logo

ЮҚОРИ ВА ЎРТА ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИНИНГ ҚАДИМГИ ВА ЎРТА АСРЛАР ДАВРИ МАДАНИЯТИ

Yuklangan vaqt:

13.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1403 KB
ЮҚОРИ ВА ЎРТА ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИНИНГ ҚАДИМГИ ВА
ЎРТА АСРЛАР ДАВРИ МАДАНИЯТИ
Мундарижа
Кириш  . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . . 3-12
I. БОБ ЮҚОРИ ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИ 
ЁДГОРЛИКЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН 
АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР
I.1. Оҳангарон водийсининг табиий географияси ва унинг 
археологик жиҳатдан ўрганилиши. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 13-2 2
I .2 . Юқори Чинор ёдгорликлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . . . 2 2 -3 8
I .3 . Тайпан ва Турқушин қабрлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3 8 -4 1
I .4 . Эртош-Дўлана қабристони . . . . . . . . . .  . . . . . . . . . . . . . . . . . . 4 1 - 54
I .5 . Ўралитепа ёдгорлиги. . . .  . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 54 - 60
II.БОБ ЎРТА ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИ ШАХАР ТИПИДАГИ 
ЁДГОРЛИКЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
II.1. Тункат-Имлоқ кўҳна шаҳар харобаси ва унда олиб 
борилган археологик қазишмалар . . . . . .  . . . . . . . . . . . . . . . . 6 1 -7 4
II .2 . Суюрлитепанинг визуал тарихий топографияси .  . . . . . . .  . .  74 - 80
II .3 . Суюрлитепанинг археологик стратиграфияси . . . . . . . . .  . . . 8 0 - 84
II. 4 . Суюрлитепа ибодатхонаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . . 84 - 99
III . БОБ АРХЕОЛОГИК МАТЕРИАЛЛАР ТАСНИФИ ВА 
ХРОНАЛОГИЯСИ
III.1. Юқори Оҳангарон водийси ҳунармандчилик маҳсулотлари 
ва уларнинг таснифи . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 10 0 - 116
III . 2. Ўрта Оҳангарон водийси ҳунармандчилик маҳсулотлари ва
уларнинг таснифи . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 116-142
Хулоса  . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . . 142-144
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати  . . . . . . . . . . . . . . . . .   145-155
Қисқартма сўзлар  . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . . 155
Иловалар  . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . КИРИШ ( ф алсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация   мавзусининг   долзарблиги   ва   зарурати.   Жаҳон
тарихида  минтақа  халқларининг  қадимги  ва илк  ўрта асрлар  даври  тарихи,
тарихий-маданий   ўлкаларнинг   шаклланиши,   ривожланиши,   жамиятда   юз
берган ижтимоий, иқтисодий, этномаданий жараёнлар, ўтмиш халқларнинг
маънавий   ва   ғоявий   дунёқарашлари   билан   боғлиқ   масалаларни   ўрганиш
муҳим   ҳисобланади.   Шу   боис,   жаҳоннинг   турли   ҳудудларида   чорвадорлар
ўтроқлашуви,   деҳқончиликка   ўтиши,   яшаш   тарзи,   ижтимоий   ҳаёти,
шаҳарлари, диний қарашлари бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Марказий Осиё тарихида айниқса Тошкент воҳасининг қадимги ва илк
ўрта  асрлар даври  маданияти  муҳим   ўринга  эга.  Оҳангарон  водийсида  тоғ-
кон   саноати,   шаҳарсозлик   ва   ҳунармандчиликнинг   ривожланиш
босқичларини   қиёсий   таҳлил   қилиш   ўзбек   археологиясининг   долзарб
муаммоларидан   бири   ҳисобланади.   Хусусан,   кўчманчиларнинг
ўтроқлашуви   натижасида   шаҳарсозлик   ва   кўп   тармоқли
ҳунармандчиликнинг   ривожланиш   босқичларини   аниқлаш   ҳар   томонлама
ўрганилмаган.
Бу   ҳудуддаги   тадқиқотларнинг   асосий   қисми   палеолит   даврида
инсонлар   томонидан   мазкур   ҳудуднинг   ўзлаштирилиши   масалалари,
шунингдек,   шаҳар   ва   манзилгоҳларнинг   жойлашиши   ва   локализациясига
қаратилган.   Кўчманчи   чорвадорларга   тегишли   мозор-қўрғонларда   кенг
кўламдаги   қазув   ишлари   олиб   борилмаган.   Фақат   сўнгги   йилларда
тадқиқотчи   томонидан   қадимги   ва   илк   ўрта   асрлар   даврига   оид   Юқори
Чинор,   Дўланабулоқ,   Тайпан,   Турқушин,   Эртош-Дўлана   каби   мозор-
қўрғонларда, Тункет, Суюрлитепа ва Ўралитепа ёдгорликларида археологик
изланишлар ўтказилган.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   7   февралдаги
4947-сонли   “2017-2021   йилларда   Ўзбекистон   Республикасини
ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
2 тўғрисида”ги   Фармони,   2018   йил   7   февралдаги   ПҚ-3514-сонли   “Ички
туризмни   жадал   ривожлантиришни   таъминлаш   чора-тадбирлари
тўғрисида”ги   Қарори,   2018   йил   16   январда   эълон   қилинган   “Моддий
маданий   ва   археология   мероси   объектларини   муҳофаза   қилиш   ва   улардан
фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Ф-5181-сонли Фармонлари,
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2019   йил   21
сентябрдаги 792-сон “Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш
тўғрисида” Қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
илмий-тадқиқот   ва   инновацион   фаолиятни   ривожлантириш,   халқимизнинг
бой тарихи, моддий ва маданий меросини илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва
бойитиб   бориш   каби   вазифаларни   бажаришда   мазкур   диссертация   маълум
даражада хизмат қилади 1
.
Тадқ иқ отнинг   респу блик а   ф ан   ва   тех нологиялари
ривож ланиш ининг   у сту вор   йў налиш ларига   м ослиги.   Мазкур
тадқиқот   республика   фан   ва   технологиялар   ривожланишининг   I.
“Ахборотлашган   жамият   ва   демократик   давлатни   ижтимоий,
ҳуқуқий,  иқтисодий  инновацион ғоялар  тизимини шакллантириш
ва   уларни   амалга   ошириш   йўллари”   устувор   йўналиши   доирасида
бажарилган.
Муаммонинг   ўрганилганлик   даражаси.   Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон
водийсининг   археологик   жиҳатдан   ўрганилиш   ишлари   бу   ҳудуддаги
археологик   ёдгорликларни   текширишдан   бошланган.   Жумладан,   Д.М.
Граменицкий   водийнинг   Сирдарёга   яқин   тоғ   ёнбағирларидаги   мозор-
қўрғонларни текширган 2
. Шарқшунос В.В.  Бартольд  эса водийнинг маъдан
1
  Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   7   февралдаги   “2017-2021   йилларда   Ўзбекистон
Республикасини   ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар   стратегияси
тўғрисида”ги Фармони; https://lex.uz/docs/3107036 ;  2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли” Ички туризмни
жадал   ривожлантиришни   таъминлаш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   қарори,   https://lex.uz/docs/3551112 ;
2018   йил   16   январь   “Моддий   маданий   ва   археология   мероси   объектларини   муҳофаза   қилиш   ва   улардан
фойдаланишни   такомиллаштириш   тўғрисида”ги   Фармойиши;   https://lex.uz/docs/3506332.   2019   йил   21
сентябрдаги   792-сон   “Археологик   татқиқотларни   тубдан   такомиллаштириш   тўғрисида”   Қарорлари
https://lex.uz/docs/4524476.
2
  Граменицкий Д.М. Заметки о древних урочищах Туркестанского края   //   Туркестанские ведомости .   –   №
12 .  1879.
3 конлари, металлургия ишлаб чиқариши билан боғлиқ шаҳарларига эътибор
қаратган   ва   улар   ҳақида   ўз   асарида   қисқача   маълумотлар   берган 3
.
Таъкидлаш   жоизки,   Россия   империяси   даврида   (1867-1917   йй.)   ўлканинг
табиий   ер   ости   маъдан   конларига   бўлган   қизиқишлар 4
  туфайли   Юқори   ва
Ўрта   Оҳангарон   водийсини   археологик   жиҳатдан   ўрганиш,   унинг   ер   ости
бойликларини   геологик   ўрганишга   нисбатан   анча   суст   борган.   Кўҳисим
ёдгорлиги   ҳақида   маълумот   берган   геолог   С.Ф.   Мошковцев   ўз   мақоласида
Қорамозор руда конлари қадимги металлурглар эътиборини ўзига тортгани
ҳақида эслаб ўтади 5
.
Совет   ҳокимияти   даврида   (1917-1991   йй.)   Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон
водийсини   ўрганиш   ишлари   анча   жадаллашди.   Эндиликда   археологик
изланишлар геологик қидирув ишлари билан бирга олиб борила бошланди.
Воҳадаги   Қорамозор   руда   конларини   қидириш   учун   махсус   тузилган
Тожик-Помир   геологик   қидирув   экспедицияси   таркибида   М.Е.   Массон
бошчилигида   археологик   гуруҳ   ташкил   этилди.   Бу   гуруҳ   Қорамозор
конлари   ҳақида   ўрта   аср   ёзма   манбаларини   тўплаб,   ҳудудда   жойлашган
қадимги руда конлари, руда эритиш печлари ва улар билан боғлиқ қадимги
қишлоқ   ҳамда   шаҳарларни   артефактлар   асосида   ёритди   ва   археологик
харитага туширди 6
. 1932 йилда П.П. Ивановнинг Оҳангарон водийси тарихи
ва руда конларини ўрганишга доир рисоласи эълон қилинди 7
.
Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон   водийсининг   тарихи   ва   қазилма
бойликларини   ўрганишдаги   дастлабки   муҳим   ишлардан   бири   Б.Н.
Наследовнинг “Карамазар” номли монографиясидир 8
.
3
  Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. Ч.  II .  –  Санкт-Петербург, 1900.  –   С . 169, 172-
175.
4
  Томилин   В.Н.   Месторождение   медных   и   свинцовых   руд   в   предгорьях   Могол -Тау   и   Карамазара   в
Туркестане  // Записки Горного института. 1912. Том.   IV .   В ып.   –   46 с . ; Вебер В.Н. Полезные  ископаемые
Туркестана.   –   Санкт-Петербург,   1913;   Наследов   Б.Н.,   Королев   А.В.   Месторождения   Алтын-Тапкана,
Табошарского   участка,   Кансая   и   Кан имансура   в   Карамазарском   районе   //   Путеводитель   экскурсий   III
Всесоюзного   геологического   съезда”   –   Л,   1928;   Мошковцев   С.Ф.   Кухи-сим   //   “Геологический   вестник .
Т. V . – Л.,  № 1-3, 1926. –  C . 66-69.
5 7
  Массон   М.Е.   Историческая   археология   на   службе   геологической   разведки   //   Народное   хозяйство
Средней Азии.  –   № 2, –  Ташкент , 1930. –  C . 55.
6
  Массон   М.Е .   Из   истории   горной   промышленности   Таджикистана.   Былая   разработка   полезных
ископаемых  //  Материалы Таджикско-Памирской экспедиции. – Л., 1934. Вып. XX.  –  105 с.
7
  Иванов П.П. К истории развития  горного промысла Средней Азии. – М осква  –   Л енинград , 1932.  –  81 с.
8
  Наследов Б.Н. Карамазар.  –   Л енинград, 1934. – 142 c.
4 ХХ   асрнинг   50-йилларидан   Ўрта   Оҳангаронда,   Илоқ   тарихи   ва   унинг
руда   конлари   билан   боғлиқ   объектларини   ўрганиш   иши   яна   жонланади.
Жумладан, М.Е. Массон  бу ҳудуд тарихини археологик жиҳатдан  ўрганиш
ишининг якунига бағишланган қатор мақола ва рисолалар яратди 9
.
1959   йили   Ўзбекистон   ФА   тарих   ва   археология   институти   ҳамда
Ўзбекистон   тарихи   музейи   илмий   жамоасининг   бирлашган   археологик
гуруҳи   тузилди.   Шу   вақтдан   бошлаб   Тошкент   воҳасини   археологик
ўрганиш   ишларига   археолог   Ю.Ф.   Буряков   бошчилик   қилади.   Ушбу   гуруҳ
аъзолари   Оҳангарон   водийсининг   қадимги   шаҳар   ва   қишлоқлари,   мозор-
қўрғонлари,   қадимги   руда   конлари,   руда   эритиш   печлари   ҳамда   бошқа
турдаги   ёдгорликларини   топиш,   уларни   харитага   тушириш,   илмий
тавсифлаш   билан   шуғулланиб,   уларнинг   баъзиларида   археологик
қазишмалар   ўтказган.   Шунингдек,   улар   Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон
водийсининг   тарихига   оид   ёзма   манба   маълумотларини   тўплаш,   уларни
археологик ёдгорликлар билан локализация қилиш каби изланишлар билан
ҳам шуғулландилар 10
. 
Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсининг қадимги ва ўрта асрларга  оид
қабр   қўрғонларини   ўрганишда   Т.   Агзамхўжаевнинг   ҳам   ҳиссаси   каттадир.
Унинг   ишларида   Оҳангароннинг   юқори   қисмида   жойлашган   Апартак   қабр
қўрғонлари   тош   уюми   остида   тўғри   тўртбурчак   шаклдаги   ер   ости
камералари   бўлганлиги,   улар   гумбазсимон   шифтли,   камерага   узун   тор   ер
ости   йўлак   (катакомба)   орқали   кирилганлиги,   камерага   марҳумлар   билан
бирга сопол буюмлар, бронза, шиша ва олтин мунчоқ ҳамда бошқа ашёлар
қўйилганлиги қайд қилинган. Бу топилмалар археологик таҳлилга кўра, илк
ўрта асрлар даврига тегишли эканлиги аниқланган 11
. 
Мустақиллик   йилларида   Ангрен   –   Поп   темир   йўлининг   қурилиши
9
  Массон М.Е.  Ахангаран. Археолого-топографический очерк. – Ташкент, 1953.  –  149 с.
10
  Массон М.Е. Ахангеран.... – С. 105, 145;  Буряков Ю.Ф., Касымов М.Р., Ростовцев О.М. Археологические
памятники Ташкентской области.  –   Ташкент, 1973 .   – С.  106 .
11
  Агзамхожаев Т. Погребальные сооружения Чирчик–Ангренской долины I–VIII  вв. н. э.: Автореф. дисс.
… канд. истор. наук. – Ташкент, 1966. – С. 16; Буряков Ю.Ф. и др. Археологические памятники … – С. 78,
пункт № 534.
5 муносабати   билан   йўл   атрофларида   қидирув   ишлари   олиб   борилди 12
.
Шунингдек, Ўзбекистон – Польша – Россия давлатларининг халқаро қўшма
археологик   тош   даври   экспедицияси   аъзолари   томонидан 13
  Эртошсой   ва
Каттасой   ҳавзаларида   археологик   қазишмалар   олиб   бориш   вақтида   Юқори
Оҳангарон   ҳавзасининг   қадимги   ва   ўрта   асрларга   оид   археологик
ёдгорликларини ҳам тадқиқ этган. 
Шу   билан   бирга   Тошкент   вохаси   тарихи,   маданияти,   археологик
ёдгорликлари   асосида   Д.   Нормуродов 14
,   О.   Иномов 15
,   С.   Илясова,
Э.Ф. Вульфертлар 16
  томонидан   илмий   тадқиқот   ва   қазишма   ишлари   олиб
борилган. 
Умуман,   Оҳангароннинг   юқори   қисмида   олиб   борилган   кўпгина
археологик   изланишлар   дастлабки   қидирув   характерида   бўлиб,   рўйхатга
олинган   ёдгорликларда   кенг   кўламли   археологик   қазишмалар   олиб
борилмаган. Объектларнинг тўлиқ тавсифи, уларнинг характери очилмаган.
Ёдгорликлар   ўз   хусусиятларига   кўра   тизимлаштирилмаган   ва   хронологик
шкаласи   ишлаб   чиқилмаган.   Тоғ   тизмалари   ёнбағирларида   ва   сой
ҳавзаларида   яшаган   чорвадор   қабилаларнинг   ўтроқлашиш   жараёнлари   ва
умумий   хўжалик   юритиш   хусусиятлари   бўйича   изланишлар   олиб
борилмаган.   Бу  каби   масалалар,   ўз   навбатида,   жиддий   изланишлар  ва   кенг
қамровли   археологик   тадқиқотларни   талаб   этарди.   Шу   мақсадда   археолог,
А.   Асқаров   бошчилигида   2009-2020   йилларда   Оҳангароннинг   юқори
қисмида кенг кўламда қазиш ишлари олиб борилди 17
. 
12
  Анарбаев   А.А.,   Баратов   С.Р.,   Буряков   Ю.Ф.,   Э   Вульферт.   Археологические   разведка   исследования   по
железнодорожной   трассе   Ангрен-Пап   //   Ўзбекистонда   археологик   тадқиқотлар   –   2012  йил.   –  Самарқанд.
2013. № 9. – Б. 17-25.
13
  Хўжаназаров   М.,   Кот   М.,   Шимчак   К.,   Павленок   К.,   Павленок   Г.,   Холматов   А.   Ўзбекистон-Польша-
Россия   тош   даври   экспедициясининг   2018-2019   йилларда   олиб   борган   археологик   тадқиқотлари
хусусида // Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар – 2018-2019 й.й. – Самарқанд. 2020. № 12. – Б. 336-345.
14
  Нормурадов   Д.Р.Тошкент   воҳасининг   қадимги   ва   ўрта   асрлар   даври   моддий   маданияти   (милоддан
аввалги XIII – милодий XIII аср бошлари).: Дисс. ... тарих фани бўйича фалсафа доктори (PhD). – Тошкент,
ЎзРФА ТИ, 2020. – 194 б.
15
  Иномов   О.У.   Қ овунчи   маданияти   ва   унинг   ўзбек   халқининг   шаклланишидаги   роли.   Дис...   тарих   фани
бўйича фалсафа доктори (PhD) – Тошкент, 2019.   –  164 б.
16
  Ильясова С.Р., Вульферт Э.Ф. Исследования на памятнике Шодмалик-ота в 2018-2019 гг. (Ахангаранский
район,   Ташкентская область).   Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. – Самарқанд. 2020. 12-сон. – Б. 111-
129
17
  Аскаров   А.,   Иномов   О.,   Исабеков   Б.   Комплекс   погребальных   памятников   “Дуланабулак”   в   верховьях
реки   Ахангарана   и   его   изучение   //   Традиции   Востока   и   Запада   в   античной   культуре   Средней   Азии.   –
6 Юқорида айтилган тарихий, археологик жараёнларни янгича қарашлар,
археологик   қазишмалар   ва   ёндашувлар   асосида   таҳлил   қилиш,   ўрганиш
ушбу   мавзунинг   бугунги   кундаги   ўрганилиш   ҳолатини   кўрсатади.   Булар
хусусида   диссертациянинг   тегишли   боб   ва   параграфларида   батафсил
тўхталиб ўтилган.
Тадқиқотнинг   диссертация   бажарилган   олий   таълим   муассасаси
илмий   тадқиқот   ишлари   режалари   билан   боғлиқлиги.   Диссертация
Миллий   Археология   маркази   илмий-тадқиқот   ишлари   режаси   ҳамда
Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг UI-ФА-0-
83416   сонли   “Археологик   объект   Эртош-Дўлана   ёдгорлигини   тадқиқ   этиш
ўзбек   халқининг   этногенез   тарихини   ўрганишда   бирламчи   манба”   (2019-
2020 йй.) мавзусидаги лойиҳалари доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг   мақсади   Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон   водийси
аҳолисининг қадимги ва ўрта асрлар даври маданияти билан боғлиқ тарихий
жараёнларини   сўнгги   тадқиқотларда   қўлга   киритилган   натижалар   асосида
тизимли ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
–   археологик   материаллар   асосида   Оҳангарон   водийси
ўзлаштирилишининг тарихий илдизларини аниқлаш ва ўрганиш;
– Оҳангарон дарёси юқори оқимларидаги сув ҳавзалари бўйлаб ёйилган
қадимги чорвадор қабилалар маданияти, уларнинг умумий хўжалик юритиш
тарихини археологик манбалар асосида тиклаш;
–   Юқори   ва   Ўрта   Оҳанганрон   водийсининг   қадимги   ва   ўрта   асрлар
даврига   тегишли   турли   хил   археологик   ёдгорликларини   аниқлаб   ва
уларнинг мажмуасини яратиш;
–   Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон   водийсининг   Қовунчи   маданиятига
тегишли   янги   очилган,   турли   типдаги   мозор-қўрғонлари,   улардаги   дафн
Ташкент.   2010.   –   С.   73–83,   Исабеков   Б.И.   Қовунчи   маданияти   этник   гурухлари   Чотқол   ва   Қурама   тоғ
чўққиларида   //   “ЎзМУ   хабарлари”   журнали.   –   Тошкент.   2018.   –   1/2-сон.   –   Б.   32-35;   Матякубов   Ҳ.,
Нормуродов   Д.,   Исабеков   Б.,   Исмаилов   У.   “Эртош-Дўлана”   ёдгорлигида   олиб   борилган   археологик
тадқиқотлар // Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. – Самарқанд. 2020. – 12-сон. – Б. 153–163; Исабеков
Б.   Ўралитепа   диний   ибодат   мажмуаси   //   “Олий   таълимда   ижтимоий-гуманитар   фанларни   ўқитишнинг
долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент. 2011. – Б. 127–131.
7 маросимлари ва диний тасаввурларни илмий таҳлил этиш;
–   Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон   археологик   объектларида   олиб   борилган
тадқиқотларда қайд этилган топилмаларнинг таснифини ишлаб чиқиш;
–   Ўрта   Оҳангарон   ҳавзасидаги   Суюрлитепа   археологик   ёдгорлигида
олиб   борилган   археологик-тадқиқот   ишларида   қўлга   киритилган
маълумотларни илмий муомалага киритиш;
–   Ўрта   Оҳангарон   водийси   шаҳарсозлик,   қурилиш-меъморчилик,
ҳунармандчилик, маданияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;
–   Оҳангароннинг   юқори   қисмидаги   Ўралитепа   ва   Ўрта   Оҳангарон
ҳавзасида   жойлашган   Суюрлитепа   диний   ибодатхоналарини   ўрганиш   ва
тарихий таҳлил қилиш.
Тадқиқотнинг   объекти   Тошкент   воҳасининг   таркибий   қисми
ҳисобланган   Оҳангарон   водийсининг   қадимги   ва   ўрта  асрлар   даври   мозор-
қўрғонлари ва кўҳна шаҳар ёдгорликлари танланган.
Тадқиқотнинг   предметини   Оҳангарон   водийсининг   дафн   ва   диний
иншоотлари ҳамда урбанизацияси ташкил этади .
Тадқиқот   усуллари.   Диссертацияда   тарихийлик,   объективлик,
холислик   тамойиллари,   қиёсий   таҳлил,   хронологик   –   тизимли   таҳлил   каби
илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги  қуйидагилардан иборат:
Оҳангарон   водийсининг   юқори   ва   ўрта   қисмларидаги   тадқиқотларда
Юқори   Чинор,   Дўланабулоқ,   Тайпан,   Турқушин,   Эртош-Дўлана   мозор-
қўрғонлари,   Суюрлитепа   ва   Ўралитепа   ёдгорликларидан   олинган   янги
археологик   материаллар   мажмуи   тизимлаштирилган   ва   илмий   муомалага
киритилган ;
Юқори Оҳангарон водийсининг Юқори Чинор, Дўланабулоқ, Тайпан,
Турқушин,   Эртош-Дўлана   мозор-қўрғонларида   қўлга   киритилган   янги
археологик   материаллар   қиёсий   таҳлил   қилиниб   илк   бор   Оҳангарон
водийсининг   юқори   қисмида   Қовунчи   маданиятининг   ёйилиши   ва
ривожланишида   чорвадор   аҳолининг   муҳим   рол   ўйнаганлиги   илмий
8 асосланган ;
Ўрта   Оҳангарон   водийсидаги   Суюрлитепа   ёдгорлигида   олиб   борилган
тадқиқотлар   ушбу   ёдгорлик   милодий   IV   асрдан   шакилланганлиги,   IX-XII
асрларда   ривожланган   урбанизациялашган   қароргоҳ   сифатида,   карвон
йўлини назорат қиладиган асосий марказ бўлганлиги аниқланди;
археологик   материаллар   асосида   Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон   водийси
аҳолисининг   асосий   қисми   оташпарастлик   динига   эътиқод   қилганлиги
илмий асосланди.
Тадқиқотнинг   амалий   натижалари   қуйидагилардан   иборат:   Юқори
ва Ўрта Оҳангаронда чорвадор аҳолининг мозор-қўрғонлари, диний эътиқод
объектлари   ўрганилиб,   бу   давр   тарихи   ва   маданиятига   доир   бой ,   ашёвий
далиллар топилди;
Оҳангарон   водийсидаги   Суюрлитепа   ёдгорлигида   оташпарастлик
ибодатхонаси   ва   кўҳандиз   ўрганилди,   топилган   археологик   материаллар
таҳлил   қилинди.   Шунингдек,   Оҳангарон   водийсининг   илк   ва   ўрта   ва
ривожланган   асрлар   даври   сиёсий-мафкуравий   пойтахти   масаласида   янги
хулосалар  илгари сурилди;
Тадқиқот   натижаларининг   ишончлилиги   тадқиқотдаги   ҳар   бир
масала   тарихий   ва   археологик   илмий   адабиётлардан   фойдаланилганлиги,
моддий манбалар билан таққосланганлиги, дала экспедиция ишларида қўлга
киритилган   археологик   материаллар,   тарих   ва   археология   фанида   тан
олинган   усуллар,   шунингдек,   назарий   ва   услубий   ёндашувларнинг
қўлланилганлиги,   хулоса   ва   тавсияларнинг   амалиётга   жорий   этилганлиги
билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг   илмий   ва   амалий   аҳамияти.   Ушбу   тадқиқот
натижаларининг   илмий   аҳамияти   Ўрта   ва   Юқори   Оҳангарон   водийсидаги
ўтроқлашаётган   аҳоли   маданиятининг   шаклланиши,   унинг   моддий   ва
маънавий маданиятидаги ўзгаришларни таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот натижалари асосида  олий ўқув юртлари талабалари учун ; кўп
жилдли   Ўзбекистон   тарихининг   фундаментал   академик   нашрида;   қадимги
9 ва   илк   ўрта   асрлар   даври   Илоқ   тарихи   қисмини   ёзишда;   “Ўзбекистон
тарихи”,   “Тарихий   ўлкашунослик”,   “Археология”,   “Ўзбек   халқининг   этник
шаклланиши”,   “Марказий   Осиёнинг   қадимги   ва   ўрта   асрлар   даври
шаҳарлари” каби дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлашда;   Ангрен шаҳар
ҳамда   Ўзбекистон   тарихи   давлат   музейи   экспонатларини   тўлдириш   ва
янгилашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот   натижаларининг   жорий   қилиниши.   “Юқори   ва   Ўрта
Оҳангарон   водийсининг   қадимги   ва   ўрта   асрлар   даври   маданияти”
мавзусидаги   тарих   фанлари   бўйича   фалсафа   доктори   (PhD)   илмий
даражасини   олиш   учун   ёзилган   диссертация   бўйича   қўлга   киритилган
илмий натижалар асосида:
Тошкент   воҳасининг   Қовунчи   маданиятига   оид   янги   очилган   мозор-
қўрғонларга   тегишли   сопол   буюмлар   Ўзбекистон   тарихи   давлат   музейи
“Ўзбекистон   ҳудудида   давлатчиликнинг   шакилланиши   ва   ривожланиши
бўлими” экспонатларини бойитишда фойдаланилган;
диссертация   якунида   қилинган   хулосалар   асосида   яратилган
даврлаштириш тартибида  Қовунчи II маданиятига тегишли сопол буюмлар
таснифи   музей   фондларидаги   Тошкент   воҳасига   тегишли   топилмаларни
қайта   ишлашда   фойдаланилмоқда   (Ўзбекистон   Республикаси   Фанлар
академиясининг   2021   йил   16   ноябрдаги   3/1255-3178-сонли
маълумотномаси).   Ушбу   илмий   натижаларнинг   жорий   этилиши   музейга
ташриф   буюрувчиларда   аждодларимизнинг   қадимги   ва   ўрта   асрлар   даври
моддий маданиятини тарғиб этишда ёрдам беради;
тадқиқот   натижалари   илмий   хулоса   ва   тавсияларидан   Ўзбекистон
миллий   телерадиокомпанияси   тизимидаги   “O ‘ zbekiston   tarixi”
телеканалининг   “Мavzu”,   “Моziydan   sado”,   “Ko ‘ xna   manzillar”,   “Bir   qishloq
tarixi”   каби   кўрсатувларида   тадқиқотчининг   диссертациясида   илгари
сурилган энг муҳим илмий назарий фикрлардан фойдаланилган (Ўзбекистон
Миллий телерадиокомпанияси “O ‘ zbekiston tarixi” телеканали давлат унитар
корхонасининг 2021 йил 9 декабрдаги № 02–40–1848–сон маълумотномаси).
10 Натижада ушбу кўрсатувлар томошабинларни қадимги ва ўрта асрлар даври
Тошкент воҳаси тарихи, унинг моддий ва маънавий маданиятига доир янги
маълумотлар билан таништиришга хизмат қилган.
Тадқиқот   натижаларининг   апробацияси.   Тадқиқот   натижалари   7   та
илмий анжуман ва семинарларда, шу жумладан 2 та ҳалқаро ва 5 та   илмий-
амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
Натижаларининг эълон қилинганлиги.   Диссертация мавзуси бўйича
14   та   илмий   иш   чоп   этилган,   жумладан,   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Аттестация   комиссиясининг   докторлик   диссертациялари   асосий
натижаларини чоп этиш тавсия этилган нашрлардаги 7 та мақола, шундан 5
таси республика ва 2 таси хорижий нашрларда чоп этилган.
Диссертациянинг   тузилиши   ва   ҳажми.   Диссертация   иши   кириш,   уч
боб,   хулоса,   фойдаланилган   адабиётлар   рўйхати,   иллюстрациялар   альбоми
ва   эълон   қилинган   ишлар   рўйхатидан   иборат.   Ишнинг   умумий   ҳажми  
1 5 5   саҳифа,   унга   6 9   та   иллюстратив   материаллардан   иборат   альбом   илова
қилинган.
I. БОБ. ЮҚОРИ ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИ ЁДГОРЛИКЛАРИДА
АМАЛГА ОШИРИЛГАН АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР
11 I. 1. Оҳангарон водийсининг табиий географияси ва унинг
археологик жиҳатдан ўрганилиши
Оҳангарон   водийси   Тошкент   воҳасининг   ажралмас   таркибий   қисми
бўлиб,   у   жануби-шарқда   Қурама,   шимол   ва   шимоли-ғарбда   Чотқол   тоғ
тизмалари,   жануби-ғарбда   Сирдарё   ҳавзаси   билан   чегараланган.   Бу   тоғ
тизмалари   Қамчиқ   довонида   бирлашиб,   Қирғизистоннинг   Талас   Олатови
тизмаларига   бориб   қўшилади.   Тоғлардан   тушаётган   сойлар   (Арашон,
Тошсой,   Дукентсой,   Қорабайирсой,   Оқтошсой,   Човлисой,   Бешқўлсой,
Эртошсой,   Кўксаройсой,   Четсув,   Чинорсой,   Ниёзбошисой,   Обжазсой,
Қорабоғсой,   Оқчасой,   Шоввозсой,   Новгарзон,   Гушсой   ва   бошқалар)   тоғ   ён
бағирларини   ювиб,   адирликлар   ҳосил   қилган.   Дарё   қайирлари   ўтлоқ   ва
ўтлоқ-ботқоқ   тупроқ,   адирлар   типик   бўз   тупроқ,   тоғ   этаклари   тўқ   бўз
тупроқлардан   таркиб   топган.   Тоғ   этаклари   ва   ёнбағирларида   арча,   ёнғоқ,
писта, тоғолча, дўлана, олма, узум, ўрик, дарахтлари тарқалган 18
.
Оҳангарон   дарёсининг   узунлиги   (Оқтошсойнинг   бошланиш   еридан)
236 км. сув йиғиш ҳавзасининг майдони 7710 км². Дарё водийси жуда тор,
Турк   қишлоғига   қадар   дарёнинг   нишаби   катта.   Шу   ердан   водий   кескин
кенгаяди, Облиқ қишлоғи яқинида унинг кенглиги 700 м. Оҳангарон шаҳри
яқинида   4-5   км.   Ундан   ўтгач,   дарё   кенглиги   8   км.   лик   водийда   оқа
бошлайди. Водийнинг табиий-географик шароити, ўсимликлар ва ҳайвонот
дунёси бой, табиати ранг-баранг ва табиий ер ости бойликлари кўп.
Оҳангарон   водийси   тупроқ   таркиби   хилма-хил   бўлиб,   улар   тоғдан
текисликка   томон   ўзгариб   боради.   Текисликдаги   бўз   тупроқ   деҳқончилик
қилиш   учун   маданий   тупроқ   қатламига   айлантирилган.   Водийнинг  
300-1200  м . баландликгача бўлган бўз тупроқларидан ташқари,  1200-1250   м .
баландликларида   қўнғир   ва   жигарранг,   ундан   баландроқда   чим-қўнғир
тупроқлар   кенг   тарқалган.   2500   м.   дан   юқорида   эса   тоғ-ўтлоқ,   тоғ-ботқоқ,
тошлоқ-шағалли тупроқлар ва  адирлардаги  сертош тупроқлар деҳқончилик
учун яроқсиз ҳисобланади.
18
  Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 6-жилд. – Тошкент. 2003. – Б. 638-639. 
12 Оҳангарон   водийсининг тоғли қисми, айниқса, Чотқол ва Қурама тоғи
хилма-хил   фойдали   қазилмаларга   бой   ҳудуд   саналади 19
.   Бошқа   тоғли
ҳудудларда   фойдали   қазилмалар   камроқ   учрайди.   Фойдали   қазилмалардан
қўнғир кўмир, рух, молибден, кумуш, олтин,   мармар, оҳак, цемент,   феруза,
ўтга чидамли тупроқ (каолин) заҳираларига ниҳоятда бой 20
Оҳангарон   ҳавзаси нинг   300-500   м .   баландлигида   асосан,   эфемер   ва
қўнғирбош,   эфемероид:   лолақизғалдоқ,   буғдойиқ,   жавдар,   оқ   коврак   каби
ўсимликлар ўсади.  500-1200   м . баландликларда  қўнғирбош,  какра, бўтакўз,
мармарак,   сариқчой   гиёҳлари;   дўлана,   тоғолча,   аччиқ   бодом   буталари
учрайди. Дарахтлардан дўлана, бодом, зирк, арча, ёнғоқ, заранг, қайин, тол,
терак,   олма,   олча   каби   дарахт   ва   буталар   ўсади.   2500   м. дан   юқоридаги
ўтлоқларида мушукқуйруқ, таран, лола ва бошқа ўсимликлар учрайди.
Юқори   Оҳангарон   аҳоли   пунктларининг   асосий   қисми   дарёнинг   ўнг
қирғоғида   жойлашган.   Дарёнинг   уларга   параллел   чап   қирғоғида   аҳоли
пунктлари   жуда   кам   учрайди.   Бу   ҳолат   Қурама   тизмаси   адирларининг
қуёшга   тескарилиги,   кўчки   хавфи   ва   йўлсизлик   сабаблари   билан   боғлиқ
бўлиши мумкин 21
.
Бу   ҳудуднинг   табиий-географик   тавсифи   хитой   ва   араб   сайёҳлари
асарларида   умумий   тарзда   ёзилган.   Замонавий   фан   ютуқлари   негизида
ўрганилиши эса рус ва ўзбек олимлари  томонидан  1923 йилдан бошланган 22
.
Тадқиқотлар   давомида   Юқори   Оҳангарон   ҳавзасида   жойлашган   катта
ва   кичик   сойлар,   уларнинг   сув   ресурслари   ўрганиб   чиқилган.   Шу   билан
бирга,   бу   ҳавза   ўсимликлар   дунёси,   тоғ   чўққилари,   уларнинг   денгиз
сатҳидан баландлиги текшириб чиқилган ҳамда харитага киритилган.
Чотқол ва Қурама тизмалари шамол учун “тупик”  вазифасини ўтайди.
Бекобод   ёки   Оққўрғон   томондан   шамол   ҳайдаб   келган   булутлар   Фарғона
19
  Буряков Ю.Ф. Из прошлого Чаткало-Кураминского промышленного района (К истории  горного дела и
металлургии  средневекового   Илака).  Автореф.   дисс…  канд.  ист.  наук.  –  Ташкент,  1966.  –  С.  10-11;  Ўша
муаллиф.   Горное дело и металлургия средневекового Илака. – М., 1974. – С. 43-44,   54,   56,   87, 112.
20
  Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Тошкент, 2004, 8-жилд, – Б. 534-535.
21
 Исабеков Б.И. Оҳангарон водийсининг табиий-географик шароити ва унинг антропоген ландшафтининг
шаклланиши // Имом Бухорий сабоқлари. – 2017. –  №  2. –Б. 35-37.
22
  Хазратқулов   О.Х.,   Абдуназаров   Р.,   Саидов   А.,   История   изучения   природы   бассейна   р.   А хангаран   в
советской период  //  Материалы конференции, ВИНИТИ .  УДК 910. 556. 30 (575. 11). –   С.2-5.
13 водийсига   ўта   олмасдан   йилнинг   исталган   ойи   ва   кунида   ёмғирга   айланиб
ёғади.   Шу   боисдан,   Оҳангарон   водийси   Республикамизнинг   сел   ва   кўчки
хавфи   кучли   ҳудудларидан   бири   ҳисобланади.   Унинг,   асосан,   қор   ва
ёмғирдан ҳосил бўлган сувларидан Оҳангарон ҳавзасининг қуйи оқимидаги
қишлоқ   хўжалик   маҳсулотларини   кўпроқ   етиштириш   учун   фойдаланиш
мақсадида   Юқори   Оҳангарон   ҳудудида   1974   йили   Оҳангарон   (Турк)   сув
омбори   қурилди.  Унинг   бугунги   кундаги  сув   сиғими  280  миллион  метр³ни
ташкил этади.
Ҳозир   Ангрен   шаҳрининг   остида   ва   теварак-атрофидаги   ҳудудлар
тубида   ётган   жуда   катта   миқдордаги   каолин   ва   кўмир   палеоген   давригача
бўлган   муддатда   сувнинг   остида   қолиб   кетган   чиринди   жинсларнинг
ҳосиласи   ҳисобланади.   Таниқли   географ   П.   Баратовнинг   ёзишича,
“Ўзбекистоннинг   ҳамма   тоғ   тизмалари   палеозой   ва   мезозой   даврлари   тоғ
жинсларидан   тузилган,   адирлар   эса,   асосан,   тўртламчи   даврнинг
бошланишида   дарёлар   олиб   келиб   ётқизган   шағал   тошлардан   ва   уларнинг
цементланиши   натижасида   ҳосил   бўлган   конглемератлардан
(қоришмаларнинг   тасодифий   йиғиндиси)   тузилган 23
.   Чотқол   тоғининг
тасвири   илк   бор   Маҳмуд   Қашғарийнинг   “Девону   луғотит   турк”   асарида
чизилган харитада, кейинчалик эса Ҳoфизи Абрў ва Заҳириддин Муҳаммад
Бобур томонидан чизилган хариталарда акс этган.
В.В. Мушкетов “Чотқал” сўзининг туб маъноси қирғизчада “Джаткал”,
яъни “ётиб қол” “қолиб кет” маъносини беради 24
, дейди. Оҳангарон водийси
археологиясини   кўп  ўрганган   академик  Ю.Ф.  Буряков  Чотқол  атамасининг
этимологияси   масаласида   таниқли   этнограф   М.С.   Андреев 25
  фикрига
қўшилиб:   “М.С.   Андреевнинг   бу   сўзни   қайин   (“берёза”)   дарахтларига   бой
тоғ маъносида тушиниши тўғрироқдир” 26
. Ҳақиқатдан ҳам Чотқол тоғининг
баланд   унгурларида   рус   қайинига   ўхшаш   қаттиқ   дарахтлар   ўсади.   Уни
23
  Баратов П. Ўзбекистон табиий географияси. – Тошкент, 1996,  – Б.  24 бет.
24
  Мушкетов В. В. Туркестан. Том 2. – Санкт-Петербург, 1906, – С. 143.
25
  Андреев   М.С.   Новые   данные   по   установлению   значения   слова   “ Фергана ”   //   Сообщения   Таджикского
филиала АН СССР. Вып. XIV . –  Сталинабад, 1 950.
26
  Буряков   Ю.Ф.   Историческая   топография   древних   городов   Ташкентского   оазиса   (историко-
археологический очерк Чача и Илака). – Ташкент, 1975, – С. 8.
14 қурама   ўзбеклари   “жидғил”   ёки   “жидғол”,   қозоқлар   эса   “шатқал”,   деб
аташади.
Ш.   Камолиддин   “Чотқол”   атамаси   Чоч   сўзи   билан   алоқадор   бўлиши
мумкин, дейди. Унингча, Чотқол атамасидаги биринчи компонент “чат” тош
сўзининг   лаҳжавий   шаклидир 27
.   У   ўз   фаразининг   исботи   сифатида   «чат»
сўзини   қирғиз   тилида   “дарёларнинг   бирлашган   жойидаги   майдон”   ёки
“тоғнинг   бир   қисми”   маъносини   беришини,   туркий   топонимлар   орасида
“Чат”,   “Эски-Чат”,   “Уч-Чат”,   “Қора-Чат”,   “Сари-Чат”   номлари   кўп
учрашини   келтириб   ўтади.   Шунингдек,   тадқиқотчи   туркий   тилларда   “Т”,
“Ч”   ва   “Ш”   ундошлари   вариантлашувини   “Чат”   сўзи   билан   ҳам   изоҳлаш
мумкин,   дейди 28
.   С.   Қораев   Чотқол   сўзи   ўз   навбатида   икки   таркибий
қисмдан   иборат:   чат,   чот-икки   дарё   бир-бирига   қўшилган   жойдаги   оралиқ:
қал   (қол)   “сойлиқ,   жилға”   маъносидаги   (қўл)   сўзининг   фонетик   варианти
бўлиш керак, дейди 29
.
Ғ. Бобоёров “чот” ёки “чат” сўзи нафақат қирғиз тилида, балки бошқа
кўплаб   туркий   тилларда,   шу   жумладан,   ўзбек   тилида   ҳам   “оёқнинг   белдан
ажралган   жойи”га   нисбатан   ишлатиладики,   Чотқол   тоғининг   номи   ҳам
худди шу маънода пайдо бўлган, дейди 30
.
“Жўқловчи”   қипчоқ   шевасида   сўзлашувчи   кўчманчи   туркий
қавмларнинг Ўрта Осиёга Шайбонийхон бошлиқ улус билан бирга оммавий
равишда кириб келиши XV асрнинг охирида юз берди.
Худди   ана   шу   вақтлардан   кўчманчи   Дашти   Қипчоқ   ўзбекларининг
баъзи   бир   уруғлари   Оҳангарон   водийсига,   жумладан,   Юқори   Оҳангаронга,
Чотқол тоғининг ёнбағирларига келиб ўрнашадилар. Улар   тарих тақозосига
кўра,   бу   жойнинг   қадимги   маҳаллий   аҳолиси   билан   аралашиб,   янги   этник
гуруҳлар   бирлиги,   иттифоқининг   шаклланишига   олиб   келади.   Бу   қоришма
27
  Камоллиддин Ш. К этимологии названия Чач (Шаш) // Материалы научной конференции “ Чач-Бинкет-
Ташкент (историческое прошлое и современность) ” .  –  Ташкент,   2007,  – С . 48.
28
 Камолиддин Ш. Ўша асар, – С. 48 бет.
29
 Қораев C. Ўзбекистон вилоятлари тапонимлари. – Тошкент, 2005, – С. 152.
30
 Бобоёров Ғ.Чоч тарихидан лавҳалар. – Тошкент, 2010, – Б. 19.
15 этник қатлам “қурама”, деб атала бошланди 31
.
Демак,   турли  этник   гуруҳларнинг   маҳаллий   туб   жойли   аҳолиси   билан
қоришмасидан таркиб топган элат - қурамадир. Шундай қилиб, XVI асрдан
бошлаб,   Тяншань   тоғларининг   жануби-ғарбий   тизмалари   Оҳангарон
дарёсининг ўнг томонидаги тоғлар Чотқол тоғлари, чап томонидаги тоғлар
эса Қурама тоғлари номини олди.
Оҳангароннинг   йирик   ирмоқлари   Арашон   ва   Эртошсой   тепалик
адирларини ювиб, узун дара ҳосил қилади. Оҳангарон шаҳри яқинида дарё
ўзани   иккига   бўлинади.   Жанубий   тармоқ   –   Гижиген   ўрта   асрларда   “Илоқ
дарё” деб аталган.
Чотқолнинг   жанубий   ёнбағирларидан   Оҳангароннинг   ўнг   ирмоқлари
ўтади. Унинг ғарбий қисми Қорамозор деб номланади. Қурама тоғ тизмаси,
асосан,   ғарбга   томон   пасайиб   борувчи   тошли   тоғлардан   иборат.
Олмалиқсойнинг бошида тоғ иккига бўлинади.
Қорамозор   ҳудуди   ўз   географик   ландшафтларининг   ранг-баранглиги
билан   ажралиб   туради.   Худди   Қурама   тизмаларидек,   Қорамозор   тоғи
бағрида   турли-туман   фойдали   қазилмалар:   олтин,   кумуш,   мис,   қўрғошин,
рух,   кўмир,   каолин   гили,   бўёқ   моддалар   мавжуд.   Юқорида   зикр   этилган
омиллар геологлар, географлар ва археолог олимларда XIX аср охирларидан
бошлаб бу ҳудудга қизиқиш уйғотди.
Оҳангарон   водийсида   олиб   борилган   археологик   изланишлар
натижаларига   кўра,   водийнинг   тоғли   ҳудудлари   қадимги   тош   давридан
эътиборан   ибтидоий   одамлар   томонидан   ўзлаштирилган.   Ушбу   водийнинг
одамзод  томонидан  ўзлаштирилиши  илк  палеолит  даврига   бориб  тақалади.
Оҳангароннинг   юқори   оқими   ҳудудида   жойлашган   ашел   даврига   оид
Кўлбулоқ   жой   макони,   Қизилолма   ва   Жарсой   1   устахоналари   энг   қадимги
ёдгорликлар   саналиб,   улар   бу   ерда   қадимги   аждодларимиз   палеолит
даврининг илк босқичидан бошлаб яшай бошлаганлигидан далолат беради 32
31
  Исабеков   Б.И.   Ч атқол   ва   Қурама   тоғлари   этимологияси   //   А ктуальные   вызовы   современной   науки .   №
10(54). LІV Международная научная конференция. – Переяслав, 2020. – С. 120-123
32
  Касымов   М.Р.   Многослойная   палеолитическая   стоянка   Кульбулак   в   Узбекистане.   МИА,   –   №   185,
Ленинград, 1972,   –   С. 111-119; Касымов М.Р. Проблемы палеолита Средней Азии и Южного Казахстана.
16 Чотқол   ва   Қурама   тоғ   тизмаларида   тарихий   тараққиётнинг   кейинги
босқичларига оид кўплаб манзилгоҳлар аниқланган 33
.
Оҳангарон   водийсининг   юқори   ва   ўрта   оқими   сарҳадларида   одамлар
қадимги   ва   ўрта   асрларда   зироатчилик,   чорвачилик,   боғдорчилик   ва
хўжаликнинг   руда   қазиш,   эритиш   ва   металл   буюмлари   ишлаб   чиқариш
тармоқлари   билан   шуғулланганлиги   маълум   бўлди.   Бу   ҳақда   Оҳангарон
водийси ҳудудидан топилган қадимги шаҳар харобалари, тоғ ёнбағирларида
кўплаб   учрайдиган   антик,   илк   ва   ривожланган   ўрта   асрлар   ҳамда   кейинги
даврларга   оид   чорвадор-металлургларнинг   қишлоқ   ва   кичик   шаҳарчалари,
руда   қазиб   олиш   конлари,   руда   эритиш   қўралари   (печлари),   катта
майдонларда   сочилиб   ётган   металл   тошқоллар   (шлаклар),   Оҳангарон
дарёсига   келиб   қўшилган   кўплаб   тоғ   сойлари   соҳиллари   бўйлаб   тарқалган
қурумлар, мозор-қўрғонлар чорвадор-металлург жамоаларининг ижтимоий-
иқтисодий   ва   этномаданий   ҳаётидан   маълумотлар   берувчи   ноёб   объектлар
ҳисобланади.
Оҳангарон водийсида олиб борилган археологик изланишлар давомида
руда конлари билан боғлиқ 17 та жойда қадимги ва ўрта асрлар даврига оид
шаҳар   харобалари,   114   жойда   қишлоқ   маконлари,   7   жойда   қадимги   руда
конлари   ва   руда   эритиш   устахоналарининг   печлари   ва   рудаларнинг   ер
юзасида сочилиб ётган тошқоллари аниқланган 34
.
Геолог   Ю.М.   Беляков   томонидан   Чотқол   тоғ   тизмасининг   Ўзбекистон
ва   Қирғизистон   чегарасида,   Кенгкўлсойнинг   ўрта   оқими   чап   соҳили
ҳудудида   қўрғошин   кони   ва   Чодаксойнинг   Ирису   ирмоғи   чап   соҳилида
қўрғошин   кони   борлиги   аниқланган.   Оҳангарон   дарёсининг   Навгарзан
ирмоғи бўйлаб икки жойда қадимги кон шахталари топилган. Бу жой рудаси
таркибида қалайи ва қўрғошин борлиги аниқланган. Юқори Оҳангароннинг
Нишбошсой   қишлоғида   Лашкарак   кони   очилган.   Лашкаракда   1927   йилда
Автореф. докторской дис. – Новосибирск, 1990,  –  С. 3, 13-20.
33
  Буряков   Ю.Ф.,   Касымов   М.   Р.,   Ростовцев   О.М.   Археологические   памятники   Ташкентской   области.   –
Ташкент, 1973 . – С . 76-100.
34
  Нормурадов   Д.Р.   Тошкент   воҳасининг   қадимги   ва   ўрта   асрлар   даври   моддий   маданияти   (милоддан
аввалги  XIII - милодий XIII аср бошлари) Дис...  – Б. 44-48. 
17 геологлар қадимги қазилма тошқоллари мавжудлигини таъкидлайдилар. Бу
жойдан   400   м.   узунлик   оралиғида   полиметалл   рудалар   олинганлиги
аниқланади.   Руда   таркибида,   айниқса,   кумуш   кўплиги   таъкидланади.  
1962 йилда Ю. Ф. Буряков Лашкаракда археологик қазишмалар олиб боради
ва   бу   ерда   қадимги   руда   эритиш   қўралари   мавжудлигини   аниқлайди.
Замонавий   ҳисоб-китобларга   кўра,   қадимда   Лашкарак   конидан   камида  
400 тонна соф кумуш олинганлиги тахмин қилинади 35
.
Археологик материаллар таҳлилига  кўра, кон илк бор  VIII  асрда ишга
тушиб, IX-X асрларда интенсив ишлаган. Лашкарак Шошнинг йирик кумуш
кони   сифатида   Илоқнинг   Кўҳисим   конидан   қолишмаганлиги   ўрта   асрлар
даври ёзма манбаларида эслаб ўтилади 36
. X аср охирида Қорахонийларнинг
Сомонийлар   давлати   ҳудудларига   ҳарбий   юришлари   туфайли,   руда   қазиш
ишлари   тўхтаб,   қатор   ер   ости   камералари   беркитиб   қўйилади.   XI - XII
асрларда   кон   билан   боғлиқ   ишлар   яна   жонланиб   кетади.   Дарҳақиқат,   бу
даврда Юқори Оҳангаронда олтин конларини қидириш муҳим аҳамият касб
этади.
Геологлар   маҳаллий   аҳоли   орасида   юрган   олтин   конлари   ҳақидаги
ривоятларга   асосланиб,   қидирув   ишларини   фаоллаштирадилар.   Юқори
Оҳангаронда   олтин   конларини   топишда   биринчи   кашфиёт   геология   илмий
экспедицияси   томонидан   амалга   оширилди.   Геологлар   билан   биргаликда
1962   йилда   археолог   Ю.   Ф.   Буряков   кон   ҳудудида   археологик
қазишмаларни   бошлаб   юборди.   Археолог   ва   геологларнинг   эътиборини
руда конининг Қўшбулоқ, Тоғберди ва   Гулдурама пунктлари ўзига тортди,
чунки   Қўшбулоқ   рудаларида   тарам-тарам   олтин   заррачалари   кўп   эди.
Қўшбулоқ   конининг   қияли   адирлари   қадимги   руда   қазиш   чуқурчаларига
тўла эди. Конларнинг чуқурлиги ҳар хил бўлиб, улар бир-бирлари билан ер
ости   камералар   орқали   бирлашган,   қияли   ва   вертикал   қудуқчаларни
эслатади 37
.
35
  Буряков Ю.Ф. Горное дело... – С. 2 0 .
36
  Буряков Ю.Ф. “О местонахождении “серебренного рудника Шаша” // ОНУ. – № 12, – Ташкент, 1965. –
С. 28- 30 .
37
  Буряков Ю.Ф.  Горное дело и металлургия средневекового Илака.  – М.,  1974. – С. 28.
18 Улар хронологик жиҳатдан икки даврга тегишли бўлиб, биринчи гуруҳ
қазилма қудуқлари жуда саёз. Масалан, 4 ва 6-ҳудудларида олтин заррачали
рудалар   деярли   ер   юзасида   бўртиб   турган   тошларда   ҳам   яққол   кўзга
ташланган.   Уларнинг   баъзилари   кейинги   асрларда   ҳам   фойдаланилган
бўлиб,   чуқурлиги   50   м.   гача   бориб   етган.   Қадимги   руда   конларининг   руда
кўчириш меҳнат қуроллари содда, ишчи қисми учирилган тош болталардан
иборат.   Бу   жойдан   топилган   сопол   идиш   парчалари   турли   даврга   оид.
Уларнинг   кўпчилиги   кулолчилик   чархида   ясалган,   даврий   жиҳатдан
милодий VIII-X асрларга тегишлидир. Улар орасида қўлда ишланган қўпол,
қалин   деворли,   юзаси   чекма   нуқталар,   чизма   лента   ва   учбурчаклардан
ташкил топган нақшлар билан қопланган. Уларни Ю.Ф. Буряков Бурчмулла
қўрғонлари   сопол   буюмлари   билан   ўхшашлигини   қайд   қилиб,   даврий
санасини   мил.авв.   VII-IV   асрлар   билан   белгилаган 38
.   Аммо   бу   сопол
парчалари,   аслида,   сўнгги   бронза   ва   илк  темир   даври   чорвадор   Андроново
маданияти   қабилалари   кулолчилик   мажмуасини   эслатади.   Бундан   ташқари
Андроново   маданиятига   оид   сопол   буюм   намуналари   Оҳангарон
водийсининг ўрта оқимидаги Қуюн ёдгорлигидан ҳам топилган 39
.
Иккинчи   гуруҳ   объектлари   12   ва   14-ҳудуд   руда   кўчириш   қудуқлари
материалларига   асосланади.   Бу   ҳудуддаги   қадимги   руда   қазиш
қудуқларининг   чуқурлиги   120-130   м.   гача   борган.   Улардан   узунлиги  
60-70  м.  гача   борган  қудуқлар  тозалаб  кўрилган.  Бу  қудуқлар қияли  лаҳим
(тоннел)   тармоқларидан   иборат   бўлиб,   уларнинг   деворлари   шифтини
машъала   ҳамда   пилта   чироқлар   қуруми,   жойларда   металл   чўқмор   излари,
баъзи   кенгроқ   очилган   жойларда   камера   полига   тахта   ташланганлиги
аниқланган.   Сув   йиғилиб   қолган   жойларда   ёғоч,   тахталардан   ясалган
чанасимон   руда   ташиш   аравачалари   учратилган.   Қимматбаҳо   маъданларни
ташиш   учун   ишланган   чана,   устида   қути   билан   бирга   Шелжи   руда   кони
38
  Буряков Ю.Ф. Горное дело ... – С. 24. 
39
 Ильясова С.Р., Максудов Ф.А., Хамидов О.А., Линг Мей, Вульферт Э.Ф., Нормуродов Д.Р.  Раскопки на
Куюне   в   2018-2019   годах   //   “ Археологические   исследования   в   Узбекистане   2018-2019   года ”   №   12.–
Самарканд, 2020. – С. 97-111.
19 қудуқларидан   бирида   топилган 40
.   Чаналар   чарм   арқонга   боғланган   иккита
ёғоч   ҳалқа   қолдиқлари   иккинчи   гуруҳ   объектларидан   топилган 41
.   Худди
шундай ёғоч  ҳалқа геолог О. И. Исламов ва археолог Б. А. Литвинскийлар
томонидан Жанубий Чотқолда топилган 42
.
1962   йилда   Қўшбулоқда   йўл   қурилиши   вақтида   мис   танга   –   фалс
топилади. У 943 йилда Самарқандда зарб қилинган. 1964 йилда геолог Г .И.
Лапин   томонидан   Гулдурама   конидан   XI   аср   бошида   Илоқ   деҳқонзодаси
Муҳаммад   бинни   Мансур   зарб   эттирган   мис   танга   топилган 43
.   Демак,   бу
археологик   топилмалар   Қўшбулоқ   гуруҳи   конларининг   қачон   ва   қайси
даврда   ўзлаштирилганлигига   аниқлик   киритади.   Юқори   Оҳангарон
ҳудудида   юқорида   тавсифлаган   маъдан   конларидан   ташқари   яна   Гўштсой,
Кендирсой,   Қизилолмасой,   Самарчук,   Кўкрал   ва   Намудлиғда   қадимда
ўзлаштирилган   металл   ишлаб   чиқариш   пунктлари   топилган 44
.   Уларда   руда
эритиш   қўралари,   ён-атрофида   тошқол   уюмлари   ҳамда   металлургия
устахоналари   излари   топилган   ушбу   ҳудуд   яқин   атрофидан   териб   олинган
кўтарма   сопол   идиш   материаллари   таҳлилига   қараганда,   уларнинг
аксарияти   сўнгги   антик   даври   ва   илк   ўрта   асрларга   оид   бўлиб,   бу   ҳолат
мазкур   пунктлар   фаолияти   шу   даврлардан   бошланганлигидан   далолат
беради 45
.
Хулоса   ўрнида   шуни   таъкидлаш   мумкинки,   Оҳангарон   водийсининг
географик   жойлашув   ўрни,   табиий   бойликлари,   этник   тарихи   бўйича   бир
қатор   масалалар   ўрганилди.   Шунингдек,   “Қурама”   элатининг   номланиши,
Чотқол   ва   Қурама   тизмаларининг   этимологияси   ҳақида   фикрлар
умумлаштирилди.   Оҳангарон   водийсида   маъдан   конларини   илк   бор
ўзлаштирилиши   археологик   материаллар   таҳлилига   кўра,   сўнгги   бронза
давридан   бошланган.   У   даврда   ҳарбий   қуроллар   ясаш   учун   Андроново
40
  Бубнова   М.А.   Добыча   серебро-свинцовых   руд   в   Шельджи   в   IX-XII   вв.   Сборник   //   Археологические
памятники Таласской долины.  –  Фрунзе .  1963 .   – С . 233-234.
41
  Буряков Ю.   Ф.  Горное дело и металлургия средневекового Илака.  – М.,  1974. – С. 26.
42
  Литвинский Б.А. Среднеазиатский горный пром ысл в средние века ( IX - XII  вв. ).  –  С. 52.
43
  Буряков Ю.Ф. Горное дело... – С.  27-28 .
44
  Буряков Ю.Ф.  Горное дело  .. . – С. 29-43. 
45
  Исабеков Б.И. Юқори  Оҳангарон водийси кончилик соҳасининг археологик ўрганилиши // Музей ўтмиш
ва келажак ўртасидаги кўприк. Илмий-амалий анжумани материаллари. – Ангрен. 2020. – Б. 108-111.
20 маданияти   вакиллари   металл   хомашёсини   қидириб,   тоғ   саноати   билан
шуғулланган.   Бу   даврга   оид   конлар   илк   бор   Ўрта   Оҳангарон   ҳавзасидаги
Қўшбулоқда   кузатилади.   Минтақа   конларининг   кенг   кўламли
ўзлаштирилиши   антик   даврга,   айниқса   сўнгги   антик   ва   илк   ўрта   асрлар
даврига   тўғри   келади.   Илоқ   ҳудудида   руда   конларини   топиш   ва
ўзлаштириш   VII–VIII   асрларда   янада   ривож   топади.   IX–X   асрлар   эса
минтақада металлургия ҳунармандчилигининг гуллаб-яшнаган даври бўлиб,
XI   аср   бошларида   бу   соҳада   бироз   чекиниш   юз   беради.   Аммо   XI   асрнинг
ўрталаридан   то   Чингизхон   ҳарбий   юришларига   қадар   металлургия   ишлаб
чиқариш   соҳаси   Илоқ   ҳаётида   давлат   аҳамиятига   молик   етакчи   хўжалик
йўналишига айланган эди.
I.  2 . Юқори Чинор ёдгорликлари
2007   йил   баҳорида   Тошкент-Фарғона   электор   тармоғининг
ўтказилиши   муносабати   билан   Қамчиқ   автомобил   йўлининг   чап   томонида
жойлашган   Чинор   қишлоғининг   юқори   қисмидаги   қирда   электр
тармоғининг   таянч   устунларини   ўрнатиш   вақтида   қадимги   қабрга   дуч
келинган. Ундан хабар топган археолог К . А. Крахмаль  қурилиш ҳудудидан
бир   неча   сопол   идишларни   топиб,   Ангрен   ўлкашунослик   музейига
топширади.
Музей   фондидаги   ушбу   сопол   идишларни   ўрганган   академик   А.
Асқаров   уларнинг   Қовунчи   маданиятига   оидлигини   аниқлаб,   қабр
жойлашган   ерни   кўздан   кечиради.   Текшириш   натижасида   қабристонга   оид
ҳеч   қандай   ташқи   белгилар   аниқланмаган.   Фақат   маҳаллий   аҳоли
вакилларининг   гувоҳлик   беришига   кўра   у   ердан   одам   суяклари,   бир   неча
сопол идишлар ва бошқа ашёвий далиллар чиққан 46
.
Қабр   топилган   жой   Чинор   қишлоғининг   юқори   қисмида,   Консой   ва
Ингичкасойлар   оралиғида   жойлашган   (1-расм).   Қирликнинг   кенг   шимол
томони   ёзи   билан   қори   эримайдиган   Жанубий   Чотқол   тоғ   тизмаларига
46
  Аскаров А., Иномов О., Исабеков Б. Комплекс погребальных памятников “Дуланабулак” ... – С . 73-83.
21 бориб тақалади. У нишаб қиялаб жануб томон торайиб боради ва қишлоққа
яқинлашгач,   уни   шимолдан   ўраб   келган   Кoнсойнинг   Ингичка   сойга
қўшилиш жойида қир тугайди. 
Қирлик   қишлоққа   яқинлашган   сари   унинг   ўрта   қисми   пандуссимон
кўтарилиб, тепалик ҳосил бўлган. Ушбу тепаликдан жанубга томон қирлик
яна секин-аста қиялаб боради. Ана шу қияли дўнгликнинг қуёшли томонида
қадимги   қабристон   жойлашган   бўлиб,   унинг   устки   қисмида   ундан   бирор
аломат   берувчи   белги   сақланмаган.   Аммо   қирликнинг   гоҳ   пастлаб,   гоҳ
кўтарилиб   борувчи   шимол   томонида   бир   неча   тош   уюмлари   бўлиб,   улар
ташқи кўринишдан қадимги тошмозор-қўрғонларни эслатади.
Пандуссимон   қирликнинг   жанубида   жойлашган   қадимги   қабристонни
ўраб   ўтган   Ингичка   сойнинг   биринчи   террасасида   тош   деворли   кулба
харобалари   учрайди.   Қирлик   устидан   топилган   қадимги   қабрлар   ана   шу
кулба эгаларига тегишли бўлиши мумкин.
Кулба   қолдиқларидан   бироз   юқорироқда,   дўланазор   ичида,   қайнар
булоқ   бўлиб,   маҳаллий   аҳоли   орасида   у   “Дўланабулоқ”   деб   номланади.
Дўланабулоқ ёзнинг жазирама иссиғида сойда қор сувлари кескин камайиб
кетган вақтларда ҳам ўз ҳавзасида жойлашган қишлоқ аҳолисини сув билан
таъминлаб турган.
Ушбу   қирликларда   жойлашган   ёдгорликларнинг   ташқи   белгиларига
қараб,   уларни   рамзий   уч   объектга   бўлиб   чиқилди.   Қир   ўртасидаги
дўнгликнинг жанубий томонидаги қабрларни Дўланабулоқ қабристонининг
“А”   Объекти,   унинг   шимолий   томонидаги   тошмозор-қўрғонларни   “Б”
Объекти,   қир   остига,   Ингичка   сой   соҳилида,   Ингичка   сойнинг   биринчи
террасасида   жойлашган   тош   деворли   кулба   харобаларига   “Тошқўрғон
қадимги овули”, деб ном берилди .
“А”   Объект   дан   ҳаммаси   бўлиб   5   та   қабр   аниқланган.   Бизга   қадар
электр   тармоғининг   устунларини   ўрнатиш   чоғида   тасодифий   очилган
биринчи   қабрдан   10   дан   ортиқ   сопол   идишлар   топилган.   Баъзи
идишларнинг   дасталари   шохдор   қўчқор   ҳайкалчаси   шаклида   безатилган
22 бўлиб,   бундай   ашёвий   далиллар   ушбу   мозорни   қадимги   Тошкент   воҳаси
антик   даврига   оид   Қовунчи   маданиятига   тегишли   эканлигидан   далолат
беради.
Ушбу   мозорни   1-қабр   деб   номлаб,   янги   қабрлар   топиш   учун   қандай
қазиш усулларини қўллаш ҳақида бир фикрга келиш зарур эди. Чунки, “А”
Объектга тегишли 1-қабр камераси устида қабр борлигидан далолат берувчи
ҳеч бир ташқи белги йўқ эди. 1-қабр ер сатҳидан қанча чуқурликда, қандай
ер   қатламлари   остига   кўмилган,   қабрда   ётган   скелетнинг   қайси   қутбга
қаратиб   кўмилганлиги   (ориентировкаси),   қабр   шакли   ва   унинг   ички
тузилиши   ҳақидаги   маълумотларни   гувоҳлардан   суриштириш   натижасида
унинг   гумбазли   лаҳад   қабр   бўлганлиги   оғзи   плита   тош   билан
беркитилганлиги тўғрисида  тахминий хулосага келинди.   Шунинг учун ҳам
қабрдан топилган сопол идишлар – қабрдаги ашёлар бутун сақланган.
1-қабр   ер   сатҳидан   2,5   м.лар   чамаси   чуқурликдан   топилганлиги
ҳисобга   олиниб,   янги   қабрлар   топиш   мақсадида   биринчи   қабр   яқинидан  
16   м.   узунликда,   2,5   м.   чуқурликкача   бўлган   траншея   қазилди.   Қазилма
майдонида қаттиқ қатлам ер сатҳидан 30-40 см.дан сўнг чиқа бошлади ва у 
2   м.дан   ортиқроқ   чуқурликкача   давом   этди.   Сўнг   унинг   остида   юмшоқроқ
соз   тупроқ   қатлами   пайдо   бўлди.   Қабрлар   ана   шу   қаттиқ   қатлам   остида
жойлашган эди.
2-қабр .   1-қабр   яқинига   солинган   16   м.узунликдаги   траншеяни   қазиш
жараёнида,   ер   сатҳидан   2,4   м.   чуқурликда   янги   қабрнинг   йўлаги   (дромос)
топилди.   Дромос   жанубдан   шимолга   қаратиб   қазилган   ер   ости   йўлаги
шаклида бўлиб, унинг узунлиги 2,5 м., ўлчами 105 х 80 см., унинг жанубий
томони юқорилаб борган, шимолий чети эса қабр лаҳади оғзини беркитган
плита   тошларга   бориб   тақалган.   Дромоснинг   ичи   тоза   ва   юмшоқ   тупроқ
билан  тўлдирилган.   Лаҳад   оғзига   қўйилган   катта   плита  тоши   орқасида   яна
бир   тош   қўйилган.   Лаҳад   оғзини   катта   плита   тоши   билан   беркитилмай
қолган   ўнг   ва   сўл   томонларидаги   тешикчалар   кичикроқ   плита   тошлар   ва
сопол косача билан беркитилган. 
23 Плита  тошлар орқасида доира, диаметри 50х35 см., қалинлиги 40 см.ли
лаҳаднинг   оғзи   борлиги   аниқланди.   Лаҳад   тўғри   тўрт   бурчак   шаклида
ишланган   бўлиб,   унинг   ичига   тупроқ   тушмай,   ўзининг   асл   ҳолатини
сақлаган.   Лаҳад   шарқдан   ғарбга   қаратиб   қазилган,   унинг   ўлчами   2,40х1,94
м.,   гумбаз   шифтининг   баландлиги   87   см.   Лаҳад   деворларида   уни   қазишда
ишлатилган   қурол   излари   ҳам   аниқ   кўзга   ташланади.   Қабрда   ётган   одам
скелетлари   ва   улар   ёнига   қўйилган   ашёвий   далилларнинг   биронтаси   ҳам
шикастланмай сақланиб қолган 47
 (2-расм).
Лаҳадга   иккита   одам   скелети   анатомик   тартибда,   чалқанчасига
ётқизилиб, боши шарққа, кун чиқар томонга қаратиб қўйилган. Қабр тўрида
лаҳаднинг   шимолий   қисмига   ёғоч   тобутда   ўрта   ёшлардаги   эркак   киши
қўйилган.   Унинг   бош   чаноғи   остига   тош   “ёстиқ”   қўйилган.   Аммо   скелет
бош   чаноғи   намликдан   чириб   кукунга   айланиб,   чўкиб   қолган.   Скелетнинг
елка   суяклари   яқинига   кенг   бўғизли   кўза   қўйилган   (3. 11- расм).   Иккинчи
скелет   аёл   кишига   тегишли   бўлиб,   унинг   ҳам   боши   шарққа,   қуёш   чиқиш
томонга   қаратиб   қўйилган.   Унинг   ҳам   боши   остига   тош   “ёстиқ”   қўйилган,
қулоқ бўшлиғида занглаб ўз шаклини йўқота бошлаган оддий темир зирак,
бош   чаноғи   орқасида   чириб   кукунга   айланган   пичоқсимон   металл   буюм
излари   бор   (3.1-3-расм).   Аёл   скелетининг   кўкрак   қафаси   қисмида   ҳар   хил
шаклдаги тақинчоқлар, яъни шарсимон қизилтошдан ясалган мунчоқ, яшма
мунчоқ (3.4-расм), балиқсимон сурматош (3.5-расм), кулранг қайроқтошдан
ясалган   учли   конус   шаклидаги   сурматош   (3.6-расм),   иккита   митти   металл
қўнғироқча (3.7-расм) қайд этилди. Унинг тос   суяги  яқинига чизма “икс” (х)
белгили  тўқ қизғиш  ангобли  сопол  хурмача  қўйилган  (3.12-расм). Аёлнинг
оёқ   томонида,   лаҳаднинг   жанубий   девори   остида   бир   дастали   катта   кўза
ағдарилган   ҳолда   учратилди   (3.9-расм).   Лаҳад   эшиги   яқинида   аёл
скелетининг  бош чаноғи   яқинида  яна  6 та  сопол  идишлар  қўйилган  бўлиб,
улар   2   та   кружка,   1   та   бир   қулоқли   кўза,   коса   (3.10,17-расм)   ва   2   та   кенг
бўғизли   хурмачалардан   иборат   (3.13-14-расм).   Кружкаларнинг   қулоқлари
47
  Аскаров А., Иномов О., Исабеков Б. Комплекс погребальных памятников “Дуланабулак”...  – С .  73-83.
24 ҳаракатланаётган   қўчқор   ва   архар   ҳайкалчалари   кўринишида   безатилган,
биттасининг   дастаси   синган.   (3.15-16-расм).   Уларнинг   2   таси   қизил   ангоб
билан пардозланган, биттаси эса қорамтир қизғиш рангда ангоб суртилган.
Хуллас,   ушбу   қабрдан   2   скелет   чиқди,   улардан   бири   ёғоч   тобутга
солинган,   аммо   ёғоч   чириб   ўз   ҳолатини   йўқотган.   Иккаласининг   ҳам   бош
қисмига   тош   қўйилган.   Шу   билан   бирга   қабрдан   9   дона   сопол   идишлар,
темир узук (3.8-расм), пичоқ ва кўплаб турли тақинчоқлар топилди.
3-қабр.   Объект   “А”   қабристони   майдонида   учратилган   учинчи   мозор
иккинчи қабрдан 30 м. лар чамаси шимолий-шарқда, тўртинчи траншеянинг
жанубий   қисмидан   топилди.   Траншея   ер   сатҳидан   1   м.   чуқурликка
тушганда,   унинг   жанубий   деворида   қабр   дромоси   қизғиш   рангли   материк
қатламидан   фарқли   ўлароқ,   ўзининг   қорамтир   ранги   билан   кўзга   ташлана
бошлади.   Шу   жойда   траншея   кенгайтирилиб,   жанубий-шарқдан   шимолий-
ғарбга томон чўзилган дромос борлиги аниқланди. Дромос узунлиги 2,3 м.,
кенглиги   80   см.   Унинг   шимол и -шарқида,   ер   сатҳидан   2   м.   чуқурликда
лаҳадга   кириш   эшиги   оғзига   қўйилган   плита   тошлар   кўрина   бошлади  
(4.1-расм).   Лаҳад   оғзидаги   тош   плиталар   тупроқдан   тозалангач,   унинг
орқасида   кенг   лаҳад   бутун   чиқди   (4.2-расм).   У   деярли   айлана   шаклида,
ўлчами   2,80х2,35   м.ни   ташкил   этади.   Лаҳад   ичида   учта   одам   скелети
борлиги   аниқланди   (5-расм).   Улардан   иккитаси   лаҳаднинг   марказий
қисмини   эгаллаган.   Қабр   тўрисида   эркак   скелети,   унинг   ёнида,   лаҳадга
кириш   эшиги   томонидан   аёл   скелети 
  (улар   эр-хотин   бўлса   керак)   боши
билан  шимоли- шарққа қаратиб қўйилган эди. Уларнинг бош томонида боши
билан шимоли-ғарбга қаратиб қўйилган ўспирин скелети ҳам топилди .
Қабрдаги с келетлар   анатомик тартибда ёт қизилган. Уларнинг сақланиш
ҳолати   жуда   яхши.   Айниқса,   эркак   бош   чаноғида   унинг   сочлари   ҳам
сақланган.   Скелетнинг   болдир   суяклари   яқинида   6   дона   уч   парракли   ўқ-
ёйнинг   темирдан   ишланган   пайкони   учратилди.   Уч   парракли   темир   ўқлар
асосига   (зўғатасига)   тиқилган   ёғоч   дастасининг   парчалари   сақланган.

 Қабрдан топилган топилмалар ва А Асқаров хулосасига асосан.
25 Шунингдек, унинг тос суяги устида бел камарининг темир тўқаси (6.1-расм)
ва   пичоқ   синиқлари   топилди   (6.2-4-расм).   Аёл   скелетининг   кўкрак   қафаси
қисмида бир шода катта-кичик ҳажмдаги тош мунчоқлар бор эди. Уларнинг
кўпчилиги   шўр   босиб   ўз   шаклини   йўқотган,   баъзилари   уқаланиб   кетган.
Улар ичидан атиги  тўртта мунчоқни авайлаб  олиш имконияти бўлди. Улар
катта   яшма   мунчоқ   (6.5-расм),   тузда   эриб,   ўзининг   шарсимон   шаклини
йўқота   бошлаган   мармар   тош   мунчоқ   (6.6-расм),   металл   митти
қўнғироқчадан   иборат   эди   (6.7-расм).   Аёл   скелетининг   оёқ   томонида   эса
сопол   идишлар   топилди   (6.10-12-расм).   Боши   шимоли- ғарбга   қаратиб
қўйилган   учинчи   скелет   қулоқларида   занглаб   кетган   бронза   зирак   бор   эди
(6.8.-расм).   Унинг   бармоқ   суяклари   орасидан   битта   бронза   узук   (6.9-расм)
топилди. Лаҳаднинг ғарбий девори ости бўйлаб кул излари учратилди.
4-қабр .   38   м.   ли   траншеянинг   ғарбий   чегарасида,   ер   сатҳидан   2   м.
чуқурликда   қабр   белгилари   кўрина   бошлади.   Янги   мозор   топилган   жой
“Объект А”нинг ғарбий чекка қисми бўлиб, бу жойнинг материгида қаттиқ,
зич   қатлам   учрамади.   Қазилма   майдони   жануб   томонга   кенгайтирилиб,  
2,40   м.   чуқурликка   етганда   лаҳад   чегаралари   аниқланди.   Лаҳад   деярли
квадрат   шаклда   эди,   унинг   ўлчами   2,40х2,15   м.,   гумбаз   шифтининг
баландлиги 1,10 м., умумий чуқурлиги ер сатҳидан 2,90 м.ни ташкил этади
(7-расм).   Лаҳад   жанубий   деворининг   ўрта   қисмидан   12   та   қайроқтошга
ўхшаш   тошлар   билан   беркитилган   дромос   тешиги   топилди.   Дромос   ҳар
доимгидек жанубдан шимолга қаратиб қазилган. Дромосдан лаҳадга кириш
эшигининг ўлчами 70х65 см.га тенг.  Лаҳад дромосга  перпендикуляр қилиб
қазилган.   Лаҳад   ичидаги   скелетлар   ва   улар   билан   бирга   кўмилган   ашёвий
далиллар   тупроқдан   тозалангач,   маълум   бўлдики,   лаҳад   гумбази   траншея
қазиш вақтида қулаб тушган ва лаҳад тупроққа тўлган. Лаҳад тубига плита
тошлар терилиб, марҳумлар уларнинг устига ётқизилган.
Қабрга   ёшлари   ўрта   ёшдан   кам   бўлмаган   бир   эркак   билан   аёл
кўмилган.   Уларнинг   бош   томони   қуёш   чиқиш   томонига,   яъни   шарққа
қаратиб   ётқизилган.   Оёқ   томонига   иккита   сопол   идиш   қўйилган.   Биринчи
26 идиш   қизил   ғишт   рангидаги   катта   қоринли   кўза   экан   (8.1-расм).
Идишларнинг   бири   дастали,   каттагина   кружка,   тим   қора,   оловда   бир   неча
марта бўлгани учун унинг сиртида қора қурум излари яхши сақланган (8.2-
расм).   Ўз   вақтида   идишга   дарз   кетган   ва   у   ўз   замонасининг   чегачиси
томонидан қадоқланган. Эркак кишини бош томонида қўйнинг бир оёқ сон
суяги, битта қовурға ва қўй ошиғи топилди.
Аёл   скелетининг   қўлларида   бир   шода   мунчоқ   топилди.   Бироқ
мунчоқлар   узоқ   вақтлар   мобайнида   ўзининг   асл   ҳолатини   йўқотгани   учун
териб олиш имкони бўлмади. Скелет суяклари ёмон сақланган. Суякларнинг
баъзи қисмлари ўз жойида эмас. Масалан,  аёл бош чаноғи унинг тос суяги
яқинида   ётибди.   Унинг   яқинида   марҳуманинг   пастки   жағ   суяги   топилди.
Ҳар иккала скелетнинг биттадан болдир суяклари ва биттадан қўл суяклари
йўқ.   Балки   суякларга   ер   ости   кемирувчилари   зарар   етказгандир.   Эркак
кишининг   бош   чаноғи   қаттиқ   эзилган.   Буларнинг   ҳаммаси   қабрдаги
намликнинг салбий таъсири бўлса керак 48
.
5-қабр.   Дастлаб   ер   сатҳидан   2,80   м.   чуқурликда   қабр   йўлаги-дромос
топилди. Йўлак шимолга давом этиб, лаҳад оғзига қўйилган плита тошларга
бориб   етганда   унинг   узунлиги   2,60   м.   га   етди,   кенглиги   эса   90   см.   эди.
Лаҳад   оғзига   қўйилган   тошлар   5   та   бўлиб,   улар   ораларидаги   тешикчалар
лой   билан   суваб   беркитилган   экан.   Тошлар   олингач,   лаҳад   тешигида
бўшлиқ эмас, балки тупроққа тўла ҳолат кузатилди. Унинг ўлчами 70х70 см.
Лаҳад   тешиги   тупроқдан   тозалангач,   лаҳад   майдони   ҳам   тупроққа   тўла
эканлиги   аён   бўлди.   Шундан   сўнг   лаҳадни   устидан   очишга   тўғри   келди.
Лаҳад   ичи   тупроқдан   тозалангач,   унинг   ўлчами   2,60х2,20   метрлиги
аниқланди,   лаҳад   гумбазининг   баландлиги   1,40   м.   Ер   сатҳидан   роса   3,5   м.
чуқурликда 2 та скелет  топилди (9-расм).
Скелетлар   боши   билан   шарққа,   қуёш   чиқиш   томонига   қаратилган
бўлиб,   ҳар   иккала   скелет   ҳам   чалқанчасига   ётибди.   Лаҳад   тўрида   ётган
скелет аёл кишига, унинг ёнида, лаҳад эшиги томон ётган скелет эса эркак
48
  Аскаров А., Иномов О., Исабеков Б. Комплекс погребальных памятников “Дуланабулак”... – С . 7 5 - 78 . 
27 кишига тегишли. Унинг бош чаноғи ўз жойидан қўзғалган, унинг юз қисми
эзилиб мажақланган, пастки жағ суяги эса парчаланиб кетган.  Эҳтимол, бу
ҳолат лаҳад гумбазининг қулаш пайтида юз берган бўлиши мумкин. Эркак
бош чаноғининг шарқида дастали тим қора сопол кружка топилди. Қабрдан
бошқа ашёвий далиллар топилмади. 
Шундай   қилиб,   Дўланабулоқ   ёдгорликлар   мажмуасининг   Объект   “А”
объектида   5   та   қабр   ўрганилган,   уларнинг   барчаси   ички   конструкциясига
кўра,   катакомбали   қабрлар   бўлиб,   катакомба   йўлаги   жанубдан   шимолга
қаратиб   қазилган.   Дромоснинг   узунлиги   6-8   метргача   боради,   дромос
лаҳадга   кириш   эшиги   томон   аста-секин   пастлаб   боради   ва   унга
перпендикуляр   тарзда,   шарқдан   ғарб   томон   йўналишда   квадрат,
тўғритўртбурчак   ёки   овал   шаклида   лаҳад   қазилган.   Лаҳаднинг   шипи   ясси
гумбазсимон.   Лаҳадда   ётган   оилавий   скелетларнинг   бошлари   шарққа
қаратилиб,   чалқанчасига   ётқизилган.   Айримларининг   бош   чаноғи   остига
ёстиқ   сифатида   плита   тош   қўйилган.   Жасадларнинг   атрофларига   сопол
буюмлар, зеб-зийнат буюмлари, қурол- яроғлар ва турли буюмлар қўйилган.
Майит   эса   лаҳаднинг   бўш   жойига,   аниқ   ориентация   бўйича   ётқизилган.
Қабрлардан топилган ашёвий далиллар сопол идишлардан ташқари марҳум
ва марҳумаларнинг  шахсий мулки ва тириклик чоғида касб-корига тегишли
предметлардан   иборат   бўлиб,   аждодлар   диний   қарашларига   кўра   боқий
дунёда   улардан   фойдаланишади,   деган   тасаввурда   бўлишган.   Объект   “А”
қабристонидан   топилган   сопол   идишлар   таркибига   кўра,   улар   қадимги
Тошкент   воҳасининг   Қовунчи   маданиятига   тегишли   бўлиб,   унинг   аҳолиси
этник   жиҳатдан   ўтроқлашаётган   тоғли   туркийзабон   аҳолига   тегишли   деб
тахмин қилинмоқда. 
Қабрларнинг   бештаси   (объект   “А”)   катакомба   қабрлардан   иборат  
( I .   жадвал).   Катакомбали   қабрларнинг   Марказий   Осиё   ҳудудларида
дромосга   нисбатан   жойлашиш   ҳолати,   узунлиги,   йўналиши   ва   қайси
томонидан   лаҳад   қилинганлиги,   зинанинг   айвон   чеккасида   бор-йўқлиги,
лаҳадга   ўтиш   йўлининг   турлича   беркитилиши   (тупроқ,   гувала,   тош   ва
28 бошқа)га қараб 12 дан ортиқ тури ўрганилган 49
. Кенкўл катакомба қабрлари
каби   Дўланабулоқ   қабрларининг   дромоси   жанубдан   шимолга   қаратиб
қазилиб,   шарқ-ғарб   йўналишидаги   қабр   лаҳадига   перпендикуляр   тарзда
келиб   туташишидан   ҳосил   бўлган.   Бу   кўринишдаги   катакомба   қабрлар
Жиззах   яқинидаги   Учтепа   ва   Ғулбо   мозор-қўрғонларда,   Тошкент
воҳасидаги   “Никифоров   ерлари” 50
,   Ангрен 51
,   Пискент 52
,   Вревский   ва
Фарғона   водийсидаги   Кугай-Қорабулоқ   маданиятига   мансуб   мозор-
қўрғонларда 53
,   Аждартепада 54
,   Сазағон 55
,   Оҳалик 56
,   Хазар 57
,   Сағаноқ,
Учтепа 58
,   Қайрағоч,   Хўжа-Бақирғон 59
,   Киндиктепа 60
,   Кавардон 61
  каби
ёдгорликларида кўплаб учрайди.
Объект “А” қабрлари ер юзасидан 2,50-3,0 м. чуқурликкача жойлашган.
Қабрларнинг   ички   тузилиши   овалсимон,   баъзилари   тўртбурчак   шаклда,
деворлари   жуда   силлиқ,   шифти   эса   гумбазсимон   қилиб   ясалган.   Қабр-
қўрғонларнинг   тузилишида   ҳудуднинг   географик   ҳолати,   ер   рельефи
ҳисобга   олинган.   Йўлак   (дромос)   асосан   жанубдан,   жануби-ғарбдан
қазилган.   Йўлакдан   лаҳадга   кириш   эшиги   оғзига   катта   кичик   тошлар
қўйилган.   Дромоснинг   бошқа   қисми   тупроқ   билан   тўлдирилган.  
Ю.Ф Буряков фикрича милоддан аввалги сўнгги асрларда Сирдарёнинг ўрта
оқими   ҳавзасида   Қовунчи   маданияти   шаклланди   ва   Фарғона   водийси,
қадимги   Бухоро   воҳаси,   марказий   жанубий   Суғдга   яқиндан   таъсир   этган
холда   фаолият   кўрсатди 62
.   Айнан   мана   шу   даврда   катакомбали   мозор-
49
  Горбунова   Н.Г.   О   типах   Ферганских   погребальных   памятников   первой   половины   1   тыс.   н.   э.   //
Археологический сборник,  Выпуск   22 . – Ленинград, 1981.  – С.  87.
50
  Остроумов. Н.П.   Отчет о раскопках курганов на Н и к и форо в скнх землях   в   окрестностях Ташкента. О A К
за 1882—1888 гг. СПб. 1891. стр.   СХСШ—CXCIX (Архив И A  АН СССР, д. 34,1887 г.).
51
  Массой.  М.Е.   Ахангеран, Ташкент, 1953,  – С . 19 .
52
  Левина Л.М. Керамика нижней ...   – С . 1 65.
53
  Тошбоев. Ф .  Уструшона чорвадорларининг антик даврдаги маданияти.– Тошкент, 2014. – Б.6 8 -70.
54
  О бельченко  О.В. Могильник Аждартепа // ИМКУ. – Ташкент, 1962. – Вып. 7. – С. 57-70.
55
  О бельченко  О.В. Сазаганские курганы // ИМКУ. – Ташкент, 1966. – Вып. 7. – С. 66-80.
56
  О бельченко  О.В.  Агалык сайские курганы // ИМКУ. – Ташкент, 1972. – Вып. 9. – С. 56-72.
57
  О бельченко  О.В. Курганы около селения Хазара // ИМКУ. – Ташкент, 1972. – Вып. 9. – С. 57-66.
58
  Тошбоев. Ф .  Уструшона ... – Б.60-70.
59
  Горбунова Н. Г.  О типах Ферганских ...   – С. 89.
60
  Древности Туябугуза. – Ташкент, 1978. – С. 168. Табл. 1, Рис. 20.
61
 Алимов Ў., Алимов Қ. Кавардон ва Бўкада ўтказилган қазишмалаар // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар.–
Тошкент ,  1994.–3-4-сон. – Б. 69-72.
62
  Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы …  –   С. 70-80.
29 қўрғонларнинг   кенг   тарқалганлигини   кўришимиз   мумкин.   Биз   ўрганган
барча қабрларда жасадлар жамоавий тарзида дафн этилган. Баъзи қабрларда
2 та, баъзиларида 3 кишининг скелетлари топилган. Жасадларн инг барчаси
чалқанча ётқизилиб дафн этилган бўлиб, бошлари шарқ тамонга қаратилган.
“Объект   А”   2   қабрдаги   жасадлардан   бири   ёғоч   тобутга   солинган,
бундай кўмиш жараёни Тошкент воҳаси қабрларида камдан-кам учрайди. Б.
М.   Матбобоев   турли   хил   тобутлардан   фойдаланишни   кўчманчи   ёки   келиб
чиқиши   чорвадорлар   билан   боғлиқ   уруғ-элатларда   кенг   тарқал ган   деган
қарашларни   илгари   суради. 63
.   Тобутнинг   тошдан,   сополдан,   ёғочдан
ясалганлари бошқа ҳудудларда кўплаб топилган 64
  бўлиб, Кенкол 65
, Ворух 66
,
Қорабулоқ, Янгийўлдаги  Боркорбаз ва Қуйи Волга 67
  ҳудудларидаги  кўплаб
қабристонларда ўрганилган. Шунингдек, Фарғона водийсидаги Қайрағоч ва
Суфон, Бухородаги Хазара  68
 мозор-қўрғонларида ҳам кузатилган. 69
“Объект   А”   даги   2,4   қабрдаги   жасадларнинг   бош   ва   таг   қисмига   тош
“ёстиқ” қўйилган. Бошининг остига тош қўйиш ҳолатлари бронза давридан
давом   этиб   келмоқда.   Фарғона   водийсидаги   Қорабулоқда 70
  ва   Оҳангарон
водийсидаги   Эртош-Дўлана 71
  мозор-қўрғонларида   учрайди.   “Объект   А”
даги   4   қабрдан   қўйнинг   сон   суяги ,   қовурға   ва   ошиқлари   топилди.   Бундай
ҳолатлар Зарафшон воҳаси мозор-қўрғонларида  қўйнинг олд оёғини қўйиш,
Фарғона   водийсидаги   қабрларда   эса   одам   билан   бирга   қўйнинг   калласини
ҳам   дафн   этиш   ҳолатлари   қайд   этилган 72
.   A.   A.   Aшировнинг
маълумотларига   кўра,   Фарғона   водийси   халқларида   қўйга   қадимдан
63
  Матбобоев   Б.М.   Қадимги   Фарғонадаги   дафн   маросимлари   //   Ўзбекистонда   ижтимоий   фанлар.   –
Тошкент, 1994. –№ 5. – Б. 47-52.
64
  Литвинский Б.А. Погребальные сооружения и погребальная практика в Парфии (К вопросу о парфяно-
бактрийских соответствиях) // Средная Азия, Кавказ  и зарубежный Восток в древности. – Москва. 1983. –
С. 81-138.
65
 Бренштам А.Н. Кенкольский могильник.   –   Ленинград .   1940.  – С. 3-71.
66
 Давидович Е.А. и Литвинский Б.А. Археологический очерк Исфаринского района. 1955.   – С.   29-30.
67
О бельченко  О.В. Курганы около селения Хазара // ИМКУ. – Ташкент, 1972. – Вып. 9. – С. 58-66
68
  Ўша асар ...  – С. 57-66 .
69
  Горбунова   Н.Г.   О   типах   Ферганских   погребальных   памятников   первой   половины   1   -   тыс.   н.   э.   //
Археологический сборник,  Выпуск   22 . – Ленинград, 1981,  – С.  92.
70
 Ўша асар ... – С. 91.
71
  Матякубов   Ҳ.,   Нормуродов   Д.,   Исабеков   Б.,   Исмаилов   У. “Эртош   Дўлана”   ёдгорлигида   олиб   борилган
археологик тадқиқотлар // Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. – Самарқанд, 2020. № 12. – Б. 153-163.
72
  Мирзааҳмедов  Ж., Одилов Ш., Пардаев  М., Мақсудов Р.   Қизилтепа қадимятидан  лавҳалар . – Tошкент.
2002. – Б.171.
30 инсонларни   турли   бало-қазодан   асровчи   илоҳий   жонивор   сифатида
қарашган 73
.   Қабрлардан   қўй   суяклари   ҳамда   зооморф   дастали   сопол
идишларнинг  кўплаб топилиши аҳолининг  ижтимоий ҳаётида  қўй топинчи
кучли бўлганлигини кўрсатади.
Объект   “Б”.   Бир   вақтнинг   ўзида   Дўланабулоқ   ёдгорликлар
мажмуасининг   Объект   “Б”   пунктида   ҳам   археологик   изланишлар   олиб
борилди  (10-расм). Бу жойнинг археологик ёдгорликлари ташқи кўринишда
Объект   “А”   ёдгорликларидан   фарқ   қилиб,   улар   қабр   устига   маълум   бир
шаклда   терилган   тош   қурилмаларидан   ташкил   топган.   Объект   “Б”
майдонида   бундай   тош   уюмлари   6   нуқтада   учради.   Улар нинг   сақланиш
ҳолати   яхши.   Бу   тош   қопламали   қадимги   мозорларнинг   марказий
тепалигида   чўкиш,   ўпирилиш   ҳолатлари   кузатилмайди.   Демак,   улар
қадимги   мозор   ўғрилари   эътиборини   ўзига   тортмаган.   Аммо   улардан
иккитаси,   маҳаллий   чўпонларнинг   гувоҳлик   беришларича,   бизгача
номаълум   “ҳаваскор   археолог”лар   томонидан   шошилинч   қазиб   кўрилган,
яъни   уларнинг   устларига   терилган   тош   қурилмалар   ўрганилмай,   ноёб
топилма   излаш   мақсадида   мозорнинг   қоқ   ўртасидан   қабрга   ўра   қазиб
тушилган 74
.
Тош   мозор-қўрғонларни   қазишда   янгисини   бошлашдан   аввал   бизгача
очилган мозор-қўронларидан бирининг устига ётқизилган тош қопламасини
обдан   тозалаш   ва   ички   тузилмасини   ўрганиш   мақсадга   мувофиқ,   деб
топилди.   Натижада,   унинг   тош   қопламаси   айлана   шаклида   (7,60х7,35   м.)
эканлиги   аниқланди.   2   м.   чуқурликдан   тархи   овал   шаклидаги   қабр   лаҳади
топилди.   Қабр   лаҳадининг   ўлчами   2,45х1,25   м.,   унинг   чуқурлиги   2,65   м.
Мана шу чуқурликда одам суякларининг парчалари, скелетнинг пастки жағ
суяги,   бош   чаноқнинг   қопқоғи   учратилди.   Қабр   ашёвий   далиллари   эса,
замонавий  қабр   ўғрилари   томонидан  олиб   кетилган.   Лаҳадга   кириш   эшиги
мозорнинг   жануби-шарқ   томонида   эканлиги   аниқланди.   Шундай   қилиб,
ушбу   мозорни   1-қабр   рақами   билан   белгилаб,   унинг   ички   тузилиши   ва
73
 Аширов А. А. Ўзбек хақининг қадимий эътиқод ва маросимлари . – Тошкент. 2007. – Б. 150–152.
74
  Аскаров А., Иномов О., Исабеков Б. Комплекс погребальных памятников “Дуланабулак”... – С. 73-83.
31 ташқи тош қурилмалари ўрганиб чиқилди.
1-мозор–қўрғон .   Мозор-қўрғонлар   Объект   “А ”   дагидек   дромос,   лаҳад
ва   лаҳад   эшигидан   ташкил   топмаган.   Уларнинг   ички   таркиби   кенг   чуқур
айвон   ва   лаҳаддан   иборат   бўлган.   Мозор   қурилишида   кенг   кўламда   тош
ишлатилган,   қабрга   кириш   айвони   Объект   “А”   қабрлари   дромосларидан
фарқли   ўлароқ,   лаҳим   шаклида   эмас,   балки   очиқ   кенг   айвон   шаклида
қазилган   (11-расм).   Қабрга   кириш   айвони   мозорнинг   жанубий-шарқ
томонида бўлиб, у ҳар хил катталикдаги тошлар билан тўлдириб чиқилган.
Скелет ётган қабр лаҳад ва қабр айвонини қазишдан чиққан тоза тупроқ эса
қабр устига гумбазсимон қилиб ётқизилиб, унинг устига икки-уч қатор тош
териб чиқилган. Лаҳадга мурдалар қўйилгач, лаҳадга кириш эшиги ҳар хил
катталикдаги тошлар билан тўлдирилиб беркитилган (12-расм).
2-мозор-қўрғон.   1-мозор-қўрғон яқинида жойлашган. Унинг диаметри
4,60   м.   дан   иборат   бўлиб,   устига   тошлар   ётқизилган   ҳолатда   чиқди.   Лаҳад
қабрнинг   эшигини   топиш   анча   қийин   бўлди.   Скелет   ётган   лаҳадни   топиш
мақсадида   қазишма   ишлари   тош   қопламанинг   марказидан   бошланди  
(14.1-расм). Аммо қабрнинг марказий қисми 2 м. чуқурликкача бир-бирига
устма-уст   қўйилган   тошлар   билан   тўла   эди.   Шундан   сўнг,   қабр   устки
тошларининг шимолий қисми ўрганиб кўрилди. Бироқ бу жойдан устма-уст
терилган   икки   қатор   тош   қатлами   остидан   2   м.   чуқурликкача   юмшоқ   соз
тупроқ   чиқди.   Ниҳоят,   лаҳад   қидириш   иши   мозор   марказининг   ғарбий
қисмига   кўчирилди   ва   шу   жойдан   ер   сатҳидан   1,10   м.   чуқурликда   тархи
овал шаклидаги лаҳад топилди. Унинг ўлчами 2,15х1,30 м.ни ташкил этади.
Лаҳад   туби   ер   сатҳидан   2,10   м.   чуқурликда   жойлашган.   Лаҳадга   кириш
эшиги (дромос)  қабрнинг  жанубий-шарқий томонида  бўлиб, ундан  лаҳадга
кириш тешиги жуда кенг (1,5 м.). Баландлиги 2,10 м. бўлган кириш йўлаги
бўйи-басти   бўйича   тош   қалаб   чиқилган.   Демак,   лаҳад   шимоли-шарқдан
жануби - ғарбга   чўзилган   овалсимон   тўғри   тўртбурчак   шаклида   бўлган  
(13-расм). Қабрга жануби-шарқ томонидаги кириш йўлагидан кирилган.
Лаҳадда   скелет   боши   билан   шимоли-шарққа   қаратиб,   чалқанчасига
32 ётқизилган   (14.2-расм).   Унинг   тос   суяги   устида   чарм   камарнинг   занглаб
кетган   темир   тўқаси   топилди   (14.3-расм).   Унинг   бош   чаноғи   қаршисида,
лаҳадга кириш эшигининг ўнг томонида 2 та сопол идиш (14.4,5-расм), бири
қора   қурум   босган   бир   қулоқли   сопол   човгун,   иккинчиси   ҳам   тим   қора,
кичкинагина   тувакча   жойлаштирилган.   Қабрда   бошқа   ашёвий   далиллар
учратилмади.
Скелетнинг бош томонида, чуқурроқда, яна битта одам бош чаноғи ва
қўл суяклари ҳамда бир неча  қовурға  суяклари тартибсиз  ётар  эди. Қабрда
иккинчи скелет борлигига тахмин қилиниб, қабрни қазиш давом эттирилди.
Натижада,   биринчи   скелетдан   15   см.   чуқурликда,   айнан   унинг   остидан
иккинчи скелет топилди. Маълум бўлдики, қабр шимоли-ғарбидан топилган
одам   бош   чаноғи   ва   баъзи   бир   суяклар   иккинчи   скелетга   тегишли   бўлган.
Демак,   ушбу   мозорга   ҳар   хил   вақтда,   бирин-кетин   иккита   одам   кўмилган.
Дастлаб кўмилган скелет аёл кишига тегишли бўлиб, кейинги скелет эркак
кишига тегишли эканлиги аниқланди 
.
3-мозор-қўрғон,   2-мозордан   20   м.   жануброқда,   уч   тўплам   тош
уюмларидан   иборат.   Бир   қарашда   бу   жойда   учта   қабр   элементлари   кўзга
ташланди.   Тартибсиз   ётган   тошлар   тозаланиб,   улар   остидан   қабр   излари
қидирилди.   Аммо   уларнинг   биронтасида   (1,5-2   м.   чуқурликкача)   одам
скелетининг излари учратилмади.
4-мозор-қўрғон,   3-қабр   ва   5-қабр   оралиғида   жойлашган.   Унинг   қабр
усти   тошлари   ҳар   хил   ўтлардан   тозалангач,   дала   амалиёти   муддати   тугаб
қолганлиги боис, қабр қидириш ишларини давом эттириш келгуси мавсумга
қолдирилди.
5-мозор-қўрғон   Объект   “Б”   майдонида   ўрганилган   қабрларнинг   энг
каттаси эди. Қабр устига ётқизилган тош уюмининг майдони 7х8 м. Унинг
катта шимоли-шарқий томонида тош уюми қалин, жануби-ғарбий томонида
эса тошлар анча  сийрак жойлашган (16.1-расм). Тош қўрғон остидаги  қабр
тош қурилманинг шимоли-ғарбий участкаси бўлиб, қабр устига ётқизилган

 Изох. Қабрдан топилган буюмлар ва А. Асқаров хулосасига асосан.
33 тош қатламининг остидан 1,5 м. лар чамаси чуқурликда қўзғатилган юмшоқ
тупроқ   чиқа   бошлади.   Маълум   бўлишича,   бу   жой   қабрга   кириш   йўлаги
бўлиб,   унинг   жануби-шарқий   девори   остидан   лаҳад   оғзи   тешиги   кўрина
бошлади.   Лаҳад   оғзининг   ўлчами   50х50   см.   Лаҳад   тешигини   беркитган
тошлар   баландлиги   57   см.ни   ташкил   этади.   Лаҳад   ичи   тупроққа   тўлган.
Шимоли-шарқдан   жануби-ғарбга   чўзилган   овалсимон   шаклдаги   бу
лаҳаднинг ўлчами 1,70х2,27 м. Унинг гумбазсимон шифтининг баландлиги
1,40   м.   Қабрда   ер   сатҳидан   роса   2,80   м.   чуқурликда   боши   билан   шимолга
қаратиб,   чалқанчасига   ётқизилган   эркак   ва   аёл   скелетлари   топилди  
( 15-расм).   Аёл   бош   чаноғи   юзи   билан   шарққа,   кун   чиқар   томонга
қаратилган.   Унинг   оёқлари   эса   (чап   оёқ   устида   ўнг   оёқ)   гўё   бир-бирига
боғланган  ҳолатни  эслатади  (16.2-расм). Эркак  киши  бош чаноғининг   орқа
суяги ва пастки жағи ўз ўрнида сақланган. Бош чаноқнинг юз қисми унинг
елка суяги яқинида жойлашган.
Скелетларнинг   оёқлари   этагига   битта   ғишт   рангли,   битта   катта   кўза
(16.3-расм),   лаҳадга   кириш   тешиги   рўпарасида,   аёл   скелетининг   чап   қўли
олдига   тим   қора   рангдаги   дастали   2   та   қўрақумғон   топилди.   Биттасининг
дастасига   қандайдир   ҳайвон   тасвирига   ўхшаш   шакл   туширилган  
(16.4-5-расм).   Эркак   скелетининг   тос   суяги   устида   занглаб   кетган   темир
пичоқ   (16.6-расм),   унинг   ёнида   темирдан   ишланган   қандайдир   предмет
топилди.   У   жуда   ёмон   ҳолатда   сақланган.   Унинг   ўнг   оёқ   тизза   суяги
яқинидан   темир   парчаси   топилди.   Аёл   скелети   тиззаси   яқинида   эзилиб
синган   сопол   идиш   синиқлари   учратилди.   У   тим   қора   рангда   бўлиб
идишнинг синиғига ёпишган куйик   излари сақланиб қолган.
Шундай қилиб, объект “Б” қабристонида 5 та мозор-қўрғон ўрганилиб,
уларнинг   устки   тош   қопламаси   остидан   вертикал   катакомба   типидаги
қабрларни эслатади  (I. жадвал). Лаҳад олди айвонлар кенг  ва чуқур  бўлиб,
уларнинг   туби   лаҳад   туби   билан   бир   чуқурликда,   ҳар   хил   катта   ва   кичик
ҳажмдаги   тошлар   билан   тўлдириб   чиқилган.   Барча   қабрларнинг   ички
тузилиши   овалсимон   бўлиб,   айримлари   тўғри   тўртбурчак   шаклда,
34 лаҳаднинг   шифти   ясси   гумбазсимон   ҳолатда   эканлиги   аниқланди.   Лаҳадда
ётган   скелетларнинг   аксарият   кўпчилигининг   боши   жануби-шарққа,
баъзилари шимолга қаратилган.  Қабрларнинг оилавий эканлиги кузатилади.
Объект   “Б”   қабристонидан   топилган   сопол   идишлар   таркибига   кўра,   улар
Қовунчи   маданиятининг   биринчи   босқичи 75
  мил   авв.   II   милодий   II   асрлар
билан даврлаштириш мумкин.
“Тошқўрғон   қадимги   овули”.   Тошқўрғон   қадимги   овули   юқоридаги
қабристонларнинг   қуёшли   жануби-шарқий   томонидан   ўтган   Ингичка
сойнинг биринчи террасасида, Дўланабулоқдан 1 км. лар чамаси пастроқда,
сойнинг   ҳар   иккала   соҳилида   жойлашган.   Бу   масканда   овулнинг   пайдо
бўлиши   биринчи   навбатда   қадимги   чорвадорларнинг   чорва   молларини
боқиш   учун   қулай   яйлов   ва   сув   манбаининг   яқинлиги   муҳим   ўрин
эгаллаган.   Сой   ўзанининг   ҳар   иккала   соҳилида   тош   деворли   кулба
харобалари   учрайди.   Хона   деворларининг   тош   уюми   орасидан   қаттиқ   ёғоч
қолдиқлари   топилган.   Улар   дўлана   дарахтига   тегишли   бўлганлиги
эҳтимолдан   ҳоли   эмас.   Сойнинг   ўнг   соҳили   майдони   жиҳатидан   кенгроқ,
тош   хоналар   ҳам   қарши   томонга   нисбатан   бир   неча   бор   кўп.   Қишлоқда
чорва   молларининг   қўраси   ёки   молханасининг   ўрнидан   дарак   берадиган
қурилмалар   учрамайди.   Овул   табиий   жиҳатдан   шундай   қулай   жойда
жойлашганки,   уни   шимол   томондан   ўраб   турган   тик   қирлик   қишнинг
изғирин совуқ шамолидан тўсиб турган бўлса, унинг   жануб томонини ўраб
турган   паст   тепаликлар   кун   давомида   қуёш   нурининг   тушишини
таъминлаган 
.
Қазиш   ишлари   давомида   Тошқўрғон   маконидан   20   дан   ортиқ   хоналар
ўрганилди.   Аммо   уларнинг   баъзиларида   дўлана   ёғоч   парчалари,   кукунга
айланиб   кетган   дағал   сопол   парчалари   ва   ҳайвон   суякларидан   бошқа   ҳеч
бир ашёлар учратилмади. Аммо қирлик устидан топилган қадимги қабрлар
Тошқўрғон   кулбалари   эгаларига   тегишли   бўлиши   эҳтимолдан   узоқ   эмас.
75
  Левина   Л.М.   Керамика   нижней   ...   –   С.   178-184.   Рис.   59.   1-134,   Буряков   Ю.Ф.   Археологические
материалы городища Кавардан. // ИМКУ. – Ташкент. 1977. – Вып. 13. – С.70-86. Рис. 1.

  Табиийки,   тарихий   этнографияда   одатда   жой   номлари   ва   топонимлар   этнос   номлари   ёки   жойнинг
табиий-географик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда номлади. Дўланабулоқ ҳам бундан мустасно эмас.
35 Бироқ   уларнинг   моддий   маданият   ва   даврий   жиҳатидан   боғловчи   бирор
ашёвий далил ҳозирча аниқланмади.
Кулбаларнинг   ички   майдони   тозаланганда   тош   пойдеворларининг
пастки   қисми   60-70   см.   гача   баландликда   сақланганлиги   аниқланди.   Бироқ
хоналар   ичида   тупроқ-қум   аралаш   маданий   қатлам   ҳосил   бўлмаган.   Овул
аҳолиси   фаолияти   давомида   ҳосил   бўлган   маданий   қатлам   эса   баҳорги   ва
ёзги   жала   сув   тошқини   даврида   ювилиб   кетган   бўлиши   ҳам   мумкин.   Хона
поли устида ўта майда тим қора рангли сопол қозон синиқлари, ҳайвон суяк
парчалари   учрайди.   Сополлар   лойининг   таркибига   кўра,   Дўланабулоқ
мажмуасининг Объект “Б” сополларига ўхшаб кетади. Демак, ушбу қадимги
овул Дўланабулоқ қабристонлари билан узвий боғлиқдир.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мажмуанинг ҳар хил даврий санали ва
турли хил конструкцияли мозор қўрғонларини ўрганиш жараёнида шу нарса
аниқландики,   Оҳангарон   водийсининг   юқори   қисмида,   тоғли   дашт   ва
адирларда   қадимда   ўтроқлашаётган   чорвадор   ва   лалми   деҳқончилик   билан
шуғулланувчи   қабилалар   яшаган.   Уларда   чорвачилик   яйлов   чорвачилиги
характерида бўлиб, аҳоли сувга яқин, шимолдан эсадиган қишнинг изғирин
шамолларидан асровчи тоғ ёнбағирларида, сой бўйларида қўним топганлар,
булоқ яқинида кулбалар қурганлар.
Объект   “А”   қабрларида   фақат   Қовунчи   маданиятига   тегишли   сопол
идишлар   учрайди.   Объект   “Б”   да   эса   бу   ҳолат   кузатилмайди.   Даврий   сана
жиҳатидан   Объект   “Б”   қадимийроқ   кўринади,   Объект   “А”   нинг   сопол   ёки
кулолчилик   мажмуаси   кўпроқ   Қовунчи   II   материалларидан   иборат.   Лекин
сополлар   таркибида   Қовунчи   маданиятининг   биринчи   босқичига   оид
кулолчилик   буюмлари   ҳам   учрайди.   Объект   “Б”   дан   топилган   мозор-
қўрғонлар   ҳамда   сопол   идишларни   ўз   таркибига   кўра,   улар   Қовунчи
маданиятининг биринчи босқичи билан даврлаштириш мумкин. 
Дўланабулоқ   ёдгорлигини   ўрганиш   жараёнида   ўртоқлашиб   бораётган
чорвадор   аҳолининг   тарихи   ва   маданияти   ҳақида   жуда   бой   материаллар
тўпланди. Дўланабулоқ ёдгорликлар мажмуаси халқимиз ўтмиш тарихининг
36 янгидан янги қирраларини очишда муҳим илмий аҳамият касб этади.
I. 3. Тайпан ва Турқушин қабрлари
Қовунчи   маданияти   этник   гуруҳлари   Чотқол   ва   Қурама   тоғ   ҳудудида,
Юқори Оҳангарон дарёси ва унга келиб қўшилган сойлар ҳавзаларида кенг
тарқалган.   Ушбу   этник   гуруҳлар   дастлабки   босқичда   Оҳангарон
водийсининг   ўрта   ва   қуйи   ҳавзаларида   кенг   тарқалган   излар   нафақат
қадимги   қишлоқ   ва   шаҳар   харобаларида,   балки   мозор-қўрғонларда   ҳам
ўзининг   аксини   топган   бўлиб,   ҳозиргача   40   га   яқин   жойда   аниқлаб
ўрганилган. Улар орасида тош мозор-қўрғонлар, тупроқ мозор-қўрғонлар ва
қурумлар типидаги ёдгорликлар кўплаб учратилади 76
.
2010   йил   Тайпан   қишлоғи   яқинидан   қадимги   мозор   топилди.   Қабр
Қамчиқ   довони   томон   кетаётган   Тошкент-Қўқон   йўлининг   Эртошсой
бекатида,   сойнинг   ўнг   томонидаги,   Тайпан   қишлоғи   этагидан   топилган.
Қишлоқ   кексалари   берган   хабарга   кўра,   қияли   адир   томондан   келган
баҳорги   жала   сувлари   қишлоққа   олиб   кирувчи   йўлни   бузиб   кетавергач,
унинг   чап   қирғоғи   бўйлаб,   чуқур   ариқ   қазилган.   Ариқ   туби   сел   туфайли
чуқурлашиб,   қадимги   қабрнинг   лаҳад   гумбази   қисмидан   сув   ва   лойқага
тўлган, натижада қабрга қўйилган сопол идишлар ва бир дона бронза ойна
юзага чиқиб қолишига сабаб бўлди. 
Ушбу   қабр   камерасининг   жанубий   деворида   худди   шундай   қатор
тошлар   терилган   лаҳад   эшиги   аниқланди.   Айнан   лаҳад   камерасига   кириш
тешигидан   жанубга   томон   дромос   йўлаги   кетган.   Унга   кириш   эшиги   ҳам
топилди. Унинг узунлиги 9,8 м. бўлиб, Тайпан қишлоғига олиб борувчи йўл
остидан   ўтган.   У   тошлар   териб   беркитилган.   Лаҳадга   кириш   эшигининг
ўлчами   65-80   см.   Лаҳад   тўғри   тўртбурчак   шаклида,   унинг   ўлчами  
2,40х3,02 м. ни ташкил этди  (17-расм).  Лаҳаднинг юқори шип қисми гумбаз
шаклида бўлиб, унинг баландлиги 150 см.ни ташкил этади.
Очилган   қабрнинг   ичи   жала  ёғиб   сув  тошганда   1  м.  лар   чамаси   лойқа
76
 Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы …  – С . 55.
37 билан қопланганлиги маълум бўлди. Лаҳадда чалқанчасига ётқизилган учта
одам   скелети   бор   бўлиб,   улардан   иккитаси   катта   ёшдаги   эркак   ва   аёлга,
учинчи скелет  эса ёш қизчага  тегишли эканлиги аниқланди 
. Катта  ёшдаги
скелетларнинг   боши   шарққа   қаратиб   ётқизилган.   Қизча   эса   уларнинг   бош
томонига жойлаштирилган бўлиб, боши билан жанубга қаратиб ётқизилган.
Таъкидлаш   жоизки,   қабрда   ётган   скелетларнинг   ҳаммаси   жуда   ёмон
сақланган.   Қизча   скелети   зах   ва   нам   тупроқ   таъсирида   деярли   парчаланиб
кетган.   Эркак   бош   чаноғини   лойқа   тупроқдан   тозалаб   ажратиб   олиш   жуда
оғир кечди. Ҳатто унинг бош чаноғига қараб тахминий ёшини аниқлаш ҳам
мумкин   бўлмади.   Лаҳадда   скелетларнинг   жойлашиш   ўрнига   қараганда,
дастлаб   оила   бошлиғи   эркак   вафот   этган.   Унинг   жасади   қабр   тўрига
жойлаштирилган.   Сўнг   аёл   ҳаёт   билан   видолашган.   Шунинг   учун   унинг
жасади   лаҳад   эшиги   яқинига   қўйилган.   Қизча   жасади   эса,   ота-онасининг
бош томонига қўйилган. Лойқа босган қабрни тозалаш вақтида аёл скелети
бош   томонидан   2   дона   сопол   идиш   (хурмача   ва   кружка)   ва   юзи   қаттиқ
шикастланган   одам   бош   чаноғи   учратилди.   Унинг   оёқ   томонида   яна   1   та
сопол това топилди. Аёл скелетининг ўнг бармоғидан темир узук топилди.
Эркак скелетининг бош томонида, юзига яқин жойда темир пичоқ топилди
(18.1-расм).   Қабрдаги   энг   кўп   топилма   тош   мунчоқлар   бўлиб,   улар   аёл
скелетининг   кўкрак   қафаси,   оёқлари   атрофида,   бош   чаноғи   остида
учратилди.   Қизча   скелетининг   кўкрак   қафаси   устида   тош   мунчоқлар
учратилди   (18.2-расм).   Қабрнинг   шимоли-ғарбий   қисмидан,   қизча
скелетининг   оёқ   томонидан   бир   шода   тош   мунчоқ   (18.3-8-расм),   муҳр  
(18.9-расм),   бронза   ойна   ҳамда   соч   тўғнағич   (18.10,11-расм)   ва   тош
сурматошлар топилди (18.12-15-расм) 77
.
Қабрга   жами   10   та   сопол   идишлар   қўйилган   бўлиб,   уларнинг   3   таси
кружка (19.5-6,8-расм), 2 та жумракли кўза (19.2-3-расм), 1 та дастали катта
кўза   (19.1-расм),   1   та   хурмача   (19.4-расм),   1   та   қорақумғон,   қўрача   ва

 Склетларни кузатиш, уларга қўйилган буюмлар ўрганиш орқали шундай хулосага келинди.
77
  Исабеков   Б.И.   Қовунчи   маданияти   этник   гурухлари   Чотқол   ва   Қурама   тоғ   чўққиларида   //   ЎзМУ
хабарлари. – Тошкент. 2018. – № 2.  – Б. 32-35.
38 товалардан   (19.7,9,10-расм)   иборат.   Сопол   идишлар   мажмуасига   кўра,
қабрни   Қовунчи   маданиятига   тегишли   эканлигини   қайд   қилиш   мумкин.
Жумладан,   ушбу   қабрдан   топилган   кружкалар   барчаси   зооморф   дастали
шаклда ишланган. Ю.М Буряков фикрича, Қовунчи II босқичи сополларида
ҳайвонларнинг   бошига   ўхшатиб   ишланган   зооморф   дастали   идишлар   кенг
тарқалган 78
 
Кейинги   қидирув   изланишлар   Тошкент-Фарғона   йўли,   Кўксарой
қишлоғининг   жанубий   томонида,   Оҳангарон   дарёсининг   чап   қирғоғидаги
тош   қоялар   чўққисининг   (20.1-расм)   этагидаги   “Турқушин”   номи   билан
юритиладиган   адирликда   аниқланди.   Ана   шу   адирликлар   орқали
Тошкентдан Фарғона водийсига ўтказилаётган янги газ қувури траншеясини
замонавий техника ёрдамида қазиш вақтида қадимги қабрга дуч келинган 
.
Қабрдан одам скелети билан бирга дастаси чўчқа тумшуқли кружкадан
иборат   сопол   буюмлар   ҳам   топилган   (20.2-расм).   Кружка   Қовунчи
маданиятига   тегишли   бўлиб,   унинг   ёши   Тайпан   қабристони   топилмалари
билан   бир   хил.   Бундай   зооморф   дастали   идишларнинг   тутқичларида   эчки,
тўнғиз,   ит,   йўлбарс   тасвирлари   ҳам   мавжуд   бўлган   идишлар   бошқа
жойлардан ҳам кўплаб топилган 79
.
Тайпан ва Турқушин мозор-қўрғонларини ўрганиш жараёнида бу ердан
битта   катакомба   қабр   топилди   (I.   жадвал).   Бу   қабр   ҳам   Дўланабулоқ 80
,
Эртош-Дўлана 81
 мозор-қўрғонлари каби, жанубдан қисқа тор йўлак (дромос)
орқали кирилган. Йўлак охирида қабр лаҳадига кириш тешиги бўлиб, тешик
яхлит   катта   плита   тош   билан   беркитилган.   Катакомбага   дромос
перпендикуляр   қурилган.   Бундай   кўринишдаги   қабрлар   Ўзбекистоннинг
бошқа   ҳудудларидан   ҳам   кўплаб   топилган 82
.   Ушбу   қабрдан   топилган
скелетлар ва ашёвий далилларнинг илмий таҳлилига кўра, бу қабр оилавий
78
 Буряков Ю.М. Генезис и этапы... – С. 75-76.

 Магистрал газ қувирларини ўрнатиш вақтида ишчилар тoмонидан топилган.
79
  Брыкина Г.А.  Археологические памятники Баткена и Ляйляка (юго-западная Киргизия).  –  Фрунзе, 1962,
– С .   54-56, табл. ХШ .  1-2.
80
 Аскаров А.  ва бошқалар.  Комплекс погребальных памятников “ Дуланабулак ” ... – С . 7 5 - 78 .
81
  Матякубов Ҳ. ва бошқалар. “Эртош-Дўлана” ... 2020. 12-сон. – Б. 153-163.
82
 Алимов Ў., Алимов Қ. Кавардон ва Бўкада ўтказилган қазишмалар // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. –
Тошкент. 1994. № 34. – Б. 71.
39 хилхона бўлган, деган хулосага келиш мумкин 83
.
Қабрдан   топилган  ашёвий  далилларни  ўрганиб,   бу  ҳудудларда  яшаган
аҳолининг   моддий   маданиятида   чорвадор   аҳоли   маданиятининг   ўзига   хос
жиҳатларини кўришимиз мумкин. Яъни сопол идиш дасталарида, ҳайвонлар
қиёфаси   акс   эттирилган   идишларнинг   мавжудлиги   уларни   Қовунчи
маданиятига   тегишли   эканлигидан   далолат   беради.   Қабрдан   топилган
бронза   ойналар,   мунчоқлар,   тош   туморлар,   муҳр   (амулет)лар   қадимги
аждодларимизнинг   ўзига   хос   маданияти   ҳақида   тасаввуримизни   бойитади.
Яна   шу   нарса   эътиборга   моликки,   топилган   сопол   идишларнинг   аксарияти
ўзларининг нафислиги, хушбичимлиги, сифати билан ажралиб туради. 
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда шундай хулосага келиш мумкин,
Тайпан ва Турқушин мозор-қўрғонларининг пайдо бўлиши бир вақтга, яъни
Қовунчи маданиятининг иккинчи босқичи (Қовунчи II) тўғри келади. Ушбу
объектларда   келажакда   кенг   кўламли   археологик   қазишмалар   ўтказиш
орқали   Юқори   Оҳангарон   ҳавзалари   аҳолисининг   қадимги   маданиятини
кенгроқ ёритиш имконини беради.
I. 4. Эртош-Дўлана қабристони
Ангрен-Қўқон   автомагистрал   йўлининг   чамаси   40-км.   да   Чотқол   тоғ
дараларидан   Оҳангарон   дарёсига   келиб   қўшилган   Эртошсойнинг   юқори
оқими   атрофи   тоғлар   билан   ўралган   кенг   кўкаламзор   майдондан   таркиб
топган   ( 21.1-расм).   Бу   сўлим   гўша   қадимда   чорвадорларнинг   қишлов
макони   бўлиб   хизмат   қилган.   Ҳозирда   эса   бу   тоғлар   оралиғида   таркиб
топган   водийда   маҳаллий   аҳоли   томонидан   мевазор   боғу-роғларга
айлантирилган.
Ушбу   водийнинг   шимоли-шарқий   томонидаги   боғлардан   бирини
суғориш   жараёнида   боғнинг   баъзи   нуқталарида   ер   қаърига   йўл   топган   сув
чўкмалари   ҳосил   бўлган.   2018   йил   археолог   А.   Асқаров   раҳбарлигида
83
 Исабеков Б.И. Қовунчи маданияти этник гурухлари Чотқол ва Қурама тоғ чўққиларида.. .  – Б. 32-35.
40 чўкмалардан иккитаси очиб кўрилди. Ер сатҳидан 4 м. чуқурликда ашёвий
далилларга   бой   қабрлар   борлиги   аниқланди.   Қабрлардан   топилган
археологик   ашёвий   далиллар   ўзбек   этносининг   ўтроқлашаётган   туркий
қатламига   тегишли   Қовунчи   маданиятига 84
  мансуб   қадимги   қабристон
бўлиб чиқди.
Қабристон Чотқол тизмаларидан Эртошсой томон ўпирилиб тушган соз
тупроқли   қия   майдонда   жойлашган   (21.2-расм).   Унинг   майдони   1   гектарга
тенг.   Қадимги   қабристон   майдони   ҳозирги   кунда   шимол   томондан   дўлана
дарахтлари   билан   туташиб   кетган.   Шу   боис,   ёдгорликка   “Эртош-Дўлана
қабристони” деб шартли ном берилди 85
.
Очилган   қабрлар   катакомбали   бўлиб,  ўз   вақтида   хазина   қидирувчилар
томонидан ўғирланмаган, скелетлар ва қабрга қўйилган ашёвий далиллар ўз
ўрнида яхши сақланган. Қабристонда кенг кўламли қазишмалар олиб бориш
учун   Ўзбекистон   Республикаси   Инновацион   ривожланиш   вазирлигига
лойиҳа  тайёрланиб,  объектда  давлат  маблағлари  ҳисобидан  2019  йил  июнь
ойининг бошларидан археологик қазишмалар бошланди.
Қабристондаги   қабрларнинг   устки   қурилмалари   сақланмаганлиги
сабабли уларни топиш жуда қийин кечди. Янги қабрларни очиш мақсадида
қабристон  ҳудудида  ер  сатҳидан  4  м.  дан  кам   бўлмаган  чуқурликдан   15  та
траншея   қазилди.   Уларни   ҳар   бирининг   узунлиги   15-20   м.,   кенглиги   1   м.
чуқурлиги 4,5-5 м. гача  бўлиб (22-расм), қабр устки қисми боғ барпо этиш
пайтида   текисланиб,   йўқолиб   кетган.   Уч   ой   давом   этган   дала   амалиёти
давомида қабристон ҳудудидан икки тарихий даврга оид бир нечта қабрлар
топилди.   Траншеянинг   энг   пастки   горизонтидан   Қовунчи   маданиятига
тегишли   қабрлар,   ўрта   қисмидан   Қорахонийлар   даврига   тегишли   қабрлар
очиб ўрганилди 86
.
Ушбу   ёдгорликдан   Қовунчи   маданиятига   оид   еттита   катакомба
шаклидаги   қабрлар   аниқланди.   Қабрлар   ер   сатҳидан   3,5-4   м.   чуқурликда
84
 Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. – Тошкент. 2015. – Б. 318-347.
85
  Матякубов Ҳ., ва бошқалар.  “Эртош-Дўлана”. ..  – Б. 153-163.
86
  Матякубов Ҳ., ва бошқалар.  “Эртош--Дўлана”. ..  – Б. 153-163.
41 жойлашган. Улар қуйидагилардан иборат:
1-қабр.   Эртош-Дўлана   ёдгорлиги   ҳудудини   кузатиш   жараёнида
олмозор   боғнинг   бир   дарахти   яқинида   ер   сатҳининг   чўккан   жойи
аниқланди.   Бундан   хабар   топган   боғ   эгаси   Усмонали   ота   розилиги   билан
чўкмани   2х2   м.   ҳажмдаги   майдонда   қазиб,   ер   сатҳидан   4   м.   чуқурликда
қадимги   қабрга   дуч   келинди.   Унинг   ўлчами   2,80х2,70   м.   бўлиб,   бу   овал
шаклидаги қадимги қабр камераси эканлиги аниқланди   (23-расм).   Камерага
жануби-ғарб   томондан   қабрга   кириш   тешиги   бўлиб,   унинг   диаметри  
65   см.ни   ташкил   этади   ва   ташқарисидан   яхлит   плита   тош   билан
беркитилган. Унга жануби-ғарбдан қияли кўтарилиб борувчи дромос йўлаги
жойлашган. Дромоснинг узунлиги 3 м. га тенг. Қабр тешигининг шимолий
орқасида дромосга перпендикуляр қилиб лаҳад қазилган. Лаҳад деярли овал
шаклида,   шарқдан   ғарбга   2,80   м.   шимолдан   жанубга   2,70   м.ни   ташкил
қилади.   Қабр   камерасига   боши   шарққа,   оёғи   эса   ғарбга   қаратиб   қўйилган  
3 та скелет топилди.
1-скелет   қабрга   кираверишда   жойлашган.   У   эркак   кишига   тегишли
бўлиб, бўйи 1,90 м.ни ташкил қилади.  Бу скелетнинг  бош томонида  13 см.
узунликдаги   темир   пичоқлар   (24.1-2-расм)   ва   бўйин   қисмидан   қаламсимон
тош тумор топилди.
2-скелет 1-скелетнинг ўнг томонида жойлашган. Бу скелет аёл кишига
тегишли   бўлиб,   унинг   узунлиги   1,75   м.ни   ташкил   этади.   Унинг   қулоқ
бўшлиғи   қисмидан   бронза   зирак   (24.3-расм),   скелетнинг   бир   қўл   билагида
қора   серпантин   тошидан   ясалган   турли   хил   шаклдаги   тош   мунчоқ  
(24.5-расм),   мунчоқлар   орасида   ясситош   шаклида   ясалган   мунчоқнинг
юзасида геометрик нақш берилган кўзмунчоқ жойлаштирилган   (24.4-расм) .
Иккинчи   билагида   кўкимтир   шишадан   биконик   шаклда   ясалган   мунчоқ-
билакузук топилди  (24.6-расм) . Билакузук мунчоқлари орасида оч зарғалдоқ
рангли   тошдан   ясалган   цилиндр   шаклли   ва   сирти   қабариқли   шарсимон
паста   мунчоқ   ҳам   бор   (24.7-расм) .   Бу   скелет   қўл   панжасида   темирдан
ясалган   узук   (24.8-расм),   шунингдек,   кўплаб   тош   ва   мис   мунчоқлар   ҳам
42 топилди  (24.9-11-расм) .
3-скелет  2-скелетдан  ўнгда   жойлашган.  Бу  скелет  ёш қизчага  тегишли
бўлиб,   унинг   суяклари   деярли   чириб,   кукунга   айланиб   кетган.   Унинг   бел
қисмида мато белбоғнинг қайишдан ясалган тўқаси топилди. Қайиш тўқага
икки   тиғли   митти   бронза   нақшлар   ёпиштирилган.   Қайиш   тўқада   мато
изларининг   қолдиқлари   сақланган   (24.12-13-расм).   Скелетнинг   бўйин
қисмида оқ шиша маржон шодаси қайд этилди (24.15-расм).
Ушбу   қабрдаги   скелетларнинг   бош   томонидан   саккиз   дона   қўлда
ясалган   сопол   идишлар   топилди.   Идишларнинг   лойи   қизғиш-жигарранг,
таглиги   ясси   қилиб   ясалган.   Уларнинг   биттаси   ҳалқасимон   қулоқли   кўза
(25.1-расм),   биттаси   икки   қулоқли   кўза   (25.2-расм),   учтаси   хурмача  
(25.3-5-расм),   иккитаси   бакалсимон   кружка   (25.6,7-расм),   биттаси   бир
қулоқли воронкасимон сузгичлардан иборат 87
 (25.8-расм). 
2-қабр .   Бу   қабр   1-қабрдан   шимоли-шарқда,   боғнинг   суғориш   вақтида
ҳосил   бўлган   иккинчи   чўкма   остидан   топилди.   Бу   жойдаги   қабр   ўлчами  
3х3   м.   ли   шурф   қазиш   жараёнида   аниқланди.   Шурфни   ер   сатҳидан   3,5   м.
пастга   қазиб   тушилганда   қабр   камерасига   кириш   тешигини   ёпиб   қўйилган
тошлар   очилди.   Шу   жойдан   жануб   томонга   қия   ҳолатда   кўтарилиб   борган
дромос   қазилган.   Тешик   иккита   йирик   ясси   ва   битта   кичик   тошлар   билан
ёпилган бўлиб, улар билан камерага кириш тешиги беркитилган. Тешикнинг
диаметри   75х65   см.   (27.17-расм).   Дромос   оғзидан   шимолга   перпендикуляр
қилиб  лаҳад қазилган.  Унинг поли дромос сатҳидан  20-25 см., ер сатҳидан
эса   3,75   м.   чуқурликда   жойлашган.   У   овал   шаклида   бўлиб   ўлчами  
2,7 х 3,05 м. ни ташкил этади  (26-расм).
Қабр   соз   тупроқлардан   тозалангач,   унинг   полида   4   та   скелет
қолдиқлари топилди. Скелетлар чириб кукунга айланган ва сақланиши ёмон
ҳолатга   келиб   қолган.   Скелетларга   қараб   уларнинг   жинсини   аниқлаб
бўлмади.   Уларнинг   боши   шарққа,   оёғи   эса   ғарбга   узатилиб,   чалқанчасига
ётқизилган.
87
  Матякубов Ҳ., ва бошқлар.  “Эртош-Дўлана”... – Б. 153-163.
43 1-скелет   лаҳаднинг   ўрта   қисмида   жойлашган.   Бўйининг   узунлиги  
1,8 м.га тенг. Ушбу скелет эркак кишига тегишли бўлса керак. Чунки унинг
ёнидан темирдан ясалган пичоқ топилди (27.1-расм).
2-скелет 1-скелетдан ўнг томонда жойлашган. Унинг узунлиги 1,7 м. ни
ташкил   қилади.   Бу   скелет   излари   биринчи   скелетга   нисбатан   кичик   ва
нозикроқ бўлиб, аёл киши бўлиши мумкин. Чунки, ҳар бир жамоавий қабр
оилавий   хилхонадир.   Скелетларнинг   тагига   майда   тош   (шағал)   тўшалган
бўлиб,   ушбу   скелетнинг   чап   қўли   бармоқлари   ёнида   битта   катта   тош
учратилди.   Ушбу   скелетнинг   бош   томони   ва   елка   қисмидан   темирдан
ясалган пичоқлар топилди  (27. 2 ,3-расм).
3-скелет эркак кишига тегишли бўлса керак. Скелет бўйининг узунлиги
1,8 м.га тенг бўлиб, бу скелетнинг тагига ҳам майда тош тўшалган. Скелет
қўл бармоқларида 2 та  узук (27.4,5-расм),  оёқ томонидан камон ўқининг учи
(27.6-расм),   бош   томонидан   темир   пичоқ   топилди   (27.7-расм).   Скелетнинг
чап қўли ёнида битта катта тош учратилди.
4-скелет   ёш   қиз   болага   тегишли   бўлса   керак,   чунки   унинг   бўйин
қисмидан   пастадан   ясалган   цилиндрик   шаклдаги   мунчоқлар   шодаси
топилди (27.8-10-расм). Скелетнинг кукунга айланган изларининг узунлиги
1,1 м. ни ташкил этади.
Скелетларнинг   бош   томонида   6   дона   қўлда   ясалган   сопол   идишлар
топилди.   Уларнинг   учтаси   катта-кичик   ҳажмдаги   хурмача,   иккитаси
бокалсимон   кружка   ва   биттаси   митти   қўрачадан   иборат   (27.11-16-расм).
Идишлар   яхши   пиширилган,   сирти   оч   жигарранг,   биттаси   эса   тўқ
жигарранга, яна битта хурмача тўқ қора ранг билан бўялган.
3-қабр .   Учинчи   чўкма   2-қабрдан   ғарбда   жойлашган.   Чўкмадан  
2 м. пастроқда  1х2,5 м. ли траншея қазилиб,  унинг  2 м. чуқурлигида  ушбу
қабрга   олиб   борувчи   дромос   очилди.   Дромос   кесмасида   қабр   камераси
тешигини   беркитган   яхлит   плита   тош   очилди.   Кейин   шу   тош   ўрнашган
жойдан   шимол   томонда,   чўкма   майдонини   қамраб   олган   2х2   м.   ўлчамда
шурф қазилди. Шурф остидан қабр лаҳади очилди. Лаҳад поли ер сатҳидан
44 3,85   м.   пастликда   жойлашган.   У   овал   шаклда   бўлиб,   унинг   ўлчами  
2,5х2,3   см.ни   ташкил   қилади.   Лаҳадга   ғарбдан   горизонтал   шаклда
пастлашиб   тушган   дромос   бўлиб,   унинг   баландлиги   60   см.,   эни   75   см.
узунлиги   3   м.   ни   ташкил   қилади.   Лаҳад   оғзи   55х74х25   см.лик   яхлит   тош
билан   ёпиб   қўйилган.   Дромос   тоши   лаҳад   полидан   25   см.   баландликда
жойлашган.   Ушбу   қабр   ўпирилиб   тушган   тупроқдан   тозалангач   қабр
камерасида чалқанчасига ётқизилган 5 та одам скелети қолдиқлари борлиги
маълум   бўлди   (28-расм).   Ушбу   қабрдаги   скелетларнинг   хилхонада
жойлашиши   ҳар   хил,   Қовунчи   маданиятига   хос   анатомик   тартиб
кузатилмайди.   Масалан,   биринчи   қабрда   бош   чаноқ   шарққа   қаратилган
бўлса,   2-3-қабрларда   марҳумлар   бош   чаноғи   ғарбга   қаратилган.   Тўртинчи
скелет жануби-ғарбга, бешинчисининг бош чаноғи эса шимолга қаратилган.
1   ва   2-скелетлар   дромос   йўлагига   перпендикуляр   р авишда,   лаҳаднинг
шимоли шарқига жойлаштирилган. 1-скелет чириб, буткул кукунга айланиб
кетган.   Сақланган   суяк   парчаларига   қараганда,   унинг   бўйи   1   м.   атрофида
бўлган.
1-скелетнинг   чап   томонида   2-скелет   жойлашган.   Унинг   бўйини
узунлиги   1,8   м.ни   ташкил   қилади.   2-скелетнинг   бош   томонидан   сурматош
шаклидаги тоштумор топилди  (29.1-расм). Майит  кийимига қадалган бронза
тақинчоқлар   (29.2-расм) ,   марказий   қисми   махсус   тешилган   бронза
пластинка   (29.3-расм) , кичик қора ва мармар тошдан қилинган тақинчоқлар
топилди  (29.4-5-расм).
2-скелетдан   ўнгда,   бош   чаноғи   дромосга   қаратилган   3-4-скелет
жойлашган. 3-скелетнинг бўйи 1,60 м., 4-скелетнинг бўйи 1,50 м.ни ташкил
этади. 5-скелет камеранинг шимоли-шарқига жойлаштирилган. Унинг бўйи
1,75   м.   ни   ташкил   қилади.   Скелетнинг   оёқ   томонидан   темир   тўқа   топилди
(29. 6 -расм)
Қабрдан   жами   бўлиб   қўлда   ясалган   4   та   сопол   идиш   топилган.
Қабрдаги   2-скелет   билан   3-скелетнинг   ўртасидан   синган   қўрақумғон
парчалари   (29.8-расм),   4-скелетнинг   чап   томони   ва   5-скелетнинг   бош
45 томонидан   бир   донадан   кўзалар   (29.7-расм),   дромос   йўлагидан   синган
қўрақумғон бўлаклари топилди (29.9-10-расм).
4-қабр .   Қабристоннинг   жануби-ғарбида   жойлашган.   Траншея   қазиш
жараёнида 1,5 м. чуқурликда қабрнинг шифт қисмидан тешик очилиб қолди.
Аммо   қабрнинг   қолган   қисми   шифти   ўпирилиб   тушмаган.   Қабр   тешигига
тақаб   келган   дромос   жанубдан   шарққа   томон   йўналтирилган   бўлиб,   унинг
узунлиги 3 м., кенглиги 70 см., баландлиги 80 см.ни ташкил қилади. Дромос
йўлаги   ер   сатҳидан   2,6   м.   чуқурликкача   қияланиб,   лаҳад   томон   пасайиб
борган   (30-расм).   Лаҳад   дромосга   перпендикуляр   шаклда   қазилган.
Д ромосдан   лаҳадга   кириш  эшиги   60х60  см.  Тешик  яхлит   плита   тош  билан
беркитилган.
Қабр камерасининг шифти қубба шаклда. Баландлиги   2,8 м.ни ташкил
қилади.   Қабрни   тозалаш   жараёнида   лаҳадда   учта   одам   скелети   борлиги
аниқланди. Уларнинг бош томони кунчиқар – шарққа, оёқ томони кунботар
–   ғарбга   узатилиб,   чалқанчасига   ётқизилган.   Бошлари   эса   чап   томонга
(ғарбга) бурилган. Скелетлар узоқ вақтлардан бери қор, ёмғир сувларининг
сизиб кириши, хилхона томи тупроқларининг уқаланиб тушиши ва намнинг
юқори даражада бўлганлиги сабабли чириб, кукунга айланган. 
1- скелет   ёқиб   юборилган.   Ёқилган   суяк   куллари   ва   чала   куйган   суяк
парчалари қабр майдонининг шимолида сақланиб қолган. Унинг бош суяги
буткул   ёниб   кукунга   айланган.   Куйдириш   жараёни   қабрнинг   ўзида   амалга
оширилган.   Кул   ва   куйган   кесак   излари   сақланиб   қолган.   Сақланган
суякларнинг   қолдиқларига   кўра   скелетнинг   бўйи   1,76-1,78   м.ни   ташкил
қилади.   Скелетнинг   чап   билаги   ёнидан   темирдан   ясалган   пичоқлар  
(31.1,2-расм)   ва   камон   ўқининг   учи   топилди.   Уларнинг   ёғоч   дасталари
буткул   чириб   кетган   (31.5-расм).   2- скелет   биринчисидан   чап   томонда
жойлашган.   Бу   скелетнинг   жағ   ва   курак   тишларининг   сақланиш   ҳолатига
қараганда,   у   ўрта   ёшли   эркак   кишига   тегишли   бўлган.   Сақланган   суяк
қолдиқларига   кўра,   унинг   бўйи   1,75-1,76   м.ни   ташкил   қилган.   Скелет   бош
чаноғи қаршисидан 2 та темир узук топилди (31.6,7-расм). Ўнг қўли ёнидан
46 темир   пичоқ   (31.4-расм),   бел   суяги   устида   чарм   камарининг   темирдан
ишланган тўқаси топилди (31.8,9-расм). Чап қўли яқинидан темир пичоқ ва
парчаланиб кетган қандайдир буюм қолдиқлари учратилди (31.3-расм).
3- скелет   иккинчисидан   чапда   жойлашган.   Унинг   тиззалари   ташқи
томонга бироз букилган. Сақланган скелет суякларига қараганда унинг бўйи
1,60   м.ни   ташкил   қилган.   Бу   майитнинг   жинсини   аниқлаш   қийин,   чунки
унинг   эркак   ёки   аёлга   тегишли   эканлигини   аниқлаш   мумкин   бўлган   бош
чаноқ   ва   тос   суяклари   чириб   кетган.   Бундан   ташқари,   унинг   жинсини
аниқлашда ёрдам берадиган ашёвий далиллар ҳам топилмади. 
Қабрдаги   скелетларнинг   бош   томонидан   5   дона   сопол   буюмлар
топилди.  Уларнинг  бири  кўза   (31.10-расм),  2  таси   хурмача  (31.11,12-расм),
яна   2   таси   бокалсимон   ёғлоғи   (кружка)   бўлиб   (31.13,14-расм),   уларнинг
барчаси қўлда ясалган.
5-қабр .   Қабристон   майдонининг   ғарбий   қисмида   қазилган   7-траншея
кесмасида   учратилди.   Қабрнинг   ички   тузилиши   катакомбали   бўлиб,   қабр
камераси   (лаҳад)   ер   сатҳидан   4,25   м.   чуқурликда   жойлашган.   Камера
ўлчами   2,72х2,80   м.,   унинг   қуббали   шифтининг   баландлиги   1,30   м.   ни
ташкил   қилади.   Қабр   камерасига   жануби-ғарб   томондан   қазиб   келинган
дромос орқали кириб келинган. Йўлакнинг узунлиги 3,5 м, унинг диаметри
65-75   см.ни   ташкил   этади.   Йўлак   қабрга   томон   қиялаб   чуқурлашиб   бориб,
қабр оғзига етганда лаҳад тешиги яхлит тош билан беркитилган (32-расм).
Қабр   камерасида   иккита   жасадга   тегишли   скелетлар   топилди.   Уларни
тупроқ   босиб,   суяклари   чириб   кетган   ва   сақланган   суяк   парчаларининг
ҳолати   жуда   ёмон   бўлса-да,   қабрдан   топилган   скелетларнинг   ҳар   иккаласи
ҳам чалқанчасига ётқизилган.
1-скелет камеранинг шимоли-шарқий қисмига жойлаштирилган. Унинг
бўйининг узунлиги 1,80 м.ни ташкил этади. Унинг бош чаноғи шарққа, оёғи
ғарбга   узатилган.   Скелет   бош   чаноғининг   чап   томонига   8   та   сопол   идиш
тартиб билан териб қўйилган   (33.1-3,5-8 расм).
2-скелет 1-скелетдан чапда, қабрнинг ғарбий қисмига жойлаштирилган.
47 Марҳумнинг бош чаноғи жанубга, оёқлари шимолга узатилиб, орқаси билан
ётқизилган.   Скелетнинг   узунлиги   1,67   м.   Унинг   бел   қисмининг   чап
томонига   сопол   хурмача   қўйилган   (33.4-расм).   Ҳар   иккала   скелетлар
оралиғидан темир тақинчоқларнинг парчалари топилди (33.10-11-расм).
Топилган   сопол   буюмлар   тўплами   битта   кўза,   учта   хурмача,   учта
бокалсимон кружка, битта това ва бир косадан иборат.
6-қабр .   Қабристоннинг   марказий   қисмида,   12-траншеянинг   ғарбий
бурчагида   жойлашган.   Траншеяни   қазиш   жараёнида   қабр   дромосининг
йўлагига дуч келинди. Қабрга кириш йўлаги жанубдан шимоли-шарқ томон
йўналтирилган   бўлиб,   қазиш   давомида   дромоснинг   оғзига   қўйилган   2   та
плита тош очилди. Лаҳадга кириш тешиги (60х70 см.) иккита плита тошлар
билан   бекитилган.   Дромос   йўлининг   узунлиги   3   м,   кенглиги   80   см.,
баландлиги   70   см.ни   ташкил   этади.   Дромосга   перпендикуляр   қилиб
жойлаштирилган   қабр   камерасининг   шифти   қуббали   бўлиб,   унинг
баландлиги 1,35 м., овал шаклидаги камера ўлчами 2,61х2,54 м. ни ташкил
этади.   Лаҳад   тупроқдан   тозалангач,   унинг   майдонидан   даврий   жиҳатдан
кетма-кетликда кўмилган 3 та скелет борлиги аниқланди  (34-расм).
1-скелет   катта   ёшдаги   эркак   кишига   тегишли   бўлиб,   у   қабрнинг
шимоли-ғарбида   жойлашган.   Унинг   бош   чаноғи   сақланмаган.   Бу   марҳум
биринчи   дафн   этилган   бўлиб,   унинг   суяклари   кейинги   мурдани   кўмиш
вақтида   унинг   шағал   тўшамасининг   устига   тахлаб   қўйилган.   Скелетнинг
шарқ   томонидаги,   қўл   суякларининг   таг   қисмидан   металл   пичоқ   топилди
(35.5-расм).   Шунингдек,   қабр   лаҳадига   кириш   йўлаги   олдида   битта   сопол
қўрақумғон ҳам топилди (35.3-расм). 
2 -скелет   1-скелетнинг   шарқ   томонига   жойлаштирилган.   Унинг   бош
суяклари,   тос,   сон   суяклари   чириб   кетган.   Боши   шарққа,   оёғи   ғарбга
қаратилган.   Сақланган   суяк   қолдиқларига   кўра,   унинг   бўйи   1,70   м.ни
ташкил   этади.   Бош   томонига   2   та   сопол   хурмача   қўйилган   (35.1,2-расм).
Скелет қўл суяклари яқинидан темир пичоқ парчалари топилди (35.6-расм).
3-скелет   2-скелетнинг   чап   томонида   жойлашган.   Боши   шарққа,   оёғи
48 ғарбга   қаратилган.   Унинг   бош   чаноғи,   тос   ва   сон   суяклари   сақланмаган.
Сақланган   суяк   қолдиқларига   кўра,   унинг   бўйи   1,30   м.   бўлган.   Мурданинг
боши   остига   тош   ёстиқ   қўйилган.   Бош   томонидан   синган   сопол   парчалари
топилди   (35.4-расм).   Кўкрак   суяклари   атрофидан   цилиндр   ва   шарсимон
шаклдаги тош ва шиша мунчоқлар топилди (35.7-расм). Топилмалар учинчи
скелетнинг аёл кишига тегишли эканлигидан далолат беради.
Ушбу   қабрдан   жами   бўлиб   4   та   сопол   идишлар   топилди.   Уларнинг
иккитаси хурмача, қўрақумғонлардан иборат .
7-қабр .   Қабристоннинг   жанубида   қазилган   10-траншеяда   3,5   м.
чуқурликда   дромос   йўлаги   топилди.   Дромос   жанубдан   шимол   томонга
қияли пастлаб бориб, ер сатҳидан 4,30 м. чуқурликда қабр камераси тешиги
билан тўқнашади. Қабрга  кириш жойи ўлчами 65х77 см. бўлган яхлит тош
билан беркитилган. Дромос йўлагидан тешик орқали қабр ичкарисига қазиб
кирилгач,   унга   перпендикуляр   тарзда   катакомбали   қабрнинг   лаҳад
камерасига   ўтилди.   Овал   шаклдаги   қабр   камерасининг   майдони  
2,50х2,80   м.,   унинг   гумбаз   шифтининг   баландлиги   1,35   м.,   ер   сатҳидан
камера   полига   қадар   4,5   м.   эканлиги   аниқланади   (36-расм).   Қабр   камераси
тупроқдан   тозалангач,   маълум   бўлдики,   ушбу   оилавий   хилхонадан
марҳумларни кўмишда бир неча маротаба фойдаланишган. Чунки, қабрдаги
барча   скелетлар   бетартиб,   сочилиб   ётарди.   Қабрдан   ҳаммаси   бўлиб   тўрт
кишининг скелети топилди.
1-скелет.   Қабр   камерасининг   шарқида   жойлашган.   Скелетнинг   боши
шарқ,   оёғи   ғарб   томонга   қаратилган.   Скелетнинг   таг   қисмига   шағал
тўшалган. Унинг бош томонига кўзача, оёқ  томонига сопол ёғлоғи (кружка)
қўйилган (37.1,5-расм).
2-скелет.   1-скелетнинг   ғарбида   жойлашган.   Бироқ   унинг   суяклари
тартибсиз   сочилиб   кетган.   Шу   боис   бўлса   керак,   унинг   бош   чаноғи   қабр
камерасининг   жануби-шарқидан   топилди.   Унинг   оёқ   томонидан   битта
митти   ёғлоғи   топилди   (37.6-расм).   Ёғлоғининг   дастаси   ҳайвон   қиёфасида
ишланган.
49 3-скелетнинг кукунга айланган суяклари қабрнинг ғарбида жойлашган.
Тахминий фаразга кўра, унинг бош чаноғи ғарбга қаратилган бўлиб, мазкур
жойдан 1 та кўза ва хурмача топилди (37.2,3-расм).
4-скелет   қабрнинг   шимоли-ғарбидан   топилди.   Бу   скелет   суяклари  
3-скелет   суяклари   билан   аралашиб   кетган.   Кузатувимизнинг   тахминий
хулосасига   кўра,   4-скелет   боши   шарққа   қаратилган.   Унинг   оёқ   томонидан
битта хурмача ва битта ёғлоғи топилди (37.4,7-расм).
Шундай қилиб, ушбу қабрдан 2 та кўза, 2 та хурмача, 3 та   бокалсимон
кружка   топилди.   Сопол   идишларнинг   барчаси   қўлда   ясалган   бўлиб,
хумдонда яхши пиширилган.
Эртош-Дўлана   қабристонидан   ҳаммаси   бўлиб   7   та   катакомба   қабрлар
топилди   (II.   жадвал) .   Эртош-Дўлана   қабрларнинг   ички   тузилиши
овалсимон, баъзилари тўртбурчак шаклда, деворлари жуда текис, шифтлари
эса   гумбазсимон   қилиб   ясалган.   Мозор-қўрғонларнинг   тузилишида
ҳудуднинг   географик   ҳолати,   ер   ре льефи   ҳисобга   олинган.   Шундан   келиб
чиқиб   қабрлар   ер   юзасидан   3,75-4,50   м.   чуқурликда   жойлашган.   Қабр
дромос ўқига перпендикуляр жойлашган. Йўлак (дромос) асосан лаҳаднинг
жанубий   ва   жануби-ғарбидан   қазилган.   Йўлак   оғзига   битта   ёки   бир   неча
тошлар териб чиқилган. Қабрлар оилавий хилхона бўлиб, уларда 3-5 тагача
жасадлар қўйилган.
Эртош-Дўлана қабристонида 2, 6-7 қабрдаги жасадларнинг таг қисмига
шағал   тўшалган   бўлса,   баъзиларининг   бош,   қўл   қисмига   тош   қўйилган.
Бундай одатлар Фарғона водийсида, Тошкент воҳасида ва Ўрта Осиёда кенг
тарқалган.   Бронза   давридан   ҳозирги   кунларгача   давом   этиб   келмоқда .
Ёстиқлар   тупроқ,   шағал,   лой,   тош,   ўсимлик   поялари,   тўқима   матолардан
тайёрланган   бўлиши   мумкин 88
.   Водийда   энг   кўп   тўшама   “ёстиқ”   Чуст
маданияти   (мил.ав.   X-VIII   асрлар)га   тегишли   қабрларда   топилган,   жасад
бошига бошоқли экин пояси  юмалоқлаб  тўшалган 89
. Кейинги давр Эйлатон-
88
  Матбобоев   Б.М.   Қадимги   Фарғонадаги   дафн   маросимлари   //   Ўзбекистонда   ижтимоий   фанлар.   –
Тошкент. 1994. 5-сон. – Б. 49.
89
  Спришевский В.И. Чустское поселение (к истории Ферган ы в эпоху бронзы): Автореф.дис… канд. ист.
наук. – Ташкент .  1963. – С.   16.
50 Оқтом   (мил.ав.   VI-IV   асрлар)   ёдгорликларида   тошдан 90
,   антик   давр
мозорлари   бўлмиш   Қорабулоқда   арча   шохларидан   ва   похолдан 91
,
Дўланабулоқда   тошдан 92
,   Кенкўлда   ўсимлик   боғламидан 93
,   Гўрмиронда
шағалдан   тўшама   ёстиқлар   бўлган 94
.   Бундай   тўшама-ёстиқларнинг
қўйилишидан   асосий   мақсад   ўлганларга   яқинлари   томонидан   ғамхўрлик
қилиш,   марҳумларга   имкон   даражасида   қулайлик   яратиб   бериш   бўлса
керак 95
.   Шу   билан   бирга,   марҳумнинг   тириклик   чоғида   ҳаётда,   жамоада
эгаллаган   касби-кори   ҳамда   диний   тасаввурлари   билан   боғлиқ   бўлиши
мумкин.
Шунингдек,   4-қабрда   жасадни   к уйдириб   кўмиш   ҳолати   аниқланди.
Куйдириб,   сўнг   дафн   этиш   одати   бронза   даври   Жарқўтон   ёдгорлигининг
Бўстон   босқичидаги   Андроново   чорвадорларига   тегишли   қабрларда   ҳам
учрайди 96
.   Б.Х.   Матбобоев   б ундай   урф-одат   бронза   давридан   Андроново
маданияти   аҳолисининг   бир   уруғига   тегишли   эканлиги   ҳақида   ўз
фикрларини   билдирган 97
.   Шу   билан   боғлиқ   урф-одатлар   Суфон 98
,   Ғулбо 99
мозор-қўрғонларда   ҳам аниқланган. Марҳумларни куйдириш удуми махсус
кўмиш   маросими   бўлиб   Евроосиё   даштларидаги   чорвадор   аҳоли   орасида
кенг   тарқалиб   Андроново   қабилалари   уюшмасининг 100
  ўзига   хос   маросими
ҳисобланган .   Бундай   ҳолатларни   олимлар   Андроново   жамоалари   билан
боғлиқ   деб   ҳисоблайдилар 101
.   Марҳумларни   куйдириш   жараёни   руҳни
90
 Горбунова Н.Г. Культура Ферганы в эпоху раннего железа:  Автореф.дис… канд. ист. наук. – Ленинград .
1961. –   С.   6.
91
  Баруздин   Ю.Д.   Кара-булакский   могильник   (Раскопки   1955   года)   //   Труды   Института   истории   АН
Киргизской ССР. Вып.  III . – Фрунзе .  1956. – С.   18 .
92
  Аскаров А., ва бошқалар “ Дуланабулак”. .. – С . 7 5 - 78 .
93
 Бернштам А.Н. Кенкольский могильник. –  Ленинград , 1940. – С. 9.
94
 Матбобоев Б.М. Қадимги Фарғонадаги дафн маросимлари ... – Б.47-48.
95
 Литвинский Б.А. Курганы и Курумы западной Ферганы, –   М. 1972. – С. 104-124.
96
  Аванесова   Н.А.   Двенадцатый   полевой   сезон   на   некрополе   Бустон   VI   //   Ўзбекестонда   археологик
тадқиқотлар 2004-2005 й. – Т., 2006. –№ 5. – С.   25;  Аванесова Н.А. К проблеме относительной хронологии
и периодизации Сапаллинской культуры //  Ўзбекистон археологияси. – Ташкент. 2010. – № 1. – С. 125.
97
  Матбобоев   Б.Х.   Қадимги   Фарғонанинг   илк   ўрта   асрлар   даври   маданияти   (V-VIII   асрлар   археологик
манбаларининг тарихий таҳлили асосида).  Дисс. тарих. фан.док. – Самарканд. 2009. – С. 240.
98
  Иванов Г.П. Отчет об археологических работах Ферганского областного   музея в 1985 году // Архив ИА
АН РУз. Шифр Ф8 .  Д109. –   Самарканд .  1985.
99
  Тошбоев Ф.Е. Олов билан боғлиқ удумлар ҳақида баъзи мулоҳазалар  //   Самарқанд давлат университети
илмий тадқиқотлар ахборотномаси . –  Самарқанд.  2010. – №   4 (62).  –Б.  29-33 .
100
  Тошбоев. Ф .  Уструшона чорвадорларининг антик даврдаги маданияти.– Тошкент. 2014. – Б. 85-86.
101
  Аванесова   Н.   А.,   Тошпулатова   Н .   Символика   огня  в   погребальной   практике   в  сапаллинской   культуре
(по материалам исследования могильника Бустан VI) // ИМКУ. – Самаркaнд .  1999 – №   30. – С. 30–32.
51 поклаб,   нариги   дунёга   жўнатиш   каби   диний   маросимлардан   бири   бўлиши
мумкин.   Эртош-Дўлана   қабристонида   кузатилган   куйдириб   кўмиш
маросими   туркий   уруғларга   тегишли   урф-одат   бўлиши   мумкин   деган
фикрга келинди.
Эртош-Дўлана  қабристонидаги   барча  қабрлар  оилавий хилхона  бўлиб,
1-4,   6-қабрлардаги   жасадларнинг   бошлари   шарққа,   оёғи   ғарбга   қаратилган
ҳолда тартиб билан дафн этилган. 5, 7-қабрлардаги жасадлар бетартиб пала-
партиш дафн этилган. Бу хилхоналардан жасадларни дафн этишда бир неча
маротаба   фойдаланган.   Жасадлар   устма-уст   қўйилган   бўлиб,   айримларида
скелетлар бир четга тахлаб қўйилган.
Хуллас,   Юқори   Оҳангарон   ҳавзаси   ҳудудий   доирасида   Қовунчи
маданиятига   тегишли   қатор   янги   мозор-қўрғонларини   кашф   этилиши   ва
ўрганилиши туркий этник жамоаларнинг антик, айниқса, илк ўрта асрларда
Оҳангарон   водийсининг   тоғли   ҳудудларига   жадал   кириб   келганлигидан
далолат беради.
Қабрлардан топилган бой ашёвий далиллар характерига кўра чорвадор
аждодларимизга   тегишли   бўлиб,   улар   ҳаётида   ўтроқлашиш   жараёнлари
кўзга ташланади. Эртош-Дўланадан топилган барча артефактларни ўрганиш
орқали   Қовунчи   II   (   милодий   II   –   IV)   асрларга   оид   қабристон   эканлиги
аниқланди.
Эртош-Дўлана   қабристонини   ўрганиш   орқали   дафн   иншоотлари,
уларнинг   тузилиши,   дафн   маросимлари,   урф-одатлари,   диний   қарашлари,
моддий маданияти ҳақида маълумотлар таҳлил қилинди.
Шундай   қилиб,   юқори   Оҳангарон   ҳавзасида   ўзбек   халқи   этногенезига
доир   Дўланабулоқ,   Тайпан,   Турқушин,   Эртош-Дўлана   каби   Қовунчи
маданиятига   тегишли   қатор   қабристон   ва   ёлғиз   қабрлар   топиб   ўрганилди.
Уларнинг   барчаси   фан   оламига   номаълум   бўлган   янги   ёдгорликлар
ҳисобланади.   Бу   ёдгорликларнинг   топилиши   ва   илмий   ўрганилиши   ўзбек
халқи   этник   тарихининг   асосларини   ташкил   этган   Қовунчи   маданияти
аҳолисининг нафақат қадимги Тошкент воҳаси Оҳангарон водийси қуйи ва
52 ўрта   ҳавзаларида,   балки   унинг   тоғли   зоналарига   милодий   эра   бошларидан
бошлаб   кириб   борганлиги,   уларнинг   ҳаётида   секин-аста   ўтроқлашиш
жараёнлари кечганлиги кузатилди.
I.  5 . Ўралитепа ёдгорлиги
2009-2010   йиллар   Чотқол   ва   Қурама   тоғлари   оралиғидан   оқиб   ўтган
Эртошсойнинг   юқори   қисмида,   ўнг   соҳил   бўйлаб   қад   кўтарган   адирликда
жойлашган   Ўралитепа   ёдгорлигида   археологик   қазишмалар   олиб   борилди.
Ёдгорлик   иккита   ясси   тепаликдан   иборат   бўлиб,   у   ўз   тарихий
топографиясига кўра, илк ўрта асрлар даври Илоқ деҳқонларининг қасрини
эслатади.   Тепаликлар   оралиғида,   уларни   бир-бирлари   билан   боғловчи
кўтарма   йўлак   мавжуд.   Маҳаллий   аҳоли   орасида   улар   “Қўшалоқтепа”   ёки
“Ўралитепа”   номи   билан   маълум.   Маҳаллий   аҳоли   томонидан   унга
“Қўшалоқтепа”,   деб   ном   берилганлиги   тепаликларнинг   ташқи   кўриниши
билан   боғлиқ   бўлса,   уни   “Ўралитепа”,   деб   аталишида   қуйидагиларга
асосланилган:  шу ерда истиқомат қилувчи қишлоқ кексалари билан бўлган
суҳбат   давомида   маълум   бўлдики,   ушбу   тепаликлардан   бирининг   устки
қисмида   қатор   чуқур   излари   бўлиб,   уларнинг   тубида   куйган   бошоқли   дон
қолдиқлари учраган. Қазишма вақтида ҳам шундай ҳолат кузатилди. Демак,
бу   ерда   ўтмишда   маҳаллий   аҳоли   тамонидан   ғалла   сақлаш   учун   ўралар
қазилган.   Шундан   сўнг   бу   тепа   “Ўралитепа”,   деб   номланиши   маъқул
топилди 102
.
Ушбу   Ўралитепа,   деб   номланган   иккинчи   тепаликнинг   энг   баланд
қисмига репер қозиғи қоқилиб, 130 м². га яқин майдон 2х2 м. квадратларга
бўлиб   чиқилди.   Қазишма   ишларини   репер   нуқтаси   атрофидаги
квадратлардан   бошлаб,   секин-аста   қазилма   майдони   кенгайтириб   борилди.
Қазилма   майдони   тахминан   40   м².   гача   етганда,   унинг   устки   қисмидаги
чимзор   25-30   см.   қатлами   остидан   кулранг   майин   45-50   см.   тупроққа   дуч
102
  Исабеков   Б.   Ўралитепа   диний   ибодат   мажмуаси   //   “Олий   таълимда   ижтимоий-гуманитар   фанларни
ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент. 2011.
– Б. 127-131.
53 келинди.   Унинг   орасида   сопол   синиқлари,   ҳайвон   суяклари,   куйган   кўмир
парчалари,   тош   ва   сопол   урчуқтошлар   (39.1-4-расм)   ҳамда   бошқа   ашёвий
далиллар мавжудлиги ўрганилди.
Қазилма   доирасида   Ўралитепанинг   марказий   қисмида,   ер   юзасидан  
80-90   см.   чуқурликда,   тартиб   билан   териб   чиқилган   тош   майдонча   очилди
(38-расм).   Тош   майдончанинг   умумий   ҳажми   47,52   м².   ни   ташкил   қилади.
Тош   майдончага   ётқизилган   тошлар   орасида   тош   ёрғучоқ   бўлаклари,
баъзида   тош   ҳовонча   дасталари,   маданий   қатламда   сопол   парчалари   ва
аргиллит   тошлардан   ясалган   найза   учли,   ҳовончасимон   тош   тумор
синиқлари   топилди   (39.11-расм).   Тош   майдонча   доирасида,   унинг   ўрта
қисмидаги   тошларда   олов   излари   кўзга   ташланади.   Худди   шу   чуқурликда,
қазилма   майдончасининг   жанубида,   тўғри   тўртбурчак   шаклида   тош   ғов
очилди.   Ушбу   қурилмада   ҳар   хил   катта-кичик   ҳажмдаги   тошлар   устма-уст
терилган   бўлиб,   ташқи   кўринишидан   тош   терилган   мозор-қўрғонларни
эслатади.
Тошли   майдончанинг   ғарбий   ва   шимолий   чегараларини   аниқланди.
Тошли   майдончанинг   ғарбий   чегарасини   ўраб   олган   тош   девор
қолдиқларини   очиб   ўрганилди.   Ғарбий   тош   девор   тош   ғовнинг   жануби-
ғарбий чегарасидан бошланиб, шимол томонга 2 м. кенгликда давом этади.
Узунлиги 10,40 м.га етганда  шарққа томон қайрилиб, тошли майдончанинг
шимолий деворини ташкил этган. Шимолий тошли девор кенглиги ҳам 2 м.
ни   ташкил   этади.   Шимолий   девор   12,40   м.   гача   давом   этиб,   сўнг   жанубга
бурилган.   Аммо   тошли   майдончанинг   шарқий   томонида   худди   ғарбий   ва
шимолий деворлар каби тош майдончага жипсланган ҳолда қурилган девор
қолдиқлари топилмади. Аксинча, тошли майдончанинг бу томонида кенг ва
очиқ   бўш   майдон   бўлиб,   бу   тош   майдончанинг   қуёш   чиқиш   томони,
қурилманинг ҳовли саҳни бўлса керак, деган тахминга келинди 103
.
Тошли   майдончанинг   жанубий   томонида   ҳам   тош   девор   қолдиқлари
очилди. Унинг кенглиги ҳам 2 м. дан кам эмас. У орқа, жануб томондан хом
103
 Исабеков Б. Ўралитепа диний ибодат мажмуаси... – Б. 127-131.
54 дев ғиштлар билан ўраб олинган.
Тошли   майдончанинг   ғарбий   деворидан   40   см.ли   пойдевор   сақланиб
қолган.   Шимолий   девор   тош   майдончадан   20   см.   баланд.   Аммо   жанубий
девор тош майдонча билан бир хил баландликда бизгача етиб келган. Ушбу
деворга   жипс   ҳолда   қурилган   бўлиб,   юқорида   қадимги   қабр   деб   тахмин
қилинган тош ғов-қурилмада, қазишма ишлари давом эттирилди.
Қабр   сифатида   тахмин   қилинган   тош   ғов   ўлчами   8,5х4,5   м.   бўлиб,
унинг жанубий тош деворининг баландлиги пастга томон 1,5 м. гача давом
этган. Тош ғовнинг шарқий қисмида чим қатлами (60 см.) остидан кулранг
қорамтир кул аралаш майин тупроқ очилди. Унинг ичида унча кўп бўлмаган
ҳайвон   суякларининг   синиғи,   сопол   бўлаклари   учради.   Бу   кулранг
қатламнинг қалинлиги 80 см.дан кам эмас эди.
Унинг   шарқий   қисмида   20   см.дан   кам   бўлмаган   оқ   тоза   кул   қатлами
очилди. Бу тоза оқ кул қатлами тош ғов жанубий деворига бориб тақалган.
Бу   кул   қатламининг   ёйилиши   айлана   шаклида   бўлиб,   у   тош   ғовнинг
жануби-шарқий  қисмида  1  м².га  яқин   майдонни  эгаллаган.  Унинг   остидан  
6-7   см.   қалинликда   қорамтир   майин   кул   қатлами,   бу   кул   қатламининг
остидан   1   м.   қалинликда   кул   аралаш   зич   қаттиқ   тупроқ   қатлами   очилди.
Тош ғовнинг ғарбий бўлагида, айнан шу даражада майин тимқора тупроқли
ўра очилди. Унинг яқинида, тош ғовнинг ғарбий девори остидан катта хум
топилди.   Унинг  ичи қорайиб  кетган  буғдой   донлари аралаш  тупроққа  тўла
эди. Хумнинг яқинидан эса, дон сақланган ўра очилди.
Ўра   тубида   қорайиб   кетган   буғдой   донлари   қоришиб   ётарди  
(39.20-расм). Ўранинг  ёнида яна бир кичикроқ ўра жойлашган бўлиб, унинг
ичидан қорайиб кетган нўхат донлари топилди  (39.21-расм).   Қатламда сопол
синиқлари,   3   та   урчуқтош   ва   ҳайвон   суяк   парчалари   учратилди.   Ушбу
қатлам   остида   20   см.ли   тимқора   кул   қатлами   очилди.   Бу   қатлам   тош   ғов
майдони   бўйлаб   ҳосил   бўлган,   шунингдек   унинг   остидан   материк   ҳам
аниқланди.
Тош   ғовнинг   шимолий   девори   ташқариси   хом   ғишт   билан   ўралган
55 бўлиб,   хом   ғишт   ўрами   тош   деворнинг   чуқурлигигача   давом   этган.   Хом
ғишт   билан   ўралган   деворнинг   баландлиги   3,25   м.   га   боради.   Ер   сатҳидан
2,90 м. чуқурликда, кенглиги 45-50 см. бўлган тош девор очилди. У шарқдан
ғарбга   томон   чўзилган   бўлиб,   атиги   2   қатор   тош   баландлигидан   иборат
бўлиб, бу девор қолдиғини бирор қурилма билан боғлаб бўлмади. Тош ғов
ичи 3,65 м. гача ковлаб кўрилди. Пастки тош девор материк устига қурилган
бўлиб,   унинг   остида   маданий   қатлам   излари   учрамади.   Тош   ғов
чуқурчасининг   юқори   қатламларидан   эса,   кўплаб   сопол   парчалари,   кул   ва
кўмир   парчалари,   бир   неча   тош   ва   терракота   урчуқтошлар   (39.5-8-расм) ,
тош   сурматошлар   (39.10-12-расм),   майда   ҳайвонларнинг   ошиғи,   тишлари,
суякдан   ясалган   мусиқа   асбоби   (39.14-расм),   илик   суяклари  
(39.13,15,16-19,-расм), тош мунчоқ ва мис билагузук топилди   (39.9,22-расм).
Тош ғов эса, қадимги қабр бўлиб чиқмади 104
.
Ўралитепадаги   дастлабки   қазишма  натижаларига  кўра,   ушбу   ёдгорлик
илк   ўрта   асрлар   даври   чорвадорлар   қасри   бўлса   керак,   деган   хулосага
келинган эди. Сопол парчалари шунчалар майда эдики, уларда на нақш бор,
на   сопол   идиш   шаклини   берувчи   гардиши   бор   эди.   Сопол   парчалари   ҳам
кўп   эмас   эди.   Сопол   парчалари   орасида   бир   неча   қизғиш   ва   қорамтир
ангобли йирик сопол бўлаклари ҳам бўлиб, улар орасида оғзи тарновсимон
жўмракли   кўза   бўлиб   (39.23-расм) ,   бу   кўза   ўзига   хос   қатор   элементларига
кўра Қовунчи маданиятида кенг тарқалган 105
.
Ўралитепа   ёдгорлигининг   функционал   характерига   кўра,   бу   жойдан
топилган   ашёвий   далиллар   ва   турли   диний   тасаввурларга   хос   синкретик
белгилар   унинг   ярим   ўтроқ,   ярим   чорвадор   ҳаёт   тарзини   бошидан
кечираётган   тоғликларнинг   диний   маркази,   бир   қишлоқ   доирасида   таркиб
топган   махсус   диний   маросимлар   ўтказадиган   жой   эканлигидан   далолат
беради.   Қуёшга   сиғиниш   оловга   сажда   қилиш   билан   узвий   боғлиқдир.
Оловга   сиғиниш   билан   боғлиқ   археологик   далиллар   сўнгги   бронза   ва   илк
темир   давридан   бошлаб   қайд   этилган.   Бунга   мисол   Далварзин   (Андижон
104
  Исабеков Б. Ўралитепа диний ибодат мажмуаси ... –   Б. 127-131.
105
  Левина Л.М. Керамика  Нижней … – С.  180  - 184. Рис. 59.
56 вилояти)   ёдгорлигида   ўрганилган   оловга   сиғиниш   билан   боғлиқ   хона
қолдиқларидир 106
.   Тадқиқ   этилаётган   тарихий   даврнинг   (V-VIII)   Қайрағоч
Заврақ,   Шўртепа,   Fайраттепа,   Майдатепа   ва   Қува   каби   илк   ўрта   асрлар
ёдгорликларида   оловга   сиғиниш   билан   боғлиқ   ибодатхоналар   ва   оилавий
сиғиниш уйлари  аниқланган 107
.
Хўш,   бу   объектни   диний   марказ   деб   аталиши   учун   қандай   ашёвий
далиллар ва белгилар мавжуд ?
Биринчидан,   у Эртошсой ўнг соҳилида қад кўтарган тик баланд табиий
дўнглик устига жойлаштирилган.  Зиёратгоҳ  саҳнига чиқиб, Эртош қишлоғи
манзарасини юқоридан кузатиш мумкин.
Иккинчидан,   ибодатхонанинг   тош   терилган   муқаддас   майдони   қуёш
чиқар   томонга,   обиҳаёт   манбаи   –   Эртошсойга   қаратиб   қурилган.   Қуёш   ва
сув зардуштийликда муқаддаслаштирилган табиатнинг бир бўлагидир.
Учинчидан,   ушбу   объектда   табиатнинг   зардуштийликда
муқаддаслаштирилган яна бир унсури – Она Ер юзасига тош терилиб, ерни
илоҳийлаштириш моддийликда ўз аксини топган.
Тўртинчидан,   муқаддас   майдонга   терилган   тошлар   маълум   тартибда,
айлана   шаклида   ётқизилган   бўлиб,   нур   сочиб   турган   қуёшни   эслатади.
Айлананинг   сиртқи   тошлари   мутлақо   йирик   тошлардан   терилган.   Айлана
маркази   томон   тошлар   майдалашиб   боради.   Айлана   маркази   эса   асосан
майда тошлардан ташкил топган.
Бешинчидан,   марказий   айлана   тошлари   юзасида   олов   излари,   кул   ва
майда кўмир куйинди кул қатлами учрайди.
Олтинчидан,   муқаддас   майдоннинг   биринчи   айлана   тошлари   орасида
30 дан ортиқ тош ёрғучоқлар бўлиб, улар зардуштийлик динидаги Анахита
культини, ҳосилдорликни эслатади.
Еттинчидан,   тош   терилган   муқаддас   майдон   уч   томондан   тош
106
 Заднепровский Ю.А. Древняя Фергана // История Киргизской ССР. Том   I.  –  Фрунзе.: Кыргызстан .  1984.
–  С. 177-201.
?
  Брыкина   Г.А.   Идолы   из   Кайрагача   и   некоторые   вопросы   верований   древних   ферганцев   //   Памятники
культуры. Новые открытия.  ( Ежегодник ).  1980.  –  Москва .  1981.  –  С.   507-52 .  
107
  Матбобоев Б.Х. Қадимги Фарғонанинг  илк ўрта асрлар даври маданияти  ...  – Б. 240.
57 деворлар билан ўраб олиниб, бу унинг муқаддаслик нуфузига ишорадир.
Саккизинчидан,   муқаддас   майдоннинг   жанубида   очилган   тош   ғовнинг
шарқий қисмида оппоқ кул қатламли – мангу олов – алтарь ўрни жойлашган
бўлса,   унинг   ғарбий   бўлагида   ғалла   ўралари   ўрнашган.   Буларнинг   ҳар
иккиси ҳам зардуштийлик диний тасаввури билан боғлиқ омиллардир.
Тўққизинчидан,   бу   жойдан   диний   маросимлар   билан   боғлиқ   ҳар   хил
археологик   ашёвий   далиллар:   тош   майдончага   ётқизилган   тошлар   орасида
тош   ёрғучоқ   бўлаклари,   баъзида   тош   ҳовонча   дасталари,   аргиллит
тошлардан ясалган найза учли ҳовончасимон тош тумор синиқлари, тош ғов
чуқурчаси   ичидан   кул   ва   кўмир   парчалари,   бир   неча   тош   ва   сопол
урчуқтошлар,   майда   шохли   ҳайвонларнинг   ошиқ   ва   сиртига   пардоз
берилган   илик   суяклари,   мунчоқ   сифатида   тақиб   юрилган   йиртқич   ҳайвон
тишлари,   тош   тумор   ва   тош   мунчоқларнинг   топилиши   ушбу   объектнинг
синкретик диний характерини белгилайди.
Ўнинчидан ,   археологик   топилмалар   таркибига   қараганда   (тош
ёрғучоқлар,   тош   ҳовонча   дасталари,   найза   учли   ҳовончасимон   тош
туморлар,   ҳайвон   ошиқлари   ва   сиртига   пардоз   берилган   илик   суяклар,
йиртқич   ҳайвон   тишлари)   топилди.   Шунинг   учун   Ўралитепа   ёдгорлиги
кичик   қишлоқ   доирасида   таркиб   топган   махсус   диний   маросимлар
ўтказилган жой деган илк тахмин илгари сурилди.
Бобга хулоса қилсак   Юқори ва Ўрта Оҳангарон тоғ тизмалари   (Чотқол
ва   Қурама)   турли   хил   маъданларга   бой   ўлка.   Шу   боис,   қадимда   ва   ўрта
асрларда   бу   тоғ   тизмаларини   ўзлаштириш   кенг   қулоч   ёйган.   Бу   жойларда
кўплаб   маъдан   конлари,   улар   атрофида   металлургия   тошқоллари,   металл
эритиш   печлари   учратилади.   Металлургия   хунармандчилиги   чорвадор
қабилаларнинг   энг   фойдали   машғулоти   бўлиб,   улардан   ясалган   санъат
асарлари   ва   меҳнат   ҳамда   ҳарбий   қуроллари   чорвадорларнинг   ҳаёт
мазмунини ташкил этган. Шунинг учун ҳам кончилар меҳнат фаолиятининг
излари тоғ чўққиларида ҳам мозор-қўрғонлар сифатида учратилади.
Юқори ва Ўрта Оҳангарон  водийси тоғли  ҳудуд сой ва булоқ сувлари
58 ҳавзаларидан   Дўланабулоқ,   Тайпан,   Турқушин,   Эртош-Дўлана   каби   янги
мозор-қўрғонлар   очиб   ўрганилиб,   ўзбек   халқи   этногенези   билан   боғлиқ
тарихий   жараёнлар   антик   ва   илк   ўрта   асрларда   Оҳангарон   водийсининг
тоғли   ҳудудларига   ҳам   жадал   кириб   борганлиги   кузатилди.   Тошкент
воҳасининг   Қовунчи   маданияти   билан   узвий   боғлиқ   эканлиги   исботланди.
Шунингдек,   кўплаб   тегирмон   тошлари,   ёрғучоқлар,   буғдой   ва   нўхат
донларининг топилиши чарвадор аҳоли орасида ўтроқлашиш жараёни фаол
кетаётганлигини кўрсатди.
Юқори   Оҳангаронда   Ўралитепа   ёдгорлиги   ўша   ҳудуд   аҳолисининг
диний   маросимлар   ўтказадиган   маркази   бўлиб,   Оҳангарон   водийсининг
сўнгги   антик   ва   илк   ўрта   асрлар   даври   диний-маънавий   дунёси   янги
бирламчи материаллар билан бойитилди .
59 II. БОБ.   ЎРТА ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИ ШАҲАР ТИПИДАГИ
ЁДГОРЛИКЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
II. 1.  Тункат-Имлоқ кўҳна шаҳар харобаси ва унда олиб борилган
археологик қазишмалар
Оҳангарон водийсининг ўрта оқими районлари археологик объектларга
жуда   бой   ҳудуд   бўлиб,   унинг   ҳудудида   бизгача   9   та   қадимги   шаҳар
харобалари,   74   та   қишлоқ   маконлари   ва   деҳқон   қасрлари,   3   жойда   қоятош
суратлари,   4   жойда   қадимги   тош   даври   ёдгорлиги,   38   пунктда   мозор-
қўрғонлар,   15   жойда   руда   конлари,   27   жойда   металлургия   ва   турли   хил
қурол ишлаб  чиқариш устахоналари,  15  жойда металл  эритиш қўралари  ва
бошқа   ёдгорликлар   топилган 108
.   Бу   ҳудудлар   ўз   навбатида   Оҳангарон
водийсининг   қадим   ва   ўрта   асрларда   иқтисодий-хўжалигининг   маъдан
ишлаб   чиқариш   тармоқлари   юксак   даражада   ривожланган   саноат   маркази
ҳисобланган.
Бу   ҳудудда   жойлашган   ёдгорликлар   археологик   жиҳатдан   атрофлича
ўрганилмаган. Уларнинг аксариятида кенг кўламли қазишма ишлари амалга
оширилмасдан   археологик   хариталаштириш   даврида   тўпланган   кўтарма
материаллар   ва   кичик   натижалари   асосида   хронологик   даври   белгиланган.
Айримларида   (масалан,   Тункат)   кичик   кўламдаги   қазишмалар   натижасида
хулоса чиқарилиб, атрофлича ўрганилмаган. Оҳангарон водийси ҳудуднинг
Обиз   қишлоғида   жойлашган   қадимги   Тункат   (Имлоқ)   шаҳар   харобасида
айрим   мунозарали   хулосаларга   аниқликлар   киритиш   мақсадида   қўшимча
изланишлар олиб боришни лозим топиб, унда археологик тадқиқот ишлари
амалга оширилди.
Тункат Ўрта Оҳангарон водийсининг тоғ саноати, яъни қора ва рангли
металл   хомашёси   ишлаб   чиқаришга   ихтисослашган   марказий   шаҳридир.   У
ўрта   аср   ёзма   манбаларида   Имлоқ   деб   аталган.   Имлоқ   ҳақида   археологик
материаллар   асосидаги   дастлабки   маълумотни   XIX   аср   охирида   М.С.
108
  Буряков   Ю.Ф.,   Касимов   М.Р.,   Ростовцев   О.М.,   Археологические   памятники   Ташкентской   области.   –
Ташкент. 1973. – С. 77-100; Буряков Ю.Ф. Горное дело ... – С.  43 - 70 .
60 Андреев   беради 109
.   Ёдгорлик   харобалари   ҳақида   1926   йилда   С.Ф.
Мошковцев   эслаб   ўтади 110
.   1928   йили   П.Т.   Князев   ёдгорлик   тепасида
тўпланган тошқоллар уюмини кузатиб, бу жой металлурглар шаҳри бўлган,
деган   хулосага   келади.   1929   йилда   объект   билан   М.Е.   Массон   танишиб,
1934   йилда   В.Д.   Жуков   билан   биргаликда   унинг   тарихий   топографияси
тавсифини беради 111
, топограф К.И. Лехнович эса ёдгорлик тархини тузади.
1959-1961   йилларда   Ю.Ф.   Буряков   ёдгорликнинг   бир   неча   жойида
катта-кичик   ҳажмдаги   археологик   изланишлар   олиб   боради 112
.   Шу   уч
йиллик изланишлар даврида асосий эътиборини ёдгорлик стратиграфиясига,
унинг   тарихий   топографиясига,   мудофаа   тизими   ва   турар-жой
массивларини   ўрганишга   қаратди.   Шу   мақсадда,   шаҳристон   мудофаа
деворининг   шимоли-шарқий   минорасида   (1-қ),   Арк   деб   тахмин   қилган
пунктда   (3-қ),   Шаҳристон   деб   аталган   пунктда   (2-қ),   шарқий   рабатда   (4-қ)
қазишмалар   олиб   борган.   Шунингдек,   шаҳарнинг   бир   неча   жойларида
стратиграфик шурфлар қазилган.
Ю.Ф. Буряков хулосасига кўра, Тункатнинг шимоли-ғарбий бурчагида
5   гектарли   кўҳандиз   (Арк)   жойлашган.   Ундан   шарқда   VI-VII   асрларда
атрофи   мудофаа   деворлари   билан   ўраб   олинган   12,5   гектарли   Шаҳристон
фаолият   кўрсатган 113
  ва   унинг   жанубий   ва   шарқий   томонларини  
30   гектардан   кам   бўлмаган   рабат   ўраб   олган 114
.   Ю.Ф.   Буряков   ўз
хулосаларини   давом   эттириб,   айнан   шу   асрларда   Аркнинг   100   м².   дан   кам
бўлмаган   платформаси   устида   монументал   меъморий   мажмуалар   мавжуд
бўлган.   Шаҳристон   ичида   эса   металлургия   ҳунармандчилик   устахоналари
бўлиб,   IX-X   асрларда   шаҳар   майдони   кенгайиб   борган,   унинг   шаҳристон
майдони 17,5 гектарга, шаҳарнинг умумий майдони эса (Арк, шаҳристон ва
109
  Андреев М.С. Местности в долине Ангрена, интересные  в археологическом отношении  //  Известия общ.
еств. археологии, истории и этнографии при Казанском университете. Том XI . В ы п.  6.  –   Казан, 1 993 .
110
  Мошковцев С.Ф. Загадочный рудник Кухисим.  Теологический вестник Т. V, Ленинград, 1926, № 1- 3.  –
С . 67. 
111
  Массон М.Е. Ахангаран. Археолог-топографический очерк. – Ташкент, 1953, – С. 70-93. 
112
  Буряков   Ю.Ф.   Археологические   материалы   по   истории   Тункета   и   Абрлига.   В   к н.   “ Материалы   по
истории Узбекистана ”  Ташкент, 1966,  – С . 76-123. 
113
  Буряков Ю.Ф. Археологические  материалы…  1966. – С . 80. 
114
  Буряков Ю.Ф. Археологические материалы... 1966. – С . 81. 
61 рабат) 180 гектарга етади 115
, деган хулосаларга келади.
Шаҳристоннинг   шимоли-шарқий   минораси   зонасида   олиб   борилган
қазишмалар жараёнида минорага туташ уй-жой ва хўжалик биноларига оид
4   та   хонада   икки   ярусда   поллар   сақланган.   Хона   полига   тош   плита
ётқизилган.   Хоналарда   ўчоқ   ўрни,   унинг   ҳар   икки   ёнида   хум   ва   хумча
синиқлари   қайд   этилади.   Хоналардан   топилган   сопол   парчалари   орасида
мис   танга,   сирланган   ва   сирсиз   сопол   парчалари,   симоб-кўзача,   терракота
қушчанинг боши, темир предметлар, шиша парчалари, қўл тегирмон тоши,
бир неча бўлак пишиқ ғишт (30х15х5 см.) парчалари учрайди.
Қўшни   хона   полига   ҳам   плита   тошлар   ётқизилган,   унинг   маданий
қатламидан сирланган ва сирланмаган сопол парчалари, улар орасида танга
сақлаш   учун   сопол   хазинадон   топилиб,   унинг   ичидан   Нуҳ   ибн   Наср   (943-
947 йиллар) даврига оид мис танга олинган. Қолган хоналар полида ҳам тош
плиталар ётқизилган. Ҳар бир хоналар ичида бир ёки иккитадан чуқурчалар
(яма) бўлиб, уларнинг чуқурлиги 60 см., диаметри 80 см. Чуқурча деворлари
куйган,   усти   металл   тошқоллари   билан   қопланган,   ичи   эса   кул   аралаш
юмшоқ,   тошқол   ва   сирли   сопол   бўлакларига,   синиқ,   юпқа   пишиқ   ғишт
парчаларига   тўла.   Бу   чуқурчаларнинг   кўпчилиги   иккинчи   горизонтга
тегишли  бўлиб, улар  икки ярусли  сопол пишириш хумдонларининг  пастки
ўчоғи   ёки   руда   эритиш   қўралари   бўлиши   мумкин.   Бир   хумдон   ўчоғининг
биринчисидан   (№   3)   темир   қайчи,   ёнидаги   минора   харобасидан   темир
пайкон, иккинчисидан (№ 1) кўк рангли моғор босган коса, унинг ёнида бир
томони учли тош таёқча топилган.
Топилмалар   таркибига   кўра,   материалларининг   бир   қисми   (2,4-хона)
сомонийлар   даврига   тегишли   бўлса,   унинг   1,3   хоналари   ҳамда   1-ўрадан
топилган   материаллар   сомонийларгача   бўлган   даврни   эслатади.   Чунки,   бу
ўрадан сопол қозон, қўл чархида ясалган қизил ангоб билан пардоз берилган
қумғон   тумшуқли   кўза   парчалари,   баланд   цилиндр   оёқли   вазасимон
исириқдонлар   топилган.   Бу   сополлар   мажмуи   Тункатнинг   қуйи   қатлами
115
  Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы... 1982. – С. 35. 
62 учун характерли материаллардир.
Сомонийлар   даврига   оид   бу   икки   горизонтли   қурилманинг   устига  
15   см.гача   майда   шағал   ётқизиб   шиббаланган   ярим   метрли   фундамент
устига   қурилган   эди.   Унинг   остидан   учта   хона   ва   иккита   ярим   ертўла
кўринишидаги   хўжалик   хоналари   очилган.   Уларнинг   деворлари   шағал
аралаш   пахса   блокларидан   иборат.   Хоналар   ичида   икки   горизонтда   пол
очилди.   Пол   устига   тош   плита   ётқизилган.   Юқори   горизонт   пол   юзасида
сирли ва сирсиз сопол парчалари, шиша синиқлари топилди.
Ушбу   майдонда   юқори   горизонт   пол   сатҳининг   остки   қисмида
ертўлалар (подвал хоналар) очилди. Ертўла хона деворларининг баландлиги
1,5 м. Хона ичидан сирсиз сопол парчалари, ичида куйган нон излари билан
тандир қолдиғи, 4 та сопол идишлар топилган. Оқиш фонли сопол идишлар
сиртига   қизғиш   рангда   гул   солинган.   Хона   сополлар   мажмуи   ичида
сирланган сопол парчалари ҳам учрайди. Ертўлалар бир патриархал оилага
тегишли музлатгич вазифасини бажарган хўжалик хоналари бўлган.
2-қазишмани   амалга   оширишдан   мақсад   шаҳристон   билан   “кўҳандиз”
сифатида   қаралган   жойни   боғлаб   турувчи   жанубий   мудофаа   деворининг
минорасини   ўрганишдан   иборат   эди.   Ю.Ф.   Буряков   тахмин   қилишича,
чўккан   миноранинг   баландлиги   3   м.   га   яқин,   дарвоза   ўрнининг   кенглиги  
22-23   м.   Миноранинг   кесмасида   айланма   коридор   очилди.   Коридордан
топилган   сопол   парчалари   1-қазишма   кесмасидан   олинган   сополлардан
фарқ   қилмайди.   Демак,   шимолий   ва   жанубий   деворлар   бир   вақтда   пахса
блокларидан қурилган. 2-қазишма майдонида стратиграфик шурф қазилган.
Унинг кесмасига кўра, маданий қатлам ва қурилма қолдиқлари материккача
давом   этган.   Пастки   қатламларда   илк   ўрта   асрларга   оид   сополлар   ва
бухорхудотларнинг мис тангаси топилган.
Ю.Ф.   Буряковнинг   таъкидлашича,   кўҳандиз   кейинги   20   йил   давомида
замонавий   қурилишларнинг   олиб   борилиши   оқибатида   бузилиб   кетган.
Бузилган   ушбу   кўҳандизнинг   шарқий   қисмида   олиб   борилган   3-қазишма
натижасида,   280   м².   майдон   очилган.   Майдон   марказида   9,8   х   9,9   м.
63 майдонда хом ғиштлардан (46х26х10, 43х23х10, 42х23х10 см.) қурилган, 1,5
м.   қалинликда   платформа   очилади.   Платформа   майдонининг   жанубий
қисмига   тош   плиталар   ётқизилган,   платформанинг   шарқий   қисмида   юпқа
пишган   ғиштлардан   (18х9х3   см.)   қурилган   девор   очилади.   Унга   тақаб,
платформанинг   шарқий   бурчагидан   шарққа   ва   шимолга   кетган   девор
қолдиқлари   очилади.   Платформадан   шарққа   томон   чўзилган   майдонида
юпқа   пишиқ   ғишт   парчалари,   куйган   ёғоч   бўлаклари,   шиша   ва   сопол
парчалари,   темир  лист   парчалари   ва   уларга   қадалган   темир  михлар  кўплаб
учратилади. Улар орасида деҳқонзода шайх Жалол номи билан 1006 йилда
зарб этилган мис танга  топилган 116
. Бинога  ўт кетиб ёниб кетган. Эҳтимол,
бу   манзара   Қорахонийларнинг   Сомонийлар   давлати   устига   ҳарбий   юриши
билан   боғлиқ   бўлиши   мумкин.   Экспедиция   илмий   раҳбари   М.Е.
Массоннинг   тахмин   қилишича,   бу   жой   кўҳандизнинг   таркибий   қисми
бўлиб, унинг майдонида ҳукмдор саройи жойлашган 117
. Афсуски, бу жойдан
Арки аълони эслатувчи бирор белги топилмаган. Аслида, бу бино мулкдор
деҳқон   шайх   Жалолнинг   монументал   қароргоҳи   бўлган   бўлиши   ҳам
мумкин.
Ю.Ф. Буряков   томонидан Т ункат бўйича нашр қилган илмий ишларни
чуқур   ва   атрофлича   ўрганиб 118
,   Обиз   қишлоғи   яқинида   жойлашган   Тункат
(Имлоқ)   ёдгорлигини   ўргандик.   Изланишлар   натижасида   илмий   мақола
эълон   қилинди 119
.   Улар   “Арк”   деб   атаган   тепаликдан   (Тункатнинг   ғарбий
томони)   замона   зайли   билан   ҳеч   бир   из   қолмаган   эди.   Тункатнинг   шарқий
рабат,   деб   аталган   қисми,   металлургия   устахоналари   ва   руда   эритиш
қўраларига   тўла   металл   ишлаб   чиқарувчилар   маскани   бўлганлиги   аниқ
кўзга ташланар эди. Шаҳарнинг шарқий рабат қисмида IX асрнинг охири ва
116
  Буряков Ю.Ф.   Древняя и средневековая культура Чача.  – Ташкент, 1979, – С. 161.
117
 Массон М.Е. Ахангеран. – Ташкент, 1953, – С. 70-93.
118
  Буряков   Ю.Ф.   Археологические   материалы   по   истории   Тункета   и   Абрлыга   //   Материалы   по   истории
Узбекистана. – Ташкент. 1966; Он же. Генезис и этапы развития городской культуры Ташкентского оазиса.
– Ташкент, 1982, – 210 с.
119
 Аскаров A., Исабеков Б.   К вопросу о локализации   столицы средневекового владения Илак  //  Проблемы
древней   и   средневековой   истории   Чача .   Шамсиддин   Камолиддин   (ред.).   Lambert   Academic   Publishing .   –
Saarbrucken  2013.   (ҳаммуаллиф: Аскаров А.). – С. 345-355.
64 X аср бошларига доир катта миқдорда металлургия чиқиндилар-тошқоллар
уюми ҳозиргача сақланиб қолган.
Тункат   тарихий   топографиясини   синчковлик   билан   ўрганиш
натижасида   маълум   бўлдики,   руда   эритиш   қўралари   Ю.Ф.   Буряков
таъкидлаганидек,   шаҳарнинг   “рабат”   деб   аталган   қисмидагина   эмас,   балки
унинг   барча   ҳудудлари   учун   характерлидир.   Айниқса,   бундай   манзара
Тункатнинг   шимоли-шарқий   участкасида   тошқоллар   уюми   баланд
тепаликларга   айланиб   кетган   жойида   яхши   кузатилади.   Айнан   шу   ҳудудда
қатор   тепачалар   гуруҳи   жамланган.   Мана   шу   массивда   руда   янчиш   тош
босқонлари,   тош   гурзи   ва   тош   болталар,   тарновчали   плиталар,   объект
яқинида   тўпланган   тошқоллар   уюми,   тешикли   сопол   товалар   (сузгичлар),
хум   ва   хумча   бўлаклари   Тункат   шаҳри   ҳақиқатдан   металл   ишлаб   чиқариш
ҳунармандчилигининг   йирик   маркази   бўлганлигидан   далолат   беради.   Бу
шаҳарда   нафақат   рудадан   металл   эритиб   олинган,   балки   олинган   тоза
металл   хом   ашёсидан   турли-туман   қуроллар,   хўжалик   асбоб   -   ускуналари
тайёрлаш ҳам яхши йўлга қўйилган.
Улар   орасида   юқори   ҳароратга   чидамли   сопол   жомлар   учратилган.
Сопол жомлар диаметри  17-20 мм.  лик  махсус  тешикчаларга  эга.  Бу  сопол
идишлар   қалин   кул   қатлами   устига   (ўз   даврида   қайноқ   чўғ   устига)
ўрнатилган   эди.   Худди   шундай   ҳолатни   қўшни   Намудлиғ   металлурглар
шаҳарчасида   ҳам   кузатиш   мумкин   бўлган.   Тункат   полиметалл   рудаларида
темир, мис, қўрғошин, рух, кумуш ва олтин аралаш ҳолда учрайди.
Лаборатория   анализларига   кўра,   баъзи   бир   руда   парчаларида   кумуш
кўпроқ   бўлса,   бошқа   бирида   олтин   кўп   бўлган.   Тункат   устахоналарига
полиметалл   руда   хомашёси   турли   маъдан   конларидан   келтирилган 120
.
Металл ишлаб чиқариш ҳажми XI аср иккинчи ярмидан қисқара бошлайди.
XI   асрнинг   охири   ва   XII   асрда   Имлоқда   умуман   металлургия
ҳунармандчилиги   кескин   камайиб,   ҳунармандчиликнинг   кулолчилик   ва
шишасозлик йўналишлари ривожланишда давом этади 121
.
120
  Буряков Ю.Ф. Археологические материалы ... – С.  92-96 , 1 01 . 
121
  Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы... – С. 35. 
65 Шундай қилиб, Ю.Ф. Буряков ёдгорликнинг ҳар хил ҳудудларида олиб
борилган   уч   йиллик   археологик   изланишлари   натижаларига   кўра,   Аркдан
шарқда   VI-VII   асрларда   атрофи   мудофаа   деворлари   билан   ўраб   олинган  
12,5   гектарли   “шаҳристон” 122
  ва   унинг   жанубий   ва   шарқий   томонларини  
30   гектардан   кам   бўлмаган   “рабат”   ўраб   олган 123
.   Бу   жой   Тункатнинг
мулкдор деҳқонларига тегишли даҳалар бўлган, деб хулоса қилиш мумкин.
Оҳангарон   водийсининг   қадимги   металлургия   маркази   Тункат   шаҳри
ҳақида   илмий   адабиётлардаги   материаллар   ва   илмий   хулосаларга
аниқликлар   киритиш,   яъни   унинг   тарихий   топографияси   ва   шаҳар
ҳаётининг   ишлаб   чиқариш   характерини   ўрганиш   мақсадида   қўшимча
археологик   изланишлар   олиб   борилди.   Айниқса,   М.Е.   Массон   ва   Ю.Ф.
Буряковларнинг   Тункат   ҳақидаги   маълумотларига   баъзи   бир   аниқликлар
киритиш   эҳтиёжи   туғилди.   Шу   боис,   Оҳангарон   водийсининг   ҳар   бир
археологик объекти билан танишиб чиқилди.
Тункат илмий адабиётларда  қадимги металлурглар шаҳри, шунингдек,
Оҳангарон  водийсининг   пойтахт  шаҳри  сифатида   талқин  этилиб  келинади.
Бунга   М.Е.   Массон   ва   Ю.Ф.   Буряков   маълумотлари   асос   бўлган.   Ю.Ф.
Буряковнинг   “Тункат   дастлаб   қишлоқ   сифатида   милодий   IV-V   асрларда
таркиб топган, милоднинг ўрталаридан у металлурглар шаҳрига айланади”,
деган маълумотларининг тўғрилигига шак-шубҳа йўқ. Аммо унинг “VI-VII
асрларда шаҳарнинг мудофаалашган қисми 17,5 гектарли майдонни ташкил
этади. Айнан шу асрларда Тункатда кўxандиз бўлган, Кўҳандиз майдонида
100   м².дан   кам   бўлмаган   платформа   устида   монументал   меъморий
мажмуалар қад кўтаради 124
”, деган иборалар қўшимча маълумотларни талаб
этади.
Тункат   ўз   тарихий   топографиясига   кўра,   асрлар   давомида   юзлаб
мулкдор   деҳқонлар 
  мулки,   бир   шаҳар   ҳудудий   доирасида   жамланган
122
  Буряков Ю.Ф. Археологические  материалы  ... – С . 80. 
123
  Буряков Ю.Ф. Археологические материалы ... – С . 81. 
124
  Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы ...   –  С. 35. 

  Бу   ерда   деҳқон   деганда   қишлоқ   ва   ер   майдони   эгалари,   ҳунарманд   усталарнинг   етакчилари   назарда
т у тилмоқда.
66 бадавлат   деҳқонлар   қўрғонлари   тизимидан   иборат.   Тункат   Илоқ
давлатининг   рангли   ва   қора   металл   хомашёлари   ишлаб   чиқариш   маркази,
металлурглар шаҳридир.
Тункат   топографиясига   диққат   билан   назар   ташланса,   қуйидаги
манзара   яққол   кўзга   ташланади:   Ҳар   бир   мулкдор   деҳқон   мулки   алоҳида
металл   ишлаб   чиқариш   ва   уни   қайта   ишлаш   қўрғони,   бир   вақтни   ўзида
савдо   карвонсаройидан   иборат.   Уларнинг   ҳар   бири   алоҳида   мудофаа
деворлари   билан   ўраб   олинган.   Карвонсаройга   кириш   дарвозаси   мудофаа
чизиғининг   шарқий   ёки   жанубий   деворини   кесиб   ўтган.   Мудофаа   девори
бўйлаб ҳар хил катта-кичикликдаги тепаликлар бўлиб, улар орасида биттаси
катта ва кенглиги билан бошқалардан ажралиб туради. Тепаликларнинг энг
йиригида   мулкдор   д еҳқон   қасри   жойлашган   деб   ҳисоблаш   мумкин.
Қолганларида   эса   омборхона   ва   мусофирхоналар,   дўконлар,   меҳнат   ва
ҳарбий   ҳамда   турли   хўжалик   асбоб-усканаларини   ишлаб   чиқариш
устахоналари жойлашган бўлиши мумкин. Карвонсарой ички майдонининг
бир қисми текис пастлик-карвон ҳайвонлари учун жой бўлиб, унинг қолган
қисмида   қандайдир   қурилма   қолдиқлари   –   пастқам   дўнгликлар   ҳосил
бўлган.   Бундай   топографик   манзара   Тункатда   кузатилган   барча   деҳқон
қўрғонлари, яъни ҳар бир савдо карвонсаройлари  учун характерлидир .
Тункат   тарихий   топографиясини   синчковлик   билан   ўрганиш
натижаларига   қараганда,   руда   эритиш   қўралари   (печлари)   ҳақиқатан   ҳам
Ю.Ф. Буряков таъкидлаганидек, шаҳарнинг “рабат”, деб аталган шарқий ва
жанубий   қисмида   жамланган.   Айниқса,   Тункатнинг   шимоли-шарқий
қисмида   тошқоллар   уюми   баланд   тепаликларга   айланиб   кетган.   Мана   шу
қисмда   Ю.Ф.   Буряков   1960   йили   160   метр²   майдонда   қазишмалар   олиб
боради.   Қазишмалар   жанубдан   шимол   томон   кетган   каналнинг   ғарбий
томонида  олиб  борилади.  Қатор  тепачалар  гуруҳи  жамланган  бу тепачалар
яхлит   бир   қурилиш   мажмуасини   ташкил   этади.   Шунингдек,   қазишма
давомида   руда   янчиш   тош   босқонлари   топилган   бўлиб   мазкур   жойда
металлург ҳунармандларнинг уй-жойлари ҳам жойлашган.
67 Мана   шу   қисмдаги   коридорсимон   хонада   конуссимон   чуқурчага   дуч
келинади.   Чуқурча   деворлари   қип-қизил   бўлиб   куйган,   унинг   ички   тубига
махсус   сопол   қувур   қия   ҳолда   ётқизилган.   Бу   ўз   даврида   бузилиб   кетган
руда эритиш печининг ўрни бўлган бўлса керак.
Коридорга кираверишда хона поли остида, 80 см. чуқурликда бир неча
тош   плиталар,   уларга   тақалиб   ётган   қувур   топилади.   Биринчи   хонанинг
шимол   томонида   яна   бир   хона   (ўлчами   5х6   м.)   очилиб,   ўртасида,   1х1   м.
майдон   пишиқ   ғиштлар   билан   қопланган.   Унинг   устидан   сопол   парчалари
ва   қумтошдан   ясалган   плита   топилади.   Плитанинг   юзасида   чуқурлиги  
1-1,5   см.ли   тарновчаси   аниқланиб,   шундай   тарновчали   плита   парчалари
хонанинг   полигача   учратилади 125
.   Бу   жой   яқинидан   ва   хоналар   ичидан
топилган тош гурзи ва тош болталар, тарновчали плиталар, объект яқинида
тўпланган   тошқоллар   уюми,   кул   устидан   топилган   шахматтош   тешикли
сопол   товалар   (сузгичлар),   хум   ва   хумча   бўлаклари   Тункат   шаҳри   металл
ишлаб чиқариш ҳунармандчилигининг йирик маркази эканлигидан далолат
беради. Бу шаҳарда нафақат рудадан металл эритиб олинган, балки олинган
тоза   металл   хом   ашёсидан   турли-туман   қуроллар,   хўжалик   асбоб
ускуналари тайёрлаш ҳам яхши йўлга қўйилган.
Тошқоллар уюмининг  шарқий  томонида  солинган  стратиграфик  шурф
(2х0,8   м.)   материккача   олиб   борилади.   Шурфнинг   пастки   қатламида,
материк   устида   30   см.   қалинликда,   кўкимтир   мис   заррачаларига   бой
тошқоллар   қатлами   аниқланди.   Шурфнинг   жанубий   қисмида   оловда
қизариб кетган тупроқ чиқа бошлайди. Айнан шу жойда руда эритиш печи
жойлашган.   Печ   девори   2   см.гача   тошқолга   айланган.   Печ   чуқурчаси   23
см.гача   конуссимон   юқорига   кенгайиб   борган 126
.   Унинг   юқори   қисми
сақланмаган.   Печ   тагида   металл   тошқоллари;   сирланмаган,   аммо
кулолчилик   чархида   ясалган   сопол   парчалари,   хусусан,   сирланган   оқ   фон
устига қора-кулранг нақш берилган сопол парчалари ва қалин кул қатлами
топилди.
125
 Буряков Ю.Ф. Археологические материалы  .. .  – С.  92-93.
126
 Буряков Ю.Ф. Археологические материалы  .. .  –  С. 94. 
68 1961   йилда   шу   участка   майдонида   1,5х1,5   м.   ўлчамда   яна   бир
стратиграфик   шурф   (№6)   қазилган.   Шурф   материккача   (чуқурлиги   3   м.)
етказилган.   1,18-1,20   см.   чуқурликда   яна   бир   руда   эритиш   печи   очилади.
Печ   доира   шаклидаги   чуқурча   кўринишида   бўлиб,   унинг   деворлари
сувалган.   Сувоқ   ёриқларида   мис   заррачалари   учрайди.   Аммо   печнинг   таг
қисми   сақланган.   У   жойдан   яроқсиз   шиша   парчалари   ва   кул   учратилади.
Печ атрофида қалашиб ётган тошқоллар 2,2 м. чуқурликкача учрашда давом
этади.   Унинг   остида   соф   маданий   қатлам   (30-33   cм.   қалинликда)   очилди.
Маданий   қатламда   куйган   кўмир,   ҳайвон   суяк   парчалари   ва   керамика
материаллари   бўлиб,   улар   ичида   оқ   сирли   сопол   парчалари   ажралиб   турар
эди.   Шурф   чуқурлиги   2,5   м.   га   етганда   сарғиш   соз   тупроқли   материк
қатлами бошлаган 127
.
Тункатнинг   шимоли-шарқий   қисмидан   Отчопарсойгача   руда
тошқоллари   уюми   чўзилган.   Ушбу   қисмнинг   жанубий   томони,   яъни
ёдгорликни ғарбдан шарққа томон (Совуқбулоқсойдан Отчопарсойга) кесиб
ўтган магистрал каналга қадар   қисмини металлургларнинг қаср-қўрғонлари
эгаллаган.   Бундай   манзара   магистрал   канал   бўйлаб   ғарбдан   то
Совуқбулоқсойгача   давом   этади 128
.   Бу   деҳқон   қўрғонлари   ҳам   маҳаллий
мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Ҳар бир деҳқон қўрғонига алоҳида
кириш   дарвозаси   бор.   Улар   ички   ва   мудофаа   режасига   кўра,   Тункат
шаҳрининг   “Кўҳандиз”   ва   “Шаҳристон”   деб   аталмиш   қисмида   жойлашган
деҳқонларнинг қўрғонларидан фарқ қилмайди.
Тункатнинг   қуйи   қатламидан   топилган   археологик   материаллар,
айниқса   унинг   сўнгги   антик   ва   илк   ўрта   асрларга   тегишли   кулолчилик
буюмлари   Тошкент   воҳасида   кенг   тарқалган   Қовунчи   маданиятининг
иккинчи   ва   учинчи   босқичларини   акс   эттиради.   Юқори   қатлам
материаллари эса сомонийлар ва қорахонийлар даврига тегишлидир.
Қазишмалар   жараёнида   Тункатнинг   “рабат”,   деб   аталмиш   қисмида
руда эритиш печларидан бири очиб ўрганилди. Печ сақланган тепалик 2 м.
127
 Буряков Ю.Ф. Археологические материалы…  – С. 94-95.
128
 Буряков Ю.Ф. Археологические материалы… – С. 95. 
69 баландликда   сақланиб,   унинг   усти   металл   тошқоллари   билан   тўла
қопланган эди   (40.1-расм).   Қазишма жойини квадратларга бўлиб, унинг энг
баланд   марказида   1х1   м.   “бровка-столбик”   қолдириб,   печ   қолдиғи
аниқланди. Тепалик кесмасида 20 см.ли қаттиқ юза қатлами остидан шағал
аралаш қурилиш чиқиндилари чиқа бошлади. Унинг қалинлиги 70 см. эди.
Чиқиндилар   таркиби   тупроқ   ва   шағалдан   бошқа   юпқа   пишиқ   ғишт
парчалари,   сопол   қувур   синиқлари,   синган   тош   плитачалари   ва   руда
тошқолларидан   иборат   эди.   Синган   юпқа   пишиқ   ғишт   парчалари   орасида  
2   дона   бутуни   ҳам   топилди   (40.2-расм ).   У   квадрат   шаклида,   ўлчами  
17х17х3   см.   ғишт   сомонийлар   даврининг   40х40х4   см.   ўлчамли   квадрат
ғиштларининг   митти   нусхасига   ўхшайди.   Эҳтимол,   улардан   руда   эритиш
қўрасининг деворини тиклашда фойдаланилган бўлиши мумкин.
Пишиқ   ғишт   парчалари   орасида   тўғри   тўртбурчакли   ғишт   парчалари
ҳам учратилди. Топилмалар орасида бир неча бўлак сирли ва сирсиз сопол
парчалари ҳам учради. Сирли сопол парчалари оқ фонда, нақш гуллари эса
сарғиш рангда эди.
Объектни   қазиш   вақтида   шағал   аралаш   чиқиндилар   остидан,   90   см.
чуқурликда,   печда   чала   эриб,   бир   томони   тошқолга   айланган,   иккинчи
томони   эса,   эримай   рудатош   плита   ҳолатида   сақлаган   ярим   тошқол
қопламали   тош   плиталар   учратилди   (40.3-расм).   Мақсад   печ   асосининг
чегарасини   аниқлаш  эди.  Бироқ яримтошқол  қопламасининг  атрофи  майин
қум   аралаш   тупроқдан   иборат   бўлиб,   оловда   қизиб   куйган   печ   деворидан
ҳеч бир аломат учратилмади. Аммо печ асосининг диаметрини белгилашга
ишора   берувчи   далиллар   чиқиб   қолди,   яъни   “бровка-столбик”   сатҳидан  
1,5   м.   чуқурликда,   бир   томони   бузилган   печ   деворига   тақалган,   иккинчи
томони  эса   қия  кўтарилган,   узунлиги  80  см.ли  босқон  қувури  чиқиб  қолди
(40.4-расм).   Қувур   оғзининг   диаметри   9   см.   Сопол   қувурининг   қия
кўтарилган томонида чармдан ясалган босқон қопини улаш мосламаси бор.
Босқон қувурдан 20 см.лар чамаси шимолроқда печ “девори” ичига қия-тик
ўрнатилган яна бир сопол қувур топилди (40.5-расм ). Агар биринчи қувур
70 босқон   қувури   бўлса,   иккинчи   қувур   мўри   дудбурони   вазифасини   ўтаган.
Ана   шу   икки   қувурнинг   ўз   ўрнида   қўзғатилмаган   ҳолатда   топилиши   печ
тубининг   жанубий  ва   ғарбий   чегараларини   тахминан   бўлса   ҳам   аниқлашга
имкон   берди.   Печ   айлана   шаклида   бўлиб,   унинг   девори   конуссимон
тузилишда   юқорига   кўтарилган.   Асосининг   диаметри   1,20   м.   Устки
бортининг   диаметри   1   м.   Эриган   руда   металл   суюқлиги   печнинг   ярим   ой
шаклида   қурилган   тубидан   махсус   канал   орқали   печ   деворининг
ташқарисига ўрнатилган сопол резервуарга оқиб ўтган. Металл суюқлигини
совутиб,   металл   ёмбисига   айлантириш   учун   сопол   резервуарга   совуқ   сув
тушиб турган. Совутиш сув қувурлари печга унинг шарқий томонидан олиб
келинган.   Афсуски,   печнинг   сув   қувурлари   объектда   бутунлигича
сақланмаган,   унинг   синиқлари   эса   объект   майдонида   қалашиб   ётибди.
Худди   шундай   вазифани   бажарган   қувурлар   (4   та)   уларнинг   линияси
печнинг   жанубий-ғарбий   томонида,   анча   юқоридан   топилди   (40.6-расм).
Булар объектимиз майдонида кейинроқ қурилган иккинчи печ бўлганлигига
ишора эди. Унинг атрофидан топилган сополлар ҳам қуйи горизонт печига
тегишли сополлардан хронологик жиҳатдан фарқ қилади.
Шундай   қилиб,   ушбу   объектда   ҳар   хил   даврда   иккита   руда   эритиш
печлари   фаолият   кўрсатган   бўлиши   мумкин.   Аммо   уларнинг   ҳар   иккаласи
ҳам ҳозирги давргача етиб келмаган. Пастки ярус печи атрофидан оқ фонли
сарғиш нақш берилган сопол парчаларининг топилиши эса уни сомонийлар
даври   печи   эканлигига   ишора   қилади.   Юқори   горизонт   печи   эса   топилган
сопол   идиш   намуналари   ва   пишиқ   ғиштлар   ўлчамига   кўра,   қорахонийлар
даврига тегишли эканлигидан далолат беради.
Тункатнинг   тарихий   топографиясини   ўрганиш   мақсадида   олиб
борилган   изланишлар   давомида   маълум   бўлдики,   Тункатнинг   шимоли-
ғарбий   қисмида   металлургия   соҳаси   билан   шуғилланувчи   мулкдор
деҳқонларнинг   мулклари   кўпроқ   жойлашган.   Бизнинг   кузатувимизга   кўра,
шаҳарнинг бу қисмида асосан металл хомашёсидан турли меҳнат ва ҳарбий
қуроллар,   кундалик   хўжалик   асбоб-ускуналари   ишлаб   чиқариш
71 устахоналари жойлашган. Чунки Тункатнинг бу қисмида баланд осмонўпар
тошқол уюмлари учрамайди 129
.
Маълумки, руда эритиш, умуман металлургия саноатининг ривожи сув
билан   боғлиқ.   Қорамозор   руда   конларидан   кўчириб   келинган   руда
хомашёсини   эритиш   олдидан   қўл   ёки   сув   тегирмонида   майдалаш   талаб
этилади.   Шу   боисдан,   бу   масалада   Тункатда   металлургия
ҳунармандчилигининг   бу   жиҳати   яхши   ташкил   этилган,   яъни
Совуқбулоқсойдан параллелига шаҳар ичига бир неча каналлар қазилиб, сув
олиб кирилган.  Шуниси ажабланарлики, шаҳар ҳудуди  ер реълефига   қараб
секторларга   бўлиниб,   ҳар   бир   секторга   сойдан   (ғарбдан   шарққа   томон
йўналтирилган)   канал   орқали   олиб   кирилган   сув   (жанубдан   шимол   томон
қазилган)   ариқлар   тизими   орқали   ҳар   бир   металлург   мулкига   сув   олиб
келинган.   Канал   ва   ариқлар   бўйлаб   ҳовузлар   қазилиб,   уларнинг   ҳажми
металлург мулкининг ишлаб чиқариш имкониятидан келиб чиққан. Шунинг
учун   бир   мулк   олдида   катта   ҳовуз   бўлса,   бошқаси   олдида   кичикроқ   ҳовуз
бор.   Ҳовузлар,   ариқ   ва   каналлар   ёқалари   бўйлаб   руда   эритиш   кўралари
(печлари)   жойлаштирилган.   Уларнинг   тошқол-чиқиндилари   ҳар   бир   руда
эритиш   қўраси   (печи)   теварак-атрофида   сочилиб   ётибди.   Бундай   ҳолат
Тункатнинг барча қисмларида яққол кўзга ташланади.
Юқорида баён этилган маълумотлар Тункат шаҳри Илоқ давлатининг
нафақат сомонийлар ва қорахонийлар даврида, ҳатто илк ўрта асрларда ҳам
пойтахт   шаҳри   бўлмаган,   балки   металлургия   ишлаб   чиқариш
ҳунармандчилик   хўжаликлари   билан   боғлиқ   марказий   ишлаб   чиқариш
шаҳри эканлигидан далолат беради. 
II.  2 . Суюрлитепанинг визуал тарихий топографияси
Имлоқ   ёдгорлиги   билан   танишиш   жараёнида   қадимги   Тункатнинг
тарихий   топографияси   ҳақидаги   тасаввурларимиз   ўзгарди,   чунки   Тункат
топографиясида   кўҳандиз   ва   шаҳристон   мавжудлиги   аниқ   кўзга
ташланмайди. Одатда археологик адабиётларда таъкидланганидек, қадимги
129
 Асқаров А., Исабеков Б.  К вопросу о локализации столицы .. .  – С. 345-355.
72 шаҳарлар кўҳандизи (Арк) ёдгорликнинг энг баланд қисмини ташкил этади.
У   кўп   ҳолларда   квадрат   ёки   жой   рельефига   кўра,   тўғри   тўртбурчак,
учбурчак  шаклида бўлиши мумкин. Унинг атрофи қатор миноралар (бурж)
билан   мустаҳкамланган   мудофаа   девори   билан   ўраб   олинади.   Девор
ташқарисида   иккинчи   мудофаа   чизиғи   –   хандақ   барпо   этилиб,   кўҳандизга
унинг   бир   томонидан   пандус   орқали   чиқиб   борувчи   ягона   йўл   бўлади.
Кўҳандиз   ичида   ҳукмдор   саройи   ва   унинг   хонадони   уй-жой   ва   хўжалик
объектлари,   ибодатхона,   маҳкамачилик   –   бошқарув   тизимининг
иншоотлари,   ҳукмдор   шахсий   гвардиясининг   казармаси   ва   бошқа
қурилмалари жойлашади.
Кўҳандизга  тақаб  шаҳристон таркиб  топади. Кўҳандизга  нисбатан бир
неча   бор   катта   ва   кенг   майдонни   эгаллаган   бу   ҳудудда   турли   хил
ҳунармандчилик   тармоқлари   ва   ихтисослашган   ишлаб   чиқариш   маҳалла
(квартал)лари,   ҳунармандларнинг   турар-жой   массивлари,   шаҳарнинг   бош
ибодатхонаси, ички бозор, маҳалла гузарлари ва майдонлар, маҳаллалараро
кўчалар   ва   улар   бўйлаб   жойлашган   савдо   дўконлари,   шаҳар   аҳлини   сув
билан таъминловчи ҳовузлар, канал ва ариқлар тизими ва бошқа иншоотлар
ўз   тартиби   билан   жойлашади.   Шаҳристон   битта   ёки   шаҳарнинг   ўсишига
кўра, бир неча бўлиши мумкин. Аммо ҳар бир шаҳристон миноралар (бурж)
билан   мустаҳкамланган   мудофаа   деворлари   билан   ўраб   олинади.
Кўҳандизга   кириш   дарвозаси   битта   бўлса,   шаҳарга   кириш   дарвозалари
унинг   атрофидаги   йирик   шаҳарларнинг   жойлашишига   кўра,   бир   неча
бўлиши мумкин.
Шаҳристон   мудофаа   деворлари   ташқарисида,   шаҳристонни   ҳар
томондан   ўраб   олган   рабат   шаклланади.   Рабатнинг   катта-кичиклиги   унинг
магистрал   савдо-карвон   йўллари   ёқасига   жойлашишига   боғлиқ.   Унинг
майдонида   кўҳандиз   ва   шаҳристоннинг   аслзодалари-катта   мулк   эгаларига
қарашли   савдо   карвонсаройлари   ва   уларга   тегишли   иншоотлар,   улгуржи
савдо   бозори,   бошқа   хорижий   шаҳарларнинг   савдо   расталари,
мусофирхоналар   ва   ижара-омборхоналари   жойлашади.   Рабат   ташқарисида
73 шаҳар мулкдорларининг ер мулки, боғу-роғлар ва дала ҳовлилари – қасрлар
қад кўтаради.
Юқорида   таърифланган   манзара   Тункат   мисолида,   уни   Илоқ
давлатининг   пойтахт   шаҳри   сифатида   қарашга   асос   бермайди.   Оҳангарон
водийси,   яъни   Илоқ   давлатининг   пойтахт   шаҳри   аслида   Тункатдан  
17   км.лар   шарқда,   Оҳангарон   дарёсининг   чап   томонида   жойлашган
Суюрлитепа бўлиши мумкин 130
 (41-расм).
Суюрлитепа   Илоқнинг   пойтахт   шаҳри   сифатида,   ўзининг   асл   тарихий
топографияси,   сиёсий   ва   маъмурий   маҳкамачилик   тизими   объектлари,
мудофаа   ва   монументал   салобати   билан   ижтимоий   ва   иқтисодий   ҳамда
марказий   диний-маданий   объектларининг   мавжудлиги   билан   ажралиб
туради.   Суюрлитепа   пойтахт   шаҳарга   қўйиладиган   барча   талабларга   тўлиқ
жавоб бериши мумкин бўлган маҳобатли ёдгорликдир.
Суюрлитепа   Оҳангарон   туманининг   Қорабулоқ   қишлоғи   жанубий
чегарасида,   Олмалиқ-Ангрен   йўлининг   ўнг   томонида,   Оҳангарон
дарёсининг   иккинчи   террасаси   устида   жойлашган.   Тепаликнинг   шимоли-
ғарбий   бурчаги   унинг   энг   баланд   қисми   бўлиб,   у   камида   20   м.лар   чамаси
қалинликда   дарё   шағаллари   аралаш   соз   тупроқ   қатламлари   устида
жойлашган.   Унинг   чўққисига   кўтарилиб,   ёдгорлик   мажмуасидан   шарққа,
кун   чиқар   томонига   назар   ташланса,   Суюрлитепа   қадимги   шаҳрининг
топографик плани яққол кўзга ташланади. Кузатув текширишлари давомида
кўҳна шаҳар ҳудудининг ҳар бир қисми кўздан кечирилди. Натижада кўҳна
шаҳар   марказида   кўҳандиз,   унинг   атрофида   шаҳристонлар,   жанубий
шаҳристон   ташқарисида,   шаҳар   ҳукмдорининг   боғу-роғлари,   улардан
жанубда қадимги металлургларнинг мудофаа девори билан ўралган металл
хомашёси ишлаб чиқариш устахоналари жойлашган. Унинг жануби-шарқий
тепалигида   металлургларга   оид   мажмуа   жойлашган.   Улардан   жанубий
кенглик   томонга   қараб,   тоғ   остига   қадар   адирликларда   сойлар   бўйлаб
130
  Қаранг:   Бу   ҳақда   “Правда   Востока”   газетаси   саҳифасида   (20.   VII.   2007,   –   №140.)   С.   Аширов
“Потерянная столица государства Илак” номли мақоласида биринчи бўлиб фикр билдирган.   Ўша муаллиф.
Аширов   С.А.   К   локализации   Тунката   –   столи цы   Илака   //   Проблемы   древней   и   средневековой   истории
Чача .  Шамсиддин Камолиддин (ред.).  Lambert Academic Publishing . –  Saarbrucken  2013.   – C. 355-362.
74 мозор-қўрғонлар жойлашган 131
.
Шаҳарнинг   ғарбий   томонидан   Овжазсойнинг   ўнг   ирмоғи   –   Узунсой
ўтади. Унинг жанубий ва шарқий томонларини Узунсойдан тортилган чуқур
ва   кенг   канал   ўраб   олган.   Шаҳарнинг   умумий   майдони   тахминан  
100   гектардан   кам   эмас.   Шаҳар   текисликда   жойлашмай   Қорамозор   тоғ
тизмаларининг   шимолий   ёнбағрида,   Оҳангарон   дарёсининг   юқори
террасалари   устида   жойлашганлиги   боис,   шаҳарга   кириш   бош   дарвозаси
битта,   яъни   унинг   шимоли-шарқий   бурчагининг   шарқий   томонида
жойлашган. Бу шаҳар топографиясида  яхши кузатилади.  Буни биз шаҳарга
кириш   асосий   магистрал   кўчаси,   деб   атадик.   Магистрал   йўлнинг   шаҳарга
кираверишдаги кенглиги 20 м. дан кам эмаслиги кузатилди.
Юқорида   эслаб   ўтганимиздек,   кўҳандиз   шаҳар   марказида   жойлашган.
У   маҳобатли   кўриниши   ва   уни   ўраб   олган   мудофаа   деворлари,   квадратга
яқин шаклидаги аниқ режаси билан шаҳарнинг бошқа қисмларидан ажралиб
туради.   Кўҳандиз   майдони   2,5   гектарни   ташкил   этади.   Кўҳандиз   мудофаа
деворининг ғарбий ва шимолий томонларида учтадан буржлар жойлашган.
Улар айлана шаклида ва мудофаа чизиғидан бироз ташқарига чиқиб туради.
Кўҳандизнинг шарқий ва жанубий томонларида фақат мудофаа чизиғининг
бурчак   буржлари   бўлиб,   бу   томонларда   оралиқ   буржлар   борлиги
сезилмайди.
Кўҳандизга   кириш   дарвозаси   унинг   жанубий   мудофаа   чизиғининг
ўртасида жойлашган. Дарвоза ўрни кесмасида девор кенглиги 5 м. дан кам
эмаслиги   аниқланди.   Девор   асоси   пахса   блоклардан   қурилган.   Девор
ташқарисидан   унга   ёпиштириб   хом   ғиштлардан   қўшимча   девор
тикланганлиги кузатилади.
Кўҳандизнинг жануби-шарқий ва шимоли-ғарбий томонлари баланд ва
кенг дўнгликлардан иборат. Улар маҳобатли қурилиш иморатларининг ўрни
бўлиши   табиий.   Кўҳандизни   шимоли-шарқий   майдони   текисроқ.   Кўҳандиз
марказий қисмида кенг (диаметри 24 м.) ва чуқур (сақланиши 2,5 м.) ҳовуз
131
 Матякубов Х., Исабеков Б. Суюрлитепа. // Мозийдан садо. 2/90. 2021. – 40-42.
75 мавжуд.   Ўрта   Осиёнинг   кўпгина   қадимги   ва   ўрта   аср   шаҳарларининг
кўҳандизи   мудофаа   деворлари   ташқарисида   хандақ   мавжуд.   Аммо
Суюрлитепада   бундай   ҳолат   кузатилмайди.   Қўҳна   шаҳар   жойлашган
ҳудуднинг   табиий   ҳолати   ва   микрорельефи   хандаққа   зарурат   қолдирмаган
бўлиши мумкин.
Шаҳар тузилишининг тархига қаралганда, кўҳандизнинг чор атрофини
шаҳристонлар   ўраб   олган.   Одатда   шаҳристонлар   атрофи   ҳам   мудофаа
деворлари   билан   ўраб   олинган   бўлади.   Аммо   Суюрлитепада   бундай   ҳолат
кўҳандизни ўраб олган шаҳристонларнинг барчасида ҳам кузатилмайди.
Кўҳандизни ўраб олган шаҳристонларнинг жойлашиш ўрнига кўра, уни
шартли   шимолий   шаҳристон,   шарқий   шаҳристон,   ғарбий   шаҳристон,
жанубий   шаҳристон   ва   Суюрлитепанинг   шимоли-ғарбий   бурчагини
эгаллаган вағнзе 132
 мулки қисмларига ажратиш мумкин 133
.
Вағнзе   мулки   атрофи   буржлар   билан   мустаҳкамланган   мудофаа
деворлари   билан   ўраб   олинган.   Шимолий   шаҳристон   Вағнзе   мулкининг
шарқини,   кўҳандизнинг   шимолий   томонини   эгаллаган.   Аммо,   унинг   на
шимолида, на шарқида мудофаа девори излари учрамади. Бу ҳолат шарқий
шаҳристонда ҳам кузатилмайди.
Юқорида   эслаб   ўтилган   шаҳарга   кириш   магистрал   йўли   50-60   м.   лар
чамаси   шаҳарга   киргач,   иккига   бўлинади.   Бири   ғарбга   томон   давом   этади,
иккинчиси   эса   жанубга   томон   кетган.   Худди   шу   жойда,   йўлнинг   шимол
томонида   бош   дарвоза   посбонининг   буржи   жойлашган   бўлса   керак,   деб
фараз   қилинади.   Бу   жойдаги   буржнинг   ўрни   баланд   дўнглик   сифатида
сақланган. Иккига бўлинган йўлларнинг кенглиги 8 м. дан кам эмас. Уларга
тош   ётқизилган.   Ғарбий   йўл   кўҳандизнинг   шимолидан   ўтиб,   кўҳандизни
шимоли-ғарбий бурчаги орқали Узунсой томон кетган.
Шаҳарга   кирган   магистрал   йўлнинг   жанубий   йўналиши   шарқий
132
  Sultonov F., Bozorboev F.  O’rta asrlar tarixi. – Toshkent .  2007. – B. 6
133
  Исабеков   Б.И.   Раскопки   Храма   на   Суюрлитепа.   //   Проблемы   древней   и   средневековой   истории   Чачи.
Выпуск   2   (История.   Археология.   Нумизматика).   Шамсиддин   Камолиддин   (ред.).   Lambert   Academic
Publishing . –  Saarbrucken , 2014. – C. 35-51.
76 шаҳристон   ичкарисига   киргач,   яна   икки   тармоққа   бўлинади.   Унинг   бир
тармоғи   кўҳандизнинг   жануби-шарқий   буржидан   50   м.   лар   чамаси   шарқда
қад   кўтарган   айлана   шаклидаги   тепаликни   айланиб   ўтиб,   ғарбга   томон
йўналиб, кўҳандиз жанубий мудофаа деворининг қоқ ўртасини кесиб, унинг
ичига кириб борган. Кўҳандизга кириш дарвозаси рўпарасида овал шаклида
тепалик жойлашган. Бу кўҳандизга кириш дарвозаси олдидаги қоровулхона
ўрни   бўлса   ажаб   эмас.   Жанубий   шаҳристонга   кириш   дарвозаси   ҳам   айнан
шу жойда кузатилади.
Ушбу   магистрал   йўл   жанубий   томони   бўйлаб   ариқ   излари   сақланган.
Бу   ариққа   жанубий   шаҳристондан   чиқиб   келган   ариқ   қўшилиб,   шарқий,
шимолий   ва   вағнзе   мулкига   сув   олиб   кирилган.   Канал   излари   жойларда
яхши сақланган.
Кўҳандиздан   ғарбдаги   кенг   майдонни   ғарбий   шаҳристон   эгаллаган.
Унинг   ғарбий   томони   очиқ,   Узунсой   билан   чегараланган,   шимолий
томонидан эса ушбу сой томон кетган кенг йўл билан чегараланган. Унинг
жанубий томони эса жанубий шаҳристон мудофаа чизиғига бориб тақалади.
Кўҳандизнинг   жанубидаги   жанубий   шаҳристон   атрофи   мудофаа
деворлари ва буржлар билан ўраб олинган. Девор излари унинг жанубий ва
ғарбий томонларида яхши кузатилади.
Жанубий шаҳристон мудофаа деворлари орқасида чуқур ва кенг хандақ
қазилган.   Унга   сув   Узунсойдан   олиб   кирилган.   Хандақ   орқасида,   жанубда
кенг   дала   майдони   ястанган.   Унинг   ҳудудида   ариқлар   тизими   ва   режали
экин майдонлари кузатилади. Уларни ўраб олган сойлик орқасида айланаси
900 м. ли (майдони 2 га. дан ортиқ), атрофи юпқароқ мудофаа девори билан
ўраб олинган қадимги металлурглар устахоналари жойлашган. Бу майдонда
юзлаб   тош   ёрғучоқ   парчалари   учратилди 
.   Улар   орасида   онда-сонда   ўша
даврнинг   сопол   парчалари   учрайди.   Ушбу   маскан   доирасида   кузатилган
манзара   бу   жойда   қандайдир   тоғ   саноати   билан   боғлиқ   ишлаб   чиқариш
устахоналари,   металл   эритиш   печлари   жойлашганлигига   ишора   қилади.

 Қидирув разветка қазишмалари орқали шундай хулосага келинди.
77 Аммо   бу   ишлаб   чиқариш   майдонни   Тункат   мулкдор   деҳқонлари   мулкидан
фарқ   қилади.   Аммо   Суюрлитепанинг   жанубий   чегарасида   милодий   эра
бошларида  металлургия   билан шуғулланувчи  бадавлат   аҳоли устахоналари
жойлашган макон таркиб топган. Бунга унинг жануби-шарқий бурчагидаги
тепаликда   жойлашган   ҳукмдор   мулкига   тегишли   қаср   ўрни   гувоҳлик
беради.   Бу   жойдан   топилган   сопол   парчалари   ва   тош   ёрғучоқлар   Илоқда
металлургия   ҳунармандчилигининг   илк   босқичларига   тегишли   макон
эканлигига ишора қилади.
Демак,   Суюрлитепанинг   тарихий-топографик   манзарасидан   кўриниб
турибдики,   бутун   Оҳангарон   водийсини   қамраб   олган   Илоқ   давлатининг
пойтахт   шаҳри   айнан   Суюрлитепа   бўлиши   мумкин.   У   Оҳангарон
водийсининг   энг   йирик   ёдгорлиги   ҳисобланади.   Суюрлитепада   кузатилган
тарихий манзара ва унинг қадимги Фарғона билан бевосита боғлаб турувчи
Кандир   довон   йўлидаги   биринчи   йирик   шаҳар   харобаси   эканлиги,   унинг
Буюк   Ипак   йўли   чорраҳасида   жойлашганлиги   асосли   эканлигини
тасдиқлайди 134
.
Суюрлитепа   ўз   даврида   Имлоқ   деб   аталиб,   мамлакат   номи   қадимги
шарққа   хос   анъаналарга   кўра,   шаҳар   номи   билан   аталган   бўлиши   мумкин.
Тункат   ва   Илоқ   (Имлоқ)   атамалари   билан   боғлиқ   локализация   масаласи
Тункат   ва   Суюрлитепа   ёдгорликларида   қўшимча   археологик   тадқиқотлар
олиб боришни ва уларнинг илмий ечимида ёзма манбалар маълумотларини
жалб этишни талаб этади.
Суюрлитепа   тарихий   топографиясини   визуал   ўрганиш   билан   бирга
унинг   икки   объектида   қазишмалар   олиб   бориш   зарурияти   туғилди.   Унинг
биринчиси   ёдгорликнинг   археологик   стратиграфиясини   ўрганишга
қаратилган   бўлса,   иккинчиси   унинг   умумшаҳар   диний   культ   объектида
изланишлар   олиб   боришни   тақозо   этар   эди.   Шаҳар   стратиграфиясини
ўрганиш унинг Аркида олиб борилди.
134
  Исабеков   Б.И.   Древний   город   на   Великом   Шелковом   пути   //   International   journal   of   discourse   on
innovation ,  integration   and   education . – Issue № 5 .  – O’zbekiston. 2020. – С. 319-322
78 II. 3. Суюрлитепанинг археологик стратиграфияси
Суюрлитепа   ҳудудининг   ўзлаштириш   тарихини   ўрганиш   учун
ёдгорликнинг   энг   қадимги   қисми   ҳисобланган   кўҳандизда,   унинг   шимоли-
ғарбий   бурчагида,   ғарбдан   шарқ   томонга   йўналтирилган   5х48   м.   ли
стратиграфик   шурф   солинди   ( 42-расм ).   Кўҳандизнинг   чор   атрофини   ўраб
олган   мудофаа   девори   вақт   ўтиши   билан   нураб,   ташқи   томонга   йиқилган.
Кўҳандиз баландлиги камида 6 м.лик платформа устида қад кўтаргани боис,
аркнинг   чор   атрофи   конуссимон   қиялик   кўринишини   олган.   Траншея
кесмасида,   унинг   ғарбий   чегарасидан   8   м.   масофада   арк   тепалигининг
чегараси бошланади 135
.
Траншея   бошланғич   нуқтасидан   шарққа   томон   13,20   м.   масофада
табиий   тепалик   бағрига   кириб   борган   икки   хонали   ер   ости   совутиш
хоналари   қазилган   бўлиб,   уларда   ёз   кунлари   гўшт,   сут   маҳсулотлари
сақланган. Камералар шифти қубба шаклида, биринчи камеранинг полидан
шифтига   қадар   1,80   м,   устки   юзасидан   полгача   3,5   м.,   шарқий   деворининг
қалинлиги 60 см. Ундан иккинчи шарқий камерага ўтилган. Унинг кенглиги
2,5 м. Полидан шифтига қадар 2,60 м. Устки юзасидан полига қадар 5,24 м.
Совутиш   хонасининг   ичи   юқорисидан   оқиб   тушган   тупроқ,   кул,   хом   ғишт
парчаларига  тўла. Маданий  қатламлар ҳар хил қалинликда  ғарбдан  шарққа
томон оқиб тушган.
Траншеянинг ғарбий чегарасидан 24 м. масофада материк устида икки
қатор   пахса   девори   учратилиб,   унинг   баландлиги   2,5   м.   Ҳар   бир   пахса
орасига   бир   қатор   хом   ғишт   териб   чиқилган.   Сўнг   устига   0,5   м.   шағал
ётқизилган.   Траншея   кесмасида   шағал   устида   нураган   мудофаа   девор
парчалари   аралаш   тупроқ,   кул,   сопол,   тош   ва   бошқа   нарсалар
қоришмаларидан иборат маданий қатлам ҳосил бўлган. Унинг тепа қисмида
линза   шаклида   қатлам-қатлам   кулга   тўла   овалсимон   чуқурчалар   (ямалар)
ҳосил бўлган. Траншея кесмасининг ғарбий чегарасидан 35 м. масофада илк
135
  Исабеков   Б.И.   Суюрлитепа   ёдгорлиги   тўғрисида   мулоҳазалар   //   Ўтмишга   назар.   №   4.   Махсус   сон.   –
Тошкент. 2020. – Б. 108-113.
79 ўрта   асрлар   даври   ташқи   деворининг   тош   пойдевори   очилди.   Тош
фундамент қалинлиги 80 см. бўлиб, 50 см. баландликда сақланган. Узунлиги
9,50   м.   бўлган.   Унинг   шимолида   тош   фундамент   2,40   м.да,   жанубида   1,40
м.да   сақланган.   Ўрта   қисми   траншея   қазиш   вақтида   бузилиб   кетган.
Материкдан   то   тош   фундамент   юза   сатҳига   қадар   5   м.   Шурф-траншея
кесмасидан олинган материалларнинг материкдан то шағал қатламига қадар
қатламлардан   топилган   материаллар   мажмуи   милодий   IV-VI   асрлар
даврига,   яъни   Қовунчи   II   босқичининг   охирлари   ва   Қовунчи   III   даврига
хосдир.  Бу   давр  маданий  қатламининг  қалинлиги  2,5  м.  Унинг   устида  0,50
см.лик   шағал   қатлами   бор.   Унинг   устида   3   м.   га   яқин   маданий   қатлам
сақланган.   Мана   шу   қатлам   бағрида   маҳобатли   иморатнинг   девор
қолдиқлари   сақланган   бўлиб,   унинг   хронологияси   VII-VIII   асрлардан   то
қорахонийлар   (ХI-   ХII   асрлар)   даврини   ҳам   қамраб   олган.   Худди   шу  
VII-VIII асрларда аркнинг шимоли-ғарбий бурчагида квадрат шаклида бурж
таркиб   топган.   Шундай   қилиб,   юқорида   таъкидланганидек,   табиий
тепаликнинг баландлиги 6 м. Унинг устига илк бор милодий IV асрда аҳоли
кўчиб келган. Мана шу қатламлар баландлиги материкдан 4,70 м.га юқорига
кўтарилганда   шурф-траншея   майдонини   13х18   м.   га   кенгайтиришга   тўғри
келди 136
  (43-расм). ,   ва   кенгайтирилган   майдонда   Кўҳандизнинг   шимоли-
ғарбий буржи жойлашганлиги маълум бўлди. Бурж квадрат шаклида бўлиб,
унинг   ғарбий   деворининг   узунлиги   15   м.,   жанубий   ва   шимолий
деворларидан 13 м. гача узунликда очилди. Деворларнинг қалинлиги 1,10 м.
ни ташкил этади 137
.
Бурж билан боғлиқ казармага кириш дарвозаси унинг жанубий девори
ўртасидан очилган. Дарвозанинг ҳар иккала ён томонларига узунлиги 1,8 м.,
кенглиги   50   см.ли   супа   ясалган.   Дарвозадан   биринчи   хонага   кирилган.   У
узун   ва   кенг   коридорсимон   шаклда,   унинг   ўлчами   12х4   м.   Қорахонийлар
даврида унинг ғарбий девори бузилиб кенгайтирилган. Шу муносабат билан
136
 Исабеков Б.И.  Древний город на Великом шелковом ... – С. 319-322.
137
  Матякубов Х., Исабеков Б. Суюрлитепа... 2 / 90 2021. – 40-42.
80 биринчи   хонанинг   ғарбий   ярми   майдонида   қўшимча   қурилишлар   амалга
оширилиб, Қорахонийлар даврида 3 та параллел ўчоқлар ясалган, ҳатто илк
ўрта   аср   деворлари   устида   2   та   ўчоқ   ўтхоналари   сақланган.   Уй-жой
қурилмалари эса бузилиб кетган.
Квадрат   буржнинг   ғарбий   девори   кенглиги   80   см.ли   тош   фундамент
устига   қурилган.   Афсуски,   тош   фундамент   устига   қурилган   девор
сақланмаган.   Тош   фундамент   бўйлаб   кенглиги   1,6   м.ли   соқчиларнинг
кузатув   коридори   жойлашган.   Коридорнинг   шарқий   девори   9,3   м.да
биринчи   узун   хонанинг   қалин   (кенглиги   1,1   м.)   шимолий   деворига   бориб
тақалади.
Коридорсимон   биринчи   узун   хонадан   иккинчи   хонага   ўтилган.   У   ҳам
биринчи хона каби дастлаб узун казарма типида қурилган бўлиши мумкин.
Унинг   жанубий   ва   шимолий   деворлари   (қалинлиги   1,1   м.)   фундаментал
характерда,   аммо   унинг   шарқий   девори   кейинроқ,   қорахонийлар   даврида
қурилган   бўлиши   мумкин.   Чунки,   70   см.ли   қорахонийлар   даври   девори
фундаменти   остида   1,20   м.   қалинликда   шиббаланган   маданий   қатлам
ястаниб ётибди. Унинг таркибида кул, кўмир, сопол, суяк парчалари кўплаб
учрайди. Мана шу маданий қатлам остидаги хом дев ғиштлар терилган пол
юзасига йирик сопол парчалари тўшалган. Демак, ушбу хона ва қалинлиги
1,2 м. бўлган маданий қатлам кўҳандиз стратиграфиясида VII-VIII асрларга
тегишлидир.
Очилган   хонанинг   майдони   полини   35   см.гача   кесиб   тушилганда
устма-уст   терилган   хом   ғиштлар   чиқиши   давом   этди.   Ғиштлар   ҳажми
(55х35х15   см.)   бир   хил.   Хонанинг   шимоли-шарқий   бурчагида   ҳажми  
50х60   см.ли   девор   ости   томон   кетган   совутиш   хонаси   очилди.   Камера  
1 м. гача девор остига қиялаб кириб борган.
Шундай   қилиб,   ғишт   полли   хонанинг   илк   ўрта   асрларда   қурилган
шарқий   девори   топилмади.   1,2   м.ли   маданий   қатлам   устида   Қорахонийлар
даври   девори   топилди.   Деворнинг   70   см.гача   баландликда   сақланган   тош
аралаш   фундаментининг   кенглиги   80   см.   Эҳтимол,   3-хона   ёки   2-хонанинг
81 давомидир.   Унинг   шимоли-шарқий   қисмида   казарма   стратиграфиясини
ўрганиш   мақсадида   3х2   м.   ҳажмда   шурф   қазилиб,   унинг   чуқурлиги
Қорахонийлар  даври   поли  юзасидан   материккача  5,2  м.  Шурф  ер  сатҳидан
материкгача   6,2   м.   Демак,   Кўҳандиз   стратиграфиясининг   биринчи   даври
(IV-VI   аср)   материкгача   2,5   м.   эканлиги   аниқланди.   3-хона   деб   номланган
хона   шимол   томондан   девор   билан   ўралмаган.   Шурф   кесмасида   шимолий
девор юқоридан пастга қуйидагича: Ер сатҳидан 1,3 м.да ғалвирак маданий
қатлам   (қорахонийлар   даври),   ундан   50   см.   пастда   жипслашган   маданий
қатлам,   унинг   остида   30   см.ли   кул   қатлами,   ундан   50   см.   пастда   қаттиқ
маданий   қатлам,   унинг   остида   40   см.ли   кул   қум   аралаш   ғалвирак   қатлам,
остида   яна   30   см.ли   тиниқ   маданий   қатлам,   унинг   остида   2,2   м.ли   зич
маданий   қатлам,   остида   70   см.ли   қаттиқ   маданий   қатлам   ҳосил   бўлган
бўлиб,   сўнг   материк   очилди.   Демак,   материкгача   3-хонанинг   шимолий
томонида   фундаментал   девор   излари   учратилмади.   Ушбу   стратиграфик
кесмага  кўра,   илк  ўрта   асрлар  даври  қатламининг  қалинлиги  4,4  м.дан  кам
эмаслиги   маълум   бўлди.   Унинг   юқориси   cомонийлар   ва   қорахонийлар
даврига   тегишли   бўлган.   3-хона   орқали   4,5-хоналарга   ўтилган.   4-хона   илк
ўрта асрларда фундаментал деворлар билан ўраб олинган. Унинг полига ҳам
хом   дев   ғиштлар   ётқизилган.   Аммо   бундай   ҳолатни   5-хона   майдонида
кузатилмади, чунки, унинг шимолий деворининг излари сақланган бўлсада,
хона   тўлиқ   очилмади.   Кўҳандиз   шимоли-ғарб   буржининг   майдони
сомонийлар   ва   қорахонийлар   даврида   тўлиқ   ўзлаштирилган.   Қазишма
майдонидан   у   даврларга   тегишли   девор   парчалари,   4   та   хўжалик   ўраси
топилди.   4-хонадан   топилган   қорахонийлар   даврига   тегишли   ўра   полидан
шоли  донлари топилди.  Унинг  деворига  тик  ёпиштирилган  бўйра  изларига
ва шоли донларига қараганда бу ўра шоли ўраси бўлган 138
.
Хуллас,   Кўҳандиз   стратиграфиясининг   қуйи   қатламлардан   топилган
материаллар мажмуи милодий IV-VI асрларга, яъни Қовунчи II босқичининг
охирлари   ва   Қовунчи   III   даврига   хосдир.   Унинг   юқори   қатламлари
138
 Зиётов З. Оталар йўли. – Тошкент. 2014. – Б. 433.
82 топилмалари   хронологияси   VII-VIII   асрлардан   то   Қорахонийлар  
(ХI-ХII асрлар) даврини ўз ичига қамраб олган.
II.  4 . Суюрлитепа ибодатхонаси
Ибодатхона   ёдгорликнинг   шимоли-ғарбини   эгаллаган.   Унинг   майдони
тахминан   100х100   метр.   Унинг   атрофи   буржлар   билан   мустаҳкамланган
мудофаа   деворлари   билан   ўраб   олинган.   Бу   жой   Суюрлитепа   қадимги
шаҳрининг мафкуравий маркази бўлгани боис, уни шартли равишда “Вағнзе
мулки” деб аталди. Вағнзе мулкига кириш дарвозаси унинг жанубий девори
томонида   бўлган.   Айнан   ана   шу   дарвоза   ўрнидан   вағнзе   ғарбий   девори
бўйлаб   тик   пандус   орқали   унинг   шимоли-ғарбий   бурчагида   жойлашган
шаҳарнинг энг баланд тепалик-нуқтасига кўтарилади. Бу жойдан шаҳарнинг
ҳамма қисмини кузатиш мумкин. Айнан шу жойда 2012-2013 йилларда кенг
кўламли археологик қазишмалар олиб борилди  (44-расм).  Натижада, бу жой
қадимги шаҳарнинг оловга топиниш бош алтари – умумшаҳар ибодатхонаси
бўлганлиги аниқланди 139
.
Биринчидан,   тепалик   юқори   қисмида   8х8   метр   майдонда   кул   қатлами
ҳосил   бўлган;   иккинчидан,   кул   қатлами   майдонининг   шарқий   томонида
1х6,7   метр   ҳажмда,   ғарбдан   шарққа   қаратиб   стратиграфик   траншея
қазилганида,   унинг   кесмасида   қуйидаги   манзара   кузатилди,   кесмада
қалинлиги   10-12   см.   қоп-қора   кул   қатлами   остидан   қорахонийлар   даври
пишиқ ғиштлари ва ганч сувоқ парчалари чиқа бошлади. Унинг қалинлиги
20-25   см.   Унинг   остидан   хом   ғишт   парчалари   аралаш   қаттиқ   тупроқ
қатлами,   ер   сатҳидан   45   см.га   етганда   куйган   тупроқ,   кул   ва   куйган   қоқ
кесак парчалари билан бирга илк ўрта асрлар, ундан ҳам қадимийроқ сопол
парчалари учрай бошлади. Траншея юзасидан 60 см.   чуқурликда деворлари
ойнадек   силлиқ   қилиб   андаваланган   резервуар   учратилди.   Резервуар   ичи
кул ва куйган тупроқ қоришмаларига тўла эди. Резервуарни қазишни давом
эттириб,   яна   35   см.   чуқурланди.   Ҳамон   куйган   тупроқ   ва   қоқ   кесак
139
 Исабеков Б.И. Раскопки Храма на Суюрлитепа...   – С. 2 35-53.
83 бўлаклари   қоришмаси   давом   этарди.   Резервуар   шарқий   девори   1,5   м.   гача
очилди ,   шимолий   девори   эса   1,7   м.   гача   кузатилди.   Резервуар   доирасида
кул, куйган тупроқ ва куйган қоқ кесак қоришмаси қатламининг чуқурлиги
ер сатҳидан   95 см.гача   етганда,  остидан  тоза   кул  ва  кўмир  парчалари  чиқа
бошлади.   Бу   объектни   келажакда   тўлиқ   очиш   мақсадида   ишни   шу   ерда
тўхтатилди   ва   резервуар   деворларини   хавфсиз   сақлаш   мақсадида   траншея
кўмиб ташланди.
Шурф-траншеяда   натижасида   қандайдир   монументал   бино   борлигига
ишора   қилувчи   белгилар   топилган   эди.   У   белги   ёнғин   изларидан   гувоҳлик
берувчи   қизғиш   рангли   чизғидан   иборат.   Дастлаб   тепалик   чўққиси  
(15х10   м.)   майдони   квадратларга   ажратилиб,   унинг   устки   қисмида   ҳосил
бўлган   10-12   см.ли   қоп-қора   кул   қатламидан   тозаланди.   Сўнг   қазилма
майдонининг   шурф-траншеядан   ғарб   томон,   яъни   репер   нуқтаси   томон
кенгайтирилди.   Қазишма   майдонининг   шимолий   қисмини   эгаллаган   қоп-
қора   кул   қатламидан   25-30   см.   чамаси   пастроқда   Қорахонийлар   даврига
тегишли   2-3   ғишт   баландлигидаги   юпқа   девор   қолдиқлари   ҳамда   пол
юзасига   бир   қатор   қилиб   терилган   пишиқ   ғиштлар   (28х14х3   см)   чиқа
бошлади. Пишиқ ғиштлар ости шиббаланиб қотирилган, унинг устига ганч-
лой   аралашмаси   ётқизилиб,   устига   пишиқ   ғиштлар   терилган.   Бу   ғиштлар
объект   юқори   горизонтида   қад   кўтарган   қандайдир   бинонинг   ғишт   поли
бўлса керак. Пол остидан хом ғишт парчалари аралаш, нисбатан қаттиқроқ
тупроқ   қатлами   очилди.   Унинг   таркибида   кулолчилик   дастгоҳида   ясалиб,
хумдонда   яхши   пиширилган   кўза   ва   хумча   парчалари,   сопол   қозон
синиқлари, сопол қопқоқлар, исириқдон парчалари, юпқа ва тиниқ, қизғиш
ва қорамтир ангобли сополлар учратилди. Бу қатлам қалинлиги 30-35 см.ни
ташкил этади.
Унинг   остидан   тўғри   тўртбурчакли   хом   ғиштлар   юзаси   очилди.   Улар
бир-бирларининг   устига   устма-уст   терилган   3-4   қатор   қалин   девғиштлар
бўлиб,   қаттиқ   ёнғиндан   сўнг   вайронага   учраган   ушбу   муқаддас   объектни
ёмон   кўзлардан   асраш   мақсадида   шундай   қилинган.   Чунки,   одатда,
84 фаолияти тўхтатилган диний культ объектларининг вайроналари шағал ёки
тупроқ   билан   кўмилиб,   устига   бир   неча   қатор   ғишт   ёки   тошлар   ташланиб,
ёпиб   ташланади.   Шу   йўл   билан   муқаддас   объектларнинг   вайроналарининг
ўрни ҳам муқаддас эканлигини англатган. 
Қазилма майдонида, терилган хом ғиштлар сатҳи баробарида, юқорида
қайд   этилганидек,   шурф-траншея   қазиш   вақтида,   траншеянинг   шимолий
чегараси   бўйлаб,   ғарбдан   шарққа   томон   кетган   куйган   чизиқ   линияси
очилган   эди.   Уни   тахминан   50   см.   чуқурликда   очиб   кўрилганда,   бу   чизиқ
ёнғинда   куйган   девор   юзаси   бўлиб   чиқди.   У   уч   қатор   қалин   сомонли   лой
билан   сувалган,   сувоқ   устидан   эса,   қуюқ   каолин   лойи   билан   силлиқ   қилиб
пардозланган,   тиниқ   кўринишга   эга   эди.   2,5   м.   чамаси   узунликда   бу   чизиқ
жануб томон бурилган.
Объектни   тўлиқ   очиш   мақсадида   қазишма   тепалик   чўққисида  
(15х11 м.) 165 кв. метр майдонда олиб борилди. Қазишма ишлари биринчи
навбатда куйган чизиқ йўналишини очишга қаратилди. Натижада деворлари
оловда   куйиб   вайронага   учраган   монументал   қурилма   режасини   аниқлаш
имконияти туғилди.
Ушбу   қурилма   мажмуасида   учратилган   ёнғин   излари   ва   у   ердан
топилган   ашёвий   далилларнинг   таҳлилига   кўра,   ушбу   мажмуа
оташпарастлик ибодатхонаси бўлиб чиқди.
Қазишма   натижаларига   кўра,   ибодатхона   майдонининг   марказий
қисмида   монументал   қалин   пахса   деворли   хоналар   қад   кўтарган.   Қазилма
майдонининг шимолий томонида кескин қиялик жар туфайли девор излари
учратилмайди.   Шундай   ҳолат   қазилма   майдонининг   ғарбий   томонига   ҳам
хос   бўлиб,   бу   томонда   ҳам   девор   излари   учратилмади.   Аммо   қазилма
майдонининг   жанубида   қалин   девор   қолдиқлари   борлигига   ишонч   катта
эди.   Ҳатто   жанубий   деворнинг   жануби-ғарбий   қисмида   ибодатхона
мажмуасига   кириш  дарвозаси   борлиги  аниқланди.  Дарвоза  ўрни  кесмасида
унинг томини ёпиш учун терилган ва ёнғинда куйган ёғоч харилар тизмаси
ҳар   хил   ҳолатда   қалашиб   ётар   эди.   Дарвоза   ибодатхонага   олиб   келувчи
85 пандус   томонга   қараган   бўлиб,   зиёратчилар   ибодатхонага   айнан   мана   шу
пандус орқали кўтарилиб кириб келишган кўринади.
Хуллас, Суюрлитепанинг энг баланд шимоли-ғарбий бурчак майдонида
қадимги   шаҳарнинг   диний   культ   мажмуаси   жойлашган   бўлиб,   археологик
изланишлар   вақтида,   унинг   юқори   қатламлари   катта   қисмини   очишга
муваффақ   бўлинди.   Топилган   археологик   материаллар   таҳлилига   кўра,
ибодатхона VIII аср бошларида араблар босқини даврида вайронага учраган.
Ибодатхона   вайронага   учрагач,   тахминан   уч   аср   давомида   унинг
ўрнида   бирон   бир   қурилма   қад   кўтармаган.   Фақат   қорахонийлар   даврига
келиб   унинг   ўрнида   янги   ҳаёт   тикланган   кўринади.   Масалан,   қазилма
майдонининг   репер   нуқтаси   яқинидан   қорахонийлар   даврига   оид   бутун
баҳайбат хуми топилди. Хум кул ва куйган ёғоч парчалари қатламини кесиб
ўрнатилган,  унинг бўғзи   пол устига  терилган   қорахонийлар  даврининг  бир
қатор ғишти баробарида эди. Шундай хумларнинг парчаланиб кетган уюми
ибодатхона майдонининг яна бир неча жойида, айниқса, унинг шимолий ва
ғарбий қисмидан кўп топилди.
Қазилма   майдонининг   қорахонийлар   даври   қатлами   юзасидан   ясси
харсанг   тошлардан   ясалган   устун   ости   тошпаштанглар 
,   улар   ёнгинасидан
ёнғинда куйиб йиқилган ёғоч устун парчалар учратилди  (45.1-расм).  Демак,
қазилма   майдонининг   юқори   қатламларида   қорахонийлар   даври   пишиқ
ғиштлари   ва   уларнинг   кўплаб   синиқлари   ҳамда   тошпаштанглар   ва   куйган
ёғоч   устунларни   учратилишига   қараганда,   оташпарастлар   ибодатхонаси
ёнғин туфайли ҳалокатга учрагач, унинг ўрни негадир яқин уч аср давомида
бирор   мақсадда   фойдаланилмаган.   Фақат   қорахонийлар   давридагина   бу
майдонда аждодлар диний культ анъаналарига кўра, мусулмон масжиди қад
кўтарган   кўринади.   Унинг  харобаларидан   бизгача   етиб  келган   масжиднинг
пишиқ   ғиштдан   терилган   пол  қолдиқлари   бунга   ишора  қилади   (45.2-расм).
Булардан ташқари ибодатхона араблар босқини туфайли вайронага учрагач,
унинг   харобалари   муқаддас   жой   сифатида   икки-уч   қатор   устма-уст   қилиб

 Ёғоч устун тагига қўйиладиган тош.
86 терилган   илк   ўрта   асрлар   даври   ғиштлари   билан   ёпиб   чиқилган.   Замон
ўтиши   билан   ёпинчиқ   ғиштлар   устига   ибодатхона   деворларининг   юқори
қисмлари   нураб,   ибодатхона   майдони   узоқ   вақтлар   давомида   ғишт
парчалари,   лой   ва   тупроқ   билан   тўлади.   Қорахонийлар   даврида   майдон
текисланади   ва   унинг   шимоли-ғарбий   қисмида   қорахонийлар   даврининг
қандайдир   биноси   қад   кўтаради.   Бу   ҳақда   бино   полига   терилган   пишиқ
ғиштлар   қопламаси   ҳамда   ибодатхона   майдонининг   жануби-шарқий
томонларидан  топилган қорахонийлар даврининг  6 та ўра (яма)  шаклидаги
қурилмалари гувоҳлик беради.
Доира шаклидаги кул ўралар ичи кул аралаш майин тупроққа тўла эди.
Кул   ўраларнинг   бирини   диаметри   1,20   м.,   чуқурлиги   50   см.   Унинг   юқори
горизонти   (30   см.)   юмшоқ   майин   тоза   тупроқдан   иборат,   пастки
горизонтини   (20   см.)   оппоқ   кул   қатлами   ташкил   этади.   Кул   ўра   айланаси
бўйлаб 2-3 қатор қорахонийлар даври хом ғиштлари билан териб чиқилган.
Ибодатхонадан топилган сопол парчалари қорахонийлар даврига оиддир.
Шундай ўраларнинг бири қорахонийлар даврининг ҳақиқий дон ўраси
бўлиб   чиқди.   Унинг   чуқурлиги   ер   сатҳидан   тубигача   1,20   м.,   диаметри  
1,60 м. Яна бир кул ўранинг тубидан қорахонийлар даврининг сирли сопол
парчалари,   ёғоч   эшик   турум   тошлари   топилди.   Шундай   ўраларнинг   яна
бири   том   маънодаги   дон   ўраси   бўлиб,   ўра   косасининг   диаметри   1,5   м,
чуқурлиги   85   см.   Ўраларнинг   аксарияти   ибодатхонанинг   монументал
деворларини   кесиб   ўтган.   Шунинг   учун   уларнинг   кесган   юзасида   ёнғин
асоратлари,   яъни   куйиб   қизарган   тупроқ   излари   кўзга   ташланмайди.   Уч
оёқли   исириқдоннинг   ташқи   сирти   айлана   шаклда   бўртма   тугмасимон
нақшлар   билан   қопланган   (45.3-расм).   Бундай   кулолчилик   маҳсулотлари
Мовароуннаҳрнинг XI-XII асрлар керамикаси учун характерлидир.
Ибодатхона   араблар   босқини   туфайли   вайронага   учрагач,   унинг
харобалари муқаддас жой сифатида уч қатор устма-уст қилиб терилган илк
ўрта   асрлар   даври   ғиштлари   билан   ёпиб   чиқилган.   Вақтлар   ўтиши   билан
ибодатхона   лой   ва   тупроққа   тўлиб,   қорахонийлар   даврида   қандайдир   бино
87 қад   кўтаради.   Қазилма   майдонининг   қорахонийлар   даври   қатламидан
топилган   кулолчилик   маҳсулотлари   алоҳида   аҳамият   касб   этади.   Улар  
30   тадан   ортиқ.   Сирли   сополларнинг   барчаси   кулолчилик   чарҳида
тайёрланиб, устига оқиш ангоб берилган. Ангоб устидан тўқ сариқ ва хира
қизғиш рангда сирланган. Идишлар сиртига берилган тўқ кўк сирлар идиш
танасининг юқори қисмига берилиб, тананинг пастки қисми оқ ангоблигича
қолган (45.4-7 -расм).  XI-XII асрларга оид зайтун ва қора-жигарранг бўёқлар
билан   ишланган   сарғиш   рангдаги   идишлар   Лабзак,   Шоштепа,   Хитойтепа
ёдгорликларидан   кўплаб   топилган 140
.   Юқорида   таъкидланганидек,   қазилма
майдонида, терилган хом ғиштлар сатҳи баробарида, ер сатҳидан тахминан
65-70   см.лар   чуқурликда   илк   ўрта   асрлар   даври   ибодатхонасининг
деворлари   очила   бошлади.   Ибодатхона   майдонининг   ана   шу   нуқтадан   то
1,30   м.   чуқурликкача   ибодатхона   деворлари   сиртида   ёнғин   излари
кузатилади.
Суюрлитепа   қадимги   шаҳар   харобасининг   шимоли-ғарбий   қисмида
жойлашган   илк   ўрта   асрлар   даврига   тегишли   ибодатхона   мажмуасида
қазишма   ишлари   давом   эттирилди.   Аввал   ибодатхонага   кириш   дарвозаси
йўлагида қазишмалар олиб борилди. Маълум бўлдики, коридорсимон йўлак
икки   томондан   ғишт   девор   билан   ўраб   олиниб,   тепалик   рельефига   кўра,
жанубга   томон   пасайиб   борган.   Йўлак   девори   барча   хона   деворлари   каби
аввал   сомон   сувоқ   қилиниб,   устидан   каолин   лойи   билан   силлиқлаб
пардозланган.   Кейин   устидан   ишқорли   охак   билан   оқланиб,   сўнг   унинг
устига   қизғиш   ҳаворангда   қандайдир   диний   сюжетли   расмлар   солинган.
Девор юзасида оқ фон устига мусаввир мўйқалами билан солинган суратлар
ёнғинда куйиб уқаланиб кетган бўлсада, уларнинг кўз илғамас излари баъзи
нуқталарда сақланган 
.
Коридор-йўлакнинг   кенглиги   2,10   м.,   унинг   ғарбий   девори   пандус
бўйлаб,   жар   ёқалаб   давом   этади   ва   7,8   м.га   етганда,   унинг   изи   йўқолади.
140
 Ильясова С.Р., Ильясова Дж.Я., Имамбердыев Р.А., Исхакова Е.А. Нет блага в богатстве (Глазурованная
керамика Ташкентского оазиса  IX - XII ).  – Москва. 2016. – С. 573-576. Рис. 332-335.

 Расмлар кўз илғамас даражада сақлангани учун уни расмга олиш ва тиклаш имкони бўлмади.
88 Айнан   шу   жойда   (йўлакка   кираверишда)   унинг   ғарбий   деворининг
баландлиги 20 см., шимол томон кўтарилиб бориб,  биринчи супали хонага
кириш   эшиги   олдида,   баландлиги   60   см.да   сақланган.   Дарвоза   ўрни   айнан
шу   жойда   бўлганлиги   ҳақида,   унинг   яхши   сақланган   шарқий   девори
бурчагидаги   кемтикда   ва   унда   сақланган   дарвоза   ўнг   қанотининг   куйган
турум   излари   гувоҳлик   беради.   Кемтикка   ўрнатилган   ёғоч   дарвоза   туруми
йўғон бўлган бўлса керакки, дарвоза ўнг қанотининг кемтик ўрни 35х35 см.,
кемтикда сақланган дарвоза ўқининг куйиб, парчаланиб кетган қолдиқлари
кўзга   ташланади.   Кемтик   деворининг   хом   ғиштлари   ёнғин   туфайли   олов
таъсирида   куйиб   қизариб   кетган.   Остида   қалин   кул   қатлами   ҳосил   бўлган.
Кул   ичидан   иккита   митти   қайроқтошлар,   яна   битта   ялпоқ-думалоқ   шаклда
ишлов берилган тош буюм топилди.
Йўлак контури тўлиқ аниқлангач,  қазишма ишлари йўлакнинг шарқий
девори   томонидаги   майдонда   давом   эттирилди.   Бу   майдонда   монументал
деворлар   оралиғида   алтархона   жойлашган.   Алтархона   эшиги   кенг
коридорсимон йўлак бошланишидан  шимол  томон  кетган  деворда,   4 м.лик
масофада   учратилди.   Шу   жойда   йўлакнинг   шарқий   девори   80   см.
баландликда   сақланган.   Алтархонага   кириш   тор   коридорча   орқали   бўлиб,
унинг   кенглиги   80   см.,   узунлиги   2,3   м.   Коридорга   кираверишда   бир   қатор
ғишт   устига   тўрт   қиррали   ёғоч   остона   (пастанг)   ўрнатилган   бўлиб,   ёғоч
остонадан   коридорнинг   икки   томонида,   унинг   куйган   қолдиқлари  
(12х16 см.) сақланган. Эшикнинг ҳар иккала томонида, девор остида, унинг
ичига   киритиб   юборилган   (ўлчами   12х16   см.)   ёғоч   остона   қолдиқлари
сақланган.
Алтархона   тўғри   тўртбурчак   шаклида   бўлиб,   унинг   ўлчами   5х1,9   м.
Унинг   шарқий   деворининг   баландлиги   1,10   м.,   жанубий   деворининг
баландлиги   1   м.   Алтархонанинг   шимоли-ғарбий   бурчагида,   унинг   ғарбий
деворида   токчаси   бўлган.   У   хона   полидан   70   см.   баландликда,   кенглиги  
60   см.,   девор   ичига   25   см.   кирган.   Токча   деворларида   ёнғин   излари
кузатилади.
89 Алтархонанинг шарқий қисмида, хона ўртасида диаметри 1 м.ли алтар-
оташкада   жойлашган.   Унинг   доира   шаклидаги   асоси   айланаси   бўйлаб
ғиштлар   терилиб   кўтарилган.   Алтарнинг   ғарбий,   шимолий   ва   жанубий
томонларида   ғиштлар   икки   қаторда,   ўз   ўрнида,   яхши   сақланган.   Аммо
унинг шарқий томони бузилиб кетган. Алтарнинг марказий қисмида квадрат
шаклида   кулдон   жойлашган,   у   кулга   тўла   бўлиб   чиқди.   Алтархонанинг
оташкада   жойлашган   томони   торроқ,   яъни   1,85   м.   Оташкада   билан
алтархона   шимолий   деворининг   оралиғи   35   см.,   жанубий   девор   билан
оташкада   оралиғи   эса   50   см.ни   ташкил   қилади.   Оташкада   билан   шарқий
девор оралиғи 1,40 м.га тенг.
Алтархонанинг   жанубий   деворини   очиш   вақтида,   унинг   остидан
овалсимон   ўчоқ-чуқурча   учратилди.   Унинг   ичи   оппоқ   кулга   тўла   эди.   Кул
қатламининг   қалинлиги   8-10   см.   Ўчоқ   деворининг   пастки   қисми   қизариб,
пишган   ғишт   тусини   олган,   тепа   қисми   эса   куйиб   қорайиб   кетган.   Ўчоқ
чуқурчасида,   кул   орасида   тартибсиз   ётган,   юзасига   ишлов   берилган   учта
тош   топилди.   Уларнинг   бири   ялпоқ,   ярим   айлана   шаклида,   иккитаси   эса
юзаси   текис,   тош   ёрғучоққа   ўхшаб   кетади.   Бу   ўчоқча   мўрисиз,   хўжалик
характерга   эга   эмас.   Демак,   бу   девор   ости   ўчоқчаси   алтархона   хизматчи-
мубодларининг   кундалик   топиниш   объекти   бўлган   бўлса   керак 
.   Хона
тўридаги   оташкада   эса   жамоавий   алтар   вазифасини   ўтаган.   Ушбу
алтархонани   ибодатхона   комплексининг   “жанубий   оташкадаси”   деб
номланди.
Ибодатхона   жанубий   қисмида   бошқа   хона   ёки   қурилма   излари
учратилмади.   Сўнг   асосий   эътибор   ибодатхона   шарқий   қисми   режасини
аниқлашга қаратилди.
Дастлаб ,   оташкаданинг   шарқий   томонини   тўсиб   турган   қалин   пахса
девор   олиб   ташланди.   Унинг   шимолий   қисмининг   ташқи   адоғи   2,5   м.лар
чамаси   масофада   майин   ғовак   тупроқ   ва   шарққа   томон   кетган   куйган
чизиққа бориб тақалди. Жанубий адоғи эса, оташкададан жанубга йўналган

 Мубод-диний масалалар билан шуғулланувчи шахс.
90 куйган   чизиқ   бўйлаб   5,5   м.   масофада   унинг   шарққа   бурилган   изига   бориб
тақалади.
Оташкада   шарқида   кейинчалик   пайдо   бўлган   пахса   девор
ташқарисидаги майдонда, араблар босқинидан сўнг унинг деворлари қулаб,
ғишт парчалари, лой ва тупроққа тўлиб, ташландиқ жойга айланиб қолади.
Ибодатхона   ишлаб   турган   вақтларда,   пахса   деворнинг   шарқий   марказий
томони   яъни   қуёш   чиқиш   томонида   очиқ   ибодат   майдони   бўлган.   Бу
майдонда   оташпарастлар   қуёшга   топинган,   чунки,   оташпарастларнинг
асосий топиниш объекти қуёш бўлиб, уни шу баланд майдонда туриб қуёш
чиқишини   кутиб   олганлар 
.   Оташпараст   зардуштийлар   учун   қуёш   нафақат
эътиқод   объекти,   балки   Ка ъба   ролини   ўйнаган,   эрталабки   ибодат
маросимида зиёратчилар айнан мана шу майдонида, қуёш чиқиши олдидан
маросимга тўпланишган 
, деган хулосага келиш мумкин.
Очиқ ибодат майдонига кириш эшиги унинг жанубий девори томонида
жойлашган.   Бу   девор   унча   баланд   эмас   (80   см.).   У   3,5   метр   узунликда
сақланган.   Деворнинг   шарқий   қисмида,   унга   кириш   эшиги   бўлиб,   унинг
кенглиги   80   см.   Афсуски,   эшикнинг   шарқий   девори,   умуман   очиқ   ибодат
майдонининг шарқий томони кескин қияли жарлик туфайли бузилиб кетган,
шу  боисдан,   унинг   дастлабки   чегарасини   аниқлаш  мумкин   бўлмади.  Аммо
унинг   жанубий   ва   шимолий   чегаралари   аниқ,   яъни   ҳар   иккала   томонда
қалин   девор   қолдиқлари   учратилди.   Улар   оралиғи   9,25х6,20   м.   Мана   шу
кенгликда   пахса   лой   ва   қаттиқ   тупроқ   уюми   куйган   полгача   тозалангач,
шимолий ва жанубий деворлар оралиғидаги ибодат майдони очилди.
Очиқ   ибодат   майдонининг   шимолий   чегара   девори   яхши   сақланган,
қалинлиги 2 м. ва баландлиги 2 м. дан кам эмас, 4 м. узунликда сақланган.
Унинг   шимоли-ғарбий   бурчагида,   кенглиги   1   м.лик   шимол   томон   кетган
коридор-йўлак   очилди.   Унинг   узунлиги   2   м.   Коридор-йўлакнинг   қоқ

  Оташпарастлар   дастлаб   қуёшга   баланд   тоғ   чўққиларига,   махсус   баланд   тепаликларга   чиқиб,   қалбидаги
эзгу-ниятларини ушалишини сўраб, илтижо қилганлар.

  Номоз ўқиш, рўза тутиш оташпараст зардуштийлик динида ҳам бўлиб, улар бобо деҳқонлар диний дунё
қарашида қачонким ибтидоий аждодларимиз ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқариш хўжалигига ўтиш
давридан, яъни деҳқончилик ва чорвачиликнинг илк бор кашф этилишидан бошланган.
91 ўртасида ёғоч эшиги бўлган. Эшик одатдагидек, ёғоч остонали бўлиб, унинг
куйган   излари   йўлакнинг   ҳар   иккала   томон   деворлари   пастки   қисмида,
кемтикда   сақланган.   Ушбу   коридор-йўлак   ибодатхона   комплексининг
шимоли-шарқий   қисмида   жойлашган   алтархонага   олиб   чиқади.   Бу   жой
ибодатхона мажмуасининг “шимоли-шарқий алтархона”си деб номланди.
Хона майдони 4,3 х 7 м. алтархона қалин деворлар билан ўраб олинган.
Девор   баландлиги   1,2   м.   Унинг   шимолий   ва   шарқий   томонларида   қияли
жарлик   туфайли   девор   излари   сақланмаган.   Алтархона   марказида   айлана
шаклида   оташкада   жойлашган.   Алтарь   –   оташкада   хона   поли   сатҳида
ғиштдан тикланган қурилма бўлиб, унинг сиртқи девори қурилма айланаси
бўйлаб   текис   ва   силлиқ   қилиб,   аввал   сомонли   лой   билан   сувалиб,   сўнг
устидан каолин лойи билан ойнадек ялтиратиб пардоз қилинган. Оташкада
марказий   қисмида   квадрат   шаклида   чуқурча-кулдон   бўлиб,   у   оппоқ   кулга
тўла   эди.   Кул   устида   бир   дона   гардиши   учган,   лекин   археологик   бутун
сопол   идиш   топилди.   Дастаси   синган   сопол   кружка   алтархона   жанубий
девори остидан топилди.
Алтархона   шарқий   қисмида,   унинг   жанубий   девори   остида   ғалла
“омбори” топилди. Омборхона майдони (2,3х1,1 м.) бир ғишт баландлигида
деворча   билан   ўраб   олинган,   бироқ   унинг   шимол   томони   очиқ.   Унинг   ичи
қорайиб кетган гуручга тўла эди. Гуручдан лаборатория таҳлили учун нусха
олиниб,   келгусида   ўрганиш   учун   унинг   устига   салафан   ёпиб   тупроқ   билан
кўмиб ташланди.
Кейинги изланишлар ибодатхонага  кириш дарвозасидан  бошланди. Бу
жойда   ўтган   қазишмалар   мавсумида   биринчи   ва   иккинчи   супали   хоналар,
бош   оташкада   ва   дарвоза   ўрни   аниқланган   эди.   Биринчи   хонанинг   қисман
ғарбий супаси, шимолий супасининг ғарбий бўлаги, иккинчи супали хонага
ўтиш   йўлаги   ва   унинг   (иккинчи   хонанинг)   жанубий   ва   шарқий   девор   ости
супалари ҳамда бош оташгоҳ контури аниқланган эди холос.
Қазишма   ишлари   супали   1-хонадан   бошланди.   Унинг   майдони  
10,6   х   3,3   м.   Хонанинг   текис,   қатлам-қатлам   девор   сувоқлари   қизғиш
92 кулранг   кўринишда.   Унинг   ғарбий   ва   шимолий   девори   бўйлаб   кенг   супа
жойлашган.   Хона   ичидаги   куйган   маданий   қатламни   очиш   вақтида   унинг
шарқий қисмидан, шимолий девори остида супа борлиги аниқланди. Унинг
узунлиги 3,8 м., кўндаланги 1,2 м. Хона ичида ҳосил бўлган маданий қатлам
куйган полга қадар қазилиб, унинг қаъридан кўплаб сопол парчалари, устун
ости тош плиталар, куйган ёғоч бўлаклари ва бошқалар учратилди.
Биринчи   супали   хонанинг   жанубий   девори   остида   супа   учратилмади.
Хонанинг   жанубий   девори   дарвозадан   7,3   м.   шарққа   томон   давом   этиб,
тўғри   тўртбурчак   шаклидаги   муқаддас   оташгоҳга   бориб   тақалган .   Демак,
хонанинг   шарқий   тўрида   алтар-оташкада   жойлашган.   Алтарнинг   ўлчами
180х150   см.   Унинг   ичи   куйган   ғишт   синиқлари,   гумбаз   шаклида   ёпилган
томи   шифтидан   қулаб   тушган   куйган   сувоқ   қопламасининг   парчалари   ва
лўмбаз лой бўлаклари билан тўлган . Унинг шимолий ва жанубий деворлари
бурчагида   бир   хил   овал   шаклида   тутун   туйнуклари   бор.   Тутун
туйнукларнинг чуқурлиги 15 см., эни 10 см. Алтарь деворлари хом ғиштдан
тикланган бўлиб, унинг усти бир неча бор лой сувоқ қилинган. Алтархонада
узоқ   вақтлар   олов   ёнгани   боис   бўлса   керак,   унинг   бир   неча   бор   сувалган
сувоқ   қатламлари   ва   улар   орқасидаги   хом   ғиштлар   ҳам   куйиб,   қизариб
кетган.
Ибодатхонанинг ёғоч хода (хари)лар ва қалин қамиш билан томи текис
ёпилган,   уларнинг   ёнғинда   куйиб,   қулаб   тушган   кул   ва   чала   куйган   хари,
устун   куйиндилари   ҳамда   археологик   материаллар   топилди.   Аммо   бош
оташкада   майдонида   сопол   парчалари   ёки   бошқа   нарсалар   учратилмади.
Археологик топилмалар асосан ибодатхона  майдонининг бошқа хоналари ва
хоналар   поли   устидан   ҳамда   коридор-йўлакларида   ҳосил   бўлган   маданий
қатламлар қаъридан топилди.
Биринчи   супали   хона   деворлари   қалин   девғиштлардан   тикланган
монументал   характерга   эга.   Девор   қалинлиги   1,80   м.   Унинг   шимолий
деворини   қоқ   ўртасидан   иккинчи   супали   хонага   ўтиш   коридори   мавжуд.
Унинг   кенглиги   1,60   м.   Коридорда   ҳосил   бўлган   қалин   маданий   қатламни
93 ўрганиш   жараёнида,   унинг   кириш   қисмида,   пол   устида   ёнғинда   куйиб
кўмирга айланган ёғоч  остона излари топилди. Остона ёғочининг  ҳар икки
томони,   ҳар   доимдагидек,   девор   ичига   киритилган,   унинг   чала   куйган
бўлаклари   девор   ости   кемтикларида   яхши   сақланган.   Кемтиклар
чуқурчасидан   кўплаб   сопол   парчалари,   майда   шоҳли   ҳайвон   суяклари
топилди.
Қазишма   ишлари   иккинчи   супали   хона   майдонида   ҳам   олиб   борилиб,
унинг   ўлчами   (8,2х3,2   м.)   аниқланди.   Афсуски,   унинг   шимолий   ва   ғарбий
деворлари   қиялик   жар   туфайли   қулаб   кетган.   Иккинчи   супали   хонанинг
шарқий   ва   жанубий   девор   ости   супалари   яхши   сақланган.   Хона   ғарбий
девори   жарлик   туфайли   сақланмасада,   аммо   унинг   девор   ости   супаси   бир
ғишт   баландлигида   сақланган.   Шундай   супа   унинг   шимол   томонида   ҳам
фаолият кўрсатган бўлиши мумкин. Бироқ ундан қиялик жар туфайли бирор
нишона сақланмаган.
Қазишмалар   жараёнида   ибодатхона   мажмуасининг   археологик
стратиграфиясини   аниқлаш   мақсадида   объектга   кириш   дарвозаси
коридорида   2,40х1,90   м.   майдонда   шурф   қазилди.   Шурф   ер   сатҳидан  
1,80 м.гача чуқурланди. Шурф кесмасида ёнғин изи коридор поли сатҳидан
1,40 м.гача чуқурликда ибодатхона фаолиятидан гувоҳлик берувчи 23 та зич
маданий   қатламлараро   поллар,   кул   аралаш   тупроқ   қатламлари   очилди.
Аммо   шурфда   маданий   қатлам   давом   этиб,   шурф   чуқурлиги   материккача
етказилмади. Шурф кесмасида қуйидаги манзарани кўриш мумкин:
Устки қатлам (юқоридан пастга томон) олов таъсирида қизариб кетган,
қалинлиги   8-10   см.гача,   таркибида   тош,   сопол   ва   майда   шохли   ҳайвон
суякларининг   парчалари   учрайди.   Унинг   остида   юпқа   (5   см.)   тоза   кул
қатлами   очилди.   Таркибида   сопол,   куйган   ёғоч   кўмир   парчалари   мавжуд.
Кул   қатлами   остида   қалинлиги   3-4   см.ли   пол   очилди.   Пол   остида   5   см.ли
кул аралаш шиббаланган тупроқ қатлами очилди. Унинг таркибида сопол ва
суяк   парчалари,   майда   тошлар   учратилди.   Ушбу   қатлам   остида   сувоқ   изли
пол,   пол   остида   эса,   5-6   см.ли   кул   қатлами,   унинг   остида   яна   пол   (3   см.).
94 Ушбу пол остида 10 см.ли кул аралаш тупроқ, таркибида сопол парчалари,
майда   шохли   ҳайвон   суяклари,   яъни   ошхона   чиқиндилари   учратилди.   Шу
тариқа, кесмада юпқа пол, 4-6 см.ли, баъзида 8-10 см.ли кул аралаш тупроқ
қатламлари   бир-бирлари   билан   алмашган   ҳолда   учрашда   давом   этади.
Демак, стратиграфик шурфда кузатилган кўп сонли қатламлар ушбу маскан
Суюрлитепа   тарихида   асрлар   давомида   қадимги   шаҳар   аҳолисининг
жамоавий   диний   саждагоҳи,   ибодатхона   мажмуаси   сифатида   хизмат
қилганлигидан далолат беради.
Хулоса   ўрнида   шуни   айтиш   мумкинки,   Суюрлитепа   ибодатхона
мажмусининг   сақланган   қисми   деярли   тўлиқ   очилди,   унинг   чегаралари
18,5х17,5 м. майдон доирасида аниқланди. Мажмуа пандус орқали юқорига
кўтарилиб   борган   коридор-йўлакдан   (кириш   дарвозасидан),   бош   илоҳга
ҳамду-сано   ва   дуолар   айтиш,   ибодатлар   тартиби,   қонун   ва   қоидаларини
ўрганишга мўлжалланган иккита супали хоналардан, бош оташкада, иккита
алтархона ва уларга кириш эшиклари ҳамда кенг ибодат майдонидан иборат
эканлиги аниқланди. Уларга кириш эшиклари, ёнғинга учраган хоналар пол
сатҳи аниқланди. Унинг даврий санасига бироз бўлсада  аниқликлар кириш
мақсадида   стратиграфик   шурф   ёрдамида   ибодатхонанинг   ёшини
аниқлаштиришга ҳаракат қилинди ва кутилган натижага эришилди.
Қазишма   давомида   учратилган   археологик   материаллар   мажмуанинг
илмий   қиёсий   таҳлилидан   маълум   бўлдики,   ибодатхонанинг   ёнғинга
учраган   асоси   илк   ўрта   асрлар   даврида   (милодий   V   –   VI   асрларда)   қад
кўтарган.   Тошкент   воҳасида   кўплаб   олов   билан   боғлиқ   ибодатхоналар
топилган   бўлиб,   буларга   Чилонзор   Оқтепасини 141
  айтишимиз   мумкин.
Ибодатхона   VIII   аср   бошларида,   араблар   босқини   даврида   босқинчилар
томонидан   ёқиб   юборилган   ва   вайрон   этилган.   Унгача   ибодатхона
деворлари   бир   неча   бор   таъмир   этилиб,   қуюқ   каолин   лойи   билан   ойнадек
тиниқ   қилиб   бир   неча   бор   пардозланган   ва   оқланган   бўлган.   Сўнг   унинг
устига   турли   рангли   минерал   бўёқда   мусаввир   мўй   қалами   билан   расмлар
141
  Алимова  Д.  А., Филанович М. И. Тошкент  тарихи  (қадимги  даврлардан  бугинги  кунгача).  – Тошкент.
2009. – Б. 14-35.
95 солинган 
.   Бундай   хулосага   келишимизда,   ибодатхона   сўнгги   босқичининг
ёнғин  туфайли  рангли  бўёқлар  уқаланиб, қорайиб-қизариб,  суратлари  ўчиб
кетган   ҳолати   ишора   қилади.   Ҳозиргача   очилган   ибодатхона   мажмуаси
материаллари асосида айтиш мумкинки, ушбу маскан Суюрлитепа тарихида
қадимги шаҳар аҳолисининг жамоавий диний саждагоҳи сифатида бир неча
асрларга   тенг   ўтмиш   тарихга   эга.   Бу   ҳақда   юқорида   қайд   этилганидек,
стратиграфик   шурфнинг   кўп   сонлик   маданий   қатлам   ва   поллари   гувоҳлик
беради.
Суюрлитепа   оташпарастлик   ибодатхона   мажмуасида   унинг   атроф
деворлари,   хоналарни   бир-биридан   ажратиб   турувчи   деворлар   ҳам   қалин,
монументал   ҳарактерга   эга.   Ибодатхонанинг   муқаддас   саждагоҳ   қисми   –
алтар,   унинг   қуёш   чиқиш   томонида,   биринчи   супали   хонанинг   шарқий
тўрида жойлашган. Муқаддас саждагоҳ – алтар томи гумбаз, қубба шаклида
бўлса   керак,   унинг   куйиб,   ғиштга   айланиб   кетган   лой   қопламасининг
парчалари   бош   саждагоҳ   харобаларини   тўлдириб   ётибди.   Ибодатхона
хоналарининг   томи   текис   бўлиши   керак,   чунки,   ёнғинда   куйган   ёғоч
харилар   ва   қалин   қамиш   парчалари   кул   ва   куйиндилар   ҳолатида   хоналар
ичида, қалин том тупроғи остида қалашиб ётганлиги аниқланди. 
Бобга   хулоса   қилиб   айтадиган   бўлсак   М.Е.   Массон   маълумотларига
кўра,   ўрта   Оҳангарон   водийсининг   Тункат   шаҳар   харобалари   илк   ўрта
асрлар   даври   Илоқ   давлатининг   сиёсий   пойтахти   сифатида   талқин   этилиб
келинган.   Бу   фикр   Ю.Ф.   Буряков   томонидан   давом   эттирилган.   Лекин   А.
Асқаров   томонидан   Тункатда   олиб   борилган   археологик   изланишлар
анализи   ва   талқинига   кўра,   М.Е.   Массоннинг   бу   хулосаси   Тункатда   олиб
борилган   қўшимча   изланишлар,   унинг   тарихий   топографиясига   тегишли
маълумотлар   Тункат   шаҳри   мулкдор   деҳқонларнинг   мулклари   жамланган
металлурглар   шаҳри   эканлигини   тасдиқлайди.   Оҳангарон   водийсида   олиб
борилган   кенг   кўламли   тарихий   топографик   кузатувлар   Илоқ   давлатининг
сиёсий   ва   маданий   маркази-пойтахти   илк   ўрта   асрларда   Суюрлитепада

  Йиллар   мобайнида   расмлар   ва   шакллар   ўзининг   асл   ҳолатини   йўқотган   уларни   чизиш   ва   расмга   олиш
имкони бўлмади.
96 бўлганлигини   тасдиқлайди.   Биринчидан,   Суюрлитепада   Кандир   давон
орқали   қадимги   Фарғонадан   қадимги   Чоч   (Тошкент)га   Буюк   Ипак   Йўли
бўйлаб   ўтган   трасса   йўналишидаги   биринчи   шаҳар.   Иккинчидан,
Суюрлитепада   пойтахт   шаҳарга   хос   Кўҳандиз,   шаҳристон,   умумшаҳар
ибодатхонаси   алоҳида   вағнзе   мулки   билан   бирга   мавжуд   бўлган   шаҳар
мажмуидир.   Учинчидан,   Суюрлитепа   Арки   аълоси   буржларга   бой   қалин
мудофаа   деворлари   билан   ўраб   олинган.   Ўрта   Оҳангаронда   Суюрлитепада
шаҳар ибодатхонаси каби янги оташпарастлик ёдгорликлар очиб ўрганилиб,
Оҳангарон   водийсининг   сўнгги   антик   ва   илк   ўрта   асрлар   даври   диний
маънавий дунёси янги бирламчи материаллар билан тўлдирилди.
III. БОБ. АРХЕОЛОГИК МАТЕРИАЛЛАР ТАСНИФИ ВА
ХРОНАЛОГИЯСИ
III. 1. Юқори Оҳангарон водийси ҳунармандчилик маҳсулотлари
ва уларнинг таснифи
Юқори   Оҳангарон   водийси   ёдгорликларини   ўрганиш   жараёнида
Юқори   Чинор,   Дўланабулоқ,   Тайпан,   Турқушин,   Эртош-Дўлана   каби
қадимги қабристонлар ва Ўралитепа диний топиниш объектида археологик
қазишмалар   олиб   бориш   жараёнида   кўплаб   археологик   артефактлар
97 топилди.   Барча   топилмаларнинг   типларга,   вариантларга   ажратишда
(классификациялашда)   етакчи   археологларнинг   илмий   қарашлари   ҳисобга
олинди.   А.   Асқаров,   Б.А.   Литвинский,   А.М.   Мандельштам   каби   олимлар
шулар   жумласидандир.   Уларда   мозорларга   қўйилган   буюмларни
тайёрланган хомашёси (металл, ёғоч, тош ва ҳ.к.), уларнинг функцияларига
(кулолчилик,   тақинчоқ,   қурол-яроғ   ва   бошқа.)   кўра,   гуруҳ   ва   хилларга
бўлинган 142
, кулолчилик маҳсулотлари ва кундалик иш уй-рўзғор буюмлари
(меҳнат   қуроллари,   жанговар   қуроллари   ва   аёлларнинг   косметика
буюмлари). Сўнгра уларнинг бажарган вазифаси, шакли, тузилишига қараб
гуруҳларга   ажратилган.   Ушбу   тадқиқотда   қабрга   қўйилган   ва   диний
ибодатхонадан   топилган   артефактлар   қуйидаги   гуруҳларга   ажратилиб
ўрганилди:
–  кулолчилик буюмлари;
–  қурол-яроғ ва аслаҳалар;
–  зеб-зийнат буюмлари ва тақинчоқлар;
–   муҳрлар;
–  суякдан ясалган топилмалар;
–  терракота  урчуқтошлар;
Ушбу   гуруҳлар   тузилиши,   шакли,   вазифаларига   қараб   майда
вариантларга ҳам бўлинган.
Кулолчилик   буюмлари .   Дўланабулоқ,   Тайпан,   Турқушин,   Эртош-
Дўлана   каби   қадимги   қабристонлар   ва   Ўралитепа   ибодатхонасидан   жаъми
73   та   кулолчилик   буюмлари   топилди   (46-расм).   Бу   буюмларнинг   барчаси
қўлда ясалган бўлиб, улар қуйидаги типлардан иборат:
Кўзалар .   Кулолчилик   маҳсулотлари   мажмуида   кўзалар   16   та.   Бундай
кўзалар   Қовунчи   маданиятининг   ҳар   учала   босқичида   ҳам   учрайди.   Улар
ясалишига кўра қуйидаги хилларга бўлинади:
1)   Катта   ҳажмдаги,   дастасиз,   бўйдор   кўзалар   (3   дона).   Уларнинг
гардиш   учи   ташқарига   қайрилган.   Иккита   дастасиз   кўзалардан   бири   узун
142
  Матбобоев   Б.Х.   Қадимги   Фарғонанинг   илк   ўрта   асрлар   даври   маданияти   (V-VIII   асрлар   археологик
манбаларининг тарихий таҳлили асосида).  Дис... тарих. фан.док. – Самарканд. 2009. – С. 143.
98 бўғизли,   танаси   шарсимон   шаклда   (47.1-расм),   иккинчиси   -   бўғзи   танасига
қўшилиб   кетган   тухумсимон   шаклда   (47.2-расм).   Кўзалардан   бирининг
қорин   қисмига   “┼”   (хоч)   чизма-белги   босилганлари   ҳам   бор   (47.3-расм).
Мана   шундай   белги   дастали   кўзаларда   ҳам   учрайди.   Улардан   бирининг
қорин қисмига, дастанинг ёнига (47.11-расм), иккинчисининг эса дастасига
“Х” шаклидаги белги босилган(47.9-расм). Хоч шакли туширилган идишлар
ҳар   хил   давр   ёдгорликларида   кўплаб   учрайди.   Яқин   Шарқ   тасвири   -   хоч
қадимдан   муқаддас   рамз   маъносини   олган 143
.   Антик   даврда   бу   белги
идишнинг   таркибини   ҳимоя   қилиш   маъносига   эга   деб   талқин   қилинган 144
.
Мана шундай дастасига хоч белгиси туширилган идишлар Тошкент воҳаси
Қовунчи   маданияти   материалларида   кўплаб   учрайди 145
.   Баъзи   кўзаларнинг
тутқичи юқори қисмига ёки остига, одатда зооморфик дасталар жойлашган
жойларга,   қорин   қисмларига   чизилган.   Туркий   халқларнинг  қадимда   “хоч”
белгиси   қуёш   рамзи   сифатида   қаралган.   Қуёш   эса   қадимдан   муқаддас
саналиб,   унга   эътиқод   қилинган.   Туркий   халқларда   Тангри   худосига
сиғиниш,   ер,   олов,   сув,   ҳавони   қадрлашда   намоён   бўлган.   Бир   йилда   икки
марта   Қуёшга   қурбонлик   келтирилган 146
.   Шуларга   асосланиб   идишларга
чизилган   “хоч”ларда   қуёшнинг   рамзи   билан   боғлиқликни   кўриш   мумкин.
Доира   чизиғининг   ичига   “хоч”   нинг   тасвирланиши   ҳам   қуёш   рамзи
ҳисобланиб,   бу   айнан   Тошкент   воҳасида   тарқалган   Қовунчи   маданияти
эгаларининг   қуёшга   сиғинишганлиги   ва   оташпараст   бўлганлиги   М.И .
Филанович   томонидан   эътироф   этилган 147
.   Г.В.   Григорьев   чизилган   хочни
талисман   ролини   ўйнайдиган   қўчқорнинг   схематик   тасвири   деб
ҳисоблайди 148
.   Этнографик   материаллар   шуни   кўрсатадики,   бизнинг
давримизда   ҳам   тоғли   тожиклар   хоч   тасвирини   ёвуз   кўз   ва   ёвуз   кучларга
143
  Древний Ташкент   (отв редактор  А храров И.).   –  Т ашкент.   1973, – С. 30-34. Рис.6.
144
  Массо н   В.М.  Средняя Азия и Древний Восток .   –  М.  – Л. 1964,  –   С . 356  -  357.
145
  Григорьев   Г.В.   Краткий отчет о работах Янгнюльской археологической   э кспедицни 1937 г.   –   Ташкент .
1910 .   – С . 22 .  рис. 13; Ўша муаллиф. Келесская степь   ...  – С . 64 .  табл. I II , рис. 29  -  31; Крашенникова Н. И.
Ўша муаллиф .,  –  С. 159, рис. 6;   Максимова А. Г. и др.  ...   – С . 55, рис. 23.
146
  Бегалинова   К,,   Ашилова   М.   Тенгрианство   и   шаманизм   как   основ ы   духовной   культуры   тюркского
народа   // Фалсафа ва  ҳ аёт хал қ аро журнал.  3/4 (2) 2018 . – С. 127-133.
147
  Алимова   Д.   А.,   Филанович   М.И.   Тошкент   тарихи   (қадимги   даврлардан   бугунги   кунгача).   –   Тошкент.
2009. – Б.14.
148
. Григорьев  Г.В . Келесская степь...,  –   С.  53—55
99 қарши талисман деб билишади 149
. Тутқич остидаги, дастадаги ёки идишнинг
елкасидаги   хоч   белгисини   оддий   безак   билан   изоҳлаб   бўлмайди.   Хоч
белгисини   ёритишда   биргина   археологик   маълумотлар   камлик   қилади.
Демак,   тадқиқ   қилинаётган   Оҳангарон   воҳасининг   аҳолиси   эътиқодида
қуёш,   олов   муҳим   роль   ўйнаган   бўлиб,   бу   воҳадан   топилган   моддий
маданият ашёларида ўз аксини топган.
2)   Катта   ҳажмдаги   бир   дастали   бўйдор   тухумсимон   шаклли   кўзалар  
(4   дона),   (47.4-7-расм).   Бундай   шаклдаги   кўзалар   Кавардондаги   катакомба
қабрлардан   кўплаб   топилган 150
.   Уларнинг   ҳам   биринчи   тип   каби   гардиш
лаблари   ташқарига   қайрилган.   Бўғизлари   чўзинчоқ,   улардан   бирининг
дастасига   вертикал   чизиқ   чизилган   (47.5-расм).   Бу   белгилар   сопол
идишларда   битта,   иккита   баъзан   уч   чизиқли   шаклида   талқин   қилинган.
Тадқиқотларга   кўра   бу   каби   чизиқ   тасвирларининг   асослари   номаълум   ва
ўта   схематик   эканлиги,   белгилар   гуруҳининг   жойлашишини   ҳисобга
олинганда   уларнинг   сеҳр   билан   боғлиқлиги   қайд   қилинган 151
.   Тадқиқ
қилаётган кўзани ўрганиш жараёнида бу белги кулолнинг ўзига хос тамғаси
деган хулосага келинди.
3)   Бир   дастали,   оғзи   тарновсимон  жўмракли  кўзалар   (9  дона).   Бу   оғзи
тарновсимон   жўмракли   кўзалар   Қовунчи   маданияти   характерини
белгиловчи асосий кулолчилик буюмлари саналади 152
. Бу шаклдаги кўзалар
Кавардон   материалларида   ҳам   кўплаб   учрайди 153
.   Уларнинг   оғзи   бир   оз
ташқарига қайрилган. Улар танаси юқори қисмида ярим ҳалқасимон балдоқ
вертикал   шаклда   ўрнатилган.   Балдоғининг   бир   учи   елкасига,   иккинчи   учи
бўйнига   уланган.   Кўзаларнинг   сирти   тўқ   ёки   оч   жигаррангда,   қора   ҳамда
қизил   рангларда   ангобланган   (47.12,15-расм).   Идишлар   орасидаги
кўзаларнинг   юқори   қисми   айланаси   бўйлаб   бир   неча   қатор   параллел
149
 Петер .  Е. М. 082.  Ўша муаллиф . ,   – С . ПО—112
150
  Шишкина.   Г.В.   Древняя   и   средневековая   культура   Чача .   Памятники   скотоводов   Чача   (курганы
Каунчинской культуры в окрестностях Кавардана).  –Ташкент. 1979. – С. 55. Рис. 16
151
  Сычева Н.С. Керамика Каратепе   //   Новы е находки на   Каратепе в старом Термезе.   –   Москва .   1975.   –   С.
127-128.  Рис. 52.
152
  Левина Л.М. Керамика нижней ...   – С . 1 83-184 .  Рис. 59. 231-234.
153
  Шишкина. Г.В.  Древняя   и средневековая   культура .. . – С. 57. Рис. 18.
100 чизиқчалар   чизилган   (47.8,   14,   16-расм),   баъзиларига   эса   бир   қатор   чизиқ
тортилган (47.9, 11, 13-расм). Кўзалардан бирининг қорин қисмига “квадрат
(□)”   белгиси   кулолчилик   пичоғида   чизилган   (47.10-расм).   Бу   чизма
кулолнинг ўзига хос белгисидан далолат беради.
4)   Қўшқулоқли   кўза   (1   дона).   Бу   кўзанинг   танаси   шарсимон,   таглиги
ясси,   бўйин   қисмида   қўшқулоқ   балдоғи   бор   (47.17-расм).   Унинг   ташқи   ва
ташқарига   қайрилган   оғзининг   сирти   қора   рангда   ангобланган.   Қўшқулоқ
ости   айланаси   бўйлаб   оқ   лента   устига   қора   рангда   айлана   шаклида   нақш
солинган.   Бу   шаклдаги   елкаларига   иккита   вертикал   тутқичлари   бўлган
кўзалар Қовунчитепа ва Актобедан топилган бўлиб, улар Қовунчи II даври
билан   саналанган 154
.   Қўшқулоқли   кўзани   Қовунчи   II   яъни,   II-IV   асрлар
билан даврлаштириш мумкин.
5) Сузгич (1 дона). Сузгич унинг ташқи сирти ва бўйнининг лаб томони
жигаррангда   ангобланган   (47.18-расм).   Учбурчак   шаклли   лаби   ташқарига
қайрилган.   Унга   ярим   ҳалқасимон   балдоқ   вертикал   шаклда   ўрнатилган.
Балдоғнинг   бир   учи   елкасига   иккинчи   учи   идишнинг   гардишига   уланган.
Тор   бўйин   қисмининг   айланаси   бўйлаб   параллел   чизиқчалар   тортилган.
Қорин   қисмида   оқ   лента   айланаси   бўйлаб   қорамтир   қизил   рангда   ярим
ойсимон   нақш   тортилган.   Сузгичнинг   ингичкалашиб,   қисқариб   борган
тубида   5   мм.   лик   тешикчаси   бор.   Мана   шундай   шакл   ва   безакдаги   ўхшаш
идишлар   Фарғона   водийсидаги   Қайрағоч 155
,   Тошкент   воҳасидаги
Киндиктепа   ёдгорлигидан   топилган   бўлиб 156
,   III-IV   асрлар   билан
даврлаштирилган.   Бундай   идишлар   Қовунчи   маданиятида   сопол   идишлари
мажмуасида,   аксарият   ҳолларда   кам   учрайди.   Қайрағоч   материаллари
мажмуасида   учратилган   бўлиб,   бу   идишлар   “ритон”   дейилган.   Аслида   у
сузгич   вазифасини   бажарган   ва   бу   сузгичдан   чорвадор   аҳоли   хўжалик
ҳаётида кўплаб фойдаланган.
Хурмача  (21 дона).  Хурмачалар даврий жиҳатдан Қовунчи маданиятига
154
  Левина Л.М. Керамика нижней ...   – С . 106.  Рис. 3, Рис. 31-33.
155
  Брыкина ГА. Юго-западная Фергана... – С. 75-77. Рис. 51-52.
156
  Древности Туябугуза.  –  Ташкент .  1978.  – С.  1 10 .  Рис .  19 .
101 тегишли. Бироқ бу даврда паст бўйли туваксимон думалоқ идишлар ва кенг
бўғизли,   ҳалқасимон   қулоқли   янги   шаклдаги   идишлар   пайдо   бўлади.
Ясалиш шакл-шамоилига кўра қуйидаги типларга бўлинади:  бўғзи узунчоқ
қорни шарсимон, калта бўғизли тухумсимон хурмачаларга ажратилди.
1) Бўғзи узунчоқ қорни шарсимон хурмачалар (17 дона). Барчаси қўлда
ясалган бўлиб, сиртига ва ички қисмига қизғиш қора рангли ангоб берилган.
Худди шундай безак Ўрта Сирдарё ҳудудларида ҳам кенг тарқалган 157
. Улар
оғзининг тузилишига кўра лабининг учи ичкарига қайрилган шаклда, бошқа
бирларининг лаби ўткир учбурчак шаклда ишланган (48.1, 5, 11, 12, 14, 16,
17-расм).   Хурмачаларнинг   бир   нечасининг   елка   айланаси   бўйлаб
чизиқчалар   тортилган.   (48.1,   3,   5-6,   8,   10,   11,   19-расм).   Хурмачалардан
бирининг бўйин ва елка қисми айланаси бўйлаб параллел чизиқчалар билан
қопланган   (48.15-16-расм).   Шунга   ўхшаш   идишлар   Кавардон 158
  катакомба
қабрлари   ва   яшаш   жойларида   Тошкент   воҳаси   (Шоштепада),   Ширинсой
қабристонида,   Талас   водийси   катакомбаларида,   Ўрта   Сирдарё,   Ақтўбе   2
манзилгоҳларидан   топилган 159
. Яна  бир  хурмачанинг  елка  айланаси бўйлаб
чизиқча   тортилган   бўлиб,   қорин   қисмига   юқорида   қайд   қилинган
кўзалардаги каби “Х” белги босилган (48.17-расм).
2)   Бўғзи  калта,  кўриниши тухумсимон хурмачалар  (4 дона  – 48.  3, 11,
12,   20-расм).   Уларнинг   иккитасининг   сиртига   нақш   солинган  
(48.3, 11-расм). Гардиш учи ўткир учбурчак шаклида, ташқи сирти ва ички
сиртининг   бўйин   қисми   қизғиш   қора   рангда   ангобланган.   Эртош-Дўлана
қабристонидан топилган биринчи хурмачанинг елка қисми айланаси бўйлаб
бир   неча   қатор   параллел   чизиқчалар   ўйиб   чизилган.   Уларнинг   бўйин   ости
бўйлаб   қизғиш   оқ   лента   устига   қора   рангда   икки   қатор   ярим   айлана   нақш
берилган.   Иккинчи   хурмачанинг   бўйин   ва   елка   қисмига   айланаси   бўйлаб
параллел   ўйма   чизиқчалар   тортилган.   Унинг   остида   оқ   лента,   лента   ичи
қизғиш   пистон   гуллар   вергул   кўринишида   нақшланган.   Унинг   ости   идиш
157
 Левина Л.М. Керамика нижней ...   – С . 106.  Рис. 31.
158
 Шишкина. Г.В.  Древняя   и средневековая   культура .. . – С. 53-57. Рис. 16-17.
159
  Левина Л.М. Керамика нижней ... – С . 106-107.  Рис. 31.
102 тубига қадар тўқ қизил рангга бўялган. 
Вергул   ва   нўхат   белги   кўринишидаги   нақшлар   солинган   бу   каби
идишлар Козенкова  томонидан Ғайраттепадан топилиб, улар III-IV асрларга
оид кулолчилик буюмлари қаторига киритилган 160
. Баъзи шакллар, масалан ,
қизил,   тўқ   жигарранг   нақш   билан   безатилган   ҳалқа   шаклдаги   идишлар  
II-III   асрларга   хос,   деб   ҳисобланган 161
.   Безаклари,   вергул   ва   катакчалар
кўринишидаги  нақшлари билан ўхшаш бўлган идишлар қўшни ҳудудларда
ҳам   кўплаб   топилган   бўлиб,   улар   III-IV   асрлардаги   кулолчилик   буюмлари
билан   даврлаштирилган 162
.   Шулардан   келиб   чиқиб,   тадқиқ   қилинаётган
идишлардаги   нақшлар,   гул   солинган   кўза,   сузгич,   хурмачаларни  
II-IV асрлар билан даврлаштириш мумкин.
Яна   иккита   хурмача   юқоридаги   нақш   солинган   идишларга   тузилиши,
ранги   билан   жуда   ўхшаш   бўлиб,   фақат   елка   қисми   айланаси   бўйлаб
параллел   чизиқчалар   тортилганлиги   билан   фарқланади.   Хурмачанинг
гардиш   учи   тўмтоқ,   ташқарига   қайрилган   кўзачани   эслатади.   Идиш
сиртининг   бир   томонига   қизғиш   қора   ранг   оқизилган   (48.20-расм).   Лойига
оҳактош   ва   қум   аралаштириб   дағал   лой   қоришмаси   қўшилган.   Ушбу
хурмачадан қозон сифатида фойдаланган бўлиши мумкин, чунки, унинг таг
қисмида олов излари сақланган (48.12-расм).
Бокалсимон   кружка   (ёғлоғи,   1 8   дона).   Бу   кружкалар   ясалиши   ва
тузилишига   кўра   қуйидаги   типларга   ажратилди:   биринчиси   -   бўйин   қисми
цилиндр шаклида, гардиши тик, иккинчиси - кружканинг бўғзи калта, қорин
қисми айлана шаклида ишланган.
1)   Бўйин   қисми   цилиндр   шаклида   бўлган   лаби   тик   кружкалар.   Бу
идишлар қўлда нафис ясалган бўлиб, сиртига қизғиш ёки қора рангда ангоб
берилган. Кружканинг бўйин қисми цилиндр шаклида, гардиши тик, қорин
қисми   ноксимон   шаклида   ишланган.   Баъзиларида   елка   айланаси   бўйлаб
160
 Козенкова В. И. Гайрат-тепа  // Советская археология. – №  3 . 1964. – С. 232. Рис. 6, 12.
161
  Древний   город   Средней   Азии   //   Краткие   тезис ы   докладов   заседания   конференции ,   посвя щенной
полев ым  исследованиям в области архелогии, 8-11 апреля 1973 г. – Ленинград. 1973.
162
  Литвинский   Б.А.   Джунский   могильник   и   некоторые   аспекты   кангюйской   проблемы   //   Советская
археология.  – № 2. 1967. 
103 чизиқча   тортилган   бўлса,   баъзиларида   эса   параллел   чизиқлар   тортилган.
Бўйин   ва   елка   қисмини   бирлаштирувчи   балдоғи   вертикал   жойлашган.
Балдоқли   идишларга   вертикал   дасталар   зооморф   кўринишда   ишланган 163
.
Идишларнинг   баъзи   бирлари   дастасида   ҳайвон   шакли   ўрнатилган.   Еттита
кружка   ҳам   дастасига   шохли   қўчқор   тасвири   туширилган.   Идишлар
ясалиши,   тузилиши,   ранги   жиҳатидан   бир-бирига   яқин   (49.1-6,15-расм).
М.И.   Филанович   фикрича   Қовунчи   II   маданиятининг   ўзига   хослиги
шундаки, сопол идиш дасталарида ҳайвон шакли туширилган идишлар жуда
кенг   тарқалган 164
.   Бу   ҳайвонлар   орасида   қўчқор   шакли   кўпроқ   учрайди.
Бундай   шаклли   зооморф   дастали   идишлар   Тошкент   воҳасида 165
,   Фарғона
водийсида 166
,   Қозоғистон 167
,   Тожикистон 168
,   Уструшона 169
,   Сўғд 170
ҳудудларидан   кўплаб   топилган.   Қовунчи   сополларида   зооморф   тутқичлар
ва шохлар тотемлар ўрнини эгаллайди. Г.В. Григорьев эса қўчқор тасвирини
қуёш   белгилари   билан   боғлаш   мумкин 171
  дейди.   Сопол   идишларнинг
баъзиларида қўйларнинг алоҳида элементлари – боши, шохи акс эттирилган.
Б.А.   Литвинский   буни   Фарн 172
  маъбудига   топинч   эътиқоди   билан
боғлаган 173
. Бундай кўзалар Қовунчи маданиятининг II босқичига хос бўлиб
айнан   шу   даврда   кенг   тарқалган 174
.   Диний-маданий   ҳаётда
оташпарастликнинг   ғоявий   устунлиги   кўзга   ташланса-да,   аммо   диний
бағрикенглик Сирдарё ўрта ҳавзалари жамияти маънавий ҳаётида ўз ўрнига
эга эди. Қовунчи маданияти моддий ва маънавий дунёсига қараганда туркий
163
  Филанович М.И. Древняя и средневековая история Ташкента в археологических источниках. – Ташкент,
2010. – С. 11.
164
  Ўша асар, – С. 76-84. 
165
  Г ригорьев   Г.   В.   Отчет   об   археологической   разведке   в   Янги-Юльском   районе   УзССР   в   1934   г.   –
Ташкент,   1935,   –   С .   16. ,   Григорьев   Г.   В.   Келесская   степь   в   археологическом   отношении.   ИАН   КазССР,
1948, № 46. Серия археологическая. Вып. 1,  – С . 55 и след.
166
  Литвинский Б. А. Керамика из могильников  Западной  Ферганы.   –  Москва .  1973 .
167
  Левина Л.М. Керамика нижней ... – С . 1 30 -1 54 .  Рис. 4 4 ,47,53.
168
  Мандельштам   А.   М.   Могильник   Аруктау   в   Бешкентской   долине   (Южный   Таджикистан).   КСИИМК.
вып. 76, с. 76 и след.,  Литвинский Б.А. Кангюйского-сарматский фарн. – Душанбе, 1968. – С. 46-58, 75-111
169
  Тошбоев Ф. Уструшона чорвадорларининг ... 2014. – Б. 91-102.
170
  Тереножкин А. И. Согд и Чач. КСИИМК .   –  Вып. ХХХШ .  1950 . – С . 154, табл
171
 Григорьев Г.В. Келесская степь…  – С . 55; Бернштам А.Н. Чуйская долина … – С. 127. 
172
  Фарн - Бахт, омад маъносида.
173
  Литвинский Б.А. Кангюйского-сарматский… – С. 46-58, 75-111.
174
 Левина. Л.М. Керамика нижней ... 1971. – С. 180-181. Рис. 59.
104 этник жамоаларга хос Тангри култи 175
, тотемизм ва унинг от, қўчқор култи,
сеҳр-жодуга ишониш ҳали кенг халқ оммаси орасида давом этган. Айнан бу
ҳолатлар асосан сопол кружкаларда ўз аксини топган.
Яна   бир   зооморф   дастали   идишнинг   бўйин   қисмига   қатор   пара ллел
чизиқлар тортилган. Дастасига  тўнғиз тасвири туширилган оч жигаррангда
ангобланган   (49.14-расм).   Иккинчи   идишнинг   белида   қўш   дастаси   бор.
Ташқи   ва   бўйин   қисмининг   ички   сирти   қизғиш   қорамтир   рангда
ангобланган.   (49.18-расм).   Мана   шундай   қўш   дастали   кружка   Жиззах
воҳасидаги   Ёқуббоботепа   ёгорлигидан   топилган   бўлиб   V-VI   асрлар   билан
даврлаштирилган 176
.  Эҳтим ол, бу идишлар ушбу ҳудудларга кейинроқ кириб
боргандир.   Кружкаларнинг   яна   бири   елка   айланаси   бўйлаб   чизиқча
тортилган. Оч қизғиш рангли ангоб берилган дастаси синган (49.8-расм).
Кружкалар қўлда нафис ясалган бўлиб, сиртига қизғиш ёки қора рангда
ангоб  берилган.  Кружканинг  бўйин  қисми  цилиндр  шаклида,  гардиши  тик,
тана   қисми   ноксимон   шаклида   ишланган.   Бўйин   ва   елка   қисмини
бирлаштирувчи балдоғи вертикал жойлашган. Идишларнинг баъзи бирлари
дастасида ҳайвон тасвири туширилган. Баъзи идишларнинг дасталари синиб
қолган.   Кружкаларнинг   дастасига   аксарият   қўчқор   тасвири   туширилган.
(49.10,   11-расм).   Кружкалардан   бири   ярим   ҳалқа   шаклида   ясалган   дастаси
устига   ўрнатилган   отнинг   бош   қисми   синиб   йўқолган.   Даста   устида   унинг
фақат   қулоқлари   ва   ёли   сақланган.   (49.9-расм).   Дасталарида   от   ёки   итнинг
боши тасвирланган   кўплаб,  зооморф   идишлар  (Унгурли-асар,  Томпак-асар,
Кара-асар)   учрайди.   Зооморф   дастали   идишлар   милодий   I   асрларда
сарматлар   маданиятида   Шимолий   Кавказ,   Қрим,   Қуйи   Волга   бўйларида
кенг   тарқалган 177
.   Бу   идиш   айнан   юқоридаги   маданиятларнинг   ушбу
ҳудудларга   таъсир   доирасини,   шу   билан   бирга,   аҳоли   хўжалик   ҳаётида
175
  Отахўжаев   А.   Илк   ўрта   асрлардаги   Чоч   тараққиётига   Суғднинг   таъсири   //   Ўзбекистон   пойтахти
Тошкент 2200 ёшда (Халқаро илмий конференция материаллари). – Тошкент.  2009.  – Б .  94-98 . 
176
  Пардаев   М.   Ҳ,   Ғофуров   Ж.   И.   Уструшонанинг   илк   ўрта   аср   қишлоқ   маконлари   (ёзма   ва   археология
манбалари асосида). –  Тошкент .  2016. – Б. 359. Расм.   60.
177
  Скалон   К.  М.  Изображение  животных   на  керамике   сарматского   периода.   “ Труды  отдела  первобытной
культуры ГЭ” . Том.  1.  –   Ленинград, 1941.  – С.  173 и сл;   Кастананян Е.Г. Сарматские сосуды из Тритаки  //
С оветская археология. –  Вып .  XV. 1951.  – С.  248.
105 отнинг  етакчи роль ўйнаганини  ҳам кўрсатади.
Кружкалардан   бири   қўлда   нафис   ясалган   сиртига   оч   қизил   ангоб
берилган, дастаси устига ҳайвон ҳайкалчаси, яъни айиқ тасвири ўрнатилган.
(49.13-расм). 
2) Бўғзи калта қорин қисми   айлана идишларга оч қизғиш рангда ангоб
берилган.   Кружканинг   бўйин   қисми   цилиндр   шаклида,   гардиши   ялтироқ,
қорин   қисми   шарсимон   шаклда   ишланган.   Идишнинг   бўйни   сфера
шаклидаги   танасидан   айланаси   бўйлаб   чизиқча   билан   ажратилган.   Ярим
ҳалқа   шаклидаги   дастаси   синган,   қўлда   нафис   ясалган   (49.18-расм).
Кружканинг лаби ётиқроқ, қорин қисми шарсимон шаклда ишланган ранги
оч   жигарранг.   Биттасининг   елка   айланаси   бўйлаб   қатор   пареллел
чизиқчалар   тортилган.   Дастасига   горизонтал   параллел   чизиқ   чизилган.
Дастаси   айлана   шаклида   вертикал   жойлашган,   ҳеч   қандай   белги   йўқ  
(49.7,   12-расм   ).   С.   Сорокин   ҳалқа   шаклидаги   тутқичли   кружкалар
генезисига   ишора   қилиб,   улар   III-IV   асрларда   Қовунчи   маданияти
ёдгорликларида пайдо бўлишини қайд этади 178
.
Бокалсимон-қўрақумғон .   Қабр   сополлари   орасида   7   та   бокалсимон-
қўрақумғонлар   бўлиб,   улар   синган,   айримлари   бутун   ҳолатда   етиб   келган.
Улар тузилишига  кўра,  бўғзи  калта,  гардиши  ташқарига   қайрилган,  белида
дастаси бор. Идишларнинг лойига бир хилда қоришмалар аралаштирилган.
Қоришмалар   оқ   қум   ва   майдаланган   тош   заррачаларидан   иборат   бўлиб,
бундай қоришмалардан ясалган идишлар иссиққа чидамли, иссиқ ҳароратни
ўзида   узоқ   сақлаш   хусусиятига   эга.   Шунинг   учун,   бундай   қоришмали
лойдан   қўрақумғон,   сопол   қозонлар   тайёрланади.   Идишнинг   ранги   қора,
сиртида   куйган   куюк   излари   сақланиб   қолган.   Белида   қўлда   қўпол   қилиб
ясалган   дастаси   бор   (50.1,   2,   7-расм).   Бокалсимон   қўрақумғон   оқ   қум   ва
майдаланган   тош   заррачаларидан   ясалган.   Бу   идишлар   иссиққа   чидамли,
иссиқ ҳароратни ўзида узоқ сақлаш хусусиятига эга. (50.8-расм). Бу идиш ўз
вақтида   дарз   кетган   ва  кулол   томонидан   қайта   таъмирланган.   Унинг   ранги
178
 Сорокин  С.С.  Боркорбазский могильник. …  – С . 145.
106 қора, сиртида куйган куюк излари сақланиб қолган. 
Умуман,   бу   босқичда   ошхона   сопол   идишларининг   тури   кўпаяди.
Уларнинг   сирти   қизил   ёки   қора   ранг   ёрдамида   пардозланган   бўлиб,   улар
орасида   зооморф   дастали   кружка   ва   кўзалар   Қовунчи   II   сопол
идишларининг   асосий   типларини   ташкил   этади.   Қовунчи   II   идишларида
шарсимон думалоқ шаклли сопол қозонлар кенг тарқалган. Бу қозонларнинг
дастаси   худди   Жетиасар   маданиятининг   мис   қозонлари   каби   ҳалқасимон
бўлиб, уларнинг даврий санаси милодий III-IV асрлар билан белгиланади 179
. 
Ушбу   сопол   идишлар   ичида   (50.3-5,12-расм)   даги   ошхона   идишлари
тузилиши   шакли,   ясалиши   жиҳатидан   Прохоров   маданияти 180
  сополларига
ҳам ўхшайди. Қўлда қўпол ясалган бу идишнинг дастасида қандайдир белги
қиёфасида   ишланган   (50.5-расм).   Бундай   идишларни   Прохоров 181
,
Қовунчи 182
  маданиятига   оид   кулолчилик   буюмларида   ҳам   кўришимиз
мумкин.
Қумғон-кўза   (2   дона).   Қумғон-кўзачалар   барчаси   қўлда   қўпол   ва   мўрт
ясалган.   Уларнинг   лойига   оқ   қум   ва   майдаланган   тош   заррачалари   қўшиб
тайёрланган   ва   пиширилган.   Сиртида   олов   излари   қора   қурум   босган.
Идишларнинг   биттасининг   белида   вертикал   тушган   дастаси   бор  
(50.10-расм).   Қадимда   унинг   қорни   дарз   кетган   ва   бу   қумғон-кўза   ташлаб
юборилмай,   уста   кулол   томонидан   қайта   таъмирланган   (50.9-расм).   Бу
қумғон-кўза олдингиларидан суюқлик сиғими кенгроқ ва пастаклиги билан
фарқ қилади.
Қўрача   (2   дона).   Қўрачалар   банкача   шаклида   бўлиб,   унинг   лойига   оқ
қум   аралаш   майдаланган   тош   кукунлари   қўшиб   ясалган.   Ички   қисми   оч
жигаррангда, ташқи сиртини қоракуя босган (50.12-расм). Улардан биттаси
кичкина   ҳажмда   бўлиб,   бу   митти   идишчада   гўдак   бола   учун   овқат
пиширилган (50.11-расм).
179
 Левина Л.М.  Керамика нижней ...   –   С. 55 -74.
180
  Мошкова   М.   Г.   Памятники   прохоровской   культуры.   Археология   СССР   (Свод   археологических
источников) № 1-10. – Москва. 1963. – С. 16-71. Рис. 9, Таб.13. Рис.9
181
 Левина Л.М. Керамика нижней …  Р ис. 59. 1-15, 49-64, 79-86, 90-101
182
  Мошкова М. Г. Памятники прохоровской культуры... – Москва. 1963. –С. 63-66. Таб. 5,8. Рис. 27,19.
107 Товача  (2 дона). Товачалар қўлда қўпол ясалган (50.13, 14-расм). Ушбу
идишлар   қовурилган   овқат   тайёрлашга   мўлжалланган   косасимон
кўринишда   бўлиб,   унинг   тим   қора   лойига   оқ   қум   ва   майдаланган   тош
заррачалари   қўшилган.   Товачалардан   бирининг   лабида   кичкина   дастаси
борлиги   билан   иккинчисидан   фарқ   қилади   (50.14-расм).   Ушбу   идишлар
ўзида   иссиқни   узоқ   сақлайди.   Бундай   товачалар   Кавардонда 183
  топилган
бўлиб Қовунчи I босқичи билан даврлаштирилган.
Коса   (2   дона).   Бу   косаларнинг   гардиши   тик   ва   ўткир   шаклда   ясалган.
Улар   бир-биридан   ташқи   айланаси   бўйлаб   икки   қатор   қовариқли   лента
шаклда   нақшланганлиги   билан   фарқланади,   холос   (50.15-16-расм).   Буларга
ўхшаш косалар Шoштепа 184
, Шаушукум-тепа 185
 ва Қовунчи I, II даврига оид
бошқа ёдгорликлардан кўплаб топилган 186
.
Қурол-яроғ   ва   аслаҳалар .   Бу   турдаги   ашёлар   қаторига   кирувчи
қуроллардан ханжар, пичоқлар ва камон ўқлари топилди. Улар қуйидагилар:
Темир пичоқлар   (15 дона).   Уларниниг узунлиги 8-20 см.гачани ташкил
қилади   (51.1-14-расм).   Улардан   аксарияти   бир   томонлама   тиғли   бўлиб,
фақатгина биттасининг тиғи икки томонламадир (51.5-расм). Пичоқларнинг
дасталари суқма бўлган кўринади, фақат биттасида дастани маҳкамлайдиган
михпарчин   излари   сақланиб   қолган.   Айримлари   синиб   ўз   ҳолатини
йўқотган.   Пичоқларнинг   биттаси   ярим   айлана   шаклда   қиличга   ўхшатиб
ясалган (51.7-расм).  Мана шундай пичоқлар Тошкент воҳасидаги Бешбай 187
,
Ачамайли,   Қовунчитепа,   Янгийўл   яқинидаги   мозор-қўрғонларда,   умуман,
Қовунчи маданияти ёдгорликларида кўплаб учрайди 188
.
Камон   ўқлари   (4   дона).   Уларнинг   барчаси   темирдан   ясалган   ва   уч
қиррали   (51.14,   16,   18-19-расм).   Ўқлар   зўғатали 
  бўлиб,   ёғоч   қолдиқлари
сақланиб   қолган.   Ўқларнинг   қирралари   жанговар   қисмлари   вақт   ўтиши
183
  Шишкина. Г.В.  Древняя   и средневековая   культура .. . – С. 57. Рис. 16,18.
184
 Крашенинникова Н.И. Археологические наблюдения на Чаш-тепе // Труды   ТашГУ. – Вып. 172. 1960.   –
С . 159.  Р ис. 6.
185
  Крашенинникова  Н.И.  Археологические наблюдения ... – С.158-165. Рис. 4. 5, 13, 14.
186
 Левина Л.М.  Керамика нижней ...   –   С. 180 .  Рис.59.
187
  Шишкина. Г.В.  Древняя   и средневековая   культура .. . – С. 28. Рис. 9.
188
  Тошбоев Ф .  Уструшона чорвадорларининг антик даврдаги маданияти. – Тошкент. 2014. – Б. 102.

 Зўғата –  ўқ орқасига камон ёғочини тиқиб маҳкамлашга мўлжалланган жойи
108 натижасида   ўзининг   асл   ҳолатини   йўқотган.   Бунга   ўхшаш   камон   ўқлари,
одатда,   милоддан   аввалги   I   аср   ва   милоднинг   I   асрлари   билан
даврлаштирилган   ва   бундай   пайконлар   Суғдда   милоддан   аввалги  
II-I асрларга оид Лавандақ, Оқжартепа, Оғалиқ қабристонларидан, Бишкент
водийси,   Бабашевский,   Тулхардаги   қабристонлардан,   Фарғона   водийси   ва
Тошкент   воҳасидаги   кейинги   даврларга   оид   ёдгорликларда   топиб
ўрганилган 189
.
Зеб-зийнат   буюмлари   ва   тақинчоқлар.   Археологик   қазишмаларда
кўплаб   узуклар,   мунчоқлар,   сирғалар,   туморлар,   тўқалар,   билагузук,
кўзгулар топилди. Улар қуйидагилар:
Мунчоқлар.   Мунчоқлар   шарсимон   (шарик   шаклида),   овал   шаклларда
ясалган   бўлиб,   улар   кварц,   маржон,   шиша,   яшма,   феруза,   қора   (халцедон)
тош   каби   материаллардан   ясалган   (52-расм).   Уларнинг   аксарияти   ўзининг
асл   ҳолатини   йўқотмаган   ва   шодаси   билан   сақланиб   қолган.   Айрим
мунчоқларнинг   сиртларига   гул   тасвири   ва   геометрик   нақшлар   солинган.
Юқоридаги тақинчоқларга ўхшаш турли хил тошлардан ясалган мунчоқлар
Кампиртепа 190
,   Гяур-қалъа   II-III   аср,   Султон-қалъа   V-VI 191
  асрлар,
Бошқирдистондаги Уфа II ёдгорлигидан топилган мунчоқлар IV-VIII асрлар
билан даврлаштирилган 192
.
Узуклар.   Узуклар   13   дона   топилди,   улар   бронза   ва   темирдан   ясалган.
Бронза   узуклар   айлана   шаклида   бежирим   ясалган   (53.7,   8,   11,   12-расм).
Барчаси   бутун   ҳолатда   сақланган.   Темир   узуклар   барчаси   айлана   шаклда,
вақт ўтиши билан ўзининг ҳолатини йўқотган (53.5, 6, 9, 10, 13, 14, 18, 19,
21, 23-расм). Айрим узукларининг тепа қисмида безаклари ҳам бўлган, аммо
барчаси занглаб кетган (53.9, 18-расм).
Сирғалар.  Бронзадан ясалган сирға (53. 4-расм). У бодомсимон шаклда
189
 Тошбоев Ф. Уструшона чорвадорларининг ... – Б. 104.
190
  Лунева В.   Украшения Кампыртепа 2002 года //   Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. 2002. 3 – сон. –
Тошкет. 2003.   – С.86-91. Рис . 1.
191
 Труды Южно-Туркменистанской археологической комплексной экспедиции .  Том. XIV . –   Ашгабад. 1969.
–   С. 62-85.  Рис. 1.
192
  Тамимдарова  Р.Р.   К оллекция бус из раскопок средневекового городища  Уфа -II  //   Вестник Башкирского
университета. 2011.  –  Т. 16.  –  №3.  –  С. 882-887.
109 бўлиб, тепа қисмида тешикчаси бор. Мана шундай сирғалар Кампиртепадан
ҳам топилган 193
.
Билагузук.   Бронзадан ясалган билагузук Ўралитепадан топилган бўлиб,
у   асл   ҳолича   сақланиб   қолган   (53.1-расм).   У   ҳалқа   шаклда.   Ҳалқанинг
биринчи   учида   икки   учини   бирлаштириб   қўйишга   мўлжалланган   шарча
шаклдаги мосламаси бор.
Кўзгу .   Бронза   кўзгу,   у   айлана   шаклда   (53.2-расм).   Орқа   томонида
кичкина   ҳалқасимон   илгичи   бор.   Шунга   ўхшаш   кўзгулар   Косасар,
Олтинасар   ёдгорлигидан,   Бухоро   воҳасидаги   Лавандак   қабристонидан
(мил.авв.   II-I),   Жанубий   Фарғонадаги   Ворух   дараси   (мил.   I-II),   Бишкент
водийсидаги  Ак-тепе  II  қишлоғидан топилган  бўлиб, милодий IV-V асрлар
билан даврлаштирилган 194
.
Қўнғироқчалар .   Қўнғироқчалар   (2   дона)   бронзадан   ясалган.   Улардан
бири Дўланабулоқдан топилган бўлиб, у шарча шаклида ва ўртасида иккита
тешикчаси   бор   (53.3-расм).   Иккинчи   қўнғироқча   митти   баргча   шаклида   ва
унинг ҳам бир четида тешикчаси бор (53.15-расм). Мана шундай шаклдаги
қўнғироқчалар   Жети-асар,   Кесен-Куюкқалъа   ёдгорликларида   топилган
бўлиб, VI-VIII асрлар билан даврлаштирилган 195
.
Булардан   ташқари   бронза   парчалари   (53.16,   20,   22-расм),   шарча
шаклидаги   мис   безак   бўлаклари   ҳам   кўплаб   топилди   (53.17,   21-расм).   Бу
мис   безаклардан   баъзи   кийим   ва   ашёларнинг   ташқи   сиртини   безашда
фойдаланилган.
Тўқалар.   Қабрлардаги   скелетларнинг   кийим-кечаклари   сақланмаган,
фақат   улар   билан   боғлиқ   тўқалар   топилди.   Тўқалар   деярли   барчаси
темирдан   ясалган,   шакли   айлана   рамка   ва   тилчалардан   иборат  
( 5 4.1,   2,   4-6-расм).   Тўқаларнинг   биттаси   нозик   дид   билан   ишланган,   унга
бронзадан   безаклар   берилган   бўлиб,   унда   матонинг   излари   ҳам   сақланиб
193
  Лунева В.   Украшения Кампыртепа 2002 года //  Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар – 2002 йил. № 3. –
Тошкет. 2003.   – С. 88. Рис. 2.19-24
194
  Левина Л.М. Низовья Сырдарьи в древности вып.  V , Джетыасарская культура часть 5. – Москва. 1995. –
С. 122-148.
195
 Левина Л.М.  Керамика нижней ...   –   С. 78-80 .  Рис.19.
110 қолган (54.3-расм). Матони ўрганиш имкони бўлмади, у ёруғликда ўзининг
асл   ҳолатини   йўқотди.   Бу   каби   тўқалар   милоддан   аввалги   VI-IV   асрларга
оид   сарматлар   мозор-қўрғонларида   кўплаб   учрайди.   Тошкент   воҳасининг
Вревский, Ачамайли қабрларидан милоддан аввалги II-I асрларга оид темир
ва   кумуш   тўқалар   топиб   ўрганилган.   Жанубий   Тожикистон   мозор-
қўрғонларида   эса   ҳалқасимон,   илгаксиз   кўринишдаги   тўқалар   қайд
этилган 196
.   Шу   билан   бирга   Г.В.   Григорьев   томонидан   Бешбай
қабристонидан   ҳам   кўплаб   тўқалар   топилган   бўлиб,   уларнинг   барчаси
Қовунчи II даври билан белгиланган 197
.
Сурматошлар .   Сурматошлар   ҳаммаси   бўлиб   10   дона   топилди  
(55.2-4,   6-11 - расм).   Барчаси   тошдан   ясалган   бўлиб   юқори   қисмида
тешикчалари   мавжуд.   Сурматошлар,   одатда,   Марказий   Осиёдаги   кўплаб
катакомбалар, муғхона ва қурумлар типидаги қабрларда кўплаб учрайди 198
.
Муҳрлар .   Юқори Оҳангарон ёдгорликларида 2 дона муҳр топилди. Бу
муҳрларнинг   биттаси   ҳайвон   озиқ   тишидан,   иккинчиси   тошдан   ясалган.
Тишдан   ясалган   муҳрнинг   юзасига   ишлов   берилиб,   тўртбурчак   шаклга
келтирилган (56.1-расм).   Тошдан ясалган муҳр   ҳам биринчиси каби   айлана
шаклда   ясалган,   аммо   унинг   3   та   тешикчаси   бор.   Бу   муҳрнинг   юзасига   от
тасвири   ва   геометрик   шакллар   туширилган   (56.2-расм).   Қадимда   ҳайвон
суяклари ва шохларидан ҳам муҳрлар ясашган.  Қовунчитепада  муҳрлардан
бири   кийик   шохидан   ясалган.   Бу   каби   муҳрлар   баъзида   тумор   вазифасини
ҳам   бажарган.   Атроф-муҳитга   таъсир   қилувчи   тилсимлар   ўз   эгасига   бахт ,
омад, бойлик келтиради, деб ҳисоблаган. Қовунчи маданияти аҳолиси учун
бўри   ёки   итнинг   суяклари,   чиғаноқлар   муҳр   сифатида   хизмат   қилган 199
.
Аксарият муҳрларда тешикчалар бўлиб улар осиб юрилган. Суякдан ясалган
муҳр,   эҳтимол,   ҳайвон   тотеми   культига   сиғиниш   билан   боғлиқ   бўлиши
мумкин.   Муҳрдаги   хоч   белгиси   қуёш   рамзлари   маъносини   битта   нуқта
196
 Тошбоев Ф. Уструшона чорвадорларининг ... – Б.104.
197
  Шишкина. Г.В.  Древняя   и средневековая   культура .. . 1979. – С. 28. Рис. 9.
198
  Древности Чардары.   – Алма-ата .  1968.   – С. 66.
199
  Гри цина  А.А.,  Алимов К. Каунчинские печати  // ИМКУ. – Ташкент. 1986. – Вып. 20. – С. 37.
111 бўлса   ой   рамзларини   ифодалаган 200
.   Муҳрларда   учрайдиган   белгилар   хоч
ёки   ҳайвон   тасвирлари   белгилари   бевосита   Қовунчи   маданиятининг   сопол
идишларида ўз аксини топган.
Суякдан   ясалган   топилмалар   (12   дона).   Юқори   Оҳангарон   водийси
ёдгорликларида   фақат   бир   дона   мусиқа   асбоби   -   най   топилди.   Унинг
узунлиги   10   см.   атрофида,   юзасида   йўнилган   3   та   тешикчалари   бор.
Найнинг юқори қисми синган (57.2-расм). Бронза даврига  оид энг қадимги
найлар   Мўминободдан   топилган 201
.   Шунингдек,   Фарғона   водийсидаги
Мунчоқтепа 202
  қабристонидан,   Шўрабашат 203
  ёдгорлигидан   қамишдан
ясалган найлар топилган.
Суякдан   ясалган   иккита   бигиз   (57.5,7-расм),   1   дона   соч   тўғнағич  
(57.3-расм) топилди. Шунга ўхшаш тўғнағичлар Кампиртепа 204
  ёдгорлигида
учрайди.   7   дона   туморлар   топилди.   Туморларнинг   5   донаси   ҳайвон
тишларидан,   2   таси   ҳайвон   суягидан   ясалган   ва   тақиб   юриш   учун   уларда
тешикчалар очилган (57.1, 6-12-расм). Туморлар бевосита   аҳолининг диний
қарашларидан   ҳам   гувоҳлик   беради.   Кучли   йирик   ҳайвонларга   нисбатан
тотемистик қарашларнинг ўзига хос жиҳатларини кузатиш мумкин.
Терракота урчуқтошлар   (13 дона). Улар биконик ёки конус шаклида
баъзан чеккалари айлана шаклда ҳам ясалган. Уларнинг 2 донаси сополдан
(58.1,   9-расм),   биттаси   лойдан   (58.12-расм),   қолганлари   тошдан   ясалган
(58.2-4, 6-8-10-11, 13-расмлар).
Шундай   қилиб,   Юқори   Оҳангарон   водийсидаги   Дўланабулоқ,   Тайпан,
Турқушн,   Эртош-Дўлана   каби   қадимги   қабристонлар   ва   Ўралитепа   диний
ибодатхона   объектини   таҳлил   қилиб   ўрганиш   натижасида,   топилган   барча
сопол идишлар ва бошқа ашёвий далиллар батафсил ўрганилди.
Қазишма натижасида топилган барча буюмлар Қовунчи маданиятининг
II  босқичига  оидлиги аниқланди.  Қовунчи маданияти  сопол буюмларининг
200
  Гри цина  А.А.,  Алимов К. Каунчинские печати  ...  – С. 36-45.
201
  Аскаров А. Раскопки могильника эпохи бронзы в Муминабаде // ИМКУ. Вып. 8. – Ташкент. 1968. – С.
56-62.
202
  Матбобоев Б.Х.Қадимги Фарғонанинг илк ўрта асрлар даври маданияти ...  – Б.149.
203
  Заднепровский Ю.А. Древнеземледельческая культура Ферганы // МИА.   –   № 118. –   М-Л .  1962. –   328 с.
204
  Лунева  В.   Украшения Кампыртепа .. .   – С.88. Рис. 2.2-3,5-6,25-26.
112 тарқалиши   Тошкент   воҳаси   билан   чекланиб   қолмай,   Сирдарёнинг   ўрта
оқими   йўналиши   бўйлаб   жойлашган   барча   ҳудудларни,   шу   қаторда
Тожикистон   ҳудудида   жойлашган   Қурама   тизмасининг   этакларида,
Қозоғистоннинг   жанубий   қисмларида,   Жиззах   вилояти   ҳудудларида
ёйилганлиги   исботланган.   Масалан,   бундай   сопол   буюмлар   жанубий
Тожикистон 205
,   жанубий   Ўзбекистон 206
,   шунингдек,   Фарғона   жанубида
(Исфара   тумани) 207
  ва   Чуй   водийсида   кўплаб   учрайди 208
.   С.   Сорокин   бу
жараённи   кўчманчилик   ҳаракати   билан   боғлайди 209
.   Ўша   даврдаги
ижтимоий   –   сиёсий   жараёнлар   чорвадор   аҳолининг   кенг   миқёсида
тарқалишига замин яратди.  Натижада  Қовунчи  даври сопол буюмларининг
кенг ҳудудларга тарқалишига олиб келди.
III. 2. Ўрта Оҳангарон водийси ҳунармандчилик маҳсулотлари ва
уларнинг таснифи
Мавзу доирасида  Ўрта Оҳангарон водийсида жойлашган Имлоқ- Тункат
ва   Суюрлитепада   олиб   борилган   қазишмалар   жараёнида   жуда   кўплаб
археологик   топилмалар   қўлга   киритилди.   Улар   кулолчилик   маҳсулотлари,
тошдан   ясалган   турли   хил   меҳнат   қуроллари,   металл   буюмлар   ва
нумизматика материалларидан иборат.
Ҳунармандчилик   маҳсулотлари.   Ўрта   Оҳангарон   водийсида
археологик   изланишлар   қадимги   Тункат   ва   Суюрлитепада   олиб   борилиб,
асосий   мақсад   қадимги   Тункат   шаҳрининг   ижтимоий-иқтисодий   ва   сиёсий
характерини   ўрганиб,   Суюрлитепада   эса   ёдгорликнинг,   биринчи   навбатда,
археологик   стратиграфиясини   аниқлашга   қаратилган   эди.   Тункатда   бизга
205
  Дьяконов   П.И.   Археологические   работы   в   нижнем   течении   реки   Кафирнигана   (Кобадиан)   (1950-1951
г.) .  МИА .  37. M.I., 1953,  – С .287, рис.22.
206
  Кабанов   С.К.   Археологические   раскопки   на   Шор-тепе   близ   Карши.   Изв.АН   УзССР,   1954,   I,   –   С .   88-
89,99, рис.12-13.
207
  Литвинский   Б.А.   Исследование   могильников   Исфаринского   района   в   1958   г.   Сб.:   "Археологические
работы в   Таджикистане", вып. УІ (І958 г.).  –  Сталинабад, 1961 (Тр.   Ин-та   история им.А.Дониша, т.ХХУП),
–   С .73-74, рис.11.
208
  Абетеков   А.К.   Археологические   памятники   кочевых   племен   в   западной   части   Чуйской   долины   (по
материалам   раскопок   1961   г.)   //   Древняя   и   раннесредневековая   культура   Киргиз истан а   (Сб.).   –   Фрунзе,
1967,  –   С .39, рис.З.
209
  Сорокин   С.С. О происхождении керамики...  –   С .146.
113 қадар   академик   Ю.Ф.   Буряков   кенг   кўламли   археологик   изланишлар   олиб
бориб,   унинг   ҳудудий   ўзлаштирилишига,   хронологик   даврий   санасини
аниқлашга   катта   эътибор   қаратган.   Кулолчилик   маҳсулотларининг
классификациясини ёритган. Шу боисдан, Тункатда олиб борилган қўшимча
изланишларимизда   асосий   эътибор,   унинг   ижтимоий-иқтисодий   ва   сиёсий
характерини   очишга   қаратилди.   Бу   ҳақда   ушбу   диссертациянинг  
II бобининг II.1 ва II.2 параграфларида тегишли маълумотлар берилди. Шу
муносабат   билан   ушбу   параграфда   Суюрлитепа   ибодатхонаси   ва   аркидан
олинган ҳунармандчилик маҳсулотларини ўрганиш билан чегараланилди.
Суюрлитепа   ибодатхонаси   керамикаси   комплексининг   аксарият
кўпчилигини   турли   хил   сопол   идишларнинг   оғизлари,   дасталари   ва   идиш
тублари   ташкил   этади.   Уларни   амалий   ҳаётда,   кундалик   турмушда
фойдаланилишига кўра, тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:
1) Ошхона идишлари : уларга сопол қозонлар, қозон туширгич, қўрача
ва човгун ҳамда сопол товалар киради.
2) Хўжалик-турмуш идишлари : уларга хум ва хумча, кўза ва хурмача,
коса-сузгич, обдаста ва қопқоқлар киради.
3)   Дастурхон   идишлари :   уларга   косалар,   хурмача,   ликопча,   пиёла   ва
кружкалар киради.
4) Ибодатхона муқаддас идишлари : уларга митти қадаҳ, пилта чироқ
ва чилимдон киради.
1. Ошхона идишлари.
Сопол қозон . Ошхона идишлари орасида сопол қозонлар кўп эди. Улар
орасида   биронта   ҳам   бутун   қозон   учратилмади,   уларнинг   бир   қисми  
(11   таси)   гардиш   парчаларидан,   2   таси   қозон   туби   парчаларидан   иборат.
Қозон туби парчалари ясси-текис, аммо уларнинг майдалигидан диаметрини
аниқлашнинг имкони бўлмади. Гардишлардан иккитаси йирикроқ. Улардан
бирининг   диаметри   20   см.,   иккинчисиники   20,3   см.   Гардиш   диаметри  
20  см.ли  қозоннинг   гардиш  остида,   яъни   елка  қисмида   ушлагич-қулоқлари
бор.   Қозон   қулоғи   схематик   хўкиз   пешонаси   шаклида   ясалган,   яъни
114 хўкизнинг иккита кесилган шохи орасида пешонаси бўртиб  чиқиб турибди
(59.1, 13-расм). Қовунчи маданиятининг биринчи босқичида кружкаларнинг
юқори қисми идиш дасталарида илмоқ шаклидаги ёки ҳалқасимон, кесмаси
овал  баъзан   тўртбурчак   шаклдаги   идишлар  учрайди.   Идишларнинг   кўпини
зооморф   шаклдаги   сополлар   ташкил   қилади.   Қовунчи   даврининг  
II   босқичида   қозонлар   иккита   шох,   буқа   бошларининг   қўпол   тасвирлари
кўринишида   безатила   бошланган 210
.   Демак,   бу   қозон   Қовунчи   даврининг  
II   босқичига   тўғри   келади.   Иккинчи   қозон   парчасида   қулоқ   излари
учратилмади.   Аммо   қолган   6   та   қозон   парчаларининг   гардиши   остида   от
тақасига   ўхшаш   ярим   айлана   бўртма   шаклли   ушлагич-қулоқчалар   бўлиб,
улардан   тўрттаси   устида   кулолнинг   кўрсаткич   бармоқ   излари,   биттасида
шундай   бармоқ   излари   қозон   қулоғининг   ён   томонида   сақланган  
(59.3-8-расм).   Қозон   қулоғининг   биттасида   кулол   асбобининг   ўтмас   кесма
излари   сақланган.   Барча   сопол   қозонларнинг   ташқи   сиртида   олов   излари
яхши   сақланган.   Қозонларнинг   ичи   ва   кесмаси   тоза,   оқиш-қизғиш   рангда.
Қозон   танасида   иссиқлик   узоқ   сақланиши   учун   унинг   лойига   майдаланган
тош   қоришмаси   (дресва)   аралаштирилган.   Тутқичлар   хилма-хил   асосан
кўнгдаланг,   думалоқ   шаклда   атрофлари   чуқурчалар   билан   ўралган.
Айримлари қовурға, танага ўхшаш шакллар ёки ўралган тақа шаклда бўлиб,
баъзилари эса иккита шох шаклида ҳам учрайди 211
. Бундай қозон тутқичлар
Намудлиғнинг IX-XI аср сопол идишлари мажмуасида кўплаб топилган.
Қозон туширгич.   Қозон тагкурсиси йирик бир парча сопол синиғидан
иборат   бўлиб,   у   конуссимон   шаклда,   оғзи   тубига   нисбатан   кичикроқ,   лаби
текис   кесилган   (59.9-расм).   Лойига   кўп   миқдорда   шамот   (майдаланган
сопол   кукуни)   қўшилган,   қўпол   ишланган.   Танасининг   ташқи   юзасида
қандайдир   кулолчилик   асбобининг   излари   кўзга   ташланади.   Аммо   унинг
гардиши   ва   тубининг   диаметрларини   аниқлаб   бўлмади.   Сопол   парчасига
кўра,   у   камида   12-15   литрли   қозон   ёки   хумчани   ўрнатиш   учун
210
  Левина Л.М. Керамика Нижней … – С.  180  - 183. Рис. 59.
211
  Буряков   Ю.Ф.   И сторическа я   топографи я   древних   городов   Ташкентского   оазиса   (историко-
археологический очерк Чача и Илака). – Ташкент. 1 97 5 . – С.  14 2.  Рис.51.
115 мўлжалланган.
Қўрача .   Ошхона идишлари орасида 7 дона  сопол қўралар гардишлари
учратилди. Уларнинг гардиш лаби бироз ташқарига қайрилган, учи овал ёки
текис кесилган. Қўралар бўйдор, туби текис тухумсимон шаклда ишланган.
Барчасининг   ташқи   сиртида   олов   излари   яққол   кўзга   ташланади.
Қўралардан   бирининг   оғзи   8   см.,   иккинчисиники   12   см.   Қўраларнинг
барчаси қўлда ясалган (59.10-11-расм).
Човгун.   Ошхона   идишлари   мажмуасида   7   дона   човгун   гардиши
парчалари   бўлиб,   улардан   5   таси   човгун   дасталарининг   жуда   майда
парчасидан   иборат.   Улардан   бири   кулранг   лойдан   ясалган.   Қолган   2   та
човгуннинг   бўғзи   ва   унга   ёпиштирилган   қулоқсимон   дасталари   ҳам   бус-
бутун   ҳолатда.   Улар   тор   ва   узун,   бироз   ташқарига   қайрилган   бўғизли.
Бирининг   гардиш   диаметри   6   см . ,   дастасининг   идиш   гардишига
ёпиштирилган юқори томони шохдор ҳайвоннинг схематик боши қиёфасида
ишланган, унинг елкасига ёпиштирилган пастки томони эса оёғча сифатида
ясалиб,   устига   чекма   нақш   берилган   (59.12-расм).   Иккинчи   човгун
гардишининг   диаметри   8   см.   Аммо   унинг   қулоқсимон   дастаси   оддий,   ҳеч
бир   нақшларсиз   ясалган.   Човгунларнинг   барчаси   чархсиз,   қўлда   ясалган,
лойига майдаланган қумтош (дресва) қориштирилган. Барча човгунларнинг
ташқи   сиртида   олов   излари   кузатилади   (59.13-расм).   Шундай   идишлар
Тошкентдаги   Шахнишинтепа   ёдгорлигидан   топилган   бўлиб,   IX   аср   билан
даврлаштирилган 212
.
Сопол   това .   Ошхона   идишлари   орасида   бир   бўлак   тованинг   парчаси
учратилди. У ясси тубли, қопқора тана деворининг баландлиги 5 см., қалин
деворли,   сиртида   олов   излари   сақланган   (59.14-расм).   Това   лойига
майдаланган қумтош аралаштирилган.
2. Хўжалик-турмуш идишлари .
Хум .   Хўжалик-турмуш   идишлари   комплексида   10   га   яқин   хум
парчалари   (60.1-2-расм),   икки   ҳолатда   археологик   бутун   хумлар   топилди.
212
 Древний Ташкент. (Отв. ред.  А храров И.) .. .   –  С.72, Рис.19
116 Хумлар   тухумсимон   шаклда,   қорни   сферик   катталашиб,   бўғзига
яқинлашганда   конлюрилсимон   тор   бўйин   ҳосил   бўлган.   Хумларнинг
тухумсимон гардиши елкага ўтгач кескин кенгайиб, сферик шаклга кирган.
Хумларнинг   бўйи   150-160   см.гача   баланд,   деворининг   қалинлиги  
1,3-1,5 см.гача, оғзи тубига нисбатан кенгроқ, ҳалқасимон туби бир кемтик
орқали хум танасидан яққол ажралиб туради.
Хумлар   шакл   жиҳатидан   Қорахонийлар   даври   хумларидан   унчалар
фарқ   қилмасада,   аммо   илк   ўрта   асрлар   даври   хумлари   бўғзидан   танаси
бўйлаб   ҳалқасимон   тубига   қадар   қора   қизғиш   ранг   билан   бўялган  
(60.3-6-расм).   Ранг   излари   хумларнинг   елка   ва   сферик   қорнида   қуюқроқ
ишланган.   Ранглар   пастга   томон   тарам-тарам   бўлиб   оқиб   тушган.   Мана
шундай   хумлар   Актобе 213
,   Шаушукум-тобе 214
,   Таукаттепа 215
,   Мингўрик 216
ёдгорликларида   учрайди.   Бундай   усулда   хумларни   ранг   билан   нақшлаш
усули   Қовунчи   маданияти   учун   характерлидир.   Лекин   хумларга   ангоб
бериш ҳолатлари ўрта аср кулолчилик буюмларида ҳам кўзга ташланади.
Хумча .   Ҳажм   жиҳатидан   улардан   кичикроқ   идишлар   хумчалар   бўлиб,
негадир   улар   ибодатхона   сопол   идишларида   озчиликни   (2   дона)   ташкил
этади.   Улар   ибодатхонанинг   пастки   қатламидан   топилди.   Хумчанинг
диаметри   29,5   см.,   тана   деворлари   хумларникига   нисбатан   юпқароқ
ишланган.   Гардишининг   ташқи   сирти   бўртма   илон   изи   шаклида
нақшланган.   Нақш   ости   айланаси   бўйлаб   бир-бирларига   параллел   4   та
тешик   жойлаштирилган.   Хумча   елка   қисмидан   кескин   кенгайиб,   сферик
шакл тусини  олган  (60.7-расм).  Хумча  гардиши  айланаси  бўйлаб  тешилган
тешикчалар,   уни   баландроқ   жойга,   ип   билан   боғлаб   осиб   қўйиш   учун
мўлжалланган.   Тешикчалар   хумча   хумдонда   пиширилгунига   қадар   махсус
тешилган   чунки,   хумча   гўшт   ёки   сут   маҳсулотларини   асраш   учун   ясалган
кўринади.   Аслида,   бундай   тез   бузилувчи   маҳсулотларни   шамолга   ўнғай
213
  Левина Л.М. Керамика нижней … – С.  119 -1 25 .
214
  Левина Л.М. Керамика нижней … – С.  140-144 .
215
  Филанович М.И. Ташкент: становление и развитие города и городской   культуры. – Ташкент. 1983. – С.
93 .  рис. 10.
216
  Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы …  –   С. 82. рис.9.
117 жойга   осиб   қўйиш   жонли   этнографик   материалларда   тез-тез   учраб   туради.
Ҳатто,   хумча   гардишининг   ички   айланаси   бўйлаб   қопқоқ   ўрнатиш
мосламаси   ҳам   бор.   Одатда   нозик   маҳсулотга   чанг   ўтириши   мумкинлиги
ҳисобга   олинади.   Иккинчи   хумча   гардиш   парчаси   сифатида   топилган.   У
кўринишдан   кенг   қоринли,   сфера   шаклда,   гардиш   лаби   овал   шаклида
расмийлашган.   Хумчанинг   елка   қисмида   илгаксимон   қулоғи   бор.   Унинг
қўшқулоқли бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Гардиш остида идиш айланаси
бўйлаб,   кенглиги   4   см.   қизил   бўёқ   суртилган   (60.8-расм).   Бу   Қовунчи
маданияти керамикасига хос белгилардан ҳисобланади.
Хурмача .   Хўжалик-турмуш   идишлари   орасида   7   дона   хурмача
гардишлари   топилди.   Ҳар   иккаласи   ҳам   шарсимон   шаклда,   гардиши
ташқарига   қайрилган,   гардиш   остида   бўғиз   шаклланмаган.   Уларда
ушлагичдан   ҳеч   бир   белги   кузатилмайди.   Қолган   5   та   гардиш   парчалари
ҳажм жиҳатидан кичикроқ хурмачаларга тегишли (60.9-13-расм). Шарсимон
танасидан   ажралмай   ташқарига   қайрилган   гардиши   овал   ва   учбурчак
шаклида   якунланган.   Бирининг   елка   қисми   идиш   айланаси   бўйлаб,   икки
қатор горизонтал чизиқлар билан нақшланган. Уларнинг 5 таси кулолчилик
чархида   ясалган,   3   таси   эса   қўлда   ясалган.   Хурмача   шарсимон   шаклда
ишланган.   Унинг   ички   ва   сиртқи   қисмида   кулолчилик   чарх   изи   яхши
кузатилади.   Икки   ярусли   хумдонда   текис   пиширилган.   Сиртига   оч   қизил
ангоб   берилиб,   пардозланган.   Оғзининг   диаметри   9,5   см,   туби   ясси-текис,
диаметри 6,5 см. ни ташкил  қилади (60.14-расм).
Коса-сузгич .   Ибодатхона   сопол   идишларида   кулранг   лойдан   ясалган
бир дона коса-сузғич учратилган ( 60.1 5 - расм). Унинг оғзи диаметри 15 см.,
чуқурлиги   7   cм.   Коса   лабининг   ташқи   юзасига   уч   қатор   горизонтал   чизиқ
тортилган.   Ана   шу   чизиқ   остидан   бошлаб,   то   косанинг   ясси   тубига   қадар
идиш   кулол   дастгоҳида,   диаметри   0,3   см.   ҳажмда,   бир   хилда   тешиб
чиқилган.   Сўнг   хумдонда   пиширилган.   Тешикчаларнинг   бир   текисда,   бир-
бирларига   параллел   тарзда   жойлашувига   кўра,   ушбу   коса   сут
маҳсулотларидан   пишлоқ   тайёрлашда   фойдаланилган.   Этнографик
118 материалларга   кўра,   идиш   ичига   зардобли   қатиқ   солинган,   зардоби   чиқиб
кетгач ундан чакки (сузма) қатиқ ҳосил бўлган.
Обдаста .   Хўжалик-турмуш   сопол   идишларида   4   дона   обдастанинг
гардиш   парчалари   топилган.   Уларнинг   барчаси   кулолчилик   чархида
ясалган.   Бирининг   юзасида   қизил   ранг   доғлари   сақланган.   Обдасталар   тор
ва   узун   бўғизли,   гардишларининг   диаметри   3-4   см.   (60.16-17-расм).
Иккитасининг гардиш лаби ҳалқасимон шаклда, улардан бирининг сиртига
тиниқ қизил ангоб берилган.
Учинчи обдаста  археологик жиҳатдан бутун ҳолатда топилди. Гардиш
лабида   тарновсимон   жумраги   бор.   Жумрак   қарама-қаршисида   унинг
қулоқсимон   дастаси   мавжуд.   Дастанинг   юқори   томони   устида   қандайдир
ҳайвон шакли ясалган бўлиб, кейинчалик синган (60.18-расм). Обдастанинг
жумрак   ва   дастаси   қўлда   ясалиб   идиш   танасига   ёпиштирилган   ва   ўткир
кулол пичоғи билан текисланган. Тўртинчи идиш оғзи тор бўйни узун кўза,
аниқроғи обдаста, унинг новсимон жўмраги қазиш вақтида синиб уқаланиб
кетган.   Елкасини   идиш   гардиши   билан   боғлаб   турувчи   ёйсимон   дастаси
яхши   сақланган.   Дастанинг   юқори   қисми   ўта   схемалашган   қандайдир
ҳайвон   шакли   билан   якунланган.   Обдаста   оч   қизғич   ранг   билан   бўялган.
Унинг   бўйи   28   см,   бўғзининг   диаметри   4   см,   туби   ясси-текис,   диаметри  
9 см.ни ташкил этади (60.19-расм). Қовунчи даврининг биринчи босқичида
кружкаларнинг   юқори   қисми   идиш   дасталарида   илмоқ   шаклидаги   ёки
ҳалқасимон, кесмаси овал, баъзан тўртбурчак шаклидаги идишлар учрайди.
Идишларнинг   кўпини   зооморф   шаклидаги   сополлар   ташкил   қилади 217
.
Бундай   идишлар   Қовунчи   II   даври   охирлари   ва   Қовунчи   III   даври
бошларидан бошлаб кўплаб учрайди.
Сопол   қопқоқ .   Хўжалик-турмуш   идишлари   орасида   бир   неча
парчалардан иборат 2 дона сопол қопқоқ бўлаклари учратилди. Улар қўлда
ясалган,   ҳатто   улардан   бирининг   юзасида   бармоқ   излари   сақланган.
Иккинчи   қопқоқ   каттароқ,   унинг   диаметри   27   см.ни   ташкил   этади.   Юза
217
  Левина Л.М. Керамика нижней … – С.  181  - 183. Рис.59.
119 томони   текис,   қалинлиги   1,5   см.   Устки   юзасининг   марказида   ярим   айлана
тутқичи   бор   (60.20-расм).   Қопқоқнинг   устки   юзаси   хомлигида   ёппасига,
босма   усулда   нақшланган.   Нақшлар   арча,   баргсимон,   айлана   ва   ярим
айланасимон,   бармоқда   босилган   шохли   нақшлар   тасвирланган
чуқурчалардан иборат. Юқорида, хумча тавсифи баёнида, уни гардишининг
ички айланаси бўйлаб қопқоқ ўрнатиш мосламаси бўлганлиги таъкидланган
эди.   Бу   фактнинг   ўзи   ҳам   ибодатхона   хўжалик-турмушидаги   кулолчилик
маҳсулотлари   таркибида   сопол   қопқоқларнинг   ўрни   катта   бўлганлигидан
далолат   беради.   Бундай   қопқоқлар   Сирдарёданинг   ўрта   ҳавзаларида
Қовунчи   маданиятининг   II   даври   материалларида   кенг   тарқалган.   Улар
Шаушукум-тепанинг   Катта   уй   (Большой   дом)   юқори   қисмида 218
,   Жети-
асар 219
,   Хоразм 220
  топилмаларида   кўплаб   учрайди.   Керамика
маҳсулотларини бундай усулда нақшлаш чорвадор аҳоли ҳунармандчилиги
учун хосдир.
3. Дастурхон идишлари .
Коса .   Дастурхон   идишлари   таркибида   косалар   кўпчиликни   ташкил
этади.   Улар   оғзи   кенг,   танаси   ясси   тубли   косалар   бўлиб,   косанинг   текис
тубидан   юқорига   конуссимон   кўтарилиб,   гардиш   лабига   яқинлашганда
бироз   орқага   қайрилган.   Бу   типдаги   идишлар   косалар   таркибида   5   дона,
шундан   иккитаси   коса   гардишлари,   қолган   учтаси   эса   косалар   таги,   яъни
тагдонидир.   Улардан   бирининг   гардиш   сирти   айланаси   бўйлаб   икки   қатор
горизонтал   чизиқлар   ва   уч   қатор   горизонтал   қавариқ   чизиқлар   билан
нақшланган   (61.1-расм).   Коса   оғзининг   диаметри   10   см.ни   ташкил   этади.
Битта   коса   археологик   бутун,   бўйи   8   см.,   гардиш   диаметри   20   см.,   текис
тагининг   диаметри   8   см.   Косанинг   ташқи   сиртига   қизил   ангоб   берилиб,
ойнадек силлиқланган (61.2-расм).
Хурмача .   Дастурхон   идишлар   мажмуасида   уч   дона   нақшли   сопол
парчалари   бўлиб,   улар   шарсимон   хурмачаларнинг   тана   қисмини   эслатади.
218
  Древний Ташкент. (Отв. ред.  А храров И.) .  –  Т ашкент,  1973.  – С. 31.
219
  Левина   Л.М.  Керамика   и  вопросы   хронологии  памятников   Дж е тыасарско й   культуры.   //   Материальная
к у льт у ра народов Средней Азии и Казахстана (Сб.). – М осква . 1966.  –   С . 57.
220
  Толстов С.П. Древний Хорезм. – М осква.  1948. табл. 53.
120 Уларнинг   иккитаси   қўл   чархида   ясалган,   учинчисида   эса   чарх   излари
сезилмайди.   Бирининг   ташқи   сирти   айланаси   бўйлаб,   уч   қатор   горизонтал
чизиқлар,   улар   остидан   уч-тўрт   қаторли   вертикал   чизиқлар   билан
нақшланган.   Юзасига   қизғиш   оқиш   ангоб   берилган   (61.3-расм).   Иккинчи
сопол парчасининг юза қисми қатор горизонтал, кенг босма чизиқлар билан
безатилган.   Уларнинг   устидан   қора   ранг   билан   бўяб   чиқилган   (61.4-расм).
Учинчи   сопол   парчасида   горизонтал   жойлаштирилган   икки   қатор   синиқ
чизиқлар,   улар   остидан   ўтмас   кулол   пичоғи   ёрдамида   горизонтал
жойлаштирилган уч қатор чизма нақш берилиб, улар остидан икки қаторли
шундай   чизиқлар   вертикал   жойлаштирилган.   Чизма   нақшлар   устига   оч
қизил ангоб берилиб, сўнг устидан қизил ранг сепилган (61.5-расм). 
Хурмачалар   таркибида   яна   битта   идиш   гардиши   бор.   У   шарсимон
митти   хурмачанинг   парчасидир.   Гардиш   лаби   учли   овал   шаклида   идиш
ташқарисига   қайрилган   (61.6-расм).   Натижада   гардиш   ва   елка   оралиғида  
1,5 см.ли бўғиз ҳосил бўлган. Хурмачанинг ички ва ташқи юзаси қорамтир
қизғиш   ранг   билан   бўялган.   Хурмачанинг   бундай   нақшинкор   услублари
Қовунчи маданияти сополлари мажмуаси учун хосдир.
Пиёла .   Дастурхон   идишлар   таркибида   учта   пиёла   мавжуд.
Пиёлаларнинг барчаси археологик жиҳатдан бутун, уларнинг ички ва ташқи
сирти,   ҳатто   кесма   ранги   ҳам   бир   хил-кулранг   тусда.   Пиёлалардан   бири
хумдондан   асл   шаклини   йўқотиб,   эгри   чиққан   (61.7-расм).   Қолган   икки
пиёла эса ярим сфера шаклида, туби ясси, гардиш елка қисмида бир поғона
кемтик ҳосил қилиб, овал шаклида тик кўтарилган. Бирининг оғзи диаметри
8 см., бўйи 4 см., тубининг диаметри 5 см. Иккинчисининг оғзи диаметри  
11 см., бўйи 4 см., тубининг  диаметри 6 см.ни ташкил этади (61.8-9-расм).
Ҳар   иккала   пиёланинг   гардиш   қисмида   қизғиш   аланга   излари   кузатилади.
Пиёлалар   кулолчилик   чархида   ясалган,   чарх   излари   уларнинг   ички
томонида яхши кузатилади. Идишнинг юқори қисмида ёки пастки қисмида
тизма   бор,   баъзилари   оғзининг   диаметридан   ўрта   қисмининг   диаметри
кенгроқ. Кенг тарқалган эгри деворлари бўлган пиёлалар қадимги даврларга
121 бориб  тақалади.   Милодий  I   минг   йилликнинг  биринчи   ярмида   бу  идишлар
Фарғона учун хосдир 221
. Бундай идишлар Жетиасарда кенг тарқалган бўлса,
кейинчалик Тошкент воҳасига кириб келган 222
.
Кружка .   Дастурхон   идишлар   таркибида   икки   парча   кружка
гардишлари   ва   бир   дона   дастаси   учратилган   ( 61 .10-расм).   Уларнинг   бири
дастали,   иккинчиси   дастасиз.   Ҳар   иккала   сопол   парчаси   ҳам   оч   қизил
рангда, яхшилаб пардозланган. Кружка дастаси устки қисми кесма нақшлар
билан безатилган.
4. Ибодатхона муқаддас идишлари.
Митти   қадаҳ .   Ибодатхона   муқаддас   идишлар   таркибида   уч   парча
митти   қадаҳ   гардиш   парчалари   топилган.   Бирининг   текис   гардиш   лаби
учбурчак   шаклли   тус   олган   (62.1-расм).   Иккинчисининг   гардиш   лаби
ҳалқасимон шаклда учбурчак ҳосил қилган (62.2-расм). Учинчисининг лаби
тўлқинсимон   кўринишда   расмийлаштирилган   (62.3-расм).   Уларнинг
барчаси   кулолчилик   қўл   чархида   ясалган   бўлиб,   хумдонда   яхши   пишган.
Уларда   диний   маросимлар   вақтида   муқаддас   хаома   типидаги   ичимликлар
татиб   кўрилган   бўлиши   мумкин.   Бундай   диний   маросимлар   ўтказиш
оташпараст аждодларимиз орасида ҳатто бронза давридан маълум бўлган.
Пилта   чироқ .   Ибодатхона   муқаддас   идишлари   таркибида   пиёла
сифатида   ясалиб,   бироқ   хумдондан   яроқсиз   чиқиб,   оқибатда   ўзининг   асл
шаклини   йўқотиб,   овалсимон   тус   олган   идишча   бор   (62.4-расм).   Сўнгра
ундан   пилта   чироқ   сифатида   фойдаланилган.   Пиёланинг   туби   текис,
гардиши   жуда   юпқа,   қиррали   қилиб   ишланган.   Идишдан   пилта   чироқ
сифатида фойдаланиш жараёнида унга қуйилган қора мойни унинг нисбатан
ғалвирак   танаси   шимиб,   пилтачироқ   қорайиб   кетган.   Унинг   ташқи   тубида
идиш   лойининг   бироз   қизғиш   излари   кузатилади.   Эҳтимол,   бу   кучли
алангадан ҳосил бўлган доғ излари бўлиши мумкин.
Чилимдон .  Ибодатхона сопол идишларида бир дона чилимдон учрайди
221
  Козенкова В.И .  Гайрат-тепа, –   С.230, рис.5.I.
222
  Буряков   Ю.Ф.   И сторическа я   топографи я   древних   городов   Ташкентского   оазиса   (историко-
археологический очерк Чача и Илака). –   Ташкент. 1 97 5 . – С.  1 36.  Рис.  48 .
122 ( 62. 5-расм). Чилимдон олдинги  пиёла-пилта  чироқдан  фарқ  қилиб,  қумтош
аралаш лойдан қўлда ясалган. Шаклига кўра, баланд бир оёқли вазага ўхшаб
кетади.   Ранги   оқиш-қизғиш,   кесмада   қалин   оёғининг   ичи   кулранг,   яъни
аланга   яхши   қизартирмаган.   Қалин   оёғига   ўрнатилган   косаси   конус
шаклида,  унинг   гардиши   диаметри   10  см.ни  ташкил   этади.   Гардиш  лабида
пилик   ўрни   –   кемтикча   ясалган.   Кемтикча   атрофида   қора   тутун   излари
кузатилади.   Аммо   чилимдон   косасида   ёғ   излари   кузатилмайди.
Чилимдоннинг   пастки   қисми   сақланмаган.   Унинг   сирти  ҳеч   бир   чизма   ёки
бўртма гуллар билан нақшланмаган. Бундай типдаги вазасимон нақшинкор
Тошкент   воҳаси 223
  ёдгорликларида,   хусусан,   Актобедан 224
  ҳам   топилган.
Улар   асосан   оташпараст   аждодларимиз   ибодатхоналари   комплексида
кўплаб учрайди.
Ибодатхона   майдонининг   қазиш   вақтида   эшик   турумининг   таг   тоши,
терини   ошлаш   тоши,   ибодатхона   реликвариялар   таркибига   кирган   митти
келисоп   (муқаддас   қайроқча)   топилган.   Эшик   турумининг   таг   тоши   доира
шаклида,   диаметри   16   см.,   остки   томони   текис,   юз   томони   эса   бироз
овалсимон   кўтарилган.   Унинг   марказий   қисми   эшик   ўқини   ўрнатиш   учун
ўйилган   (62.6-расм).   Эшик   таг   тошининг   бир   чеккаси   синган,   шу   боис   у
яроқсиз буюмга айланган.
Терини   ошлаш   тоши   эса   уч   томонлама   текис   айлана   майдончаларига
эга   ( 62. 7-8-расм).   Майдончалар   иш   жараёнида   силлиқланиб   кетган.
Ибодатхона   культи   билан   боғлиқ   муқаддас   қайроқча   –   келисопнинг   ишчи
томони торайиб борган ва учли ишчи юзасида қандайдир доривор нарсани
янчганлигидан гувоҳлик берувчи излар сақланган. Келисопнинг узунлиги 11
см., айланасининг диаметри ўртача 2,5 см.ни ташкил этади (62.9-расм).
Ибодатхона вайроналаридан топилган яна бир предмет терракота буюм
бўлиб,   у   митти   ғиштча   шаклида   ишланган   ( 62 .10-расм).   Унинг   бизгача
сақланган   узунлиги   7   см.,   қалинлиги   3   см.   Ўз   вақтида   у   узунроқ   ва   янада
қалинроқ   бўлган.   Чунки,   унинг   орқа   ва   ён   томони   уқаланиб   кетган.   Юз
223
 Левина Л.М. Керамика нижней … – С.  180-182 .  Рис. 59 :  313,173 .
224
 Левина Л.М. Керамика нижней … – С.  151-152 .  Рис. 52.
123 томонига   11   қатор   бир-бирларига   параллел   чизиқчалар   чизилган,   ён
томонларига эса қатор фестончиклар (қўнғиралар) жойлаштирилган.
Ибодатхона артефактлари таркибида тўрт дона аргиллит тошидан, бир
дона   лойдан   ясалган   урчуқтошлар   (62.11-14-расмлар),   бир   дона   михсимон
темир   буюм,   яна   уч   бўлак   қандайдир   темир   буюм   парчалари   учратилади.
Урчуқтошларнинг   миттиси   конуссимон   шаклда,   тешикчаси   унинг   ҳажмига
нисбатан   кенгроқ,   ёнғинда   қорайиб   кетган.   Урчуқтошларнинг   иккинчиси
бел   қиррасидан   икки   томонга   икки   конус   шаклини   эслатади,   учинчи
урчуқтош ҳам айнан шундай шаклда, аммо унинг ҳар икки конус шаклининг
ярми   кесилган.   Тўртинчи   урчуқтош   диск   шаклида   бўлиб,   унинг   фарқли
томони тешиги кенгроқлигидадир.
Темир буюмларга келсак, фақат михсимон буюмгина эътиборга лойиқ.
У қаттиқ занглаган, аммо кесмасида уни думалоқ эканлиги кўзга ташланади.
Эҳтимол,   у   бигиз   ёки   тўғноғич   бўлиши   мумкин   (65.15-16-расм).   Аммо
унинг   бир   учи   синган,   иккинчи   ўткир   учи   ҳам   синганга   ўхшайди.   Қолган
темир парчаларининг қандай буюм эканлигини аниқлаб бўлмади. Улар ҳам
михсимон буюм каби занг босиб, ўз шаклини йўқотган.
Хуллас,   қазилма   давомида   очилган   хоналар   ва   топилган   артефактлар
таркибига   кўра,   объектни   ишонч   билан   оташпарастлик   ибодатхонаси   деб
хулоса чиқаришга етарли даражада асослар қайд этилди.
Ибодатхонадан топилган сопол идишлар ва уларнинг турлари Тошкент
воҳаси Қовунчи маданиятининг Қовунчи II ва Қовунчи III даври босқичлари
қатламларида учрайди.
Ҳунармандчилик   маҳсулотлари   Суюрлитепа   аркининг   стратиграфик
ўрганишда   кўплаб   топилди.   Улар,   асосан   Қовунчи   II   босқичининг   сўнгги
давридан   (IV   асрдан)   Қорахонийлар   хукмронлиги   вақтини   тўлиқ   қамраб
олган.   Сопол   идишларнинг   типлари,   вариантлари   даврий   саналарнинг
хронологик кетма-кетликда келганлигини тўлиқ тасдиқлайди.
Кулолчилик   маҳсулотлари.   Суюрлитепа   Аркига   солинган
стратиграфик   шурф-траншеядан   минглаб   сопол   парчалари   йиғиб   олинди.
124 Улар тахминан 308 та турли хил сопол идишларнинг гардишлари (венчик),
даста ва таг қисмлари бўлиб, бу топилмалар уч тарихий даврларга тегишли
эканлиги аниқланди. Шуларнинг 120 таси идиш оғзи (гардишлар), 108 таси
идишлар таг қисми, 80 таси идиш дасталаридан иборат.
Даврий   санаси   милодий   IV-VI   асрларга   тегишли   сополлар   сони   77   та,
шундан   1   таси   археологик   бутун,   қўлда   ясалган.   Комплексда   идиш
гардишлари 4 та, унинг 25 таси қўлда, 9 таси кулолчилик чархида ясалган.
Идиш дасталари 26 та, унинг 17 таси қўлда,   9 таси чархда ишлов берилган.
Қозон қопқоқлар 3 та. Идишларнинг таг қисми 13 та, унинг 12 таси қўлда,  
1 таси чархда ясалган.
Бу   давр   сопол   идишларининг   тури   хилма-хилдир.   Улар   хум   ва
хумчалар,   жом-тоғоралар,   бир   ва   икки   қулоқли   кўзалар,   сфера   нухса
қоринли   хурмачалар,   конуссимон   коса   ва   нимкосалар,   кенг   ва   тик   бўғизли
идишлар,   тарелка   ва   қопқоқлардан   иборат.   Обдаста   жўмрак   қарама-
қаршисида   унинг   қулоқсимон   дастаси   мавжуд.   Дастанинг   юқори   томони
устида   қандайдир   ҳайвон   шакли   туширилган   (63.1-расм).   Кўза   сифатсиз,
қўлда   ясалган,   сиртига   қора   ангоб   берилган.   Кўзанинг   дастаси   бор,   лекин
синиқ. Бундай кўзалар Қовунчи маданиятида кенг тарқалган.
Жом-тоғораларнинг   оғзи   кенг   очиқ,   конуссимон   шаклда   ишланган.
Уларнинг орқага қайрилган овалсимон лаби текис эмас, ўткир қиррали, лаби
остига   тўлқинсимон   лента   ёпиштирилган.   Уларнинг   жом-тоғоралардан
фарқи   шундаки,   уларнинг   қулоқлари   текис   ёки   конюлирли,   баъзи
бирларининг   қулоғи   кичкина,   митти   шаклида   (63.2-расм).   Бу   давр
керамикасида   шарсимон   қоринли   хумча   учратилди   (63.3-расм).   Сопол
қопқоқлар учта, уларнинг иккитаси қўлда ишланган ошхона идишларининг
қопқоғи, биттаси дастурхон нимкоса қопқоғидан иборат (63.4-расм). Унинг
ички   борти   айланаси   бўйлаб   параллел   чизиқлар   билан   нақшланган.
Сополлар орасида эгарсимон уч оёқли алтарлар учрайди (63.5-расм). 
Ушбу   сополлар   мажмуида   ошхона   идишлари   кўпчиликни   ташкил
этади.   Улар   сопол   қозонлардан   иборат.   Уларнинг   дасталари   хилма-хил
125 шаклларга   эга.   Масалан,   балдоқ   устига   кесма   гул   солинган,   сопол
қозонларнинг қулоқлари қозон гардишига ёпиштириб уланган балдоқсимон
кўринишда.   Баъзиларида   қозон   қулоғи   ўткир   тишли   ғилдираксимон
ишланган (63.6-7-расм). 
Иккита   кружка   топилди,   улардан   бирининг   дастасига   шохдор   қўчқор
тасвири   туширилган   (66.8-расм),   унинг   рамзий   белгиси   акс   этган   яна   1   та
кружка   топилди   (66.9-расм).   Комплексда   дастаси   атрофи   қора   рангда   гул
солинган митти кружка ҳам учратилди ( 66 .10-расм).
Шундай   қилиб,   топилмалар   таркиби,   уларга   солинган   нақшларнинг
характери,   дастаси   ҳайвон   шаклида   ишланган   кружкаларнинг   бўлиши   Арк
стратиграфиясида   IV-VI   асрлар   даври   керамикасини   эслатади.   Ушбу
қатламдан   тош   ёрғучоқлар,   қайроқ   тошлар   ҳам   кўплаб   топилди.   Бу   давр
хонасининг   поли   55х35х15   ҳажмли   устма-уст   териб   чиқилган   хом   дев
ғиштлар   билан   безатилган.   Ғиштларнинг   ўлчами   ҳамда   бир   қатор   ғишт-
пахса   усулида   қурилиш   қолдиқларининг   учраши   ҳам   фикримизни
тасдиқлайди. Бу давр керамикаси таркибида қўлда ишланган сопол турлари
кўпчиликни   ташкил   этади.   Улар   дағал   ва   қўпол,   кулолчилик   чархида
ишланган   сополлар   ҳам   нисбатан   кам   миқдорда   учрайди.   Бу   ҳолатни
Марказий   Осиёга   кўчманчи   хионийлар,   кидарийлар   ва   эфталийларнинг
кириб келиши билан ҳам изоҳлаш мумкин. Бу давр IV асрдан бошлаб ушбу
заминга кириб келган чорвадорларнинг аста-секин ўтроқлашиш жараёнлари
билан узвий боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Навбатдаги   хронологик   давр   илк   ўрта   асрларнинг   фундаментал
шаклланган   даври   билан   боғлиқ   бўлиб,   унинг   даврий   санаси   милодий  
VII-VIII   асрлар   билан   белгиланади.   Бу   даврга   тегишли   сополлар   сони  
265 та, шундан 2 таси (қўлда ишланган хурмача ва чархда  ясалган  қопқоқ)
археологик   жиҳатдан   бутун.   Идиш   гардишлари   98   та,   уларнинг   16   таси
қўлда ясалган қозонга тегишли, 82 таси кулолчилик чархида ясалган. Идиш
дасталари   48   та,   унинг   8   таси   қўлда,   40   таси   кулолчилик   чархида   ясалган.
Идиш   таг   қисми   96   та,   унинг   10   таси   қўлда,   86   таси   кулолчилик   чархида
126 ясалган.
Сопол   идишлар   мажмуида   учратилган   хурмачалар   балдоқсимон   қўш
қулоқли,   идишнинг   танаси   шарсимон,   туби   ҳам   шарсимон   шаклда
ишланган.   Қўшбалдоқ   дастага   параллел   қилиб   тасмасимон   гулли   лента
ёпиштирилган (64.1-расм). Бу арқончасимон лента Қовунчи маданиятининг
III   босқичи   сополларига   характерли   безак   ҳисобланади 225
.   Хурмачалар
безагининг   пастки   қисмини   қопқора   моғор   босган.   Демак,   бу   хурмачада
кўза шўрва ёки сут, ширчой тайёрланган. Хурмача ҳайвон тумшуқли ўчоққа
ўрнатилиб, унда тегишли емак тайёрланган.
Бу   давр   сопол   қозонларининг   яна   бир   муҳим   белгиси   шундаки,
қозоннинг   балдоқсимон   дастасининг   идиш   елкасига   ёпиштирилган   қисми
йиртқич   қуш   –   лочин   оёғи   шаклида   ишланишидадир   (64.2-расм).   Бундай
сопол   қозонлар   сополсозлик   комплексида   2   дона   учратилди   (64.3-расм).
Сопол қозонларга ёпиштирилган балдоқсимон дасталар қия тик, горизонтал,
қулоқсимон   шаклда   учрайди   (64.4-расм).   Тутқичлар   хилма-хил,   асосан
кўнгдаланг,   думалоқ   шаклда   атрофлари   чуқурчалар   билан   ўралган.
Айримлари қовурға, танага ўхшаш шакллар ёки ўралган тақа шаклда бўлиб,
баъзилари   эса   иккита   шох   шаклида   ҳам   учрайди 226
.   Бу   кўринишдаги   қозон
тутқичлари   Бурчмулла 227
  ва   Намудлиғ   ёдгорликларининг   IX-XI   аср   сопол
идишлари   мажмуасида   кўплаб   учрайди.   Бундай   идишлар   Тошкент   воҳаси
кулолчилигида кенг тарқалганлигини кўришимиз мумкин.
Дастаси   арқонсимон   шаклларда   ишланган   (64.5-расм),   мана   шундай
дасталар, Қовунчи II cопол идишларида кўплаб учрайди 228
. Қозон дасталари
қандай   ҳолатда   ишланишидан   қатъий   назар   ҳалқанинг   устки   сирти   хоч
(крест) ва арқонсимон қилиб нақшланган (64.6-расм). Ушбу белгилар қуёш
рамзи ҳисобланиб, айнан мана шу маданият эгаларининг қуёшга сиғиниши
ва   оташпарастлигини   кўрсатади 229
.   Аҳолининг   диний   эътиқоди   ва
225
  Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы …  – С. 76-77. Рис.8.
226
  Буряков Ю.Ф.  И сторическо я  топографи я   ...  – С.  14 2.  Рис. 51.  
227
  Древности Чарвака “Сборник” .   – Ташкент,  1976 . – С.   78-79.   Р ис . 34.
228
  Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы …  – С. 74-75. Рис. 7.
229
  Алимова   Д.А.,   Филанович   М.И.   Тошкент   тарихи   (қадимги   даврлардан   бугунги   кунгача).   –   Тошкент.
2009. – Б. 14.
127 маданияти моддий ашёларда ҳам ўз аксини топган.
Сопол идишлар тури хилма-хилдир. Улар бир ва икки қулоқли кўзалар,
сфера   қоринли   хурмачалар,   хум   ва   хумчалар,   жом-тоғоралар,   конуссимон
коса   ва   нимкосалар,   кенг   ва   тик   бўғизли   идишлар,   идиш   усти   қопқоқлари,
тарелка, алтар-чироқ ва бошқалардан иборат. Комплексда хум ва хумчалар
аксарият   кўпчиликни   ташкил   этади.   Улар   50   та,   унинг   22   таси   гардиш,  
28   таси   идиш   тубларидан   иборат.   Комплексда   кўзалар   сони   70   та,   унинг  
29 таси гардишлар, 41 таси кўза тубларига тегишли. Кўза дасталари 33 тани
ташкил   этади.   Баъзи   бирининг   жимжимадор   нақши   остида   идиш   елкаси
бўйлаб   қуёш   рамзи   муҳрланган.   Кулолчилик   чархида   ишланган   кўзалар
қулоқлари   вертикал   қавариқ   ёки   баральефсимон   қилиб   ишланган  
(64.7-расм). Қўшқулоқли хурмача қулоғининг идиш танасига ёпиштирилган
пастки   қисми   ярим   ой   шаклидаги   чизма   гуллар   билан   нақшланган  
(64.8-расм).
Идиш   қопқоқлари   ҳам   турлича   ясалган.   Қозон   қопқоқлар   устки
марказида   доира   шаклда   резервуар   ушлагичи   бор.   Ушлагич   чор   атрофи
доирасимон  босма   айлана   нақшлар   билан   ўраб  олинган   (64.9-расм).  Хумча
қопқоғининг   тутқичи   эса   схематик   одам   бошига   ўхшатиб   ишланган  
(64.10-расм).
Хурмачалар қопқоқлари эса ярим қуббасимон ишланиб, унинг тутқичи
ғалтаксимон   шаклда   ишланган.   Бу   хилдаги   қопқоқлар   комплексда   6   дона
учратилди   (65.1,   2,   3,   4,   5,   6-расм).   Бу   давр   сополлари   орасида   доира
шаклидаги   танага   ўрнатилган   алтар-исириқдон   учратилди   (65.7-расм).
Афсуски,   унинг   исириқдони   синган.   Комплексда   хурмачалар   борки,   идиш
бўғзи   ости   бўйлаб   айланма   нақшлар   солинган   (65.8-расм).   Бир   кўзачанинг
елка   қисмига   3   та   овалсимон   босма   нақш   солинган   ( 65 .9-расм).   Бу   давр
керамикаси ичида ўнлаб идиш сиртига қора ва қизғиш ранг оқизилган сопол
парчалари ҳам  учратилди  (65.10, 11, 12-расм). Буларнинг  барчаси  Қовунчи
маданиятининг VII-VIII асрлар даври керамикасини характерлайди.
Бу   давр   археологик   мажмуада   ўнлаб   турли   катта-кичикликдаги   тош
128 ёрғучоқлар   (65.13-расм),   қайроқ   тошлар,   2   та   қўл   тегирмон   тошлари  
(65.14,   15-расм),   руда   янчиш   тош   болғалари   (68.16-расм),   бир   дона   ҳайвон
суягининг   парчаси   топилди.   Суяк   парчаси   бир   учи   ўткирланиб,   кескир
қурол сифатида ишлатилган (65.17-расм).
Шундай қилиб, Аркда олиб борилган қазишмалар натижасида очилган
деворлар   ва   2012-2013-йилларда   Суюрлитепа   ибодатхонасида   очилган
деворларнинг   фундаментал   характери   араблар   босқини   туфайли   вайронага
учраган.   Аммо   водийда   ҳаёт   тўхтаб   қолмаган.   Аввалгидек   бўлмаса-да,
водийнинг   чорвадор   аҳолиси   маълум   бир   муддат   турғунлик   ҳолатини
бошидан   кечирган   бўлиши   ҳам   эҳтимолдан   узоқ   эмас.   Лекин   сомонийлар
давридан, айниқса, қорахонийлар даврида Оҳангарон водийси яна гуллайди.
Бу   ҳақда   аркда   олиб   борилган   қазишма   ишлари   топилмалари   гувоҳлик
беради.
Суюрлитепа аркининг  шимоли-ғарбий  буржи ҳудудида   олиб борилган
қазишма   изланишлари   Сомонийлар   ва   Қорахонийлар   даври   ҳаётини   ўзида
акс эттирган бой моддий маданият ашёларини олишга имкон берди.
Сомонийлар   ва   қорахонийларга   тегишли   қатламлардан   274   та   турли
хил   сопол   идиш   парчалари   топилди.   Улардан   22   таси   археологик   бутун,
улар   асосан   қозонлар,   тухумсимон   кўзалар,   сирли   лаган   ва   ликопчалардан
иборат.   Сопол   идишларни   қуйидаги   типларга   бўлиш   мумкин:   сопол
қозонлар,   хум   ва   хумчалар,   тана   шакли   тухумсимон   кўзалар,   тоғоралар,
обдаста   ва   қопқоқлар,   хурмача,   тувак,   меъморий   қурилиш   парчалари,
симобкўзача,   хилма-хил   сирли   идишлар,   яъни   пилта   чироқлар,   лаганлар,
тарелка, коса ва нимкосаларга бўлинади.
Сопол қозонлар :  Сопол  қозонлар  7 та,  тўмтоқ якунланган   лаби ташқи
айланаси  бўйлаб арра  тишли горизонтал   ушлагичлар   ёпиштирилган.  Букри
елкали   қозон   туби   томон   қисқариб,   шарсимон,   овалсимон   конус   шаклини
олган   ( 66. 1-5,   8- р асм).   Сопол   қозонлар   ҳажм   жиҳатидан   уч   хил   бўлиб,   энг
каттасининг оғзи диаметри 24 см., бўйи 25 см.ни ташкил этади. Қозоннинг
сиртини   қоп-қора   куя   босган.   Шакл   жиҳатидан   иккинчи   ва   учинчи   хил
129 қозонлар   биринчисидан   фарқ   қилмайди.   Фақат   ҳажм   жиҳатидан   кичикроқ,
холос. Иккинчи хилининг гардиш диаметри 18 см., бўйи 20 см. Учинчи хил
қозонларнинг   гардиш   диаметри   14   см.,   бўйи   15   см.   Улардан   иккитаси
қулоқсиз   (балдоқсиз)   (66.6,   7-расм).   Сопол   қозонлар   агар   IX-X   асрларда
думалоқ   танаси   бўлган   қозонлар   ишлатилган   бўлса,   кейинчалик  
XI-XII асрларда цилиндрсимон ва  шарсимон қозонлар пайдо бўлди 230
.
Хум   ва   хумчалар :   Арк   сопол   идишларида   энг   кўп   учратилган   сопол
типлари   хум   ва   хумчалар   бўлиб,   улар   20   дан   ортиқ   топилди.   Улар   доим
парчаланган,   синиқ   ҳолатда   учратилди.   Уларда   ҳеч   қандай   нақш   йўқ.
Уларда   озиқ-овқат   маҳсулотлари   сақланган   бўлиши   мумкин.   Улар   кўпроқ
Қорахонийлар даври бадрафларидан топилди.
Тоғоралар . Комплексда тоғораларнинг  фақат тагдон  қисми учратилди.
Улар орасида бир дона тоғора гардиши ҳам бўлиб, унинг ёқасимон гардиши
қалин, гардиш боши текис кесилган (66.9-расм).
Кўзалар :   Мажмуада   сопол   кўзалар   6   та,   кулолчилик   чархида   ясалган.
Уларнинг бўйлари 22-25 см. оралиғида, танаси тухумсимон шаклда, 4-5 см.
оралиғидаги   бўғзи   айланаси   бўйлаб   чизма   нақшланган   (66.10,   12-расм).
Шундай   чизма   нақшлар   кўза   елкаси   бўйлаб   ҳам   қопланган  
(66.11,   67.1-расм).   Лаби   текис   кесилган,   оғзининг   диаметри   7-9   см.
оралиғида. Кўзалар икки ярусли хумдонда яхши пиширилган. Мана шундай
кўзалар   Шоштепа   ҳудудларидан   топилган   бўлиб,   XII   аср   билан
даврлаштирилган 231
.   Комплексда   1   дона   обдаста   бўлиб,   у   ҳам   тухумсимон
шаклда,   бир   дастали,   ўта   тор   бўғизли,   сақланган   бўғзининг   баландлиги  
10 см., ундан юқориси синиб кетган (67.2-расм).
Хурмача:   Хурмачалар  16  та  бўлиб, улардан  5  таси  идиш  туби,  1 таси
гардишлардир.   Ҳажм   жиҳатидан   улар   икки   гуруҳга   бўлинади.   Биринчи
гуруҳ   хурмачалар   катта   ҳажмда,   улар   4   дона.   Оғзи   кенг,   бўғзининг
баландлиги   4-6   см.,   бўғзининг   ташқи   сирти   ҳар   хил   чизма   гуллар   билан
нақшланган   (67.3-расм).   Майда   хурмачалар   ҳам   катталари   каби   бўртиб
230
  Ахроров И .  Кухонная керамика Ферганы XI-XII века  // ИМКУ. – Ташкент. 19 69 . – Вып.  8 . – С.  147.
231
. Древности Ташкента .  – Т ашкент . 1976 . –  С.  97. Рис.33 :8.
130 чиққан   елкаси   бўйлаб   чизма   гуллар   билан   нақшланган   (67.4-расм).
Комплексда   ягона   симоб   кўзача   ҳам   бор.   У   шарсимон   шаклда,   гардиш
томони айланаси бўйлаб иккита чизиқча тортилган, тутқичсимон ишланган
оғзи синган (67.5-расм).
Меъморий   парчалар .   Кулолчилик   маҳсулотлари   орасида   3   та   ноёб
топилма учратилди. Уларнинг бири сопол фрагмент парчаси бўлиб, ўлчами
9х13   см.ни   ташкил   этади.   Фрагментда   қандайдир   мевали   ўсимликнинг
гуллагани   тасвирланган.   Нақшлар   қорамтир   тўқ   қизил   фонда   берилган
(67.6-расм).   Иккинчи   санъат   асарида   8   қиррали   фрагмент   парчаси
тасвирланган. Фрагмент парчаси қирраларининг тўрттаси тўрт хил нақшлар
билан   безатилган.   Биринчиси   қатор   ромблардан   иборат,   иккинчиси
занжирсимон   гуллар   билан   безатилган,   учинчисида   ромб   нақши
қайтарилади,   тўртинчиси   жимжимадор   ўсимликсимон   гуллар   билан
нақшланган.   Буларнинг   барчаси   қорамтир   тўқ   қизил   фонда   берилган.
Саккиз   қиррали   фрагментнинг   диаметри   5   см.   (67.7-расм).   Қувур
тешигининг   диаметри   2,5   см.   Учинчи   топилма   фрагментнинг   шаклли
панжаранинг синиқ бир ўқи (67.8-расм). Бу уч топилма Қорахонийлар даври
аслзодасининг шоҳона саройидан нишона бўлиши мумкин.
Марказий   Осиёда   ривожланган   ўрта   асрлар   даврида   кулолчилик
маҳсулотларини   ишлаб   чиқаришда   тубдан   сифат   ўзгаришлари   юз   берди.
Сопол   идишларни   сирлаш   бошланди.   Худди   шу   янгилик   Оҳангарон
водийсида,   хусусан,   Суюрлитепада   ҳам   юз   берди.   Суюрлитепа   аркига
солинган   стратиграфик   шурф-траншеянинг   юқори   маданий   қатламларидан
кўплаб   сирли   сопол   идиш   парчалари   топилди.   Айниқса,   улар   юзасига
солинган ранг-баранг гуллар санъат асари сифатида ҳам аҳамиятга молик.
Cирланган сополлар:   Сирли  сополлар шакли-шамоилига кўра хилма-
хил   бўлиб,   улар   пилта   чироқлар,   лаганлар,   сопол   ликопча,   коса   ва
нимкосаларга   бўлинади.   XI   асрда   зайтун   рангтасвири,   ёрқин   сариқ   рангли
қоплама   остига   сирланган   рангтасвир   қизил,   жигарранг,   қора,   зайтун
рангларидан   фойдаланган   идишлар   кенг   тарқала   бошлади.   X-XI   асрларга
131 оид   идишлар   зооморфик   нақшлар   билан   ҳам   безатилган 232
.   Уларнинг
барчаси оқ ва сариқ фонда лакланган, бу фонлар устига тим қора, қорамтир
қизғиш, сарғиш, қизил, кўк, оч қизил рангда турли-туман гуллар солинган.
Пилта чироқлар :  улар сопол идишлар мажмуида 8 тани ташкил этади.
Уларнинг   7   таси   тўқ   жигаррангда   лакланган,   дастасининг   учбурчак
шаклидаги   тожисининг   юзаси   жимжимадор   қилиб   нақшланган   (67.9-расм).
XI   aсрда   штампланган   тасвирлар   билан   безатилган,   юқори   қисмида
цилиндрсимон  ва  конуссимон  ёриткичлар   учрайди.  Уларнинг   қалқонсимон
шакллари   ўсимликлар,   нақшлар   ҳамда   зооморфик   тасвирлар   билан
безатилган 233
.   Биттасининг   танасига   оқ   рангда   лак   берилган   бўлиб,   унинг
устидан оч жигаррангда гул солинган (67.10-расм). Барча чироқлар оқ ангоб
ва шаффоф сир билан тўлиқ қопланган. Уларга жигарранг бўёқ билан безак
берилган. Баъзиларида  зайтун ва қизил ранглардан фойдаланган 234
. X асрга
оид   чироқлар   Эски-Жўва,   Мингўрикдан   ҳам   топилган 235
.   Демак,   мана   шу
типдаги   чироқларнинг   Фарғона   водийси,   Тошкент   воҳаларида
тарқалганидан далолат беради.
Лаганлар :   лаганлар   сополлар   мажмуида   14  та.   Уларнинг   3  таси   сариқ
рангда сирланган. XI асрнинг II ярмида Шош сополлари учун сариқ ва тўқ
сариқ   ранг   кенг   тарқалгаан 236
.   Уларнинг   иккитаси   археологик   бус-бутун,
чуқур   лаганлардир.   Ҳар   иккала   лаганларнинг   ички   юза   томонига   қора
рангда жуда кўп гуллар солинган. Лаганларнинг туби бўртиб чиққан айлана
тагликда.   Иккала   лаган   бортига   ташқи   сирти   айланаси   бўйлаб   тим   қора
рангда   бир   қатор   қияли   чизиқлар   тортилган.   Бирининг   ички   юзасида   ҳар
хил   кўринишда   учбурчак   ва   овал   шаклларда   нақшлар   берилиб,   улар   ичи
ёппасига   қора   нуқталар   билан   тўлдириб   чиқилган   (67.11-расм).   Иккинчи
лаганнинг   таг   қисми   топилмади.   Аммо   унинг   танаси   синган   парчалардан
тикланди.   Лаган   ўз   даврида   қадоқланган,   қадоқ   излари   идиш   парчаларида
232
  Ф иланович   М.И.   О   гончарном   ремесле   средневековой   столицы   Шаша   //   ИМКУ.   Вып.   26.   –   Ташкент.
1992. – С.148.
233
 Ильясова С.Р и др.   Нет блага в богатстве ... – С. 573-575.   Рис. 100-103.
234
 Анарбаев А .  Ахсикент столица древней Ферганы. – Ташкент. 2013.– С. 446. Рис. 41.
235
 Брусенко Л.Г .  Глазурованная керамика Чача  IX - XII  веков.  – Ташкент. 1986. табл. 10: 17 ,  табл.  23: 8 .
236
  Брусенко Л.Г. Глазурованная керамика.. .  – Тошкент. 1986. – С. 60-61.
132 кузатилади.   Лаган   оғзининг   диаметри   32   см.   Лаганнинг   ички   юзаси
ёппасига   тўрт   иқлим   қуёш   гуллари   билан   нақшланган.   Қуёш   ичи   эса
жўжасифат   расмлар,   катта-кичик   нуқталар,   боши,   тумшуғи   ва   думи   қизил
рангли   қушлар   сурати   билан   безатилган   (67.12-расм).   Учинчи   лаганнинг
фақат айлана таглиги топилди. Унда ичи нуқталар билан тўлдирилган овал
шаклидаги   4   та   жониворнинг   изма-из   ҳаракатдаги   суратлари   солинган.
Қозиқлар иккинчи учидан бир-бирларига уланиб, тўғри тўртбурчакни ҳосил
қилган   (67.13-расм).   Сариқ   фонли   лаганлар   нақшининг   ўта   мураккаб
ишланиши, унинг самовий жисмлар ва муқаддас қушлар рамзий суратлари
билан   безатилиши,   уларнинг   маданий   характеридан   далолат   беради.  
X-XI   асрларга   оид   идишлар   зооморф   нақшлар   билан   ҳам   безатилган.
Жонзотлар ҳам реалистик ҳам хаёлий тарзда тасвирланган. Шу билан бирга,
турли   хил   қушлар:   каптар,   ғоз,   оққуш,   товус;   ҳайвонлар:   кийик,   эчки;
шунингдек,   балиқ,   қурбақалар   тасвирланган 237
.   Шундай   типда   безатилган
сополлар, сирланган идишлар комплексида кўплаб учрайди.
Лаганлар   мажмуида   дунёвий   характердаги   гуллар   билан   нақшланган
идишлар 11 та. Улар оқ, баъзан оч сафсар фонда лакланган. Уларнинг 8 таси
лаган таглари, 2 таси эса лаган гардишларидан иборат. Лаганларнинг юзаси
оқ рангда сирланган, унинг устидан қора ва жигаррангда нақш гуллар билан
безатилган.   Гардиш   ости   бўйлаб   куфийда   исломий   ёзувлар   мавжуд  
(67.14, 15-расм). Идишлар бирининг венчигида “псевдо” ёзувлар жигарранг
ва қора рангда ёзиб чиқилган. Бундай идишлар Ахсикент 238
 ёдгорлигида ҳам
кўплаб   учрайди.   Ёзувлар   хаттот   томонидан   нозик   дид   билан   бажарилган 
.
Куфий қўл ёзувидаги арабча ёзувлари бўлган шакллар ёрқин оқ ранг билан
ажралиб   туради.   Улар   қора   ранг,   геометрик   нақшлар   ва   гуллар   билан
безатилган 239
.   Лаганларнинг   юзаси   тим   қора,   оч   қора   рангдаги   розетка
гуллар   билан   безатилган.   Атрофига   қизил   ва   жигарранг   билан   қандайдир
237
  Ф иланович   М.И.   О   гончарном   ремесле   средневековой   столици   Шаша   //   ИМКУ.Вып.   26.   –   Ташкент.
1995. – С.148.
238
  Анарбаев А.   Ахсикент столица ... – С.   443. Рис. 30,31,33,34.

 Ушбу ёзувларни тўлиқ ўқишни имкони бўлмади.
239
  Ф иланович  М. И.  О гончарном ремесле средневековой столицы... – С. 147-155.
133 жонзотлар тасвирланган (67.17-расм). Улар орасида бир лаганнинг марказий
нақши   бошқалардан   фарқ   қилиб,   у   жигарранг   қора   рангда   дабдабали
гулдаста   нақши   билан   безатилган.   Ён   қисмида   ёзув   парчалари   сақланган
бўлиб,   уни   ўқиш   имкони   бўлмади   (67.16-расм).   Тошкент   воҳаси   сирли
идишларида   X-XI   асрларда   гулдаста   мотиви   кенг   тарқалди 240
.
Мовароуннаҳрнинг   сирланган   керамика   безакларидаги   нақшлар   Ахсикент
(Фарғона)   ва   Самарқанд   идишларидаги   тасвирлар   Бинкет   гулдасталарига
яқин жойлашган 241
.
Сопол   ликопчалар :   20   дан   ортиқ   топилди.   Биттаси   бутун   (68.1-расм),
қолганлари   майда   парчалардан   иборат.   Ликопча   юзасига   солинган   гуллар
агар   идишнинг   фони   оқ-жигарранг   бўлса,   нақшлар   тим   қора   рангда
солинган, агар идиш фони сариқ бўлса, гуллар оч-қора рангда нақшланган.
Оқ-жигарранг   фонли   ликопчанинг   маркази   розетка   нақшлари   билан
безатилган.
Коса   ва   нимкосалар :   улар   сопол   мажмуида   37   тани   ташкил   этади.
Шундан 12 таси идиш таг қисми бўлиб, бўртиб чиққан айлана таглиги текис
ёки   айлана   резервуар   шаклида   ишланган.   Қолган   25   таси   коса   ва   нимкоса
гардишларидан   иборат.   Идишларнинг   аксарият   кўпчилиги   оқ   ва  
оқ-жигарранг   фонда,   улар   орасида   сариқ   фонли   идиш   парчалари   ҳам
учрайди.   Коса   ва   нимкосаларга   солинган   нақшлар   маркази   розетка
гуллардан   иборат.   Баъзи   коса   розетка   гули   атрофи   қора   ва   қизил   томчи   ва
ярим   ой   шаклидаги   гуллар   билан   безатилган   (68.2-расм).   Оқ   ангоб   қора,
жигарранг, оч қизил рангда сирланган. X-XI асрларда гирдобли розетканинг
мотиви Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий минтақаларида (Фарғона, Жанубий
Қозоғистон, Шош)да энг кўп тарқалган 242
. Розетка гулли нақшлар марказида
нур   таратаётган   қуёшга   ўхшатиб   бодомсимон   гуллар   солинган.   Унинг
ташқарисига   гулдаста   ва   нақшлар   қора,   жигарранг,   қизил   рангларда   турли
безаклар   берилган.   Мана   шундай   нақшлар   билан   безатилган   кўплаб
240
 Ильясова С.Р и др.   Нет блага в богатстве ... – С. 292-296.   Рис. 257-263.
241
  Ильясова   С.Р .   Новые   материалы   по   глазурованной   керамике   Ташкента   //   ЎММТ   (ИМКУ).   –   Вып.   35.
– Ташкент. 2006. – С. 239-244.
242
 Ильясова С.Р и др. Нет блага в богатстве ... – С.   314-322.  N ; 273-281.
134 идишлар топилди (68.3-5-расм). Г.В. Шишкина гирдобли “розетка” ларнинг
келиб   чиқиш   жойини   Чоч   сифатида   эътироф   э тади 243
.   Кўпчилик   коса   ён
девори   айланаси   бўйлаб   куфий   исломий   ёзувлар   билан   безатилган  
(68.6-расм).   Лекин   бу   ёзувларни   ўқишнинг   имкони   бўлмади.   Яна   бир
нимкоса гардиши остида қандайдир жониворнинг схематик сурати чизилган
(68.7-расм). Бу хилдаги тасвирий санъат намуналари Суюрлитепа кулоллари
ҳаётий тасаввурларининг идишларда акс этиши бўлса ажаб эмас.
Суюрлитепа аркида ўтказилган шурф-траншеяни қазиш жараёнида бир
неча нусхада жуда майда сопол парчалари, яъни гардишлар 4 дона, коса таг
қисми   6   дона   топилди,   улар   лойининг   таркиби,   сополга   солинган
гулларининг   ранги   жиҳатидан   Қорахонийлар   кулолчилик   маҳсулотларидан
фарқ қилади. Сополлар оқ рангда лакланган, оқ тиниқ фон устига кўк рангда
гуллар солинган. Бундай рангда сирланган сополлар Сомонийлар даврининг
Мовароуннаҳр   шаҳар   ва   қишлоқлари   кулолчилигини   характерлайди  
(68.8-10-расм).   IX-X   аср   Тошкент   воҳаси   керамика   буюмларида   ўсимлик-
геометрик   безаклар,   қалин   қора   чизиқлар   билан   ишланган.   Ўсимлик-
геометрик   нақшлар   бу   даврнинг   асосий   нақш   турига   айланди.   Ушбу
геометрик шакллар бир-бирига спирал тарзида боғланиб улар яшил доғлар,
қизил,   қора   нуқталар   билан   ҳам   безатилган 244
.   Суюрлитепа   аркидан
топилган 10 дона сопол парчалари ҳам худди шундай характерга эга. Бироқ
сополларга солинган  нақшлар  композицияси  таҳлилига  кўра, уларни айнан
шу   жойда   ясалганлигига   ишора   қилади,   чунки   уларда   Мовароуннаҳр
сополларига хос мураккаб композициялар кузатилмайди.
Шиша   идишлар :   Суюрлитепа   аркида   ўтказилган   шурф-траншеяни
қазиш   жараёнида   45   дона   шиша   идишлар   парчаси   топилди.   Улар   жуда
нафис,   кўк,   оқ,   сафсар   рангдаги   шиша   синиқлари   бўлиб,   улар   орасидан
фақат   7   тасининг   функционал   вазифасини   аниқлаш   имконияти   бўлди.
Улардан   2   таси   митти   флакончик   таг   қисми   (68.11,12-расм),   2   таси   митти
243
  Шишкина Г.В. Глазурованная керамика Согда (вторая половина   VIII - начоло   XIII   вв). – Ташкент. 1979.
– С 58, табл. 61: 1-3 .
244
 Ильясова С.Р и др. Нет блага в богатстве ... –   С.110-111.  N ; 80,81.
135 кружка   дастаси   (68.13,   14-расм),   2   таси   шакли   тухумсимон   таглик
нимкосалардан иборат (68.15, 16-расм).
Шиша   маҳсулотларнинг   асосий   қисми   маҳаллий   ҳунармандлар
маҳсулотлари   саналади.   Ю.Ф.   Буряков   фикрича,   Тошкент   воҳасида
тутқичли,   тутқичсиз   кўзойнаклар,   паст   бўйли   стаканлар   ва   кружкалар,
фармацевтик   идишлар,   флаконлар,   ретортлардан   кенг   фойдаланган 245
.
Шиша   идишлар   сиртида   ҳеч   қандай   нақшлар   учратилмади.   Эҳтимол,   бу
шиша   идишчалардан   кундалик   турмуш   тарзида   ҳамда   табобатда   кенг
фойдаланилган бўлса керак.
Турли   хил   хомашёлардан   тайёрланган   буюмлар:   Суюрлитепа
аркида   ўтказилган   шурф-траншеяни   қазиш   жараёнида   қуйидагилар
топилди: урчуқтошлар, қурол-яроғлар, танга, тақинчоқлар.
Урчуқтошлар . Урчуқтошлар (2 дона) биконик шаклда тошдан ясалган
(69.1-2-расм). Камон ўқлари (1 дона) темирдан ишланган бўлиб вақт ўтиши
билан ўз ҳолатини йўқотган (69.3-расм). Шу сабабли, уларнинг қирраларини
аниқлаш имконияти бўлмади.
Қурол-яроғлар .  Қурол-яроғлар (3 дона) узунлиги 5-15 см.гача темирдан
ясалган. Улардан бири ханжар бўлиб тиғи (икки томонлама) узунлиги 15 см.
дастаси   синган   (69.4-расм).   Қолган   иккитаси   пичоқ   бўлиб   тиғи   бир
тарафлама   узунлиги   5-7   см.   оралиғида   улар   ҳам   асл   ҳолатини   йўқотган
(69.5-6-расм).
Танга.   Мисдан   ясалган   Қорахонийлар   даврига   оид   бир   дона   танга
топилди   (69.7-расм.).   Аверс   қисмига   араб   имлосида   “Ла   илаха   иллаллах
вахдаху ла шарика  лаху” жумлалари ёзилган.  Реверс қисмига Аҳмад 
  исми
берилган,   қолган   маълумотларни   ўқиб   бўлмади.   Эҳтимол ,   Аҳмад-хон   ибн
Хизр-хон бўлиши мумкин.
Узук .   Қимматбаҳо   корунд   тошидан   ишланган   узук   кўзи   ва   унинг   мис
қопламаси топилди (69.8-расм).
Тошдан   ишланган   меҳнат   қуроллари:   Суюрлитепа   аркида
245
  Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы …  –   С. 91-92. Рис.11.

 Бобоёров Ғ. фикрига асосланиб хулоса қилинди.
136 ўтказилган   шурф-траншеяни   қазиш   жараёнида   23   та   тошдан   ишланган
ишлаб   чиқариш   қуроллари   топилди;   ёрғучоқлар,   тош   қўлтегирмон,   тош
гурзи, кўмач пишириш тошлари, эшик труми, тош келисоплардан иборат.
Ёрғучоқлар . 10 дана тош ёрғучоқлар топилди. Ёрғучоқларнинг ўлчами
ҳар хил. Энг каттасининг иш майдони 72х39 см. (69.9-расм), кичигининг иш
майдони 27х17 см. (69.10-расм).
Тош   қўлтегирмон .   4   дона   тош   қўлтегирмон   топилди.   Қўлтегирмон
тошларининг   иш   майдони   диаметри   36   см.   (69.11-расм),   (учтасиники),
биттасиники 40 см. (69.12-расм).
Тош   гурзи .   1   дона   руда   майдаловчи   тош   гурзи.   Тош   гурзининг   иш
майдони   емирилиб,   кичрайиб   кетган.   Тош   гурзининг   узунлиги   44   см.,
қалинлиги 9 см. (69.13-расм).
Кўмач   пишириш   тошлари .   5   дона   кўмач   пишириш   тошлари   (тандир
тошлар)   топилди.   Кўмач   тандирлар   доира   шаклида   ясалган,   диаметри  
20-22   см.   оралиғида   (69.14-расм).   Барча   тош   қуролларининг   ишчи   юзаси
текисланиб,   кўп   марталик   иш   жараёнида   силлиқланиб   кетган,   уларнинг
изларини оддий кўзда ҳам кўриш мумкин.
Эшик туруми .  1 дона эшик труми топилди. Эшик туруми ғалтаксимон
қилиб   ишланган,   бир   юзаси   текис,   иккинчи   юзаси   эшик   зўғтаси   (ўқи)   га
мослаб   чуқурлатилган   (65.10-расм).   Мана   шундай   тошдан   ясалган   эшик
“ошиқ-мошиғи”   Пардақултепадан   топилган   бўлиб,   IV-VI   асрлар   билан
даврлаштирилган 246
.
Тош келисоп . 1 дона тош келисоп топилди. Тош келисоп синган, аммо,
унинг   ишчи   қисми   сақланган   (69.15-расм).   Мана   шундай   тош   келисоб
Шаушукумтепа 247
 ёдгорлигидан ҳам топилган.  Булардан кўриниб турибдики
суюрлитепаликлар   донли   маҳсулотларни   майдалашда   тошлардан   ясалган
ашёлардан   кенг   фойдаланишган.   Шунингдек,   бу   аҳолининг   донли
маҳсулотларни истеъмол қилганликларини ҳам кўрсатади.
246
  Пардаев   М.Ҳ.   ,   Ғофуров.   Ж   И.   Уструшонанинг   илк   ўрта   аср   қишлоқ   маконлари   (ёзма   ва   археология
манбалари асосида). – Тошкент. 2016. – Б. 352. Расм 34.
247
  Древности   Чардар ы   (Археологические   исследования   в   зоне   Чардаринского   в одохранилища).   –   Алма -
ата .  1968.
137 Металл   шлаклар:   Суюрлитепа   аркида   ўтказилган   шурф-траншеяни
қазиш   жараёнида   кўплаб   металл   тошлоқлари   ҳам   учратилди.   Соқчи
аскарлар   бўш   вақтларида,   тинчлик   пайтларида   тоғдан   келтирилган   руда
парчаларини эритиб, металл олиш билан ҳам шуғулланган кўринади. Катта
миқдорда топилган металл тошқоллари бундан гувоҳлик беради.
Шундай   бобга   хулоса   қилсак   Оҳангарон   водийсининг   Юқори   ва   Ўрта
Оҳангарон водийсида олиб борилган изланишлари сўнгги антик, илк ўрта ва
ривожланган   ўрта   асрларнинг   (IX-XII   асрлар)   биринчи   босқичида   бу
микровоҳага   кириб   келган   аҳоли   ҳаётида   ўтроқлашиш   жараёнлари   жадал
кечганлиги   ҳақида   бирламчи   маълумотлар   берди.   Бу   маълумотлар   асосан
археологик   артефактлар   бўлиб,   улар   турларга   ажратилиб,   диссертацияга
илова   қилинган   альбомда   чизма,   фото   ва   классификацион   жадвалларда   ўз
аксини топган. Иллюстрациялар альбомида кулолчилик маҳсулотлари, тош
ва металлдан ишланган қиёсий солиштирма жадвалларда хронологик кетма-
кетликда   берилди.   Уларнинг   даврий   саналари   аниқланди.   Илмий   анализга
тортилган   ашёвий   далилларни   гувоҳлик   беришича,   Юқори   ва   Ўрта
Оҳангарон   ҳудудлари   туркий   аждодларимиз   томонидан   сўнгги   бронза
давридан ўзлаштира бошлаганлиги ҳақида археологик маълумотлар олинди.
Ўрта ва Юқори Оҳангарон микровоҳаси Қовунчи маданияти вакиллари
томонидан   кенг   ўзлаштирилган   ва   ушбу   ҳудудларда   ўз   маданиятларини
тарқатганлар.   Ҳатто,   Оҳангароннинг   юқори   қисмида   ушбу   маданият
вакилларининг   диний   ибодат   маросимларини   ўтказадиган   иншоотлар
қурилган.   Шунингдек,   дафн   иншоотлари   ҳам   маълум   маънода   муқаддас
жойлар   ҳисобланган.   Шундай   қилиб,   Юқори   Оҳангарон   ҳавзаси   ишлаб
чиқариш   жиҳатидан   ўзлаштиришнинг   бошланғич   даври   милодий   эра
бошларига  тегишли  бўлса,  унинг  интенсив  ўзлаштирилиши сўнги  антик  ва
илк   ўрта   асрларга   тўғри   келади.   Мана   шу   даврда   яшаган   аҳоли   вакиллари
асосий хўжалик тури чорвачилик бўлса-да, сой жилғаларига яқин жойларда
қишлоқлар   пайдо   қилганлар   ва   бу   жойларда   ўтроқ   турмуш   тарзи   йўлга
қўйила   бошлаган.   Бу   ҳолатни   ушбу   ҳудудларда   аниқланган   ёдгорликларда
138 ҳаёт   узоқ   давом   этгани   ҳам   тасдиқлайди.   Ўрта   Оҳангарон   микровоҳасида
эса   Суюрлитепа   каби   юксак   тараққий   этган   шаҳар   марказлари   вужудга
келган.   Бундай   жойлар   бошқарув   маркази   бўлиши   билан   бирга,   турли
соҳаларга   ихтисослашган   ҳунармандчилик   ва   савдо   марказлари
ҳисобланган.   Бундай   шаҳарлар   атрофларидаги   сувли   ҳудудларда
деҳқончилик, жумладан шоли етиштириш ривожланган.
Хулоса
139 Ушбу   тадқиқотда   2009-2020   йилларда   академик   Аҳмадали   Асқаров
раҳбарлигида   ташкил   этилган   археологик   дала   экспедиция   ишларида
муаллифнинг   бевосита   фаол   иштироки   билан   Юқори   Чинор,   Дўланабулоқ,
Тайпан,   Турқушин,   Эртош-Дўлана   каби   мозор-қўрғонлар   ҳамда   Ўралитепа
ва   Суюрлитепа   каби   ёдгорликларнинг   очиб   ўрганилиши   асос   бўлди.
Шунингдек,   Оҳангарон  водийсининг   илк  ўрта   асрлардаги   сиёсий  марказий
масаласига   баъзи   бир   аниқликлар   киритиш   мақсадида   қадимги
металлурглар   шаҳри   Тункатда   қўшимча   археологик   изланишлар   олиб
борилди ҳамда қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Янги очилган турли хил моддий маданият объектларида археологик
қазишмалар   олиб   бориш   йўли   билан   тоғли   чорвадор   қабилаларнинг
ўтроқлашиш жараёнлари II-IV асрдан бошланган.
2. Турли хил мозор-қўрғонлар, дафн маросимлари ва диний эътиқоди,
кўмиш вақтида қабрга қўйилган ашёвий далиллар асосида уларнинг ҳаётлик
даврида жамоадаги ижтимоий мавқеи, касб-кори аниқланди;
3.   Обиз   қишлоғи   юқорисида   жойлашган   Тункатда   ўрганилган
объектлар   бу   шаҳар   Оҳангарон   водийсининг   нафақат   илк   ўрта   асрларда,
балки ривожланган ўрта асрларда ҳам иқтисодий асоси, руда қазиш, эритиш
ва қуйиш объектлари мужассамлашган шаҳар бўлган.
4. Тункатдаги ҳар бир металл ишлаб чиқарувчи мулкдор деҳқон мулки
алоҳида   металл   ишлаб   чиқариш   ва   уни   қайта   ишлаш   қўрғони,   бир   вақтни
ўзида савдо карвонсаройи эканлиги аниқланди. Карвонсарой ичида ҳар хил
катта-кичикликда тепачалар бўлиб, улар орасида биттаси катта ва кенглиги
билан бошқалардан ажралиб туради. Унда энг йирик мулкдор деҳқон қасри
жойлашган,   деб   ҳисоблаш   мумкин.   Қолганларида   эса   омборхона   ва
мусофирхоналар,   дўконлар,   меҳнат   ва   ҳарбий   ҳамда   турли   хўжалик   асбоб-
усканаларини   ишлаб   чиқариш   устахоналари   жойлашган   бўлиши   мумкин.
Бундай   топографик   манзара   Тункатда   биз   кузатган   барча   деҳқон
қўрғонлари, яъни ҳар бир савдо карвонсаройлари учун хосдир. 
140 5.   Юқорида   баён   этилган   маълумотлар   синчиклаб   таҳлил   этилиб,   бу
жойда куҳандиз ёки Илоқ хукмдори саройидан бирорта ҳам аломат йўқлиги
исботланди.   Эҳтимол,   куҳандиз   сифатида   қабул   қилинган   бу   жой
Тункатдаги йирик мулкдор деҳқонлардан бирининг мулки бўлган ва айнан,
шу   катта   тепаликда   унинг   қасри   жойлашган   бўлиши   тарихий   ҳақиқатни
эслатади;
6.   Тункатнинг   шимоли-шарқий   қисмидан   Отчопарсойгача   бўлган
жойда кўплаб руда тошқоллари учрайди. Ушбу пунктнинг жанубий қисми,
яъни ёдгорликни ғарбдан  шарққа томон (Совуқбулоқсойдан Отчопарсойга)
кесиб   ўтган   магистрал   каналгача   бўлган   қисмини   металлургларнинг
қўрғонлари   эгаллаган.   Бундай   манзара   магистрал   канал   бўйлаб   ғарбда
Совуқбулоқсойгача  давом этади. Бу деҳқон қўрғонлари ҳам локал мудофаа
деворлари   билан   ўраб   олинган.   Ҳар   бир   деҳқон   қўрғонига   алоҳида   кириш
дарвозаси   бўлиб,   улар   ички   ва   мудофаа   режасига   кўра,   Тункат   шаҳрининг
“Куҳандиз”   ва   “Шаҳристон”   деб   аталмиш   қисмида   жойлашган
деҳқонларнинг қўрғонларидан фарқ қилмаган.
7.   Юқори   Оҳангаронда   Ўралитепа   диний   маркази   ва   Ўрта
Оҳангаронда   Суюрлитепа   ёдгорлигидаги   умумшаҳар   оташпарастлик
ибодатхонасини   кашф   этилиши   ва   ўрганилиши   натижасида   ушбу   водийда
илк   ўрта   асрларда   яшаган   аҳолисининг   Қуёшни   бош   илоҳ   сифатида
эъзозлагани тўғрисида янги хулосалар илгари сурилди.
8.   Юқори   Оҳангарон   водийси   доирасида   Қовунчи   маданиятига
тегишли   қатор   янги   мозор-қўрғонларининг   кашф   этилиши   ва   ўрганилиши
этногенетик   жараёнлар   сўнгги   антик,   айниқса,   илк   ўрта   асрларда   жадал
кечганлиги,   бу   жараён   энг   баланд   тоғларга   ҳам   кириб   борганлиги
Дўланабулоқ, Тайпан, Турқушин, Эртош-Дўлана каби ёдгорликлардаги бой
ашёвий артефактларда кузатилди.
9.   Юқори   ва   Ўрта   Оҳангарон   водийси   қадимги   шаҳар   ва   мулкдор
деҳқонларга   оид   ёдгорликларини   ўрганиш   асосида   ушбу   минтақанинг
иқтисодий асосини ташкил этган руда-кон саноати ва унинг Чоч ва Илоқда,
141 ҳатто, Ўрта Осиё миқёсида тутган иқтисодий ўрни очиб берилди ва ниҳоят,
юқорида баён этилган илмий ишланмалар яхлит бир тизимга солиб, илмий
умумлаштирилди.
Тадқиқот якунида қўлга киритилган илмий хулосалар асосида қуйидаги
таклиф ва тавсиялар  ишлаб чиқилди :  
1.   Суюрлитепада   кенг   кўламли   қазиш   ишларини   олиб   бориш,   унинг
топографиясини   тадқиқ   қилиш,   ёдгорликни   усти   ёпиқ   туризм   масканига
айлантириш,   ҳамда   уни   Илоқнинг   марказий   шаҳри   эканлигини   ишончли
материаллар билан асослаш;
2.   Юқори   Оҳангароннинг   қад имги   ва   ўрта   асрлардаги   қишлоқ   ҳамда
шаҳарларини   минтақанинг   бошқа   ҳудудлари   билан   боғлаган   савдо   ва
карвон йўлларини ўрганиш.
142 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
I.Норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар ва методологик аҳамиятга молик
нашрлар
I.1.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   7   февралдаги
“2017-2021   йилларда   Ўзбекистон   Республикасини   ривожлантиришнинг
бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар   стратегияси   тўғрисида”ги
Фармони. https://lex.uz/docs/3107036
I.2.   2018   йил   7   февралдаги   ПҚ-3514-сонли   “Ички   туризмни   жадал
ривожлантиришни   таъминлаш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   қарори.
https://lex.uz/docs/3551112
I.3.   2018   йил   16   январь   “Моддий   маданий   ва   археология   мероси
объектларини   муҳофаза   қилиш   ва   улардан   фойдаланишни
такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармойиши. https://lex.uz/docs/3506332. 
I.4.   2019   йил   21   сентябрдаги   792-сон   “Археологик   тадқиқотларни   тубдан
такомиллаштириш тўғрисида” Қарорлари. https://lex.uz/docs/4524476.
II. Монография, илмий мақола, илмий тўпламлар
II.1 .   Аширов   А.   А.   Ўзбек   хақининг   қадимий   эътиқод   ва   маросимлари.   –
Тошкент. 2007. – Б. 150-152.
II.2. Асқаров  А.  Ўзбек  халқининг  келиб  чиқиш тарихи.  – Тошкент. 2015.  –
С. 318-347.
II.3. Алимова Д. А., Филанович М.И. Тошкент тарихи (қадимги даврлардан
бугунги кунгача). – Тошкент. 2009. – Б. 14-35.
II . 4.  Анарбаев А. Ахсикент столица древней Ферганы. – Ташкент. 2013. – С.
446.
II .5. Баратов П. Ўзбекистон табиий географияси. – Тошкент. 1996.  – C. 24 .
II.6.   Буряков   Ю.Ф.,   Қосимов   М.Р.,   Ростовцев   О.М.   Тошкент   областининг
археологик ёдгорликлари. – Тошкент. 1975. – С. 67-88.
II .7.   Буряков   Ю.Ф.   Историческая   топография   древних   городов
Ташкентского   оазиса   (историко-   археологический   очерк   Чача   и   Илака).   –
Ташкент. 1975. – С. 8-142.
143 II .8.   Буряков   Ю.Ф.,   Касымов   М.   Р.,   Ростовцев   О.М.   Археологические
памятники Ташкентской области. –Ташкент: Фан, 1973. – С. 76-110.
II .9.   Буряков   Ю.Ф.   Генезис   и   этапы   развития   городской   культуры
Ташкентского оазиса. – Ташкент: Фан, 1982. – С. 35-56.
II .10.   Буряков   Ю.Ф.   Древняя   и   средневековая   культура   Чача.   –   Ташкент.
1979. – С. 161.
II .11. Буряков Ю.Ф. Горное дело и металлургия средневекового Илака. – М.,
1974.
II.12. Бобоёров Ғ.Чоч тарихидан лавҳалар. – Тошкент. 2010. – Б. 19.
II .13. Брусенко Л.Г. Глазурованная керамика Чача IX-XII веков. – Ташкент.
1986. – С. 60-61.
II .14. Древний Ташкент.  O тв. ред Ахраров. И.  – Ташкент. 1973. – C. 30-34.
II.15. Древности Чарвака. Oтв. ред. Сулейманов Р.Х. – Ташкент. 1976.
II.16. Древности Ташкент. Oтв. ред Гулямов Я.Г. – Ташкен т. 1976 . – С. 97.
II .17. Зиётов З. Оталар йўли. – Тошкент. 2014. – Б. 433.
II .18.   Массон   М.Е.   К   истории   горного   дела   на   территории   Узбекистана.   -
Ташкент. 1953.
II .19.   Массон   М.Е.   Ахангаран.   Археолого-топографический   очерк.   –
Ташкент. 1953. – 149 с.
II.20.   Мирзааҳмедов   Ж.,   Одилов   Ш.,   Пардаев   М.,   Мақсудов   Р.   Қизилтепа
қадимятидан лавҳалар. – Тошкент. 2002. – Б. 171.
II.21. Sultonov F., Bozorboev F. O’rta asrlar tarixi. – Toshkent 2007. – В. 6.
II.22.   Пардаев   М.Ҳ.   ,   Ғофуров.   Ж   И.   Уструшонанинг   илк   ўрта   аср   қишлоқ
маконлари   (ёзма   ва   археология   манбалари   асосида).   –   Тошкент.   2016.   –   Б.
359.
II.23. Қораев C. Ўзбекистон вилоятлари тапонимлари. – Тошкент. 2005. – Б.
152.
II.24. Тошбоев Ф. Уструшона чорвадорларининг антик даврдаги маданияти.
– Тошкент. 2014. – С. 68-70.
144 II . 2 5.   Филанович   М.И.   Древняя   и   средневековая   история   Ташкента   в
археологических источниках. – Ташкент: Узбекистан, 2010.
II . 2 6. Филанович М.И. Ташкент: становление и развитие города и городской
культуры. – Ташкент. 1983. – С. 93.
II.27.   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси.   –   Тошкент.   2003,   6-жилд.   –   Б.
638-639.
II.28.   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси.   –   Тошкент.   2004,   8-жилд.   –   Б.
534-535.
II .29. Шишкина Г.В. Глазурованная керамика Согда (вторая половина VIII-
начоло XIII вв). – Ташкент. 1979. – С. 58.
II .30. Шишкина. Г.В. Древняя и средневековая культура ЧАЧА. Памятники
скотоводов   Чача   (курганы   Каунчинской   культуры   в   окрестностях
Кавардана). –Ташкент. 1979. – C. 53-57.
III .  Хорижий даврий нашрлар
III . 1.   Абетеков   А.К.   Археологические   памятники   кочевых   племен   в
западной   части   Чуйской   долины   (по   материалам   раскопок   1961   г.   ).   В   сб.:
"Древняя  и ранне-средневековая  культура Киргизистана".–  Фрунзе, 1967. –
С. 39.
III . 2.   Аскаров   A.,   Исабеков   Б.   К   вопросу   о   локализации   столичного
средневекового   владения   Илака   //   Проблемы   древней   и   средневековой
истории Чача .  Шамсиддин Камолиддин (ред.).  Lambert Academic Publishing .
–  Saarbrucken 2013.   – C. 345-355.
III . 3.   Андреев   М.   С.   Новые   данные   по   установлению   значения   слова
“Фергана”   //   Сообщения   Таджикского   филиала   АН   СССР.   Вып.   XIV.   –
Сталинабад. 1950. 
III . 4.   Андреев   М.С.   Местности   в   долине   Ангрена,   интересные   в
археологическом   отношении   //   Известия   общ.   еств.   археологии,   истории   и
этнографии при Казанском университете. Том XI. Вып. 6.– Казань. 1993. 
III . 5.   Бартольд   В.В.   Туркестан   в   эпоху   монгольского   нашествия.   Ч.   II.   –
Санкт-Петербург, 1900. – С. 69-175.
145 III .6 .  Бренштам А.Н. Кенкольский могильник. – Ленинград. 1940. – С. 3-71.
III .7 .   Брыкина   Г.А.   Археологические   памятники   Баткена   и   Ляйляка   (юго-
западная Киргизия). – Фрунзе. 1962. – С. 54-56.
III .8.   Брыкина   Г.А.   Идолы   из   Кайрагача   и   некоторые   вопросы   верований
древних   ферганцев   //   Памятники   культуры.   Новые   открытия.   Ежегодник
1980. – Москва. 1981. – С. 507.
III .9 .   Баруздин   Ю.Д.   Кара-булакский   могильник   (Раскопки   1955   года)   //
Труды Института истории АН Киргизской ССР. Вып.III. – Фрунзе, 1956.
III .10.   Бубнова   М.   А.   Добыча   серебро-свинцовых   руд   в   Шельджи   в   IX-XII
вв.   Сборник   //   Археологические   памятники   Таласской   долины.   –   Фрунзе,
1963, – С. 233-234.
III .11 .   Вебер   В.Н.   Полезные   ископаемые   Туркестана.   Санкт-Петербург,
1913 .
III .12. Граменицкий Д.М. Заметки о древних урочищах Туркестанского края
// Туркестанские ведомости. – № 12. 1879.
III .13.   Горбунова   Н.Г.   О   типах   Ферганских   погребальных   памятников
первой   половины   1¬   тыс...   н.   э.   //   Археологический   сборник,   Выпуск   22.–
Л., 1981. – С. 87-92.
III .14.   Давидович   Е.А.,   Литвинский   Б.А.   Археологический   очерк
Исфаринского района.  –  C талинобод. 1955. – С. 29-30.
III .15.   Заднепровский   Ю.А.   Древнеземледельческая   культура   Ферганы   //
МИА. № 118. –М.-Л, 1962. – 328 с.
III .16.   Заднепровский   Ю.А.   Древняя   Фергана   //   История   Киргизской   ССР.
Том   I.  –  Фрунзе.: Кыргызстан .  1984.
III .17. Иванов П.П. К истории развития горного промысла Средней Азии. -
Москва – Ленинград. 1932.
III .18.   Ильясова   С.Р.,   Ильясова   Дж.Я.,   Имамбердыев   Р.А.,   Исхакова   Е.А.
Нет   блага   в   богатстве   (Глазурованная   керамика   Ташкентского   оазиса   IX-
XII). – Москва, 2016. – C. 332-335.
146 III .19. Исабеков Б.И. Раскопки Храма на Суюрлитепа // Проблемы древней и
средневековой   истории   Чач а .   Выпуск   2.   (История.   Археология.
Нумизматика).   Шамсиддин   Камолиддин   (ред.).   Lambert   Academic
Publishing . –  Saarbrucken , 2014. – C. 35-51.
III .20.   Кастананян   Е.   Г.   Сарматские   сосуды   из   Тритаки   //   СА .   –   Вып.   XV.
1951 .
III .21. Кабанов С.К. Археологические раскопки на Шор-тепе близ Карши. –
Москва. Изв.АН УзССР, 1954, I, – С. 88-89,99.
III .22.   Литвинский   Б.   А.   Керамика   из   могильников   Заподной   Ферганы.   –
Москва. 1973.
III .23.   Литвинский   Б.А.   Курганы   и   Курумы   западной   Ферганы.   –   Москва.
1972.
III .24. Литвинский Б.А. Кангюйского-сарматский фарн. – Душанбе, 1968. –
С. 46-58.
III .25. Левина Л. М. Низовья Сырдарьи в древности вып. V, Джетыасарская
культура часть 5. – Москва, 1995. – С. 122-148.
III .26. Левина   Л.   М.   Керамика   Нижней   н   Средней   Сырдарьив I тысячелетии
н. э.   . – Москва, 1971. 263 с.
III .27.   Левина   Л.М.   Керамика   и   вопросы   хронологии   памятников
Джетыасарской   культуры.   В   сб.   “Материальная   культура   народов   Средней
Азии и Казахстана”, – Москва., 1966. – С. 57.
III .28. Литвинский Б.А. Погребальные сооруженые и погребальная практика
в Парфии (К вопросу о парфяно-бактийских соответствиях) // Средная Азия,
Кавказ и зарубежный Восток в древности. – М. 1983. – С. 81-138.
III .29.   Литвинский   Б.А.   Джунский   могильник   и   некоторые   аспекты
кангюйской проблемы. – СА, 1967. N-2.
III .30. Мушкетов В. В. Туркестан. Том 2. – Санкт-Петербург, 1906. – С. 143.
III .31.   Максимова   А.Г.,   Мерщиев   М.С.,   Б.   И.   Вайнберг   Б.И.,   Левина   Л.М.
Древности   Чардары   (Археологические   исследования   в   зоне   чардаринского
водохранилища).– Алмаата, 1968.
147 III .32.   Мошкова   М.   Г.   Памятники   прохоровской   культуры.   Археология
СССР (Свод археологических источников) № 1-10. – Москва. 1963. – С. 16-
71.
III .33. Массон  В.М. Средняя  Азия и Древний Восток, Москва  - Ленинград,
1964.
III .34.   Мандельштам   А.   М.   Могильник   Аруктау   в   Бешкентской   долине
(Южный Таджикистан). КСИИМК. вып. – С. 76. 
III .35 . Мошковцев С.Ф. Кухи-сим // Геологический вестник. –   № 1-3, 1926.  –
С. 67.
III .36.   Массон   М.Е.   Из   истории   горной   промышленности   Таджикистана.
Былая   разработка   полезных   ископаемых   //   Материалы   Таджикско-
Памирской экспедиции .   В ып.  XX . –   Л енинград . 1934.  105 с.
III .37.   Мошковцев   С.Ф.   Загадочный   рудник   Кухисим.   Теологический
вестник. – Т. V. –  Л енинград. 1926.
III .38 .   Наследов   Б.Н.,   Королев   А.В.   Месторождения   Алтын-Тапкана,
Табошарского   учаска,   Кансая   и   Кан имансура   в   Карамазарском   районе   //
Путеводитель экскурсий  III  Всесоюзного геологического съезда.   –   Л. 1928.  
III .39 .  Наследов Б.Н. Карамазар. –   Ленинград, 1934. –142 с.
III .40.   Скалон   К.   М.   Изображение   животных   на   керамике   сарматского
периода // Труды отдела первобытной культуры ГЭ. – Том 1. – Ленинград.
1941. – С. 248.
III .41.   Сычева   Н.С.   Керамика   Кара-тепе   //   Новые   находки   на   Кара-тепе   в
старом Термезе. – Москва. 1975. – C. 127-128.
III .42.   Тамимдарова   Р.Р.   Коллекция   бус   из   раскопок   средневекового
городища Уфа-II // Вестник Башкирского университета. 2011. – Т. 16. № 3. –
С. 882-887.
III .43 .  Томилин В.Н. Месторождение медных и свинцовых руд в предгорьях
Могол -Тау и Карамазара  в Туркестане //  Записки Горного института. 1912.
Том.  IV .  В ып. 1; 
III .44. Толстов С.П. Древний Хорезм. – Москва. 1948. таб. 53.
148 III .45.   Дьяконов   П.И.   Археологические   рабаты   в   нижнем   течении   реки
Кафирнигана (Кобадиан) (1950-1951 г.). МИА. 37. – M. 1953.
III .46. Козенкова В. И. Гайрат-тепа // СА. 1964. № 3. – C. 232.
III .47.   Касымов   М.Р.   Многослойная   палеолитическая   стоянка   Кульбулак   в
Узбекистане // МИА, № 185. – Л. 1972. – С. 111-119; 
IV .  Диссертация ва авторефератлар
IV .1 .   Агзамходжаев   Т.   Погребальные   сооружения   Чирчик-Ангренской
долины I-VIII вв. н. э. Автореф. канд. дисс. – Ташкент. 1966 .  – С. 16.
IV .2 .   Буряков   Ю.Ф.   Из   прошлого   Чаткало-Кураминского   промышленного
района   (К   истории   горного   дела   и   металлургии   средневекового   Илака).:
Автореф. дисс. … канд. ист. наук. – Ташкент. 1966. – С. 10-11.
IV.3.   Иномов   О.У.   Қ овунчи   маданияти   ва   унинг   ўзбек   халқининг
шаклланишидаги   роли.   Дис...   тарих   фани   бўйичафалсафа   доктори   (PhD)   –
Тошкент. 2019. – 164 с.
IV .4 .  Горбунова  Н.Г.  Культура   Ферганы   в  эпоху  раннего   железа:   Автореф.
дис… канд. ист. наук. –  Л енинград. 1961.
IV .5 .   Касымов   М.Р.   Проблемы   палеолита   Средней   Азии   и   Южного
Казахстана. Автореф. докторской дис. – Новосибирск. 1990. 
IV.6.   Матбобоев   Б.Х.   Қадимги   Фарғонанинг   илк   ўрта   асрлар   даври
маданияти   (V-VIII   асрлар   археологик   манбаларининг   тарихий   таҳлили
асосида). Дис... тарих. фан.док. – Самарканд. 2009. – С. 240.
IV.7.   Нормурадов   Д.Р. Тошкент   воҳасининг   қадимги   ва   ўрта   асрлар   даври
моддий   маданияти   (милоддан   аввалги   XIII-милодий   XIII   аср   бошлари)
Дис... тарих фани бўйичафалсафа доктори (PhD) – Тошкент.  2020. – 194 с.
IV .8 .   Спришевский   В.И.   Чустское   поселение   (к   истории   Ферганы   в   эпоху
бронзы): Автореф.дис… канд. ист. наук. – Ташкент. 1963. – С. 16.
V .  Даврий матбуот материаллари.
V . 1.   Ахроров   И.   Кухонная   керамика   Ферганы   XI-XII   века   //   ИМКУ.   –
Ташкент. 1969. – Вып. 8. – С. 147.
149 V .2 .   Аванесова   Н.   А.,   Тошпулатова   Н.   Символика   огня   в   погребальной
практике   в   сапаллинской   культуры   (по   материалам   исследования
могильника Бустан VI) //ИМКУ. – Самаркaнд. 1999, – №30.
V.3. Алимов Ў.,  Алимов  Қ.  Кавардон  ва  Бўкада   ўтказилган  қазишмалаар  //
Ўзбекистонда ижтимоий фанлар.– Тошкент. 1994.–34-сон. – Б. 69-72.
V .4 .   Анарбаев   А.А.,   Баратов   С.Р.,   Буряков.,   Ю.Ф.,   Вульферт   Э.
Археологические   разведка   исследования   по   железнодорожной   трассе
Ангрен-Пап // Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар – 2012 йил. № 9. 2013.
– С. 17-25.
V .5 .   Аширов   С.А.   К   локализации   Тунката   –   столи цы   Илака   //   Проблемы
древней   и   средневековой   истории   Чача .   Шамсиддин   Камолиддин   (ред.).
Lambert Academic Publishing . –  Saarbrucken  2013.   – C. 355-362.
V .6 . Аванесова Н.А. Двенадцатый полевой сезон на некрополе Бустон VI //
Ўзбекестонда археологик тадқиқотлар 2004-2005 й. – Т., 2006. № 5. – С. 25.;
V .7 . Аванесова Н.А. К проблеме относительной хронологии и периодизации
Сапаллинской культуры // Ўзбекистон археологияси. – Т., 2010. – № 1. – С.
125.
V .8 .   Аванесова   Н.   А.,   Тошпулатова   Н .   Символика   огня   в   погребальной
практикев   сапаллинской   культуры   (по   материалам   исследование
могильника Бустан VI) //ИМКУ. – Самаркaнд. 1999. – №30. – С. 30–32.
V .9 .   Аширов   С.   Потерянная   столица   государства   Илак.   “Правда   Востока”
газетаси ( 20. VII. 2007, №140 )
V .10 .   Аскаров   А.,   Иномов   О.,   Исабеков   Б.   Комплекс   погребальных
памятников   “Дуланабулак”   в   верховьях   реки   Ахангарана   и   его   изучение   //
Традиции Востока и Запада в античной культуре Средней Азии, – Ташкент.
2010.
V .11 .   Аскаров   А.,   Раскопки   могильника   эпохи   бронзы   в   Муминабаде   //
ИМКУ. – Ташкент. 1968. – Вып. 8. – С. 56-62.
V .12 .   Буряков   Ю.Ф.   Археологические   материалы   по   истории   Тункета   и
Абрлыга // Материалы по истории Узбекистана. – Ташкент. 1966. – С. 90-95.
150 V .13 .   Буряков   Ю.Ф.   О   местонахождении   « серебренного   рудника   Шаша »   //
ОНУ. – № 12, – Ташкент. 1965. – С. 28-30.
V .14 .   Буряков   Ю.Ф.   Археологические   материалы   городища   Кавардан.   //
ИМКУ. – Ташкент. 1977. . – С. 70-86.
V .15 .   Бегалинова   К.,   Ашилова   М.   Тенгрианство   и   шаманизм   как   основы
духовной   культуры   тюркского   народа   //   Фалсафа   ва   ҳаёт   ҳалқаро   журнал.
3/4 (2) 2018. – C. 127-133.
V .16 .   Грицина   А.А.,   Алимов   К.   Каунчинские   печати   //   ИМКУ.   –   Ташкент.
1986. – Вып. 20. – С. 37.
V .17 . Ильясова С. Р., Максудов Ф. А., Хамидов О. А., Линг Мей, Вульферт
Э.   Ф.,   Нормуродов   Д.   Р.   Раскопки   на   Куюне   в   2018-2019   годах   //
“Археологические исследования в Узбекистане 2018-2019 года” Выпуск -12.
– Самарканд. 2020.  – C. 97-111 .
V .18 . Ильясова С.Р. Новые материалы по глазурованной керамике Ташкента
// ЎММТ (ИМКУ). Вып. 35. – Ташкент. 2006.
V.19. Исабеков Б.И. Қовунчи маданияти этник гурухлари Чотқол ва Қурама
тоғ чўққиларида // “ЎзМУ хабарлари” журнали, 2018 йил № 1/2. – Б. 32-35.
V.20.   Исабеков   Б.   Ўралитепа   диний   ибодат   мажмуаси   //   “Олий   таълимда
ижтимоий-гуманитар   фанларни   ўқитишнинг   долзарб   масалалари”
мавзусида илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент. 2011. – Б.
127-131.
V. 21 .   Исабеков   Б.И.   Древний   город   на   Великом   шелковом   пути   //
International   journal   of   discourse   on   innovation,   integration   and   education.
O’zbekiston - 2020. issue-5.
V.22.   Исабеков   Б.И.   Суюрлитепа   ёдгорлиги   тўғрисида   мулохазалар   //
Ўтмишга назар. № 4. Махсус сон. – Тошкент. 2020. – Б. 
V .23 .  Ильясова С.Р., Вульферт Э.Ф.  Исследования на памятнике Шодмалик-
ота   в   2018-2019   гг.   (Ахангаранский   район,   Ташкентская   область).
Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. – Самарқанд. 2020.
151 V .24 .   Крашенинникова   Н.   И.   Археологические   наблюдения   на   Чаш-тепе.
Труды   ТашГУ, вып. 172, I960,  – С . 159.  Р ис. 6.  – С. 159.
V .25 .   Камоллиддин   Ш.   К   этимологии   названия   Чач   (Шаш)   //   Материалы
научной   конференции   “Чач-Бинкет-Ташкент   (историческое   прошлое   и
современность)”. – Ташкент. 2007. – С. 152.
V .26 .   Лунева   В.   Украшения   Кампыртепа   2002   года   //   Ўзбекистонда
археологик тадқиқотлар 2002-йил 3 – сон. – Тошкет. 2003. – С. 86-91.
V .27.   Массон   М.Е.   Историческая   археология   на   службе   геологической
разведки  //  Народное хозяйство Средней Азии,  –   № 2, –  Ташкент  1930.
V .28 .   Матбобоев   Б.М.   Қадимги   Фарғонадаги   дафн   маросимлари   //
Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент. 1994. –5- сон. – Б. 47-52.
V.29.   Матякубов   Ҳ.,   Нормуродов   Д.,   Исабеков   Б.,   Исмаилов   У.“Эртош
Дўлана”   ёдгорлигида   олиб   борилган   археологик   тадқиқотлар   //
Ўзбекистонда  археологик тадқиқотлар. – Самарқанд.  2020. № 12. – С. 153-
163.
V .30 .   Обельченко   О.В.   Могильник   Аждартепа   //   ИМКУ.   –   Ташкент.   1962.
Вып. 7. – С. 57-70.
V .31 .   Обельченко   О.В.   Сазаганские   курганы   //   ИМКУ.   –   Ташкент.   1966.   –
Вып. 7. – С. 66-80.
V .32 . Обельченко О.В. Агалыксайские курганы // ИМКУ. – Ташкент. 1972. –
Вып. 9. – С. 56-72.
V .33 . Обельченко О.В. Курганы около селения Хазара // ИМКУ. – Ташкент.
1972. – Вып. 9. – С. 57-66.
V.34.   Отахўжаев   А.   Илк   ўрта   асрлардаги   Чоч   тараққиётига   Суғднинг
таъсири.   “Ўзбекистон   пойтахти   Тошкент   2200   ёшда.   Ҳалқаро   илмий
конференция материаллари”. – Тошкент. 2009. – Б. 94-98.
V.3 5 .   Тошбоев   Ф.   Е.   Олов   билан   боғлиқ   удумлар   ҳақида   баъзи
мулоҳазалар   //   Самарқанд   давлат   университети   илмий   тадқиқотлар
ахборотномаси. – Самарқанд. 2010. – №4 (62). – Б. 29-33.
V.3 6 . Тереножкин А. И. Согд и Чач. КСИИМК, вып. ХХХШ, 1950.
152 V.3 7 .   Филанович   М.   И.   О   гончарном   ремесле   средневековой   столици
Шаша // ИМКУ.Вып. 26. – Ташкент. 1992. – С. 148.
V.3 8 .   Филанович   М.И.   О   гончарном   ремесле   средневековой   столици
Шаша // ИМКУ.Вып. 26. – Ташкент. 1995.
V.3 9 .   Хўжаназаров   М.,   Кот   М.,   Шимчак   К.,   Павленок   К.,   Павленок   Г.,
Холматов   А..   Ўзбекистон-Польша-Россия   тош   даври   экспедициясининг
2018-2019   йилларда   олиб   борган   археологик   тадқиқотлари   хусусида   //
Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. 2020 йил. № 12. –Б. 336-345.
V.40.   Хазратқулов   О.Х.,   Абдуназаров   Р.,   Саидов   А.,   История   изучения
природы   бассейна   р.   Ахангаран   в   советской   период   //   Материалы
конференции,  ВИНИТИ .  УДК 910. 556. 30 (575. 11). –   С.2-5
Қисқартма сўзлар
ИМКУ – История материальной культуры Узбекистана ;
МИА – материалы и исследования по археологии;
КСИИМК   –   Краткие   сообщения   о   докладах   и   полевых   исследованиях
института истории материальной культуры;
ФА – Фанлар академияси ;
АН – Академия наук;
га.  – гектар;
м.  – метр;
мм.  – миллиметр;
см.  – сантиметр;
мил.авв. – милоддан аввалги ;
мил. – милодий ;
153

ЮҚОРИ ВА ЎРТА ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИНИНГ ҚАДИМГИ ВА ЎРТА АСРЛАР ДАВРИ МАДАНИЯТИ Мундарижа Кириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3-12 I. БОБ ЮҚОРИ ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИ ЁДГОРЛИКЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР I.1. Оҳангарон водийсининг табиий географияси ва унинг археологик жиҳатдан ўрганилиши. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 13-2 2 I .2 . Юқори Чинор ёдгорликлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 2 2 -3 8 I .3 . Тайпан ва Турқушин қабрлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3 8 -4 1 I .4 . Эртош-Дўлана қабристони . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 4 1 - 54 I .5 . Ўралитепа ёдгорлиги. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 54 - 60 II.БОБ ЎРТА ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИ ШАХАР ТИПИДАГИ ЁДГОРЛИКЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ II.1. Тункат-Имлоқ кўҳна шаҳар харобаси ва унда олиб борилган археологик қазишмалар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 6 1 -7 4 II .2 . Суюрлитепанинг визуал тарихий топографияси . . . . . . . . . . 74 - 80 II .3 . Суюрлитепанинг археологик стратиграфияси . . . . . . . . . . . . 8 0 - 84 II. 4 . Суюрлитепа ибодатхонаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 84 - 99 III . БОБ АРХЕОЛОГИК МАТЕРИАЛЛАР ТАСНИФИ ВА ХРОНАЛОГИЯСИ III.1. Юқори Оҳангарон водийси ҳунармандчилик маҳсулотлари ва уларнинг таснифи . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 10 0 - 116 III . 2. Ўрта Оҳангарон водийси ҳунармандчилик маҳсулотлари ва уларнинг таснифи . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 116-142 Хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 142-144 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати . . . . . . . . . . . . . . . . . 145-155 Қисқартма сўзлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 155 Иловалар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

КИРИШ ( ф алсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тарихида минтақа халқларининг қадимги ва илк ўрта асрлар даври тарихи, тарихий-маданий ўлкаларнинг шаклланиши, ривожланиши, жамиятда юз берган ижтимоий, иқтисодий, этномаданий жараёнлар, ўтмиш халқларнинг маънавий ва ғоявий дунёқарашлари билан боғлиқ масалаларни ўрганиш муҳим ҳисобланади. Шу боис, жаҳоннинг турли ҳудудларида чорвадорлар ўтроқлашуви, деҳқончиликка ўтиши, яшаш тарзи, ижтимоий ҳаёти, шаҳарлари, диний қарашлари бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Марказий Осиё тарихида айниқса Тошкент воҳасининг қадимги ва илк ўрта асрлар даври маданияти муҳим ўринга эга. Оҳангарон водийсида тоғ- кон саноати, шаҳарсозлик ва ҳунармандчиликнинг ривожланиш босқичларини қиёсий таҳлил қилиш ўзбек археологиясининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Хусусан, кўчманчиларнинг ўтроқлашуви натижасида шаҳарсозлик ва кўп тармоқли ҳунармандчиликнинг ривожланиш босқичларини аниқлаш ҳар томонлама ўрганилмаган. Бу ҳудуддаги тадқиқотларнинг асосий қисми палеолит даврида инсонлар томонидан мазкур ҳудуднинг ўзлаштирилиши масалалари, шунингдек, шаҳар ва манзилгоҳларнинг жойлашиши ва локализациясига қаратилган. Кўчманчи чорвадорларга тегишли мозор-қўрғонларда кенг кўламдаги қазув ишлари олиб борилмаган. Фақат сўнгги йилларда тадқиқотчи томонидан қадимги ва илк ўрта асрлар даврига оид Юқори Чинор, Дўланабулоқ, Тайпан, Турқушин, Эртош-Дўлана каби мозор- қўрғонларда, Тункет, Суюрлитепа ва Ўралитепа ёдгорликларида археологик изланишлар ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси 2

тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 16 январда эълон қилинган “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Ф-5181-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сон “Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маданий меросини илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш каби вазифаларни бажаришда мазкур диссертация маълум даражада хизмат қилади 1 . Тадқ иқ отнинг респу блик а ф ан ва тех нологиялари ривож ланиш ининг у сту вор йў налиш ларига м ослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсининг археологик жиҳатдан ўрганилиш ишлари бу ҳудуддаги археологик ёдгорликларни текширишдан бошланган. Жумладан, Д.М. Граменицкий водийнинг Сирдарёга яқин тоғ ёнбағирларидаги мозор- қўрғонларни текширган 2 . Шарқшунос В.В. Бартольд эса водийнинг маъдан 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони; https://lex.uz/docs/3107036 ; 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли” Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, https://lex.uz/docs/3551112 ; 2018 йил 16 январь “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармойиши; https://lex.uz/docs/3506332. 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сон “Археологик татқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Қарорлари https://lex.uz/docs/4524476. 2 Граменицкий Д.М. Заметки о древних урочищах Туркестанского края // Туркестанские ведомости . – № 12 . 1879. 3

конлари, металлургия ишлаб чиқариши билан боғлиқ шаҳарларига эътибор қаратган ва улар ҳақида ўз асарида қисқача маълумотлар берган 3 . Таъкидлаш жоизки, Россия империяси даврида (1867-1917 йй.) ўлканинг табиий ер ости маъдан конларига бўлган қизиқишлар 4 туфайли Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсини археологик жиҳатдан ўрганиш, унинг ер ости бойликларини геологик ўрганишга нисбатан анча суст борган. Кўҳисим ёдгорлиги ҳақида маълумот берган геолог С.Ф. Мошковцев ўз мақоласида Қорамозор руда конлари қадимги металлурглар эътиборини ўзига тортгани ҳақида эслаб ўтади 5 . Совет ҳокимияти даврида (1917-1991 йй.) Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсини ўрганиш ишлари анча жадаллашди. Эндиликда археологик изланишлар геологик қидирув ишлари билан бирга олиб борила бошланди. Воҳадаги Қорамозор руда конларини қидириш учун махсус тузилган Тожик-Помир геологик қидирув экспедицияси таркибида М.Е. Массон бошчилигида археологик гуруҳ ташкил этилди. Бу гуруҳ Қорамозор конлари ҳақида ўрта аср ёзма манбаларини тўплаб, ҳудудда жойлашган қадимги руда конлари, руда эритиш печлари ва улар билан боғлиқ қадимги қишлоқ ҳамда шаҳарларни артефактлар асосида ёритди ва археологик харитага туширди 6 . 1932 йилда П.П. Ивановнинг Оҳангарон водийси тарихи ва руда конларини ўрганишга доир рисоласи эълон қилинди 7 . Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсининг тарихи ва қазилма бойликларини ўрганишдаги дастлабки муҳим ишлардан бири Б.Н. Наследовнинг “Карамазар” номли монографиясидир 8 . 3 Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. Ч. II . – Санкт-Петербург, 1900. – С . 169, 172- 175. 4 Томилин В.Н. Месторождение медных и свинцовых руд в предгорьях Могол -Тау и Карамазара в Туркестане // Записки Горного института. 1912. Том. IV . В ып. – 46 с . ; Вебер В.Н. Полезные ископаемые Туркестана. – Санкт-Петербург, 1913; Наследов Б.Н., Королев А.В. Месторождения Алтын-Тапкана, Табошарского участка, Кансая и Кан имансура в Карамазарском районе // Путеводитель экскурсий III Всесоюзного геологического съезда” – Л, 1928; Мошковцев С.Ф. Кухи-сим // “Геологический вестник . Т. V . – Л., № 1-3, 1926. – C . 66-69. 5 7 Массон М.Е. Историческая археология на службе геологической разведки // Народное хозяйство Средней Азии. – № 2, – Ташкент , 1930. – C . 55. 6 Массон М.Е . Из истории горной промышленности Таджикистана. Былая разработка полезных ископаемых // Материалы Таджикско-Памирской экспедиции. – Л., 1934. Вып. XX. – 105 с. 7 Иванов П.П. К истории развития горного промысла Средней Азии. – М осква – Л енинград , 1932. – 81 с. 8 Наследов Б.Н. Карамазар. – Л енинград, 1934. – 142 c. 4

ХХ асрнинг 50-йилларидан Ўрта Оҳангаронда, Илоқ тарихи ва унинг руда конлари билан боғлиқ объектларини ўрганиш иши яна жонланади. Жумладан, М.Е. Массон бу ҳудуд тарихини археологик жиҳатдан ўрганиш ишининг якунига бағишланган қатор мақола ва рисолалар яратди 9 . 1959 йили Ўзбекистон ФА тарих ва археология институти ҳамда Ўзбекистон тарихи музейи илмий жамоасининг бирлашган археологик гуруҳи тузилди. Шу вақтдан бошлаб Тошкент воҳасини археологик ўрганиш ишларига археолог Ю.Ф. Буряков бошчилик қилади. Ушбу гуруҳ аъзолари Оҳангарон водийсининг қадимги шаҳар ва қишлоқлари, мозор- қўрғонлари, қадимги руда конлари, руда эритиш печлари ҳамда бошқа турдаги ёдгорликларини топиш, уларни харитага тушириш, илмий тавсифлаш билан шуғулланиб, уларнинг баъзиларида археологик қазишмалар ўтказган. Шунингдек, улар Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсининг тарихига оид ёзма манба маълумотларини тўплаш, уларни археологик ёдгорликлар билан локализация қилиш каби изланишлар билан ҳам шуғулландилар 10 . Юқори ва Ўрта Оҳангарон водийсининг қадимги ва ўрта асрларга оид қабр қўрғонларини ўрганишда Т. Агзамхўжаевнинг ҳам ҳиссаси каттадир. Унинг ишларида Оҳангароннинг юқори қисмида жойлашган Апартак қабр қўрғонлари тош уюми остида тўғри тўртбурчак шаклдаги ер ости камералари бўлганлиги, улар гумбазсимон шифтли, камерага узун тор ер ости йўлак (катакомба) орқали кирилганлиги, камерага марҳумлар билан бирга сопол буюмлар, бронза, шиша ва олтин мунчоқ ҳамда бошқа ашёлар қўйилганлиги қайд қилинган. Бу топилмалар археологик таҳлилга кўра, илк ўрта асрлар даврига тегишли эканлиги аниқланган 11 . Мустақиллик йилларида Ангрен – Поп темир йўлининг қурилиши 9 Массон М.Е. Ахангаран. Археолого-топографический очерк. – Ташкент, 1953. – 149 с. 10 Массон М.Е. Ахангеран.... – С. 105, 145; Буряков Ю.Ф., Касымов М.Р., Ростовцев О.М. Археологические памятники Ташкентской области. – Ташкент, 1973 . – С. 106 . 11 Агзамхожаев Т. Погребальные сооружения Чирчик–Ангренской долины I–VIII вв. н. э.: Автореф. дисс. … канд. истор. наук. – Ташкент, 1966. – С. 16; Буряков Ю.Ф. и др. Археологические памятники … – С. 78, пункт № 534. 5