ШОЙИМ БЎТАЕВ РОМАНЛАРИДА СЮЖЕТ ВА КОМПОЗИЦИОН ЯХЛИТЛИК
ШОЙИМ БЎТАЕВ РОМАНЛАРИДА СЮЖЕТ ВА КОМПОЗИЦИОН ЯХЛИТЛИК МУНДАРИЖА КИРИШ......................................................................................................3 I боб. Романий тафаккур тадрижида сюжет поэтикаси................. . 11 1.1. Адибнинг адабий жараёндаги ўрни ва ижодий концепцияси............11 1.2. Романда сюжет элементлари талқини............................................ ...... 28 1.3. Романда образлар динамикаси........................................................ ......40 Боб бўйича хулоса................................................................................ ...... ... 51 II боб. Бадиий психологизм ва композицион яхлитлик синтези… ... 53 2.1. Характер ва бадиий композиция уйғунлиги........................................ . 53 2.2. Бадиий психологимзнинг сюжет ривожидаги ўрни...................... .......69 2.3. Шахс руҳиятини тасвирлашда пейзаж ва портретнинг роли...... ... .....84 Боб бўйича хулоса..........................................................................................94 III боб. Ёзувчи романларида бадиий хронотоп талқини....................96 3.1. Ёзувчи романида хронотоп ва мифологик талқин...............................96 3.2. “Қўрғонланган ой” романида “тоғ” хронотопи..................................105 3.3. Шаҳар хронотопи..................................................................................113 Боб бўйича хулоса........................................................................................121 Хулоса ...........................................................................................................123 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ......................................................127 1
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Д иссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида насрий асар поэтикаси ҳақида сўз кетганда, аввало, матн трансформацияси муаллиф позициясида шаклланаёзган сюжет ва композицияда маромига етади. Романий тафаккур ижодий яхлитлик сари муқим бирикув ҳосил қилар экан, бу борада ёзувчи концепциясининг маҳорат билан намоён бўлиши билан ўлчанади. Антик юнон адабиёти ва назарий қонун-қоидалари негизида сайқалланаётган поэтик интизом мудоми мувозанат бирлигини тақозолайди. Ижодкор оламида инсон тақдири масаласи турар экан, ҳаётий воқелик умуминсоний муаммолар билан туташувда давомийдир. Мана шу жиҳатларни назарий жиҳатдан асослаб бериш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Дунё адабиётшунослигида фабула ва сюжет, композицион яхлитлик синтези масаласи ҳамиша янгиланаётган бадиий тафаккурда ўзига хос тарзда ўзгариб боради. Бу хилма-хиллик муаллиф ўз олдига қўйган мақсад ва ижодий ният баркамоллигида турфаланиб, талқин ва тасвирни мувофиқлаштиради. Сўз ва матн, характер ва образ, қисм ва бутун, мавзу ва ғоя, бадиий конфликт каби ўнлаб адабий компонентлар сюжет ва композиция бирикувини ҳосил қилади. Айнан ушбу жиҳатлар замонавий дунё насрида урф саналаётган тасвир экзистенциясини барқарорлаштиради. Шуни эътироф этиш жоизки, ёзувчи ижодий нияти маҳсули бадиий матн қамровида янгилана боради. Буларнинг барчасида фалсафий-эстетик идрок ҳамда олам ва одам муносабатлари тиғизлиги пластик ўзгарувчанликни рангинлаштиради. Ушбу жиҳатларни кенг миқёсда назарий - илмий томондан ўрганиш зарурати юқоридаги мулоҳазаларимиз далилидир. 2
Бир қарашда бадиий асарнинг сюжет ва композицияси маром ва тартибни намоён қиладган асосий компонентдир. Шу маънода, давр манзаралари ёзувчи дунёқарашини кенгайтириб, мавжуд муаммоларга хос оҳангда сўз айтишга чорлайди. Зеро, “Бугун жонажон Ўзбекистонимиз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя асосида ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда” 1 экан адабиётшунослик жабҳасида ҳам катта сифат ўзгаришлари кузатилиши табиий. Бинобарин, кўнгил кишилари, яъни адабий асар муаллифи ҳамиша юрак бағрини безовта қилаётган муаммоларни қаламга олади. Психоаналитик талқин ёзувчига катта имконият туғдиради. Адабиётнинг забардаст носирларининг бадиий изланишларида фалсафий-психологик тафаккур, асосий атрибутлардан бири саналса, мана шу изланишлар сюжет ва композициянинг пухта ишланиши билан узвий бирликда намоён бўлади. Мазкур жараёнда ёзувчи, олам манзарасининг сиқиқ бир картинасини, ҳам инсон ботини, руҳиятини англаш манерасини ўзлаштиришига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Адиб романларидаги образлар оламининг изчиллиги, характер ва руҳият бирлиги, хронотоп ифодаси ва бадиий қаҳрамон қиёфасининг таҳлили мавзу долзарблигини намоён қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995 сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс 1 “Миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли”. Президент Ш.Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи // Ўзбекистон овози. – Тошкент, 2019, 22 октябрь. 3
чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари, 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 февралдаги 124-Ф-сон “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. « Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тузишини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари » устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Жаҳон адабиётшунослигида матн поэтикаси билан боғлиқ қатор ишлар қилинган. Арастунинг фикрича, «бир хил нарсани бир хил восита билан тасвирлаган ҳолда ё автор воқеаларга аралашмай ҳикоя қилиши, ёки ўзини худди Ҳомердай тутиши мумкин. Ёки бутун ҳикоя давомида автор ўзлигича қолиши, ёхуд барча акс эттирилувчи шахсларни гавдалантириши мумкин» 2 . Пьер Даниэль Юэ романларнинг пайдо бўлиши ҳақида ХV аср охирларида катта тадқиқотлар яратган 3 . Ф.Г.Гегелнинг романлардаги бадиий-эстетик идеал, ғоя, услуб, пафос, руҳий эврилиш, образ, характер ҳақидаги мулоҳазалари ҳам бугунги кунда ўта муҳимдир 4 . Шуингдек, рус мунаққидларидан В.Г.Белинский, М.М.Бахтин, 2 Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. – Тошкент: Янги аср авлоди. 2012. – Б. 22. 3 Пьер Даниэль Юэ. Романларннг пайдо бўлиши ҳақида рисола. Қуронов Д., Раҳмонов Б. Ғарб адабий- танқидий тафаккури тарихи очерклари. – Тошкент: Фан. – Б.148-157. 4 Гегель, Фридрих Георг. Эстетика.Биринчи жилд. Рус тилидан М.Абдуллаев таржимаси. – Фарғона. 2011. 400 б. 4
Д.Затонский, А.Н.Веселовский, М.Б.Храпченко, В.Виноградов, психологизм муаммоси борасида йирик тадқиқотлар яратган З.Фрейд, Х.Ортега-и-Гассет, К.Г.Юнг сингари файласуф-эстетлар ҳам роман поэтикасида сюжет ва композициянинг баъзи масалаларига аниқлик киритишган 7 . Ўзбек адабиётшунослигида роман ва роман сюжети, бадиий тафаккур ва композицион бутунлик борасида қатор ишлар амалга оширилди. М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, С.Мамажонов, У.Норматов, Н.Каримов Б.Назаров, А.Раҳимов, Ҳ.Умуров, Қ.Йўлдошев, Й.Солижонов, Д.Қуронов, Б.Каримов, сингари олимлар масаланинг айрим қирраларини қисман ўрганилган. 8 Яқин йилларда қилинган тадқиқотлардан М.Шарафиддинова, М.Пирназарова, З.Пардаева, Ш.Дониярова, М.Тожибоева, У.Жўрақулов, И.Якубов, А.Носиров, кабиларнинг диссертацияларида масаланинг айрим қирралари тадқиқ этилган. 9 Бироқ бу назарий тадқиқотларнинг ҳеч бирида истеъдодли ёзувчи Шойим Бўтаевнинг романлари асосида монографик аспектда бадиий сюжет ва композициянинг умумий ва хусусий жиҳатлари ўрганилган эмас. 7 Бахтин. М.М. Эпос и роман // Вопросы литературы. – 1970. - №1. –С. 95-123.; Затонский Д. Искусство романа и ХХ век – М.: Наука, 1982. С.3.; Фрейд З. Введение в психоанализ. В. 4-х.т. – М.: 2000.; Виноградов В.В. О языке художственной прозы. –М.: Наука, 1980.Стр., Виноградов В. Поэтика русский литературы. – М.: Наука, 1976. С. 191-195.; Белинский В.Г. Разделение поэзия роды и виды. ПСС. Т.5. –М.-Л., 1954.; Веселовский А.Н. Историческая поэтика. –Л., 1940.; Храпченко М.Б. О разработке проблемы поэтики и стилистики. Изв. АН СССР, отд. Лит. И языка. 1961. Т.20 В.5.; Хосе Ортега-и-Гассет. Мысли о романе. –В. КН: Эстетика. Философия культур. –М., 1991. С. 265. 8 Қўшжонов М. Ўзбек романчилигининг ривожланиш босқичлари ва жанр хусусиятлари // Адабий турлар ва жанрлар. Уч жилдлик. Биринчи жилд. –Т.: Фан, 1991.-Б. 299-382 ва бошқ; Шарафиддинов О. Абдулла Қаҳҳор (Машҳур кишилар ҳаёти). –Т., 1978; Ўша муаллиф. Чўлпонни англаш. –Т.: Ёзувчи, 1994. Мамажонов С. Услуб жилолари. –Т.: Адабиёт ва санъат нишриёти. 1972; Норматов У. Насримиз анъаналари. –Т., Фан, 1991. Ўша муаллиф. Ўтган кунлар ҳайрати. – Т.: 1997; Ўша муаллиф. Умидбахш тамойиллар. – Т.: Маънавият, 200; Ўша муаллиф. Тафаккур ёғдуси. – Т., 2005; Умуров Ҳ. Бадиий ижод асослари. Ўзбекистон. –Т., 2001. Раҳимов А. Ўзбек романи поэтикаси (сюжет ва конфликт): Филол. Фанлари д-ри. д исс. автореф. – Т.: 1993. ; Қ.Йўлдошев. Ёниқ сўз. –Т.: «Янги аср авлоди». 2006. 458-б. Солижонов Й. ХХ асрнинг 80-90- йиллари ўзбек насрида бадиий нутқ поэтикаси. Фил. фан. док. дис. – Т.: ТАИ, 2002, – 302 б.; Қуронов Д. Чўлпон насри поэтикаси . –Т.: «Шарқ». 2004. 298-б.; Каримов Б. Абдулла Қодирий. –Т.: «Фан». 2006. 181-б ; 9 Шарафутдинова М.О. Особенности повествовательной структур ы узбекского романа ХХ века в контексте мировой литературы. Автореф. дис. док.фил.наук. –Тошкент: ТАИ, 2010, 50 б.; Пирназарова М. Ҳозирги ўзбек романчилигида услубий-шаклий изланишлар. Филол. фанлари д-ри. номзоди. … автореф. –Т.: 2006. 36 б.; Пардаева З. Ҳозирги ўзбек романчилигининг тараққиёт тамойиллари. Филол. фанлари д-ри. дисс. автореф. –Т.: 2003. 68 б;. Дониярова Ш. Истиқлол даври ўзбек романларида миллий руҳ ва қаҳрамон муаммоси. Филол. фанлари д-ри. дисс. … автореф. –Т.: 2016. 70 б.; Якубов И. Мустақиллик даври ўзбек романлари поэтикаси . Филол. фанлари д-ри. дисс. … автореф. –Т.: 2018. 70 б.; Насиров А. Одил Ёқубов романлари поэтикаси. Филол. фанлари д-ри. дисс. … автореф. – Самарқанд, 2018. 70 б.; Шофиев О. Эркин Аъзам насри бадиияти (киноя ва образ). Филилогия фанлари бўйича фалсафа доктори ( PhD ) диссер. автореф. – Самарқанд, 2019. – Б. 51. 5