logo

Saaduddin Masud ibn Umar Taftazoniy

Загружено в:

10.08.2023

Скачано:

0

Размер:

2088 KB
Mavzu:Saaduddin 
Masud ibn Umar 
Ta ftazoniy  •
Наҳв, сарф, мантиқ, риторика, илми калом, 
фиқҳ, тафсир ва бошқа илм соҳалари бўйича 
замонасининг пешқадами, мусулмон 
уламоларининг йирик вакилларидан бири 
аллома Саъдуддин Тафтазоний 
раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаётини синчиклаб 
ўрганган олимларнинг таъкидлашларича, у 
киши ҳижрий 722, милодий 1322 йилнинг 
сафар ойида ҳозирги Ашхабод шаҳри 
яқинидаги Нисо шаҳрига қарашли Тафтазон 
қишлоғида туғилган. Turkmanistondagi antik Niso qal'asi •
Аллома Тафтазоний Нисо шаҳрида 
дастлабки диний илмларни, хат 
қоидаларини, имлони ўрганди, шу билан 
бирга, Қуръони каримни ёд олди. Кейинги 
таълимни Ҳирот,  Шероз каби шаҳарларда 
олган. Сўнгра илмини сайқаллаш, янада 
бойитиш мақсадида Самарқандга йўл 
олди. •
Аллома ислом оламида кўплаб машҳур шогирдларни 
тарбиялаб, вояга етказган. Жумладан, Ҳисомиддин ибн 
Ҳасан ибн Али ибн Ҳасан Абивардий Хатибий (1360-
1413), Ҳайдар ибн Аҳмад ибн Иброҳим Румий Ҳанафий 
(Шоҳу тож номи билан танилган) (1379-1450), Муҳаммад 
ибн Аҳмад Хазарий Коший (ваф. 1522 й.), Алоуддин Али 
ибн Мусо ибн Иброҳим Румий Ҳанафий (1355-1438), 
буюк қози Муҳаммад ибн Атоуллоҳ ибн Муҳаммад Розий 
(1366-1426), Шамсуддин Муҳаммад ибн Фазлуллоҳ ибн 
Муждуддин Каримий (1372-1457), Алоуддин Муҳаммад 
ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий 
Ҳанафий (1369-1438), Мулло Жалолиддин Юсуф ибн 
Рукнуддин Авбаҳий Хуросоний Самарқандий, 
Лутфуллоҳ Камол Самарқандий, Ҳасан ибн Али ибн 
Муҳаммад ҳам унинг шогирдлари сирасига киради. •
16 ёшигача Самарқандда таълим олган 
Тафтазоний, илмини сайқаллаш мақсадида 
кейинчалик Журжония, Хирот,  Гулистон, 
Ғиждувон, Сарахс каби шаҳарларга илм 
сафарлари уюштирган. Амир Темурнинг 
даъвати билан Самарқандга кўчиб келади ва у 
ерда илм мажлисларининг қизғин ўтишига 
хизмат қилади, умрининг охиригача 
Самарқандда яшайди. Тафтазоний қарийб 30 йил (1340 – 1372 й.) давомида Ҳирот ва 
Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарларидаги мадрасаларда фалсафа 
ва мантиқдан дарс берган. •
Умрининг кўп  исми Самар анд, Хоразм, қ қ
Бухоро,  иждувон каби ша арларда ўтган 	
Ғ ҳ
Тафтазоний 792/1390 йили Му аррам 	
ҳ
ойининг йигирма иккинчи, душанба куни 
Самар андда вафот этган ва Сарахсга 	
қ
олиб борилиб, ўша ерда дафн этилган.
Сарахс •
Тафтазонийнинг ислом фалсафаси, калом, мантиқ, ҳандаса, 
шеърият ва араб тили грамматикаси соҳасидаги катта 
асарлари Мовароуннаҳр ва Хуросон шаҳарларида кенг 
тарқалган. Тафтазонийнинг илмий мероси ўрта асрлар 
фанининг барча соҳаларини ўз ичига олган бўлиб, бу 
асарлардан  XIV – XVI  асрнинг иккинчи ярмигача Мовароуннаҳр 
ва унинг атрофидаги мадрасаларда ўқув қўлланмаси сифатида 
фойдаланилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ 
ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, 
тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм 
соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача элликдан 
ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган .  Бизгача уларнинг 
баъзилари ҳамда ўзидан олдин ўтган мутафаккирлар 
асарларига ёзган шарҳ ва ҳошиялари етиб келган. •
Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳ тафсир илмига ҳам 
ўзига хос ҳисса қўшди ва бевосита шу соҳага доир икки 
асар ёзди. Булар “Талхис ал-Кашшоф” ва “Кашф ал-
асрор ва уддат ал-аброр фи тафсир ал-Қуръон”дир. 
Шунингдек, унинг ақоид, ҳадис, фиқҳ, балоғат ва 
бошқаларга бағишланган асарларида Қуръон оятларини 
келтириши, уларга муфассирлик қилишига гувоҳ 
бўлишимиз мумкинки, бу ҳам алломанинг тафсир 
илмидаги ўрнидан далолат қилади.
•
“ Талхис ал-Кашшоф” асари Бу асар Абул-Қосим Маҳмуд 
ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Хоразмий 
Замахшарийнинг машҳур “Кашшоф” асарига ёзилган 
ҳошия ҳисобланади. •
“ Ал-Кашшоф”нинг юзга яқин қўлёзмалари ва 
асарнинг ўзига битилган йигирмадан ортиқ шарҳ 
ва ҳошиялар борлиги ҳақида ёзиши аз-
Замахшарий асарининг катта шуҳратидан 
далолат беради. Саъдуддин Тафтазоний ҳам 
ана шундай олимлардан биридир. Аллома 
“Талхис ал-Кашшоф” асарини 787/1385 йили 
Самарқандда ёзишни бошлаган, лекин 
охиригача етказа олмаган. Унда “Фотиҳа” 
сурасидан “Фатҳ” сурасигача бўлган тафсирга 
шарҳ берилган. Унинг баъзи қўлёзма нусхалари 
бугунги кунгача етиб келган.

Mavzu:Saaduddin Masud ibn Umar Ta ftazoniy

• Наҳв, сарф, мантиқ, риторика, илми калом, фиқҳ, тафсир ва бошқа илм соҳалари бўйича замонасининг пешқадами, мусулмон уламоларининг йирик вакилларидан бири аллома Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаётини синчиклаб ўрганган олимларнинг таъкидлашларича, у киши ҳижрий 722, милодий 1322 йилнинг сафар ойида ҳозирги Ашхабод шаҳри яқинидаги Нисо шаҳрига қарашли Тафтазон қишлоғида туғилган.

Turkmanistondagi antik Niso qal'asi

• Аллома Тафтазоний Нисо шаҳрида дастлабки диний илмларни, хат қоидаларини, имлони ўрганди, шу билан бирга, Қуръони каримни ёд олди. Кейинги таълимни Ҳирот, Шероз каби шаҳарларда олган. Сўнгра илмини сайқаллаш, янада бойитиш мақсадида Самарқандга йўл олди.