Ислом_фалсафасининг_шаклланиши_ва_хусусиятлари
Мавзу : Ислом фалсафасининг шаклланиши ва хусусиятлари .
Режа: 1. Ислом дини ва таълимотининг шаклланиши . 2. Ислом фалсафасининг шаклланиши . 3. Ислом фалсафасининг хусусиятлари ва моҳияти .
1. Ислом дини ва таълимотининг шаклланиши IX-XI асрлар мусулмон фани ва маданияти тарихида улкан ютуқ ва кашфиётлар даври бўлган. Бу даврни ижтимоий-сиёсий, фалсафий, маънавий жиҳатдан ёритиш ҳар бир тадқиқотчидан юксак жасорат талаб қилади. Чунки, бу давр тадқиқотчилар томонидан Шарқ фани ва маданиятининг “Олтин даври” деб эътироф этилганлиги маъсулиятни янада оширади. Бу давр академик М.М.Ҳайруллаевнинг фикрича араб ҳалифалиги даврга тўғри келади. Чунки ана шу даврда Ўрта Осиёни Тоҳарийлар (821-873), Саффорийлар (873-904), Самонийлар (875-999), Қорхонийлар (999-1212), Ғазнавийлар (977-1186) ва Ҳоразмшоҳлар (1077- 1037) йиллар бошқарган. (Бу ҳақда қаранг:Хайруллаев М.М. Меровоззрение Фараби и его значение в истории филосроофии. Т.: “Фан”. 1967.60-бет).
Ислом дини илоҳий дин сифатида шаклланишидан бошлаб, инсонпарвар, инсонпарварлик ва диний бағрикенгликка асосланган дин бўлганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Чунки ислом динининг инсонпарварлик ва бағрикенглик ҳақидаги ғоялари Қуръонда баён қилинган бўлиб, Таврот, Забур, Инжил каби илоҳий китоблардаги фикрлар билан уйғундир. Бу ҳақда Имом Ғаззолий ўзининг “Иҳё улум ад-Дин” китобида ёзишича, инсон учун бу тўртта илоҳий китобларда саккизта фойда буюрилган. 1. Амал. 2.Нафсни тийиш. 3. Молини хайирли-савоб ишларга сарфлаш. 4. Молни исроф этиб сарфланишдан сақланиш. 5. Ғийбат қилмаслик. 6. Ўзаро душман тутинмаслик. 7. Ҳаромдан парҳез қилиш. 8. Худодан бошқага суянмаслик. (Қаранг: Имом Ғаззолий “Иҳё улум ад-Дин”, 28-бет). Демак, Шарқ фалсафаси ҳақида гап кетганда, аввало ислом дини унинг таълимоти ва қадриятларига бориб тақалиши ҳар бир изланувчига маълум.
Дунёда турли кўринишларга эга динлар мавжуд деб ёзади, Жўъшон Асад Маҳмуд ўзининг “Ислом ва ахлоқ” асрида. Аввало, уларни ҳақли ва фарқли равишда илоҳий ва илоҳий бўлмаган динларга ажратади. Бу эътиқодлар тадқиқ этилган вақтда инсонларнинг турли замонларда турли нарсаларга кўнгил қўйганини, ХХ асрнинг инсонига қараб уларнинг ғалаби эътиқодлар ичида яшаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Масалан, ҳўкизга топинишади... мисрликлар топинишган, ҳиндлар ҳозир ҳам топинишади. Қадимги Эронликлар қуёшга сиғинишган. Японлар ҳозир ҳам сиғинадилар. Техналогияда шу қадар тараққий этган японлар.... императорлари қуёшнинг ўғли эмиш.... Булардан ташқари, қаҳрамонларини илоҳийлаштирадиганлар, ўз қўллари билан ясаган ёғочларига, тошларга, тоғларга, айрим юлдузларга сиғинадиганлар ҳам бор. Ислом ҳақиқий илоҳий дин ҳисобланади. Шу ўринда ислом дини ва унинг тарихига, фалсафасига муносабат масаласида ҳам турлича қарашлар ва ёндашишлар мавжуд. Ислом тарихи ҳақида бирозгина тухталиб ўтсак, қўйилган мақсадга етишиш аниқ ва равон бўлади. Арабистон ярим оролида VII аср бошларигача Минай ва Сабай подшоликлари мавжуд бўлиб, уларнинг ўз даврига ҳос бўлган ёзувлари яъни маданий ҳаёти ривожланган давлатлар бўлган. Арабистон ярим оролининг шимолий ярим қирғоғида Фаластин черагасида Сурияни ҳам ўз ичига олган Набитай подшолиги бўлган. Ўша даврда 25 уруғдан иборат тарқоқ муросасиз яшаётган Қурайш қабилаларининг бир қисми Маккада бирлашиб давлат ташкил этган. Давлатни маркази Макка шаҳри бўлиб, уни оқсоқолларнинг маслаҳат кенгаши бошқарган. Исломнинг вужудга келиши, араблар орасида ваҳдониятга асосланган диннинг қарор топиши, араб қабилаларининг якка Худо-Аллоҳ ғояси атрофида бирлаштириш Абдуллоҳ ибн Муҳаммад номи билан чамбарчас боғлиқдир.