logo

TA'LIMNING INTERFAOL METODLARI

Yuklangan vaqt:

08.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

36.955078125 KB
12-маъруза. ТАЪЛИМНИНГ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРИ
Режа.
1. Таълим   жараёнини   фаоллаштириш   ва   жадаллаштиришга
йўналтирилган   педагогик   технологияларда   интерфаол
таълимнинг ўрни.
2. Чет эл педагогикасининг интерфаол усуллари.  1.Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга
йўналтирилган  педагогик технологияларда интерфаол таълимнинг
ўрни.
Интерфаол   таълим   усуллари   Ўзбекистонда   қадим   замонлардан   бери
таълим-тарбия   жараёнида   ўқитувчи   билан   ўқувчилар,   ўқувчилар   билан
ўқувчилар   ўртасидаги   мулоқотларда   муҳокама,   мунозара,   музокара,
мушоҳада, таҳлил  каби шаклларда қўллаб келинган.
Бу   усуллар   ўқувчиларнинг   нутқ,   тафаккур,   мулоҳаза,   зеҳн   истеъдод,
заковат ларини   ўстириш   орқали   уларнинг   мустақил   фикрлайдиган,   комил
инсонлар бўлиб етишишларига хизмат қилган.
«Интерфаол »   тушунчаси     инглизча     « interact»   сўзидан   олинган.
(« inter»  –  «биргаликда», «act» – «ҳаракат қилиш» ).  Интерфаол ўқитиш  –
бу  когнитив    фаолиятни ташкил этишнинг махсус туридир. Унда тўлиқ, аниқ
ва   режалаштирилаётган   мақсадлар   бўлади.   Ушбу   мақсадлардан   бири   –
ўқитиш жараёнида шундай юқори даражадаги шароит яратиш керакки, унда
тингловчи   ўқитиш   жараёнини   продуктив   жараёнга   айлантирувчи   ўзининг
муваффақияти, интеллектуал даражасини англаб етиши лозим.
Интерфаол   таълим   усули   –   ҳар   бир   ўқитувчи   томонидан   мавжуд
воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир
ўқувчи   ўз   интеллектуал   даражасига   мувофиқ   равишда   турли   даражада
ўзлаштиради.
Интерфаол таълим технологияси  – ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар
кўзда   тутилгандек   ўзлаштирадиган   машғулот   олиб   боришни   таъминлайди.
Бунда   ҳар   бир   тингловчи   ўқувчи   ўз   интеллектуал   даражасига   эга   ҳолда
машғулотни     олдиндан   кўзда   тутилган   даражада   ўзлаштиради.   Интерфаол
таълим технологиясига қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:
 Давра суҳбати                                     
 Ишчанлик  ў йинлари
 Кичик гуру ҳ ларда ишлаш  Кичик маъруза
 Мунозара 
 Ўқув мунозараси
 А қ лий ҳужум 
 Дебатлар 
 Кичик гуру ҳ ларда ишлаш 
 Ролли ўйинлар 
 Сase-study (конкрет, амалий вазиятлар та ҳ лили)
Юқорида   айтилганларга   мувофиқ   хулоса   сифатида   педагогик
технологияни амалда  қўллашнинг қуйидаги асосий хусусиятларини кўрсатиб
ўтиш мумкин.
1. Ўқувчи ўқитилмайди, у мустақил ўқишга ўргатилади.
Бунинг   учун   ўқувчини   мустақил   равишда   ўқув   материалини   таҳлил
қилиб ўзлаштириш, фикрлаш, ижодий мулоҳаза юритиб, шахсий хулосаларга
келишга ўргатиб борилади.
2.   Ўқувчига   билимлар   тайёр   ҳолда   берилмайди,   у   билимларни
манбалардан мустақил равишда ола билишга ўргатилади.
Бунда   ўқувчининг,   аввало,   дарслик   билан,   сўнгра   қўшимча   адабиётлар,
интернет  тизими, справочниклар  ва  шу кабилардан  мустақил  фойдаланишга
ўргатиш   орқали   ўқитувчи   дарсда   ўргатганларини   мустаҳкамлаш   ва
кенгайтириб боришга ўргатилади.
3.   Барча   ўқувчиларнинг   ўз   қобилиятларига   яраша   билимларни
ўзлаштиришлари кафолатланади.
Бунда   ўқувчининг   ўзлаштириши   унинг   ўрганган   билимларидан   ҳаётда
амалий фаолиятда, фойдалана олиш кўникма ва малакалари даражаси билан
белгиланади.
4.   Барча   ўқитувчилар   педагогик   технология   механизмини
ўргангандагина, бир хил натижа олишга эришадилар .
Педагогик   технология   механизми   –   уни   амалга   ошириш   ва   самарали
қўллаш   учун   зарур   билим,   кўникма,   малакаларни   эгаллаш,   қулай шароитларни   яратиш,   замонавий   ўқув   воситалари,   дарсликлар,   қўшимча
адабиётлар   билан   таъминлаш   ҳамда   ўқувчиларнинг   дарсда   фаол   иштирок
этишлари   учун   зарур   барча   тайёргарликларни   амалга   ошириш,   дарсда
уларнинг   ҳамма   имкониятларини   ҳисобга   олган   ҳолда,   мақсадга   мувофиқ
технологияларни тўғри танлаш ва қўллашни назарда тутади.
Замонавий   педагогик   технология   ўқув   мақсадини   аниқлаш   ва   таълим
жараёнини лойиҳалашда қуйидагиларни кўзда тутади:
 Ўқувчининг фаоллигини ошириш, уни ҳамкорликка чорлаш;
 Ўқув  режасида  кўзда тутилган   ўқув  фанлари   бўйича дастурлар,
дарсликлар,   ўқув   қўлланмалари,   маъруза   матнлари   билан
ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш;
 Ўқув   материалларини   мустақил   мутолаа   қилиш,   кўникма   ва
малакаларини шакллантириш;
 Ўқувчини   ўз   фикрини   баён   қила   олиш,   ҳимоялаш,   исботлай
олишга одатлантириш.
Юқоридаги   ўқув   жараёни   лойиҳаларини   амалга   ошириш   педагогик
мотивларни вужудга келтириш заруриятини туғдиради.
Педагогик   технологияни   тадбиқ   қилишда   қуйидаги   воситалардан   кенг
фойдаланилади:
 Вербал
 Новербал
 Визуал
 Аудио
 Табиий
 Ўқув анжомлари
Вербал мулоқот  шакллари ҳар хил кўринишда    нутқ сўзлаш, маъруза,
суҳбатлашиш,   савол-жавоб,   тақдимот   каби   кўринишларда   амалга
оширилади. Бу воситалардан фойдаланиш орқали машғулотлар  фаоллашган
ҳ олда ташкил этилади. Новербал  воситалар  мимика, гавда ҳаракатлари орқали  бирор маъно-
мазмунни ифодалаш ёки таъкидлаш учун қўлланилади.
Визуал   (кўргазмали)   воситалар   педагогик   технология   жараёнида
ўқувчилар   кўз   билан   кўришлари   учун     мўлжалланган   барча   воситаларни   ўз
ичига   олади.   Буларга   чизма,   жадвал,   фото-тасвир,   тарқатма   материал,
плакат, видео, кино тасвирлар  киради.
Аудио   воситалар   эшитиш   орқали   ахборотни   ўрганиш,   ўзлаштириш
имкониятини   берувчи   (масалан:   магинитофон   тасмаси,   турли   дисклар,
мусиқа асбоблар )  воситалардир.
Педагогик технологиянинг асосий жараёни:
 Ташкил этиш
 Ҳамкорликда иш олиб бориш
 Такомиллаштириш
 Таҳлил қилиш
 Қиёслаш
 Умумлаштириш
 Хулоса чиқариш
 Бошқаришни назорат этиш
 Баҳолаш кабиларни ўз ичига олади.
Дарс   жараёнида   ўқитувчи   ўқувчилар   билан   бевосита ,   жамоа,
гуруҳларда   индивидуал   шакллар   асосида   иш   юритади.   Бунда   қуйидаги
услуб ва технологиялардан фойдаланади:
1. Алгортмлаш  (таянч компонентлар,  таянч чизма, диаграммалар,
қисқа ахборотли тезислар).
2. Ижодий топшириқлар ечиш.
3. Моделлаштириш   (таҳлил   этиш,   муаммоли   саволлар,   мантиқий
таҳлиллар, қиёсий таққослашлар).
4.  Ақлий хужумлар.
5. Синтетик (аналоглар ёрдамида) ечимлар.
6. Нутқ ўстирувчи дарслар тизими. Эвристик  суҳбатлар (қуйи синфларда  йўналтирувчи саволлар бериш йўли
билан   билим   бериш,   юқори   синфларда:   топқирлик,   зийраклик,
фаолликни ривожлантиришга ёрдам берувчи таълим усуллари).   
Интерфаол   методларни   қўллашга   ёндашган   ўқитиш   жараёни   гуруҳдаги
барча   ўқувчиларнинг   англаш   ва   фикрлаш,   жараёнда   иштирок   этишини
ҳисобга   олган   ҳолда   ташкил   этилади.   Ҳамкорликдаги   фаолиятда
иштирокчиларнинг барчаси иш жараёнига ўзининг шахсий улушини қўшади,
иш жараёнида  билимлар,  ғоялар,  фаолият  методлари  билан алмашиниш  рўй
беради .   Индивидуал,   жуфтликдаги   ва   гуруҳ даги   иш   ташкил   этилади,
проект   иши,   ролли   ўйин   қўлланилади,   турли   маълумот   манбаи   ва
ҳужжатлар билан ишланади.
Шу   ўринда   Хитой   Ҳалқ   мақолини   келтиришни   лозим   деб   топдик:
«Менга     гапирсанг,     эсдан   чиқараман,     менга   кўрсатсанг,     эслаб
қолишим   мумкин,   менга   ўзимга   ишлашга   имконият   бер,   шунда   бу
батамом меники бўлиб қолади».
Юқоридагилардан   Интерфаол   методлар   ўзаро   ҳаракат,
ўқувчиларнинг  фаоллиги, гуруҳ  тажрибасига таяниш, мажбурий қайта
алоқа   тамойилларига   асосланади.   Ошкоралик,   иштирокчиларнинг   ўзаро
ҳаракати,   уларнинг   далилларини   тенглиги,   ҳамкорликдаги   билимлар   банки,
ўзаро   баҳолаш   ва   назорат   имконияти   билан   белгиланадиган   таълимий
мулоқот манбаи яратилади.  
Бошловчи     (ўқитувчи,   тренер)   янги   билимлар   билан   бирга   таълим
иштирокчиларини   мустақил   изланишга   бошлайди.   Тренернинг   фаоллиги
ўрнини   ўқувчиларнинг   фаоллиги   эгаллайди,   бошловчининг   вазифаси   эса
ўқувчиларнинг ташаббуслари учун шароит яратишдир .
Интерфаол   усулдаги   машқлар   ўқитувчи   ва   ўқувчи   ўртасидаги   таълим
мазмунини   ўзлаштириш   муносабатларини   кучайтирибгина   қолмасдан   икки
тарафлама   фаоллашиш   демакдир.   Тренер   (ўқитувчи)   ўзидан   ўқув
маълумотини  ўтказувчи ўзига хос фильтр ролини бажаради ва иш жараёнида
ёрдамчи   функциясини   бажаради.   Шунинг   учун   интерфаол   ўқитиш авваламбор катта ёшдаги ўқувчиларни интенсив   ўқитиш жараёнида қўллаш
учун   мўлжалланган   хулоса   қилиб   айтиш   мумкинки,   интерфаол   ўқитиш
методларини қўллаб машғулот ўтилганда, материални ўзлаштириш даражаси
юқори бўлади, иштирокчилар ўртасида дўстона муҳит яратилади. 
Таълим   жараёнида   ҳар   қандай   интерфаол   усул   тўғри   ва   мақсадли
қўлланилганда  ўрганувчиларни ёки ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатади.
  Усул   –   ўқитувчининг   индивидуал   педагогик   маҳорати   бўлиб,   турли
таълим методлари орқали сайқалланади.
                Машқ   –   ўқувчининг   дарс   жараёнидаги   амалий   кўникмаларини
шакллантирувчи     фаолият   тури.     Бу   фаолият   ўқувчини   назарий
маълумотни   туб   мазмун   моҳиятини   ўзлаштириш     ўзидан   ўтказиш,
қарор   қабул   қилиш,   танқидий   ва   ижодий   фикрлаш   ҳиссиётларни
бошқара   олиш   каби     маданиятни   ривожлантиради.     Интерфаол   машқлар
ўқитувчи–ўқувчи, ўқувчи-ўқувчи ҳамкорлигига  асосланган бўлади. Бунда
ўқувчи   билим   олишга   ўз   хоҳиш,   истак   ва   қизиқишлари   орқали   жалб
қилинади,   янги   билимларни   мақсадли   ўзлаштириш   йўлларини   ўрганади.
Амалда   синовдан   ўтказади.   Ўқув   материалини   пухта   билиб   олишнинг   осон
йўлидан боради. 
2. ЧЕТ ЭЛ ПЕДАГОГИКАСИНИНГ ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРИ.
«Ақлий ҳужум» усули
«Ақлий ҳужум»  бирор муамони ечишда гуруҳ қатнашчилари томонидан
билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир
ечимга   келадиган   самарали   усуллардан   биридир.   У,   тўғри   ва   ижобий
қўлланилганда шахсни эркин, ижобий ва ностандарт фикрлашга ўргатади.
«Ақлий   ҳужум»   усулини   қўллашда   ўқитувчи   гуруҳ   иштирокчиларини
тўплайди,   улар   олдига   бирор   муаммоли   вазиятни   ечиш   бўйича   ўз   фикр   ва
мулоҳазаларини   билдиришни   сўрайди.   Мазкур   босқичда   иштирокчилардан
ҳеч   бири   бошқа   қатнашувчиларнинг   ғояси,   фикрини   муҳокама   қилиши   ёки
баҳолаши   мумкин   эмас.   Билдирилган   ҳар   қандай   ғоя   ва   фикрлар   ҳисобга олинади, қанча кўп фикр ва ғоялар билдирилса шунча яхши. Билдирилган ғоя
ва   фикрларни   тўлдириш,   кенгайтириш,   қайта   ўзгартириш   мумкин.   Ғоялар
ёзилган варақлар деворга осиб қўйилади. Берилган ғоялар асосида муаммони
ҳал этишга ёрдам берадиган ечимни тинглаш учун муҳокама ўтказилади. 
Бу   ҳақиқатдан   ҳам   ўқувчиларнинг   таълим   жараёнида   фаол   иштирок
этишлари,   турли   ғояларни   баён   этиш   чоғида   бошқаларни   ҳам   қизғин   ишга
йўллашлари, илҳом билан ишлашларига имкон бериб, биргина ғоя гуруҳнинг
барча иштирокчиларини бир хилда ўзига жалб қилади.
Ўқитувчи   мавзу   ёки   саволни   ажратиб,   кейин   эса   ўқув   фаолиги   5-10
дақиқа  (оралиғида)  вақт   чегарасида  енгиллаштирилади.   Ақлий  ҳужум   турли
тарзда   қўлланиши   мумкин.   Масалан,   қандайдир   мавзуни   ёки   муаммони
муҳокама қилиш орқали ҳал қилиш учун савол қўйиш. 
Психолог   В.М.Каримованинг   «Психология»   (Тошкент,   2000.   -157   б.)
китобида   шундай   дейилган   «анъанавий   дарс   ўтказиш   шаклида
тингловчиларнинг   бир-бирларининг   юзларни   кўриш   имконияти   чекланган
бўлади,   бундай   ҳол   эса   тингловчиларнинг   руҳий   тайёргарлигига   путур
етказиши мумкин, аксинча доира шаклдаги стол атрофида жойлашиб, ўртага
ташланган   мавзу   юзасидан   эркин   фикр   билдира   оладиган   тингловчиларда
баҳс-мунозара ўтказиш учун психологик тайёргарлик кузатилади.
Дарс   мобайнида   ўқитувчи   мавзунинг   характери   ва   у   шакллантириши
лозим   бўлган   билим,   кўникма   ва   фазилатларга   мос   тарзда   мунозара
шароитини   танлаши   ва   шундан   кейингина   машғулотни   бошлаши   керак.
Масалан,   кейинги   пайтларда   кенг   кўламда   қўлланилаётган   мунозара
юритишнинг   «брейншторминг»   шаклини   олиб   қарайдиган   бўлсак,   бунда
баҳслашувчилар   кўпроқ   онгли,   асосли   фикрларни   баён   этишга   ҳаракат
қиладилар.
Шуни эътироф этиш жоизки “ brein   storming ” (инглизча «ақлий ҳужум»)
услуби   америкалик   олим   А.Осборн   томонидан   1930   йилда   таклиф   этилган
бўлиб,   унда   лойиҳаларни   режалаштириш   ва   унинг   натижаларни   олдиндан
башорат қилиш кузда тутилган эди. «Брейншторминг»   услубининг   психологик   моҳияти   шундаки,
мунозарага   кирилганда   баҳслашувчиларга   мияга   қандай   фикр   келса,   уни
танқидсиз,   эркин   айтиш   имконияти   берилади.   Охирида   эса   баҳслашувчилар
маълум рационал «мағз»ни ажратиб олишади.
Баҳс-мунозара усули
Ўқувчиларни   танланган   мавзу   соҳасида   мунозара   қилишга   ўргатиш
уларнинг   билимларини   чуқурлаштиради,   ўз   фикрларини   асослаш
қобилиятини ривожлантиради. 
Мунозарани ўтказиш учун:
1.   Ўқитувчи   баҳс-мунозара   машғулоти   учун   муаммоли   мавзу   танлайди
ва ўқувчилар мунозарага таклиф этилади.
2.   Ўқитувчи   қатнашувчиларга   муаммони   «Ақлий   ҳужум»   усули   билан
ечишни вазифа қилиб юклайди ва уни ўтказиш тадбирини белгилайди.
3.   Ўқитувчи   «Ақлий   ҳужум»   вақтида   билдирилган   ғоя   ва   фикрларни
ёзма равишда ёзишни таклиф этади ёки уларни ёзиш учун котиб тайинлайди. 
4.   Ўқитувчи   ўқувчиларни   икки   гуруҳга   ажратади   ва   синфни   икки
томонига   қатор   қўйилган   столлар   ёнига   ўтқазади   ва   ҳар   бир   гуруҳ
қатнашчилари   қайси   нуқтаи   назарни   ҳимоя   қилишларини   белгилайди.
Шундан   сўнг   1-гуруҳ   ўқувчиларига   рақамланган   варақлар   тарқатилади   ва   5
дақиқа   давомида   ўзлари   маъқуллаётган   нуқтаи   назар   фойдасига   битта
далилни ёзиш топширилади.
5.   1-гуруҳ   аъзолари   томонидан   ёзилган   варақлар   қарши   гуруҳдаги
шерикларига   берилади.   Улар   шерикларининг   далилларига   қарши   жавоб
топиши ва ёзиши учун ҳамда ўз қарши далилларини баён қилишлари учун 10
дақиқа вақт ажратилади. 
6.   Ўқувчилар   билимларини   аниқлаш   учун   далиллар   алмаштиришни   2-3
марта такрорлаш етарлидир.
7. Баҳсларга якун чиқаришнинг яхши шакли иккала томонга қаратилган
саволдир: қарши томоннинг энг яхши далил исботлари қайсилари бўлди.  8.   Ўқитувчи   томонидан   мунозара   қатнашчиларини   баҳолаш.   Аммо   бу
ҳақида ўқувчиларнинг дарснинг бошидаёқ огоҳлантириши керак. 
Мунозара   –   таълим   тизимида   нутқ   ўқитиш,   ўз   фикрини   мустақил   ва
асосли   баён   қилиб,   хулосалар   чиқариш   воситаси   сифатида   ғоя   муҳим   ўрин
эгаллайди.   Бу   бажариладиган   ишнинг   бир   тури   бўлиб,   ўзаро   тортишиш
жараёнини келтириб чиқаради ва унга аниқлик киритади. Талаба томонидан
«ўз сўзи» ўзига хос услуб асосида изчил, савол фикр юритилади. 
Мунозара   вақтида   талабалар   ўзларига   ишонган   ҳолда   саволларни
мунозара   қилишади.   Мунозара   учун  шундай  шароит  яратиши   керакки,  унда
талабалар   ўз   фикрларини   ишонч   билан   очиқ   айтиш,   камчиликлари   учун
айбга қўймасликларига ишонган ҳолда баён этишлари керак.
Мунозара усулидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланиш мумкин:
- янги билимларни шакллантириш;
-   таълим   олувчиларда   у   ёки   бу   саволларни   чуқур   ўйлаб   кўриш,   туб
маъносига етишга ва (мотивация)ни таъминлаш;
-   коммун ик атив   кўникмаларни   шакллантириш,   ўқувчиларга   ўз   фикрида
мустаҳкам туриш ва уни ҳимоя қилишга ёрдам бериш;
Мунозаранинг самарадорлиги бир қатор омилларга боғлиқдир:
-   таълим   олувчиларнинг   тайёргарлигига,   яъни   ўз   фикрини   билдира
олмаса, оппонентларни ишонтира олмаса, мунозара чалкаш ва қарама-қарши
тус   олади.   Шунинг   учун   ўқитувчи   таълим   олувчиларда   ўз   фикрини   аниқ   ва
равшан   баён   эта   олиш   қобилиятини   шакллантиришга,   саволларни   пухта   ва
маъноли   қилиб   аниқ   ифода   этишга,   муайян   исботлар   келтиришга   эришиши
лозим ва ҳ.к.;
-   мунозарани   фақат   жамоада   соғлом   муҳит   бўлгандагина,   қатнашчилар
бир-бирлари билан дўстона муносабатда бўлгандагина ўтказиш мумкин; 
-   мунозара   мавзу   фикр   алмашиш   учун   мос   бўлган   ўқувчилар   берилган
мавзу   бўйича   етарли   билимга   эга   бўлган   тақдирдагина   муваффақиятли
чиқади. «Бумеранг» интерфаол технологияси
Бумеранг технологияси – ўқувчи (талаба)ларни дарс жараёнида, дарсдан
ташқарида   турли   адабиёт,   материаллар   билан   ишлаш,   ўрганилган
материалларни   сақлаб   қолиш,   сўзлаб   бера   олиш,   фикрни   эркин   ҳолда   баён
эта   олиш   ҳамда   бир   дарс   давомида   барча   ўқувчи   (талаба)ларни   баҳолай
олишга қаратилган.
Мазкур   технологик   машғулот   давомида   ўқув   материалини   чуқур   ва
яхлит   ҳолатда   ўрганиш,   ижодий   тушуниб   етиш,   эркин   эгаллашга
йўналтирилган. 
У   турли   мазмун   ва   характер   (муаммоли,   мунозарали,   турли   мазмунли)
эга бўлган мавзуларни ўрганишга яроқли бўлиб, ўз ичига оғзаки ва ёзма иш
шаклларини   қамраб   олади   ҳамда   бир   машғулот   давомида   ҳар   бир
иштирокчининг   турли   топшириқларни   бажариши,   навбат   билан   ўқувчи   ёки
ўқитувчи ролида бўлиши, керакли баллни тўплашга имконият беради. 
«Бумеранг»   технологияси   танқидий   фикрлаш   мантиқий
шакллантиришга   имконият   яратади;   хотирани,   ғояларни,   фикрларни,
далилларни   ёзма   ва   оғзаки   шаклларда   баён   қилиш   кўникмаларини
ривожлантиради. 
Мазкур интерфаол усул таълим билан бир қанча тарбиявий характердаги
қатор вазифаларни амалга ошириш имконини беради:
- жамоа билан ишлаш маҳорати;
- муомалалик;
- кўникувчанлик;
- ўзгалар фикрига ҳурмат;
- фаоллик;
- раҳбарлик сифатларини шакллантириш;
- ишга ижодий ёндашиш; - ўз фаолиятини самарали бўлишига қизиқиш;
- ўзини холис баҳолаш.
Тармоқлар (кластер) интерфаол технологияси
«Тармоқлар» интерфаол методи – ўқувчи (талаба)ни мантиқий фикрлаш,
умумий   фикр   доирасини   кенгайтириш,   мустақил   равишда   адабиётлардан
фойдаланишга ўргатишга қаратилган. 
Фикрлашнинг  тармоқланиши  – бу  педагогик   стратегия   бўлиб,  у ўқувчи
(талаба)ларнинг   бир   мавзуни   чуқур   ўрганишларига   ёрдам   бериб,   уларни
мавзуга   тааллуқли   тушунчага   ёки   аниқ   фикрни   эркин   ва   аниқ   равишда
маълум   кетма-кетлик   билан   узвий   боғланган   ҳолда   тармоқланишларига
ўргатади. 
Мазкур   интерфаол   метод   билан   бир   мавзуни   чуқур   ўрганишдан   аввал
ўқувчиларнинг   фикрлаш   фаолиятини   жадаллаштириш   ҳамда   кенгайтириш
учун   хизмат   қилиш   мумкин.   Шунингдек,   ўтилган   мавзуни   мустаҳкамлаш,
яхши   ўзлаштириш,   умумлаштириш   ҳамда   ўқувчи   (талаба)ларни   ушбу   мавзу
бўйича тасаввурларини чизма шаклда ифодалашга ундайди. 
«Кластер» методи  ёрдамида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш
қуйидагича амалга оширилади: 
Ўқувчи (талаба)лар гуруҳларга бўлинадилар ва уларга белгиланган вақт
ичида   мавзу   бўйича   қандай   тушунчаларни   ўзлаштирган   бўлсалар,   уларни
қоғозга   ёзиш   вазифаси   топширилади.   Вазифани   бажариш   жараёнида
фикрларнинг   тўғри   ёки   нотўғрилигига   аҳамият   бермаслик,   нимани   ўйлаган
бўлса,   шуни   ёзиб   бориш   талаб   этилади.   Ёзувнинг   техник   (орфографик,
мантиқий   ва   ҳ.к.)   жиҳатларига   эътибор   бермаслик   айтиб   ўтилади.   Фикрлар
тугагандан   кейин   гуруҳ   аъзолари   тушунчаларни   мантиқий   жиҳатдан   бир-
бирига боғлаб чиқадилар.
Ҳамкорлик педагогикаси Ўқувчи   фаолият   субъекти.   Шу   боис   бир   жараённинг   икки   субъекти
биргаликда   ҳаракат   қилиши,   ҳамкорлик,   партнер   бўлишлари,   ёши   катта   ва
тажрибали   киши   билан   тажрибаси   кам   ўртасида   иттифоқ   тузиши;   уларнинг
ҳеч бири бир-бирига нисбатан устунлик қилмаслиги керак.
-   ўқувчи-ўқитувчи   муносабатларидаги   ҳамкорлик   мактаб
жамоаларининг умумий ҳаётий фаолиятида амалга ошади. Бу ҳамкорликнинг
шакллари   –   ҳамжиҳатлик,   шериклик,   биргаликдаги   ижодийлик,   биргаликда
қайғуриш, биргаликда бошқариш;
-   умуммактаб   жамоаси   кўламида   ҳамкорлик   муносабатлари
ўқитувчилар,   маъмурият,   ўқувчилар  ва   ўқитувчилар   ташкилотлари   ўртасида
ўрнатилади; ҳамкорлик принципи ўқувчилар, ўқитувчилар ва раҳбарларнинг
ижтимоий   муҳит   (ота-оналар,   оилалар,   ижтимоий   ва   меҳнат   ташкилотлари)
билан бўладиган муносабатларнинг барча турларига ҳам қўлланилади.
Олдинда   турган   вазифа   педагог   ва   ўқувчи   ўртасидаги   ҳамкорликни
таъминлайдиган,   ишонч   ва   манфаатларга   риоя   этилишига   кўмаклашадиган,
ўқувчининг   қобилияти   намоён   бўлиши   учун   имконият   яратиладиган   ўзаро
муносабатлар тизимини юзага келтиришдан иборатдир. 
Ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабатни анъанавий «устоз-шогирд»
ўзаро муносабатларига хос чуқур инсоний эҳтиромли асосларга олиб чиқиш
–   таълимни   инсонпарварлаштиришнинг   бош   йўналиши   бўлиб,   таълим
жараёни субъектларини ўзаро тушунишини ва ҳамкорлигини таъминлайди.

12-маъруза. ТАЪЛИМНИНГ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРИ Режа. 1. Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларда интерфаол таълимнинг ўрни. 2. Чет эл педагогикасининг интерфаол усуллари.

1.Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларда интерфаол таълимнинг ўрни. Интерфаол таълим усуллари Ўзбекистонда қадим замонлардан бери таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи билан ўқувчилар, ўқувчилар билан ўқувчилар ўртасидаги мулоқотларда муҳокама, мунозара, музокара, мушоҳада, таҳлил каби шаклларда қўллаб келинган. Бу усуллар ўқувчиларнинг нутқ, тафаккур, мулоҳаза, зеҳн истеъдод, заковат ларини ўстириш орқали уларнинг мустақил фикрлайдиган, комил инсонлар бўлиб етишишларига хизмат қилган. «Интерфаол » тушунчаси инглизча « interact» сўзидан олинган. (« inter» – «биргаликда», «act» – «ҳаракат қилиш» ). Интерфаол ўқитиш – бу когнитив фаолиятни ташкил этишнинг махсус туридир. Унда тўлиқ, аниқ ва режалаштирилаётган мақсадлар бўлади. Ушбу мақсадлардан бири – ўқитиш жараёнида шундай юқори даражадаги шароит яратиш керакки, унда тингловчи ўқитиш жараёнини продуктив жараёнга айлантирувчи ўзининг муваффақияти, интеллектуал даражасини англаб етиши лозим. Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштиради. Интерфаол таълим технологияси – ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир тингловчи ўқувчи ўз интеллектуал даражасига эга ҳолда машғулотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради. Интерфаол таълим технологиясига қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:  Давра суҳбати  Ишчанлик ў йинлари  Кичик гуру ҳ ларда ишлаш

 Кичик маъруза  Мунозара  Ўқув мунозараси  А қ лий ҳужум  Дебатлар  Кичик гуру ҳ ларда ишлаш  Ролли ўйинлар  Сase-study (конкрет, амалий вазиятлар та ҳ лили) Юқорида айтилганларга мувофиқ хулоса сифатида педагогик технологияни амалда қўллашнинг қуйидаги асосий хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин. 1. Ўқувчи ўқитилмайди, у мустақил ўқишга ўргатилади. Бунинг учун ўқувчини мустақил равишда ўқув материалини таҳлил қилиб ўзлаштириш, фикрлаш, ижодий мулоҳаза юритиб, шахсий хулосаларга келишга ўргатиб борилади. 2. Ўқувчига билимлар тайёр ҳолда берилмайди, у билимларни манбалардан мустақил равишда ола билишга ўргатилади. Бунда ўқувчининг, аввало, дарслик билан, сўнгра қўшимча адабиётлар, интернет тизими, справочниклар ва шу кабилардан мустақил фойдаланишга ўргатиш орқали ўқитувчи дарсда ўргатганларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириб боришга ўргатилади. 3. Барча ўқувчиларнинг ўз қобилиятларига яраша билимларни ўзлаштиришлари кафолатланади. Бунда ўқувчининг ўзлаштириши унинг ўрганган билимларидан ҳаётда амалий фаолиятда, фойдалана олиш кўникма ва малакалари даражаси билан белгиланади. 4. Барча ўқитувчилар педагогик технология механизмини ўргангандагина, бир хил натижа олишга эришадилар . Педагогик технология механизми – уни амалга ошириш ва самарали қўллаш учун зарур билим, кўникма, малакаларни эгаллаш, қулай

шароитларни яратиш, замонавий ўқув воситалари, дарсликлар, қўшимча адабиётлар билан таъминлаш ҳамда ўқувчиларнинг дарсда фаол иштирок этишлари учун зарур барча тайёргарликларни амалга ошириш, дарсда уларнинг ҳамма имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, мақсадга мувофиқ технологияларни тўғри танлаш ва қўллашни назарда тутади. Замонавий педагогик технология ўқув мақсадини аниқлаш ва таълим жараёнини лойиҳалашда қуйидагиларни кўзда тутади:  Ўқувчининг фаоллигини ошириш, уни ҳамкорликка чорлаш;  Ўқув режасида кўзда тутилган ўқув фанлари бўйича дастурлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш;  Ўқув материалларини мустақил мутолаа қилиш, кўникма ва малакаларини шакллантириш;  Ўқувчини ўз фикрини баён қила олиш, ҳимоялаш, исботлай олишга одатлантириш. Юқоридаги ўқув жараёни лойиҳаларини амалга ошириш педагогик мотивларни вужудга келтириш заруриятини туғдиради. Педагогик технологияни тадбиқ қилишда қуйидаги воситалардан кенг фойдаланилади:  Вербал  Новербал  Визуал  Аудио  Табиий  Ўқув анжомлари Вербал мулоқот шакллари ҳар хил кўринишда нутқ сўзлаш, маъруза, суҳбатлашиш, савол-жавоб, тақдимот каби кўринишларда амалга оширилади. Бу воситалардан фойдаланиш орқали машғулотлар фаоллашган ҳ олда ташкил этилади.

Новербал воситалар мимика, гавда ҳаракатлари орқали бирор маъно- мазмунни ифодалаш ёки таъкидлаш учун қўлланилади. Визуал (кўргазмали) воситалар педагогик технология жараёнида ўқувчилар кўз билан кўришлари учун мўлжалланган барча воситаларни ўз ичига олади. Буларга чизма, жадвал, фото-тасвир, тарқатма материал, плакат, видео, кино тасвирлар киради. Аудио воситалар эшитиш орқали ахборотни ўрганиш, ўзлаштириш имкониятини берувчи (масалан: магинитофон тасмаси, турли дисклар, мусиқа асбоблар ) воситалардир. Педагогик технологиянинг асосий жараёни:  Ташкил этиш  Ҳамкорликда иш олиб бориш  Такомиллаштириш  Таҳлил қилиш  Қиёслаш  Умумлаштириш  Хулоса чиқариш  Бошқаришни назорат этиш  Баҳолаш кабиларни ўз ичига олади. Дарс жараёнида ўқитувчи ўқувчилар билан бевосита , жамоа, гуруҳларда индивидуал шакллар асосида иш юритади. Бунда қуйидаги услуб ва технологиялардан фойдаланади: 1. Алгортмлаш (таянч компонентлар, таянч чизма, диаграммалар, қисқа ахборотли тезислар). 2. Ижодий топшириқлар ечиш. 3. Моделлаштириш (таҳлил этиш, муаммоли саволлар, мантиқий таҳлиллар, қиёсий таққослашлар). 4. Ақлий хужумлар. 5. Синтетик (аналоглар ёрдамида) ечимлар. 6. Нутқ ўстирувчи дарслар тизими.