БОЛАЛАРДА ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
БОЛАЛАРДА ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ( Самарқанд вилояти мисолида) 39
МУНДАРИЖА КИРИШ ................................................................................................................... .3 I БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ. ДУНЁ БЎЙИЧА ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИНГ ДИНАМИКАСИ ВА НОЗОЛОГИК ТАРКИБИНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАХЛИЛИ § 1.1. Паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасига таъсир этувчи омилларнинг ўрганилганлик даражаси ........................................................... 11 §1.2. Оммавий дегельминтизация самарадорлигини дунё бўйича ўрганилганлиги ............................................................................ ........................ 26 II БОБ. ҲУДУДНИНГ ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН ЗАРАРЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ ОРҚАЛИ БОЛАЛАРДА ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ МАТЕРИАЛ ВА УСУЛЛАРИ § 2.1. Тадқиқотнинг объекти. .. .............................................................................33 §2.2. Тадқиқот усуллари .......... ..............................................................................39 III БОБ . ҲУДУДНИНГ ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН ЗАРАРЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ § 3.1. Самарқанд вилоятида 2011 – 2021 йилларда паразитар касалликлар билан касалланишнинг динамикасини ва нозологик таркибини ретроспектив эпидемиологик таҳлил этиш………………………..............................................53 § 3.2. Мактаб ўқувчилари, ота-оналар ва мактаб педагог ходимларининг гельминтозлар тўғрисидаги билим даражасини баҳолаш.................................................................................................................... 63 §3.3. Самарқанд вилояти ҳудудидаги болаларда паразитар касалликларни (энтеробиоз, гименолипедоз, лямблиоз) тарқалишига олиб келувчи етакчи хавф омилларини аниқлаш ....................................................................................69 IV БОБ. МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ОРАСИДА ОММАВИЙ ДЕГЕЛЬМИНТИЗАЦИЯ АЛГОРИТМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТАДБИҚ ЭТИШ ..................................................................................................73 V БОБ. ГЕЛЬМИНТОЗЛАРГА ҚАРШИ ЎТКАЗИЛАДИГАН ОММАВИЙ ПРОФИЛАКТИК ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАДБИҚ ЭТИШ ..................................................................................................82 ХОТИМА ................................................................................................................ 86 2
ХУЛОСА ................................................................................................................. 102 АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР .....................................................................................103 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ .........................................104 Шартли белгилар ва атамалар рўйхати ..........................................................129 КИРИШ (фалсафадоктори (PhD) диссертациясианнотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда инсонда касаллик келтириб чиқарувчи 300 дан ортиқ гельминтозлар ва 50 тадан ортиқ содда жониворларнинг турлари маълум. Гельминтозлар ер шари аҳолиси орасида кенг тарқалган. ЖССТ нинг замонавий баҳосига кўра, Ер шари аҳолисининг ¼ қисми паразитар касалликлари билан зарарланган. Паразитар касалликлар айниқса, планета аҳолисининг катта қисми яшовчи Осиёнинг тропик ва субтропик ҳудудларида, Африка ва Лотин Америкасида тарқалган. У ҳаттоки, Арктика доирасидан ташқарида ҳам (Кол ярим ороли, Таймир, Ямал) учрайди, шунга кўра паразитар касалликлар соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммоси ҳисобланади. Ушбу касалликлар дунё мамлакатларидаги камбағалларнинг соғлиғи ва фаровонлигининг ёмонлашишига олиб келмоқда 1 . Мазкур касалликлар учун асосий хавф гуруҳи ҳудуддан қатъий назар мактаб ва ўсмир ёшдаги болалар эканлиги тан олинди. Ушбу гуруҳларда гельминтга қарши препаратларни профилактик қўллаш эндемик минтақалар хисобланган айрим мамлакатларнинг миллий сиёсатининг бир қисмидир 2 . 1 World Health Organization. Report of the third global meeting of the partners for parasite control. Deworming for Health and Development Geneva, 29–30 November 2020 2 World Health Organization, UNICEF. Prevention and control of schistosomiasis and soil-transmitted helminthiasis. Joint statement. 2021 3
Жаҳонда паразитар касалликларни инсон организмига таъсирини ўрганиш, касалликларни эрта ташхислаш, асоратлар ривожланишини олдини олиш, аҳоли, айниқса мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари орасида профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича бир қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада, аҳоли ўртасида оммавий дегельминтизацияни ўтказиш, унинг самарадорлигини баҳолаш, замонавий текширув усулларини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш алоҳида аҳамият касб этади. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, эрта ташхисот усулларини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда ҳамда юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга қарши профилактика чораларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Қарори га мувофиқ, «...паразитар касалликлар рўйхатга олинган ҳудудларда улар бўйича соғломлаштириш тадбирини ишлаб чиқиш, ҳудудий тиббиёт ходимлари билан тадбирларни ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боришда иштирок этиш, санитария-гигиена, эпидемияга қарши, замонавий ва якка тартибдаги чора-тадбирлар асосида соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг ижтимоий-профилактик йўналишларини ривожлантириш бўйича чоралар кўриш...» каби вазифалари белгиланган. Ушбу вазифалар аҳоли орасида юқумли касалликлар ва уларнинг асоратларини ташхислаш ва даволаш даражасини замонавий тиббий ёрдамни янги босқичга кўтариш орқали касалланишни камайтириш ҳамда сифатли тиббий ёрдам учун замонавий технологияларни қўллашни такомиллаштириш имконини беради. Ў збекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари 4
тўғрисида» 6110-сонли ПФ, 2022 йил 29 январдаги « 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги 60- сонли ПФ, 2022 йил 25 апрелдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 215-сонли ПҚ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига 2020-йил 29-декабрдаги Мурожаатномасида, тиббиёт ходимлари олдида белгиланган асосий вазифалар санитария-эпидемиология барқарорликни таъминлаш, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш, телемедицинани йўлга қўйиш, 15 ёшгача бўлган болаларни 7 турдаги витамин ва паразитларга қарши препаратлар билан бепул таъминлаш бўйича алоҳида вазифа юклатилди ва дастур ишлаб чиқиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Ушбу дастурга мувофиқ, 17 млн кишини қамраб олди ва 100 млрд сўм маблағ ажратилгани , ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлани- шининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг: VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. ЖССТ тупроқ орқали юқувчи гельминтларни олдини олишда эпидемик ҳудудларда яшовчи болалар ўртасида оммавий дегельминтизацияни ўтказишни тавсия этади. D Evans, A Ghosh (2008) ҳам ўз тадқиқотларида, оммавий дегельминтизацияга мактабда ўқувчиларни ўзлаштириш даражасини ошишига таъсир этувчи рентабель стратегия сифатида қарашган. Givewell (2015) эса, оммавий дегельминтизацияни ўтказиш қиммат бўлмаган тадбир (битта болага 0,50 АҚШ доллар) эканлигини, аммо ушбу тадбир учун йилига 276 миллион АҚШ доллар сарф қилинишини таъкидлаб ўтган, аммо унинг самарадорлигини баҳоламаган. 2015 йилда ўтказилган Кохрейн шарҳи 5