logo

Amir Temur davrida Samarqand

Загружено в:

16.08.2023

Скачано:

0

Размер:

1698.505859375 KB
Amir Temur 
davrida Samarqand  1370 йили Амир Темур Балх шаҳридаги катта 
қурултойда Мовароуннаҳр ҳукмдори этиб 
сайланди. Соҳибқироннинг олдида улкан, 
машаққатли вазифалар туради. Мўғуллар 
ҳукмронлиги даврида мамлакат пароканда бўлган, 
давлатчиликка путур етган эди.
Амир Темур яратилиши лозим бўлган қудратли 
давлатига пойтахт зарурлигини яхши биларди. У 
Мовароуннаҳрдаги шаҳарларни бирин-кетин кўз 
олдига келтириб, Самарқандга тўхталди. Амир 
Темур Балхдан қайтгач, она шаҳри Кеш — 
Шаҳрисабзда бироз дам олгач, Самарқандга йўл 
олди. Бу вақтда ўз тарихий шон-шуҳрати билан 
танилган Самарқанд хароба аҳволда эди.  Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар Самарқандни шу даражада 
вайрон қилган эдиларки, уни қайта тиклашнинг иложи бўлмади 
ва у то 1370 йилгача вайрона ҳолатида қолиб кетди. Соҳибқирон 
Амир Темур Самарқандни ўз давлатининг пойтахти қилиб 
танлар экан, қадимги Самарқанд — Афросиёбни қайта 
тиклашдан кўра, янги шаҳарни бунёд этишни маъқул топди. 
Афросиёб харобалари қайта тикланмади, балки унинг жанубий 
томонида янги шаҳар барпо қилишга киришилди. Шу туфайли 
Самарқанд икки тарихий ўринга эга шаҳар сифатида машҳурдир.  Амир Темур янги Самарқандни барпо этишга киришар экан, том 
маънода қадимги шаҳарсозлик маданиятини қайта тиклади, 
унга янгича жило ва нафас бағишлади, десак хато бўлмайди. 
Албатта, Амир Темур Самарқандни пойтахт қилиб танлар экан, 
уни ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Унинг жойлашиш ўрни, 
тарихи, табиати, иқлими ва сув заҳираларини ҳар томонлама 
таҳлил қилди. Ҳузурига меъморлар, қурувчи-усталар, 
олимларни чорлаб, улар билан кенгаш ўтказди ва сўнгра 
меъморларга шаҳарни куришнинг бош режасини ишлаб 
чиқишни топширди. Бўлғувчи Арки аъло, маҳаллалар, кўчалар, 
бозор ва майдонларнинг ўрни белгиланди. Арк ва шаҳар 
атрофига улкан мудофаа девори қуришга фармон берди. Шаҳар 
мудофаа деворига Оҳанин, Шайхзода, Чорсу, Феруза, 
Сўзангарон ва Коризгоҳ дарвозалари ўрнатилди.  Амир Темур Самарқандда бир-биридан гўзал, 
бетакрор обидалар: Жомеъ масжиди, Кўксарой, 
Бўстонсарой, Амир Темур, Шоҳизинда каби 
мақбараларни бунёд этди. Самарқандликлар 
дам олиб ҳордиқ чиқаришлари учун шаҳар 
ичида ва атрофида бир-биридан гўзал, баҳаво, 
хушманзара 12 боғ-саройни яратди. Бу ажойиб 
боғларнинг дарвозалари кеча-ю кундуз барча 
учун очиқ эди.  XIV  асрнинг охирларига келиб, Самарканд шу даражада 
обод ва гўзал, бой, улуғвор шаҳарга айландики, унинг 
кўрки олдида Шарқнинг гўзал шаҳарлари: Шероз, 
Қоҳира (Миср), Бағдод, Султония ва Дамашқ ҳам ўз 
кўркини йўқотгандек бўлди. Шу туфайли Соҳибқирон 
Самарқанд атрофидаги бир неча қишлоқларга 
юқоридаги шаҳарларнинг номини берди. Амир Темур 
Самарқандни ва самарқандликларни алоҳида меҳр-
муҳаббат билан севарди. Шу сабабли бу шаҳарнинг 
ободончилиги, фаровонлиги йўлида бойлиги ва 
вақтини аямади, унинг фармонига кўра, 
самарқандликлар бир неча марта ҳар хил солиқлардан 
озод этилган эди.  Тарихий манбаларда ёзилишича, Амир Темур 
замонида Самарқандда жуда кўплаб сайиллар, 
байрамлар ва тўйлар ўтказилган, бу байрамларда шу 
даражада кўп одамлар қатнашганки, бунча халқни 
шаҳар ўзига сиғдиролмас эди. Шу туфайли бу сайиллар 
Самарқанднинг шарқидаги Конигилда ўтказилар, 
бунинг учун Конигилда минглаб чодирлар, расталар, 
дўконлар режа билан жойлаштирилар эди. Бу ердаги 
тартиб-интизом шу даражада пухта эдики, бирор киши 
ҳам озор чекмасдан сайллардан хушнуд бўлар эди. 
Чодирлар, раста-дўконлар, йўлаклар гўзал ва кўркам 
бўлганлигидан гўёки Самарқанд Конигилга кўчиб 
чиқканга ўхшарди.  Амир Темур илм-фан, санъат ва маданиятга чин 
маънода ҳомийлик қилганлиги туфайли 
Самарқандда меъморчилик, шеърият, илм-фан, 
монументал рангтасвир, манзарали рангтасвир, 
тўқимачилик санъати, наққошлик, кандакорлик, 
тоштарошлик, шишасозлик, кулолчилик ўта 
улуғворлик билан ривожланди. Ўз даврининг энг 
моҳир меъморлари Самарқандда осмонўпар 
биноларни қуришиб, Амир Темур давлатининг шон-
шуҳрати ва кудратини абадиятга муҳрладилар. Х I У-
ХУ асрларда Самарқанд  кўҳна Туроннинг энг улуғ 
даҳолари учун ижодий лаборатория вазифасини 
ҳам бажарганлигини айтиб ўтмоқ лозим.  Негаки, бу даврларда юксак ғоялар, тафаккурлар, нодир санъат 
асарлари Самарқандда туғилар, ривожланар ва амалиётга 
айланиб, Соҳибқирон давлатининг чекка-чекаларига тарқалар 
эди. Шу туфайли, Амир Темур яратган кудратли давлатнинг 
пойтахти бўлган Самарқандда инсоният маданияти тарихидаги 
энг нодир ҳодиса, Ренессанс — Уйғониш жараёни бошланди ва 
ривожланди. Самарқандда туғилган «Темурийлар Ренессанси» 
қуёш каби порлаб, Шарқ ва Ғарб мамлакатларига таркалиб 
кетди. Самарқандда Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даврида 
порлаган илм-фан, санъат-маданият маёғи Эрон, 
Ҳиндистон, Хуросон, Туркия ва араб давлатларида  ҳам 
илм-фаннинг ривожига катта таъсир кўрсатди.
Самарқанд шаҳрининг чекига Амир Темурдек улуғ 
давлат арбобининг пойтахти бўлишдек шараф тушган 
экан, бу қадимий ва муқаддас шаҳар ушбу юксак 
вазифани шараф билан амалга оширди. Eʼtiboringiz uchun 
tashakkur

Amir Temur davrida Samarqand

1370 йили Амир Темур Балх шаҳридаги катта қурултойда Мовароуннаҳр ҳукмдори этиб сайланди. Соҳибқироннинг олдида улкан, машаққатли вазифалар туради. Мўғуллар ҳукмронлиги даврида мамлакат пароканда бўлган, давлатчиликка путур етган эди. Амир Темур яратилиши лозим бўлган қудратли давлатига пойтахт зарурлигини яхши биларди. У Мовароуннаҳрдаги шаҳарларни бирин-кетин кўз олдига келтириб, Самарқандга тўхталди. Амир Темур Балхдан қайтгач, она шаҳри Кеш — Шаҳрисабзда бироз дам олгач, Самарқандга йўл олди. Бу вақтда ўз тарихий шон-шуҳрати билан танилган Самарқанд хароба аҳволда эди.

Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар Самарқандни шу даражада вайрон қилган эдиларки, уни қайта тиклашнинг иложи бўлмади ва у то 1370 йилгача вайрона ҳолатида қолиб кетди. Соҳибқирон Амир Темур Самарқандни ўз давлатининг пойтахти қилиб танлар экан, қадимги Самарқанд — Афросиёбни қайта тиклашдан кўра, янги шаҳарни бунёд этишни маъқул топди. Афросиёб харобалари қайта тикланмади, балки унинг жанубий томонида янги шаҳар барпо қилишга киришилди. Шу туфайли Самарқанд икки тарихий ўринга эга шаҳар сифатида машҳурдир.