logo

Yuristning kasbiy etikasi

Yuklangan vaqt:

10.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

652.609375 KB
Mavzu:Yuristning kasbiy etikasi                                                     Reja:
1. Касб этика институтининг пайдо бўлиши
2.   Умуминсоний касбий этика нормалари тушунчалари ҳамда 
умуминсоний ахлоққа зид иллатларга қарши курашнинг 
йўналишлари
3.   Умуминсоний касбий одоб-ахлоқ қоидалари 
принциплари
4. Юристнинг касб  этикаси институтининг 
тузилиши,категориялари ва вазифалари                   
   “ Этика” сўзи қадимий юнонча «этос» ( etos)  сўзидан келиб чиққан бўлиб, уй, биргаликдаги яшаш 
макони,инсонларнинг турар жойи маъноларини англатади. Кейинчалик бу сўзнинг маъноси одоб, 
ахлоқ яъни инсон муомаласи доираси ва характери ўртасидаги алоқаларни, инсоният сифатининг 
муҳим белгилари, фазилатлари маъносини билдира бошлаган.
    
    Этика қулдорлик даври фалсафа илмининг ажралмас бир қисми сифатида вужудга келган, қадимги 
дунё донишмандларидан бўлмиш Арасту(милоддан аввалги 384–322 йиллар) томонидан атама 
сифатида муомалага киритилган. У биринчи бўлиб ахлоқшуносликни руҳшунослик билан 
сиёсатшунослик оралиғидаги алоҳида фалсафий фан сифатида тақдим этган ва уни “Этика” деб 
номлаган.
    Этика–кишиларда одоб-ахлоқ муносабатларининг, тушунчаларнинг,  
қадриятларнинг,  қонуниятларнинг  вужудга  келишини, уларнинг   одамларни  
 бошқаришдаги   ўрни   ва   аҳамиятини   ўрганади, умумлаштиради.                   Арастуўз даврида мавжуд фанларни таърифларкан, уларни учта гуруҳга ажратади: назарий фанларга 
фалсафа, математика, физикани; ижодий фанларга санъат, бадиий ҳунармандчиликни; амалий фанларга 
эса этика ва сиёсатни киритади. Шу тариқа Этика фалсафа доирасидан ажралиб чиқади  ва  мустақил  
фан  сифатида  шакллана  бошлайди.  Ҳозирги  вақтда  «Этика»  ижтимоий-фалсафий фанлар тизимида 
ўзига хос ўринга эга бўлган фандир.                  «Этика» (ахлоқшунослик)–ахлоқнинг  келиб  чиқиши,  моҳияти,  хусусиятлари,  жамият 
тараққиётидаги  ўрни  ҳақидаги  фандир.  У  бошқа  ижтимоий  фанлар  сингари  ўз  қонунлари  ва 
категорияларига эга бўлиб, улар орқали ўз хулосаларини баён қилади. «Ахлоқ»сўзи  аслида  арабча  сўз 
 бўлиб,  хулқ-атвор,  юриш-туриш, тарбия   деган   маъноларни   англатади.   Ҳозирги   вақтда   бу   
тушунча жамиятнинг   ахлоқий   ҳаётида   юз   берадиган   барча   жараёнларнинг мажмуини акс 
эттиради. Жамиятнинг  ахлоқий  ҳаёти  деб кишиларнинг  ижтимоий,  сиёсий  ва  хуқуқий  фаолиятида, 
оиласида ва кундалик турмушида юзага келадиган ўзига хос муносабатлари шаклига айтилади.Ахлоқ  
тушунчасини  икки  хил  маънода  кўриш  мумкин:  ахлоқ  умумий  тушунча  сифатида этиканинг  
тадқиқот  объектини  англатса,  якка  тушунча  сифатида  инсон  феъл-атвори  ва  хатти-ҳаракатининг 
ўзига хос кўринишини англатади. Хусусан  «одоб»,  «хулқ-атвор»  маъноларида  ҳам  ишлатилади.  
Аслида  «ахлоқ»  ва  «одоб» тушунчалари бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади.Ахлоқ 
тўғрисида Шарқ мутафаккирлари ва давлат арбоблари кўплаб қимматли фикрларни билдирганлар. 
Улардан Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри”асарида, Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” 
асарида, Кайковус “Қобуснома”асарида, Амур Темур “Тузуклар”ида, кўплаб асарларида давлат 
раҳбари, вазирлар, қозилар ахлоқи ҳақида ибратли сўзларни келтирган.Марказий  Осиёда  Уйғониш  
даврининг  буюк  мутафаккири Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” асарида  бу  шаҳарга  
ҳоким  бўладиган  одам  шу  шаҳар  аҳолисига  имомлик қилувчи  оқил киши  бўлиб,  у  табиатан  ўн  
икки  хислат-фазилатни  ўзида  бирлаштирган  бўлиши зарур, деган эди                Абу  Али  ибн  Синотўғри  сўзлаш  ва  ишлашни,  ҳалол  
меҳнат қилишни,   ҳаммага   инсоф-адолат   билан   
муомала   қилишни,   нафсга берилмасликни,  олим-
фозиллар  билан  суҳбатлашишни,  катталарнинг иззат-
ҳурматларини бажо келтиришни, чин дўстликни, 
муҳтожларга эҳсон этишни    унутмасликни    
ҳаммаэзгуликларнинг    манбаи,    ҳақиқий инсонийлик 
белгисидир, деган эди. 
  Абу  Али  ибн  Синотўғри  сўзлаш  ва  ишлашни,  ҳалол  
меҳнат қилишни,   ҳаммага   инсоф-адолат   билан   
муомала   қилишни,   нафсга берилмасликни,  олим-
фозиллар  билан  суҳбатлашишни,  катталарнинг иззат-
ҳурматларини бажо келтиришни, чин дўстликни, 
муҳтожларга эҳсон этишни    унутмасликни    
ҳаммаэзгуликларнинг    манбаи,    ҳақиқий инсонийлик 
белгисидир, деган эди.                         Умуминсоний касбийэтика нормалари тушунчалари ҳамда умуминсоний ахлоққа зид иллатларга 
қарши  курашнинг  йўналишлар
Норма»–лотинча сўз бўлиб, ўзбек тилида расмийлаштирилган қонун-қоида, ҳамма учун мажбурий деб 
ҳисобланган тартиб-қоида ёки бирор нарсанинг, ишнинг аниқ белгиланган ўлчами, меъёри деган 
маъноларни англатади.
Касбий  этиканормалари  ахлоқий  муносабатларнинг  таркибий қисми ва ахлоқий онг шаклларида мавжуд 
бўлади.                  Касбий  одоб-ахлоқ  қоидалариэнг муҳим  хусусиятларидан  бири –инсон  тақдири  билан  боғлиқ  
масалаларни  ҳал  қилишда  ҳис  туйғуга берилмаслик,  таниш-билишчилик,  қариндош-уруғчилик,  
маҳаллийчилик ёхуд  миллатчилик  каби  туйғуларга  берилмаслик  одил  судловни  амалга 
оширишнинг  барча  босқичларида  ахлоқ  нормаларига  оғишмай  риоя қилишини ўргатади.Касб  
этикаси  принциплари-умумлашган  ахлоқий  тушунчалар  бўлса,  ахлоқий  нормалар ахлоқий 
принципларга риоя қилиш учун қандай ахлоқий хислатлар зарурлигини кўрсатади.Касб   этикаси  
нормаларига  қуийдагилар  киради: инсорпарварлик, хушмуомалалик, хушфеьллилик  ва  одаблилик,  
оддийлик  ва  камтарлик,  ҳалоллик  ва  ростгуийлик, инсофлилик, собитқадамлик, очиқ кўнгиллик, 
сахийлик ва мурувватлилик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат, самийлилик, сиполик, катталарни 
ҳурмат қилишва бошқалар.Инсорпарварлик -“Фалсафа қомусий луғат”да инсонпарварлик “Одамларга 
меҳр-муҳаббат билан қараш, уларни ҳурмат қилиш, инсоннинг моддий фаровонлигини юксалтириш ва 
кишиларда юксак  маънавий  фаилатларни  ривожлантиришга  ғамхўрлик  қилиш  ғоялари  билан  
суғорилган дунёқараш”  сифатида  қаралади.  “Педагогик  энциклопедик  луғат”да  
эса,инсонпарварлик  шахс сифатида инсон, унинг эркин ривожланиши ва ўз қобилиятларини намоён 
эта олишини қадрият сифатида қабул қилиш эканлиги уқтирилади. Кенг маънода инсонпарварлик –
инсонни шахс сифатида қадрият деб белгилайдиган, унинг эркинлик,  бахтга  бўлган  ҳуқуқи,  ўзининг  
қобилиятларини  намоён  этиши  ва  ривожлантириши, ижтимоий   институтларнинг   баҳолаш   
мезонларида   инсон   равнақини   ҳисобга   оладиган қарашларнингтарихий ўзгарувчан тизими, 
инсонийлик –одамлар орасида кутиладиган меъёрий муносабат                  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июльдаги “Ҳуқуқни муҳофаза  
қилувчи  ва  бошқа  давлат органлари  томонидан  инсон  ҳуқуқлари  ва эркинликларига риоя 
этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тўғрисида  низомни  тасдиқлаш  
ҳақида”  ги  227-сон  қароридабелгиланганидек  Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари 
томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг  ҳолатини  ўрганиш  бўйича  
Идоралараро  ишчи гуруҳининг  асосий  вазифалари қуйидагиларҳисобланади:инсон ҳуқуқлари  ва  
эркинликларига  риоя  этилиши  билан  боғлиқ  масалаларни  ўрганиш  ва умумлаштириш,  
фуқароларнинг  ҳуқуқлари  ва  эркинликлари  бузилиши,  шунингдек  қийноққа солиш ва бошқа 
шафқатсиз инсон қадр-қимматини камситувчи муомала турларини қўллашга доир мурожаатларини 
кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини мониторинг қилиш;инсон  ҳуқуқлари  ва   эркинликлари  соҳасида  
аниқланган  қонунбузилиш  ҳолатларини бартараф қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаш 
тўғрисида таклифлар киритиш;инсон  ҳуқуқлари  ва  эркинликлари  соҳасида  қонунчиликни  
такомиллаштириш,  шунингдек БМТнинг  асосий  Конвенцияларини  миллий  қонунчиликка  ва 
ҳуқуқниқўллаш  амалиётига имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;Ўзбекистон  
Республикасининг  тегишли  даврий  маърузаларини  кўриб  чиқиш  натижаси бўйича  БМТ  конвенцион 
 органларининг  якуний  тавсиялари  ва  эътирозларини  кўриб  чиқиш, шунингдек ушбу якуний тавсия 
ва эътирозларнинг ижроси бўйича Миллий ҳаракат режаларини тасдиқлаш ва мониторинг қилиш.              Умуминсоний касбий одоб-ахлоқ қоидалари принциплари
« Принцип»-лотинча сўз бўлиб, назария, таълимот ва фаннинг асосий қонун-қоидаси ёки киши қаттиқ ушлаб олган ва огишмай 
амал қиладиган қоида деган маъноларни англатади.Касб  принципларини  бирон -бир  шахс  яратмаган,  у  муайян  ижтимоий  
муносабатларга мувофиқ  ҳаёт  жараёнида  ахлоқий  онг  шакллари  сифатида  вужудга  келган  қонун-қоидалар ҳисобланади.  
Шунга  кўра,  умуминсоний  ахлоқ  принциплари  деб  жамиятнинг  маънавий  онгида ишлаб  чиқилган,  инсоннинг  маънавий  
моҳиятига,  бурчига,  ҳаётининг  мазмунига  ва  кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг табиатига тааллуқли бўлган умумий 
талабларни акс эттирадиган, инсонлар   фаолиятининг   умумий   йўналишини   кўрсатиб   берадиган   ва   муайян   хулқ-атвор 
нормаларига асос бўлиб хизмат қиладиган қонун-қоидаларига айтилади.
    Умуминсоний ахлоқ принципларига қуйидагиларкиради:
• инсонпарварлик;
• ўзаро ёрдам;
• ишонч;
• хамжиҳатлик;
• тинчликсеварлик;•
ватанпарварлик;
• адолатлилик;
• одамийлик;
• қонунийлик ва ҳаказо.Инсонпарварлик принципи.Инсонпарварлик тушунчаси бошқа одамларга ва Ер юзидаги барча тирик 
мавжудотга эзгу,              Юристнинг касб этикаси институтининг тузилиши, категориялари ва вазифалари

   Суд  ва  ҳуқуқни  муҳофаза  қилувчи  органлар  ходимларининг  касбий  ахлоқи  шу  жиҳатдан турли 
шаклларга эга бўлиб, шу маънода судьялар одоб-ахлоқи қоидалари, ички ишлар идоралари ходимларининг 
касб одобномаси, адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, прокуратура органлари ходимларининг  касб  
одобномаси,  ёхуд  давлат  божхона  ёхуд  солиқ  қўмиталари  ходимларининг касб  одоби  ҳақида  гапириш  
мумкин. Таркиб  ва  тузилиш  жиҳатдан  ҳуқуқни  муҳофаза  қилувчи идоралар  ходимларининг  касбий  ахлоқ  
қоидалари  ҳар  бир  хизматнинг  ички  хусусиятларидан келиб  чиқади  ва  жамиятда  қарор  топган  умумий  
ахлоқ  қоидаларига  бўйсунади,  аниқроғи  улар билан  уйғунлашади. Касбий ахлоқ ва  умумий ахлоқ 
қоидалари ўртасида ўзаро зиддият истисно этилади.  Айрим  ҳуқуқий  соҳаларда  ахлоқ  ёки  ахлоқ  
одобномаси  ушбу  касбга  киришни  ихтиёр қилганкишига  касбий  қасамёд  шаклидаги  ахлоқий  талабларни  
ҳам  қамраб  олади.

   Касбий одоб-ахлоқ қоидалари тушунчаси аҳлоқ, норматив-қадриятлар этикаси иборалари билан  бевосита  
боғлиқ.Касбий этика-ҳар  бир  касб-ҳунарга  хос  ахлоқий  норма,  принцип  ва сифатларни ўрганади ва 
ҳаётгататбиқ этади.Ахлоқ -инсон  ва  жамият  ўртасидаги  объектив  алоқадорлик  туфайли  келиб  чиқадиган, 
шахсий ва  умумий манфаатларни мувофиқлаштириб туриш асосида ҳар бир шахснинг ҳаёти ва фаолиятини   
бошқарадиган,   тартибга   соладиган   муаян   хулқ-атвор,   одоб, хатти-ҳаракат нормаларнинг 
мажмуидир.Ахлоқ, унинг жамият ҳаётида тутган ўрни каби муаммоларни ўрганиш билан ахлоқшунослик 
фани шугулланади.                                                    Фойдаланилган адабиёт :
           1 . Исмаилов Б.И.Юристнинг касбий этикаси.-Т.:“Т uron-Iqbol”.2019.-188  б.
                                                                                                                                                               У.Заррух

Mavzu:Yuristning kasbiy etikasi

Reja: 1. Касб этика институтининг пайдо бўлиши 2. Умуминсоний касбий этика нормалари тушунчалари ҳамда умуминсоний ахлоққа зид иллатларга қарши курашнинг йўналишлари 3. Умуминсоний касбий одоб-ахлоқ қоидалари принциплари 4. Юристнинг касб этикаси институтининг тузилиши,категориялари ва вазифалари

“ Этика” сўзи қадимий юнонча «этос» ( etos) сўзидан келиб чиққан бўлиб, уй, биргаликдаги яшаш макони,инсонларнинг турар жойи маъноларини англатади. Кейинчалик бу сўзнинг маъноси одоб, ахлоқ яъни инсон муомаласи доираси ва характери ўртасидаги алоқаларни, инсоният сифатининг муҳим белгилари, фазилатлари маъносини билдира бошлаган. Этика қулдорлик даври фалсафа илмининг ажралмас бир қисми сифатида вужудга келган, қадимги дунё донишмандларидан бўлмиш Арасту(милоддан аввалги 384–322 йиллар) томонидан атама сифатида муомалага киритилган. У биринчи бўлиб ахлоқшуносликни руҳшунослик билан сиёсатшунослик оралиғидаги алоҳида фалсафий фан сифатида тақдим этган ва уни “Этика” деб номлаган. Этика–кишиларда одоб-ахлоқ муносабатларининг, тушунчаларнинг, қадриятларнинг, қонуниятларнинг вужудга келишини, уларнинг одамларни бошқаришдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганади, умумлаштиради.

Арастуўз даврида мавжуд фанларни таърифларкан, уларни учта гуруҳга ажратади: назарий фанларга фалсафа, математика, физикани; ижодий фанларга санъат, бадиий ҳунармандчиликни; амалий фанларга эса этика ва сиёсатни киритади. Шу тариқа Этика фалсафа доирасидан ажралиб чиқади ва мустақил фан сифатида шакллана бошлайди. Ҳозирги вақтда «Этика» ижтимоий-фалсафий фанлар тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган фандир.

«Этика» (ахлоқшунослик)–ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фандир. У бошқа ижтимоий фанлар сингари ўз қонунлари ва категорияларига эга бўлиб, улар орқали ўз хулосаларини баён қилади. «Ахлоқ»сўзи аслида арабча сўз бўлиб, хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия деган маъноларни англатади. Ҳозирги вақтда бу тушунча жамиятнинг ахлоқий ҳаётида юз берадиган барча жараёнларнинг мажмуини акс эттиради. Жамиятнинг ахлоқий ҳаёти деб кишиларнинг ижтимоий, сиёсий ва хуқуқий фаолиятида, оиласида ва кундалик турмушида юзага келадиган ўзига хос муносабатлари шаклига айтилади.Ахлоқ тушунчасини икки хил маънода кўриш мумкин: ахлоқ умумий тушунча сифатида этиканинг тадқиқот объектини англатса, якка тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хатти-ҳаракатининг ўзига хос кўринишини англатади. Хусусан «одоб», «хулқ-атвор» маъноларида ҳам ишлатилади. Аслида «ахлоқ» ва «одоб» тушунчалари бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади.Ахлоқ тўғрисида Шарқ мутафаккирлари ва давлат арбоблари кўплаб қимматли фикрларни билдирганлар. Улардан Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри”асарида, Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асарида, Кайковус “Қобуснома”асарида, Амур Темур “Тузуклар”ида, кўплаб асарларида давлат раҳбари, вазирлар, қозилар ахлоқи ҳақида ибратли сўзларни келтирган.Марказий Осиёда Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” асарида бу шаҳарга ҳоким бўладиган одам шу шаҳар аҳолисига имомлик қилувчи оқил киши бўлиб, у табиатан ўн икки хислат-фазилатни ўзида бирлаштирган бўлиши зарур, деган эди