logo

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти

Загружено в:

10.08.2023

Скачано:

0

Размер:

884.80078125 KB
M авзу :  Ўзбекистон ва жаҳон 
ҳамжамияти Ўзбекистон ва жаҳон 
ҳамжамияти

Режа:
1. Ташқи сиёсат асосларининг яратилиши. 
Ўзбекистон - БМТ аъзоси .
2. Мустақиллик йилларидаги халқаро 
алоқалар .
3. МДҲ мамлакатлари билан  икки  
томонлама ҳамкорлик .
4. Марказий Осиё мамлакатлари билан 
қардошлик алоқалари .
5. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга 
қарши курашдаги иштироки .
www.arxiv.uz Ўзбекистон  Республикаси  халқаро 
муносабатларнинг  тўла  ҳуқуқли  субъектидир. 
Унинг  ташқи  сиёсати  давлатларнинг  суверен 
тенглиги,  куч  ишлатмаслик  ёки  куч  билан  таҳдид 
қилмаслик,  чегараларнинг  дахлсизлиги, 
низоларни  тинч  йўл  билан  ҳал  этиш,  бошқа 
давлатларнинг  ички  ишларига  аралашмаслик 
қоидаларига  ва  халқаро  ҳуқуқнинг  умум  эътироф 
этилган  бошқа  қоидалари  ва  нормаларига 
асосланади.
Республика  давлатнинг,  халқнинг  олий 
манфаатлари,  фаровонлиги  ва  хавфсизлигини 
таъминлаш  мақсадида  иттифоқлар  тузиши, 
ҳамдўстликларга  ва  бошқа  давлатлараро 
тузилмаларга  кириши  ва  улардан  ажралиб 
чиқиши мумкин (17-модда).
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ   Ўзбекистон Респ убликаси  ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари  
Мафкуравий  қарашлардан  қатъий  назар  ҳамкорлик  учун  очиқлик, 
хавфсизликни сақлашга содиқлик
Давлатларнинг  суверен  тенглиги  ва  чегаралар  да ҳ лсизлигини  ҳурмат 
қилиш
Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик
Низоларни  тин ч йўл билан ҳал этиш
Куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик
Инсон ҳуқуқпари ва эркинликларини ҳурмат қилиш
Ички  миллий  қонунлар  ва  ҳуқуқий  нормалардан  халқаро  умум  эътироф 
этилган қоидалари ва нормаларинииг устуворлиги
Давлатнинг,  халқнинг  олий  манфаатлари,  хавфсизлигини  таъминлаш 
учун иттифоқ тузиш ва улардан ажралиб чиқиш
Тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмасл ик
Давлатлараро  алоқаларда  тенг  ҳуқуқлилик  ва  ўзаро  манфаатдорлик, 
давлат   ва миллий манфаатларининг устунлиги
Ташқи  алоқаларни  ҳам  икки  томонлама,  ҳам  кўп  томонлама  асосда 
ривожлантириш Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти 
тизимида

Бугунги кунда 182 давлат Ўзбекистон мустақиллигини тан олган;

142 давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатилган;

Ўзбекистоннинг  чет  элларда  27  элчихонаси,  11  Бош  консулхонаси, 
халқаро ташкилотларда 3 ваколатхонаси фаолият кўрсатяпти; 

Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди ;  

1993  йил  февралда  Тошкентда  БМТнинг  ваколатхонаси  очилди  ва  у  иш 
бошлади ;  

И. Каримов  БМТ  Бош  Ассамблеясининг  1993  йил  сентябрда  бўлган  48-
сессиясида  Ўзбекистон  номидан  Марказий  Осиёда  хавфсизлик, 
барқарорлик  ва  ҳамкорлик  масалалари  бўйича  БМТнинг  Тошкентда 
доимий  ишловчи  семинарини  чақириш,  наркобизнесга  қарши  курашни 
кучайтириш,  Орол  муаммосини  ҳал  этиш  ва  бошқа  масалалар  бўйича 
бир қатор таклифларни ўртага қўйди ;  

Ўзбекистон  БМТ  билан  қочоқлар,  хавфсизлик,  терроризм,  наркобизнес, 
можароларнинг  олдини  олиш,  интеграция,  манфаатли  алоқаларни  йўлга 
қўйиш,  илм-фанни  ривожлантириш  ва  бошқа  масалаларда  кенг 
ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда. Мустақиллик йилларида халқаро 
алоқалар

1991  йил  21  декабрда  Алматида  МДҲни  тузиш  тўғрисидаги  Битимга 
Озарбайжон,  Арманистон,  Қозоғистон,  Қирғизистон,  Молдова,  Тожикистон, 
Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам имзо қўйдилар ;  

Ўзбекистон  1992  йил  февраль  ойида  тинчликни  мустаҳкамлаш,  Инсон 
ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  бўйича  катта  тадбирларни  амалга  ошираётган 
нуфузли  халқаро  ташкилот  -  Европада  Хавфсизлик  ва  Ҳамкорлик 
Ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо бўлиб кирди ;  

1992  йил  15-16-февраль  кунлари  АҚШ  давлат  котиби  Жеймс  Бейкер 
Ўзбекистонга расмий  ташриф буюрди ва икки давлат ўртасида дипломатик 
алоқалар ўрнатилди ;  

1993 йил 29 октабрда ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекистонни 
ЮНЕСКО аъзолигига қабул қилиш маросими бўлди ;

1994  йил  28-30  сентябрда  Тошкентда  ЕХҲТнинг  халқаро  анжумани 
ўтказилди ;

1994  йил  декабрда  Тошкентда  ЮНЕСКО  ишлари  бўйича  Ўзбекистон 
Республикаси миллий комиссияси ташкил этилди ;  

1995  йил  июлда  Тошкентда  ЕХҲТнинг  минтақавий  бюроси  очилди  ва 
фаолият кўрсатмоқда ; 

1995  йил  июль  ойида  Ўзбекистон  НАТОнинг  «Тинчлик  йўлида  ҳамкорлик» 
дастурига қўшилди ;

ЕХҲТнинг  1996  йил  декабрда  Лиссабон  саммитида  21  аср  арафасида  ялпи 
хавфсизлик моделини яратиш хусусида мунозара бўлди ; 
1997  йил  м амлакатимизнинг  қадимий  шаҳарлари  Хива  ва  Бухоро 
ЮНЕСКОнинг  жаҳон  маданий  қадриятлар  рўйхатига  киритилди   ва 
Парижда нишонланди;  

Ўзбекистонда  1996  йил  бошларигача  америкалик  сармоядорлар 
иштирокида  200  та  Ўзбекистон-Америка  қўшма  корхоналари  ташкил 
топди ва фаолият кўрсатди ;

2000 йил июлда Тошкентда Осиё ва Тинч океан минтақаси мамлакатлари 
ЮНЕСКО  ишлари  бўйича  миллий  комиссиясининг  XII   минтақавий 
конференцияси бўлиб ўтди;

ЮНЕСКО  ҳомийлигида  2001  йил  улуғ  фиқхшунос  олимлари,  ислом 
оламининг  машҳур  уламолари  Бурхониддин  Марғиноний  ва  Абу  Мансур 
Мотурудийнинг  юбилейлари,  2002  йили  Шахрисабз  шаҳрининг  2700   
йиллиги,  Термиз  шаҳрининг  2500  йиллиги,  2003  йили  эса  буюк 
мутасаввуф  Абдухолиқ  Ғиздувоний  таваллудининг  900  йиллиги  кенг 
нишонланди;

Ўзбекистон  мустақиллигини  қўлга  киритган  дастлабки  кунларданоқ 
Ғарб  ва  Шарқ  давлатлари  билан  ҳамкорликлик  қилиб  уни  янги 
босқичларда ривожлантириб келмоқда; МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик

1991 йил  декабрида  Мустакил  Давлатлар  Ҳамдустлиги  ташкилоти 
тузилган; 

1994  йил  2  мартда  Ўзбекистон  билан  Россия  ўртасида  ҳар  томонлама 
ҳамкорликни  ривожлантириш  тўғрисида  Декларация,  иқтисодий 
интеграцияни  чуқурлаштириш  тўғрисида,  ҳарбий  соҳадаги  ҳамкорлик 
тўғрисида шартномалар имзоланди ;

Ўзбекистон  ва  Украина  ўртасида  1992-2003  йилларда  нефтни  қайта 
ишлаш,  коммуникация,  фан-техника,  саноат,  савдо  ҳамкорлик  бўйича  80 
дан ортиқ ҳужжат имзоланди ;

1999  йилда  Ўзбекистон  ва  Украина  давлат  раҳбарлари  имзоланган  1999-
2008  йилларда  ўзаро  иқтисодий  ҳамкорлик  тўғрисидаги  шартнома  икки 
давлат  ўртасидаги  ҳамкорликнинг  асосий  йўналишларини  белгилаб 
берди ;

  1996  йил  12  май  куни  Ашгабадда  Ўзбекистон,  Грузия  Туркманистон  ва 
Озарбайжон  Президентларининг  учрашуви  бўлди.  Учрашувда  4 
мамлакат  ўртасида  темир  йўл  транспорти  фаолиятини 
мувофиқлаштириш  ҳақида,  транзит  юк  ташишни  тартибга  солиш 
соҳасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланди. 

C ўнгги йилларда ҳам Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан алоқалари 
ривожланиб бромоқда.  Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар Ўзбекистон-Россия муносабатлари

Ўзбекистон  ташқи  сиёсатида  Россия  билан  муносабатлар  алоҳида  ўрин  тутади. 
Икки  мамлакат  ўртасида  ўзаро  ҳамкорликни  чуқурлаштириш  учун  барча  ҳуқуқий 
асослар яратилган.

Жумладан,  2004  йили  Стратегик  шериклик  тўғрисидаги  шартнома,  2005  йилда 
Иттифоқчилик  муносабатлари  тўғрисидаги  шартноманинг  имзоланиши 
Ўзбекистон – Россия муносабатларини юқори босқичга олиб чиқишда муҳим асос 
бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон  ва  Россия  халқаро  ҳаётнинг  глобал  муаммолари  наркотрафик, 
терроризм,  экстремизм,  трансмиллий  уюшган  жиноятчилик  каби  иллатларга 
қарши  курашиш  масалаларида  ҳамфикр  эканлигини  алоҳида  таъкидлаш  лозим. 
Қолаверса,  бу  икки  мамлакат  БМТ,  МДҲ,  ШҲТ,  ЕХҲТ  каби  халқаро  ташкилотлар 
ва  интеграцион  тизимлар  доирасида  фаол  ҳамкорлик  олиб  боради. 
Мамлакатимиз  ташқи  савдосининг  30  фоизи  Россия  ҳиссасига  тўғри  келиши 
унинг  Ўзбекистоннинг  етакчи  иқтисодий  ҳамкорларидан  бири  эканлигидан 
далолатдир. 

2008  йилга  келиб  мамлакатимизда  Россия  сармояси  иштирокидаги  қўшма 
корхоналар  сони  780  дан  ошиб  кетган.  Мазкур  корхоналарнинг  252  таси  сўнгги 
икки  йилда  ишга  туширилди.  Улар  орасида  «Электроизолит»  (қурилиш 
материаллари),  «Элимпекс»  (тўқимачилик),  «Балтимор-Челак»  (консерва),  «Вим-
Билль-Дан-Тошкент»  (сут  маҳсулотлари)  каби  самарали  фаолият  кўрсатаётган 
кўплаб  корхоналарни  келтириш  мумкин. 
Республикамизда  Россиянинг  130  га  яқин  фирма  ва  компаниялари  ўз 
ваколатхоналарини  очган  бўлса  ҳамкор  мамлакатда  350  га  яқин  қўшма  корхона 
ўзбекистонлик  сармоядорлар  иштирокида  фаолият  юритмоқда.  Маълумотларга 
кўра,  мамлакатимиз  иқтисодиётига  тўғридан-тўғри  киритилган  хориж 
сармояларининг 40 фоиздан ортиғи Россия Федерацияси улушига тўғри келади.  
«Газпром»,  «Лукойл»,  «Союзнефтегаз»,  «Стройтрансгаз»,  «Волгабурмаш»  каби 
энергетика  компаниялари  билан  амалий  ҳамкорлик  йўлга  қўйилган.  Айниқса, 
Ўзбекистон  ҳукумати  томонидан  тасдиқланган  2006-2011  йилларда  Устюрт  ҳудудида 
геология  разведка  ишларини  олиб  бориш  дастурига  кўра  «Газпром»  беш  йил 
мобайнида 400 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқда. 

Умуман олганда, мамлакатларимиз компаниялари ўртасида ёқилғи-энергетика соҳасида 
имзоланган  сармоявий  лойиҳалар  битими  пакетининг  умумий  миқдори  3  миллиард 
доллардан  ошади.  Хусусан,  2007  йилда  ана  шундай  ҳамкорлик  доирасида  Бухоро 
ҳудудидаги  «Хавзак»  газ  конининг  ишга  туширилгани  лойиҳалар  муваффақиятли 
амалга  ошаётганини  кўрсатади.
2006  йилнинг  апрелида  Тошкентда  МДҲда  биринчи  бор  ўтказилган  “Россия  таълими 
бугун”  деб  номланган  кенг  доирадаги  таълим  кўргазмаси  нафақат  икки  мамлакат 
балки,  ҳамдўстлик  мамлакатлари  таълим  тизими  мутахассисларида  катта  таассурот 
қолдирди. 

Ушбу  кўргазмада  Россия  Фанлар  академияси  делегацияси  ва  мамлакатнинг  етакчи  15 
та олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этди. 

Бундай  амалий  тадбир  самараси  ўлароқ  Ўзбекистон  ва  Россия  олий  ўқув  юртлари 
ўртасида  икки  томонлама  ҳамкорлик  қилиш  тўғрисида  50  дан  зиёд  битимлар 
имзоланди.  Ана  шундай  ҳамкорлик  натижасида  бугунги  кунда  юртимизда  Г.Плеханов 
номидаги  Россия  иқтисодиёт  академияси,  М.Ломоносов  номидаги  Москва  давлат 
университети  филиаллари  самарали  фаолият  юритиб  келмоқда. 
Россия  Федерацияси  Президенти  Дмитрий  Медведевнинг  2009  йили  мамлакатимизга 
бошланиши  кутилаётган  давлат  ташрифи  стратегик  ҳамкор  мамлакатлар  ўртасидаги 
иттифоқчилик  муносабатларини  янада  кенгайтириш,  ижтимоий-сиёсий,  савдо-
иқтисодий,  маданий-гуманитар  соҳалардаги  алоқаларни  юқори  босқичга  олиб 
чиқишига,  ўзбек  ва  рус  халқлари  ўртасидаги  тарихий  дўстлик  ришталарини  янада 
мустакамланишига хизмат қилиши шубҳасиз.  Ўзбекистон-Малайзия муносабатлари

Малайзия  –  Ўзбекистоннинг  Жануби-Шарқий  Осиёдаги  ишончли  шерикларидан  бири. 
Ўзбекистон-Малайзия  ҳамкорлиги  савдо-иқтисодий  алоқаларни  ривожлантириш 
борасидаги ўзаро манфаатдорликка асосланади. 

Малайзия билан сармоявий соҳадаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Президент Ислом 
Каримовнинг  2005  йилдаги  Малайзияга  давлат  ташрифи  асносида  нефть-газ  конларини 
ўрганиш  ва  ўзлаштиришда  ҳамда  тўқимачилик,  мебелсозлик  ва  электротехника 
соҳаларида  янги  қўшма  корхоналар  ташкил  этишда  сармоявий  ҳамкорликни  янги 
босқичга  кўтаришга  хизмат  қиладиган  келишувларга  эришилган  эди.  Айни  пайтда 
мамлакатимизда  Малайзия  сармоядорлари  иштирокида  тузилган  22  корхона  фаолият 
юритмоқда.  Улар  нефть-газ  ("UzMalOil",  "Petronas  Carigali  Operating  Company"), 
тўқимачилик  ("Malika  Tielvey",  "Zobit",  "Fikenteks"),  мебелсозлик  ("Fayz  Mint  Plaza"), 
электротехника  ("Algoritm-Malayziya"),  молия  хизмати  кўрсатиш  ("UzbekLeasing 
International")  соҳаларида  фаолият  юритади.
Сармоявий  соҳада  Малайзиянинг  "Petronas"  корпорацияси  билан  ҳамкорликда  қатор 
лойиҳалар  амалга  оширилмоқда.  Орол  денгизининг  Ўзбекистонга  қарашли  ҳудудида, 
Устюрт  платоси  ва  Сурхондарёдаги  сармоявий  блокларда  геологик  тадқиқотлар  олиб 
борилмоқда, янги конлар очилмоқда, тозаланган метандан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб 
чиқарадиган  завод  қурилиши  бўйича  лойиҳанинг  техник-иқтисодий  асослари  ишлаб 
чиқилмоқда.  Умуман,  "Petronas"  нинг  Ўзбекистонга  киритадиган  сармояси  ҳажми 
қарийб 2 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

Мунасабатларда  қишлоқ  хўжалиги  соҳасида  Малайзиянинг  илғор 
биотехнологияларидан  фойдаланиш,  қишлоқ  хўжалиги  маҳсулотларини  қайта  ишлашда 
ҳамкорлик масалалари алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда  Малайзиянинг  электроника  жиҳозлари  ва  ахборот-коммуникация 
техникаси ишлаб чиқарадиган йирик компаниялари филиаллари очиш назарда тутилган.

Мамлакатларимиз ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.  Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар Ўзбекистон-Япония муносабатлари

Мустақиллик  йилларида  Ўзбекистон  билан  Япония  ўртасидаги  иккитомонлама 
ҳамкорлик  муносабатларининг  ривожланиш  динамикаси  2002  йилда  имзоланган 
«Ўзбекистон  Республикаси  ва  Япония  ўртасидаги  дўстлик,  стратегик  шериклик  ва 
ҳамкорлик  тўғрисидаги  Декларация»га  мувофиқ  тарзда  барқарор  ривожланиб 
келмоқда;

Ўзбекистонда  Япониянинг  JISA  ва  JETRO  агентликлари  ваколатхоналари, 
шунингдек,  йигирма  иккита  йирик  компаниялари  фаолият  юритади. 
Ўзбекистонда  машинасозлик,  енгил  саноат,  ички  ва  ташқи  савдо,  транспорт  хизмати 
кўрсатиш  ва  сайёҳлик  соҳалари  бўйича  10  дан  ортиқ  инвестисион  лойиҳалар  амалга 
оширилмоқда.  Қўшма  лойиҳаларнинг  самараси  сифатида  Самарқанд  автомобиль 
заводида  ишлаб  чиқарилаётган  «Isuz»  маркали  автобуслар,  юк  машиналари,  юк 
кўтарувчи кранларини айтиб ўтиш мумкин. 

2008  йил  июл  ойида  Япония  молия  вазири  жаноб  Фукуширо  Нукаганинг 
Ўзбекистонга  амалга  оширган  ташрифи  чоғида  иккитомонлама  савдо-иқтисодий 
муносабатларни  янада  чуқурлаштириш,  мамлакатдаги  қурилиш  лойиҳалари  ва 
саноат  корхоналарини  модернизация  қилиш  жараёнида  Япония  компанияларининг 
иштирокини  фаоллаштириш  масалалари  атрофлича  кўриб  чиқилган. 
2008  йил  август  ойида  Тошкентда  «Либераллаштириш,  сармояларни  қўллаб-
қувватлаш  ва  мухофаза  қилиш»  тўғрисидаги  Ҳукуматлараро  битим  имзоланиши 
иккитомонлама  иқтисодий  ҳамкорликнинг  янги  босқичга  кўтарилганидан 
далолатдир;

Ўзбекистон  билан  Япония  ўртасидаги  маданий-гуманитар  соҳадаги  ҳамкорликни 
янада  кенгайтириш  борасида  Япониянинг  бир  қатор  дўстлик  жамият  ва  уюшмалари 
қизғин  фаолият  юритмоқда.  Ўтган  йилда  янги  «Date-O'zbekiston»  уюшмасининг 
ташкил  этилгани  ва  япон  жамоатчилигига  ўзбек  маданияти  ва  санъатининг  турли 
кўргазма  ва  тақдимот  маросимлари  орқали  намойиш  этиб  келаётган  «Япония-
Ўзбекистон»  дўстлик  уюшмасининг  ташкил  топганига  10  йил  тўлаётганини  мисол 
сифатида келтириш мумкин.  Мустақиллик йилларида халқаро алоқалар Марказий Осиё мамлакатлари билан 
қардошлик алоқалари 

Марказий  Осиё  давлатлари  раҳбарлари  1991  йил  13-15-август  кунлари 
Тошкент шаҳрида  учрашдилар . Ундаги энг муҳим ҳужжат - Ўрта Осиё ва 
Қоз о ғистон  Республикалараро  маслаҳат  Кенгашини  тузиш  тўғрисида 
битим имзоланди ;

1991 йил 13 декабрда Ашгабадда Марказий Осиё давлат бошлиқларининг 
учрашуви  бўлиб  ўтди.  Учрашувда  Тажан-Серахс  йўл  қурилиши  бўйича 
битим  имзоланди.  Уни  Ўзбекистон,  Қозоғистон,  Қирғизистон  ва 
Туркманистон Президентлари имзоладилар ;

1993  йилнинг  4  январида  И.Каримов  ташаббуси  билан  Марказий  Осиё 
давлатлари  раҳбарларининг  Тошкент  учрашуви  ташкил  этилди. 
Учрашувда  Марказий  Осиё  Ҳамдўстлигига  асос  солинди .  Беш  давлат 
раҳбарлари ҳамдўстлик ҳақидаги битимга имзо чекишди ; 

1993  йил  26  мартда  Қизил  Ўрдада  Марказий  Осиё  давлат 
бошлиқларининг  Россия  давлат  делегацияси  иштирокида  биринчи 
анжумани  бўлиб  ўтди.  1993  йил  28  июлда  Алматида  Қозғистон  ва 
Ўзбекистон  ўртасида  1994-2000  йилларда  иқтисодий  интеграцияни 
чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида битим имзоланди ;

1998  йил  5-6  январда  Ашгабадда  Туркманистон,  Ўзбекистон,  Қозоғистон, 
Қирғизистон,  Тожикистон  Президентларининг  учрашуви  бўлиб  ўтди. 
Бешала  давлатнинг миллий манфаатларига, минтақадаги  хавфсизлик ва 
барқарорликка  мос  келадиган  дўстона,  тенг  ҳуқуқли  ва  ўзаро  фойдали 
муносабатларни чуқурлаштиришга содиқ эканлиги тасдиқланди.  2008 йилда ташқи иқтисодий 
алоқалар ривожи

2008  йилда  Ўзбекистоннинг  ташқи  савдо  айланмаси  21,4  фоизга 
ошди; 

2008  йили  товарлар  ва  хизматлар  экспорти  28,7  фоизга  ортди.  2008 
йилда  умумий  экспорт  ҳажмида  хомашё  бўлмаган  товарларнинг 
улуши 71 фоиздан зиёдни ташкил этди. Айни вақтда Ўзбекистон учун 
анъанавий  экспорт  хомашёси  бўлган  пахта  толасининг  бу  борадаги 
улуши 2003 йилдаги 20 фоиздан 2008 йилда 12 фоизга тушди; 

Мамлакатимизда  таркибий  ўзгаришларни  изчил  амалга  ошириш 
учун  қулай инвестиция муҳити яратилган;

2008  йилда  иқтисодиётни  ривожлантириш  учун  барча  молиявий 
манбалар  ҳисобидан  6,4  миллиард  АҚШ  доллари  миқдорида 
инвестиция  жалб  этилди.  Ўзлаштирилган  барча  инвестицияларнинг 
50  фоизга  яқини  ишлаб  чиқаришни  модернизация  қилиш  ва  техник 
қайта жиҳозлашга йўналтирилган;

2008  йилда  1  миллиард  700  миллион  АҚШ  доллари  миқдоридаги 
хорижий инвестициялар ўзлаштирилди; 

Бу  кўрсаткич  2008  йил  2007  йилдагига  нисбатан  46  фоиз  кўп 
демакдир.  Хорижий  инвестицияларнинг  74  фоизини  тўғридан-тўғри 
инвестициялар ташкил этди.  2008 йилда Ўзбекистонда ташқи 
иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши  

2008  йилда  ташқи  савдо  айланмаси  21,4  фоизга  ошди, 
айни  вақтда  товарлар  ва  хизматлар  экспорти  28,7  фоизга 
ортди; 

2008  йилда  умумий  экспорт  ҳажмида  хомашё  бўлмаган 
товарларнинг улуши 71 фоиздан зиёдни ташкил этди; 

айни  вақтда  Ўзбекистон  учун  анъанавий  экспорт 
хомашёси  бўлган  пахта  толасининг  бу  борадаги  улуши 
2003 йилдаги 20 фоиздан 2008 йилда 12 фоизга тушди; 

таъкидлаш  керакки,  ташқи  савдо  муносабатларимиз 
географияси,  аввало,  ривожланиб  бораётган  Осиё  қитъаси 
бозорлари  билан  савдо  айланмасининг  ўсиши  ҳисобидан 
сифат жиҳатидан ўзгармоқда; 

бундай  ҳолат  экспортимизнинг  хомашё  ресурслари  нархи 
тез-тез  ўзгариб  турадиган  жаҳон  бозори  таъсирига 
боғлиқлигини  камайтиришда  муҳим  йўналиш  бўлиб 
хизмат қилади.  2008 йилда Ўзбекистонда 
инвестиция сиёсати 

Бугунги  кунда  мамлакатимизда  қулай  инвестиция  муҳити 
яратилган; 

2008  йилда  иқтисодиётни  ривожлантириш  учун  барча 
молиявий манбалар ҳисобидан 6,4 миллиард АҚШ доллари 
миқдорида инвестиция жалб этилди;

бу  2007  йил  билан  таққослаганда,  28,3  фоизга  кўп  бўлиб, 
ялпи  ички  маҳсулотга  нисбатан  инвестициялар  ҳажми  23 
фоизни ташкил этди; 

2008  йилда  1  миллиард  700  миллион  АҚШ  доллари 
миқдоридаги хорижий инвеститсиялар ўзлаштирилди. 

2008  йилда  хорижий  инвестицияларнинг  74  фоизини 
тўғридан-тўғри инвеститсиялар ташкил этди; 

ўзлаштирилган  барча  инвестицияларнинг  қарийб  54 
фоизини корхоналар ва аҳоли маблағлари ташкил этади.  Ўзбекистон иқтисодиётида Тикланиш 
ва тараққиёт фондининг ўрни

Фонд  иқтисодиётимизда  таркибий  ўзгаришларни  амалга 
ошириш  ва  уни  модернизация  қилишда  стратегик  муҳим 
рол ўйнайди;

у  турли  иқтисодий  лойиҳаларни  амалга  ошириш,  биринчи 
навбатда,  ишлаб  чиқариш  инфратузилмасини 
шакллантиришда муҳим ўрин тутади; 

бугунги  кунда  у  3  миллиард  200  миллион  АҚШ  долларидан 
ортиқ низом жамғармасига эга;

  яқин  истиқболда  ушбу  Фонд  активларини  5  миллиард 
долларга етказиш кўзда тутилмоқда; 

ўтган  икки  йил  мобайнида  ўнлаб  йирик  саноат  ва 
инфратузилма  иншоотларини  молиялаштириш  ва 
ҳамкорликда  молиялаштириш  учун  Фонд  томонидан  550 
миллион  АҚШ  долларидан  зиёд  миқдорда  кредитлар 
ажратилди.  ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМГА 
ҚАРШИ КУРАШДАГИ ИШТИРОКИ

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  И.А.Каримов  халқаро  ташкилотлар  – 
БМТ,  ОБСЕ,  Шанхай  ҳамкорлик  ташкилоти,  СЕАП  ва  бошқа 
ташкилотларнинг  минбарларидан  сўзлаган  нутқларида  минтақавий  ва 
миллий  кўламлардаги  халқаро  терроризмга  қарши  курашда  ҳамкорликни 
кучайтириш лозимлигини бир неча бор таъкидлаган. 

1999  йил  ноябр  ойида  ОБСЕнинг  Истамбул  шаҳрида  бўлиб  ўтган  Саммитида 
Президент  И.А.Каримов  БМТ  тузилмаларида  терроризмга  қарши  кураш 
халқаро  марказини  тузиш  таклифини  киритган. 
2002  йилнинг  октябр  ойида  БМТ,  ОБСЕ  ва  Ўзбекистон  ҳукумати  Тошкент 
шаҳрида  чақирган  халқаро  конференцияда  70  та  мамлакат  ва  40  та  халқаро 
ташкилотлардан  келган  экспертлар  халқаро  терроризмга  қарши  туриш 
стратегиясига умумий ёндашувлар хусусида таклифларни тайёрладилар. 

Миллий  хавфсизликни  таъминлашда  2000  йилнинг  декабр  ойида  қабул 
қилинган  “Терроризмга  қарши  кураш  тўғрисида“ги  Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни катта аҳамият касб этади.

АҚШда  2001  йил  11  сентябрда  содир  бўлган  фожиавий  воқеалардан  кейин,   
2001  йилнинг  28  сентябирида  БМТнинг  хавфсизлик  кенгаши  1373  (2001)-
сонли резолюцияни қабул қилди, бунда Ўзбекистон ташаббус билан чиқди. 

Ўзбекистон  БМТ  хавфсизлик  кенгаши  ҳузуридаги  терроризмга  қарши  кураш 
қўмитаси  ишида  МДҲдаги  антитеррор  маркази  ишида  қатнашиб,  Шанхай 
ҳамкорлик  ташкилоти  доирасида  тегишли  ишларни  адо  этмоқда,  антитеррор 
кучлар халқаро уюшмаси куч-ғайратларига ҳамқадам бўлмоқда. Ўзбекистон – терроризмга қарши кураш маркази «ФСМУ» технологиясиФикрингизни  баён этинг
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
Фикрингиз баёнига бирор  сабаб  кўрсатинг
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
Кўрсатилган сабабни тушунтирувчи (исботловчи)  мисол  келтиринг  
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
Фикрингизни  умумлаштиринг  
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________ АДАБИЁТЛАР
1. Каримов И.А.  Инсон, унинг ҳуқуқ ва  эркинликлари  -   олий  қадрият.   Т.: 14 
– “Ўзбекистон”, 2006.
2. Каримов  И.А.  Жамиятимизни  эркинлаштириш,  ислоҳотларни 
чуқурлаштириш,  маънавиятимизни  юксалтириш  ва  халқимизнинг  ҳаёт 
даражасини ошириш  - барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир.  Т.: 15 
– “Ўзбекистон”, 2007.
3. Каримов  И.А.  Мамлакатни  модернизация  қилиш  ва  иқтисодиётимизни 
барқарор ривожлантириш йўлида. Т.: 16 – “Ўзбекистон”, 2008.
4. Каримов  И.А.  БМТ  Ассамблеясининг  48-сессиясидаги  сўзлаган  нутқи.  1993 
йил 28-сентябрь.
5. Левитин Л, Карлайл Д.С . Ис лом Каримов - янги Ўзбекистон Президенти. Т.  
1 996  й .
6. И.Каримов  Ўзбекистон буюк келажак сари т., 1996.
7. Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  XXI  аср  бўсағасида:  хавфсизликка  таҳдид, 
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», Т., «Ўзбекистон», 1997.
8. Каримов  И.А.  «Ҳавфсизлик  ва  барқарор  тараққиёт  йўлида»,  Т., 
«Ўзбекистон», 1998.
9. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 3-жилд. Т., "Шарқ", 2001 й .
10. Ўзбекистон  Республикасиниг  янги  таҳрирдаги  Конституцияси. Т., 
Ўзбекистон", 2007 й .
11. Каримов  И.А.  Ўзбекистоннинг  мустақил  16  йиллик  тараққиёт  йўли.  Т., 
"Ўзбекистон", 2007 й.

M авзу : Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти  Режа: 1. Ташқи сиёсат асосларининг яратилиши. Ўзбекистон - БМТ аъзоси . 2. Мустақиллик йилларидаги халқаро алоқалар . 3. МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик . 4. Марказий Осиё мамлакатлари билан қардошлик алоқалари . 5. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашдаги иштироки . www.arxiv.uz

Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин (17-модда). ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ

Ўзбекистон Респ убликаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари Мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик, хавфсизликни сақлашга содиқлик Давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар да ҳ лсизлигини ҳурмат қилиш Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик Низоларни тин ч йўл билан ҳал этиш Куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик Инсон ҳуқуқпари ва эркинликларини ҳурмат қилиш Ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро умум эътироф этилган қоидалари ва нормаларинииг устуворлиги Давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, хавфсизлигини таъминлаш учун иттифоқ тузиш ва улардан ажралиб чиқиш Тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмасл ик Давлатлараро алоқаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, давлат ва миллий манфаатларининг устунлиги Ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда ривожлантириш

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти тизимида  Бугунги кунда 182 давлат Ўзбекистон мустақиллигини тан олган;  142 давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатилган;  Ўзбекистоннинг чет элларда 27 элчихонаси, 11 Бош консулхонаси, халқаро ташкилотларда 3 ваколатхонаси фаолият кўрсатяпти;  Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди ;  1993 йил февралда Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси очилди ва у иш бошлади ;  И. Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил сентябрда бўлган 48- сессиясида Ўзбекистон номидан Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича БМТнинг Тошкентда доимий ишловчи семинарини чақириш, наркобизнесга қарши курашни кучайтириш, Орол муаммосини ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича бир қатор таклифларни ўртага қўйди ;  Ўзбекистон БМТ билан қочоқлар, хавфсизлик, терроризм, наркобизнес, можароларнинг олдини олиш, интеграция, манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, илм-фанни ривожлантириш ва бошқа масалаларда кенг ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.