Тадбиркорлик фаолиятида инвестициларнинг тутган ўрни ва аҳамияти
Тадбиркорлик фаолиятида инвестициларнинг тутган ўрни ва аҳамияти 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” Фармонидан келиб чиққан ҳолда инвестицияларнинг мазмуни, моҳияти ва ва вазифаси . 2. Инвестицияларнинг амал қилиниши бўйича турлари. 3. Мамлакатни модернизациялаш шароитида давлат инвестиция сиёсати. Инвестицион муҳит ва инвестиция сиёсатининг ривожланиш босқичлари 4. Мамлакатни модернизациялаш шароитида давлат инвестиция сиёсати. Инвестицион муҳит ва инвестиция сиёсатининг ривожланиш босқичлари. 5. Корхона нуқтаи назаридан инвестиция манбалари . 6. Давлат инвестиция сиёсати ривожланиш босқичлари. 7. Инвестицияларнинг классификациялари ва мазмуни. 8. Мўлжалланган обектига кўра инвестицияларнинг турлари .
Инвестиция сиёсати ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва унда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг энг асосий йўналишларидан биридир. Шундай экан, миллий иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш фаол инвестиция сиёсатини юритишни талаб қилади. Бу, ўз навбатида, республикада чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишни таъминлайди. Миллий иқтисодиёт соҳаларига ташқи ва ички иветситсиялар оқимини фаоллаштириш иқтисодий юксалишнинг янги босқичини бошлаб берадиган асосий омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев « биз фақат инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади.Буни ҳаммамиз чуқур тушуниб олишимиз ва ишимизни шу асосда ташкил этишимиз шарт.” 1 деб бежиз таъкидламаган эдилар. Шунга кўра, иқтисодиётни фаол ривожлантириш кенг миқёсдаги инвестицияларни талаб қилади. Демак, инвестициялар ҳар қандай иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи куч экан, барча имкониятларимизни ишга солиб иқтисодиётимизга йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини оширишимиз лозим. Инвестиция лотинча "инвестире" (кийинтириш, ясантириш), немисча "инвеститион" сўзидан келиб чиқиб, узоқ муддатга қандайдир ишга ёки корхонага капитал маблағ қўйишни билдиради. Инвестиция сўзидан инвестор - омонатчи сўзи келиб чиқиб, у омонат берувчи шахс, ташкилот ёки давлатни англатади. Инвесторлар қаторига қимматли қоғозларни сотиб оладиган ва бу билан ўзларининг бўш маблағини жойлаштирадиган юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳам киради. “ Инвестиция - бу молиявий (пул) ёки реал капиталга маблағ кўйиш. У пул маблағлари, кредит, қимматбаҳо қоғоз шаклда олиб борилади ва кўчма, кўчма бўлмаган мол-мулкка, интеллектуал мулкга, неъматларга бўлган 1 O’zbеkiston Rеspublikasi Prеzidеntining Oliy Majlisga Murojaatnomasi . https://m.kun.uz/news/prezident-murojaatnomasi-toliq-matn2018/12/28/
ҳуқуқга ва бошқа қийматликларга қуйилади, яъни корхонанинг барча активларга ишлатилади. Инвестициялар корхоналар ва халқ хўжалиги миқёсида йЯнги ишлаб чиқариш корхоналари яратиш ёки мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, илғор техника ва технологияларни ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда (даромад) олишни кўпайтириш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилишидир. Инвестициялар ижтимоий ишлаб чиқариш тузилмасини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги номутаносибликларини бартараф қилиш ва истеъмол бозорини таъминлашда алоҳида эътиборга эга. Инвестицияларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш, мамлакат ва хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион сиёсати асосида амалга оширилади. 2. Инвестицияларнинг амал қилиниши бўйича турлари. Инвестицияларнинг амал қилиниши бўйича қуйидага турларга таснифланади: 1. Мақсади бўйича - фойда олиш учун, ижтимоий ва экологик эҳтиёжлар учун. 2. Объекти бўйича - ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш. 3. Натурал-моддий кўриниш бўйича - моддий, номоддий ва молиявий. 4. Ҳудудий келиб чиқиши буйича - миллий ва чет элли. 5. Молиялаштириш манбалари бўйича - хусусий (амортизатсия, фойда, сотилган нарсалардан тушум) ва омонатга олинган (кредит, лизинг ва бошқалар). 6.Ишлаб чиқариш инвестициясини йўналишлари бўйича асосий капитални янгилашга, кўзғалмас мулкни, айланма маблағни кўпайтириш учун, янги маҳсулот яратиш учун, маҳсулотнинг сифатини ошириш учун. 7. Корхонани бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш омили бўйича : тўғридан-тўғри ёки бевосита; портфел.
Тўғридан-тўғри ёки бевосита инвестициялар - чет эл капиталини тўғридан-тўғри киритилишига билдириб, инвесторга ушбу корхона устидан назорат қилиш ҳуқуқини беради. Инвестицияни ушбу тури трансконтинентал (бошқа қитъа континентга сармоя киритиш), капитал қўйилмалари ҳамда трансмиллий (қўшни давлатларга капитал чиқариш сифатида амалга оширилади) капитал қуйилмалар сифатида намоён бўлади. Портфел инвестициялар литсензион ва франчайзинг келишувлари, маркетинг хизмати ҳақидаги контрактлар асосида ташкил қилинса, корхоналарни бошқариш ҳуқуқини беради. 8. Амал қилиш муддати бўйича - қисқа ва узоқ муддатли инвестициялар мавжуд. 9. Келиб чиқиш ҳудуди бўйича - миллий ва хорижий инвестиптсиЯлар. 10. Таваккалчилик даражаси бўйича - таваккалчилиги паст, ишончли ва таваккалчилиги юқори, спекулятив инвестициялар. Инвестиция лойиҳаси капитални корхонани унинг ишлаб чиқариш қуввати ва бошқа сифат кўрсаткичларини кучайтириш мақсадида ривожлантириш ва кенгайтиришга киритишни режалаштириш ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасидир. Инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади: * инвестициявий ғоялар(фикр)ни шакллантириш; * ғояларнинг дастлабки асосланиши; * лойиҳада кўзда тутилган техник қарорнинг таҳлили; * сертификат талабларининг бажарилишини текшириш; * инвестиция лойиҳаси бўйича давлат бошқарув идоралари билан келишув юзага келтириш; * ахборот меморандумини тайёрлаш. Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўриниши. У пул маблағлари, банк кредитлари,
актсия ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади. Пул маблағлари кўринишидаги инвестиция номинал инвестиция , ана Шу пул маблағларига сотиб олиш мумкин бўлган инвестицион ресурслар реал инвестиция дейилади. 3. Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификтсиялаш дастурини амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш. Мамлакатимизда Иқтисодиётни модрнизатсиялаш ва диверсификтсиялаш дастурини амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш, аввало, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, транспорт коммуникатси юлларини янада ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш ҳал қилувчи устувор йўналишга айланди (1-расм). Iqtisodiyotning muhim tarmoqlarini jadal modеrnizatsiya qilish, texnik va texnologik qayta jihozlash Ijtimoiy infratuzilma ob'еktlarini barpo etishTransport kommunikatsiya-larini yanada rivojlantirishIqtisodiyotni modrnizatsiyalash va diversifiktsiyalash dasturini amalga oshirishning ustuvor yo’nalishi Invеstitsiyalarni jalb etish, avvalo, ichki manbalarni safarbar etish asosida