ТАКРОРИЙ ВА ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР ҲАМДА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ ТАБАҚАЛАШТИРИБ ҚЎЛЛАШНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
ТАКРОРИЙ ВА ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР ҲАМДА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ ТАБАҚАЛАШТИРИБ ҚЎЛЛАШНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ (ИРРИГАЦИЯ ЭРОЗИЯСИГА УЧРАГАН ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАР ШАРОИТИДА) Тошкент - 202 3 МУНДАРИЖА КИРИШ........................................................................................... 5 I -БОБ ИРРИГАЦИЯ ЭРОЗИЯСИНИНГ ЭКИНЛАР ҲОСИЛДОРЛИГИ, ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИГА ЕТКАЗАДИГАН ЗАРАРИ, УЛАРНИ ТИКЛАШДА ТАКРОРИЙ ВА ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР ҲАМДА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТЛАР ШАРҲИ........................................ 14 1.1- § . Эрозия жараёнларининг турли минтақалар шароитида тупроқ унумдорлигига келтирадиган зарари......................................... 14 1.2- § . Ирригация эрозияси шароитида такрорий ва ўтмишдош дуккакли-дон экинларини тупроқ унумдорлиги ва бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигига таъсири........................................ 19 1.3- § . Эрозияга учраган тупроқларда минерал ўғитларни табақалаштириб қўллашнинг бошоқли дон экинларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги таъсири.......................... 24 II- БОБ ТАДҚИҚОТ ЎТКАЗИШ ШАРОИТЛАРИ, ТУЗИЛМАСИ, УСЛУБЛАРИ ВА ЭКИНЛАР АГРОТЕХНИКАСИ............... 30 2.1- § . Табиий-иқлим шароитлари............................................................ 30 2.2- § . Тупроқ шароитлари......................................................................... 31 2.3- § . Тадқиқот тузилмаси ва услублари................................................. 36 III- БОБ ИРРИГАЦИЯ ЭРОЗИЯСИГА УЧРАГАН ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАРДА ТАКРОРИЙ ВА ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАРНИНГ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ, ҲОСИЛДОРЛИГИГА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ ВА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИНГ ЎЗГАРИШИ........................................... 41 3.1- § . Такрорий ва ўтмишдош экинлар ловия, мош, соя, кўк нўхат ва беданинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига озиқлантириш шароитларининг таъсири..................................... 41 3.2-§ . Такрорий ва ўтмишдош экинларни тупроқда қолдирган анғиз, илдиз қолдиқлари ва улар таркибидаги озиқ моддалар миқдори.................................................................................... 53 3.3-§ . Такрорий ва ўтмишдош экинлар ловия, мош, соя, кўк нўхат ва беданинг тупроқ агрофизикавий, агрокимёвий ва микробиологик хоссаларига таъсири............... 60 1
3.3.1-§ . Такрорий ва ўтмишдош экинларнинг тупроқ агрегатларига таъсири..................................................................................... 60 3.3.2-§ . Тупроқ ҳажм массаси ва ғоваклиги............................................... 65 3.3.3 -§ . Тупроқ сув ўтказувчанлиги............................................................ 69 3.4 -§ . Тупроқнинг агрокимёвий хоссалари.......................................... 74 3. 5-§ . Тупроқнинг микробиологик хоссаларига таъсири...................... 80 IV -БОБ ТАКРОРИЙ ВА ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР ҲАМДА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР МЕЪЁРЛАРИНИ ТАБАҚАЛАШТИРИБ ҚЎЛЛАШНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ, ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА ДОННИНГ ТЕХНОЛОГИК СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ......................... 85 4.1-§ . Кузги буғдой уруғларинининг унувчанлиги, қишлаб чиқиши ва ривожланиш даврлари.............................................................. 85 4.2-§ . Кузги буғдойнинг тупланиши, маҳсулдор поялар сони, бўйи ва ётиб қолиши.......................................................................... 91 4.3-§ . Кузги буғдой илдиз тизимининг ривожланиши ва массаси....... 98 4.4 -§ . Кузги буғдойнинг ҳосил структураси........................................... 101 4.5 -§ . Кузги буғдой ҳосилдорлиги .......................................................... 104 4.6 -§ . Доннинг технологик сифат кўрсаткичлари.................................. 107 V -БОБ ТАДҚИҚ ҚИЛИНАЁТГАН ОМИЛЛАРНИНГ ТАКРОРИЙ ВА ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР ҲАМДА КУЗГИ БУҒДОЙ ЕТИШТИРИШДАГИ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ ВА ИШЛAБ ЧИҚAРИШ ТAЖРИБA НAТИЖAЛAРИ....................................................................... 111 5 .1-§ . Такрорий ва ўтмишдош экинлар ҳамда кузги буғдой етиштиришда иқтисодий самарадорлик.................................... 111 5 .2-§ . Ишлaб чиқaриш тaжрибa нaтижaлaри....................................... 114 ХУЛОСАЛАР................................................................................ 117 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................. 121 ИЛОВАЛАР.................................................................................... 144
3
ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР ВА ҚИСҚАРТМАЛАР ЎзР ҚХВ - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги. СамВМИ – Самарқанд ветеринария медицинаси институти. ГСХА – Государственная сельскохозяйственная академия. МДҲ – Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ж: - журнал. Сб . – сборник. га - гектар . л/га- гектарига литр ҳисобида сўм/га- гектарига сўм ҳисобида г -грамм г/см 3 -сантиметр куб да грамм миқдорида. г/литр - 1 литр ҳажмда грамм ҳисобида. мг/кг -килограм мда миллиграмм миқдорида. кг -килограмм . кг/га - гектарига килограмм ҳисобида ц - центнер. ц/га -гектарида центнер ҳисобида. т/га -гектарида тонна ҳисобида. мм -миллиметр . см -сантиметр. м -метр. м 2 -метр квадрат . м 3 -метр куб . м/с -секундига метр ҳисобида. млн .-миллион. % -фоиз. о С -цельсий даражаси бўйича ҳаво ҳарорати. NPK – азот, фосфор ва калий ЭКИФ 05 – аҳамиятлилик даражасидаги энг кичик ишонарли фарқ Р % - тажриба аниқлиги, фоиз ҳисобида S x (% ) – тажриба хатоси, фоиз ҳисобида
КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш, ерлардан унумли фойдаланиш, экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш учун такрорий экин сифатида дуккакли-дон экинлари 92,3, буғдой 243,5 млн/га майдонга экилиб, ялпи ҳосил ўртача 209,6 ва 762,3 млн. тоннани ташкил этади 1 . Ҳозирги пайтда дунё бўйича 56 фоиздан ортиқ экин майдонлари ирригация эрозиясига учраган бўлиб, ушбу майдонларнинг асосий қисми Жанубий Америка, Африка, Осиё давлатларига тўғри келса, Ўзбекистонда бундай ерлар 685,2 минг гектарни ташкил этади, бунинг натижасида тупроқ унумдорлигини пасайиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 15-20 фоизгача камайишига олиб келмоқда 2 . Дунё деҳқончилигида сув ва суғориш эрозиясига учраган ерларда мақбул ўтмишдош ва такрорий экинлар етиштириш орқали кузги буғдой экиш ва парваришлаш агротехнологияларини такомиллаштириш, минерал ва махаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш ҳисобига юқори ҳосил олиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ирригация эрозиясига учраган майдонлардан самарали фойдаланиб, бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экинларнинг тупроқ агроэкологияси ва унумдорлигини яхшилайдиган, аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайдиган турларини етиштириш, улардан кейин экиладиган кузги буғдойни ўғитлаш тартибларини такомиллаштириш ҳисобига қўшимча дон ҳосили олиш бўйича ўтказиладиган тадқиқотлар долзарб ҳисобланади. Республикамизда ирригация эрозиясига учраган ерлардан самарали фойдаланишда, кузги буғдой учун мақбул ўтмишдош ва такрорий экин 1 http://www.fao.org 2 http://www.anrcatalog.ucdavis.edu 5