МУҲAММAДСИДДИҚ ҲАЙРАТ ВА ХIХ АСР ОХИРИ - ХХ АСР БОШИДА ТОЖИК ШЕЪРИЯТИ АНЪАНАЛАРИ
МУҲAММAДСИДДИҚ ҲАЙРАТ ВА ХIХ АСР ОХИРИ - ХХ АСР БОШИДА ТОЖИК ШЕЪРИЯТИ АНЪАНАЛАРИ МУНДAРИЖA КИРИШ .................................................................................. ...... ......... 3 I БОБ. ХIХ АСР ОХИРИ ВА ХХ АСР БОШЛАРИДА БУХОР О АДАБИЙ МУҲИТИ I.1. Бухоро адабий муҳитидаги ижтимоий-сиёсий ва адабий вазияти ҳақида қисқача ма ълумот ...................................................................................... 13 I.2. Х I Х–ХХ асрларда форс – тожик адабий анъаналаридан таъсирланиш ва тожик шеърияти жанрларнинг тадрижий ривожланиши ........... ........... 32 II БОБ. МУҲAММAДСИДДИК ҲАЙРАТНИНГ ҲАЁТИ, АСАРЛАРИ ВА ИЖОДИ II.1. Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат Бухорий ҳаёти ва ижодига оид тарихий, маънавий ва илмий қарашлар...... ........................................................................ 56 II.2. Муҳаммадсиддиқ Ҳайратнинг девони, унинг таркиби ва тузилиш и .............................................................................................................. 75 II.3. Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат шеъриятининг мавзу-мундарижаси ва бадиий хусусиятлари ...................................................................................................... 103 III БОБ. МУҲAММAДСИДДИ Қ ҲАЙРАТ НИНГ Х I Х-ХХ АСР ТОЖИК ШЕЪРИЯТИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ III.1. Шоир ижодининг услуби, тили ва бадиий хусусиятлари. ............................................................................................... 121 III.2. Ҳайрат Бухорий ижодида ижтимоий ҳаёт ва муҳит танқидининг бадиий хусусияти ............................................................................................................. 148 III .3. Муҳаммадсиддиқ Ҳайратнинг бадиий санъатлардан фойдаланиш маҳорати.............................. ........................ ........................................................ 163 Хулоса ..................................................................................................................180 1
Фойдаланилган адабиётлар р йхатиӯ ................................................................ 185 Кириш (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси ) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати . Жаҳон адабиётшунослигида XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари адабиётининг ғоявий мундарижаси, жанрлар кенгайиши, ижодкорларнинг адабий мероси, унинг бадиий тафаккур тарихидаги аҳамиятини белгилаш муҳим аҳамият касб этмоқда. А дабиётнинг юксалишига поэтик ҳисса қўшган мутафаккир шоирлар ижоди, уларнинг бадиий маҳорати ва адабий-эстетик қарашлари жаҳон адабиётшунослиги илмий тадқиқотлари учун асосий объект бўлиб қолмоқда . Шу боис, адабий оқимда анъана, индивидуал маҳорат муаммоларини ижтимоий, бадиий-фалсафий аспектларда ечиш, унинг муайян шоир ижодидаги услуб манерасини аниқлаш, умумий ва хусусий жиҳатларини бугунги глобаллашган илмий-назарий тафаккур сатҳида очиш имконини бера олиши билан муҳим аҳамият касб этади. Дунё адабиётшунослигида муайян бир тарихий давр ижодкорининг тизимли ўрганиш, унинг ижодий ёндашувлари, минтақалар адабиётнинг такомил хусусиятлари, адабий муҳит ва адабий жараён моҳиятини белгилайдиган муҳим жиҳат эканлиги кенг ўрганилмоқда. Шунинг учун ҳам янги давр форс-тожик мумтоз адабиётнинг анъанавий йўналишларида ижод қилган шоирларнинг адабий меросини ўрганиш, жаҳон адабиётшунослигида ижтимоий-сиёсий, адабий-эстетик омиллар ва йўналишларнинг шаклланиши ҳамда тараққиёт босқичлари, адабий фаолиятнинг етакчи вакиллари биографияси, мавзулар кўлами ва поэтикаси , жанр хусусиятлари, образлар тизимидаги анъанавийлик ва янгиланишлар, бадиий тил масалаларини тадқиқ этиш зарурияти юзага келмоқда. Мустақиллигимизнинг илк кунларидан ўтмиш адабий меросга танқидий ну қ таи назардан ёндашиш, XIX асрнинг охири ва ХХ аср бошлари адабиётининг асосий йўнлишларини аниқлаш, тожик тилида яратилган мумтоз адабиёт намуналарини, ҳар бир ижодкор поэтик маҳорати негизида чуқур ва холис ўрганишга киришилди. Шу боис, “Буюк аллома ва 2
адибларимиз, азиз авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қ аратишимиз керак”. 1 Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат асарларида илгари сурилган диний- маънавий, ахлоқий-маърифий қарашлар, ўзига хос поэтик чизгилар, халқчил мотивлар, ҳаётий реалликнинг бадиий талқини замонавий тожик адабиётининг тадрижий такомилини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил, 28 декабрдаги “Тараққиёт йўлимизнинг шиддати янада ошаверади” мавзусидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи, 2018 йил, 29 декабрь. 3
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Адабиётшунослик илмида нисбатан кам ўрганилган Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида Шарифжон-Махдум Садри Зиёнинг “Тазкори ашъор”, Ҳожи Неъматуллоҳ Муҳтарамнинг “Тазкират уш-шуаро”, Абдуллоҳхожа Абдийнинг “Тазкират уш-шуарои мутааххирин” ва Шайх Абдулқодир Кароматулло Бухорийнинг “Армуғони саббоғ 2 , С.Айнинийнинг “Ёддоштҳо” ва “Намунаи адабиёти то ик” асарлари муҳим ва таянч манбалар ҳисобланиб,ҷ уларда таржимаи ҳол тарзидаги қисқача маълумотлар, шоир шеърларидан намуналар келтирилган. Бу борада яратилган тадқиқот намуналарини икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчиси, давр умумий адабий оқимини ўрганиш жараёнида Ҳайрат ижодий фаолиятининг айрим баҳсли жиҳатларини адабиёт тарихи контекстида тадқиқ этишга қаратилган тадқиқотлар бўлиб, С.Айний, Н.Маъсумий, Х.Мирзозода, М.Шукуров, Р.Ҳодизода каби йирик адабиётшуносларнинг тадқиқот ишларини шу сирага киритиш мумкин. Иккинчиси, мустақиллик йилларида адиб ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганишга қаратилган алоҳида тадқиқий ишлардан иборат. Бунга Худойназар Асозоданинг “Адабиёти то ик дар садаи ХХ” ва “Таърихи адабиёти то ик ҷ ҷ (давраи нав)” каби илмий асарларини, шоир ижодий мақомининг таҳлили ҳақидаги Ж.Ҳамроевнинг “Таърихи танқиди адаб ӣ ”, “Таърихи адабиёти навини то ик”, С.Хўжақуловнинг “Адабиёти давраи бедории милл ҷ ӣ ”, И.Эшонқуловнинг “Ҳашмати Бухоро ӣ ва тазкираҳои ў”, “Энциклопедияи миллии то ик” ҷ 3 каби дарсликлари ва эн циклопедик характерга эга бўлган 2 Садри Зиё, Шариф ҷ он – махдум. Тазкори ашъор. Шарҳи ҳоли бархе аз шоирони муосири То ҷ икистон ва намунаҳое аз ашъори онон. Бо тасҳеҳи Саҳобиддини Сиддиқ. Бо кўшиши Муҳаммад ҷ они Шакурии Бухоро ӣ . Чопи аввал. – Теҳрон: Суруш, 1380=2001. – 428 с аҳ . ; М ӯ ҳтарам, Ҳо и ҷ Неъматуллоҳ. Тазкират уш – шуа ро. Бо тасҳеҳ ва муқаддимаи Асғари Ҷ онфидо. Зери назари Камол Айн ӣ . – Душанбе: Дониш, 1975. – 399 с аҳ . ; Абд Абдуллоҳхо ӣ ҷ а. Тазкират уш–шуаро. Бо тасҳеҳ ва муқаддимаи Асғари онфидо. Зери назари Саҳобиддин Сиддиқов Ҷ . – Душанбе: Дониш, 1983.; Шайх Абдулқодир Кароматуллоҳи Бухор . Тазкираи саббоқ. Бо сарсухан ӣ ва тавзеҳоти М.Отахонзода. – Тошкент: Фан, 2007. 3 Асозода Х. Таърихи адабиёти то ҷ ик (давраи нав). Китоби дарс ӣ барои мактабҳои ол ӣ . – Душанбе: “Маориф ва фарҳанг”, 2014 ; Ҳамроев . Таърихи танқиди адаб Ҷ ӣ . – Душанбе: Адиб, 2006; Таърихи адабиёти навини то ик. – Тошкент: Тамаддун, 2015; Хў ақулов С. Адабиёти давраи бедории ҷ ҷ 4
манбаларини мисол қилиш мумкин. Уларда шоир ҳақида алоҳида фасллар ажратилган . Аммо Расул Ҳодизоданинг ташаббуси билан “Ашъори мунтахаб”-и Ҳайрати Бухороий“ номли китобида шоирнинг шеърий девонига ёзилган муфассал кириш сўзи тадқиқотчилар учун айни пайтдаги ягона ва муҳим манба бўлиб қолмоқда. Кўриняптики, XIX аср охири ва ХХ аср бошлари тожик шеъриятининг лингвостилистик ва лингвопоэтик хусусиятларини умумий адабий жараён контекстида тадқиқ этиш, М уҳаммадсиддиқ Ҳайрат Бухорийнинг девони таркибининг жанр хусусиятлари, унинг ўзига хос поэтик маҳоратини аниқлаш, шоир адабий меросида анъанавийлик ва янгиланиш тамойилларини тадқиқ этиш ва бу адибнинг давр адабий жараёнидаги алоҳида мавқеини аниқлаш адабиётшунослик олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Самарқанд давлат университетининг илмий тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “ Тожик адабиётида адабий жанрлар ва ижодий услублар рангбаранглиги ” мавзусидаги тадқиқотлар доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади Муҳaммaдсидди қ Ҳайрат адабий-ижодий фаолиятини, поэтик маҳоратини ХIХ аср охири – ХХ аср боши тожик шеърияти анъаналар и асосида очиш, шоир девонининг жанрий таркиби, мавзулар олами, мотив ва образларига хос хусусиятларни аниқлашдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: адабий-тарихий манбаларда ҳамда тожик ва хорижий тадқиқотчи олимларнинг асарларида XIX аср охири ва ХХ аср бошида яшаб ижод этган Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат Бухорийнинг ҳаёти, ижодий фаолиятига илмий ёндашув усуллари ҳамда принципларини аниқлаш; Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат ижодига у яшаган Бухоро адабий муҳитидаги ижтимоий-сиёсий ва адабий шароитнинг таъсирини далиллаш; милл ӣ . – Тошкент: Миллий Энциклопедия, 2015; Эшонқулов И. Ҳашмати Бухоро ӣ ва тазкираҳои ӯ . – Тошканд: ТURON – IQBOL, 2019. 5