Мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни
Мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуниМулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни Тайёрлади: www.arxiv.uz
Маълумки, мулкдор бўлиш ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқидир. Мулкдор бўлиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари жамиятда шахс омилини улуғлаш баробарида мустақил давлат тараққиёти учун хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг том маънода ҳар бир шахснинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашнинг ҳуқуқий воситаси бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов эътироф этганидек, “Мамлакатимизда кўп укладли иқтисодиёт таркибида давлат, корпоратив ва хусусий мулкчилик тенглиги, айни пайтда хусусий мулкнинг устуворлиги аниқ белгилаб қўйилгани давлатимизнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини, биз барпо этаётган жамиятнинг маъно-мазмунини аниқ ва равшан кўрсатиб беради. Биз мулк ва мулкдорлар масаласини ечишда умумэътироф этилган тамойиллар билан бирга, ўзимизга хос миллий хусусият ва ҳаёт тарзини инобатга олганмиз. Айни шундай ёндашув ва олиб бораётган сиёсатимиз мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлашда, иқтисодиётимизнинг ишончли пойдевори ва тез суръатлар билан ўсишини таъминлашда мустаҳкам омил бўлиб келмоқда. www.arxiv.uz
Дунёда кўпгина тараққий этган, бугунги кунда барқарор ва бадавлат яшаб келаётган давлатлар тажрибаси шундан далолат берадики, аввало ўзининг хусусий мулкига эга бўлган шахс ва бундай шахслардан иборат бўлган тоифа, бу бойликни янада кўпайтиришга, ўзини ва оиласини боқишга, шу билан бирга, давлат ва жамият зиммасида бўлган вазифаларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшади. Ва энг муҳими, ўз юртида тинчлик ва осойишталикни сақлаш ва ҳимоялашда астойдил жон куйдиради”. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқаро умум-эътироф этилган норма ва қоидалар талабларига тўла мос келади. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 17-моддасига кўра, ” Ҳар бир инсон якка ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас “.Бундан ташқари, мазкур Декларациянинг 8-моддасига мувофиқ, ” Ҳар бир инсон унга конституция ёки қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда нуфузли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланиши ҳуқуқига эга”. Шунингдек, ушбу Декларациянинг 23- моддасига асосан ” Ҳар бир ишловчи киши ўзи ва оиласи учун инсонга муносиб яшашни таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олишга, зарур бўлганда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдирилувчи даромад олиш ҳуқуқига эга”. www.arxiv.uz
Халқаро умумэътироф этилган нормаларнинг тизимли таҳлили далолат беришича, ҳар бир шахснинг иқтисодий эркинлигини таъминлаш улар мулкий ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим шартидир. Конституция фуқаролар ҳуқуқи ва эркинликлари дахл- сизлигини кафолатлайдиган мулкий муносабатларни тартибга солишнинг нормаларини ўзида мужассам этган миллий ҳуқуқий қадриятдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари Фуқаролик кодексида янада ривожлантирилган тарзда ифодасини топган. Бинобарин, ушбу кодекснинг 207-моддасига кўра, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Хусусий мулк бўлган мол- мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 208-моддасида хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари белгиланган. Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва давлатга қарашли бўлмаган бош-қа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари бўлиб ҳисобланадилар. Дарҳақиқат, Фуқаролик кодексининг 209-моддасига кўра, қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин. www.arxiv.uz
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шахснинг муҳим иқтисодий ҳуқуқи сифатида мулкдор бўлиш ҳуқуқини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасига кўра “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”. Маълумки, жамиятнинг иқтисодий негизи сифатида мулк муҳим ўрин тутади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига асосан, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекис-тон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчилар ҳуқуқининг устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакл-ларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига мувофиқ мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахс-лар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. www.arxiv.uz