logo

Марказий Осиё Хонликлари Давридаги Халқаро Муносабатлар

Yuklangan vaqt:

13.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

55.1962890625 KB
         Мавзу: Марказий Осиё Хонликлари Давридаги Халқаро Муносабатлар
Режа:
          1.Бухоро холиги давридаги халқаро муносабатлар
          2.Хива холиги давридаги халқаро муносабатлар
3.Қўқон  холиги давридаги халқаро муносабатлар
       Х I Х  аср  ўрталарида Англия ва Россия давлатларининг мустамлакачиликдаги  
манфаатлари  Ўрта Осиёда   тўқнашади.   Л.А.Климович таъкидлашича «Ўрта Осиё 
Россия учун ҳеч     вақт     қандайдир     узоқ     денгизлар ортидаги  жой  
ҳисобланмаган.  Рус  кишилари аллазамонлардан  бери  Шарқ  халқлари  билан фаол
мулоқотда бўлишган».Россиянинг  Ўрта  Осиёни  босиб олишдаги турли қарашлари 
мавжуд бўлган. Россия  ҳарбий  вазири  Д.А.Милютин  Ўрта Осиёни  забт  этишдан  
мақсад  Ҳиндистонни қўлга киритиш деб ҳисобласа, Россия ташқи ишлар  вазири 
А.М.Горчаков Ўрта Осиёни мустамлака  сифатида  қабул  қилиш  тарафдори бўлган.
«Россиянинг  Ўрта  Осиёга босқинчилик    сабаби –Қрим    урушидаги урушидаги 
мағлубият ўрнини тўлдиришга интилиш,    Яқин    ва    Шарқдаги    инглиз-рус 
мухолифати  ва  стратегик  аҳамиятга  молик мушохадалар    сабаб    бўлган». 
В.Я.Непомнин   таъкидлашича   Ўрта Осиёнинг     нисбатан     тез     истило     
этилиши сабабини, бу ердаги давлатларнинг  иқтисодий сиёсий жиҳатдан 
қолоқлиги, аҳолининг кўпи пассив кузатувчи  бўлиб, қолганлиги, маҳаллий 
савдогарларнингочиқчасига    ва  яширин  қўллаб-қувватлаши   ва   харбий   ишнинг 
ниҳоятда ибтидоий    ҳолатда    қолиб    кетганлиги    билан изохлайди. У Ўрта Осиё 
халқлари миллий зулм остида бўлганлигини таъкидлайди. 
1969-йилда  Г.А.Ҳидоятовнинг    «Х I Х  аср охири  (60-70-йй) да  Ўрта Осиёда 
инглиз-рус    муносабатлари  тарихига  доир» монография  чоп  этилди.  Бу  асар  
Ўрта Осиёда Англия –Россия  ўртасидаги зиддиятларга  бағишланган.  А.Ҳидоятов 
ўз изланишларида ХИХ асрнинг 90-йилларига қадар  Россиянинг  Ўрта  
Осиёгакириб бориши  аввало,  Англияга  сиёсий  тазйиғ ўтказиш  мақсадида,  яъни   
уни Ҳиндистондаги    ўз  мустамлака  ерлари учун зарур эди, деган хулосага келган. 
Англия рус анъанавий молларининг энг йирик истемолчиларидан  бири  
ҳисобланарди.  Ўрта Осиё эсаРоссияни  Англияни  ўз иттифоқчиларига  
айлантиришга  мажбур  қилиш учун  зарур бўлиб қолганди. А.Ҳидоятов  Россиянинг
Ўрта  Осиёни  босиб  олиш вақтига қараб ўзгарганини кўрсатади. ХИХ асрнинг  60-
80-йилларда  сиёсий  манфаатлар иқтисодий    қизиқишданустун  бўлса,  90-
йилларда иқтисодий манфаатлар биринчи ўринга чиқади.Англиянинг  Шарқдаги  
мустамлака сиёсати тарғиботчилари бўлган Роулинсон, Керзон, Мак-Грегор, Сайкс, 
Марвин, Маллесоннинг  асарларида  яққол  кўринади. Англия      мустамлакачиларининг     режасига кўра,  Хирот  Ўрта  Осиёга  бостириб  кириш 
учун қўрғон вазифасини ўташи зарур эди. Хирот ҳарбий жихатдан Ўрта Осиёга 
кириш йўлидаги  энг  қулай  дарвоза  эканлигини Ф.Энгелснинг    «Англия    Россия 
Афғонистонда»   мақоласида   кориш мумкин.Шунингдек  Мулла  Олим  Маҳдум 
Ҳожининг «Тарихи Туркистон» китобида йирик инглиз  жосуси  Абдусамад  
Табризий    ҳақида келтирилган маълумотлар Х I Х асрнинг 30-40-йилларида  Ўрта  
Шарқ  ва  Ўрта  Осиёдаги  Британия агрессиясини фош этади. 2Ғуломжон 
Аҳмаджонов –Россия империяси Марказий Осиёда .С.Н.Южаков  Ўрта  Шарқда   
Англия Россия рақобати юзага келганлигини  кўриб шундай ёзади «Россиянинг 
Туркистонга чуқурроқ кириб бориши, қирғиз  чўллари ва Яксартнинг        босиб    
олиниши    инглизларни ташвишга солиб қояди. Нима қилиб бўлса ҳам бу икки  
давлат ўртасида девор  ҳосил қилиш  лозим  эди.  Ўрта  Осиёдаги  Бухоро, Хива ва 
Қўқон хонликлари агар Россияга қарши    иттифоққа    бирлаштирилса    ва    уларни 
моддий  воситалар  билан  таъминланса, шундай  девор  барпо  этилган  бўларди». 
Англия   мусулмон   давлатлари –Қошғар, Афғонистон,  Ўрта  Осиё,  Эрон,  Туркия 
иштирокида ғайрирус бирлигини ташкил этиш орқали Ўрта Осиёни босиб олиш ва 
Россия билан курашиш мақсадида амалга оширилди.1836-йилда  Англия  «Марказий
Осиё империяси»тузишга киришган. Инглиз муаллифларининг  фикрига  кўра  
Афғонистон, Эрон, Ўрта Осиё, Форс кўрфази, Арабистон ярим  оролининг  бир  
қисми  кириши  назарда тутилган.  Бу  империя  Англия  тасири  остида бўлиши 
керак эди.Мак-Грегор 1884-йил   Ҳиндистон мудофасини   таъминлашда   қуйидаги 
таклифларникиритади:Хиротни босиб олиш;.Ўрта Осиёда русларга қарши исён 
қилиш  учун  «қоп-қоп»  олтин  билан жосуслар юбориш;.Россияга қарши иттифоқ 
тузиш учун, Англия бошчилигида Европа ва Осиё мамлакатларини бирлаштиришни 
таклиф қилади;Литтон  «Англия ва Россиянинг Шарқдаги ютуқлари» бўлимида 
Россиянинг Ҳиндистонга боститиб келаётганини исботлашга уринади. 
Иккинчи инглиз-афғон  урушидан олдин инглизларнинг Ўрта Осиёни босиб олиш 
режаси тузилганлигини, Британия бош министри Биконсфилднинг  қиролича  
Викторияга  1877-йил    22-июнда  ёзган  мактубида  «Агар Россия  Ўрта  Осиёга  
ҳужум  қилса, қўшинлар  Форс  кўрфазига  чиқиши  зарур, Ҳиндистон  маликаси  ўз 
аскарларига  Ўрта Осиёни     масковитлардан     тозлаб,     уларни Каспий томонга  қувиши шарт».Инглиз  мустамлака  сиёсатчиларидан бири   Г.Роулинсон   1868-йил  
9-ноябрь   куни  Лондон география жамиятининг  йиғилишида «йўқ энди Россия ва 
Ҳиндистон  билан   тўқнашувдан   чўчимаймиз. Россия  Қўқон,  Қошғар,  Ғулжага  
ўз савдосининг  ҳомийлиги  учун  элчиларга  эга экан, биз ҳам Ғулжага, Ёркент, 
Балх, Ҳирот ва  Ўрта  Осиёга  савдо  қилишимиз  учун йўл  очадиган  барча  
нуқталарда  ўз консулларимизни жойлаштирамиз» –деб даъво қилади.1872-1873-
йилларда  Англия-Россия давлатлари    Марказий    Осиёдаги    дастлабки тасир 
доираларининг чегаралари белгиланган.Француз тадқиқотчиси Руир 1872-1873-
Афғонистоннинг    шимолини белгилшда инглиз-рус музокараларини шундай  
баҳолаган  «бундай  ёрқин натижага        Британия    ҳукумати    бирон-бир аскар   
ёки   бир  чеврон (пул бирлиги)   сарф қилмасдан  эришди»  деб  таъкидлаган.  Узоқ 
баҳслардан  сўнг  махсус  мажлис  Помирда Англия  ва  Россия  чегараси  Панж  
дарёси эканлиги тўғрисида вақтинчалик шартнома имзоланган.  Бундай  сарҳад  
Ўрта  Осиё минтақасида Амударё ва Ҳинд дарёларини сув  билан  таминлайдиган  
Ҳиндикуш  тоғ тизмаси  бўлиши  қайд  этилган.  Англия-Россия Осиёдаги мулклари 
ўртасидаги  буюк  табиий  тўсиқ  сифатида қабул     қилинган.     Англия-Россия     
Помир масаласида  1895-йил  июлдан  1895-йил  20-августигача якуний протокол 
қабул қилинган.Помир  масаласи  инглиз-рус  масаласи жихатдан  ўрганилса,  у  
1895-йил   ортиқча машмашаларсиз  ҳал  қилинди  ва  Англия –Россия урушига оиб 
келмади.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўрта Осиё  минтақаси  инглиз  ва  рус  
корчалонлари учун  стратегик  жиҳатдан  бош  мақсадларни кўзлаб, бир биридан 
қолишмаган ҳолда ўз ҳарбий,  сиёсий,  иқтисодий  сиёсатини  амалга ошириб 
борган.
     Х VIII  асрда, яъни Петр  I  ҳукмронлиги йилларида Россиянинг Ўрта Осиёга 
қизиқиши кучаяди. Ўрта Осиё Россияни Шарқнинг савдо — иқтисодий маркази, 
Россиядан Ҳиндистонга борадиган асосий йўллардан бири эканлиги билан ўзига 
жалб қиларди. 1714 йили Петр  I  Сибир губернатори князь Гагариндан Эркети 
шаҳрида (яъни Ёркенд) олтин қумлар борлиги хусусида хабар топади. Эркети бу 
даврда Жунғор хонлигига бўйсунганлиги айтилади. Гагарин Петр  I  га бу шаҳарни 
босиб олиб, Ёркенд йўлидаги Ямишев кўли бўйида қалъа қуришни тавсия қилган. 
Евграф Кайдалов кундаликларида ҳам бу ҳақда маълумотлар берилган. У Россия  савдони то Ҳиндистонгача ривожлантириш мақсадида қилаётган ҳаракатларини ва 
олтин қумларни топиш учун экспедиция уюштиришини Петр  I  нинг буюк 
жонбозлиги, деб ҳисоблаган эди.
Петр  I  Гагариннинг хабаридан сўнг унга хат ёзиб, Ямишев кўли бўйида, иложи 
бўлса ундан ҳам юқорида шаҳар қуриш, дарёда кемалар қатнаши мумкин бўлган 
жойгача сузиб бориб, сўнг Ёркендга бориб, уни эгаллашни топширган эди. 1714 
йилда Иртиш дарёсининг юқори оқими бўйлаб подполковник Бухголс экспедицияси
уюштиради.
Петербургга келган Хива элчиси ҳам Гагариннинг маълумотларини тасдиқлаб, 
Амударёдан ҳам олтин олинишини айтади. Элчи, агарда рус давлати ўзининг 
одамларини Хивага жўнатса, Хива хони уларга олтинни топишга ёрдам беради, деб 
ишонтирган эди. Шундан сўнг Петр  I  бу хабарни муҳим билиб, тезликда иккала 
жойни ҳам текширтириш учун экспедиция жўнатган эди. Шундай қилиб, Петр  I  ҳар 
иккала экспедиция ўз мақсадига эришмаган тақдирда ҳам, Ҳиндистон учун йўл 
очилишига ва савдодан кўплаб олтинларни қўлга киритишига кўзи етган эди. Ўрта 
Осиё Россия учун Ҳиндистонга олиб борадиган воситачи давлат бўлиб  
ҳисобланган.
      Хонлик ҳақидаги айрим маълумотларни (жумладан, Х VIII  асрда Ўрта Осиёнинг 
қўшни Шарқ давлатлари билан алоқаларини) ўрганишда рус манбалари ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. Чунки уларда иқтисодий ва сиёсий муносабатларни таҳлил 
қилиш, савдо йўлларини ўрганиш учун қилинган ҳаракатлар, ҳамда қайси 
мамлакатдан қандай моллар қанча миқдорда  келтирилганлиги ҳақидаги 
маълумотлар батафсил берилган. Рус манбаларида рус элчи ва элчиликларининг 
ҳисоботлари, Бухоро, Хива ва Ҳинд элчилари ҳамда савдогарларининг сўров 
маълумотлари келтирилган. Шунингдек, ҳукмдорлар ҳамда хонларнинг бир-
бирларига тортиқлари, совғалари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Анашу 
маълумотлар орқали Ўрта Осиё хонликларининг Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги 
савдодаги тутган ўрнини билиб олиш мумкин. Хусусан А.Женкинсон Бухоро 
бозорларидаги ҳинд савдогарларининг фаолияти ҳақида, ... «улар Бухорога на олтин,
на кумуш, на қимматбаҳо тошлар, на зираворлар келтиради. Мен, Ҳиндистондаги бу
товарлар ишлаб чиқариладиган экспорт товарлар португаллар қўл остида  бўлганлиги учун, бу товарлар билан савдо океан орқали олиб борилишини 
аниқладим», деб ёзган маълумотларида элчининг ҳинд савдогарларига ўз 
муносабатини билдирганлигини кўришимиз мумкин.
       Шунингдек, тадқиқотчилар Ўрта Осиё билан Москва ўртасидаги савдонинг уч 
хил усули борлиги ҳақида маълумотлар келтириб ўтади. Жумладан:
 1.«Повалная» деб аталувчи оддий савдо бўлиб, бу савдо эркин савдогарлар орқали 
амалга оширилган.
 2. Шох ва хонларнинг товарлари билан савдо бўлиб, бу савдо шох ва хонларнинг 
элчилик билан келган шахсий савдогарлари орқали амалга оширилган. Шох ва 
хонларнинг товарларидан солиқ олинмаган.
 3.“Любителские поминкиулар нина, ойна, қайчи, мунчоқлар, сувсар, қундуз, лос 
мўйналари ва териси, яшил, қизил ва тўқ зангори мовутлар  эди. Унинг ёзишича, 
Бадахшондан Балх орқали Машҳадга олтин ва кумуш ортилган карвонлар бир йилда
2, 3 ва ҳатто 4 марта борган. Хуросонда булар олтин ва кумуш тангаларга 
айлантирилиб, унга Ўрта Осиё учун Эрон моллари сотиб олинган.
      Х VIII  асрнинг биринчи ярмида Россиянинг Ўрта Осиё билан савдо алоқалари 
кенгая боради. Рус савдосини Ўрта Осиё хонликлари товарлари билан янада кўпроқ 
ҳамда кейинчалик Туркистон ва Қозоқ дашти устидан назорат ўрнатиш мақсадида 
Оренбург шаҳрининг қурилиши бошлаб юборилади. Н.И.Неплюев, П.И.Ричков ва 
К.М.Тевкелев раҳбарлигида Ҳиндистон билан савдони йўлга қўйиш мақсадида 
махсус компания ташкил қилинади . Оренбург экспедицияси раҳбари, машҳур рус 
географи И.Кирилов Бухорони Осиёнинг савдо маркази сифатидаги аҳамиятига 
юқори баҳо бериб, унинг қўшни Шарқ давлатлари билан алоқалардаги ролини 
таъкидлаб ўтган эди.
       1735 йил Кириловнинг сўровига биноан Астрахандан Уфага ҳинд савдогари 
Маравги Бараев таклиф қилинган. Савдогар Ҳиндистондан Ўрта Осиё хонликлари 
орқали Астраханга борадиган йўл ҳақида маълумот берган. Унинг айтишича, яқин 
вақтларгача Эрон ва Бухоро орқали Россияга 200 савдогар келиб савдо қилишар эди.
Бироқ кейинги пайтлардаги Эрондаги қалтис вазият ва Бухоро йўлида савдо 
карвонларининг таланиши оқибатида савдогарлар сони 80 тага қисқариб кетган.  Бараев, агарда йўлларда хавф-хатар бўлмаганда эди, Ҳиндистондан Бухоро орқали 
Россияга келувчи савдогарларнинг сони 600 кишига етган бўлиши мумкин эди, деб 
тахмин қилган эди.
Бу каби нуқтаи назарни совет адабиётида Е.В.Бунаков, П.П.Иванов, Д.М.Лебедевлар
ҳам қўллаб қувватлайди. Уларнинг фикрича, Ҳиндистонга кириб бориш руслар учун
натижа бермаган тақдирда ҳам, Ўрта Осиёга борадиган йўл маълум бир маънода 
нафақат топилди, балки ўзлаштирилди ҳам .
      1717 йил Петр  I  Амударё орқали Ҳиндистонга борадиган йўлни топиш 
мақсадида Бекович-Черкасский экспедициясини Ўрта Осиёга юборади. Рус подшоси
экспедицияга берган кўрсатмасида, «Хива хонидан кема олиб Кожина деган 
савдогарни Амударё орқали Ҳиндистонга жўнатиш ва кема бориши мумкин бўлган 
жойга қадар сузиб бориш, сўнг йўлни давом эттириб дарёлар, кўллар, сув ва 
қуруқлик йўли, айниқса, сув йўлини ёзиб бориш, ва Ҳиндистондан шу йўл билан 
ортга қайтиш, агарда Ҳиндистондан Каспий денгизига борадиган ундан ҳам яхши 
йўлни эшитса, ўша йўл билан келиш ва уни ҳам ёзиб бориш», топширилган 
эди.Х VIII  аср бошларида Бухорода сиёсий вазият жуда оғир бўлган. Хон ҳокимияти 
номигагина сақланиб қолган эди. 1721—1725 йилларда Ўрта Осиёда бўлган Флорио 
Беневени экспедицияси бу сиёсий ҳолатнинг гувоҳи бўлган . Бу экспедиция Бухоро 
хонининг рус подшосидан элчи юборишини сўраб қилган мурожаатига жавобан 
жўнатилган эди. Элчиликдан кўзланган асосий мақсад, 1718 йил 13 июлдаги 
«Кўрсатма»да Бухоро хонлигининг ички аҳволини тўла-тўкис ўрганиш, деб 
белгиланган эди.
    Бундан ташқари, Бухоро хонлигининг қўшни Шарқ давлатлари билан савдо 
муносабатларини ўрганиш, ҳамда рус-бухоро савдо алоқаларини ривожлантириш 
имкониятларини топиш вазифаси ҳам ўрин олган эди.
    Ф.Беневени ҳам ўз тадқиқотларида Бухоронинг Эрон билан алоқасига доир 
маълумотларни берар экан, у 1722 йил кўп савдо карвонлари Машҳаддан Бухорога, 
Ҳирот ва Исфаҳонга жўнатилганлиги, лекин уларнинг бари туркманлар ёки 
афғонлар томонидан таланганлигини, оқибатда Балх орқали бўладиган савдо тўхтаб 
қолганлиги, тўртинчи йил Кобул, Лахор ва Ҳиндистон шаҳарларига карвонлар 
қатнамай қўйганлигини ёзади. Ф.Беневени ўзининг хизматкори Минерни олтин ва  кумуш конларининг жойлашган жойини топиш ва аниқлаш мақсадида  савдогар 
қиёфасида Балх ва Бадахшонга жўнатади. Унинг хабарига кўра, у ерда кўпроқ 
бухоро товарлари сотилиб, савдогарлар бу товарлар учун Бадахшон аҳолисидан 
тилло ва кумуш қуймалари кўринишида ҳақ олганлар. Ф.Беневени хизматкори 
Минерни Балх ва Бадахшон бозорларидаги рус товарлари ҳайрон қолдирган:этилган
неварасини рус императори паноҳига олиб кетиш ва ундан Россиянинг Ўрта 
Шарқдаги мустамлакачилик сиёсатида фойдаланиш бўлган.  Айни вақтда унга 
«Бухороликларнинг  Хива ва Эрон билан бўлган муносабатларининг даражаси 
ҳақида хуфя маълумотлар йиғиш, бу ишларга бошқа Европалик давлат вакиллари 
аралашаётани йўқми, деган масалани ҳам аниқлаш» юклатилган эди. 1809 йилда 
Россиядан Бухорога махфий суратда яна бир конфидент поручик Адилносир 
Субҳонқулов юборилади. Савдо карвони билан келган бу «вакил» ҳам Бухоронинг 
ички ва ташқи аҳволи ҳақида, унинг ҳарбий қуввати тўғрисида батафсил 
материаллар тўплайди ва бу маълумотлар тартибга солиниб, Оренбург губернатори 
томонидан Петурбургга жўнатилади. 1812 йилда Ост-Индия компанияси 
Пешовардан Афғонистон орқали Бухорога ўз вакили Ҳофиз Муҳаммад Фозилхон 
исмли кимсан элчи сифатида Амир Ҳайдар ҳузурига йўллайди. Ўша йили у 
Бухорога келиб унинг ҳукмдори қабулида бўлади ва амирга компания раҳбарияти 
ҳамда Бухорога Кашмир орқали инглизлар юборган асосий элчи – Мир Иззатуллоҳ 
номидан битилган номаларни топширади. Ҳофиз Фозилхон ўз таассуроталрини 
форс тилида битилган «Бухоро манзиллари тарихи» сафарномасида баён қилган. 
Худди шу йили яна Ост-Индия компанияси Ҳофиз Фозилхондан кейин Бухорога 
ўзларининг асосий элчиларини сафарга отлантиради. Бу элчиликка Саид Мир 
Иззатуллоҳ бошчилик қилади. Улар Кашмирдан ўтиб, шарқий сарҳадлардан Бухоро 
амирлиги тупроғига кириб келадилар. Иззатуллоҳ Бухоро амири билан кўришгач, бу
ердан Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларига ҳам сафар қилади. У ҳам Фозилхон 
сингари барча таассуротларини махсус ҳисобот тарзида якунлаб, Ост-Индия 
раҳбарларига топширади. Аммо Саид Мир Иззатуллоҳнинг сафар эсдаликлари 
Фозилхоннинг «Бухоро манзиллари тарихи» асаридан фарқли ўлароқ, орадан сал 
фурсат ўтгач қисқартирилган ҳолда аввал француз, сўнгра тўла равишда инглиз 
тилларига таржима қилиниб, китоб ҳолида чоп этилади.       Ўтган асрнинг дастлаки ўн йили ичида Бухоро амирлигига келиб кетган ана шу 
«сайёҳлар»нинг қолдирган сафар таассуротлари мазмуни шуни кўрсатадики, бу 
ўзбек хонлиги ўша йилларда нафақат Ўрта Шарқ минтақасида, балки жаҳон 
миқёсида кўтарилган муҳим халқаро муаммолар билан алоқадор бўлган.
Подшо Россияси босқинидан олдин Ўрта Осиё ҳудудидаги хониклар, хусусан, 
Бухоро амирлиги Ўрта Осиёдаги энг бой ва қудратли давлатлардан бири 
ҳисобланар, унинг давлат қурилиши ҳамда дипломатияси қўшни давлатар сиёсатига 
юқори даражада таъсир ўтказиб келар эди. Шу боис ҳам айни кунда бу даврдаги 
дипломатик муносабатлар, элчилик борди-келдиларига оид нодир қўлёзмаларни 
тадқиқ этиш - халқимизга ўзининг ҳақиқий ўтмишини қайтариб бериш муҳим 
вазифаларимиздан биридир.
Тарихимизнинг ўқилмаган саҳифаларига кўз юритиш натижасида шунга амин 
бўлиш мумкин: 1860 йилда Бухоро тахтига Амир Музаффарнинг ўтириши билан 
амирликнинг халқаро алоқалари янги босқичга кўтарилди. Чунки худи шу даврда 
Россия империясининг Туркистон сарҳадларига тажовуз хавфи янада ортди. Айнан 
1860 йилдан бошлаб Қўқон хонлиги тасарруфидаги Оқмачит (ҳозирги Қизил Ўрда), 
Пишпек (Бишкек), Авлиё ота (Жамбул), Туркистон шаҳарларини бирин-кетин боси 
олина бошлади. Ана шундан кескин бир вазиятда Амир Музаффархон марказлашган
Бухоро давлати ҳамда бутун Туркистон ҳудудини душманлардан сақлаб қолиш учун
Англия, Франция, Италия ва Туркия султонлиги каби энг қудратли давлатлар билан 
ўзининг очиқ ва махфий дипоматик алоқаларини ўрнатди. Амирлик ўз элчилари 
орқали Англиянинг Ҳиндистондаги вакиллари ва Туркия султонлиги, шунингдек, 
Франция ҳамда Италияга ҳарбиё-сиёсий алоқалари ўрнатиш таклифлари битилган 
дипломатик номаларни жўнатди. Бу ҳақда тарихчи Ҳамид ибн Бақо Хўжанинг 
(ЎзФАнинг Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган) «Танзил 
ал-амсол фикри-зикри баён ул-аҳвол» асарида тўла маълумот берилади. Асар 
муаллифи амирнинг Қўқон хонлиги билан биргаликда Ватан ҳимоясига отланиш 
мақсадида амалга оширилган дипломатик устамонлиги хусусида шундай ёзади: «Биз
ва сизнинг ўртангизда дўстлик юқори даражада бўлганлиги учун ҳеч қачон сизларга 
нисбатан душманлкни раво кўрмаганмиз ва кўрмаймиз ҳам. Бугун биз томонидан 
ёзилаётган хат қарорига асосан Сайхун дарёси ички томони бизники, ташқи тарафи  сизнинг мулкингиздир...Шунингдек, Амир Музаффар икки давлат ўртасида тижорат
борди-келдисини йўлга қўйиш масаласини ҳам кўтарди» дейди муаллиф. Албатта бу
ҳаракатлар ортида ҳарбий техник жиҳатдан кучли салоҳиятга эга ғарб давлатлари 
орасидан ишончли ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий иттифоқчи топиш мақсади ётганини 
яққол кўриш мумкин. Ушбу ҳаракатлар билан амир Хўжандни ўз ҳимоясига олишга 
эришади. Маълумки, бунга қадар Бухоро ва Англия ўртасида яхши дипломатик 
муносабатлар йўлга қўйилган эди. Масалан, икки мамлакат ўртасидаги бир йиллик 
савдо ҳажми 170 минг фунт стерлингни ташкил этар, бу алоқалар эса ўз навбатида 
йилдан-йилга ривожланиб борар эди. Шу сабабдан ҳам амир Музаффар иқтисодий-
сиёсий ҳамкори – Англиянинг Ҳиндистондаги генерал-губернатори сер Жон 
Лоуренсга ҳарбий кўмак сўраб мурожаат этади. Элчи Муҳаммад Порсохўжа орқали 
Калкуттага келади ва Бухоронинг Англияга содиқлигини билдириб, инглизлардан 
ҳарбий кўмак – қурол-яроғ, тўплар, молиявий ёрдам ва имкони бўлса қўшин 
сўрайди. Генерал-губернатор эса аниқ жавоб бермай, элчини ортига қайтариб 
юборади. Шу ўринда Муҳаммад Порсохўжа тўғрисида тўхталадиган бўлсак. У киши
Бухорода қозикалон (бош судья) лавозимида хизмат қилган Иноятулло Хожанинг 
ўғли бўлиб, унга амир Музаффар даврида «Муфтий аскария» унвони берилган. 
Қонуншунослик, тиб ва бошқа илмлар бўйича катта салоҳиятга эга бўлган элчи 
бадиятда ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, анча ма ноли шеърлар ёзган.ʼ
Бухорода шунингдек, амир Абдул Аҳад (1885-1910) ҳукмронлик қилган йилларида 
ташқи дипломатик ва савдо-сотиқ алоқалри ҳам анча ривожлантирилган эди. 
Айниқса, ушбу даврда кўпроқ Россия билан дипломатик алоқаларнинг амалга 
оширилгналигини манбалардан кўришимиз мумкин.     Бухоро ҳукмдорининг 
Петербургга қилган сафарлари ҳисоботи сифатида «Рўзномаи сафари Фитирбурх» 
номли икки меъмуар асар ёзилган бўлиб, асар Бухоро амири Абдул Аҳад тилидан 
ёзилган ва унинг 1892-1893 йилларда Петербургга қилган сафари кундалиги 
ҳисобланади. Уни Россия – Бухоро муносабатлари тарихига оид манба сифатида 
баҳолаш мумкин. Иккинчи асар «Рўзномаи сафари чаҳорумба Фитирбурх» деб 
номланиб, амир Абдул Аҳаднинг 1906 йилда Петербургга қилган сафари 
тафсилотларини ўз ичига олади.      Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқ лозимки, Бухоро амирлиги Ўрта Осиё 
хонликлари, Хитой, жумладан Шарқий Туркистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, 
Россия ва бошқа мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ўрнатган. Бухоро 
амирлиги айниқса, Хитой, жумладан, Кошғар билан яқин савдо муносабатларига 
киришган. Бухоро Кошғар билан тўғридан-тўғри савдо қилишдан ташқари 
Хитойнинг Ўрта Осиё хонликлари, Ҳиндистон, Эрон ва Россия билан савдо 
алоқаларида воситачи ролини ҳам бажарган. Бухоро карвонсаройларида Ҳиндистон, 
Тибет, Кошғар, Қуқон хонлиги ва Хива хонлиги, Афғонистон, Россиядан олиб 
келинган моллар тўпланган. Мазкур савдо алоқаларида Бухоронинг ташки савдо 
алоқаларида, унинг кўшнилари Марв ва Ҳирот аҳолиси алоҳида роль ўйнаган. 
Бухоролик савдогарлар Марвга ҳар хил рус товарларини олиб келганлигини алоҳида
таъкидланиши лозим.
Машҳур рус географи П.И.Ричков Бухоронинг Ҳиндистон билан савдо алоқасида 
Оренбургнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтади. У, бутун Шарқий Ҳиндистонда
яшаётган халқлар рус ва бошқа ғарб товарларини фақат Оренбург ва Бухоро 
орқалигина тўғридан-тўғри ва арзон нархда бу қадар кўп миқдорда ва арзон нархда 
сотиб олиши мумкин, деб таъкидлаган эди.
Янги Оренбург йўналишининг очилиши Россиянинг Ўрта Осиё хонликлари билан 
савдони ривожлантиришига, ҳамда тўғридан-тўғри рус-ҳинд савдосини йўлга 
қўйишга имкон берди. Оренбург орқали савдо карвонлари қатнай 
бошлаганлигининг биринчи ўн йиллигидаёқ кўзланган мақсадга эришилди. 
Россияда дипломатик топшириқларни бажариб юрган бухоролик савдогар Ирназар 
Максютов Ўрта Осиё ва ҳинд парчаси, қимматбаҳо тошлар ва бошқа товарларни 
Оренбургга олиб борган. Шу товарларни Оренбургга олиб келганлиги, бухоролик ва
ҳиндистонлик савдогарларни Оренбург савдосига тортганлиги сабабли рус 
ҳукумати савдогар Максютовни бир неча марта мукофотлаган. 
Шундай қилиб, рус элчиларининг Ўрта Осиёнинг қўшни давлатлар билан 
дипломатик ва савдо алоқаларини ўрганишдаги фаолияти, Оренбург шаҳрининг 
қурилиши ва ундан кўзланган мақсад тез кунда натижасини кўрсата бошлаган. Бу 
ҳаракатлар натижасида қўлга киритилган далилий материаллар келажакда илмий 
ишлар ёзилишига ҳам ижобий асос бўлиб хизмат қилган. Ҳақиқатдан ҳам, совет  даврида элчиларнинг келтирган маълумотлари жамланиб, «Ҳужжатлар тўплами» 
кўринишига келтирилиб нашр қилинган. Бу тўпламлар Ўрта Осиё ва Ҳиндистон 
савдо муносабатларини ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлган.
Хива хонлиги:
      Х I Х   асрнинг   40-
йилларида   Россияда   Хива   хонлиги   ҳақида   бир   қатор   мақолалар   эълон  
қилина     бошлайди.Жумладан,1840-йилда   эълон   қилинган   Г.Гилмерсеннинг
  «Хива,Внинешнем Своэм   Состоянии »‖   мақоласида   Хиванинг  
Афғонистон   билан   савдо   қилиши,хаттокиХивада 15   афғон   оиласи
  яшаганлиги,улар   асосан   савдо қилиш     учун Хивага   келишганлиги,баъзилари 
табиблик   билан   ҳам   шуғулланганлиги такидланган.    
     У   мақолада   карвонлардан   бож   солиғи   пул   билан   олиниши   ва   аниқ   солиқ   миқдори  
белгиланмаганлиги,солиқ   аввал   Урганчда,кейинчалик   Хивада   олинганлигини   хабар  
қилади.
У   хонликнинг   қовун,тарвуз,қовоқ,сариқ   ва   оқ   шолғом,турп,сабзи,   қанд,нўхот,пиёз,
турк   ловияси,бодринг,картошка   каби экин   турлари   ҳақида   маълум   қилиб,Хиванинг 
ҳўл   меваларга бой эмаслиги   сабабли   жуда   қиммат   бўлганлигини   ва   уни фақат
бадавлат   кишилар сотиб   олишганлигини   таъкидлаган.   Майиз ва   жидда  
Машҳаддан   келтирилган   ва   у ароқ   тайёрлашда   ишлатилган.Бир   пуд    Эрон   майизи
  16   танга(8   руб.)турган.Маҳаллий   узумдан   кучсиз   ароқ   тайёрланган   ва   унинг
  бир   штоф   (челакнинг   ўндан   бир   қисмига   баробар келадиган   вино,ароқ   ўлчови 
ва   шу   миқдордаги   ароқ,вино)5   танга   турган.Бир   фунт   олма Хозараспда   тахминан  
10   коп.Бўлган,тарвуз   ва   қовунлар   арзон   бўлиб,   катта   қовун   3   коп.дан   5   коп.гача   соти
лган.Гилмерсен   Хива   қўшини қилич,найза,милтиқ   билан   қуроллангани,
сардорлари   совут   кийганлиги,совут   Эрондан келтирилганлигини   таъкидлаган.1840-
йилда   босилиб   чиққан   иккинчи   мақолада   Хиванинг   ички   ва   ташқи   савдо   алоқалари
тўғрисида   маълумот берилган.Мамлакат ички   савдоси   унчалик   муҳим бўлмай,
унда   асосан   ғалла   ва майда нарсалар,қуллар   сотилганлиги   хабар   қилинган.    
       Мазкур   мақолада   Хива   бутун   Осиёнинг   савдо   йўллари     кесишган     жойда   жойлашган,   ундан   Ҳиндистон,Хитой,Эрон,умуман   Шарқий   ва Жанубий   Осиё 
мамлакатларига борадиган   йўллар     бошланади,деб   унинг   географик     жиҳатдан   қулай
эканлигини   эътироф   қила   туриб,яна Хиванинг     чўл     зонасида   жойлашганлиги   учун 
ўзинингмаҳсулотари     билан   кенг   савдо   қилолмайди деб   қўшиб   қўйилган.
Хива Россияга   борадиган   ҳамма   қисқа     савдо   йўллари   кесишган жойда
жойлашгани учун   Осиё товарлари   учун   омбор   вазифасини   ўтайдиган   жой   бўлиб
қолган.СартларОсиёнинг     турли   жойларидан   товарлар   сотиб   олиб,уларни 
Оренбург   ва   Астраханга   етказиб   берган   ва у   ерда ўз товарларини   юпқа  
мовут,бархат,кумуш,тилло,қанд,игна,устара,пичоқ,юпқа   бўз,кўзгу,
қоғоз,мис,қўрғошин   ва чўян   идишлар,   ҳамда   бошқа   Европа товарларига   айирбош
қилган.1840-йилларда   Бухорода   бўлган   Хаников   Бухоронинг   Хива   билан   савдо  
муносабатлари   ҳақида   маълумотлар   қолдирган.   Амударёдан   ёзда   ўтиш   қийинлиги  
сабабли Бухоро   Хивага   кузнинг   охирлари   ва   қишда   савдо   карвонлари   жўнатган.
Хивадан   Бухорог a  асосан   олма ва   ошланмаган   тери   келтирилган.
Муаллифнинг   ёзишича   фақат   шу   икки   товар   билан   Бухорода   савдони давом  
эттириш   қийин,шунинг   учун   хиваликлар   Оренбургдан чўян ва тери  
буюмларини   кўпроқ   сотиб олиб   Хивага   келтиришган.Рус   метал   буюмларининг
  бир   қисми   Бухорога ҳам   олиб борилган.Россия,Эрон,Қўқон   ва Бухородан  
метал   буюмлар:қўрғошин,мис,темир,чояън   олади.Хива   товарлари туя ва   кемаларда
сув   йўли   орқали   Россия,Эрон   ва   Бухорога   олиб   борилган.Мақолада 1837-1838-
йиллардаги тилло   ва   кумуш   тангалар   курсининг   мунтазам   ўзгариб   туриши   ҳақида
маълумот   берилади.
Хабардан   Хивада   муомалада 
бўлган   пуллар   курси   ҳақидаги   маълумот   ҳам   ўрин   олган.
Унда   ёзилишича   Хивадатилло   пул   зарб   қилинган.1тилло   26-35 танга   ёки 15   руб.га  
Тенг келган,2   танга (кумуш   пул)1аббосий   чақага   тенг   келган,1   аббосий 1   руб.га
  тенглаштирилган.Демак,1 тилло   қиймат   жиҳатидан   15   руб.га   мос   келса,у   ҳолда 
1   танга   50   рус коп.га   тўғри   келган.Ўша   пайтда   тилло   ва   мис   нархи   ошиб   кетган,аммо
Эрондан   олинадиган   кумуш   нархи   пасайиб   кетган   экан,тилло   15   руб.га   кўтарилган.
Хива   орқали   Россия   Эрон ва   Бухоро   билан   савдо   қилиши   ва Хивадан   кетадиган  
туядан   бир золотникдан,Хивага   кириб   келадиган   товарлардан   эса   1/40     миқдорда   солиқ   олиниши   хабар   қилинган.Бозор-ларда   ва   савдо бўладиган   жойларда   бож
солиғи     олинган.Сотилган   туя   учун хазинага 3   руб.,от,ҳўкиз   ва   қорамол   учун 
1р,,қўйдан   50   коп. солиқ   олинган.Г.И.Данилевскийнинг
«Описание   Хивинского ханства »‖   асаридаги   маълумотлар   орасида 
Хиванинг   Қўқон   каби Ҳирот ва   Машҳад   билан   тўғридан-тўғри   савдо   алоқаларига  
эга   эмаслиги,ваҳоланки,савдо   карвонлари   Эрондан   тўғри   Марв   орқали,Хива  
хонлигининг   ҳеч қаерида   тўхтамай тўғри   Бухорога   ўтиб   кетиши   қайд   этилган.
У   Хива   хонлиги   ҳақидаги барча   маълумотларни таҳлил   қилиб,Хива     учун ягона
  ва   мумкин   бўлган   савдо   Россия билан   савдодир,деган хулосага   келган.  
Хиваликлар   ўзининг   карвонлирини   рус   товарлари     билан   тўлдириб   Хивага   олиб   кет
иши мумкин,деб   ҳисоблаган.Бошқа   муаллифлар   каби,Г.И.Данилевский Хивада 
мусулмон   савдогарлардан   2%,рус   савдогарларидан   5%   бож   солиғи   олинганлигини 
таъкидлайди.Масалан   дейди   у,1842   йил   Россияга   келтирилган   ва   олиб   кетилган  
товарлар   700000   руб.гача   этган   бўлиб,бож   солиғи   35000   руб.ни   ташкил   қилган
 1850-54   йиларда   Россияга Бухородан   Оренбург   ва   Троитск   орқали   1193   р.43   к.лик  
жами   60 п.51   ф.,Тошкентдан Троитск   орқали   21300   р.27   к.лик   1,317п.3   ф.чой  
келтирилган.Демак,чой   асосан Хитойдан Тошкент   орқали   Россияга   кўпроқ
  келтирилган     экан.1853-йилда   Хивадан Россияга160   р.га   4   пуд   индиго   келтирилган.  
 П.Неболсин   маълумотларига   кўра,   ХIХ   аср   ўрталарида   Хива   Эрон   ва   Бухоро билан
савдо   қилган   бўлиб,Эрондан,деярли   биргина     Машҳаддан   Хивага   узунлиги   36   аршин
(0,711   метрга     тенг   узунлик   ўлчови),яъни   25     метр)ва   эни   11-12   вершок(4,4   см   га
баробар   узунлик   ўлчови яъни   48,4-52,8   см   лик)майда   гуллик   ва   қирғоқлари   яшил 
йирик   гулдастали   чит   ўрам   келтирилган.Бундай   читларнинг   бир   бўлаги 1,5 тиллодан
  2   тиллагача   сотилади.Бу   товарлар   эвазига Хива   Эронга   танга   пул,рус ва   маҳаллий 
чарм,рус   мовути,хива   ипаги,кунжут   ва   бошқа   буюмларни   чиқаради.
Хивага   Кошғардан Қўқон   орқали   кўк   чой   келтирилган.    
        Х I Х   аср 70-йилларида   нашр   қилинган   мақолада   Хиванинг   Астробод   билан   савдо
алоқаларида   ёвмуд   туркман   қабиласи   фаол   иштирок   этган   бўлса,чўл   орқали   Машҳад
Бухоро савдосида   эса   текя   туркман   қабилалари   қатнашганлиги   ҳикоя қилинади.Чўл
ҳудудларидан   Хивага   ва у   эрдан   Бухорога   асосан   қуллар,отлар,туялар,қўйлар,
гиламлар,кийгиз ва   майда   қақир-қуқурлар   олиб   борилган. Қуллар   фақат   пулга   сотилган,қолганлари эса айирбош   қилинган.
Хива   ва   Бухородан   ғалла,қўзи   териси,рус   метал   буюмлари ва   ип газламалар   туркман
  қабилаларига чиқарилган.Хива   ва   чўл   ҳудудлари   орқали   савдо айтайлик   асрлар
  давомида   давом этиб   келмаганда   эди,ХИХ   асрнинг   70-йилларида   бу   даражада 
савдо   ҳақида   гап   бўлиши   эҳтимол   эди.
      Хулоса   шулким,Хива   ва   Туркманлар юрти   ўртасидаги   савдо   ўзига хос
  хусусиятга   эга   бўлганки,буни   сотиладиган товарлар   рўйхати   ҳам   тасдиқлайди.
Хиванинг Астробод билан   савдоси   эса   ёвмуд   қабилалари   орқали амалга   оширилган
  бўлиб,ёвмуд   туркманлари 100-150   туяда   тароқ   учун   ишлатиладиган   қорақайин
 дарахти 
ва   унчалик   кўп   бўлмаган   нефть   келтиришган.Эронга   чегарадош   туркманлар
  от,туя,қўй,гилам,тоз,   нефть   чиқарган,унинг   ўрнига   Эрондан   қурол,ёғоч,порох,
тамаки,бўёқ   ва   мевалар   келтирилган.               
    
Хулоса   шуки,мавжуд   манбалар,элчи   ва   савдогарларнинг   кўрсатмалари,фундаментал
асарлар,ҳамда   рус   ахборотида   эълон   қилинган   мақолалар   бизга   Хива 
хонлиги   ҳақида,
қолаверса   хонликнинг   ташқи   иқтисодий   алоқалари   тўғрисида   муҳим маълумотларни
бериши   билан   ҳанузгача   ўз   қадрини   сақлаб   қолмоқда.Кўриб 
ўтганимиздек,Хива   хонлиги   ХИХ   асрда   Россия   билан   жуда яқин   савдо-
иқтисодий   муносабатларига   киришган.Хонлик   анъанавий   савдо   алоқаларини 
давом   эттирган   ҳолда     Бухоро,Эрон ва Ҳиндистон   билан   ҳам   муносабатларни
жадаллаштирган.Ҳаттоки,хонлик   Россия   билан   шарқ   давлатлари   ўртасидаги   савдо 
муносабатларида   воситачи   давлат   вазифасини   ҳам   бажарган.  
      Бироқ   Россия   Ўрта   Осиёни   босиб   олиш   мақсадларида   Англия     манфаатлари  
билан   тўқнаш   келиб 
қолди.1764     йили   Ҳиндистондан   Францияни   сиқиб   чиқарилиб,унинг  
мустамлакасига   айлантирилиши    натижасида 
Буюк   Британия   «нигоҳини»   Ўрта   Осиёга 
қаратилиши   Россияни   ташвишга   солиб   қўйди   ва   бу   икки     империя   ўртасида   ўзаро   рақобаткучайди.Инглизлар   жосуслик   мақсадларида   1824   йили   Маркфордни,1831-
йили   А.Бёрнсни
Бухорога,1843-йили   капитан   Эббортни   Хивага,Волерни   Бухорога юбориб,Ўрта   Осиё
тўғрисида   маълумотлар   тўплай   бошладилар.1838-1842-йилларда   инглиз-афғон   уруш
лари
натижасида   мағлубиятга   учрасада   Ўрта   Осиё   бозорини   қўлга   киритиш   мақсадидан
воз   кечмаган   эди.Англия   ҳукумати 1841-1842-йилларда   ўз   мақсадларини   кўзлаб 
Россиянинг Ўрта   Осиёни истило   қилишининг   олдини   олиш   мақсадларида   Стоддарт 
ва Каннолини хонликларига 
махсус   миссия   билан   юборди.Хонликларнинг   ҳарбий   кучларини
  бирлаштиришга Қўқон 
ва   Хива   хонлари(Шералихон   ва   Оллоқулихон)рози   бўлишди.
Бухоро   амири   Насруллахон   эса   инглиз   элчиларини   қатл   қилдирди.Чор   Россияси   ва   х
онликлар
ўртасида   нифоқ     уруғини   сочиб,ундан   устакорона   фойдаланди.Подшо   Россиясининг
  Ўрта   Осиёни   тезроқ   эгаллашидан   асосий   мақсадлари нималардан   иборат   эди?  
     1.Бу   даврда   Россия-Ғарбий   Европа   мамлакатлари   ва   АҚШдан   иқтисодий  
жиҳатдан     орқада   қолаётган   эди:1860-йил   Россия   Франциядан   7,2   баробар,  
Германиядан   9   баробар,Анлиядан18   баробар   кам   саноат     маҳсулоти     ишлаб   чиқарган  
эди.Ишлаб   чиқарилган   маҳсулотининг   сифати   паст,таннархи   эса   юқори   эди.
Шу   сабабли   рус товарлари   Европа   бозорида   рақобатга   бардош   бераолмас   эди.
Россия   учун   янги   бозор текин   хом-ашё   манбаи   керак   эди.  
    2.1855-1857-йиллардаги   Қрим   урушида   Россиянинг   маглубиятга   учраши  
натижасида   Болқондаги«орзусини»амалга   олмаганлиги   Ўрта   Осиёнинг   аҳамиятини  
янада оширди.
Иккинчи   томондан   урушда   Англияни   Туркия   томонидан   туриб   Россияга   қарши
урушганлиги   учун«отни   қамчилаб   Ўрта   Осиёни босиб   олиш   унга димломатия 
тарсакисини»бермоқчи   бўлди.  
   3.АҚШдаги   1861-1862-йилдаги   фуқаролар   уруши   натижасида   Америка 
пахтасини   Европа   ва   Россияга   келмай   қолиши   натижасида   Россия   енгил  
тўқимачиликни қийин   аҳволга   солиб   қўйди.Натижада   Россиянинг   Ўрта   Осиёга   нисбатан   тажовускорлик   ҳаракати   тезлашди.Ўрта   Осиёни   Россия   томонидан   босиб  
олиниши   истилочилик   ва босқинчилик   ҳаракати   эди.Чор   Россияси,унинг   кейинги  
подшолари   то   ХИХ   асрнинг   иккинчи   ярмигача   асосан   ўзининг   элчиларини   жосус  
сайёҳатчиларни   юбориш   орқали     Осиёнинг   табиатини,бойликларини,
ҳарбий,иқтисодий   имкониятларини   ўрганишга     киришади.
Биргина   Николай  I   подшолиги(1833-1855)ва   Александр   II   подшолиги(1855-
1881)даврлар 
Қозоғистонда   103   га   яқин   ҳарбий   қалъа   ва   таянч   пунктлари   қурилади.1840-йилнинг
ноябрида   Оренбург   губернатори   генерал-майор   В.А.Перовский 
2   та   замбарак,40та   арава,
ҳамда   5000   пиёда   аскар,10000   туядан   иборат   ҳарбий   аскари   билан   Хивага   қарши     юр
иш     бошлади.Бироқ   чўлдаги   қаттиқ   совуқлар,кийим-кечак   ва   сувни 
етишмаслиги   натижасида   касаллик   кўпаяди.Петровский   эса   орқага   кайтиб   кетишга  
мажбур   бўлади.Энди Россия   хонликлар   билан дипломатик  
(кўпроқ   жосуслик   мақсадида)   ва   савдо   алоқаларини
кучайтиришга   ҳаракат   қила   бошлади.Шу   билан   бир   вақтда   Россия   барпо   этилган  
истеҳкомларда   уруш   учун   зарур   бўлган   қурол-аслаҳа,озиқ-овқат   заҳиралари,
босқинчилик   учун   юришларда   қўл   келадиган   барча   зарурий   ашёларни   тайёрлаб 
борди ва     Х I Х   асрнинг   иккинчи   ярмида   фаол   ҳаракатларни   бошлаб   юборди.Бу 
учинчи   давр   1852-йилдан   бошланди.  
      Хива-Россия   муносабатларида   муҳим   жиҳат   шунда   эдики,ўзаро   савдодан ҳар 
иккала давлат   ҳам   бирдек   манфаатдор эди.Хива   савдогарлари   учун   Россияга  
борадиган савдойўллари   хавфсиз   эди.
      Шунингдек,Хива хонлигида   Россия   завод   ва   фабрикалари   ишлаб   чиқарган тайёр  
истеъмол   товарларига   эҳтиёж   баланд   эди.Айни   пайтда   Россия   Хива   хонлигжга   ўз
товарларини   сотадиган   бозор   деб   қарар   эди.Россия   товарлари   Европанинг   илғор  
давлатлари товарлари   билан   рақобат   қила   олмаётган   бир   даврда   бу   жуда   муҳим   эди.  
     Иккинчидан,Хива   хонлиги,Россия   саноати   учун   зарур   хомашё   маҳсулотларини  
арзон   нархларда етказиб   берувчи   ўлка   ҳам   ҳисобланарди.Бироқ   ҳар   икки   давлат  
ўртасида   яхши   қўшничилик   муносабатларининг   қарортопишига   тўсқинлик   қилган
омиллар   ҳам   мавжуд   бўлган.Булар:савдо   карвонларига   ҳужум   қилиш   хавфминг   мавжудлиги,ҳар   икки тараф   томонидан   Кичик   жуз   қозоқлари   ва   қорақалпоқларни   ўз  
фуқаролари   деб   ҳисоблашлари;шунингдек,ҳар   икки томоннинг   ўзаро   савдодан  
олинадиган   бож   ҳажми   масаласида   узоқ вақт   бир   тўхтамга кела   олмаганликлари  
билан   боғлиқ   эди.1824-йилда   Оренбург   савдогари С.Сиалковский   бошчилигидаги  
ҳарбий   қисм   ҳамроҳлигида   йўлга   чиқди.Бу   савдо   карвони     Бухоро 
амирлигига   бориши   керак   эди.1825-йилнинг   январь   ойида   карвон   Хива   қўшини  
қаршилигига   учради.Хива   амалдори   карвоннинг   Бухорога эмас   Хивага   юборишини  
талаб   қилди.С.Сиалковский   бу   талабни   рад   этди   ва   орқага   қайтишга   қарор   қилди.
Хива қўшини Бухорога   олиб   борадиган   савдо   йўлини   бекитиб   қўйди.
Бу   ҳодиса   Россия-Бухоро   савдо алоқаларига катта зиён   етказиш   хавфми   туғдирди.  
     Хива-Россия   муносабатлари   кескинлашган   бир   шароитда   Муҳаммад   Раҳимхон   I  
вафот   этди.Тахтга   ўғли   Оллоқулихон   ўтирди.У   Хива-Россия   муносабатидаги  
кескинликни   юмшатишга уринди.
     1826-1829-йиллардаги   Эрон-Россия   ва 1828-1829-йиллардаги   Россия-
Туркия   уруши   Россияни   Хива   билан   муносабатларини   янада   кескинлаштиришдан  
ўзини   тийишга   мажбур этди.Бу   орада   Буюк   Британия   разведкаси   Ўрта   Осиё  
хонликларига   суқулиб   кира   бошлади.Шундай   шароитда   Буюк   Британия   товарларин
инг   хонликлар   бозорини   тўлдириш хавфи   ҳам вужудга   келди.
Бундан   ташқари,Эрон билан   уруш   оқибатида   Россия-Эрон   савдо-сотиқ   ишлари
аҳволи ёмонлашди.Бундай   пайтда   Ўрта   Осиё   хонликлари   билан   савдо-сотиқни ҳар 
қачонгидан   кўра   ривожлантириш   долзарб   масалага   айланди.Айни   пайтда,Россия  
ҳукумати   рус   асирларини   озод   этишни   ҳам   талаб   эта   бошлади.Россия   ҳукумати  
Хива хонлигига   нисбатан   ўз   талаблари   доирасини   тобора   кенгайтириб   борди.  
      
Чунончи   у   кейинчалик   Хивадан   Амударёда   Россия   савдо   кемаларининг   сузишига
 рухсат   беришини   ҳам   талаб   эта   бошлади.Бора-бора   Россия   Хива 
билан   муносабатни   ҳарбий   йўл   билан   тартибга   солиш   йўлини   танлади.
Шу   мақсадда 1839-йилда   В.Перовский   ҳарбий 
экспедицияси   ташкил   этилди.Унинг   ихтиёрида   4   минг   пиёда   аскар,12   та   тўп   ва юк
ортилган   ўн   минг   туя   бор   эди.Бироқ   Устюртнинг   қаттиқ   совуғи,озиқ-овқат   ва   ем-
хашакетишмаслиги   оқибатида   экспедиция   талафот   кўрди. Оқибатда,В.Перовский   орқага   қайтишгамажбур   бўлди.У 1840-йилнинг   июнь
  ойидагина   Оренбургга   қайтиб   кела   олди.Лекин экспедиция 
изсиз   кетмади.В.Перовский     экспедицияси   Хива   хонини   Петербург   билан  
келишув   йўлини   ахтаришга   мажбур этди.  
             Жосус   Жеймс   Аббот.Хонликда   инглиз   разведкаси   ҳам   фаолият   бошлади.  
      Чунончи,1840-
йилда   Хивага   капитан   Жеймс   Аббот   келди   ва   у   Оллоқулихон   билан  
учрашди.У   Хива   хонини   Россияга   қарши   ҳарбий   истеҳкомлар   қуришга   даъват   этди. 
У   бундай   истеҳкомлар   қуриш   мумкин   бўлган   жойларни   аниқлаш   бўйича   иш   олиб  
бораётган   пайтда   Россия   ҳарбийлари   томонидан   асир   олинди   ва   Петербургга  
жўнатилди.Уердан   Лондонга   жўнатиб   юборилди.
Шу   тариқа   Буюк Британия   разведкаси Хива   ва
Россия ўртасида     ҳарбий   ҳаракатлар   келтириб   чиқаришдек   мақсадига 
эриша   олмади.  
                
«Мажбуриятлар     акти».     Россия     ҳукумати     Хива   хонлиги   билан     муносабатларга  
аниқлик   киритиш   мақсадида   Г.Данилевский   бошчилигидаги   элчилик   миссиясини 
юборди.  
Музокаралар   давом   этаётган   кунларда   Оллоқулихон   вафот   этди.Тахтни   ўғли   Раҳимқ
улихонегаллади.Музокаралар   якунида   1842-йилнинг   27-декабрида   Хива-Россия 
ўртасида «Мажбуриятлар акти»   деб   аталувчи   шартнома   имзоланди.   Актда   Хива  
хонининг   Россия   билан   тинчлик,   мустаҳкам   дўстлик   муносабатида   бўлиши  
эълон   қилинди.Бундан   ташқари,Актда   Хива   хонига:Хиванинг   Россияга нисбатан  
душманлик ҳаракатларидан   воз   кечиши,савдо   карвонларининг   ҳамда   қозоқ  
қабилаларининг   таланишига   йў1   қўймаслик;рус   асирларини   сақламаслик;
Россия   фуқароларининг   шахсий ва   мулкий
хавфсизлигини   таъминлаш каби   мажбуриятлар юкланди.  
      
Шунингдек,икки   давлат   ўртасидаги   савдо   алоқаларига   ҳам   катта   эътибор   берилди.
Чунончи,бож   тўловлари   Россия   товарлари   қийматининг   5%   миқдоридан  
ошмаслиги     белгилаб     қўйилди.Бироқ   «Мажбуриятлар     акти»   қоғозда   қолиб   кетди.   ўзаро   муносабатлар   кескинлашиб   борди.  
Қўқон хонлиги:
      Х VIII  асрнинг бошларида Фарғона водийсида шаклланган янги давлат – Қўқон 
хонлигига маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган минг уруғи асос солди. Чунончи, 
ХВИИ асрнинг охири –  XVIII  аср бошларида аштархонийларнинг сиёсий ва 
ижтимоий ҳаётида юз берган тушкунлик, Фарғона водийси иқтисодий 
мустақиллигининг ўсиши ҳамда 1704 йилда Чодак хўжаларининг исён кўтариб, 
Фарғонанинг бир қисмини эгаллаши бунга шарт-шароит яратиб берди. Аммо, 
Фарғонанинг шимоли ва шимоли – ғарбидаги Косон, Ашт, Чодак ҳудудлари 
хўжалар қўл остида бўлса – да, улар мустақил давлатга асос сола олмадилар.
     Шоҳруҳбий Бухоро хонлигидан мустақил равишда (нисбатан бўлса ҳам) сиёсат 
олиб боришга ҳаракат қилиб, минглар сулоласи тасарруфидаги ерларни кенгайтира 
бошлади. Шоҳруҳбий ҳукмронлиги даврида Қўқон, Наманган, Марғилон, 
Конибодом, Исфара ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар минглар сулоласи 
қўлида бўлган.
    Манбаларга кўра, Умархон (1810-1822 йй.) ҳукмдорлиги даврида йирик ер 
эгалари, ҳарбий саркардалар ва руҳонийларнинг мавқеи янада ошади. У давлат 
бошқаруви ишларида изчил тартиб, қонун – қоидалар ўрнатди ва диний ишларни 
тартибга солди. Натижада, 1818 йилда Умархон руҳонийларннг розилиги билан 
«амир ал-муслимин» унвонини олиб ҳам диний, ҳам дунёвий ҳокимиятга эга бўлади.
     Муҳаммад Ҳакимхон маълумотларига кўра, Умархон даврида Амир Темур ва 
Султон Ҳусайн Бойқаро замонига тақлидан унвон ва лавозимлар жорий этилиб, 
уларга ҳокимиятга яқин шахслар тайинланади. Шунингдек, Олимхон зулмидан 
қочиб кетган айрим амалдорлар Умархон хизматига қайтиб келиб, лавозимларни 
эгаллайдилар.
      Манбаларнинг гувоҳлик беришига қараганда, Қўқон хонлигининг Ўрта Осиё 
минтақасидаги сиёсий жараёнлар ва ўзаро муносабатларга фаол аралашуви ҳам  Умархон давридан бошланади. Ўз дарвида Умархоннинг элчилари Хива, Хитой ва 
Туркия давлатларига жўнатилганлиги маълум.
      Н.Петровский Умархон ҳукмронлиги даври ҳақида қуйидаги маълумотларни 
беради: «Умарнинг хонлиги ҳам олдинги хонларникидек давом этди, яъни, у ўз 
ерларини кенгайтирди. Бу хон даврида Туркистон вилояти мусулмонларнинг Ҳазрат
(Султон ал-орифин Аҳмад Яссавий давф этилган Туркистон) шаҳри билан бирга 
забт этилди. Умархон ҳалқ севиб ардоқлаган хонлардан бири бўлди. Қўқонда икки 
қатор шеър тарқалган бўлиб, унда Умархон ҳақида жуда илиқ ва яхши сўзлар 
айтилар эди».
     1822 йилда Умархон касалланиб вафот этганидан сўнг тахтга унинг ўғли 
Муҳаммадалихон (Мадалихон) (1822-1842 йй.) ўтиради. Унинг ҳукмронлиги 
даврида Қўқон ҳонлигининг ҳудуди янада кенгайиб, қирғизларнинг баъзи 
туманлари хонликка қўшиб олинади ҳамда Кўлоб, Ҳисор, Бадахшон, Дарвоз, 
Масчоҳ каби вилоятлар Муҳаммадалихон ҳукмронлигини тан оладилар.
     У 1826-1831 йиллар давомида Қашғарга юришлар қилиб, бу ердаги 
мусулмонларни хитойликлар зулмидан озод қилди ҳамда 70 минг уйғур 
мусулмонларини Андижон вилоятига кўчириб келтирди. Натижада дин пешворлари 
Муҳаммадалихонга «Ғозий» («дин ҳомийси», «дин йўлида курашувчи») унвонини 
бердилар.
   1840 йилда Муҳаммадалихоннинг бош маслаҳатчиси, давлатни бошқарув 
ишларида катта тажрибага эга бўлган Ҳаққули мингбошининг туҳматга учраб хон 
томонидан қатл этилиши шусиз ҳам қалтис бўлиб турган вазиятни янада 
кескинлаштириб юборди. Ундан ташқари хон давлат ишларига лоқайд бўлиб, 
асосий вақтини ҳарамида ўтказа бошлади. Натижада давлатни бошқарув ишларида 
суистеъмолликлардан умумий норозиликлар бошланиб, хонни ағдариш учун фитна 
тайёрлана бошлади.
    Лекин ўз кучлари билан фитнани амалга оширишга кўзи етмаган бир гуруҳ Қўқон
амалдорлари бошқа хон сайлаш мақсадида Бухоро амири Насруллога нома ёзиб, 
ундан ёрдам сўрашди. Қўқон юриши учун баҳона тополмай турган Амир Насрулло 
бу таклифни тезда қабул қилиб, 1842 йил апрелда Қўқонни босиб олди. Қўқондан  оиласи билан Наманган томонга қочган  Муҳаммадалихон тутиб келтирилиб, 
оиласининг бир қисми билан қатл эттирилди.
    Амир Насрулло Қўқон хонлигининг Бухорога қўшиб олинганлигини эълон қилиб,
Қўқонда ўз ноиби Иброҳим додҳоҳ Манғитни қолдиради. Аммо, Иброхим 
додҳоҳнинг Қўқон ҳалқига ўтказган жабр-зулми, солиқларнинг ҳаддан ташқари 
ошиб кетиши натижасида аҳоли қўзғолон кўтариб, Бухоро ҳукмронлигидан озод 
қилиш учун қипчоқларни ёрдамга таклиф этадилар. Қипчоқлар 
Муҳаммадалихоннинг қариндоши Шерали бошчилигида Қўқонга келиб, 
бухороликларни тор-мор этдилар ҳамда Шералихон (1842-1845 йй.) тахтни 
эгаллади.  Қипчоқлар эса шу вақтдан бошлаб узоқ вақт хонликда етакчи мавқега эга 
бўлдилар.
    Қўқонда бўлган воқеалардан хабар топган амир Насрулло 1842 йилнинг кузида 
яна Қўқонга юриш қилди, аммо бу сафар унга омад кулиб боқмади. 
Муҳаммадалихон даврида юзбоши бўлган Мусулмонқули қипчоқ Насруллонинг 
ишончига кириб Қўқонга келади ва қўқонликларни таслим бўлишга кўндириш 
ўрнига бир тан — бир жон бўлиб амир Насруллога қарши курашга чорлайди. Унинг 
маслаҳатига кўра Қўқонда ҳимоя воситалари кучайтирилди. Бир ойдан зиёдроқ 
Қўқонни қамал қилган амир Насрулло ўзига қарши суиқасд уюштирилаётлиги ҳамда
хиваликлар чегарага жойлашган Бухоро қишлоқларига ҳужум қилаётганлиги 
ҳақидаги хабарни олиб Бухорога қайтишга мажбур бўлди.
      Бухороликларнинг кетиши билан Қўқон хонлигида бир муддат тинчлик ва 
осойишталик ҳукм сурди. Шералихон кекса одам бўлиб оқкўнгил ва мулойим инсон 
эди. Унинг даврида барча давлат лавозимларини қипчоқлар эгаллаб, давлат 
бошқарувини ўз қўлларига олдилар. Аммо, 1845 йилда Бухорода бўлган 
Олимхоннинг ўғли Муродхон (Қўқонда 11 кун хон бўлган) амир Насруллонинг 
ёрдами билан Қўқонга келиб Шералихонни қатл этади ва тахтни эгаллайди. Бу 
пайтда Наманганда бўлган мингбоши Мусулмонқули бу воқеадан хабардор бўлгач 
Шералихоннинг беш ўғлидан бири Худоёрхонни олиб Қўқонга келади ҳамда уни 
хонлик тахтига ўтқазади (1845-1853, 1863, 1865-1875 йй.). 16 ёшга кирган 
Худоёрхоннинг ёшлигидан фойдаланган Мусулмонқули мамлакатни деярли ўзи 
бошқарди. Худоёрхоннинг биринчи хонлиги даврида иккита куч – ўтроқ аҳоли  ва  кўчманчи туркий қабилалар ўртасида ҳокимият учун кураш хонликнинг асосий 
муаммосига айланди.
     1852 йилга келиб, Мусулмонқули ва қипчоқларга қарши кураш учун ўтроқ 
мулкдорлар ва тошкентлик зодагонлар Худоёрхон атрофида бирлашдилар. Бу 
кучлар ёрдамида Худоёрхон Мусулмонқулини 1853 йилда қатл этиб, унинг 
тарафдорларини йўқ қилгани билан тахт учун курашларга барҳам бера олмади. 
Бундай вазиятда хонликнинг ички аҳволи оғирлашиб, у фаол ташқи сиёсатдан ҳам 
анча орқада қолди. 1858 йилда Шералихоннинг иккинчи хотинидан бўлган ўғли 
Маллахон Худоёрхонни тахтдан ағдариб, ўзини хон деб эълон қилди. Маллахон ва 
Алиқули қирғиз бошчилигида янгидан тикланган кўчманчилар гуруҳи узоқ ҳукм 
сурмади. Айнан шу гуруҳ аъзолари Маллахонга қарши тил бириктириб, 1863 йил  25
февралда уни ўлдирдилар. Тахтга эса Худоёрхоннинг акаси Саримсоқбекнинг ўғли 
Шоҳмурод ўтқазилди. Лекин, қўшин бошлиқлари ва саройдаги кўпчилик 
амалдорлар унга қарши фитна уюштириб, Худоёрхонга яна тахтга ўтиришни таклиф
этиб, одам юборадилар.
     Бу пайтда Маллахон ўлимини эшитган Худоёрхон Амир Музаффарнинг рухсати 
билан Бухородан Жиззахга келган эди. Туркистон ҳокими Қаноатшоҳ ёрдамида 
қўшин йиғиб, 1863 йилнинг март ойида Жиззахдан Тошкентга келган Худоёрхон 
Қўқонга қарши юриш учун Тошкент қўшини билан Хўжандга келади. Бу орада амир
Музаффар ҳам Бухоро лашкари билан Хўжандга келади. Худоёрхон Қўқонга ҳужум 
қилишни режалаштираётга пайтда, яъни, 1863 йилнинг 5 майида шаҳар аҳолиси 
унга шимолий дарвозаларни очиб бердилар. Натижада Қўқонда қирғин бошланиб, 
Шоҳмуродхон ўз тарафдорлари билан Марғилонга қочди. Худоёрхон иккинчи марта
(1863 й.) тахтни қўлга киритди.
    Аммо, хонликдаги қирғиз-қипчоқлар Косон ва Чуст атрофларида қўзғолон 
кўтардиларва Тўрақўрғонга ҳужум қилдилар. Улар, ҳатто Тошкент атрофларидаги 
қабила бошлиқларига нома юбориб мадад беришни сўрадилар. Оқибатда Тошкент 
атрофида қозоқлар қўзғолон кўтариб, Тошкентни қамал қилдилар. Худоёрхон 
томонидан юборилган қўшинлар бу исёнларни бостиришга муваффақ бўлдилар. 
Аммо, мағлубиятга учраган қирғиз-қипчоқ бошлиқлари тахт учун курашни давом 
эттирдилар. Хусусан, Шодмонхўжа, Саид Маҳмудхонтўра, Алиқулилар Султон  Саидхон бошчилигида Марғилон томондан келиб Андижонни босиб олдилар ва 
унинг атрофларидаги Балиқчи, Қува, Асака, Шаҳрихон, Ўш, Пойтуғ мавзеларини 
талон-тарож қилдилар. 1863 йил 26 апрелда Султон Саидхоннинг қўшини 
Мингтутга келиб, Қўқонни  қамал қилди. Амир Музаффарнинг Худоёрхонга ёрдами 
туфайли қирғиз-қипчоқ лашкари Асака томонга кетиб, Қўрағулча дарасида ҳимояга 
ўтди. Қаттиқ курашлардан сўнг 1863 йилнинг 24 июлида Султон Саидхон Қўқон 
тахтини (1863-1865 йй.) эгаллади. Худоёрхон эса яна Бухорога қочди.
     Хонликдаги ички низолар ташқи душманларга ниҳоятда қўл келган эди. Бундай 
вазиятдан унумли фойдаланган чор Россияси қўшинлари 1864 йилда Туркистон ва 
Чимкентни босиб олди. 1865 йил баҳорида улар Тошкентга яқинлашиб, Ниёзбек 
қалъасини эгалладилар. Узоқ қамалдан сўнг 17 июнда Тошкент эгалланди.
     Қўқондаги саросималиклардан фойдаланган Худоёрхон 1865 йилнинг ёзида амир
қўшинлари ёрдамида сўнги марта Қўқон тахтини қўлга киритди. Шундан сўнг у 
амирнинг талабларига бошқа итоат этмай қўйди. Худоёрхон 1867 йил январ ойида 
Россия билан савдо битимини, 1868 йил 13 февралда Қўқон ва Россия 
шартномасини имзолади. Худоёрхон 1868-1873 йиллар оралиғида Россия билан 
муносабатларини яхшилаш мақсадида Тошкентга кўплаб совға- саломлар юборди. 
Шунингдек, Россия савдогарлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берди. 
Натижада Қўқон хонлиги амалда Россиянинг вассалига айланиб қолди.
     Хонлик ҳудудида ҳукм сурган нисбий осойишталик 1873 йилгача давом этган 
бўлса ҳам, ҳукмдор, унинг яқинлари ва маҳаллий ҳокимларнинг жабр-зулми ҳамда 
қирғиз-қипқоқларнинг қайта бош кўтариши натижасида бу ерларда ўзаро низолар, 
халқ чиқишлари бошланди. Ҳусусан, 1873 йилда Пўлатхон (асли исми Мулла Исҳоқ 
Ҳасан ўғли) қирғизлар томонидан хон қилиб кўтарилиб, у бошчилигида қўзғолон 
кўтарилди. Саройдаги нуфузли амалдорлардан бири Абдураҳмон офтобачи 
Худоёрхонни тахтдан ағдариш ва унинг ўғли Сайид Насриддинбекни хон тахтига 
ўтқазиш мақсадида Пўлатхон билан тил бириктирди ва Ўрдада исён кўтарди. Сайид 
Насриддинбек Абдураҳмон офтобачи кўмагида хон деб (1875-1876йй.) эълон 
қилинди. Худоёрхон Насриддинбек фойдасига тахтдан воз кечиб, аввал, Хўжандга, 
ундан Тошкентга қочди.     Насриддинбекнинг ҳокимият тепасига келиши ҳам мамлакатдаги сиёсий 
вазиятнинг кескинлигини бартараф эта олмади. Буни тушуниб етган Абдураҳмон 
офтобачи хонлик аҳолисини Россияга қарши курашга сафарбар қилмоқчи бўлди. 
Аммо, русларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келиб Маҳрам яқинидаги жангда 
улардан енгилди. Пўлатхон ҳам русларга қарши курашиш мақсадида Қўқонга ҳужум
қилмоқчи бўлиб турган вақтда, яъни, 1875 йил 25 сентябрда Насриддихон Россия 
империяси ҳукумати билан битим тузди. Бу хабар тезда бутун Қўқонга ёйилиб 
аҳоли яна исён исён кўтарди ва Ўрдага ҳужум қилди. Насриддинхон тахтни ташлаб 
Хўжандга қочди. Марғилонда Россия империяси аскарларига қарши аҳолини 
сафарбар қилаётган Пўлатхон қўшинига шаҳарликлар, мадраса талабалари ва 
кўчманчи аҳоли вакиллари келиб қўшилди. Уларга қўзғолон вақтида босқинчилар 
билан ҳамкорлик қилган қишилар ва хон оиласи вакилларини қатл этиш буюрилди.
    Бу пайтда  Наманганда бўлган Скобелев Россия империясининг топшириғига 
асосан 1876 йил февралида Қўқон хонлигини бутунлай босиб олишга киришди. 
Абдурахмон офтобачи ва Пўлатхон қўлга олинди. Абдурахмон офтобачи 
Россиянинг Екатеринослав губерниясига, Насриддинхон эса Владимир 
нуберниясига сургун қилинди. Шу тариқа, 1876 йил 19 февралда 150 йилдан кўпроқ 
ҳукм сурган Қўқон хонлиги тугатилиб, унинг ҳудудлари Россия империяси 
томонидан босиб олинди ва унинг ўрнига Фарғона вилояти ташкил этилди.
       Х I Х асрнинг ўрталарига келиб Қўқон хонлиги инқирозга учрай бошлайди. 
Тадқиқотчилар ушбу инқирознинг асосий сабаблари сифатида ўтроқ халқ ва 
кўчманчи аҳоли ўртасидаги қарама-қаршиликларни, ўзаро низо ва урушларни, хон 
тахти учун олиб борилган курашларни, Бухоро амири билан бўлган низолар ва 
душманликлар, сарой амалдорларининг хоинликлари кабиларни кўрсатадилар. 
Буларнинг натижасида иқтисодий ҳаётда тараққиёт пасайиб, ижтимоий тарқоқлик 
кучайиб борди ва давлат инқирозга юз тутди.Қўқонликнинг ташқи алоқаларида 
Қўқон-Россия савдо муносабатлари ҳам алоҳида ўрин тутган. Манбаларга кўра, 1861
йилдан кейин рус саноатининг жадал ривожлана бошлаганлиги хом ашё базаси ва 
ташқи бозорга  бўлган эҳтиёжнинг янада кучайганлиги Россиянинг Қўқон бозорини 
фаол эгаллаб, ундан чексиз фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири бўлган. 
Россиядан Қўқонга темир, мис, пўлат, чўян ва темир буюмлар, чит ва сифатсиз  газламалар, оз миқдорда  бахмал, шакар, ойналар, чарм, Россияга тобе бўлган қозоқ 
чўлларидан қўйлар  ва унинг териси, чарм ва чарм маҳсулотлари, кигиз олиб 
келинган. Хонликдан эса Россияга асосан пахта олиб чиқилган.Хонликдаги тахт 
учун ўзаро курашлар ҳамда сиёсий тарқоқлик давом этаётган бўлишига қарамай 
ХВИИИ аср иккинчи ярмидан бошлаб айрим туманларнинг суғориш тармоқлари 
таъмирланган ва янгилари қазилган. Чунки, хонликда ип ва газлама ишлаб чиқариш 
ҳажмининг ортиб бориши, бу маҳсулотларни Россия ва у орқали Шарқий Европа 
мамлакатлари бозорларида кўплаб сотила бошлаши, уларга бўлган талабнинг тобора
кучайиб бориши суғорма деҳқончилик ерларини кенгайтириш ҳамда янги ерларни 
ўзлаштиришни тақозо қилар эди.Қўқон ҳонлигининг иқтисодий ҳаётида ташқи 
савдо ҳам муҳим аҳамият касб этган. Мамлакат ғарб ва жанубда Бухоро, Хива, 
Афғонистон, Эрон, Туркия, Ҳиндистон, шарқда Хитой (Қашғар орқали), шимолда 
Дашти Қипчоқ кўчманчилари  ва айниқса Россия билан кенг савдо алоқалари 
ўрнатган. Айрим манбаларда хонликда япониялик ва англиялик савдогарлар ҳам 
келганлиги эслатиб ўтилади.
     Хонликдан чет элга асосан ипак ва ипак матолар, пахта, чарм, қимматбаҳо 
тошлар, олтин, кумуш, заргарлик буюмлари ва бошқа маҳсулотлар чиқарилган. Чет 
элдан асосан чой, металл, чинни, уй-рўзғор буюмлари, тайёр газлама, кийим-кечак, 
пойифзал ва бошқалар келтирилган.
     Хонликнинг савдогарлари Бухоро ва амирлик чегараларидаги шаҳарлар билан 
мунтазам савдо алоқалари олиб борганлар. Ҳар иккала давлатнинг савдогалари 
савдо ишларида фаол иштирок этиб, қўқонлик савдогарлар Бухоро амирлигига 
хўжалик ҳаётда зарур бўлган рус темири, пўлат ва чўяндан ясалган буюмлар, 
тамаки, рўмол, гуруч ва баъзи хитой ёки маҳаллий ипак газламалари, чой, чинни 
идишлар олиб боришган бўлса, бухоролик савдогарлар эса Қўқонга ҳинд чойи, сурп 
мато, ҳарир, буёқ, афюн (тарёк), зардўзлик маҳсулотлари, ип ва газлама олиб 
келишган.
    Рус чити Бухоронинг Қўқон хонлиги билан савдосида алоҳида ўрин эгаллаган. Бу 
мато Оренбург ёки Петропавловскдан Казалинскка, ундан Бухоро, Самарқанд ва 
Хўжанд орқали Қўқонга олиб келинган. Шунингдек хонликда Машҳаддан олиб  келинадиган инглиз газламалари, оз миқдорда бўлса ҳам Қобулнинг тўн ва 
саллалари, ҳинд атторлик моллари ҳам келтиришган.
    Қўқон хонлигининг Қашғар билан савдо муносабатлари худди Бухоро амирлиги 
каби бўлиб, Қашғардан Қўқонга афюн, чинни идишлар, кумуш, хитой ипак 
матолари, тола ва гиламлар олиб келинган. Қозоқ жузларининг Россияга тобе 
этилиши ҳукмдор табақалар ўртасидаги ўзаро урушларнинг тўхташига сабаб бўлди 
ва бу ҳолат Ўрта Осиёнинг, жумладан, Қўқон хонлигининг Сибир, Урал, Волга бўйи
билан савдо алоқларига кенг йўл очди.
     Холик Ҳиндистон билан ҳам мунтазам савдо алоқларини олиб бориб. Манбалар 
маълумотларига кўра, Ҳиндистондан йилига Қўқон, Тошкент, Бухоро ва Қашғарга 
Қобул орқали 10.000 дан 15.000 туягача маҳсулот юборилган. Улар орасида ип 
газламалар, ипак, эчки жуни, отлар ва бошқалар чиқарилган. Отлар савдонинг катта 
фойда келтирадиган манбаларидан бири  бўлган. Ҳинд савдогарлари хонликдаги 
шаҳарларда яшаб тижорат ва ҳатто, судхўрлик билан шуғулланганликлари ҳақида 
ҳам маълумотлар бор.
       Бир вақтнинг ўзида дипломатик алоқалар ҳам тўхтамайди. Қўқон хонлиги ва 
Хитой ўртасида элчилар алмашинуви давом эттирилади. Қўқон хонлиги элчиси 
Аълам поччанинг (Алам пошшо, Эшон ҳожи, Охунд Аълам почча исмлари билан 
билан ҳам келтирилган3) элчилик фаолияти бевосита 1832-йил 13-январдаги Қўқон 
хонлиги ва Хитой ўртасидаги тузилган шартнома билан боғлиқ хисобланади. Чунки 
Аълам почча Қўқон хонлиги ҳукмдори Муҳаммад Алихон номидан 
мусулмонларнинг муқаддас китоби хисобланмиш Қуръони каримни ушлаб қасам 
ичиш йўли билан шартномани имзолаган.
Хитой императори Даогуанг 1832-йил 13-апрель кунги фармони билан мазкур 
шартнома бўйича «барча зарурий чораларни кўришни» буюради 1832 йилги Қўқон –
Хитой шартномасини Хитойнинг биринчи тенг бўлмаган шартномаси деб атаб, 
қуйидагиларга кўра 1842 йилги Хитой – Англия шартномасига14 ўхшашлигини 
билдирган:
     Ҳудудийлик принципига зидлиги бўйича: миллий қонунчиликдан устун турувчи 
консулларни тайинлаш ҳуқуқини ташқи кучларга бериш.      Товон тўлаш: ноқонуний бўлишига қарамасдан, мусодара қилинган опиум учун 
Хитой кумуш билан товон тўлаган. Қўқон хонлиги Хитой ҳудудини ноқонуний 
равишда босиб олган бўлсада, кумуш билан товон тўлаган.
«Ҳаққоний ва доимий» тарифлар ҳамда божхоналар ўртасида тўғридан – тўғри 
муносабатлар. Ж. Флетчернинг фикрича, 1842-йилги шартнома билан Англияга 
Қўқон хонлигига нисбатан анча тор доирадаги бож ва солиқ имтиёзлари берилган. 
Бу ҳолатни олим Қўқон хонлиги савдогарлари Шарқий Туркистонда Хитой 
давлатига солиқ тўламаганлиги, Шарқий Туркистон қирғизлари ҳам Қўқон 
хонлигига солиқ тўлаганлиги, Шарқий Туркистонга келган бошқа давлатлар 
савдогарлари ҳам Қўқон хонлигига солиқ тўлаганлиги билан изоҳлайди.
       Кўп имтиёзлар берувчи миллат (мост-фавоуред-натион) шартномаси.
       Савдодаги монополияни бекор қилиниши, хорижий савдогарлар ва Хитой 
фуқароларига тижорат муносабатларига ҳуқуқ берилиши. 
      Оқсоқол ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур хизматчилар ва ўз 
хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий соқчиларга эга бўлган.
      Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, оғзаки тарзда тузилган ва 1860 йилларга қадар 
амал қилган 1832-йил13-январь кунги Қўқон – Хитой шартномаси ҳали тарихимизда
яхши ўрганилмаган. Шартнома олимлар, жумладан хитойшунослар томонидан 
ўрганилган бўлсада, мазкур шартнома оғзаки тузилганлиги, унинг ижроси бўйича 
маълумотларнинг камлиги шартномани келгусида атрофлича тадқиқ қилиш, 
авваломбор унинг ҳуқуқий табиатига баҳо бериш лозимлигини тақозо этади.Мазкур 
шартнома тўғрисида Англиянинг Бомбей ҳукуматидаги форсий котиб В. Уатеннинг 
Бенгалияда нашр этиладиган «Осиё ҳамжамияти» журналининг 1834-йилги сонида 
«Қўқон Ўзбек давлати ҳақидаги мемуарлар» номли мақоласида қуйидагиларни 
маълум қилинган: «Қашқарлик мусулмонларни дин қоидалари асосида Хоннинг 
ўринбосари томонидан бошқарилиши, Хонга транзит божлардан ҳақ олиш ҳуқуқини
бериш, Хоннинг қирғизларни ўз назорати остида ушлаш, келгусида Шарқий 
Туркистондаги ҳар қандай қўзғолонда Хоннинг Хитойга ёрдам бериш шартларида 
Пекиндан (Ўзбеклар Божин деб атайдиган) тинчлик сулҳини тузиш учун элчи 
жўнатилди.»Олимларимиздан Ш. Қўлдашев шартноманинг қуйидаги бандлардан  иборатлигини билдиради: «Манжурлар ҳукумати Шарқий Туркистонда осойишта 
ҳукмронликни давом эттириш учун бу битимга рози бўлган. Ушбу битимда 
қуйидаги масалалар қайд этилган эди:– Шарқий Туркистоннинг олти шаҳарига, 
яъни Оқсув, Учтурфон, Қашқар, Янгиҳисор, Ёркенд, Хўтонга мол олиб келган барча
чет эллик савдогарлардан бож олиш ҳуқуқини Қўқон томонига топшириш; – 
Шарқий Туркистондан Қўқон савдогарлари ва фуқаролари чиқариб юборилганда, 
уларнинг тортиб олинган мол – мулклари эвазига Қўқон хонига товон тўлаш; – 
божни йиғиб олиш Қўқон хони томонидан тайинланадиган оқсоқол зиммасига 
юклатилган. Дастлабки оқсоқол Аълам поччанинг ўзи бўлиб, у икки йил давомида 
Қашқарда истиқомат қилган. Унинг расмий идораси Қашқар ҳисобланган;– Шарқий 
Туркистонга келган барча чет эллик савдогарларнинг идоравий-назорат ишлари 
юқорида келтирилган Қўқон оқсоқоли идораси билан бирга бажарилиши лозим; – 
Ўз навбатида Қўқон томони ўз ҳудудидаги Шарқий Туркистон хўжаларини 
Қашқарга ўтиб кетмаслигини кафолатини олади»
Баъзи адабиётларда шартноманинг бошқа шартлари ҳам учрайди:
Хитой императори Жаҳонгирхўжа қўзғолонини бостириб пайтида олиб кетилган ва 
Хитойнинг ички вилоятларига қулликка сотиб юборилган Шарқий Туркистон 
аҳолисини, ўз навбатида Қўқон хонлиги Муҳаммад Юсуф хўжа юриши вақтида асир
олинган хитойликларни қайтариб беради. 
Хитой давлати Қўқон хонлигига ҳар йили 1 000 (айрим манбаларда 250) ёмбу8 
товон тўлайди. 
Ч. Валихоновнинг билдиришича, Қўқон хонлиги Шарқий Туркистон аҳолисининг ¼ 
қисмидан (145 000 атрофида) қисмидан солиқ ҳамда кўчманчи чорвадор 
қирғизлардан сотиш учун келтирилган чорвадан 2.5 % миқдорида солиқ йиғиб 
олган. Қўқон хонлигига бир йилда Шарқий Туркистондаги оқсоқол 20 000 тилла 
ҳисобида маблағ юборганлиги тўғрисида маълумот бор. Шунингдек, олимлардан Ж.
Флетчер 1830 йилларнинг охирида бир қанча Қўқон хонлиги савдогарлари Қулжа 
шаҳрига ҳам жойлашганлиги, натижада Или ўлкасида ҳам Қўқон хонлиги 
оқсоқоллик тизими жорий қилинди.

Мавзу: Марказий Осиё Хонликлари Давридаги Халқаро Муносабатлар Режа: 1.Бухоро холиги давридаги халқаро муносабатлар 2.Хива холиги давридаги халқаро муносабатлар 3.Қўқон холиги давридаги халқаро муносабатлар

Х I Х аср ўрталарида Англия ва Россия давлатларининг мустамлакачиликдаги манфаатлари Ўрта Осиёда тўқнашади. Л.А.Климович таъкидлашича «Ўрта Осиё Россия учун ҳеч вақт қандайдир узоқ денгизлар ортидаги жой ҳисобланмаган. Рус кишилари аллазамонлардан бери Шарқ халқлари билан фаол мулоқотда бўлишган».Россиянинг Ўрта Осиёни босиб олишдаги турли қарашлари мавжуд бўлган. Россия ҳарбий вазири Д.А.Милютин Ўрта Осиёни забт этишдан мақсад Ҳиндистонни қўлга киритиш деб ҳисобласа, Россия ташқи ишлар вазири А.М.Горчаков Ўрта Осиёни мустамлака сифатида қабул қилиш тарафдори бўлган. «Россиянинг Ўрта Осиёга босқинчилик сабаби –Қрим урушидаги урушидаги мағлубият ўрнини тўлдиришга интилиш, Яқин ва Шарқдаги инглиз-рус мухолифати ва стратегик аҳамиятга молик мушохадалар сабаб бўлган». В.Я.Непомнин таъкидлашича Ўрта Осиёнинг нисбатан тез истило этилиши сабабини, бу ердаги давлатларнинг иқтисодий сиёсий жиҳатдан қолоқлиги, аҳолининг кўпи пассив кузатувчи бўлиб, қолганлиги, маҳаллий савдогарларнингочиқчасига ва яширин қўллаб-қувватлаши ва харбий ишнинг ниҳоятда ибтидоий ҳолатда қолиб кетганлиги билан изохлайди. У Ўрта Осиё халқлари миллий зулм остида бўлганлигини таъкидлайди. 1969-йилда Г.А.Ҳидоятовнинг «Х I Х аср охири (60-70-йй) да Ўрта Осиёда инглиз-рус муносабатлари тарихига доир» монография чоп этилди. Бу асар Ўрта Осиёда Англия –Россия ўртасидаги зиддиятларга бағишланган. А.Ҳидоятов ўз изланишларида ХИХ асрнинг 90-йилларига қадар Россиянинг Ўрта Осиёгакириб бориши аввало, Англияга сиёсий тазйиғ ўтказиш мақсадида, яъни уни Ҳиндистондаги ўз мустамлака ерлари учун зарур эди, деган хулосага келган. Англия рус анъанавий молларининг энг йирик истемолчиларидан бири ҳисобланарди. Ўрта Осиё эсаРоссияни Англияни ўз иттифоқчиларига айлантиришга мажбур қилиш учун зарур бўлиб қолганди. А.Ҳидоятов Россиянинг Ўрта Осиёни босиб олиш вақтига қараб ўзгарганини кўрсатади. ХИХ асрнинг 60- 80-йилларда сиёсий манфаатлар иқтисодий қизиқишданустун бўлса, 90- йилларда иқтисодий манфаатлар биринчи ўринга чиқади.Англиянинг Шарқдаги мустамлака сиёсати тарғиботчилари бўлган Роулинсон, Керзон, Мак-Грегор, Сайкс, Марвин, Маллесоннинг асарларида яққол кўринади. Англия

мустамлакачиларининг режасига кўра, Хирот Ўрта Осиёга бостириб кириш учун қўрғон вазифасини ўташи зарур эди. Хирот ҳарбий жихатдан Ўрта Осиёга кириш йўлидаги энг қулай дарвоза эканлигини Ф.Энгелснинг «Англия Россия Афғонистонда» мақоласида кориш мумкин.Шунингдек Мулла Олим Маҳдум Ҳожининг «Тарихи Туркистон» китобида йирик инглиз жосуси Абдусамад Табризий ҳақида келтирилган маълумотлар Х I Х асрнинг 30-40-йилларида Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиёдаги Британия агрессиясини фош этади. 2Ғуломжон Аҳмаджонов –Россия империяси Марказий Осиёда .С.Н.Южаков Ўрта Шарқда Англия Россия рақобати юзага келганлигини кўриб шундай ёзади «Россиянинг Туркистонга чуқурроқ кириб бориши, қирғиз чўллари ва Яксартнинг босиб олиниши инглизларни ташвишга солиб қояди. Нима қилиб бўлса ҳам бу икки давлат ўртасида девор ҳосил қилиш лозим эди. Ўрта Осиёдаги Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари агар Россияга қарши иттифоққа бирлаштирилса ва уларни моддий воситалар билан таъминланса, шундай девор барпо этилган бўларди». Англия мусулмон давлатлари –Қошғар, Афғонистон, Ўрта Осиё, Эрон, Туркия иштирокида ғайрирус бирлигини ташкил этиш орқали Ўрта Осиёни босиб олиш ва Россия билан курашиш мақсадида амалга оширилди.1836-йилда Англия «Марказий Осиё империяси»тузишга киришган. Инглиз муаллифларининг фикрига кўра Афғонистон, Эрон, Ўрта Осиё, Форс кўрфази, Арабистон ярим оролининг бир қисми кириши назарда тутилган. Бу империя Англия тасири остида бўлиши керак эди.Мак-Грегор 1884-йил Ҳиндистон мудофасини таъминлашда қуйидаги таклифларникиритади:Хиротни босиб олиш;.Ўрта Осиёда русларга қарши исён қилиш учун «қоп-қоп» олтин билан жосуслар юбориш;.Россияга қарши иттифоқ тузиш учун, Англия бошчилигида Европа ва Осиё мамлакатларини бирлаштиришни таклиф қилади;Литтон «Англия ва Россиянинг Шарқдаги ютуқлари» бўлимида Россиянинг Ҳиндистонга боститиб келаётганини исботлашга уринади. Иккинчи инглиз-афғон урушидан олдин инглизларнинг Ўрта Осиёни босиб олиш режаси тузилганлигини, Британия бош министри Биконсфилднинг қиролича Викторияга 1877-йил 22-июнда ёзган мактубида «Агар Россия Ўрта Осиёга ҳужум қилса, қўшинлар Форс кўрфазига чиқиши зарур, Ҳиндистон маликаси ўз аскарларига Ўрта Осиёни масковитлардан тозлаб, уларни Каспий томонга

қувиши шарт».Инглиз мустамлака сиёсатчиларидан бири Г.Роулинсон 1868-йил 9-ноябрь куни Лондон география жамиятининг йиғилишида «йўқ энди Россия ва Ҳиндистон билан тўқнашувдан чўчимаймиз. Россия Қўқон, Қошғар, Ғулжага ўз савдосининг ҳомийлиги учун элчиларга эга экан, биз ҳам Ғулжага, Ёркент, Балх, Ҳирот ва Ўрта Осиёга савдо қилишимиз учун йўл очадиган барча нуқталарда ўз консулларимизни жойлаштирамиз» –деб даъво қилади.1872-1873- йилларда Англия-Россия давлатлари Марказий Осиёдаги дастлабки тасир доираларининг чегаралари белгиланган.Француз тадқиқотчиси Руир 1872-1873- Афғонистоннинг шимолини белгилшда инглиз-рус музокараларини шундай баҳолаган «бундай ёрқин натижага Британия ҳукумати бирон-бир аскар ёки бир чеврон (пул бирлиги) сарф қилмасдан эришди» деб таъкидлаган. Узоқ баҳслардан сўнг махсус мажлис Помирда Англия ва Россия чегараси Панж дарёси эканлиги тўғрисида вақтинчалик шартнома имзоланган. Бундай сарҳад Ўрта Осиё минтақасида Амударё ва Ҳинд дарёларини сув билан таминлайдиган Ҳиндикуш тоғ тизмаси бўлиши қайд этилган. Англия-Россия Осиёдаги мулклари ўртасидаги буюк табиий тўсиқ сифатида қабул қилинган. Англия-Россия Помир масаласида 1895-йил июлдан 1895-йил 20-августигача якуний протокол қабул қилинган.Помир масаласи инглиз-рус масаласи жихатдан ўрганилса, у 1895-йил ортиқча машмашаларсиз ҳал қилинди ва Англия –Россия урушига оиб келмади.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўрта Осиё минтақаси инглиз ва рус корчалонлари учун стратегик жиҳатдан бош мақсадларни кўзлаб, бир биридан қолишмаган ҳолда ўз ҳарбий, сиёсий, иқтисодий сиёсатини амалга ошириб борган. Х VIII асрда, яъни Петр I ҳукмронлиги йилларида Россиянинг Ўрта Осиёга қизиқиши кучаяди. Ўрта Осиё Россияни Шарқнинг савдо — иқтисодий маркази, Россиядан Ҳиндистонга борадиган асосий йўллардан бири эканлиги билан ўзига жалб қиларди. 1714 йили Петр I Сибир губернатори князь Гагариндан Эркети шаҳрида (яъни Ёркенд) олтин қумлар борлиги хусусида хабар топади. Эркети бу даврда Жунғор хонлигига бўйсунганлиги айтилади. Гагарин Петр I га бу шаҳарни босиб олиб, Ёркенд йўлидаги Ямишев кўли бўйида қалъа қуришни тавсия қилган. Евграф Кайдалов кундаликларида ҳам бу ҳақда маълумотлар берилган. У Россия

савдони то Ҳиндистонгача ривожлантириш мақсадида қилаётган ҳаракатларини ва олтин қумларни топиш учун экспедиция уюштиришини Петр I нинг буюк жонбозлиги, деб ҳисоблаган эди. Петр I Гагариннинг хабаридан сўнг унга хат ёзиб, Ямишев кўли бўйида, иложи бўлса ундан ҳам юқорида шаҳар қуриш, дарёда кемалар қатнаши мумкин бўлган жойгача сузиб бориб, сўнг Ёркендга бориб, уни эгаллашни топширган эди. 1714 йилда Иртиш дарёсининг юқори оқими бўйлаб подполковник Бухголс экспедицияси уюштиради. Петербургга келган Хива элчиси ҳам Гагариннинг маълумотларини тасдиқлаб, Амударёдан ҳам олтин олинишини айтади. Элчи, агарда рус давлати ўзининг одамларини Хивага жўнатса, Хива хони уларга олтинни топишга ёрдам беради, деб ишонтирган эди. Шундан сўнг Петр I бу хабарни муҳим билиб, тезликда иккала жойни ҳам текширтириш учун экспедиция жўнатган эди. Шундай қилиб, Петр I ҳар иккала экспедиция ўз мақсадига эришмаган тақдирда ҳам, Ҳиндистон учун йўл очилишига ва савдодан кўплаб олтинларни қўлга киритишига кўзи етган эди. Ўрта Осиё Россия учун Ҳиндистонга олиб борадиган воситачи давлат бўлиб ҳисобланган. Хонлик ҳақидаги айрим маълумотларни (жумладан, Х VIII асрда Ўрта Осиёнинг қўшни Шарқ давлатлари билан алоқаларини) ўрганишда рус манбалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки уларда иқтисодий ва сиёсий муносабатларни таҳлил қилиш, савдо йўлларини ўрганиш учун қилинган ҳаракатлар, ҳамда қайси мамлакатдан қандай моллар қанча миқдорда келтирилганлиги ҳақидаги маълумотлар батафсил берилган. Рус манбаларида рус элчи ва элчиликларининг ҳисоботлари, Бухоро, Хива ва Ҳинд элчилари ҳамда савдогарларининг сўров маълумотлари келтирилган. Шунингдек, ҳукмдорлар ҳамда хонларнинг бир- бирларига тортиқлари, совғалари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Анашу маълумотлар орқали Ўрта Осиё хонликларининг Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги савдодаги тутган ўрнини билиб олиш мумкин. Хусусан А.Женкинсон Бухоро бозорларидаги ҳинд савдогарларининг фаолияти ҳақида, ... «улар Бухорога на олтин, на кумуш, на қимматбаҳо тошлар, на зираворлар келтиради. Мен, Ҳиндистондаги бу товарлар ишлаб чиқариладиган экспорт товарлар португаллар қўл остида