ШАВКАТ РАҲМОН ШЕЪРИЯТИДА МЕТАФОРАНИ ҲОСИЛ ҚИЛУВЧИ
ШАВКАТ РАҲМОН ШЕЪРИЯТИДА МЕТАФОРАНИ ҲОСИЛ ҚИЛУВЧИ МУНДАРИЖА КИРИШ (филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси ) ............................................................................................................ 3 I БОБ. ТИЛШУНОСЛИКДА МЕТАФОРАНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ........ 13 1.1. Метафора тилшуносликнинг тадқиқот объекти сифатида ......................... 1 3 1.2. Бадиий матнда метафораларнинг ўзига хос лексик ва грамматик хусусиятлари ......................................................................................................... 2 5 1 .3. Шеърий матнларда метафоранинг услубий имкониятлари ва вазифалари ............................................................................................................. 35 I боб бўйича хулоса .............................................................................................. 49 II БОБ. ШАВКАТ РАҲМОН ШЕЪРИЯТИДА СЎЗ ТУРКУМЛАРИНИНГ МЕТАФОРА ҲОСИЛ ҚИЛИШ ДАРАЖАСИ ..... 51 2.1. Отларнинг метафора ҳосил қилишдаги иштироки ..................................... 51 2.2. Белги билдирувчи сўзларнинг метафора ҳосил қилишдаги ўрни ............ 5 8 2.3. Ҳаракатни ифодаловчи сўзларнинг метафора ҳосил қилишдаги аҳамияти ................................................................................................................. 6 8 II боб бўйича хулоса .............................................................................................. 7 7 III БОБ. .......................................... ШАВКАТ РАҲМОН ШЕЪРИЯТИДАГИ МЕТАФОРАЛАРНИНГ СИНТАКТИК-СТИЛИСТИК ТАДҚИҚИ ...................................................... 79 3.1. Эга-кесим муносабатидаги синтактик бирликларнинг метафора ҳосил қилишидаги иштироки .......................................................................................... 7 9 3.2. Аниқловчи-аниқланмиш муносабатидаги синтактик бирликларнинг метафора ҳосил қилиш имкониятлари ................................................................ 93 3.3. Ҳол-ҳолланмиш бирикмалари орқали метафора ҳосил қилиш .............. 104 III боб бўйича хулоса .......................................................................................... 114 ХУЛОСА ............................................................................................................. 116
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ...................................... 11 9 ИЛОВАЛАР ........................................................................................................ 13 3 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида тилнинг ифода воситалари орасида кенг ўрганилган лисоний ҳодиса метафоралар бўлиб, мулоқот, фикр ифодалашда кучли таъсирчанликка эга бўлганлиги учун бугунги кунда замонавий таҳлил усуллари ёрдамида антропоцентрик ёндашувлар асосида ўрганишга эҳтиёж ортиб бормоқда. Метафора оламнинг лисоний манзарасидаги феномен воситага айланганлиги сабабли унинг фалсафий-назарий асосларини лингвокогнитив, лингвокультурологик, прагматик, семантик, психо- лингвистик нуқтаи назардан тадқиқ этиш масаласини кун тартибига қўймоқда. Шунинг учун ҳам метафоранинг тил хусусиятларини аниқлаш соҳа тараққиётини таъминлайдиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Жаҳон тилшунослигида метафораларнинг когнитив функцияси, коммуникатив, ҳиссий, волюнтатив, поэтик хусусиятлари, тилшунослик ва адабиётшунослик соҳаларида бирдек хизмат қилувчи, фикрни ёрқин ва таъсирчан ифодаловчи фаол тасвирий восита эканлигини ўрганиш юқори даражага кўтарилди. Шунингдек, метафораларнинг тегишли маданият доирасида рамз бўлиб хизмат қилиши, миллий-ментал қиймати, шеърий ва насрий асарлар матнида метафоралар оламнинг лисоний манзараси тўғрисидаги ахборотни ташувчи концептуал ҳодиса эканлигини асослаш билан боғлиқдир. Шу ўринда бадиий матнда қўлланилган метафоралар муаммосини тадқиқ этиш, бундан ўз навбатида, дунё илмий жамоатчилигини хабардор этиш заруратини тақозо этмоқда. Мамлакатимизда ахборот алмашиниш жараёнида тилга борлиқнинг лисоний тасвири сифатида муносабатда бўлиш ва лингвокультурологик ёндашувларнинг шаклланиши натижасида сўз маъносининг кўчиш 2
усулларига янгича ёндашув тенденциясининг ўзига хослиги фикр- ғояларнинг бадиий ифода услуби сифатида намоён бўлмоқда. Мазкур ўзига хослик, жозибадорлик, тасвир ва таъсирнинг ноанаънавийлиги, Шавкат Раҳмон шеърияти оригиналлигини таъминлашда метафорадан фойдаланиш маҳоратини ўрганиш муҳимдир. Жумладан, «Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир мустақил давлат ўз миллий манфаатини таъминлаш, бу борада, аввало, ўз маданиятини, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиийдир» 1 . Зеро, тадқиқотимиз шеър муваффақиятини таъминлаган тил бирликларининг компонент-семик таҳлил жараёнида грамматик воситаларнинг вазифаларини очиб бериши нуқтаи назаридан долзарбдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида», 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш тўғрисида», 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора- тадбирлари тўғрисида», 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Қарорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сонли « Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » ги Фармони // www.lex.uz. 3
иши муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Шеър – қиёслаш ўхшатишлар ҳосиласи ўлароқ метафорасиз жозибали ва таъсирчан бўлмайди. Олимлар томонидан бу ҳодиса чуқур ва атрофлича ўрганилган, бироқ ҳар бир ижодкор метафорадан ўзига хос тарзда фойдаланади. Мазкур ҳодиса жаҳон тилшунос ва адабиётшунослари томонидан турли контекстларда, асосан, прозаик асарлар мисолида ўрганилган 2 ; бадиий тасвир воситалари лингвостилистик 3 , лингвопоэтик 4 , когнитив 5 , антропоцентрик 6 нуқтаи назардан ҳам муайян даражада тадқиқ қилинган. 2 Виноградов В.В. О языка художественной прозы. – М.: Наука, 1980. – 226 с. Гореликова М.И., Магомедова Д.М. Лингвистический анализ художественного текста. – М . : Русский язык, 1989. – 151 с. Рустамов А. Алишер Навоий асарлари тилининг фонетик ва морфологик хусусиятлари: Ф илол.фан.докт. ...дисс. – Тошкент , 1969. – 32 б. Каримов С. Язык и стиль произведений Зулфии: А втореф. дисс.…канд.филол.наук. – Ташкент , 1983. – 24 б. Йўлдошев М. Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати: Ф илол.фан.номз. ...дисс. автореф. – Тошкент , 2000. Раҳматов М. Алишер Навоийнинг насрий асарларида чун боғловчили гапларнинг синтактик хусусиятлари: Филол.фан.номз... дисс. автореф. –Тошкент, 2006. 3 Юлдашев Б. Язык и стиль произведений Саида Ахмада: А втореф. дисс.…канд.филол.наук. – Ташкент , 1979. Чориев Т. Садриддин Айний публицистик асарларининг тили ва услуби (лексика ва фразеология): Филол.фан.номз. ...дисс. автореф. – Самарқанд, 2001. Боймирзаева С.У. Ойбек прозасининг лингвостилистик тадқиқи: Филол.фан.номз. ...дисс. автореф. – Самарқанд, 2004. Нормуродов Р. Шукур Холмирзаев асарларининг тил хусусиятлари: Филол.фан.номз. ...дисс. автореф. – Тошкент, 2000 ва б. Каримов О. Абдулла Орипов шеъриятида метафорик образлар тизими: Филол.фан.номз. ...дисс. –Тошкент, 2012. 4 Мирзаев И.К. Проблемы лингвопоэтической интерпретации стихотворного текста: Автореф. дисс. ... д-ра филол. наук. – Ташкент, 1992 . Муҳаммаджонова Г. 80-йиллар охири ва 90- йиллар бошлари ўзбек шеъриятининг лингвопоэтик тадқиқи: Филол.фан.номз. ...дисс. автореф. –Тошкент, 2004. Йўлдошев М.М. Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати: Филол.фан.номз. ...дисс. автореф. – Тошкент, 2000. Омонтурдиев А.Ж. Профессионал нутқ эвфемикаси (чорвадорлар нутқи мисолида): Филол. фан. док-ри. дисс. – Тошкент, 2009. – 252 б. 5 Хажиев С.К. Сўз маъносининг кўчиши билан боғлиқ лингвистик ҳодисалар: Филол. фан. номз. дисс. автореф. – Тошкент, 2007. – 23 б. Рустамова, Д. А. Метофорик эвфемизациянинг лингвокультурологик ва социопрагматик аспектлари: филолог. фан. фалсафа д-ри дис. – Фарғона, 2018. – 146 б. Суярова Н. «Белги» денотатив семали метафораларнинг таснифи, когнитив структураси ва лексикографик талқини: Филол. фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. автореф. – Қарши, 2021. – 53 б. 6 Худайберганова Д. С. Ўзбек тилидаги бадиий матнларнинг антропоцентрик талқини. – Тошкент: Фан, 2013. – Б. 50. Насруллаева Г.С. Антропоцентрик метафоранинг лисоний, когнитив ва лингвомаданий аспекти: Филол. фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. автореф. – Фарғона, 2019. – 52 б. Махмараимова Ш. Ўзбек тили метафораларининг антропоцентрик тадқиқи (номинатив аспект): Филол. фан. 4
Аммо Шавкат Раҳмон шеърияти мисолида метафорани ҳосил қилувчи лексик-грамматик воситаларнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида ўрганилмаган. Замонавий ўзбек шеъриятида метафоранинг ўзига хос хусусиятларини ифодаловчи грамматик бирликлар махсус илмий тадқиқ этилмаган. Ишимизда Шавкат Раҳмон шеърлари мисолида метафора ва уни ҳосил қилувчи лексик-грамматик ҳодисалар ўрганилади. Хусусан, шоирнинг метафора ҳосил қилишда тилдан фойдаланиш маҳорати, сўз туркумлари ва синтактик муносабатлар таҳлили асосида очиб берилади. Метафора бошқа бадиий тасвир воситаларга қараганда анча фаол бўлганлиги сабабли кенг тадқиқ этилган. Ҳассос шоир Шавкат Раҳмон шеъриятининг бу қадар жозибали бўлишида ҳам метафоралар ва уларни ҳосил қилувчи лексик-грамматик бирликларнинг ифода хусусиятини ўрганиш, метафоранинг ёндош ҳодисаларга муносабати, уни ифодаловчи воситаларнинг ўрни, аҳамияти ва даражасини аниқлаш зарурати мавжуд. Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Навоий давлат педагогика институтининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ «Ўзбек тилшунослигининг назарий ва амалий масалалари» мавзусидаги тадқиқот доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади Шавкат Раҳмон шеъриятида метафораларни ҳосил қилувчи лексик-грамматик бирликларнинг ифода хусусияти, когнитив ва прагматик жиҳатларини очиб беришдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари : тилшуносликда метафоранинг тадқиқ қилиш асосларини ёритиш; бадиий матнда метафоранинг ўзига хос лексик-грамматик хусусиятларини таҳлил қилиш; Шавкат Раҳмон шеърларида метафоранинг услубий вазифаларини аниқлаш; док. (DSc) дисс.автореф. – Самарқанд, 2020. – 74 б. 5