илк энеолит даврида бир хонали уйлар бўлган
•
Ўрта энеолит даврида кўп хонали уйлар пайдо бўлган
•
Сўнгги энеолит даврида қишлоқлар шаҳар қиёфасига  
кира бошлаган
•
Сўнгги энеолит даврида сопол лойига гипс қўшилган
•
  Жўмракли идишлар пайдо бўлади
      Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар
•
Нима учун бу давр энеолит деб номланди?
•
Илк энеолит даврига хос хусусиятларни 
аниқланг?
•
Ўрта энеолит даврига хос хусусиятларни 
аниқланг?
•
Сўнгги энеолит даврига хос хусусиятларни 
аниқланг?
•
Ўзбекистоннинг қайси худудларидан энеолит 
даври маконлари топилган?
•
Саразм маданиятида уйлар қандай қурилган?
•
Номозгоҳ маданиятини кимлар ўрганган? 
      Адабиётлар рўйхати 
1. Толстов С.П. Древний Хорезм. -М., Наука, 1948.
2. Толстов С.П. По древним делтам Окса и Яксарта.- М.,Наука, 1962.
3. Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. –Т.,Фан, 19 59.
4. Гафуров Б.Г. Таджики. -М., Наука, 1971 г.
5. Итина М.А. Поселение Якке-Парсан-2.// МХЕ,  вип. № 6.- М., 1963.
6. Низовя Амудари, Сарикамиш, Узбой.// МХЕ, вип № 3. –М., 1960 .
            Етиборингиз учун 
раҳмат

Мавз у : Ўрта Осиё энеолит даври

Reja • 1. Марказий Осиёда Энеолит даври ёдгорликлари • 2. Энеолит даври маданияти босқичлари. Манзилгоҳлар, қурилиш конструк ц ияси • 3. Жанубий Туркманистоннинг энеолит даври комплексларининг вужудга келиши

• Милоддан аввалги IV минг йилликдан III минг йиллик ўрталарида инсоният тарихининг янги тош даври хўжалигида металл қуролларни эгаллай бошлади. Мил.авв. IV минг йилликда инсонлар мисдан қуроллар ясашни ўзлаштириб олдилар. Бу тарих фанида энеолит давр и номини олган. Мис ашёси дастлаб ердан соф ҳ олда топилган. Мил. авв. IV минг йилликка келиб одамлар металлнинг ғоят қимматли хусусиятларини – кучли оловда суюқликка айланишини ва ҳ ар хил шаклга кириб, совугандан кейин шу шаклни сақлаб қ олишини билиб олганлар. Мисдан ишланган қуроллар тош қуролларига нисбатан анча такомиллашган бўлса-да, лекин мис чидамли ва оғир қуроллар ясаш учун яро қ сиз бўлган. Мисдан асосан тақинчо қ лар, ҳ арбий қуроллар, уй - р ў з ғ ор буюмлар и ясалган. Мисдан ясалган қуроллар тош қуролларни хўжалик ҳ аётидан бутунлай сиқиб чиқара олмаган.

Илк энеолит дарвида мис тақинчоқларининг тарқалиш схемаси

Мисга ишлов беришнинг 4 босқичи • 1-босқичда мисга совуқ ҳолда ишлов берилган. Мис қизил рангда бўлганлиги сабабли, дастлаб ундан турли тақинчоқлар ясаганлар. • 2-босқичда мисга олов орқали ишлов бериб, ундан турли меҳнат қуролларининг ясаганлар. Миснинг оловда эриш хусусияти тасоддифан топилган. • 3-босқичда рудадан мисни ажратиб олиш усули кашф этилган. • 4-босқичда мис билан қалайнинг аралашмасидан қаттиқ металл, яъни бронза кашф этилган.