logo

Yaponiya sivilizatsiyasi

Yuklangan vaqt:

10.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

27822.015625 KB

Mustaqil Ish M AV Z U   :   YA P O N I YA   1. Қадимги  Япон  цивилизацияси  тарихининг  асосий 
даврлари
2. Синтоизм дини.
3. Ёзуви . Япония (японча  日本  Ниппон, Ниҳон) — 
Шарқий Осиёда, Тинч океандаги оролларда 
жойлашган давлат. Япония ҳудудида 6852 орол 
бўлиб, энг йирик ороллари: Ҳоккайдо, Ҳоншу, 
Секоку ва Кюшу (архипелагнинг 95 %ини 
ташкил этади.). 
Шимолидан Охота денгизи, шарқ ва жануби-
шарқдан Тинч океан, ғарбдан Япон ва Шарқий 
Хитой денгизлари билан ўралган. 
Майдон 377,8 минг км². 
Аҳолиси 126 млн. кишига яқин (2021). 
Пойтахти — Токио шаҳри.
Япония маъмурий жиҳатдан 47 префектурага 
бўлинади. Шимолидан Охота денгизи, шарқ ва жануби-шарқдан 
Тинч океан, ғарбдан Япон ва Шарқий Хитой денгизлари 
билан ўралган.   Ruscha "Yaponiya" so'zi  экзоним  bo'lib, u rus tiliga, ehtimol, nemis   
ёки  frantsuz  тилидан  ўтган .  "Iaponiya"  Иоанн  Ужевич  tomonidan 
" Slov en t ili  grammat ik asi " (1643) da eslatib o'tilgan.
Meydzi  islohotidan  to  Ikkinchi  jahon  urushi  oxirigacha 
Yaponiyaning  toʻliq  nomi  Day  Nippon  Teikoku,  yaʼni  Buyuk  Yaponiya 
imperiyasi  deb  atalgan.  Endi  mamlakatning  rasmiy  nomi  –  N ihon 
Kok u  yoki  N ippon Kok u .
Yaponlarning  o'zlari  mamlakatni  "Nippon"  yoki  "Nihon"  deb 
atashadi. 
"Nihon" kundalik hayotda keng qo'llaniladi. 
Yaponlar o'zl arini N ixonj in, t ilini esa N i xongo deb at ashadi .
N ihon  so'zma-so'z  "quy osh  chiqadigan  joy "   degan  ma'noni 
anglatadi.
Yaponiy a  imperat ori   v a  X it oy   Suy   sul ol asi   oʻrtasidagi 
yozishmalarda  xitoyliklar  Yaponiyani  shunday  deb  atashgan,  chunki 
Yaponiya Xitoyning sharqida joylashgan.
Dastlab,  mamlakat  nomi  ierogliflarda    ifodalangan  bo'lib,  ular  VII 
asrning oxirida paydo Hinomoto sifatida o'qilgan;
Nihon va Nippon o'qishlari Nara davri (VIII asr) dan qo'llanilgan.
Bungacha  mamlakat  “ Yamat o ”  yoki  xitoycha  –  Va,  Vagok u  deb 
atalgan,  shuningdek,  yaponlar  o`zlaricha  bu  hududni  “Sakkiz  oroldan 
iborat  buyuk  mamlakat”,  “Qamishli  tekisliklar  mamlakati”,  “Qamishli 
tekisliklar o‘lkasi, “yosh guruch nihollari“ deb atashgan. Yapon  elati  Osiyoning  qadimiy  sivilizatsiyalari 
(Xitoy,  Koreya,  Hindiston)  taʼsirida  rivojlangan. 
Qishloq aholisining asosiy mashgʻuloti — sugʻorma 
dehqonchilik  (sholi),  baliq  ovlash,  shahar  aholisida 
esa hunarmandchilik hisoblangan. 
Yaponiya  chini  buyumlar  ishlab  chiqarish, 
toʻqimachilik  va  hunarmandchilik  bilan 
shugʻullangan.  Koʻpgina  hunarlar  saqlanib  qolgan. 
Yaponiya  qadimgi  va  eng  yuqori  darajada 
rivojlangan  madaniyat  va  sanʼatga  ega.  Hozirda 
shaharlik Yaponlarning katta qismi yuksak taraqqiy 
etgan sanoatda band. Япония  ҳудудининг  3/4  қисми  қир  ва  тоғлардан 
иборат;  пасттекисликлар  соҳил  бўйлаб  айрим - айрим 
жойлашган.
Япония  ҳудуди  кучли  сейсмик  зонада  жойлашган 
(1855,  1891,  1897,  1923,  1995  йилларда  фалокатли 
зилзилалар  бўлган).  Япониядаги  150  вул қон дан  40 
тачаси сўнмаган.
Аҳолисининг 99% дан кўпи японлар. 
Ҳоккайдо  оролда  мамлакатнинг  энг  қадимий 
аҳолиси  —  ай нлар   (50  м и нг  к и ш и   атроф и да) 
сақ лани б қ олган . 
Шунингдек,  корейс,  хитой  ва  бошқалар  яшайди. 
Расмий тил — япон тили. 
Асосий  динлари  —  си нтои зм   ва  будди зм ; 
к онфу ци й ли к   ва  даоси зм   ақидалари  катта  таъсирга 
эга. 
Христианлик,  ислом  ва  ҳиндуизмга  эътиқод 
қилувчилар ҳам мавжуд.
Христианлик  16-аср  ўрталаридан,  ислом  19-аср 
охиридан  кириб  борган;  христианлар  1,5  млн.га  яқин, 
мусулмонлар 100 минг киши чамасида. Давлат ту зу м и .  Япония — конституциявий монархия. Амалдаги 
қонуни  1947  йил  3  майда  кучга  кирган  (кейинчалик  тузатишлар 
киритилган). 
Давлат бошлиғи — император (1989 — 2019 Акиҳито. 2019 йил 1 
майдан Нарухито). 
Император  Акихитонинг  «Хейсей»  деб  ном  олган  ҳукмронлик 
даври  бутун  дунёда  улкан  муваффақиятлар    —  Япония  мустаҳкам 
тинчлик  ва  ҳар  томонлама  тараққиётга  эришган,  иқтисодий 
жиҳатдан  етакчи  давлатлар  қаторига  кирган,  глобал 
жараёнлардаги  нуфузи  ва  роли  салмоқли  даражада  юксалган  давр 
бўлган .
Конституциянинг  1-моддасига  кўра,  иператор  "давлат  ва  халқ 
бирлиги  рамзи"дир.  Император  оиласининг  эр  аъзолари 
императорлик тахти учун меросхўр ҳисобланади. 
Конституцияга  мувофиқ,  император  мустақил  ҳокимиятга  эга 
эмас.  Императорнинг  давлат  ишларига  алоқадор  бўлган  ҳар 
қандай  фаолияти  Вазирлар  маҳкамаси  маслаҳати  ва  маъқуллаши 
билан  амалга  оширилади.  Қонун  чиқарувчи  олий  ҳокимиятни  2 
палатали  парламент  (Вакиллар  палатаси  ва  Маслаҳатчилар 
палатаси),  ижроия  ҳокимиятни  Бош  вазир  бошчилигидаги  ҳукумат 
(Вазирлар Маҳкамаси) амалга оширади. 1 январь – Янги йил байрами. У 1948 йилдан нишонланади.
15  январь  –  Вояга  етиш  куни.  Бу  куни  20  ёшга  тўлган 
қизларни ва ўғил болаларни табрикланади.
11 февраль – Давлатга асос солинган кун.
21  март  –  Баҳорги  тенгкунлик  куни  –  1978  йилдан 
нишонланади.
3  май  –  Конституция  куни.  1948  йилдан,  Япониянинг  янги 
Конституцияси  қабул  қилинган  куннинг  биринчи  йилидан 
бошлаб нишонланади.
4 май – Дам олиш куни. 1988 йилдан нишонланади.
5 май – Болалар куни. 1948 йилда киритилган.
15  сентябрь  –  Қарияларни  ҳурмат  қилиш  куни.  1965  йилда 
киритилган.
21  сентябрь  –  Кузги  тенгкунлик  куни.  1978  йилдан 
нишонланади. Баҳорги тенгкунлик кунига ўхшаш.
10  октябрь  –  Спорт  куни.  1966  йилдан  бери  нишонланади. 
1964 йил Токио Олимпия ўйинларидан сўнг киритилган.
3 ноябрь – Маданият куни. 1948 йилда киритилган.
23 ноябрь  –  Меҳнат  куни.  1873 йилдан нишонланади, аввал 
яхши ҳосил учун миннатдорчилик куни бўлган. Группа айнов в традиционных костюмах, 
1904
Aynlar  Oxot  dengizi  atrofidagi  yerlarning  tub  aholisi,  shu  jumladan 
Xokkaydo  oroli,  Xonsyu  shimoli-sharqiy  oroli,  Saxalin  oroli,  Kuril  orollari, 
Kamchatka yarim oroli va Xabarovsk o'lkasida yashaganlar. Мужчина айн (около 1880).Айнларнинг  келиб  чиқиши 
ҳозирча ноаниқ.
Дж .  Бэчелор,  С.Му раям а нинг 
фикрича  айнлар  европоид  ирқига 
мансуб  (Кавказ  халқларига 
боғланади).
Совет  этнографиясида  айнлар 
Австронезияликлар  билан  боғлиқ 
бўлиб,  улар  япон  оролларига 
жанубдан  томондан  кириб  
келганлиги    Л.Я.Штернберг
 томонидан эътироф   этилган.
Япон  антропологлари  томонидан 
ўтказилган  тадқиқотлар  бўйича 
айнлар  палеосиёликлар  билан 
боғлиқ  ҳолда  япон  оролларига 
шимолдан  –  Сибир  ҳудудидан  кириб 
келишган. Лидер клана айнов Хоккайдо, 1930
Лидер айнов, 1904 Қ ади м ги   Япон  ци вили зацияси  тарих ининг 
асосий  даврлари :
1.  Палеолит   (40-13  мингйиллик).  Палеолит 
ёдгорликлари  кам  бўлиб,  уларнинг  аксарияти 
урушдан кейин топилган.
2.  Неолит   –  Дзёмон  маданияти  (милоддан 
аввалги  13-мингйиллик  –  милодий  3-аср). 
Аҳолининг  аксарияти  Ҳоншу  оролининг 
шимоли-шарқий  қисмида  яшайди.  Дзёмон 
маданияти  (арқон  безаклар  билан  сопол  тури 
номидаги)  Ҳоккайдодан  Рюкю  оролига 
тарқалган. Деталь глиняной статуэтки. III-II тыс. до н.э. Глиняная статуэтка. Конец периода 
дзёмон. II в. до н.э. 3.  Энеоли т   –  ЯЁЙ  маданияти  (м.авв.  III  — 
милодий  III  аср).  Корея  ярим  оролидан  Олтой 
тили  гуруҳига  мансуб  халқларнинг  миграцияси 
натижасида  шоли,  ипакчилик,  бронза  ва  темир 
ишлаб чиқариш технологияси кириб келган. 
Яёй  маданияти  барқарор  жамоаларнинг 
ташкил  топиши  билан  ажралиб  туради,  унинг 
асосини суғорма деҳқончилик ташкил этган. 
Sholi   yetishtirish,  kulolchilik  va  toʻquv  dastgohi, 
metallni  qayta  ishlash  va  himoya  maskanlari 
qurilishi   –  Bu   yangiliklar  Yaponiyaga  Xitoy  va 
Koreyadan  kelgan  muhojirlar  tomonidan  olib 
kelingan.
Бронза  ва  темир  Японияга  деярли  бир 
вақтнинг  ўзида  кириб  келганлиги  сабабли, 
бронза  асосан  ибодат  объектларини  ишлаб 
чиқариш учун ишлатилган 4.  Қ ў рғ он  даври  –  Кофун  дзидай  маданияти 
( III-VI  вв.).  Қўр ғ он  типидаги  кўмиш 
иншоотларининг  кўпчилигига  ном  берилган. 
Бир  миллатли  давлат  –  Яматонинг 
шаклланиши.
Чет  эл  намуналарини  ўзлаштира  олиш 
қобилияти  3-4  асрларга  оид  давлатчиликнинг 
пайдо  бўлиши  билан  бирга  айниқса  сезиларли 
бўлади.  Бу  вақтда  Жанубий  K ю-сю   қабилалари 
иттифоқи  Марказий  Японияни  босиб  олди. 
Натижада,  Yamat o   деб  аталадиган  давлат 
шакллана  бошлайди,  унинг  маданияти 
ҳозиргача  мисли  кўрилмаган  бир  жинслилиги 
билан ажралиб туради.    Қўрғон типидаги иншоотларнинг қурилиши аждодларга 
ва қуёшга сиғиниш билан аниқ боғлиқ бўлиб, бизга 
эндигина кириб келган илк Япон ёзуви ёдгорликларида 
ўз аксини топган.   5.    Асу к а  даври  (552-646  гг .).  Yamato 
подшоларининг  Асука  вилояти  (Марказий 
Япония)  даги  турар  жойлари  номи  билан 
аталган.  Бу  давр  буддизмнинг  шаклланиши  ва 
давлатнинг  мустаҳкамланиши  билан  ажралиб 
туради. 6.  Илк   Нара  (646-710  й й .)  даври  –  ушбу 
босқичда  Хитойликлардан  –  ёзиш,  расмий 
тузилмалар,  бошқарув  назариялари  ва 
амалиётлари  бўйича  ўзлаштиришлар  қилинган. 
Йирик  ислоҳотлар  даври  Яматони  Хитой  модели 
бўйича  “тараққий  этган”  давлатга  айлантира 
бошлайди:  дастлабки  қонунчилик  кодексларини 
яратиш,  ерга  давлат  эгалик  қилиш  тизими  ва 
ердан  фойдаланишнинг  умумдавлат    тизими 
шаклланади. 7.  Нара  (710-794)  даври .  Япониянинг 
биринчи    пойтахти  –  Нара  шаҳридан  олинган. 
Кейин  мамлакат  номи  "Нихон"  ("Қуёш 
чиқадиган жой") га ўзгаради.
"Кодзики"  ва  "Ниҳонги"  каби  ёзма 
ёдгорликлари пайдо бўлади. 
Ички  курашлар,  Хитой  ва  Кореядан  келган 
муҳожирлар  билан  маҳаллий  аристократия 
ўртасида  ички  кураш  авж  олиб,  буддизмнинг 
заифлашуви  ва  Синтоизмнинг 
мустаҳкамланишига олиб келади. Япония ҳудудида қадимий одам излари палеолит 
даврига оид. тахминан мил. ав. 13000-8000—300 
йилларда неолит даври маданияти —  дзём он  
(идишларга битилган ипсимон нақшларга қараб 
номланган) мавжуд бўлган. 
Jomon davri suyak, tosh, chigʻanoq va shoxlardan yasalgan 
zargarlik buyumlari, sopol haykalchalar va lak   bilan 
bo’yalgan kulolchilik buyumlariga boy boʻlgan. Bu 
ko'pincha Shimoliy Amerikaning Tinch okeani 
qirg'oqlaridagi Kolumbiyagacha bo'lgan madaniyatlar va 
ayniqsa Ekvadorning Valdiviya madaniyati bilan 
taqqoslanadi.
Dzyomon madaniyatining ajdodlari Yaponiya arxipelagiga 
so’nggi paleolitda kelgan. Ularning kelib chiqishi masalasi 
tarixshunoslikda munozarali. 20-asr oxiridan boshlab 
ularning Shimoliy va Janubiy Osiyodan kelganligi haqidagi 
nazariyalar mavjud. Ularning bevosita avlodlari Aynlar, 
Ryukyuanlar va Yamatoning shimoli-sharqiy aholisi 
hisoblanadi. "Arqonli  bezak"  nomini 
birinchi  marta  amerikalik 
zoolog  va  sharqshunos 
Edward  Sylvester  Morse  
ishlatgan,  u  1877  yilda  sopol 
parchalarini  topib,  keyinchalik 
uni  yapon  tiliga  dzyomon  deb 
tarjima qilgan. 
Dzymon  madaniyatining 
dastlabki  bosqichlariga  xos 
bo'lgan  kulolchilik  uslubi  ho'l 
loy  yuzasiga  arqonlar 
yopishtirish  orqali  bezatilgan 
va  odatda  dunyodagi  eng 
qadimgilaridan  biri 
hisoblanadi. Edward Sylvester Morse Образец керамики раннего 
периода дзёмон (IV тысячелетие 
до н. э.) Япония ҳудудида сопол 
буюмларнинг тарқалиши 
Ксюю оролнинг шимоли-
ғарбидан бошланганлиги 
айтилади. 
Дзёмон давридаги 
кулолчилик 
маҳсулотларининг 
кўпчилиги учун пасти 
думалоқ шакл характерли 
бўлиб, маҳсулотлар асосан 
кичик ҳажмда
Дзёмон даврининг 
бошиданоқ 
кулолчиликнинг икки тури 
- Жанубий-ғарбий ва 
Шимолий-Шарқий 
маданий майдони 
ажралиб туради. Дзёмон даврининг хронологияси бу даврнинг 
кулолчилик турларига асосланган. 1937-йилда Япон 
археологи Яманоучи ушбу тарихий даврга мансуб 
сопол буюмларнинг бешта асосий синфини аниқлади. 
Ҳозирги кунда бу даврдаги кулолчиликнинг 50 га яқин 
тури кўриб чиқилмоқда.
Дъёмон даврининг бешта асосий босқичи:
1. прото Дзёмон (энг илк Дзёмон, Со-ки, м.авв. VIII—V 
мингйиллик)
2. Илк Дзёмон (Дзэн-ки, м.авв. IV мингйиллик),
3. Ўрта Дзёмон (Тю-ки, м.авв. III мингйиллик),
4. Сўнгги Дзёмон (Ко-ки, м.авв. II мингйиллик) 
5. Энг сўнгги Дзёмон (Бан-ки, м.авв. 1-мингйиллик 
ярми). Япон  сопол  идишларнинг  дастлабки  намуналари 
бундан  20  минг  йил  илгари  –  Хитойнинг  Сяньжэньдун 
кулолчилиги  бўлиб  чиққан.  Япон  кулолчилигининг 
дастлабки  намуналари  милоддан  аввалги  13-
мингйилликка  тўғри  келади.  Ушбу  маҳсулотларнинг 
ёши   радиокарбон таҳлиллари ёрдамида аниқланди.
Ўрганилган  намуналар  бўйича  хар-хил  озиқ 
қолдиқларини  радиокарбон  таҳлили  бундан  15,300  ва 
11,200 йиллар олдин тарқалган.
Дастлабки  ва  ўрта  давр  кулолчилиги  овқат  пишириш 
ва  сақлаш,  сув  таъминоти  учун  ишлатилган. 
Кейинчалик лой маҳсулотлари намуналари  мураккаб ва 
нақш гардиш билан безатилган. 1. Ўша  давр  моддий  ёдгорликларини  ўрганиш 
Япониянинг  қадимий  аҳолиси,  асосан,  Жанубий 
Шарқий Осиёдан кириб борганини кўрсатади. 
2. Мил.ав.  2-минг  йиллик  мобайнида  жанубий  мўғул 
типидаги қабилалар келган. 
3. Мил.ав.  1  минг  йиллик  арафасида  Японияда  асосий 
қисмини  айнлар   ташкил  этган  этник  аҳоли  таркиб 
топди. 
4. Мил.ав.  5—4-асрларда  деҳқончилик,  чорвачилик 
ривожланган, металл қуроллар қўлланилган. 
5. Милоднинг  бошларида  ижтимоий  табақаланиш 
кучайди; қулчилик пайдо бўлди.
6. 4-аср  ўрталарида  ташкил  топган  йирик  қабилалар 
иттифоқи — Ямато асосида илк япон давлати таркиб 
топди. 
7. 5-асрдан  иероглиф  ёзуви,  6-асрдан  буддизм 
тарқалди.  1. Қадимий  японларнинг  турар  жойлари  ярим 
ертўлалар  бўлган  ва  унинг  томи  ёғоч  ва 
қамиш билан ёпилган. 
2. Мил.  бошларида  ёғоч  синчли  уйлар  қурила 
бошлади.  (Исе  шаҳридаги  синтоистлар 
ибодатхонаси, 3—7-асрлар). 
3. 3—6-асрларда подшолар учун айлана ва тақа 
шаклида  улкан  қўрғон  (кафун)лар  бунёд 
этилган. 
4. 6-асрда  буддизм  тарқалиши  муносабати 
билан хитой ва корейс меъморлиги услубида 
монастир,  пагода,  ибодатхона  ва  саройлар 
бунёд  этилган  (Нара  шаҳридаги  Хорюдзи 
монастири,  7-аср;  Кито  шаҳри  яқинидаги 
Бёдоин саройи, 11-аср).  1. 8-асрда  Хитой  шаҳарсозлиги  услубида 
Ҳейжокё  (ҳоз.  Нара)  ва  Ҳеян  (ҳоз.  Кито) 
шаҳриларига асос солинди. 
2. 14—16-асрларда  ландшафт  меъморлиги, 
хитойча  боғпарклар  бунёд  этиш  санъати, 
қалъа  ва  сарой  деворларига  расм  чизиш 
ривожланди. 
3. 16-асрдан  шаҳар  мудофаа  иншоотлари 
хандақ  ва  ғишт  деворлар  билан  ўралди.  Шу 
даврда  ҳоз.гача  сақланиб  қолган  анъанавий 
япон турар жойи шаклланди.  1. Адабиёти  қадимдан  мавжуд  бўлган  халқ 
оғзаки  ижоди  (қўшиқ,  афсона  ва  бошқалар) 
заминида  вужудга  келган.  Афсона,  эртак, 
тарихий  ривоят  ва  қўшиқлардан  иборат 
"Кодзики"  ("Қадимги  ҳодисалар  йилномаси" 
синтоизмнинг  муқаддас  китоби 
ҳисобланади)  тўплами  илк  марта  712  йилда 
тузилган.  Бу  асар  япон  тилида  битилган 
биринчи манба ҳисобланади. 
2. 759  йил  4516  фольклор  ва  500  га  яқин 
муаллифнинг  асарларидан  иборат  япон 
шеърияти  антологияси  —  "Манъёсю"  ("Кўп 
асрлик қўшиқлар тўплами") яратилди.  1. Япония  санъатининг  қадимий  ёдгорликлари  дзёмон 
маданияти  даври  (мил.ав.  8—1-минг  йилликлар 
ўрталари)га  мансуб.  Мил.ав.  1-асрда  тайёрланган 
бронза  буюмлар,  сопол  идиш  намуналари 
сақланган. 
2. 6-асрда  буддизм  тарқалиши  муносабати  билан 
ибодатхоналар  қур илди  ва  улар  будда  динидаги 
машҳур  персонажлар  тасвирланган  ҳайкалчалар 
билан  безатилди  (Нара  шаҳридаги  Хорюдзи, 
Якусидзи монастирларидаги ҳайкаллар). 
3. Илк  ўрта  асрларда  ранг-тасвир  ва 
ҳайкалтарошликда  портрет  жанри  шунингдек,  театр 
ниқоблари санъати ривожланди. 
4. Япония  ранг-тасвири  буддизм  ҳамда  Хитой  санъати 
таъсирида  тараққий  этди.  11—12-асрларда  ўзига  хос 
миллий хусусиятларга эга бўлди. 1. Мусиқаси  қадимий  анъаналарга  бой  бўлиб, 
ўз  тараққиёти  жараёнида  хитой  ва  корейс, 
ҳинд  ва  Жанубий-Шарқий  Осиё 
мамлакатлари  халқлари  мусиқа  маданияти 
таъсирида  бойиган;  у  меҳнат,  турмуш, 
диний маросимлар билан боғланган.  Японияда, сиз кийим икки хил 
топишингиз мумкин: анъанавий вафуку 
ва оддий, кундалик ҳаётдаги Европа 
услубидаги кийим. 
Юката — лёгкий халат;
хакама — штаны;
гэта, варадзи — сандалии;
оби — пояс.  Кимоно — буквально переводится «одежда, наряд» — 
общий термин для обозначения любой одежды, а в 
узком — разновидность вафуку.
Kimono - so'zma-so'z tarjima qilingan "kiyim, kiyim - kechak" - har qanday 
kiyim uchun umumiy atama va tor ma`noda - VAFUKU turi.    Yapon samurayi seppuku (xara-kiri) marosimini o'tkazishga 
tayyorlanmoqda. Bu marosim o'tkir pichoq bilan qorinni 
yirtib tashlash orqali amalga oshirildi .  General Akashi 
Gidayu 1582-yilda lord 
Akechi Mitsuxide 
uchun jangda mag'lub 
bo'lganidan keyin 
seppuku qilishga 
tayyorlanmoqda. U 
hozirgina o'lim she'rini 
yozdi, uni rasmning 
yuqori o'ng burchagida 
ham ko'rish mumkin. .
Цукиока Ёситоси  - 
японский  художник и 
гравер.(1890).   Yaponcha   Sinto,  aynan  —  xudolar  yoʻli, 
xudolar  taʼlimoti  —  Yaponiyada  tarqalgan 
dinlardan  biri.  6—7-asrlarda  vujudga 
kelgan.  Bu  din  buddizm  Yaponiyada 
tarqala  boshlagan  davrda  xali  aniq  bir 
nom bilan atalmas edi. 
Birinchi  marta  "Sinto"  atamasini  18-
asrda  buddizmdan  farq  qilish  uchun 
ishlatila boshlangan. 
1868—1945  yillarda  Yaponiyaning  davlat 
dini bo`lgan. Синтоизм  улар  учун ҳам тарих, ҳам анъана, ҳам бутун ҳаёт 
демакдир.
Синтоизм    таълимотига    кўра,    микадо    (император)    –   
осмон  руҳларининг    давомчисидир.    Ҳар    бир    япон    кишиси   
иккинчи    даражали    руҳлар(кама)нинг    ворисидир.    Японлар 
камага  аждодлар  ва  қаҳрамонларнинг  руҳлари  деб  эътиқод 
қиладилар.  Художўй    япон    ўлганидан    кейин    ўзининг    ҳам   
ўша  камалардан бири бўлишига ишонади.
Синтоизмда  «Олий  илоҳиёт»  тушунчаси  мавжуд  эмас.  У 
аждодлар  руҳига  ва  табиатга  сиғинишга  ўргатади. 
Синтоизмда умумий  ҳаётий  риоя  қилиниши  лозим  бўлган  
қоидалардан  бошқа    диний    урф-одатлар    йўқ.    Унда    бир   
умумий    маънавий  қоида    –    « Ум у м ий     қ ону нларга    риоя   
қ и лган    ҳ олда    таби ат  қ ои далари га    м ос    ҳ арак ат    қ и л»    
ғояси    мавжуд.    Японлар  тасаввурида    улар    яхшилик    ва   
ёмонлик    тушунчаларини  табиатан    билганлар,  шу  туфайли   
жамиятдаги    қоида    ва  талабларга  риоя  қилиш  табиий.  Агар 
шундай бўлмаганда, улар ўргатилмаган ёввойи ҳайвонлардан 
ҳам пастроқ  даражада бўлар эдилар. Синтоизм    ҳақидаги    маълумотлар    «Кодзики»   
(«Қадимий  ёзувлар»)    ва    «Нихонги»    («Япония   
анналлари»)  манбаларида учрайди.
Кодзики    –    бу    синтоизмнинг    муқаддас    китоби.    У   
ҳар    бир  японнинг    энг    яқин    китобидир,    бошқача   
айтганда,    бу    китоб  Японияни,    япон    халқини   
тушунишнинг    калити    ҳисобланади.  Унда    иккита   
асосий    мазмун    мужассам:    қон-қабилавий    бирлик  ва 
сиёсий ҳокимият ғояси.  Япон    ёзувларида    таъкидланишича,    оламда    аввал 
тартибсизлик  (хаос)  ҳукмронлик  қилган.  Ундан  сўнг  ер осмондан 
 ажралиб  чиққан  ҳамда  аёл  ва  эркак  жинси  пайдо бўлган. 
Аёл  жинси  тимсолида  аёл  худо  Изданам и ,  эркак  жинси 
тимсолида    унинг    эри    Изданаги     юзага    келди.    Улардан    аёл 
жинсидаги    қуёш    илоҳиёти    А м атэрасу ,    эркак    жинсидаги    ой 
илоҳиёти   Ц у к и ём и ,  шамол  ва  сув  илоҳиёти   Сусаноо   туғилди. 
Аматэрасу    ғалаба    қилиб    осмонда    қолди,    Сусаноо    эса    ердаги 
Идзумо    мамлакатига    қувилди.    Сусаноони нг    ў ғ ли     Ок у ни нуси  
Идзумо  ҳокими  бўлди.  Аматэрасу  бу  ҳолатга  чидаб  тура  олмай, 
Окунинуси    ҳокимиятини    ўз    набираси    Ни ни ги га    топширишга 
мажбур    қилди.    Ниниги    осмондан    тушиб,    Идзумо    давлати 
раҳбарлигини  қабул  қилди.  Унга  ҳокимиятнинг  рамзи сифатида  
у ч    м у қ аддас    нарса    –    к ў згу     (и лоҳ и й ли к     ти м соли ),  қ и ли ч   
(қ удрат  ти м соли )  ва  яш м а  (садоқ ат  ва  ф и дои й ли к  ти м соли )  
топш и ри лди .  Нинигидан   Дзи м м у тэнно   келиб  чиқди. 
Тинно    унвони    «олий    ҳукмдор»    маъносини    англатади.    Бу    сўз 
бошқа    тилларда    император    маъносини    билдиради. 
Дзи м м у тэнно    м и к адо    –    япон    императорлари    сулоласининг 
биринчи    вакили,    Япониянинг    биринчи    афсонавий    императори 
ҳисобланади.  Кўзгу,  қилич,  яшма  ўша  қадим  замонлардан  бери 
япон императорлари хонадонининг белгиси бўлиб қолган. С интоизм   асосида  табиатга  ва  аждодлар  руҳига 
сиғиниш  ётади.  Унинг  таълимотига  кўра,  одамлар 
қандайдир  руҳлар  ёки  худо  (син  ёки  ками)лардан 
тарқалган.
Олий худоси —  Ам атерасу  (қ уёш  м аъбудаси ). 
С интоизм   таълимотининг  асосини  император 
ҳокимиятининг  илоҳийлиги  (императорга  сўзсиз  итоат 
этиш)  тўғрисидаги  ақида  ташкил  эгади.  Император 
Аматерасунинг авлоди ҳисобланади.
С интоизм  купхудоликка асосланган. 
С интоизм да  асосий  эътибор  ер  юзидаги  ҳаётга 
қаратилган, нариги дунё масалаларига қизиқиш кам. 
С интоизм   кейинчалик  буддизм,  конфуцийчилик 
ҳамда  христианлик  таъсирига  учраши  унинг  нуфузи 
пасайишига  олиб  келди.  Лекин,  20-асрнинг  50 -
й ил ларидан  С интоизм га  бўлган  расмий  муносабат  яна 
ўзгариб,  унинг  япон  давлатчилиги  билан  боғлиқ  удум, 
байрам ва анъаналари тиклана бошлади. Император-микадо    японлар    тасаввурида   
ўзининг  илоҳий келиб чиқиши сабабли бутун халқ 
билан  қон-қардош  бўлиб,  у  бир  оиладан  иборат 
миллатнинг  бошлиғидир.  Ҳатто  Японияда  300   
йилдан    ортиқ    ҳукмронлик    қилган    СЁГ УНлар    
ҳам    ўзларини  микадо    намояндалари    деб   
атаганлар.    Синтоизм    таълимотида  ёритилган   
микадо    ғоясининг    бошқарувчилик    хусусияти   
кучи ҳозирги  кунда  анчагина  заифлашган  бўлса-
да,  японлар тасаввуридан ўчиб кетмаган.
Ҳозирги    кунда  японлар  ташқи  кўринишдан  бу   
таълимотга  бир    оз    эътиборсиз    кўринсалар-да,   
чин  дилдан  унга  онгли равишда  эҳтиром  билан  
ёндашадилар.    Ҳозиргача    синтоизм 
ибодатхоналарида император оиласига атаб турли 
маросимлар ўтказилиб туради. Синтоизм    японларга    мавжудот    олами,    табиат   
билан    ўзаро  муносабатларга    ўзига    хос    қарашни   
сингдирган.    Бу    қарашлар  беш   там ой и л да  намоѐн 
бўлади.
Би ри нчи   там ой и л  моҳиятига  кўра,  бутун  борлиқ 
дунѐнинг  ўз-ўзича    ривожланиши    натижасидир.    Дунѐ   
ўз-ўзидан    вужудга  келган    бўлиб,    яхши    ва   
мукаммалдир.    Синтоизм    таълимотига  кўра,    оламни   
бошқарувчи    куч    христиан    ѐки    мусулмонлар 
эътиқодидагидек    қандайдир    олий    мавжудотда    эмас,   
балки оламнинг ўзида мужассамдир.
Ик к и нчи   там ой и л  ҳаѐт  кучини  англатади.  Ҳаѐтдаги 
ҳар  бир  табиий    ҳолат    ҳурмат    қилинади.    Фақатгина   
«нопок»  бўлган нарсагина  ҳурмат  қилинмайди.  Бироқ 
 ҳар  қандай  «нопок»лик тозаланиши мумкин. Шу боис 
синтоизм  маросимлари  инсонда  мослашишга 
мойиллик  уйғотишга    қаратилган:    японлар  тозалаб,   
ислоҳ    қилинган    ва    япон    урф-одатларига 
мослаштирилган  ҳар  қандай  янгиликни  қабул 
қиладилар. Учи нчи   там ой и л   табиат  билан  тарихни  ягона  деб 
тушунтиради.  Синтоизм  таълимоти  дунёни  жонли  ва 
жонсизга  ажратмайди.    Унга    эътиқод    қилувчилар   
наздида    дунёдаги  ҳайвонлар,    ўсимликлар,    жисмлар,   
умуман,    табиатдаги    барча  нарсалар    тирикдир    ва   
инсон  вужудида  кама  илоҳиётлари яшайдилар.  
Синтоизм    таълимотига    кўра,    камалар    дунёси 
одамлар    дунёсидан    бошқа    дунё    эмас,    балки    у   
одамлар    билан  бирикиб  кетган.  Шунинг  учун  инсон 
нажотни  қандайдир  бошқа  дунёдан    олмайди,    балки   
нажотга    кундалик    ҳаётда    кама    билан  бирлашиб 
кетиш натижасида эришади. Тў рти нчи     там ой и л    кўпхудолик    тушунчаси    билан   
боғлиқ.  Синтоизм    маҳаллий    табиат,    уруғ,    қабила   
илоҳиётларига  бағишланган    маросимлардан    келиб   
чиққан.    Синтоизмнинг  ибтидоий  шаманизм  ва 
сеҳргарликка оид одатлари фақатгина  V–VI  асрларда  –  
император    синто    ибодатхоналари  фаолиятини  ўз   
назоратига    олгач,    ҳозирги    маълум    бўлган    ягона   
шаклга кирган. 
VIII  аср  бошларида  император  саройида  синто 
ишлари  билан    шуғулланувчи    махсус    бўлим    ташкил   
этилди.    X    асрга  келиб    эса    синто    илоҳиётларининг   
рўйхати  тузилди.  Ўшанда  уларнинг  сони  3132  та  эди, 
кейинчалик эса бу сон янада ортди. Беш инч и    там ой ил    миллий    руҳий    асос    билан    боғлиқ.   
Бу  тамойилга    кўра,    синто    илоҳиётлари    –    камалар    барча 
инсонларни  эмас,  балки  фақат  японларнигина  яратганлар. 
Шунинг  учун  ҳам  японлар  ўз  фарзандларига  ёшлигиданоқ 
«биз  синтога  тегишлимиз»  деган  ақидани  сингдириб 
борадилар.  Шу  йўл    билан  ахлоқ    нормаларини 
бошқаришнинг икки муҳим омили мавжуд. 
Биринчидан,  кама  жуда  интим  йўл  билан  фақат  япон 
миллати  билан  боғлиқ  эканлигини  тасдиқлаш; 
иккинчидан,  синтоизм  нуқтаи  назаридан  агар  чет  эллик 
  киши  синтога    эътиқод    қилиб,    камага    ибодат  қилса,    япон   
бўлмаган кишининг  бундай  қилиши  ахлоқсизлик саналади. 
Шунинг  билан    бирга    синтоизм    японларни    бошқа   
динларга    эътиқод  қилишларига    қаршилик    қилмайди:   
деярли    барча   японлар, синтоизм   билан   бир   қаторда,   яна   
бошқа    бир    динга    эътиқод  қиладилар.  Агар  японларни 
диний  эътиқодига  кўра  гуруҳларга  ажратиб,    умумий    сони   
ҳисобланадиган    бўлса,    улар    сони  мамлакат  умумий  аҳоли 
сонидан кўп чиқади.
Синтоизмнинг    ўзига    хос    жиҳати    шундаки,    ҳар    бир 
ибодатхонанинг    ўз    худоси    бўлиб,    унинг    бошқа  ибодатхоналарга 
ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ибодатхонада    турли    амаллар    бажарилади.   
Диндорлар  меҳроб    олдида    туриб,    махсус    катакли   
қутига    бирор    танга  ташлайдилар,  таъзим  қиладилар, 
бир неча чапак чалиб, ибодат сўзларини  қайтарадилар.  
Ибодатхонада  турли  байрамлар  ҳам уюштирилади.
Си нтои зм     бай рам лари .    Синтоизмнинг    кенг   
тарқалган  байрамларидан    бири    Моцу ри ди р .    Бу   
байрам    баъзи  ибодатхоналарда  йилда  бир  марта, 
баъзиларида эса икки марта нишонланади.  Кўпинча  бу  
байрам    деҳқончилик    ишларининг  бошланиши,    ҳосил   
йиғиб    олиш,    шунингдек,    ибодатхона    ѐки  маҳаллий   
худога  бағишланган  сана  билан  боғлиқ  бўлади. 
Байрам  кўтаринки  кайфиятда  ўтади.  Руҳонийлар 
байрам  ҳақида  фақатгина  доимий    ибодатга  келадиган 
кишиларни  эмас,  барча  аҳолини    хабардор    қиладилар.   
Моцури    байрамида    жуда    кўп  одам    тўпланиб,    улар   
катта  тантаналар  билан  ўйин-кулгу қиладилар.  Айрим  
ибодатхоналарда    Моцури    ранг-баранг  карнавал 
кўринишида ўтади. Х алқ   эъти қ од лари .  Ҳар  бир  ибодатхонада  Синтай илоҳиёти  
турадиган    хонден    (муқаддас    жой)    бор.    Хонденнинг  ѐнида   
хайден  (ибодат  қилувчилар  турадиган  жой)  бўлади. 
Ибодатхоналарда    илоҳиѐтлар    тимсоли    йўқ.    Аммо    айрим 
ибодатхоналар    шер,    баъзилари    тулки,    маймун    ѐки    кийик 
тимсоллари    билан    безатилган.    Бу    ҳайвонлар    муайян 
илоҳиѐтларнинг    элчиси    ҳисобланади.    Буларнинг    барчаси 
синтоизмнинг  турли-туман,  ўзига  хос  миллий  эътиқодлар билан 
чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади. 
Халқ  орасида  тулки  табиатига  эга  бўлган  одамларни сеҳргар,  
фолбин,  башоратчилик  хусусиятига  эга  деб ҳисоблайдилар.  Улар 
  тулки    тимсолидаги    илоҳиѐтга  сиғинадилар.  Қадимда  японлар 
бўрига  ибодат  қилганлар.  Яқин-яқинларгача    улар    бўрини    Акама   
тоғларининг  руҳи  деб ҳисоблаб  келганлар.  Шунингдек,  японлар  
тошбақа,    илон,  чувалчанг,  балиқ,  ниначи,  акула,  қисқичбақа  каби 
кўплаб  турли  ҳайвонларни  муқаддас  ҳисоблаб,  уларнинг 
тимсолларини  ѐмон  руҳлардан    ҳимоя    қилувчи,    омад-бахт   
келтирувчи    нарсалар  сифатида    уйлари,  ибодатхоналарига  осиб   
қўядилар.  Яна  баъзи  дарахт    ва    гулларни,    тоғ,    булоқ,    тош   
кабиларни  ҳам илоҳийлаштирадилар.  Шуниси  ҳам  борки,  ушбу  
урф-одатлар  диний  эътиқоддан  кўра  кўпроқ  халқнинг  қадимий 
тасаввурлари билан боғлиқ. Ҳозирги  Япон  ёзув  тизими  тахминан 
эрамизнинг  4-асрига,  Хитой  иероглиф  ёзуви 
асосида  пайдо  бўлган.  Бундан  олдинги  ёзувлар 
ҳақида  деярли  маълумотлар  йўқ,  аммо 
дзиндай   м одзи  ёки   к ам и ё  м одзи   (худолар 
даври  ёзуви)  каби  ёзув  системаси  борлиги 
айтилади.  Уларнинг  баъзилари  руник 
алифбосига,  баъзилари  корейс  хангыльига 
ўхшар эди.
Докитайская письменность с Хоккайдо Уларнинг баъзилари руник алифбосига, 
баъзилари корейс хангыльига ўхшар эди.
Хангыль Амулет с дзиндай модзи, изданный храмом 
Кодзинъяма-дзиндзяДзи ндай   м одзи  ёки  К ам иё  м одзи   –  Япон 
оролларида  Хитой  иероглифлари  пайдо  бўлишидан 
олдин мавжуд бўлган гипотетик Япон ёзув тизими Дастлаб  япон  тилида  матн  ёзиш  учун  Хитой 
белгиларидан фойдаланилмаган; классик Хитой 
тилини  билиш  таълим  белгиси  ҳисобланган. 
Кейинчалик  к ам бу н   тизими  пайдо  бўлди,  у 
Хитой  белгиларидан  ( кандзи )  ва  Хитой 
грамматикасидан  фойдаланган,  аммо  Япон 
тилида  ўқиш  учун  иероглифларнинг  кетма-
кетлигини  кўрсатувчи  диакритикани  ўз  ичига 
олган. 
712  йилда  Япония  тарихи  ҳақидаги  дастлабки 
китоб  Кодзики  ( 古 事 記 )  КАМБУН  ёзуви  асосида 
ёзилган.  Бугунги  кунда  камбунни  ўрганиш  Япон 
тилининг мактаб курсига киритилган.  Япон  ёзуви  —  сўзбўғинли 
(идеографиксиллабик)  аралаш  ёзув;  бунда 
иероглифлар  ва  бўғинли  белгилар  қўшилиб 
кетади.  Япон  тилидаги  матнларни  ёзишда 
қўлланади.  Ҳозирги  Япон  ёзуви  тизимида, 
асосан,  2  турли  белгилар:  сўзбелгилар  — 
иероглифлар  (японча  "кандзи"  —  хитой  ёзуви) 
ва  бўғинли  белгилар  ("кана"лар)  қўлланади. 
Бугунги  кунда  бу  тизимга  яна  фонемавий 
белгилар  —  лотин  алифбоси  (японча  "ромадзи" 
—  рим  ёзуви)  ҳам  кириб  келмоқда.  Япон  ёзуви 
вертикал  устун  шаклида  бўлиб,  белгилар 
юқоридан  қуйига  томон,  устунлар  эса  ўнгдан 
чапга  қараб  жойлашади.  Кейинги  пайтларда 
унинг  горизонтал  ҳолатда  чапдан  ўнгга  қараб 
ёзиладиган шакли ҳам қўлланмоқда. Хитойликларнинг  иероглифик  ёзуви  Японияга  мил.  4
—5-асрларда  кириб  кела  бошлаган  ва  ўша  давр 
зиёлилари учун ўрганиш мажбурий ҳисобланган. Хитой 
ва  япон  тиллари  услубий  тузилиш  жиҳатидан  жиддий 
фарқ қилганлигидан иероглифик матнларни ўқиш анча 
қийин  бўлган.  Шундай  бўлса  ҳам,  японларнинг 
дастлабки  ёзма  ёдгорлиги  —  "Кодзики"  (афсона  ва 
ривоятлар  тўплами,  712й.)  хитой  иероглифлари  ва 
хитой тили грамматикаси асосида ёзилган.  Кейинчалик 
иероглифлар  билан  бир  қаторда  уларнинг  хитойча 
ўқилиши  ("он")  ҳам  муайян  фонетик  ўзгаришларга 
учраган  ҳолда  ўзлаштирилади;  айни  пайтда 
иероглифларнинг  маъно  жиҳатдан  мос  келадиган 
японча  ўқилиш  шакли  ("кун")  ҳам  пайдо  бўлади. 
Япониянинг  ўзида  ижод  қилинган  иероглифларнинг 
барчаси фақат "кун" усулида, японча ўқилади. Иероглифларнинг  фонетик  қўлланиши  миллий 
ёзувнинг  пайдо  бўлишига  имкон  яратади.  8-асрда 
яратилган  "Манёсю"  номли  асарда  баъзи  иероглифлар 
бўғинли  белги  сифатида  ишлатилган.  Иероглифлар 
график  кўринишининг  ўзгариши  эса  9-асрда  кананинг 
хилмахил  кўринишлари  вужудга  келишига  сабаб 
бўлган.  10-асрда  эса  улардан  фақат  ката  кана 
вахирагана  кенг  қўлланабошлайди.  Ҳар  иккала 
алифбодаги белгилар шаклан фарқ қилсада, маъновий 
(фонетик)  жиҳатдан  тенгдир.  Катакана  босма 
иероглифларнинг  қисқарган  шакли  сифатида  келиб 
чиққан  ва,  асосан,  янги  ўзлашма  сўзларни  ёзиш  учун 
қўлланади,  хирагана  эса  иероглифларнинг  тўлиқ  (қўл) 
ёзма  шакли  бўлиб,  асл  японча  сўзларни,  ёрдамчи 
сўзлар  ва  қўшимчаларни  ёзиш  учун  қўлланади.  Кана 
ёзувида асосий белгилар 48 та, кананинг ҳар икки тури 
ҳисобга  олинса,  уларнинг  умумий  сони  96  та  бўлади. 
Буларга  30  дан  ортиқ  ҳосила,  қўшимча  белги  2  га 
кўпайтириб  қўшилса,  канадаги  белгиларнинг  умумий 
сони 170 тага етиши мумкин. Иероглифлар  ҳамда  хирагана  ва  катакананинг  ,  қисман 
лотин ҳарфларининг аралаш қўлланиши (жадвалда берилган, 
2  устундан  иборат  японча  матнда  иероглифлар,  хирагана, 
катакана  ва  лотин  графикаси  аралаш  қўлланган.  Бунда 
дастлаб  ҳарфбелгилар,  унинг  ўнг  томонида  уларнинг 
ўқилиши,  белгининг  қайси  турга  мансублиги  кўрсатилган), 
иероглифларнинг  2  турли  ("он"  ва  "кун")  ўқилиши  Япон 
ёзувини  ниҳоятда  мураккаблаштиргани  сабабли  1946  йил 
кана  ёзуви  имлоси  ислоҳ  қилинади;  шу  билан  бирга,  фақат 
1850  иероглифни  ишлатиш  расман  тавсия  этилади  (ҳозир  бу 
миқдор 1947 тани ташкил этади). Лекин амалда қўлланаётган 
иероглифлар  сони  тавсия  этилганларидан  кўра  кўпроқдир. 
Японияда  ёзувни  соддалаштириш  устида  олиб  борилаётган 
ишлар  ҳануз  давом  этмоқда.  Лекин  ҳозирча  хитой 
иероглифларидан  воз  кечиш  ёки  Япон  ёзувини  лотин 
графикасига  кўчириш  йўлида  қилинаётган  ҳаракатлар 
муваффақияциз  бўлмоқда.  Бунинг  сабабларидан  бири  — 
асрлар  мобайнида  яратилган  ёзма  ёдгорликлар,  яъни  бой 
маданий  меросни  келгуси  авлодларга  айнан,  бузилмаган 
ҳолда етказиб бериш истагидир. Ясукуни — синтоистское святилище («храм мира в 
стране»), расположенное в Токио. Выполняет функции 
центра религиозных церемоний религии синто. Тории – синто динидаги қадамжолар олдига ўрнатилган маросим 
дарвозаси. Анъанага кўра, улар иккита устунга уланган қизил бўялган 
дарвозалардир. Ториининг юқори чизғичи "касаги", ундан дарҳол 
пастда жойлашган пастки чизғичи еса "нуки"деб аталади  «Плывущая» тории храма Ицукусима    Богиня Аматэрасу.

 Mustaqil Ish M AV Z U : YA P O N I YA

1. Қадимги Япон цивилизацияси тарихининг асосий даврлари 2. Синтоизм дини. 3. Ёзуви .

Япония (японча 日本 Ниппон, Ниҳон) — Шарқий Осиёда, Тинч океандаги оролларда жойлашган давлат. Япония ҳудудида 6852 орол бўлиб, энг йирик ороллари: Ҳоккайдо, Ҳоншу, Секоку ва Кюшу (архипелагнинг 95 %ини ташкил этади.). Шимолидан Охота денгизи, шарқ ва жануби- шарқдан Тинч океан, ғарбдан Япон ва Шарқий Хитой денгизлари билан ўралган. Майдон 377,8 минг км². Аҳолиси 126 млн. кишига яқин (2021). Пойтахти — Токио шаҳри. Япония маъмурий жиҳатдан 47 префектурага бўлинади.

Шимолидан Охота денгизи, шарқ ва жануби-шарқдан Тинч океан, ғарбдан Япон ва Шарқий Хитой денгизлари билан ўралган.