ФАНДА ИЖОД ҚИЛИШ
ФАНДА ИЖОД ҚИЛИШ Reja : I II III Ижодиёт ва унинг турлари Илм и й тадқ и қ отда и ж оди й ж араён Иж оди ётни нг раци онал ва норац и онал том онлари Тадқ и қ отда янги ли к ярати ш босқ и члариI ??????
Магистратура таълими ҳақида гапирганимизда, бу босқичда магистрантлар ҳал этилмаган, ҳали очилмаган ёки етарли маълум бўлмаган нарса ва ҳодисаларга тегишли муаммоларни ўрганишга киришишлари ҳақида малоҳаза юритдик. Демак, магистрантлар тадқиқотчи сифатида изланиш олиб борганларида янги тушунча, хулоса ёки тавсия ишлаб чиқиш шаклида ижод қилиш билан шуғулланадилар. Улар чоп этадиган мақолаларда, ёзадиган диссертацияларида янгича ёндашув, фактларни янгича талқини, янги мазмунга эга бўлган хулоса ва тавсиялар берилиши лозим. Бу эса илмий ижодиёт жараёнини англатади. Фанда ижодиёт ўзига хос хусусиятларга эга. Шу боис, ижодиёт тушунчасига, илмий ижодиёт моҳиятини тушуниш масаласига тўхталиб ўтамиз.
Иж одиёт ту рлари . Соҳа бўйича: Бадиий ижодиёт. Ижтимоий ижодиёт (ислоҳотла р, ижтимоий лойиҳалар) . Техник ижодиёт Илмий ижодиёт Мухандисл ик ижодиёти Дизайн ва бошқалар.
Илм и й тадқ и қ отда и ж оди й ж араён Илмий тадқиқотни ўтказишдан мақсад объектни кузатиш давомида олинган фактларни таҳлил қилиш, унга оид хосса ва қонуниятларни тушунтириб берадиган гипотеза, ғоя ва назарияларни ишлаб чиқишдан иборат. Мақсадни амалга ошириш илмий муаммони қўйишдан бошланади. Бу билан илмий ижод томон дастлабки қадам қўйилади. Муаммо тадқиқот объектига берилган саволдир. Мотивацияга асосланган руҳий кўрсатма тадқиқот энергиясини кашф қилиш уфқи томон йўналтиради. Изланиш жараёнида ижод қилинади, муаммо ҳал этилади, янги тасаввур, тушунча ёки назарий хулоса ҳосил бўлади. Муаммо билан танишишдан олдин изланувчи тадқиқот йўналиши ва мавзуни танлайди. Мавзуда муаммонинг мазмуни мужассамланган («шифрланган») бўлади. Муаммонинг мазмуни эса тадқиқот предметини ташкил қилади.
Тадқиқотнинг ҳар бир босқичида ўзига хос ёндашувлар, билиш шакллари ва усуллардан фойдаланилади. Муаммо қўйилгандан кейин ижод қилиш янги фактларни очиш ва талқин қилишда намоён бўлади. Тадқиқотда энг масъулиятли дақиқа муаммо ечими топилгандан кейин изланиш объектини ҳар томонлама тушунтириб берадиган, унинг кейинги ҳолати ва функцияларини башорат қила оладиган бир-бутун назарияни ишлаб чиқишдир.