Gʻarbiy Rim imperiyasining qulashi
Gʻarbiy Rim imperiyasining qulashi.
Майда деҳқонларни эксплуатация қилишнинг кучайиши. Заминдор зодагонлар доминат даврида ўз мавқеларини мустл камлаб олиб қишлоқлардаги эркин ва қарам аҳолининг турлм туркумларини эксплуатация қилишни кучайтирганлар. КатТ! мулкларда қуллар ёрдамчи роль ўйнаган. Кўпинча улар уйда- ги зеб-зийнатлар сингари хўжайиннинг бойлигини кўрсатувчн нарса бўлиб хизмат қилганлар. Эксплуатация қилинадиган асо- сий табақа колонлар бўлган. Колонлар орасида бор-йўғидан ажралган деҳқонлар, озод қилинган қуллар ва варварлар пайдо бўлган. Замондошлар уларни қашшоқ ва бахтсиз кишилар деб атаганлар ва уларнинг ҳаддан ташқари қаттиқ эксплуатация қилинганликларини тан олганлар. I V асрда колонлар эркин кишининг гражданлик ва сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинганлар: уларни ер эгасининг иЖо- затидан ташқа-ри давлат хизматида фойдаланиш мумкин бўлма- ган, колонлар энди ер эгасини патрон деб эма<?, хўжайин, жаноб деб атайдиган бўлганлар. Колоннинг ҳамма мулки хужайин мулки бўлиб ҳисобланган. Колон судда хўжайинига қарши чи- қишга, эркин аёлга уйланишга ҳақи бўлмаган. Қулларга қандай жазо чоралари кўрилса, колонларга ҳам деярли шундай жазо чоралари кўрилган. IV аср ўрталарида заминдорлар колонлар- дан давлат солиқлари олиш ҳуқуқига эга бўлганлар.
Бу ҳол колрнларнинг қарамлигини янада кучайтирган, уларни эксплу- атация қилиш имкониятини ҳам янада кенгайтирган. Жойла- шишда ўзларига қулай шароитни танлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган колонлар ерга ўтказилган қулларга қўшилиб квТПН. 2, Рим империясининг феодаллашуви. Турли туркум ҚИШЛОҚ аҳолисининг қарамлиги кучайғанлиги натижасида йирии мулк- лардаги эркин ва қарам деҳқонларнинг аҳволи бир-бнршл яқин- лашиб, тенглашиб борган. Эркин деҳқон ҳам, қарам деҳқон ҳам мустақил рўзғор тебратган, ўзининг ер участкасига боғланиб қолган ва маълум мажбуриятларни ўтаган. Ер муносабатлари асосида вужудга -келган қарамлик эксплуатациннинг янги фео- даллик формаси бўлган.
Қарамликнинг янги формасининг ву- жудга келиши бутун қулдорлик тартибинипг кризиси билан боғланган, бу кризис қулларни янгича эксплуатация қилишни ва ерни ишлашга бор-йўғидан ажрагаи деҳқопларни жалб қи- лишга мажбур этган. Прекарий эркин деҳқонларни қарам деҳқонларга айлантириш усулларидан бири бўлган. Заминдорлар.қарздорларнинг ерини тортиб олмаганлар, балки маълум мажбуриятларни бажариш шарти билан унинг ўзига қолдираверганлар. Шундай қилиб қарздорнинг мулки қўлидан кетиб корандага айланган, мулки эса прекарий мулк, яъни илтимос қилиб олинган ер бўлиб қолган.