ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ПЕДАГОГИК ШАРТ- ШАРОИТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (ПЕДАГОГИКА ТАЬЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ МИСОЛИДА) МУНДАРИЖА КИРИШ………… ... ………………………………………………………………3 I БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ НИЗОЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ . ……………………….......................................................……… ..13 1.1-§. Таълим жараёнларида низоларнинг юзага келиши ва уларни бартараф этишнинг илмий методологик аспектлари…………….……………13 1.2-§. Олий таълим муассасаларида низоли вазиятлар таркиби ва мазмуни...26 1.3-§. Олий таълим муассасаларида ўқув жараёни низолари профилактикасининг ташкилий-педагогик шарт шароитлари……………….36 Биринчи боб бўйича хулосалар ………………………………………………… 49 II БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ НИ НИЗОЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ АСОСИДА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ . ……………………………… ………………………....52 2.1-§. Ўқув жараёни субъектларининг низоларни прогнозлаштиришга асосланган профилактик функциялари ………………..………….…………...52 2.2-§. Олий таълим муассасаларини инновацион ривожлантиришнинг низолар профилактикасига асосланган ташкилий модели ……………...…… 64 2.3-§. Талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш механизмларини низоли вазиятлар профилактикасига оид ўқув таркиби асосида такомиллаштириш..80 Иккинчи боб бўйича хулосалар ………………………………………………... 9 2 III БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ САМАРАДОРЛИГИ . ……………………………… ………………………......94 3.1-§. Олий таълим муассасаларида низоли вазиятлар профилактикасининг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича тажриба - синов ишларининг та шкил этилиши ………………………………...94 3.2-§. Талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш механизмларини низоли вазиятлар профилактикаси асосида такомиллаштиришга оид тажриба-синов ишларининг ташкил этилиши ва таҳлили………………….. 105 Учин чи боб бўйича хулосалар…………………………… .. ………………… . 1 18 ХУЛОСАЛАР ………………………………………………………………… . 1 20
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ……………………….1 23 ИЛОВАЛАР .......................................................................................................13 4 2
КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда таълимнинг нафақат интеллектуаллик даражасини намоён этиши, шу билан бирга шахслараро муносабатларни ифодаловчи ижтимоий маданият омили эканлигидан келиб чиқиб, таълим жараёнларини низолардан холи тарзда ташкил этиш ва олиб бориш, таълим олувчиларнинг мутахассислик бўйича тегишли компетенцияларини шакллантириш, ижодий қобилиятларини ривожлантиришда зиддиятли вазиятларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, олий таълим муассасаларида низоли вазиятларнинг олдини олишнинг ташкилий педагогик механизмларини жорий қилишга қаратилган тадқиқотлар устувор йўналишлардан бирига айланмоқда. Ҳар қандай демократик принциплар асосига қурилган жамиятда шахслар ва ижтимоий гуруҳларнинг турли хил низоли вазиятлари ва ижтимоий мулоқот жараёнларидаги юзага келадиган кескинликларига акс ўлароқ тегишли хулқ-атвор маданиятини шакллантириш зарурати юзага келади. Бу маданият инсонларнинг ҳаёт тарзини енгиллаштириб, фаолиятларидаги ижобий мулоқотлари, ҳис-туйғуларни тўғри йўналтира олишлари, ўзаро ҳурмат орқали ишончли муносабатлари, ўз-ўзини англашларига доимо таъсир қилади. Унинг йўқолиши, яъни ўрни бегоналашиш, ишончсизлик, қарама-қаршилик билан алмашганда эса, салбий фазилатлар ортиши сабабли ҳамкорликдаги фаолиятнинг таназзулга юз тутишига олиб келади. Дунё илм-фанида таълим муассасаларида педагогик низоларнинг юзага келиши ва уларнинг табиати ҳамда профилактикасининг замонавий механизмларини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, низоларнинг психологик жиҳатлари, низоларнинг тадқиқ этишнинг умумий, фалсафий ва социологик асослари, низоларнинг моҳияти, ҳаракатлантирувчи кучлари, типологияси, низоларни бошқариш усулларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар натижалари муҳим аҳамиятга 3
эга. Шунингдек, педагогик низоларни олдини олишнинг профилактик механизмлари, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик маданиятини ривожлантиришнинг концептуал асосларига қаратилган тадқиқотлар зарурияти юзага келмоқда . Мамлакатимизда олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида “соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш” каби вазифалар белгиланиб, олий таълим муассасаларида низоли вазиятлар профилактикасининг самарадор педагогик механизмларини аниқлаш ва илмий асослаш зарурати мавжуд. Олий таълим тизими, бошқа ижтимоий институтларга нисбатан, функционал жиҳатдан, шахслараро ва гуруҳлараро муносабатларнинг хилма- хиллиги билан ажралиб туради. Бу муносабатларнинг мураккаблиги ва ноаниқлиги педагогик, ижтимоий, психологик, иқтисодий, ҳуқуқий ва ҳаётнинг бошқа кўплаб соҳаларини қамраб олишида кўринади. Бундай турлилик манфаатлар, муносабатлар, фикрлар, позициялар ва одамларнинг эҳтиёжлари тўқнашувини юзага келтириши табиий. Шу билан биргаликда бугунги кунда олий таълим муассасаларида низоли вазиятларнинг вужудга келиши ҳамда уларнинг низоли вазиятлар профилактикасининг ташкилий педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар заруриятини юзага келтирмоқда. 4
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Низоларни психологик жиҳатлари Ғ.Шаумаров, Р.Самаров,Н.Сафаев, Р. Суннатова, Б.Қодиров, Е.Ғозиев, О.Иванова, О.Лукашонок, В.Андрева, И. Рыданова, В.Сластенин, Н.Щуркова, А. Adler, Н. V. Гришина, 3. Фрейд, К. Хорни Б, Лихачёв, В.Мерлин, В.Мясищев, Ж.Пиажеларнинг тадқиқотларида шахслараро муносабатлар контекстида ўз аксини топган. Низоларнинг тадқиқ этишнинг умумий, фалсафий ва социологик асослари М.Бекмуродов, М.Ёқубов, Г.Туйчиева, Н.Шермухаммедова, А.Анцупов, К.Боулдинг, Ф.Бородкин, Н.Гришина, М.Дойч, А.Здравомыслов, В. Журавлев, Р.Дрендроф, Э.Дюркгейм каби олимлар томонидан тадқиқ 5