logo

OAV va axborot resurslarida tanqidiy fikrlashni rivojlantirish

Загружено в:

09.12.2024

Скачано:

0

Размер:

808.0439453125 KB
OAV va axborot resurslarida 
tanqidiy fikrlashni rivojlantirish    РЕЖА
O
Тан қидий  фикрлашнинг  мазмун -
моҳияти.
O
Танқидий  фикрлашни  ривожлан-
тириш босқичлари.
O
Танқидий  фикрлашни  ривожлан-
тириш стратегиялари.   Мотивация  босқичи
Топшириқ: беш минут вақт 
давомида “Танқидий фикрлашни 
ривожлантириш стратегиялари 
ҳақида нималарни биламан?” 
мавзусида ўз  фикрларингиз ни 
қоғозга ёзинг.   Танқидий фикрлашни ривожлантиришга 
таъсир этувчи ақлий фаолият кўникмалари
O
Эсда    сақлаш  –  энг  муҳим  фикрлаш  жараёни  бўлиб,  бусиз 
ўқув  жараёнини  амалга  ошириб  бўлмайди,  лекин  у  танқидий   
фикрлашдан  тубдан  фарқ  қилади.  Компьютернинг  хотираси 
ҳар  биримизникидан    анчагина  яхшироқ,    лекин  эсда  сақлаш 
танқидий  фикрлашни  билдирмайди . 
O
Ўқув  жараёнини  усиз  амалга  ошириб  бўлмайдиган 
«нотанқидий    фикрлаш»  турларидан  яна  бири  –  мураккаб 
ғояларни  тушуниш  билан боғлиқ. 
O
«Танқидий    фикрлаш»  тушунчасига  мос  келмайдиган  яна  бир   
фикрлаш  тури  бу  –  ижодий  ёки  ички  ҳис  билан  (интуитив) 
сезиб  фикрлашдир.    Спортчи,  рассом,  мусиқачилар  миясида 
ҳам  мураккаб  фикрлаш  жараёни  содир    бўлади,  лекин  улар   
буни ҳатто сезмайдилар ҳам.     “ Танқидий фикрлаш” тушунчаси
Танқидий  фикрлаш  –  ахборотларни 
ўзлаштиришдан  бошланадиган  ва  хулоса  чиқариш 
билан  тугалланадиган  мураккаб  ўйлаш  жараёни. 
Бироқ  танқидий  фикрлаш  –  билиш  фаолиятининг 
юқори  даражаси  сифатида  талабаларда  матн  билан 
ишлаш  кўникмасини  ривожлантиришга,  оғзаки  ва 
ёзма  нутқни  эгаллашга,  мазкур  матн  бўйича 
курсдошлари  билан  биргаликда  ҳаракатда  бўлишига 
қаратилган  педагогик  технология...  Танқидий 
фикрлаш  –  ўқув  аудиториясидаги  руҳиятни  ўзгартира 
оладиган  стратегиялар  мажмуидир,  яъни  машғулот 
ўқитувчи ва талабаларнинг ижодхонасига айланади.   Танқидий фикрлашни ривожлантириш шарт-шароитлари
O
Танқидий фикрлаш тажрибасини  орттиришга вақт ва имконият бериш.
O
Талабаларга фикрлаш имкониятини бериш.
O
Турли ғоя ва фикрларни қабул қилиш.
O
Ўқув жараёнида талабаларнинг фаол қатнашишларига имкон бериш.
O
Талабаларни уларнинг устидан ҳеч ким кулмаслигига  ишонтириш.
O
Ҳар  бир  талабани  у  танқидий  мулоҳаза  юритишга  қодир  эканлигига 
ишонтириш.
O
Танқидий фикрлаш пайдо бўлишини  қадрлаш.
Шу билан бирга, талабалар:  
O
Ўз-ўзига ишончни ривожлантириб, ўз ғоя ва  фикрларининг қимматини 
тушинишлари керак.
O
Таълим жараёнида фаол  қатнашишлари лозим.
O
Турли фикрларни ҳурмат билан эшитишлари керак.
O
Ўз    мулоҳазаларини    шакллантиришга  тайёр  бўлишлари  ёки  ундан 
ўзларини  тийишлари лозим.    Танқидий фикрлашнинг  элементлари 
O
танқидий    фикрлаш  –  бу  мустақил 
фикрлашдир;
O
ахборот  –  танқидий  фикрлашнинг 
бошланишидир;
O
танқидий    фикрлаш  саволнинг  қўйилиши  ва 
ҳал  қилиниши  зарур  бўлган  муаммони 
аниқлашдан бошланади;
O
танқидий    фикрлаш  ишончли  далилларга   
интилади;
O
танқидий фикрлаш – ижтимоий фикрлашдир.   Танқидий фикрлашни ривожлантириш босқичлари
Чақириқ (Даъват) Англаш Фикрлаш
1.  Янги  маълумот-
ларни  маълум 
бўлганлар  билан 
боғлаш.
2. Талабаларни фа-
оллаштириш.
3.  Таклиф  этилган 
мавзуни  кўриб 
чиқишга  қизиқиш 
туғдирилади  ва 
мақсад аниқланади  1.  Чақириқ  босқичида 
яратилган  қизиқиш  ва 
ҳаракатланиш   
инерциясини, 
фаолликни  қўллаб-
қўвватлаш.
2.  Талабаларда  ўз 
тушинишини  куза-
тишга  доир  интилиш-
ларини қўллаш.
3.  Янги  ўқув  материа-
лининг  тушунилишига 
эришиш. 1. Талабалар янги фикр 
ва  ахборотларни  ўз 
сўзлари  билан 
ифодалашга  ҳаракат 
қилиб  кўришлари 
керак.
2.  Тушунганларни    ўз 
сўзлари  билан 
ифодалаб,  қайта 
тузганда  шахсий 
англанган  контекст 
юзага келади. 
3.  Жонли  фикрлар 
алмашинувига 
эришилади.   Танқидий фикрлашни 
ривожлантириш стратегиялари
Даъват босқичида 
қўлланиладиган 
стратегиялар Англаш босқичида 
қўлланиладиган 
стратегиялар Фикрлаш босқичида 
қўлланидиган 
стратегиялар
Эркин ёзиш.
Кластер.
Ақлий ҳужум.
Б - Б -Б чизмаси .
Чалкаштирилган 
манти қ ий 
занжирлар кет ма -
кетлиги.
Семантик 
хусусиятлар 
таҳлили. Семантик 
хусусиятлар 
таҳлили.
Б-Б-Б чизмаси.
Ўқитиш бўйича 
қўлланма.
Бир-бирига 
ўргатиш.
Бир - биридан сўраш.
Икки қисмли 
кундаликлар. Энг асосий 
тушунчалар, 
такрорлаш.
Т - чизма.
Концептуал жадвал.
Венн диаграммаси.
Нилуфар гули.
Беш минутлик эссе.
Ўн минутлик эссе.   Қуйида келтирилган методлар билан танишинг ва 
қайси гуруҳга киришига қараб, оғзаки, кўргазмали 
ва амалий методларга  таснифланг .
1. Машқ. 2. Ҳикоя. 3. Видеометод. 4. Мунозара.              
         5. Дидактик ўйинлар. 6. Лаборатория методи.         
                   7. Суҳбат. 8. Тушунтириш. 9. Маъруза. 10. 
Китоб  билан  ишлаш.  11.  Иллюстрация.  12. 
Д ем онстрация
Оғзаки Кўргазмали Амалий   Қуйида келтирилган  тушунча лар билан 
танишинг ва улар асосида матн тузинг
1)  Xoрaзм,  Бoғдoд  aкaдемияси,  рaсaдxoнa,  ўнлик 
тизим, тўрт aмaл, aлгoритм, aлгебрa;
2)  сaккизтa  aсaр,  «Сaмoвий  жисмлaрнинг  ҳaрaкaти  вa 
юлдузлaр илми», aстрoнoмиядaн қўллaнмa;    
3) Фoрoб, Дaмaшқ, Миср, 160дaн oртиқ aсaр;
4)  Кaт  шaҳри,  Мaъмун  aкaдемияси,  xoрижий  тиллaр, 
200гa  яқин  илмий  aсaр,  глoбус,  «Қaдимги  xaлқлaрдaн 
қoлгaн ёдгoрликлaр», «Ҳиндистoн», Ғaзнa;
5) Сaйрaм, Ясси, 23 ёш, «Ҳикмaтлaр».   Қуйида келтирилган  жадвал  билан танишинг 
ва ўз билимингизга асосланиб уни тўлдиринг.
Табақалар Қайси гуруҳ 
вакили эканлиги Табақасининг 
барқарорлиги Турмуш 
тарзи 
даражаси
Браҳманлар    
   
Кшатрийлар    
   
Вайшилар    
   
Шудралар    
      Т-чизма  график органайзери
Т-чизма  мунозара  вақтида  қўшалоқ  жавоблар  (ҳа/йўқ, 
тарафдор/қарши)  ёки  таққослаш  зид  жавобларни    ёзиш 
учун  универсал  график  органайзер  ҳисобланади.  Масалан 
“Хоразмшоҳнинг  мудофаа  режаси”  матнини  “тарафдор  ва 
қарши” тамойилига  асосланиб ўқилганидан сўнг, бир жуфт 
ўқувчи  қуйида  келтирилганидек    Т-чизмани  тузиши  ва  беш 
минутдан    кейин,  чизманинг  чап  томонида  Хоразмшоҳлар 
давлатининг сақлаб қолиниши учун беш минут ичида қанча 
ўйлаб топиш мумкин бўлган шунча сабабни ёзиши мумкин. 
Сўнгра беш минут мобайнида улар бу фикрга қарши иложи 
борича  кўп  сабабни  келтиришлари  керак.  Ана  шу  вақт 
охирида  улар  яна  беш  минут  мобайнида  ўз  Т-чизмаларини 
бошқа жуфтлик чизмалари билан таққослашлари мумкин .   Икки қисмли  кундаликлар
Икки  қисмли  кундаликлар  талабаларга  матн  мазмунини  ўз  шахсий 
тажрибаси билан чамбарчас боғлаш, ўзининг табиий қизиқувчанлигини 
қондириш  имконини  беради.  Айниқса,  талабалар  қандайдир  катта 
матнни  уйда,  ўқув  аудиториясидан  ташқари  ўқиб  чиқиш  топшириғини 
олишганида икки қисмли кундаликлар фойдалидир.
Икки  қисмли  кундалик  учун  талабалар  ёзилмаган  қоғознинг 
ўртасидан  тик  чизиқ  ўтказиб,  уни  иккига  ажратишлари  керак. 
Коғознинг  чап  томонига  матннинг  қайси  қисми  уларга  энг  кўп 
таассурот қолдирганини қайд этишади. Эҳтимол, у қандайдир хотирани 
уйғотар  ёки  ҳаётларида  юз  берган  воқеаларни  эсга  туширар,  ёки 
шунчаки  таажжубга  солар.  Ёхуд  уларнинг  қалбида  кескин  норозилик 
ҳиссини  уйғотар.  Ўнг  томонида  улар    шарҳ  беришлари  керак:  айни  шу 
цитатани  ёзишга  уларни  нима  нарса  мажбур  этди?  Уларга  қандай 
фикрлар  уйғотди?  Шу    муносабат  билан  уларда  қандай  савол  туғилди? 
Қисқаси,  матнни  ўқиркан,  талабалар  вақти-вақти  билан  тўхташлари  ва 
ўзларининг  қўшалоқ  кундаликларида  шундай  белгилар  қўйиб 
боришлари керак.   АДАБИЁТЛАР
O
Джени Стил, Керт Мередис, Чарльз Темпл. Проект: Чтение 
и письмо для развития крытического мышления. Пособия 
1-7. Бишкек, 2000. 
O
Дайана Халпери. Психолоия крытического мышления.-
Сант-Петербург, 2000.  
O
Дэвид Клустер. Танқидий  фикрлаш нима? Таржимон 
К.Ишматов.  СОРОС «Танқидий  фикрлаш асослари» 
дастури. 
O
Фарберман Б.Л. ва бошқ. Олий ўқув юртларида 
ўқитишнинг замонавий усуллари. – Т., 2002.
O
Халқаро очиқ жамияти институтининг «Танқидий 
фикрлашни ривожлантириш асослари» дастури. – Т., 2002.      ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ 
УЧУН РАҲМАТ!

OAV va axborot resurslarida tanqidiy fikrlashni rivojlantirish

РЕЖА O Тан қидий фикрлашнинг мазмун - моҳияти. O Танқидий фикрлашни ривожлан- тириш босқичлари. O Танқидий фикрлашни ривожлан- тириш стратегиялари.

Мотивация босқичи Топшириқ: беш минут вақт давомида “Танқидий фикрлашни ривожлантириш стратегиялари ҳақида нималарни биламан?” мавзусида ўз фикрларингиз ни қоғозга ёзинг.

Танқидий фикрлашни ривожлантиришга таъсир этувчи ақлий фаолият кўникмалари O Эсда сақлаш – энг муҳим фикрлаш жараёни бўлиб, бусиз ўқув жараёнини амалга ошириб бўлмайди, лекин у танқидий фикрлашдан тубдан фарқ қилади. Компьютернинг хотираси ҳар биримизникидан анчагина яхшироқ, лекин эсда сақлаш танқидий фикрлашни билдирмайди . O Ўқув жараёнини усиз амалга ошириб бўлмайдиган «нотанқидий фикрлаш» турларидан яна бири – мураккаб ғояларни тушуниш билан боғлиқ. O «Танқидий фикрлаш» тушунчасига мос келмайдиган яна бир фикрлаш тури бу – ижодий ёки ички ҳис билан (интуитив) сезиб фикрлашдир. Спортчи, рассом, мусиқачилар миясида ҳам мураккаб фикрлаш жараёни содир бўлади, лекин улар буни ҳатто сезмайдилар ҳам.

“ Танқидий фикрлаш” тушунчаси Танқидий фикрлаш – ахборотларни ўзлаштиришдан бошланадиган ва хулоса чиқариш билан тугалланадиган мураккаб ўйлаш жараёни. Бироқ танқидий фикрлаш – билиш фаолиятининг юқори даражаси сифатида талабаларда матн билан ишлаш кўникмасини ривожлантиришга, оғзаки ва ёзма нутқни эгаллашга, мазкур матн бўйича курсдошлари билан биргаликда ҳаракатда бўлишига қаратилган педагогик технология... Танқидий фикрлаш – ўқув аудиториясидаги руҳиятни ўзгартира оладиган стратегиялар мажмуидир, яъни машғулот ўқитувчи ва талабаларнинг ижодхонасига айланади.