Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фолиятида банкротлик ва франчайзинг
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фолиятида банкротлик ва франчайзинг. РЕЖА 1. Банкротлик - рақобат курашининг обектив ходисасидир . 2. Кичик бизнес корхоналарининг инқирозга учраши сабаблари. 3. Кичик бизнес субектларини тугатиш ва қайта ташкил этиш . 4. Ишдан бўшатилаётган ишчининг ҳуқуқий кафолатлари. 5. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида франчайзинг корхоналари ҳақида тушунча. 6. Франчайзинг нинг чет эл тажрибаси 1. Банкротлик - рақобат курашининг обектив ходисасидир .
Банкротлик, (итал. — синган курси), с и н и ш — фуқаро, корхона, фирма ёки банкнинг маблағи етишмаслигидан ўз мажбуриятлари бўйича қарзларни тўлашга қурби етмаслиги; қарздорнинг мажбуриятлари мол-мулкидан ошиб кетганлиги сабабли товар (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлаш юзасидан кредиторларнинг талабларини қондиришга қодир эмаслиги, шунингдек бюджетга ва бошқа фондларга мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги тушунилади. Банкротлик одатда, корхонанинг ёпилишига олиб келади. Чунки қарз (кредит) берувчининг талабини қондириш учун мол-мулкини сотишдан ўзга чораси қолмайди. Банкротга учрашнинг сабаблари товар и. чда қиймати қонуннинг амал қилиши, рақобат ва инфлятсия билан белгиланади. Иқтисодий инқирозлар даврида касодга учраган корхоналарнинг сони кескин ошиб кетади, унинг оқибатида ишсизлик кучаяди. 1987йилдан эътиборан корхонанинг тўлов қобилияти йўқлиги тушунчаси амалиётга киритилди. Банкротлик - бу хўжалик судининг қарори билан кичик бизнес субектнинг иқтисодий қашшоқлиги, уни қарз мажбуриятлари бўйича тўловга қобилиятсизлигини ошкора эълон қилиниши. Бу бозор иқтисодиёти шароитида рақобат кураши натижасида вужудга келадиган оддий ҳолат бўлиб, унда ночор тадбиркорлик тизими ўзининг хўжалик фаолиятини тўхтатади. Кредиторларга қарзни қайтариш мақсадида банкротликга учраган тадбиркор ёки корхона мулкини сотади. Ҳозирги кунда республикамиздаги кўпгина тадбиркорлик тизимларига банкротлик оғир молиявий аҳволдан чиқишга, хўжалик юритувчи субектларга ёрдам кўрсатишга, аввалги турғунликни тиклашга ва яна тўлаш қобилиятига эга бўлишига йўл очиб бермоқда.
Банкрот -бу жисмоний ёки юридик шахс (хўжалик юритувчи субект), хўжалик суди қарори билан иқтисодий қобилиятсиз корхонани қарздор деб аталишидир. Иккинчи вариант амалиётда тадбиркорлик таркибини соғломлаштириш (санатсия) усули сифатида ишлатилиши мумкин. Санатсия (лотинча - даволаш, соғломлаштириш маъносини билдиради)-бу-саноат, савдова бошқа корхоналарини банкротликдан сақлаб қолиш учун йирик банклар ва давлат томонидан ўтказиладиган тадбирлар тизимидир. “Иқтисодий қашшоқлик ва банкротлик ҳақидаги” қонун банкротлик жараёнини фавқулотда воқеа деб қарайди. Корхонанинг фуқаровий ҳуқуқий мажбуриятларини бажармаслиги, қарзларини активлардан ортиқлиги субектни банкрот деб билишга асос бўлолмайди. Тўлай олмаслик қобилияти узоқ муддатли бўлиши, айрим сабабларга кўра ўзгарувчан бўлиши ҳам мумкин. Банкротлик қарздор ва кредиторлар орасида қарзларни тўлаш тўғрисида тинчлик йўли билан келишиш имкони кўзда тутади. Тинчлик йўли билан келишувнинг қарорини кредиторларнинг умумий мажлисида қабул қилинади ва хўжалик суди тасдиқлайди. Банкротлик замини - бу маълум ҳақиқий ҳолат бўлиб, уни аниқ шароитни ҳисобга олиб баҳолаш зарур. Ёмон ният ва қалбаки банкротлик муаммосини қўшимча равишда қайта қўриб чиқиш талаб этилади. Бироқ, ҳозирги вақтда МДҲ нинг бир қатор давлатларида лизинг берувчи мулкни фойдаланишга берган томоннинг тўловга лаёқатсизлигини аниқлансада, уни фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари тўлиқ ўрнатилмаган. Чунки, лизинг олувчи томон банкрот деб эълон қилинсада, у мулкнинг ҳақиқий эгаси ҳисобланмайди ва унда тўловни ундириш масаласи тўлиқ ҳал этилмаган.
2. Кичик бизнес корхоналарининг инқирозга учраши сабаблари. Хорижий давлатлардаги корхоналарнинг оёққа туриши ва тараққиётига оид тажрибалардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш керакки, кичик бизнес корхоналари молиявий кризиси ва банкротлигининг сабаблари- бу талабни қисқариши, ишлаб чиқариш ҳажмини пасайиши, уни издан чиқиши ва маълум бошқарув тизимининг йўқлигидир. Кичик хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий қашшоқлиги ва банкрот бўлиши тадбиркорлар, раҳбарлар, фирманинг менежерлари томонидан йўл қўйиладиган бир қатор камчиликларга боғлиқ. Шунинг учун бизнесни ташкил этишда имкониятларни, ресурсларни ва таваккалликларни ҳаётий сиклини барча босқичларида пухта таҳлил қилиш керак бўлади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти томонидан (24 июн 2005 йилда) қабул қилинган “Тадбиркорлик субектларининг хўжалик соҳасидаги хуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида” Фармонида қуйидагилар белгилаб қўйилди : биринчидан, тадбиркорлик субектлари томонидан биринчи марта содир этилган, қасддан қилинмаган ва кам аҳамиятли, шунинг дек Давлат буджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар камроқ тушишига олиб келмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда материалларни суд органларига тақдим этмасдан фақат маъмурий жавобгарлик чоралари кўлланилади;
иккинчидан, материаллар суд инстансияларига топширилган ҳолларда, тадбиркорлик субекти солиқлар, йигимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлик учун содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини бир ой мобайнида ихтиёрий равишда қоплаган ҳамда унинг оқибатларини бартараф этган, жумладан пеня тўлаган тадбиркорлик субекти молиявии санксиялар қўлланили- шидан озод этилиши белгилаб қўйилди. 3. Кичик бизнес субектларини тугатиш ва қайта ташкил этиш “Банкротлик” ҳақидаги қонун давлат худудида хўжалик юритувчи субектлари билан биргаликда уларнинг мулк шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий муносабатларига таъсир кўрсатади. Иқтисодий таваккалчилик белгилари аниқланганда корхоналар молия-хўжалик фаолиятини согломлаштириш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари керак. Иқтисодий ночор корхоналар қонунга мувофиқ банкротлик тўғрисида эълон бериш йўли билан мажбуран (ихтиёрий равишда) тугатилиши керак. Қарздорга (банкротга) нисбатан хўжалик суди томонидан қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин: санатсия, тугатиш, тинчлик келишуви. Бу ерда санатсия деганда таркибни қайта тузиш тартиби, мулк ҳуқуқини ўзгариши, қарздорни мулк томонидан, ёки ваколат берилган идора, ёки бошқа шахслар томонидан ушбу қарздорни ва унинг меҳнат жамоасини сақлаб қолиш ниятида молиявий қўллаб қувватлаш тушунилади. Агар хўжалик суди қарздорни мулки