logo

Ўрта Осиёнинг антик давир тарихи ёзма манбаларда

Yuklangan vaqt:

13.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

134.1865234375 KB
Ўрта Осиёнинг антик давир тарихи ёзма манбаларда
Мундарижа
Кириш
1 Боб. Ўрта Осиё ҳақидаги илк ёзма манбалар
И .1 “Авесто” Ўрта Осиё ҳақидаги илк манба
И .2 Қавдимги Ерон ва Хинд манбалари
2 Боб. Ўрта Осиёнинг антик давир тарихи ёзма манбаларда
ИИ .1   Герадотнинг   “Тарих”   асарида   Ўрта   Осиёга   тегишли
маълумотлар
ИИ . 2  Квинт Курсий Руф, Стробон ва Арриан асарларида Ўрта Осиё
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар КИРИСҲ
Мавзунинг   долзарблиги:   Мустақиллик   еришганимиздан   со`нг
аждодларимизга   бўлган   еътибор   нихоятда   кучайди.   Шу   ўринда
Ўзбекистон   Республикаси   президенти   И.А.Каримовнинг   қуйидаги
сўзларини   еслаш   жоиз:   “Тарихий   хотираси   бор   инсон-иродали   инсон,
такрор айтаман, иродали инсондир” 1
.
  Марказий   Осиё,   жумладан   Моварауннаҳирда   яшаган   қадимги
туркий   халқлар   –   скифлар,     саклар,   массагетлар   ҳақидаги   ҳозиргача
маълум   бўлган,   ёзма   тарихий   адабиётларда   ўз   ифодасини   топган   енг
қадимги   ва   дастлабки   бу   маълумотларнинг   манбалари   “Авесто”   китоби,
“тарих отаси”  - Герадотдан  тортиб  Стробон,  Арриан, Квинт Курсий  Руф,
Плутарх   сингари   буюк   тарихчилар,   Ахомонийлар   даври   форсий
ёзувларини урганиш енг долзарб масалалардан бири хисобланади. 
Авесто   ўзбек,   умуман   Ўрта   Осиё,   Ерон,   Озарбайжон
халқларининг   қадимги   даврдаги   ижтимоий-иқтисодий   ҳаёти,   диний
қарашлари,   олам   тўғрисидаги   тасаввурлари,   урфодатлари,   маънавий
маданиятларини   ўрганишда   муҳим   ва   ягона   манба   «Бу   нодир   китоб
бундан   30   аср   муқаддам   икки   дарё   оралиғида,   мана   шу   заминда
умргузаронлик   қилган   аждодларимизнинг   биз   авлодларига   қолдирган
маънавий, тарихий меросидир» 1
Герадот   ҳамда   баъзи   юнон   тарихчилари   асарларининг   асосий
йўналишларини   юнонлар   ва   қўшни   халқлар   кураши   ташкил   етади.
Бинобарин,   уларда   катта   тарихий   ҳақиқат   билан   бир   қаторда,   онг
оқими   тарзидаги   айрим,   жузъий   манфаатли   нуқтаи   назарлар   ҳам
бўлиши   табий   хол   биз   ишимизда   ушбу   фикирларни   тахлил   қилишга
харакат қилдик.  
1
  Karimov I.A.  Tarixiy xotirasiz kelajak yo`q . T., Ma‘naviyat,  1998.  9-betlar.
1
  Karimov I. A, «Adolatli jamiyatsari». T., 1998, 39—40-betlar
2 И. Боб. Ўрта Осиё ҳақидаги илк ёзма манбалар.
1.1 “Авесто” Ўрта Осиё ҳақидаги илк манба.
Марказий Осиёнинг енг қадимги халқлари ўз тарихини ёзма равишда
ёритмаганлар  (шу  даврларга   оид  маҳаллий  ёзма   манбалар   топилмаган   ёки
улар   замонимизгача   сақланиб   қолмаган).   Ҳудудимизга   тегишли   илк   ёзма
манбалар—“Авесто”,   аҳамонийлар   даври   михсимон   ёзувлари   ва   қадимги
дунё   (юнон-Рим)   даврига   тааллуқли   манбалар   юртимиздан   ташқарида
тузилгандир.   Улар   Қадимги   Шарқ   ва   дунё   тарихида   биринчи   бўлиб,
ўлкамиздаги   халқларнинг   номларини,   алоҳида   жойлар,   тоғлар,   дарёлар   ва
кўлларнинг   номларини,   афсонавий   қаҳрамонлар   ва   подшоларнинг
номларини, юртимиз халқларининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий-
иқтисодий ва сиёсий тузуми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. 1
Бу   манбалар   кам   ва   тўлиқ   бўлмаганлиги   учун   қадимги   иқтисодий,
ижтимоий   ва   сиёсий   жараёнларни   ўрганишда   ёзма   ва   археологик
манбаларни бир-бирига солиштириш зарурияти келиб чиқади. Археологик
маълумотлар   ёзма   манбаларни   кенгайтириб,   тарихий   тараққиётнинг   аниқ
йўналишларини   (кўп   ҳолларда   археологик   манбалар   ёзма   манбаларга
қараганда   тарихий-маданий   жараённинг   бошқа   йўналишларини   ҳам)
кўрсатади.
Дастлабки   ёзма   манбалардан   фойдаланишда   жуда   еҳтиёт   бўлмоқ
керак. Баъзи бир маълумотлар афсоналарга асосланган ва уларни ҳақиқий
тарихдан   ажратиб   олиш   лозим.   Бошқа   манбаларнинг   муаллифлари
(масалан, енг қадимги юнон тарихшунослари) ҳеч қачон Марказий Осиёда
бўлмаганлар ва ўз ҳикояларини суриштириб билганлари асосида ёзганлар.
Шунга қарамасдан, бу маълумотлар муҳим аҳамиятга егадир,
1
 Azizxo’jayev A. Davlatchilik va madaniyat. - T.: Sharq, 1997.B-45
3 Авесто,   Овасто   (парфиёнча:   апастак   —   матн;   кўпинча   «Зенд-
Авесто»,   яъни   «тафсир   қилинган   матн»   деб   аталади)   —
зардуштийликнпиг   муқаддас   китоблари   тўплами.   Кўпчилик
тадқиқотчилар   фикрига   кўра,   Авесто   Ўрта   Осиёда,   хусусан   Хоразмда
милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг биринчи ярмида вужудга
келган.   Авестода   келтирилган   географик   маълумотлар   ҳам   буни
тасдиқлайди. Маc, худо яратган ўлкалар санаб ўтилар екан, бойлиги ва
кўркамлиги   жиҳатидан   қадимги   Хоразм,   Гава   (Суғд),   Марғиёна
(Марв),   Бақтрия   (Балх)   би-ринчи   бўлиб   тилга   олинади,   Орол   денгизи
(Ворукаша   ёҳуд   Вурукаша)   ва   Амударё   (Даити)   тавсифланади.
Авестодаги   халқнинг   дастлабки   ватани   Сирдарё,   Амударё   етаклари   ва
Зарафшон водийси бўлган.
Авесто   узоқ   вақт   мобайнида   шаклланган.   Унда   келтирилган
маълумотларнинг   енг   қадимги   қисмлари   милоддан   аввалги   2-минг
йиллик   охири   —   1-минг   йиллик   бошига   оид   бўлиб,   оғзаки   тарзда
авлоддан-авлодга   ўтиб   келган.   Кейинги   асрларда   Авесто   таркибига
турли   диний   урф-одатлар   баёни,   ахлоқий,   ҳуқуқий   қонун-қоидалар   ва
ҳоказолар   қўшилиб   борган.   Авестони   Зардушт   диний   асар   сифатида
бир   тизим-га   солган.   Дастлабки   ёзма   нусхаси   еса   12   минг   мол
терисига   битилган   деб   ривоят   қилинади.   У   Персеполаа   сакланган.
Александр   (Македониялик   Искандар)   Еронни   забт   етганда,   бу   нусха
куйдириб   юборилган.   Аршакийлардан   Вологес   И   даври   (51—78)да
қайта   китоб   қилинган,   лекин   у   сақланмаган.   Сосонийлар   даврида
яхлит китоб ҳолига келтирилган. 1
Авесто   21   наск   (қисм)дан   иборат   бўлган.   Авесто   ҳажми   катта
китоб   бўлганлиги   сабабли   диндорлар   кундалик   фаолияти-да
фойдаланиш учун унинг ихчамлаштирилган шакли — «Кичик Авесто»
(Хурдак   Авесто)   яратилган.   Араблар   Еронни   фатҳ   етгач   (7-Авесто)
зардуштий   руҳоний-ларининг   бир   қисми   Ҳиндистонга   кўчиб   ўтган.
1
  www.archaelogy.ru
4 Уларнинг   авлодлари   (парс-лар)   Бомбай   шаҳрида   ўз   жамоаларида
ҳозиргача   Авестонинг   асл   нусхасини   сақлаб   келади.   Франсуз
тадқиқотчиси   Анкетил   Дюперрон   зардуштийлар   жамоасида   яшаб,
Авесто   тилини   ва   ёзувини   урганиб,   уни   таржима   қилиб   нашр   етган
(1771).   Авестонинг   бу   нусхаси   27   жилддан   иборат   бўлиб,   асарнинг
еттидан бир қисмидир. У Ясна, Висперед, Вендидад, Гатлар ва Яштлар
номи билан юритиладиган китобларни ўз ичига олади.
Авестода   баён   етилган   ғояларга   кўра,   олам   икки   асоснинг,   икки
ибтидонинг,   яъни   ёруғлик   билан   зулматнинг,   яхшилик   билан
ёмонликнинг   тухтовсиз   курашидан   иборат.   Яхшилик   ва   езгулик
худоси   Аҳурамазда   ер,   ўсимлик   ва   билан   ҳамма   табиий   бойликларни
яратган.   Ёмонлик   ва   ёвузлик   тимсоли   Анхрамайну   Аҳурамаздага
қарши   тўхтовсиз   курашади,   аммо   уни   енгишга   ожизлик   қилади.   Бу
кураш   абадий   давом   етади.   Яхшиликни   ифодаловчи   кучлар   осмонда,
ёмонликни   ифодаловчи   кучлар   ер   остида   жойлашган,   ер   сатҳи   еса
кураш   майдонидир.   Хаётдаги   турфа   узгаришлар   қайси   кучнинг   ғалаба
қилишига боғлиқ. Инсон ҳам тана ва руҳнинг, ахлоқ еса яхши ва ёмон
хулқнинг   уза-ро   курашидан   иборат.   Чексиз,   абадий   фазо   ва   вақт   ҳам
икки   қарама-қарши   қисмдан:   яхшилик   ва   Аҳурамазда   ҳукмрон   бўлган
абадий ёруғлик билан ёмонлик ва Анҳрамайну ҳукмрон бўлган абадий
зулматдан ташкил топади.
Авесто таълимотига  кўра, биринчи инсон Говамард (ҳўкиз-одам;
форсча   Қаюмарс)   бўлиб,   ундан   барча   кишилар   тарқалган.   Биринчи
шоҳ   Йима   даври   олтин   давр   ҳисобланган,   чунки   унда   ўлим   бўлмаган,
Аҳурамазда   доимий   баҳор   яратган.   Кишилар   бе-каму   куст,   бахтиёр
яшаган.   900   йил   утгач   шоҳ   Йима   гурурга   берилиб,   ман   етилган   сигир
гўштини   ейди   ва   ёвузлик   рамзи   Анҳрамайну   ҳукмидаги   кучлар   бош
кўтаради.   Оламни   музлик   қоплай-ди.   Йима   Аҳурамазда   амри   билан
одам-лар   ва   ҳайвонларни   совукдан   сақлаб   қолиш   учун   қўрғон   (вар)
қуриб,   унга   ҳар   бир   жонзотдан   бир   жуфтини   жой-лаштирган.
5 Инсоният   тарихининг   илк   олтин   даври   тугагач,   Ҳайр   билан   Шарр
(яхшилик   ва   ёмонлик)   ўртасидаги   кураш   даври   бўлган   иккинчи   давр
бошланган.   Учинчи   даврда   Аҳурамазда   ғалаба   қилиб,   езгулик
салтанати   барқарор   бўлади,   ўлганлар   тирилади.   Авестонинг   ахлоқий-
фалсафий   моҳияти   «езгу   фикр»,   «езгу   сўз»   ва   «езгу   амал»   каби
муқаддас   учлик   (ахлоқий   триада)да   ўз   ифодасини   топади.   Зардуш-
тийларнинг   ибодат   олдидан   айтиладиган   нияти,   сўзлари   шу   3   ибора
билан бошланади.
Марказий   Осиё   халқларининг   енг   қадимги   ёзуви   —   бу   хумнинг
сиртида   тасвирланган   хоразм   тилидаги   қисқа   ёзувдир.   У   Катта
Ойбуйирқалъа шаҳар харобасида топилган. Археологик маълумотларга кўра
бу ёзув милоддан аввалги . В— ИВ асрларга тегишлидир. Милоддан аввалги
ИВ―СҲ асрларга оид яна бир қадимги Хоразм ёзуви Қўйқирилган қалъада
топилган   сопол   идишнинг   сиртида   сақланган.   Бу   манба   ягона
“аспабарак”—“от-лиқ”, “чавандоз” сўзидан иборатдир.
Қадимги Хоразм ёзуви оромий алифбесига асосланган. Оромийлар —
милоддан аввалги И минг йилликнинг бошларида Месопотамия (Икки дарё
оралиғи)   ҳудудида   жойлашган   қадимги   халқдир.   Милоддан   аввалги   ВИ—
ИВ   асрларга   келиб,   22   та   ҳарфдан   иборат   бўлган   оромий   алифбеси   Ўрта
Шарқнинг   идора   қилиш,   иш   юритувчи   ва   маъмурий   тили   вазифасини
бажарган.
Бу Ўзбекистон жанубида (Сурхон воҳаси) ва чегарадош Тожикистон,
Шимолий   Афғонистон   ерларида   жойлашган   тарихий-маданий   вилоят
аҳолисининг   тили   .ҳамда   ёзувидир.   Бақтрия   ёзуви   икки   хил   —   оромий   ва
қадиги юнон алифбесига асосланиб ривожланган 1
 
Бақтрия   тили   ва   ёзувлари   унча   яхши   ўрганилмаган.   Бизгача   юздан
ортиқ   бақтрийлар   сўзлари   етиб   келган.   Бақтрия   ёзуви   топилмалари   асосан
милоднинг биринчи асарларига тааллуқлидир.
1
  www.archaelogy.ru
6 Сўғд,   Сўғдиёна   —   тарихий-маданий   вилоят   бўлиб,   Зарафшон
Қашқадарё   воҳаларини   ўз   ичига   олган.   Милодий   И   ―   ИВ   асрлардан
бошлаб,   Сўғд   ёзувлари   кенг   ҳудудда     тарқалган.   Бу   жараён   сўғдларнинг
янги   ерларни   ўзлаштириш   фаолияти   ва   савдогарларнинг   “Буюк   Ипак
йўли”даги харакатлари билан боғланган. Шунинг учун ҳам сўғд  тилидаги
ёзма   ёдгорликлар   Марказий   Осиё,   Қозоғистон,     Шарқий   Туркистон,
Покистон ва Мўғулистон тупроғида топиб текширилган. 
Сўғд   ёзуви   иш   юритишда,   савдо   ва   маданий   алоқаларда   катта
аҳамиятга ега бўлиб, қадимги уйғур, мўғул ва манжурлар ёзувлари пайдо
бўлишига   асос   бўлди.   Милоддан   аввалги   И   минг   йилликка   оид   сўғд
ёзувлари топилмаган.
Саклар―Марказий Осиё ва Қозоғистоннинг даштларида, чўлларида
ва тоғларида жойлашган кўчманчи қабилалардир. Олимлар фикрига кўра,
сак   тилида   ёритилган   енг   қадимги   манба   ―  бу   Олмаота   атрофида   Иссиқ
қўрғонида топилган кумуш идишдаги ёзувдир. У милоддан аввалги В аср
билан   саналади.   Тилшунослик   фанларида   Иссиқ   ёзувига   ўхшаган   белги
ёзувлари “номаълум хат” деб аталади.
Сак   тилларида   ёритилган   ҳужжатларнинг   асосий   қисми   Шарқий
Туркистоннинг   Хотан   воҳасидан   топилган.   Улар   Г,   В,   Бейли,   М,   Ж.
Дрезден, Л. Г. Герсенберг, И. М. Ораннскийлар катта ҳисса қўшганлар.
“Авесто”,   сўғдийлар,   парфийлар   ва   номлар   замонавий   тилларда
сақланиб ишлатилмоқда. Жумладан, авесто сўзлари “братар”―”биродар”,
“ака” (рус тилида ҳам “брат”); “хапта”―”ҳафта”, “етти”; “банд”―”боғлаб
қўйиш”;   “зар”―”олтин”;   “нау”   (нав)―”янги”,   “ап”―”об”,
“фрамана”―”фармон” ва ҳоказо. 1
Айниқса   кўп   номлар   сўғд   сўзи―”канд”   (кент)―”шаҳар”   билан
боғланган   (Тошкент,   Чимкент,   Вобкент,   Янгикент).   Самарқанд,
Панжикент   номлари   ВИИ   аср   охири   ―   ВИИИ   асрга   оид   сўғд
1
 www.archaelogy.com
7 ҳужжатларида   учрайди.   “Шаҳар”   тушунчаси   парфийлар   сўзи   “шаҳр”   дан
келиб чиққан.
Айрим   тушунчалар   сўғд   сўзлари―”так”   (қурилиш,   гумбаз)   ва
“кат”(уй-жой,   макон)   билан   боғланган   (чор-так,   пештоқ,   Катоб―Китоб,
Навқат,   Куркат).   Авесто   сўзи―”раошана”   (ёруғ,   равшан,   ойдин),
Зарафшон номида сақланган.
Жуда ҳам кўп атамалар юртимизнинг қадимги ҳамда ҳозирги ўзбек
ва  тожик  сўзларнинг   қўшилиши  асосида   пайдо  бўлган  (Зар―ўт-сой,  Зар-
боғ,   Дар-банд,   Дара-банд,   Сар-банд,   Кўхи-тоғ,   Кат-об,   Шаҳри-сабз,   Сой-
сайёд, Хазар-бўқа, Хазар-асп, Банд-и-хон, Нур-ота, Нау-баҳор). Жумладан,
“Катоб”—ҳозирги   Китоб   —   бу   “дарё   бўйидаги   макон,   қўрғон”,
“Шаҳрисабз”—“яшил,  кўкаламзор  шаҳар”, Хазарбўқа,  Хазарасп  — “минг
буқа, минг от” тушунчаларини билдиради. Баъзи қишлоқларнинг номлари
жуда   ҳам   қадимги   сўзлардан   келиб   чиққан.   Мисол   учун   Сурхондарёдаги
Вахшивар — бу “даҳшат қишлоқ, макон” деб таржима қилинади ва авесто
сўзлари—“вахш” (даҳшат), “вара” (макон) билан боғланади.
Қадимги   атамаларнинг   келиб   чиқиши   ва   ривожланиши—бу   долзарб
муаммо бўлиб, махсус тадқиқотлар олиб боришни талаб қилади. Охирги 20—
30   йил   давомида   (айниқса,   янги   ерларни,   чўлларни   ўзлаштириш   жараёни
натижасида  аҳолининг ески  турар жойлардан янги ноҳияларга  кўчирилиши
муносабати   билан)   қадимги     номлар   унутилиб,   уларнинг   ўрнига   янги   (шу
жойнинг   тарихи   билан   боғлиқ   бўлмаган)   номлар   ишлатилган   {Баҳористон,
Гулистон ва ҳоказо).
Ўзбекистон ҳудудида тилларнинг ривожланиши бир неча минг йиллар
билан   боғланади.   Ёзма   манбаларга   кўра   юртимизда   енг   қадимги   маҳаллий
тиллар:   туркий,   форс,   араб   ва   ески   ўзбек   тиллари   ривож   топган.   Улар   иш
юритиш ва маъмурий, адабий ва халқаро, маҳаллий қишлоқ ва шаҳар тиллари
вазифасини бажарган.
Қадимги   қабилалар   ва   халқлар   келиб   кетдилар.   Уларнинг   турли
замонларга   оид   юксак   даражали   маданиятларн   ривожланди.   Халқлар   ва
8 тилларнинг   келиб   чиқиши   мураккаб   тарихий   жараёнлар   билан   боғлиқдир.
Ўша   даврлардан   бизнинг   замонамизгача   турли   хил   археологик   ва   ёзма
манбалар   сақланиб   келди.   Аждодларимизнинг   моддий   ва   маънавий   мероси
халқимизнинг   маънавий   бойлиги   бўлиб,   янги   илмий   изланишларга   асос
солади 
1755—1761   йилларда   франсуз   олими   Анкетил   Дюперрон
Ҳиндистоннинг   Гужарат   вилоятида   ерон   зардуштийларининг   авлодлари
—   парсларнинг   урф-одатлари   ва   диний   маросимлари   билан   танишиб
чиққан.   Енг   муҳими   шундан   иборатки,   Дюперрон   парсларнинг   диний
ёзувларини   ўқишга   муяссар   бўлган.   “Апастак”   ёки   “Авесто”нинг   енг
қадимги, 1288 йилда кўчирилган қўлёзма нусхаси бизгача сақланган.
Дюперрон юртига қайтгандан сўнг, 1771 йилда “Авесто”ни таржима
қилган.   ХИХ   ва   ХХ   асрнинг   бошларида   еса   “Авесто”нинг   янги
таржималари пайдо бўлади.
Дастлабки “Авесто” 21 та китобдан иборат бўлган. Ҳозирги вақтгача
унинг   айрим   қисмлари   сақланиб   қол-ган:   Ясна—“қурбонлик   келтириш”,
Виспрат   —-“ҳамма   ҳукмронлар”,   Яшт—“қадрлаш”,   “улуғлаш”,   Видевдат
—“девларга   қарши   қонун”.   Буларнинг   ҳаммаси   сосонийлар   даврида
таҳрир қилинган.
Ясна китоби 72 бобдан иборат бўлиб, улардан 17 таси “Готалар”, яъни
пайғамбар   Заратуштранинг   “Муқаддас   қўшиқлари”,   унинг   диний
насиҳатларидан иборат.
Готаларни   пайғамбар   Заратуштра   сосонийлар   даври   (ИИИ—ВИИ
асрлар)дан   бир  неча   асрлар   олдин   яратган.   Ажабланарли   томони  шундаки,
илк   ўрта   асрларда   Авесто   кўпчиликка   тушунарсиз   “ўлик”   тилга   айланган
бўлса ҳам Заратуштранинг номаълум сўзлари ва тушунчалари Ясна китобига
сўзма-сўз   киритилгаи.   Албатта,   “Авесто”   таҳрирчилари   пайғамбарнинг
насиҳат   сўзлари   маъносини   айрим   жойларда   бузиб,   нотўғри   кўрсатганлар.
Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар Готалар сўзларини аниқ ўрганиш жуда ҳам
қийин жараён, деб ҳисоблайдилар.
9 Виспрат 24 бобдан иборат бўлиб, зардуштийларнинг айрим худоларига
бағишланган   мадҳиялардир.   Улар   байрам   ва   диний   маросимларда   ижро
етилган .
Яштнинг   21   бобида   ёзувсиз   замонларга   оид   ероний   қабилаларнинг
тасаввурлари   сақланган.   Яшт   китобида   афсонавий   қаҳрамонларга   ва   улуғ
худоларга:   бағишланган   мадҳиялар   тўпланган.   Қадимги   қабилалар   оғзаки
ижоди асосида Яшт боблари пайдо бўлган.
Видевдат   тўлиқ   сақланган   китобдир,   унинг   тарихий   санаси   Ясна   ёки
Яшт қисмларига нисбатан бирмунча ёш ҳисобланади. Видевдат 22 та бобдан
иборат.
“Авесто” маълумотларини ўрганишга оид турли хил илмий адабиётлар
мавжуд.   “Авесто”нинг   тарихий   тўғрилиги   ва   тарихий   саналари,   пайғамбар
Заратуштра фаолияти ва зардуштийлик динининг вужудга келиши муаммоси
билан   узвий   боғлиқдир.   Бу   муаммо   кўп   йиллардан   бери   олимлар   орасида
илмий тортишувларга сабаб бўлиб келмоқда.
Заратуштра   (юнонча   —   Зороастр,   ўрта   форс   тилида   —   Зардушт)
қадимги   дунё   муаллифлари   маълумотларига   кўра   афсонавий   шахс
ҳисобланган. Аммо “Авесто”нинг Готалари ва Яшт боблари Заратуштрани
тарихий шахс сифатида ёритади. 1
Заратуштранинг   номи   қадимги   ерон   “Зарауштра”   сўзидан   келиб
чиққан, “Зар”- бу олтин, “уштра”— туя ёки уч хил маънода—“Олтинтуяли”,
“Олтин туя егаси”, “Туялар етаклаган одам”деб таржима қилинади.
“Авесто”да   Заратуштра   уруғининг   номи,   ота   ва   онасининг   исмлари,
оиласи   ва   фарзандлари   ҳақида   аниқ   маълумотлар   бор.   Заратуштра   қоҳинлар
оиласида туғилган ва бой одам бўлмаган. У Спитама авлодидан келиб чиққан.
Заратуштра   отаси   ва   онасининг   исмлари   —   Поурушасп   ва   Дугдова   бўлган.
Заратуштра уйланган бўлиб, иккита қиз фарзанд кўрган.
Пайғамбар   Заратуштранинг   туғилган   жойи   ва   ватани   ҳақида
“Авесто”да   ҳеч   қандай   маълумотлар   йўқ.   Шу   манбага   кўра,
1
  Saidboboyev .Z. Tarixiy grografiya. Toshkent. 2010 y B-45
10 Заратуштранинг   диний   насиҳатлари   ўз   ватанида   тарафдорларини
топмаган. Шунинг учун. ҳам янги диннинг асосчиси ўз юртидан кочишга
мажбур бўлган.
Готаларда пайрамбар Заратуштра бундай хабар қилади: “Қай томонга,
қайси юртга қочиб  қутулсам, мени жангчилардан  ва қоҳинлардан ажратиб
қўйдилар,   жамоа   мени   қувнатмайди,   мамлакатлариинг   ёвуз   сардорлари
мени  қабул   қилмайдилар”.   Заратуштрани   подшо   Кави   Виштасп   ўз   юртида
қабул   қилган.   Кави   Виштасп,   унинг   хотини   -—   малика   Хутаоса   ва   подшо
оиласининг   бошқа   вакиллари—   узоқ   ва   яқин   қариндошлари   Заратуштра
таълимотига   жуда   ҳам   қизиққанлар   ва   унинг   еътиқодини   қабул   қилган
биринчи   тарафдорлари   деб ҳисобланади.
Сосонийлар даври анъаналарига кўра, Заратуштранинг туғилган йили
македониялик Искандаргача бўлган 268 йил. Бу сана ҳақида биринчи бўлиб
Беруний   еълон   қилган.   Унинг   маълумотларига.   кўра.   Заратуштра
Искандарнинг   Шарқ   ҳудудига   юришларидан   (бошланиш   санаси—
милоддан аввалги 334 йил) 258 йил аввал туғилган. Демак, Заратуштранинг
туғилган   йили   милоддан   аввалги   592   йил   бўлиб   чиқади.   Маълумки,
Заратуштра   77   ёшда   вафот   етган   ва   унинг   ҳаёт   санаси   милоддан   аввалги
592—515 йилларга тўғри келади, деб фараз қилинади.
Шу   саналарга   асосланиб   баъзи   олимлар   Заратуштра   аҳамонийлар
подшолари   Кир   ИИ   (милоддан   аввалги   559—530   й.),   Кумбиз       (милоддан
аввалги 530—522 й. ва Доро И (милоддан аввалги 522—480 й.) даврларига
замондош бўлган деб ҳисоблайдилар. Шу фикрни тасдиқлаш учун Доро И
отасининг   исми   Виштасп   (Заратуштранинг   биринчи   ҳомийси   ва
тарафдорининг исми бўлганлиги) ҳам келтирилади.
Аммо   аҳамонийлар   ёзувларида,   расмий   давлат   буйруқларида,
еълонларида   Заратуштра   исми   тилта   олинмаган.   Бундан   ташқари,
“Авесто”нинг Яштлари ёки Готаларида аҳамонийларнинг подшолари, ҳарбий
юришлари,   йирик   давлати   ва   шаҳарлари   ҳақида   хеч   қандай   маълумотлар
11 сақланмаган. Шунингдек, “Авесто”да Ғарбий Ерон  вилоятларининг номлари,
Икки дарё оралиғи, Миср ва Кичик Осиё ҳудуди умуман тилга олинмаган.
“Авесто”  маълумотларига  асосланиб  олимлар Заратуштра  яшаб ўтган
даврни   кенг   тарихий   саналар   билан   боғлайдилар.   Шу   жумладан,   милоддан
аввалги   ИИ   минг   йилликнинг   ўрталари   ва   охирлари   (1500—1200,   1100—
1000-йиллар),   милоддан   аввалги   И   минг   йилликнинг   бошлари   ва   биринчи
ярми   (1000—900,   800—700—600-йиллар)   ва   бошқа   турли   хил   саналар
келтирилади.
Олимлар   орасидаги   илмий   тортишувлар   бу   масалани   аниқ   ўрганиш
мураккаб   муаммога   айланганлигидан   далолат   беради.   “Авесто”да
Заратуштраданолдинги   давр-ларда   кенг   ҳудудда   жойлашган,   қадимги
замонларга   оид   жамиятни   тасвирлаш   вазиятини   ҳисобга   олиш   лозим.
Шунинг учун Заратуштра милоддан аввалги ИИ минг йилликда яшаган деб
фараз қилиш мумкин. 
Аҳамонийларнинг Марказий Осиё халқларига қарши дастлабки ҳарбий
юришлари   милоддан   аввалги   545/540—   520   йилларда   бошланган.   Демак.
Заратуштра аҳамонийлар босқини давридан олдин (77 ёш ҳаёти ҳисобидан)
630—553   йиллар   ёки   618—641   йиллар   давомида   умр   кўрган   (ёки   яшаган)
бўлиши мумкин. 1
“Авесто”га   асос   солинган   юртнинг   географик  жойлашувини  аниқлаш
ҳам   қизиқ   муаммодир.   “Авесто”тили,   “Авесто”   вилоятларининг   тарихий
географияси бу манбанинг ватани Ғарбий Ерон ёки Олд Осиё бўлмаган.
Авесто   ўзбек,   умуман   Ўрта   Осиё,   Ерон,   Озарбайжон
халкларининг   қадимги   даврдаги   ижтимоий-иқтисодий   ҳаёти,   диний
қарашлари,   олам   тўғрисидаги   тасаввурлари,   урфодатлари,   маънавий
маданиятларини   ўрганишда   муҳим   ва   ягона   манба   «Бу   нодир   китоб
бундан   30   аср   муқаддам   икки   дарё   оралиғида,   мана   шу   заминда
умргузаронлик   қилган   аждодларимизнинг   биз   авлодларига   қолдирган
маънавий, тарихий меросидир»  2
 
1
 Azizxo’jayev A. Davlatchilik va madaniyat. - T.: Sharq, 1997. B-86
2
  I.A. Karimov, «Adolatli jamiyatsari». T., 1998, 39—40-betlar .
12 Ўзбекистан   ҳукуматининг   ташаббуси   билан   ЙУНЕСКО   Бош
конференсияси   30-сессияси   «Авесто»   яратилганининг   2700  йиллигини
дунё миқёсида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди (1999 йил ноябр.).
«Авесто»нинг   жаҳон   маданияти   ва   динлар   тарихида   тутган   ўрнини
ҳисобга   олган   ҳолда   ҳамда   юқоридаги   қарордан   келиб   чиқиб
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   махсус   қарор   еълон
қилиб   (2000   йил   29   март),   «Авесто»нинг   2700   йиллигини   нишонлаш
тадбирларини   белгилади.   Унга   кўра   2001   йилнинг   октиябр   ойида
Ўзбекистонда   халқаро   илмий   конференсия   ва   тантанали   байрам
тадбирлари ўтказилади.
13             1.2 Қавдимги Ерон ва Хинд манбалари.  
Милоддан   аввалги   545—540   йилларда   аҳамонийлар   Марказий
Осиёнииг   Парфия,   Марғиёна,   Бақтрия   ва   Сўғдиёна   вилоятларини
бўйсундирганлар.   Сак-массагетларга   қарши   Кир   ИИ   нинг   юришлари
милоддан аввалги 530 йилда мумаффақияциз якунланган. Сакларни Доро И
милоддан аввалги 518 йилда истило қилган. 
Доро   И   даврида   (милоддан   аввалги   522—486   йиллар)   аҳамонийлар
сулоласи Ҳинд водийсидан Урта ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудда ўз
ҳукмронлигини   ўрнатган.   Аҳамонийлар   давлати   тарихда         биринчи   йирик
дунё давлати деб ҳисобланади.   Бу   давлат кўп  сонли вилоятлар, шаҳарлар
ва халқларни бирлаштирган. Марказий Осиёда аҳамонийлар    икки    юз   йил
давомида ҳукмронлик қилганлар .(милоддан аввалги 330 йилгача).
Аҳамонийлар даври михсимон ёзувларида МарказийОсиё халқлари
ва вилоятлари тўғрисида турли хил маълумотлар бор. Бу ёзувлар милоддан
аввалги   ВИ—ИВ   асрларга   оид   бўлиб,   Беҳистун   ва   Накдш   Рустам
қоятошларида,   Суза,   Персепол   ва   Ҳамадон       шаҳарларида   топиб
текширилган.   Улар   қадимги   форс   тилида       турли     ижтимоий,   сиёсий   ва
диний   масалаларга   доир   подшо   буйруқларидан   ва   нутқларидан   иборат.
Битирув малакавий ишида келтирилган ёзувлар хабарлари В. В. Струве, В.
И.   Абаев,   М.   А.   Дандамаев   ва   А.   В.   Едаковлар   томонидан   амалга
оширилган рус тилидаги таржималарга асосланган.
Шулар   жумласидан   енг   муҳими   Беҳистун   ёзувлари   бўлиб,   Доро   И
даврида Карманшоҳ ва Ҳамадон шаҳри ўртасидаги йўлда баланд қоятошда
ёзилган   (Мидия   ўлкаси),   Беҳистун   ёзувлари   қадимги   форс,   елам   ва   аккад
тилларида   битилган.   Доро   И   бундай   хабар   қилади:   “Мен   —   Доро,   улуғ
подшо,  шаҳаншоҳ,   мамлакатлар   подшоси,  Виштасп   ўғли,  Аршан   иевараси,
Аҳамоний.
Шоҳ   Доро   айтурки:   “Ахурамазда   иродаси   билан   қуйидаги
давлатларни   қўлимга   киритиб,   уларнинг   подшоси   бўлдим:   Форс,   Елам,
Бобил,   Оссурия,   Арабистон,   Миср,   Лидия,   Мония,   Мидия,   Арманистон,
14 Каппадокия, Парфия, Дранғиёна, Арё, Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна, Гандхара,
Сака, Саттагадия, Арахозия, Мака: ҳаммаси бўлиб 23 давлат” 1
.
...Мен   Бобилда   бўлганимда,   қуйидаги   давлатлар   мендан   ажралиб
чиқиб   кетганлар:   Форс,   Елам,   Мидия,   Оссурия,   Миср,   Парфия,   Марғиёна,
Саттагадия, Сака.
... Шоҳ Доро айтурки: “Марғиёна номли давлат мендан ажралиб чиқиб
кетди.   Марғиёналик   Фрада   исмли   бир   одам   ўзини   вилоятнинг   ҳокими   деб
еълон   қилди.   Кейин   мен,   Бақтрия   сатрапи,   бўйсунувчи   одамим   форс
Дадаршишни   чақириб,   унга   гапирдим:   “Менга   бўйсунмаганларни   тор-мор
қилиш керак”. Дадаршиш қўшинлари билан отланиб, марғиёналиклар билан
жанг   қилди.   Ахурамазда   менга   ёрдам   кўрсатди.   Ахурамазда   иродаси   билан
менинг   қўшинларим   қўзғолончиларни   (бутунлай   мағлубиятга   учратди.   Бу
жанг асиядий ойининг 23 чи кунида содир бўлди. Шундан сўнг давлат менинг
қўлимга кирди. Мана мен Бақтрияда нималарни қилдим.
... Подшо Доро хабар қилади:  “Бундан сўнг мен сакларга қарши сак
юртига   бостириб   бордим,   уларнинг   ўзлари   чўққи   қалпоқ   кийиб   юрадилар.
Мен дарёга етиб келдим, дарёда кемалардан кўприк қилиб, сакларни тор-мор
қилдим.   Уларнинг   сардори   Скунха   исмли   одамни   тутиб,   меним   ҳузуримга
келтирдилар.   Мен   ўз   хоҳишим   билан   саклар   юртига   янги   бошлиқ   тайин
қилдим. Шундан сўнг мамлакат менинг қўл остимга ўтди”.
Шоҳ   Доро   айтурки:   “Бу   саклар   Ахурамаздани   қадрлаганлар,   мен
Ахурамаздани   улуғлайман.   Ахурамазда   иродасн   ва   ўз   хоҳишим   билан   мен
уларни тинчитиб қўйдим” 2
.
Ҳамадон  ёзувларида   Доро  И  бундай   хабар   қилади:   “Мен  —  Доро,
улуғ шоҳ, шаҳаншоҳ,  давлатлар подшоси, Виштасп ўғли, Аҳамоний.
Шоҳ   Доро   айтурки:   “Мана   ҳузуримда   бўлган   подшолик;
(Сўғдиёнанинг   нариги   ёғидаги   саклар   юртидан   Ефиопиягача,   Ҳиндистондан
1
 Sagdullayev A. Qadimgi O‘zbekiston ilk yozma manbalarda. T.: 1996 B-68-69
2
 Azizxo’jayev A. Davlatchilik va madaniyat. - T.: Sharq, 1997. B-45
15 Мидиягача — бу подшоликни менга  Ахурамазда — худолар ўртасидаги улуғ
худо, тортиқ қилган”.
Беҳистун   ёзувларида   Доро   И   биринчи   бўлиб   Аҳамонийлар
давлатининг   ғарбий   вилоятларини   кўрсатиб   берган   бўлса,   Нақши   Рустам
ёзувларида   мамлакатлар   рўйхати   Мидия   ва   Еламдан       сўнг     шарқий
вилоятлардан   бошланади:   “Мен—Доро,   улуғ   подшо,     шаҳаншоҳ,   кўп
қабилали   мамлакатларнинг     подшоси,   кенг     сайҳон   ерларнинг   подшоси,
Виштасп   ўғли,   Аҳамоний,   форс,   форснинг   ўғли,   арийлар   уруғидан   келиб
чиққан арий.
  Шоҳ   Доро   айтурки:   “Форс   вилоятидаи   ташқари   қуйидаги
мамлакатларни   мен   бўйсундирганман,   менга   хирож   тўловчи   бўлган,
менинг сўзимни ижро етган, менинг қонунимта асосланиб ривожланаётган:
Мидия, Елам, Парфия, Арё, Бақтрия, Сўғдиёна Хоразм... Сака Хаумаварка,
Сака Тиграхауда... денгиздан нариги ердаги саклар”.
1972   йилда   Суза   шаҳрида   толилгаи   Доро   И   ҳайкалидаги   ёзувларда
Бакдрия,   Сўғдиёна   ва   Хоразмдан   ташқари   “балчиқ   ва   тупроқ   ўлкаси
саклари” тилга олинган. Суза шаҳрида топилган яна бошқа ёзувларда Доро
И   бундай   еълон   қилади:”Сузадаги   саройни   мен   бино   қилганимда   унинг
безаклари узоқ юртлардан олиб келинган. Уака ёғочи — Гандхарадан, олтин
—   Сард   ва   Бақ-триядан,   ялтироқ   тошлар   ва   ложувард   —   Сўғдиёнадан,
фируза — Хоразмдан, кумуш ва бронза — Арахозиядан, тош устунлари—-
Еламдан етказиб берилган” 1
.
Ерондаги қадимги Персепол шаҳридан бақтрияликлар, хоразмликлар,
сўғдлар ва сакларнинг ўйиб ишланган расмлари топилган (Доро И ва Ксеркс
подшолар   сарой   деворла.ридаги   (бўртма   расмларда   турли   халқларнинг
хирож   келтириш   манзараси   тасвирланган).   Персепол   саройидаги   расмлар
Марказий   Осиё   халқларининг   енг   қадимги   тасвиридир   (уларнинг   қиёфаси,
кийим-бош-лари, қуроллари маъносида).
1
 Azizxo’jayev A. Davlatchilik va madaniyat. - T.: Sharq, 1997. B-77
16 Турли   халқлар   қаторида   сўғдийлар     8-гуруҳда   кўрсатилган.   Улар
етти кишидан иборат бўлиб, шоҳга идишлар, газмол,     номаълум     ҳайвон
териси ва икки қўйни етаклаб келаётгани тасвирланган.
Ўн   биринчи   гуруҳда   узун   чўққили   қалпоқлардаги   саклар
кўрсатилган.   Улар   кийим-кечакларни   кўтариб   ва   отни   етаклаб
бормоқдалар.
Ўн бешинчи гуруҳда бақтрияликларнинг беш вакили идишларни ва
туяни олиб бораётганлиги тасвирланган.
Ўн   еттинчи   гуруҳ   хоразмликлар   бўлиб,   уларнинг   дудама   ханжар,
ҳарбий -болта, благузук ва отни олиб келаётгани кўрсатилган.
Бу   расмларда   Сўғдиёна,   Бақтрия,   Хоразм   ва   саклар   вилоятидан
бўлган   солиқ   тўловчиларининг   аҳамонийларга   турли   хил   буюмлар
(ҳунармандчилик   тикувчилик,   заргарлик,   ҳарбий   қуроллар),   Қадимги
Шарқда   машҳур   бўлган   отлар   ва   туяларни   олиб   келаётгани   тасвирланган.
Ундан   ташқари,   Суза   ёзувларига   кўра,   Марказий   Осиё   вилоятларидан
Еронга олтин, ложувард, фируза ва қимматбаҳо тошлар олиб келинган.   
Аҳамонийлар   даври   ёзувларида   юртимиз   халқларининг   ўтмиш
тарихига   тегишли   қуйидаги   маълумотлар   бор:   вилоятлар   ва   халқларнинг
номлари, сиёсий жараёнлар — Бақтриянинг бир қисмиъбўлган Марғиёнада
Фрада   бошчилигида   қўзғолонни   тор-мор   қилиш   (“Мана   нималарни   -мен
Бақтрияда   қилдим”  — Доро  И  нинг  хулосаси  шундай  еди), саклар  юртига
қарши   юришлар,   иқтисодий   тузум   ва   моддий   маданият   тўғрисида
маълумотлар.
Ўрхун-Енасой   битиглари,   аввало   туркийлар   тарихи   учун   муҳим
манба,   шунингдек   ёзма   адабиётининг   илк   намуналаридир.   Шу   билан
бирга,   у   етнографияга   оид   муҳим   маълумотлар   беради.   Топилган   ашёлар
қадимги туркийларнинг урф-одатлари, турмуш тарси, ишонч системасига
оид маълумотларни бирмунча тўлдиради. 
Туркийлар қабр тошлари, яни битигтошлар ёнига одамларнинг тош
ҳайкалчаларини   қўйилган.   Улар   балбаллар   дейилади.   Балбаллар   маълум
17 ҳисоб-китоб   билан   ўрнатилади.   Хоқон,   лашкарбоши   ёки   амалдор   жанг
пайтида қанча душман ўлдирса ёхуд нечта ёки бола касал бўлиб ўлса, тош
ҳайкалчалар   шунча   ўнатилган.   Масалан,   Билга   хоқон   ўзининг   шарафига
битилган ёдномада таъкидлашича,  амакаси Қопағон  хоқоннинг шарафига
атаб   ўлдирилган   қирғиз   хоқоннинг   балбалини   тиккан.   Яна   мазкур
ёдномада тўнғич боласи нобуд бўлишига атаб Ку Сангунни  балбал қилиб
қўйганини   ҳикоя   қилади.   Балбал     тикиш   одати   маълум.   Ишонч,
еътиқодлар   натижасидир.   Туркийлар   руҳ   кўчиб   юришига   ишонганлар.
Балбаллар   еҳтимол   ўлган   одамнинг   руҳига   бағишланган   қурбонликдир.
Шаманлик   одатига   кўра   балбалларнинг   боши   кесиб   ташланган.   Ўша
даврда   шаман   дини   Марказий   Осиё   ва   Сибирда   асосий   дин   бўлиб,   руҳга
топинишни   англатади.   Фин   олими   Хейкел   бошлиқ   експедисия   аъзолари
Кул   Тегин   битигтошини   ўрганаётганда   ундан   40   метр   узоқликда   қабр
тоши топдилар. Бу ерда улкан иншоат ҳам топилди. Иншоатда 7 таҳайкал
чиқди.     Ҳайкалларнинг   боши   йўқ   еди.   Битигтошнинг   атрофида   2   та
пачоқланган   ҳайвон  ҳайкалини  ҳам  топдилар.   Шунингдек,  атрофда   боши
кесилмаган   балбаллар   ҳам   бор   еди.   Ҳар   балбал   шарқ   томонга   қаратиб,
қўйилган еди. Боши кесилган балбал ҳайкаллар ўлдирилган душманларни
тасвирлайди. Боши кесилмаган балбаллар еса вафот етган қабиладошларга
атаб   ўрнатилган.   Балбалларнинг   олд   томони   шарққа   қаратилганининг
сабаби   бор.   Шарқ   кун   чиқиши   билдиради.   Туркийлар   қуёшни   муқаддас
деб   билишган.   Вафот   етган   марҳумлар   ҳам   худди   туркийлардай   қуёшга
сажда   қилади   деб   тасаввур   қилганлар.   Қабр   иншоатига   кириш   жойидаги
боши пачоқланган ҳайвон ҳайкалининг бири бўрини еслатади. Бўри тотем
сифатида   туркийларда   катта   ер   тутган.   Турк   хоқонлигининг   асосчиси
Ашина   хонадони   ҳам   хонадон   номини   бўри   деб   аташган.   Бўри   калласи
тасвири   туркийларнинг   кундалик   турмушида   ҳам   муҳим   рол   ўйнаган.
Улар   қаерга   келиб   ўрнашсалар   дарвозага   бўрининг   калласи   тасвирини
18 осиб   қўйганлар,   ўзларининг   бўридан   келиб   чиққанлигини   доимо   еслатиб
турганлар. 1
 
Одам   вафот   етганда   жасад   чодирда   сақланган.   Марҳумнинг
қариндош уруғлари от ва қўйни роса югуртириб, сўнг чодир олдига олиб
келиб,   марҳумга   атаб   қурбонлик   қилганлар.   Бу   маросимга   аёллар   ҳам
еркаклар   ҳам   иштирок   етаверганлар.   Қурбонлик   келтирилгач,   чодирнинг
атрофини зотдор  отларда  ети  марта  айланадилар.  Марҳумни дафн  қилиш
учун   бирор   кун   белгиланган.   Ўша   куни   улар   марҳум   хайрлашиш   учун
чодирга кирадилар. Чодирга киришдан олдин юзларини ўткир нарса билан
тилиб   йиғландилар.   Бу   ҳақда   Билга   хоқон   битигтошида   шу   тарзда
маълумот   бор:   “Тунғич   йили   бешинчи   ойнинг   йигирма   еттисида   Ли   Сун
Тай   Сангун   бошчилигида   беш   юз   одам   келди.   Маросим   шамларини
келтириб ўрнатиб берди. Шунча халқ сочини, қулоғини, яноғини кесди.” 2
Қадимги   туркийларда   руҳининг   мавжудлиги   ва   абадийлигига
ишонганлар.   Ўрхун-Енасой   битигларида   “ўлди”,   “ўлмоқ”   феъли   ўрнида
“уча   борди”,   “учди”,   “керак   бўлди”   терминларни   мавжуд   бўлиб,   у   руҳга
ишорадир.   Аждодлар   руҳига   йилнинг   маълум   вақтларида,   асосан   баҳор
ойининг   бошларида   қурбонлик   қилинар   еди.   Қурбонликка   от   ва   қўй
бағишланар еди. 
Ўрхун-Енасой   битигларида   туркийлар   дини,   диний   урф-одатлари
ҳақида   ҳам   бирмунча   маълумотлар   учрайди.   Туркийлар   ишонч
системасида   Тангри   енг   борлиқ   сифатида   еътиқоднинг   асосини   ташкил
етар   еди.   Қадимги   туркларда   Тангри   яратувчи,   ҳақиқий   иқтидор   соҳиби,
инсон   тақдирини   белгиловчи   ва   инсон   ҳаётини   ҳал   қилувчи   сифатида
тушуниларди. Шунингдек , Тангри самовий моҳиятда бўлиб, “Кўк Тангри
”   деб   юритилар   еди.   Кўк   Тангрининг   муғавий   маъноси   “осмон   худоси”
демакдир.   Кўк   Тангри   дини   туйркийларда   кенг   ёйилган   дин   бўлиб,   у
монотеистик характерга ега еди. Битигларда Кўк Тангри сўзи кўп учрайди.
Тангри   қадимги   туркларда   коинотнинг   илк   сабаби,   ер   ва   осмонни   пайдо
1
 Zohir A’lam. Qadimgi tarixchilar O‘rta Osiyo haqida. Terma parchalar. T.: Yurist-media markazi, 2008 y B-4.
2
  www.archaelogy.ru
19 қилган яни борлиқни яратувчиси сифатида еътироф етилар еди. Кул Тегин
битигтошида   бу   ҳақда   қуйидагича   маълумот   учрайди:   “Юқорида   Кўк
осмон,   пастда   қора   ер   яратилганда   иккисининг   ўртасида   инсон   болалари
пайдо бўлган.”
Шунингдек,   битигларда   маълум   бўлишича,   Тангри     яратувчи
қисматни   белгиловчи,   бахт(қут)   берувчи,   иродасига   бўйсунмаганларни
жазоловчи,   жон   берувчи   ва   жон   олувчи,   инсонларнинг   ҳаётига   таъсир
етувчи,   мавжудодларга   ва   ўсимликларга,   ҳаёт   бахт   етувчи   сифатида
билинеар   еди.   Ўрхун-Енасой   битигларида   Тангрининг   юқорида   санаб
ўтган сифатлари билан бирга қуйидаги терминлар ҳам фақат Тангрига оид
сифатларни акс еттирмоқдадир: “Урушларда Тангрининг иродаси туфайли
ғалабага  еришилади.  Тангри  хоқонликка  ўтказади.  Улуғ  Тангри  шафақни
чўктиради,   ўсимликни   жонлантиради.   Тангри   ярлақагани   учун
муваффақият   қозонилади.   Тангри   синганларни   тиклайди,   узилганларни
улайди.   Тангрига   ёлворса:   бахт   истас   беради,   отлар   купаяди,   инсоннинг
умри   узун   бўлади.   Замонни   Тангри   тузади,   белгилайди.   Инсон   болалари
ўладиган қилиб яратилади. ” 1
Битигларда Тангри баъзан: “Турк Тангриси” шаклида ҳам кечади. Бу
еса   Кўк   Тангри   динининг   миллий   дин   характерига   ҳам   бўлганини
кўрсатади.   Кул   Тегин   битигтошида   кечган   ушбу   сатр   бунга   мисол   бўла
олади:   “Юқорида   Турк   Тангриси,   Туркнинг   муқаддас   ер-суви   (ватан   )ни
шу-шаклда тартибга  солибди. Турк халқи йўқ бўлмасин дея,  халқ бўлсин
дея,   отам   Елтариш   хоқонни,   онам   Ел   Билга   хотунни   Тангри   ўз
мартабасида тутиб, юқори кутарган екан.”
Ўрхун-Енасой   битигларида   Умай   деган   илоҳанинг   ҳам   номи
учрайди.   Умай   она-қадимги   туркийларда   оналик   сифатига   ега   бўлган
болаларни ҳимоя қилувчи илоҳа ҳисобланган. Тунюқуқ битигтошида ҳам
Кул   Тегин   битигтошида   ҳам   Умай   номи   зикр   етилган   бўлиб,   у   оналик,
меҳрибонлик тимсолида гавдаланади.
1
  www.archaelogy.ru
20 Қадимги   туркийларда   вақт   ва   замоннинг   ҳисобланиши   ҳам
дашт(степ) маданиятининг изларини танилмоқда еди. Битиглардан маълум
бўлишича қадимги турк тақвими (календари) зар бири, бирор ҳайвон номи
билан   аталган   (ўн   икки   йиллик   )   даврга)     давра   асосига   бўлинар   еди.
Йилларнинг   номи   шундай:   аталарди:   1-чи   йил   сичқон,     2-нчи   йил   –уд
(сигир),   3-нчи   йил   –   барс(юлбарс),     4   -нчи   йил   –табишқан   (қуён),   5-   нчи
йил –Лу (аждархо), 6- нчи йил –йилон (илон ), 7- нчи йил –юнт (от), 8- нчи
йил   –қўй,   9-   нчи   йил   –бичин   (маймун),   10-   нчи   йил   –такигу   (товуқ),   11-
нчи йил –ит, 12- нчи йил –тунғич. Турк тақвимида 1 йил 12 ойдан ташкил
топган бўлиб, биринчи ой, иккинчи ой ва хаказо юритиларди. 
Кул   Тегин   битигтошида   келтирилган   қуйидаги   сатрлар   Турк
хоқонлиги   давридаги   вақт   ҳисоби   ҳақида   атрофлича   маълумот   беради:
“Кул Тегин қўй йилида, ўн еттинчи (ойнинг) куни вафот етди. Тўққизинчи
ойнинг ойнинг азасини ўтказдик. Биносини, нақшини, битигтошини бичин
йилида еттинчи ойнинг йигирма еттинчисида бутунлай тугатдик.” 1
Ўрзун-Енасай   битиглари   қадимги   турк   адабиётининг   илк   ёзувли
намунаси бўлиб келмоқда. Битигларнинг ичида Ирқ битиги адабий жанрга
ёзилганлиги   билан   ажралиб   туради.ВИИИ-ИХ   асрларда   ёзилган   Ирқ
битиги   қадимги   туркий   адабиётнинг   бир   намунаси   сифатида   катта
аҳамиятга   ега.   Ирқ   битиги   қадимги   турк   мифологияси   урф-одатлари
заминида   шаклланган   адабий   асардир.   ХИХ   асрнинг   охирида   инглиз
олими   Арнолед   Стейн   тарафидан   Хитойнинг   Дунхуан   шаҳрида   қулёзма
шаклида   топилган.   Ирқ   битиги   инглиз,   рус   ва   ўзбек   тилларига   таржима
қилинган.
  Ўзбекистонда   ушбу   асар   юзасидан.   А.   Қаюмов.     Амалга   оширган
иш   диққатга   сазовордир.   Ирқ   битигининг   луғавий   маъноси   фол   китоби
демакдир.   Аммо   асар   диний   китоб   ёки   асар   емас.   Асарнинг   мақсади
халқни   езгуликка   чорлаш.   Шунинг   учун   Ирқ   битигини   панднасиҳат
типидаги   асар   деб   қараш   мумкин.   Асарда   давлат   манфаатлари   бош   ўрин
1
 Azizxo’jayev A. Davlatchilik va madaniyat. - T.: Sharq, 1997. B-48
21 тутмайди.   Шунингдек,   асарда   фолклоре   мотивларини,   космологик   ва
cалендар   мифни,   лирик   кайфиятни,   табиатнинг   жонли   тасвирини
кузатамиз. 
Ирқ   битиги   туш   кўриш   ва   уни   таъбирлаш   шаклида   ёзилган.   Ирқ
битигидаги   яхшилик   ва   ёмонлик   ўртасидаги   гоянинг   фарқланиши,   ва
ғояларни   кенг   халқ   оммасига   етказиш   (учун)   унинг   негизини   ташкил
қилади.
Ирқ   битигини   очишда   халқимизнинг   етнографияси   муҳим   рол
ўйнайди.   Масалан,   илонга   бағишланган   нарса   жумбоғли,   бу   нарсани
изоҳлашда ўзбек халқининг тасаввурларига таянамиз, нарса шу тарздадир:
Мен-олтин бошли илонман, 
Олтин қарнимни қилич билан кесганда 
Менга йўл индандир.
Бошимга йўл уйдандир”. Дер.
Шундай билинглар: ёмондир бу. (Ирқ битиги )
Парчанинг   остида   шундай   мазмун   етади:   Агар   уйда   илон   пайдо
бўлса,   уни   уч   кунгача   ўлдириш   керак   емас,   тўртинчи   кун   ўлдириш
мумкин. Агар илон уч кун ичида уйдан кеца, уй егасига даромад, бойлик
келади. Акс ҳолда, бахцизлик рўй бериши мумкин. 
Демак   юқоридаги   епизодда   илон   уч     кун   ичида   ўлдирилгани   учун
ёмонлик   белгиси   деб   белгиланмоқда.   Ўзбекларда   ҳам   ҳозирга   қадар   агар
одам   илонни   ўлдирса,   илоннинг   авлодлари   ўч   олади”   деган   ақида
сақланиб қолган.
Ирқ   битиги   ВИИ-ИХ   асрлардаги   туркий   халқларнинг   тотемезн
ҳақида   ҳам   кенг   маълумот   беради.   Тотемизм   туркийларда   фақат   диний
қарашларининг   мазмун   емас,   балки   уларнинг   дунёқараши,   жамиятнинг
ижтимоий   тузилишини   гавдалантиради.   Асарда   тотемларнинг   2   хил
талқин қилинганлигини кўрамиз.
22 Одам   ўзини   ҳайвонларга   қариндош   деб   билади.   Бунда   маълум
ҳайвонлардан   бирор   уруғ   келиб   чиққан   деган   ишонч   бор.   Бўри,   қуш,
йўлбарс, бургут каби. 
Ҳайвонга   нисбатан   ҳурмат   муносабати   ифодаланади.   От   оққуш,
айиқ-шу гуруҳга мансубдир. 
Туркий халқлар жумладан ўзбек халқи ертаклари ва достонларидаги
айрим   парчалар   билан   Ирқ   битигидаги   парчаларнинг   умумий
хамоҳанглиги   уларнинг   қадимий   алоқаси   хусусида   айрим   хулосалар
чиқаришга имкон беради. Ирқ битигида шундай парча бор:
Бир одам урушга борди, йўлда оти хасталаниб қолди. Одам оққушга
дуч  келди,   оққуш  уни  қанотига  миндириб   осмонга  кўтарилди  ва   жўнади.
Ота-онасига   етказди.   Ота-онаси   хурсанд   бўлар   деб,   шундай   билинглар:
яхшидир бу.” (Ирқ битиги 35)
Ўзбек   халқи   ертакларида   ҳам   қаҳрамонларнинг   тақдири   кўпинча
унинг   отига   ёки   қушларга   боғлиқ   бўлади.   Юқорида     келтирилган
маълумотларга   таяниб,   биз   тўлиқ   равишда   турк   авлодларининг   орзу-
умидлари, ёруғ кунга ишончи бизгача етиб келганлигини ҳозирги туркий
халқларнинг ертакларида, масалларида, ва фолклорида кўрамиз.
Кўплаб   тадқиқотчиларнинг   “қадимги   форс   ёзувларига   бағишланган
асарлари мавжуд (И. Маркварт, Е. Херсфелд, Р. Кент, А. А. Фрейман, Л. В.
Струве, В. П. Абаев, М. А. Дадамаев ва бошқалар.)
23 ИИ  Боб. Ўрта Осиёнинг антик давир тарихи ёзма манбаларда
2.1 Герадотнинг   “Тарих”   асарида   Ўрта   Осиёга   тегишли
маълумотлар.
Юнон-   форс   урушлари     бошланиши   билан   милоддан   аввалги
ВИ−ИВ   асрлар   сиёсий   воқеаларида   иштирок   етган   Марказий   Осиё
халқларининг   тарихи   қадимги   юнон   тарихшуносларининг   асарларида
ёритилган.
Бу борада Марказий Осиё халқлари тўғрисида қисқа   бўлсада, жуда
аниқ   маълумотлар   берувчи   Геродотнинг   “Тарих”   китоби   қисмлари
айниқса   қимматлидир.   Қадимги   даврлардан   бошлаб   бу   китоб   дунёда   енг
машҳур   тарихий   асарларидан   бири   бўлиб   ҳисобланган.   Унинг   муаллифи
Геродот “тарихнинг отаси” деб ном олган.
Геродот  милоддан  аввалги   484  йилда  Кичик   Осиёдаги   Галикарнасс
шаҳрида   туғилган     (милоддан   аввалги   431   −   425   йиллар   ўртасида   вафот
етган).   У  10   йил   давомида     (милоддан   аввалги   455  −  445   йиллар)   Ливия,
Миср,   Оссурия,   Бобил,   Екбатонга   саёҳат   қилиб,   Қадимги   Шарқ   тарихи
ҳақида   кўпдан-кўп   маълумотлар   тўплаган.   Миср   фиръавнларининг
мақбаралари,   Бобил   мудофаа   деворлари   ва   муқаддас   миноралари,   Қора
денгиз   шимолий   соҳилидаги   скиф   мозор-қўрғонлари   Геродотни
завқлантириб, унинг Қадимги Шарқ тарихи ва маданиятига маълум бўлган
қизиқишларининг ғоят кучайишига асос солган.
  Геродотни   Олд   Осиё,   Бобил,   Ерон,   ва   “дунё   чегараларида”
жойлашган   халқлар   ва   давлатлар   тарихи   ҳам   анча   қизиқтирган.   Қадимги
юнонларнинг   фикрларига   кўра,   Марказий   Осиё   ва   Ҳиндистон   ўлкалари
инсон   яшаган   дунёнинг   шарқий   чегаралари   бўлган.     Геродот   Марказий
Осиёда   ҳеч   қачон   бўлмаган   ва   ҳудуд     ҳақида   ўз   ешитган   ҳикоялари,
суруштириб билганлари асосида ёзган.
Геродот   “Тарих”   китобини   милоддан   аввалги   455   −   445   йиллар
давомида   ёзган.   Бу   муҳим   асарида   Геродот   Бақтрия,   Бақтра,
бақтрияликларни  13  марта,    сўғдларни  2  марта,  хоразмликларни  3  марта,
24 сакларни 11 марта, массагетларни 19 марта тилга олиб, уларнинг моддий
маданияти, урф-одатлари, дини ва тарихи ҳақида ҳикоя қилган. 1
Геродотнинг   Марказий   Осиё   тўғрисидаги   асосий   фикрлари
форсларнинг     сак-массагетларга   қарши   юришлари,   Кир   ИИ     ва   Тўмарис
ўртасидаги   сиёсий   муносабатлар,   аҳмонийлар   ҳарбий   қўшинлари   сафида
юртимиз халқлари жангчиларининг иштироки, уларнинг яроғ-аслаҳалари,
йўлбошчилари,   форс-юнон   урушларида   уларнинг     кўрсатган   жасорати,
халқларнинг аҳамонийлар  давлатига бўйсуниши ва махсус хирож тўлаши,
сак-массагетларнинг   урф-одатлари,   турмуш   тарзи   ва   диний   еътиқоди,
Марказий Осиёдаги Акес дарёсининг сувларидан фойдаланиши ҳақида ва
бошқа айрим маълумотлардан иборат.
Геродот   Марказий   Осиёда   халқлар   жойлашувидаги     нафақат   аниқ,
балки умумий чегаралардан ҳам бехабар бўлган. Тарихчи массагетларнинг
ҳудудий   жойлашуви   ҳақида   бундай   ёзади:   “Улар   шарқда,   қуёш   чиқиши
йўналишида,   Аракс   дарёсининг   нариги   ёғида   жойлашганлар...   Аракс
дарёси Матиёна тоғларидан бошлаб оқади”. Аракс − бу Амударё, Матиёна
тоғлари,   Геродотнинг   тушунчаси,   Плмир   ёки   Ҳиндикуш     тизмаларидир,
чунки   тарихчининг   айтишича,   Матиёна   тоғларида   Ҳинд   дарёси   ҳам
бошланади.
Аҳамонийлар подшолари Марказий Осиёда биринчи бўлиб Парфия,
Марғиёна, Бақтрия ва сакларни бўйсундириш режалаштирганлар.
Геродот   хабарларига   кўра,   Кир   ИИ     нинг   ҳарбий   юришларига
“Бобил, Бақтрия халқи, саклар ва мисрликлар тўсиқ бўлиб турганлар” 2
.
Геродот   маълумотларида   берилган   “Бақтрия   халқи”   тушунчаси
маълум   бир   етник   бирликни   бирлаштирган     бўлиши   мумкин.   “Халқ”
маъносини  берувчи   “етнос”   сўзи   Геродот   “Тарих”   ида   жуда   кўп  учрайди
(тадқиқотчилар   ҳисобига   кўра,   тарихчи   бу   сўзни   145   марта   ишлатган)   ва
фақат   икки   жойдагина   бу   сўз   Бақтрияга   нисбатан   ишлатилади.   Ушбу
китобда   келтирилган   қуйидаги   маълумотлар   Г.   А.   Стратановский
1
  www.natura.com
2
 Zohir A’lam. Qadimgi tarixchilar O‘rta Osiyo haqida. Terma parchalar. T.: Yurist-media markazi, 2008 y. B-4
25 томонидан   рус   тилига   таржима   қилинган   ва   1972   йилда   чоп   етилган
Геродотнинг “Тарих” асаридан олинган.
Геродотнинг   айтишича,   Доро   И   Аҳамонийлар   давлатини   20   та
ўлкага   бўлган.   Тарихчи   Марказий   Осиё   халқлари   ҳақида   бундай   хабар
қилади:
Тарих,   ВИИ,   64.   “Бақтрияликларнинг   уст-боши   мидияликларнинг
уст-бошига ўхшаган, улар ўқ-ёй ва калта найзалар билан қуролланганлар.
Саклар   (скиф   қабиласи)   узун   чўққили   қалпоқлар   кийиб,   камон   ва
ханжарлар   билан   қуролланганлар,   яна   уларда   икки   қиррали   ҳарбий
болталар   −   сагарислар   бўлган.   Ушбу   қабила   (айнан   скиф   қабиласи)
амиргий   саклар   деб   номланган.   Форслар   скифларнинг   ҳаммасини   саклар
деб   атаганлар.   Бақтрияликлар   ва   сакларнинг   сардори   Гистасп   −   Доро   ва
Кирнинг қизи Атоссанинг ўғли бўлган” 1
.
ВИИ,   66.   “Парфияликлар,   хоразмликлар,   сўғдлар,     гандарийлар   ва
дадиклар бақтрияликларнинг қуролларига ўхшаган яроғ-аслахалари билан
ҳарбий юришни бошлаганлар. Уларнинг йўлбошчилари: парфияликлар ва
хоразмликларники   −   Фарнак   ўғли   Артабоз;   сўғдларники   −   Артей   ўғли
Азан бўлган”.
ВИИ,   88.   “Бақтрия   чавандозларининг   қуроллари   пиёда   аскарлари
қуролларига ўхшаган”.
Геродот ҳикояларининг асосий қисми массагетларга бағишланган:
Тарих И, 201. “Шу халқларга ега бўлгандан сўнг, Кир массагетларни
истило   қилиш   мақсадини   ўз   олдига   қўйган.   Бу   массагетлар   жасур   ва
беҳисоб   қабиладир.   Улар   шарқда,   қуёш   чиқиши   йўналишида,   Аракс
дарёсининг   нариги   ёғида   исседонларга   рўпара   бўлиб   жойлашганлар.
Баъзилар уларни скиф қабиласи деб ҳисоблаганлар”.
И,   202.   “Ҳикоячиларнинг   хабарларига   кўра,   Аракс   Истр   дарёсидан
йирикроқ   бўлган,   аксинча,   бошқа   бирлари   еса   уни   кичикроқ   дарё   деб
ҳисоблайдилар.   Аракс   дарёсида   ороллар   кўп...Аракснинг   бир   ўзани   кенг
1
  www.ziyo.net
26 очиқ жойда оқиб, Каспий денгизига қуйилади. Каспий денгизи − бу бошқа
денгизлар билан боғланмаган денгиздир”.
И,   215.   “Массагетларнинг   кийим-кечаклари   ва   турмуш   тарзи
скифларникидан   унча   фарқ   қилмайди.   Уларнинг     отлиқ   ва   пиёда
қўшинлари   бўлиб,   одатда   улар   камон,   найза   ва   ҳарбий   чўқморлар   билан
жанг   қиладилар.   Уларнинг   ҳамма   нарсалари   олтин   ва   мисдан   ишланган.
Чўқмор,   ўқ ва найзалар учлари мисдан ишланган, уларнинг уст-бошлари
олтин   билан   нақшланган.   Улар     отларининг     егар-жабдуқларини   ҳам   уст
бошлари   каби   олтин   билан   безатадилар.   Темир   ва   кумушдан   ясалган
буюмлар   уларнинг   рўзғорида   ишлатилмайди,   чунки   бу   металлар
массагетларнинг   ерларида   умуман   учрамайди   аммо   олтин   ва   мис   уларда
жўда кўп”.
И,   216.   “Буғдойни   массагетлар   екмайдилар,   чорвачилик   ва
балиқчилик   (Аракс   дарёсида   балиқ   сероб)   билан   шуғулланадилар   ҳамда
сут   ичадилар.   Массагетлар   ичида   улуғланган   ягона   худо   бу   Қуёшдир,
Қуёшга   улар   отларни   қурбон   қиладилар,   чунки   худога   дунёдаги   енг
чаққон − тез чопар жонлиқ қурбон қилиш лозим деб ўйлайдилар”.
Милоддан   аввалги   530   йилнинг   июл   −   август   ойларида   Кир   ИИ
массагетларга   қарши   юриш   қилган.   Бу   воқеалар   “Тарих”   нинг   биринчи
китобида   тасвирланган:   Тўмариснинг   юртига   подшо   Кир   томонидан
совчиларнинг   етиб   келиши;   подшога   турмушга   чиқиш   таклифининг
Тўмарис   томонидан   рад   қилиниши;   форсларнинг   Аракс   дарёсидан   кечиб
ўтиши   ва   массагетлар   ерларининг   ичкарисига   кириб   бориши;
Тўмариснинг ўғли Спарганис бошчилигидаги массагетларнинг бир қисми
тасодифан   форслардан   мағлубиятга     учраши   (массагетларнинг   баъзилари
жойда   ўлдирилади,   бошқа   бирлари   асирликка     олинади);   Тўмарис
бошчилигидаги   массагетларнинг   ҳаракатлари   натижасида   форсларнинг
бутунлай   қириб   ташланиши;   подшо   Кирнинг   жасадининг   уруш
майдонидан   топилиши   ва   унинг   кесилган   бошининг   қон   билан
тўлғизилган мешга солиниши.
27 Бу   хабарларнинг   охирида   Геродот   бундай   хулоса   чиқаради:
“Кирнинг   ўлими   ҳақидаги   кўпдан-кўп   ҳикоялар   орасида   менимча,   бу
ҳикоя   енг   ишончлидир”.   Геродотнинг   Акес   дарёси   сувларидан
фойдаланиш   ҳақидаги   маълумотларига   асосланиб,   бир   гуруҳ   олимлар
(Ф.Алътхайм, В. Б. Хеннинг, И. Гершевич) аҳамонийлар   давридан олдин
Марказий Осиёда “Катта Хоразм” давлати ривожланган, деган муаммони
илгари сурадилар.
Тарих, ИИИ, 117. “Осиёда бир водий бор. Унинг ҳамма  томони тоғ
билан   ўралган,   тоғни   еса   бешта   дара   кесиб   ўтади.   Бир   вақтлар   бу   водий
хоразмликларга   қарашли   бўлиб,   хоразмликлар,   парфияликлар,   саранглар
ва   таманейларнинг     чегарадош   ерларида   жойлашган.   Форсларнинг
ҳукумронлиги   бошлангач,   водий   форс   подшоси   ҳукумронлигига   ўтган.
Водийни   ўраб   олган   тоғдан   Акес   номли   йирик   дарё   бошланади.   Бешта
ўзанларга бўлинган бу  дарё санаб ўтилган халқларнинг  ерларини даралар
орқали сув  билан  таъминлаган.  Аммо форсларнинг  ҳукмронлиги  даврида
ушбу   халқлар   қуйидаги     ҳолатни   бошдан   кечирдилар:   Подшо   дараларни
тўсиб   сув   йўлларида   тўғон   дарвозалари   қуришга     буйруқ   берган.
Даралардан     чиқаётган     сув   оқимининг   йўли     беркитилгани   учун   тоғ
билан   ўралган   водий   ўрнида   кўл   пайдо   бўлган.   Илгари     шу   сувдан
фойдаланиб келган қабилалар   бу имкониятдан   маҳрум бўлиб, даҳшатли
ҳолатга   тушганлар...   подшо   тўғон   дарвозаларини   очиш   учун   катта   пул
(солиқлардан ташқари) талаб қилган”.
Муҳим     савдо   йўлларида   жойлашган   Марказий   Осиё   вилоятлари
Аҳмонийлар   давлатида   катта   иқтисодий,   ҳарбий   аҳамиятга   ега   бўлган.
Бақтрия   вилоятларини   идора   қилган   ҳокимлар   аҳамонийларнинг   оиласи
вакиллари   бўлган   (тўрт   марта   Бақтрия   ҳокимлари   улуғ   подшо   ўғиллари
ёки   ака-укалари   бўлган).   Бақтрия   ҳокимлари   аҳамонийлар   тахтини
қўлларига олишни доимо ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Бақтрия
ҳокими   Масист   аҳамонийлар   подшоси   Ксерксга     қарши   (Масистнинг
акаси) Бақтрия вилоятида қўзғолон кўтаришга  ҳаракат қилган.
28 Тарих, ИХ, 113. “У ўғиллари билан маслаҳатлашиб, улар ва ўзининг
тарафдорлари билан бирга Бақтрага йўл олади. Подшони тахтдан ағдариш
учун   у   Бақтрия   вилоятида     қўзғолон   кўтармоқчи   бўлган.   Агар   у
бақтрияликлар     ва   саклар   олдига   ўз   вақтида   етиб   борганда,   ўз   олдига
қўйган мақсадини аниқ бажариш мумкин еди.   Ҳақиқатдан ҳам бу халқлар
Масистни   ҳурмат   қиларди,   у   Бақтрия   сатрапи   бўлган.   Аммо   Ксеркс
Масист ўғиллари ва тарафдорлари билан биргаликда ўлдирилади”.
Геродотнинг   “Тарих”     асарида   Марказий   Осиё   ҳудуди   билан
боғланган   географик   тушунчалар   кам   учрайди.   Шулар   жумласидан,
дарёларнинг   номлари   −   Аракс,   Акес,   Каспий   денгизи   ҳамда   Матиёна
тоғлари.   Геродот   Бақтрия   маркази   Бақтра   шаҳрини   ва   шу   вилоятлардаги
Барка номли қишлоқни икки марта тилга олган (Геродот, ИВ, 204; ВИ, 9;
ИХ, 113). Бошқа дарёлар, тоғлар,   кўллар ёки шаҳарлар ва жойлар ҳақида
тарихчи   хабар   қилмайди.   Баъзан   халқларнинг   ҳудудий   жойлашуви
(саранглар, таманейлар) бизга  номаълум бўлиб қолган.
Геродотнинг   асарида   Марказий   Осиё   халқларининг   Ксеркс
қўшинлари   ичида   қадимги   дунё     тарихида   машҳур   бўлган   Марафон   ва
Саламин   жангларида   (юнон-форс   урушлари)   қатнашганлари   ҳақида
маълумотлар   бор.   Марофон   жангида   сакларнинг   отлиқ   қўшинлари
ниҳоятда катта жасурлик кўрсатганлар (Тарих, ИХ, 71). Саклар ва Бақтрия
чавандозлари   аҳамонийлар   қўшинларидаги   енг   жасур   қисмлардан   бири
бўлиб   ҳисобланган.   Геродот   хабарига     кўра,   Ксеркснинг   отлиқ
қўшинларида   фақат   айрим   халқларгина   махсус   хизмат   қилганлар   −
форслар,   мидияликлар,   саклар,   бақтрияликлар,   сагартийлар,   ҳиндлар,
ливияликлар, каспийлар, париканийлар ва араблар (Тарих, ВИИ, 88).
Геродотнинг тарихий анъаналарини давом еттирган бошқа бир юнон
тарихшуноси   Ктесий   Кичик     Осиёдаги     Книд   шаҳридан   бўлган.   У
милоддан   аввалги   414   йилдан   бошлаб   аҳамонийлар   подшоси   Артаксеркс
ИИ   (милоддан   аввалги   404-359   й)   саройида   табиб   вазифасини   бажарган.
Подшо   саройида   у   Шарқ   чегараларида   жойлашган   узоқ   шаҳарлар,
29 давлатлар   ва   халқлар   ҳақида   кўп   ҳикоялар   ешитган.   Қадимги   юнон
афсоналари таълимоти таъсирида  тарбияланган  Ктесий Шарқ достонлари
ва тарихига ҳам жуда қизиққан. Шунинг учун ҳам у қадимги давлатлар ва
шаҳарлар тўғрисида анча маълумотлар тўпланган.
Айниқса   тарихшуносни   Ҳиндистон   ва   Бақтрия   қизиқтирган.   Унинг
Ҳиндистонга бўлган катта еътиборини тушуниш мумкин, чунки   қадимги
юнонларнинг   фикрига   кўра,   бу   ўлка   қуёш   чиқишидан   биринчи   ва
дунёнинг   шарқий   чегараларида   охирги   давлат   бўлиб   ҳисобланган.
Ҳиндистонга   чегарадош   юрт   бўлган   Бақтриянинг   олтини,   қимматбаҳо
ярқироқ   тошлари,   камон   ва   найзалар     билан   қуролланган   чавандозлари
Еронда машҳур еди. Шунинг учун ҳам Ктесий  “Персика” асарининг катта
бир қисмини бақтрияликлар тарихига бағишланган.
Ерондан   юртига   қайтганидан   сўнг   Ктесий   қадимги   форслар
тарихини ёритишни режалаштирган. Аммо тўпланган маълумотлар айнан
форслар   тарихи   мундарижасидан     ташқари   кенг   тасаввурларга   асос
солган. “Персика” деб номланган асар милоддан аввалги 398 йилдан сўнг
ёзилган.
Ктесий Оссурия подшоси Нин ва Бақтрия подшоси Оксиарт (бошқа
манбаларда   Зороастр,   Зардушт)   урушлари   ҳақида   ҳамда   Кир   ИИ   нинг
бақтрияликлар   билан   уруши   тўғрисида   ҳикоя   қилади.   Одатда   бир   гуруҳ
олимлар   Ктесийни   Геродотга   нисбатан   ишончсизроқ   муаллиф   деб
ҳисоблайдилар.   Уларнинг   фикрича,   Оссурия   подшолари   ҳеч   қачон
Шарқнинг узоқ чегараларига юришлар  қилмаганлар, Бақтриянинг ҳарбий
қисмлари   унча   қудратли   бўлмаган   ва   Оссурияга   қарши   чиқолмаган   деб
фараз қилинади.
Ктесий   Бақтриянинг   кўп   сонли     истеҳкомлари   ва   шаҳарлари
тўғрисида,   унинг   мустаҳкамланган   пойтахти   ҳақида,   шу   шаҳарни   қамал
қилган   Оссурия   подшоси   Нин   тўғрисида   бундай   ёзади:   “...Нин
бақтрияликларга   қарши   юришни   бошлаган.   У   Бақтриянинг   қалъалари,
аҳолисининг   кўплиги   ва   жасурлиги   ҳақида   хабардор   бўлиб,   ўзига
30 бўйсундирган   халқлардан   кўп   сонли   қўшинларни   йиғиб   олган.   Шу
қўшинларга   сардор   бўлиб,   Нин   Бақтрия   юртига   бостириб   кирган,   аммо
вилоятдаги хилма-хил тоғ даралари ва йўллари уни қўшинларни бир неча
қисмларга бўлишга мажбур қилган”.
Бақтриядаги   кўпдан-кўп   йирик   шаҳарлар   орасида   бир   машҳур
Бақтра номли шаҳар бўлган. Бу шаҳар мамлакатнинг   маркази бўлиб, кўп
шаҳарлар   ўртасида,   баланд   ва   мустаҳкам   мудофаа   деворлари   билан
ўралган, унда подшо қалъа алоҳида жойлашган.
Геродот   асарида   келиб   чиққан   “Катта   Хоразм”   давлати   масаласи,
шунингдек   Ктесийнинг   Бақтрия   подшолиги   ҳақидаги   маълумотлари
юртимизда илк бор давлатларнинг пайдо бўлиши илмий муаммосига асос
бўлиб хизмат қилди.
Қадимги юнон тарихшуносларидан яна бири − Гекатей ҳақида қисқа
бўлса  ҳам   айтиб  ўтиш лозим. Гекатей  Милет   шаҳридан  бўлиб  (милоддан
аввалги   ВИ−В   асрлар),   олимлар   фикрига   кўра,   биринчи   бўлиб
аҳамонийлар   ўлкаларининг   рўйхатини   келтирган   ва   Қадимги   Шарқ
халқлари   ҳақида   хабар   қилган   (шу   жумладан,   юртимиз   халқлари   ҳақида
ҳам).   Унинг   маълумотларидан     Геродот   ва   Ктесийлар   фойдаланганлар
(Ктесий   ўз   асарида   аҳамонийларнинг   подшо   саройи   ҳужжатларидан
фойдаланганлиги   ҳақида   еълон   қилади).   Аммо   Геродотдан   олдин
Ҳиндистон ҳақида Скилак хабар қилган. У подшо Доро И нинг буйруғини
бажариб,   Ҳинд   дарёси   орқали   кемаларда   сузиб   океанга   чиққан   ва   Ерон
қирғоқларига есон-омон етиб борган.
Бошқа бир юнон муаллифи Ксенофонт “Киропедия” номли асарида,
Ктесий хабарларига ўхшаш, Бақтра шаҳрининг оссурияликлар томонидан
қамал қилиниши тўғрисида маълумот беради. Шунингдек, Ксенофонт Кир
ИИ ва Бақтрия урушлари ҳақида ҳам ёзади.  
31          2.2     Квинт Курсий Руф, Стробон ва Арриан асарларида Ўрта
Осиё
Милоддан аввалги,  329 йилда македониялик Искандарнинг  Бақтрия
ва   Сўғдиёна   ерларига   ҳарбий   юришлари   бошланган.   Бу   юришлар
Марказий Осиё тарихида енг   яхши ўрганилган мавзулардан   бири бўлиб
ҳисобланади.   Искандарнинг   қўшинида   аскар-жангчилари   билан   бирга
бўлажак   тарихчилар   Птолемей,   Аристовул,   Онесикрит,     Каллисфен   ва
Харесслар   хизмат   қилиб,   турли   хил   сиёсий   ва   маданий   воқеаларни   ёзиб
борганлар.   Уларнинг   маълумотлари   бизгача   етиб   келмаган,   лекин
дастлабки   манбалардан   сўнгги   юнон   тарихчилари   ва   географлари
фойдаланганлар.
Жумладан,   Диодор   (милоддан   аввалги   90−21   йиллар)   “Тарихий
кутубхона”,   Страбон   (милоддан   аввалги   64−милодий   24   йиллар)
“География”,   Помпей   Трог   (милоддан   аввалги   И−милодий   И   аср)
“Филипп   тарихи”   асарларини,   Плутарих   (милодий   46−127   йиллар),
Клавдий Птолемейлар (ИИ аср) ўз ҳикояларини, Плиний (И аср) “Табиий
тарих”   номли   китобини   яратдилар.   Аммо   Искандарнинг     юришлари
ҳақидаги кенг ва тўлиқ маълумотлар римлик Квинт Курсий Руф ва юнон
Арриан асарларида сақланган.
Арриан   (милодий   90\95−175   йиллар)   “Искандар   анабасиси”   деган
асарнинг   муаллифидир.   Анабасис   −   бу   “давлат   ичкарисига   денгиздан
узоқлашган   ҳарбий   юриш”   ёки   “Искандар   юришлари” 1
  деб   таржима
қилинади.
Курсий   Руф   (милоддан   аввалги     И   асрнинг   охири   −   милодий   И
асрнинг   ўрталари)   “Македониялик   Искандар   тарихи”   номли   китобни
яратган. Аммо   Аррианга нисбатан унинг ҳикояларида  бадиий тўқималар
кўп учрайди.
1
 Azizxo’jayev A. Davlatchilik va madaniyat. - T.: Sharq, 1997. B- 12
32 Қуйида   Арриан   ва   Курсий   Руф   асарларидан   олинган   айрим
қизиқарли   маълумотларнинг   таржимасини   келтирамиз   (улар   рус   тилига
М. ЙЕ. Сергеенко ва В. С. Соколовлар томонидан таржима қилинган):
Арриан,   ИИИ   китоб,   27-боб,   9.   “Искандар   яқинлашиб   келиши
ҳақида  ешитиб,  бесс  Окс  дарёсидан  кечиб  ўтади  ва  кемаларини ёндириб,
Наутака   −   сўғдийлар   ерига   йўл   олади”.   10.   “Спитамен   ва   Оксиарт   билан
бирга   сўғдийлар   чавандозлари   ҳамда   Танаис   дайлари   унга   ергашадилар.
Бақтрия   чавандозлари   Бесснинг   қочишидан   хабар   топиб,   ҳар   томонларга
қараб ўз уйларига йўл оладилар.
Искандар   Драпсакга   етиб   келади,   қўшинларига   дам   бериб,   уларни
Бақтриядаги   енг   йирик   шаҳарлар   −   Аорн   ва   Бақра   томонга   юргизади.   Бу
шаҳарларни   ҳужум   қилиб   забт   етади   ва   Аорн   қалъасида   Андроколнинг
ўғли   Архелай   бошчилигидаги   қўриқчи   қўшин   қолдиради.   Ҳимоясиз
таслим   бўлган   бошқа   бақтрийларга   ҳоким   бўлиб   форс   Артабоз
тайинланади”.
2.   “У   ўзи   Окс   дарёсига     қараб   йўл   олади.   Окс   Кавказ   тоғларидан
бошлаб   оқади;   ҳинд   дарёларидан   ташқари   Искандар   Осиёда   кўрган
дарёлар   ичида   бу   енг   йирик   дарёдир:   умуман   енг   йирик   дарёлар
Ҳиндистонда   жойлашган.   Окс   Гирканиядаги   катта   бир   денгизга
қўшилади” 1
.
ИИИ, 30, 6. “Искандар чавандоз қўшинларини маҳаллий отлар билан
таъминлаб   Сўғдиёна   пойтахти   Мароқандга   йўл   олади”.   7.   “Шу   жойдан
Танаис дарёсига қараб юради. Танаис ҳам Кавказ тоғларидан бошланади,
Аристовул   сўзларига   кўра,   варварлар   (маҳаллий   аҳоли   −   А.   С.)   уни
Орксант дарёси дейдилар; бу дарё ҳам Гиркан денгизига қўшилади”.
10. “Шу ерда озиқ-овқатлар ғамлашга чиққан македонлар маҳаллий
аҳоли   томонидан   қириб   ташланади,   кейин   уларнинг   ўзлари   тик   ва   чиқиб
бўлмайдиган қояга қочиб бекинадилар. Улар 30 мингга яқин бўлган”.
1
  www.natura.com
33 11. Македонлар қояга чиқиш учун бир неча марта ҳаракат қиладилар;
кўп   аскарлар   ярадор   бўлади;   Искандарнинг   сонига   ўқ   тегиб,   суягининг
бир қисмини ушатиб қўяди. Шунга қарамасдан тоғ ҳужум билан олинади.
Македонлар   варварларнинг   бир   қисмини   жойида   қириб   ташлайдилар,
уларнинг   кўплари   ўзларини   қоялардан   ташлаб   ҳалок   бўладилар,   шунинг
учун ҳам 30000 дан 8000 киши тирик қолади”.
ИВ,   5,   2.   “Спитамен   ўз   жангчилари   билан   Мароқанда   қалъасини
қўриқлаётган   македонларга   ҳужум   қилади...”   3.   “Искандар   Мароқандага
ёрдамчи   қўшин   юборганидан   хабар   олиб,   Спитамен   қалъа   қамалини
тўхтатиб,   Сўғдиёнадаги   басилея   −   подшо   шаҳрига   отланади.   Фарнух   ва
унинг   лашкарбошлари   Спитаменни   давлатдан   бутунлай   чиқариб
юборишга   ҳаракат   қиладилар   ва   Сўғдиёна   чегараларига   етиб   келиб,
кўчманчи   скифларга   ҳужум   қиладилар”.   4.   “Спитамен   яна   600   та   скиф
отлиқларини   ўз   қўшинига   қўшиб   олади   ва   скиф   иттфоқдошлигидан
кўнгли   кўтарилиб,   ҳужум   қилаётган   македонларга   қарши   жанг   қилишга
қарор   қилади.   Скиф   даштларининг   текислигида   туриб   у   душманнинг
ҳужумини   ҳам   кутмади,   душманга   ҳужум   ҳам   қилмади;   фақат     унинг
чавандозлари   пиёда   македонларнинг   атрофида   от     қўйиб   чопиб   юрдилар
ва уларга ўқ отдилар”. 5. “Фарнухнинг   аскарларидан улар осонлик билан
қутулдилар,   чунки   уларнинг   отлари   чаққонроқ   бўлиб,   ўша   пайтда   ҳали
чарчамаган   еди,   Андромах   қўшинларидаги   отлар   еса   олис   йўлларда
чарчаб,   емиш   камлигидан   заифлашганди.     Скифлар   жанг   майдонида
турган   ва   чекинаётган   македонларга   ғайрат   билан   ҳужум   қиладилар”.   6.
Кўпдан-кўп   македонлар   яраланади   ва   ҳалок   бўлади;   хуллас   аскарлар
тўртбурчак бир қатор сафланиб, Политимет  дарёси томонга чекинадилар;
бу   ерда   ўрмон   бўлиб,   ўрмондаги   чангалзорлар   варварларнинг   ўқларига
тўсиқ   бўлади   ва   пиёда   аскарларнинг   ҳаракатларига   кўпроқ   фойда
келтиради” 1
1
 Azamat Ziyo.  O’zbek davlatchiligi tarixi. T., 2000 B-43
34 “Каран гиннарх (отлиқ қўшиннинг   йўлбошчиси - А. С.) Андромахга
хабар   қилмасдан   отлиқларни   бекинтириш   учун   дарёдан   кечиб   ўта
бошлайди;   пиёда   қўшин   ҳам   отлиқлар   ортидан   буйруқсиз   йўл   олади;
умуман     тартибсиз   ва   қўрқув   ҳолатида   бўлган   аскарлар   дарёга   жарлик
қирғоқларидан тушадилар”. 8. “Македонларнинг  хатоларини сезиб қолган
отлиқ   варварлар   ҳар   иккала   қирғоқдан   отлари   билан   дарёга
ташланадилар...   Улар   баъзилари   дарёдан   кечиб   ўтганлар   ва
узоқлашганларнинг   ортидан   қувадилар,   бошқа   бирлари   дарёни   кечиб
ўтаётганларига   рўпара   бўлиб,   уларни   ортга,   сувга   улоқтирадилар   ёки   ўқ
отадилар ёки дарёга келаётганлар ортидан ҳужум қиладилар. Оғир аҳволга
учраган   македонлар   дарё   ўртасидаги     кичик   оролга   ташланадилар.
Спитамен   аскарлари   уларни   ўраб   олиб,   ҳаммасини   қириб   ташлайдилар;
бошқа бир кичик қисмини асирликка олиб, ҳаммасини ўлдирадилар” 1
.
ИВ. 6.1. “Аристовулнинг айтишича, кўпдан-кўп аскарлар чангалзорда
яшириниб турган скифларнинг пистирмасига  қамалиб ҳалок бўлган, улар
ўз панагоҳларидан жанг қизиган пайтида македонларга ҳужум қилганлар.
Варварлар   ҳовлиқиш   ва   тартибсизлик   вазиятидан   фойдаланиб,   уларнинг
ҳаммасини қириб ташлаганлар. 40 та отлиқ ва 300 та пиёдалардан ташқари
ҳеч ким қутулиб қолмаган” 2
.
“Шу   мағлубият   ҳақида   Искандарга   хабар   етиб   келганда   у
аскарларнинг аччиқ тақдирларидан қайғуга тушади ва Спитаменга қарши
шиддатли   ҳужум қилишга қарор қилади. У ўзи чавандозлар қўшинининг
яримига, қалқончиларнинг ҳаммасига, ўқчиларга, агрианларга ва тез юрар
пиёда   аскарларга   йўлбошчи   бўлиб,   Мароқандга   йўл   олади,   унинг
билишича,   Спитамен   шаҳарга   қайтиб   қалъани   яна   қамал   қилган”.   4.   “Уч
кун   давомида   Искандар   1500   стадий   масофадан   ўтиб,   тўртинчи   куннинг
тонгида   шаҳарга   етиб   келади.   Спитамен   Искандар   шаҳарга   яқинлашиб
келиши   ҳақида   ешитиб,   уни   кутмасдан   қочиб   кетди.   5.   Искандар   унинг
изидан   қувади.   Жанг   майдонига   етиб,   у   ҳалок   бўлган     аскарларни   дафн
1
  www.natura.com
2
  www.ziyo.net
35 қилади  ва   чекинганлар   ортидан  саҳрогача   қувиб   боради.   Шу   ердан   ортга
қайтиш   йўлида   у   давлатни   хароб   қилади   ва   унга   хабар     беришларича,
македонларга   ҳужум   қилишда   иштирок   етиб,   сўнг   қалъаларига
яширинган варварларни қириб ташлади. У Политимет дарёси сувларидан
фойдаланувчи бутун мамлакат ерларидан ўтди”.  
ИВ.   7.   1.   “Бу   ердаги   ишларни   тугатиб,   Искандар   Зариаспга   етиб
келади. Бу  жойда у қишни ўтказишга қолади...”
15.   4.   “Шу   пайтда   Искандарнинг   олдига   бир   ярим     минг
чавандозларга   йўлбошчи   бўлиб   хоразмликларнинг   подшоси   Фарасмон
етиб   келади.   У   колхлар   ва   амазонка     қабилаларига   қўшни     бўлиб
яшаганлиги   ҳақида   ҳикоя   қилиб,   Искандарнинг   амазонкалар,   колхлар   ва
Евиксин   денгизидаги   қабилаларни   истило   қилиш   истаги   бўлса,   йўл
кўрсатувчи   бўлишга   ва   қўшинларининг   юриши   учун   барча   шарт-
шароитлар яратиб беришга хайрихоҳ еканлигини билдиради”.
15.   5.   “Искандар   Фарасмонга   миннатдорлик   билдиради   ва   дўстлик
иттифоқчилиги   ҳақида   шартнома   тузиб,   понт   денгизи   томонга   юришга
ҳозир   вақт   йўқ,   деб   жавоб   беради.   У   Фарасмонни   Бақтрия   сатрапи   форс
Артабоз ҳузурига юбориб, ватанига жўнатади”.
15.   7.   “У   ўзи   Окс   дарёсига   йўл   олади.   Жуда   кўп   сўғдийлар
истеҳкомларида   тўпланишиб,   уларга   тайинланган   ҳокимга   қарши   бўлиб
чиқадилар, бундан хабардор бўлган Искандар Сўғдиёна томонга юришни
мақсад қилади”.
16.   1.   “Искандар   аскарларининг   маълум   бир   қисми   билан
Сўғдиёнага   етиб   келади,   Полиперхонт,   Аттал,   Горгий   ва   Малеагрлар
Бақтрияда   қолади,   уларга   шу   давлатга   назорат   қилиш   билан   бирга
варварларнинг   ғалаёнлар   кўтаришига   йўл   қўймаслик   ва   бошлаган
қўзғолонларни бостириш ҳақида буйруқ берилади”. 2. “Ўз қўшинларини у
бешта   айрим   қисмга     бўлиб   олади.   Бринчиси   -   Гефестион   бошчилигида,
иккинчиси   -   Птолемей   Лаг   бошчилигида,   учинчиси   -   Пердикка
36 бошчилигида,  тўртинчиси  -  Кен  ва  Артабоз   бошчилигида,  бешинчи  қисм
билан у ўзи Мароқандага отланади”.
4.   “Искандар   шу   ишлар   билан   банд   бўлган   пайтда,   Спитамен
йўлбошчи   бўлиб,   Бақтриядаги   бир   қалъага   етиб   келади.   Қалъа
қўриқчиларининг     бошлиғи   Фрурах   ва   унинг   аскарлари   ҳам   душман
томонидан   ҳужум   хавфини     кутмаганлар,   асакарлар   қирилади.   Фрурах
асирликка   олинади.   Шу   қалъани   қўлга   киритишгандан   кўнгиллари
кўтарилиб,   улар   бир   неча   кундан   сўнг   Зариасига   етиб   келадилар,   аммо
шаҳарга   ҳужум   қилмадилар   ва   катта   ўлжани   қўлга   олиб   ортга   қайтишга
қарор қилдилар”.
6.   “Зариасида   касал   бўлиб   қолган   бир   неча   отлиқ   -   “дўстлар”
скифларнинг   ҳужуми   ҳақида   ешитиб,   улар   Зариасини     қўриқлаш   учун
ёлланган   80   та   чавандозга   ва   баъзи   бир   “подшо   йигитлари”   га     бошлиқ
бўлиб   массагетлар   ортидан   қувадилар.   Ҳеч   нарсани   кутмаган   скифларга
ҳужум   қилиб,   биринчи   жангда   улардан   ўлжасини   тортиб   олиб,   жуда   кўп
қароқчиларни  қириб  ташлайдилар.  Тартибсиз   ҳолда  ортга   қайтган   вақтда
улар   Спитамен   ва   скифларнинг   қўлига   тушиб,   7   та   “дўстлар”   ва   60   та
ёлланган чавандозлардан ажраладилар”.
17. 1. “Кратер бу ҳақда хабар олиб, массагетларга  қарши шиддатли
юриш   бошлади.   Улар   бундан   хабардор   бўлиб,   чўлга   қочадилар.   Кратер
Спитаменнинг   изидан   қувиб,   унга   саҳро   чегараларида   етиб   олади;   унинг
бошчилигида   яна   мингта   отлиқ   массагетлар   бор   еди.   2.   Македонлар   ва
скифлар     ўртасидаги   кучли   жангда   македонлар   ғалаба   қозонадилар.
Скифларнинг   бир   юз   елликта   чавандозлари   ҳалок   бўлади.   Бошқалари
осонлик   билан   чўлга   бекинадилар;   уларнинг   кетидан   қувиш   македонлар
учун оғир бўлади”.
4.   “Спитамен   ва   унинг   тарафдорлари   македонларнинг   қўриқчилари
ҳамма   жойларни   тўсиб   олганликларини   кўриб   аниқ   бир   жойга   қочишга
йўл   топмадилар,   Кен   қўшинларига   ҳужум   қилиш   ва   айнан   шу   жангда
ғалаба қозонишга қарор қиладилар. Улар Габа номли сўғдийлар ва скиф –
37 массагетлар   чегараларидаги   жойга   етиб   келадилар   ва   3000   кўчманчи
чавандозларни Сўғдиёна томонга юришга рози қиладилар”. 5. Бу скифлар
жуда   ҳам   қашшоқ   аҳволда   яшаганлар;   уларнинг   шаҳарлари   ва   ўтроқ
маконлари   йўқ   еди;   бойлик   мулкларидан   ажраб   қолиш   учун   қўрқинч
сезгилари   ҳам  йўқ  еди   ва  шунга  кўра  уларни  ҳар  қандай   урушларга  рози
қилиш ҳеч нарса емасди. Кен Спитамен яқинлашиб келишини сезиб унга
қарши чиқади”. 6. Шиддатли жанг бошланиб, у македонлар учун ғалабали
якунланади; бу жангда душманларнинг  800 та отлиқлари, Кен қўшинидан
еса   25   та   чавандоз   ва   12   та   пиёда   аскар   ҳалок   бўлади.   Кўпчилик
бақтрияликлар Спитамендан қочиб, уни якка қолдирадилар ва Кен олдига
етиб   келиб,   асирга   тушадилар.   7.   Мағлубиятга   учраган   скифлар   ва
массагетлар   яқинда   улар   билан   бирга   жанг   қилган   бақтрийлар   ва
сўғдийларнинг   от-араваларидаги   юкларини  талаб,   Спитамен    билан  дашт
ичига   қочадилар.   Искандар   ўзи   саҳрога   ҳужум   қилишга   тайёргарлик
кўраётганини   ешитиб   ва   шу   мақсадда   уни   қайтариб   олиш   учун   улар
Спитаменнинг бошини кесиб Искандарга юборадилар”.
Курсий Руф, ВИИ китоб,  ИВ боб, 26: “Бақтриянинг табиати  бой ва
турли-тумандир. Баъзи  жойларда кўпдан-кўп дарахтзорлар ва ток новдаси
ширин   мева   сероб   ҳосил   қилади   ;   унумдор   ерларни   кўп   саноқли   булоқ-
дарёлар   суғорадилар;   ҳосилдор   тупроғида   буғдой   екилади;   бошқа   ерлар
ўтлоқлар   учун   қолдирилади”.   27.   “Давлатнинг   катта   бир   қисмини
ҳосилсиз   даштлар   егаллайди;   сувсизлик   туфайли   ташлаб   қўйилган
вилоятларда   на   одамлар,   на   мевалар   бор.   Понтдан   (денгиздан   -   А.   С.)
есаётган   шамоллар   текисликларга   қумларни   суриб   келтиради;   олис
масофадан   қум   уюмлари   катта   тепаликларга   ўхшаб   кетади;   шу   ерда
бурунги     йўлларнинг   излари   йўқолиб   қолади”.   28.   “Шунинг   учун   ҳам   бу
текисликлардан ўтиб юрганлар, худди денгизчиларга ўхшаб, ўз йўлларини
тундаги юлдузлар орқали  топадилар”.
В.   И.   “Искандар   бақтрийлар   вилоятини   Артабоз   идорасига
топшириб,   бу   жойдаги   қўриқчилар   қўшини   билан   бирга   от-арава
38 юкларини   қолдиради.   Ўзи   еса   ҳаракатдаги   қўшинларга   йўлбошчи   бўлиб,
Сўғдиёна саҳросига йўл олади...”
В. 13. “Хуллас, кечки пайт у Окс дарёсига етиб келади. Аммо унинг
изидан   келаётган   кўпдан-кўп   аскарлар   унга   етолмайдилар   ва   орқада
қоладилар,   шунинг   учун   ҳам   у   баланд   тоғ   устида   ўт   ёндиришга   буйруқ
беради,   орқада   қолганлар   учун   аланга   нури   лагерга   яқинлаб
қолганликларини билдиради”.
В.16,   17,   18.   “Ушбу   тунни   Искандар   катта   руҳий   ҳаяжон   билан
уйқусиз   тугатди.   Кейинги   кун   ҳам   осон   бўлмади;   кемалар   йўқ   еди   ва
дарёнинг   очиқ     қирғоқларида   кўприк   қуриш   учун   дарахтзорлар   ҳам   йўқ
еди.   Шу   вазиятдан   у   ягона   хулоса   чиқаради.   У   аскарларга   сомон     билан
тўлдирилган   мешларни   тарқатишга   қарор   қилади;   улар   мешлар   устида
дарёдан   сузиб   ўтишни     бошлайдилар:   дарёдан   биринчи   бўлиб   кечиб
ўтганлари   қўриқчилар   хизматини   бажариб,   бошқаларни   кутиб   оладилар.
Шу   тарзда   қўшинлар   олтинчи   куни   дарёнинг   нариги   қирғоғига   ўтиб
олишга муваффақ бўладилар”.
ВИИ   6.   17.   “Искандар   Мароқандага   етиб   келади.   Унинг   мудофа
деворларининг   узунлиги   70   стадий;   шаҳар   қўрғони   иккинчи   девор   билан
ўралган”.   ВИИ.   1.   2.   “Танаис   ортидаги   скиф   давлатининг   подшоси
мкедонлар   томонидан   дарё   бўйида   асос   солинган   шаҳарни   қуллик
бўйинтуруғи   бўлишини   сезиб,   уни   вайрон   қилиш   ва   македонларни   дарё
қирғоғидан   узоқ   масофага   қувиб   чиқариш   учун   катта   бир   отлиқ   қўшин
билан   бирга   ўз     акаси   Каратазис   исмли   йўлбошчини   юборади”.   4.   “Улар
Истар дарёсининг нариги ёғидаги бошқа бир вилоятни егаллаб, Осиёнинг
чегара   ерларида   жойлашган   Бақтрияга   ҳам   қўшни     бўладилар.   Улар
жойлашган шимол ерларидан нарироқда қалин ўрмонзорлар ва аҳоли йўқ
жим-жит сайҳон ерлар бошланади;  Танаис ва Бақтрия бўйлаб жойлашган
ерлар умуман маданий изларга ега”. 5. “Искандар тайёргарлик кўрмасдан
биринчи   бўлиб   жанг   қилишга   еришади,   унинг   кўз   ўнгида   душман
чавандозлари   отда   чопадилар,   у   еса   ярадорликдан   бутунлай
39 тузалмаган...Хуллас, у дўстларини маслаҳатга чақиради”. 6.”У душмандан
емас,   ноқулай   вазиятдан   қўрққан   еди.   Бақтрийлар   исён   кўтарадилар,
скифлар   безовта   қиладилар;   унинг   ўзи   зўрға   оёқда   туриб,   отга   минишга
ҳам, йўлбошчи бўлишга ва аскарларни  руҳлантиришга имкон топмади...”
30.   “Етиб   келаётган   хабарлар   унинг   тўхтовсиз   ғалабалари   шаънига
мос келмас еди”. 31. “Юқоридаги ҳикояга кўра, у бақтрийлар қўзғолонига
айбдор   Спитаменга   қарши   Менедемни   юборади.   У   (Спитамен   -   А.   С.)
македонлар   яқинлашиб   келиши   ҳақида   ешитиб   ва   шаҳар   атрофида
қамалиб қолиш вазиятидан сақланиш учун панагоҳга бекинади, шу ердан
ўтиш   мумкин   бўлган   душманга   ҳужум   қилишга   қарор   қилди”.   32.   “Йўл
пистирма учун қулай жойни кесиб ўтади, шу ерда у дахларни яшинтиради.
Ҳар бир отларида иккита қуролланган чавандозлар бўлади, кутилмаганда
улар   навбат   билан   ерга   тушиб   отлиқлар   жангидаги   душманларга
тўсқинлик   қиладилар”.   33.   “Аскарларнинг   епчиллиги   отларнинг
чаққонлигига   ўхшаб   кетади   Спитамен   чангалзорни   ўраб   олишга   буйруқ
бериб,   душманларга   қарши   бирданига   ортдан,   рўпара   ва   ён   томонлардан
ҳужум   қилади”.   34.   “Менедем   ҳамма  томондан   ўраб   олинади,   у   нотаниш
жойда   пистирмага   тушган   ва   бошқа   ҳеч   иложи   йўқлигини   кўриб,   ўз
аскарларига сон жиҳатдан устун бўлган душманларни қириб ташлашга ва
мағрур ҳалок бўлишга чақиради”.
35. “Унинг остида кучли от бўлган;  кўп ҳолларда варварлар сафига
ташланиб,   уларга   даҳшатли     зарар     келтиради.   36.   “Душманлар   унга
кўпдан-кўп ўқ отадилар. Саноқсиз яралардан заифланиб...у жонидан жудо
бўлди   ва   от   устидан   ерга   тушиб   қолади”.   39.   “Бу   жангда   2000   та   пиёда
аскарлар   ва   300   та   чавандозлар   ҳалок   бўлади.   Жанг   майдонидан   чиқиб
келган   аскарларни   ўлим   жазоси   билан   қўрқитиб,   Искандар   бу   мағлубият
ҳақидаги хабарни еҳтиётлик билан сир сақлади”
ИХ.   20.   “Кратер   билан   қўшинларнинг   катта   бир   қисмига   ортидан
юришга   буйруқ   бериб,   Искандар   Мароқандга   етиб   келади,   унинг
40 келишидан   Спитамен   хабар   топиб,   бу   ердан   Бақтра   томонга   қочишга
мажбур бўлади”.
Х.1.   “Сўғдиёна   -   кенг   ҳудудий   масофадаги   даштли   давлатдан
иборат, чўлларнинг кенглиги 80 стадийга яқинлашади. Тўғри йўналишда -
бу   йирик   давлатдир,   маҳаллий   аҳоли   томонидан   Политимет   деган   дарё
мамлакат   бўйлаб   шиддатли   оқади.   Қирғоқлар   сув   йўли   ўзанини
торайтиргандан   сўнг   дарё   ғор   ичига   оқади   ва   ерга   сингиб   кетади”.   4.
“Сўғдийлар   асирларидан   подшога   30   та   кучли   ерларни   олиб   келадилар,
улар   подшо   буйруғига   биноан   ўлим   жазосига   берилишларини   ешитиб,
мағрур   ҳолатда   ғоят   хурсанд   бўлиб   куйлайдилар...”   4.   Подшо   уларнинг
мардлигидан   ажабланиб,   ортга   қайтаришга   буйруқ   беради   ва   ўлим
олдидан     уларнинг   шодланиш   сабабларини   суриштиради.   Улар
айтадиларки,   агар   ўзларига   бошқа   биров   ўлим   жазосини   берганда,
қайғуланиб   ўлардилар,   аммо   ўз   аждодларининг   ёнига   уларни   ҳамма
қабилалар   устидан   ғолиб   чиққан   улуғ   подшо   юборганлигидан   хурсанд
бўлиб,   ўз   жонажон   қўшиқларини   айтдилар   ва   бутун   жасурлар   орзуси
бўлган фахрли ўлимини байрам қилдилар” .
ВИИИ.   10.   “...   Подшо   Базаира   номли   вилоятга   йўл   олади.   11.   Бу
вилоятнинг   енг   катта   бойлиги   −   кенг   дарахтзорларда   ва   қўриқхоналарда
сақланиб   яшаётган   ҳамда   махсус   урчитилган   турли   ҳайвон   зотлари
бўлганлигидир.   Бунга   кўп   булоқларга   ега   ўрмонзорлар   атайлаб
ажратилган: шу дарахтзорлар истеҳкомлар билан ўралган ва овчилар учун
буржлар   ва   маконлар   қурилган”.   13.   “Маълум   бўлишича
қўриқхоналаридан   бирида   тўрт   авлодлар   ҳаёти   давомида   ҳеч   ким   ов
қилмаган.   Искандар   аскарлари   билан   қўриқхонанинг   ичига   кириб
ҳайвонларни ов қилишга буюради”.
14.   “Камдан-кам   учрайдиган   катталикдаги   шер   Искандарнинг
рўпарасига югуриб чиқади, унинг ёнида тасодифан турган ва кейинчалик
подшо   бўладиган   Лисимах   ҳайвонни   шохдор   таёқ   билан   кутиб   олишга
тайёр бўлди. Аммо подшо уни четлаштириб ва овга халақит бермасликка
41 буюриб, ягона ўзим ҳам Лисимахга ўхшаб шерни ўлдиришим мумкин деб
гапиради”.   15.   “Ахир   бир   пайтлар   Сурияда   ов   қилиб   Лисимах   ягона   ўзи
камёб  катталигидаги   ҳайвонни   ўлдирган.   Аммо   ҳайвон  Лисимахнинг   чап
елкасини   суягигача   талаб   уни   ўлим   ҳолатига   келтирган.   Шу   ҳақида
Лисимахга маломат билан еслатиб, подшо ўз жасоратини сўзларида емас,
амалда исботлади: у шерни яқинлаштириб бир зарба билан ўлдиради...”
19. “Шу жойдан у Мароқандга қайтади. У Артабозни фахрли ёшига
кўра ҳокимлигидан озод қилиб, вилоятни Клит идорасига ўтказади. Худди
шу   Клит   Граник   дарёси   ёнида   Искандарни   ўз   қалқони   билан   бекитиб,
подшо   боши   устида   Резак   томонидан   кўтарилган   қиличли   қўлни   кесиб
ташлайди”.
Страбон,  “География”.   ХИ китоб,  ХИ  боб,  3:  “Олдинги  замонларда
бақтрийлар,   сўғдийларнинг   турмуш   тарзи   ва   урф-одатлари
кўчманчиларнинг   турмуш   тарзидан   кўп   фарқ   қилмаган,   аммо
бақтрийларнинг   анъаналари   анча   юқори   маданиятга   ега   бўлган;   лекин
улар ҳақидаги Онесикритнинг фикри   мақтовга сазовор   бўлмайди. Унинг
сўзларига кўра, қарилик ва касалликдан қаттиқ толиққан одамларни улар
махсус   боқилган   ва   ўзларининг     маҳаллий   тилларида   “гўрковлар”   деган
итларига   тирик   ҳолда   ташлаганлар.   Бақтрийлар   пойтахти     деворларидан
ташқари   жойлар   тоза   бўлган,   лекин,   давлат     ичкарисидаги   ҳудуднинг
катта бир қисми одамлар суяклари билан тўлдирилган; Искандар бу урф-
одатни   йўқ   қилди.   Шунга   ўхшаган     ҳикояларни   каспийлар   ҳақида   ҳам
айтиб берадилар:  улар 70 ёшдан ошган ўз ота-оналарини қамаб қўядилар
ва оч қолдирадилар”.
ХИ,   4.   “Айтишларича,   Искандар   Бақтрия   ва   Сўғдиёнада   8   та
шаҳарга   асос   солган   ва   кўпларини   вайрон   қилган.   Вайрон   қилганлари
жумласидан   Бақтриядаги   Кариата   (бу   ерда   Каллисфен   қўлга   тушиб
қамоққа олинган), Сўғдиёнадаги Мароқанда ва Кира − Яксарт дарёсидаги
Кир   томонидан   қурилган   охирги   шаҳар;   бу   форс   давлатининг   чеккаси
бўлган.   Искандар   Кирни   ҳурмат-иззат   қилган   бўлса   ҳам,   бу   шаҳар
42 аҳолисининг   кўпдан-кўп   қўзғолонлари   сабабларига   кўра,   уни   вайрон
қилишга буйруқ берган...”
ХИ,   5.   “Сўғдиёна   ичидан   оқаётган   дарёни,   Аристовулнинг
айтишича,   македонлар   Политимент   деб   аташган   (худди   шундай   улар
бошқа кўп номларни алмаштирганлар ва қисман ўзгартирганлар). Арийлар
еридан   оқаётган   Арий   дарёсига   ўхшаб   бу   дарё   давлат   ерларини   суғориб
дашт ва саҳро вилоятига интилади ва қумлар ичида йўқолиб кетади” 1
.
Милоддан  аввалги 329 йилда Искандар  15 кун давомида муз қорли
Ҳиндикуш   тоғидан   ўтиб   Бақтриянинг   маркази   Бақтра,   Аорн   ва   Дарпсак
шаҳарларини   жангсиз   истило   қилади.   Бақтрия   ва   Сўғдиёнанинг   ҳокими
Бесс   охирги   аҳамоний   Доро   ИИИ   ни   ўлдиришда   қатнашиб,   ўзини
Артаксеркс   номида   “улуғ   подшо”   деб   еълон   қилади   ва   Сўғдиёнанинг
Наутака вилоятига қочишга мажбур бўлади.
Бақтрадан   Мароқанда   шаҳригача   етиб   бориш   вақти   тўғри
йўналишда   12   кунга   тенг     бўлган.   Аҳамонийлар     давридан   бошлаб   бир
кунлик йўл ўлчов, Геродотнинг айтишича 50 стадий ёки 5 фарсах (28 км).
Сўғдиёнага   юришлар   Бақтра   шаҳридан   бошланган.   Искандар   озиқ-овқат
маҳсулотларини етарли ғамлаб олиб, Окс − Амударёга йўл олади 2
.
Рим   тарихшуноси   Курсий   Руфнинг   фикрига   кўра,   Бақтрадан   Окс
дарёсигача   бўлган   масофа   400   стадий   (75   км)   бўлган.   Бу   масофани
Искандар   аскарлари   икки   ярим   кун   давомида   босиб   ўтиб,   Амударёни
Термиз   ва   Калиф   шаҳри   ўртасида   кечиб   ўтадилар.   Олим   фикрига   кўра,
Амударёдан   кечиб   ўтишнинг   енг   қадимги   жойи   Термиздан   ғарбдаги
СҲўроб ва Чўчқа Гузар бўлган. СҲўроб ўрнида милоддан аввалги ВИ−ИВ
асрларга оид қишлоқ харобалари топилган. 
Бу   вақтда   Бесс   −   Артаксеркс   Сўғдиёна   ичкарисига   қараб   кетади,
аммо янги подшони сўғдийлар Спитамен, Аримаз, Австан ва Датафернлар
асирликка   олиб,   Искандарга   топширишга   тайёр   бўладилар.   Искандар
бундан   хабардор   бўлиб,   шошилинч   равишда   лашкарбоши   Потоломей
1
 Azamat Ziyo.  O’zbek davlatchiligi tarixi. T., 2000 B-85
2
  www.ziyo.net
43 Лагни, Наутакага юборади. Аррианнинг айтишича, Оксдан Наутакагача ўн
кунлик   йўл   бўлган,   аммо   бу   масофани   Птолемей   қўшинлари   тўрт   кун
ичида   босиб   ўтганлар.   Соқчилар   ўзлари   қўриқлаб   турган   Бессни   махсус
жойда   қолдириб,   Спитамен   тарафдорлари   билан   бирга   македонияликлар
учун номаълум бўлган томонга қараб кетадилар.
Йўлбошчилар   ва   жангчиларсиз   қолдирилган   Наутака   ҳамда
Мароқанда шаҳарларини Искандар осонлик билан қўлга киритади. Фақат
Мароқанда   атрофида   жойлашган   босқинчиларга   қаршилик   кўрсатган
сўғдийлар уй-қўрғонлари подшо буйруғига биноан вайрон қилинади.
Искандар   Мароқанда   шаҳрида   ўз   ҳарбийларининг   бир   қисмини
қолдириб,   Сирдарё   −   Яксарт   томонга   йўл   олади.   Мароқанда   ва   ҳозирги
Хўжанд   ўртасидаги   Уструшона   тоғларида   македониялик   қўшинларга
маҳаллий   аҳоли   −   мамакенлар   ҳужум   қиладилар.   Искандар   яраланади.
Кучли   жанг   Искандарнинг   ғалабаси   билан   якунланиб,   ундан   22   минг
уструшоналиклар ҳалок бўлади 1
.
Сирдарё   етагидан   узоқ   бўлмаган   ноҳияда   Криполис   шаҳри   қамал
қилинади.   Шу   даврда   Яксартнинг   шимолий   қирғоғида   саклар   тўпланиб,
македонларга   ҳужум   қилмоқчи   бўладилар.   Искандар   ҳозирги   Бекобод   ва
Хўжанд оралиғида Сирдарёдан кечиб ўтади ва қаттиқ жангдан сўнг саклар
қочишга   мажбур   бўладилар.     Искандар   ортга   қайтиб,   Яксарт   бўйида
Александрия   Есхата   (узоқ,   чеккадаги,   четдаги,   охирги   Искандария)
шаҳрига   асос   солади.   Шу   даврда   кутилмаганда   Сўғдиёнадан   хавотирли
хабар   келади   −   Спитамен   бошчилигида   македонияликларга   қарши
қўзғолон   бошланади   ва   Мароқандадаги   Искандарнинг   ҳарбий   қисмлари
қамал қилинади.
Қўзғолончиларни   тор-мор   қилиш   учун   Искандар   Фарнух   ва   Каран
бошчилигидаги   пиёда   ҳамда   отлиқ   аскарларни   Мароқандага   шошилинч
жўнатади.   Политимет   −   Зарафшон   бўйидаги   жангда   Спитамен   юнонлар
устидан   ғалаба   қозонади,   икки   мингдан   ортиқ   македонияликлар   ҳалок
1
 Zohir A’lam. Qadimgi tarixchilar O‘rta Osiyo haqida. Terma parchalar. T.: Yurist-media markazi, 2008 y. B-9
44 бўладилар.   Искандар   учун   бу   жуда   ҳам   катта   мағлубият   бўлиб,
Спитаменга қарши жиддий тайёргарлик кўришини талаб қилади.
Искандар   асосий   кучлари   билан   Мароқандага   етиб   келади,   аммо
Спитамен   Қуйи   Қашқадарё   ва   кейинчалик   Бухоро   томонга   чекинади.
Ғазабланган Искандар (у ҳали бирор марта енгилмаган еди) Мароқанда ва
ҳозирги   Бухоро   шаҳарлари   оралиғидаги   120   минг   тинч   аҳолини   қириб
ташлайди.
Милоддан   аввалги   328   йилда   Спитамен   Бақтрияда   ва   Қуйи
Зарафшонда   македонияликларга   қарши   ҳужум   уюштиради,   аммо   бу
жанглар   қўзғолончилар   учун   муваффақияциз   якунланади   ва   Спитамен
саклар   билан   чўлга   қочишга   мажбур   бўлади.   Саклар   Искандарнинг
уларнинг   ерларига   ҳужумга   тайёргарлик   кўраётганидан   хабардор   бўлиб,
Спитаменни ўлдирадилар.
Сўғдиёна   харобага   айланиб   қолади,   жуда   кўп   сўғдийлар   тоғларга
қочиб   яширинадилар.   Милоддан   аввалги   327   йилда   Искандар   Ҳисор
тизмасида жойлашган ва Оксиарт егаллаб турган  “Сўғд қалъаси” ни қўлга
киритиб, унинг гўзал қизи Рухшанакка (Роксана) уйланади.
Яна   бир   қудратли   қалъа   (Хориен   ёки   Сизимитр)   Сўғдиёна   ва
Бақтрия   чегараларидаги   тоғларда   жойлашган.   Бу   ерда   Хориеннинг   оила
аъзолари   ҳамда   яқин   қариндошлари,   тарафдорлари   ва   хизматкорлари
яширинган   еди.   Хориен   ўз   ихтиёри   билан   Искандарга   бўйсунишга     рози
бўлган.   Албатта,   Оксиарт   ва   Хориенга     ўхшаган   шахслар   ўз   ҳаётини,
тинчлигини   ва   мол-мулкларини   ҳимоя   қилганлар.   Жасур   Спитамен   ҳам
ўзини   сақланиш   мумкин   еди,   аммо   у   чет   ел   босқинчиларига   қарши
ватаннинг   мустақиллиги учун курашди. Спитамен учун   ватанпарварлик
ва она ер мудофааси  муқаддас бурч бўлган.
Рус   олими   В.   В.   Григорбев   ватанпарвар   сўғдийларга   ва   уларнинг
бошлиғи  Спитаменга   ҳурмат-иззат   билан  жуда   юксак  баҳо   берган:   “Агар
Доро   Искандардан   ўз   подшолигини   ҳимоя   қилолмаган   бўлса,   Бесс   разил
номард   чиққан   бўлса   ҳам,   аммо   бу   ерда,   Туронда,   шундай   юраклар
45 топилдики,   улар   чет   елликларга   бўйсуниш   сезгисига   итоат   етмадилар,
шундай   қўллар   топилдики,   улар   чақирилмаган   бегоналарга   қарши   халқ
қасоси намоён етдилар”.
Искандар Бақтрия, Сўғдиёна ва Уструшонанинг бир қисмини истило
қилиб,   милоддан   аввалги   327   йилда   Ҳиндистонга   ҳужум   бошлайди.
Марказий   Осиёда   Хоразм,   Чоч,   Фарғона   ва   саклар   юрти   мустақил   бўлиб
қолади. Сўғдиёна,  Бақтрия,   Марғиёна   ва Парфия  янги  давлатга  қўшилиб,
кейинчалик уларнинг тупроғида айрим юнонмакедон давлатлари вужудга
келади.
Искандарнинг тарихи дунё адабиётларида жуда машҳурдир.   Унинг
фаолияти,   юришлари   ҳақида   юнонлар,     румийлар,   форслар   ва   араблар
қадимги   замонларда   кўп   асарлар   ёзганлар.   Бу   асарларнинг   муаллифлари
Искандарни   тарихий   шахс   сифатида   турлича   баҳолаганлар   (дунё
халқларини   ва   давлатларни   бирлаштирувчи   подшо,   адолатли   дунё
давлатига асос солишни мақсад қилган шахс ёки босқинчи, халқларни забт
етувчи,   ўлим,   зулм   келтирувчи   подшо   ҳамда   бошқа   фикр-хулосалар).
Плутархнинг   айтишича,   Искандар   Осиёга   қароқчи   бўлиб   ўтмади,   унинг
орзуси   кутилмаган   омад   берган   ўлжа-бойликларни   қўлга   киритиш
мақсадидан   ташқари   бу   дунёда   ҳаммани   бир   қонунга   тобе   қилиб   ва   бир
давлатга тўплаб, инсонларни бир халққа бирлаштириш еди.
Шарқдаги   ўрта   асрларга   оид   адабиётларда   македониялик   Искандар
жасур   подшо,   баҳодир   жангчи   сифатида   ҳам   ёритилиб,   унинг
босқинчилик   урушлари,     маҳаллий   аҳолини   қириб   ташлаши,   шаҳарларни
вайрон   қилишига   еътибор   берилмаган.   Искандар   Шарқ   халқларини
аҳамонийлар   зулмидан   озод   қилиб,   уларнинг   устига   юнон   зулмини
ўрнатди.   Подшолар   ва   ҳокимлар   алмашиб,   сиёсат   ўзгарди,   аммо   халқлар
мустақил бўлмади. Бу зулмдан   қутулиш учун Марказий Осиё халқларига
кўп вақт керак бўлади.
Македониялик Искандар ўз даврининг фарзанди еди. Шу замоннинг
сиёсий жараёнлари шундай подшо шахсни талаб етди ва сўнгги даврларда
46 ҳам   босқинчилик   урушларининг   ўчоқлари   икки   мамлакатларга,
шаҳарларга,   халқларга   азоб   ва   ўлим   келтирди.   Бу   воқеаларга   вақт   ҳамда
тарихнинг ўзи тўғри баҳо берган.
  Искандарнинг   ҳарбий   юришлари   Шарқ   ва   Ғарб   ўртасидаги   кенг
савдо   –   сотиқ   ҳамда   маданий   алоқаларнинг   ривожланишига   олиб   келди.
Искандар   ва   унинг   яқин   лашкарбошиларининг   ўлимидан   сўнг   маҳаллий
ҳамда юнон маданиятининг қўшилиш жараёни бошланади. Бу жараённинг
таъсирини   моддий   маданиятнинг   ривожланишида,   қурилиш   ва
меъморчиликда,   кулолчилик   ва   тасвирий   санъатда,   янги   алифбо   ва
ёзувларнинг   тарқалишида,   тангашуносликда   ҳамда   диний   еътиқодларда
кўриш   мумкин.   Юнонлар   Қадим   Шарқнинг   жуда   кўп   маданий
ютуқларини   қабул   қиладилар   ва   ўзларининг   маданий   таъсирларини   ҳам
маҳаллий аҳолининг маданиятига жорий етадилар.
Македониялик   Искандарнинг   юришлари   ёзма   манбаларда   Қадимги
Шарқ   ва   Марказий   Осиёдаги   тарихий   географик   маълумотларнинг
кўпайишига   асос   солган.   Ҳарбий   юришлардан   олдин   Искандар   Қадимги
Шарқ аҳолисининг жойлашув ва мамлакатнинг ҳудудий чегаралари билан
танишиб олишда Скилак, Гекатей, Геродти ва Ктесийларнинг хабарларига
асосланиш   мумкин   еди.   Марказий   Осиё   ва   Ҳиндистонга   етиб   келгандан
сўнг   юнон-македонларнинг   тарихий-географик   маълумотлари   анча
кенгаяди.   Даставвал,   дунё     чегаралари   (“ойкумена”)   Яксарт   ва   Ҳинд
дарёсидан   ўтмаганлиги   маълум   бўлади.   Яксартнинг   нариги   ёғидаги
бепоён  чўллар,  Ҳинд   дарёсининг  нариги   ёғида   яна  бир  серсув   дарё   Ганг,
даҳшатли   ўрмонзорлар   ва   баланд     чўққили   тоғлар   Искандарни
ажаблантириб,   дунё   чегараларининг   бу   ерда   бошланмаганлиги   подшони
аччиқ   афсуслантиради.   Бутун   дунё   халқларини   бўйсундириш   ва   бир
умумий   давлатда   уларни   бирлаштириш,   Искандар   учун   ҳеч   қачон
ечилмайдиган муаммо бўлиб қолади.
Искандар   Ҳиндистонда   бўлган   пайтда   Сўғдиёна,     Еронда,   Олд
Осиёдан то Афина шаҳригача бўлган ҳудудларда унинг ҳалок бўлганлиги
47 ҳақидаги   қайғули   хабар   тарқалади.   Кўпчилик   учун,   айниқса   давлат
тахтини   қўлга   олиб   подшо   бўлиш   мақсадини   қўйган   шуҳратпараст
ҳокимлар   учун   бу   хушхабар   еди.   Улар   Искандарга   бўлган   қўрқувни
йўқотиб   жуда   хурсанд   бўладилар,   бошқалар   еса   қайғуланадилар.   Афина
шаҳрида   мотамга   тайёргарлик   бошланганда   бир   сўзловчи   пайдо   бўлиб,
бундай   дейди:   “Афиналиклар,   Искандар   ҳалок   бўлмади,     бўлмаса   унинг
жасад   ҳидини   бутун   дунё   бирданига   ҳис   қилар   еди”.   Искандарнинг
улуғворлиги ва шон-шарафлиги еътироф қилинди.
Шу даврда  узоқ Ҳиндистонда  юнон-македониялик аскарлар  ҳарбий
юришларни   давом   еттиришга   рози   бўлмайдилар.   Тўхтовсиз   жанглар   ва
шаҳарларни   қамал   қилиш,   нотаниш   хафли   юртлар,   янги   ва   янги   тоғлар
билан   бепаёон   чўллар,   кенг   чуқур   дарёлар   уларнинг   жонига   тегиб,   енди
бошқа қизиқтирмасди. Бегона ўлкаларнинг йўлларида македонияликларни
ҳар бир қадамда ўлим ёки ярадорлик кутиб оларди. Найза ва ханжарларни
занг   босиб,   уларни   яроқсиз   ҳолга   келтириб   қўяди.   Босқинчиларнинг
чидамлигида   ҳам   аниқ   бир   чегара   бор.   Юнон-македонлар   Шарқдаги
урушлардан ва қон тўкилишидан чарчаган едилар.
Ҳиндистонда   Искандар   мақсадига   еришмайди,   ўз   орзулари   билан
якка   бўлиб   қолади.   Узоқ   дарё   чегараларида   Искандар   ҳарбийларига   улуғ
подшо,   ватан   сезгиси   ва   урушлар   худоси   бўлган   бўлса   ҳам,   унинг
жанговор   аскарлари   олдинга   бир   қадам   ҳам   босишни   хохламайдилар.
Улар   ортга   қайтишни   илтимос   қиладилар.   Агар   подшо   рози   бўлмаса,   у
содда жангчиларни қириб ташлаб,   Ганг дарёсига янги отаси - худо Амон
билан биргаликда юриш мумкин, деб ўйлайдилар ҳарбий македонлар.
Искандар   шарқий   юришлар   тўхтатилишини   еълон   қилиб,   яна   бир
юксак ғалабани қўлга киритади - аскарлар беҳад хурсандчиликка сазовор
бўладилар.   Милоддан   аввалги   325   йилда   македонлар   кемалардан
фойдаланиб,   Ҳинд   дарёси   орқали   океанга   етиб   борадилар.   Милоддан
аввалги   324   йилда   уларнинг   ҳаммаси   денгиз   ва   саҳро   йўлларида   жуда
қаттиқ азоб тортиб, Ерондаги Суза шаҳрида учрашадилар. 
48 Македония, Кичик Осиё, Миср, Сирдарё ва Ҳиндистонгача чўзилган
сайҳон   ерларда   йирик   давлатга   асос   солинади.   Бу   давлатнинг   пойтахти
қилиб   Искандар   Бобил   шаҳрини   еълон   қилади.   Аммо   унинг   асосчиси
вафотидан   сўнг   (милоддан   аввалги   323   йил)   бу   давлат   айрим   қисмларга
бўлиниб, парчаланади. Дунё тарихида янги жараён бошланади.
Хулоса.
  Антик   давр   ёзма   манбалар   ўтмишда   рўй   берган   воқеаларни
тасвирловчи   асосий   манбалардан   ҳисобланади.   Уларни   ўрганиш   ва   таҳлил
етиш,  ҳозирги  замонавий   манбалар  билан  қиёслаш  у  ёки  бу  тарихий  даврда
шаҳарлар тараққиётини, ишлаб чиқариш минтақалари, савдо алоқалари, алоқа
йўллари,   хўжалик   ҳамда   аҳолининг   етник   ва   ижтимоий   таркиби   ҳақида
маълумот   беради.   Президентимиз   такидлаганларидек   “Ҳар   қандай
свилизация   кўпдан-кўп   халқлар,   миллатлар,   елатлар   фаолиятининг   ва
самарали   таъсирининг   маҳсулидир” 1
  Демак,   ёзма   маълумотлар   ўша   давр
“руҳи”ни бериши билан бирга хилма-хил тарихий-статистик маълумотларга
ега бўлишимизга ҳам имкон яратади. 
Шу   жиҳатдан   антик   давр   ёзма   манбалари   маълумотлари   ўзининг
ривожланиш   даражаси,   мазмун   ва   моҳияти   билан   аҳамиятлидир.   Улардан
мазкур   битирув   малакавий   ишида   олинган   тарихий-географик,   тарихий-
сиёсий,   тарихий-иқтисодий,   тарихий-ҳарбий,   тарихий-етнографик
маълумотлар ҳам ўз навбатида диққатга сазовордир.
Ана   шу   маълумотларнинг   илк   шаклланиши   жараёни   ҳамда   кейинги
даврлар   учун   қўлланма   бўлиб   хизмат   қилган   манбалар   еса   антик   давр
олимларининг   Ўрта   Осиё   ҳақидаги   дастлабки   маълумотлари   ҳисобланади.
1
 Karimov. I. A. Biz o‘z kelajagimizni o‘z qo‘limiz bilan quramiz. 7-jild. –T., O‘zbekiston. 1999 y. B-146
49 Қарийб   етти   аср   мобайнида,   яъни   Геродотдан   Птолемейга   қадар   Ўрта   Осиё
ҳақидаги ёзма манбалар антик давр учунгина емас, балки ўрта асрларда Ғарбий
европаликларнинг   Ўрта   Осиё   ҳақидаги   янги     маълумотларининг   пайдо
бўлишига   туртки   бўлди   ва   шунга   асосланиб   қуйидаги   ҳулосаларга   келиш
мумкин.
-   Авесто   Ўрта   Осиё,   Ерон,   Озарбайжон   халқларининг   қадимги
даврдаги   ижтимоий-иқтисодий   ҳаёти,   диний   қарашлари,   олам
тўғрисидаги   тасаввурлари,   урфодатлари,   маънавий   маданиятларини
ўрганишда муҳим ва ягона манба деган хулосага келдик
-   Ўрта   Осиё   ёзма   манбаларнинг   хилма-хиллиги   жиҳатидан   жаҳон
миқиёсида ҳам фаҳирли ўринда екан.
- Мусулмон халифалиги ҳам грек ва лотин китобларини араб тилига
таржима қилувчи марказ очганлигини, у жойларда кўплаб китоблар араб
тилига угирилганлигини  кузатдик.
-   Антик   даврда   ёзилган   асар   ва   йилномалар   туфайли   бизнинг
тарихимиз,   аждодларимиз   номлари   улар   яшаган   юртларнинг   номлари
сақланиб қолганлиги  кузатилди.
-   3000-4000   йил   илгари     ҳам   Дон,   Дунай,   Днестр,   Волга,   Ока,   Аму   ва
Сирдарё   бўйларида   скиф   (Шак,   массагетлар   скиф   деган   буюк   миллатнинг
парчалари) халқлари яшаган екан.
ХХ   асрнинг   50-йилларидан   бошлаб   ,   тарих   дарсликларида,   тарих
изланишларида   туркий   халқларни   келгинди   елга   чиқариш   жуда   кучайган.
Гуёки улар 700-800 йил олдин Сибир ўрмонларидан келиб, Россияни босиб
олганлар 1
.   Антик   олимларининг   маълумотлари   жуда   кўп   тўқима
афсоналарга   зарба   беради.   Ёзма   манбаларни   ўрганиш   билан   тарихчилар   –
манбашунослар   ва   археологлар   шуғулланадилар.   Улар   қадимги   тарихни
урганишда турли хил манбаларга таяниб иш кўрадилар.
1
 Zohir A’lam.Qadimgi tarixchilar O‘rta Osiyo haqida.Terma parchalar. T.: Yurist-media markazi, 2008.b-
6
50 Хулоса қилиб шуни таъкидламоғимиз мумкинки, бизнинг тарихимизда
антик давир ёзма манбалар мухим аҳамият касб етар екан, олдимизда турган
муоммоларни ечишга бизга қўл келар екан, бизни бу меросни ўрганмасликка,
таърифламасликка, тарғибот қилмасликка ҳаққимиз йўқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЙОТЛАР
1.   Каримов   И.А.   Ўзбекистоннинг   ўз   истиқлол   ва   тараққиёт   йўли.
Тошкент, Ўзбекистон,1992 йил.
2. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. - Т.: Шарқ, 1998.
3.  Каримов   И.А.   Юксак  маънавият   –  енгилмас   куч.   –  Т.:   “Маънавият”
2008.
4.   Каримов   И.А.   Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон
шароитида уни бартараф  етишнинг йўллари ва чоралари. Т., Ўзбекистон,
2009.
5.   Каримов   И.А.   Ўзбекистон   демакратик   тараққиётнинг   янги
босқичида. – Т.: “Ўзбекистон”, 2005.
6.  Азизхўжаев А. Давлатчилик ва маданият. - Т.: Шарқ, 1997.
7.  Азамат Зиё.  Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т., 2000.
8.  Абдураимов М.А. Очерки аграрних отношений в Бухарском ханстве
в ХВИ первой половине ХИХ века. Т.И. Ташкент: Фан, 1966. 
9.   Абдураимов   М.А.   Вопрос   феодалного   землевладения   и   феодалной
рента в писмах Емира Хайдара. Ташкент: Ан УзССР, 1961.
10.Алимов   У.   А.,   Мирзаахмедов   Д.А.   К   истории   мавзолея   Бобои
Порадуз   в   Бухаре//   История   материалной   култур   Узбекистана.   Ташкент,
1982. Вп. ХВИИ. С. 169.
51 11.   Зоҳир   Аълам.   Қадимги   тарихчилар   Ўрта   Осиё   ҳақида.   Терма
парчалар. Т.: Юрист-медиа маркази, 2008 й.
12. Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т.: 1996 й
13 . Саидбобоев .З. Тарихий грография. Тошкент. 2010 й.
14.  www.зиё.нет
15.  www.ҳисторй.ру
16.  www.натура.cом
17.  www.арчаелогй.ру
18. www.арчаелогй.cом
52

Ўрта Осиёнинг антик давир тарихи ёзма манбаларда Мундарижа Кириш 1 Боб. Ўрта Осиё ҳақидаги илк ёзма манбалар И .1 “Авесто” Ўрта Осиё ҳақидаги илк манба И .2 Қавдимги Ерон ва Хинд манбалари 2 Боб. Ўрта Осиёнинг антик давир тарихи ёзма манбаларда ИИ .1 Герадотнинг “Тарих” асарида Ўрта Осиёга тегишли маълумотлар ИИ . 2 Квинт Курсий Руф, Стробон ва Арриан асарларида Ўрта Осиё Хулоса Фойдаланилган адабиётлар

КИРИСҲ Мавзунинг долзарблиги: Мустақиллик еришганимиздан со`нг аждодларимизга бўлган еътибор нихоятда кучайди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг қуйидаги сўзларини еслаш жоиз: “Тарихий хотираси бор инсон-иродали инсон, такрор айтаман, иродали инсондир” 1 . Марказий Осиё, жумладан Моварауннаҳирда яшаган қадимги туркий халқлар – скифлар, саклар, массагетлар ҳақидаги ҳозиргача маълум бўлган, ёзма тарихий адабиётларда ўз ифодасини топган енг қадимги ва дастлабки бу маълумотларнинг манбалари “Авесто” китоби, “тарих отаси” - Герадотдан тортиб Стробон, Арриан, Квинт Курсий Руф, Плутарх сингари буюк тарихчилар, Ахомонийлар даври форсий ёзувларини урганиш енг долзарб масалалардан бири хисобланади. Авесто ўзбек, умуман Ўрта Осиё, Ерон, Озарбайжон халқларининг қадимги даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урфодатлари, маънавий маданиятларини ўрганишда муҳим ва ягона манба «Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир» 1 Герадот ҳамда баъзи юнон тарихчилари асарларининг асосий йўналишларини юнонлар ва қўшни халқлар кураши ташкил етади. Бинобарин, уларда катта тарихий ҳақиқат билан бир қаторда, онг оқими тарзидаги айрим, жузъий манфаатли нуқтаи назарлар ҳам бўлиши табий хол биз ишимизда ушбу фикирларни тахлил қилишга харакат қилдик. 1 Karimov I.A. Tarixiy xotirasiz kelajak yo`q . T., Ma‘naviyat, 1998. 9-betlar. 1 Karimov I. A, «Adolatli jamiyatsari». T., 1998, 39—40-betlar 2

И. Боб. Ўрта Осиё ҳақидаги илк ёзма манбалар. 1.1 “Авесто” Ўрта Осиё ҳақидаги илк манба. Марказий Осиёнинг енг қадимги халқлари ўз тарихини ёзма равишда ёритмаганлар (шу даврларга оид маҳаллий ёзма манбалар топилмаган ёки улар замонимизгача сақланиб қолмаган). Ҳудудимизга тегишли илк ёзма манбалар—“Авесто”, аҳамонийлар даври михсимон ёзувлари ва қадимги дунё (юнон-Рим) даврига тааллуқли манбалар юртимиздан ташқарида тузилгандир. Улар Қадимги Шарқ ва дунё тарихида биринчи бўлиб, ўлкамиздаги халқларнинг номларини, алоҳида жойлар, тоғлар, дарёлар ва кўлларнинг номларини, афсонавий қаҳрамонлар ва подшоларнинг номларини, юртимиз халқларининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий тузуми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. 1 Бу манбалар кам ва тўлиқ бўлмаганлиги учун қадимги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларни ўрганишда ёзма ва археологик манбаларни бир-бирига солиштириш зарурияти келиб чиқади. Археологик маълумотлар ёзма манбаларни кенгайтириб, тарихий тараққиётнинг аниқ йўналишларини (кўп ҳолларда археологик манбалар ёзма манбаларга қараганда тарихий-маданий жараённинг бошқа йўналишларини ҳам) кўрсатади. Дастлабки ёзма манбалардан фойдаланишда жуда еҳтиёт бўлмоқ керак. Баъзи бир маълумотлар афсоналарга асосланган ва уларни ҳақиқий тарихдан ажратиб олиш лозим. Бошқа манбаларнинг муаллифлари (масалан, енг қадимги юнон тарихшунослари) ҳеч қачон Марказий Осиёда бўлмаганлар ва ўз ҳикояларини суриштириб билганлари асосида ёзганлар. Шунга қарамасдан, бу маълумотлар муҳим аҳамиятга егадир, 1 Azizxo’jayev A. Davlatchilik va madaniyat. - T.: Sharq, 1997.B-45 3

Авесто, Овасто (парфиёнча: апастак — матн; кўпинча «Зенд- Авесто», яъни «тафсир қилинган матн» деб аталади) — зардуштийликнпиг муқаддас китоблари тўплами. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, Авесто Ўрта Осиёда, хусусан Хоразмда милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг биринчи ярмида вужудга келган. Авестода келтирилган географик маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. Маc, худо яратган ўлкалар санаб ўтилар екан, бойлиги ва кўркамлиги жиҳатидан қадимги Хоразм, Гава (Суғд), Марғиёна (Марв), Бақтрия (Балх) би-ринчи бўлиб тилга олинади, Орол денгизи (Ворукаша ёҳуд Вурукаша) ва Амударё (Даити) тавсифланади. Авестодаги халқнинг дастлабки ватани Сирдарё, Амударё етаклари ва Зарафшон водийси бўлган. Авесто узоқ вақт мобайнида шаклланган. Унда келтирилган маълумотларнинг енг қадимги қисмлари милоддан аввалги 2-минг йиллик охири — 1-минг йиллик бошига оид бўлиб, оғзаки тарзда авлоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинги асрларда Авесто таркибига турли диний урф-одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва ҳоказолар қўшилиб борган. Авестони Зардушт диний асар сифатида бир тизим-га солган. Дастлабки ёзма нусхаси еса 12 минг мол терисига битилган деб ривоят қилинади. У Персеполаа сакланган. Александр (Македониялик Искандар) Еронни забт етганда, бу нусха куйдириб юборилган. Аршакийлардан Вологес И даври (51—78)да қайта китоб қилинган, лекин у сақланмаган. Сосонийлар даврида яхлит китоб ҳолига келтирилган. 1 Авесто 21 наск (қисм)дан иборат бўлган. Авесто ҳажми катта китоб бўлганлиги сабабли диндорлар кундалик фаолияти-да фойдаланиш учун унинг ихчамлаштирилган шакли — «Кичик Авесто» (Хурдак Авесто) яратилган. Араблар Еронни фатҳ етгач (7-Авесто) зардуштий руҳоний-ларининг бир қисми Ҳиндистонга кўчиб ўтган. 1 www.archaelogy.ru 4

Уларнинг авлодлари (парс-лар) Бомбай шаҳрида ўз жамоаларида ҳозиргача Авестонинг асл нусхасини сақлаб келади. Франсуз тадқиқотчиси Анкетил Дюперрон зардуштийлар жамоасида яшаб, Авесто тилини ва ёзувини урганиб, уни таржима қилиб нашр етган (1771). Авестонинг бу нусхаси 27 жилддан иборат бўлиб, асарнинг еттидан бир қисмидир. У Ясна, Висперед, Вендидад, Гатлар ва Яштлар номи билан юритиладиган китобларни ўз ичига олади. Авестода баён етилган ғояларга кўра, олам икки асоснинг, икки ибтидонинг, яъни ёруғлик билан зулматнинг, яхшилик билан ёмонликнинг тухтовсиз курашидан иборат. Яхшилик ва езгулик худоси Аҳурамазда ер, ўсимлик ва билан ҳамма табиий бойликларни яратган. Ёмонлик ва ёвузлик тимсоли Анхрамайну Аҳурамаздага қарши тўхтовсиз курашади, аммо уни енгишга ожизлик қилади. Бу кураш абадий давом етади. Яхшиликни ифодаловчи кучлар осмонда, ёмонликни ифодаловчи кучлар ер остида жойлашган, ер сатҳи еса кураш майдонидир. Хаётдаги турфа узгаришлар қайси кучнинг ғалаба қилишига боғлиқ. Инсон ҳам тана ва руҳнинг, ахлоқ еса яхши ва ёмон хулқнинг уза-ро курашидан иборат. Чексиз, абадий фазо ва вақт ҳам икки қарама-қарши қисмдан: яхшилик ва Аҳурамазда ҳукмрон бўлган абадий ёруғлик билан ёмонлик ва Анҳрамайну ҳукмрон бўлган абадий зулматдан ташкил топади. Авесто таълимотига кўра, биринчи инсон Говамард (ҳўкиз-одам; форсча Қаюмарс) бўлиб, ундан барча кишилар тарқалган. Биринчи шоҳ Йима даври олтин давр ҳисобланган, чунки унда ўлим бўлмаган, Аҳурамазда доимий баҳор яратган. Кишилар бе-каму куст, бахтиёр яшаган. 900 йил утгач шоҳ Йима гурурга берилиб, ман етилган сигир гўштини ейди ва ёвузлик рамзи Анҳрамайну ҳукмидаги кучлар бош кўтаради. Оламни музлик қоплай-ди. Йима Аҳурамазда амри билан одам-лар ва ҳайвонларни совукдан сақлаб қолиш учун қўрғон (вар) қуриб, унга ҳар бир жонзотдан бир жуфтини жой-лаштирган. 5