ҲУҚУҚИЙ ҲУЛҚ-АТВОР. ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИК
ҲУҚУҚИЙ ҲУЛҚ-АТВОР. ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИК
РЕЖА 1. Ҳуқуқий хулқ-атвор: тушунчаси, турлари. Ўзбекистон республикасида қонунга итоаткор шахсни шакллантириш масалалари. 2. Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва белгилари. Ҳуқуқбузарликнинг юридик таркиби 3. Ҳуқуқбузарлик субъекти ва объекти, субъектив ва объектив томони. 4. Ҳуқуқбузарлик турлари. Жиноят ва қилмиш. 5. Ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий сабаблари. Уларни олдини олиш ва бартараф этиш йўллари ва воситалари. 6. Юридик жавобгарлик: тушунчаси, белгиси, турлари. 7. Юридик жавобгарлик мақсади, функциялари ва принциплари. Юридик жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар. 8. Ўзбекистон республикасида юридик жавобгарликни либераллаштириш борасидаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари.
ҲУҚУҚИЙ ХУЛҚ-АТВОР – бу ҳуқуқ нормаларига мос келадиган, юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган, ижтимоий фойдали аҳамиятга эга бўлган, ҳуқуқ субъектларининг онгли равишдаги хулқидир.
• Бу фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг қўшимча вақт, куч-ғайрат, баъзан эса моддий маблағ лар сарфлаш билан боғлиқ бўлган бир мақсадга йўналтирилган, та шаббусга асосланган қонуний фаолиятидир.ФАОЛ ҲУҚУҚИЙ ХУЛҚ-АТВОР • Хулқ-атворнинг ушбу тури доирасида фуқаролар ўзларининг ҳуқуқий мажбуриятла рини бажарадилар, юридик аҳамиятга молик бирон-бир хатти-ҳара катни содир этадилар.ОДАТИЙ ҲУҚУҚИЙ ХУЛҚ-АТВОР • Бундай ҳулқ-атворли шахслар ҳуқуқ кўрсатмаларига мос фаолият юритсаларда, бунда улар ушбу ҳаракатларни давлат мажбурловидан, ноҳуқуқий ҳатти-ҳаракатлари учун тегишли тартибда жазоланишларидан қўрққанликлари учун амалга оширадилар. ПАССИВ (МАРГИНАЛ) ҲУҚУҚИЙ ХУЛҚ-АТВОР
Ҳуқуқий хулқ-атвор элементлари: субъектлар (жисмоний ва юридик шахслар); объектлар (предмет ва субъект ҳулқ- атвори); объектив томони (ҳулқ-атворнинг ҳаракат ва ҳаракатсизлик кўринишлари); субъектив томони (субъектнинг масъулиятлилик даражаси).