logo

Солиқ тизимида ахборот технологиялари

Yuklangan vaqt:

08.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

526.595703125 KB
                    
Мавзу: Солиқ тизимида ахборот технологиялари
Режа:
1.   Солиқ тизимининг рақамли келажаги стратегияси қабул қилинди
2.   СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР 
ТЎҒРИСИДА
3.   Стратегиянинг мақсад ва вазифалари ва хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ 
хизматларини ривожлантириш 1.Солиқ тизимининг рақамли келажаги стратегияси қабул 
қилинди.
Солиқ тизими ахборот тизимларини ягона платформага ўтказиш 
режалаштирилмоқда. Натижада солиқ тўловчиларнинг ҳисобот 
топшириш жараёни 5−7 баробаргача енгиллашиб, инсон омили 
аралашуви 60 фоизга қисқартиради, шунингдек, қоғоз шаклидаги 
ҳужжат ишлари ҳам кескин камаяди.
Солиқ тизими рақамли технологияларга ўтказилиши натижасида 
давлат бюджетига қўшимча тушумлар ҳажми 20 трлн сўмгача 
ортиши мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот 
хизмати хабар берди.
5 июнь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ 
маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш 
стратегияси тасдиқланди.
Унга кўра, ДСҚ маълумотларини қайта ишлаш маркази ва 
телекоммуникация қурилмаларини модернизация қилиш, сервер 
ва дастурий таъминотлар харид қилиш, ахборот тизимлари 
мажмуини ягона платформага ўтказилади, электрон давлат 
хизматлари кўрсатиш сифати оширилиб, катта ҳажмдаги 
маълумотларни тезкор таҳлил қилиш тизимлари йўлга қўйилади.
Мазкур стратегияни амалга оширилиш натижасида давлат 
бюджетига қўшимча тушумлар ҳажми 20 трлн сўмгача ортиши 
кутилмоқда.
Ушбу ҳужжат тизимнинг маълумотлар алмашиш билан боғлиқ 
бўлган бир қатор муаммоларини ҳал этишга қаратилган, 
жумладан:
мавжуд маълумотлар базаси ҳажмининг етарли эмаслиги;
серверлар хотира ҳажмининг 90% бандлиги;
электрон хизматлар сони 3,8 баробарга, ахборот тизимлар сони 
2,5 баробарга ортиши натижасида корпоратив тармоқ тезлигини 
ошириш зарурати юзага келганлиги;
турли ахборот тизимларининг интеграциялашуви натижасида 
маълумотлар базасида катта юкланиш ҳосил бўлганлиги;
ягона платформа мавжуд эмаслиги.
Қайд этилган муаммоларни бартараф этиш учун Солиқ 
органларининг ахборот тизимлари мажмуи тўлиқ ягона 
платформага ўтказилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида, 
маълумотларни киритиш, тўплаш, таҳлил қилиш тизимларини 
оптималлаштиради; солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш 
жараёнини 5−7 баробаргача енгиллаштиради; инсон омили 
аралашувини 60 фоизга қисқартиради; солиқ маъмуриятчилиги ва  назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, 
коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва 
олдини олиш чораларини қўллашга имконият яратади.
«Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари 
ва уларнинг мобил иловалари сонини кўпайтириш эса солиқ 
хизмати ходимлари билан муносабатларда инсон омилини 60 
фоизга қисқартиради. Бу нафақат коррупциянинг олдини олади, 
балки қоғоз шаклидаги ҳужжат ишларини ҳам кескин 
камайтиради», — дейилади хабарда.
Стратегия билан солиқ маъмурчилигида Case Management System,
Case Assesment System тизимларининг яратилиши 
режалаштирилган. Ушбу тизимлар орқали солиқ аудити 
жараёнини автоматик тарзда қайд этиш, мониторинг қилиш, реал 
вақт режимида маълумот ва таҳлиллардан фойдаланиш 
имконияти пайдо бўлади. Бунинг оқибатида бизнес жарёнга 
сарфланган умумий вақтни 20−30 фоизга қисқартирилиши 
кутилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатда Business Intelligence ва Big Data 
технологияларини жорий этиш стратегиянинг асосий 
вазифаларидан бири сифатида киритилган. Бу технологияларни 
жорий этилиши натижасида солиқ соҳасида хуфиёна айланмалар 
даражаси кескин қисқаради ва солиқ солинадиган база кенгаяди, 
марказлашган тизимлар орқали шаклланган маълумотларни қайта
ишлаш натижасида бозор коньюктурасини ўрганиш, товар ва 
хизматларнинг бозор нархларини таҳлил қилиш ҳамда 
прогнозлаш имконияти яратилади ва ходимларнинг 50−60 
фоизида маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш билан 
шуғулланиш имконияти пайдо бўлади, дейилади хабарда. 2. СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШГА 
ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги 
ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, 
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да 
амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, ахборот-
коммуникация технологияларини модернизация қилиш орқали 
солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш мақсадида 
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-
коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегияси 
(кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-
коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегиясини 
амалга ошириш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда — 
чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор 
йўналишлари этиб белгилансин: давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида 
ўзаро алоқани масофавий тарзга ўтказиш, барча иштирокчилар 
ўртасидаги муносабатларни ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг қўллаш орқали тўлиқ автоматлаштириш ва
интерактив давлат хизматлари сонини кенгайтириш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари 
билан электрон ҳамкорлик орқали ахборот алмашинувини 
самарали ташкил этиш ҳамда бу борада мавжуд муаммоларни 
бартараф қилиш;
катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва улардан 
самарали фойдаланишни ташкил этиш;
«Онлайн назорат касса машиналари», «Электрон ҳисобварақ-
фактуралар» ва бошқа марказлашган тизимларни кенг жорий 
этиш;
иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик 
даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлик учун тенг рақобат 
муҳитини яратиш мақсадида солиқ органлари фаолиятига 
ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан 
ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда солиқ соҳасида илғор ва 
инновацион технологияларни эгаллаш ҳамда уларни амалиётда 
самарали татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш 
механизмларини жорий қилиш;
солиқ назорати тизимини солиқ тўловчилар фаолиятига 
аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида 
«инсон омили»ни ҳамда коррупция ҳолатларни камайтириш 
имконини берувчи масофавий таҳлил ишлари асосида ташкил 
этиш. 3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия 
вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни 
қисқартириш вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 
Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва
солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг жорий этиш лойиҳасини (кейинги 
ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 
Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий серверларини 
Тошкент шаҳрида, захира серверларини Навоий вилоятидаги 
мавжуд биноларни мослаштирган ҳолда, халқаро стандартлар 
асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан:
Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда маълумотларни 
қайта ишлаш марказининг бугунги кундаги ҳолати аудитдан 
ўтказилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 
маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш 
учун Жаҳон банкининг имтиёзли кредитларини жалб этиш бўйича 
дастлабки келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул 
қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 
Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва
солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг жорий этиш лойиҳаси доирасида:
а) асосий ва захира серверларини, шунингдек, юридик 
шахсларнинг ягона маълумотлар базасини ташкил этилиши, 
Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг ягона 
платформаси яратилиши, солиқ органларининг электрон  ҳисоблаш техникалари ва коммуникация ускуналари паркини 
янгиланиши кўзда тутилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси — буюртмачи 
этиб белгилансин;
в) қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб 
белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Жаҳон банки томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар;
Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, 
солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган 
харажатлар махсус жамғармаси маблағлари;
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий- 
ахборот маркази» ва «Солиқ-сервис» давлат унитар корхоналари 
маблағлари.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
икки ой муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 
Жаҳон банкига кредитларни жалб қилиш бўйича тегишли сўров 
жўнатиш учун лойиҳа паспортини ўрнатилган тартибда киритсин;
масъул вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан 
биргаликда чора-тадбирлар режасида белгиланган 
вазифаларнинг тўла ҳажмда ва ўрнатилган муддатларда 
бажарилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига 
малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда Давлат солиқ 
қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини 
модернизация қилиш, ягона платформа яратиш ва амалиётга 
жорий этиш бўйича шартнома асосида бюджетдан ташқари 
маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган вақтинчалик меҳнат 
жамоасини шакллантириш ҳуқуқи берилсин. 8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон 
Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон 
Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни 
қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев 
зиммасига юклансин.
Солиқ маъмуриятчилигини таъминлаш бўйича давлат солиқ 
хизмати органларида замонавий ахборот технологиялари ва 
коммуникацияларини кенг жорий этиш ишлари изчил давом 
эттирилмоқда.
Шу билан бирга, солиқ маъмуриятчилигини самарали амалга 
оширишга ҳамда солиқ органларига юклатилган вазифаларни 
тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётган қуйидаги камчилик ва 
муаммолар мавжуд:
биринчидан, электрон давлат хизматлари ва ахборот тизимлари 
орқали маълумотлар базасига тушаётган мурожаатлар сони 
йилдан-йилга кескин ошиб бораётганлиги сабабли 
маълумотларни тезкорлик билан таҳлил қилиш имкониятини 
бермаяпти;
иккинчидан, Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд сервер 
қурилмаларининг хотира ҳажми бугунги кунда 90 фоиз банд ва 
уларнинг ишлаш кафолатли муддати тугаган, Маълумотларни 
қайта ишлаш маркази қурилмалари эскирган;
учинчидан, мавжуд ахборот тизимлари турли хил дастурлаш 
тилида ва бир-бирига мураккаб интеграциялашган ҳолда 
фойдаланилмоқца ҳамда ягона платформа мавжуд эмас;
тўртинчидан, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн назорат 
касса машиналари ҳамда ташқи манбалар орқали шаклланган  катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва тезкор таҳлил 
қилиш учун мавжуд серверлар қуввати етишмаслиги оқибатида 
тизимда тез-тез узилишлар вужудга келмокда;
бешинчидан, солиқ тўловчи билан солиқ органлари ўртасида 
маълумот алмашинувини таъминловчи ягона стандарт ва 
дастурий маҳсулотлар мавжуд эмас;
олтинчидан, солиқ базасини кенгайтириш учун идоралараро 
маълумотлар алмашиш даражаси паст;
еттинчидан, солиқ тўловчиларнинг хуқуқларини кафолатлаш учун 
кўриладиган таъсир чораларини автоматик сегментлаш ва солиқ 
тушумлари хавфини тўлиқ баҳолаш механизмлари мавжуд эмас;
саккизинчидан, ахборот-коммуникация технологиялари 
йўналишидаги юқори малакали кадрларни тайёрлашда тизимли 
камчиликлар мавжуд.
Ушбу камчилик ва муаммолар солиқ тизимини жадал 
ривожлантириш, солиқ маъмуриятчилигида ахборот-
коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, 
солиқлар ва мажбурий тўловларнинг талаб даражасида 
йиғилишига ва солиқ тўловчиларга сифатли электрон давлат 
хизматлари кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда.
Шу муносабат билан аниқ мақсад, вазифа ва асосий 
йўналишларни назарда тутувчи Давлат солиқ қўмитасининг 
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш 
стратегиясини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этмокда. 3.   Стратегиянинг мақсад ва вазифалари ва хизмат кўрсатишга 
йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш
1. Стратегиянинг асосий мақсади — солиқ маъмуриятчилигига 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий 
этган ҳолда, солиқ тўловчиларга мажбуриятларини ихтиёрий  бажаришга шароит яратиш ҳисобига солиқ йиғимларини ошириш, 
шунингдек, инсон аралашувини чеклаш, қарор қабул қилиш 
жараёнини автоматлаштириш ва ягона стандартларни жорий этиш
ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Стратегиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат солиқ хизмати органларининг маълумотларни қайта 
ишлаш марказини ва идоралараро маълумотларни узатиш 
тармогини модернизация қилиш;
солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда 
фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплексининг ягона 
платформасини яратиш, маълумотларни визуализация қилиш 
тизимларини жорий этиш;
катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашнинг самарали 
усулларини ва илгор бизнес-таҳлил (Business Intellegence, Big Data)
технологияларини жорий этиш;
солиқ маъмуриятчилигига рақамли технологияларни жорий этиш 
орқали солиқ тўловчиларга контактсиз электрон хизматларни 
кўрсатишга босқичма-босқич ўтиш, солиқ тўловчи шахсий 
кабинетининг фойдаланиш доирасини кенгайтириш ҳамда 
электрон хизматларни кўрсатишнинг инновацион усулларини 
жорий қилиш;
«Онлайн назорат касса машиналари», «Электрон ҳисобварақ-
фактуралар» ва бошқа марказлашган тизимлар орқали 
шаклланган маълумотларни қайта ишлаш натижасида бозор 
коньюнктурасини ўрганиш, қўшилган қиймат солиги занжирини 
назоратга олиш, товар ва хизматларнинг иқтисодиётда 
ҳаракатланишини мониторинг қилиш;
солиқ тўловчилар фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат 
солиқ хизмати органларида «инсон омили»ни ҳамда коррупция  ҳолатларини камайтириш имконини берадиган солиқ назорати 
тизимини шакллантириш;
солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автоматик тарзда қайд этиш, 
мониторинг қилиш, реал вақт режимида маълумот ва 
таҳлиллардан фойдаланиш орқали солиқ тизимини 
такомиллаштириш;
телекоммуникация тармоқлари, ахборот тизимлари, ресурслари 
ва маълумотлар базаларини ҳимоя қилиш учун замонавий 
технологияларни жорий этишни таъминлайдиган ахборот 
хавфсизлиги ва киберхавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш, 
уларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши туриш ва бу борада 
кадрлар малакасини ошириш;
солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритишда ягона 
идентификатор сифатида солиқ тўловчининг идентификация 
рақами (СТИР)дан фойдаланишдан жисмоний шахсларнинг 
шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланишга 
босқичма-босқич ўтиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқ 
тушумларининг барқарорлигини таъминлашга эришиш.
1. Солиқ тўловчиларга шахсий кабинет орқали кўрсатиладиган 
хизматларни кенгайтириш.
2. Солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг мобиль 
иловалари сонини кўпайтириш.
3. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш стандартлари ва 
методологиясини ишлаб чиқиш.
4. Тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар орқали солиқ 
тўловчилар ҳақидаги ахборотларни жамлаган (скоринг) хизмат 
турларини жорий этиш.

Мавзу: Солиқ тизимида ахборот технологиялари Режа: 1. Солиқ тизимининг рақамли келажаги стратегияси қабул қилинди 2. СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА 3. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари ва хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш

1.Солиқ тизимининг рақамли келажаги стратегияси қабул қилинди. Солиқ тизими ахборот тизимларини ягона платформага ўтказиш режалаштирилмоқда. Натижада солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш жараёни 5−7 баробаргача енгиллашиб, инсон омили аралашуви 60 фоизга қисқартиради, шунингдек, қоғоз шаклидаги ҳужжат ишлари ҳам кескин камаяди. Солиқ тизими рақамли технологияларга ўтказилиши натижасида давлат бюджетига қўшимча тушумлар ҳажми 20 трлн сўмгача ортиши мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди. 5 июнь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан Давлат солиқ қўмитасининг

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, ДСҚ маълумотларини қайта ишлаш маркази ва телекоммуникация қурилмаларини модернизация қилиш, сервер ва дастурий таъминотлар харид қилиш, ахборот тизимлари мажмуини ягона платформага ўтказилади, электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифати оширилиб, катта ҳажмдаги маълумотларни тезкор таҳлил қилиш тизимлари йўлга қўйилади. Мазкур стратегияни амалга оширилиш натижасида давлат бюджетига қўшимча тушумлар ҳажми 20 трлн сўмгача ортиши кутилмоқда. Ушбу ҳужжат тизимнинг маълумотлар алмашиш билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммоларини ҳал этишга қаратилган, жумладан: мавжуд маълумотлар базаси ҳажмининг етарли эмаслиги; серверлар хотира ҳажмининг 90% бандлиги; электрон хизматлар сони 3,8 баробарга, ахборот тизимлар сони 2,5 баробарга ортиши натижасида корпоратив тармоқ тезлигини ошириш зарурати юзага келганлиги; турли ахборот тизимларининг интеграциялашуви натижасида маълумотлар базасида катта юкланиш ҳосил бўлганлиги; ягона платформа мавжуд эмаслиги. Қайд этилган муаммоларни бартараф этиш учун Солиқ органларининг ахборот тизимлари мажмуи тўлиқ ягона платформага ўтказилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида, маълумотларни киритиш, тўплаш, таҳлил қилиш тизимларини оптималлаштиради; солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш жараёнини 5−7 баробаргача енгиллаштиради; инсон омили аралашувини 60 фоизга қисқартиради; солиқ маъмуриятчилиги ва

назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллашга имконият яратади. «Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари ва уларнинг мобил иловалари сонини кўпайтириш эса солиқ хизмати ходимлари билан муносабатларда инсон омилини 60 фоизга қисқартиради. Бу нафақат коррупциянинг олдини олади, балки қоғоз шаклидаги ҳужжат ишларини ҳам кескин камайтиради», — дейилади хабарда. Стратегия билан солиқ маъмурчилигида Case Management System, Case Assesment System тизимларининг яратилиши режалаштирилган. Ушбу тизимлар орқали солиқ аудити жараёнини автоматик тарзда қайд этиш, мониторинг қилиш, реал вақт режимида маълумот ва таҳлиллардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг оқибатида бизнес жарёнга сарфланган умумий вақтни 20−30 фоизга қисқартирилиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳужжатда Business Intelligence ва Big Data технологияларини жорий этиш стратегиянинг асосий вазифаларидан бири сифатида киритилган. Бу технологияларни жорий этилиши натижасида солиқ соҳасида хуфиёна айланмалар даражаси кескин қисқаради ва солиқ солинадиган база кенгаяди, марказлашган тизимлар орқали шаклланган маълумотларни қайта ишлаш натижасида бозор коньюктурасини ўрганиш, товар ва хизматларнинг бозор нархларини таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаш имконияти яратилади ва ходимларнинг 50−60 фоизида маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлади, дейилади хабарда.

2. СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ- КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, ахборот- коммуникация технологияларини модернизация қилиш орқали солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ; Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин: