logo

Тармоқлараро экран технологияси

Загружено в:

16.11.2024

Скачано:

0

Размер:

626.828125 KB
Т армоқлараро экран технологияси
Режа:
  1. Тармоқлараро экранлар технологиясиниг 
ривожланиш босқичлари.
  2. Тармоқ пакетлари фильтрацияси.
  3. Тармоқларо экранларнинг  OSI  модели 
сатҳларида қўлланилиши. Тармоқлараро  экран  (ТЭ)  -  брандмауэр  ёки  firewall 
системаси  деб  хам  аталувчи  тармоқлараро  ҳимоянинг 
ихтисослаштирилган  комплекси.  Тармоқлараро  экран  умумий 
тармоқни  икки  ёки  ундан  кўп  қисмларга  ажратиш  ва  маълумот 
пакетларини  чегара  орқали  умумий  тармоқнинг  бир  қисмидан 
иккинчисига  ўтиш  шартларини  белгиловчи  қоидалар 
тўпламини амалга ошириш имконини беради. Одатда, бу чегара 
корхонанинг  корпоратив  (локал)  тармоғи  ва  Internet  глобал 
тармоқ  орасида  ўтказилади.  Тармоқлараро  экранлар  гарчи 
корхона  локал  тармоғи  уланган  корпоратив  интратармоғидан 
қилинувчи  ҳужумлардан  ҳимоялашда  ишлатилишлари  мумкин 
бўлсада,  одатда  улар  корхона  ички  тармоғини  Internet  глобал 
тармоқдан  суқилиб  киришдан  ҳимоялайди.  Аксарият  тижорат 
ташкилотлари  учун  тармоқлараро  экранларнинг  ўрнатилиши 
ички  тармоқ  хавфсизлигини  таъминлашнинг  зарурий  шарти 
ҳисобланади. Корпоратив  тармоқларда  эшелон  ҳимоянинг  асосий 
элементларидан  бири  тармоқлараро  экрандир.  Бундан 
ташқари  тармоқлараро  экран  ички  ва  ташқи  периметрларнинг 
биринчи  ҳимоя  қурилмаси  ҳисобланади.  Тармоқлараро  экран 
(ТЭ)  локал  (бир  компонентли)  ёки  функционал  тақсимланган 
восита  (комплекс)  бўлиб,  у  АКТларида  кирувчи  ва  чиқувчи   
маълумотларни  бошқаради  ва  маълумотларни  фильтрлаш 
орқали  АКТ  ҳимоясини  таъминлайди,  белгиланган  мезонлар 
асосида  ахборот  текширувини  амалга  ошириб,  ахборотлар 
тарқалишида  қарор  қабул  қилади.  ТЭ  тармоқдан  ўтувчи  барча 
пакетларни кўради ва иккала (кириш, чиқиш) йўналиш бўйича 
пакетларни  белгиланган  қоидалар  асосида  текшириб  уларга 
рухсат  бериш  ёки  бермасликни  ҳал  қилади.  Шунингдек,  ТЭ 
икки  тармоқ  орасидаги  ҳимояни  амалга  оширади,  яъни 
ҳимояланаётган тармоқни очиқ ташқи тармоқдан ҳимоялайди. Тармоқлараро экранни улаш схемасиРухсат  этилмаган  тармоқлараро  фойдаланишга 
қарши  таъсир  кўрсатиш  учун  тармоқлараро  экран  ички 
тармоқ  ҳисобланувчи  ташкилотнинг  ҳимояланувчи 
тармоғи ва ташқи аним тармоқ орасида жойланиши лозим. 
Бунда  бу  тармоқлар  орасидаги  барча  алоқа  фақат 
тармоқлараро  экран  орқали  амалга  оширилиши  лозим. 
Ташкилий  нуқтаи  назаридан  тармоқлараро  экран 
ҳимояланувчи тармоқ таркибига киради. ТЭ  технологияси  ёш  бўлсада,  лекин  жадал 
суръатлар  билан  ривожланмоқда.  Қуйидаги  расмда 
бу  технологиянинг  тахминий  ривожланиш  даври   
кўрсатилган.
 
ТЭ технологиясининг ривожланиш даври Тармоқларо экранларнинг  OSI  модели 
сатҳларида қўлланилиши ПАКЕТЛАРНИ ФИЛЬТРЛАШ
Бу  технология  олдин  фақат  тармоқ  сатҳида    IP  адрес  манбаи  ва  қабул 
қилувчи  манзилларини  фильтрлаш  орқали  амалга  оширилганлиги 
сабабли фақат тармоқ сатҳида қўлланилган. Ҳозирги вақтда транспорт 
сатҳида  ҳам  пакетларни  фильтрлаш  орқали  тармоқ  трафиги  таҳлил 
қилинади.  Ҳар  бир  IP-пакет  кўпгина  қоидаларга  мувофиқ 
текширилади.  Бу  қоидалар  ТСР/IP  модели  тармоқ  ва  транспорт 
сатҳида  сарлавҳа  таркибига  асосланган  ҳолда  алоқа  ўрнатади,  таҳлил 
қилади ва пакетлар ҳаракатини йўналишларини белгилайди.
Пакет фильтрлари қуйидагиларни назорат қилади:
•
Физик интерфейс, пакет қаердан келади;
•
Манбанинг IP манзили;
•
Қабул қилувчининг IP манзили;
•
Транспорт сатҳи турига кўра (TCP, UDP, ICMP);
•
Манба ва қабул қилувчи транспорт портлари. Пакетларни фильтрлаш архитектурасининг схемаси Тармоқ адресларини трансляциялаш
Пакетларни  фильтрловчи  ТЭлар  кўпинча  тармоқ 
пакетлари  адресларини  шундай  ўзгартирадики,  бунда 
чиқувчи оқим бошқа  IP  манзил билан ташқи тармоққа 
тарқалади.  Бу  схема  тармоқ  адресларни 
трансляциялаш  (Network  Address  Translation,  NAT) 
схемаси  деб  аталади.  NAT  схемаси  қўлланилиши 
натижасида,  биринчидан  ички  тармоқ  топологияси  ва 
манзиллар  схемасини  бекитиб  туради,  иккинчидан 
ташкилот  ичидаги  фойдаланилаётган  IP  адреслар 
ҳажмини камайтиради. 
Тармоқ   адресларни  трансляциялашнинг 
функционал схемаси қуйидаги расмда келтирилган. Адресларни трансляциялаш схемаси 
1 - 176.25.10.1  ишчи станцияси,  2- маршрутизатор,  
3-  сервер 191.13.13.13 Пакетларни фильтрлаш жараёни.
Фильтрлаш  жараёнида  пакетлар  агар  қоидаларга  мувофиқ 
келса,  у  кейинги  ишлов  ёки  узатиш  учун  тармоқ  стекига 
ўтказилади.  Барча  кирувчи  пакетлар  фильтрлашнинг  берилган 
қоидасига мувофиқ текширилади. Бунда пакет йўқотилади ёки 
тармоқ  стекига  уни  етказиб  бериш  учун  узатилади.  Пакет 
фильтрлари  қандай  амалий  протоколлар  қўлланилишини  ҳал 
қила  олмайди.  Қоидаларнинг  иккита  руйхати  мавжуд: 
таъқиқлаш  руйхати  (deny)  ва  рухсат  этиш  руйхати  (permit). 
Тармоқ пакетлари иккала руйхат текширувидан ўтади.
Пакетлар текширувининг умумий схемаси:
•
агар  қоидалар  рухсат  берса,    пакет  узатилишга  рухсат 
берилади;
•
агар қоидалар таъқиқласа, бу ҳолатда пакет йўқ қилинади;
•
агар битта ҳам қоида қўлланилмаса, пакет йўқ қилинади. Филтрлашда 
пакетларни қайта 
ишлаш схемаси  Афзалиги
Камчилиги
Тезроқ  ишлайди  (бошқа 
технологиядаги  ТЭлар  билан 
солиштирилганда);
ТЭни  аппарат  сифатида 
амалга ошириш мумкин; 
Ф ойдаланувчидан  хостларни 
конфигурация  қилиш  талаб 
қилинмайди; 
NAT  схемаси  ички  IP 
адресларни “беркитади”. Амалий протоколларни тушунмайди;
Кўпгина  протоколларни,  ҳаттоки 
асосий  хизматлардан  фойдаланиш 
протоколларини  чеклай  олмаслиги 
(масалан put, get FTP бўйруқлари);
Боғланишни  кузата  олмаслиги  (сеанс 
ҳақида ахборот тақдим этмаслиги);
Пакет  таркибидаги  ахборотларни 
қайта ишлашга имконияти пастлиги;
Ички  компютерлар  орқали  ТЭ  сервер 
хизмати ахборотларини чекламаслик;
Амалий  жиҳатдан  аудит  ўтказа 
олмаслиги;
Қоидаларни тестлаш мураккаблиги.Фильтрлаш технологиясининг авфзаллик ва 
камчиликлари  СЕАНС САТҲИ ТАРМОҚЛАРАРО ЭКРАНЛАРИ
Ушбу  ТЭлар  ҳақиқатан  пакет  ТСР  боғланиш  сўрови 
эканлигини  ёки  ўрнатилган  боғланиш  маълумотларини 
тақдим  этаётганлигини  ёки  икки  транспорт  сатҳи  орасида 
виртуал  боғланишига  тегишли  эканлигини  текширади.  
Боғланиш  ўрнатилгандан  сўнг  жадвал  қўйидаги 
маълумотларни ўзида сақлайди:
•
сеанс идентификатори;
•
боғланиш ҳолати(қўл сиқишиш, ўрнатилган, ёпилган);
•
ахборотлар кетма кетлиги(олдинги байтларнинг рақам 
кетма кетлиги, байроқ ҳолати ва б.);
•
Манба ва қабул қилувчининг  IP  манзили;
•
Портлар рақами, сеанс қатнашчилари;
•
Физик интерфейс, пакет қаерга келиб тушади;
•
Физик интерфейс, пакет қаерга узатилади; Сеанс сатҳида функциялашган ТЭ схемаси Авфзаллиги Камчилиги
Муайян  хост  билан 
боғланишни  маън 
қилиш имконияти;
NAT   дан  фойдаланиб -
ички  IP   манрзилларни 
бекитиш. ТСР  дан  бошқа  протоколлар 
рухсатини чеклай олмаслик;
Юқори  сатҳ  протоколлари  учун 
текширувни ташкил  эта олмаслик;
Чекланган  аудит  (юқори  сатҳ 
протоколлари билан заиф алоқа );
Қўшимча  функцияларга  рухсат 
бекмаслик HTTP  кэшлаш ‑
жавоблари,  URL  ни  филтрлаш, 
аутентификация;
Қоидаларни  тестлаш 
мураккаблиги.Сеанс сатҳи  ТЭ технологиясининг афзаллик ва 
камчиликлари Амалий сатҳ тармоқлари экранлари
Ушбу  ТЭ  лар  боғланиш  ўрнатишдан  олдин  тармоқ 
пакетларини  айнан  амалий  сатҳга  мослигини 
баҳолайди.  Улар  амалий  сатҳдаги  барча  тармоқ 
пакетлари маълумотларни таҳлил қилади ва ахборотлар 
кетма  кетлигини  ҳамда  тўлиқ  (тугатилган)  ҳолдаги 
боғланишни  ўрнатади.  Шу  билан  бирга,  ТЭлар 
хавфсизликнинг  бошқа  параметрлари,  яъни  амалий 
сатҳнинг  ички  маълумотларини  ташкил  этувчилари 
(пароллар,  хизмат  сўровлари)ни  ҳам  текширади. 
Амалий сатҳнинг кўпгина ТЭ лари махсуслаштирилган 
дастурий  таъминот  ва  proxy  хизматларни  ўз  ичига 
олади. Функциялашган proxy хизмат схемаси қуйидаги  
расмда кўрсатилган. Функциялашган  proxy  хизмати схемаси.
  1 ишчи станция, 2 сервер‑ ‑ Амалий сатҳда функциялашган ТЭ схемаси Авфзалиги  Камчилиги 
Юқори  сатҳ  протоколлари  билан 
ишлай олади( HTTP ,  FTP ) ;
Ҳолат  ва  сеанс  ҳақида  қисқача 
ахборот,  илова  ҳолатининг  тўлиқ 
ахборотини сақлаш имконияти;
Тармоқнинг  муайян  хизматидан 
фойдаланишни чеклаш имконияти;
Ташқи  сервер  билан 
тўғридан тўғри  боғланишни  маън ‑
қилиш;
Proxy  шафофлиги;
Қўшимча  хусусиятларни 
реализация  қилиш  имконияти 
( URL ни  фильтрлаш, 
аутентификация);
Сифатлм  аудит. ТЭ  серверида  Proxy   хизмати  тармоқ  стекини 
ўзгартиришни талаб қилади;
Proxy  хизмати  портни  эшитади  (худди  тармоқ 
сканери каби, ТЭ ундан фойдалана олмайди);
Вақтинчалик  кечикиш  (кирувчи  пакет  икки 
марта яьни илова ва proxy да қайта ишланади);
Янги  proxy  ҳар  бир  назоратдаги  протокол  учун 
қўшилиши шарт;
Proxy  хизматлари  одатда  мижозлар 
процедурасини ўзгартиришни талаб қилади;
Proxy  хизматлари  амалий  сатҳ    ОТ  ва  ДТ 
хатоликларига заиф;
Пакетларда  жойлашган  қуйи  сатҳлардаги 
маълумотлар текшируви ташкил этилмайди;
Proxy  хизмати  қўшимча  парол  ёки 
аутентификация  жараёнини  талаб  қилиши 
мумкин.Амалий сатҳ ТЭларининг авфзалик ва камчиликлари .  Назорат саволлари:
  1. Тармоқлараро экранлар технологиясиниг ривожланиш босқичлари.
  2. Тармоқ пакетлари фильтрацияси кетма-кетлиги.
  3. Филтрлаш технологиясининг авфзаллик ва камчиликлари ?
  4 . Тармоқларо экранларнинг  OSI  модели сатҳларида қўлланилиши.
  5 . Амалий сатҳ тармоқлари экранлари. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
 
•
С.К. Ғаниев,  М.М. Каримов,  К.А. Ташев   Ахборот  хавфсизлиги.    
         “ ALOQACHI” – 2008.   
•
В асильков   А.  В.      В асильков     А.  А.    В асильков      И.  А.   
Информационные системы и их безопасность.  Москва-2011.
•
В.  П.  Мельников,    С.  А.  Клейменов,  А.  М.  Петраков     
Информационная    безопасность    и  защита  информации.      Москва 
Издательский центр   “Академия” -2009
•
  В асильков    А.  В.    В асильков     И.  А    Безопасность  и  управление 
доступен в информационных системах.  Москва-2010.
•
В. Ф. Шаньгин  Комплексная защита информации в корпоративных 
системах.    Москва ИД    “ФОРУМ”  – ИНФРА-М   2010.

Т армоқлараро экран технологияси Режа: 1. Тармоқлараро экранлар технологиясиниг ривожланиш босқичлари. 2. Тармоқ пакетлари фильтрацияси. 3. Тармоқларо экранларнинг OSI модели сатҳларида қўлланилиши.

Тармоқлараро экран (ТЭ) - брандмауэр ёки firewall системаси деб хам аталувчи тармоқлараро ҳимоянинг ихтисослаштирилган комплекси. Тармоқлараро экран умумий тармоқни икки ёки ундан кўп қисмларга ажратиш ва маълумот пакетларини чегара орқали умумий тармоқнинг бир қисмидан иккинчисига ўтиш шартларини белгиловчи қоидалар тўпламини амалга ошириш имконини беради. Одатда, бу чегара корхонанинг корпоратив (локал) тармоғи ва Internet глобал тармоқ орасида ўтказилади. Тармоқлараро экранлар гарчи корхона локал тармоғи уланган корпоратив интратармоғидан қилинувчи ҳужумлардан ҳимоялашда ишлатилишлари мумкин бўлсада, одатда улар корхона ички тармоғини Internet глобал тармоқдан суқилиб киришдан ҳимоялайди. Аксарият тижорат ташкилотлари учун тармоқлараро экранларнинг ўрнатилиши ички тармоқ хавфсизлигини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади.

Корпоратив тармоқларда эшелон ҳимоянинг асосий элементларидан бири тармоқлараро экрандир. Бундан ташқари тармоқлараро экран ички ва ташқи периметрларнинг биринчи ҳимоя қурилмаси ҳисобланади. Тармоқлараро экран (ТЭ) локал (бир компонентли) ёки функционал тақсимланган восита (комплекс) бўлиб, у АКТларида кирувчи ва чиқувчи маълумотларни бошқаради ва маълумотларни фильтрлаш орқали АКТ ҳимоясини таъминлайди, белгиланган мезонлар асосида ахборот текширувини амалга ошириб, ахборотлар тарқалишида қарор қабул қилади. ТЭ тармоқдан ўтувчи барча пакетларни кўради ва иккала (кириш, чиқиш) йўналиш бўйича пакетларни белгиланган қоидалар асосида текшириб уларга рухсат бериш ёки бермасликни ҳал қилади. Шунингдек, ТЭ икки тармоқ орасидаги ҳимояни амалга оширади, яъни ҳимояланаётган тармоқни очиқ ташқи тармоқдан ҳимоялайди.

Тармоқлараро экранни улаш схемасиРухсат этилмаган тармоқлараро фойдаланишга қарши таъсир кўрсатиш учун тармоқлараро экран ички тармоқ ҳисобланувчи ташкилотнинг ҳимояланувчи тармоғи ва ташқи аним тармоқ орасида жойланиши лозим. Бунда бу тармоқлар орасидаги барча алоқа фақат тармоқлараро экран орқали амалга оширилиши лозим. Ташкилий нуқтаи назаридан тармоқлараро экран ҳимояланувчи тармоқ таркибига киради.

ТЭ технологияси ёш бўлсада, лекин жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Қуйидаги расмда бу технологиянинг тахминий ривожланиш даври кўрсатилган.   ТЭ технологиясининг ривожланиш даври