logo

ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАР МУҲИТИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШНИНГ ЭСТЕТИК ВА ТЕХНИК ТАМОЙИЛЛАРИ

Загружено в:

13.08.2023

Скачано:

0

Размер:

316.685546875 KB
ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАР МУҲИТИНИ
КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШНИНГ ЭСТЕТИК ВА ТЕХНИК
ТАМОЙИЛЛАРИ
МУНДАРИЖА
КИРИШ 
I-     БОБ.   ШАҲАР   КЎЧА   ВА   МАЙДОНЛАРИ   МУҲИТИНИ
КЎКАЛАМЗОРЛАТИРИШНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ.   
1.1.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлар   таркиб   топишининг   тарихий   илдизлари
(қадимдан XIV -   асрларгача)........................................................................
1.2.   Амир   Темур   даври   шаҳар   кўча   ва   майдонлари   муҳитининг
кўкаламзорлаштирилиши (XIV -   XVI асрлар)..........................................
1.3.   Замонавий   шаҳарлар   кўча   ва   майдонлари   муҳитининг
кўкаламзорлаштирилиши бўйича талаб ва тавсиялар .............................
1-  боб хулосаси..............................................................................................
II-     БОБ.   ШАҲАР   КЎЧА   ВА   МАЙДОНЛАР   МУҲИТИДА   МЎЪЖАЗ
АРХИТЕКТУРАВИЙ   ФОРМАЛАР   (МАФ)   ВА   ДЕКОРАТИВ
ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ. 
2.1.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлар   муҳитида   МАФнинг
талаблари.........................................................................................................
2. 2.  Шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида сув қурилмалари ва воситаларининг
ўрни.................................................................................................................
2.3.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлар   муҳитида   визуал   комуникациялар   ва
ёритгичларнинг ўрни....................................................................................
2.4.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлари   муҳитини   кўкаламзорлаштириш   ва   унда
декоратив ўсимликларнинг ўрни..................................................................
2- боб хулосаси................................................................................................
III-   БОБ .   ЗАМОНАВИЙ   ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАРИ МУҲИТИ
УЧУН МЎЪЖАЗ АРХИТЕКТУРА ФОРМАЛАРИ(МАФ)НИ  ҚЎЛЛАШ
БЎЙИЧА ИЛМИЙ-  АМАЛИЙ ТАВСИЯ ВА ЛОЙИҲАЛАР.
3.1. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида МАФларни қўллаш бўйича таклиф
лойиҳалар.......................................................................................................
3.2.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлар   муҳитида   сув   қурилмалари   ва   визуал
коммуникацияларни қўллаш бўйича таклиф лойиҳалар..........................
3.3.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлари   муҳитида   визуал   коммуникациялар   ва
ёритгичларни   қўллаш     ва   муҳофазалаш   бўйича   асосий   қоидалар   ва
таклифлар.......................................................................................................
3.4.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлари   муҳитини   кўкаламзорлаштириш   бўйича
таклиф лойиҳалар...........................................................................................
3- боб хулосаси................................................................................................
PAGE   \* MERGEFORMAT84           Якуний хулосаси...........................................................................................
ЯКУНИЙ ХУЛОСА ЛАР .
ДИССЕРТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ ВА ТАКЛИФЛАР.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
КИРИШ
Магистрлик   диссертацияси   мавзусининг   асосланиши   ва   унинг
долзарблиги.   Хозирги   кунда   бизга   маьлумки   хар   бир   шахар   ўз   тарихи   ва
кўча,   майдонларига   эга   бўлиб,   шу   билан   бирга   ўтган   асрлар   мобайнида
кўчаларнинг   муҳитида   эстетик  ва  техник   турли  хил  ўзгаришлар   рўй  берган.
Хар бир кўчалар кўкаламзорлаштиришда тарихий маьлумотларга асосланган
ҳолда   режалаштирган.   Шу   жумладан,   ҳозирги   кун   шаҳарларининг   бош
режасини   лойиҳалашда   шаҳар   ҳудудини   мухандислик   тайёрлаш   ва
ободонлаштириш   бўйича   жуда   кўп   ва   муҳим   масалалар   пайдо   бўлиши
натижасида, соҳа мутахассислари олдида бир қанча муаммолар юзага чиқиб,
экологик   устувор   ва   иқтисодий   самарадор   йўналиш   сифатида   фаол   ривож -
ланмоқда.
Жаҳон   ҳалқларида   кўча   ва   унинг   майдонларини   кўкаламзорлаштириш
амалиётидан   оқилона   фойдаланиш   юзасидан   олиб   борилаётган   илмий
тадқиқотларда   уларнинг   шаклланиши   ва   ривожланиши   йўлларини   ўрганиш,
уларнинг   режавий-     тарҳий   ечими   қонуниятларини   аниқлаш,   мавжудларини
таъмирлаш   ва   қайта   қуриш   тажрибаларига   қаратилган   комплекс   ёндошув
муҳим   аҳамият   касб   этмоқда.   Ушбу   илмий   тадқиқотларда   кўча   ва
майдонларнинг   бир-     бирига   боғлиқлиги   қиёсий   ўрга нил ма ган лиги,
лойиҳалашдаги   замонавий   инновацион   йўналишларнинг   эстетик   ва   техник
тамойиллари ишлаб чиқилмаганлиги ва бу соҳадаги ҳаракатларнинг сустлиги
бир қатор муаммоларни юзага чиқармоқда.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   11   сентябрдаги   қарори
билан   2018−2020   йилларда   автомобиль   йўллари,   жумладан   шаҳарларнинг
умумий   фойдаланишдаги   автомобиль   йўллари   ва   кўчаларини
кўкаламзорлаштириш   дастури   қабул   қилинди.   Ушбу   қарорга   кўра
автомобиль   йўллари,   кўча   ва   майдонлари   ҳудудларини   кўкаламлаштириш
PAGE   \* MERGEFORMAT84 юзасидан   шаҳар   ва   туман   марказларида   бир   қанча   амалий   ишлар   олиб
борилди.
Республикамиз   кўча   ва   хиёбонлари,   бозорлари,   таълим   масканлари,
майдонларни   ободонлаштириш   ва   кўкаламзорлаштиришнинг   самарали
йўналишларини   аниқлаш   ва   такомиллаштириш   борасида   Тошкент,   Бухоро,
Андижон,   Фарғона,   Самарқанд   ва   бошқа   шаҳарларда,   туман   марказ ла ри да
мавжуд   кўча   ва   майдонларини   қайта   қуриш,   уларга   замонавий   функциялар
киритиш,   техник   ва   бадиий   жиҳозлаш,   ободонлаштириш   ва   кўкаламзор -
лаштириш   ва   қайта   жонлаштириш   ишлари   олиб   борилмоқда.
Мамлакатимизда   кундан-     кун   чирой   очиб   бораётгани   мазкур   соҳа   учун
масъул ташкилотларда ишнинг тўғри ва самарали йўлга қўйилгани, шу билан
бирга,   юртдошларимизнинг   ўз   уйи,   кўчаси,   маҳалласи   озодалигини
таъминлашга эътибори ошгани самарасидир. 
Кун   сайин   республикамизнинг   жадал   суратларда   ривожланиб
бораётган   шаҳарсозлик   соҳасида   янги   замонавий   бино   ва   иншоотларнинг
қурилиши,   ободонлаштириш   ва   кўкаламлаштириш   жараёнида   инновацион
кўча   ва   майдонларни   ташкиллаштириш,   такомиллаштириш   ва   қайта   қуриш,
унга эстетик ва техник муаммолар,   бундан ташқари, ҳудудни характерловчи
мухим   омиллардан   бири,   бу   жойнинг   табиий   шароити:   рельеф,   ҳудуднинг
геологик   ва   гидрогеологик   тавсилотлари,   сув   хафзалари   ҳамда   физик-
геологик   жараёнларнинг   ечимларини   ечиш   бугу нги   куннинг   долзарб
масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. 
Тадқиқот объекти .  Республикамиздаги анъанавий ва хорижий кўча ва
унинг майдонларини кўкаламзорлаштириш санъати, кўча ва майдонларининг
ҳудудлари,   шаҳар   майдонлари   кўча   ва   тротуарлар   ён   атрофлари,   жамоат
бинолари   ҳудудлари,   дизайни,   эстетик   ва   техник   тамойиллари-     буларнинг
барчаси мазкур диссертациянинг тадқиқот объекти ҳисобланади.
Тадқиқот   предмети   Ўзбекистонда   кўча   ва   майдонларини
кўкаламзорлаштириш   ва   ташкил   қилишнинг   анъанавий   ва   хорижий
PAGE   \* MERGEFORMAT84 тажрибаларини   ўрганиш   ва   таққослаш   асосида   тегишли   илмий   хулосалар
чиқариб, юқорида қўйилган муаммоларни ечишдан иборатдир.
Тадқиқот   мақсади.   Тадқиқот   объекти   ва   предметига   кирган
масалаларни   Ватанимиз   ва   хорижий   мисоллар,   амалий   тажриба   ва   махсус
адабиётларни   таҳлил   қилиш   ва   умумлаштириш   асосида   Ўзбекистонда   кўча
ҳамда унинг майдонларини кўкаламзорлаштириш ва ривожлантириш бўйича
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдир.
Тадқиқотнинг вазифалари  қуйидагилардан иборат:
-     кўча   ва   майдонлари   муҳити   кўкаламзорлатирилишининг   тарихий
илдизларини аниқлаш ;
-     кўча   ва   майдонларини   кўкаламзорлаштиришнинг   тарихий   илдизларини
ўрганган ҳолда замонавий шаҳар кўчалари ва майдонлари муҳитини т ашкил
қилиш усулларини аниқлаш; 
-     кўча   ва   майдонлари   муҳитида   мўъжаз   архитектура   формалар   (МАФ)   ва
декоратив   ўсимликлардан   фойдаланиш,     сув   қурилмалари   ва   визуал
коммуникацияларни   қўллаш   усулларини   ўрганиш   ва   уларни   қўллаш   бўйича
илмий-  амалий тавсия ва лойиҳалар бериш;
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
-     кўча   ва   майдонларининг   маҳаллий   анъанавий   усул   ва   шакллари
аниқланган;
-   ўча ва майдонларининг хорижий инновацион тажрибалари ўрганилган;
-     шаҳар   кўча   ва   майдонларни   иссиқ-     қуруқ   иқлимга   чидамли
кўкаламзорлаштириш бўйича ўсимликлар навлари ва турлари аниқланган;
-     кўча   ва   майдонларининг   композициявий   турлари   илмий   аниқланган   ва
жадвал кўринишида ишлаб чиқилган;
-   шаҳар   кўча ва майдонлар муҳитида мўъжаз архитектура формалар (МАФ)
ва   декоратив   ўсимликларни   қўллаш   усуллари,     сув   қурилмалари   ва   визуал
коммуникацияларини қўллаш бўйича таклифлар берилган;
-     кўча   ва   майдонлари   муҳитини   ташкиллаштиришнинг   эстетик   ва   техник
тамойиллари ишлаб чиқилган.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари.   Ўзбекистонда кўча
ва   майдонлари   муҳитида   замонавий   бунёдкорлик   амалиётини
такомиллаштиришнинг   энг   муҳим   омилларидан   бири   эканлигини   кенг
жамоатчиликка   оммалаштириш   ва   тушунтириш,   шу   йўл   билан   халқимизда,
айниқса   бўлажак   дизайнер   ва   архитектор   ёшларда   кўча   ва   унинг
майдонларини   шакллантириш   ҳақидаги   кўникмаларни   ҳосил   қилишдан
иборатдир.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили).
Республикамизда   кенг   жамоатчиликнинг   фойдаланишига
мўлжалланган   кўча   ва   майдонларини   шакллантириш   ва   такомиллаштириш
бўйича   оммавий   адабиётларнинг   кам   бўлишига   қарамасдан,   бу   соҳадаги
таълим   тизими   ва   илмий   ишларни   бажаришга   мўлжалланган   адабиётлар
сонини   кам   деб   бўлмайди.   Хусусан,   Касымова   С.Т.,   Шоджалилов   Ш.,
Ходжаев   С.,   Арабова   С.   Йўл   транспорт   иншоотлари.   (ўқув   қўлланма.   1-
кисм, ТАКИ, 2003 й.), Касымова С.Т., Шоджалилов Ш., Ходжаев С., Арабова
С.   Йўл   транспорт   иншоотлари.   (ўқув   қўлланма.   2-       кисм,   ТАКИ,   2004   й.),
Хотамов   А.Т.,   Шахидов   А.Ф.,   Усмонов   Қ.Т.   Д авлат   аттестацияси   учун
мутахассислик   фанларидан   синов   дастури.   ( ТАКИ,   2019   й. )   ва   бир   нечта
илмий адабиётларни келтириш  мумкин.
Рус тилида нашр этилган китоблардан   Леонтович В.В. – Вертикальная
планировка   городских   территорий   (–   М,   Высшая   школа,   1985   г.).   Корнеев
Н.А. – Графоаналитический метод проектирования вертикальной планировке
(М.,   1992   г.).   Ланцберг   Ю.С.   Городские   площади,   улицы   и   дороги.   (М.:
Стройиздат, 1983 г. ) каби яна бир қатор китобларини кўрсатиш мумкин.
Юқорида   келтирилган   адабиётлардаги   маълумотларга   қарамасдан
ҳозирги   кунда   кўча   ва   унинг   майдонларини   кўкаламзорлаштиришнинг
хорижий тажрибаларини ўрганиш, уларни республикамиз амалиётига жорий
қилиш,   уларни   маҳаллий   анъанавий   шакллантиришга   қаратилган
шаҳарсозлик   амалиёти   билан   кўча   ва   муҳитларини   уйғунлаштириш,   унинг
PAGE   \* MERGEFORMAT84 янги   инновацион   дизайн   шаклларини   излаб   топиш,   техник   ва   эстетик
муаммоларини излаб топиш каби масалалар долзарб бўлиб келмоқда.
Тадқиқотда   қўлланилган   методиканинг   тавсифи.   Тадқиқот   услуби
диалектик   тушуниш   йўли-     кузатишдан   амалиётга   умумлаштириш   орқали
ўтишга асосланган. Мазкур методик услуб ишни бажариш кетма-  кетлигини
аниқлайди: 
а) махсус адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
б) натурада тадқиқотлар ўтказиш; 
г) натуравий ва илмий материалларни умумлаштириш; 
д) илмий-  амалий лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот   натижаларининг   назарий   ва   амалий   аҳамияти.   Мазкур
диссертация   материаллари   “Ландшафт   дизайни”   таълим   йўналиши
бакалаврлари   ва   “Архитектуравий   муҳитлар   дизайни”   магистратура
мутахассислиги   бўйича   таҳсил   олаётган   талабаларга   архитектура
муҳитларини   ташкиллаштириш   билимларини     чуқурроқ   ўрганиш   ва   ундан
мустақил ишларни бажаришда муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқот   амалий   аҳамияти   эса   мазкур   тадқиқот   материалларидан
шаҳарсозлик,   муҳитлар   дизайни   ва   архитектуравий   муҳитларни   лойиҳалаш
ишларида фойдаланилиши мумкин.
Иш   тузилмасининг   тавсифи.   Мазкур   диссертация   кириш,   3   та   боб,
умумий   хулосалар,   фойдаланилган   адабиётлар   рўйхати   ва   жами   ___   бетни
ташкил   қилади.   Фойдаланилган   адабиётлар   сони   ___ та,   иловаларда
келтирилган расмлар сони  ___ тадан иборат.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 I-  БОБ.  ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАРИ МУҲИТИНИ
КЎКАЛАМЗОРЛАТИРИШНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ
1.1. Шаҳар кўча ва майдонлари таркиб топишининг тарихий
илдизлари  (қадимдан  XIV   -   асрларгача).
                  Кўча   –   бу   ахоли   тураржойининг   бир   қисми   бўлиб,   барча   ҳаракатни
ўтказишга,   оқава   сувларни   оқизишни   ташкил   этиш,   ер   ости   тармокларни
ўтказиш,   кўкаламзорлаштириш   ва   ер   усти   қурилмаларини   ўрнатишга
мўлжалланади.   Бундан   ташқари,   кўчалар   –   бу   аҳоли   истеъқомат   қиладиган
бино   ва   иншоотлар   ансамблига   эстетик,   экологик   рух   бағишловчи   очиқ
фазовий муҳитдир. 
Мисрда   эрамизгача   II   минг   йиллик   ўрталаридан   бошланган   Янги
подшолик   даври   нақш–безакларида   турли   ҳовузлар   ва   бир–биридан
фарқланувчи   экинлар   ва   дарахтларга,   тўғри   бурчакли   мунтазам   меъморий
режага   эга   бўлган   хусусий   боғларнинг   тасвирлари   учрайди.   Бундай   боғлар
ҳукмдорлар   саройлари   қошида,   бадавлат   уйларнинг   ички   ҳовлиларида,
ибодатхоналар   атрофида,   уларнинг   муқаддас   ҳисобланган   бўлимларида
қурилган. Саройлар ва ибодатхоналар одатда Нил дарёсининг тошқини етиб
бормайдиган  тепалик   ва  қирларда  қурилган.  Эҳтимол  шу  сабабдан  Қадимги
Миср   қирлари   этакларида   поғонали   (кўп   саҳнли)   боғлар   вужудга   келган.
Саройларнинг   ички   ҳовлилари   текисланиб   тўғри   бурчакли   текис   боғлар
шакллантирилган.   Боғ   четларига   катта   дов–дарахтлар,   ичкарига   эса
пастқамроқ   дарахт   ва   буталар   экилган.   Ўртада   катта   ҳовуз,   унинг   ёнига
соябон   қурилган.   Шаҳар   кучалари   ва   унинг   ҳудудларини
кўкаламзорлаштирилиши   ва   ободонлаштирилиши   ҳақидаги   тушунчалар   II
минг   йиллик   ўрталаридан   вужудга   келган   десак   муболаға   бўлмайди
назаримизда.
Карнак   шаҳридаги   Амон   ва   Эдфу   шаҳридаги   Гора   ибодатхоналари
қошида «Сфинкслар хиёбонлари» сақланган бўлиб, улар эрамизгача XV–XIV
PAGE   \* MERGEFORMAT84 асрлар   ландшафт   архитектурасининг   хиёбон   кўринишидаги   ёдгорлиги
ҳисобланади.   Одамлар   ибодатхонага   сфинкслар   хиёбони   орқали   кириб
келишган.   Мисрдаги   энг   узун   сфинкслар   хиёбонининг   узунлиги   3,5
километрга   яқин   бўлган.   Шаҳар   кўчасининг   ландшафт   муҳитини   ечиш
тажрибаси   ҳам   Қадимги   Мисрда   ушбу   даврга   тааллуқлидир.   Шимолдан
жанубга   қараб   бир   неча   километрга   чўзилган   Ахетатон   шаҳрининг   шоҳ
кўчаси эса ҳар икки томонидан баланд сфинкслар билан эмас, балки   пальма
дарахтлари   билан   чиройли   безатилган.   Тўғри   чизиқли   метрик   қаторда
жойлашган   сфинксларни   пальма   дарахтлари   би лан   алмаштириш   ўша   давр
шаҳар   шоҳ   кўчаларининг   ландшафт   ечимида   катта   янгилик   ҳисоблаган.
Шунинг   учун   ҳам   Мисрдаги   бу   қадимий   хиёбоннинг   композицион   услуби
кейинчалик ҳаётга кенг қўллана бошланган.
                  Шаҳар   маҳалла   ансамбллари   билан   бирга   яхлит   композицион
занжир   ташкил   этади.   Бутун   шаҳар   борлиғи   мана   шу   занжир   воситасида
яхлит   организмдек   боғланиб   туради   ва   ягона   меъморий   муҳитни   ташкил
этади. Уша даврлардаги  маҳалла марказларида масжид ва ҳовуз асосий ўрин
эгаллаганлиги   маълум.   Ансамбл   иншоотлари   дарвоза   пештоқ,   айвон,
миёнсаройлари   орқали   кучли   шамол   оқимини   ташкил   этишга,   кўчаларда
ҳовуз ва баланд   ўсадиган   дарахтлардан   фойдаланишга   ҳам   кенг   эътибор
берилган.   Маҳалла ва қишлоқ ансамблларида ҳовуз марказий ўринни тутиб
масжид   минора   мактаб   ва   бошқа   иншоотларни   ўз   атрофига
мужассамлаштириб  туради. Урта Осиёнинг иссик иқлим шароитида ҳовузлар
микроиқлим   яратишнинг   қулай   имконияти   ҳисобланган.   Узун   кўчаларда
маҳалла   марказлари жойлашган ҳудудларда ҳовузлар тиндирилган ичимлик
сув   манбаи   бўлиши   билан   бирга   микроиқлимни   таъминловчи   манба
ҳам   б ў л г а н ,   ҳ о в у з н и н г   а т р о ф и д а   т о л ,   т е р а к ,   ч и н о р ,   қ а й р а ғ о ч   в а   т у т
дарахтлари   ўтқазилиб,   супа   ва   саҳнликлар   ташкил   қилинган.   Кўча
а н с а м б л л а р д а   ҳ о в л и   т а ш к и л   э т и ш   у л а р н и н г   ж о й л а ш г а н   ў р н и ,
ривожланиш   тарихи   ва   биноларни   қуришдан   кўзланган   мақсад   билан
чам барчас   боғлиқ.   Шунинг   учун   ҳовузлар,   м айда   баргли   дарахтлар
PAGE   \* MERGEFORMAT84 ҳ ам   анъанавийлигимизнинг   бир   тарихи   ва   махсули   ҳисобланади.
Самарқанд   шахрининг   тарихий   ҳудудидаги   маҳалла,   меъморий   ансамблар
жойлашган   ҳудудлар,   шаҳарсозлик   тарихидан   маълумки,   Самарқанд   каби
қадимий   шаҳарларнинг   таркибий   кўчалар   қисмини   туркум-     туркум   қилиб
қурилган   жамоат   бинолари   маҳалла   марказлари   ва   уларнинг   атрофини
қуршаб   олган   турар-     жой   бинолари   ташкил   этади.   Мана   шу   жамоат
бинолари   ва   маҳалла   марказларининг   қурилиш   услубларида кўчаларнинг
маълум   қонуниятлар   аниқланган.   У   ҳам   бўлса   уйғунлашган   кўча   муҳит-
ансамбл   яратиш   санъатидир.   Урта   Осиёнинг   иссиқ   табиий   иқлими   энг
қадим   замонлардан   бошлаб   шаҳар   қурилишида   майдон   ва   кўчаларнинг
маълум   тарзда   шакллантирилишини   тақозо   этган.   Самарқанд
шаҳарсозлиги тарихига назар солганда шу нарса яққол кўринадики меъморий
ансамбллар   тузиш   санъати   қадимдан   тараққий   этиб   ке ли б   X VI   XI X
ас рл ар да   ж уд а   кў пла б   ян ги   ус улл ар ни   ке лт ир иб   чиқарган. XVI -     XIX
асрларда  бунёд  этилган иморатлар ўзининг геометрик   шаклланиши  нақшлар
ва   рангларнинг   ишлатилиши   маҳобати   жиҳатидан   темурийлар   даври
биноларига   нисбатан   озгина   соддароқ   кўринишга   эга.   Самарқанддаги
Дахбед   масжити,   Хавоси,   Қўрғонча,   Қўшховуз,   Хон   С а и д   И м о м ,   Ф о к е
А б д у л л а й с   м е ъ м о р и й   а н с а м б л л а р и н и н г   и ч к и   безаклари   бунинг   ёрқин
намунаси ҳисобланади. [ 16]
PAGE   \* MERGEFORMAT84 1.2. Амир Темур даври шаҳар кўча ва майдонлари муҳитининг
кўкаламзорлаштирилиши (XIV -   XVI асрлар).
                  Марказий Осиеa минтақасининг марказида жойлашган Ўзбекистон
азалдан   Шарқ   ва   Ғарб   ўртасида   ўзига   хос   робита   вазифасини   ўтаб   келган.
Қадимда   бу   ердан   ўтган   Буюк   ипак   йўли   орқали   турли   давлатлар   ўртасида
савдо   ва   маданий   алоқалар   йўлга   қўйилган.   Албатта,   аввалги   йўллар   фақат
юк   ташиш   учун   мўлжалланган   бўлиб,   бундай   йўлларда   юриш   анча   қийин
эди.   Шунга   қарамай,   бу   йўллар   орқали   бепо	
еaн   кенгликлар   бўйлаб   ҳаракат
қилинган, янги ерлар ўзлаштирилиб, савдо ишлари амалга оширилган. Тарих
шундан   далолат   берадики,   мамлакатимиз   ҳудудида   яшаган   халқлар   ўз
тараққи	
еaтининг барча босқичида янги йўллар қуриш, савдо муносабатларини
ривожлантиришга   катта   эътибор   қаратган.   Масалан,   Амир   Темур   даврида,
“дун	
еa савдогарлар туфайли обод бўлади”, деган ақидага амал қилинган, янги
савдо   йўллари   ва   иншоотларини   қуриш   учун   катта   маблағлар   ажратилган.
Жаҳон   меросининг   муҳофазаси   тарихий   ҳудудлар   ва   қурилиш
ҳудудларининг   чегараларини   ўрнатиш   билан   амалга   оширилади.   Жаҳон
мероси   рўйхатига   бутун   Aфросиёбнинг   археологик   шаҳри,   эски,   яъни
Темурийлар   шахри   ва   Ўрта   Осиёни   Россияга   қўшилиш   даврига   оид
шаҳарнинг Европа қисми кирган. Қурилиш бошқаруви тарихий ва замонавий
қурилишларни   қаттиқ   назорат   қилиниши,   хусусан,   шаҳарнинг   тарихий
даврлари   шаклланишини   сақлаб   қолиниши   қаттиқ   назорат   қилиниши   кўзда
тутилган .
                  X I X   а с р н и н г   ў р т а л а р и д а   қ у р и л г а н   б ў л и б ,   Самарқанд
шахрининг   Галлаорол   кўчасининг   кенгайган   қисмида,   Регистон
майдонининг   шимолида   жойлашган.   Масж идда   м адраса   ҳам   ф аолият
юритган   ва   тиниқ   сувга   тўлдирилган   ҳовуз   жойлашган.   Ховузнинг
жанубий   томонида   айвонли   чойхона   бўлган.   Чойхонанинг   устунлари
бизнинг   давримизгача   етиб   келмаган.   У   болохонали   бўлиб,   унда   диндор
PAGE   \* MERGEFORMAT84 олимлар   яшашган.   Ҳ ов уз ни нг   ша рқ ид а   и кк и   қа ва тл и   ху ж р ал ар
ж ой ла шг ан   бў лг ан .   Ҳ о в у з н и н г   ж а н у б и й   қ и р ғ о ғ и д а   с у п а   ж о й л а ш г а н .
А н с а м б л н и н г   шимолий   қисмида   ховузга   боғланмаган   алоҳида
тахоратхона бўлган. 
                  X V I I I   а с р   о х и р и д а г и   қ у р и л и ш л а р   б ў л и б   Самарқанд шахрининг
Булунғур кўчаси буйлаб жойлашган.   Бу   қурилишлар   марказида   атрофига
тераклар   экилган   ҳ овуз   жойлашган.   Ховузнинг   шимолий   ҳамда   ғарбий
кирғоғида   иккита   супа   қурилган   бўлиб,   улар   ўртасида,   яъни   ховуз
ўртасида   қайроғочлар   ў сг ан .   С у п а   у с т и н и   қ оплаб   олган   ток   барглари
айвон   сояси   ҳам да   ойнадек   тиниқ   ҳовуз   суви   ҳамоханглигида   нафақат
кичик   архитектура   ансамблида   балки   композицион   режавий   тузилишига
ҳам ажойиб микро-  иқлим ҳосил қ илган. [16]
                  Самарқанд   шаҳрида   жойлашган   бўлиб   XIX   асрда   қурилган.
Масжид   унча   катта   бўлмаган   ахолининг   сўзларига   қараганда   квадрат
шаклидаги   ҳовуз   бўлган,   афсус   ҳозирги   кунгача   сақланмаган.   Ҳовузнинг
жанубий   бурчагига   ўтказилган   чинор   ( ҳо зи р   ҳ ам   бо р)   ў зи ни нг   ке нг
шо ҳла ри   ила   с ув   ва   ҳ ов ли   ю за си ни   қ оплаб   турган.   Самарканд шаҳрида
кўчалар   кесишувида   жойлашган   бўлиб   1900   йилда   қурилган.   Ком плекс
атроф ида   чинор   ўсган   ҳовуз   билан   унча   катта   бўлмаган   майдонни
эгаллаган.     Са м а рқ ан д   ша хр ид а   ж ой ла шг ан .   Атрофида   бинолар
жойлашган   доирасимон   ховуз   бу   ансамблнинг   характерли   томонини
ташкил   этади.   Ҳовуз   атроф ига   зич   экилган   қайроғочлар   кўча
композициясини   якунлайди.   Афсус   бу   ҳовуз   бизгача   етиб   келмаган,
ҳ оз ир да   эс а   м ас ж ид   ҳо вл ис и   м ай да ги на   ҳ ов уз ча да н   ки ф о ял ан иб
қ о л м о қ д а   х о л о с .   С а м а р қ а н д   ш а ҳ р и д а   қурилган   бўлиб   кўча   ва
майдонларга   боғланмай   ўзи   мустақил   ансамбл   сифатида   бунёд   этилган.
Карама-  қарши  томонида эса ҳовуз ва хужралар жойлашган. 
PAGE   \* MERGEFORMAT84 1.3. Замонавий шаҳар кўча ва майдонлари муҳитининг
кўкаламзорлаштирилиш бўйича талаб ва тавсиялар.
Кўчаларда   экилган   дарахтлар,   буталар   ва   гуллар   аҳолини   қуёшнинг
жазирама иссиғидан,  шамоллардан, чанг-    тўзондан  ва шовқинлардан ҳимоя
қилади.   Кўчалардаги   экинзорлар   манзарабоп-     режавий   ахамиятга   эга,
шунингдек,   қисқа   вақт   дам   олишга   мўлжалланган.   Экинзорлар   ҳажми
кўчаларнинг   кенглигига,   йўналишига,   пиёдалар   ва   транспорт   қатнови
йўналишига кўра, йўлак ва йўлнинг ҳаракатланиш қисми оралиғидаги заҳира
майдонининг   энига   ҳамда   йўлакдан   уйларгача   бўлган   масофага   қараб
ўзгаради.   Кўчаларни   кўкаламзорлаштиришнинг   асосий   тури   –   қаторли
экинзорлар  бўлиб, улар  йўлак билан  йўлнинг  ҳаракатланиш  қисми ўртасида
экилади.  Улар   йўлакнинг   ҳар  икки   томонида   бир,   икки,  уч   ва   ундан   кўпроқ
қатор   қилиб   жойлаштирилади.   Ушбу   экинзорларнинг   чет   қисми,   йўлнинг
ҳаракатланиш   қисми   олдида   яшил   тўсиқлар   ёки   асосан   нинабарглилардан
ташкил   топган   дарахт   ва   буталарнинг   гуруҳлари   билан   тўлдирилиши
мумкин.   Шунингдек,   йўлак   билан   уйлар   орасида   аллея   ҳосил   қилувчи
дарахтлар   қаторлаб   экилиши   мумкин,   ҳамда   кўчалар   йўналишида
ҳиёбончалар   барпо   этиш   мумкин.   Кўчалардаги   экинзорларнинг   қўшимча
тоифаси сифатида: уйлар олдидаги экинзорлар; ҳаракатни бошқарувчи яшил
оролчалар;   бинолар   деворлари   ва   лоджияларни   вертикал   равишда
кўкаламзорлаштирилади.
Йўлнинг транспорт қатнови қисмини бўлувчи йўлак унинг энига қараб
кўкаламзорлаштирилади.   Йўлакнинг   эни   2-     3   метр   бўлганида   газон   ва
гуллайдиган буталар ҳамда гуллар экилади. Тўрт метрли йўлакларда газонлар
сатҳида   кичик   шох-     шаббали   дарахт   ва   буталарнинг   гуруҳли   ёки   қаторли
экинларни   экиш   тавсия   этилади   (масалан,   виргин   арчаси   қатори   ёки   уни
шарқ   биотаси   билан   гуруҳлаб)   олти   метрли   йўлакларда   иккинчи   ва   учинчи
тоифа   катталикдаги   дарахтлар   ва   буталар   билан   аралаш   экилиши   мумкин.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Бунда   шарсимон,   шох-     шаббали   дарахтлардан   фойдаланиш   мақсадга
мувофиқдир.
                 Уйлар олдида алоҳида кичкина дарахтзорлар  ёки очиқ “ҳовли” лар –
курденёрлар кўринишида экинзорлар барпо этилади. Дарахтзорлар атрофига
яшил   тўсиқлар   экилади,   ўртасида   эса   –   мевали   ёки   манзарали   дарахтлар,
буталар,   гуллар   ҳамда   дарахтларга   чирмашиб   ўсувчи   ўсимликларни   экиш
тавсия этилади.
Курдонёрларда   кўп   қаторлаб   ва   гуруҳлаб   экилган   дарахт,   буталар,
гуллар,   шунингдек,   гулли   рабаткалар,   ток   каби   чирмовуқлардан
фойдаланилади.   Боғчалардаги   дарахтларни   уй   деворидан   3-     5   метр,
буталарни   эса   –   1,5   м   узоқликда   экилади.   Кўчалардаги   дарахтларни   асосан
газонлар   қатлами  бўйлаб   экиш  тавсия   этилади  .  Йўлнинг  транспорт   ҳаракат
қатновига яқин ерида кўп қаторли йўлак барпо этишда дарахт ва буталарнинг
гуруҳли   экинзорлари   қўлланилиши   мумкин.   Бу   ҳолда   гуруҳли   дарахт
экинзорлари   бўлган   газон   кенглиги   4,5-     6   метрдан   кам   бўлмаслиги   лозим.
Транспорт   қатнови   жадал   бўладиган   магистрал   кўчаларда   пиёдаларни
чангдан   ва   чиқит   газлардан   ҳимоялаш   учун   ҳаракат   қисмининг   ҳар   иккала
томонида   икки   қатор   дарахтлар   ҳамда   буталардан   яшил   тўсиқлар   экиш
мақсадга   мувофиқ.   Яшил   тўсиқларни,   шунингдек,   уйлар   олдидаги
дарахтзорларнинг   ташқи   қисмида   экишга   тавсия   этилади.Агарда
чорраҳалардаги   транспорт   қатнови   айлана   (доира)   бўйича   ташкил   қилинган
бўлса, унинг марказида 15-   25 м2 диаметрга эга бўладиган яшил оролчалар
барпо этилади. Ушбу газонли оролчаларда гуллар (атиргуллар), гуллайдиган
буталар, кичик дарахтлар, ўтсимон ўсимликлар экилади. Трамвай йўлларини
иккинчи   ва   учинчи   экин   тоифали   дарахтлар   билан   тўсиб   қўйиш   тавсия
этилади.
Кўчаларда   дарахтларни   экишда   водопровод   иншоотлари   ва   бошқа   ер
ости   қурилмалари   инобатга   олиниши   зарур.   Дарахтлар   шох-     шаббалари
трамвай,   троллейбус   ва   бошқа   осиғлиқ   электр   энергияси   тармоғига
тегмайдиган   бўлиши   керак.   Кўчалар   йўналишига   қараб,   жазирама   ва
PAGE   \* MERGEFORMAT84 иссиқдан   ҳимоялашга   қаратилган   яшил   экинзорларга   талаблар   ўзгариб
боради.   Кенглик   йўналишдаги   кўчалар   (кўча   ўқи   ғарбдан   шарққа   томон,
уйлар   юза   қисми   бир   томондан   шимолга,   иккинчи   томондан   жанубга
йўналган)   ҳамда   узунлик   йўналишидаги   кўчалар   (кўча   ўқи   шимолдан
жанубга   қадар,   уйлар   юзаси   шарқдан   ғарбга   томон   йўналган)   мавжуд.
Кенглик йўналишидаги кўчаларда (уйлар юзаси шимолга қараган) фақатгина
йўлакларда   соялатиш   зарур   бўлади.   Агарда   уйлар   кўп   қаватли   бўлса,
уларнинг   сояси   йўлакка   тушади,   шунинг   учун   экинзорларни   сийрак   экиш
мумкин, бунда архитектура жиҳатдан эътиборга лойиқ бинолар тўсилмайди.
Қарама-     қарши   томонда   кўчанинг   фақат   йўлак   қисми   соялатилади,   чунки
уйнинг   шимол   тарафидаги   юзаси   камроқ   қизийди   (шарқ   ва   ғарбга
йўналтирилган уй юзасига нисбатан), шу сабабли, уларни соялатиш зарурати
қолмайди.   Кенглик   йўналишдаги   кўчаларда   йўлакнинг   икки   томонига,   ёки
йўлак   билан   йўлнинг   ҳаракатланиш   қисми   орасига   ўртача   баландликдаги
дарахтлар экилади.
Узунлик   йўналишидаги   кўчаларда   йўлаклар   ва   биноларни   соялатиш
учун   баланд   ўсувчи   дарахтлардан   фойдаланилади;   улар   йўлак   билан   йўл
ҳаракатланиш   қисми   орасида   жойлашади;   имконият   бўлган   ҳолларда   эса
(агар   йўлак   бино   ва   уйларга   яқин   туташмаган   бўлса)   –   йўлакнинг   иккала
томонига дарахтлар экилади (бу ҳолда аллея вужудга келади).
Экинзорлар   уйлар   олдидаги   дарахтлар   билан   тўлдирилади:   улар
биноларни   тўсиб,   уй   ичидаги   ҳаво   ҳарорати   режимини   яхшилайди   ҳамда
шовқинни камайтириш вазифасини ўтайди.
Кўчаларни кўкаламзорлаштиришда иккита ҳодиса кузатилади:
1. Лойиҳа   бўйича   янги,   кўкаламзорлаштирилмаган   кўчалар
ободонлаштирилади; 
2. Кўчаларда   экинлар   мавжуд,   лекин   улар   эскирган,   қариган,   касал   ёки
манзарали хусусияти кам бўлиб, янгидан реконструкциялашга мойил.
Реконструкция   қилишда   дарахтзорларни   бутунлигича   ва   қисман
ўзгартириш мумкин. Бутунлигича ўзгартиришда уч  йўли  мавжуд: 
PAGE   \* MERGEFORMAT84 а)   кўчалардаги   дарахтларнинг   барчаси   кесиб   ташланади   ва   янги
дарахтлар экилади;
 б) 2-  3 та дарахт оралатиб эски дарахтлар ўрнига янгилари экилади; 
в)   ҳар   50-     100   метрда   экинзорлар   кесилиб,   янгилари   билан
алмаштирилади. 
Қисман   ўзгартиришда   фақат   ёш   экинлар   ёки   манзарали   бўлган   катта
ёшдаги бир нечта дарахтлар қолдирилади.
Тошкент   шаҳри   кўчаларининг   кўкаламзорлаштириш   услублари
турлича.   Кичик,   тор   кўчаларда   дарахтлар   асосан   икки   қатор   қилиб   экилган.
Кенг кўчаларда эса кўп қаторли дарахтзорлар бўлиб, йўлакнинг бир ёки икки
томонини   эгаллаган.   Йўлнинг   транспорт   ҳаракатланиш   қисми   ва   пиёда
йўлакчалари   орасида   экинзорлар   барпо   этиш,   жамоат   бинолари   олдидаги
гуллар билан безатиш услублари, уйлар атрофидаги боғчалар ва курденерлар,
йўллар   четидаги   гуруҳлаб   экилган   буталар,   бино   ва   уйлар   олдидаги   яшил
тўсиқлар шулар жумласидандир.
Дарахт   ва   бута   турлари   ранг-     барангдир.   Қимматли   турлар   ёрдамида
кўкаламзорлаштирилган   кўчалар   мавжуд.   Масалан:   ёзги   эман,   кумушбаргли
ва дала заранги, япон  сафораси , канада  багрянниги , каштан ва бошқалар.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 I -  БОБ ХУЛОСАСИ
Хулоса     қилиб   айтганда   кўча   ва   майдонларини   кўкаламзорлаштириш,
ободонлаштириш   борасида   турли   хил   эстетик   қарашлар   мавжуд.   Кўчаларни
кўкаламзорлаштириш   тарихини   ўрганиб   ҳозирги   кун   тараққиётидан   келиб
чикиб   турли   изланишлар   олиб   бордим.   Қадимги   шаҳарлар   кўчаларини
ўргандим   ва   уларни   таҳлил   қилиб   чикдим.   Тарихий   шахарларни
кўкаламзорлаштиришда турли тарихий кўчаларни режалаштириш ишларини
олиб бордим
1. Карнак   шаҳридаги   Амон   ва   Эдфу   шаҳридаги   Гора   ибодатхоналари
қошида   «Сфинкслар   хиёбонлари»   сақланган   бўлиб,   улар   эрамизгача
XV–XIV   асрлар   ландшафт   архитектурасининг   хиёбон   кўринишидаги
ёдгорлиги   ҳисобланади.   Одамлар   ибодатхонага   сфинкслар   хиёбони
орқали   кириб   келишган.   Мисрдаги   энг   узун   сфинкслар   хиёбонининг
узунлиги   3,5   километрга   яқин   бўлган.   Шаҳар   кўчасининг   ландшафт
муҳитини   ечиш   тажрибаси   ҳам   Қадимги   Мисрда   ушбу   даврга
тааллуқлидир;
2. Амир  Темур  даврида,  “дунеa  савдогарлар  туфайли  обод  бўлади”,  деган
ақидага   амал   қилинган,   янги   савдо   йўллари   ва   иншоотларини   қуриш
учун   катта   маблағлар   ажратилган.   Жаҳон   меросининг   муҳофазаси
тарихий   ҳудудлар   ва   қурилиш   ҳудудларининг   чегараларини   ўрнатиш
билан   амалга   оширилади.   Жаҳон   мероси   рўйхатига   бутун
Aфросиёбнинг   археологик   шаҳри,   эски,   яъни   Темурийлар   шахри   ва
Ўрта Осиёни Россияга қўшилиш даврига оид шаҳарнинг Европа қисми
кирган.   Қурилиш   бошқаруви   тарихий   ва   замонавий   қурилишларни
қаттиқ   назорат   қилиниши,   хусусан,   шаҳарнинг   тарихий   даврлари
шаклланишини   сақлаб   қолиниши   қаттиқ   назорат   қилиниши   кўзда
тутилган;
PAGE   \* MERGEFORMAT84 3. Замонавий   Кўчаларни   кўкаламзорлаштиришда   иккита   ҳодиса
кузатилади:
3. лойиҳа   бўйича   янги,   кўкаламзорлаштирилмаган   кўчалар
ободонлаштирилади; 
4. кўчаларда   экинлар   мавжуд,   лекин   улар   эскирган,   қариган,   касал   ёки
манзарали хусусияти кам бўлиб, янгидан реконструкциялашга мойил.
Реконструкция   қилишда   дарахтзорларни   бутунлигича   ва   қисман
ўзгартириш   мумкин.   Бутунлигича   ўзгартиришда   учта   вариант   мавжуд:   а)
кўчалардаги   дарахтларнинг   барчаси   кесиб   ташланади   ва   янги   дарахтлар
экилади; б) 2-  3 та дарахт оралатиб эски дарахтлар ўрнига янгилари экилади;
в) ҳар 50-   100 метрда экинзорлар кесилиб, янгилари билан алмаштирилади.
Қисман ўзгартиришда фақат ёш экинлар ёки манзарали бўлган катта ёшдаги
бир нечта дарахтлар қолдирилади.
Умуман   олганда,   к ўчаларининг   кўкаламзорлаштириш   услублари
турлича   бўлган .   Кичик,   тор   кўчаларда   дарахтлар   асосан   икки   қатор   қилиб
экилган. Кенг кўчаларда эса кўп қаторли дарахтзорлар бўлиб, йўлакнинг бир
ёки   икки   томонини   эгаллаган.   Йўлнинг   транспорт   ҳаракатланиш   қисми   ва
пиёда   йўлакчалари   орасида   экинзорлар   барпо   этиш,   жамоат   бинолари
олдидаги   гуллар   билан   безатиш   услублари,   уйлар   атрофидаги   боғчалар   ва
курденерлар,   йўллар   четидаги   гуруҳлаб   экилган   буталар,   бино   ва   уйлар
олдидаги яшил тўсиқлар шулар жумласидандир.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 II-   БОБ. ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАРИ МУҲИТИДА
МЎЪЖАЗ АРХИТЕКТУРА ФОРМАЛАР (МАФ) ВА ДЕКОРАТИВ
ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ.
2.1. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида мўьжаз архитектура
формалари (МАФ)нинг талаблари.
Шаҳар кўча ва майдонларини ташкиллаштириш ва лойиҳалашда ўзига
хос (МАФ)ларни жойлаштиришнинг ўзига хос талаблари мавжуд
Лойиҳалашда   (МАФ)ларни   танлаш   (курсилар,   урналар,   гулзорлар   ва
бошқалар)   ва   шаҳар   жиҳозларидан   (кабиналар,   бекатлар,   банкоматлар,
полосалар ва бошқалар), фойдаланиш керак:
-  иқлим учун мос дизайн ва мақсадга мос материаллар (табиий материаллар);
-     (МАФ)   ва   шаҳарсозлик   жиҳозларининг   қисмларини   таъмирлаш   ёки
алмаштириш;
-     муз   ва   қор   дрифтлари   ҳосил   бўлишидан   ҳимояланиш,   сув   оқимини
таъминлаш;
-     (МАФ)   ва   шаҳар   ускуналари   яқинида   ва   қурилишда   техник   хизмат
кўрсатиш қулайлиги, шунингдек механизациялашган ва қўлда тозалаш;
-     структураларнинг   э ргономикаси   (баландлиги   ва   бурилиши,   тўшамалар
баландлиги ва бошқалар.);
-  визуал ранглар;
-  потенциал фойдаланувчилар учун хавфсизлик;
-  бошқа  (МАФ)  ва атрофдаги архитектура билан услубий комбинация;
-     манзил   зонаси   хусусиятларига   риоя:   йўллар   тротуарлар   учун   чекланган
дизайн, дам олиш жойлари ва ҳовлилари учун.
-  МАФ ва шаҳар жиҳозларини ўрнатиш учун умумий талаблар:
-  пиёдалар учун тўсиқлар яратмайдиган манзил;
-  таркибий барқарорлик;
-  ф унк ция ёки   ҳаракатланиш имконияти га  қараб    жойлашув мезонлари;
-  ҳар бир муайян зонада муайян турдаги  (МАФ)  ва шаҳар ускуналари;
-  ў риндиқлар учун маълум талаблар :
PAGE   \* MERGEFORMAT84 -  д ам олиш жойларида  ўринди қлар  кулайликлар нинг мавжудлиги;
-  ҳовли жойларида  ўринди қлар учун  урна  ва хандаклар мавжудлиги;
-  транзит зоналарида  ўринди қлар учун ва  урна  хандаклар йўқлиги;
Катталар   дам   олиш и   учун   дастгоҳнинг   баландлиги   қоплама
даражасидан ўриндиқ текислигигача 420-  480 мм ичида олиниши керак. дам
олиш   учун   ўринди қлар нинг   юзаси   ёғочдан   тайёрланган,   турли   хил   сув
ўтказмайдиган  килиб  ишлов бериш. 
Чи қ инди қутиси  учун махсус талаблар:
-  бинонинг оловдан ҳимоя қилувчи кулдонларнинг мавжудлиги;
-  етарли баландлиги (тахминан 100 см камида) ва ҳажми;
-  ёмғир ва қордан ҳимоя;
-  челаклар ва чикинди сумкаларни аниқ жойлаштириш;
-  г уллар учун махсус талаблар (вазалар), шу жумладан ўрнатиш:
-     гулзорлар   (вазалар)   нинг   дизайни   (ранги,   шакли)   ўсимликлар   диққатини
ҳайдовчи  чалғитмаслиги керак;
-     гул   идиш лари   қишда   бино   ичида   сақланиши   ёки   игнабаргли   ўсимликлар
ёки бошқа ўсимлик безаклар билан ўзгартирилиши керак.
-    Тўсиқлар  учун  хусусий  талаблар:   пиёдаларни  автомобилларга   урилишдан
ҳимоя қилиш и ;
-     майсазорнинг   четидан   10   см   дан   ортиқроқ   тўсиқлар   жойлаштиришга   йўл
қўйилмайди;
-  имконияти чекланган одамлар учун курсилар;
-  автомобиллардан ҳимояловчи ;
-  хавфсизлик тўсиқлар и ;
-  ўрнатилган плантаторлар, ўрнатилган гул идишлар ва вазалар;
-  Велосипед инфратузилмаси.
Пиёдалар зоналарида   ( МАФ )   тарихий ва меъморий ривожланиш билан
бирлаштирилиши керак. Тескари комбинация (замонавий биноларда Мў ьжаз
а рхитектура   ф ормалари нинг   тарихий   дизайни)   кўпинча   салбий   натижа
беради.
PAGE   \* MERGEFORMAT84  Пиёда лар юрадиган  зоналар нинг кичик элементлари 
-  нисбатан кичик кўча чироқлари;
-  қулай  ўриндиқлар ;
-  оммавий қоплар;
-  гулзорлар ва плантаторлар (вазалар);
-  ахборот стенди;
-  хавфсизлик девори;
-  ўйин майдонлари.
(МАФ)   ва   шаҳар   объектларини   график   Вандализмдан   вандалга   қарши
ҳимоя қилиш тамойиллари.  (МАФ) ва шаҳар жиҳозларининг сирт майдонини
камайтириш,   тешилган   ёки   бўшашган   сиртларни   (жумладан,   рельеф
зарраларини ўз ичига олган бўёқлардан фойдаланиш) график   вандализмнинг
олдини олиш ёки уни бартараф етишга кўмаклашиш керак;
-     паст   ҳажмли   обектларни   (коммутация   шкафлари   ва   бошқаларни)   ҳимоя
қилиш   учун   кичик   форматли   рекламаларни   юзага   жойлаштиришни   тавсия
этамиз.   Бундан   ташқари,   кўча   санъатидан   фойдаланиш   ёки   уларни   плакат
стендига жойлаштириш мумкин;
-     вандализмнинг   асосий   майдони   -     ердан   30-     200   сантиметр)   қутбларда,
коммутация   шкафлар,   тўсиқлар   ва   бошқалар.   Бу   зонада   тарихий   жой
режалари,   навигация   жадваллари   ва   бошқа   шу   каби   елементлар   каби
оммавий фойдали маълумотлар билан ахборот тузилмаларини жойлаштириш
ҳам мумкин.
-  тозалаш осон ва унга таьсир этувчи омилларга чидамли материални танлаш
тавсия этилади;
-     шаҳар   ускуналари   ва   (МАФ)ларни   жойлаштирилишда   тўқ   ранглар   ёки
материаллардан   фойдаланишни   талаб   қилади.   Енгил   монохром   ранг
ноқонуний   теглар   қўлланилишига   сабаб   бўлади,   тўқ   ёки   қора   ранг
ёрлиқларнинг   сонини   ёки   уларнинг   кўринувчанлигини   камайтиради,   чунки
дастур воситаларининг аксарият ранглари ҳам тўқ.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Ландшафт   элементлари   ҳудуд   пейзажи   ва   ландшафт
ташкиллаштирилишда   ажралмас   ва   зарур   қисм   ҳисобланади,   мавжуд   ёки
янги ташкилаштирилаётган табиий мажмуаларидан фаол фойдаланиш билан
барқарор атроф-  муҳит шаклланишини таъминлайди.
Умумий   яшил   "рамка"   мажмуасида   ободонлаштириш   ишларини
режалаштиришда   аҳолига   сайр   этиш   ва   ҳордик   чи қ ариш   имкониятини
берувчи   шаҳар   барқарор   ривожланиш   ва   атроф-     муҳитга   ҳурмат
тушунчасини ҳисобга олган ҳолда урбанизациялашган ландшафтлар, sport ва
ижтимоийлашув,   жисмоний   қулайлик   ва   такомиллаштирилган   визуал   ва
екологик хусусиятлар учун имкониятлар яратишга бўлиш лозим.
Ҳудудни   кўкаламзорлаштириш,   майдонларнинг,   яшил   зоналарини
сақлаш   ва   тиклаш,   ўрмонларни   сақлаш   ва   муҳофаза   қилиш   "   шаҳар
посёлкаси"   ҳокимлиги   бюджетида   тақдим   этилган   маблағлар   доирасида
маъмурият   билан   тузилган   шартномалар   бўйича   ихтисослаштирилган
ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ер участкаларига эгалик қилувчи ёки улардан фойдаланувчи жисмоний
ва   юридик   шахслар   ушбу   участкаларда   жойлашган   яшил   майдонларнинг
ҳамда   унга   туташ   ҳудудларда   сақланишини   ва   хавфсизлигини
таъминлашлари шарт.
Кўкаламзорлаштиришни   лойиҳалашда   дарахт   ва   буталарни
муҳандислик   тармоқлари,   бино   ва   иншоотларга   екишнинг   енг   кам
масофалари   ҳисобга   олинади.   Ўсимликларни   экиш   учун   ковак   ва   зовурлар
ҳажмини   аниқлашда   (Гост)га   мос   келадиган   экиш   материалларига   эътибор
қаратиш тавсия етилади. Сиз жойдаги турли ҳудудларда яшил бўшлиқлардан
максимал фойдаланиш керак.
Шаҳар   ҳудудида   пейзаж   дизайни   шаҳар   экотизимларининг   ўз-     ўзини
тартибга   солиш   қобилиятини   йўқотиш   омилларини   (маълум   даражада)
ҳисобга   олиши   керак.   Зарур   яшил   ўсимликлар   ва   яшил   ҳудудлар
ҳаётийлигини таъминлаш учун:
PAGE   \* MERGEFORMAT84 -     жойларда   ободонлаштириш   майдонларини   муҳофаза   қилиш   хўжалик
юритишнинг   белгиланган   режимларига   мувофиқ   табиий   ҳудудлар   ва
рекреацион юк меъёрларининг ҳажми;
-  туташ ҳудудлардан одам юклари даражасини ҳисобга олиш;
-     антропоген   омилларга   чидамлилиги   хусусиятларини   ҳисобга   олган   ҳолда
дарахтзор   ўсимликлари   турларини   экиш   учун   мослаштирилган   турларини
танлашни амалга ошириш.
Иситиш   тармоқлари   фаолият   кўрсатаётган   майдонларда   дарахтларни
экишда   иситиш   йўли   ўқининг   икки   томонида   тупроқни   иситиш   омили
ҳисобга   олиниши   керак.   Жойнинг   турли   ҳудудларига   салбий   антропоген   ва
иқлим омилларининг таъсири остида ҳимоя плантацияларини шакллантириш
керак.   Бир   неча   омиллар   таъсири   остида   ҳудуднинг   функционал   мақсади
учун интенсивликда етакчи ва (ёки) энг муҳим нарсани танланг.
Кўчанинг   коммунал   ускуналари,   ахлат   коллекторлари   ва   қутилари.
Коммунал ускуналар  турини танлаш  учун асосий талаблар  бўлиши мумкин:
инсон саломатлиги учун атроф-   муҳит хавфсизлигини таъминлаш, экологик
ва   технологик   хавфсизлик,   фойдаланиш   қулайлик,   ергономика,   эстетика,
тўпланган   ахлат   олиб   ташлаш   таъминлаш   механизмлари   билан   бирга.
Кўчалар,   майдонлар,   дам   олиш   масканларида   маиший   ахлатларни   йиғиш
учун контейнерлар ва (ёки) тўшамалардан фойдаланиш, уларни: объектларга
кириш жойларига жойлаштириш тавсия этилади.
Савдо   ва   умумий   овқатланиш,   жамоат   муассасалари,   турар   жой
бинолари   ва   транспорт   иншоотлари   (жамоат   транспорти   бекатлари   ва
бошқалар.),   ўрни   аниқ   бўлиши   керак,   уларнинг   ҳажми   ва   сони   ҳудудида
одамлар   оқими   билан   белгиланади.   Кичик   идишлар   жойлаштиришда
интервал   (юқоридаги   буюмларни   мажбурий   жойлаштиришни   ҳисобга
олмаган   ҳолда)   қуйидагилар   бўлиши   керак:   асосий   пиёдалар
коммуникациялари   бўйича-     60   м   дан   ортиқ   эмас,   ҳокимиятнинг   бошқа
ҳудудлари бўйича -     100 м дан ортиқ эмас. Дам олиш масканлари ҳудудида
кичик   контейнерлар   ва   урналарни   жойлаштириш   озиқ-     овқат
PAGE   \* MERGEFORMAT84 маҳсулотларини   сотишга   қаратилган   скамейкалар,   капитал   бўлмаган
стационар   иншоотлар   ва   кўчадаги   техник   жиҳозлар   билан   таъминланиши
керак.   Барча   ҳолларда   пиёдалар   ҳаракатига,   аравачалар   ва   приборларнинг
ўтишига халақит бермайдиган тартибни таъминлаш лозим
PAGE   \* MERGEFORMAT84 2. 2.  Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида сув қурилмалари ва
воситаларининг ўрни.
        Ш аҳарла рни  ободонлаштиришда аҳоли пунктлари, шаҳар атрофи дам 
олиш жойлари, ер участкалари, табиий ва сунъий сув ҳавзалари -   кўллар 
ишлатилади. Сув қурилмаларининг фазовий хусусиятларига кўра кўлмаклар 
қуйидагича ажралиб туради. Сув ҳавзалари -   турғун ёки аста-  секин қуйма 
суви бўлган турли хил ўзгарувчан статик сув ҳавзалари (сув омборлари, 
ҳовузлар ва бошқалар);
         Сув оқимлари -   оқаётган сувли сув қурилмалари (манбалар, оқимлар, 
каналлар, шаршаралар ва бошқалар);
         Декоратив сунъий сув қурилмалари (декоратив манбалар ва кўлмаклар, 
сунъий ҳовузлар, фавворалар, пуркагичлар ва бошқалар).
Қувват ва оқим манбаларига кўра қуйидагилар ажралиб туради: оқаётган сув 
қурилмалари ( каналлар, шаршаралар ва бошқалар) ва оқмайдиган сув 
қурилмалари (кўлмаклар -   табиий ёки сунъий манбалар, ҳовузлар ва 
бошқалар). Сув ҳавзалари -   сувнинг секин оқиши ёки йўқлиги билан ернинг 
турли қисмларида жойлашган сув ҳавзалари. Сув ҳавзаларига қуйидагилар 
киради: сув омборлари, кўллар, ҳовузлар. Оқим ва каналларнинг 
хусусиятлари. Каналнинг табиий бурмаларига эга бўлган тор сув оқими 
дейилади. Оқимлар то ғ  ёки текис    бўлиши мумкин. Иккинчиси секин оқим 
билан ажралиб туради ва улар минимал қияликка  э га текис сиртда 
жойлаш ади . То ғ  оқимлари инт э нсив сув оқими билан ажралиб туради, улар 
катта қиялик бурчаги билан юза бўйлаб ҳаракатланади. Бундай оқимларни 
майда шаршаралар тўсиб қўйиши мумкин. Кўпинча то ғ  оқимлари учун 
сунъий ёки табиий тош ётқизи ш ма қ садга мувафи қ    яратилади.   Сув омбори -  
бу табиий ёки сунъий равишда инсон томонидан муайян чегараларга ега 
бўлган сув омбори бўлиб, у катта ҳажмдаги сувни сақлаш учун 
мўлжалланган. Сув омборлари дарё бўйларида ёки табиий сув ўтқазиш 
PAGE   \* MERGEFORMAT84 жойларида жойлашган бўлиб, ортиқча сувнинг тўкиладиган оқими билан 
платина ҳосил қилади.
          Кўл доимий равишда айланиб турадиган сув билан таъминланадиган 
табиий сув омбори бўлиб, у ер ости манбаларидан тўлдирилади.
          Ҳовуз -   бу чекланган чегаралари ва айланмайдиган суви билан табиий 
ёки инсон томонидан яратилган ҳовуз. Ҳовуз  ҳудуднинг ва участканинг 
ўзига хос ландшафт дизайнини яратиш, чўмилиш ёки муҳандислик фаолияти 
билан боғлиқ бўлган сунъий  атрибутдир . 
Сув оқимлари бу сув ҳавзаларига сувни тўлдириш, ишлатилган сувни 
йўналтириш, шунингдек сув ҳавзаларини бир-  бирига улаш учун 
ишлатиладиган сув қурилмалари. Буларга қуйидагилар киради: оқимлар  ва   
каналлар.
          Фавворалар -   бу участкаларни ландшафт дизайнида яратилган турли 
хил сув иншоотлари, фаввора шаклидаги қуйма иншоотлардан, декоратив 
ҳовузлардан, шунингдек, бошқа профессионал ландшафт ва архитектура 
шаклларидан иборат кичик меъморий шаклларни яратиш учун 
мўлжалланган, уларнинг қурилмаси профессионал гидротехника 
ускуналаридан фойдаланади. Ҳозирги вақтда турли хил қурилиш 
материалларидан яратилган фаввораларнинг жуда кўп турли хил меъморий 
шакллари мавжуд бўлиб, уларда турли хил сув оқимларини яратиш 
қобилиятига ега махсус нозуллар ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида сиз 
спрейлар, гейзерлар ва турли хил сув томчилари бўлган сув ҳавзаларини 
қуришингиз мумкин.   Инкжет фаввораси -   пейзаж дизайнидаги енг кенг 
тарқалган фавворалар турларидан бири, ушбу турдаги фаввораларда сув 
пуркагичлардан фойдаланган ҳолда махсус нозуллар ишлатилади. Декоратив 
торли фавворанинг кўкраклари диаметри торайиб борадиган сув оқимлари ва
турли хил баландликларга кўтариладиган сув оқимларини турли хил 
нозуллардан фойдаланган ҳолда.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Рангли мусиқа декоратив фаввораси инкжет фавворалар турларидан биридир.
Ушбу фавворалар қурилмаси ёруғлик ва шовқин еффектларини қўшиш 
қобилиятига ега бўлган турли хил муҳандислик ускуналаридан фойдаланади.
Фонтанел сув ўтказмайдиган юқори тутқичли тош деворларга ўрнатилади.  
Фаввора 2-  фавворанинг меъморий кўп пиёла декоратив композициясида бир
пиёла остидан қуйи сатҳигача сувнинг кўп босқичли оқишини яратиш 
имконияти билан яратилган.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 2.3. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида визуал комуникациялар
ва ёритгичларнинг ўрни.
Кўча   ва   майдонларини   ёритиш   масаласи-       замонавий   мухандислик-
ободонлаштиршнинг   асосий   вазифаларидан   биридир.   Ёритиш   –   бу   ёруғлик
манбалари   ёрдамида   кўча   ва   майдонларининг   хар   бир   жойи   учун   алоҳида
ёндошилган ҳолда керакли шароитни яратиш демакдир.
Кечки кўча ва майдонларини намойиш этиш учун бу масалага бадиий-
эстетик,   психиологик   ва   ғоявий   нуқтаи   назардан   қаралади.   Бунда   сунъий
ёритиш мосламалари замонавий эстетик талабларга нафақат кечқурун, балки
кундуз  куни хам  жавоб  бериши  лозим.  Чунки улар  ҳам   кўча  ва  майдонлари
ободончилигида кичик меъморий шакллар сифатида қаралади.
Кўча   ва   унинг   майдонларида   қуйидаги   доимий   ёритиш   мосламалари
мавжуд:
а) кўчаларни ёритиш учун   (йўл ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлиги учун
зарур ёритилганликни таъминлаш);
б)   меъморий-     бадиий  ёритиш  учун   (меъморий,  тарихий  ва  бадиий   энг
қимматли архитектура бинолари, иншоотлари, ёдгорликлари, фавворалари ва
бошқалар учун ва бундан ташқари, бутун мажмуалар);
в)   рекламаларни   ёритиш   учун   (аҳолининг   савдо-     сотиқ,   маиший   ва
маданий янгиликлар, дўкон ойналарини безаш, инфо киоскалар ва бошқалар
ҳақидаги маълумотлари.);
г)   кўрсатиш   белгиларини   ёритиш   учун   (транспорт   ва   пиёдалар   учун
кўрсатмалар,   йўналишлар,   тўхташ   жойлари,   машиналар,   ўтиш   жойлари   ва
бошқалар.).
Микрорайонларда,   маҳаллаларда   ўтиш   йўллари   ва   аҳоли   юрадиган
йўллар,   кўп   қаватли   уйларга   кириш   жойлари,   ҳамда   болалар   майдонлари,
спорт майдонлари ва бошқалар ёритиб турилади.
Бундан   ташқари   ташқи   сунъий   ёритиш,   биноларни,   ҳайкалларни,
фаввораларни   ёритиш,   ёруғлик   рекламалари   кечки   шаҳарнинг   маълум   бир
меъморий-     бадиий   образини   ташкил   қилади,   шаҳар   кўчалари   ва
PAGE   \* MERGEFORMAT84 майдонларининг   шунингдек,   айрим   бинолар   ва   иншоотларнинг   фазовий
тузилишини   очиб   беришга   ёрдам   қилади:   кундузги   барча   қурилмаларнинг
ташқи   кўринишига   боғлиқ   бўлса,   кечқурун   эса   ёритиш   ёрдамида   вужудга
келтирилаётган   кўча   ва   майдонларининг   манзарасига   боғлиқ   бўлади.
Ҳудуднинг   иншоотларини   қуриш   ва   фойдаланиш   етарли   даражада   тежамли
бўлиши керак.
Ёруғлик-      бу тўлқин узунлиги 400 дан  760 нм  гача  (1нм=10м)  бўлган
электормагнит   нурланишидир,   фақат   шу   оралиқларда   нурланишни   кўз
ёруғлик нурланиши сифатида қабул қилади.
Транспорт ҳаракати жадаллигига боғлиқ ҳолда кўчалар, йўллар ва
майдонларнинг   қатнов   қисми   қопламаларининг   минимал   ўртача
равшанлиги
Кўчадан иккала
йўналишда 1 соат ичида
ўтадиган транспорт
бирликларнинг энг катта
сони Минимал ўртача равшанлик,  нт
ҳисобида
200 дан ортиқ....
1000 дан 2000 гача
500-  1000
200-  500
50-  200 1
0,7
0,4
0,2
0,1
Қатнов   қисмига   туташган   кўча,   майдонларнинг   транспорт
қатнамайдиган   қисмининг   тротуарлар,   автомобиллар   тўхташ   жойлари   ва
ўртача   равшанлиги   шу   кўчалар   ва   майдонларнинг   қатнов   қисми   учун
меъёрланган ўртача равшанлик қийматининг ярмидан кам бўлмаслиги керак.
Равшанлик   бўйича   ёритиш   даражасини   меъёрлаш   йўли   қопламаларининг
ёруғлик   хоссаларини   ҳисобга   олади   (ёруғлик,   акслантириш   (қайтариш)
коэффициенти, ютиш коэффициенти, ўтказиш коэффициенти).
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Кўчалар, тротуарлар
ва
пиёдалар йўлакчалари
тоифаси Шаҳарлардаги аҳоли сони,
минг киши
200 дан
ортиқ 100-  250 100гача
Кўчаларнинг   асосий
қатнов   қисмидан   5   м   дан
ортиқ   масофада   бўлган
тротуарлар,   шунингдек
маҳаллий   ўтиш
йўлакларидаги тротуарлар,
А тоифадаги
Б тоифадаги
Д тоифадаги
Кўчалардаги
хиёбонларда   пиёдалар
йўлаклари 1
0,5
0,2 0,5
0,2
0,2 0,2
0,2
0,2
Ўртача равшанликнинг меъёрланган қиймати 0,4-   1   нт   бўлган кўчалар
учун қуйидагиларни қўлланиш мақсадга мувофиқдир.
 Кўча   қатнов   қисмининг   эни   24   м   гача,   ёриткичларнинг   бир
томонлама   ва   икки   қаторли   жойлаштириш   схемаларида   –   горизонтал
текисликда   носимметрик   ён   томондан   тор   ёруғлик   тақсимлаш   билан
ёриткичлар;
 Кўчанинг   қатнов   қисмининг   эни   24   м   дан   ортиқ,   ёриткичларни
жойлаштиришнинг   икки   қаторли   ва   тўғри   бурчакли   шаклида   –   горизонтал
текисликда   носимметрик   ён   томонлама   энг   кўп   ёруғлик   тақсимлагичли
ёриткичлар.
 Кўча   қатнов   қисмининг   эни   18   м   гача   бўлганда   ва   ёриткичлар
ҳаракатланиш   ўқлари   бўйича   жойлаширилишида   -       горизонтал   текисликда
носимметрлик икки томонлама ёруғлик тақсимланишидаги ёриткичлар.
PAGE   \* MERGEFORMAT84  Чорраҳаларни   ёритиш   учун   –   горизонтал   текисликда
носимметрик тўрт томонлама ёруғлик тақсимланадиган ёриткичлар.
Ўртача   равшанлик   меъёрланган   қиймати   0,1-     0,2   нт   бўлган   ёки
минимал горизонтал ёритилганлиги 0,2-  1   лк   бўлган кўчаларни ёритиш учун
кенг   ёруғлик   тарқатувчи   ёриткичларни   қўлланиш   мақсадга   мувофиқдир.
Хиёбонлар   ва   йўлакларни   ёритиш   учун   сочилувчи   ёруғлик   тарқатувчи
ёриткичларни   қўллаш   мумкин.   Кўчаларда   ёритиш   лампаларини
жойлаштириш   кўчанинг   тоифаси   ва   энига   боғлиқ   ҳолда   амалга   оширилади.
Чироқлар   мачтаси   таянчлари   шаклига   кўра   енгил   бўлиш   ва   кечаси   ҳам,
кундузи ҳам кўчанинг умумий манзарасини бузадиган иншоот каби таасурот
қолдирмаслиги   керак.   Ҳозирги   вақт   асосан   темирбетон   таянчлар
қўлланилмоқда, улар жуда баланд бўлишига қарамай кундузи жуда чиройли
кўриниши, ҳатто сезилмаслиги ҳам мумкин.
Катта   шаҳарларда   автомобил   транспортининг   ривожланиши   билан
магистрал   кўчалар   кесишган   жойларда   транспорт   ва   пиёдалар   ҳаракатининг
турли   даражадаги   тунеллар,   ўтиш   йўллари   ва   эстакадалари   билан   мураккаб
кесишмалари   юзага   келмоқда.   Бундай   кесишмалар   одатда   катта   ҳудудларни
эгаллайди, ўтиш йўллари ўз узунлигининг  анча катта  қисмида эгри  чизиқли
ва   бир-     бирига   нисбатан   турли   сатҳларда   ўтади.   Буларнинг   ҳаммаси
ёритилиш   қурилмаларининг   тузилишини   анча   мураккаблаштиради.   Сунъий
ёритишни иккита турлича усул билан амалга оширилиш мумкин:
а) ёриткичларни барча ўтиш жойлари трассалари бўйича жойлаштириш
йўли билан;
б)   ёриткичларни   жуда   баланд   (20-     40   м)   таянчларга   жойлаштириш
йўли билан кесишиш мажмуини ёруғлик билан ёритиш.
Ёритишнинг   иккинчи   усули   таянчлар   сонини   кескин   камайтиришга,
ёруғлик   оқимлари   ва   равшанликларни   барча   ўтиш   йўллари   бўйича   текис
тақсимланишини   яратишга,   транспорт   ҳайдовчилари   кўзи   олдидаги   ёруғлик
манбаларининг   жуда   кўп   миқдорини   бартараф   этишга,   кундузги   ва   кечки
PAGE   \* MERGEFORMAT84 манзара   эстетикаси   нуқтаи   назаридан   бутун   ёритиш   тизимининг   мақбул
ечимини қабул қилишга имкон беради.
Мураккаб   шаҳар   транспорт   тугунларини   ёритишининг   бу   турдаги
ечимига   мисол   сифатида   Роттердомдаги   (Голландия)   транспорт   тугунини
ёритиш   тизими   хизмат   қилиш   мумкин.   У   ерда   ёриткичлар   таянчларининг
жойлашуви бажарилган ҳисоб китоблар ва тажриба қурилмаларига мувофиқ
амалга   оширилган.   Бутун   ёритиш   тизими   баландлиги   25   м   дан   35   м   гача
бўлган   16   та   таянчдан   иборат   бўлиб,   уларнинг   ҳар   бирида   лампаларнинг
ёруғлик   оқими   23000   лм,   200   Вт   қувватли   нетрийли   лампалар   қуйилувчи
ёруғликли 24 та ёриткич 8,5 м га тенг диаметрли майдонга қурилган. Ўртача
ёритилганлик   25   лк   бўлганда   ўртача   равшанлик   1,5   нт   ни   ташкил   этади.
Таянчлар орасидаги ўртача масофа 100 м.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 2.4. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитини кўкаламзорлаштириш
ва унда  декоратив ўсимликларнинг ўрни.
Кўча   ва   майдонлари   муҳитини   кўкаламзорлаштириш   ва   манзарали
ўсимликлар   меъморий–бадиий   ва   эстетик   кўринишини   шакллантиришда   ва
атроф–муҳит   экологиясини   муҳофаза   қилишда   манзарали   дарахт   ва
буталарнинг   роли   ниҳоятда   каттадир.   Улар   кўча   муҳити   ва   атрофида
жойлашган   меъморий   қимматга   эга   бўлган   бинолар,   иншоотлар,
ёдгорликларга соя бериши билан бир қаторда, очиқ деворлар, тўсиқлар, эски
бинолар,   саноат   объектларининг   ноэстетик   кўринишини   бартараф   этишга
ҳам   хизмат   қилади.   Ўсимликларни   атроф–муҳит   масштаби   ва   биноларнинг
меъморий   ечимига   мос   равишда   тўғри   танлаш   уларга   янада   кўркам   ва
гўзаллик бахшида этади.
Манзарали   дарахт   ва   буталар   атрофимиздаги   оламнинг   ўзига   хос
зарурий таркибий қисми бўлиб, кескин континентал, иссиқ қуруқ иқлимимиз
шароитида   атроф–муҳит   табиийлигини   сақлаш   ва   уни   соғломлаштириш
вазифасини   ўтайди.   Яшил   майдонлар   ҳаво   ҳарорати   ва   намлигини
мўтаъдиллаштиради,   дарахт   ва   буталар   билан   қопланган   яшил   майдонларда
ҳаво   ҳарорати   йилнинг   иссиқ   вақтларида   атроф   муҳит   ҳароратига   нисбатан
7–10   С 0
  гача   салқинроқ   ва   ҳаво   намлиги   эса   20–30   %   кўп   бўлишини
таъминлайди.   Айниқса   бизнинг   иссиқ   иқлимли   шароитимизда   шаҳарларда
дарахтларнинг бу хусусиятлари катта аҳамиятга эгадир.
Игнабаргли ва кенг баргли дарахтзорларнинг ҳаводаги газ алмашинуви
жараёнидаги   аҳамияти   ҳам   жуда   каттадир.   Дарахт   ва   буталарнинг   азот
оксиди, олтингугурт, фторли водород, кислота буғи балансини ушлаб туриш-
да   ҳам   бевосита   аҳамият   касб   этади.   Лекин   газ   алмашинуви  жараёни   ҳамма
ўсимликларда ҳар хил ўтади. Айниқса япроқ баргли ўсимликларда бу жараён
игна баргли ўсимликларга қараганда анча жадал кечади. Республикамизнинг
иқлим   шароитида   аҳоли   турар   жойлари,   айниқса   йилнинг   иссиқ   даврларида
кучли   даражада   чангланиши   билан   ажралиб   туради   ва   бунда   унинг   чўл
PAGE   \* MERGEFORMAT84 ҳудудларида   эсадиган   гармсел   ва   афғон   шамолларнинг   атроф-     муҳитга
салбий   таъсири   каттадир.   Бундай   шароитда   дарахт   ва   бутазорларнинг   чанг
ушлаб   қолиш   хусусиятидан   фойдаланилади.   Дарахтлар   қанчалик   зич
жойлашган бўлса ва барг юзаси катта бўлса чангни шунча кўп ушлаб қолади.
Айниқса   дарахтларнинг   барглари   вегитация   даври   бошида,   чангни   ушлаб
қолиш   интенсивлиги   кучли   бўлиб,   вегитация   даври   охирига   қараб   камайиб
боради. Тадқиқотларга кўра игна баргли дарахтлар ҳар йили ўртача гектарига
40 тонна чангни ушлаб қолса, япроқ баргли дарахтлар 100 тоннагача чангни
ушлаб   қолади   [5].   Атмосфера   кучли   чангланиши   кузатиладиган   ҳудудларда
япроқ   баргли   дарахтзорлар   ва   яшил   майдонлар   барпо   қилиш   атмосфера
нисбий   намлигини   ҳам   оширади,   нисбий   намликни   ошиши   эса   атмосферага
чанг   чиқишини   камайтиради.   Шу   сабабли   йирик   шаҳарларда,   саноат
марказлари   яқинида   500   метргача   радиусда   шаҳар   атрофларидан   йирик
игнабаргли   ва   япроқ   баргли   дарахтзорларни   яшил     майдонлар   билан
биргаликда барпо қилиш нисбий намликни ошириб, атмоферада чанг ва ҳар
хил аэрозоллар ва газлар миқдорининг камайишига олиб келади.
Дарахт   ва   бутазорларнинг   санитар–гигеник   хусусияти   фитонцидлик
хусусияти, яъни кучли ривожланган оғриқларни келтириб чиқарувчи микро-
организмларни йуқ қилувчи   моддаларни чиқариши билан ҳам ўзига хосдир.
Масалан,   терак   барглари   ўзидан   ичбуруғ   касаллигини   қўзғатувчиларни   йўқ
қилувчи   моддаларни   чиқаради.   Игна   баргли   дарахтлар   эса   фитонцид   ишлаб
чиқаришда юқори ўринларда тўради. 1 гектар арчазор 1 суткада 30 кг, қора-
қарағай   ва   қорағай   20–25   кг   бактериоцид   моддаларни   ўзидан   ажратиб
чиқаради   [4].   Бундай   миқдордаги   фитонцидлар   катта   шаҳарлардаги   барча
микробларни йўқ қилиш учун етарли ҳисобланади. Манзарали дарахтлардан
оқ   акация,   сохта   каштан,   оддий   қайин,   татар   заранги,   қайрағоч,   тол,   олма
фитонцидларнинг энг асосий манбаидир. Дарахтларнинг фитонцидлик хусу-
сияти   куртаклаш,   гуллаш   фазасида   ва   иссиқ   ва   қуёш   активлиги   таъсирида
янада   кучаяди.   Шунингдек,   игна   баргли   дарахтларнинг   атмосферани
биологик   тозалашдаги   яшил   фильтр   вазифаси   ҳам   жуда   каттадир.   Масалан,
PAGE   \* MERGEFORMAT84 рух,   кобалть,   хром,   мис,   молибден   каби   кимёвий   микроэлементларнинг
миқдори   ҳаво   яхши   айланмайдиган   аҳоли   тиғис   яшайдиган   жойларда,
транспорт ва хар-  хил чиқиндилар таъсирида атмосфера ҳавосида кўпайиши
кузатилади.   Бу   элементлар   миқдорининг   рухсат   этилган   меъёридан   ортиб
кетиши     атроф–муҳитни   ифлослантиришга   олиб   келади.   Бу   эса   аҳолининг
турли   касалликларга   чалинишига   сабаб   бўлади.   Бундай   ҳудудларда   дарахт-
зорларни   барпо   қилиш   зарали   микроэлементлар   миқдорини   камайтиришга
олиб   келади,   айниқса   атмосферадаги   темир   ва   марганец   миқдорини
камайтиришда сохта каштан ва майда баргли  жўка (липа), темир ва мишьяк
миқдорини   камайтирда   эса   терак   дарахти,   мишьяк   ва   олтингугуртни   тоза-
лашда заранг дарахтининг самарадорлиги юқоридир [6].
Умуман   олганда,   игна   ва   япроқ   баргли   дарахтлар   мажмуаси,   улардан
тузилган   яшил   композициялар   атмосфера   ҳавосини   тозалашнинг   энг   яхши
воситасидир. Дарах ва буталарни айниқса игна ва япроқ баргли дарахтларни
биргаликда   экиш,   улардан   турли   ландшафт   композицияларни   яратиш
бизнинг иқлим минтақамизда яхши самара беради, чунки кўпинча игна барг-
ли дарахтларнинг қуруқ иссиқ даврларда иссиқдан зарарланиши кузатилади,
чунки бу дарахтлар ҳавонинг нисбий намлигига талабчан ҳисобланади. Ҳаво
намлигини сақлашда япроқ баргли дарахтларнинг роли каттадир. Бу эса улар-
нинг бир биридаги камчиликларни   тўлдириб атроф-   муҳит мусаффолигини
таъминлайди.  
Замонавий   урбанизациялашув   фаолиятининг   атроф–муҳитга   кучли
таъсир этиши натижасида аҳолининг руҳий ҳолати кескинлашади, жисмоний
кучланиши   эса   оғирлашади,   бундай   шароитда   дарахтзор   ва   кўкаламзор-
ларнинг   инсон   саломатлиги,   айниқса   ёш   болалар   ва   қариялар   соғлиги   учун
аҳамияти   каттадир.   Катта   шаҳарларнинг   марказида   йирик   боғ – паркларни
ташкил   этиш   экологик   нуқтаи   назардан   энг   лозим   бўлган   ишлардан
ҳисобланади.Шу   сабабли   шаҳар   ва   қишлоқлардаги   жамоат   биноларини,
айниқса   ўқув   муассасалари   ва   ижтимоий   биноларни   лойиҳалашда   яшил
майдонларда   дарахт   ва   буталарнинг   турли   хил   мажмуларни   шакллантириш
PAGE   \* MERGEFORMAT84 ва   кўкалам-     зорлар   тизимини   тўғри   ташкил   этиш   атроф   муҳитни   соғлом-
лаштириш ва экологик нуқтаи назардан катта аҳамитга эгадир. 
Манзаравий   самарага   эришишнинг   тезкор   усули-     бу   лойиҳаланаётган
ҳудудга   тез ўсувчи дарахтлар ва буталар ни экишдир. Эвкалипт, қоратерак
(тополь   чёрный),   пирамидасимон   терак   (тополь   пирамидиальный),   Канада
теракги (тополь канадский), бальзам тераги (тополь бальзамический), осина,
сассиқдарахт   (айлант),   шойи   акас   (гледичия   ленькоранская),   қайрағоч   (вяз),
шумтолбаргли заранг  (клен ясенелистний), мажнунтол (ива плакучая),  яшил
шумтол   (ясень   зелёный),   оддий   қарағай   (сосна   обыкновенная),   оқ   акас
(акация   белая),   деворгул   (бирючина),   маржондарахт   (бузина),   чубушник,
шилви (жимолость), жийда (лох), тилларанг қорағат (смородина золотистая)
ва   бошқалар   ана   шундай   тез   ўсувчи   ўсимликлардир.   Ернинг   қияли
жойларида   тупроқни   мустаҳкам   сақлашга   ёрдам   берувчи,   илдизи   кенг   ва
тарқалиб   ўсувчи   ўсимликлар   борки,   уларга   дала   заранги   (клен   полевой),
татар   заранги   (клен   татарский),   сариқ   акас   (акация   жёлтая),   оддий   ўрмон
ёнғоғи   (лешина   обыкновенная),   қизил   (кизильник),   дўлана   (боярышник),
торбаргли   жийда   (лох   узколистний),   тикондарахт   (гледичия)   ва   бошқалар
киради.
Ўсимликларнинг     бадиий – манзаравий   хусусиятлари.   Манзарали
дарахтларни табиий кўриниши ва шаклига кўра умумий тарзда икки гуруҳга
бўлиш   мумкин:   геометрик   шаклли   ва   ногеометрик   шаклли   дарахтлар.
Биринчи   гуруҳга   кўриниши   пирамидасимон,   устунсимон   (савизсимон),
тухумсимон,   шарсимон,   овал   ва   сфера   шаклидаги   дарахтлар   кирса,   иккин-
чисига–ёнларига   тарақайлаган,   мажнунсимон,   соябонсимон,   чодирсимон,
иккитаналик ва сочилиб ўсувчи дарахтлар киради.
Буталар   ҳам   табиий   кўринишига   кўра   қуйидагича   шаклларга   эга:
чўзинчоқ   овал   (тобулғи   -       спирея),   шарсимон   (Тунберг   зирки   -       барбарис
тунберга),   овал   (атиргуллар),   ёнларига   сочилган   (қозоқ   арчаси   -
можжевельник   казацкий),   ёнларига   текис   тарқалган   (горизонтаал   қизил   -
кизильник горизонтальный), конуссимон (ғарб туйяси -   туя западная).
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Дарахт   ва   буталарнинг   шакллари   фаслларга   ва   уларнинг   ёшига   қараб
ўзгариб туради. Уларга формовка, яъни шох-  шаббаларини қиртишлаш йўли
билан турли хил сунъий шакллар ҳам бериш мумкин. Бироқ, барча дарахт ва
буталарни ўрта ёшидаги табиий шаклу-  шамойилларига қараб қуйидаги бир–
биридан фарқ қилувчи шаклий кўринишларга бўлиш мумкин  [104]:
 ёйилган   (тарақайлаган):   дарахтлардан   –   қайрағоч   (вяз),   эман   (дуб),
оддий   эман   (дуб   черешчатый),   тол   (ива),   оқ   терак   (топол   белый);
буталардан–оқ тут (шелковица белая) ва вошқалар;
 пирамидасимон   (конуссимон,   устунсимон):   дарахтлардан   –
пирамидасимон   эман   (дуб   пирамидальный),   ўткирбаргли   заранг   (клён
остролистный),   пирамидасимон   терак   (топол   пирамидальный);
буталардан–ғарб туйяси (туя западная), саурарча (биота) ва бошқалар;
 овалсимон   (эллипссимон)   ва   унинг   вариантлари:   дарахтлардан–сохта
каштан (каштан конский), заранг (клён) ва бошқалар;
 тухумсимон:   дарахтлардан   –   тухумсимон   жўка   (липа   яйцевидная),
Веймутов қарағайи (сосна Веймутова); 
 тескари тухумсимон: сирия атиргули (гибискус сирийский)  дарахти;
 соябонсимон:   дарахтлардан   –   сассиқ   дарахт   (айлант),   шойи   акас
(альбиция), италия қарағайи (сосна италянская); буталардан Ван–Гутта
тобулғиси (сиперея Вангутта);
 шарсимон (танали ва бутали турлари мавжуд): дарахтлардан–шарсимон
қайрағоч   (вяз   шаровидный),   тухумак   (софора),   сибир   олмаси   (яблоня
сибирская);   буталардан   –   бодрезак   (калина),   нормушк   (бересклет),
настарин (сирень) ва бошқалар;
 егик, яъни мажнун шаклли: егик қайин (берёза бородавчатая), оқ бобил
ёки мажнунтол (ива вавилонская) дарахтлари;
 тирмашган   ва   чирмашган   кўринишли:   ток   (виноград),   шилви
(жимолость), глициния, карнайгул (текома) ва бошқалар;
 ер бағирлаб ёзилиб ўсувчилар: қозоқ арчаси (можжевельник казацкий),
қизил (кизилник) буталари;
PAGE   \* MERGEFORMAT84  ёстиқсимон: Лавсон сарви (кипарис Лавсона), микробиота, ёстиқсимон
қизил (кизильник подушкавидный).
Айрим дарахтларнинг, масалан, оддий эманн(дуб черешчатый)нинг ҳар
хил: пирамидасимон, шарсимон ва егик шаклли кўринишлари мавжуд.
Боғ – парк   яшил   композицияларини   яратишда   ўсимликларнинг   табиий
шакллари   ва   баландлигидан   ташқари   шохлари   ва   баргларининг   тиғислиги,
баргларнинг катта – кичиклиги, нақш ва ранги ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шох – шаббаларининг   тиғислиги,   яъни   массивлиги   бўйича   дарахт   ва
буталар тиғис, ўртача тиғис ёки тиғис  эмас (сийрак) кўринишларга эга бўла-
ди. Тиғис кўринишли дарахтсимон ўсимликлар меъморий иморатлар, ҳайкал-
лар   ва   гулловчи   буталарга     яхши   манзарали   фон   ролини   бажаради,   кучли
шамоллар ва чанг–тўзонлардан ҳимояланиш, соя – салқин муҳитлар яратишда
асқотади.   Тиғис   шохли   дарахтлар га   қайрағоч   (вяз),   сохта   каштан   (каштан
конский),   учқур   баргли   заранг   (клен   остролистный),   ўртача   тиғислиларга
сассиқдарахт (айлант), амур бахмалдарахти (бархат амурский), оқ ёки бобил
мажнунтоли   (ива   плакучая   или   вавилонская),   кумуш   заранг   (клен
серебристый),   ливан   кедри   (кедр   ливанская),   юнон   ёнғоқи   (орех   грецкий);
сийрак дарахтларга оқ акация (белая акация), шойи акас (альбиция), аморфа,
темирдарахт   (гледичия),   қизил   (дрок),   япон   тухумаги   (сафора   японская),
оддий шумтол(ясень обаыкновенный)лар киради.
Булварлар   учун   мўлжалланган   шаҳар   пейзажининг   чизиқли
елементлари оммавий пиёдалар ҳаракати, юриш ва қисқа муддатли дам олиш
(камида   40   м   кенглиги).   Шаҳардаги   булварларнинг   жойлашишига   қараб,
уларнинг   мақсади   ва   режалаштирилган   хусусиятлари   ўз   ичига   олиши
мумкин:   тўғри   ва   circular   булварлар,   юриш   ва   транзит   булварлар,   ва   Sharon
булварлар.   Маълум   маданий-     маърифий   аҳамиятга   ега   бўлган   тарихий
булварлар   (Берлиндаги   Унтерденлинден   булвари,   Ленинграддаги   Maple
булвари, Одессадаги Приморский булвари) бор.
1) биринчи булварлар ХIХ асрда пайдо бўлиб, Европа шаҳарлари
PAGE   \* MERGEFORMAT84 довонга  тушиб, трансга  аралашиб қолган қалъа  деворларини бузиб  ташлаш-
қўймаслик-     тикувчи   уланишлар.   Венада,   Париждаги   Буюк   булварларда,
Москвадаги Булвар ҳалқасида ва бошқа бир қатор шаҳарларда машҳур ҳалқа
пайдо бўлди. Дастлаб,  бу булварлар қисқа муддатли дам олиш учун жойлар
билан   хиёбонлар   юрар   еди.   Жамоат   боғларининг   деярли   тўлиқ
бўлмаганлигида   мулоқотнинг   ўзига   хос   марказлари   бўлган   бу   ҳудудлар
ахлоқ, урф-  одат ва ғояларнинг шаклланишида муҳим ижтимоий рол ўйнади.
2)   жамоат   онгининг   ўсиши   ва   шаҳарларнинг   ривожланиши   билан
ўзгарди ва
булварларнинг   семантик   мазмуни.   Битта   транзит   хиёбон   билан
чекланмаган   булварлар   мавжуд,   лекин   ривожланган   режалаштириш   тизими
билан,   фавворалар,   ҳовузлар,   болалар   учун   майдончалар,   савдо   киоскалари,
ахборот ойналари, декоратив плантациялар, ёдгорликлар.
3)   булварлар   қурилиши   иккинчи   жаҳон   урушидан   кейин   катта
ривожланишга еришди-  
Янги бинолар жойларда Рове wарс, пломба устида, савдо марказларида,
йирик автомобил йўллари бўйлаб. Булварлар шаҳар ҳудудларининг пиёдалар
ва   transport   зоналарига   бўлинишининг   бошланиши,   бир   хил   даражада
кесишмайдиган   пиёдалар   ва   transport   коммуникациялари   тизимининг
яратилиши ва пиёдалар кўчаларининг пайдо бўлиши белгиланди.
Булварларнинг   асосий   елементлари-     хиёбонлар,   йўллар   ва
платформалар,   бута,   майса   ва   гулзорларнинг   гуруҳлари   ва   хеджалари.
Ҳозирги   вақтда   йирик   шаҳарлар   шаҳарнинг   режалаштириш   тузилмасини
очиб   берувчи   булварларнинг   мураккаб   тизимларини   ишлаб   чиққан.   Бундай
тизимларни Москва, Киев, Yerevan, Харков, Тошкент ва бошқа кўплаб йирик
шаҳарлар   марказларида   кўриш   мумкин.   Бу   уларнинг   янада   ўсиши   ва   йирик
шаҳар   марказларининг   бизнес,   вакиллик,   савдо,   маданий-     маърифий
ҳудудларга   босқичма-     босқич   айланиши   билан   боғлиқ.   Хиёбоннинг
ландшафт   лойиҳасини   яратиш,   нафақат   унинг   келажак   ҳудудининг   табиий
хусусиятларини   таҳлил   қилиш,   балки   атрофдаги   барча   иншоотлар   ва
PAGE   \* MERGEFORMAT84 шаҳарларнинг   функционал   таҳлили   ҳамда   уларнинг   истиқболли
ривожланишини   ҳам   амалга   ошириш   зарур.   Булварлар   узоқ   ва   қисқа
томонларга   ега,   улар   баъзан   бир   неча   километрга   чўзилади   ва   улар
квадратлар,   яшил   чизиқлар,   пиёдалар   кўчалари   ва   боғлар   билан
бирлаштирилиши   мумкин.   Булварнинг   таркибини   ҳал   қилишда   маълум   бир
рол   узоқ   томонларга   кириш   тизимига   ега.   Улар,   одатда,   150-     250   м   кейин
ташкил   етилади,   атрофидаги   шаҳар   ривожланиши   вазиятга   қараб,   ва   оғир
трафик   билан   кўчаларда   400-     500   м   ва   пиёдалар   ўтиш   жойлари   билан
боғланган. Хиёбондан кесиб ўтиш йўлларини қилмаслик керак ва агар керак
бўлса, бундай кесишмани хиёбонда композицион марказга айлантириш, Хоч
ҳаракатини хиёбон бўйлаб ҳаракатга бўйсундириш яхшидир.
 йўл ва йўлка ўртасидаги;
 кўчанинг   бир   ёки   икки   томонида   (биринчи   навбатда,   унинг   дунё
мамлакатлари бўйича ориентациялар). Агар кўчанинг йўналиши бўлса,
хиёбон   икки   томонда   бўлиши   мумкин,   кенглик   бўлса,   Шимолий
томони,   мабодо   Жануб   томонда   бўлгани   учун   бинолар   билан   бекитиб
қўйилади. Агар хиёбон ва йўл-   йўл, ҳар икки томон кўчада марказида
жойлашган   бўлса,   унинг   пейзаж   Profil   акустик   ўрганиш   такрор
ўрнатиш   пайтида   transport   шовқин   кучайтиришда   олдини   олиш   учун
зарур   бўлган-     баланд   дарахтлар   тожидан   тадқиқот   институти.
Кўкаламзорлаштириш   профилида   хиёбонга   туташ   бинолар   устида
йўналган   товуш   тўлқинининг   конуси   яратилиши   керак.   Баъзи   ески
булварлар   хиёбоннинг   ўқи   бўйлаб   жойлаштирилган   (Париждаги
хиёбон   Клихи,   Москвадаги   Цветной   хиёбони).   Бироқ,   булварларни
бундай жойлаштириш кўча биносини transport воситаларининг chang ва
чиқинди газларидан ҳимоя қилмайди ва шунинг учун мақбул емас.
Хиёбоннинг минимал кенглиги 18 м да ўрнатилади. Шу қаторда қисқа
муддатли дам олиш учун майдонларни жойлаштириш билан 4-  7 м ли битта
хиёбон кенглиги ташкил етилган бўлиб, скамейкалар, лампалар, канопиялар,
ахлат   йиғувчилар   билан   жиҳозланган.   Кўчанинг   қолган   жойидан   хиёл
PAGE   \* MERGEFORMAT84 ҳадиксиради.   Вертикал   раёнлаштириш   унинг   бутун   кенглиги   бўйлаб
хиёбоннинг   бир   оз   юксалиши   ёки   сарлавҳаси   билан   кўча   Profil   тақдим
етилиши   мумкин.   Булварларда   25   м   дан   ортиқ   кенгликда   сиз   ташкил
қилишингиз мумкин-    шохлари 1.5-   2.5 м кенг. Бу ҳолда, хиёбон ва йўллар
режалаштирилган режа егри, бепул чизилган бўлиши мумкин. Айниқса, кенг
булварларда   уларнинг   кўндаланг   ўлчамлари   бир   неча   ўн   метрга   етганда
уларнинг   ҳудудларига   павилонлар,   sport   майдончалари,   алоҳида   болалар
ўйин   мажмуалари,   кафе,   сув   қурилмалари   жойлаштирилади.   Велосипед
йўллари   бундай   булварлар   қўйди   мумкин,   ва   қишда-     тош   йўллари   (канал
бўйлаб   булварлар   тизими   (собиқ   қалъа   Ҳандалак)   Рига,   Minsk   Серпянка
дарёси бўйлаб булварлар тизими, Единбургда Prince Street бўйлаб бульварлар
тизими, ва бошқа кўплаб).
Бўйича ўсимликлар ва йўллар билан банд бўлган майдон фоизи
boulevards,   нормаланган.   Меъёрлар   йўллар   ва   платформалар   учун   25-     30%
(кичик бульварлар учун юқори фоиз) олишни тавсия қилади.
Булварларга   экилган   баланд   дарахтлар   сони   ҳам   меъёрда   ва   буталар.
Хиёбоннинг   1   га   қисмида   ўртача   350-     400   та   дарахт   ва   3-     4   та   бута   бор.
Шимолий   ҳудудлар   учун   бу   стандартлар   сезиларли   даражада   камайиши
мумкин.   Хиёбонни   кўкаламзорлаштиришда,   естетик   фазилатлари   билан   бир
қаторда, сиз учун ҳаракат қилиш керак қуйидаги икки нуқтага эришиш учун: 
-     бульварнинг   ички   маконини   шовқин,   чанг   ва   газ   ифлосланишидан
ажратиш;
-     хиёбонни   қамраб   олувчи   йўллар   ва   майдончаларнинг   optimal   аерацияси,
уларга   ташриф   буюрувчилар   оқимидан   оғир   юк   берилган,   қаттиқ   ва   ярим
қаттиқ   материаллардан   ташкил   топган   маъқул.   Қоплама   елементларини
чизиш   унинг   узунлигини   сезиларли   даражада   камайтириши   керак   ва   ранг
ўсимликларнинг   яшил   рангидан   фарқ   қилиши   керак.   Меҳмонлар   айниқса
муҳим   оқими   мавжуд   бўлса,   сиз   ажратиш   зоналари   ўрнатишингиз   мумкин
бўшлиқлар билан бир ёки икки modul чизиқлар (0.75-   1.5 м). Майса бўлиши
мумкин,   гулзор,   пастак   ёпишган   бута.   Ажратувчи   линияга   ёритиш
PAGE   \* MERGEFORMAT84 қурилмалари,   ҳайкалтарошлик   шакллари,   ахборот   белгилари   ва   стендлар
ўрнатилиши мумкин.
Кенг булварлар ҳақида, турар-   жой жойларда ажратиш, агар олдиндан
керак.   Бундай   сайтлар   қулай   ва   тез   санитария   тозалаш   имконини   берувчи,
паст   тўр   девор   ва   қопқоғини   бўлиши   керак.   Бундай   булварларда   пиёдалар
хиёбонлари   билан   кесишмайдиган,   кенглиги   1.5-     2.0   м   бўлган   велосипед
йўлларини   ташкил   қилиш   керак.   Велосипед   йўлларининг   бўйлама   қиялиги
8% дан ошмаслиги керак. Хиёбонга киришда велосипед стендларини ташкил
қилишингиз мумкин.
Пиёдалар   йўлларининг   бир   қисми   устидан   иссиқ   табиий-     иқлим
шароитида   айниқса,   ўсимликлар   оралиғида   сиз   вертикал   ўсимликлар   билан
соя   каноплари   ёки   перголаларни   ташкил   қилишингиз   мумкин.   Хиёбон
ҳудудида механик тозалаш, ёритиш асбоблари алмаштириш, юқори ўсимлик
Азизилло ва бошқа маиший ишлар учун расмий transport воситалари келиши
учун тақдим етилиши лозим.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 2-  БОБ ХУЛОСАСИ
Шуни   такидлаш   лозимки   кўча   ва   майдонлар   муҳитини   ўрганишда
(МАФ)   қурилмалари   асосий   вазифаларини   бажарилишини   кўриш   мумкин.
Хар   бир   шаҳар,   қишлоқ,   туманларнинг   кўча   ва   майдонларини
кўкаламзорлаштириш   жараёнида   (МАФ)   сув   қурилмалари,   турли   ёритиш
ускуналари,   декоратив   ўсимликларни   жойлаштириш   асосий   негиз
ҳисобланади.   Бу   эса   ҳозирги   кунда   кўкаламзорлаштиришда   яни   ландшафт
дизайнинг тараққиёти учун кенг изланишлар олиб боришга туртки бўлмоқда.
1. Турли хил иқлим шароитига мос декоратив ўсимликлар ва МАФ ларни
қўллаш бўйича адабиётлар ўрганилиб илмий тавсиялар берилган.
Кўча   ва   майдонлари   муҳитида   сув   қурилмалари   ва   воситаларидан
фойдаланиш   ва   унга   таъсир   этувчи   табиий   сальбий   омилларнинг
олдини олиш масаласидаги таклифлар берилган. 
Қурилиш материалларининг хусусиятлари ўрганилган.
2. Дренаж   филтри   учун   қурилиш   материалларидан   фойдаланиш   тавсифи
ўрганилган.
Кўча   ва   унинг   майдонларида   қуйидаги   доимий   ёритиш   мосламалари
ҳақидаги маълумотлар ўрганилган.
3. Транспорт   ҳаракати   жадаллигига   боғлиқ   ҳолда   кўчалар,   йўллар   ва
майдонларнинг   қатнов   қисми   қопламаларининг   минимал   ўртача
равшанлиги схемаси ишлаб чиқилган.
Ўртача равшанликнинг меъёрланган қиймати 0,4-   1   нт   бўлган кўчалар
учун қуйидагиларни қўлланиш тамойиллари келтирилган.
4. Кўча   ва   майдонлари   муҳитини   кўкаламзорлаштириш   ва   унда
декоратив ўсимликлар илмий ўрганилган.
Ўсимликларнинг  бадиий–манзаравий хусусиятлари аниқланган.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 III-  БОБ.   ЗАМОНАВИЙ  ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАРИ
МУҲИТИ УЧУН МЎЪЖАЗ АРХИТЕКТУРА ФОРМАЛАРИ(МАФ)НИ 
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ-  АМАЛИЙ ТАВСИЯ ВА
ЛОЙИҲАЛАР
3.1. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида МАФларни қўллаш
бўйича таклиф лойиҳалар.
Ҳар   бир   муайян   меъморий   объектларни   жойлаштириш   учун   жой
ҳудуднинг   табиий   шароити   кўриб   чиқилса.   Бунда   жойнинг   табиати,   сув
омборлари мавжудлиги, уларнинг планда ўлчами ва шакли, паркка туташган
ҳудуд ландшафти ва айниқса ўсимликлар билан боғлиқлиги ҳисобга олинади.
Бундан   ташқари,   ландшафтларнинг   ҳиссий   таъсири   билан   фарқ   қиладиган,
уларни   текширишнинг   янги   йўналишини   белгилаш   ва   ечимлар
хусусиятларини   таъкидлаш   имконини   берадиган   меъморий   объектларнинг
ролини ҳисобга олади.
Паркнинг   таркиби   жуда   чекланган   миқдордаги   биноларни   ўз   ичига
олади,   улар   ҳатто   фақат   декоратив   қийматга   ега.   Кириш   ва   тўсиқлар.
Истироҳат   боғига   кираверишда   жойлашган   меъморий   обектлар,   шунингдек,
бутун ҳудудни ёки унинг бир қисмини ўзига ром етувчи тўсиқлар ландшафт
таркибига   бевосита   таъсир   кўрсатмайди.   Улар   прагматик   функцияларни
бажаради, Парк комплексини ташқи томондан безатади ва ўсимликлар билан
биргаликда   у   егаллаган   ҳудуднинг   чегараларини   таъкидлайди.   Кириш.
Паркга   кириш   жойи   одатда   ернинг   табиатига,   асосий   хиёбоннинг
йўналишига, паркга кириш жойидан туташган майдоннинг хусусиятларига ва
енг   муҳими,   саройнинг   ёки   бошқа   муҳим   объектнинг   жойлашуви   ва
йўналишига мос келади.
Шу   меъморий   кириш   бор,   ҳеч   икки   боғлар   бор.   Улар   ягона   бўлиб,
дарвозани   қўллаб-     қувватловчи   оддий   устунлардан   бошланиб,   атрофдаги
ландшафтга   ҳукмрон   бўлган   турли   ҳажм   ва   иншоотларнинг   мураккаб
мажмуаси билан якунланади.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Паркга турли хил дизайн ёзувлари билан улар жуда ҳам кўп.
Меъморий композиция бўйича уч асосий гуруҳга бўлинади:
 фақат   ешик,   пилик   ва   уларни   қўллаб-     қувватлайдиган   қиличбозлик
елементлари билан шаклланган;
 киришлар   битта   ҳажми   сифатида   ҳал,   иккала   елементлар,   шу
жумладан, қиличбозлик ва офис майдони;
 жумладан,   қиличбозлик,   хизмат   кўрсатиш   елементлари   билан   бирга,
алоҳида   симметрик   ёки   ассиметрик   билан   турли   мақсадлар   учун
бинолар турган уларнинг саёҳат ўқига нисбатан тўғри жойлашиши.
Устунлар   ғиштдан   ясалган   ва   ярим   устунлар   ёки   рустик   пиластерлар
билан   безатилган.   Кириш   дарвозасини   қўллаб   турувчи   Марказий   устунлар
одатда   4-     5   м   баландда   бўлиб,   1-     1   кўтарилган.   5   м   ён   кишиларнинг
юқорида.устунларнинг   учлари   корниşлар,   қавслар,   педиментлар,   тўплар,
вазалар   ва   б.кўринишдаги   меъморий   деталлар   билан   безатилган.   Металл
томонидан   қабул   қилинган   деярли   барча   боғларда   ешик   ва   пиликларни
ишлаб   чиқариш   учун.   Енг   қисми   учун,   улар   дизайн   оддий,   асосий   хиёбон
бўйлаб виеw очилади орқали панжара орқали шакллантириш.
Иккинчи   гуруҳга   тегишли   кириш   ягона   меъморий   ечим   билан   ҳал
етилади.   Учинчи   гуруҳга   мансуб   киришлар   қиличбозлик   елементларидан
ташқари   хизмат   кўрсатиш   биноларини   ҳам   ўз   ичига   олган   мураккаб
меъморий   мажмуадир.   Бу   бинолар   улардан   фойдаланишнинг   турли
мақсадларига   мўлжалланган   еди.   Шу   муносабат   билан   ҳажм   ва,   бинобарин,
шакл   аниқланди,   бу   еса   бутун   мажмуанинг   кўринишига   сезиларли   таъсир
кўрсатди.   Киришлар   таркибига   кўпинча   миноралар,   ҳайкаллар   ва   бошқалар
шаклида   фақат   декоратив   елементлар   киритилган.   Натижада   турли
функсионал   мақсадлардаги   йирик   объектлар   ва   меъморий   елементлар
мажмуи   ҳосил   бўлиб,   паркка   кириш   қисмига   мураккаб   силуетли   ёйилган
композиция   кўринишини   берган.   Агар   сиз   паркга   кириш   учун   ягона
композицияни   танласангиз,   сиз   нафақат   девор   елементлари   (дарвозалар,
дарвозалар   ва   улар   учун   қўллаб-     қувватлайди)   ва   кичик   қўриқхоналар,
PAGE   \* MERGEFORMAT84 шунингдек,   хизмат   тузилмалари,   декоратив   миноралар,   газебос   ёки
ҳайкалларга   ега   бўлишингиз   мумкин.   Архитектуравий   дизайннинг   бу   хил
таркибий   қисмлари   киришнинг   умумий   таркибига   мос   келади   ва   кириш
дарвозасининг   ўқига   нисбатан   кўпчилик   паркларда   симметрик
жойлаштирилади.   Кириш   ҳал   истироҳат   туташ   асосий   хиёбоннинг   кенглиги
билан изчил емас..   
PAGE   \* MERGEFORMAT84 3.2. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида сув қурилмалари ва визуал
коммуникацияларни қўллаш бўйича таклиф лойиҳалар.
Йилига   жаҳон   мамлакатлари   тажрибалари   шуни   кўрсатадики,   250   мм
дан кам ёғин ёғадиган жойлардаги ерлар сунъий равишда суғорилади. Шаҳар
суғориш   тизими   қадим   даврлардан   Миср,   Хитой   ва   Марказий   Осиё
ҳудудуларида қўлланиб келинган. Ҳозирги кунга келиб европанинг Испания,
Франция,  Италия  ва  Россия  Федерациясининг  қуйи  Поволжья,  Украинанинг
бир   қисми,   шу   каби   қатор   давлатларда   суғориш   тизими   қўлланилмоқда.
Шаҳар   ҳудудида   фаолият   кўрсатадиган   ариқлар   тизими   шаҳарнинг   ҳамда
унинг   кўча   ва   майдонлари   бош   режа   асосида   тузилган   бўлиши   шарт.   Бунда
ариқларга   қўйиладиган   асосий   талаб   уларнинг   табиий   оқимини
таъминлашдан   иборатдир.   Шаҳар   кўча   ва   майдонларини   суғориш
тармоқларининг таъснифи   қуйидагичадир:
Шаҳар кўча ва майдонларини суғориш тизимининг таснифи
Суғо
риш
тизиминин
г тоифаси Фаоли
ят
кўрсатиши Умумий хусусиятлари Асосий   ҳисобл
аш кўрсаткичлари
1 2 3 4
Шаҳа
р
ташқариси
даги
каналлар Йирик
шаҳарлар ва
йириклашга
н туманлар
кўча ва
майдон-
лари
ўртасида сув
таъминотин
и Дарё, кўллар, булоқлар,
сунъий сув   ҳавзалари ва   ҳ.к.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 таъминлашг
а хизмат
кўрсатиш
Шаҳа
р   ҳудуди
кўча ва
майдонла-
ридан
ўтадиган
асосий
каналлар Шаҳар  
ҳудудига ва
кўча
майдонлариг
акерак
бўладиган
миқдордаги
асосий
сув   ҳажмини
сув
манбаларида
н олиб,
шаҳар   ҳудуд
ини сув
билан
таъминлаш Шаҳар   ҳудудидаги кўча
ва майдонларининг сувга
бўлган асосий истеъмолчилар.
Яшилзор   ҳудудлар, истироҳат
боғлари ва бошқа
истеъмолчиларга сувни
узатиш мақсадида фаолият
кўрсатиб, уларнинг
жойлашиши умум шаҳар ва
туман миқёсига эга бўлган
шаҳарнинг асосий кўчалари
бўйлаб рельефнинг
хусусиятига   қараб жойлашади Q   -
шаҳар   ҳудуди кўча ва
майдонлари хисоби
бўйича
талаб   қилинадиган
сув миқдори;
W ,   i ,   n ,   Q 1
-
ариқ қурилмаси
учун   қўллани-
ладиган
коэффициентлар ва
миқдорлар;
Тарқа
тувчи кўча
суғориш
тармоғи Шаҳар  
ҳудудига
керакли
миқдордаги
сувни кўча
суғориш
тармоғи
сифатида
сувни
шаҳарнинг
асосий
PAGE   \* MERGEFORMAT84 каналидан
олиб узатади
Ҳуду
дий кўча
суғориш
тармоғи Тармо
қ   шаҳар   ҳуд
удининг
умумий
суғоришига
хизмат   қила
ди
Суғо
риш
ва   ҳудудда-
ги
сувларни  
қочир
иш
ариқлари. Шаҳар  
ҳудудидаги
турар
жойларни,
истироҳат
боғларни,   ҳи
ёбонларни
ва бошқа
туркумдаги
яшилзор
майдонларн
и суғоришга
хизмат   қила
ди Махаллий ва турар жой
кўчалари бўйлаб жойлашган
ва ушбу кўчалар буйлаб
экилган кўкаламзор ва
дарахтзорлар илдизини
керагича миқдорда намлашга
хизмат қилади Q ,   W ,   i ,   n   -
суғориладиган худуд
майдонини
белгиловчи
кўрсаткичлар
Сув   қ
очи-  риш
тармоқлари Шаҳар   ҳуду
ди юзасида 
пайдо 
бўладиган   қ
ор ёмғир 
сувларини 
шаҳар  Шаҳар худуди
рельефининг нишаблигига
қараб лойихаланади хамда
турли тоифадаги шахар
кўчалари буйлаб жойлашади Q
сб ,   Q 1
,   W ,   i ,   n   -
суғориладиган худуд
майдонини
белгиловчи
кўрсаткичлар
PAGE   \* MERGEFORMAT84 ташқарисига
олиб чиқади.
Шу 
сабабдан   ҳа
м ушбу 
тармоқлар 
бутун 
шаҳар   ҳудуд
и буйлаб 
жойлашади.
Шартли белгилар:
Q
0   -   суғориш учун керак бўлган сув миқдори, л/с;
Q
сб   -   қочириладиган сувлар миқдори, л/с;
W   -   ариқ кўндаланг кесимининг сув оқиб ўтадиган юзаси;
i   -   ариқнинг бўйлама қиялиги;
n   -   ариқ тубининг ва деворининг кенглик коэффциенти;
Q 1
  -   ариқнинг сув ўтказиш имконияти.
Шахар худуди кўча ва майдонларда кукаламзор жойлар-   истирохат 
боғлари, боғлар, ҳиёбон ва х.к.жойлар сунъий равишда суғорилади.
Маълумки, дарахт ва кўкаламзорлар ҳаво ва тупроқда намликнинг 
маълум бир аниқ даражасида ривожланади.   Суғориш тартиби жойнинг иклим
тавсилотларига, тупроқ ҳусусиятига, ўсимликларнинг нави ва турига боғлиқ 
бўлади.
1-  расм. Шахар худуди 
кўчалари бўйлаб ариқ тизимининг 
умумий жойлашиш тартиби.
1 -   асосий канал; 2 -   
тарқатувчи кўча суғориш тармоғи; 3 -  
PAGE   \* MERGEFORMAT84 худудий кўча суғориш тармоғи; 4 -   сув қочириш тармоғи; 5 -   суғориш 
ариқлари; 6 -   пайоноб ариғи.
Ер   ости   сизот   сувлари.   Ер   ости   сизот   сувлари   сатҳининг
кўтарилишига   қор   –   ёмғир,   дарё   ва   сунъий   барпо   этилган   тўғон   ва   сув
ҳавзалари   сабаб   бўлади.   Айрим   ҳолларда   уларнинг   ер   юзига   чиқиб   туриш
ҳоллари ҳам кузатилади.
Сизот   сувлар   сатҳининг   ер   юзасига   яқин   бўлиши,   шаҳар   кўча   ва
майдонларини   ташкиллаштиришда   кўплаб   қийинчиликларни   туғдиради.
Шунингдек,   улар   шаҳар   ҳудудининг   санитария   ҳолатини   ҳам
ёмонлаштиради.   Сув   сатҳининг   кўтарилиши   ўз   навбатида   ботқоқликларни
ҳосил   қилади.   Замин   таркибида   намлик   даражасининг   ошиб   бориши   унинг
барқарорлик қобилиятини сусайтириб, кўча ва майдонлари ҳудуди атрофида
бино   ва   иншоотларни   қуришдан   олдин   муҳандислик   тадбирларини   олиб
боришни талаб қилади. Сизот сувлар тупроқ эррозиясини ҳосил бўлишига ва
ўз   навбатида   жарликлар   ҳосил   бўлишига   ҳамда   кўчкилар   ҳаракатини
тезлаштиришига   сабаб   бўлади.Сизот   сувлар   сатҳини   пасайтириш   мақсадида
қуйидаги муҳандислик тадбирларини амалга ошириш тавсия этилади:
-     ҳудудда   сизот   сувлар   манбаини   чеклаш   ва   қуритиш,   иморат   ва
иншоотларни сизот сувлар таъсиридан сақлаш чораларини кўриш;
-  шаҳар ҳудудини умумий вертикал режалаштириш;
-  оқава ва ёмғир сувларини тартибга солиш;
-  дренажлар қўллаш.
Ер ости сизот сувлари сатҳини ҳисобга олган ҳолда бино ва иншоотлар
пойдеворини лойиҳалашда қуйидагилар тавсия этилади (2-  расм):
PAGE   \* MERGEFORMAT84 1-   расм. Ер ости сув сатҳини пасайтиришнинг меъёрини аниқлаш
шакли. а) бино остида; б) – кўча остида.
 биноларнинг   ертўла   пол   белгисидан   сизот   сув   сатҳигача   0,5-     1   м
бўлиши;
 ертўласиз иншоот пойдеворининг қуйи сатҳи сизот сув сатҳидан 0,5 м
баландда жойлашиши;
 кўкаламзорлаштирилган   майдонлар   учун   сизот   сув   сатҳи   1-     2   м
бўлиши   (у   кўкаламзорлаштиришда   қўлланиладиган   дарахт   ва
бутазорларнинг турларига боғлиқ).
 Ер ости сув сатҳини пасайтириш:
 турар-  жой ва қурилиш майдонларида – 2 м;
 ер тўлали бино ва иншоотлар учун -   3 м;
 ҳиёбон, чорбоғ, ўйингоҳ ва кўкаламзорлар учун -   1 м.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 3.3. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида визуал
коммуникациялар ва ёритгичларни қўллаш ва муҳофазалаш бўйича
асосий қоидалар ва таклифлар.
Кўчалар,   майдонлар,   хиёбонлар,   турар   жой   мавзелари   ҳудудларидаги
барча   ёритиш   воситалари   (кабель   тармоқлари,   устунлар,   чироқлар,   симлар,
иллюминациялар, бошқарув шкафлари, ёритиш рекламалари, трансформатор
подстанциялари)   шаҳар   (туман)   электр   хўжалиги   ҳисобланади   ва   уларга
электр   ёритиш   идораси   ҳамда   электр   тармоқлари   корхонаси   ва   идоралар
томонидан хизмат кўрсатилади.
Йўллар,   майдонлар,   хиёбонлар,   бино   ва   иншоотлар,   турар   жой
мавзелари   барпо   этиш   пайтида   шу   ишга   мутасадди   бўлган   барча   қурувчи
ташкилотлар қуйидагиларга риоя этишлари шарт:
а)   электр   тармоқлари   корхонаси   ҳамда   электр   ёритиш   идораси   билан
келишилган   ҳолда   ажратиб   берилган   ҳудудда   ёритиш   воситалари   ўрнатиш
ҳамда уни марказлашган усулда бошқаришни таъминлаш;
б) кучланиш кабеллари, алоқа кабеллари, чироқлар, ёритиш шкафлари,
светофор   кабеллари,   транспунктлар   бўлган   жой   яқинида   барча   турдаги
ишлар   электр   тармоқлари   корхонаси,   телефон   тармоқлари   идораси,   электр
ёритиш   идораси,   Ички   ишлар   бошқармасининг   Йўл   ҳаракат   хавфсизлиги
хизмати   билан   келишилган   ҳолда   бажарилади.   Иш   бошланишидан   олдин
назорат қилиш мақсадида, ушбу ташкилотларнинг вакилларини таклиф этиш
лозим.
Ер-     тупроқ   ишлари   олиб   бораётган   корхона   ва   ташкилотлар   ана   шу
ишларни   бошқариш   юзасидан   тузилган   техникавий   ҳужжатларда   қайд
этилмаган   ер   ости   инженерлик   коммуникацияларига   дуч   келганда,   ишни
дарҳол   тўхтатиб   коммуникацияларга   зарар   етказмаслик   учун   барча
чораларни   кўришлари   ва   бу   ҳақда   юқорида   номлари   кўрсатилган
ташкилотларга зудлик билан маълум қилишлари зарур. Электр узатиш, ҳаво
алоқа ва радио линиялари габаритлари жойини алмаштириш ёки ўзгартириш
электр   кабелларини   қайта   ўрнатиш,   ёхуд   уларни   механик   равишда
PAGE   \* MERGEFORMAT84 зарарланишдан муҳофаза этиш ишлари алмашинуви ишга манфаатдор бўлган
ташкилотлар   ҳисобидан   эксплуатация   қилувчи   ташкилотлар   билан
келишилган ҳолда ва улар раҳбарлиги остида амалга оширилади.
Кучланиш   кабеллари,   алоқа   кабеллари,   шунингдек,   кўчага   ёритиш
ускуналари   ўрнатиш   ёки   таъмирлаш   билан   шуғулланадиган   корхона   ёки
ташкилотлар   иш   олиб   борилаётган   ҳудудда   транспорт   ва   пиёдалар   қатнови
хавфсизлигини таъминлашлари, Ички ишлар бошқармасининг Йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати ходимлари эса, уни назорат қилиб туришлари керак.
Қуйидагилар ман этилади:
а)   сим   ёғоч,   трансформатор   пунктлари,   светофорлар,   ёритишни
бошқариш шкафлари ёнига чиқиндиларни тўплаш;
б)   кабелли   электр   линиялари   трассалари,   алоқа   ва   светофор
линияларига қурилиш чиқиндиларини ташлаш, заҳарли суюқликлар (кислота,
ишқор   сув   кабилар)   ни   тўкиш,   қозиқ   қоқиш   турли   хил   нарсаларни   уюлган
ҳолда қўйиш;
в)   нур   тақсимлагич   воситалари   ҳамда   кўча   ёритиш   тармоқларига
ўзбошимчалик билан уланиш;
г) чироқларни, лампаларни, йўл белгилари, симёғочларни, шкафларни,
кронштейнларни   светофор   ва   радио   карнайларни   ўз   холича   олиб   қўйиш   ва
ўрнатилган ҳолатидан бошқа томонга буриб қўйиш;
д)   кучланиш   кабеллари   трассаларини,   автотранспортларнинг   электр
узатиш устунларига, чироқларга, транспунктларга, светофорларга, бошқариш
шкафларига,   бошқа   йўл   белгилари   ёнига   келиш   йўлларини   тўсиб   қўйиш,
яшил   ниҳоллар   ўтказиш,   экин   экиш   натижасида   светофор   қурилмалари   ва
йўл белгиларини кўринишини чеклаш.
Қоиданинг   ушбу   бўлимининг   бузилиши   ёки   кўча   ёритиш   тизими
ишдан  чиқиб   қолган   ҳолларда   бу   тўғрида   шаҳар   (туман)   ёритиш   идорасига,
турар жой ва жамоат биноларида электр қуввати бўлмай қолган тақдирда —
электр   тармоқларини   тузатиш   бўлимига,   светофорлар   иши   бузилган   ҳолда
эса Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизматига хабар қилиниши керак.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Ер   ости   инженерлик   тармоқлари,   транспорт   ва   гидротехника
иншоотлари, йўл, тротуарларни қуриш, қайта қуриш ва капитал таъмирлаш,
геология-     қидирув   мақсадларида   қудуқлар   қазиш   ишларини   олиб   бориш,
ёритиш мачталари, ҳар хил устунлар ҳамда геодезияга оид белгилар ўрнатиш
бўйича   ишлар   ҳокимликнинг   махсус   комиссияси   рухсати   билан
ободонлаштириш   бошқармасидан   ордер   олгандан   кейингина   амалга
оширилади.   Бу   турдаги   ишлар   Ободонлаштириш   бошқармаси   томонидан
назорат қилинади. Қурилиш-   монтаж ташкилотларининг раҳбарлари бундай
ишга   рухсатнома   олишлари   учун   буюртмачи   билан   биргаликда   қуйидаги
ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
а)   ер   ости   коммуникациялари   ётқизиш   ва   ишни   ташкил   этишнинг
архитектура ва қурилиш органлари тасдиқлаган ва мазкур ишдан манфаатдор
бўлган ташкилотлар билан келишиб олинган лойиҳа ҳужжати;
б) ишларни бажариш тартиби;
в)   бажариладиган   ишлар   учун   ишчи   кучи,   материал,   механизмлар
билан тўла таъминланганлиги, иш жараёнида ободонлаштириш элементлари
(асфальт,   йўл   ётиқ   чизиқлари,   ирригация,   ёритиш,   кўкаламзорлаштириш   ва
бошқалар)   бузилган   тақдирда,   уни   қайта   тиклаш   муддати   қайд   этилган
кафолатнома;
г) ишлар махсус йўналишдаги трассаларда олиб борилганда мутасадди
ташкилотлар билан келишиш.
Ишни   бажарувчиларда   объектда   бевосита   иш   олиб   бориш   ҳуқуқи
кўрсатилган   ордер   бўлиши,   қандай   ишни   ким   бажараётганлиги,   ишни
бошланиши, тугатиш муддати кўрсатилган ёрлиқ пештахта ўрнатиб қўйиши
керак.   Янгидан   қурилган   тармоқни   ишлаб   турган   тармоққа   улаш   (узиш)
бўйича ишларни амалга ошириш учун ордерни янги линия қурилишида бош
пудратчи бўлган ташкилот қилади.
Ер   ости   ишларини   бажараётган   қурилиш   ва   буюртмачи   ташкилот
раҳбарлари хавфсизлик элементларини ўрнатишда Йўл ҳаракат хавфсизлиги
хизматининг   рухсати   билан   ишга   туширишлари,   шунингдек   объектда   иш
PAGE   \* MERGEFORMAT84 бошланишидан   олдин   муҳандислик   коммуникацияларини   эксплуатация
қилувчи   ташкилотлар   вакилларини   чақиришлари   керак.   Коммуникация
ўтказиш   пайтида   йўл   усти   қопламаларини   бузишга   тўғри   келган   ҳолда,   ана
шу   қопламларни   қайта   тиклаш   қуриш   қоидаларига   мувофиқ   амалга
оширилади.
Материалларни   ва   майдондаги   ортиқча   тупроқларни   ташиб   кетиш,
шунингдек, қатнов йўл устидаги қопламларни қайта тиклаш иш тугаганидан
сўнг   24   соат   давомида   амалга   оширилади.   Ишлаб   турган   газ   трубалари,
водопровод,   канализация,   электр   кабел   линияларида   аварияларни   бартараф
этиш   ишларини   истисно   тарзида   ордерсиз   ёзма   равишда   Йўл   ҳаракат
хавфсизлиги   хизмати   билан   келишилиб   ҳамда   Ободонлаштириш
бошқармасини ўрнатилган тартибда хабардор қилиб амалга ошириш мумкин.
Объектда   ишлар   тугагандан   сўнг,   у   ҳокимликнинг   комиссиясига
тақдим   этилади.   Комиссия   мазкур   объектда   ободонлаштириш   элементлари
(йўл,   тротуар,   ариқлар,   ирригация   шохобчалари,   кўкаламзорлаштириш   ва
ҳоказо) бажарилганлигини тасдиқловчи далолатнома тузади.
Авария бартараф этилгандан кейин, ана шу жойга асфальт ётқизиш ёки
ободонлаштиришнинг   бошқа   элементларини   бажариш   муҳандислик
коммуникацияларидан   фойдаланиш   ташкилотлари   билан   1   йил   муддатга
тузилган шартномага мувофиқ (объект қаерга жойлаштирилганлигига қараб)
Ободонлаштириш   бошқармаси   ва   махсус   йўл   эксплуатацияси   идораси
томонидан амалга оширилади.
Қурилиш ташкилотлари, берилган қарор бўйича ишларини олиб бориш
тартиби ва  муддатини  бузган  тақдирда,  комиссия  ана шу ташкилотга  бошқа
янги иш бошланишига рухсатнома бермасликка ҳақли.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 3.4. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитини кўкаламзорлаштириш
бўйича таклиф лойиҳалар.
Шаҳар   кўча   ва   майдонлари   худудида   ва   унинг   чегараларидаги
кўкалазорлаштирилган   турли   хилдаги   майдонлар   фойдалнишиш   турига,
ўлчамига,   шаҳар   ҳудудида   жойлашиш   лойиҳасига   асосан   бир   нечта
категорияга бўлинади.
Бу категориялар учта гуруҳни ташкил қилади.
 умумий фойдаланиш;
 фойдаланиш чегараланган;
 махсус.
1. Умумий фойдаланишдаги кўкаламзорлар.
1. Маданият ва истироҳат боғлари -   узоқ муддатли дам олиш ва аҳоли
ўртасида   сиёсий   -       тарбиявий,   маданий   -       оқартув   ишларини   олиб   бориш
учун   мўлжалланган   яшил   массивлар.   Маданият   ва   истироҳат   боғлари   ўз
навбатида   қуйидаги   турларда   бўлиши   мумкин:   а)   йирик   шаҳарларда
марказий   маданият   ва   истироҳат   боғи;   б)   шаҳар   ва   туман   миқёсидаги
маданият ва истироҳат боғи; в) курорт-  шаҳарлардаги маданият ва истироҳат
боғи;   г)   кичик   шаҳарча,   посёлкадаги,   туман   марказидаги   маданият   ва
истироҳат боғи.
2. Болалар парклари (улар ҳам кўпинча маданият ва истироҳат боғлари
қаторига   киритилади)  –  болалар   билан  дам-    олиш,  ўйин-    кулгу,  жисмоний
тарбия-     соғломлаштириш,   маданий-     тарбиявий   ишлар   учун   мўлжалланган
яшил массив.
3.   Спорт   парклари   (стадион)-       ўйин   майдонлари   ва   спортнинг   турли
хиллари бўйича машқлар ва мусобақалар ўтказиш учун иншоотлари бўлган,
шунингдек ташриф буюрувчиларнинг дам олиши учун ва маданий – оқартув
ишларини   олиб   бориш   учун   иншоотлари   бўлган   яшил   массив.   Спорт
боғининг   бошқа   турларига   сув   ҳавзалари,   қирғоқлари   бўйлаб   жойлашган
гидропарк   ҳисобланади,   у   ерда   асосий   эътибор   сувда   спорт   ва   дам   олиш
тадбирларини ўтказишга қаратилади.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 4. Ботаника боғи ёки парк -   бу ўсимликлар маълум бир схема асосида
жойлаштирилган   яшил   массив.   Бу   жой   ботаника,   декоратив   боғдорчилик,
ўсимликшунослик,   ўрмончилик   соҳасидаги   маданий-     оқартув,   оммавий   ва
илмий-  тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган.
5.   Зоология   боғи   ёки   парки   -       бу   худудида   ҳайвонлар   бўлган   махсус
иншоотлар   жойлаштирилган   яшил   массив.   У   зоология   соҳасида   маданий-
оқартув ва илмий-  тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган.
6.   Шаҳар   (қишлоқ),   туман   миқёсидаги   парк   ёки   боғ   –   сайр   қилиш,
сокин   дам   олиш,   шунингдек,   ўйин-     кулгунинг   айрим   турлари   ва   маданий–
оқартув ишлари учун мўлжалланган яшил массив.
7.  Хиёбон   –   майдонларда,   кўчаларда,   айрим   жамоат   бинолари   олдида,
даҳа ичидаги уйлар орасида жойлашган кўкаламзорлаштирилган жой бўлиб,
у   қисқа   муддатли   дам   олиш,   меъморий–декоратив   мақсадлар   учун
мўлжалланган бўлиб, транспорт ҳаракатини тартибга солувчиси бўлиши ҳам
мумкин.
8.   Бульвар   -       кўчанинг   қатнов   қисмида   ёки   сув   бўйида   жойлашган
яшил   ҳудуд   бўлиб,   ҳаракат   ва   қисқа   дам   олиш,   ҳимоя   қилиш   учун
мўлжалланган.
9. Кўчалардаги экинлар – кўча бўйига ўтқазилган дарахтлар ва буталар,
бинолар олдидаги дарахтлар, шунингдек уйларнинг фасади ва балконларини
безовчи   ўсимликлар.   Кўчада   ва   бино   ичкарисида   санитария–гигиена
шароитларини   яхшилаш   учун,   шунингдек   қисқа   муддатли   дам   олиш   жойи
сифатида мўлжалланган.
10.   Маъмурий   ва   жамоат   муассасалари   олдидаги   экинлар   –   қисқа   дам
олиш   жойи   ва   меъморий   безатиш   элементи   бўлган   кўкаламзорлаштирилган
участка.
11.   Кўп   қаватли   уйлар   қурилган   турар-     жой,   микрорайонлар   ва
даҳалардаги ўсимликлар. Дам олиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш
жойларни   ташкил   этиш   ва   санитария-     гигиеник   шароитларини   яхшилаш
учун мўлжалланган.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 12.   Ўрмон   парклар   -       табиий   ва   сунъий   яратилган   массив   бўлиб,   дам
олиш ва жисмоний тарбия–соғломлаштириш ишлари учун фойдаланиладиган
ҳамда   шаҳар   ва   қишлоқ   жойларнинг   қурилиш   қилинмаган   қисмида
жойлашган.
13. Ўтлоқ парк – худди ўрмон парк каби, фақат унда майсазор кўпроқ
қисмини ташкил этади.
14.   Оммавий   дам   олиш   зонаси   –   шаҳар   ва   қишлоқ   қурилишдан
ташқаридаги   яшил   массив   (кўпинча   аҳоли   пунктидан   анча   катта   масофада
жойлашади), у ерда пансионатлар, палаткали лагерлар, спорт иншоотлари ва
дам олувчиларга хизмат кўрсатувчи бутун мажмуа жойлашади.
Турлитабиий-     иқлим   кўрсаткичларига   эга   бўлган   районларда
шаҳарсозлик  лойиҳалашнинг  ўзига   хос  хусусиятларини   таҳлил  қилганда  шу
нарсага   эътибор   бериш   зарурки,   табиий-     иқлим   ва   архитектура-
режалаштириш омиллари ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. 
Чекланган ҳолда фойдаланиладиган кўкаламзорлар.
-   Мактаблар,  ўрта махсус ўқув муассасалари, олий ўқув юртлари қошидаги
ўсимликлар   дам   олиш,   жисмоний   тарбия   машғулотлари   ва   бир   қатор   ўқув
машғулотлари   ўтказиш   учун   мўлжалланган   кўкаламзорлаштирилган
участкалар.
-     Болалар   боғчалари   ва   яслилардаги   ўсимликлар   –   ўйинлар,   жисмоний
тарбия   ва   болаларнинг   ухлаши   учун   соғломлаштирилган   ва   очиқ
майдончалари бўлган кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар.
Клублар,   маданият   саройлари,   ўқувчилар   уйларидаги   ўсимликлар-       дам
олиш ва маданий – оқартув ишларини ўтказиш, жисмоний тарбия машқлари
учун мўлжалланган кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар.
-     Илмий-     тадқиқот   муассасаларидаги   ўсимликлар   –   илмий-     тадқиқот
ишларининг   айрим   турларини   ўтказиш   учун,   шунингдек   ходимларнинг   дам
олиш,  жисмоний  тарбия  машғулотларини  ўтказиши   учун  фойдаланиладиган
кўкаламзорлаштирилган ҳудуд.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 -     Касалхоналар   ва   бошқа   даволаш-     профилактика   муассасаларидаги
ўсимликлар   –   махсус   даволаш   тадбирлари,   сайр   қилиш   ва   дам   олиш   учун
кўкаламзорлаштирилган ҳудуд.
-     Саноат   корхоналари   ҳудудидаги   ўсимликлар   –   дам   олиш   ва   ишлаб
чиқаришдаги   ноқулай   шароитлардан   ҳимоя   қилиш   учун
кўкаламзорлаштирилган ҳудуд.
-  Дала ҳовли қурилиш ҳудудида, турар жойлардаги ўсимликлар – декоратив,
мева   –   сабзавот   ва   полиз   экинлари   билан   кўкаламзорлаштирилган   ҳудуд,
унда хўжалик қурилишлари ва майдонлари жойлаштирилади.
-  Санаторий, дам олиш уйлари, болалар оромгоҳлари олдидаги парклар ва 
боғлар – дам олиш, сайр қилиш ошириш, маданий-  оммавий, оқартув 
ишларини ва даволаш тадбирларини амалга учун турар жой биноларидан 
ташқарида бунёд этилган кўкаламзорлаштирилган массивлар.
Махсус вазифа учун мўлжалланган кўкаламзорлар.
Қўриқхоналар   –   йўқолиб   бораётган   ўсимлик,   ҳайвонлар   турларини,
қимматли   ландшафт,   тарихий   ёдгорликларни   сақлаб   қолиш   учун   ташкил
этилган ҳудудлар. Қўриқхоналар давлат томонидан ташкил этилиб, муҳофаза
қилинади.
Сув   йиғиш   станциялари   ва   тозалаш   иншоотларининг
кўкаламзорлаштирилган   ҳимоя   ҳудудлари   оқава   сувлар   қурилмаларидан
шаҳар ва бошқа аҳоли жойларининг ҳаво бассейнига инфекция ўтмаслигини
таъминлайди.
Қабристонлар яшил ҳудудлари   – қисқа муддатга келувчи одамлар учун
қулай шароит яратиш ва санитар вазифаларни бажариш учун лойиҳаланади.
Дарахтлар   ўзнинг   илдиз   системаси   орқали   тупроқ   ва   грунт   сувларини
инфекция тарқатувчи микроорганизмалар ва заҳарлардан ҳимоялайди.   Турар
жой ташқи муҳитининг микроиқлимий қулайлигини асосий шарти ҳудуднинг
соя   тушиш   ва   ҳаво   алмашиши   тартибини   ҳисобга   олган   энг   оптимал
ландшафт   элементларини   фазовий   ташкил   этиш   ҳисобланади.   Бу   борада
маҳаллий иқлим шароитида очиқ ва соя муҳитларнинг тўғри нисбати ҳисобга
PAGE   \* MERGEFORMAT84 олиниши   лозим   (дарахлар   ва   соябонлар,   перголалар   ва   бошқалар   билан).
Турар   жой   худудларни   ландшафт   ташкил   этишда   кукламзорлашириш
принципларини   билиш   шарт.   Шу   учун   дархтларни   соялантириш   режимини,
ва ландшафт элементларни жойлаштиришини маълумотга олиш   керак.
Яшаш ҳудудларига яшил ўсимликларни шундай жойлаштириш керакки
кўкаламзор ҳудудларда ҳаво алмашиш имконияти бўлсин. Ҳаво айланишига
тўсқинлик   қилувчи   баланд   яшил   экинлар   билан   ўралган   ўтлоқлар,
майсазорлар,   ҳиёбонлар   яратишда   тескари   натижа   ҳосил   бўлиши   мумкин,
яъни кўкаламзорлаштирилган ҳудудларда ҳарорат юқори бўлади.
26-     расм. Турар ржой худудлар йулларини ландшафт
элементларини ташкил этиш:
1 -   перголар, 2 -   утириш жойлар, 3 -   сувли ариклар, 4 -   гуллар,5 -
газонлар, 6 -   дарахтлар.
Турар  жой ҳудудларини  шаҳар  ички йўларни  кўкаламзорлаштириш  ва
катта   кўчалардан   қуюқ   дарахтлар   ва   буталар   экиб   ажратиш   лозим   (26-
расм).
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Ахлат   йиғиладиган   хўжалик   майдончалари   ўраб   турган   ҳудуддан
ажратилиши ва бутун кун давомида қалин дарахт ва буталар экиш билан соя
этилиши   лозим.   Чойшаб   қуритилишига   мўлжалланган   ҳўжалик
майдонларига   шундай   жой   танлаш   керакки,   бутун   кун   давомида   қуёш
тушиши   ва   яхши   ҳаво   айланиши   бўлиши   лозим.   Болалар,   спорт
майдончалари ва дам олиш майдончалари атроф ҳудуддан уларда ҳаво яхши
айланишини ҳисобга олган ҳолда ажратилади.   Шунинг учун бу майдончалар
атрофига панжарасимон буталар ва дарахтлар экилади.  Шаҳар яшил жойлари
маълум   бир   функцияга   жавоб   беради.   Манзара   санъати   тамойилларига
мувофиқ   ишлаб   чиқилган.   Яшил   жойлар-     ягона   интеграциялашган   шаҳар
муҳитининг  елементлари. Шаҳар   матосида  яшил  қопламларнинг  ҳаётий  бир
текис  жойлашишини кафолатлаши  керак бўлган  маҳаллий ободонлаштириш
тизими ҳам санитария, ҳам естетик талабларга жавоб беради.
Ушбу ягона пейзаж тизимининг елементлари греенед жойлари-   турли
функцияларни   бажарадиган   мамлакатлар:   боғлар,   майдонлар,   булварлар,
боғлар,   пиёдалар   зоналари,   пломба   ва   бошқалар.   Бу   ҳудудлар   шаҳарнинг
умумий   кўкаламзорлаштириш   тизимида   катта   улушга   ега.   Улар   шаҳар
муҳитини   сезиларли   даражада   ўзгартириб,   шаҳарда   табиат   омилини
оширади,   атмосферасининг   ифлосланишини   сезиларли   даражада
камайтиради   ва   аҳолининг   бўш   вақтини   диверсификация   қилади.   Улар
умумий   рекреацион   ориентация,   декоратив   табиат,   одамлар   ҳудудида   қисқа
муддатли   яшаш,   шаҳарсозлик   ва   шаҳар   транспорти   билан   яқин   алоқада
бўлиш, уларнинг жамоат табиати билан бирлаштирилган.
Шахар   кўчалари   ва   хиёбонлари   жойлашган   жойи   ва   мавқеига   қараб
турлича   бўлади.   Унинг   эни   шунга   мос   равишда   белгиланиб,   кўчаларни
кўкаламзорлаштириш   ва   ландшафт   архитектураси   масалалари   ҳам   уларнинг
тури   ва   энига,   ориентациясига   ва   жойлашган   ўрнига   қараб   аниқланади.
Кўчалар   ва   хиёбонлардаги   кўкаламзорларнинг   асосий   вазифаси–бу   аҳолини
чанглар,   шамоллар,  шовқин  ва  қуёш  нури  тафтидан  ҳимоя  қилишдир.  Айни
PAGE   \* MERGEFORMAT84 пайтда, кўчаларнинг меъморий-   бадиий ва ландшафт ечимларининг савияси
ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Кўчаларни,   асосан,   ташқи   кўринишидан   тўғри   шаклларга   эга   бўлган
баланд   ўсувчи   довдарахтлар   (липа,   тополь,   клен,   ясень   ва   бошқалар)   билан
кўкаламзорлаштириш   тавсия   этилади.   Кўчаларни   кўкаламзорлаштиришнинг
энг   оддий   тури–бу   кўчанинг   ҳаракатланиш   четки   қисми   ва   тротуар
ўртасидаги   масофа,   яъни   яшил   тасмага   қаторлаб   оралиғи   тенг   дарахтлар
ўтқазиб чиқишдир. Ушбу яшил тасмага бир қатор дарахтлар экилганда унинг
эни 3 м, икки қатор дарахт экилса–5 м олинади. Кўп қатновли кенг магистрал
кўчаларда   эса   ушбу   яшил   тасманинг   эни   7,5   метргача   бўлиши   мумкин.
Бундай   ҳолларда   кўча   томондан   бир   қатор   дарахт   экиб   қолган   ҳудудни   эса
хили,   ўлчамлари,   бўйи   ва   шакллари   турлича   бўлган   дарахт   ва   буталардан
тузилган гуруҳлар ёрдамида кўкаламзорлаштириш  мумкин. Айрим ҳолларда
майсазор устига тротуар четига яқин қилиб гуллар ҳам экилиши мумкин.
Чорраҳалар, кўчанинг бурилган жойлари ва пиёдалар ўтадиган жойлар
олдига   экилган   дарахт   ва   буталар   транспорт   ҳайдовчилари   ва   пиёдаларга
йўлни   ва   ҳаракатланаётган   транспортларни   кўришга   ҳалақит   бермаслиги,
светафорларни ва йўл кўрсатгичларини тўсиб қўймаслиги керак.
Ташқи   ёритиш   фонарларининг   устунларини   эса   кўча   ўртасидаги
ҳаракатланиш йўлларини ажратувчи яшил полосада жойлаштириш мақсадга
мувофиқдир.   Йўлларни   ажратувчи   яшил   полосага,   одатда,   йўллар   эни   унча
катта   бўлмаган   ҳолларда,   буталар   ва   майсазор,   йўлларнинг   эни   катта   (ҳар
томонга   3 – 4   йўналиш)   бўлган   ҳолларда   дарахтлар   ва   майсазорлар,
транспортларнинг   бурилиш   жойларида   эса   пастқам   буталар,   майсазор   ва
гулзорлар   экилади.   Тротуарларнинг   эни   катта   бўлса,   ўрта   қисмига   модулли
махсус яшил композициялар, рабаткалар ёки алоҳида гуллар гуруҳи, пастқам
микс-     бордерларни   шакллантириш   мумкин.   Уларни   тупроққа   экишнинг
иложи   бўлмаса,   сопол   ёки   бетон   вазаларга,   махсус   қутичаларга   экиб
жойлаштириш   мумкин.   Кенг   тротуарларнинг   бўйлама   ўқи   бўйлаб   танаси
тиғиз,   соя – салқин   берувчи   дов-     дарахтларни   махсус   лункалар   билан   экиш
PAGE   \* MERGEFORMAT84 тажрибаси   ҳам   иссиқ   иқлимли   мамлакатларда   кенг   тарқалган.   Бунда   лунка
қопламасини ўрнатишни унутмаслик керак. Кўчанинг машиналар ҳаракатига
яқин   ариқ   бўйлаб   буталарни   яшил   тўсиқ   шаклида   экиш   тавсия   этилмайди,
чунки улар қишда қор кўчкиларидан, ёзда эса кўча ахлатларидан озор чекади.
Кўчаларга   экиладиган   буталарнинг   бўйи   1,5   метрдан   катта   бўлмаган,
япроқлари тиғиз ва яхши гулловчи турлари танланади, чунки баланд буталар
тротуар   ҳайдовчиларининг   кўриш   имкониятларини   чеклаб   қўяди.   Бундай
буталарга   спирея,   тунберг   барбариси,   хеномелесларнинг   турли   хиллари
киради. Буталар қаторлаб экилганда яшил қаторнинг эни бир қатор учун 0,8
м, икки қатор экилса–1,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Буталардан   тузилган   гуруҳларни   баланд   дарахтлар   орасига   ёки
қаторлар   узилган   жойларга,   яъни   кўча   томонга   қараган   жамоат   бинолари
олдига   экиш   мумкин.   Бундай   ҳолларда   буталар   фонига   кўп   йиллик
ўсимликларни экиш тавсия этилади. Бу кўчаларни манзаравий безашга ва бир
хилликка барҳам беришга ёрдам беради.
Агар   кўча   эни   катта   бўлса   кўча   йўлининг   чети   ва   тротуар   ўртасига
бульвар шакллантирса бўлади. Унинг минимал эни 10 м. Ўртадан пиёда-  лар
учун   йўлак   қилиб,   ўтириш   учун   скамейкаларга   жой   ва   йўлакни     дарахтлар
қатори   билан   кўкаламзорлаштириш   мумкин.   Агар   бульвар   эни   катта   бўлса
дарахтлар   ва   буталардан   тузилган   гуруҳ   композицияларини   шакллантирса
бўлади.   Уларнинг   фонига   эса   кўпйиллик   гулловчи   ўсим-     ликлар   экиш
зарурки,   уларнинг   хиллари   турлича   бўлсин   (аквилегия,   гайлардия,   лилия,
флокс метельчатый). Пиёда йўлакчаси бўйлаб микс-  бордер композициясини
қўллаш   лозим.   Кўчалар   ориентациясига,   яъни   уфқ   томонларига   нисбатан
жойла-     шишига   қараб   кенгликлар   йўналишидаги   (ўқи   ғарбдан   шарққа),
меридионал   йўналишдаги   (ўқи   шимолдан   жанубга)   ва   диогонал   йўналиш-
лардаги   (ўқи   шимолий – ғарбдан   жанубий-     шарққа   ёки   шимолий-     шарқдан
жанубий-  ғарбга қараб)  жойлашган кўчаларга бўлинади.
Кенгликлар   йўналишидаги   кўчаларнинг   жануб   томонидаги   уйлар
фасадига қуёш нури тушмайди ва сояга мухтож эмас. Бу ерда фақат тротуар
PAGE   \* MERGEFORMAT84 соялантирилади.   Жануб   томонда   жойлашган   уйлар   кўп   қаватли   бўлганда
улардан   тушаётган   соя   тротуарни   ёпади   ва   тротуар   соялантиришга   мухтож
бўлмайди.   Бироқ,   кўчанинг   шимолий   тарафидаги   уйларни   ва     тротуарни
соялантириш зарур бўлади.
Меридиана   йўналишдаги   кўчаларда   вазият   бошқача.   Бундай
кўчаларнинг   ҳар   иккала   томонидаги   тротуарлар   ва   бинолар   ҳам   қуёш
нуридан ҳимояланишга мухтожлик сезади.
Диоганал   йўналишли   кўчаларнинг   жанубий-     ғарбга   ёки   жанубий-
шарққа   қараган   бинолари   ва   тротуарларини   ҳам   офтобдан   ҳимоялаш   зарур.
Айниқса, ўқи билан шимолий-  шарқдан жанубий-  ғарбга қараган кўчаларда
аҳвол   янада   оғир   бўлиб,   тушдан   кейин   бу   кўчалар   тротуарларини   икки
ёқлама   қаторлаб   дарахтлар   экиш   йўли   билангина   жазирама   қуёш   нуридан
сақлаб   қолиш   мумкин.   Кўчаларни   кўкаламзорлаштиришда   бу   ҳолатларни
эътиборга олмаслик жиддий хатоликларга олиб келиши мумкин.
Йўлаклар ва уларнинг тўшамалари.  Йўлаклар боғ композицияси энг
муҳим элементи бўлиб, боғга ўзига хослик оройиш ва функциявий қулайлик
бахшида этади.   Йўлакларнинг қандай тўшамалардан бажарилганлиги ташриф
буюрувчиларда   катта   таассурот   қолдиради.   Ҳозирда   боғ   йўлакларининг
тўшамалари   турига   қараб   табиий   тош,   декоратив   ёки   бетон   плиткали,
ғиштли,   бетон   ва   декоратив   бетонли,   ёғочли   ва   ўт – майсалиларга   бўлинади.
Уларнинг ҳар бирини ўз ўрнида қўллай билиш лозим. Масалан, табиий тош
мустаҳкамлиги   ва   эстетик   жиҳатдан   энг   яхши   материал   хисобланади.
Уларнинг   турларига   плитняк,   гранит,   базалът,   порфир,  песчаниклар   киради.
Йўлаклар   асосан   1,2 – 1,5   метрдан   кам   бўлмаслиги,   яъни   икки   кишининг
ёнма–ён   бемалол   айланиб   юришига   мўлжалланган   бўлиши   керак.   Иккинчи
даражали   ёки   унчалик   муҳим   бўлмаган   сўқмоқчалар   эни   эса   0,5 – 1   метр
олиниши   мумкин.   Юзида   ёмғир   ва   қор   сувларининг   тўпланиб   қолмаслиги
учун йўлаклар икки тарафга  қараб озгина қия бўлиши зарур. Рельефлар бор
жойларда   йўлак   ўрнига   зина   ёки   пандуслардан   фойдаланилади.   Йўлак
тўшамаларига   боб   материаллардан   бири   бетонли   плиткалардир.   Ҳозирда
PAGE   \* MERGEFORMAT84 уларнинг ранги, шакли, ўлчами жуда катта ассортиментларда чиқарилмоқда.
Йўлакларнинг   шакли   ва   кўриниши   боғнинг   умумий   услубига   мос   келиши
лозим.   Масалан,   плиткалар   билан   ётқизилган   тўғри   геометрик   йўлак
романтик пейзажли атиргуллар клумбасига  ҳеч ҳам мос келмайди.   Йўлак ва
майдонларга   ётқизилган   тўшамалар   фойдаланишга   қулай,   мустаҳкам   ва
беташвиш   бўлиши   лозим.   Тўшама–йўлак   дизайннинг   энг   муҳим
элементларидан   биридир.   Шу   боис   уларнинг   ранги,   услуби,   ашёси   боғ –
иморатлари меъморчилигига ҳам ҳамоҳанг бўлиши керак.
Бульварлар– шахар   муҳитини   чизиқли   кўкаламлаштиришнинг   асосий
услуби   ҳисобланиб,   пиёдалар   харакатланиши,   қисқа   вақт   дам   олиши   учун
мўлжалланган   ва   ободонлашган   яшил   маскандир.   Улар   шаҳарларни
кўкаламлаштиришда   катта   ахамиятга   эга   бўлиб,   шаҳар   кўринишини
сезиларли   даражада   ўзгартиради   ва   ҳавони   ифлосланишдан
сақлайди   .Бульварларни   ўзбек   тилида   катта   хиёбон   деб   аташимиз   мумкин.
Самарқанд   шаҳридаги   “Университет   хиёбони”   бульварининг   умумий
кўринишлари ва тарҳи шулар жумласидан.
Режавий   ечимига   қараб   бульварлар:   тўғри   чизиқли   ва   халқасимон
турларга   бўлинади   (См.Рис.150).   Бульварлар   илк   бор   XIX – асрда   Европа
тарихий   шаҳарларида   замонавий   транспортлар   ҳаракатига   ҳалақит   берувчи
эски   мудофаа   деворларини   олиб   ташлаш   ва   уларнинг   жойига   айланма   кенг
кўчалар   қуриш   оқибатида   вужудга   келган.   Венадаги   Ринг   бульвари,
Париждаги   катта   бульварлар,   Москвадаги   “Бульварное   колцо”   ва   бошқалар
ана шундай пайдо бўлган. 
Бульварларнинг   таркибий   элементларига   хиёбонлар,   йўлак-     лар,
майдончалар, дарахтлар, буталар, гуллар ва газонлар киради. Иккинчи жаҳон
урушидан   сўнг   бульварлар   анча   ривожланди   ва   шаҳар   кўчаларини   пиёда
йўллар   ва   транспорт   қатнови   зоналарига   бўлиб   берди.   Бульварлар   узун   ва
калта   бўлиб,   баъзан   бир   неча   километрлаб   чўзилиши   ва   ўз   ичига   боғлар,
скверлар,   пиёда   йўлларни   олиши   мумкин.   Шунинг   учун   хам   бульварлар
композициясини   тузиш   анчайин   мушкул   иш   ҳисобланади.   Одатда   уларни
PAGE   \* MERGEFORMAT84 шаҳар   иморатларидан   30 – 40   м   нарида,   интенсив   ҳаракатли   кўчалардан   эса
40 – 50   м   нарида   қилиб   жойлаш-     тирилади.   Бульварлар   йўлнинг   икки
томонида   ёки   йўлнинг   ўртасида   бўлиши   мумкин.   Бульварларнинг   минимал
эни 18 м қилиб белгиланган, бундай ўлчамда узунусига 4-   7 метрли хиёбон,
қисқа   дам   олиш   учун   ўтирғичлар,   ёритгичлар,   воиш,   музқаймоқ   кўшки   ва
ахлат   қутиси   жойлаштирилади.   Қолган   қисмлар   кўкаламлар   билан
тўлдирилади.   Ўзбекистон   шароитининг   жойга   ўртача,   иссиқ   ва   қурурқ
иқлимли,   серқуёшлилигини   ҳисобга   олиб   1   га   350-     400   та   дарахт,   3-     4
мингта   бута   экиш   тавсия   қилинади.   Катта   бульварларга   вело   йўлаклар,
пиёдалар йўлаклари ва хиёбонлар жойлаштириш тавсия этилади.
Сквер   (уни   ўзбекча   сайргоҳ   деса   бўлади)   шаҳарларда   ҳудуди   унча
катта   бўлмаган   (0,5   дан   2   гектаргача),   қисқа   вақт   дам   оладиган   кўкаламзор
муҳит   бўлиб,   пиёдалар   ҳаракатига   ҳам   хизмат   қилади.   Скверлар   одатда
шаҳар   майдонлари   ва   магистрал   кўчаларига   туташиб,   уларнинг   бадиий –
манзаравий безаги ҳисобланади. Тошкентдаги Амир Темур, Ҳамид Олимжон
ва   Халклар   Дустлиги,   Самарқанддаги   Регистон   ва   Рухобод,   Йўлбарслар
хиёбони,   Шахрисабздаги   Амир   Темур,   Фарғонадаги   Ал-     Фарғоний   ва
бошқалар   ана   шундай   скверлардир.   Шаҳарларнинг   парки   бўлмаган,   ери
танқис   бўлган   (тарихий   марказ,   тиғис   қурилган)   қисмларида   скверларнинг
роли   каттадир.   Бундай   ҳолатларда   аҳолининг   очиқ   ландшафтда   дам   олишга
бўлган эҳтиёжини скверлар орқали қондириш мумкин.
Скверларнинг   режавий   ечими   шаҳарнинг   қаерида,   қандай
жойлашганига, атроф-   муҳит қурилмаларига, маҳаллий ландшафт ва   иқлим
шароитларига   боғлиқ.   Сквер   муҳити   очиқ   бўлиши,   партер   кўринишдаги
гулзор   ва   майсазорлардан   тузилиши   ёки   ёпиқ   муҳитли   дарахтзор   ва
бутазорлардан   ташқил   топиши   мумкин.   Скверлар   шаҳар   марказий
майдонларида, турар жой бинолари оралиғидаги яшил майдонларда, нуфузли
жамоат   биноларининг   олд   ёки   ён   томонларида,   шунингдек   меъморий
обидаларга   туташ   очиқ   муҳитларда   шакллантирилиши   мумкин.   Агар   сквер
бинолар гуруҳи оралиғида, тарихий обидалар ёнида ёки тротуар ва пиёдалар
PAGE   \* MERGEFORMAT84 кўчаларига туташ ҳолда жойлашса, унинг режавий ечими диагонал ёки эркин
пейзажли   услубда   бўлиш   мумкин.   Агар   сквер   марказий   майдонда,   ёки
нуфузлм   меъморий   иншоот   олдида   жойлашса   одатда,   у   мунтазам   режавий
ечимга эга бўлади.
Сквернинг асосий элементи бу – унинг ҳайкалли, фавворали, бассейнли,
гулзорли ёки майсазор фонидаги дарахт ва буталарнинг фусункор гуруҳидан
тузилган   марказий   майдончасидир.   Агар   сквер   марказига   бирор   салобатли
монумент   ёки   фаввора   ишланса,   сквер   композицияси   унинг   бадиий
жиҳатлари ва образини очиб беришига хизмат қилиш керак. Сквер ҳудудини
ландшафт   ташқиллаштиришда   ҳар   бир   ободон-     лаштириш   детали,   рельеф
элементи,   майдон   шакли,   унинг   атроф   муҳити   ва   ўсимликларга   ёки
тўшамаларга   алоҳида   эътибор   берилиши   керак.   Скверлар   ҳудудининг
балансини   ундаги   пиёдалар   ҳаракатининг   жадаллигига   боғлиқ   тарзда
қуйидагича белгилаш тавсия этилади (1-  жадвал).
1-  жадвал.  Сквер ҳудудининг баланси
Т
/р Ободонлаш
тириш ва 
кўкаламлаштир
иш элементлари Сквер ҳудудининг ўлчамлари, % да
Пиёдаларни
нг жадал 
ҳаракатига  
мўлжалланган 
скверлар Бинолар 
оралиғидаги яшил 
майдон 
кўринишидаги 
скверлар
1 Дарахт   ва
буталар   экилган
майсазорлар 67 – 71 84 – 89
2 Майдончала
р ва йўлаклар 23 – 31 10 – 15
3 Гулзорлар  1 – 2 1
Республикамизнинг иссиқ ва қуруқ иқлими шароитида скверлар ҳудуди
иложи   борича   соя   берувчи   манзаравий   дарахтлар   билан   кўкаламлаштириш
талаб этилади. Шу мақсадда 1 гектар ҳудудга 340 – 400 тагача дарахтлар экиш
PAGE   \* MERGEFORMAT84 тавсия этилади. Сквердаги асосий хиёбон энини 4 – 6 м, йўлаклар энини 1,5 –  4
м олиш мумкин.
Автомобил   магистралларини   кўкаламзорлаштириш:   йўлнинг   ҳар
иккала томонига экиладиган ҳимоя ва манзарали экинзорлар, йўлнинг бўлиш
чизиғини (1 тоифали йўлларда) кўкаламзорлаштириш, чорраҳаларни, автобус
бекатларини,   йўловчи   ва   ҳайдовчиларнинг   узоқроқ   дам   олишга
мўлжалланган   жойларни   кўкаламзорлаштиришни   ўз   ичига   олади.
Кўкаламзорлаштириш   асосан   йўл   бўйи   иҳотазорлари   бўлиб,   йўлни
емирилишдан сақлайди, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи қулай иқлим ва
гигиеник   шароитларини   вужудга   келтиради.   Ушбу   экинзорлар   релъефнинг
текислик   жойларида,   қаторлаб   экиш   йўли   билан   барпо   этилади,   қаторлар
сони   йўл   четидаги   кенглик   билан   белгиланади.   Қишлоқ   хўжалик   экинлари
чегарасида   яратилган   кўп   қаторли   экинзорлар   бир   вақтнинг   ўзида   далани
ҳимояловчи   иҳотазорлар   бўлиб   хизмат   қилади.   Йўлнинг   тепалик   жойли
қисмларида   асосан   дарахт-     буталар   жойлаштирилади.   Қаторли   иҳотазорлар
Ўзбекистоннинг жанубий туманлари йўлларида алоҳида аҳамият касб этади.
Лекин, бир хилдаги қатор экинзорлари транспорт хайдовчисини  толиқтириб
қўяди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, қаторли экинлар
орасида   манзарали   дарахтлар   гуруҳи,   буталар   гуруҳи   ва   уларни   аралаш
экинзорларини   барпо   этиш   мумкин.   Йўлнинг   бўлиш   қисмида   қаторли
буталар,   буталар   гуруҳлари,   паст   бўйли   дарахтлар,   гуллар   экилади.   Уни
чегаралаш   учун   бордюрлар,   яшил   тўсиқлар   ёки   бетонли   деворча   барпо
этилади. Бўлиниш қисмидаги дарахтлар газонларда (чим устида) экилади.
Автобус бекатларининг орқа томонидан қаторли экинзорлар; бекатнинг
иккала   томонида   эса   –   дарахт   ва   буталарнинг   алоҳида   ёки   гуруҳланган
экинлари   яратилади.   Имконияти   мавжуд   бўлган   жойларда,   бекат   олдида
рабаткалар  жойлаштирилади. Очиқ  ҳудуд бор  бўлган жойларда бир ёки бир
нечта   турлардан   кичик   дарахзорлар   экилади.   Бу   жойлар   дам   олиш   учун
мослаштирилади.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Темир   йўлларни   кўкаламзорлаштириш:   кўп   қаторли   ўрмон
экинзорларини   яратиш   (йўлларни   қум   ва   қор   кўчкиларидан   муҳофазалаш
мақсадида);   темир   йўл   ёнидаги   посёлкаларни   кўкаламзорлаштириш   яқин
жойда   жойлашган   сув   ҳавзалари   ва   кўлларни   кўкаламзорлаштириш;   темир
йўл вокзалларини кўкаламзорлаштиришни ўз ичига олади.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 III-  БОБ ХУЛОСАСИ
Шаҳар ҳудудида яшил қопламларнинг ҳаётий бир текис жойлашишини
кафолатлаши   керак   бўлган   маҳаллий   ободонлаштириш   тизими   ҳам
санитария, ҳам естетик талабларга жавоб беради.
Ушбу ягона пейзаж тизимининг елементлари кўкалам жойлар -    турли
функцияларни бажарадиган ҳудудлар: 
 Мўъжаз боғлар, 
 Кўкаламлаштирилган майдонлар, 
 Хиёбонлар (бульвар, скверлар), 
 Сайргоҳлар (скверлар), 
 Пиёдалар ва чорраҳа зоналари, 
 Саноат зоналари ва бошқалар. 
Бу   ҳудудлар   шаҳарнинг   умумий   кўкаламзорлаштириш   тизимида   катта
улушга  ега.  Улар шаҳар муҳитини сезиларли  даражада  ўзгартириб,  шаҳарда
табиат   омилини   оширади,   атмосферасининг   ифлосланишини   сезиларли
даражада   камайтиради   ва   аҳолининг   бўш   вақтини   диверсификация   қилади.
Улар   умумий   рекреацион   ориентация,   декоратив   табиат,   кўкаламлар
ҳудудида   қисқа   муддатли   дам   олиш,   шаҳарсозлик   ва   шаҳар   транспорти
билан,   жамоат   билан   табиат   билан   яқин   алоқада   бўлиш   каби   жараёнларни
бирлаштиради.
Шахар   кўчалари   ва   хиёбонлари   жойлашган   жойи   ва   мавқеига   қараб
турлича бўлади. 
1. Унинг   эни   шунга   мос   равишда   белгиланиб,   кўчаларни
кўкаламзорлаштириш   ва   ландшафт   архитектураси   масалалари   ҳам
уларнинг   тури   ва   энига,   ориентациясига   ва   жойлашган   ўрнига   қараб
аниқланади.   Кўчалар   ва   хиёбонлардаги   кўкаламзорларнинг   асосий
вазифаси–бу аҳолини чанглар, шамоллар, шовқин ва қуёш нури тафтидан
ҳимоя   қилишдир.   Айни   пайтда,   кўчаларнинг   меъморий-     бадиий   ва
ландшафт ечимларининг савияси ҳам катта аҳамиятга эгадир.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 2. Пиёда   йўлакчаси   бўйлаб   микс-     бордер   композициясини   қўллаш   лозим.
Кўчалар   ориентациясига,   яъни   уфқ   томонларига   нисбатан   жойла-
шишига   қараб   кенгликлар   йўналишидаги   (ўқи   ғарбдан   шарққа),
меридионал йўналишдаги (ўқи шимолдан жанубга) ва диогонал йўналиш-
лардаги   (ўқи   шимолий – ғарбдан   жанубий-     шарққа   ёки   шимолий-
шарқдан жанубий-  ғарбга қараб)  жойлашган кўчаларга бўлинади.
3. Кенгликлар   йўналишидаги   кўчаларнинг   жануб   томонидаги   уйлар
фасадига   қуёш   нури   тушмайди   ва   сояга   мухтож   эмас.   Бу   ерда   фақат
тротуар   соялантирилади.   Жануб   томонда   жойлашган   уйлар   кўп   қаватли
бўлганда   улардан   тушаётган   соя   тротуарни   ёпади   ва   тротуар
соялантиришга мухтож бўлмайди. Бироқ, кўчанинг шимолий тарафидаги
уйларни ва  тротуарни соялантириш зарур бўлади.
4. Меридианал   йўналишдаги   кўчаларда   вазият   бошқача.   Бундай
кўчаларнинг   ҳар   иккала   томонидаги   тротуарлар   ва   бинолар   ҳам   қуёш
нуридан ҳимояланишга мухтожлик сезади.
5. Диоганал   йўналишли   кўчаларнинг   жанубий-     ғарбга   ёки   жанубий-
шарққа   қараган   бинолари   ва   тротуарларини   ҳам   офтобдан   ҳимоялаш
зарур. Айниқса, ўқи билан шимолий-   шарқдан жанубий-   ғарбга қараган
кўчаларда   аҳвол   янада   оғир   бўлиб,   тушдан   кейин   бу   кўчалар
тротуарларини   икки   ёқлама   қаторлаб   дарахтлар   экиш   йўли   билангина
жазирама   қуёш   нуридан   сақлаб   қолиш   мумкин.   Кўчаларни
кўкаламзорлаштиришда   бу   ҳолатларни   эътиборга   олмаслик   жиддий
хатоликларга олиб келиши мумкин.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 ЯКУНИЙ ХУЛОСАЛАР
 Энг   қадимги   боғ–паркларнинг   фанга   маълум   бўлганлари   ер   юзининг
дастлабки   цивилизацияларидан   бири   ҳисобланган   Миср   ҳудудида
вужудга   келган.   Суғорилиш   иншоотлари   ва   қурилмаларининг
ривожланган   тизимига   асосланган   юксак   савиядаги   Миср
деҳқончилиги   ўлкага   хос   иссиқ   иқлим,   жазирама   қуёш   тафтидан
бекиниш  ва  қуюқ сояга эришиш эҳтиёжлари бу ўлкада бошланганлиги
аниқланган;
 Тўғри   чизиқли   метрик   қаторда   жойлашган   сфинксларни   пальма
дарахтлари   би лан   алмаштириш   ўша   давр   шаҳар   шоҳ   кўчаларининг
ландшафт ечимида катта янгилик ҳисоблаган;
 Амир   Темур   даврида,   дунеa  савдогарлар   туфайли   обод   бўлади,   деган
ақидага   амал   қилинган,   янги   савдо   йўллари   ва   иншоотларини   қуриш
учун катта маблағлар ажратилган;
 Замонавий   кўча   ва   майдонлари   муҳитининг   кўкаламзорлаштирилиши
бўйича маълумотлар жамланган ва таклифлар берилган;
 Кўчаларни   кўкаламзорлаштиришнинг   асосий   тури   –   қаторли
экинзорлар   бўлиб,   улар   йўлак   билан   йўлнинг   ҳаракатланиш   қисми
ўртасида экилади. Улар йўлакнинг ҳар икки томонида бир, икки, уч ва
ундан кўпроқ қатор қилиб жойлаштирилади. Ушбу экинзорларнинг чет
қисми, йўлнинг ҳаракатланиш қисми олдида яшил тўсиқлар ёки асосан
нинабарглилардан   ташкил   топган   дарахт   ва   буталарнинг   гуруҳлари
билан тўлдирилиши мумкинлиги аниқланган;
 Кенглик   йўналишидаги   кўчаларда   (уйлар   юзаси   шимолга   қараган)
фақатгина йўлакларда соялатиш зарур бўлади;
 Дарахт-     бута   ва   гулларни   экиш   бўйича   илмий   ва   амалий   тавсиялар
берилган.
 Турли хил иқлим шароитига мос декоратив ўсимликлар ва МАФ ларни 
қўллаш бўйича адабиётлар ўрганилиб илмий тавсиялар берилган.
PAGE   \* MERGEFORMAT84  Кўча ва майдонлари муҳитида сув қурилмалари ва воситаларидан 
фойдаланиш ва унга таъсир этувчи табиий сальбий омилларнинг 
олдини олиш масаласидаги таклифлар берилган. 
 Қурилиш материалларининг хусусиятлари ўрганилган.
 Дренаж филтри учун қурилиш материалларидан фойдаланиш тавсифи 
ўрганилган.
 Кўча ва унинг майдонларида қуйидаги доимий ёритиш мосламалари 
ҳақидаги маълумотлар ўрганилган.
 Транспорт   ҳаракати   жадаллигига   боғлиқ   ҳолда   кўчалар,   йўллар   ва
майдонларнинг   қатнов   қисми   қопламаларининг   минимал   ўртача
равшанлиги схемаси ишлаб чиқилган.
 Ўртача равшанликнинг меъёрланган қиймати 0,4-   1   нт   бўлган кўчалар
учун қуйидагиларни қўлланиш тамойиллари келтирилган.
 Кўча   ва   майдонлари   муҳитини   кўкаламзорлаштириш   ва   унда
декоратив ўсимликлар илмий ўрганилган.
 Ўсимликларнинг  бадиий–манзаравий хусусиятлари аниқланган.
 Кўча ва майдонлари муҳитида МАФларни қўллаш бўйича адабиётлар 
ўрганилиб таклиф лойиҳалар берилган.
 Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида сув қурилмалари ва визуал 
коммуникацияларни қўллаш бўйича таклиф лойиҳалар таклифи 
берилган.
 Шаҳар   кўча   ва   майдонларини   суғориш   тизимининг   таснифи
келтирилган.
 Шахар   худуди   кўчалари   бўйлаб   ариқ   тизимининг   умумий   жойлашиш
тартиби аниқланган.
 Кўча   ва   майдонлари   муҳитида   визуал   коммуникациялар   ва
ёритгичларни   қўллаш   ва   муҳофазалаш   бўйича   асосий   қоидалар   ва
таклифлар ишлаб чиқилган.
 Кўча   ва   майдонлари   муҳитини   кўкаламзорлаштириш   бўйича   таклиф
лойиҳалар келтирилган.
PAGE   \* MERGEFORMAT84  Чекланган   ҳолда   фойдаланиладиган   кўкаламзорлар,   Махсус   вазифа
учун   мўлжалланган   кўкаламзорларга   бўлиниши   аниқланган   ва
таклифлар берилган.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
Вазирлар   Маҳкамасининг   2010   йил   4   декабрдаги   286–сон   Қарори   билан
тасдиқланган   “2011–2014   йилларда   аҳоли   сони   5   минг   кишидан   кам   бўлган
қишлоқ   фуқаролар   йиғинлари   ҳудудларини   архитектура–режалаштириш
жиҳатдан   ташкил   этиш   лойиҳалари   билан   бирга   бир   вақтнинг   ўзида   бош
режа   схемалари   ҳамда   қурилишнинг   биринчи   навбатини   белгилаган   ҳолда
ишлаб   чиқариш   Дастури”   ижроси   тўғрисида   Самарқанд   вилоятининг
маълумоти.–Самарқанд, 2014.
2.   ШНҚ   2.07.04 – 06.   “Қишлоқ   хўжалик   корхоналари   ҳудудларини
режалаштириш ва ташқил қилиш” шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.–Т.,
2006.
3.   Положение   о   порядке   разработки   градостроительной   доку-     ментации   по
реализации   концепции   фермерских   хозяйств.-     Тошкент:   ООО   УзГПИСС
“ O ’ ZQISHLOQLOYIHA ”, 2007.
4.   Адилова   Л.А,   Имамбаева   Н.А.   Современные   порходы   к   проектириванию
парковых   территорий.//“Проблемы   архитектуры   и   строительства”   журнали,
2015 йил, 1–сони.–Самарқанд: СамДАҚИ, 2015.
5. Воронова О.  Ландшафтный дизайн :  шаг за шагом.–М., 2011.
6. Вергунов А.П., Денисов М.Ф., Ожегов С.С. Ландшафное проектирование.–
М., 1991.
7. Голлвисцер Г., Вирсинг В. Са ды на крышах.–М., 1972.
8.   Гарнизоненко   Т.С.   Справо чник   современного   ландшафтного   дизайна.–
Ростов–на–дону, 2005.
9. Забелина Е.В. Поиск  новых форм в ландшафтной архитектуре.–М., 2015.
10.Исамухаммедова Д.У., Адилова Л.А. Шаҳарсозлик асослари ва ландшафт
архитектураси. II–қисм: Ландшафт архитектураси.–Т., 2010.
11Камилова   Х.Х.,   Саттарова   К.Д.   Проектирование   много-     функци -
онального парка города. Учебное пособие.–Т., 2007.
12.Рахимов К.Д., Уралов А.С. Шарқ мамлакатларининг боғ-    парк санъати.–
Т.: Тафаккур бўстони, 2013.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 13.Рахимов   К.Д.,   Уралов   А.С.   Ландшафт   архитектураси   абъектларини
лойиҳалаш.–Т., 2015.
14.Уралов А.С., Адилова Л.А. Ландшафт архитектураси.–Т., 2014.
15.Уралов А.С., Имомов М. Қишлоқ уйлари ҳовлисининг меъморий–режавий
ва   ландшафт   ечимлари.//Меъморчилик   ва   қурилиш   муаммолари   илм. тех.
журнали, № 2, 2013.
16.Ўзбекистон миллий энциклопедияси . Тошкент., “НЭУ”, 2000.
17. Қайимов А.Қ. Аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш.–Т., 2013.
Хорижий адабиётлар
1. Architecture of the chenging world,  Edited by James Steeli, The Aga Khan
award for architecture, Academy Education, New York, 1992.
2. An English Arcadia. Desingns for gardens and gardens buildings in the 
care of the national trust 1600-  1990. London, 1992.
3. Crowe S. Garten design. – London. Un-  t Press.
4. David Younger, “Theme Park Design”, New York, 2016.   
5. Jonas Lehrman. Water in the mutual Gardens, India. The Canadian 
Architect , November, 1997
6. Hoppe   U.  “Verwasserte   Verteifung”   in  der   Tideelbe.   –  bauweit,   1960,   N
17/16, s.746-  7-  4-  7. 199. Ja11icoe C. JI. Studies in Landscape Design.
London.
7. Hadfield Miles. Gardenning in Britain. London. 1960. P.
8. Gamberdella Olga. Natural landscape and rationalist movement. 33rd 
IFLA WORLD CONGRESS. Florence Italy. Pr. №1.
9. Landscape planning and design Ma`gia / Tic`ino. – flnthos, 19607 N2, 
p.315.
10. Mosser M., Teyssof G. The Architecture of Western Gardens. – 
Cambridge, USA, 1991.
11. Mavrland M. Functional typology of landscape with respect to recreational
needs. – Sb. Cs. geogr. 5po1ec., 19ÖD, v.65, M1
PAGE   \* MERGEFORMAT84 12. Steinitz.   Carl   Landscape   design   processes:   six   questions   need   of   answer
and   three   case   studies.   33 rd
  IFLA   WORLD   CONGRESS.   Florence   Italy.
Pr. №1.
13. Stauskas Vladas, Magnus Vytautas. The living national parks: strive for 
harmony between present and preservation of natural and cultural heritage.
//  33rd IFLA WORLD CONGRESS. Florence Italy. Pr. №2.
14. Tobey G.B. A History of landscape Architecture, -   Sidney, 1980
15. Webster Constance A. Teaching historing landscape preservation: 
documenting the past, in the present for the future.  33rd IFLA WORLD 
CONGRESS. Florence Italy. Pr. №1.
16. Wendel T. Gartenkunsf im Spiedel der Zeif. – Lepzig, 1985
Интернет сайтлари
1. www.uniquegarden.ru
2. http:// www. Landstyle.ru 
3. http:// www.sadtorg.ru
4. www-  uznature-  uz.htv
5. www.Gardener.ru
6. www. http://landscape design.ru
7. http://en.wikipedia.org/   
8.   http://alldayplus.ru    /  
  http://www.etoday.ru/2012/2014/the–garden–of–cosmic–spucalati.ph    p  
9.  https://www.ozelenitel-  stroy.ru/
PAGE   \* MERGEFORMAT84 ТАД Қ И Қ ОТ
МАТЕРИАЛЛАРИ
ВА
ИЛОВАЛАР
PAGE   \* MERGEFORMAT84 МИРЗО УЛУГБЕК НОМИДАГИ
САМАР Қ АНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА
Қ УРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“ АРХИТЕКТУРА ”  ФАКУЛТЕТИ 5А150901 -  “ ДИЗАЙН ”
( АРХИТЕКТУРА МУҲИТЛАРИ ДИЗАЙНИ )
Куча ва майдонлар муҳитини
кукаламзорлаштиришнинг эсетик ва техник
тамойиллари
диссертатция
                                         Бажарувчи.Махмудова С.
                                                   Илмий раҳбар.Катта у. Жонузоков А.Э.
  
Самарканд 2020
PAGE   \* MERGEFORMAT84 МАХМУДОВА САБОХАТ
Мавзу: ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАР МУҲИТИНИ
КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШНИНГ ЭСТЕТИК ВА ТЕХНИК
ТАМОЙИЛЛАРИ
5А150901 -    "Дизайн" (Архитектура муҳитлари      дизайни)
мутахассислиги бўйича 
МАГИСТИРЛИК ДЕССЕРТАЦИЯСИ 
Илмий рахбар: Катта ўқитувчи А.Э.Жонузоқо.
МУНДАРИЖА
КИРИШ 
I-     БОБ.   ШАҲАР   КЎЧА   ВА   МАЙДОНЛАРИ   МУҲИТИНИ
КЎКАЛАМЗОРЛАТИРИШНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ.   
1.1.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлар   таркиб   топишининг   тарихий   илдизлари     (қадимдан   XIV   -
асрларгача)
1.2. Амир  Темур  даври шаҳар   кўча  ва  майдонлари  муҳитининг   кўкаламзорлаштирилиши
(XIV -   XVI асрлар)
1.3.   Замонавий   шаҳарлар   кўча   ва   майдонлари   муҳитининг   кўкаламзорлаштирилиши
бўйича талаб ва тавсиялар 
1-  боб хулосаси
II-     БОБ.   ШАҲАР   КЎЧА   ВА   МАЙДОНЛАР   МУҲИТИДА   МЎЪЖАЗ
АРХИТЕКТУРАВИЙ  ФОРМАЛАР   (МАФ) ВА  ДЕКОРАТИВ  ЎСИМЛИКЛАРНИНГ
ЎРНИ. 
2.1. Шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида МАФнинг талаблари
2. 2.  Шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида сув қурилмалари ва воситаларининг ўрни
2.3. Шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида визуал комуникациялар ва ёритгичларнинг ўрни
2.4.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлари   муҳитини   кўкаламзорлаштириш   ва   унда   декоратив
ўсимликларнинг ўрни
2- боб хулосаси
III-     БОБ .   ЗАМОНАВИЙ     ШАҲАР   КЎЧА   ВА   МАЙДОНЛАРИ   МУҲИТИ   УЧУН
МЎЪЖАЗ АРХИТЕКТУРА ФОРМАЛАРИ(МАФ)НИ  ҚЎЛЛАШ   БЎЙИЧА
ИЛМИЙ-  АМАЛИЙ ТАВСИЯ ВА ЛОЙИҲАЛАР.
3.1. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида МАФларни қўллаш бўйича таклиф лойиҳалар
3.2. Шаҳар кўча  ва майдонлар  муҳитида сув  қурилмалари ва визуал коммуникацияларни
қўллаш бўйича таклиф лойиҳалар
3.3.   Шаҳар   кўча   ва   майдонлари   муҳитида   визуал   коммуникациялар   ва   ёритгичларни
қўллаш  ва муҳофазалаш бўйича асосий қоидалар ва таклифлар
3.4. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитини кўкаламзорлаштириш бўйича таклиф лойиҳалар
3- боб хулосаси
          Якуний хулосаси
PAGE   \* MERGEFORMAT84 Тадқиқот   мақсади.   Тадқиқот   объекти   ва   предметига   кирган
масалаларни   Ватанимиз   ва   хорижий   мисоллар,   амалий   тажриба   ва   махсус
адабиётларни   таҳлил   қилиш   ва   умумлаштириш   асосида   Ўзбекистонда   кўча
ҳамда унинг майдонларини кўкаламзорлаштириш ва ривожлантириш бўйича
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдир.
Тадқиқотнинг вазифалари  қуйидагилардан иборат:
-     кўча   ва   майдонлари   муҳити   кўкаламзорлатирилишининг   тарихий
илдизларини аниқлаш ;
-     кўча   ва   майдонларини   кўкаламзорлаштиришнинг   тарихий   илдизларини
ўрганган ҳолда замонавий шаҳар кўчалари ва майдонлари муҳитини т ашкил
қилиш усулларини аниқлаш; 
-     кўча   ва   майдонлари   муҳитида   мўъжаз   архитектура   формалар   (МАФ)   ва
декоратив   ўсимликлардан   фойдаланиш,     сув   қурилмалари   ва   визуал
коммуникацияларни   қўллаш   усулларини   ўрганиш   ва   уларни   қўллаш   бўйича
илмий-  амалий тавсия ва лойиҳалар бериш;
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
-     кўча   ва   майдонларининг   маҳаллий   анъанавий   усул   ва   шакллари
аниқланган;
-   ўча ва майдонларининг хорижий инновацион тажрибалари ўрганилган;
-     шаҳар   кўча   ва   майдонларни   иссиқ-     қуруқ   иқлимга   чидамли
кўкаламзорлаштириш бўйича ўсимликлар навлари ва турлари аниқланган;
-     кўча   ва   майдонларининг   композициявий   турлари   илмий   аниқланган   ва
жадвал кўринишида ишлаб чиқилган;
-   шаҳар   кўча ва майдонлар муҳитида мўъжаз архитектура формалар (МАФ)
ва   декоратив   ўсимликларни   қўллаш   усуллари,     сув   қурилмалари   ва   визуал
коммуникацияларини қўллаш бўйича таклифлар берилган;
-  кўча ва майдонлари муҳитини ташкиллаштиришнинг эстетик ва 
техник тамойиллари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотда   қўлланилган   методиканинг   тавсифи.   Тадқиқот   услуби
диалектик   тушуниш   йўли-     кузатишдан   амалиётга   умумлаштириш   орқали
ўтишга асосланган. Мазкур методик услуб ишни бажариш кетма-  кетлигини
аниқлайди: 
а) махсус адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
б) натурада тадқиқотлар ўтказиш; 
г) натуравий ва илмий материалларни умумлаштириш; 
д) илмий-  амалий лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш.
PAGE   \* MERGEFORMAT84 PAGE   \* MERGEFORMAT84

ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАР МУҲИТИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШНИНГ ЭСТЕТИК ВА ТЕХНИК ТАМОЙИЛЛАРИ МУНДАРИЖА КИРИШ I- БОБ. ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАРИ МУҲИТИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАТИРИШНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ. 1.1. Шаҳар кўча ва майдонлар таркиб топишининг тарихий илдизлари (қадимдан XIV - асрларгача)........................................................................ 1.2. Амир Темур даври шаҳар кўча ва майдонлари муҳитининг кўкаламзорлаштирилиши (XIV - XVI асрлар).......................................... 1.3. Замонавий шаҳарлар кўча ва майдонлари муҳитининг кўкаламзорлаштирилиши бўйича талаб ва тавсиялар ............................. 1- боб хулосаси.............................................................................................. II- БОБ. ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАР МУҲИТИДА МЎЪЖАЗ АРХИТЕКТУРАВИЙ ФОРМАЛАР (МАФ) ВА ДЕКОРАТИВ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ. 2.1. Шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида МАФнинг талаблари......................................................................................................... 2. 2. Шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида сув қурилмалари ва воситаларининг ўрни................................................................................................................. 2.3. Шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида визуал комуникациялар ва ёритгичларнинг ўрни.................................................................................... 2.4. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитини кўкаламзорлаштириш ва унда декоратив ўсимликларнинг ўрни.................................................................. 2- боб хулосаси................................................................................................ III- БОБ . ЗАМОНАВИЙ ШАҲАР КЎЧА ВА МАЙДОНЛАРИ МУҲИТИ УЧУН МЎЪЖАЗ АРХИТЕКТУРА ФОРМАЛАРИ(МАФ)НИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ- АМАЛИЙ ТАВСИЯ ВА ЛОЙИҲАЛАР. 3.1. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида МАФларни қўллаш бўйича таклиф лойиҳалар....................................................................................................... 3.2. Шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида сув қурилмалари ва визуал коммуникацияларни қўллаш бўйича таклиф лойиҳалар.......................... 3.3. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитида визуал коммуникациялар ва ёритгичларни қўллаш ва муҳофазалаш бўйича асосий қоидалар ва таклифлар....................................................................................................... 3.4. Шаҳар кўча ва майдонлари муҳитини кўкаламзорлаштириш бўйича таклиф лойиҳалар........................................................................................... 3- боб хулосаси................................................................................................ PAGE \* MERGEFORMAT84

Якуний хулосаси........................................................................................... ЯКУНИЙ ХУЛОСА ЛАР . ДИССЕРТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ ВА ТАКЛИФЛАР. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. КИРИШ Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Хозирги кунда бизга маьлумки хар бир шахар ўз тарихи ва кўча, майдонларига эга бўлиб, шу билан бирга ўтган асрлар мобайнида кўчаларнинг муҳитида эстетик ва техник турли хил ўзгаришлар рўй берган. Хар бир кўчалар кўкаламзорлаштиришда тарихий маьлумотларга асосланган ҳолда режалаштирган. Шу жумладан, ҳозирги кун шаҳарларининг бош режасини лойиҳалашда шаҳар ҳудудини мухандислик тайёрлаш ва ободонлаштириш бўйича жуда кўп ва муҳим масалалар пайдо бўлиши натижасида, соҳа мутахассислари олдида бир қанча муаммолар юзага чиқиб, экологик устувор ва иқтисодий самарадор йўналиш сифатида фаол ривож - ланмоқда. Жаҳон ҳалқларида кўча ва унинг майдонларини кўкаламзорлаштириш амалиётидан оқилона фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларда уларнинг шаклланиши ва ривожланиши йўлларини ўрганиш, уларнинг режавий- тарҳий ечими қонуниятларини аниқлаш, мавжудларини таъмирлаш ва қайта қуриш тажрибаларига қаратилган комплекс ёндошув муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу илмий тадқиқотларда кўча ва майдонларнинг бир- бирига боғлиқлиги қиёсий ўрга нил ма ган лиги, лойиҳалашдаги замонавий инновацион йўналишларнинг эстетик ва техник тамойиллари ишлаб чиқилмаганлиги ва бу соҳадаги ҳаракатларнинг сустлиги бир қатор муаммоларни юзага чиқармоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 сентябрдаги қарори билан 2018−2020 йилларда автомобиль йўллари, жумладан шаҳарларнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва кўчаларини кўкаламзорлаштириш дастури қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра автомобиль йўллари, кўча ва майдонлари ҳудудларини кўкаламлаштириш PAGE \* MERGEFORMAT84

юзасидан шаҳар ва туман марказларида бир қанча амалий ишлар олиб борилди. Республикамиз кўча ва хиёбонлари, бозорлари, таълим масканлари, майдонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришнинг самарали йўналишларини аниқлаш ва такомиллаштириш борасида Тошкент, Бухоро, Андижон, Фарғона, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда, туман марказ ла ри да мавжуд кўча ва майдонларини қайта қуриш, уларга замонавий функциялар киритиш, техник ва бадиий жиҳозлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзор - лаштириш ва қайта жонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мамлакатимизда кундан- кун чирой очиб бораётгани мазкур соҳа учун масъул ташкилотларда ишнинг тўғри ва самарали йўлга қўйилгани, шу билан бирга, юртдошларимизнинг ўз уйи, кўчаси, маҳалласи озодалигини таъминлашга эътибори ошгани самарасидир. Кун сайин республикамизнинг жадал суратларда ривожланиб бораётган шаҳарсозлик соҳасида янги замонавий бино ва иншоотларнинг қурилиши, ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш жараёнида инновацион кўча ва майдонларни ташкиллаштириш, такомиллаштириш ва қайта қуриш, унга эстетик ва техник муаммолар, бундан ташқари, ҳудудни характерловчи мухим омиллардан бири, бу жойнинг табиий шароити: рельеф, ҳудуднинг геологик ва гидрогеологик тавсилотлари, сув хафзалари ҳамда физик- геологик жараёнларнинг ечимларини ечиш бугу нги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Тадқиқот объекти . Республикамиздаги анъанавий ва хорижий кўча ва унинг майдонларини кўкаламзорлаштириш санъати, кўча ва майдонларининг ҳудудлари, шаҳар майдонлари кўча ва тротуарлар ён атрофлари, жамоат бинолари ҳудудлари, дизайни, эстетик ва техник тамойиллари- буларнинг барчаси мазкур диссертациянинг тадқиқот объекти ҳисобланади. Тадқиқот предмети Ўзбекистонда кўча ва майдонларини кўкаламзорлаштириш ва ташкил қилишнинг анъанавий ва хорижий PAGE \* MERGEFORMAT84

тажрибаларини ўрганиш ва таққослаш асосида тегишли илмий хулосалар чиқариб, юқорида қўйилган муаммоларни ечишдан иборатдир. Тадқиқот мақсади. Тадқиқот объекти ва предметига кирган масалаларни Ватанимиз ва хорижий мисоллар, амалий тажриба ва махсус адабиётларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Ўзбекистонда кўча ҳамда унинг майдонларини кўкаламзорлаштириш ва ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдир. Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: - кўча ва майдонлари муҳити кўкаламзорлатирилишининг тарихий илдизларини аниқлаш ; - кўча ва майдонларини кўкаламзорлаштиришнинг тарихий илдизларини ўрганган ҳолда замонавий шаҳар кўчалари ва майдонлари муҳитини т ашкил қилиш усулларини аниқлаш; - кўча ва майдонлари муҳитида мўъжаз архитектура формалар (МАФ) ва декоратив ўсимликлардан фойдаланиш, сув қурилмалари ва визуал коммуникацияларни қўллаш усулларини ўрганиш ва уларни қўллаш бўйича илмий- амалий тавсия ва лойиҳалар бериш; Тадқиқотнинг илмий янгилиги: - кўча ва майдонларининг маҳаллий анъанавий усул ва шакллари аниқланган; - ўча ва майдонларининг хорижий инновацион тажрибалари ўрганилган; - шаҳар кўча ва майдонларни иссиқ- қуруқ иқлимга чидамли кўкаламзорлаштириш бўйича ўсимликлар навлари ва турлари аниқланган; - кўча ва майдонларининг композициявий турлари илмий аниқланган ва жадвал кўринишида ишлаб чиқилган; - шаҳар кўча ва майдонлар муҳитида мўъжаз архитектура формалар (МАФ) ва декоратив ўсимликларни қўллаш усуллари, сув қурилмалари ва визуал коммуникацияларини қўллаш бўйича таклифлар берилган; - кўча ва майдонлари муҳитини ташкиллаштиришнинг эстетик ва техник тамойиллари ишлаб чиқилган. PAGE \* MERGEFORMAT84

Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ўзбекистонда кўча ва майдонлари муҳитида замонавий бунёдкорлик амалиётини такомиллаштиришнинг энг муҳим омилларидан бири эканлигини кенг жамоатчиликка оммалаштириш ва тушунтириш, шу йўл билан халқимизда, айниқса бўлажак дизайнер ва архитектор ёшларда кўча ва унинг майдонларини шакллантириш ҳақидаги кўникмаларни ҳосил қилишдан иборатдир. Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили). Республикамизда кенг жамоатчиликнинг фойдаланишига мўлжалланган кўча ва майдонларини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича оммавий адабиётларнинг кам бўлишига қарамасдан, бу соҳадаги таълим тизими ва илмий ишларни бажаришга мўлжалланган адабиётлар сонини кам деб бўлмайди. Хусусан, Касымова С.Т., Шоджалилов Ш., Ходжаев С., Арабова С. Йўл транспорт иншоотлари. (ўқув қўлланма. 1- кисм, ТАКИ, 2003 й.), Касымова С.Т., Шоджалилов Ш., Ходжаев С., Арабова С. Йўл транспорт иншоотлари. (ўқув қўлланма. 2- кисм, ТАКИ, 2004 й.), Хотамов А.Т., Шахидов А.Ф., Усмонов Қ.Т. Д авлат аттестацияси учун мутахассислик фанларидан синов дастури. ( ТАКИ, 2019 й. ) ва бир нечта илмий адабиётларни келтириш мумкин. Рус тилида нашр этилган китоблардан Леонтович В.В. – Вертикальная планировка городских территорий (– М, Высшая школа, 1985 г.). Корнеев Н.А. – Графоаналитический метод проектирования вертикальной планировке (М., 1992 г.). Ланцберг Ю.С. Городские площади, улицы и дороги. (М.: Стройиздат, 1983 г. ) каби яна бир қатор китобларини кўрсатиш мумкин. Юқорида келтирилган адабиётлардаги маълумотларга қарамасдан ҳозирги кунда кўча ва унинг майдонларини кўкаламзорлаштиришнинг хорижий тажрибаларини ўрганиш, уларни республикамиз амалиётига жорий қилиш, уларни маҳаллий анъанавий шакллантиришга қаратилган шаҳарсозлик амалиёти билан кўча ва муҳитларини уйғунлаштириш, унинг PAGE \* MERGEFORMAT84