ОИЛАГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ
ОИЛАГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ РЕЖА: Замонавий жамиятда оила эволюцияси, шу жараённинг Ўзбекистонга хос хусусиятлари. Оилани ижтимоий ҳимоялаш. Оилага ижтимоий хизмат кўрсатиш
“ Оила – жамиятнинг мўъжаз инъикоси, улкан кишилик жамиятининг хавфсизлиги унинг бутунлигига боғлиқ”. Ф. Адлер
XXI асрда кимлар ва қандай яшаши, қандай ишлаши ҳозирги замон оиласининг ўзини қандай ижтимоий ҳис қилишига, у қандай болаларни дунёга келтиришига ва уларга қандай маънавий ва жисмоний тарбия беришига боғлиқ.
Оила - никоҳ ёки қариндошликка асосланган кичик ижтимоий гуруҳ бўлиб, унинг аъзолари умумий рўзғор, ўзаро мажбуриятлар ва ҳиссий яқинлик билан бир-бирларига боғланган бўлади. Никоҳ жамият томонидан рухсат берилган ва бошқариладиган эркак ва аёл муносабатлари шакли бўлиб, у ўзаро мажбуриятлар ва болаларга нисбатан масъулият ҳиссини вужудга келтиради.
Оилани ижтимоий иш объекти сифатида қабул қилар ва уни мураккаб ижтимоий тизим сифатида кўрар эканмиз, у билан мулоқотга киришганда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: унинг тузилмаси, муҳити, функцияларини бажариши ва ривожланиш тарихи. Оила ижтимоий тузилма бўлиб, жамиятнинг ҳам бир аниқ-тарихий типларида ўзига хос хусусиятларга; ҳар бир миллий маданиятда ўз анъаналарига эга бўлади.