Ибтидоий динлар
www.arxiv.uz
Вақти – 2 соат Талабалар сони: 20 нафар Ўқув машғулотининг шакли Визуал маъруза Ўқув машғулотининг мавзуси 1. Диний онг асосларининг шаклланиши. 2. Илк диний тасаввурлар 3. Инсониятнинг қадимий ҳаёт тарзи. Ўқув машғулотининг мақсади: Талабаларда илк диний эътиқодларнинг вужудга келишидаги тарихий- тадрижий босқичлари, кишиларда илк диний эътиқоднинг шаклланиши, илк диний эътиқодларнинг қачон ва қайси минтақаларда вужудга келганлиги, инсонларнинг у эътиқодларни қабул қилишдаги қарашлари, илк диний эътиқодларнинг диний, илмий, маънавий, тарихий ва замонавий кўринишлари ҳақида тушунчалар ва тасаввурларни шакллантириш. Педагогик вазифалар: Диннинг ибтидоий шакллари Диннинг пайдо бўлиши ҳақида ги фикрлар Илк диний эътиқодлар таснифи Фетишизм Анимизм Ш аманизм Илк диний эътиқодларнинг замонавий кўринишлари ҳақида нималарни биласиз? Ўқув фаолиятининг натижалари: Талаба: Динларнинг келиб чиқиши ҳақидаги ёндашувларга таъриф беради, Анимизмнинг турли минтақалардаги шакллларини изоҳлайди, Тотемизмнинг турли минтақалардаги шаклллари ҳақида гапиради, Фетишизмнинг замонавий кўринишларини очиб беради, Магиянинг турларини аниқлаб беради, Илк диний тасаввурларнинг бугунги кундаги кўринишларига мисоллар келтиради. Таълим усуллари Визуал маъруза, баён қилиш, савол-жавоб Таълим воситалари Маърузалар матни, проектор, тарқатма материаллар, компьютер билан жиҳозланган аудитория Таълимни шакллантириш шакли Индивидуал ва жамоа билан ишлаш. Маниторинг ва баҳолаш Оғзаки, баҳолаш мкзонлари асосида www.arxiv.uz
Бос қ ичла ри Ўқ ув фаолиятининг мазмуни Тингловчи фаолиятининг мазмуни 1- б ос қ ич . Мавзуга кириш (10 дақиқа ) 1.1. Ўқув машғулоти мавзуси, мақ - сади ва ўқув фаолияти натижала - рини айтади. Таълим жараёни ин-терфаол усуллар орқали амалга оширилишини эълон қилади. Мавзу номини ёзиб оладилар. 1.2. Талабаларнинг машғулотдаги фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари билан таништиради Тинглайдилар. 1.3. Мавзу бўйича тайёрланган топ-шириқларни тарқатади. Топшири қ лар б илан танишади лар. 1.4. Саволлар бериб суҳбат тарзида талабалар билимларини жонланти-ради . Жавоб берадилар, ёзиб оладилар 2- Бос қ ич . Асосий (6 0 дақиқа ) 2.1. Талабаларни 2 та гуруҳга аж - ратади. Гуруҳларга савол билан му - рожаат қилади. Савол: “Диннинг ибтидоий шакллари ҳақида нималарни биласиз?” Гуруҳларда ишлашни ташкил этиб, ёрдам беради. Жадвални тўлдиришни таклиф этади, тақдимотга тайёрлайди . 2 та кичик гуруҳларга ажраладилар. Гуруҳларда ишлайдилар, жадвални тўлдириб, тақдимотни тайёрлайдилар. 2.2. “Қандай?” органайзеридан фой-даланган ҳолда “Диннинг қандай ибтидоий шакл турларини биласиз?” деб савол билан мурожаат қилади. Жамоа бўлиб “Қандай?” органайзерини тўлдирадилар 2.3. 3 мавзу саволлари бўйича баҳс-мунозара ўтказади. Мавзу бўйича муаммони ҳал қилишга оид фикрларни тизимлаштириш, ягона ёки аксинча қарама-қарши позицияни шакллантиришга имкон беради. Талабаларни фаоллаштириш мақ-садида уларга жонлантирувчи саволлар билан мурожаат қилади. Саволларни умумлаштириб, якуний хулоса чиқаришга имкон яратади. Мавзу саволлари ва ғояси билан танишади, Баҳс-мунозара юритиб, фикр алмашади, таклиф қилади, муҳокама қилади, баҳолайди ва энг оптимал фикрни танлайди. 3- Босқич. Якуний (10 дақиқа) 3.1. Мавзу бўйича якунловчи хуло-салар қилади. Саволлар беради. 3.2. Фаол талабаларни баҳолаш мезони орқали рағбатлантиради. Баҳоланадилар 3.3. Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштиришга қаратилган уй вазифаларини беради. Ёзиб оладилар. www.arxiv.uz
1. “Дунё динлари тарихи” фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлигини тушунтиринг. 2.Диннинг ибтидоий формаларидан анимизмга таъриф беринг. 3.Диншунослик фанининг мақсади нимадан иборат ? 4.Фетишизм ва шаманизмга мисол келтиринг. www.arxiv.uz
Илк диний эътиқодлар Анимизм (лотинча «аnimа» – «руҳ», «жон» маъноларини англатади ) руҳларга сиғиниш, табиат кучларини илоҳийлаштириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз жисмларда руҳ, онг ва табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимотни илгари сурувчи илк диний қарашлар шаклларидан бири ҳисобланади. Анимизмда табиатнинг қудратли кучларини – осмон ва Ер, Қуёш ва Ой, ёмғир ва шамол, момақалдироқ ва чақмоқ кабилар илоҳийлаштирилиб, уларда руҳ мавжуд деб билинган. Айни пайтда, анимизм доирасида рельефнинг айрим алоҳида қисмлари – тоғлар ва дарёлар, адир ва ўрмонлар каби одам эътиборини тортувчи нарса ва жисмларга ҳам илоҳий муносабатда бўлиниб, ҳатто, кўп йиллик дарахт, каттароқ харсанг тош, жарликларга ўхшаш нарсалар ҳам жонли, тафаккурли, сезувчан ва ҳаракат қилувчи, шунингдек, яхшилик ёки ёмонлик келтириши мумкин деб тушунилган. Шундан келиб чиқиб, ҳар қандай воқеа-ҳодисаларга эътибор билан муносабатда бўлинган, қурбонликлар қилинган, руҳлар ҳаққига дуо қилиниб, маросимлар уюштирилган. www.arxiv.uz