ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ
Режа: 1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тушунчаси ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари. 2. Маҳалла – миллий қадрият. Ўзини ўзи бошқариш органлари - фуқаролик жамиятини шакллантириш негизи. 3. Фуқаролар ўзини ўзи ошқариш органларининг шаклланиш тартиби. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари. Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий-иқтисодий асослари.
ТАВСИЯ ЭТИЛГА Н АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Хусанов О.Т. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи // Дарслик – Т. : ТДЮУ нашриёти, 2012. – 564 б. 2. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик. –Т.: ТДЮИ, 2005. – 545 б. 3. Хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик . ТДЮИ, 2010. – 610 б. 4. Конституциявий ҳуқуқ: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, Ў.Х.Мухамедов, Б.А.Саидов ва бошқ.; Масъул муҳаррир Ш. Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2014. – 820 б. 5. Constitutional and Administrative Law / A. W. Bradley and K. D Ewing. 13th ed. 2003.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига зарур бўлган ҳолларда ўз фаолияти тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот беради
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол)нинг маҳаллада яшовчи ёшларни тарбиялашдаги ўрни беқиёс. Маҳаллада аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатларда шу каби ҳолатлар юзага келадики, уни ҳеч қандай меъёрий ҳужжат билан тартибга солишнинг имкони йўқ. Бу каби ҳолатларни тартибга солиш ва мувофиқлаштиришда маҳалла оқсоқоли халқимизга хос миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар ва ўзининг маҳалладаги обрўйига таянади. Маълумотларга кўра, республикамизда 10188 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мавжуд бўлиб, улардаги 8596 таси маҳалла, 101 таси шаҳарча, 1335 таси қишлоқ, 156 таси овул фуқаролар йиғинини ташкил этади. Фуқаролар йиғинлари маҳалла нинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, оилалар тинчлигини таъминлаш, ёш авлодни миллий мафкура ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида фаолият олиб бормоқ далар.