XX АСРНИНГ 20-30 ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ ЎРНИ
XX АСР НИНГ 20-30 ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ ЎРНИ Мундарижа КИРИШ................................................................................................................3-8 I.БОБ. XX АСР 20-30 ЙИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ- МАЪРИФИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ. МУАММОНИНГ МАНБАВИЙ АСОСИ ВА ТАРИХШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ.................................................................9-47 I.1. Маданий-маърифий муассасалар: таснифи, мақсад ва вазифалари, ўзига хос хусусиятлари................................................................................................9-21 1.2. Муаммонинг манбавий асоси..................................................................21-31 1.3. Масаланинг тарихшунослик таҳлили......................................................31-47 II.БОБ. 1920-1930 ЙИЛЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА КЕЧГАН СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ ТАРҒИБ ЭТИШДА МАДАНИЙ- МАЪРИФИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ ЎРНИ.........................................48-96 II.1. Ўзбек халқи ҳаётига қизил чойхоналарнинг сингдирилиши...............48-67 II.2. Қизил арава ва маълумотлар столи совет тарғибот воситаси сифатида............................................................................................................67-78 II.3 Маданий-маърифий муассасаларнинг иқтисодий аҳволи ва уларни кадрлар билан таъминлаш муаммолари.........................................................78-96 III.БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИГА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ.......97-143 III.1. Аҳолининг саводхонлик даражасини кўтаришда қироатхона ва кутубхоналарнинг ўрни.................................................................................97-113 III.2. Тўгараклар ва ҳаваскорлик театрларига маҳаллий аҳолининг жалб этилиши.......... ..............................................................................................114-123 III.3. “Ҳужум” ҳаракати, динга қарши кураш, лотин ёзувига ўтиш жараёнларида маданий-маърифий муассасаларнинг иштироки.............123-143 ХУЛОСА ................................................................................................. .....144-147 1
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.. .......... ИЛОВА КИРИШ ( Фалсафа д октори (PhD) диссертaцияси аннотaцияси) Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурати . Жаҳон ҳамжамиятининг интегрaциялашуви шароитида дунё халқларининг ҳар бири ўз ижтимоий ҳаётини яхшилаш ва унинг тараққиёти учун курашиб келмоқда. БМТ “Барқарор ривожланиш мақсадлари”нинг устувор вазифаси ҳисобланган миллий миқёсда барча инсонлар учун ижтимоий таянч ҳаёт даражасига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиши, шу жумладан манзилли ижтимоий муҳофаза тизимларидан ба ҳ раманд бўлиши давлатларнинг биргаликдаги мажбуриятини ифода этади. Натижада учинчи минг йилликка келиб дунё аҳолиси учун ижтимоий ҳаётни таъминлаш, уни муҳофаза қилиш, тенгсизлик кўламини қисқартириш, ижтимоий адолатни таъминлаш зарурати юзага келмоқда. Дунёнинг Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия каби мамлакатлари илмий тадқиқот марказлари ва университетларида ХХ асрда Ўзбекистон ижтимоий ҳаёти ва маданияти тарихига доир тадқиқотлар жадидчилик ҳаракати масаласи, Марказий Осиё халқларининг совет мафкураси таъсиридаги таълим, адабиёт, ёзув, совет ҳукуматининг динга қарши олиб борган сиёсатининг Марказий Осиё халқлари маънавий ҳаётига кўрсатган салбий таъсири, миллий маданиятларнинг аҳволи каби йўналишлар асосида ўрганилмоқда. Я нги Ўзбекистон тарихида кечаётган бугунги туб ўзгаришлар эски қарашларни қайта кўриб чиқиш эҳтиёжини юзага келтирди. Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда жамиятнинг қуйи қатламларига давлатнинг ижтимоий сиёсатини тарғиб қилиш устувор вазифаси сифатида белгиланган. Ўзбекистонда XX аср 20-30 йилларида совет давлати олиб борган сиёсий жараёнларнинг ижтимоий ҳаётга сингдирилишида аҳолининг қуйидан юқорига қадар қатламларига кириб 2
боришда маданий-маърифий муассасалар кучли механизм сифатида қаралди. С овет даврида маданий-маърифий муассасалар воситасида ижтимоий ҳаётга совет мафкурасини сингдириш ва унинг оқибатларини танқидий ўрганиш диссертaциянинг долзарблигини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги Фармони, 20 20 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ”, шунингдек, соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши- нинг устувор йўналишларига мослиги . Мазкур диссертaция р еспублика фан ва технологиялари ривожланишининг 1. “ Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновaцион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари ” дастури устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозирга қадар маданий- маърифий муассасаларнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни масалаларига қаратилган тадқиқот амалга оширилмаган. XX асрда Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳаётига бағишланган тарихшунослик ишларида маданий-маърифий муассасалар фаолияти муайян йўналишлар асосида тавсифланган 1 . Диссертaция тадқиқотининг диссертaция бажарилган муассаса илмий - тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертaция Самарқанд давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг АТД-1, 1 Масаланинг тарихшунослик таҳлил диссертациянинг 1.3 бўлимида таҳлил этилган. 3
“Ўзбекистон давлатчилиги тарихи: муносабатлар ва қарашлар” (2016-2020) мавзусидаги тадқиқот доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади. XX асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида маданий-маърифий муассасаларнинг тутган ўрнини очиб беришдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: - XX асрнинг 20-30 йилларидаги маданий-маърифий муассасаларнинг таснифи, уларнинг мақсад ва вазифалари, хусусиятлари тадқиқ қилиш; - маданий-маърифий муассасаларнинг XX аср 20-30 йилларидаги фаолияти масаласининг манбашунослик ва тарихшунослигини таҳлил қилиш; - ўзбек халқи ҳаётига қизил чойхоналарнинг сингдирилиши ва унинг оқибатларини очиб бериш; - қизил арава ва маълумотлар столининг совет тарғиботидаги иштирокини аниқлаш; - маданий-маърифий муассасаларнинг иқтисодий аҳволи ва уларни кадрлар билан таъминлаш муаммоларини таҳлил этиш; - аҳолининг саводхонлик даражасини кўтаришда қироатхона ва кутубхоналарнинг ўрнини аниқлаш; - тўгараклар ва ҳаваскорлик театрларига маҳаллий аҳолининг жалб этилишини тадқиқ қилиш; - “Ҳужум” ҳаракати, динга қарши кураш, лотин ёзувига ўтиш жараёнларида маданий-маърифий муассасаларнинг иштироки кўрсатиб бериш. Тадқиқотнинг объекти сифатида ХХ аср 20-30 йиллари да Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида маданий-маърифий муассасаларнинг тутган ўрни танланган. 4
Тадқиқот предмети ни ХХ асрнинг 20-30 йилларида маданий-маърифий муассасаларда олиб борилган совет тарғибот усуллари ва методлари натижасининг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ташкил этади. Тадқиқот усуллари . Тадқиқотда қиёсий таҳлил, тизимлаштириш ва статистик таҳлил, тарихий жараён ва воқеа боғлиқлиги, муаммовий- хронологик таҳлил усуллар и дан фойдаланилди . Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Маданий-маърифий муассасаларнинг таснифи шуни кўрсатадики, муассасаларнинг ташкил этилиши тарғибот-ташвиқот ишларида муҳим компонент: яъни, совет мафкурасини ижтимоий ҳаётга сингдиришнинг муҳим таркибий қисми бўлганлиги аниқланган; ХХ асрнинг 20-30 йиллари ўзбек халқи ҳаётига қизил чойхоналар ижтимоий объект сифатида кириб келиб, асосий мақсад аҳоли турмуш- тарзини советча йўлга солиш, коммунистик ғояларнинг тарқалишида инсонлар онгига қўрқувни олиб кириш эканлиги очиб берилган; Аҳолининг ижтимоий фикрини ўрганиш ва уни бир жойга жамлашда маълумотлар столи фаолияти советларга хос “ижтимоий фикр” марказига айлантирилганлиги аниқланган; ХХ асрнинг 20-30 йиллари да совет ҳукумати “Ҳужум” ҳаракати, динга қарши кураш, лотин ёзувига ўтиш, жамоалаштириш, қатағонлик сиёсати каби сиёсий кампаниялар даврида маданий-маърифий муассасалардан кучли қурол сифатида фойдаланган. Бу жараёнда уйдаги хабарни ҳукуматга айтиб туриш, чақувчилик каби иллатлардан фойдаланилганлиги асослаб берилган. Тадқиқотнинг амалий натижа лари қуйидагилардан и борат: Тадқиқ этилаётган даврда маданий-маърифий муассасалар фаолиятининг ХХ аср 20- 30 йиллар даги ижтимоий ҳаётдаги манзаралари очиб берилган; Илк бор таҳлилга тортилган архив ҳужжатлари асосида ўтган асрнинг 20-30 йилларида большевиклар ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган мафкуралаштирилган сиёсатни амалга оширишда маданий-маърифий 5