logo

Kurash musobaqalarni o’tkazish usullari

Yuklangan vaqt:

15.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

479.873046875 KB
Mavzu: Kurash 
musobaqalarni o’tkazish 
usullari
1.                    RE JA:
2. Musobaqa turlari
3. Musobaqalar o’tkazishdan maqsad
4. Kurash turlari                  Кураш мусобақалари календар режа ва 
мусобақа низомига мувофиқ режалаштирилади 
ҳамда ўтказилади. Бу ҳужжатларни мусобака 
ўтказаётган тмашкилот тайёрлайди ва 
тасдиқлайди. Уларни пухта ишлаб чиқиш ва 
спорт ташкилотларига муддатидан олдин хабар 
қилиш мусобақаларнинг муваффақиятли 
ўтишига ёрдам беради. Мусобакаларнинг 
календар режаси уларни ўтказишга масъул 
бўлган ташкилот томонидан тузилади.        Мусобақа - бу ўқув-тренировка жараёнининг таркибий қисмидир. 
Тренировка жараёнида одатда, спортчининг юқори спорт натижаларига 
эришишига ёрдам берадиган ҳамма сифатларни юксак даражада намоён 
қилиш учун шароитлар яратиш имконияти йўқ. 
Мусобақаларда ҳар бир спортчи уз рақибини енгишга интилади ва бу 
интилиш спортчидан бутун кучни сафарбар этишни талаб қилади. Бу 
нафақат инсоннинг функционал имкониятларини намоён қилишга имкон 
беради, балки уларни шакллантириш воситаси бўлиб хизмат қилади. 
Мусобақалар қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради: 
- спорт жамоасида ўқув-тренировка иши аҳволини аниқлаш; 
- курашчилар тайёргарлиги даражасини аниқлаш; 
- у ёки бу тайёргарлик босқичида ўқув-тренировка ишига якун ясаш; 
- курашни тарғиб қилишга ва шугулланувчилар сонини оширишга ёрдам 
бериш. 
Кураш мусобақаларини ўтказиш хусуситяига кўра улар қуйидагича 
бўлади: 
а) шахсий; 
б) жамоа; 
в) шахсий-жамоа; 
г) тоифалаш.                   Календар режа календар йил учун ишлаб 
чиқилади. Календар режани тузишда 
қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим: 
а) календар режани ишлаб чиқаётганда уни 
юқори ташкилотлар томонидан 
режалаштирилган мусобакалар муддатлари ва 
дастурларига асосланган ҳолда тузиш зарур; 
б) мусобақалар сони ва хусусияти ўз 
аҳамиятига кўра шуғулланувчиларни 
масъулиятли мусобақаларга тайёрлашга 
ёрдам бериши лозим; 
в) ҳар хил турдаги мусобақаларни ўтказиш 
кўзда тутилади: тайёргарлик, назорат, 
саралаш ва асосий.        Тайёргарлик мусобақаларининг асосий 
мақсади-курашчи-ларни мусобақа 
шароитларига мослаштириш, мусобака 
фаолиятининг оқилона техник-тактик 
ҳаракатларни мустаҳкамлаш, мусобақа 
тажрибасини эгаллаш. 
Назорат мусобақаларида спортчининг 
имкониятлари текширилади, унинг 
тайёргарлик даражаси, босиб ўтилган 
тайёргарлик босқичи самарадорлиги 
аниқланади.        Мусобақа мақсади ва вазифалари 
      Бу бўлимда мусобақа ўтказаётган 
ташкилотнинг ўз олдига қўядиган асосий 
мақсади ва вазифалари очиб берилади: 
- спорт жамоаларида ўқув-тренировка ва 
тарбиявий ишларнинг аҳволини текшириш; 
- терма жамоа таркибини тўлдириш мақсадида 
энг яхши курашчиларни вазн тоифалари бўйича 
саралаб олиш; 
- спорт ташкилотлари ва спортчилар ўтрасида 
дўстлик алокаларини мустаҳкамлаш; 
- аҳоли ўртасида спорт курашини 
оммалаштириш ва ёшларни кураш билан 
мунтазам шуғулланишга жалб қилиш.                       Мусобақаларни бошкариш 
      Бўлимда мусобақаларни тайёрлаш ва 
ўтказишга умумий раҳбарликни амалга 
оширадиган ташкилот, шунингдек 
мусобақани ўтказиш аниқ кимга 
юклатилиши; мусобакалар жойини 
тайёрлаш, спортчилар ва ҳакамларни 
кутиб олиш, жойлаштириш, 
овқатлантириш,уларга тиббий хизмат 
кўрсатиш, шунингдек маданий 
тадбирларни ўиказиш учун ким жавобгар 
бўлиши кўрсатилади.        Иштирокчилар ва қатнашувчи ташкилотлар 
Бўлимда  мусобақаларда  қатнашиш  учун  қайси 
ташкилотлар  ва  иштирокчиларнинг  қандай  ёш 
гуруҳларига  рухсат  берилиши,  тренерлар  ва 
вакилларнинг сон таркиби кўрсатилади. 
. Мусобакаларни ўтказиш шартлари ва тартиби 
Ушбу  бўлимда  мусобақаларни  ўтказиш  хусусияти  ва 
усуллари  кўрсатилади.  Кунлар  бўйича  мусобақалар 
дастури  ва  турли  вазн  тоифаларидаги  беллашувлар 
жадвали таклиф қилинади. 
Шахсий,  шахсий-жамоа  ва  жамоа  мусобакаларида  синов 
тизими  белгиланади.  Эгалланган  ўринлар  учун 
очколарни бериш жадвали тавсия қилинади.

Mavzu: Kurash musobaqalarni o’tkazish usullari 1. RE JA: 2. Musobaqa turlari 3. Musobaqalar o’tkazishdan maqsad 4. Kurash turlari

Кураш мусобақалари календар режа ва мусобақа низомига мувофиқ режалаштирилади ҳамда ўтказилади. Бу ҳужжатларни мусобака ўтказаётган тмашкилот тайёрлайди ва тасдиқлайди. Уларни пухта ишлаб чиқиш ва спорт ташкилотларига муддатидан олдин хабар қилиш мусобақаларнинг муваффақиятли ўтишига ёрдам беради. Мусобакаларнинг календар режаси уларни ўтказишга масъул бўлган ташкилот томонидан тузилади.

Мусобақа - бу ўқув-тренировка жараёнининг таркибий қисмидир. Тренировка жараёнида одатда, спортчининг юқори спорт натижаларига эришишига ёрдам берадиган ҳамма сифатларни юксак даражада намоён қилиш учун шароитлар яратиш имконияти йўқ. Мусобақаларда ҳар бир спортчи уз рақибини енгишга интилади ва бу интилиш спортчидан бутун кучни сафарбар этишни талаб қилади. Бу нафақат инсоннинг функционал имкониятларини намоён қилишга имкон беради, балки уларни шакллантириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Мусобақалар қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради: - спорт жамоасида ўқув-тренировка иши аҳволини аниқлаш; - курашчилар тайёргарлиги даражасини аниқлаш; - у ёки бу тайёргарлик босқичида ўқув-тренировка ишига якун ясаш; - курашни тарғиб қилишга ва шугулланувчилар сонини оширишга ёрдам бериш. Кураш мусобақаларини ўтказиш хусуситяига кўра улар қуйидагича бўлади: а) шахсий; б) жамоа; в) шахсий-жамоа; г) тоифалаш.