logo

Yahyo G’ulomov tadqiqotlari

Загружено в:

10.08.2023

Скачано:

0

Размер:

1469.6005859375 KB
Mavzu: Yahyo G’ulomov tadqiqotlari Yahyo G’ulomov haqida
•
1936 йил.Жўшқин Амударё қирғоқларидаги қадимий қаълаларни текшириш учун қайиқда 
сузиб  боришаётганда,  дарёда  оқим  кўтарилиб,  тошқин  бошланди.  Қайиқ  Туямўйин 
дарасига  кирар-кирмас  шамол  кўтарилганича,  дарёда  кучли  тўлқин  пайдо  бўлганди.Беш 
дақиқагина  олдин  оҳистагина  сузиб  бораётган  қайиқ  гоҳ  кўтарилиб,  тўлқин  тепасига 
миниб  олар,  сўнгра  тоғдан  думалатилган  харсанг  тошдек  пастга  мункиб  кетар,  баъзан 
тўлқин  зарбидан  гоҳ  у,  гоҳ  бу  томонга  ёнбошлаб  қолар  ва  яна  тўлқинга  урилиб 
тикланарди.  • Шу дам сув балосидек офат икки ёш қайиқчи йигитларни қайиқдан қоқиб, ўзи 
билан олиб кетдики, бу ҳақиқий фалокат эди.Фожиалиси шундаки, қайиқдаги 
кекса дарға ва унинг ёнидаги ёш йигит талвасага тушганича бор, чунки улар 
қўлида таёқ ҳам, эшкак ҳам йўқ эди.Шу пайт нуроний дарға қайиқ ўртасида тиз 
чўкканча жон ҳолатда «Хубби, хубби, ўзинг мадад бер» дея ёлвора бошлади. •
Бундай нидо ёш йигитни қўрқувдан халос қилиб тобора ҳайратга 
солди. Негаки, Хубби сўзи Ўрта Осиё ва Эронда кенг тарқалган 
оташпарастлик динида сув худоси ҳисобланар, бу сўз ҳалиги ёш 
йигит назарида фан учун қимматли этнографик маълумот эди.
Хуллас, яратган эгам қайиқдагиларни ҳалокатдан, дарёга чўкишдан 
омон сақлади. Ҳалокатли дамдаям фанни ўйлаган ҳалиги ёш йигит 
Яҳё Ғуломов эди. •
Яҳё Ғуломов 1908 йилнинг 1 май куни Тошкентнинг Шайҳонтоҳур 
даҳасидаги Оқмачит маҳалласида туғилганди.Бўлажак археологнинг отаси 
Ғуломхон қадим Шошдаги довруқ таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида 
мударрислик қилган, онаси Сорахон маҳалладаги мактабда қизларга сабоқ 
берарди. Ана шундай илмга ихлос қўйган оилада вояга етган Яҳё 
болалигидан зеҳнли бўлиб ўсди. Бироқ оила катта бўлиб, Ғуломхоннинг 
Эшонхон, Одилқори, Яҳё, Саид Аҳмад, Акром ва Роқия исмли олтита 
фарзандлари билан бирга опасидан етим қолган тўртта ёшгина 
жиянлариям улар қарамоғида эди. •
Шу  боис,  қолаверса,  Ғуломхон  мудом  мадрасадаги  ишлар  билан  банд  бўлганлиги 
сабабли,  хонадонга  қарашли  боғнинг  хўжалик  юмушлари  фарзандлари  зиммасида 
бўлган.  Яҳё  ана  шундай  юмушлар  билангина  банд  бўлиб  қолмай,  илмга  ихлос 
қўйди.  Дастлаб  ота-онасидан  сабоқ  олган  бўлса,  кейин  «Намуна»  номли  мактаб-
интернатда  Лутфиллақори,  Хатибзода,  Исмоил  муаллим,  Ҳайдар  Носирий,  Акбар 
домла,  Юсуф  ва  Эсон  афанди  каби  шу  даврдаги  энг  мўътабар  ўқитувчилардан 
таълим  олди.  Бу  масканда  у  Ойбек,  Буюк  Каримов,  Фотиҳ  Орифов,  Абдулла 
Бобохонов,  Исо  Раззоқов,  Ёқуб  Алиев,  Абдулла  Раҳимов,  Саидазим  Усмонов  каби 
келажакдаги  ўзбек  халқининг  етук  зиёлилари  бўлиб  етишган  илму  фан 
намоёндалари билан бир гуруҳда таълим тарбия олди ХОРАЗМ ЭКСПЕДИЦИЯСИ
• Маълумки, ўлкамизда археология фани чоризм истилосидан сўнг, 
мустамлакачиларнинг ўлкани тадқиқ қилиб, топилган осори атиқаларни 
Петербург ва Москвага ташиб кета бошлаганларидан сўнг шакллана бошлаганди. 
Яҳё Ғуломовгача бўлган даврда тошкентлик савдогар Акрам Асқаров, 
самарқандлик Абу Саид Махзум, 1929 йилда Қашқадарёда, кейин эса Еттисувда 
археологик тадқиқотлар ўтказган Турди Мирғиёсовлар фаолият олиб боришганди. •
Улар  орасида  Турди  Мирғиёсов  чин  маънодаги  ватанпарвар  археолог 
эди.  Айниқса  у  Еттисувда  фаолият  олиб  бораркан,  Тўқмоқ  тумани 
чеккаларида  қадимги  шаҳарга  тегишли  обидалар  борлигини,  аммо 
улар  раҳбарларнинг  эътиборсизлиги,  маҳаллий  аҳолининг 
лоқайдлиги  натижасида  вайрона  ҳолга  келаётганидан  куюниб 
тегишли  идораларга  уч  маротаба  телеграмма  юборишга  мажбур 
бўлганди. •
Турди  Мирғиёсов  куюнчаклик  билан  “Биз  Вернийга  учта 
хабар  юбордик.Аммо  ҳеч  қандай  жавоб  оломадик.  Орадан 
яна уч йил ўтса, бу минорадан ҳеч нарса қолмайди. Қисқача 
қилиб  айтганда,  туркистонлик  археологлар  бу  ердаги 
ёдгорликларни  ўз  паноҳига  олишмаса  фан  ва  тарих  учун 
қимматли  манбаларнинг  ҳамммаси  йўқ  бўлади  ва 
авлодларнинг қарғишига учраймиз”. МОХОНДАРЁ ЭКСПЕДИЦИЯСИ
•
Яҳё Ғуломов 1950 йил кузида қадим Бухородаги кўҳна маданият осори-
атиқаларини излаб топиш мақсадида шогирдлари Зарафшон водийсининг қуйи 
қисмига йўл олади. Фанда Мохондарё экспедицияси дея аталган ва мозий 
бағридаги кўплаб сирларни кашф қилган археологлар гуруҳининг тадқиқот 
ишлариям натижали бўлди. Археологлар Варахша, Мохондарё, Гурдуш ва Бужайли 
каби Зарафшондан ажралиб чиққан ўзанларда тадқиқотлар олиб бориб, катта 
натижаларга эришдилар. •
Археологияда катта тажриба орттирган Яҳё ака Бужайлининг қуруқ 
ўзани ёқалаб Қоракўл туманидан шимолий ғарбда жойлашган 
Замонбобо кўлига катта умид боғларди. Негаки, Бужайли ўзанидаги 
тошқинлардан ҳосил бўлган ушбу кўл қуриб, шўр босиб ётган 
бўлсада, ўтмишдаги овчи-балиқчи, ибтидоий деҳқончилик билан 
шуғулланган аждодларимиз учун ризқ маскани ҳисобланганлиги 
тахмин қилинарди . •
Бироқ дастлаб археологлар ҳафта давомида кўлнинг атрофида қазишма 
ишларини олиб бориб бирон натижага эришаолмай ташвишга туша 
бошлашди. Бироқ ҳаммадан ҳам кўп Яҳё Ғуломов топилмалардан умидвор 
эди.
Домланинг садоқатли шогирдларидан Абдулаҳад Муҳаммаджонов бу ҳақда 
шундай ёзадилар: -Бундай бўлиши мумкин эмас, бу ердан қадимги 
маданият излари топилиши керак, уларни топмасдан бирор қадам ҳам 
олдинга экспедиция силжимайди, деган фикрда қаътий туриб олган эди. 
Ниҳоят, Я.Ғуломовнинг фикри тўғри бўлиб чиқди. УМРИБОҚИЙ АСАРЛАР
•
Яҳё Ғуломов илмий фаолияти давомида, ўзининг ўрганганлари, илмий кузатишлари, тарихий 
манбаларни тадқиқ қилиш натижалари , билганларини кенг омма эътиборига ҳавола қилиш ниятида “ 
Ўзбекистонда моддий маданият асарларини сақлаш ва ўрганиш йўлида” ( Тошкент, Ўзкомстарис 
нашри, 1934, № 29 бет, расмли), “Кекса санъатнинг қари устаси” ( “Гулистон” журнали 1935, № 2 ), 
“Ўтмиш излари” (археологик текширишлар).- “Гулистон”, 1937, № 4, ), “Миноранинг тикланиши”, 
( “Соц, Фан ва турмуш” 1939, № 11 ), “Тарихий ёдномалар” ( “Соц, Фан ва турмуш”, 1939, № 12) 
“Қадимги Пойканд” (“ Гулистон” 1939, № 11 ), “Қадимги замон ишларини ўрганиш” , (“ Соц. фан ва 
турмуш” • 1939, № 1 ), “Қизилқум ичида қадимги маданият излари” (“Соц. Фан ва турмуш “, 1939, № 7-8 ), 
“Қизилқум ичида” ( “Гулистон”, 1939, № 6, ( “Новый источник по истории завоевания Туркестана 
русским царизмом” , Изв. Узб. филиала АН , 1941), “Памятники города Хивы”( Ташкент. Уз ФАН, 
1941г) , «Алишер Навоийнинг даврини ўрганиш ҳақида» ( «Улуғ ўзбек шоири» китобида, Ташкент, 
1948, 3-24 бетлар), “ XV  асрда Ўрта Осиё шаҳарларида бинолар ансамблининг традицияси ҳақида”. –( Т, 
1948 ) , “Чупан – Ата» ( Трудцы Ин-та истории и археологии АН Узбекистана, Т.1.Ташкент. 1948, с. 22-
34), “ Беруний Амударё оқимининг тарихий гидрографияси ҳақида” ( «Беруний – ўта асрнинг буюк 
олими “ тўпламида), Тошкент, 1950 йил , 70-76 бетлар) , ” Ўзбекистонда археология” Тошкент, 
«Ўзбекистон » нашриёти, 1956 й, 43 б, “Нукус шаҳри” ( “Фан ва турмуш” журнали”, 1957 йил № 5, 
“Қадимги сак қавмлари”, (“Фан ва турмуш”, 1957 йил , № 4 ), “Хонбанди “ ( “Фан ва турмуш” журнали

Mavzu: Yahyo G’ulomov tadqiqotlari

Yahyo G’ulomov haqida • 1936 йил.Жўшқин Амударё қирғоқларидаги қадимий қаълаларни текшириш учун қайиқда сузиб боришаётганда, дарёда оқим кўтарилиб, тошқин бошланди. Қайиқ Туямўйин дарасига кирар-кирмас шамол кўтарилганича, дарёда кучли тўлқин пайдо бўлганди.Беш дақиқагина олдин оҳистагина сузиб бораётган қайиқ гоҳ кўтарилиб, тўлқин тепасига миниб олар, сўнгра тоғдан думалатилган харсанг тошдек пастга мункиб кетар, баъзан тўлқин зарбидан гоҳ у, гоҳ бу томонга ёнбошлаб қолар ва яна тўлқинга урилиб тикланарди.

• Шу дам сув балосидек офат икки ёш қайиқчи йигитларни қайиқдан қоқиб, ўзи билан олиб кетдики, бу ҳақиқий фалокат эди.Фожиалиси шундаки, қайиқдаги кекса дарға ва унинг ёнидаги ёш йигит талвасага тушганича бор, чунки улар қўлида таёқ ҳам, эшкак ҳам йўқ эди.Шу пайт нуроний дарға қайиқ ўртасида тиз чўкканча жон ҳолатда «Хубби, хубби, ўзинг мадад бер» дея ёлвора бошлади.

• Бундай нидо ёш йигитни қўрқувдан халос қилиб тобора ҳайратга солди. Негаки, Хубби сўзи Ўрта Осиё ва Эронда кенг тарқалган оташпарастлик динида сув худоси ҳисобланар, бу сўз ҳалиги ёш йигит назарида фан учун қимматли этнографик маълумот эди. Хуллас, яратган эгам қайиқдагиларни ҳалокатдан, дарёга чўкишдан омон сақлади. Ҳалокатли дамдаям фанни ўйлаган ҳалиги ёш йигит Яҳё Ғуломов эди.

• Яҳё Ғуломов 1908 йилнинг 1 май куни Тошкентнинг Шайҳонтоҳур даҳасидаги Оқмачит маҳалласида туғилганди.Бўлажак археологнинг отаси Ғуломхон қадим Шошдаги довруқ таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида мударрислик қилган, онаси Сорахон маҳалладаги мактабда қизларга сабоқ берарди. Ана шундай илмга ихлос қўйган оилада вояга етган Яҳё болалигидан зеҳнли бўлиб ўсди. Бироқ оила катта бўлиб, Ғуломхоннинг Эшонхон, Одилқори, Яҳё, Саид Аҳмад, Акром ва Роқия исмли олтита фарзандлари билан бирга опасидан етим қолган тўртта ёшгина жиянлариям улар қарамоғида эди.