logo

Biznes huquqining manbalari

Загружено в:

19.11.2024

Скачано:

0

Размер:

1975.4619140625 KB
MAV ZU : Biznes huquqining   manbalari 
                                           RA J A
1) Tadbirkorlik huquqi manbasi tushunchasi.
2) Tadbirkorlik huquqi manbalari turlari.
3) Tadbirkorlik huquqi manbasi sifatida qonunlar.   
ЎзР Конституцияси, қонунлари, ЎзР Президенти 
фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.

Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқ тизимининг 
манбаи ваколатли органлар томонидан белгиланган 
тартибда қабул қилинадиган қонунлар ва бошқа 
қонуности ҳужжатлардир.   
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бизнес 
фаолиятини олиб боришнинг кафолати сифатида 
муҳим аҳамиятга эга. Жумладан: “Бозор 
муносабатларини ривожлантиришга қаратилган 
Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил 
шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, 
иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш 
эркинлигини барча мулк шаклларининг тенг 
ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баробар 
муҳофаза этилишини кафолатлайди”. (Конституциянинг 
53-моддаси).      
Шунингдек, тадбиркорлик 
субъектлари хусусий 
мулкининг бошқа мулк 
шакллари билан бир 
қаторда давлат ҳимоясида 
бўлиши, мулкдор мулкига ўз 
хоҳишича эгалик қилиши, 
ундан фойдаланиши ва уни 
тасарруф этиши, ер, ерости 
бойликлари, сув, ўсимлик, 
ҳайвонот дунёси ва бошқа 
табиий захираларнинг 
умуммиллий бойлик 
бўлиши каби нормалар 
Конституциянинг 53-55-
моддаларида белгиланган.   
Тадбиркорлик ҳуқуқи 
манбаларининг турларидан 
бири қонунлардир.

Бунда Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик кодекси муҳим 
аҳамиятга эга. У мулк ҳуқуқи, 
мажбурият ҳуқуқи, маҳсулот 
етказиб бериш, контрактация, 
мулк ижараси, лизинг, пудрат, 
қурилиш пудрати, ташиш, 
кредит, ҳисоб-китоб ва шунга 
ўхшаш тадбиркорлик 
субъектлари иштирокида 
тузиладиган шартномаларга оид 
қоидаларни ўзида бирлаштириб, 
бевосита тадбиркорлик ҳуқуқига 
манба ҳисобланади.   
Тадбиркорлик субъектларининг фаолият олиб 
боришига хизмат қилувчи ва улар ҳуқуқларини 
ҳимоя қилишга қаратилган “Давлат 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисида”ги, 
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг 
кафолатлари тўғрисида”ги, “Риэлторлик 
фаолияти тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги, 
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар 
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва 
бошқа қонунлар қабул қилинган.   Тадбиркорлик субъектларининг 
ташкил этилиши ва ҳуқуқий ҳолати 
“Масъулияти чекланган ҳамда 
қўшимча масъулиятли жамиятлар 
тўғрисида”ги, “Банк ва банклар 
фаолияти тўғрисида”ги, “Фермер 
хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон 
хўжалиги тўғрисида”ги, “Оилавий 
тадбиркорлик тўғрисида”ги, 
“Тадбиркорлик фаолияти соҳасида 
рухсат бериш тартиб-қоидалари 
тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда 
мустаҳкамланган.   
Тадбиркорлик фаолиятида инвестициялар билан боғлиқ 
муносабатларни “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик 
инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш 
чоралари тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, 
“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда 
мустаҳкамланган.   
Айниқса, 2015 йил 20 августдаги “Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига 
хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини 
ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, 
уларни жадал ривожлантириш йўлидаги 
тўсиқларни бартараф этишга қаратилган 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
ЎР–391-сонли Қонуни тадбиркорлик 
фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда 
тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш ва 
кафолатлаш тизимини янги босқичга олиб 
чиқди.      
Тадбиркорлик ҳуқуқи 
манбаларидан бири Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси 
палаталарининг қарорларидир. 
Бунга мисол сифатида 
Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси  Сенатининг 2014 йил 
13 ноябрдаги СҚ-453- II- сон 
“Ўзбекистон Республикасининг 
2015 йилги давлат бюджети, 
давлат мақсадли 
жамғармаларининг бюджетлари 
ҳамда солиқ ва бюджет 
сиёсатининг асосий 
йўналишлари тўғрисида”ги 
қарорини келтириб   ўтиш 
мумкин.   
Тадбиркорлик ҳуқуқининг бозор муносабатлари ривожланишида 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан қабул 
қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни фармонлар, қарорлар ва 
фармойишлар муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя 
қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожланиш 
йўлидагитўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ–4725-сонли ва Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон 
Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини 
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги ПФ–4609-сонли фармонлари, 2014 йил 15 апрелдаги 
“Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат 
хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада 
такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2164-сонли 
қарорини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.   
Тадбиркорлик ҳуқуқининг манбаларидан яна бири Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, яъни 2014 йил 6 
октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби 
тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли, 2014-йил 
2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
қарорлари ҳисобланади.   
Шунингдек, вазирликлар ва давлат қўмиталари, агентликларнинг ўз 
ваколатлари доирасида белгиланган тартибда қабул қилган ҳуқуқий 
ҳужжатлари, яъни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш 
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 23 
июндаги 4-сон қарори билан тасдиқланган “Стратегик ва монопол 
маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди 
савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги 
Низом (2010 йил 26 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2125) 
ҳам тадбиркорлик ҳуқуқи манбаси сифатида   кўрилади.   
1. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти қандай қонун ҳужжатлари 
билан тартибга солинади ?  

а) Меҳнат кодекси 

б) Фуқаролик кодекси 

в) Солиқ кодекси 

г) Оила кодекси 

2. Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун қандай 
ташкилотга мурожаат    қилинади? 

а) Давлат божхона қўмитаси 

а ) Адлия вазирлиги 

в) Давлат солиқ қўмитаси 

г) Ягона давлат хизматлари маркази 

3. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда қандай солиқ режимлари мавжуд? 

а) Фақат умумий солиқ режими 

б) Умумий ва соддалаштирилган солиқ режими 

в) Фақат махсус солиқ режими 

г) Фақат патент тизими   
4. Ягона солиқ тўловини қўллаш ҳуқуқига ким эга? 

а) Фақат йирик корхоналар 

б) Фақат давлат ташкилотлари 

в) Кичик бизнес субъектлари 

г) Фақат жисмоний шахслар 

5. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси қайси йили қабул 
қилинган? 

а) 1996 йил 

б) 1997 йил 

в) 1998 йил 

г) 2000 йил 

6. Корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича қарор ким томонидан қабул қилинади? 

а) Тадбиркорлик субъекти раҳбари 

б) Давлат солиқ қўмитаси 

в) Адлия вазирлиги 

г) Суд органлари   
7. Қайси ҳолатда давлат солиқ тўловлари кечирилиши мумкин? 

а) Солиқ тўловчининг касаллиги сабабли 

б) Ўлим ҳолатида 

в) Солиқ тўловчининг қарзга ботиши сабабли 

г) Ҳар қандай ҳолатда

8. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 
қандай 

ҳолларда сертификатланиши керак? 

а) Фақат экспорт қилинаётганда 

б) Фақат ички бозорда сотилганда 

в) Маҳсулот хавфсизлиги кафолатланмаганда 

г) Фақат озиқ-овқат маҳсулотларида 

9. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари солиқ тўлаш бўйича қандай 

мажбуриятларга эга? 

а) Фақат фойда солиғини тўлаш 

б) Фақат қўшилган қиймат солиғини тўлаш 

в) Қонунчиликда белгиланган барча солиқларни тўлаш 

г) Фақат импорт солиқларини тўлаш   
10. Қандай ҳолларда корхона банкрот деб топилиши мумкин? 

а) Молиявий ҳисобот топширилмаса 

б) Тўловга қодир бўлмаса 

в) Йиллик даромади пасайса 

г) Солиқ тўламаса 

11. Солиқ тўловлари бўйича қарз йиғилганда қандай чоралар кўрилади? 

а) Солиқ тўловчига жарима солинади 

б) Мол-мулк мусодара қилинади 

в) Банк ҳисоб рақами музлатилади 

г) Барча жавоблар тўғри 

12. Тадбиркорлик субъектини мажбурий равишда тугатиш фақат қайси орган 
томонидан 

амалга оширилади? 

а) Солиқ органлари 

б) Маҳаллий ҳокимият 

в) Суд 

г) Адлия вазирлиги   
13. Хусусий мулк ҳуқуқи қайси қонун ҳужжатлари билан ҳимоя қилинади? 

а) Жиноят кодекси 

б) Меҳнат кодекси 

в) Фуқаролик кодекси 

г) Солиқ кодекси 

14. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказиш 

муддати қанча? 

а) 1 иш куни 

б) 3 иш куни 

в) 5 иш куни 

г) 10 иш куни

15. Қандай ҳолларда тадбиркорлик субъекти фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши 
мумкин? 

а) Солиқ ҳужжатлари топширилмаса 

б) Меҳнат шартлари бузилса 

в) Фаолият қонунчиликка зид бўлса 

г) Юридик манзил ўзгартирилса   
                           ТЕСТ ЖАВОБЛАРИ 

1) Б

2) Д

3) Б

4) С

5) А

6) А

7) Б

8) С

9) С

10) Б

11) Д

12) С

13) С

14) Б

15) С   
           ЕТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ

MAV ZU : Biznes huquqining manbalari RA J A 1) Tadbirkorlik huquqi manbasi tushunchasi. 2) Tadbirkorlik huquqi manbalari turlari. 3) Tadbirkorlik huquqi manbasi sifatida qonunlar.

 ЎзР Конституцияси, қонунлари, ЎзР Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.  Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқ тизимининг манбаи ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда қабул қилинадиган қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатлардир.

 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бизнес фаолиятини олиб боришнинг кафолати сифатида муҳим аҳамиятга эга. Жумладан: “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баробар муҳофаза этилишини кафолатлайди”. (Конституциянинг 53-моддаси).

 Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари хусусий мулкининг бошқа мулк шакллари билан бир қаторда давлат ҳимоясида бўлиши, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши, ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий захираларнинг умуммиллий бойлик бўлиши каби нормалар Конституциянинг 53-55- моддаларида белгиланган.