Бошқарув психологияси методлари
Бошқарув психологияси методлари 1. Бошқарув психологиясини нима учун ўрганиш керак. 2. Муассасада ходимларни бошқаришнинг жиҳатлари 3. Персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари Режа
2Бошқарув психологиясини нима учун ўрганиш керак ? Жамоадаги психологик ҳолатлар, муносабатлар, оммавий ҳаракатлар шахсга таъсир ўтказиш бўйича ўз – ўзини, гуруҳ ва жамоани бошқариш, унда психологик илиқ муҳитни таъмирлаш, ҳамкорлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шахслараро муносабатнинг юксак даражасини вужудга келтириш, низоли ва зиддиятли вазиятларни олдини олиш имконияти туғилади.
3БОШҚ А РУВ ПСИХ ОЛОГ ИЯСИ Муассасани бошқариш даги мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳал этилиши раҳбар шахси хислатларига, самарали бошқарув жараёнини ташкил этишдаги ақлий, ташкилий ва ҳиссий-иродавий жараёнлари , унинг моддий ва маънавий ресурсларни оқилона бошқара олиш малакасига келиб тақалади.
4БОШҚ А РУВ ПСИХ ОЛОГ ИЯСИ Раҳбарнинг бутун бошқарув тизимида етакчи ўрин эгаллаши, бир томондан, ташкилотдаги ислоҳотларни амалга оширишда масъулиятни ўз бўйнига олиш зарурати, иккинчидан эса итоатдаги ходимларнинг раҳбарга бўлган ишонч ва умидлари билан асосланади.
5" Ходимларни қандай йўл билан самарали бошқариш мумкин?", "Қандай бошқарув услубидан фойдаланган маъқул?" Ҳ ар бир бошқарув вазияти ўзига хос ва бетакрордир. Бир вазиятда самара берган услуб бошқа вазиятда мутлақо ноўрин бўлиши мумкин. А сосий эътибор раҳбар шахсини мукаммаллаштиришга, ундаги интеллектуал ва ташкилий қобилиятларни ривожлантириш зарурлигига қаратилади. Бундай фаолият эса авваламбор раҳбарнинг ўз-ўзини янада чуқурроқ ўрганиши, унинг "ички заҳираси"да нима бор-у нима йўқлигини "тафтиш" этишидан бошланади.