logo

Тараққиёт ва алоқадорликнинг асосий тамойиллари ва қонуниятлари

Yuklangan vaqt:

11.11.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

25.4755859375 KB
Тараққиёт ва алоқадорликнинг асосий тамойиллари ва қонуниятлари
1. Ўзгариш,   ўзаро   алақадорлик,   ҳаракат,   тараққиёт
тушунчаларининг   нисбати.   Диалектика,   синергетика   ва   уларнинг
асосий ғоялари.
2. Қонун   ва   қонуният   тушунчалари.   Фалсафий   қонунларнинг
хусусиятлари.   Ривожланиш   ва   ўзаро   алоқадорларнинг   умумий
қонуниятлари.
3. Мустақиллик   ва   жамиятнинг   тадрижий   тараққиёти.   Тадрижий
тараққиёти.   Тадрижий   тараққиёт   ва   мустақилликнинг   жараёнида
ворислик ва янгиланишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Атрофимиздаги   жамики   нарса-ҳодисалар,   яъни   энг   майда
заррачалардан   тортиб   то   Ер,   Қуёш   коинотгача   барчаси,   шу   жумладан,
кишилик   жамияти   ҳам,   доимо   ҳаракат,   ўзгариш   ва   ривожланишдадир.   Улар
ўртасида   абадий   ўзаро   боглиқлик,   ўзаро   таъсир   ва   алоқадорлик   мавжуд.
Оламда ўз-ўзидан, тасодифий равишда ҳеч қандай ҳаракат ҳам, ўзгариш  ҳам
юз бермайди.
Биз   нарса   ва   ҳодисаларнинг   ҳаракати,   ўзгариши   ва   ривожланишига
улар ўртасидаги богланиш ва алоқадорлик, таъсир ва акс таъсир асос бўлади,
деймиз.   Албатта,   оламдаги   ҳар   қандай   богланиш   ҳам   ривожланишга   сабаб
бўлавермайди.   Чунки   бу   богланишларнинг   кўлами,   моҳияти,   таъсир   кучи   ва
доираси турлича. Богланишларнинг ана шу хусусиятларига қараб, зарурий ва
тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган
ва ҳоказо богланишларга ажратиш мумкин.
Шунингдек, оламда бошқа воқеа ва ҳодисалардаги алоҳида, улар билан
боглиқ,   ўзаро   алоқадорликда   ва   таъсирида   бўлмаган   бирорта   ҳам   воқеа   ёки
ҳодиса   мавжуд   эмас.   Демак,   ўзаро   богланиш   ва   таъсир   натижасида   нарса-
ҳодисаларда   ўзгариш   содир   бўлади.   Лекин,   барча   ўзгаришни   ҳам   доим   ҳам
бирданига,   яққол   сезиш   мумкин   эмас.   Чунки   жамиятнинг   намоён   бўлиши
турли даражада бўланлиги сабабли, ўзгаришлар ҳам турличадир. Ҳаракат, тараққиёт, умумий боғланиш ва алоқадорлик тўғрисидаги фалсафий
таълимотлар   ҳам   фалсафа   фани   билан   бирга   пайдо   бўлган.   Бу   муаммолар
таҳлили фалсафада “диалектика” тушунчаси орқали ифодаланган. Бу тушунча
фалсафа   тарихида   турли   даврларда   турли   маъноларни   ифодалаб   келган.
Диалектика   дастлабки   даврларда   ўзаро   баҳс,   мунозаро   олиб   борувчи
мутафаккирларнинг   муҳокамаларидаги   қарама-қарши,   зид   фикрларнинг
тўқнашуви   ва   улар   асосида   ҳақиқатни   аниқлаш   маъносини   ифодаланган.
Асрлар   давомида   тўпланиб   борган   диалектик   мунозара   маданияти   мураккаб
муаммоларни   муҳокама   қилиш,   улардаги   турли   қарама-қарши   нуқтаи
назарлар,   улар   ўртасидаги   зиддиятларни   очиш   сифатида   қараладиган   бўлди.
Шундай   қилиб,   секин-аста   инсон   ижодий   тафаккури   ўз   табиати   билаан
диалектик   эканлиги   ҳақидаги   тасаввур   пайдо   бўлди.   Лекин   маълум   вақт
ўтиши билан диалектика фақат инсон фикрлаш жараёнигагина хос бўлмасдан,
балки   у   табиат   ва   жамиятдаги   нарса   ва   ҳодисаларга   ҳам   хос   деб   қарала
бошланди.   Айниқса,   бу   қараш   борлиқ   шакллари   ва   турлари   ўртасидаги
боғланиш   ва   алоқадорликларнинг,   улар   доим   ўзгариб,   ривожланиб,   бир
ҳолатдан   иккинчи   ҳолатга   ўтиб   туришларининг   аниқланиши   билан   янада
ривожланади.
Натижада,   “диалектика”   тушунчаси   инсоннни,   уни   қуршаб   турган
дунёни   билиш,   уни   тушуниши   ва   изоҳлашнинг   умумий   усули   маъносини
ифодалай   бошлайди.   Вақт   ўтиши   билан   “диалектика”   тушунчаси   ҳамма
нарсалар   ҳоҳ   катта,   ҳоҳ   кичик   бўлишига   қарамасдан,   ўзгариб,   ўзининг
олдинги   хусусиятларини   ўзгартириб,   илгари   эса   бўлмаган   янги   хусусиятлар
ҳосил   қилиб,   боришларини   ҳам   ифодалайди.   Лекин   дунёдаги   барча   ўзгариш
алоқадорлик   ва   ривожланишларни   фалсафий   жиҳатдан   етиш   жуда   қийинлик
билан кечди. Сабаби ижтимоий тараққиётнинг жуда узоқ даврлагича кишилар
космосни ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини, ҳатто кишиларнинг ўзларини ҳам
ўзгармас,   доимо   бир   хилда   туради   деб   билган.   Дунёниннг   ўзгарувчанлиги,
ундаги нарса ва ҳидисаларнинг бир-бирларидаги боғлиқлиги тўғрисидаги   тасаввурларнинг   пайдо   бўлиши   инсониятнинг   дунёни   билиши
жараёнида жуда катта кашфиёт бўлган.
Дастлаб   кишилар   тараққиёти   тўғрисида   ҳеч   қандай   тасаввурга   эга
бўлмаган.   Лекин   кейинчалик   улар   дунёдаги   нарса   ва   ҳодисаларнинг   юз
берадиган   турли   хил   ўзгаришларини   англай   бориб,   дунёнинг   узлуксиз
ҳаракатда, ўзгариш ва ривожланишда эканлигини тушуна бошлаганлар. Улар,
шу   билан   бирга,   табиат   ва   жамият   воқеа   ҳодисаларида   жуда   кўп   даврий,
такрорланувчи ҳодисаларни ҳам била борганалар.
Диалектикани   ривожланиш   ёки   тараққиёти   ҳақидаги   ҳар   томонлама,
мазмун   жиҳатдан   бой   ва   чуқур   таълимот   сифатида   биринчи   марта   немис
классик   фалсафасининг   буюк   вакили   Гегель   ишлаб   чиқди.   Гегельнинг   улуғ
хизмати   шу   бўлдики,   у   биринчи   бўлиб,   бутун   табиий,   тарихий,   ва   маънавий
дунёни бир жараён шаклида, яъни узлуксиз ҳаракат қилиб, ўзгариб, қайтадан
тузилиб,   тараққий   қилиб   турадиган   ҳолда   кўрсатди   ва   ҳаракат   билан
тараққиётнинг ички боғланишини очиб беришга уринди. Натижада, инсоният
тарихини инсониятнинг ўзининг тараққиёт жараёни сифатида майдонга чиқди
ва   эндиликда   тафаккурнинг   вазифаси   бу   жараёнинг   барча   янглишиб
юришлари   ичида   унинг   изчил   босқичларини   кузатиб   бориш   ва   зоҳирий
тасодифий орасида бу жараёнинг ичида қонуниятларни исбот этишдан иборат
бўлиб   қолди.   Моддий   дунёнинг   инсон   миясидаги   инъикосига   хос   бўлган
билиш   жараёнининг   диалектикаси   субъектив   диалектика-объектив
диалектиканинг кишилар миқёсидаги инъикосидир.
Аксарият,   чет   эл   файласуфлари   диалектикани   мустақил   рад   этилган
ҳолда   синергетикани   (синергетика   деган   тушунча   фанга   асримизнинг70-
йилларида   кириб   келди)   ҳам   қўлланмоқдалар.   У   дастлабки   физикавий,
кимёвий,   биологик   ҳодисалардаги,   кейинчалик   эса   иқтисодий-техникавий,
ижтимоий  жараёнлардаги   ўз-ўзини  ташкил   қилиш,   ўз-ўзини  бошқариш,   хаос
(тартибсизлик)   каби   ҳолатларнинг   йўналишини,   қонуниятларини   билишга
қаратилган бу таълимотни илк бор бельгиялик физик Илья Пригажим, сўнгра
олмон физиги Хенрик Хаким ва бошқа олимлар асослаган, у мустақил тафаккури услуби сифатида қаралмоқца. Хўш синергетиканинг ўзига хос
жиҳати   нимада?   Сир   эмас,   XX   асрда   табиий   ва   ижтимоий   фанлардаги
кашфиётлар   натижаси   ўлароқ,   объект   билан   субъект   моддийлик   билан
маънавийлик, тадқиқотчи билан унинг тадқиқ объекти, табиат билан жамият,
турли   табақа   ва   гуруҳлар   ўртасидаги   муносабатларга   янгича   ёндашув
бошланди.   Унинг   моҳияти   шундан   иборатки,   фан   ва   фалсафанинг   ўзаро
фарқи   энди   улар   орасидаги   зиддият,   қарама-қаршилик   ҳамда   антегонизм
тўғрисида эмас, балки уларнинг ҳамкорлиги, бирлиги ҳақида фикр юритишни
тақозо   қилмоқда.   Днемак,   синергетика   инсон   ҳаётида   фан   тараққиётида
илгари   учрамаган   янги   муносабатларни   фалсафий   таҳлил   қилувчи   йўналиш
сифатида пайдо бўлди.
Агар   диалектика   тараққиёти   қарама-қаршиликлар   бирлиги   ва   кураши,
миқдор   ўзгаришларидан   сифат   ўзгаришларига   ўтиш   инкорни   инкор   этиш
қонунлари   орқали   изоҳласа,   синергетика   уларни   тараққиётининг   ягона
доимий (универсал) қонунлари деб белгилайди. Бундан ташқари синергетика
бугунги   тамаддун   (цивилизация)   ривожига   хос   бўш   тамойил   -   узлуксизлик
(эволюция),   босқичма-босқич   ривожланиш   (коэволюция),   мувозанатсизлик,
барқарорликнинг   барқарор   сифат   касб   этиши   каби   қонуниятларни   шарҳлаб
берадики,   улар   фан,   ижтимоий   ҳаёт   ривожида   борган   сари   ўз   исботини
топмоқда.
Синергетика   кашф   этаётган   тараққиётнинг   эволюцион   тамойилини
таҳлилдан   ўтказиб   кўрайлик.   Бугунги   кунда   диалектика   таъкидлаган,   яъни
эволюциясиз инқилоб, инқилобсиз узлуксиз ривожланиш юз бермайди, деган
гап   эскириб   қолди.   Чунки   эволюция   борлиқнинг   умумий   қонуни   сифатида
нафақат   инсонлар   билан   табиат   ўртасидаги   борлиқ   ва   муштараклик,
ҳамкорликни   ҳам   ифодалайди.   У   жамият   ҳаётида   макон   ва   замонга   боғлиқ
геопалитик ўзига хосликни ҳисобга олишни талаб қилади.
2-масала   Дунёнинг   мавжудлиги   ана   шундай   ботиний   ва   зоҳирий
ўзгаришларнинг   абадий   такрорланиб   туришидан   иборатдир.   Бу
такрорланишлар эса ўз моҳияти ва хусусиятларини сақлаб қолганликларидан қонун   ва   қонуният   тусини   олган.   Масалан,   биз   Ньютон   томонидан   кашф
этилган   бутун   олам   тортишиш   қонунини   ўрганганимизда   ана   шундай   ҳолни
идрок   этганмиз.   Бу   қонуннинг   асосий   моҳияти   бутун   оламдаги   нарса
ҳодисаларнинг   ьир-бири   билан   алоқадорлиги   тамойилининг   доимий
такрорланиши,   ҳар   сония   ва   ҳар   дақиқада   бу   ҳолатнинг   содир   бўлиб
туришини исботлайди.
Энг аввало, шуни айтиш керакк, оламдаги барча  нарса-табиат, жамият
ва   инсон   тараққиёти   маълум   нарса-табиат,   жамият   ва   инсон   тараққиёти
макълум қонунлар асосида амалга ошади. Фанларнинг (ижтимоий, гуманитар,
табиий   ва   ҳ.к)   асосий   вазифаси   ҳар   бир   ссоҳа   бўйича   тадқиқот   ўтказиб,
қонунларни кашф қилишёки уларни амал қилиш хусусиятларини ўрганиш ва
очиб беришдан иборат.
Қанча   кўп   қонун   кашф   қилинса,   тараққиёт   тез   бўлади.   Тарарққиёт
қонунларини билмасдан туриб, ривожланишга эришиш қийин. Яқин ўтмишда
иқтисодиётнинг   ўзига   хос   қонунларини   писанд   қилмай,   турли   хил   съезд
пленум,   конференция   қарорлари   асосида   эксперенментлар   ўтказиб,   барча
учун   фаровон   ҳаёт-коммунизм   жамиятини   барпо   қилмоқчи   бўлишганини   ва
бундай сиёсат қандай оқибатларга олиб келгани барчага маълум.
Инсон   қонунларни   билиши,   уларага   амал   қилиш   доирасида   эркиндир.
Эркинлик англаб олинган зарурият ҳар қандай қонунга хос белгилардан бири
зарурийлик   яъни   объектив   тарзда   амалга   ошиши,   ўз-ўзидан   намоён
бўлишдир.   Эркинлик   ана   шу   зарурийликни   англаб   олиш   ва   унга   амал
қилишдан иборат фаолиятни англатади.
Қонун   оламдаги   нарса   ва   ҳодисаларнинг   муҳим,   зарурий,   умумий   ва
такрорланиб, турувчи боғланишларни, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг
намоён бўлишидир: Энди қонуннинг белгиларига тўхталамиз:
қонун турли-туман алоқадорликлар; боғланишлардан фақат муҳимларини,
яъни шундай боғланишларни ифодалайдики, улар оламнинг мавжудлиги,   ўзгаришлардан   ва   ундаги   нарса   ҳамда   ҳодисаларнинг
моҳиятидан келиб чиққан бўлади;
- қонун   зарурий   боғланишларни   ифодалайди,   яъни   тасодифий
боғланиишлар,   гоҳ   пайдо   бўлиб,   гоҳ   йўқлаб   кетадиган   боғланишларга
асосланмайди;
- қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланишларни ифодалайди.
Қонун нисбатан барқарор, такрорланиб турувчи боғланишларни
(муносабатларни)   ифодалайди,   яъни   бир   сафар   юз   бериб,   иккинчи   сафар   юз
бермайдиган боғланишларни қонун қамраб олмайди.
Оламдаги ҳар бир нарса ва ҳодиса бир-бирини тақозо қиладиган ва шу
билан   бирга,   бир-бирларини   истисно   қиладиган   қарама-қарши   томонлар
бирлигидан   иборат.   Демак,   воқелик   ва   ўзгариш   жараёнида   айният   ва
зиддиятнинг   бўлиши   ҳам   одатий   ҳол.   Қарама-қарши   томонлар   бир-бирини
инкор   этади   ва   шу   билан   бирга   бири   иккинчисини   тақозо   этади,   бири
иккинчисиз   мавжуд   бўла   олммайди.   Фараз   қилайлик,   магнитнинг   манфий
заряди бўлмаса, у ҳолда ушбу нарса магнит бўлмайди.
Борлиқ нарса, воқеа-ҳодисаларнинг турли-туманлигидан иборат. Лекин
нарсалар   қанчалик   хилма-хил   турли   -   туман   бўлмасин,   улар   ўртасида
яқинлик, айнанлик мавжуддир. Масалан стол ва стул сифат жиҳатидан турли
нарсалардир.   Лекин   барибир   улар   ўртасида   ўхшаш   томонлар,   белгилар   бор.
Айтайлик,   уларнинг   ё   ранги   ёки   бир   хил   материалидаги   ясалганлиги   ёки
бўлмаса, вазни ўхшаш бўлиши мумкин ва х.к.
Айният   тушунчаси   нарса   ва  ҳодисалар   ўртасидаги   ўхшаш  томонларни
ифодалайди. Шу билан бирга нарса - ҳодисалар бир-биридан фарқ қиладиган
томонлар,   хусусиятлар,   белгиларга   ҳам   эгадир.   Айнан   бир   хил   бўлган
нарсанинг ўзи  йўқ. Ҳатто дарахнинг  бир шохида ёнма -ён турган 2 барг  ҳам
бир-биридан фарқ қилувчи баъзи  жиҳатларга эга. Ҳеч  бўлмаганда, улар бир-
биридан макондаги ўрни билан фарқ қилади.
Ҳаётдан   мисол   келтирайлик,   бир-бирига   ташқи   томондан   Ҳасан   ва
Ҳусанларда ҳам жуда кўп фарқ қилувчи хусусиятлар бор. Масалан,уларда феъл-атвор, қизиқиш тури, дунёқарашлар ҳар хил бўлиши, яъни уларнинг
ички дунёлари фарқ қилиши мумкин.
Демак,   тафовут   нарса-ҳодисаларнинг   фарқ   қилувчи   томонларини
ифодаловчи   тушунчадир.   Қарама-қаршилик   деб   нарса   -   ҳодисаларнинг   бир-
бирини   тақозо   этувчи   ва   шу   билан   бирга   бир-бирини   инкор   этувчи
томонлари, кучларининг ўзаро муносабатига айтилади.
Қарама-қаршиликлар   ўртасидаги   муносабатни   зиддият   деган   тушунча
ифодалайди.. Кўп ҳолларда зиддият ва тафовутнинг зидлиги ва уларнинг бир
маъромга   келиши,   меъёрий   ўзгаришлар   туфайли   ривожланиш,   тараққиёт,
янгиланиш   жараёнлари   амалга   ошади.   Тараққиёт   шу   маънода   айният,
тафовутва   зиддиятларнинг   пайдо   бўлиши,   ривожланиши   ва   ҳал   қилишдан
иборат бўлган абадий ва азалий мураккаб жараёндир.
Собиқ   Иттифоқнинг   мафкураси   даражасига   кўчирилган   марксизмда
асосланган зиддиятга эътибор берилар эди. У мутлоқлаштирилар ва жамиятга
кўчирилиб,  асосан,  антигонистик  зиддиятлар   тўғрисида  гапирилар,  уларнинг
ечилиши   инсониятни   бахтли   ҳаётга   олиб   боради,   дея   хаёл   қилинар   эди.
Ҳолбуки,   инсоният   пайдо   бўлибдики,   унинг   ҳаётида   айният   ва   тафовут   ҳам,
зиддият   ва   қарама-қаршиликлар   мавжуд   бўлиб   келмоқца.   Одамзод
зиддиятлар камроқ бўлган, кишиларнинг хилма-хил интилиш ва мақсадлари,
бир-биридан   фарқ   қиладиган   ғоялари   уйғунлашган,   барқарорлик   устувор
бўлган жамиятни кўриш учун бош қотириб келмоқда.
Ана шундай интилишлар фанда “Конфликтология” (конфликт-зиддият,
логос-таълимот)   деб   аталадиган   фалсафий   йўналиш   пайдо   бўлишига   олиб
келган.   Конфликтологлар   конфликтларни   олдини   олиш   ва   жамият   учун
фойдали тарзда ҳал қилиш йўллари ва усуллари устида бош қотиришади. Ҳар
бир   зиддиятнинг   аниқланиши,   ҳал   қилиниши   ўзгаришга,   янгиланишга,   бир
сифатдан иккинчи сифатга, эскидан янгича ўтишга сабаб бўлади. Олам турли-
туман   бўлганлиги   учун   зиддиятлар   ҳам   хилма-хилдир.   Масалан,   ички   ва
ташқи   зиддиятлар,   асосий   ва   асосий   бўлмаган   зиддиятлар   мавжуд.   Улар
ўртасида фарқ бўлгани билан бирга, мутлақ чегара ҳам йўқ. Чунки амалда, ҳаётда улар бир-бирига ўтиши, биргалашиб кетиши ва тараққиётда турли хил
ўрин тутишлари мумкин.
Оламнинг мавжудлиги- миқдор ва сифат воқелиги тарзида ҳам намоён
бўлади.   Бунинг   моҳияти   шундан   иборатки,   нрарса   ва   ҳодисалардаги
сезиларли   бўлмаган   миқдорий   ўзгаришлар   аста-секин   тўплана   бориб,
тараққиётнинг   маълум   бир   босқичида   меъёрни   бузди   ва   сакраш   йўли   билан
туб сифат ўзгаришларига олиб келади.
Моддий   оламдаги   хи   лма-хил   нарса   ва   ҳодисалар   бир-би   ридан   ўз
сифати   билан   ажралиб   туради.   Сифат   нарсаларнинг   ички   ва   ташқи
муайянлиги   бўлиб,   унинг   қатор   хосса,   билан,   хусусиятлари   борлигини
ифодалайди. Сифат нарса қандай бўлса, уни шундайлигича кўрсатиб беради,
жисмнинг барча ташқи хоссаларини боғлиқда намоён қилади.
Демак,   сифат   нарсанинг   умумийлигини,   яхлитлигини,   унинг   нисбий
барқарорлигини   ифодалайди.   У   кенг   маънода   нарсаларнинг   турли-туман
хоссалари   йиғиндисидир.   Лекин   сифат   ва   хосса   ойнан   бир   хил   маънодаги
тушунчалар.   Сифатнинг   ўзгариши,   муқаррар   суръатда,хоссасанинг
ўзгаришига   олиб   келади.   Бироқ   хоссанинг   ўзгариши   олиб   келади.   Бироқ
хоссанинг   ўзгариши   ҳар   доим   сифатнинг   ўзгаришига   таъсир   этмасдан   йўқ
бўлиб   кетиши   мумкин.   Сифат   предметнинг   доимийлигини,   нисбий
барқарорлигини ифода этади.
Нарсалар   сифат   муайянлигидан   ташқари,   бир-биридан   миқдорий
томонлари   билан   ҳам   фарқ   қилади.   Миқдор   предметнинг   ҳажми,   ўлчови,
оғирлиги,   ҳаракат   тезлиги   ва   шу   кабилар   билан   ифодаланиди.   Табиат
ҳодисалари   каби   ижтимоий   ҳодисалар   ҳам   миқдорий   томонга   эга.   Чунончи,
сув,   ўз   солиштирма   оғирлигига,   қайнаш   ва   музлаш   даражасига   эга.   Бир
ижтимоий   тузум   бошқа   бошқасидан   хусусияти   жиҳатидангина   эмас,   балки
ишлаб   чиқарувчи   кучлар   тараққиёти,   меҳнат   унумдорлиги,   маданияти   ва
ҳоказолар   билан   ҳам   фарқ   қилади.   Ҳар   қандай   нарса   миқдор   ва   сифат
бирлигига эга. Табиатда фақат миқцорга ёки сифатга эга бўлган, яъни сифати бўлиб   миқдори,микдори   бўлиб   аксинча,   сифатга   бўлмаган   нарсаларнинг   ўзи
йўқ.
Микдор   ва   сифатнинг   бирлиги,   ўзаро   боғлиқлиги   меъёр   тушунчасида
ифодаланади.   Меъёрнинг   бузилиши   предмет   мавжудлиги   мумкин   бўлмаган
ҳолатга олиб келади.
Ҳар   қандай   нарса   ва   ҳодисага   микдор   ва   сифат   ўзгаришлари   хосдир.
Миқдор   ўзгаришлари   билан   сифат   ўзгаришлари   ўртасида   қатъий   қонуният
бўлиб,   бу   қонуният   қуйидагича   ифодаланиди:   миқцорий   ўзгаришлар   сифат
ўзгаришларини   тайёрлаб,   ҳар   бир   аниқ   ҳолатда   муайян   туб   сифат
ўзгаришларини   келтириб   чиқаради   ва   шу   ҳолатда   миқцор   ўзгаришларнинг
сифат ўзгаришларига ўтиши содир бўлади. Оламдаги барча ўзгаришлар аста-
секин   содир   бўладиган   микдор   ўзгаришлардан   бошланади.   Миқцор
ўзгаришлари   муайян   чегарада   сифатнинг   барқарорлигига   таъсир   этмайди.
Миқдорий   ўзгаришлар   чегарадан   чиқиши   билан   сифатнинг   барқарорлиги
тузилади.   Натижада   сифат   йўқолиб,   янги   сифат   юзага   келади.   Тараққиёт
жараёнида   миқдорий   ўзгаришлари   туб   сифат   ўзгаришлаига   ўтиши   билан
бирга   сифат   ўзгаришлари   миқдор   ўзгаришларига   ҳам   ўтади.   Миқцор
ўзгаришлари билан сифат ўзгаришлари ўзаро чамбарчас боғланган бўлишига
қарамай, улар айрим ўзича хусусиятларга ҳам эга. Чунончи:
- биринчидан,   миқцор   ўзгаришлари   доимо   юз   бериб   туради.   Ҳатто
ҳодисалар   сифатнинг   нисбий   барқарорлиги   даврида   ҳам   миқдорий
ўзгаришлар аста-секин юз беради. Сифат ўзгаришларига  ўтиш фақат маълум
бир даврда бошланади;
- иккинчидан,   микдор   ўзгаришлари   маълум   вақтгача   нарсаларга   муҳим
таъсир   кўрсатмайди.   Сув   нормал   атмосфера   босимида   100   гача   суюқлик
ҳолатини   йўқотмайди,   кейин   эса   бунга   айланади,   сифатини   ўзгартиради.
Демак,   сифат   ўзгаришлари   ҳодисаларни   тубдан   ўзгартириб,   унимнг   бошқа
ҳодисага айланишини тақоза қилади;
Борлиқнинг   ҳамма   соҳасида   доимо   эски,   умри   тугаётган   нарса   ва
ҳодисаларнинг барҳам топиши ва янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан
алмашиниши   инкор,   деб   аталади.   “Генкор”   атамасини   фалсафага   Гегель
киритган.   Унинг   нуқтаи   назарича,   инкор   ғоянинг,   фикрнинг   риводланиш
босқичидир.
Инкорни   диалектик   тушуниш   янгининг   эски   билан   оддий   алмашуви
бўлмасдан,   балки янги  эскинингбағрида  вужудга   келиб, ундаги  томонлардан
фойдалаланиб,   қарор  топишини  тан  олишдир.  “Ички  инкор”  тараққиётининг
ҳаракатлантирувчи кучидир, деб Гегель бекорга айтган эмас.
Диалектик   инкор   айни   бир   вақтда   “йўқ”   дейиш   билан   “ҳа”   деб,   яъни
инкор этиш билан бирга тасдиқланишни ҳам ўз ичига олади. У барча нарсани
бутунлай   рад   этувчи   нигилистик   қарашдан   холимб   бўлиб,   бир   пайтда   содир
бўладиган   емирилиш   билан   яралишни,   хуллас,   нарса   ва   ҳодисаларнинг
йўқолиши   ва   пайдо   бўлишини   боғлаб   илгарилаб   ривожланиш   ҳолатини
ифодалайди. Бу диалектик инкорнинг муҳим жиҳатини ташкил қилади 1
.
Бу қонунга кўра, ҳар бир мавжуд бўлган нарса ўзигача сифат ва миқдор
инкор этилишининг махсули, шу билан бирга, ана шу нарса ва ҳодисаларнинг
ўзи   ҳам   шароитнринг   ўзгариши,   вақтнинг   ўтиши   билан   инкор   этилишига
маҳсулдир.   Демак,   ҳар   бир   нарса   ҳодисанинг   ўзгариши   ва   ривожланиши
ҳамиша икки ва ундан кўпроқ инкор этишлар билан амалга ошади. Инсоният
тарихи   авлодлар   алмашинуви   тарихидир,   дейилганда   ҳам   ана   шундай   ҳол
назарда тутилади.
Инкорни   инкорнинг   яна   бир   муҳим   белгиси   шуки,   тараққиётдаги
даврийликнинг   муайян   халқасида,   яхъни   навбатдаги   инкор   босқичида   унинг
олдинги босқичидаги баъзи белгилар такрорланади. Масалан, дон ўсимликдан
яна донга айланади, кейинроқ яна ўсимлик ва ҳоказо 2
.
Инкорни   инкор   қонуни   мустақиллик   ва   бозор   иқтисодиёти   жараёнида
рўй   бераётган   ҳодисалар   моҳиятини   илмий   англашда   катта   аҳамият   касб
этади. Янги жамиятни барпо этишга қаратилган ўзгаришлар ҳамма нарсани
1
Қаранг: Фалсафа: (Ўқув қўлланма). Э.Юсуповнинг умумий таҳрири остида. Тошкент, 1999 йил, 230-бет.
2
Қаранг. Фалсафа асослари. Тошкент,  2005  йил,  154-бет. йўқ   қилишни   билдирмайди.   Аксинча,   бу   -халқимиз   тараққиёти   жараёнида
эришилган   ижтимоий-иқтисодий,   маданий,   маънавий   ютуқларни   сақлаб
қолиб,   уларни   янада   бойитиб,   ривожлантиришдан   иборатдир.   Мазкур
жараёнинг   асосий   тамойили   Ислом   Каримовнинг   янгисини   қурмасдан,
эскисини бузмаслик лозимлиги тўғрисидаги хулосасида яққол ўз ифодасини
топган.

Тараққиёт ва алоқадорликнинг асосий тамойиллари ва қонуниятлари 1. Ўзгариш, ўзаро алақадорлик, ҳаракат, тараққиёт тушунчаларининг нисбати. Диалектика, синергетика ва уларнинг асосий ғоялари. 2. Қонун ва қонуният тушунчалари. Фалсафий қонунларнинг хусусиятлари. Ривожланиш ва ўзаро алоқадорларнинг умумий қонуниятлари. 3. Мустақиллик ва жамиятнинг тадрижий тараққиёти. Тадрижий тараққиёти. Тадрижий тараққиёт ва мустақилликнинг жараёнида ворислик ва янгиланишнинг ўзига хос хусусиятлари. Атрофимиздаги жамики нарса-ҳодисалар, яъни энг майда заррачалардан тортиб то Ер, Қуёш коинотгача барчаси, шу жумладан, кишилик жамияти ҳам, доимо ҳаракат, ўзгариш ва ривожланишдадир. Улар ўртасида абадий ўзаро боглиқлик, ўзаро таъсир ва алоқадорлик мавжуд. Оламда ўз-ўзидан, тасодифий равишда ҳеч қандай ҳаракат ҳам, ўзгариш ҳам юз бермайди. Биз нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариши ва ривожланишига улар ўртасидаги богланиш ва алоқадорлик, таъсир ва акс таъсир асос бўлади, деймиз. Албатта, оламдаги ҳар қандай богланиш ҳам ривожланишга сабаб бўлавермайди. Чунки бу богланишларнинг кўлами, моҳияти, таъсир кучи ва доираси турлича. Богланишларнинг ана шу хусусиятларига қараб, зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳоказо богланишларга ажратиш мумкин. Шунингдек, оламда бошқа воқеа ва ҳодисалардаги алоҳида, улар билан боглиқ, ўзаро алоқадорликда ва таъсирида бўлмаган бирорта ҳам воқеа ёки ҳодиса мавжуд эмас. Демак, ўзаро богланиш ва таъсир натижасида нарса- ҳодисаларда ўзгариш содир бўлади. Лекин, барча ўзгаришни ҳам доим ҳам бирданига, яққол сезиш мумкин эмас. Чунки жамиятнинг намоён бўлиши турли даражада бўланлиги сабабли, ўзгаришлар ҳам турличадир. Ҳаракат,

тараққиёт, умумий боғланиш ва алоқадорлик тўғрисидаги фалсафий таълимотлар ҳам фалсафа фани билан бирга пайдо бўлган. Бу муаммолар таҳлили фалсафада “диалектика” тушунчаси орқали ифодаланган. Бу тушунча фалсафа тарихида турли даврларда турли маъноларни ифодалаб келган. Диалектика дастлабки даврларда ўзаро баҳс, мунозаро олиб борувчи мутафаккирларнинг муҳокамаларидаги қарама-қарши, зид фикрларнинг тўқнашуви ва улар асосида ҳақиқатни аниқлаш маъносини ифодаланган. Асрлар давомида тўпланиб борган диалектик мунозара маданияти мураккаб муаммоларни муҳокама қилиш, улардаги турли қарама-қарши нуқтаи назарлар, улар ўртасидаги зиддиятларни очиш сифатида қараладиган бўлди. Шундай қилиб, секин-аста инсон ижодий тафаккури ўз табиати билаан диалектик эканлиги ҳақидаги тасаввур пайдо бўлди. Лекин маълум вақт ўтиши билан диалектика фақат инсон фикрлаш жараёнигагина хос бўлмасдан, балки у табиат ва жамиятдаги нарса ва ҳодисаларга ҳам хос деб қарала бошланди. Айниқса, бу қараш борлиқ шакллари ва турлари ўртасидаги боғланиш ва алоқадорликларнинг, улар доим ўзгариб, ривожланиб, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туришларининг аниқланиши билан янада ривожланади. Натижада, “диалектика” тушунчаси инсоннни, уни қуршаб турган дунёни билиш, уни тушуниши ва изоҳлашнинг умумий усули маъносини ифодалай бошлайди. Вақт ўтиши билан “диалектика” тушунчаси ҳамма нарсалар ҳоҳ катта, ҳоҳ кичик бўлишига қарамасдан, ўзгариб, ўзининг олдинги хусусиятларини ўзгартириб, илгари эса бўлмаган янги хусусиятлар ҳосил қилиб, боришларини ҳам ифодалайди. Лекин дунёдаги барча ўзгариш алоқадорлик ва ривожланишларни фалсафий жиҳатдан етиш жуда қийинлик билан кечди. Сабаби ижтимоий тараққиётнинг жуда узоқ даврлагича кишилар космосни ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини, ҳатто кишиларнинг ўзларини ҳам ўзгармас, доимо бир хилда туради деб билган. Дунёниннг ўзгарувчанлиги, ундаги нарса ва ҳидисаларнинг бир-бирларидаги боғлиқлиги

тўғрисидаги тасаввурларнинг пайдо бўлиши инсониятнинг дунёни билиши жараёнида жуда катта кашфиёт бўлган. Дастлаб кишилар тараққиёти тўғрисида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган. Лекин кейинчалик улар дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг юз берадиган турли хил ўзгаришларини англай бориб, дунёнинг узлуксиз ҳаракатда, ўзгариш ва ривожланишда эканлигини тушуна бошлаганлар. Улар, шу билан бирга, табиат ва жамият воқеа ҳодисаларида жуда кўп даврий, такрорланувчи ҳодисаларни ҳам била борганалар. Диалектикани ривожланиш ёки тараққиёти ҳақидаги ҳар томонлама, мазмун жиҳатдан бой ва чуқур таълимот сифатида биринчи марта немис классик фалсафасининг буюк вакили Гегель ишлаб чиқди. Гегельнинг улуғ хизмати шу бўлдики, у биринчи бўлиб, бутун табиий, тарихий, ва маънавий дунёни бир жараён шаклида, яъни узлуксиз ҳаракат қилиб, ўзгариб, қайтадан тузилиб, тараққий қилиб турадиган ҳолда кўрсатди ва ҳаракат билан тараққиётнинг ички боғланишини очиб беришга уринди. Натижада, инсоният тарихини инсониятнинг ўзининг тараққиёт жараёни сифатида майдонга чиқди ва эндиликда тафаккурнинг вазифаси бу жараёнинг барча янглишиб юришлари ичида унинг изчил босқичларини кузатиб бориш ва зоҳирий тасодифий орасида бу жараёнинг ичида қонуниятларни исбот этишдан иборат бўлиб қолди. Моддий дунёнинг инсон миясидаги инъикосига хос бўлган билиш жараёнининг диалектикаси субъектив диалектика-объектив диалектиканинг кишилар миқёсидаги инъикосидир. Аксарият, чет эл файласуфлари диалектикани мустақил рад этилган ҳолда синергетикани (синергетика деган тушунча фанга асримизнинг70- йилларида кириб келди) ҳам қўлланмоқдалар. У дастлабки физикавий, кимёвий, биологик ҳодисалардаги, кейинчалик эса иқтисодий-техникавий, ижтимоий жараёнлардаги ўз-ўзини ташкил қилиш, ўз-ўзини бошқариш, хаос (тартибсизлик) каби ҳолатларнинг йўналишини, қонуниятларини билишга қаратилган бу таълимотни илк бор бельгиялик физик Илья Пригажим, сўнгра олмон физиги Хенрик Хаким ва бошқа олимлар асослаган, у мустақил

тафаккури услуби сифатида қаралмоқца. Хўш синергетиканинг ўзига хос жиҳати нимада? Сир эмас, XX асрда табиий ва ижтимоий фанлардаги кашфиётлар натижаси ўлароқ, объект билан субъект моддийлик билан маънавийлик, тадқиқотчи билан унинг тадқиқ объекти, табиат билан жамият, турли табақа ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатларга янгича ёндашув бошланди. Унинг моҳияти шундан иборатки, фан ва фалсафанинг ўзаро фарқи энди улар орасидаги зиддият, қарама-қаршилик ҳамда антегонизм тўғрисида эмас, балки уларнинг ҳамкорлиги, бирлиги ҳақида фикр юритишни тақозо қилмоқда. Днемак, синергетика инсон ҳаётида фан тараққиётида илгари учрамаган янги муносабатларни фалсафий таҳлил қилувчи йўналиш сифатида пайдо бўлди. Агар диалектика тараққиёти қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши, миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтиш инкорни инкор этиш қонунлари орқали изоҳласа, синергетика уларни тараққиётининг ягона доимий (универсал) қонунлари деб белгилайди. Бундан ташқари синергетика бугунги тамаддун (цивилизация) ривожига хос бўш тамойил - узлуксизлик (эволюция), босқичма-босқич ривожланиш (коэволюция), мувозанатсизлик, барқарорликнинг барқарор сифат касб этиши каби қонуниятларни шарҳлаб берадики, улар фан, ижтимоий ҳаёт ривожида борган сари ўз исботини топмоқда. Синергетика кашф этаётган тараққиётнинг эволюцион тамойилини таҳлилдан ўтказиб кўрайлик. Бугунги кунда диалектика таъкидлаган, яъни эволюциясиз инқилоб, инқилобсиз узлуксиз ривожланиш юз бермайди, деган гап эскириб қолди. Чунки эволюция борлиқнинг умумий қонуни сифатида нафақат инсонлар билан табиат ўртасидаги борлиқ ва муштараклик, ҳамкорликни ҳам ифодалайди. У жамият ҳаётида макон ва замонга боғлиқ геопалитик ўзига хосликни ҳисобга олишни талаб қилади. 2-масала Дунёнинг мавжудлиги ана шундай ботиний ва зоҳирий ўзгаришларнинг абадий такрорланиб туришидан иборатдир. Бу такрорланишлар эса ўз моҳияти ва хусусиятларини сақлаб қолганликларидан

қонун ва қонуният тусини олган. Масалан, биз Ньютон томонидан кашф этилган бутун олам тортишиш қонунини ўрганганимизда ана шундай ҳолни идрок этганмиз. Бу қонуннинг асосий моҳияти бутун оламдаги нарса ҳодисаларнинг ьир-бири билан алоқадорлиги тамойилининг доимий такрорланиши, ҳар сония ва ҳар дақиқада бу ҳолатнинг содир бўлиб туришини исботлайди. Энг аввало, шуни айтиш керакк, оламдаги барча нарса-табиат, жамият ва инсон тараққиёти маълум нарса-табиат, жамият ва инсон тараққиёти макълум қонунлар асосида амалга ошади. Фанларнинг (ижтимоий, гуманитар, табиий ва ҳ.к) асосий вазифаси ҳар бир ссоҳа бўйича тадқиқот ўтказиб, қонунларни кашф қилишёки уларни амал қилиш хусусиятларини ўрганиш ва очиб беришдан иборат. Қанча кўп қонун кашф қилинса, тараққиёт тез бўлади. Тарарққиёт қонунларини билмасдан туриб, ривожланишга эришиш қийин. Яқин ўтмишда иқтисодиётнинг ўзига хос қонунларини писанд қилмай, турли хил съезд пленум, конференция қарорлари асосида эксперенментлар ўтказиб, барча учун фаровон ҳаёт-коммунизм жамиятини барпо қилмоқчи бўлишганини ва бундай сиёсат қандай оқибатларга олиб келгани барчага маълум. Инсон қонунларни билиши, уларага амал қилиш доирасида эркиндир. Эркинлик англаб олинган зарурият ҳар қандай қонунга хос белгилардан бири зарурийлик яъни объектив тарзда амалга ошиши, ўз-ўзидан намоён бўлишдир. Эркинлик ана шу зарурийликни англаб олиш ва унга амал қилишдан иборат фаолиятни англатади. Қонун оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб, турувчи боғланишларни, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир: Энди қонуннинг белгиларига тўхталамиз: қонун турли-туман алоқадорликлар; боғланишлардан фақат муҳимларини, яъни шундай боғланишларни ифодалайдики, улар оламнинг