logo

Geoikonometriya. Grafikli muhit. Metrik fanlar tizimi. Mavzuli marfometriya. Geoikonometriya va matematik modellashtirish.

Yuklangan vaqt:

08.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

248.6982421875 KB
Geoikonometriya. Grafikli muhit.
Metrik fanlar tizimi. Mavzuli
marfometriya. Geoikonometriya va
matematik modellashtirish.
Asosiy qism:
 Kirish 
Reja:
1 Geoikonometriya haqida ma’lumot
2 Grafikli muhit 
3 Metrik fanlar tizimi
4 Matematik modellashtirish
Xulosa
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati. Яхши   маълумки,   анъанавий   дала   кузатувлари,
бевосита   ўлчашлар,   масофали   зондлаш,   камерал   ва
лаборатория   тадқиқотлари   билан   чамбарчас
боғланган.  Айтиш   мумкинки,  бугунги  кунда   географ,
геолог,   тупроқшунос   асосий   вақтини   далада   эмас,
балки   шахсий   компьютер   қаршисида   аэро   ва   космик
суратларни,   карталарни   ва   бошқа   графикли
ахборотларни   таҳлил   қилиб   ўтказади.   Кўргазмали-
образли   тафаккур   тури   атроф   муҳитни   англаш   ва   у
ҳақда тасаввурлар ҳосил қилиш механизмларида катта
роль ўйнаб бормоқда. 
Бугунги   кунга   келиб   Ер   ҳақидаги   фанлар
мутахассислари   асосий   тадқиқотларини   графикли
муҳитда   (ГМ)   олиб   боради,   шу   сабабли   ушбу
муҳитни,   унинг   хусусиятларини   ҳамда   графикли
образларни   таҳлил   қилиш   самарадорлигини
белгиловчи   ўлчамларини   махсус   ўрганиш   вазифаси,
шунингдек,   графикли   муҳитда   ўлчашлар   ўтказиш
услублари   ва   воситаларини   ишлаб   чиқиш   бўйича
махсус тадқиқотлар зарурлиги яққол кўзга ташланади.
Бу   геоикониканинг   энг   биринчи   долзарб
вазифаларидан   бири   бўлиб,   уларнинг   ечими   фанни
инсоннинг   илмий-амалий   фаолиятига   жорий   этиш
самарадорлигини белгилаб беради.
Аввал   графикли   муҳитга   таъриф   (ГМ)   берамиз.
Бу   инсон   ёки   таниб   олувчи   компьютер   мосламаси
учун   мўлжалланган   исталган   табиий   ва
ижтимоий-иқтисодий   геотизимларни
визуаллаштириш   ва   иконик   моделлаштириш
тизими.   ГМ   графикли   визуаллаштириш   ва
моделлаштиришнинг   барча   воситаларини   ─   расм   ва суратлардан тортиб то машина графикасигача қамраб
олади. 
Графикли тасвирлар ҳамда рассомчилик асарлари
ўртасида   кескин   чегара   йўқлигини   таъкидлаш   керак.
Қадимда   карталарни   чизиш   ва   унга   сайқал   бериш
санъатга   тенглаштирилган.   Карталарнинг   графикли
безаги   ва   ранги   турли   бадиий   услублар   таъсири
остида   бўлгани   тарихдан   яхши   маълум.   Кўплаб
қадимги   карталар   бугун   ҳам   санъат   асари
ҳисобланади, улар суратлар ва ўймакорлик буюмлари
қатори   коллекционерлар   буюмлари   бўлиб   қолмоқда.
Бугунги   кунда   эса   карталарни   ишлаб   чиқишда
замонавий   дизайн,   техника   графикаси,   бадиий   тузиш
усулларидан   фойдаланилади.   Натижада   илмий
фотосурат   ва   аэрофотосурат,   мультипликацион
фильмлар   ва   картографик   анимациялар,   бадиий
голография   ва   голографикли   карталар   ва   ҳоказолар
ўртасида кўплаб умумийликларни топиш мумкин.
Қизиғи   шундаки,   француз   дефиницияси
“Картография   бўйича   кўп   тиллик   техник   атамалар
луғати”да   картографияни   нафақат   карталарни
тайёрлаш   илми   ва   технологияси   сифатида,   балки
санъат соҳаси сифатида ҳам талқин этилади. 
И.Рибакнинг   “Картография   ва   рассомчилик:
анъаналардан   авангардизмга”   деб   номланган   ажойиб
изланишларида   ─   классик   картографияда,
рассомчиликда   бўлганидек,   бўшлиқни
моделлаштириш   Эвклид   геометриясига   асосланади,
деб   таъкидлайди.   Кўп   асрлар   давомида   картографлар
ўз   асарларида   устида   муттасил   ишлаб,   карталарнинг
ҳақиқий   воқеликка   яқинроқ   бўлишига   интилиб келганлар.   Рассомчилик   ўз   ривожида   бир   нечта   ─
реализмдан   импрессионизм   чўққиларигача   бўлган
босқичларни   бошидан   кечирган.   Бунда   у   ҳақиқатан
тасаввур   қилиб   чизиш   импрессионизмгача   тасвирий
маданиятни   кенгайтирган   бўлса,   ўраб   турган
фазонинг   ҳақиқий   шаклларини   ҳаққоний   кўрсатиш
қобилиятини “йўқотган”.
Худди   шундай   йўналишлар   замонавий
картографияда   ҳам   кузатилади.   Улар   анаморфланган
тасвирларда   объектларнинг   ҳақиқий   фазовий
нисбатларининг   бузилиши   билан   боғлиқ.   Топологик
нуқтаи   назардан   геотасвирларни   ўзгартириш   алоҳида
функционал   хусусиятларга   эга,   бироқ   улар   Эвклид
геометриясига мос келмайди.
Графикли   муҳитни   (ГМ)   тадқиқ   қилиш
натижасида   унинг   қуйидаги   асосий   хусусиятларини
келтириш муммкин:
1.   ГМ   тўрт   ўлчамлиликка   эга,   яъни   нафақат
статик   графикли   образларни   (вақт   кесмаларини),
балки   динамик   замон-макон   вазиятларини   такроран
ишлай олади.
2.   ГМ   бир   қанча   графикли   ўзгарувчанлар
гуруҳлари ёрдамида шаклланади:   геометрик   (ҳолати,
шакли,   ўлчами,   ориентирланганлиги,   тузилмаси   ва
текстураси),   оптик  (ранги, тони, ёрқинлиги),   вақтли
(даврийлик, давомийлик). 
3.   ГМ   реал   мавжуд   геотизимларни   акс   эттириш
билан   бирга,   абстракт   графикли   образларни   ҳам
моделлаштириш   имконини   беради:   ҳисобот
майдонлари,   прогнозли   сценарийлар,   палеогеографик
вазиятлар,   ҳаёлий   конструкциялар,   сохта фототасвирлар ва ҳ.к. Бундан ташқари, ГМда инсонга
кўринмайдиган ва у идрок этолмайдиган объектлар ва
воқеа-ҳодисаларни   ҳам   визуллаштириш   имкониятига
эга.
4.   ГМ   ─   бу   интерактив   муҳит   бўлиб,   унда   инсон
билан   визуаллаштириш   воситалари   ўртасидаги
самарали   ўзаро   муносабат   таъминланади,   ахборот
алмашинуви   юз   беради,   ахборот   қайта   ишланади   ва
ўзгартирилади. 
ГМни иккита асосий турга бўлишади: 
-   қатъий   қайд   этилган   (белгиланган)   ГМ   ─
қоғоз,   тасма   ва   бошқа   анъанавий   карталар,   суратлар,
диаграммалар   ва   ҳоказо.   геотасвирлар   яратиладиган
ва мавжуд бўлган тизим; 
-   дастурий   бошқариладиган   ГМ   ─   компьютер
графикасининг   дастурий   ва   техник   воситалари
асосида   карталар,   атласлар,   суратлар,   динамик
геотасвирларни   акс   эттирадиган   тизим.   Шартли
тарзда   яна   битта   кичик   тизимни   ─   хаёлий   ГМни
ажратиш мумкин, ҳаёлий фазовий графикли образлар,
яъни хаёлий карталар ва чизмалар ҳамда тактил (сезги
органлари   томонидан   идрок   қилинадиган)
карталардан   фойдаланиш   жараёнида   туғиладиган
тасаввурлар бўлган тизим.
Агар   қатъий   қайд   этилган   ГМ   геотасвирларнинг
узоқ муддат давомида мавжуд бўлишини таъминласа,
дастурий   бошқариладиган   ГМ   эса   уларни   оператив
тарзда тўплаш ва ўзгартириш имконини беради. Улар
ўртасидаги   ўзаро   таъсир   асосан   геотасвирларни
компьютер   хотирасига   киритиш   ва   нашр   қилиш
вақтида   кузатилади.   Шартли   ажратиладиган   хаёлий ГМ,   яққол   кўз   билан   кўриладиган   геотасвирларга   эга
бўлмаса-да,   графикли   образларнинг   интерактив
шаклланиши,   ўзгартирилиши   ва   айнанлаштирилиши
жараёнида   қатъий   қайд   этилган   ва   дастурий
бошқариладиган   графикли   муҳитлар   билан   фаол
таъсирлашади.
Кўп   асрлардан   бери   мавжуд   қатъий   қайд   этилган
ГМдан фарқли ўлароқ, дастурий бошқариладиган ГМ
бизнинг кўз ўнгимизда юз бермоқда. 
Вақт   ўтиб   электрон   картографик   моделларни
имкон   борича   кўргазмали   қилишга,   уларни   инсонлар
учун   қулай   бўлган   реал   образга   яқинлаштиришга
интилиш   пайдо   бўлди.   Бу   кўплаб   уч   ўлчамли
тасвирлар   ─   блок-диаграммалар,   дисплейли
стереомоделлар,   анаглифларнинг   ва   янада   фойдали
геотасвирларни яратилишига олиб келди. 
Шу   билан   бир   вақтда,   дастурий   бошқариладиган
ГМда   синтезланган   фототасвирлар,   жумладан,   жой
фотопортрети,   иконокарталарни   яратиш   тенденцияси
кучайди,   улар   ҳам   ўз   навбатида   ҳақиқий   реалликга
энг   яқин   бўлган   ҳажм   ва   рангларни   узатишга
қаратилган эди. Компьютерда фототасвирларни ҳосил
қилиш,   яъни   сохта   фототасвирлар   деб   аталувчи
алоҳида   моделларни   қабул   қилиш   имкони   туғилди.
Автоматик   тарзда   ишланган,   ўзгартирилган   ва
таснифланган   рангли   суратлар   уч   ўлчамли   моделлар
билан   бирлаштирилиши   натижасида   тасвирланган
объектлар янада курамли, яхши танланадиган ва осон
қабул   қилинадиган   мавзули   фото-блок-диаграммалар
ҳосил қилинди. Кейинчалик динамик картография навбати келди,
бунда   мутахассислар   реал   объектлар   тузилмасини
такрор   кўрсатиш   вазифасидан   ташқари,   улардаги
жараёнлар,   ўзгаришлар   ва   эволюцияни   ҳам
ифодалашга киришдилар. Динамик электрон карталар
ва   анимациялар   вақт   бўйича   ўзгаришларни  ҳақиқатга
яқин   қилиб   кўрсатишга   имкон   берди.   Голографикли
фильмлар   тайёрлаш   ва   рақамли   голограммаларни
тўплаш бўйича тажрибалар яқин келажакда энг юқори
даражада   намойиш   этиш   қувватига   эга   тасвирларни
қўлга киритишга умид бағишлайди.
Кўп   асрлик   илмий-техник   инқилоб   давомида
инсон доим имкон борича ҳақиқатга мос келадиган ва
ўзининг   кўриш   имкониятларига   жавоб   берадиган
графикли тасвирларни олишга интилиб келган. Бунга
мисол   сифатида   жойнинг   компьютерли   тасвирини,
яъни   манзарали   карталарни   ва   картографик
манзараларни   келтириш   мумкин,   улар   қурувчилар   ва
ландшафт   архитекторлари   томонидан   турли
муҳандислик   иншоотларини   лойиҳалашда   ва
уларнинг   атроф-муҳитга   таъсирини   баҳолашда
фойдаланилади.
Шундай   қилиб,   ГМнинг   ривожланишида   иккита
ўзаро   бир-бирига   боғлиқ   тенденциялар   пайдо   бўлди.
Биринчидан,   алоҳида   турдаги   геотасвирлар   ўртасида
илгари   аниқ   бўлган   чегараларнинг   сурилиши
(текисланиши)   кўзга   ташланади.   Масалан,   майда
масштабли   мавзули   карталар   билан   алгоритмик
таснифланган   космик   суратлар,   блок-диаграммалар
билан   картографик   манзаралар,   электрон   карталар билан   картографик   фильмлар   ўртасидаги   фарқлар
тобора шартли бўлиб бормоқда.
Иккинчидан,   юқорида   айтилганидек,   янги
комбинациядаги   тасвирлар   ─   гипергеотасвирлар
илмий   ҳаётга   кириб   бормоқда,   улар   турли
хусусиятларни   ўзида   бирлаштиради.   Булар   ─
геометрик, динамик ва ёрқинлик хусусиятларидир. 
ГМни   визуалашнинг   учта   варианти   ҳақида
гапириш мумкин:
 моноиконик   визуаллаштириш   ─
объектларни   қандайдир   биртурдаги   геотасвирлар
ёрдамида тасвирлаш;
 полииконик   визуаллаштириш   ─
объектларни   турли,   лекин   ўзаро   мос   келадиган
геотасвирларда,   яъни   бир-бирига   солиштириладиган,
қўшиладиган,   бирга   таҳлил   қилинадиган   тасвирларда
намойиш қилиш;
 гипериконик визуаллаштириш  ─ объект бир
неча   турдаги   геотасвирланган   синтезланган
гипертасвирлар ёрдамида кўрсатилади.
8.2. Метрик фанлар тизими
ГМнинг   турли   фазовий   графикли,   яъни
геометрик,   оптик,   вақт   каби   ўзгарувчилар
комплексидан   шаклланиши   унга   алоҳида   метрик
хосса   беради.   Табиийки,   картографияда,   масофали
зондлаш, фотограмметрия ва голографияда бир қатор
метрик фанлар мажмуаси ривожланди ва улар ГМдаги
ҳар хил ўзгаришларни амалга оширишни таъминлади.
Геоиконика   доирасида   геоиконометрия   ─ геотасвирлар   бўйича   умумий   назарияни,   ўлчаш
усуллари   ва   воситаларини   ўрганадиган   фанлар
тизимини  ажратиш мақсадга мувофиқ. 
Геотасвирлар   метрикасига   мувофиқ   метрик
фанларнинг учта шоҳобчасини ажратиш мумкин:
 геопланиметрия   ─   ясси   2   ўлчамли
геотасвирлар бўйича ўлчовлар;
 геостереометрия   ─   ҳажмли   3   ўлчамли
геотасвирлар бўйича ўлчовлар;
 геохронометрия   ─   ёки   динамик
геоиконометрия   ─   динамик   3   ва   4   ўлчамли
геотасвирлар бўйича ўлчовлар.
Геоиконометрия умумий метрология ─ ўлчамлар,
уларнинг   бирлиги   ва   аниқлигига   эришиш   усуллари
ҳақидаги   фаннинг   бир   қисми   сифатида   қаралади.
Метрология   ўлчамлар   назарияси   билан   шуғулланади,
ўлчашлар   усуллари   ва   воситаларини,   бунда   юзага
келадиган   хатоликларни   баҳолаш   усулларини   ишлаб
чиқади.   Бугунги   кунда   геоиконометрияда   етарлича
турда хилда, узоқ, ҳаттоки кўп асрли тарихга ва яхши
ривожланган   ўлчов   аппаратларига   эга   фанлари   бор,
бошқа   йўналишлари   нисбатан   яқинда   пайдо   бўлган,
яна бошқалари эса шаклланиш босқичида турибди.
Геоиконометриянинг   энг   кенг   тарқалган
шоҳобчаси   геопланиметрия   бўлиб,   унга   қуйидаги
фанлар киритилади (25-расм):
 картометрия   ─   карталар   бўйича
объектларнинг   геометрик   тавсифларини,
координаталари ва фазовий йўналишини ўлчаш;
 фотограмметрия   ─   суратларда
объектларнинг ўлчами ва ҳолатларини ўлчаш;  морфометрия   ─   объектлар   шакллари   ва
тузилмаларини   карталар   ва   суратлар   бўйича   ўлчаш;
унинг   умумий   морфометрия   ва   мавзули   ─   геологик,
гидрологик   ва   ҳ.к.   соҳаларини   ажратиш   қабул
қилинган   бўлиб,   уларнинг   ҳар   бири   ўзига   хос
кўрсаткичлар   тўпламига   эга.   Анаморфланган
карталарни   тадқиқот   тажрибаларига   жорий   этиш
билан   морфометриянинг   тегишли   бўлимлари   ҳам   ўз
ривожини   топади,   уни   анаморфометрия   деб   аташ
мумкин;
 фотометрия   ─   объектларнинг   оптик
нурланиши   характеристикаларини   суратлар   бўйи ча
ўлчаш   ва   ҳисоблаш.   Фотометрия   доирасида   оптик
зичликларни   ўрганувчи   денситометрия,   аэро   ва
космик   суратларда   тасвир   тузилмасини   баҳолаш
усулларини   ишлаб   чиқадиган   микрофотометрия   ва
структурометрия ривожланмоқда;
 колорометрия   ─   геотасвирларда   ранг
хусусиятларини ўлчаш ва миқдорий ифодалаш.
Иккинчи шоҳобча ─ геостереометрия ─ худди шу
фанларни   ўз   ичига   олади,   бироқ   улар   ҳажмли
геотасвирлар:   стереомоделлар,   анаглифлар,   блок-
диаграммалар,   метахрон   диаграммалар   ва
голограммаларга   илова   қилинади.   Ҳозирги   пайтда
қуйидаги йўналишлар яхши ривожланган:
 стереофотограмметрия   ─   объектларнинг
геометрик   тавсифларини   фотосуратлар
стереожуфтликлари   бўйича   стереоскопик   самарадан
фойдаланиш   асосида   ўлчаш.   Бу   фанга   ер   юзасидаги
нотекисликларни   радиолокацион   суратлар
жуфтликлари   ёрдамида   таҳлил   қилиш   учун қўлланиладиган   стереорадарграмметрия   ва
интерферометрия яқин;
 стереофотометрия   ─   объектлар
нурланишлари   ўлчамини   стереосуратлар   бўйича
ўлчаш ва ҳисоблаш;
 голограмметрия   ─ объектларнинг геометрик
тавсифлари,   шакллари   ва   тузилмалари
голограммалари бўйича ўлчашлар. 
Оддий   ва   электрон   стереокартографик
тасвирларни   яратиш   ва   улардан   фойдаланиш
усулларининг   кенг   тарқалиши   метрик   фанлар   ─
стереокартометрия   ва   стереоморфометриянинг
ривожланишига   олиб   келиши   керак,   рангли
стереофотограмметрик моделларнинг жорий этилиши
эса   стереоколорометриянинг   шаклланишига   сабаб
бўлади. 
Геоиконометриянинг   учинчи   шоҳобчаси   ─
геохронометрияга қуйидагилар киради:
 динамик   картометрия   ─   макон-замон
ўлчамларини   динамик   электрон   карталар,
картографик фильмлар ва анимациялар бўйича ўлчаш;
 динамик   фотограмметрия   ─   объектлар
динамикаси   кўрсаткичларини   турли   вақтдаги
суратлар,   видеофильмлар,   кинофильмлар   бўйича
ўлчаш;
 киноголограмметрия   ─   объектлар
динамикаси   кўрсаткичларини   киноголограммалар
бўйича ўлчаш.
Шубҳасиз,   динамик   геотасвирлардан   амалий
фойдаланиш   соҳасининг   кенгайиши   динамик
морфометрия,   динамик   фотометрия, киноколориметрия   каби   фанларнинг   ривожланишига
ёрдам беради.
Фикримизча,   таклиф   қилинган   тасниф   бир   неча
томондан   мақсадга   мувофиқ   ─   у   бугунги   кунгача
маълум   бўлган   геоиконометрик   фанларни
тизимлаштиришга,   уларнинг   ўзаро   алоқалари   ва
иерархиясини   тартибга   солиш,   ҳамда   таъсир
доирасини   аниқлаштиришга   имкон   беради.   Бундан
ташқари,   бундай   тизимлаштириш   дастурий
функцияларни   ҳам   бажаради   ва   янги   метрик
фанларнинг ўсиш нуқталарини кўрсатади.
Албатта,   бу   ягона   тизимлаштириш   эмас.
Аэрокосмик   суратларнинг   барчасига   тадбиқан
тасвирларнинг   ягона   назариясини   биринчилардан
яратган   Б.Н.Родионов,   иконометрияни   алоҳида
ажратиб,   уни   суратларнинг   геометрик   ва   энергетик
параметрларини   ўлчаш   усуллари   ва   воситалари
сифатида   қараган.   Шунга   кўра   иконометрия
иконогеометрия ва иконоактинометрияга ажратилади.
Тасвирнинг   ягона   модели   “турли   тасвирларда
мавжуд   бўлган   ахборот   бойлигини   тушуниш”га
умумий ёндашувни яратиш томон қадам қўйиш ҳамда
бу   ахборот   бойлигини   илмий-амалий   муомалага
киритиш   учун   алгоритмлар   ва   дастурларнинг
универсал комплексини қуриш имконини беради. 
Геотасвирларни   метрик   қайта   ишлашнинг   ягона
тизими   турли   хилдаги   геотасвирларнинг   суратлари,
картага   олиш   ва   машинада   тузишнинг   умумий
асослари   мавжудлигини   бутунлай   тасдиқлаши   ҳам
муҳим.   25-расм. Геоиконометрия тизими  
8.3.  Мавзули морфометрия
Мавзули   морфометрия   геоиконометриянинг   энг
универсал   бўлими   деса   бўлади.   Унда   карталар,   аэро
ва   космик   суратлар,   фотокарталар,   блок-
диаграммалар   бўйича,   сўнгги   пайтларда   эса
анимацион   изчилликларда   объектлар   шакли   ва
тузилмасини   миқдорий   таҳлил   қилиш   усуллари
ишлаб чиқилади (8-жадвал). 
Мавзули   морфометрия   илгаридан   картография
доирасида   табиий   география   ва   геоморфология
вазифаларига   тадқибан   ривожланиб   келган.   Бунинг
ажабланарли   жойи   йўқ,   чунки   горизонталлар
ёрдамида   ер   юзасининг   рельефини   тасвирловчи
топографик   ва   гипсометрик   карталар   ҳар   қандай
ўлчашлаш   ва   ҳисоблашларнинг   энг   катта   кўламини
таъминлай олади. Ҳаттоки, геоморфологияда алоҳида
бўлим   ─   рельеф   морфометрияси   пайдо   бўлди,   у   ер
юзаси   рельефи   типини   унинг   шакллари   ва   ҳажмлари
турларига қараб ўрганади.
Кейинчалик   морфометрик   усуллар   ва
кўрсаткичлар   аэро   ва   космик   суратларнинг дешифровкаларида   статистик   тахлил   билан
биргаликда   қўлланилади   бошланди.   Сўнгра   динамик
картометрия   ва   морфометрия   маълум   даражада
ривожланиш   босқичига   кирди,   улар   такрорий
аэрокосмик   суратлар   ва   рақамли   моделларни   қайта
ишлашга   асосланади.   Уларни   автоматлаштирилган
тарзда   қайта   ишлаш   бўйича   ўзгариб   турувчи
объектларни   ўзига   хос   “морфометрик   мониторинг”
қилиш,   берилган   вақт   оралиғида   параметрларнинг
ўзгаришини   экстраполяциялаш   ва   ҳисоблаш,   яъни,
масалан, хавфли табиат ҳодисалари ва жараёнларидан
огоҳлантириш   ва   башоратлаш   имконини   беради.
Сўнгги   йилларда   анимацияларнинг   жорий   этилиши
билан   анимацион   морфометрияни   ривожлантириш
истиқболлари очилди.
Турли   билим   соҳаларида   морфометрик
кўрсаткичларнинг   алоҳида   комплекслари   шаклланди:
геологияда ─  линеаментлар ва ҳалқали тузилмаларни
таҳлил   қилиш   учун;   ландшафтшуносликда,
тупроқшуносликда   ва   геоботаникада   ─   ер   қобиғи
тузилмаларини баҳолаш учун; иқтисодий географияда
─   саноат   ва   тоғ-кон   марказларида,   транспорт
шоҳобчаларида,   коммуникацияларда   ва   ҳоказоларда
фазовий жойлашувни тавсифлаш учун.
8-жадвал
Мавзули   морфометриянинг   бўлимлари   ва
ўрганиш объектлари 
№
  Мавзули
морфометрияни
нг бўлимлари Асосий ўрганиш
объектлари 1 Геоморфолог
ик морфометрия Қуруқлик   ва   денгиз   ости
рельеф шакллари, неотектоник,
морфотузилмалар, палеорельеф
2 Таркибли
морфометрия  Геологик   тузилмали
юзалар,   синиқлар,   доирасимон
тузилмалар, линеаментлар 
3 Геофизик
морфометрия  Геофизик   майдонлар,
уларни компонентлари, нормал
ва аномал ташкил этувчилари 
4 Планеталар
ва   осмон
ёриткичлари
морфометрияси Планетар   тузилмалар,
планеталар   рельефи,
кратерлари ва линеаменлари 
5 Гидрологик
морфометрия  Гидрографик   тармоқлар
таркиби,   уларнинг   шакли
ҳамда   ўлчами,   дарё   ўзанлари
рельефи 
6 Денгиз   ва
океанлар
морфометрияси  Сув   массалари   шакли,
ўлчами,   таркиби,   сувнинг
физико-кимёвий
кўрсаткичлари,   сув
тақсимланиши,   биологик
ресурслари,   ифлосланган
майдонлар 
7 Ландшафтла
р морфометрияси Ландшафт   қопламининг
тузилмаси,   тарқалиши   ва
тақсимланиши 
8 Тупроқлар
морфометрияси  Тупроқ   қоплами,
тузилмаси,   тупроқ   ареаллари
шакли,   тарқалиши,   тупроқ-
геокимёвий   аномалиялари   ва тупроқлар эрозияси 
9 Ўсимликлар
морфометрияси  Ўсимлик   қопламининг
таркиби,   ўсимликлар
ареаллари, биомассалар ҳажми 
1
0 Эколого-
географик
морфометрия Кўчмас   манбаларнинг
табиатга   таъсири,
ифлосланишнинг   табиий   ва
антропоген   факторлари,
ифлосланиш   ареалларининг
таркиби, ифлосланиш ҳаракати 
1
1 Тиббий-
географик
морфометрия  Касаллик   тарқалган
ареаллар,   уларнинг   тузилиши
ва   шакли,   эпидемия   ўчоқлари
ва   уларнинг   ҳаракатланиш
йўналиши 
1
2 Социал-
иқтисодий
морфометрия  Аҳоли   пунктларининг
тарқалиши,   қишлоқ   хужалиги
ва   саноат   корхоналарининг
жойлашиши,   транспорт
тармоқларининг   шакли,
аҳолига   хизмат   кўрсатиш
соҳалари ва ҳ.к. 
Масалан, ландшафт расмини ўрганишда бир неча
гуруҳ   кўрсаткичлардан   фойдаланилади:   расм
таркибини   ўрганиш,   ландшафт   контурлар   шакллари,
уларнинг   йўналиши   ва   ўзаро   жойлашувининг   метрик
хусусиятлари,   шунингдек,   бўлаклиги,   ландшафт
контурлари   мураккаблигининг   умумлаштирувчи
кўрсаткичларини   ҳисоблаб   чиқиш   ва   ҳ.к.   Иқтисодий
географик   таҳлилда   марказлаштириш,   агломерация, ҳудудий   концентрация   коэффициентларидан
фойдаланилади. 
Морфометрияга   тизимли   ёндошишининг   жорий
этилиши   қандайдир   битта   “универсал”   кўрсаткичдан
воз   кечиш   ҳамда   ўрганилаётган   объектни   ҳар
томондан   тавсифловчи,   бир-бирини   тўлдирадиган,
бир-бирига мос ахборот асосида ҳисобланган оқилона
кўрсаткичлар   тизимини   излаб   топиш   тенденциясида
намоён бўлади. Одатда, бундай ёндашув кўп қиррали
таҳлилни қўллашни талаб қилади, натижада таҳлилий
морфометрик   ўлчамлар   йиғиндиси   синтетик
кўрсаткичлар билан янада тўлдирилади. 
Турли   масштабли   геотасвирларнинг
морофометрик   таҳлили   жуда   катта,   ҳали   яхши
ўрганилмаган   имкониятларни   очади,   бунинг
натижасида   объектлар   ва   воқеа-ҳодисалар
иерархиясини аниқлаш мумкин бўлади. 
8.4. Геоиконометрия ва математик
моделлаштириш
Тараққиётнинг   ҳозирги   босқичида
геоиконометрия   турли   хил   техник   усуллар   ва
воситалардан   кенг   фойдаланади.   Ўлчовларни   амалга
оширишда,   уларнинг   натижаларини   қайта   ишлаш   ва
улар   аниқлигини   баҳолашда   математик   статистика
усуллари ва эҳтимоллик назарияси қўлланилади, улар
сўнгги   пайтларда   картометрия,   морфометрия,
фотограмметрия   ва   фотометрия   билан   чамбарчас
бирикиб   кетган   бўлиб,   баъзан   улар   ўртасида   ҳеч
қандай   фарқлар   кўринмайди   (26-расм).   Бироқ,
услубиёт   нуқтаи   назаридан,   бу   фарқлар   аниқ   шаклга эга:   геоконометрия   миқдорий   кўрсаткичларни   ўлчаш
ва   ҳисоблаш   билан   шуғулланади,   эҳтимолли-
статистик   таҳлил   эса   ушбу   ўлчашлар   маълумотлари
асосида бу кўрсаткичларнинг тақсимланиши ва ўзаро
алоқасини баҳолаш имконини беради.
Геотасвирларни   таҳлил   қилиш   одатда
ўрганилаётган   объектни   ўқиш,   визуал   ўрганиш   ва
сифат   бўйича   баҳолашдан   бошланади   (26-расм).
Тадқиқотчи   аввал   графикли   образни   тўлалигича,   уни
таркибий қисмларга бўлмасдан қабул қилади. Объект
ҳақида   яхлит   тасаввур   ҳосил   қилиш   эвристик   таҳлил
механизмларини   ўз   ичига   олади   ва   кейинги
геоиконометрик   таърифларни   мақбул   тарзда
режалаштириш имконини беради.
Барча   кейинги   тадқиқотлар   негизида
геотасвирлар   бўйича   аниқланадиган   миқдорий
геоиконометрик   кўрсаткичлар   ётади.   Булар
картометрик   ва   морфометрик   тавсифлар,
фотограмметрик   ва   стереофотограмметрик   ўлчашлар
маълумотлари,   фотометрик,   калориметрик   ва   бошқа
кўрсаткичлар бўлиб, эҳтимоллик-статистик таҳлил ва
математик моделлаштиришда шулар қўлланилади.
Математик   статистика   усуллари   карталар   ва
суратлардан   олинган   танланмалар   бўйича   ўртача
миқдорлар   ва   вариацияларни   аниқлаш,   жойлашув
ўлчамларини   ва   корреляция   кўрсаткичларини
ҳисоблаб чиқариш, кўп қиррали омилли, компонентли
ва дисперсион таҳлилни бажариш ва ҳоказоларни, бир
сўз   билан   айтганда,   Ер   тўғрисидаги   фанларда   ва
жамиятда   қўлланиладиган   бутун   математик статистика   воситаларидан   фойдаланиш   имконини
беради.
Математик   моделлаштиришда   оддий   ҳисоблашга
қараганда   миқдорий   кўрсаткичлар   бўйича   чуқурроқ
таҳлил   олиб   борилади.   Бу   ерда   объектлар   ва   воқеа-
ходисаларнинг   тузилмаси,   динамикаси,   ўзаро
алоқаларининг   замон-макон   моделларини   қуриш   ва
шу   асосда   геотизимларнинг   янада   мураккаб
моделларини   яратиш   ва   уларнинг   кейинги
ривожланиш   йўлларини   башоратлаш   назарда
тутилади. 
Эҳтимоллик-статистикаси   усулларининг   ўзаро
таъсири   фазовий   таҳлилга   хос   вазифалар   ечимини
таъминлайди,   ўлчанаётган   белгиларнинг   ўртача
миқдорларини   ҳамда   уларнинг   ҳудуд   ва   вақт   бўйича
ўзгарувчанлигини   баҳолайди,   белгилар   ўртасидаги
жиддий   фарқларни   ва   уларнинг   жойдан-жойга
кўчиши характерини аниқлайди.  26 -расм. Геоиконометрия ва математик
моделлаштириш ларнинг  ўзаро  боғлиқлиги чизмаси
Эҳтимоллик-статистикаси   кўрсаткичларни
ҳисоблаш   ҳамда   математик   моделаштиришнинг   ўзи
ўзаро   чамбарчас   бирикиб   кетган.   Муҳим   қонуният   ─
геотасвирларни   фазовий   таҳлил   қилиш   ва   уларнинг
хоссаларига   методика   ва   формал   аппаратни
такомиллаштиришни қўллашдир. 
Кўплаб   келтириб   чиқарилган   (ҳосилавий)
фазовий   математик   моделлар   картографик   шаклда
яратилади. Булар морфометрик карталар (парчаланган
юзалар,   градиентлар   ва   ҳоказоларни   қисмларга
ажратиш),   воқеа-ҳодисаларнинг   зичлик   майдонлари
ва   интенсивлиги   карталари,   фонли   (трендли)   ва
қолдиқ   юзалар,   фазовий   корреляция   майдонлари,
асосий   омиллар   ва   омиллик   юкламалар
тақсимланишининг,   интеграл   районлаштиришнинг
синтетик карталари ва кўплаб бошқа амаллар киради.
Барча   ҳосилавий   карта-моделлар   ҳам
геотасвирлар   бўлиб,   улар   қайтадан   визуал   ва   метрик
таҳлиллар   объектига   айланиши,   уларга   қараб   янги
миқдорий   маълумотлар   олиниши   ва   баланд
мураккабликдаги   моделлар   қурилиши   мумкин.
Шундай   қилиб,   тадқиқот   давомида   қуйидаги   кетма-
кетликлар   пайдо   бўлади:   геотасвир   ─   метрик
маълумотлар   ─   математик   моделлар   ─   геотасвирлар ҳосилалари,   бу   цикл   такрорланиши   мумкин.   Бунда
камида   шунақа   кетма-кетликнинг   учта   тури
ажратилади:
 параллель   ўзгариштиришлар   ─   бунда   битта
геотасвир   (А)   бир   йўла   бир   неча   турли   хил,   бироқ
ўзаро   боғланган   ва   бир-бирини   тўлдирадиган
геотасвирларни (ҳосила карталари ─ В, С, ..., N) олиш
учун дастлабки тасвир бўлиб хизмат қилади.
А → (В, С, ...., N)
Масалан,   рельеф   картасига   қараб   морфометрик
кўрсаткичларни   ҳисоблаб   чиқиш   ва   чуқурлик,
парчаланиш   зичлиги,   қияликлар   ва   ҳоказолар
морфометрик   карталари   туркумини   тузиш,   кейин   эса
уларни алоҳида ёки бирга таҳлил қилиш мумкин.
 кетма-кет   ўзгаришлар   ─   мураккаб   кўп
марталик   ўзгартиришлар   бўлиб,   бунда   ҳар   бир
ҳосилавий   модель   бир   вақтнинг   ўзида   навбатдаги
ўзгариш учун дастлабки модель бўлиб хизмат қилади.
А → В → С → .... → ..  →  N
Бундай   изчилликнинг   якуний   мақсади   ─   N
тасвирни   олиш   ва   уни   мазмунли   изоҳлаш.   Масалан,
тоғли   ҳудудининг   космик   суратига   қараб   аввал
линеаментлар   чизмаси   тузилади,   кейин   кетма-кет
линеаментлар картаси, танланган кенгликлар картаси,
линеаментлар   зичлиги   картаси,   зичлик   аномалиялари
картаси,   ёриқликлар   кўп   бўлган   зоналар   картаси,   ва
охирида   ─   руда   конларининг   жойлашувини
башоратлаш   картаси   тузилади.   Оралиқ   карталарнинг
ҳар бири муайян қимматга эга. 
 дарахтсимон   ўзгаришлар   ─  бу  параллель  ва
изчил   ўзгаришлар   бирлашмаси   бўлиб,   бунинг натижасида   ўзгаришлар   занжирлари,   шохсимон   ёки
циклик кетма-кетлиги шаклланади. 
Дастлабки материал бўлиб бир неча геотасвирлар,
масалан,   оддий   ёки   электрон   карталар,   уч   ўлчамли
моделлар,   ҳосилавий   синтезланган   суратлар,
математик-картографик   моделлар   хизмат   қилиши
мумкин.   Тадқиқотнинг   турли   босқичларида   қўшимча
геотасвирлар киритиши, талқин қилиш босқичида эса
─ базавий карталар жалб этилиши мумкин. 
Ҳеч   бир   турдаги   моделлар   қандайдир   аниқ
тоифадаги   воқеа-ҳодисаларга   айнан   мос   келмайди.
Масалан,   қандай   ҳолларда   полиномиал,   бўлакли   ёки
сплайн-аппроксимацияли   моделлардан   фойдаланиш
бизга   ҳали   маълум   эмас,   қачон   омилли,   қачон
компонентли   таҳлил   кўпроқ   самарали   ва   ўринли
бўлишини   ҳам   яхши   билмаймиз.   Бир   сўз   билан
айтганда,   геотасвирлардан   олинган   маълумотлар
бўйича   математик   моделлаштииш   услуби   каттагина
эмпиризмга эга.
Замон-макон   геотизимларининг   синтетик
баҳолаш   кўрсаткичларини   ва   типологик
тавсифларини   олиш   учун   геометрик,   оптик   ва   вақт
тавсифларини   синтез   қилиш   имкониятлари   ҳали
умуман етарлича ўрганилмаган.
Геоахборот   технологияларининг   ҳозирги
ривожланиш   босқичида   геоиконометрик   таҳлил
натижалари   кўпинча   маълумотлар   базасини
шакллантиришда   фойдаланилади.   Улар   ушбу   фан
соҳасининг   ахборот   моделини   ҳамда   геоахборот
картографияси учун асосни ташкил этади. Шу   билан   бирга,   олинган   боғлиқларни,
корреляцияларни,   кластерларни,   трендлар   ва   муайян
соҳадаги илмий-тадқиқот ва амалиёт вазифаларни ҳал
қилиш   учун   қўлланиладиган   бошқа   моделларни   қайд
этувчи   моделлар   базаси   (ёки   билимлар   базаси)
яратилиши мумкин. бу картага олиш ёки қарор қабул
қилиш   жараёнида   геоахборот   тизимларининг   амал
қилишини таъминловчи математик-семантик блокдир.
Бундан   40   йилча   илгари   картометрия   классиги
Н.М.Волков шундай деб ёзган эди:  “Бугунги кундаги
картометрия ўтмишдаги картометриядан кескин фарқ
қилади.   Агар   илгари   фақат   картада   тасвирланган
нарсани   ўлчаш   масаласи   қўйилган   бўлса,   эндиликда
ўлчашлар   мазкур   тасвирнинг   географик   таҳлили
билан   чамбарчас   боғлиқ.   Ўтмишда   тадқиқотчи
географик   карталар   бўйича   бевосита   ўлчовлар   олиб
бориш билан чекланарди ва уларни таҳлил қилмасди.
Айни   пайтда,   ландшафтлар   ва   уларни
шакллантирадиган   жараёнлар   диққат-эътибор
марказига   қўйилган   бўлиб,   физикавий   географик
ўрганилаётган   воқеа-ходисаларнинг   миқдорий
тавсифлари   ва   уларнинг   сифат   тавсифлари   ўзаро
боғлиқликка   эга.   Шу   туфайли   замонавий
картометрияга   ўлчовларнинг   юқори   аниқлигини
таъминловчи   усулларни   ишлаб   чиқиш   бўйича   янги
масъулиятли   талаблар   қўйилади”.   Бугунги   кунда   бу
сўзлар   геоиконометрияга   ҳам   тўлиқ   тааллуқлидир.
Замонавий   география   ва   Ер   ва   жамият   ҳақидаги
бошқа   фанлар   барча   турдаги   геотасвирлар   бўйича
ўлчашларнинг   аниқ   усулларини   ривожлантиришга
муҳтож.    Xulosa:
Юқорида   кўрсатилгандек,   география   ахборот   тизими
илқ   бор   Канадада   ҳудудий   ахборотни   идора   қилиш   ва
таҳлил қилиш мақсадида тузилган эди. Бундай маълумотлар
давлат,   режалаштириш   ва   лойиҳалаштириш   ташкилотлари
ва   мулкдорлар   учун   яратилган   эди.   Кўп   мамлакатларда   ер
тўғрисидаги   ахборот   мулк   эгалиги   ҳуқуқининг   исботловчи
асосдир. Бу маълумотлардан фойдаланиб турли хил мулк ва
ерга таалуқли масалаларни ечиш мумкин. 
Бундай   маълумотлар   давлат   ва   ҳуқумат   томонидан
кўриб   чиқилиши   учун   муайян   географик   жойлашишга
боғлиқ   ҳолда   бўлиб,   жойнинг   расмий   равишда   аниқланган
ва   тасдиқланган   чегараларини,   иншоотларни,   биноларни,
тармоқларини   ва   бошка   ҳудудий   ахборотни   кўрсатиб
географик   координаталар   билан   биргаликда   сақланади.
Катта   аҳамиятга   эга   бўлган   ушбу   маълумот   аниқ   ва   тўлиқ
равишда   сақланиб   турган   ҳолда   турли   ҳисоботларни,
таҳлилларни   яратишда   қўлланилади.   Кунига   шундай
маълумотга   минглаб   талабномалар   тушади   ва   уларни
асосида   керакли   ахборотлар   текширилади,   қайта
ҳисобланади ва ҳ.қ.. Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati:
1. Берлянт   А.   М.   Картографический   мето д
исследования. - М.: Из-во Моск. ун-та, 1988. - 252 с. 
2. Берлянт   А.   М.   Картография.   -   М.:   Аспект-Пресс,
2001. - 336 с.
3. Востокова   А.   В.,   Кошель   С.   М.,   Ушакова   Л.   А.
Оформление   карт.   Компьютерный   дизайн.   -   М.:   Аспект-
Пресс, 2002. - 278 стр.
4. Геоинформатика //Под ред. В. С. Тикунова. - М.: Изд,
центр «Академия», 2005. - 480 с.
5. Картоведение   //Под   ред.   А.   М.   Берлянта.   -   М.:
Аспект-Пресс, 2003. - 477 с.
6. Книжников Ю. Ф., Кравцова В. И., Тутубалина О. В.
Аэрокосмические   методы   географических   исследований.   -
М.: Изд. «Академия», 2004. - 336 с.
7. Кравцова   В.И.   Космические   методы
картографирования //Под ред. Ю.Ф. Книжникова. - М.: Изд-
во МГУ, 1995. - 236 с.
8. Лабутина   И.А.   Дешифрирование   аэрокосмических
снимков. - М.: Аспект-Пресс, 2004. - 184 с., 8 цв. вкл. 
9. Лурье  И.К.  Геоинформационное  картографирование.
Методы   геоинформатики   и   цифровой   обработки
космических снимков. – М.: изд-во КДУ, 2008. – 428 с. 
10. Новаковский   Б.   А.,   Прасолова   А.И.,   Прасолов   В.С.
Цифровая   картография:   цифровые   модели   и   электронные
карты. - М.: Изд-во Моск. ун-та, 2000. - 116 с.

Geoikonometriya. Grafikli muhit. Metrik fanlar tizimi. Mavzuli marfometriya. Geoikonometriya va matematik modellashtirish. Asosiy qism: Kirish Reja: 1 Geoikonometriya haqida ma’lumot 2 Grafikli muhit 3 Metrik fanlar tizimi 4 Matematik modellashtirish Xulosa Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati.

Яхши маълумки, анъанавий дала кузатувлари, бевосита ўлчашлар, масофали зондлаш, камерал ва лаборатория тадқиқотлари билан чамбарчас боғланган. Айтиш мумкинки, бугунги кунда географ, геолог, тупроқшунос асосий вақтини далада эмас, балки шахсий компьютер қаршисида аэро ва космик суратларни, карталарни ва бошқа графикли ахборотларни таҳлил қилиб ўтказади. Кўргазмали- образли тафаккур тури атроф муҳитни англаш ва у ҳақда тасаввурлар ҳосил қилиш механизмларида катта роль ўйнаб бормоқда. Бугунги кунга келиб Ер ҳақидаги фанлар мутахассислари асосий тадқиқотларини графикли муҳитда (ГМ) олиб боради, шу сабабли ушбу муҳитни, унинг хусусиятларини ҳамда графикли образларни таҳлил қилиш самарадорлигини белгиловчи ўлчамларини махсус ўрганиш вазифаси, шунингдек, графикли муҳитда ўлчашлар ўтказиш услублари ва воситаларини ишлаб чиқиш бўйича махсус тадқиқотлар зарурлиги яққол кўзга ташланади. Бу геоикониканинг энг биринчи долзарб вазифаларидан бири бўлиб, уларнинг ечими фанни инсоннинг илмий-амалий фаолиятига жорий этиш самарадорлигини белгилаб беради. Аввал графикли муҳитга таъриф (ГМ) берамиз. Бу инсон ёки таниб олувчи компьютер мосламаси учун мўлжалланган исталган табиий ва ижтимоий-иқтисодий геотизимларни визуаллаштириш ва иконик моделлаштириш тизими. ГМ графикли визуаллаштириш ва моделлаштиришнинг барча воситаларини ─ расм ва

суратлардан тортиб то машина графикасигача қамраб олади. Графикли тасвирлар ҳамда рассомчилик асарлари ўртасида кескин чегара йўқлигини таъкидлаш керак. Қадимда карталарни чизиш ва унга сайқал бериш санъатга тенглаштирилган. Карталарнинг графикли безаги ва ранги турли бадиий услублар таъсири остида бўлгани тарихдан яхши маълум. Кўплаб қадимги карталар бугун ҳам санъат асари ҳисобланади, улар суратлар ва ўймакорлик буюмлари қатори коллекционерлар буюмлари бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда эса карталарни ишлаб чиқишда замонавий дизайн, техника графикаси, бадиий тузиш усулларидан фойдаланилади. Натижада илмий фотосурат ва аэрофотосурат, мультипликацион фильмлар ва картографик анимациялар, бадиий голография ва голографикли карталар ва ҳоказолар ўртасида кўплаб умумийликларни топиш мумкин. Қизиғи шундаки, француз дефиницияси “Картография бўйича кўп тиллик техник атамалар луғати”да картографияни нафақат карталарни тайёрлаш илми ва технологияси сифатида, балки санъат соҳаси сифатида ҳам талқин этилади. И.Рибакнинг “Картография ва рассомчилик: анъаналардан авангардизмга” деб номланган ажойиб изланишларида ─ классик картографияда, рассомчиликда бўлганидек, бўшлиқни моделлаштириш Эвклид геометриясига асосланади, деб таъкидлайди. Кўп асрлар давомида картографлар ўз асарларида устида муттасил ишлаб, карталарнинг ҳақиқий воқеликка яқинроқ бўлишига интилиб

келганлар. Рассомчилик ўз ривожида бир нечта ─ реализмдан импрессионизм чўққиларигача бўлган босқичларни бошидан кечирган. Бунда у ҳақиқатан тасаввур қилиб чизиш импрессионизмгача тасвирий маданиятни кенгайтирган бўлса, ўраб турган фазонинг ҳақиқий шаклларини ҳаққоний кўрсатиш қобилиятини “йўқотган”. Худди шундай йўналишлар замонавий картографияда ҳам кузатилади. Улар анаморфланган тасвирларда объектларнинг ҳақиқий фазовий нисбатларининг бузилиши билан боғлиқ. Топологик нуқтаи назардан геотасвирларни ўзгартириш алоҳида функционал хусусиятларга эга, бироқ улар Эвклид геометриясига мос келмайди. Графикли муҳитни (ГМ) тадқиқ қилиш натижасида унинг қуйидаги асосий хусусиятларини келтириш муммкин: 1. ГМ тўрт ўлчамлиликка эга, яъни нафақат статик графикли образларни (вақт кесмаларини), балки динамик замон-макон вазиятларини такроран ишлай олади. 2. ГМ бир қанча графикли ўзгарувчанлар гуруҳлари ёрдамида шаклланади: геометрик (ҳолати, шакли, ўлчами, ориентирланганлиги, тузилмаси ва текстураси), оптик (ранги, тони, ёрқинлиги), вақтли (даврийлик, давомийлик). 3. ГМ реал мавжуд геотизимларни акс эттириш билан бирга, абстракт графикли образларни ҳам моделлаштириш имконини беради: ҳисобот майдонлари, прогнозли сценарийлар, палеогеографик вазиятлар, ҳаёлий конструкциялар, сохта

фототасвирлар ва ҳ.к. Бундан ташқари, ГМда инсонга кўринмайдиган ва у идрок этолмайдиган объектлар ва воқеа-ҳодисаларни ҳам визуллаштириш имкониятига эга. 4. ГМ ─ бу интерактив муҳит бўлиб, унда инсон билан визуаллаштириш воситалари ўртасидаги самарали ўзаро муносабат таъминланади, ахборот алмашинуви юз беради, ахборот қайта ишланади ва ўзгартирилади. ГМни иккита асосий турга бўлишади: - қатъий қайд этилган (белгиланган) ГМ ─ қоғоз, тасма ва бошқа анъанавий карталар, суратлар, диаграммалар ва ҳоказо. геотасвирлар яратиладиган ва мавжуд бўлган тизим; - дастурий бошқариладиган ГМ ─ компьютер графикасининг дастурий ва техник воситалари асосида карталар, атласлар, суратлар, динамик геотасвирларни акс эттирадиган тизим. Шартли тарзда яна битта кичик тизимни ─ хаёлий ГМни ажратиш мумкин, ҳаёлий фазовий графикли образлар, яъни хаёлий карталар ва чизмалар ҳамда тактил (сезги органлари томонидан идрок қилинадиган) карталардан фойдаланиш жараёнида туғиладиган тасаввурлар бўлган тизим. Агар қатъий қайд этилган ГМ геотасвирларнинг узоқ муддат давомида мавжуд бўлишини таъминласа, дастурий бошқариладиган ГМ эса уларни оператив тарзда тўплаш ва ўзгартириш имконини беради. Улар ўртасидаги ўзаро таъсир асосан геотасвирларни компьютер хотирасига киритиш ва нашр қилиш вақтида кузатилади. Шартли ажратиладиган хаёлий