ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МИФОЛОГИК ОБРАЗЛАР СТИЛИЗАЦИЯСИ ВА МЕТАФОРИЗАЦИЯСИ
ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МИФОЛОГИК ОБРАЗЛАР СТИЛИЗАЦИЯСИ ВА МЕТАФОРИЗАЦИЯСИ КИРИШ ..........................................................................................................3 I БОБ. Мифологик образлар стилизацияси ва метафоризациясининг анъанавийлиги I .1. Адабиётда стилизация ҳамд а метафоризация ҳодисаларининг поэтик моҳияти ва аҳамияти ............................................................................................ 11 I.2. Мифологик тафаккурнинг бадиий-эстетик тафаккурга кўчиш асослари... I .3. Ўзбек адабиётида мифологик образлар стилизацияси ва метафоризациясининг тараққиёт хусусиятлари ............................................ II БОБ. Замонавий ўзбек шеъриятида мифологик образлар тасвири ва талқинига хос лингвопоэтик хусусиятлар II .1. Антро по морфик (инсон қиёфасидаги) мифологик образлар................. . II.2. Зооморфик (ҳайвон қиёфасидаги) ва қуш кўринишидаги (орнитоморфик) мифологик образлар ........................ ................................................................. II .3. Демономорф мифологик образлар …………………………………… III БОБ. Замонавий шеъриятда м ифологик образларни қўллашнинг ижтимоий-психологик асослари ва кўринишлари III.1. Давр воқеликларининг мифологик образлар воситасида ги бадиий тал қини... III.2.Давр кишиларининг мифо логик образлар орқали ифодаланиши................................................................................................. III.3. Янги турмуш предметларининг мифологик образла рда берилиши. ....... ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1
КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва за рурати. Жаҳон адабиётшунослиги ва фольклоршунослиги да янги давр кишисининг ҳанузгача мифологик тушунчаларга эътибор қаратиб, поэтик ижодда уларни замонавий воқеликлар билан боғлаб стилизация ва метафоризация қилиб келаётганининг ижтимоий-психологик, бадиий-эстетик омилларини очишга кўпдан қизиқиш ортиб бормо қда. Бунинг натижасида постфольклор, фольклоризм, халқ оғзаки ижодининг образ ва мотивлари стилизацияси, мифологизация, метафоризация сингари бадиий ижод билан боғлиқ поэтик ҳодисаларнинг моҳияти ойдинлашмоқда ҳамда ёзма адабиётнинг оғзаки ижод билан узвий боғлиқликда ривожланиб келаётганини антропоцентрик нуқтаи назардан асослашда заруратга айланмоқда. Дунё адабиётшунослигида замонавий адабиётнинг барча ижод турларида мифологик сюжет, мотив, образларнинг бадиий вазифаларидан ижодкорлар умумий поэтик қонуниятлар асосида индивидуал услубий маҳоратини намоён қилиб, адабиётшунослар мифологик тушунчаларнинг образлантирилишига хос ижтимоий-психологик, лингвокультурологик илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ўзбек мифологияси ҳам асрлар давомида халқимизнинг ижтимоий-руҳий ҳаётига чуқур сингишиб, бугунги кунда адабиётшунослигимизда халқимиз поэтик дунёқарашининг миф – маросим – фольклор – ёзма адабиёт кўринишидаги тараққиёт жараёнини ўрганишга алоҳида диққат қаратилмоқда. Мамлакатимизда барча жабҳада берилаётган кенг имкониятлар замонавий ўзбек адабиётида адабий-эстетик анъаналарнинг асосларини янада чуқурроқ тадқиқ қилишга қулай шароит яратилмоқда. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс 2
бойликларимиз бор». 1 Шу нуқтаи назардан беқиёс бойликларимиз бўлган мифологик образлар акс этган оғзаки ва ёзма асарларимизни ўрганиш, замонавий шеъриятда мифологик образларни қўллашнинг ижтимоий- психологик асослари ва кўринишларини, бунда давр воқеликлари, кишилари, янги турмуш предметларининг мифологик образлар воситасида тасвир, талқин этилишига хос поэтик қонуниятларни аниқлаш заруратини юзага келтирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ- 2995-сон « Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини знада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» , 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарор лар и, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 апрелдаги 304-сон «Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади . Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши- нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги «Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир» номли маърузаси // Халқ сўзи. – 2017, 4 август. – №153 (6347). 3
ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон филология илмида мифологик образлар стилизацияси ва метофаризацияси тилшунослик, фольклоршунослик, адабиётшунослик кесимида кўпроқ ўрганилиб келинмоқда. Жумладан, рус адабиётшунослиги ва фольклоршунослиги да М.К.Азадовский, П.С.Виходцев, В.Б.Агрба, Л.И.Емельянов, Г.А.Левинтон, У.Б.Далгат, Л.П.Бессонова каби олимларнинг тадқиқотлари аҳамиятли. 2 Рус олимларидан Д.Зеленин, В.Н.Басилов, Г.П.Снесарев, А.И.Баландин, Е.М.Мелетенский, Д.Д.Фрезер, В.Я.Пропп, Э.Тайлор, С.А.Токарев кабилар мифологик образ ва мотивлар хусусияти, таснифоти, оғзаки адабиёт, тасвирий сюжетдаги ифодаси хусусидаги изланишларида баъзан метафоризация ҳодисасига ҳам эътибор қаратилган. 3 Ўзбек адабиётшунослиги ва фольклоршунослигида бу масалага муносабат кўпинча фольклоризмлар ёки модерн шеърият поэтикаси тадқиқига бағишланган ишлар таркибида кузатилади. 4 М.Афзалов, 2 Азадовский М.К. Статьи о литературе и фольклоре. – М. - Л.: Гослитиздат, 1960. – 547 с.; Выходцев П.С. Русская советская поэзия и народное творчество. – Л.: Наука, 1963. – 549 с.; Агрба В.Б. Абхазская поэзия и устное народное творчество. – Тбилиси: Мецниереба 1971. – 158 с.; Емельянов Л.И. К вопросу о фольклоризме древней русской литературы // Русский фольклор. Т. VII. – М.-Л.: Наука, 1962.– С. 38-43.; Левинтон Г. Заметки о фольклоризме Блока / Миф – Фольклор – Литература. – Л.: Наука, 1978. – С. 171-186; Далгат У. Литература и фольклор. – М.: Наука, 1981. – 303 с.; Бессонова Л.П. Фольклорные традиции в творчестве А.Т.Твардовского (на примере поэмы «Страна Муравия») // Филологический вестник. – Майкоп: АГУ, 2004. № 6. – С. 108-115. 3 Зеленин Д. Тотемы-деревья в сказаниях и обрядах европейских народов. – М. – Л., 1937. – 77 с.; Басилов В.Н. Культ святых в исламе. – М.: Мысль, 1970. – 144 с.; Снесарев Г.П. Три хорезмские легенды в свете демонологических представлений. – Советская этнография. – Москва. – 1973. – №1. – С.48-58; Снесарев Г.П. Хорезмские легенды как источник по истории религиозных культов Средней Азии. – М.: Наука, 1983. – С.154-155; Баландин А.И. Мифологическая теория и проблемы поэтики // Проблемы фольклора. – М., 1975. – С.125-131; Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. – Т.: Наука, 1976. – 407 с.; Фрезер Д.Д. Золотая ветвь. Исследование магии и религии. 2-е изд. – М.: Политиздат, 1983. – 703 с.; Пропп В.Я. Исторические корни вольшебной сказки. – Л.: изд-во ЛГУ, 1986. – 366 с.; Тайлор Э. Первобытная культура. – М.: Политиздат, 1989. – 573 с.; Токарев С.А. Ранние формы религии. – М., Политиздат, 1990. – 623 с. 4 Собиров О. Ўзбек совет адабиётида фольклор ва фольклор анъаналари / Ўзбек совет фольклори масалалари. 1-китоб. – Тошкент, 1970. – Б. 125-143.; Шайхзода М. Навоий ижодида фольклор мотивлари. Асарлар. VI томлик. 4-том. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. – Б. 23-29; Маллаев Н. Алишер Навоий ва халқ ижодиёти. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1974. – 384 б.; Каримов Н. Ҳамид Олимжон поэзиясида фольклор традициялари / Ўзбек адабиёти масалалари. – Тошкент: Фан, 1959. – 340 б.; Ярматов И. Типология фольклоризмов в современной узбекской литературе (60-е и начало 80-х годов): Автореф. на соиск. канд. фил. наук. – Т.: 1985. – 24 с.; Мўминов Ғ. Ҳозирги ўзбек адабиётида фольклоризм: Филол. фан. док-ри... дисс. – Т.: 1994. – 256 б.; Сафаров О. Фольклор ва болалар адабиёти // Ўзбек тили ва адабиёти. – 2003. – № 6. – Б.20-26; Қувватова Д. Ўзбек илмий-бадиий фантастикасида фольклор мотивлари: Филол. фан. номз... дисс. автореф . – Т., 1997. – 24 б.; Шарипова Л. ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти бадиий тараққиётида фольклор: Филол. фан. док-ри. (DSc) дисс. – Т., 2019. – 226 б.; Холиқова Д.А. Ҳозирги ўзбек шеъриятида фольклор анъаналари ва бадиий маҳорат: Филол. фан. 4
Ҳ.Зарифов, Ғ.Акрамов, К.Имомов, Х.Эгамов, М.Жўраев, Ш.Шомусаров, Т.Л.Раҳмонов, Б.Жуманиязов, Ж.Эшонқулов, О.Қаюмов, М.Нарзиқулова, Д.Тоғаева, Д.Файзиева, Ш.Махмараимова ларнинг ишларида муайян мифологик образлар, уларнинг бадиий-эстетик вазифалари, келиб чиқиш асослари ўрганилган. 5 Бироқ мифологик образларнинг стилизацияси ва метафоризацияси асослари, ижтимоий-психологик зарурияти, поэтик талқин хусусиятлари махсус ўрганилмаган. Диссертацияни ёзиш жараёнида номлари кўрсатилган ва бошқа бир қатор ўзбек ҳамда жаҳон адабиётшуносларининг илмий изланишлари эътиборга олинди. Тадқиқотимизда мазкур йўналишда бажарилган ишлардан фарқли равишда, ўзбек адабиётида мифологик образларнинг стилизацияси ва метафоризацияси асослари ва ижтимоий-психологик зарурияти, бадиий- эстетик ўрни, поэтик талқин хусусиятлари яхлит ҳолда тадқиқ этилган. Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Бухоро давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ «Фольклор ва ёзма адабиёт муносабати муаммолари» мавзусидаги амалий йўналиш доирасида бажарилган. номз... дисс. автореф. – Т., 2011. – 25 б.; Ҳамдамова С.Х. Фольклор анъаналари ва бадиий талқин: таъсир ҳамда акс таъсир масалалари (XVIII-XIX аср шеърияти мисолида) : Филол. фан . номз . ... дисс. – Т.: 2012 . – 14 7 б .; Aмoнов У.С. XX аср бошларида ўзбек фольклорининг ўрганилиш тарихи (Aбдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек фаолияти мисолида): Фалсафа фанлари бўйича филол. фан. доктори (PhD) ... дисс. автореф – T., 2018. – 54 б.; Холова М.А. Ўзбек модерн шеърияти поэтикаси: Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. – Самарқанд, 2018. – 135 б.; Турдиев А.А. Ўзбек шеъриятида фольклор анъаналари ва синкретик ҳолат (Тўра Сулаймон ижоди мисолида): Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация автореферати. – Тошкент, 2020. – 53 б. 5 Афзалов М.И. Ўзбек халқ эртаклари ҳақида. – Т.:Фан, 1964. – 68 б.; Зарифов Ҳ. Ўзбек халқ достонларининг тарихий асослари бўйича текширишлар. Жанговор от образининг қадимий асосларига доир // Пўлкан шоир. – Т., 1976. – Б.65-88; Акрамов Ғ. Тотемистик мифлар. – Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент. – 1978. – №3. – Б.39-42; Имомов К. Ўзбек халқ прозаси поэтикаси. – Т.: Фан, 2008. – 252 б.; Эгамов Х. Совет шарқи туркий халқлари эртакчилик анъаналари алоқалари тарихидан очерклар. – Т.: Ўқитувчи, 1982. – 289 б.; Жўраев М., Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. – Т.: Фан, 2001. – 136 б.; Жўраев М., Нарзиқулова М. Миф, фольклор ва адабиёт. – Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. – 184 б.; Раҳмонов Т.Л. Қадимги мифлар ўзбек фольклори эпик мотивларининг ўзаги сифатида: Филол. фан. номз.... дисс. – Т., 1997. – 159 б.; Жуманиязов Б.М. Ўзбек халқ эпосида ялмоғиз образи: Филол. фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 1996. – 21 б.; Эшонқулов Ж.С. Ўзбек фольклорида дев образининг мифологик асослари ва бадиий талқини: Филол. фан. номз.... дисс. автореф. – Т., 1996. – 28 б.; Қаюмов О.С. Ўзбек фольклорида пари образи (генезиси ва бадиияти): Филол. фан . номз. ... дисс. автореф. – Т., 1999. – 25 б.; Тоғаева Д. Инс-жинслар ҳақидаги ўзбек оғзаки ҳикояларининг образлар системаси. – Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент. – 2006. – №6. – Б.44-47; Файзиева Д. Ўзбек фольклорида илон образи (генезиси ва бадиияти): Филол. фан . н омз ... . дисс. автореф. – Т., 2004. – 22 б. ; Махмараимова Ш.Т. Оламнинг миллий лисоний тасвирида теоморфик метафоранинг когнитив аспекти: Филол. фанлари бўйича PhD дисс. – Қарши, 2018. – 151 б. 5