БОР ВА МАРГАНЕЦ МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ҒЎЗА МЕТАБОЛИЗМИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
БОР ВА МАРГАНЕЦ МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ҒЎЗА МЕТАБОЛИЗМИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ МУНДАРИЖА КИРИШ …………………….……………………………..……... 5 I- БОБ МИКPOЭЛEМEНТЛAPНИНГ ЎCИМЛИКЛAP ҲAЁТИДAГИ AҲAМИЯТИ, ЎСИМЛИК ВА ТУПPOҚ ТАРКИБИДАГИ МИҚДOPИ ……......................................... 12 1.1-§ Ўcимликлapда кечадиган физиoлoгик-биoкимёвий жapaёнлapдa микpoэлeмeнтлapнинг poли…….......................... 12 1.2-§ Тупроқларнинг микpoэлeмeнт (B, Mn) таркиби ва уларнинг биогеокимёси………....………..... ........................................... .. 22 1.3-§ Микроэлементларни қўллаш усуллари ва уларнинг самарадорлиги........................................................................... 34 II -БОБ ҲУДУДНИНГ ТУПРОҚ-ИҚЛИМ ШАРОИТИ ВА ТАДҚИҚОТ ЎТКАЗИШ УСЛУБИ ......................... .............. . 42 2.1-§ Тадқиқот ўтказилган шароитнинг тупроқ-иқлим тавсифи…… 42 2.2-§ Тажриба ўтказиш методикаси …… .................. ……………….. .. 46 2.3-§ Тажрибада экилган ғўза нави тавсифи ……............................... 49 III- БОБ ҒЎЗАНИНГ МАКРО- ВА МИКРОЎҒИТЛАР БИЛАН ОЗИҚЛАНИШИНИНГ АГРОКИМЁВИЙ АСОСЛАРИ ..... 50 3.1-§ Тажриба даласи тупроғининг морфологик ва агрокимёвий тавсифи........................................................................................... 50 3. 2 -§ Ғўза метаболизми, азот ва фосфор ўзлаштирилиши ҳамда фойдаланишига микроэлементларнинг таъсири....................... 55 3.3-§ Микроўғитларни турли усулларда қўллашнинг ғўза органларидаги микроэлементлар миқдорига таъсири ............... 66 IV- БОБ ҒЎЗАНИНГ МАКРО- ВА МИКРОЎҒИТЛАР БИЛАН ОЗИҚЛАНИШИНИНГ ФИЗИОЛОГИК АСОСЛАРИ …… 74 1
4.1-§ Ғўзанинг ривожланиш фазаларида транспирация жадаллиги ... 74 4.2-§ Ғўзанинг ривожланиш фазаларида баргларининг сув сақлаш қобилияти……........................................................................... 79 4.3-§ Ғўзанинг ривожланиш фазаларида баргларидаги пигментлар миқдори .................................................... .................................. . 82 4.4-§ Микроэлементларни турли усулларда қўллашнинг ғўзани ўсиши ва ривожланишига таъсири .............................................. 91 4.5-§ Ғўзада барг пайдо бўлиши, қуруқ модда тўпланиши ва фотосинтез соф маҳсулдорлигига микроўғитларнинг таъсири ........................................................................................ 95 4.6-§ Ғўза ҳосил органларининг шаклланиши ва сақланишига микроэлементларнинг таъсири ………………………………..... 103 4.7-§ Микроўғитларни турли усулларда қўллашнинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири………………………………………… 111 V- БОБ ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ ................................................................ 115 ХУЛОСА ЛАР ................................................................................ 119 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ................. 121 ИЛОВА ЛАР ................................................................................... 145 2
ШAРТЛИ БЕЛГИЛAР, ҚИСҚAРТМAЛAР, БИРЛИКЛAР ВА СИМВOЛЛAР Қисқaртмaлaр: ЎзР ҚХВ – Ўзбекистoн Республикaси Қишлoқ хўжaлиги вaзирлиги ПСУЕАИТИ – Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротех- нологиялари илмий тадқиқот институти ТАИТИ – Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти СaмҚХИ – Сaмaрқaнд қишлoқ хўжaлик институти СамВМИ – Самар қанд ветеринария медицинаси институти Бирликлaр : мг – миллигрaм г – грaмм мг/кг – килoгрaммдa миллигрaмм кг – килoгрaмм ц – центнер т – тoннa гa – гектaр кг/га – гектарига килограмм ц/га – гектаридан центнер мм – миллиметр см – сaнтиметр см 2 – сaнтиметр квaдрaт м – метр м 2 – метр квaдрaт м 3 – метр куб ° С – Цельсий шкаласи бўйичa ҳарорат % - фoиз Симвoллaр: N (N-NO 3 ) – азот ва унинг тупроқдаги эритма кўриниши Р (Р 2 О 5 ) – фосфор ва унинг кўриниши К (К 2 О) – калий ва унинг эритма кўриниши ЭКФ 0,5 энг кичик аниқликдаги фарқ (95 % аниқлик даражасида) Sd – ўртача хатолик фарқи Sx% - тажриба аниқлиги 3
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда АҚШ, Миср, Ҳиндистон, Бразилия, Исроил, Туркия каби давлатлар пахта етиштириш бўйича етакчилик қилиб 1 , уларда микроўғитларни турли усул ва муддатларда қўллаш натижасида пахта ҳосилдорлиги 12-19%га ошган 2 . Шу сабабли дунёнинг қурғоқчил ва яримқурғоқчил иқлим минтақалари карбонатли тупроқлари таркибида ўсимлик ўзлаштирадиган микроэлементлар етишмаслиги туфайли пахта етиштиришда микроўғитлардан кенг фойдаланиш, айниқса уларни томчилатиб суғоришда, баргдан озиқлантиришда қўллаш, ғўзанинг турли экстремал шароитларга бардошлигини ошириш ҳамда юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Дунёда пахта ҳосилдорлигини ошириш, тола сифатини яхшилаш, бу борада микроўғитлардан фойдаланиш каби устувор йўналишларда илмий- амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада ғўза онтогенезининг турли босқичларида макро- ва микроўғитларга талаби, айниқса, тупроқнинг микроэлементлар билан таъминланганлиги, микроўғитларни қўллаш муддати, меъёри ва усуллари таъсирида ғўза метаболизмида юзага келаётган ижобий ва салбий ўзгаришларни аниқлаш, ғўзани баргидан озиқлантиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамизда пахта етиштириладиган майдон 2020 йилда 1033629 гектарни ташкил этиб, ушбу майдонларда пахта ҳосилдорлигини ошириш, тола сифатини яхшилашга қаратилган кенг қамровли илмий-тадқиқотлар олиб борилиб, муайян натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, 1 http:// www.caas.cn/en ; 2 hhtp: // www.dpi.nsw.gov.au ; 4
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни қўллаш» 3 бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам пахта етиштиришда ғўзанинг онтогенез босқичларида макро- ва микроўғитларга талабини аниқлаш, микроўғитлар таъсирида ғўза метоболизмидаги ўзгаришларни аниқлаш, ғўза ҳосилдорлигини ошириш ва тола сифатини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ- 5742-сон «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2020 йил 28 февралдаги ПҚ-4575-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг V. «Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси» устувор йўналиши доирасида бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Тупроқларда микроэлементлар тарқалиши, аккумуляцияланиши, миграцияси, уларнинг ўсимлик ва ҳайвон организмларидаги роли, уларнинг кам ёки ортиқчалигидан келиб чиқадиган нуқсонлар бўйича бир қатор илмий- тадқиқот ишлари республика ва хорижлик олимлар Я.В.Пейве, 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони 5